logo

Ташқи иқтисодий фаолият статистикаси. Молия-кредит тизими статистикаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

41.5 KB
Ташқи иқтисодий фаолият статистикаси . Молия-кредит тизими статистикаси Режа: 1. Ташқи иқтисодий алоқалар статистикасининг ўрганиш объекти ва кўрсаткичлар тизими. 2. Экспорт ва импортнинг таърифи. Экспорт ва импортни ҳисоблашнинг умумий ва махсус тизими. 3. Ташқи иқтисодий фаолиятни статистик ўрганиш усуллари. 4. Тўлов баланси тизимнинг асосий тамойиллари. 5. Халқаро инвестицион сиёсат, инвестиция муҳитини ифодаловчи кўрсаткичлар. 6. Миллий ҳисоблар тизими ва тўлов баланси орасидаги боғланиш. Ташқи иқтисодий фаолият статистикасининг асосчиси деб ҳақли равишда белгиялик олим Адольф Кетлени (1796-1874) ҳисоблаш мумкин. Чунки у биринчилардан бўлиб тўпланган статистик маълумотларга статистик усуллар ёрдамида ишлов беришни қўллади. У шунингдек илк бор Бельгияда Марказий статистик комиссияни ташкил қилишда таниқли математик олимлар билан жонбозлик қилди. А. Кетлени математик бўлгани учун у ўз таҳлилларида математик тамойилларига суянади. Ушбу ҳолат статистикани вужудга келишида бошқа мамлакатларда статистик ташкилотларнинг шаклланишида ҳам ўз ифодасини топди. Чет эл мамлакатларида хозирги кунда ТИФ статистикаси математиканинг алоҳида қисми сифатида ташкил топди. Ҳар қандай фан ўз ўрганиш объектини маълум усуллар ёрдамида ўрганади. ТИФ статистикаси ҳам ўз объектини хусусий методлари ёрдамида ўрганади. Улар қуйидагилардан иборат: 1. Оммавий статистик кузатиш методи; 2. Кузатиш маълумотларини жамлаш ва гурухлаш; 3. Турли уму м лаштирувчи кўрсаткичларни (масалан, мутлоқ ва нисбий миқдор, ўртача миқдор, индекс ва ҳакозо)ҳисоблаш; 4. Танланма кузатиш усули, статистик маълумотларни жадвал ва графиклар кўринишида ифодалаш. ТИФ статистикаси фақат фан бўлибгина қолмасдан, шу билан бирга амалий фаолиятнинг мухим соҳаси хамдир. ТИФ статистикаси доим оммавий машғулотларга асоланади. Керакли пайтда у ўзининг бошланғич кузатишини ҳам ташкил этади. Оммавий бошланғич маълумотларни умумлаштираётганда статистика махсус усуллардан фойдаланади ва пировард натижада умумлаштирувчи кўрсаткичларни аниқлаб, ҳодиса ва воқеалар тўпламига умумий баҳо беради. Статистика ҳар хил ўлчов бирликларидан фойдаланади. Жумладан, кўрсаткичларни пулда, натурада, шартли натура ва меҳнат бирликларида ифодалайди. Ўтган йиллар мобайнида ташқи иқтисодий комплекс бўйича олиб борилаётган ишлар, ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашувчи томонлар фаолиятини бозор иқтисодиёти принциплари ҳамда уларни либерализациялаштириш асосида олиб борилди. Чет эл мамлакатлари билан иқтисодий савдо муносабатлари, ҳамда халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар янада жадаллаштирилди. Мамлакатнинг 2009 йилдаги жами ташқи савдо обороти 6689 , 2 млн. долларни, яъни 2008 йилга нисбатан 1 7 , 3 %га ошди. Узоқ чет эл мамлакатлари билан ташқи савдо обороти 54,3%га ошиб 3392,8 млн. доллар, МХД ва Балтика давлатлари билан эса 15, 4 %га ошиб 2105 , 4 млн. долларни ташкил қилди. 2009 йил натижаларига кўра ташқи савдо бозори баланси манфий сальдоси 167,0 млн. доллар ёки 2008 йилга нисбатан 135,8 млн. долларга ошди. Бу эса экспорт-импорт жараёнларининг Ўзбекиистонда самарали эканлигидан далолат беради. Молия-кредит тизими статистикаси Мамлакатнинг иқтисодий сиёсати ва хўжалигининг ривожланишида бюджет-солиқ тизими муҳим роль ўйнайди. Бюджет-солиқ сиёсати иқтисодий ресурслардан ялпи фойдаланишга ва ялпи талаб даражасига таъсир этади, тўлов балансининг ҳолатини, қарздорлик ва иқтисодий ўсиш даражасини белгилайди. Мамлакат бойлигининг тақсимланиши, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар харажати, солиққа тортиш ва давлат харажатлари, қарз олиш жараёнидаги сиёсат, макроиқтисодиётдаги дисбаланслар бюджет камомадига боғлиқ ва у билан ифодаланади. Давлат молия статистика с и бўйича давлат бошқарув ташкилотларига қуйидагилар киради : - марказий хукумат; - регион ёки маҳаллий даражасидаги ташкилотлар; - маҳаллий ташкилотлар. Давлат бошқариш ташкилотлар секторидаги бюджет операциялари жуда бўлмаганда марказий хукумат ни ўз ичига олиб, бу хукумат давлат бюджетини ташкил этади. Кўп мамлакатларда бюджет операциялари билан регион ва маҳаллий бошқарув ташкилотлар (органлари) ҳам шуғулланади. Ҳ ар бир даражадаги давлат бошқарув ташки ло тлари қуйидаги операцияларни бажаради : - бюджет оп е рациялари; - бюджетдан ташқари операциялар; - ижтимоий суғурта лаш фондлари маб ла ғлари б и лан б оғлиқ операциялар. Б юджет операциялари бюдж е т орқали амалга о ши рилади. Бюдж е тда н ташқари операциялар эса мажбурий тўлов ва бадаллар орқали олиб борилади. Масалан: ёқилғига қўйилган махсус солиқ маблағлари йўл-транспорт хўжалигини сақлаб қолиш учун сарфланади. Давлат молия статистикаси жара ё нидаги операциялар ка сс а ёки т ў лов при н ципи асосида қайд қилин ади. Олинган маблағлар ва тўловлар касса принципи бўйича молиявий ҳисоб-китоб вақтига ҳисобга олинади.