logo

Стратегик режалаштириш субъектлари томонидан қарор қабул қилишда қўлланиладиган усуллар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

121.5 KB
Стратегик режалаштириш субъектлари томонидан қ арор қ абул қ илишда қ ўлланиладиган усуллар Режа: 1.Стратегик режалаштириш субъектлари томонидан қарор қабул қилишда қўлланиладиган усуллар 2.Стратегик қарорларни қабул қилиш тартиби Стратегик дастурнинг мазмуни 1. Стратегик режалаштириш субъектлари томонидан қарор қабул қилишда қўлланиладиган усуллар Стратегик режалаштириш прогнозлар асосида қабул қилинадиган қарорларни кўзда тутади. Ишлаб чиқиш жараёнида қабул қилинаётган стратегик режалаштириш қарорлари, бир-бирига боғлиқ элементлар тизимини ташкил қилади, чунки бу тизим жуда улкан ва мураккаб. Стратегик режалаштириш босқичма-босқич амалга оширилиши керак, бунинг устига ҳар бир аввалги босқич, ҳеч бўлмаганда, яна бир босқични ҳисобга олган ҳолда баҳоланади ва қайта баҳоланади. Тизим учун ишлаб чиқилаётган стратегик режалаштириш баъзи бир динамик тизим сифатида қаралади. Бу шуни билдирадики, стратегик режалаштириш кўриб чиқилаётган тизимларининг ишлаб туриш шароитлари узлуксиз ўзгаради ва тегишли тузатувлар таъсирининг йўқлиги учун бу ўзгаришлар тизимга таъсир кўрсатади; Узоқ муддатли режалаштиришни рад этиш, ёқимсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Кўпгина фирмаларнинг узоқ муддатли режалаштириш билан шуғулланмаслигига сабаб, бу фирмалар раҳбарларининг, тегишли ишларни олиб бормаслиги натижасида ўз ишларига келтирадиган зиённи эътироф қилмаслигида эмас. Узоқ муддатли стратегик режа йўқлиги учун раҳбар тез- тез оғир вазиятлар билан тўқнашади. Кейинги даврни қамраб олувчи узоқ муддатли режалаштириш учун эса вақт қолмайди. Стратегик режалаштириш бундай вазиятлар рўй беришининг олдини олиши мумкин. Стратегик режалаштиришнинг йўқлиги оғир аҳволни яратиши сабабли, стратегик режалаштириш кишилар амалий фаолиятининг ўзига хос кўринишини касб этади. Башорат, концепциялар, дастур лойиҳалари ва режалар шаклидаги, стратегик қарорларни ишлаб чиқишда таркиб топган режавий ишлар, бундай мақсадларга эришиш ва тегишли бошқарув объектларининг стратегиясини назарда тутади. Буни амалга ошириш натижасида узоқ келажакда ташкилотнинг унумли ишлаб туриши, ташқи муҳит шароитининг ўзгаришига тез мослашувини таъминлайди. Шундай экан, стратегик режалаштириш қуйидаги хусусиятларга эга: - ўрта ва узоқ (1 йилдан кўп давр) келажакка интилиш; - режалаштирилган тизимларни аниқлаб берувчи, муҳим мақсадларни ечишда мўлжалга эришиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий- иқтисодий жараён; - ҳозирда ва режалаштирилган келажакда, мўлжалланган мақсад-лар, манбалар тузилиши ва ҳажми билан органик боғланишга эришиш талабини яратади; - режалаштирилган объектга ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи, кўп сонли ташқи омилларнинг таъсир этиши ёки улар ҳаракатини бартараф қилиш ҳамда режалаштирилган тизимда стратегик вазифани муваффақиятли ечишда бу омилларнинг ижобий таъсиридан фойдаланишни ҳисобга олиш; - адаптив характер, яъни режалаштирилаётган объектнинг ташқи ва ички муҳитда ўзгаришини олдиндан кўра олиш қобилияти ва уни иш жараёнига мослаштиришдир. Тегишли бошқарув субъектларининг амалий фаолияти жараёни сифатида қараладиган стратегик режалаштириш, унинг моҳиятини қамраб олувчи ўз мазмуни, фаоллиги ва стратегик қарорлар, прогнозлар, стратегик дастурлар лойиҳалари ва режаларини ишлаб чиқиш муолажаларидан иборатдир. Стратегик режалаштиришнинг моҳиятини унинг муолажалари очиб беради. Макроиқтисодда стратегик режалаштиришнинг асосий муолажалари қуйидагилардан иборатдир: - стратегик башорат қилиш (башоратларни ишлаб чиқиш); - дастурлаштириш (концепция лойиҳаси, стратегик дастурлар); - миллий иқтисодда турли даражадаги режаларни лойиҳалаш. Башорат қилиш - келажакда бўлиши мумкин бўлган воқеалар боришининг илмий башорати, тахминларни тузиш, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар моделларидир. Бошқарув таъсири қандай натижалар бериши мумкинлигини баҳолашда улардан кутилаётган қулай ва ноқулай оқибатлар қандайлигини билиш, башорат қилиш, стратегик режалаштиришнинг бошланғич босқичи сифатида ниҳоятда зарур. Ҳар хил муқобил иш усулларини ўрганиш ва улардан энг яхшисини танлаб олишда башоратлар, одатда, бир қанча вариантлардан тузилади. Башорат, талаб қилинадиган ресурсларни олдиндан аниқлаш ва баҳолаш рационал стратегиянинг бошқарма қарорини танлашга ёрдам беради. Стратегик режалаштириш - иқтисодни бошқаришнинг муҳим бир вазифаси ва таркибий қисмдир. Стратегик режалаштириш- режа тузиш- бўлажак иш усуллари, иқтисодий траекторияни аниқлаш, яъни белгиланган мақсадга олиб борувчи режалар мазмуни ва кетма-кетлиги ҳамда белгиланган сўнгги натижаларни ўрнатишдир, башоратдан фарқли равишда режа (тахмин), гепотеза, тахмин эмас, балки вазифа белгилашдир. Стратегик иқтисодий режалар, одатда, амалга ошириш натижасида эришиладиган кўрсаткичлар тўплами ҳамда қабул қилинган стратегик қарорлар бажарилишини акс эттиради. Бозор иқтисодида, ҳукумат марказий органлари томонидан юқоридан пастга йўналувчи ва етказувчи давлат директив режалари оммабоп эмас. Ҳар бир хўжалик бошқарувчи субъект, ўз стратегик иш режасини ўзи тузишга ҳақли, яъни ўз-ўзини режалаштириш рўй беради. Фирмалар ўз фаолиятини жуда пухта режалаштиради. Улар бошқаларга нисбатан қисқа муддатли, кундалик режалар билан бирга, 5, 10, 15 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли режаларни ҳам ишлаб чиқади, қабул қилади ва бажаради. Стратегик режа таркиби қуйидаги манбалардан иборат: - ташкилот вазифаси, шакли ва топшириғи; - мақсадлар; - бозорнинг бошланғич вазияти; - ташкилот стратегиясига таъсир этувчи омилларга баҳо; - хавф ва имкониятлар баҳоси; - хўжалик портфелининг ривожланиш стратегияси; - тартибга солинадиган омиллардаги стратегик ўзгариш; - кутилаётган молиявий натижалар. Кўпинча директив характердаги эмас, балки башорат (стратегик) характеридаги давлат режалари ҳам тузилади - тегишли режаларни индикатив деб аталади. Иқтисодий дастурлар, баъзан мақсадли деб аталадиган, ижтимоий- иқтисодий дастурларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни ифодалайди: комплекс (стратегик режалаштиришнинг олий шакли). Д астурнинг бундай тури режага яқин, аммо бу режа эмас, негаки дастур, биргина муаммони ечишга, биргина мақсадга эришишга (алоҳида стратегияни ишлаб чиқиш) йўлланган. Дастур, режага нисбатан, янада батафсилроқ ишлаб чиқилади, унда вазифалар, мақсадлар аниқ ифодаланиб, белгиланган мақсадга олиб борувчи барча асосий тадбирлар, иш усули кўзда тутилади. Уларни амалга ошириш муддати ва ижро этувчилар, зарурий манбалар ва уларни олиш манбаи аниқланади. Мамлакатнинг зарурий, жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тезлик билан ечиш учун, бошқаларга нисбатан кўпроқ комплекс иқтисодий дастурлардан фойдаланилади. Макроиқтисод стратегик режалаштиришдаги дастур деганда, илмий тарзда олдиндан кўриш – тадбир мақсадлари ва тизимларини тўғри аниқлашга асосланган ва манбалари, бажарилиш муддатлари ҳамда амалга оширувчилари бўйича ўзаро келишилган бу мақсадларга эришишни таъминлайдиган 5, 10, 15 ва ундан кўпроқ йилдан кейинги аниқ муддатли қандайдир муайян объект бошқарувининг ҳолати тушунилади. Мақсадли комплекс стратегик дастурлар стратегик режалаштириш жараёнида ишлаб чиқилаётган дастур тизимида алоҳида ўрин эгаллайди. 2. Стратегик қарорларни қабул қилиш тартиби Стратегик режалаштириш икки босқичдан иборат: ишлаб чиқариш пргнозлари (гепотез) ва стратегик режалар. Стратегик қарорларни қабул қилиш тартиби 4-чизмада кўрсатилган. +арор назариясини ишлаб чиқиш ўтган асрнинг 50-йилларда ҳарбий тактик операцияларни автоматлаштириш тариқасида бажарилган. Шуни таъкидлаш керакки, тарихий режада ҳарбий зарурият, авиация ёки рақамли ҳисоблаш машиналарига ўхшаш янги техник воситалар билан бирга, кўпинча янги ташкилий шакллар ва жамоат жараёнига янгича ёндашиш фикри киритилган. Натижада бундай мукаммаллаштириш тинчлик мақсадида қўлланишга мослашган. Янгиликнинг бундай тури ҳарбий қўмондонлик (яъни бошқарув) соҳасида ҳам пайдо бўлди. Зарурат бўйича, ҳарбий ҳаракатларни кенгайтириш тезланишига қараб, тактик қарорлар билан бирга (ҳарбий операциялар боришининг кундалик бошқаруви) стратегик режалаштиришга нисбатан (тактик қарорларни қабул қилишда, бўлиши мумкин ҳодисаларни кўзда тутувчи, иш усулини белгиловчи ва олдиндан ўрнатилган тартиби) эътибор ўзгариши юз берди. 4-чизма. Стратегик қарорларни қабул қилиш тартиби Бу вазифани амалга ошириш учун, «тактик мулоҳаза ва тажриба» ҳарбий қарорларини формал қоида ва муолажа (процедура) комплексида қайта қуриш керак. Бу қайта қуриш, мажбурийдир, чунки замонавий ҳарбий ҳаракатлар суръати инсон организмининг таъсирланиш имкониятидан ошади. Бутун ўн йилликлар давомида минглаб кишилар, тактик ҳарбий қарорлар заминида ётувчи, ҳарбий қарорларни қабул қилиш ва тезкор оператив ҳаракатларни автоматлаштириш жараёнини ўзгартириш билан машғул эдилар. Шу билан бирга, шу нарса аниқ исботланган эдики, пухталик ва расмиятчилик билан танланган қоидалар, кишилар мулоҳазаси орқали Ма=садларнинг ташкил топиши Воситалар танлаш Стратегияни ишлаб чи=иш ёки ма=садга олиб борувчи йылни танлаш яратилган ва шошилинч шароитда қабул қилинган ёки ҳарбий қўмондонларнинг етарли бўлмаган амалий тажрибаси асосида ёки ниҳоят эпчиллик билан ажралиб турмайдиган йирик ташкилотлар таъсири остидагидан кўра, кўпроқ мукаммаллашган қисқа муддатли тактик қарорларни таъминлаши мумкин бўлди. «Машина менинг ҳарбий маълумотим ва жанговор тажрибамни алмаштиришга қурби етмайди» баёноти остида, 1950 йил ҳарбий-тактик қарорлар қоидасини форматлаштириш устида, иш бошида учратган ўша кишиларни ўзи, 10 йилдан сўнг ҳарбий - жанговор фармойишни автоматик равишда беришни энг яхши ва мутлақо тўғри варианти сифатида қабул қилишди. Бундай йўл билан олинган амалий тажриба қарор қабул қилиш ва «етарли маълумотли мулоҳаза» деб аталадиган атама мазмунини аниқлашда асос бўлади. Бу қарорлардан зарурлиги учун, ҳозирги вақтда, бошқарув тизими ва хусусан, унинг асосий функцияси – режалаштиришни ўрганиш учун фойдаланиш мумкин. Ҳарбий иш соҳасида ҳам, ҳозирги вақтда хўжалик раҳбарлари томонидан қабул қилинадиган қарор амалиёти, асосланган қатъий маълум базис мавжудлигига биз ишонамиз. Уларнинг қарори «ирода эркинлиги» тўлиқ муомала бўлмасдан, балки атрофдаги шароитлар билан қатъий ўзаро боғлангандир. Модомики, шундай экан, бу қарорларни тартибга солишда, қонун ўрнатиш ва тизимларни ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодий аҳволига ушбу қонун таъсирини аниқлаш имконияти туғилади. Албатта, тузилишнинг динамик табиати, биргина режалаштиришнинг ўзига хос моделлари киришини мушкуллаштиради. Шунинг учун, стратегик режани турли элементларини ўрганишга киришишдан олдин, 5-чизмада кўрсатилган, стратегияли режалаштириш жараёни моделини кўриб чиқамиз. Тузилма -нинг шакл ва вазифас и Тузилман инг мақсади Тузил ма таҳли ли ва баҳос и Кучли ва заиф томонла рни текшири ш Стратег ияли муқобил лик таҳлили Стратег ия-ни танлаш Страте гия-ни амалга ошири ш Страт е- гияга баҳо 5-чизма. Стратегияли режалаштириш жараёни 5-чизмадан кўриниб турибдики, стратегияли режалаштириш жараёни қуйидаги блоклардан иборат: тузилма шакли ва вазифасини ишлаб чиқиш, тузилма мақсадлари, ташқи муҳит таҳлили ва баҳоси, хусусий тузилманинг кучли ва заиф томонларини текшириш, стратегик муқобил таҳлил, стратегияни танлаш. Шуни айтиш керакки, умумий стратегияли режалаштиришни, низоли ва доимо ўзгариб турадиган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол, доимий тузатилиши муқаррарлигини тушунган ҳолда, тузилма фаолиятини узоқ давом этадиган даврга йўналтирилган дастур сифатида қараш зарур. Стратегик дастурнинг мазмуни Стратегик дастурнинг мантиғи ва мазмуни унинг қуйидаги тузилиш элементларини очиб беради: - режалаштирилган даврда, стратегик режалаштириш субъектлари кетидан борувчи, мақсадлар ёки мақсадлар тизимини аниқлаш ва таърифлаш (бу стратегик режалаштириш мантиғининг жўнатиш жойи, унинг бош ғояси); - стратегик режалаштириш объекти ривожланиши бошланғич даражасининг режалаштирилаётгандан аввалги даврда ва эришилган даражадаги параметрларини аниқлаш ҳамда бу давр бошидаги тузилиш анализи; - тегишли стратегик режалаштириш объектларининг ҳаракат қилиши натижасида режалаштирилаётган даврда жамият эҳтиёжи ҳажми ва тузилишини аниқлан; - режалаштирилаётган давр бошида ва режалаштирилаётган даврда янги яратилаётган, мавжуд бўлган манбаларнинг ҳажми ва тузилишини аниқлаш; - вақтинчалик қарама-қаршиликларни бартараф қилиш йўли билан улар орасидаги номувофиқлик, эҳтиёжларни тартибга солиш асосида ва бошқармали қарорларни стратегик башорат шаклида тайёрлаш орқали турли даражадаги ижтимоий-иқтисодий тизим ости эҳтиёжлари ва манбаларини мослаштириш ҳамда мувозанатга келтириш. Стратегик режалаштиришнинг мазмуни ва моҳиятини аниқлаш орқали режалаштирилаётган даврда тегишли ижтимоий-иқтисодий тизимларга қўйиладиган мақсадларнинг вужудга келиш жараёни асосий ўрин эгаллаши келиб чиқади. Стратегик режалаштиришдаги мақсадлар деганда, келажакнинг маълум фурсатида режалаштириш тегишли субъекти ҳаракатининг исталган ҳолати ёки натижалари тушунилади. Вазифалар - стратегик режалаштириш даври мобайнида, вақтнинг маълум фурсатида эришилиши маъқул бўлган мақсадлардир. Режалаштирилган давр мобайнида вазифалар амалга оширилмаслиги мумкин, уларнинг амалга ошишини ҳамма вақт ҳам кутиб бўлмайди. Эришиб бўлмайдиган, лекин чекланмаган ҳолда яқинлашиш мумкин бўлган мақсад идеал деб аталади. Стратегик режалаштиришнинг ҳар қандай субъекти, мақсад ва вазифаларнинг вужудга келиш босқичида қуйидагилардан иборат: 1. Режалаштирилаётган ташкилотнинг вазифаларини аниқлашни мақсад қилиб қўйиши сўнггиларнинг ўзига хос бажарилиш жадвалига эришиш имконини беради. 2. Ҳар бирининг бажарилиш жараёни баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш ва барча мақсадларни аниқ таърифлашни олдиндан кўра билиш. Мақсадлар орасидаги эҳтимоли бўлган зиддиятлар, можароларни инкор этиш (ёки уларни ечиш учун воситаларни ишлаб чиқиш), яъни бир мақсаднинг ечими бошқасининг ечимига қарама-қарши бўлса, уни ечиш йўлларини излаш. Стратегик режалаштиришда макродаражада амалга оширилаётган вазифа ва мақсадлар ҳукуматнинг дастурга оид кўрсатмаларида белгиланади ва мамлакатнинг давлат ишчи органлари тайёрлайдиган ижтимоий- иқтисодий ривожоаниш концепциясида таркиб топади. Концепция - глобал мақсадларни таърифлашда ифодаланган башоратлар, лойиҳалар, стратегик, мақсадли, комплекс дастурларнинг умумий маъноси ва режавий даврда ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг ривожланиш устунлиги ҳамда уларга эришиш усул ва шаклларининг зарурий йўлларини аниқлашдир. Ўзбекистон Республикасида концепция ишлаб чиқиш жараёнида тегишли бошқарув субъектларининг дастурий кўрсатмаларидан ташқари қуйидаги тайёрлов ҳужжатларидан фойдаланилади: а) илмий-техник жараён ва унинг ижтимоий-иқтисодий натижалари; б) иқтисодий ўсиш ва таркибий силжиш; в) табиатдан фойдаланиш кўламининг ўзгариши ва ҳаёт кечириш сифати (экология); г) ташқи шароитларнинг ўзгариши; +исқача хулосалар Стратегик режалаштириш, прогнозлар асосида қабул қилинадиган қарорларни кўзда тутади. Стратегик қарорларни қабул қилиш тартиби қуйидагича амалга оширилади: Стратегияни ишлаб чиқариш ёки мақсадга мувофиқ амалга оширувчи йўлни излаш; мақсадларнинг ташкил топиши; воситаларни танлаш. Стратегик режалаштиришдаги мақсадлар келажакнинг маълум фурсатида режалаштириш тегишли субъекти ҳаракатининг исталган ҳолати ёки натижалари тушунилади. Стратегик дастур ўз ичига стратегик режалаштиришнинг мақсад ва мақсадлар низомини аниқлаш, объектини ривожлантириш параметирларини аниқлаш, жамият эҳтиёжини ҳажмини аниқлаш, ресурслар ҳажмини аниқлашни олади. Стратегик режалаштириш мақсади деганда, маълум даврда субъект ҳаражатининг исталган ҳолатини тушунилади. Стратегик режалаштириш ўз ичига режа тузими иш усуллари, иқтисодий терминларни объектлаш яъни билинган мақсадга олиб борувчи режалар ҳамда бошқа сўнгги натижаларни ўрганиш ва аниқ вазифаларни белгилашни олади. Таянч иборалар Узоқ муддатли, қарор, бошқарув, стратегик дастур, мақсад, вазифалар, башорат қилиш, концепция, иқтисодий дастур, ҳарбий тактика, стратегик режалаштириш субъектлари ва объектлари, стратегик режалаштириш моҳияти ва динамик тизим, стратегик дастур моҳияти ва элементлари. Асосий адабиётлар 1. И.А.Каримов. «Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир». Ўзбекистон овози. 2005 й. 29 январ. 2. Каримов И.А. «Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз» Ўзбекистон Тошкент 2001. 3. Каримов И.А. «Эришилган марраларимизни мустаҳкамлаб, ислоҳотлар йўлларини излаб бориш асосий вазифа» Халқ сўзи 2004й. 10 феврал. 4. И.А.Каримов процветание Родинў-каждўй из нас в ответе Т.Узбекистан. 2001 5. Кравченно Р.С. Кориоративное управление: обеспечение и и заҳита права акциинеров на информацию – М.: Спарк, 2002. 6. Зуб А.Т. «Стратегический менеджмент теория и практика» Учебное пособия 2-е из-д, ИСПР.доп. _ М.: Аспект Пресс, 2004. 7. Дадабоев Ю.Т., Мамутова Х.Ш., Стратегическое планирование – Фергана, 2000. 8. Якубов И.О., Абдусаттарова Х.М., Очилов К.Т. Ситдикова Л.А. Стратегик режалаштириш. Ўқув қўлланма. Т.: ЎзР Ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти., 2004.