logo

Молиявий натижалар кўрсаткичлари таркиби ва уларни шакллантириш

Yuklangan vaqt:

12.10.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

19.2529296875 KB
Молиявий натижалар кўрсаткичлари таркиби ва уларни шакллантириш Режа: 1.Молиявий натижалар тўғрисида тушунча ва улар ҳисобининг вазифалари 2.Фойда кўрсаткичлари ва уларни шакллантириш тартиби 1.МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА ВА УЛАР ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Ўзбекистон Республикасида корхоналар фаолиятининг охирги молиявий натижаларининг кўрсаткичлари, уларни шаклланиши ва ҳисобга олиниши «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳ амда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» да, шунингдек охирги йилларда қабул қилинган БҲ МС ларда , шу жумладан 1,2,3, 21- сон БҲ МС ларда, атрофлича очиб берилган. Молиявий натижалар – бу фойда ёки зарар. Ўз навбатида фойда ва зарар – бу олинган даромадлар ва қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ. Корхона даромадлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳ исобланади: • Даромадларни ҳ исоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва баҳ олаш; • Даромадларни тўғ ри гуруҳ лаш ва тегишли счётларда акс эттириш; • Даромадларни солиқларга муносабатини тўғ ри белгилаш; • Даромадларни молиявий ҳ исоботда тўғ ри акс эттириш ва бошқалар Корхона харажатлари бњйича бухгалтерия ҳ исобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: • харажатларни уларнинг моҳ иятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳ исобга олиш; • корхона харажатларини тўғ ри туркумлаш ва гуруҳ ларга ажратиш; • корхона харажатларини тўғ ри, ўз вақтида ва тегишли бошланғ ич ҳ ужжатлар билан расмийлаштириш ; • корхона харажатлари бўйича ҳ исоботлар маълумотлари ва ҳ исоб маълумотларини тњлиқ уйғ унлигини таъминлаш; • келгуси давр ва муддати узайтирилган харажатларни тўғ ри ва ўз вақтида сотиш таннархи , давр харажатлари ва моливий фаолиятга доир харажатларга киритиш; • тугалланмаган ишлаб чиқаришга тўғ ри келадиган харажатларни тўғ ри ва ўз вақтида ҳ исобга олиш , уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтказиш (инвентаризация қилиш) ва сотиш таннархига тњғ ри киритилишини таъминлаш; • сотиш таннархини, давр харажатларини ошиб кетишига сабаб бўлувчи норационал чиқимларни вужудга келиш сабаблари ва айбдорларини топиш, бундай чиқимларга йўл қўймаслик учун маъсул шахслар фаолиятини доимий назорат қилиш; • мавжуд захиралар ва воситаларидан унумли фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш; • харажатларни солиқ солиш базаси объекти сифатида тўғ ри шакллантириш; • харажатларни ҳ исоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва тегишли счётларда акс эттириш; • харажатларни молиявий ҳ исоботда тўғ ри акс эттириш ва бошқалар 2.ФОЙДА КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ Ушбу меъерий ҳужжатларга мувофиқ корхоналар фаолиятининг охирги молиявий натижаларини ифодаловчи фойда (зарар)лар қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади. 1. Сотишдан олинган фойда ёки зарар (Фс ) ёки (Зс) Фс (Зс) = Ст –Тс, мос равишда Фс = агар Ст > Тс , Зс = агар Ст< Тс Бу ерда: Ст – соф тушум, Тс –сотиш таннархи 2. Асосий фаолиятдан олинган фойда ёки зарар (Фаф) ёки (Заф) Фаф (Заф) = Фс (Зс) –Дх + Бод Бу ерда: Дх- давр харажатлари; Бод – асосий фаолиятдан олинган бошқа операцион даромадлар. 3.Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарлар ( Фух) ёки (Зух) Фух (Зух) = Фаф (Заф) + Фмф – Змф Бу ерда: Фмф – молиявий фаолиятдан олинган фойда; Змф - молиявий фаолиятдан кўрилган зарарлар 4.Солиқгача фойда ёки зарарлар (Фст) ёки ( Зст) I. Фст (Зст) = Фух (Зух) + Фф –Фз Бу ерда: Фд –фавқулотдаги фойда; Фз – фавқулотдаги зарарлар 1. Соф фойда ёки соф қопланмаган зарарлар ( Сф) ёки (Сз) Сф (Сз) = Фст (Зст) –Дс - Аж Бу ерда: Дс – даромаддан олинадиган солиқлар ( фойда солиғ и, инфраструктурани ривожлантириш солиғ и, ягона солиқ,); Аж – фойдадан бошқа ажратмалар Фойдаланилган а дабиётлар . 1. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни. Т., «Халқ сўзи» газетаси, 1996. 2. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1997 йил 15-январ 5-сон буйруғи (йиллик ва ярим йиллик ҳисоботни тўлдириш тўғрисида). Т., «Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари» ойлик нашр, 1997. 3. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 0-21. 4. Бобожонов О.,Хасанов Б. Финансов ы й учет. - изд. ТГЭУ, 2001 5. Бобожонов О.У. Молиявий ҳисоб. Т., «Меҳнат», 1999. 6. Молиявий ҳисоб. КАРАНА корпорацияси, Т., 2000. 7. Палий В.Ф. Управленческий учет - М.:Союзаудит. 1997. 8. Палий В.Ф., Палий В.В. Финансов ый учет., -М.: ФБК. 2001 9. Ризақулов А.А., Иброҳимов А.К., Ҳасанов Б.А., Усанов А.У., Маматов З.Т. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари. 1- III том. ТМИ ва ИУТ, 1994. 10. www.ziyonet.uz