logo

Сотиб олинган хусусий акциялар ҳисоби. Максадли тушумлар ва келгуси тўловлар учун резервлар ҳисоби

Yuklangan vaqt:

12.10.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

41.779296875 KB
Сотиб олинган хусусий акциялар ҳисоби . Максадли тушумлар ва келгуси тўловлар учун резервлар ҳисоби Режа: 1. Хусусий акцияларни сотиб олинишининг ҳисоби 2. Сотиб олинган хусусий акцияларни сотиш ва бошқа чиқимларининг ҳисоби 3. Максадли тушумларнинг хисоби 4. Келгуси тўловлар учун резервлар ҳисоби 1.ХУСУСИЙ АКЦИЯЛАРНИ СОТИБ ОЛИНИШИНИНГ ҲИСОБИ Акциядорлик жамияти, акциядорлар умумий мажлисининг қарорига мувофик акцияларнинг умумий миқдорини камайтириш мақсадида акцияларни бир қисмини сотиб олиш йули билан устав капиталини камайтиришга ҳақли, лекин қонун хужжатлари билан белгиланган энг кам микдордан кам бўлмаган миқдорда. Акциядорлик жамияти бу ҳақда барча кредиторларга хабар бериши лозим, бунда кредиторлар жамият мажбуриятларининг муддатдан олдин ижро этилишини ёки тугатилишини ва уларга келтирилган зарарларни қопланишини талаб қилишга хақлидирлар. Айтайлик, "А" компанияси номинал қиймати бўйича 20000 акцияларни қайта сотиб олиш тўғрисида қарор қилган. Бу ҳолда қуйидаги ёзув қилинади: Сотиб олинган хусусий акциялар (20000 х 10000) 200000000 Пул маблағлари 200000000 2. СОТИБ ОЛИНГАН ХУСУСИЙ АКЦИЯЛАРНИ СОТИШ ВА БОШҚА ЧИҚИМЛАРИНИНГ ҲИСОБИ Олиб қўйилган акциялар кейинчалик турли нархларда, чунончи номинал қийматдан паст ёки ошиқ, шунингдек номинал қийматда сотилиши мумкин. Бу операциялар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: (а) қайта сотиб олинган акциялар номинал қийматида сотилганда: Пул маблағлари 200000000 Олиб қўйилган капитал 200000000 (б) қайта сотиб олинган акциялар номинал қийматидан паст нархларда сотилганда, айтайлик , ''А" компанияси олиб қўйилган номинал қиймати 10000 сўмлик акцияларнинг ҳар бирини 7500 сўмдан сотганда: Пул маблағпари (20000 х 75000) 150000000 Тақсимланмаган фойда 50000000 Олиб қўйилган капитал 200000000 (в) қайта сотиб олинган акциялар номинал қийматидан юқори нархларда сотилганда, айтайлик «А" компанияси ҳар бирининг номинал қиймати 10000 сўм бўлган 20000 та акцияларнинг ҳар бирини 15000 сўмдан сотганда: Пул маблағлари (20000 х 15000) 300000000 Олиб куйилган капитал 200000000 Қўшимча тўланган капитал 100000000 3. .МАҚСАДЛИ ТУШУМЛАРНИНГ ҲИСОБИ Корхоналарнинг хусусий капиталига унга турли манбалардан келиб тушган мақсадли тушумлар ҳам киради. МАКСАДЛИ ТУШУМЛАР деганда корхонага (1) турли манбалардан (2) турли максадларда (3) турли шартлар билан келиб тушган маблағлар мажмуаси тушунилади. Ушбу учта мезонларга жавоб берадиган мақсадли тушумларнинг асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади.  • Грантлар - бу корхонага қайтариб олинмаслик шарти билан давлат, нодавлат, халқаро ташкилот ва фондлардан аниқ мақсадлар учун келиб тушган моддий ва номоддий маблағ лар мажмуаси. Ушбу маблағ лар фақатгина қатъий мақсадларга ишлатилиши лозим. 21-сон БҲ МС га мувофиқ грантларнинг ҳ исоби 8810 «Грантлар» счётида олиб борилади. Грантларнинг олиниши ва келиб тушуши ушбу пассив счётнинг кредитида маблағ ларни акс эттиришга мўлжалланган счётларнинг (0110-0190, 0410- 0490, 0610, 5810, 10101090, 2810, 2910-2990, 5010, 5110, 5210 ,4890 ва бошқа счётлар) дебети бўйича корреспонденцияланган ҳ олда акс эттирилади. Олинган грантларнинг ишлатилиши грантлар асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат ташкилотларида 8810 «Грантлар» счётининг дебетида ва харажатлар счётларининг ( 2010,2310,2510,9420,9430 ва бошқалар) кредитида акс эттирилади. Хўжалик юритувчи корхоналарда олинган грантлар устав капиталига ва резерв капиталига қўшилиши мумкин. Бундай ҳ олларда 8810 «Грантлар» счёти дебетланади ва 8300 МАКСАДЛИ ТУШУМЛАР ГРАНТЛАР МАКСАДЛИ СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ СУБСИДИЯЛАР ДОТАЦИЯЛАР АЪЗОЛИК ВА КИРИШ БАДАЛЛАРИ БОШҚА МАКСАДЛИ ТУШУМЛАР «Устав капитали», 8530 «Бепул олинган мулк» счётлари кредитланади. Грантларнинг аналитик ҳ исоби уларнинг турлари ва мақсадлари бўйича юритилади. • Субсидиялар – бу корхонага унинг фаолиятини ривожлантириш мақсадида маълум бир шартларга кўра давлат томонидан пул ва моддий активлар билан берилган ёрдам суммаси. Субсидияларнинг ҳ исоби махсус 10сон БҲ МС « Давлат субсидияларининг ҳ исоби ва давлат ёрдамини тавсифи», шунингдек 21- сон БҲ МС га асосланиб юритилади. Ушбу меъёрий ҳ ужжатларга мувофиқ олинган субсидияларнинг келиб тушуши 8820 «Субсидиялар» счётининг кредитида маблағ ларни акс эттиришга мўлжалланган счётларнинг (0110-0190, 0410-0490, 0610, 5810, 1010-1090, 2810, 2910-2990, 5010, 5110, 5210 ,4890 ва бошқа счётлар) дебети бўйича корреспонденцияланган ҳ олда акс эттирилади. Олинган субсидиялар устав капиталига ва резерв капиталига қўшилиши мумкин. Бундай ҳ олларда 8820 «Субсидиялар» счёти дебетланади ва 8300 «Устав капитали», 8530 «Бепул олинган мулк» счётлари кредитланади. • Аъзолик бадаллари – бу жамиятнинг таъсис ҳ ужжатларига мувофиқ белгиланган аъзолик бадаллари суммаси. 21-сон БҲ МС га мувофиқ аъзолик бадалларининг ҳ исоби 8830 “Аъзолик бадаллари” счётининг кредитида ва пул маблағ лари счётларининг ( 5010,5110,5210 ) дебетида акс эттирилади. Йиғ илган аъзолик бадаллари жамиятнинг фаолиятини ривожлантиришга сарфланади. Жамият тугатилганда тўпланган аъзолик бадаллари унинг қарзларини қоплашга йўналтирилади. • Мақсадли фойдаланиш учун солиқ имтиёзлари- бу давлат қонунлари асосида корхонани мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқлардан озод этиш натижасида тўпланган маблағ лар мажмуаси. Ушбу мақсадли тушумларнинг ҳ исоби махсус Низомга, шунингдек 21- сон БҲ МС га мувофиқ 8840 “Мақсадли ишлатишга доир солиқ имтиёзлари” счётида юритилади. Ушбу имтиёзлар га эга хўжалик юритувчи субъектлар солиқларни Солиқ Кодекси ва уларга доир йўриқномалар асосида ҳ исоблайдилар. Ҳ исобланган солиқ суммаси корхона ихтиёрида қолдирилганда қуйидаги ёзув қилинади: Дебет 6410 “ Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” Кредит 8840 “ Мақсадли ишлатишга доир солиқ имтиёзлари” Солиқ имтиёзлари маълум муддатга берилган бўлса, ушбу муддат тугагач, бошқа ҳ олларда эса ҳ исобот йилнинг охирида мақсадли ишлатишга доир берилган солиқ имтиёзлари корхонанинг резерв капиталига қўшилади ва унга қуйидаги ёзув қилинади: Дебет 8840 “ Мақсадли ишлатишга доир солиқ имтиёзлари” Кредит 8530 “Бепул олинган мулк” Солиқ имтиёзлари сифатида олинган мақсадли тушумларнинг аналитик ҳ исоби солиқ тўловлари турлари бўйича олиб борилади. • Бошқа мақсадли тушумлар- бу турли юридик ва жисмоний жахслардан маълум мақсадлар учун олинган маблағ ларнинг мажмуаси. Уларга, масалан, ота –оналарнинг болалар боғ часи учун тўловлари, бошқа корхоналардан тушган маблағ лар ва бошқалар киради. 21-сон БҲ МС га мувофиқ бошқа мақсадли тушумларнинг ҳ исоби 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” счётининг кредитида ва пул маблағ лари счётларининг дебетида акс эттирилади. Ушбу счётнинг дебетида мақсадли тушумларнинг ишлатилиши акс эттирилади, масалан, хизмат қилувчи хўжаликлар нинг харажатларини бир қисми ушбу мақсадли тушумлар ҳ исобидан қопланганда 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” счёти дебетланади ва 2710 “Хизмат қилувчи хўжаликлар” счёти кредитланади. Ишлатилмай қолинган бошқа мақсадли тушумлар корхоналарнинг резерв капиталига ёки бошқа даромадларига олиб борилади, яни: Дебет 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” Кредит 8530 “Бепул олинган мулк”, 9390 “Бошқа операцион даромадлар” Бошқа мақсадли тушумларнинг аналитик ҳ исоби уларнинг турлари ва манбалари бўйича юритилади. 4. .Кутилаётган харажатлар ва тўловлар учун резервларнинг ҳисоби Корхоналар ўзларининг яқин келажакда кутилаётган харажатлари ва тўловлари учун , масалан жорий ва капитал таъмирлаш учун, ходимларга меҳ нат таътили ҳ исоблаш учун ва бошқалар учун, резерв ташкил қилишлари мумкин. Бундай резервни ташкил этишдан асосий мақсад бўлиб кутилаётган харажат ва тўловларни ҳ исобот йили ойлари бўйича тенг тақсимлаб бориш ҳ исобланади. Резерв ташкил қилишнинг меъёрлари ва тартиби корхонанинг ҳ исоб сиёсатида белгиланган бўлиши лозим. Ташкил этилган резерв корхонанинг харажатларига олиб борилади ва у қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан акс эттирилади: Дебет 2010,2310,2510,2710,9420,9430 (харажатни акс эттирувчи счётлар) Кредит 8910 “ Кутилаётган харажатлар ва тўловлар учун резервлар” Резервнинг ишлатилиши 8910 “Кутилаётган харажатлар ва тўловлар учун резервлар” счётининг дебетида ва қилинган сарфларни акс эттирувчи счётларнинг (1010-1090, 6710,6520,6890,2310,2510,2710 ва бошқалар) кдедитида акс эттирилади. Ишлатилмай қолган резерв суммаси ҳ исоб сиёсатида кўзда тутилган тартибга кўра келгуси йилга ўтқазилиши, шунингдек харажатларни камайтиришга олиб борилиши ёки корхона даромадига олиб борилиши мумкин, яъни: Дебет 8910 “ Кутилаётган харажатлар ва тўловлар учун резервлар” Кредит 2010,2310,2510,2710,9420,9430 ,9390 Резервларнинг аналитик ҳ исоби уларнинг турлари бўйича юритилади. Фойдаланилган а дабиётлар . 1. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни. Т., «Халқ сўзи» газетаси, 1996. 2. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1997 йил 15-январ 5-сон буйруғи (йиллик ва ярим йиллик ҳисоботни тўлдириш тўғрисида). Т., «Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари» ойлик нашр, 1997. 3. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 0-21. 4. Бобожонов О.,Хасанов Б. Финансов ы й учет. - изд. ТГЭУ, 2001 5. Бобожонов О.У. Молиявий ҳисоб. Т., «Меҳнат», 1999. 6. Молиявий ҳисоб. КАРАНА корпорацияси, Т., 2000. 7. Палий В.Ф. Управленческий учет - М.:Союзаудит. 1997. 8. Палий В.Ф., Палий В.В. Финансов ый учет., -М.: ФБК. 2001 9. Ризақулов А.А., Иброҳимов А.К., Ҳасанов Б.А., Усанов А.У., Маматов З.Т. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари. 1- III том. ТМИ ва ИУТ, 1994. 10. www.ziyonet.uz