logo

Янги даврнинг иккинчи боскичида жисмоний тарбия ва спорт. Халкаро спорт уюшмасининг вужудга келиши ва унинг ривожланиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

173.5 KB
www.arxiv.uz Янги даврнинг иккинчи боскичида жисмоний тарбия ва спорт. Халкаро спорт уюшмасининг вужудга келиши ва унинг ривожланиши Р Е Ж А : 1. XIX аср охири ва XX аср бошларида жисмоний тарбия тараккиёти. 2. Замонавий жисмоний тарбия тизимларининг шаклланиши (Жорж Демени, Француа, Дельсарат, Эмил Далькроз ва бош.) 3. Спортнинг тараккий этиши ва халкаро спорт вужудга келиши. 4. Халкаро олимпия харакати. 5. Спортда профессионализм. 6. Хулоса. www.arxiv.uz XIX аср охири ва XX аср бошларида жисмоний мадания тараккиёти. Энг янги даврда яратилган илмий кашфиётлар гимнастика ва спорт билан шугулланаётган пайтда одам организмида содир бўлаётган ўзгаришлар сабабини очиб беришга, жисмоний тарбиянинг бир мунча тўгри восита ва услубларини ишлаб чикишга ёрдам беради. Жисмоний тарбия ва спорт сохасига таалукли бўлган табиий-илмий кашфиётларнинг энг йирик ютуклари кўйидагилар эди: 1. Одам организми ва унинг теварак-атрофдаги мухит билан узвий богликлик назарияси. 2. Гавда шакллари ва унинг органлари тузилишининг улар функцияларига богликлиги назарияси. 3. Харакатлантирувчи кўникмаларнинг хосил бўлиши физиологик жараёнининг аникланиши. Агар XIX асрнинг биринчи ярмида швед гимнастика тизимида ўз ифодасини топган инсон гавдаси органларининг автоном тараккий этиши назарияси хукм сурган бўлса. XIX аср ўрталаридан бошлаб одам организми ва унинг фаолияти теварак-атрофдаги мухит билан узвий богликлиги бирлиги назарияси етакчи ўринни эгаллаган эди. Бундан бирор жисмоний машк гавданинг машк килаётган кисмигагина эмас, балки бутун организмга, ички органлар фаолиятига хаттоки инсон психикасига ҳам таъсир этади, деб тўгри хулоса чикарилади. Жисмоний машк ўтказилаётган шароит жисмоний тарбия жараёнининг натижасига хам таъсир этади. Дархакикат гигиеник шароит ва ташки китиклагичлар (шароитининг таъсир этиши, спорт ракиблари, мукофотлар ва шунинг сингарилар) биринчи навбатда эътиборга олинар эди. Инсон деярли хамма вакт жамиятнинг аъзоси сифатида эмас, балки индивидуал шахс сифатида олиб каралди, жисмоний тарбиянинг ўзи эса жамият ходисаси сифатида хам ўрганилди. Лесгафтнинг жисмоний таълим тизими, кейинчалик Деменнинг жисмоний тарбия тизими, Лагранжнинг (франция) жисмоний машклар физиологияси ва гигиенаси. Моссоннинг (Италия) жисмоний тарбия хакидаги фикрлари худди шу асосда майдонга келди. Гавда шакллари ва органларининг фазилатлари улар функцияларига богликлиги назарияси ёки машкларнинг организмга таъсир этиш назарияси Ламарк томонидан XIX аср бошларидаёк илгари сурилган эди. Аммо жисмоний тарбия сохасида бу назарияси Лесгафт ўтган асрнинг охирида такомилига етказган эди. Харакатлантирувчи кўникмаларнинг хосил бўлиш физиологик жараёнини аниклашда Сеченовнинг хизмати каттадир. Унинг харакатлантирувчи аппарат функцияларининг олий асаб фаолиятига боглик эканлиги тўгрисидаги далили нихоятда мухим ахамиятга эга. Сеченовнинг бу далили одам организми бирлиги назарияси масалаларидан бир кисми эди, www.arxiv.uz аммо бу далил жисмоний тарбия хакидаги фаннинг тараккий этишида катта рол ўйнади. Жисмоний тарбия тўгрисидаги фаннинг тараккий этишида одам гавдаси харакатлари механикаси сохасидаги тадкикотлар, жисмоний машклар гигиенаси, жисмоний тарбия тарихи, мактаб хамда болалар майдончалари ва бошка жойларда олиб борилган иш тажрибаларини ўрганиш мухим ахамият касб этди. Жисмоний тарбия сохасидаги янги талаблар эски тизимларнинг кайта тузилишига ва янгиликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Прогрессив арбоблар жисмоний тарбия сохасида фаол иш олиб бордилар. Улар жисмоний тарбиянинг эмпирик тизимини илмий жихатдан асосланган тизимлар билан алмаштиришга харакат килган эдилар. Бу арбоблар ўтган асрнинг 80 йилларидаёк Ғарбий Европанинг эски гимнастика тизимларида илмий асосларнинг йўклигини исботладилар. Турли мамлакатлар матбуотида бу тизимни танкид килиш авж олиб кетди. Айрим танкидчилар гинастиканинг фойдасини умуман инкор этдилар ёки унга иккинчи даражали бир нарса деб карадилар. Баъзилар эса гимнастика ёшлар жисмоний тарбиясининг асоси бўлиб колмоги керак, бирок гимнастиканинг эски восита ва методларини кайта кўриб чикиш ва уларни янги талабларга мувофик равишда янгиси билан алмаштириш лозим деб хисобладилар. Биринчи фикрни жисмоний тарбия сохасида таникли француз олимлари-профессор Марей ва унинг шогирди Лагранж: жисмоний тарбия сохасида кўзга кўринган жамоат арбоблари-доктор Покровский, доктор Деметьев ва бошкалар айтган эди. Иккинчи фикрни эса энг аввало профессор Лесгафт ва француз физиологи Демени кўллаб-кувватлаган эди. Гимнастиканинг мухолифлари ўйинлар ва спорт фойдасига одатда педагогик ва гигиеник тавсифдаги далилларни келтирар эдилар. Улар гимнастика машклари организмнинг тузилишига мувофик келмаслиги, мускуллар каттик таранглашган пайтда кучсиз моддалр алмашинувини келтириб чикариши, кучни тежашга ўтгатмаслиги хамда уларнинг гигиеник жихатдан нокулай шароитда ўтказилиши, болаларнинг ташаббусининг бугиб кўйиши ва хоказолар хакида гапирар эдилар. Илмий жихатдан асослаб берилган гимнастика тарафдорлари эса гимнастика машкларни умуман эмас, балки ўша замонда таркалган жисмоний тарбиянинг конкрет гимнастика тизимларини танкид килар эдилар. Уларнинг асосий хизмати шундаки, эски гимнастика тизимларини танкид килиш асосида янги тизимларни ишлаб чикдилар. Бу янги тизимлар, ўз навбатида, эскиларидан илмий жихатдан бекиёс даражада устун эди. Лесгафтнинг жисмоний тарбия тизими ана шундай тизимлардан биринчиси эди. Ғарбий Европада кенг таркалган жисмоний тарбиянинг янги тизимлари ичида Демени кашф этган гимнастиканинг француз тизими ажралиб туради. www.arxiv.uz 1. Замонанинг жисмоний тарбия тизимларининг шаклланиши. Жорж Демени ( 1850-1917). Француз Жорж Демени жисмоний тарбия сохасида XIX аср охирларидан бошлаб ижод эта бошлади. Аммо у ўз тизимини аста-секин такомиллаштириб борди ва уни факат биринчи жахон уриши йилларидагина нихоясига етказди. Демени гимнастиканинг мавжуд тизимларини ўрганиб чиккандан кейин, хаддан ташкари сунъийлик бу тизимларнинг умумий ва асосий камчилигидар, деган хулосага келди. Бу тизимларнинг барча харакатлари табиий харакатларга айнан ўхшамасди. Улар ё жуда содда, ёки жуда мураккаб эди. Шунингдек, Бу харакатлар доимо шиддат билан бажарилар, тўппа-тўгри ва бесунакай харакатлар эди. Инсон хаётда бундай харакатлар килмайди, шунинг учун улар жисмоний тарбияда ўрин эгалламаслиги лозим. Демени гимнастик машклар мукаммаллигининг куйидаги белгиларини кўрсатиб ўтади: 1. Машклар тургуп эмас, балки серхаракат бўлиши керак. Машкларнинг асосий белгиси-холат эмас, харакатдир. Харакат тезлиги массага тескари пропорционал, яъни кўллар харакати бир мунча тезрок, оёкларники секинрок бўлиши лозим. Гавда харакати янада секинлик билан бажарилиши керак. 2. Харакатларнинг тугалланган тебраниш кенглиги машкларнинг бажарилишида зарур шарт. Харакатлар тугалланмасдан туриб сунъий равишда тухтатилмаслиги керак. Агар мускулларнинг бир гурухи тўлик кискаргунча таранглашса унга карама-карши мускуллар тўлик узайтирилган бўлиши лозим. 3. Харакатлар шакли жихатдан силлик бўлиши, аммо эски гимнастика тизимларида кабул килинганидек ўткир бурчаклар ва тўгри чизик кўринишида бўлмаслиги керак. Харакатлар йўналиши турли-туман бўлгани маъкул. 4. Машклар бажарилаётган пайтда иштирок этаётган мускуллар бушашган бўлиши керак. Бу чарчашлик даражасини камайтиради ва ортикча харакатлар килмасликка ўргатади. Харакатларни ўрганишни оддийларидан бошлаш зарур. Даставвал гавданинг айрим кисмлари учун бир-бирига боглик бўлмаган машклар алохида-алохида бажарилади (кўл панжаси, билак, кўл, болдир, оёк, гавда). Сўнгра гавда айрим кисмлари харакати биргаликда бажарилиши керак ( икки кўл, кўллар ва гавда, кўл ва оёклар) ва нихоят, улар гавда ўзгаришлари билан бирга, яъни юриш, югуриш ва сакраш холатида (масалан, кўлларни айлантириб югуриш ва шу кабилаларни бажариш лозим. Бу типдаги гимнастика машклари спорт машклари олдидан тайёргарлик ролини бажаради. Спорт машкларида гимнастиканинг ортикча www.arxiv.uz харакатлар килмаслик тамойили кўлланиши керак. Деменининг спорт машклари хам ўз мохияти билан гимнастика машклари эди. Аммо улар мураккаброк машклар эди. Агар ёш йигит тайёрловчи гимнастика машклари воситасида аста-секин мураккаблашиб борувчи харакатларни урганиб оладиган бўлса, унда спорт машкларида бу харакатларни бу харакатларни мураккаб фаолият жараёнларидаёк бажарадиган бўлади (аста-секинлик ва изчиллик тамойили илгари П.Ф.Лесгафт томонидан тараккий эттирилган эди. Буни Демени билар эди, албатта. Аммо у Лесгафтдан далиллар келтирмайди. Эхтимол, Демени мустакил равишда шундай хулосага келган бўлиши мумкин. Лесгафт эса унинг биринчи ишларини юксак бахолаган). Демени спорт машкларини етти хилга бўлган. Булар юриш, югуриш, сараш, тирмашиш, огирлик кўтариш ва ташиш, иргитиш ёки улоктириш, химояланиш ва хамла килиш. Бу турдаги хар бир машк турли кўринишга эга эди, (масалан, турган жойда сакраш, олдинга, оркага ёки ён томонга силжиётиб сакраш, югуриб келиб сакраш). Бинобарин, Демени спорт машклари учун гимнастика методини кўллаб, спортни гимнастикага сингдириб юборган эди. Бунда спортнинг характерли хусусиятлари ва унинг ижобий томонлари йўколиб кетган эди, албатта. Ёшлар учун мўлжалланган гимнастиканинг максади улардан кучли, чаккон, ихчам, тез ва яхши харакат киладиган, харбий-амалий харакатларнинг асосий турларини эгаллаб оладиган йигитларни етиштириш эди. Демени урушнинг охирги йилида шундай деб ёзган эди: «1914 йилги уруш окибати йигитларни мамлакатни химоя килишга тайёрлаш зарурлигига шубхаланиб карайдиган кишиларни хам ишонтирди. Шундай килиб, уруш амалий машкларнинг шартли гимнастикадан устун эканлигини шубхасиз бир тарзда исботлаб берди». Демени кизлар жисмоний тарбияси олдига тамоман бошкача вазифалар кўйди. Агар машгулотларнинг тайёрлаш кисмида кизлар гимнастикаси билаг йигитлар гимнастикаси ўртасида мухим фарклар бўлмасада кейинчалик кизлар спорт ва харбий-амалий машкларни ўзлаштирмасдан, балки эстетик характердаги машкларни такомилга етказишлари зарур эди. Улар орасида кўпгина ракс кадамлар, жумладан гурух-гурух ва жуфт-жуфт бўлиб ижро этиладиган ўйинлар, шунингдек, таёклар, гулчамбар ва бошка буюмлар билан бажариладиган машклар бўлган. кизлар гимнастикасидан кўзда тутиладиган асосий максад уларни, ихчам, чиройли кадди-комадли килиб етиштириш, уларда текис кадам ташлаб юриш хамда нозик харакат килиш фазилатлари таркиб топтиришдан иборат эди. Демени машкулотлар ўтказиш учун ўзи ишлаб чиккан дарслар схемасини таклиф этади. Бу схема етти кисмдан иборат эди. Хар бир кисмда машкларни бажаришдан кўзда тутилган максад ва унга эришиш учун бир неча восита таклиф килинарди. Демени тизими ўзига хос вазифаларни хал килиш имконини берарди, яъни ёш йигитни харбий хизматга, киз болани эса хушбичим, «эркакларнинг улуг йўлдоши» килиб тайёрлашдан иборат эди. Унинг гимнастикаси гавдани тараккий эттириш воситасигина бўлиб колди. Гарчи ўша вактда Демени гимнастикаси илмий жихатдан асосланганрок тизимлардан бири бўлса-да, бирок амалда кам кўлланилди. Бунга сабаб www.arxiv.uz шуки, Франциянинг импералистик хукумати бошка империалистик давлатларнинг хукуматлари каби ўкувчи ёшларнинг жисмоний тарбиясини яхшилашдан манфаатдор эмас эди, биринчи навбатда, ёшларни киска муддат ичида харбий хизматга тайёрлаш тарафдори эди. Узок йиллар давомида шугулланиш натижасидагига Демени гимнастикаси ёрдамида бунга эришиш мумкин. Франсуа Дельсарт (1811-1871 йиллар). XIX аср охири ва XX аср бошларида гимнастиканинг янги турлари, жумладан спорт гимнастикаси, индивидуал гимнастиканинг жуда кўп турлари (гантел билан бажариладиган гимнастика ва Мюллернинг «Менинг система» гигиеник гимнастикаси хам бадиий гимнастиканинг хар хил турлари хам кенг таркалган эди. Дельсарт (1811-1877) бадиий гимнастика сохасидаги энг йирик арбоблардан бири эди. У жисмоний тарбия масалалари билан алохида шугулланмаган. Дельсарт Драма санъатини ўрганар экан, инсоннинг рухий кечинмалари гавда харакатлари билан бирга содир бўлганлигидан ана шу харакатларни янгилаш билан томошабинларда кечинмалар таасуротини хосил килиш мумкин, деган хулосага келди. Кейинчалик унинг фаолияти одамнинг фикр ва туйгуларини ифодалайдиган (бирга давом этадиган) харакатлар хосил килишга каратилган эди. Шу билан Дельсарт бадиий гимнастиканинг тараккий этишига асос солди. 2. Эмил Жак Далькроз (1865-1914 йиллар). XX аср бошларида ритмик гимнастика тараккий эта бошлаган. Далькроз (1865-1814) бу сохадаги энг йирик арбоблардан биридир. У махсус машклар ёрдамида гавда харакатлари хар кандай ритмик импульсга жавоб беришга эришди. Далькроз ўз гимнастикасида машкларни уч турга: 1. Ритмик харакатлар билан килинадиган машклар: 2. Эшитишли машк килдириш: 3. Тайёргарликсиз бажариладиган (импровизация) харакатлар машкларига ажратди. Бу машкларнинг хаммаси оддийдан мураккабга ўтиш тамойили асосида мунтазам суратда ўтказилган.Ритмик харакатлар дастлаб факат кўллар билан бажарилар эди (мусикали тактнинг 2 дан 12 гача чораклари тезлиги даражаси билан белгиланарди. (Сўнгра ўнга оёк харакатлари кўшилган. Ноталар узунлиги бир кадам олга босиш билан белгиланарди. Бу узунликлар турлича бўлганлигидан кадамлар хам хар хил. Ниҳоят, машк килаётган киши жуда мураккаб машкларни бажарар, ўз харакатлари билан мусикали ритмни ифодалар эди. Импровизация харакатлари машкларни ижро этувчига ижодий ишлаш ва мусика туфайли хосил бўладиган ўз туйгуларини ифодалаш имконини беради. Шундай килиб, Далькроз гимнастикасида Дельсартнинг ифодали харакатлари янада тараккий эттирилди. www.arxiv.uz Айседора Дункан (1878-1927 йиллар) бадиий гимнастика тараккиётига катта хисса кушди. Унинг раксларида хиссиёт юксак бўлиши билан бирга харакатларнинг уйгунлиги ва таъсирчанлиги бир-бирига сингиб кетган. Дункан импровизацияга хам нихоятда катта ахамият берган эди. 3. Пётр Францевич Лесгафт (1837-1909 йиллар). П.Ф.Лесгафт (1837-1909) жисмоний тарбия, анатомия, педагогика ва бошка фан сохалари бўйича машхур олим, кўзга кўринган жамоат арбоби. Лесгафт мактаб ёшидаги ўкувчиларнинг жисмоний таълим максадларига оид оригинал жисмоний машклар таснифи ишлаб чикди. Унинг таснифининг асосий гурухлари куйидагилар: 1.Оддий машклар. 2. Мураккаб машклар, ёки кучланиши ортиб борадиган машклар. 3. Фазовий муносабатлар ва вакт бўйича ишларни таксимлашни ўрганиш максадидаги машклар. 4. Мураккаб фаолият кўринишидаги мунтазам машклар. У яратган жисмоний машклар тизими соф жисмоний таълим характерига эга эди.Машкларни гурухлаб аталишининг ўзи кўрсатаяптики. Лесгафт таснифининг асосини харакатнинг ташки белгиларига караб эмас, балки мураккаблашувчи дидактик вазифалар асос килиб олинган. П.Ф.Лесгафт жисмоний таълим тизимининг камчиликлари мавжуд эди. У бутун педагогикани факатгина «биология сохасининг филиали» деб хисобланарди, шунинг учун хам машкларнинг амалий малакаларни, спорт мусобакаларининг ва хатто гимнастик снарядлардаги машкларнинг эгаллашларини етарли даражада бахолай олмади. У бу барча воситаларни сунъий деб хисобланган улар жисмоний таълим жараёнида хеч кандай фойда келтирмайди, аксинча уларнинг айримлари болалаик ёшида хатто заралидир, яъни ортикча зўрикишга олиб келади, деб тушунган. Лесгафт бу воситаларнинг ахамиятини очик-ойдин бахолай олмади. Уларни кўллашда тўгри ва окилона фойдалана билишнинг жуда катта таълимий ва тарбиявий ахамияти мавжуд эди. (Эндиклопедический словарь по физической культуре и спорту. Том 11-и: ФИС. 1962 й). 7.3. Спортнинг тараккий этиши ва халкаро спорт уюшмаларининг вужудга келиши. XIX асрнинг 70 йилларига келиб илгор капиталистик мамлакатларда спорт шухрат козонди. Аммо кўпгина кишилар спортга бўш вактни машгул килиш хамда ўйин-кулгу уюштириш воситаларидан бири деб карар эдилар. Яхши тарбия олган ёш йигит учун спорт машгулотларида иштирок этишхамма вакт хам муносиб машгулот хисобланавермасди. Маълумки XIX сарнинг охирларида хам кўпгина спортчилар ўз номларини яширар ва мусобакаларда хар хид тахаллуслар билан катнашардилар. www.arxiv.uz Шуниси кизикки, спорт жуда эрта тараккий этган АкШ да хам кўпгина педагоглар 70-йиллардаёк спортга кераги йўк бир нарса деб карардилар. Масалан, Вермонт Университетнинг рахбари 1875 йилда коллежлар ўртасида бўлиб ўтган биринчи мусобакаларда ўз студентларининг катнашишидан бош тортиш сабаблари хакида гапириб, менинг студентларим бу мусобакаларда банд бўлганликларидан, камбагалликларидан ва виждонли- ликларидан иштирок этмадилар. Умуман, улар бундай мусобакаларда катнашишни одобли кишининг шаънига тўгри келмайдиган нарса деб карайдилар, деган. Аммо ёшларда спортга бўлган кизикиш ортиб боради, улар спорт мусобакалари жараёнида ўз жисмоний куч ва иродавий фазилатларини намойиш килишга харакат килар эдилар. Шунингдек, ёшлар спорт ёрдамида ўз организмларини ўстириш ва такомилга етказиш учун тиришардилар. Бунёдга келган спорт клублари ва тўгараклари хам ёшларда спортга кизикиш уйготишда мухим рол ўйнайди. Спортнинг хар хил турларидан ўтказиладиган оммавий мусобакалар катта ташвикот аҳамиятига эга бўлган. Тўгри, дастлабки йилларда кўпгина мусобакалар йирик томошаларига ёки от пойгаларига ўхшаб кетарди, аммо бундай холлар узок давом этмади. XIX асрнинг 70-80 йилларидан бошлаб спортнинг кўпгина турлари бўйича мусобакалар мунтазам суратда ўтказила бошланди. Спорт мусобакалари тасодифий бир хол бўлмасдан, балки мунтазам равишда ўтказила бошлаганлиги сабабли ўтган асрнинг 80-90 йилларида халкаро уюшмалар вужудга келтириш зарурати тугилди. 1881 йили Европа гимнастика союзи, 1892 йили эса эшкак эшиш бўйича Халкаро федерация ва Конькичилар халкаро союзи ташкил топди. 1894 йили француз спорт арбоби де Кубертеннинг ташаббуси билан халкаро олимпиада ўйинларини ўтказиш вазифасини ўз зиммасига олган Халкаро олимпиада кўмитаси тузилди. 1896 йилда бўлиб ўтган биринчи олимпиада ўйинлари спортга ва халкаро спорт мусобакаларига бўлган кизикишни кучайтириб юборди. Янги халкаро уюшмалар вужудга кела бошлади. 1881 йилда Халкаро гимнастика федерацияси. 1900 йилда Халкаро велосипедчилар союзи. 1904 йилда Халкаро футбол федерацияси, 1908 йилда Халкаро хаваскорлар сузиш федерацияси ва Халкаро музда йўналадиган хоккей союзи, 1912 йилда Халкаро хаваскорлар енгил атлетика федерацияси, 1913 йилда эса Халкаро киличбозлик федерацияси юзага келди. Хаваскор спортчилар уюшмаларидан ташкари спортнинг айрим турларидан профессионал спортчилар халкаро уюшмалари хам вужудга келади. № Спорт турлари Бирлашмалар аталиши Ташкил булган йил 1. Гимнатсика Халкаро гимнастика федерацияси (ФНЖ). 1881 2. Гребля Халкаро гребля федерацияси (ФИОА). 1892 3. Коньки Халкаро конькичилар иттифоки (ИСУ). 1892 4. Боулинг Халкаро боулинг спорти. 1895 www.arxiv.uz 5. Велосипед Халкаро велосипед ассоциацияси (УСИ). 1900 6. Мотоцикл Халкаро мотоцикл федерацияси (ФИМ). 1904 7. Автомобиль Халкаро автомобиль федерацияси (ФИА). 1904 8. Футбол Халкаро футбол федерацияси (ФИФА). 1904 9. Авиация Халкаро Авиация спорти федерация си. (ФАИ). 1905 10 Отиш. Халкаро отиш спорти иттифоки. (УИТ). 1905 11 Овчилик. Халкаро овчилик фед. (ФИТАСК) 1907 12 Елканли Халкаро елканли спорт иттифоки. (ИЯРУ) 1907 13 Муз устида хоккей Халкаро муз устида хоккей Иттифоки. (ЛИХГ). 1908 14 Енгил атлетика Халкаро енгил атлетика федерацияси. (ИААФ). 1912 15 Кураш Халкаро курашчилар федерацияси. (ФИЛА). 1912 16 Теннис Халкаро теннис федерацияси (ИТФ) 1912 17 киличбозлик Халкаро киличбозлик федерацияси (ФИЕ). 1913 18 Огир атлетика Халкаро огир атлетика федерацияси. (ИВФ). 1920 19 От Халкаро от спорти федерацияси (ФЕИ). 1921 20 Сув-мотор Халкаро сув-мотор спорти иттифоки (УИМ). 1922 21 Чим устида хоккей Халкаро чим устида хоккей федерацияси (ФИХ). 1924 22 Бейсбол Бобелей Халкаро бейсбол ва бобелей федерацияси (ФИБТ). 1924 23 Сузиш Халкаро сузиш федерацияси (ФИНА). 1924 24 Чанги Халкаро чанги спорти федерацияси (ФИС). 1924 25 Шахмат Халкаро шахмат федерацияси (ФИДЕ). 1924 26 Радиохаваскор Халкаро радиохаваскор спорти (ИАРС). 1925 27 Стол тенниси Халкаро стол тенниси федерацияси (ИТТФ). 1926 28 Планеризм Халкаро планеризм ташкилоти (ОСТИВ). 1930 29 Камондан отиш Халкаро камондан отиш федерацияси. (ФИТА). 1931 30 Баскетбол Халкаро баскетбол федерацияси (ФИБА). 1932 31 Альпинизм Халкаро альпенизм иттифоки (УИАА). 1932 32 Бадминтон Халкаро бадминтон федерацияси (ИБФ). 1934 33 Регби Халкаро регби федерацияси (ФИРА). 1934 34 Культуризм Халкаро культуризм спорти. 1945 35 Бокс Халкаро бокс федерацияси. (АИБА). 1946 36 Гандбол Халкаро гандбол федерацияси (ИГФ) 1946 37 Волейбол Халкаро волейбол федерацияси (ФИВБ). 1947 38 Сув чангиси. Халкаро сув чангиси иттифоки 1947 39 Шашки. Халкаро шашка федерацияси. (ФМЖД). 1947 40 Бешкураш ва биатлон Халкаро бекураш ва биатлон иттифоки (УИПМБ). 1948 41 Софтбол Халкаро софтбол федерацияси (ИСФ). 1952 42 Балик овлаш. Халкаро балик овлаш федерацияси. 1952 43 Тўпли хоккей Хакаро тўпли хоккей федерацияси (ИБФ). 1955 44 Дзю-до. Халкаро дзю-до федерацияси. (ФИД). 1956 45 Чана. Халкаро чана спорти федерацияси. (ФИЛ). 1957 46 Спорт ракси Халкаро спорт ракси федерацияси. 1957 47 Сув ости. Халкаро сув ости спорти конференцияси. (КМАС). 1969 48 Буер. Халкаро буер ассоциацияси. (ИДНИЯРА). 1963 49 Батут Халкаро батут федерацияси (ИТБ). 1964 50 Акробатика Халкаро спорт акробатика федерацияси. 1973 www.arxiv.uz (МФСА). ахамият касб этади. 1896 йилдан бошлаб бу кўмита хозирги замон ёзгиолимпиада ўйинларини ўтказа бошлади. Биринчи жахон урушига кадар беш марта навбатдаги ва бир марта навбатдан ташкари (1 олимпиада ўйинларининг 10 йиллиги мунособати билан «Олимпиадалараро») олимпиада ўйинлари ўтказилган эди. 1896 йилда Грецияда 1-Олимпиада ўйинлари булиб ўтди. Бу ўйинлар учун кадимги Грециянинг стадионига сал ухшаб кетадиган махсус стадион курилган эди. Ўйинлар нихоятда тантанали вазиятда ўтган. Мусобака дастурига спортнинг енгил атлетика, сузиш, гимнастика ва бошка турлари киритилган эди. кадимги замонда Греция кумондони Мильтиаднинг элчиси юнонларнинг Марафон водийсида эронликлар устидан килинган галабаси хакидаги хабарни Афинага етказиш учун югуриб борган йўлда биринчи марта марафон югуриши ўтказилди. Бу мусобака томошабинларнинг диккатини ўзига кўпрок жалб этди ва олимпиада ўйинларининг асосий турига айлангандек бўлди. Югуришда грек Луис ютиб чикди. Мусобакада 13 мамлакатдан келган 285 спортчи катнашди. Греция спортчилари энг кўп олтин медални олдилар АкШ спортчилари иккинчи уринни эгалладилар. Олимпиада ўйинлари ўтказиш дўстона хамкорлик гояларини ва барча мамлакатлар халклари ўртасидаги маданий алокаларни мустахкамлашни ташвокот килиш билан бирга давом этди, бу факат эзгу ниятлар эди, холос. Ўша вактда тинчлик максадларини кўзда тутиб иш юритган бирорта хам давлат бўлмаган. Урушнинг олдини олишдан чинакам манфаатдор бўлган бирорта хам хукумат йўк эди. 1900 йили Париж кўргазмаси пайтида бу шахарда II- Олимпиада ўйинлари бўлиб утди. Бу гал ўйинлар жамоатчиликнинг диккатини ўзига торта олмади. Ўйинлар дастури чўзилиб кетган бўлиб, кўргазма давом этиб турган вактнинг бошидан охиригача намойиш килинди, бу эса уларга бўлган кизикишни пасайтириб юборди: кўргазма экспонантлари томошабинларнинг диккатини спортдан чалгитарди. Ўйинларда 20 мамлакатдан 1066 спортчи иштирок этди, энг кўп олтин медални Америкаликлар олдилар. III -Олимпиада ўйинлари АкШ нинг Сент Луис шахрида ўтказилди. Европа мамлакатларидан олимпиадага спортчилар кам келди ва ўйинлар аслида Америка спортчиларининг мусобакасига айланиб колди. Бу ўйинларда 10 мамлакатдан хаммаси бўлиб 496 спортчи катнашди. Халкаро олимпиада кўмитаси ўйинларга кизикиш уйгониш учун 1906 йили яна Афинада навбатдан ташкари ўйинлар ўтказишга карор килди. Бу ўйинлар белгиланган йилда ўтказилмагани учун ракам олмаган. Навбатдаги, IV Олимпиада ўйинлари 1908 йилда Лондонда бўлиб ўтди. Олимпиада 22 мамлакатдан 2059 спортчи шу жумладан Россиядан бир неча киши катнашди. Ўйинлар дастури анча кенгайтирилган эди. Б уолимпиада энг кўп олтин медални Англия спортчилари олдилар. www.arxiv.uz 1912 йили Швеция пойтахти Стокгольмда V -Олимпиада ўйинлари ўтказилди. Бунда 28 мамлакатдан 2541 киши катнашди. Хотин-кизлар биринчи марта II -Олимпиада ўйинларида 1900 йили Парижда гольф бўйича, 1904 йили Сант Лауста ёй отиш, 1908 йили Лондонда ёй отиш, теннис ва конькида юриш, 1912 йили теннис ва сузиш бўйича иштирок этдилар. 1916 йилга белгиланган VI -Олимпиада ўйинлари (Берлинда бўлиши керак эди) уруш бошланиб кетганлиги сабабли ўтказилмади. Аммо ўйинлар раками сакланиб колди (1920 йилдаги Олимпиада ўйинлари VII -Олимпиада ўйинлари деб ном олган). ХОК президенти 8 йилга яна кейинги 4 йилга кайта сайланиш хукукига эга бўлади. ХОК президентлари бўлганлар: 1) Д.Викелас (1894-1896 йиллар.Греция). 2) Пьер де Кубертэн (1896-1916 ва 1919-1925 йиллар.Франция) 1926 йил ХОК президенти булган. 3) Г. де Блоней (1916-1919 йиллар. Швецария) 4) Б.Лятур (1925-1942 йиллар Бельгия) 5) З.Эдстрем (1946-1952 йиллар Швеция). 6) Э.Брендедж (1952-1972 йиллар АкШ). 7) Л.Килланин (1972-1980 йиллар Ирландия). 8) Х.А.Самаранч (1980-2001 йиллар Испания). 9) Жаг Рогги (2001 йил сентябрдан шу кунгача, Бельгия). ЁЗГИ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ . 1. Афина.Греция. 1896 2. Париж.Франция. 1900. 3. Сент-Луис. АкШ. 1904. 4. Лондон.Англия. 1908. 5. Стокголм. Швеция. 1912. 6. Берлин.Германия. 1916 ўтказилмаган. 7. Антвернея.Бельгия. 1920 8. Париж.Франция. 1924. 9.Амстердам.Нидерландия. 1928. 10. Лос-Анжелес. АКШ. 1932. 11. Берлин. Германия. 1936. 12. Хелсинки. Финляндия. 1940 ўтказилмади. 13. Лондон. Англия. 1944 ўтказилмади. 14. Лондон. Англия. 1948. 15. Хельсинки.Финляндия. 1952. 16. Мельбурн. Австралия. 1956. 17. Рим. Италия. 1960. 18. Токио. Япония. 1964. 19. Мехико. Мексика. 1968. 20. Мюнхен. Германия. 1972. www.arxiv.uz 21. Монреал. Канада. 1976. 22. Москва. СССР. 1980. 23. Лос Анжелес. АкШ. 1984. 24. Сеул. Ж.Америка. 1988. 25. Барселона. Испания. 1992. 26. Атланта. АкШ. 1996. 27. Сидней.Австралия. 2000. 7.4. Спортда профессионализм. Капиталистик жамиятда спорт харакати учун характерли булган ходисалардан биридир, спортчиларни эксплуатация килишга асосланган тижорат шаклларидан бири. Профессионал спортчи ўз кобилияти ва виждонини сотади. Бунинг устига у хукуксиз бўлиб колади. Бундай спортчиларнинг мусобакаларда галаба козониши ва маглубиятга учраши кўпинча уларнинг кобилиятларига эмас, балки хужайинларининг хохишига боглик бўлиб колади. Хозирги замон менежерлари кишиларнинг спортда эришган ютукларига ва талантларига сотиладиган ва сотиб олинадиган товар тарикасида карайдилар. Профессионал спортчилар учун машк килишнинг махсус услублари ишлаб чикилган. Хаваскор спортчидан фаркли томони, ўз спорт чикишлари учун пул хукукига эга бўлмаган, спорт номини реклама максадида фойдаланиш ва х.к. профессионал спортчи ўзининг асосий машгулотига айлантиради. У кандайдир клуб ёки менежер билан белгиланган муддатга контракт шартнома тузади, чикишлари учун маълум микдорда маблаг олади ва амалий жихатдан у ўзини менежерга ёки клуб хўжайинига сотади, баъзан уни бошка клубларга сотиб хам юборишлари мумкин. Профессионал спортнинг хукуксиз холати хакида англиянинг «Дейли экспресс» газетаси «Арсенал» футболчиси Джимми Лоджи хакида ёзади: «Ўрта асрларда инсон кул эди, ўз хўжайинига бир умр боглик бўлган. Ухеч качон бир томонга рухсатсиз кета олмасди. У эркин ўзига бошка иш карай олмасди. Хужайин уни сотиш хукукига эга эди. Футболда бугун айнан шундай холат». Профессионалларнинг махсус спорт уюшмалари мавжуд. Улар хам халкаро, хам миллий (мас. АкШ, Англия, Германия ва бошка давлатларда). Профессионалларда хаваскорлар мусобакаларида иштирок этиш хукуки йўк, бирок айрим халкаро спорт уюшмалари хам хаваскорлар, ҳам профессионалларнинг мусобакаларини назорат киладилар. Масалан, Халкаро футбол федерацияси барча микёсдаги мусобакаларда хам профессионалларнинг иштирок этишига рухсат беради. Аксинча, олимпия мусобакаларида футбол бўйича факат хаваскорлар иштирок этишлари мумкин. www.arxiv.uz ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Каримов И.А. Ўзбекистон келажаги буюк давлат, Т., «Ўзбекистон» 1992 й. 2. Ўзбекистон Республикаси конститутцияси, Т., «Ўзбекистон» 1992 й. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонуни», Т., «Ўзбекистон», 1992 й. 4. Исмоилов Р., Шоломицкий Ю., Ўзбекистонда физкультура тарихи, ўқув қўлланма, Т., «Ўқитувчи», 1969 й. 5. Ўзбекистон тарихи ва маданияти, Т., «Ўқитувчи», 1992 йил. 6. Жисмоний тарбия тарихи, дарслик (таржима) Т., «Ўқитувчи» 1968 й. 7. История физичиской культури и спорта, учеб. для ИФК, Н., «ФИС», 1983 г. 8. Абдумаликов Р., Эшназаров Ж.Э., Акромов А.К., Жисмоний маданият ва спорт тарихи, дастурнома, Т., РЎММ, 1993 й.