logo

Шикастланганда биринчи ёрдам кўрсатиш, тиббий назорати ва ўз-ўзини назорат қилиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

42.5 KB
Шикастланганда биринчи ёрдам кўрсатиш, тиббий назорати ва ўз-ўзини назорат қилиш. Режа: 1.Шикастланган футболчини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ва ташиш. 2. Сунъий нафас олдириш. 3. Ҳушдан кетган футболчига ёрдам бериш. 4. Врач кўригидан ўтиш. 5. Ўз-ўзини кунлик назорат қилиш. 6. Шахсий гигиенага амал қилиш. Агар футбол майдонида ўйин пайтида футболчи шикастланган бўлса, буни дархол майдондаги хакамга айтиш зарур.Майдондаги ҳакам ўйинни тўхтатиб шикастланган футболчига ёрдам кўрсатиш учун майдонга тиббиёт ходимлари киришига тез рухсат бериши керак. Шуни унутмаслик керакки, мияси жароҳатланган, умуртқа поғонаси, тос-сон суяклари синган, қўл- оёқлари узилган ва ички аъзолари шикастланганда футболчиларни ётган ҳолда ташилади. Хозирги пайтда ҳар бир ўйингоҳ маъмурияти мини тез ёрдам машиналаридан кенг фойдаланилмоқда. Футболчини иссиқ урганда уни иситмаси кўтарилиши, терининг қизариши, терлаш, томир уриши ва нафас олишининг тезлашиши, эхтимол киши ҳушидан кетиши ҳам мумкин. Шикастланган футболчини майдон четига чиқариш, кийимларини ечиш, бошини бироз кўтариб ётқизиш, совуқ массаж қилиш ва сунъий нафас олдириш керак бўлади. Футболчилар ҳушидан кетган пайтларида уларни сунъий нафас олдириш зарурдир. Кислороднинг етарли миқдорда келишини таъминлайдиган сунъий нафас олдиришнинг энг яхши усули, «оғиздан- оғизга» ёки «оғиздан-бурунга» усулидир. Сунъий нафас олдириш вақтида шикастланган футболчи текис жойга ётқизилади. Ёрдам кўрсатаётган киши бош томонда чўққалаб, бир қўли билан шикастланган футболчининг пешонасини, иккинчи қўлини унинг бўйни остидан ўтказиб, бошини орқага энгаштиради. Шикакстланган футболчининг оғзи оз очилади, кейин унинг оғзига бир парча тоза мато қўйилиб, ёрдам кўрсатувчи чуқур нафас олиб, ўз оғзини беморнинг оғзига қаттиқ босиб хаво пуфлайди. Бунда пуфлаган хаво ўпкага бориши учун беморни бурни қисиб турилади. Ўпкага хаво борганда шикастланган футболчининг кўкрак қафаси ростланиб нафас олишига имкон беради. Нафас олдириш минутига 20 марта бажариш зарур. Шикастланган футболчининг юраги уришдан тўхтаб қолса бўйиннинг уйқу артерияларидан томир уриши йўқолса ва кўкрак қафасига қулоқ солганда юракнинг қисқариши сезилмаса, сунъий нафас олдириш юракни ёпиқ массаж қилиш билан қўшиб олиб борилиши керак. Ўйин пайтида икки футболчиларнинг ўзаро тўқнашиб кетиши натижасида рўй бериши мумкин. Одатда бош мия шикастланишларида футболчи ҳушидан кетиши, ёки ҳушини бутунлай йўқотиши мумкин. Кўпинча шикастланганларнинг ҳушсизлик пайтида тили орқага кетиб нафас йўлларининг ёпилиб қолишига, нафас олишнинг кескин ёмонлашувига ва нафас бутунлай тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. Бундай пайтларда нафас олиш меъёри бузилади, хириллаб, футболчининг юзи ва лаблари кўкариб қолиши мумкин. Агар нафас олиш йўллари дархол очилмаса киши бир зумда халок бўлиши мумкин. Нафас йўлларини орқага кетган тилдан халос этиш учун пастки жағнинг бурчагини қулоқлар остидан икки қўллаб ушлаб, олдинга шундай тортиш керакки, бунда ияк олдинга сурилган ва оғиз бироз очилсин. Кўпинча шундан кейин шикастланган киши шовқинли, чуқур нафас олади ва нафас олиши тикланади. Шунда унинг бошини ёнга буриш ва бир жойдан иккинчи жойга олиб бориш вақтида шу холатда ушлаб бориш керак. Футболчилар ҳар бир жамоага қабул қилинишидан олдин врач кўригидан ўтказилади. Бунда футболчи ҳамма ички ва ташқи органлари текширувдан ўтказилади. Унинг оғирлиги, бўйи, юрак уришлари, қон анализлари, оёқ кийимлари размерлари аниқланади. Ўз-ўзини назорат қилишда эрталабки бадан-тарбиядан тортиб токи уйқу махалигача ўзини вақтини тўғри тақсимлаши зарурдир. Эрталабки уйқудан туришдан тортиб кечки овқатланиш вақтигача белгилаб олиши керак бўлади.Ўз вақтини тежаб кунлик режими асосида машғулотларга бориш, дам олиш, фаол мехнат билан шуғулланиш, китоб ўқиш, дарс тайёрлаш, шуғулланиш, сузиш каби ўз дастурий режаларини тузиб олиши керак. Кунларини эса ўзига мослаб танлаб олиши дам олиш куни қачон, машғулотларга бориш кунлари, сузиш кунлари ҳар 3 кунда ҳаммомга тушиш каби ишларини ўз ичига олади. Назорат қилиш пайтларда футболчилар ўзларининг футболкасини, кета-бутсасини, шортик, пайпоқ, бош кийимларини, сочиқ ва ювиниш анжомларини тоза тутиши шарт. Соғлом турмуш тарзида унинг кунлик ҳаёти муҳим рол ўйнайди. Жисмоний меҳнат, ўз вақтида овқатланиш, аниқ бир вақтда ухлаш каби омиллар футболчини ўз-ўзини назорат қилиш омиллари жумласига киради. белгиланган кунлик режимга амал қилиш футолчининг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги учун катта аҳамиятга эгадир. Ўз-ўзини назорат қилишда овқатланиш мухим роль ўйнайди, чунки нонушта жисмоний машқдан 1-1,5 соат олдин, тушлик эса 2-3 соат олдин, кечки овқатланиш эса уйқудан 1,5-2 соат олдин қилиш керак. Футболчининг шахсий гигиенаси уни уст-бошини тоза тутиш билан биргаликда уни ихчамлиги, иссиқ тутиши, енгил ва шикастланишни олдини олиш учун қулай бўлиши керак. Ҳар бир спортчи каби футболчи ўзининг шахсий кийимларини тоза ва озода сақлаши керак. Танланган уст-бош футболчи учун узун қисқа, тор ёки кенг бўлиши ҳам спортчини ҳаракатларини қийинчилик билан амалга оширишга олиб келади. Футболчининг қишки ва ёзги уст-боши бўлиш керак, уларни ҳар-бир машғулотлардан кейин ювиб қўйишлари керак. Футболчилар шортиклар, ички кийимлари ҳам машғулотдан кейин ювиб қўйиши лозим. Шахсий гигиеналардан яна энг зарурий уст-боши бу-пайпоқлардир. Улар капрон ва нейлондан бўлмагани маъқул. Сабаби оёқлар кўп терлагани сабабли улар намлигини ўзига тортмайди шу сабабли пахтадан тайёрланган пайпоқлардан кийиш мақсадга муофиқ бўлади. Адабиётлар: 1. Футбол. Физкультура испорт Москва 1971 йил 2. Футбол М.Сушков. Физкультура испорт. Москва 1961 йил 3. Физическая культура. Вўсшая школа. Москва 1984 йил. 4. Ю.Н.Лопачев «Келинг, тўп тепамиз». Тошкент 1988 йил 5. Футбол мусобақа қоидалари. Ўздавнашр 1961 йил 6. Футбол справочник. физкультура испорт. Москва 1980 йил 7. Футбол мусобақа қоидалари. УзССр Медицина. Тошкент 1990 йил. 8. Правила игры футбола. РАМФ Москва 2000 йил.