logo

Молия бозори инструментлари ва улар асосидаги иктисодий-ҳуқуқий муносабатлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

241 KB
www.arxiv.uz Режа : 1. Қимматли қоғозлар бозорининг турлари ва уларнинг туркумланиши. а) қимматли қоғозлар бозорининг уюшган ва уюшмаган турлари. б) қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорлари. в) ким ошди савдоси асосида ташкил этилган қимматли қоғозлар бозори. г) қимматли қоғозларнинг минтақавий, миллий ва халқаро бозорлари. 2. Улушга эгалик қилиш хуқуқини берувчи қимматли қоғозлар. 3. Қимматли қоғозларларнинг ҳосила лари . 4. Қарз мажбуриятларини ифодаловчи қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозорининг турлари ва уларнинг туркумланиши Қимматли қоғозлар бозри савдо капиталининг ривожланган даврида пайдо бўлганлиги ва кўпчилик ғарб мамлакатларида у хужалик механизмининг энг барқарор ва йулга куйилган қисмларидан бири ҳисобланиши ҳақидаги маълумотларни олдинги маърузаларда айтиб ўтган эдик. Худди шундай Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини пайдо бўлиши, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва акциядорлик корхоналарига айлантириш жараёни билан боғлиқ эканлигини хам ўтган дарсимизда баён этган эдик. Бугунги мавзумиз ўтган дарснинг мантикий давоми бўлиб, унда биз қимматли қоғозлар бозорининг қандай турлари мавжудлиги, уларнинг қатнашчилари кимлиги, бирламчи ва иқиламчи қимматли қоғозлар бозори ҳақидаги, биржа ва биржадан ташқари ташкил этилган қимматли қоғозлар бозори ва улар билан боғлиқ бўлган бир қатор масалаларни кўриб чиқамиз. қимматли қоғозлар бозори ташкилий жараён нуқтаи назаридан: - бирламчи бозорларга шаклан эса: - иккиламчи бозорларга - биржавий бозорларга - нобиржавий бозорларга бўлинади Энди шу бозорларни ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз. қ имматли қоғозларнинг бирламчи бозори- бу қимматли қоғозлар эмиссиясини ва бирламчи жойлаштирилишини амалга ошириш, яъни қимматли қоғозларни эмитент ёки унинг вақили томонидан дастлабки сармоядорга сотиш бозоридир. Эмитент томонидан қимматли қоғозларни такрор чиқарилиши (масалан, устав фондини ошириш мақсадида) ёки иккиламчи эмиссияси ҳам бирламчи бозор доирасига киради. Бирламчи бозорнинг энг муҳим тавсифи, эмитентлар томонидан ахборотни ошкор этилишидир. Бунда эмитент ҳақида тўлиқ маълумот бериладиган эмиссия проспектини ёки қимматли қоғозларни муомилага чиқариш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишдан тортиб, то фонд бозори соҳасида назорат вазифаларини амалга оширувчи махсус давлат идораларига тақдим этиладиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ҳақидаги ҳисоботгача ошкор этилади. қимматли қоғозларнинг бирламчи сотилиши оммавий ахборот воситаларида эмитент тўғрисида маълумотни эълон қилган ҳолда қимматли қоғозларни харид қилишни очиқ таклиф этиш шаклида (исталган имкониятли сармоядор учун) ҳамда ёпиқ, обуна шаклида фақат тегишли давлат бошқарув идорасига маълум қилган қоида қимматли қоғозларни шахсларнинг чекланган доираси ўртасида жойлаштириш йули билан амалга оширилиши мумкин. қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори - бу илгари чиқарилган ва ҳеч бўлмаганда бир марта харид қилинган қимматли қоғозлар олди-сотдиси (муомаласи) амалга ошириладиган бозоридир. Унинг функцияси қимматли қоғозларнинг олди-сотдисини тезкорлик билан таъминлашдир. Бунда сотувчи ва харидорни учраштириш, буш капитални иқтисодиётни энг унумли соҳасига зудлик билан сафарбар қилиш, томонларнинг узаро манфаатларини таъминлаш иккиламчи бозорнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Иккиламчи бозорнинг асосий кўрсаткичларидан бири ликвидлик ҳисобланади. Юкори ликвидликка эга, яъни қиска вақт ичида жуда катта миқдордаги қимматли қоғозларни уларнинг курсини сезиларсиз ўзгариши шароитида кам харажат билан олди-сотдига жалб қила олишдир, Єки бошқача қилиб айтганда, бозорнинг ликвидлиги- бу маълум вақт оралиғида бозор нархларининг кам миқдорда ўзгариб тўргани ҳолда қимматли қоғозларнинг катта қисмини юқори суратда айланишини таъминлаш имкониятидир. Бирламчи ва иккиламчи бозорлар ўртасидаги узаро муносабат иқтисодий муносабатларнинг ривожланишига, фонд бозорининг шаклланишига, унинг «ёшига», шунингдек, муомилада бўлган қимматли қоғозлар хар хил турларининг таркибига боғлиқ. Масалан, иқтисодиёт нисбатан барқарор бўлган, қимматли қоғозлар бозорининг тарихи эса, бир неча юз йилларни қамраб олган ривожланган капиталистик мамлакатларда қимматли қоғозларнинг деярли барча турлари буйича иккиламчи савдо устун туради. Бирламчи бозордаги қимматли қоғозлар айланмаси ушбу мамлакатда иккиламчи бозор айланмасининг 5-10 фоизини ташкил этади ҳолос. Одатда кўпчилик ривожланган мамлакатлар фонд биржаларида қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиши амалга оширилмайди, шунинг учун у ерларда узоқ муомила муддатига эга бўлган қимматли қоғозлар баҳоланади. Оммавий хусусийлаштириш билан кузатиладиган бозор муносабатларини вужудга келтириш жараёнини кечираётган ва эндигина узини фонд бозорларини барпо этаётган мамлакатлар учун ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори устун туради. Ўзбекистонда хам 90-йилларнинг ўрталарида бирламчи бозорнинг устуворлиги сезиларди, лекин кейинча бу нисбат узгара борди. 1995 йилда Республикада банк ва тижорат вексельларнинг иккиламчи бозори. 1996 йилдан бошлаб эса, Давлат киска муддатли облигацияларининг (ДҚМО) иккиламчи бозори, кучли тараққий эта бошлади ва уларнинг салмоғи бирмунча усиши кузатилди. а) кимматли қоғозлар бозорининг уюшган ва уюшмаган турлари. қимматли қоғозларнинг уюшган бозори- қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар операциялари ушбу битимлар иштирокчилари учун қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан белгиланган тадбирлар ва шартлар билан тартибга солинади. қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори бу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар билан операциялар савдо ташкилотчиларининг ушбу битим предмети ва унинг иштирокчиларига нисбатан қўйган талабларга риоя этилмаган ҳолда амалга оширилади. Бу шундай бозорки, унда битимлар тузиш, қимматли қоғозлар иштирокчиларга қуйиладиган талабларнинг қоидалари белгиланмаган, савдолар сотувчи ва харидорларнинг шахсий алоқаси орқали ихтиёрий равишда амалга оширилади. Мазкур бозорда тузилган битимлар ҳақидаги ахборот тизими мавжуд эмас. Бундан ташқари, битимлар иштирокчилари қандайдир мухофаза ва суғурта механизмларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга оширилади. Битимлар махсус руйхатга олувчилар томонидан қонун билан белгиланган умумий тартибда расмийлаштирилади. Ушбу бозор «кўча», ёки «тартибсиз» бозор деб номланишга қарамай, у мутлақо чалкаш тартибсиз бозор эмас, агар товламачилик ҳоллари аниқланса тартибга солувчи давлат идораси тергов ишини олиб боради. Бундай бозорда сифатли қимматли қоғозлар кам, улар буйича ё дивидендлар олиш, ёки барча қуйилган маблағларни йўқотиш мумкин бўлган даромадли қимматли қоғозлар хам, шунингдек, эмитетлари мураккаб молиявий аҳволда қолган, ёки банкротлик ёқасида бўлган, яроқсиз деб номланувчи акциялар ҳам сотилиши мумкин. Узбекистон Республикасида уюшмаган бозорда янги барпо этилган, шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналарнинг бирламчи ва иккиламчи эмиссиялари акциялари, банк хамда тижорат вексельлари сотилади ва харид қилинади. ХИФлар акцияларининг бевосита ХИФларнинг узлари томонидан амалга оширилган ёки Халқ банки бўлимлари орқали бирламчи сотилиши бундай бозорларга мисол бўла олади. б) Ўимматли ўоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорлари. Ўимматли ўоғозларнинг биржа бозори бу ўимматли ўоғозлар билан фонд биржаси доирасида уюшган тарзда савдо ўилиш соҳасидир. Фонд биржаси (бу ҳаўда биз кейинги маърузаларимизда тўлиқ маълумот берамиз) ўимматли ўоғозлар билан фонд биржаси доирасида савдо қилиш учун шарт-шароитларни таъминловчи алоҳида муассаса бўлиб, унда савдо фақат ўимматли ўоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари брокер- воситачилар, маклерлар-даллоллар, дилерлар-савдогарлар томонидан махсус қоидалар бўйича олиб борилади. Фонд биржасида энг яхши ўимматли ўоғозлар билан савдо қилинади. Булар «Тошкент» Республика фонд биржаси ва унинг вилоятлардаги 13 та бўлинмаси орқали амалга оширилади. Уларда, корпоратив ўимматли ўоғозлар, давлат қисқа муддатли облигациялари савдоси ташкил этилган. Ўзбекистондаги акциялар бозорининг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг катта қисмини давлат корхоналарининг хусусийлаштириш натижасида барпо этилган акциядорлик жамиятларининг қ имматли қ оғозларини бирламчи сотиш бўйича тузилган битимлар ташкил этади. Ўимматли ўоғозларнинг биржадан ташқари бозори – бу фонд биржасидан ташқарида ўимматли ўоғозлар билан савдо қилиш соҳасидир. Унда фонд биржасида сотувга қўйилмаган ўимматли ўоғозларнинг эркин савдоси дилерлар томонидан махсус телекоммуникация тармоқлари (телефон, телефакс, компьютер воситалари) ёрдамида амалга оширилади. Бу савдо воситачиларга фонд биржалари томонидан ўрнатилган юқори ставкали комиссион йиғимлардан қочишга шароит яратади. Биржадан ташқари уюшган бозорлар АҚШ ва Европа мамлакатларида яхши ривожланган, Ўзбекистонда бундай савдо 1998 йил 1 июндан бошлаб «Элсис-Савдо» биржадан ташқари электрон тизими орқали амалга ошрилиб келинмоқда. Ўимматли ўоғозлар билан бўладиган операцияларни тўла қамраб олувчи биржадан ташқари бозорни икки турга бўлиш мумкин. 1. Стихияли бозорлар; 2. Дилерлар бозори. Стихияли бозорда олди-сотди харидор билан сотувчиларнинг шахсий алоқаси орқали пала-партиш тарзда юзага келади. Унда олди-сотдининг тартиб-қоидаларига, қимматли қоғозлар ва иштирокчиларига нисбатан ҳеч қандай талаб қўйилмайди. Савдо сотиқ ихтиёрий равишда амалга оширилади. Дилерлар бозорида сотувчилар сотувга тушадиган қимматли қоғозларнинг нархини очиқдан-очиқ эълон қиладилар. Шу сабабли харидор билан сотувчи ўртасида тўғридан – тўғри очиқ рақобат юз бермайди. Ў з навбатида дилерлар бозорида қимматли қоғозларни таклиф қилишнинг қуйидаги хиллари асосида ҳам ташкил қилиш мумкин: - чекланган (масалан, нақд пулга сотиш учун бир нечта муайян жойни белгилаш); - тақсимланган (инвесторлар, қимматли қоғозлар, тўлов турлари бўйича бозор жойларидан тарқалган тармоқлар ташкил этиш); - узайтирилган (масалан, тижорат ёки жамғарма банкларнинг филиал тармоғида қимматли қоғозларнинг турли хилларини ҳар доим таклиф қилиш ташкил этилади). В) Ким ошди савдоси асосида ташкил этиладиган қимматли қоғозлар бозори. қимматли қоғозлар билан савдо қилиш технологияларининг барча турларини иккита катта гуруҳга бирлаштириш мумкин. Биринчи. Ким ошди савдоси бўйича савдо-сотиқ, бунга оддий ким ошди савдоси киради. Иккинчи. Голландча ким ошди савдоси ва қўшалоқ ким ошди савдоси Оддий ким ошди савдоси бунда фақат харидорлар мусобақалашади. Сотувчилар тўғридан-тўғри рақобатлашмайди. Савдолар бошланишидан олдин харид қилиш учун ва сотиш учун буюртмалар йиғилади ва буюртмалар рўйхати (копировка варағи) тўлдирилади. Савдолар таклифлар рўйхатининг очиқча кетма-кетлик билан эълон қилиниши орқали амалга оширилади. Ҳ ар бир аниқ таклиф бўйича янги нархларнинг белгиланиши йўли билан харидорларнинг баҳслашуви очиқ кечади. Бошланғич нархни одатда сотувчи белгилайди. Сўнгги нарх бу харидорлар томонидан даъвогарлар рақобатлаша олмайдиган даражадаги очиқча таклиф этилган баҳодир. Оддий ким ошди савдоси собиқ СССРнинг барча биржаларида энг кўп тарқалган усули эди. 1991 йилдан бошлаб Ўзбекистон да ҳам бу оммабоп усул кенг тарқалди. «Тошкент» РФБда компьютердан фойдаланилган ҳолда бу усул қўлланилади. Бу усул савдо ўтказувчиларнинг барча иштирокчилари учун аниқ ва тушунарлидир. Голландча ким ошди савдоси. Савдоларни ўтказишни бу усулида харидорларни буюртмалари олдиндан жамланади, ундан кейин буюртмалар эмитент томонидан ёки унинг манфаатлари учун хизмат қилувчи воситачи томонидан сиртдан кўриб чиқилади. Ягона расмий нарх белгиланади. Ўзбекистонда бундай усул ДҚМО нинг бирламчи жойлаштирилиши бўйича ким ошди савдоларни ўтказишда қўлланилади. Бу усулда ким ошди савдоларини ўтказиш механизми қуйидагича: - Республика фонд биржаси томонидан харидорлар буюртмаларининг йиғилиши; - буюртмалар рўйхатини тузиш ва уни Молия вазирлигига тақдим этиш; - Молия вазирлиги томонидан амалга ошириладиган харидорларнинг сиртқи баҳслашуви ва нархнинг пастки чегарасини белгилаш; - буюртмаларни қондириш. Г) қимматли қоғозларнинг минтақавий, миллий ва халқаро бозорлари Катта худудларга эга бўлган мамлакатларда одатда, қимматли қоғозларнинг минтақавий ёки локал бозорлари шаклланади. Масалан, Ўзбекистон да қимматли қоғозлар билан савдо қилиниши қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 вилоятдан иборат бўлган маъмурий – худудий тизимлардан иборат. қимматли қоғозларнинг миллий бозори деганда, фонд бойликлари билан давлат доирасида савдо қилиш соҳаси тушунилади. Бунда ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади. Қимматли қоғозларнинг халқаро бозори бу жаҳон миқиёсида қимматли қоғозлар билан савдо қилиш соҳасидир. Бунда қимматли қоғозлар билан савдо қилиш натижасида капитал бир мамлакатдан иккинчисига оқиб ўтади. Қимматли қоғозлар билан савдо қиладиган халқаро йирик марказлар пайдо бўлади. Бу масалаларни амалий машғулотлар вақтида батафсил ўрганамиз. Улушга эгалик қ илиш ҳ у қ у қ ини берувчи қ имматли қ о ғ озлар Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуни қуйидаги қимматли қоғозларга нисбатан амал қилади: Акциялар; Облигациялар; Ғаз на мажбуриятлари; Депозит сертификатлари; Қимматли қоғозлар нинг ҳосилалари ва Вексельлар. Акциялар, облигациялар ва хазина мажбуриятларида акс эттириладиган реквизитларни Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси қошидаги «Қимматбаҳо қоғозлар бозорини координациялаш ва назорат қилиш Маркази» депозит сертификатлари ва вексельларда акс эттирилган реквизитларни эса Ўзбекистон Республикаси Маркзий банки белгилайди. Қимматли қоғозлар номи (эгаси) ёзилган ва тақдим этувчига тегишли бўлиши мумкин. қимматли қоғозлар башарти мулкий ҳуқуқларни уларга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳолда рўёбга чиқариш учун эмитент (қимматли қоғозларни чиқарувчи) томонидан ёки унинг топшириғига биноан қимматли қоғозлар касб фаолиятини амалга ошираётган ташкилот томонидан эгасининг номини қайд этиш зарур бўлсагина эгаси ёзилган бўлади. Эгаси ёзилган қимматли қоғозни бир мулкдордан иккинчисига бериш ҳисоб-китобдаги тегишли ёзувларни ўзгартиришда акс этади. Қимматли қоғозлар башарти мулкий ҳуқуқларни уларга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳолда рўёбга чиқариш учун қимматли қоғозларни тақдим этишнинг ўзи етарли бўлса, тақдим этувчига тегишли ҳужжатлар деб ҳисобланади. Тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар эркин муомалад а бўлади. Қимматли қоғозлар чиқарилиш шаклига кўра бланкалар тарзида ҳужжатли ва депозитарийларнинг ҳисобга олиш регистрларида ёзувлар тарзида ҳужатсиз бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар чиқарилиш шакли қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланади. Қимматли қоғозларнинг энг кенг тарқалган тури акциялар ҳисобланади. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 3 моддасида акцияга қуйидагича таъриф берилган: Акция – ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидентлар тарзига олишга, акциядорлик жамияти бошқарувида бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилгандан кейин қоладиган мол- мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз. Бошқача қилиб айтганда, акция акциядорлик жамият чиқарган қимматбаҳо (даромад келтирувчи) қоғоз. Акция ўз эгаларига, яъни акциядорларга хиссадорлик жамияти ихтиёридаги умумий мулкдан ўзига тегишли улушига ҳуқуқи борлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан акция бланкаларининг мажбурий реквизитлари қуйидагиларни ўз ичига олади. 1. Акционер жамиятининг номи ва жойлашган манзили. 2. қимматли қоғознинг номи «Акция». 3. Навбатдаги номер. 4. Чиқарилган вақти. 5. Акция тури (оддий ва имтиёзли). 6. Номинал қиймати ва тоифаси. 7. Эгасининг номи. 8. Акция чиқарилган акционер жамиятининг Устав фондининг миқдори. 9. Муомалага чиқарилган акциялар сони. 10. Имтиёзли акциялар учун тўланадиган дивиденд миқдори ва тўлаш муддати. 11. Акц и онер жамияти ижроия органи раҳбарининг имзоси (бошқарув, дирекция). 12. Қимматли қоғозлар чиқарилган корхонанинг муҳри. Акциялар давлат тилида тўлиқ ёзилади. Жамият аъзоларининг хохишига кўра бошқа тилларда ҳам ёзилиши мумкин. Акция ҳужжатсиз шаклда чиқарилади. Акциялар эгасининг номи ёзилган, имтиёзли ва оддий бўлиши мумкин. Акцияда кўрсатилган ва жамият акциядорларини рўйхатга олиш дафтарига киритилган жисмоний ёки юридик шахсгина эгаси ёзилган акциянинг соҳиби бўлиши акциядор деб эътироф этилади. Оддий (одатдаги) акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгаларига дивидендлар олиш, жамиятнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Имтиёзли акция эгалари дивидендларни, шунингдек акциядорлик жамияти тугатилганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқига эгадир. Имтиёзли акциялар уларнинг эгаларига, корхона фойда кўриш-кўрмаслигидан қаътий назар, муайян двидендлар олиш ҳуқуқини беради. Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятининг акциялари фақат эгаси ёзиладиган акциялар бўлиши мумкин, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби уставда белгиланиб қўйилади. Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари акциядорларига акциялар ўрнига уларнинг номинал қийматига тенг суммада сертификатлар бериши мумкин. Чиқариладиган акцияларнинг хиллари, уларни тарқатиш ва жойлаштириш, улар бўйича дивидендларни тўлаш тартибини ҳар бир акциядорлик жамияти ўзининг Уставига асосан амалга оширади. Акция бўлинмасдир. Бу дегани акцияга бир неча киши эгалик қилиши мумкин (масалан, эр ва хотин). Лекинда акционер жамиятининг йиғилишида улар бир овозга эга бўлади. Акция мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини шартли равишда беради. У заём эмас. Акцияда қоплаш муддати кўрсатилмайди. Акция эгасининг жавобгарлиги фақат унинг ихтиёридаги акция миқдори билан чегаралангандир. Шунинг учун ҳам у жамият учун жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунида акциядорнинг ҳуқуқлари батафсил ёритилган. Қонунга кўра акциядорлар: жамият маблағига қўшган ҳиссасини ва шунга мувофиқ топилган фойданинг бир қисмини дивиденд тариқасида олиши; акциядорларнинг умумий йиғилишида қарорларни ишлаб чиқаришда овоз бериш, мазкур ҳиссадорлик жамиятининг сотиб олишда устунлик қилиш; инқирозга учраган чоғда ҳиссадорлик жамиятининг бир бўлагига эгалик қилиш; ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш ва ҳ.к. Бу ҳуқуқлар акцияларнинг хилларига қараб ўзгариб туриши мумкин. Масалан: оддий акциялар эгалари жамият Уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этса, имтиёзли акцияларнинг эгаси бундай ҳуқуқга эга эмас ва ҳ.к. Акцияларни бошқа шахсга мулк қилиб ўтказиш мумкин. Бу ҳолдаги эгаси ёзилган акциялар (сотиб олиниши, ҳадя қилиниши, мерос бўлиб ўтганда) эгасининг ўзгарганини қайд этувчи орган акция янги эгасининг исми ёки номини киритади. Акциядорлик жамияти маълум бир вақт ўтгандан кейин акцияларни қайта сотиш, ўз ходимлари орасида тарқатиш ёки бекор қилиш мақсадида акциядорлардан уларни сотиб олиш ҳам мумкин. Чунки акциялар кўпи билан бир йил ичида жойлаштирилиши лозим. Ана шу давр ичида дивидендларни тақсимлаш, шунингдек, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ва кворумни аниқлаш жамият сотиб олган ўз акцияларини ҳисобга олмаган ҳолда ўтказилади. Жамият ўз акцияларини мустақил равишда ёки инвестиция институтлари орқали сотиб олиши мумкин. Акциялар чиқарилганда уларнинг номинал акцияда кўрсатилган, (масалан, 100 доллар, 500 доллар, 100 сум ва ҳ.к.) қиймати бўлади, лекин улар бозор нархида сотиладики, нарх номинал қийматидан юқори ёки паст бўлади. Бозордаги талаб ва таклифга қараб акциянинг бозор нархи шаклланади, бунга бозор курси деб аталади. Бозор курси ёки нархини белгиланиши қимматли қоғозлар катировкаси дейилади ва у фонд биржасида амалга оширилади. Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2007 йил 20 июлда қабул қилинган “Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида давлат ҳуқуқини махсус сақлаш учун “Олтин акция”лар жорий қилиш мақсадга мувофий деб топилди. Фармонни бажариш борасида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, қонуннинг 24-1 моддасида “олтин акция”га қуйидаги таъриф берилган: “Олтин акция” – айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи бўлиб, у стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналарини хусусийлаштирилаётганда ёки акциядорлик жамияти давлат акция пакетини хусусий мулк этиб реализация қилинаётганида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорига асосан жорий қилинади ва мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди”. “Олтин акция” устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш 25 фоиздан ошмайдиган жамиятларда жорий этилиши мумкин ва унинг тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. “Олтин акция” фаолияти жамият Кузатув кенгаши таркибига давлат вакилини тайинлаш орқали амалга оширилади. Давлат вакили Кузатув кенгаш аъзоси бўлиб, акциядорла жамиятининг умумий йиҳилиши томонидан сайланмайди. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаш томонидан давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлар шунингдек, “ВЕТО” қўйилган қарорлар ижро этилмайди. Қимматли қоғозларнинг бозорда яхши сотилиши корхона, фирма учун ўзгалар пулини молиявий ресурсга ва сўнгра капиталга айлантириб, ўзининг мавқеини мустаҳкамлаб яхши фойда олишга имкон беради. Акция курсига таъсир этувчи омилар турлича бўлади. Германия мутахассислари фикрига кўра унга иқтисодий, сиёсий ва руҳият омиллари таъсир этади. Акция курсига таъсир этувчи омиллар Ишлаб чиқариш омиллари Руҳият омиллари Капитал бозори омиллари Корхона баланси; Дивиденд сиёсати; Фирманинг истиқболи; Менежмент; Корхона қувватларидан фойдаланиш даражаси; Инвесторнинг кайфияти, чунки акция юқори ёки паст баҳода сотилиши мумкин Инвесторнинг тўлов қобилияти; қаътий процент берадиган ққга тўланадиган процент миқдори; Хорижда инвестиция берадиган даромад. маҳсулотни сотиш имкони. Акция курси Бозор коньюктураси; Иқтисодий ўсиш; Нархнинг ўзгариши; Инвестиция қилиш; Ташқи савдо; Хомашё нархи; Валюталар курси. Экспорт импортга боғлиқ фирмаларнинг ташқи иқтисодий информациясига эга бўлиши. Давлатнинг хўжалик, солиқ сиёсати. Экология сиёсати. Акция курсини сақлаш уни сотиб олиш: Корхонани қўлга олиш учун акцияни сотиб олиш. Акция курсини у тушгандан сўнг янгидан сотилиши. Иқтисодий омиллар Сиёсий омиллар Бозор техника омиллари Фирма эмитент сифатида қимматли қоғоз сотса, харидор сифатида уни бозордан сотиб ҳам олади. Одатда фирма ўзи билан яқин иқтисодий алоқада бўлган фирмалар, банклар, суғўрта ва инвестиция компаниялари акцияларини ва давлат облигацияларини ёки кўпроқ ўз маҳсулотларини сотиб олувчи ёки унга керакли ресурсларни сотувчи корхоналар акциясини сотиб олади, чунки улар бир бирларининг яхши молиявий аҳволидан ўзаро манфаатдор бўладилар. Бозор муносабати шароитида хўжалик субъектлари молия жиҳатдан ҳам ўз аравасини ўзи тортиши керак, аммо улар фойда кўриб рентабелли ишлаши, фойда ҳисобидан ўз молия ресурсларини орттириб боришлари ҳам шарт, бу сиз улар рақобатга бардош бера олмайдилар. Демак, молиявий бақувват бўлиш рақобатчи чидамли бўлиши демакдир. Қ ИММАТЛИ Қ О Ғ ОЗЛАР Ҳ ОСИЛА ЛАРИ Қимматли қоғозлар ҳосилалари – ўз эгаларини бошқа қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларини ёки мажбуриятларини тасдиқловчи ва юридик шахслар томонидан эмитентнинг опционлари, қимматли қоғозларга доир фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқариладиган қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомаласи қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича Давлат комиссиялари белгилайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар ҳосилаларининг икки тури амал қилиб келмоқда, бу опцион ва фьючерслардир. Лекинда қимматли қоғозлар бозори ривожланган мамлакатларда қимматли қоғозлар ҳосилаларининг бошқа турлари ҳам мавжуд, булар жумласига депозит тилхатлари, варрант, приватизация чеклари, приватизация купонлари киради. Қимматли қоғозлар ҳосилалари билан операциялар нафақат бирламчи бозорда, шу билан бирга иккиламчи бозор (биржалар)да ҳамда «кўча» (чайқов) бозорида ҳам бажарилаверади. Аммо бу операцияларнинг асосий қисми фонд биржалари орқали ўтади. Опцион Опцион бу муайян қимматли қоғозни келишилган баҳо ва муддатда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини берувчи икки томонлама шартнома. У эгасига контракт (битим)да келишилган баҳода белгиланган муддатда қимматли қоғозларни ёки товарларни сотиб олиш ҳуқуқини беради. Опцион сотувчи учун сотиш, харидор учун сотиб олиш ҳуқуқини беради. Масалан, акцияларни олди-сотдисида опцион икки инвестор иштирокида тузилади: бири опционни ёзади ва иккинчисига ўтказади (беради); иккинчиси бу опционни сотиб олади ва белгиланган муддат ичида ва нархда акцияларни сотиб олиш (сотиб олишга опцион) ёки унга сотиш ҳуқуқини олади (сотишга опцион). Янада тушунарлироқ бўлиши учун опцион моҳиятини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Айтайлик, бир дона акциянинг номинал қиймати (баҳоси) 100 сум бўлсин. Эмитент билан тузилган опцион шартномасига биноан сиз уч ой муддат билан 100 та акцияни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлдингиз. Бу ҳуқуқга сиз ҳар бир акция учун 100 сум эмас, балки 103 сум тўлаш шарти билан эга бўлдингиз. Шунда сиз ҳар бир акцияга қўшимча 3 сум тўлаб, 100 та акция учун опционни 300 сумга сотиб оласиз. Шуни билингки, акцияларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишингиз билан сиз бу акцияларни сотиб олишга мажбур эмассиз. Агар опционда кўрсатилган муддат ичида акцияларнинг нархи ошмаган бўлса ёки пасайиб кетган бўлса, опцион эгаси ўз ҳуқуқидан фойдаланмайди. Демак, бу мисолимиз шартига биноан 300 сум йўқотади. Фараз қилайлик, акциянинг нархи кам миқдорда, айтайлик 102 сумга ошган бўлсин. Бундай вазиятда опцион эгаси қандай иш тутиши лозим? Биринчи навбатда у акциянинг нархи қачон ошганлигига эътибор бермоғи лозим. Агар акциянинг нархи уч ойлик, муддатнинг бошида (102 сумга) ошган бўлса, унда опцион эгаси шошилмасдан пайт пойлаб туриши мақсадга мувофиқ бўлади. Агар уч ойлик муддатнинг охирида ошган бўлса, унда опциондаги акцияларни сотиб юбориши лозим, яъни опционга мувофиқ акцияларни 100 сумдан сотиб олиб, 102 сумдан сотиб юбориш керак. Бу ҳолда опцион эгасининг кўрган зарари 100 сумни ташкил этади (бу суммага қўшимча яна воситачига тўланадиган хизмат ҳақи ҳам кирииши мумкин). Акциянинг нархи кутилганидек (103 сумдан) баланд бўлган ҳолларда опцион ўз эгасига даромад келтиради. Масалан, акциянинг нархи 108 сум бўлса, опцион эгасининг 100 дона акциядан олган даромади 500 сум (800- 300)ни ташкил қилади. Шундай қилиб, опцион эгаси акциянинг бозордаги курсига қараб ютиши ютқазиши мумкин. Опцион одатда корпорация раҳбарларининг рағбатлантириш мақсадида кенг қўлланилади. Бунда корпорация раҳбарлари ихтиёрига олдиндан ўрнатилган курс бўйича акциялар ажратиб қўйилади. ўрнатилган курс билан акцияни сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ корпорация раҳабарларининг опцион эвазига оладиган даромади жами даромадларининг учидан бир қисмини ташкил қилади. Опционнинг асосан қуйидаги уч тури мавжуд:  сотиб олиш учун опцион (опцион Call ) - келажакда активлар курсининг ошишидан ҳимоя қилиш мақсадида харидорнинг активларини (валюта, қимматли қоғозлар, товарлар ва ҳ.к.ларни) сотиб олиш ҳуқуқини (аммо, мажбуриятини эмас) берувчи контрактдир  сотиш учун опцион (опцион put ) - актвиларнинг курсини пасайишидан ҳимоя қилиш учун сотувчига ўз активларини сотиш имконини (аммо мажбуриятини эмас) берувчи контракдир  қўш опцион (опцион tellage ) – харидорга активларни базис нархда сотиб олиш ёки сотиш имконини беради. Аммо, бараварига сотиш ва харид қилиш мумкин эмас. қўш (столлаж) опцион сотишга опцион ва сотиб олишга опцион бараварига бир хил муддат ичида ва юир хил нархда сотиб олиниш ҳолатида вужудга келади. Ҳ ар бир опционда муддати кўрсатилган бўлади. Опционнинг амал қилиш санаси ва даври белгиланган муддатдан чиқиб кетган бўлса, у ҳолда мазкур опцион қабул қилинмайди. Опционларнинг америкача ва европача стиллари мавжуд. Европача стилда опцион фақат белгиланган муддатда (кунда) ишлатилиши мумкин. Амеракача стилида эса опцион унда белгиланган муддат ичида, исталган вақтда ишлатилиши мумкин. Опционнинг олди-сотди жараёни контракт (битим) тузиш орқали амалга оширилади. Якка контракт тўлиқ лотга тузилади. ЛОТ – бу сотувга қўйилган бир хил турдаги қимматли қоғозлар ёки бошқа активлар партияси. Бир неча лотлар тўплами стринг дейилади. Контракт эгаси (яъни, сотиб олувчи, харидор) сотувчига (яъни, контрактни ёзиб берувчига) комиссион ҳақ тўлайди. Бу ҳақ мукофот дейилади. Мукофот – контрактнинг опцион баҳоси. Опционни харид қилувчининг хавф-хатари (таваккалчилиги) шу мукофот миқдори Билан чегараланган. Опцион сотувчининг хавф-хатари эса ўша мукофот миқдорига камаяди. Фьючерс “ Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунда қимматли қоғозларга доир фьючерс ларга қуйидагича таъриф берилган: Қимматли қоғозларга доир фьючерс — ўзида назарда тутилган муддатда муайян миқдордаги қимматли қоғозларни қатъий белгиланган нархда сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз. Россияда чоп этилган баъзи китобларда фьючерс – бу қимматли қоғозларни ёки товарларни келишилган муддатда, шартнома тузилган кунда ўрнатилган нархда келгусида (маълум бир санада) сотиш ёки сотиб олиш мажбурийлиги тўғрисида шартнома (қаътий мажбурият)дир деб таъриф берилган. Опционда фарқи шундаки, фьючерс қимматли қоғозларни сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини берувчи шартнома эмас, балки қаътий мажбуриятдир. Фьючерснинг ўзига хос хусусияти шундаки, контракт тузиш чоғида сотувчи қўлида ҳеч қандай қимматли қоғоз ёки молиявий инструментлар бўлмайди. Бу ерда контракт шартлари қаътий белгиланган баҳо билан олди- сотди бажариладиган кун баҳоси ўртасидаги фарқга асосланган бўлади. Фьючерс шартномаси тўғридан-тўғри сотиб олиш амали билан тугамасдан, балки қимматли қоғозга айланиб унда белгиланган ҳаракат муддати ичида би неча маротаба қайта сотилиши мумкин. Шартнома эгаси товарнинг ўзгарувчан баҳосини олдиндан топиши ёки тоаполмаслиги мумкин, фойдадан бой бериши ёки даромад олиши мумкин. Фьючерс шартномалари товар биржаларида вужудга келган. Фьючерс амалларининг соддалиги ва ишончлилиги уларни 1972 йилда Чикаго товар биржасида кенг қўлланилишига асосий омил бўлиб хизмат қилди. Шу йил молиявий активларнинг фьючерс вадолари бошланди. Бунда тадбиркорлар валютани, қарз мажбуриятларини ва бошқа қимматли қоғозларнинг биржавий курсларини (нархларини) ҳаддан ташқари тез ўзгаришидан ўзларини ҳимоя қилиш имконига эга бўлдилар. Депозит тилхатлари Депозит бу кредит муассасаларига сақлаш учун топшириладиган қимматли қоғозлар (акция, облигациялар)дир. Депозит тилхатлари бу чет эл эмитентларининг қимматли қоғозларини миллий валютада деномиллаштирилган эквивалентини ўзида акс эттирувчи қимматли қоғозлардир. Улар мавжуд фонд бозорларига интеграция мақсадида чиқарилади. ҳозирги вақтда ҳар бир мамлакатда ўзининг депозит тилхатлари (ДТ) мавжуд. Масалан:  АҚШдаги ДТ;  Европа мамлакатларидаги ДТ;  Осиё мамлакатларидаги ДТ; Бу депозитларни фонд бозорларида тўғридан – тўғри қўллаб бўлмайди. Чунки: 1. Бу давлатдаги фонд бозорига тегишли мавжуд қонунлар бошқа давлатларнинг шунга ўхшаш қонунларила фарқ қилади. 2. Бир мамлакатда қимматли қоғозларни чиқариш андозалари (стандартлари) бошқа мамлакатда қабул қилинган андозаларга тўғри келмайди.  қимматли қоғозларни харид нархига қўшимча бўлиб кирадиган харажатлар турли мамлакатларда турлича бўлади: * чет эл ва ички фонд бозоридаги брокерларга воситачилик ҳақи; * банк депозитларининг хизмат ҳақи (бозор баҳосидан 1% миқдорида); * сотиб олинган қимматли қоғозни етказиб берилиши учун инвестор томонидан тўланадиган ҳақ; * 2 % миқдоридаги суғўрта ҳақи; * қимматли қоғозларни сотиб олишдаги ёки сотишдаги валюталар конвертацияси учун кетадиган харажатлар; * конверсия учун инвестор томонидан тўланадиган фоизлар; * инвестор учун валютани алмаштириш курсининг ўзгаришидаги хавф- хатар даражаси. Мавжуд хилма-хилликни бартараф этиш ва фонд бозорларида эркин муомалани таъминлаш мақсадида депозит тилхатлари қўлланилади. Ҳ озирги вақтда депозит тилхатлари ичида кенг тарқалган АҚШ фонд бозоридаги дпозит тилхатлари бўлиб, улар чет эл эмитентларининг қимматли қоғозларини АҚШ долларида деномиллаштирилган эквиваленти сифатида АҚШнинг биржавий ва нобиржавий бозорларида муомалада юради. Бугунги кунда АҚШдаги депозит тилхатларини сотиб олган инвесторларнинг 80 фоизини институционал инвесторлар ташкил қилади. Депозит тилхатлари билан боғлиқ фаолият турларини махсус банк ва инвестиция муассасалари амалга оширадилар. Улар (дилер, брокер, трансфет-агент, депозитарий, маслаҳатчи, андеррайтер, траст ва бошқалар сифатида) инвестор ва эмитентларнинг жаҳон фон бозорларида иштирокини таъминлайди. Бу муассасалар ўз даромадлари ва мижозлари манфаатлари йўлида фонд ва валюта бозорларида актив фаолият юритадилар. ВАРРАНТ Варрант бу эгасига муайян вақт учун ёки муддатсиз шарт билан шартномада кўрсатилган нархда қимматли қоғозни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома (сертификат)дир. У амалдаги капитални иқтисодиётга сафарбар қилиш учун эмас, кўпроқ уларни қайта тақсимлашда кенг қўлланилади. Айрим ҳолларда варрант қимматли қоғозларни сотиб олишни рағбатлантириш мақсадида улар билан биргаликда берилади. Варрант омборхоналар товарларни сақлаш учун қабул қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома вазифасини ҳам бажаради. У муайян товарни сотишга ёки кафиликка олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ролини ўйнаши мумкин. Варрант номи ёзилган ва номи ёзилмаган (тақдим этувчига тегишли) кўринишларида бўлади. У қимматли қоғоз бозорларида худи акцияга ўхшаб муомалада бўлади. ПРИВАТИЗАЦИЯ ЧЕКИ (КУПОНИ) Приватизация – бу давлат мулкини, иқтисодиётдаги давлат секторини хусусийлаштиришни билдиради. Приватизация давлат мулки монополиясини тугатиш, эркин сохибкорлик ташаббусига йўл очиш, бозор иқтисолиётини рағбатлантириш мақсадида амлага оширлади. Приватизация чеки бу қимматли қоғозларнинг махсус бир тури бўлиб, уни акционерлик жамиятлари эмас, балки фақат давлат муомалага чиқаради. Улар ўз эгасига давлат тасарруфидан чиқарилган (масалан, акционерлик жамияти кўринишида хусусийлаштирилган) корхоналарнинг махсус аукционер (ким ошди савдоси) орақли сотувга қўйилган акцияларига алмаштириб олиш ҳуқуқини беради. Шу асосда приватизация чеклари фуқароларни мулк эгасига айланишини таъминлайди. МУЛКИЙ ВАРАҚА Сўнгги йилларда кўчмас мулк бозори кенг ривожланиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида хилма-хил хосилавий қимматли қоғозларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Шулардан энг оддийси мулкий варақа ҳисобланади. Бу варақани ҳоҳлаган фуқаро ёки хўжалик юритувчи субъект уй-жой сотиб олиш мақсадида (ҳар бири 0,1 м 2 нинг қийматига тенг бўлган) битта ёки бир нечта варақани сотиб олиши мумкин. Мулкий варақанинг сони сотиб олиши лозим бўлган уй-жойдаги хоналар сонига ва унинг тўлаш имкониятига боғлиқ. Мулкий варақа фуқаролар қўлидаги пулнинг қадрсизланиши сақлаб қолади. Уй-жойнинг валютадаги баҳоси ҳар доим ошиб борган ва бундан кейин ҳам ошиб боради. Пропорционал равишда мулкий варақа баҳоси ҳам ошиб боради. Бундан ташқари, мулкий варақа 100 фоизлик ликвидликка эга. Истаган пайтда унинг эгаси жорий курс билан сотиб олган ташкилотига қайтадан сотиши мумкин. КОНОСАМЕНТ Коносамент – бу юкни ташишга қабул қилинганлиги ва ташувчининг юкни олувчига етказиш мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжат, ҳосилавий қимматли қоғоз. Бу денгизда юк ташиш шартларини акс эттирувчи транспорт ҳужжатидир. Коносамент юкни қай тартибда ташишидан қаътий назар, унинг барча хили учун берилаверади. қимматли қоғоз бўлгналиги сабабли коносаментда юк тўғрисида барча реквизитлар бўлиши шарт. Акс ҳолда у расмий ҳужжат, қимматли қоғоз бўла олмайди. Коносамент бир неча нусхада ёзилади. Коносамент қуйидаги турларга бўлинади: 1. Номи ёзилган консамент, яъни уни олувчининг исми-шарифи ёзилади. 2. Ордерли коносамент. Юкни жўнатувчи ёки юкни қабул қилувчи ёки банкнинг буйруғига биноан юк шу ҳужжат асосида қайтариб берилади. 3. Номи ёзилмаган (тақдим этувчига тегишли) коносамент. Юк бориб тушган портдан юкни олиш ҳуқуқини беради. Фақат мазкур ҳужжат қўлида бўлса бас. Хеджирлаш бу фьючерс, опцион, варрант келишувларида (асосий қимматли қоғозларнинг олди-сотдиси билан бир вақтнинг ўзида бўлганлиги сабабли) нарх ва фойда хавф-хатарини суғўрта қилиш шаклларидан биридир. Хеджирлаш сотувчи (харидор) шартномани тузиш билан Айни бир вақтда ўз савдосига тенг келадиган, айтайлик, фьючерс шартномаларини харид қилади (ёки сотади). Хеджирлаш:  томонлар кўрадиган эҳтимолдаги зиёнини камайтириш имконини беради;  товар нархи ўзгариши билан кўриладиган зарар фьючерс бўйича олинадиган ютуқ билан белгиланади; Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам хеджирлаш деб юритилади. 4. Қ АРЗ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ ИФОДАЛОВЧИ Қ ИММАТЛИ Қ О Ғ ОЗЛАР. ОБЛИГАЦИЯЛАР. Давлат қимматли қоғозларини чиқариш эмиссия рисоласисиз ва давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Давлат қимматли қоғозлари — Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган томонидан чиқарилган облигациялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари. Давлат қимматли қоғозлари қисқа муддатли (бир йилгача муддатга), ўртача муддатли (бир йилдан беш йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ муддатга) этиб чиқарилиши мумкин. Қимматли қоғозларнинг кенгроқ тарқалган иккинчи тури облигациялар ҳисобланади. Облигация — облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз. Облигация – лотинча «мажбурият» деган маънони билдиради. Облигация чиқарган ташкилот (эмитент) қарздор ролида қатнашади. Акция ва облигацияларни инвестиция қимматли қоғозлари деб аташади. Облигациялар акциялардан фарқ қилади. Булар қуйидагилар: Акцияни сотиб олган акциядор, корхона мулкининг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлса, облигация сотиб олган сармоядор будай ҳуқуқга эга бўла олмайди, у фақат кредит берувчи сифатида қатнашади. Бундан ташқари, облигация фақат унда кўрсатилган муддатда амал қилади ваш у муддатда даромад (фоиз) келтиради. Облигация одатда ўз эгасига олдиндан белгиланган фоиз келтиради. Акциядорлик жамияти облигацияси унинг эгасига мазкур жамиятининг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқини бермайди. Лекинда облигацияларнинг нисбатан устунлиги ҳам бор. Облигацияларни сотиб олиш акцияларни сотиб олишга нисбатан камроқ хатарли иш ҳисобланади. Чунки, компания (эмитент) қашшоқликка учраган ҳолда облигация эгаси кредитор сифатида нафақат оддий акциялар, балки имтиёзли акцияларнинг эгаларидан ҳам олдин қарзларини олиш ҳуқуқига эгадир. Облигацияларни чиқаришдан мақсад ҳам давлат ички қарзини пул эмиссияси ҳисобига эмас, балки бозор муносабаларига таянган воситалар ёрдамида, яъни қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан қоплашни кўзда тутади. Бу эса пул қадрсизланиши даражасини пасайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, корхоналар вақтинчалик бўш маблағларини муомалага киритиш эвазига қўшимча даромад олади. Марказий банк облигациялар ёрдамида пул-кредит сиёсатини ўтказишда ҳам фойдаланилади. Марказий банк иккиламчи бозорда облигацияларни харид қилиш ёки сотиш бўйича операцияларни амалга ошира туриб, муомалада бўлган пул муассасаси ҳажмини тартибга солиб туради. Амалиётда облигацияларнинг қуйидаги турлари мавжуд : - республика ички заёмларининг, маҳаллий заёмларнинг облигациялари; - корхонанинг облигациялари. Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада юритиладиган ёки муомала доираси чекланган қилиб чиқарилиши мумкин. Мақсадли облигацияларнинг реквизити облигациялар қайси моллар (хизматлар) учун чиқарилган бўлса, шу молларни (хизматларни) акс эттириши шарт. Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялар тақдим этувчига тегишли қилиб чиқарилади. Бу заёмлар облигацияларини чиқариш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан қабул қилинади. қарорда эмитент, облигацияни чиқариш шартлари ва уларни тарқатиш тартиби белгилаб қўйилиши лозим. Корхоналарнинг облигациялари мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар томонидан чиқарилиши мумкин. Облигациялар ўз эгаларига корхона бошқарувида қатнашиш ҳуқуқини бермайди. Корхона ва акциядорлик жамиятларининг облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қарори тегишли маъмурият ва ижроия органи (бошқаруви) томонидан қабул қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади. Корхонанинг облигациялари эмитентларнинг Устав фондини шакллантириш ва тўлдириш учун, шунингдек, уларннг хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларини қоплаш учун чиқариш йўл қўйилмайди. Акциядорлик жамиятлари чиқарилган барча акциялар ҳақи тўлиқ тўлангандан кейингина Устав фонди миқдорининг 20 фоизтдан кўп бўлмаган суммада облигациялар чиқаришларига рухсат берилади. Мулкчиликнинг бошқа шаклларига мансуб корхоналарда облигациялар чиқариш суммаси, миқдори амалдаги қонунлар асосида белгиланиши мумкин. Халқаро миқиёсида, облигациялар муайян бир муддатга чиқарилиши мумкин яъни: қисқа муддатли; ўрта муддатли; узоқ муддатли облигациялар. ҳар бир мамлакат амалдаги қонунларига қараб бу муддатларни белгилаши мумкин. Масалан: АҚШда қисқа муддатли облигациялар 1 йилдан 3 йилгача, ўрта муддатли облигациялар 3 йилдан 7 йилгача ва узоқ муддатли облигациялар эса 7 йилдан кўп вақтгача чиқарилади. Ўзбекистон Республикасида эса ҳозирги кунда давлат облигацияларининг икки тури муомалага чиқарилган. Биринчиси – Ўзбекистон Республикаси 12 фоизли ички ютуқли заём облигациялари бўлиб, Молия Вазирлиги томонидан 1992 йилда 20 йилдан кейин қоплаш муддати билан 25 млрд сумлик чиқарилди. Шундан 1 январ 1997 йилгача аҳоли ўртасида 19,4 млрд сумлик тарқатилди. Лекинда ҳозирги кунда ушбу облигация ютуқ тиражлари вақтинча тўхтатилган. Иккинчидан – Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартда қабул қилинган 119-сонли қарорига асосан Молия Вазирлиги томонидан илк бор 1996 йил 28 мартда чиқарилган давлат қисқа муддатли облигациялари ва 1997 йил 30 январда Вазирлар Маҳкамасининг 57-сонли қарорига асосан 1997 йилда қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида Молия Вазирлиги томонидан 1997 йилда муомалага чиқарилган 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли облигацияларидир. Бу эса республикамизда облигациялар бозорини шакллантиришга олиб келди. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорининг яратилиши Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори тарихида муҳим аҳамият касб этади. ДҚМО бозори асосан Молия Вазирлиги ва Марказий банк томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси қисқа муддатли облигацияларини муомалага киритишнинг асосий шартлари» ва Марказий банк ишлаб чиққан «Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқаришларининг муомаласини ташкил этиш ва тартибга солиш бухгалтерия «Низом» асосидаги фаолият» кўрсатади. Бундан ташқари, тижорат банклари ўзларининг «Давлат қисқа муддатли облигациялар билан операциялар ҳисобининг муваққат тартиби»га таянади. ДҚМО эмитенти Молия вазирлигидир. Эмиссия қилиш вақтида Молия вазирлиги Марказий банк билан келишилган ҳолда облигацияларнинг энг юқори ҳажмини, муомалада бўлиш муддатини ва потенциал эгаларига доир чекланишларни белгилайди. Марказий банк облигацияларни жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш бўйича бош агент вазифасини бажаради. Бу облигациялар бўйича тўловлар ўз вақтида амалга ошириш юзасидан сармоядорлар олдида кафолатни ўз зиммасига олади. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ДҚМО бозори фаолиятининг техник ташкилотчиси сифатида хизмат қилади. Унинг зиммасига ўз таркибида савдо тизими, ҳисоб-китоб тузи шва депозитарий тизимлари яратиш ва улар хизматини йўлга қўйиш юкланган. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Республика биржаси Европа ва бошқа ривожланган жаҳон мамлакатлари фонд бозори андозаларига жавоб берувчи замонавий ва технологик воситаларга эга. Давлат қисқа муддатли облигацияларнинг жойлаштириш схемаси Молия вазирлиги Облигация чи ¢ аради (эмитент) Облигация сотишдан тушган мабла ¨ ларн и жамлайди Марказий банк Облигациял арни жойлаштир иш буйича Молия вазирлиги агенти вазифасини бажаради Валюта биржаси Акционер ларнинг техник ташкилот чиси Дилерлар Ваколат: тижорат банклари ¤з ¦исобидан ва сармоядорл ар ¦исобидан облигациял арни сотиб Сармоядо рлар Юридик шахслар ва ¢ тинча буш мабла ¨ лар ¦исобига олинган дилерлар ор ¢ али сотиб 1. Молия вазирлиги Марказий банкга ДҚМО жойлаштиришни топширади ва уни сотишдан тушган маблағларни жамлайди. 2. Марказий банк ДҚМО жойлаштиришни Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси орқали амалга оширади. 3. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси дилерлар операцияларни амалга ошириш учун аукционлар ташкил қилади. 4. Дилерлар облигацияларни ўз ҳисобидан ва сармоядорлар, юридик шахслар ҳисобидан сотиб оладилар. 5. Сармоядорлар облигацияларни сотиб олиш учун етарли маблағларни дилерлар ҳисоб рақамига туширади. 6. Дилерлар ўз комиссион ҳақини чегирган ҳолда маблағларни Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ҳисоб рақамига йўналтирилади. 7. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ўз комиссион ҳақини чегирган ҳолда маблағларни Марказий банк ҳисоб рақамига йўналтирилади. 8. Марказий банк ҳисоб рақамига тушган маблағларни Молия вазирлиги бюджет ҳисоб рақамига йўналтирилади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, облигациялар бизнинг давлатимизда 3, 6 ва 12 ойлик муддатга чиқарилади мумкин. Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан чиқарилган 3 ойлик облигацияларнинг номинал қиймати 1000 сумга тенг. Улар номиналдан паст баҳода дисконт (номинал баҳоси билан сотилган қиймати орасидаги фарқ) йўли билан сотади ва муддати тугагач номинал нарх бўйича тўланади. ДҚМО номинал баҳоси 1000 сумни ташкил қилган бўлса, Марказий банк тижорат банкларига уни 889 сумга сотган, яъни 111 сум камига (14,14 – 12,93) = 121. Тижорат банклари эса сўндириш муддати келганда облигацияларни номинал баҳода сотганлар, натижада тижорат банклари ҳар бир облигациялардан 111 сум фойда кўрганлар. ҳозирча Республикада фақат 14 да тижорат банки билан Марказий банк дилерлик вазифасини бажариш тўғрисида шартномалар тузган ҳолос, бу эса ўз навбатида ДҚМО бозорида рақобат етишмаслигига сабаб бўлмоқда. ДҚМО ҳар бир эмиссия умумий сертификат билан расмийлаштирилади. Умумий сертификатлар икки асл нусхада бўлиб, улар Молия вазирлиги ва Марказий банкда сақланади. Ҳар бир чиқаришга давлат рухсат рақами берилади. Бу рақам тўққиз разрядли бўлиб, қуйидаги тарзда белгиланади. Х1Х2Х3Х4Х5Х6Х7Х8Х9 Бунда Х1-қимматли қоғознинг турини кўрсатувчи рақам, айни вақтда «2» - қарз мажбурияти; Х2-қимматли қоғознинг хилини кўрсатувчи рақам, «1» - уч ойлик облигациялар учун; «2» - олти ойлик облигациялар учун; «3» - ўн икки ойлик облигациялар учун; Х3Х4Х5 – эмиссиянинг рўйхат рақами; Х6Х7Х8 – эмитентнинг кўрсатувчи «ИМҒ» (Ўзбекистон Молия вазирлиги) Х9 - қимматли қоғознинг давлатга тегишлилигини кўрсатувчи « S » харфи. Масалан: 1996 йил 28 мартда чиқарилган уч ойлик облигациялар эмиссиясига 21ОО IUMF рақами берилган эди. Облигацияларининг чиқарилишининг асосий шартлари эмиссия кунидан 7 кун аввал Марказий банк томонидан эълон қилинади. Ўзбекистон Республикасидаги барча юридик шахслар ДҚМО облигацияларининг эгаси бўлиши мумкин. Ҳозирча ДҚМО Республикамизда жисмоний шахслар шахслар ўртасида сотилмайди. Ҳозирги вақтда Республикада асосан ДҚМОлар 6-9-12 ойга чиқарилмоқда. 1996-2006 йиллар мобайнида муомалага муддати турлича бўлган 293 та нашр эмиссия қилинди. Шундан: 36 та нашрнинг муомала муддати 3 ой, 105 та нашрнинг муомала муддати 6 ой, 73 та нашрнинг муомала муддати 9 ой, 79 та нашрнинг муомала муддати 12 ой бўлди. Фақатгина 2006 йил мобайнида 11 та ДҚМО нашри сўндирилди. 2004 йилдан бошлаб Республикада Давлат ўрта муддатли хазина мажбуриятлари (ДЎХМ) эмиссия қилиб келинмоқда. ДЎХМ Молия Вазирлиги томонидан ҳукумат номидан қоғозсиз шаклда чиқариладиган қимматли қоғозлар бўлиб, банклар ва резидент юридик шахслар орасида жойлаштирилади. Олинган маблағлар Республика бюджетига тушади. 2006 йил мобайнида муомалада муддати 546 кун (18 ой) бўлган ДЎХМни жойлаштириш бўйича 22 та аукцион ўтказилган. Биржада 233 та иккиламчи савдо ўтказилган. Улардан савдолар айланмаси 1,6 баробар ўсган. 2004-2006 йиллар мобайнида 59 та нашр эмиссия қилинган. 2006 йил 1 январ ҳолатига муомалада 32 та ДЎХМ бўлган. Марказий банк облигациялари фақат юридик шахслар ўртасида жойлаштирилмоқда. Яқин келажакда ДҚМО бозорига жисмоний шахсларни ҳам иштирокига йўл қўйилса, бу қимматли қоғозлар бозорида рақобатнинг кучайишига олиб келади. ҒАЗНА МАЖБУРИЯТЛАРИ Ўзбекистон Республикасининг Ғазна мажбуриятлари – уларнинг эгалари томонидан бюджетга пул маблағлари берилганликларини тасдиқловчи, камда бу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида белгиланган даромадни олишига ҳуқуқ берувчи, тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар туридир. Ғазна мажбуриятлари давлатнинг қарздорлигини тасдиқловчи махсус қоғоздир. Ғазна мажбуриятлари: - узоқ муддатли – беш йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжаллаб; - ўрта муддатли – бир йилдан беш йилгача муддатга мўлжаллаб; - қисқа муддатли – уч, олти ва ўн икки ойгача муддатларга мўлжалланиб чиқарилади. Узоқ муддатли ва ўрта муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисида қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қисқа муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарор эса Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади. Бу қарорларда даромадларни ҳамда мажбурият қарзларни тўлаш шартлари белгилаб қўйилади. Ғазна мажбуриятлари облигациялардан ихчамлиги ва даромад олишнинг турлича шартлари билан фарқ қилади. Узоқ муддатли Ғазна мажбуриятлари бўйича даромадларни номиналга нисбатан фоиз ҳйўли билан амалга оширилиши мумкин. Ўрта муддатли хазина мажбуриятларини эгаларига эса даромадлар ҳар йиллик тўловларсиз уларни сотиб олиш чоғида мажбуриятларнинг чиқарилган то уни узишгача ўтган муддатга қараб номинал нисбатан фоиз ҳисоблаш йўли билан тўланади. Қисқа муддатли Ғазна мажбуриятлари купонларга эга эмас ва бу мажбуриятлар улар бўйича ҳисобланадиган фоизларни тўлашни ўз ичига олган ҳолда уларни сотиш йўли билан тўланади. Қ исқа муддатли Ғазна мажбуриятлари хазина билетлари ўзларининг ишончлилиги, тез сарф қилиниши ва даромадлиги билан жуда жозибадор восита ҳисобланади. Янги чиқарилган билетлар дастлаб аукционда сотилади ва бу ерда сотувчи сифатида хазиначи, харидор сифатида махсус дилерлар банк ва коорпорациялар чиқади. Чиқарилган хазина билетлари тўлаш муддатига эга бўлади (3 ой, 6 ой ёки 1 йилдан кейин) ва дисконт билан сотилади. Бу шуни билдирадики, номинал қиймати 10000 сум бўлган 6 ой муддатга чиқарилган билетлар тахминан 9600 сумдан сотилади. Билет эгаси уни тўлаганда номинал қийматини олади. Сотилган хазина билетлари иккиламчи бозорда фаол муомалада бўлади. Давлатнинг Ғазна мажбуриятлари бозори. Давлат қимматли қоғозлар бозори кенг иккиламчи бозор ҳисобланиб унинг қатнашчилари марказий банк, уй хўжаликлари, бизнес ва молиявий муассасалар ҳисобланади. Бундай бозорда давлатнинг ўрта муддатли мажбуриятлари ва облигациялари муомалада бўлади. Савдо махсус дилерлар орқали олиб борилади. Дилерлар молиявий воситачилар ҳисобланмасада, муҳим воситачилик вазифасини бажарди. Улар зарур миқдордаги хазина қоғозларига эга бўлади ва ҳар доим бу қоғозларни стиш ва сотиб олишга тайёр бўлади. Дилерлар хазина билетларига талаб ва таклифга мос равишда, ўзларидаги қоғозлар захирасининг зарурий даражасини ҳисобга олиб, бозор баҳоларини ўрнатади. Хазина билетлари бозорнинг ҳолати талаб ва таклиф бозорларида эмас, дисконт ва даромадлилик даражасида эълон қилинади. Бу билетларнинг потенциал харидорига улранинг сотиб олишдан кўрадиган фойдани бевосита аниқлаш ва пул қўйишнинг бошқа имкониятлари билан таққослаш имкониятини беради. Хазина билетлари дисконт бўйича яъни номиналдан кам баҳода сотилади ва сотиб олинади. Номинал билет қиймати қайтарилган даврда тўланади, шу сабабли қайтариш муддати яқинлашиши билан билетнинг бозор соҳаси ўсади (даромадлилик тушади). Хазина билетлари бозор билан бирга бир вақтда хазина облигациялари бозори ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг биринчи чиқарилиши аукцион биржаларида ва ёзилиш бўйича амалга оширлади. Бунда харидорлар облигациянинг номинал қиймати бўйича тўлайди ва мажбурият қайтарилгунча ҳар йили қайд қилнган фоиз олади. Мажбурият қайтарилганда облигациянинг номинал қиймати тўланади. Ҳар йили қайтарилган фоиз купонли фоиз деб аталади. Бир марта сотилган қарз мажбуриятлари иккиламчи бозорда актив ҳаракатда бўлади. Агар бирламчи бозорда харидор мажбурият учун қимматли қоғознинг номинал қийматини тўласа, пул эгаси томонидан қимматли қоғозга талаб, моҳияти билан, купон фоизи учун пул таклифи сифатида чиқаради. Шу сабабли мажбуриятга талаб қанчалик катта бўлса, яъни пул таклифи қанча катта бўлса, бошқа шароитлар бир хил қолганда, улар кароқ купонга сотиб олинади. Бу ерда пул баҳоси фоиз. Иккиламчи бозорда пул эгаси томонидан хазина мажбуриятларига талаб, маълум бир қоғозларга, баҳоси эса бевосита пулда ифодаланади. Бу бозорда қоғозга талаб қанча юқори бўлса, баҳоси шунча юқори бўлади. Ғазна мажбуриятлари қайд қилинган купонли фоиз келтириши сабабли, баҳолар ўсиши билан улранинг даромадлилиги тузилади. Бирламчи чиқарилган облигацияларни сотиш жараёнида, купон фоизи облигациянинг даромадлилигига яқин бўлсада, унга тўлиқ тенг келмайди. Шу сабабли купонга облигация баҳоси номиналдан юқори ва купонга паст бўлади. Яъни ҳар доим қўйилган пулга (облигация) га баҳоси уларнинг даромадлилиги ҳисобланади. Иккиламчи бозорда номинал қийматидан арзон сотилган хазина мажбуриятлари, купон фоизига қараганда кўпроқ даромад келтиради. Шунга мос равишда номинал қийматидан юқори сотилган мажбуриятлар купон фоизига қарагнда кам даромад келтиради. Марказий банк Ғазна мажбуриятлари бозорининг ана шу хусусиятларидан фоиз миқдорида ва у орқали бизнес иқтисодий фаолиятини тартибга солиш учун фойдаланадилар. Агар, Марказий банк хазина мажбуриятларини актив сотиб ола бошласа, унга талаб ортади ва уларнинг баҳоси ўсади. Шунга мос равишда қайд қилинган купон фоизидан мажбуриятининг даромадлилиги пасаяди. Буларнинг ҳаммаси банк тизими ва хазина қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётини тартибга солишда фавқулотда муҳим роль ўйнашини тасдиқлайди. ДЕПОЗИТ СЕРТИФИКАТИ Депозит сертификатларини чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Депозит сертификати — банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз. Депозит сертификатининг икки шакли: талаб қилиб олинадиган (сертификатни кўрсатиб маълум суммани олиш ҳуқуқини берадиган) ва муддатли (омонат муддати ва ўсиши лозим бўлган фоиз миқдори кўрсатиладиган) хили бўлади. Депозит сертификатлари муддатли банк ҳисоб варақларининг бир хили ҳисобланади. Бунда оддий жамғарма ҳисоб варақларидан фарқли равишда дафтарча эмас, сертификат берилади. Бундай омонатдан маблағни белгиланган муддат келгунга қадар ҳам олиш мумкин, лекин бунинг учун муайян фоиз жарима тўланади. 60 – йиллардан кенг тарқалган айланадиган омонат сертификати оммалашиб бормоқда, бу банк чиқарадиган ва мижоз муддатли омонатга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат. Одатда, бундай сертификатлар 30 кундан 6 ойгача муддатга чиқарилади. Номинал устига фоиз қўшиш ўрнига бунда кўпинча чегирма (дисконт) билан сотиш усулидан фойдаланилади. Шундай қилиб, нақд пул олиш зарурияти туғилганда мижоз муддат ўтгунга қадар исталган пайтда ўз омонати суммасидан кичик дисконт билан сертификатни сотиши мумкин. Мижозлар учун ликвидли қанча ортади, банклар эса маблағларни кенг жалб қилиш имкониятга эга бўлади. Шуни айтиш керакки, эркин сотиш имконияти мавжудлиги депозит сертификатларини фаўат даромадли қилбгина қолмасдан, балки юқори ликвидли воситага ҳам айлантиради. Агар уларни обрўйли йирик банклар чиқарган бўлса, муомала ва тўлов воситаси сифатида пулнинг ўрнини муваффақият билан эгаллаши мумкин. Уларнинг юқори даражада ривожланган ғарб мамлакатларида кенг тарқалганлиги бежиз эмас. Ўзбекистонда мазкур молиявий восита қимматли қоғозлар бозорида эндигина пайдо бўла бошлади: республика тижорат банклари қимматли қоғозлар умумий миқдорида улар 2 фоизни эгаллайди. 1996 йилдан бошлаб Ўзбекистонда пулларнинг энг замонавий хилларидан бири пластик карточкалар муомалага кенг киритилмоқда. Шу мақсадда хизматнинг бу туридан фойдаланишни ҳоҳлаганлар учун йилига 5% тўлаш шарти билан «талаб қилиб олинадиган» омонатлари очилади. Омонатлар нақд пул билан ва корхоналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан нақдсиз пул ўтказиш йўли билан тулдирилиши мумкин. Сум каточкаси номи ёзиладиган бўлиб, унинг эгаси, биринчидан карточкани қабул қилувчи банклар ва банк бўлимларидан нақд пул олиши, иккинчидан хизмат кўрсатиш нуқталари ва пунктларида товарлар ва хизматларга ҳақ тўлашлари мумкин. Карточкада ички микросхема ва магнит йўл бўлиб, автоматлаштирилган электрон мосламалар уларни «ўқийди», шунинг учун якка тарзда ҳисоб- китоб қилинадиган соҳаларда автоматлаштирилган тўлов операцияларини бажариш учун қулай калит ҳисобланади. Пластик карточкаларнинг бу тури жуда ишончли, фирибгарлик хатти- харакатларидан ҳимояланган ва Айни пайтда, уларнинг эгаси учун кам, уларни тўлов воситаси сифатида қабул қиладиган савло-сотиқ ҳамда сервис корхоналари учун ҳам фойдланишга қулай. Шубҳасиз, тўлов воситасининг Ушбу тури карточка эгалари учун фойдали. Уларнинг ёнларида (карточкада) ҳар доим пул бўлади ва Айни пайтда, банк бу пулларга фоизлар қўшиб боради. Бу иш ҳақи ва бошқаларни омон а тларга ўтказувчи корхоналарга кам, тушган пулнинг инкассация харажатларини камайтириш ҳамда нақд пулни ташиш, санаб-тахлаш билан боғлиқ таваккални қисқартириш ҳисобига савдо корхоналари ҳамда хизмат соҳаларига ҳам фойдалидир. ВЕКСЕЛЛАР Вексельларни чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Биринчи бор Ўзбекистон иқтисодиётига вексельларни жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июнда “Муомалага вексельларни чиқариш тўғрисида”ги қарори қабул қилингандан кейин бошланди. Бу борадаги қўпол хатоликлар мавжудлигини ҳисобга олиб 1999 йил 19 мартидан бошлаб Президент Фармонига асосан Республикамизда вексель муомаласи вақтинчалик тўхтатилди. Ҳозирги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида вексель муомалада мавжуд. Шунинг учун ҳам биз бу борада маълумотга эга бўлишимиз керак. Вексель — вексель берувчининг ёки вексельда кўрсатилган бошқа тўловчининг вексельда назарда тутилган муддат келганда вексель эгасига муайян суммани тўлашга доир шартсиз мажбуриятини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз. Вексель, энг аввало, бир шахс томонидан иккинчисига ёзиб берилган қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғознинг бир шаклидир. Вексельни ҳар қандай тўловга қобил корхона ва ташкилот ёзиб бериш ҳуқуқига эга. Вексель:  сотилиши;  кредит сифатида берилиши;  бирон бир олди-сотди битимида ҳисоб-китоб сифатида ишлатилиши;  тўлов воситаси вазифасини бажариши мумкин. Вексельлар асосан қисқа муддатга (1 йилгача) берилиб, кўпроқ корхоналарнинг айланма воситаларини кўпайтиришга имкон беради, унинг ишлаб чиқаришдаги самарасини оширади. Шунинг билан бирга, тўловнинг кафолатланганлиги туфайли олдиндан тўлаш зарурати қолмайди ва айланма маблағнинг харакатини анча тезлаштиради. Вексель вақтинча бўш турган маблағларини ҳар қандай миқдорда ва ҳар қандай муддат мобайнида самарали ишлатишга ёрдам беради. Вексельларни кредит олишда ишончли гаров воситаси сифатида ишлатиш мумкин. Вексельлардан ҳисоб-китоб, тўловда фойдаланилганда банк орқали пул ўтказишга ҳожат бўлмайди. Ўзбекистонда вексель муомаласини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари. Айрим давлатлар тажрибасидан маълумки, халқ хўжаилигида ҳисоб- китобларни меъёрлаштириш, ўзаро қарзларни камайтиришнинг муқобил услубларидан бири хўжалик айланмасида вексельлардан ҳисоб-китоб, тўлов воситаси сифатида фойдаланишдир. Ўзаро қарзлар муаммосига қарши курашда ишлатилаётган вексель кредити Олмония, Россия, Украина ва бошқа давлатларда яхши самара бермоқда. Бу мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда республикамизда вексель муомалсаи ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 июнда қабул қилган «Ўзбекистон Республика халқ хўжалигида вексельларни қўллаш тўғрисида»ги қарори республикада вексель муомаласини ташкил этилишининг барча ўзига хос хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган. Биринчидан, бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ вексельлардан халқ хўжалигида фойдаланишга ўтиш бир неча босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда кўпроқ тижорат банкларининг вексельларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилади. Яъни бу босқичда тижорат банклари ва айрим тўлов қобилияти бўлган хўжалик субъектлари (корхоналар) томонидан чиқарилган вексельлар жорий этилади. Корхона ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятини тижорат банклари таҳлил қилади ва улар томонидан чиқарилган ҳар бир вексельни ваколатли тижорат банклари бўлимлари рўйхатидан ўтказади. Шунинг учун вексель тўлов тижорат банклари томонидан назорат қилинади. Иккинчи босқичда банклар бир-бирининг вексельларини ҳисобга олиш ва улар бўйича тўлаш ҳақида шартномалар тузиш йўли билан ягона вексель майдони (доираси)ни яратади. Бу вексельларнинг айланиш худудини кенгайтиради ва ликвидлигини оширади. Агар деҳқончилик саноат банки вексельига эга бўлган корхона саноат қурилиш банкининг ҳоҳлаган бўлимида тўлов учун пулини оладиган бўлса, бу корхоналар ўртасида тўловларни анчагина осонлаштиради. Учинчи босқичида ҳисоб-китоб ва тўлов воситаси сифатида корхона ва ташкилотларнинг тижорат вексельларидан фойдаланишга ўтилади. Тўртинчи босқичда вексельларни Марказий банк томонидан қайта ҳисобга олиш (тижорат банкларининг портфелига мавжуд бўлган вексельларни ҳисобга олиш) операцияларини амалга ошириш назарда тутилади. Республикамизда вексель муомаласини ташкил этишнинг Яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, муомалага чиқарилган ҳар бир вексель олдиндан эмитентнинг тўлов қобилиятини аниқлаб, банклар томонидан рўйхатдан ўтказилади. Векселнинг турлари Векселлар моҳиятига қараб тижорат ва молия вексельларига бўлинади. Тижорат векселлари (корхона ва бошқа субъектларнинг вексельлари) аниқ бир савдо шартномаси учун ёзилади. Шунинг учун ҳам уни кўпроқ товар вексельлари деб юритилади. Молия вексельларига тижорат банклари томонидан чиқариладиган вексельлар мисол бўла олади. ҚҚлланиш нуқтаи назардан вексельлар оддий ва ўтказма вексельларга бўлинади. Оддий вексель - қарздор томонидан тўлдириладиган яъни бир ташкилотнинг (вексель берувчининг) бошқа бир ташкилотга (дастлабки олувчига) ёки унинг буйруғи билан сўзсиз равишда белгиланган муддатда ёки талаб қилинган вақтда маълум пул маблағни тўлаш мажбуриятини ўзида акс эттирган ёзма ҳужжатдир. Ўтказма вексель - қарз берувчининг қарзни қачон ва кимга қайтариш ҳақида ёзма буйруғи, яъни товар олди-сотдисига ёзилган вексель берувчининг товар пулини вексельни қабул қилиб олувчига (яъни товар эгасига) учинчи бир шахс томонидан тўланиши лозимлиги (вексель берувчининг буйруғини) ифодаловчи ёзма ҳужжатдир. Вексель берувчи тўлаб берувчида (учинчи шахсда) мулки, пули бўлган ҳолатдагина ўтказма вексельни ёзиб бера олади. Оддий вексель ҳам, ўтказма вексель ҳам индоссамент (топшириш ёзуви) ёрдамида дастлабки битимда иштирок этмаган шахсларга ўтказилиши мумкин. Вексель бўйича талаб қилиш ҳуқуқини кенг талабгор гуруҳига бера олиш имкониятини вексельни нафақат кредит қуроли, балки қулай тўлов воситасига айлантиради. Ўтказма вексель (тратта) айниқса халқаро ташқи савдода кенг тарқалган. Ўтказма вексель эгаси трассант, вексель бўйича қарздор трассант деб юритилади. Чеклар, уларнинг мамлакат ички муомаласида юритиш режими. Чек махсус пул ҳужжати, чекни имзолаганнинг жорий ҳисобидан муайян суммани бериш ёки боши ҳисобга ўтказиш ҳақида банка берилган ёзма фармойишни ифода этади. Ривожланган банк-кредит тизими шароитида ички тўлов оборотида кенг тарқалган, яъни тўловларнинг асосий қисми чек билан тўлаш асосида олиб борилади. Чеклар ҳам кредит муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган кредит пулларидан биридир. Чеклар иш юритувчлар ўртасида ҳисоб-китоб воситаси сифатида ишлатилса, улар келиб чиқиши нуқтаи назардан, асосан банк кредити ҳисобига муомалага чиқарилади. Чекда акс эттирилган маблағлар банк кредити ҳисобига муомалага чиқарилади. Чекда акс эттирилган маблағлар банк кредити эвазига ташкил этилади. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда чеклар аксарият ҳолларда банк кредити ҳисобига очилган чеклар товар айирбошлаш ва пули тўлаш учун тўсиқсиз қабул қилинади, чунки унда акс эттирилган маблағлар банк кафолатидадир. Қ адимги Грецияда бундан 2000 йил муқаддам чекни билганлар ва уни амалда қўллаганлар. Муомалада фойдаланиш хусусиятлари нуқтаи назардан чеклар қуйидаги турларга ажратилади:  муайян бир шахс номи ёзиб бериладиган чеклар;  ордерли чеклар;  кўрсатувчига бериладиган чек. Уларда чек счетининг тартиб рақами ва ундаги маблағлар миқдори акс эттирилади. Ушбу чекларни ким банка тақдим этишидан қаътий назар унда акс эттирилган маблағлар банк томонидан тўланади:  банк томонидан кафолатланган чеклар;  банк томонидан кафолатланмаган чеклар. Ҳозирги замонавий техника ва технология тараққиёти даврида банклар томонидан мижозларга турли хил ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун бериладиган чеклар ҳар хил ўзига хос электрон кодлар, имзолар, ёзувлар билан таъминланган. Мақсад, уларда фойдаланиш доирасини чегаралаш ва қалбаки чекларнинг муомалага тушириш хавфининг олдини олишдир. Кредит карточкалари Кредит карточкаси – бу банк ёки махсус кредит (савдо) муассасаси томонидан бирор киши номига берилган пул ҳужжати, унда пул эгаси жорий ҳисобидаги сумма кўрсатилади. Бу унинг эгасига чакана савдо тармоқларида нақд пулсиз товарлар ва хизматлар харид қилиш ҳуқуқини беради. Кредит карточкасига биноан харидор ҳисобидаги пул суммаси унинг ихтиёридан олиниб товар сотган корхона ҳисобига ўтказилади. Кредит карточкалари аксарият ҳолларда банклар томонидан аҳолининг истеъмолини қондириш учун бериладиган кредитларда қўлланилади. Масалан, маълум бир шахс ўз истеъмолини қондириш мақсадида банкдан АЎШ доллари ҳисобида қарз сўраб келди. Бу ерда банк биринчи навбатда мазкур шахснинг кредитга лаёқатлилик даражасини, кейинчалик эса Ушбу кредитни маълум фоиз билан қайтариб бера олишини ҳар томонлама ўрганиб чиқади. Шуларга ишонч ҳосил қилган ҳолдагина банк мижозга 500 доллар қийматига эга бўлган кредит карточкасини беради. Кредит карточкаси махсус кодга, ҳисоб счетига эгадир. Карточка эгаси супермаркетлардан исталган товарларни харид қилиш ва кредит берган банкнинг «банкомат»ларидан исталган миқдорда нақд пул олиш ҳуқуқига эгадир. Албатта, харид қилиш ва нақд пул олиш кредитнинг умумий миқдори (500 доллар) билан чегаралангандир. Электрон пуллар Электрон пул – бу ҳисоб-китобларни электрон ҳисоблаш машинаси ёрдамида бажариш учун қўлланиладиган кредит пулларининг энг сўнгги туридир. Бу ҳам кредит карточкаларига ўхшаган пул. Электрон пул электрон карточка бўлиб, унинг хотирасига пул эгасининг жорий ҳисобидаги пул суммаси ёзилган бўлади. Пул тўлаш учун электрон карточка ЭХМга киритилади ва карточка автоматик равишда тўланиши зарур бўлган пул суммасини учириб, уни пул оладиганларнинг электрон ҳисобига ёзиб қўяди. Масалан, йирик савдо марказларидан маҳсулотларни харид қилишда қўлланиладиган кредит карточкалари электрон пул вазифасини бажаради. Чунки, кредит карточкаси счетидан харид қилинган товарлар қийматига тенг миқдордаги маблағлар электрон ҳисоблаш машинаси воситасида маркази счетига ўтказилади. Кредит карточкалардан ташқари мижознинг талабига биноан унинг маблағлари ҳисобидан электрон карточкалар берилиши мумкин. Ҳозирги даврда «Визакарт», «Мастеркарт», «Американ экспрес» каби электрон карточкаларидан жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида фойдаланилади. Иш юритувчиларнинг мамлакат ичкарисида ҳамда ташқарисидаги ҳамкорлари билан товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни турли-туман электрон тизимлар орқали амалга оширилиши ҳам электрон пулларга мисол бўла олади. Бугунги кунда муомаласи пул билан боғлиқ барча операцияларни компьютерлаштиришни талаб қилади. Республикамизда бугунги кунда банкларни электрон ҳисоблаш тизимига ўтказиш технологиясини яратиш ниҳоясига етмоқда. Қимматли қоғозлар бозори энг ривожланган мамлакат бу АҚШдир. Муомалада бўлган давлат қимматли қоғозлари 1986 йилда, 2,1 трлн долларни ташкил этган бўлса, 1990 йилга келиб 3,2 трлн долларни ташкил этди. Уларнинг учдан бир қисми 1 йилдан 5 йилгача чиқарилган қимматли қоғозлардир. АЎШда хазина вексельлари муомалага 1929 йилдан бошлаб чиқарилди, улар 3,6 ва 12 ой муддатга мўлжалланган бўлиб, аукционларда ҳар душанба куни жойлаштирилади ва пайшанба куни қопланади. Давлат облигациялари ҳозирги вақтда 10 ва 30 йилга мўлжалланиб чиқарилади. Муниципал облигациялар эса мақсадига қараб муомалага 30 кундан тортиб бир неча йилгача чиқарилади. Булар асосан маҳаллий бюджет дефицитини қоплаш учун ва махсус проекларни молия билан таъминлаш учун чиқарилади (масалан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, суғўрта, уй-жой қуриш ва ҳ.к.). Япония мамлакати дунёда қимматли қоғозлар муомаласи бўйича иккинчи ўринни АЎШдан сўнг эгаллаб келмоқда. Иккинчи жаҳон уруши арафасида ва уруш йиллари хаддан ташқари катта миқдорда қимматли қоғозлар ишлаб чиқарилганлиги ва муомалада бўлганлиги учун 1947 йил Япония ҳукумати давлат қимматли қоғозларни ишлаб чиқаришни кескин қисқартирди ва маълум бир тартибга солди. Барча давлат қимматли қоғозларини Японияда шартли равишда уч гуруҳга бўлсак бўлади: 1. Марказий ҳукумат облигациялари; 2. Муниципал облигациялари; 3. Ҳукумат билан боғлиқ корхона ва ташкилотлар облигациялари. Марказий ҳукумат томонидан чиқарилган облигациялар 3,6 ойга, 5 йиллик дискантли 2,3,4,10 ва 20 йилга мўлжалланиб чиқарилади. 1990 йилда давлат облигацияларининг улуши 44,8% ташкил этган, шундан кўриниб турибдики, хусусий корхоналар ва тижорат банклари облигациялари Японияда кўпчиликни ташикл этар экан. Облигацияларни чиқариш ва назорат қилиш борасида Молия вазирлиги ва Япония банкига катта ҳуқуқлар берилган. 1990 йилдан бошлаб хазина вексельлари аукционни ойига икки бор ўтказиладиган бўлган. ГФР қимматли қоғозлар бозорида тўртинчи ўринда туради (АҚШ, Япония, Буюк Британиядан сўнг). Ҳозирги вақтда қимматли қоғозлар бозорида давлат томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар 40%ни ташкил этади. ГФР барча қимматли қоғозлар турлари ягона стандарт ва универсал қоидалар асосида чиқарилади. Бошқа мамлакатларга қараганда Германия жамғарма облигациялар 6 йилга мўлжалланиб «А» ҳарфи билан, 7 йилга мўлжалланиб «Б» харфи билан белгиланади. «А» харфи облигация эгалари процетларни ҳар йилига олиши мумкин. «Б» харфли облигациялар эгалари эса бир маротаба муддати тугагандан кейин ўз процентини олишади. Россияда дастлабки қимматли қоғозларнинг ютуқли давлат заёми 1922 йилда 100 млн. руб миқдорида 6% ютуқ билан чиқарилган. 1957 йилгача 45 бор давлат заёмлари чиқарилган ва кўпчилиги мажбурий равишда халқ ўртасида тақсимланган, проценти эса 2-4 % ташкил этган. Давлат заёмларининг тўловлари мажбурий равишда ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақидан сақланиб қолинарди. 50-йилларнинг ўрталарида 70 млн. аҳоли давлат чиқарган облигацияларга эга эди. 19 апрел 1957 йилда ақлга сиғмайдиган қарор қабул қилиниб, бу заёмларни қоплаш 20 йилга чўзилди, яъни 1977 йилгача: бу эса халқни ишончини тамомила йўқотади. Ҳақиқатда эса заёмларни қоплаш 1977 йилда эмас, 15 декабр 1991 йилда тамом бўлди. 1982 йилга келиб 3% ютуқга эга бўлган давлат облигация заёми чиқарилади. 1990 йилдан бошлаб аҳоли ўртасида процентсиз узоқ муддатли истеъмолга эга бўлган товарларни олишга ҳуқуқ берувчи 3 йилга мўлжалланган заём чиқарилади (енгил автомашина, телевизор, музлатгич ва ҳ.к.). Лекин СССРнинг тарқалиб кетиши натижасида СНГ кўп мамлакатларда яшовчи аҳоли ўз товарларини ола олмади. Адабиётлар рўйхати : 1. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни. Тошкент ш., 2008 йил 22 июл, ЎРҚ-163-сон 2. Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида . Ўзбекистон Республикаси қонуни. 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган. 3. «Акциядорлик фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Ўонуни 2000 йил 26 майда қабул қилинган. 4. И.А. Каримов. «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида». Т. 1995 йил. 5. 2006 йил 17 сентрябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Ўзбекистон Республикаси да 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. 6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрда “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тузумини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарори. 7. Гафуров Ш . ва бошқалар. Қимматли қоғозлар бозори. Т. 1996. 8. Рынок ценных бумаг Японии. Учебные пособие Дойва Секьюритиз. 9. Галанов В.А. ва бошқалар. Рынок ценных бумаг. М. Финансы и статистика. 2004. 10. Чжен В.А. Пул ва молия бозорлари. Т. «Бизнес каталог» 1996 йил.