logo

Меҳмонхона корхоналари томонидан бизнеснинг самарали ҳисоб юритиш сиёсати танланишининг иқтисодий жиҳатлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

142.5 KB
Меҳмонхона корхоналари томонидан бизнеснинг самарали ҳисоб юритиш сиёсати танланишининг иқтисодий жиҳатлари Режа: 1. Ҳисоб юритиш тушунчаси ва унинг турлари 2. Меҳмонхона бизнесида ҳисоб юритиш 3. Кундалик ҳисоб юритиш китоблари ёки Операциялар дафтарлари 4. Бош китоб 5. Пул маблағлари ҳаракатининг ҳисобини юритиш китоби 6. Баланс 7. Даромадлар ва чиқимлар тўғрисидаги ҳисобот ёки Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот 8. Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот 9. Бюджет (молиявий режа) 10. Меҳмонхона фаолияти кўрсаткичлари 1. Ҳисоб юритиш тушунчаси ва унинг турлари Ҳисоб юритиш ҳар қандай корхонани иқтисодий жиҳатдан самарали бошқариш воситасидир. Ҳисоб юритиш жараёнида корхона фаолиятининг ишлаб чиқариш, иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари ҳақида ахборот шакллантирилади. Мазкур ахборот у қайта ишланганидан ва таҳлил қилинганидан кейин бошқарув соҳасида оқилона қарорлар қабул қилиш ва корхонанинг молиявий мувозанатини сақлаб туриш имконини беради. Бухгалтерия ҳисоби (молиявий ҳисоб) ва ишлаб чиқариш (бошқарув) ҳисоби фарқланади. Ҳисоб юритишнинг иккала тури ҳам, улар ўртасида муайян фарқ мавжудлигига қарамай, амалиётда бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, қисман бир хил маълумотларга асосланади. Молиявий ҳисоб корхонанинг ташқи контрагентлар билан пул шаклида ифодаланган барча муносабатларини қамраб олади. Молиявий ҳисобда корхона пул маблағлари ва мол-мулкининг ҳаракати узлуксиз акс эттирилади. Молиявий ҳисобнинг асосий вазифаси корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолати ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборотни шакллантиришдан иборат. Молиявий ҳисоб маълумотлари бу, моҳият эътибори билан, корхонанинг очиқ молиявий ҳисоботи маълумотларидир. Улар корхона ҳақида тўлиқ бўлмаган ахборотни ифодалайди, корхонанинг тижорат сирини ва унинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз фаолияти натижаларини ошкор этмайди. Бошқарув ҳисоби корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган барча оператив маълумотларни рўйхат олиш ва назорат қилишни, шунингдек таҳлил қилиш ва таҳлил натижаларига кўра аниқ бошқарув қарорлари қабул қилиш мақсадида мазкур маълумотларни мумкин қадар аниқ акс эттирилишини қамраб олади. Бошқарув ҳисоби маълумотлари бу бирзнес-режалар, маркетинг соҳасидаги оператив ҳиосбот шакллари, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни реализация қилиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишни бошқариш тизимидаги маълумотлар, шунингдек бошқа ҳар хил ахборот манбаларидан олинган маълумотлардир. Улар комплекс хусусиятга эга бўлиб, корхона фаолиятининг барча томонларини қамраб олади ва молиявий ҳисоб маълумотлари билан бирга корхона ҳақида тўлиқ ахборотни, шу жумладан тижорат сири ва корхонанинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз фаолияти сабаблари ифодаланган ахборотни ўзида мужассамлаштиради. Шу сабабли бошқарув ҳисоби маълумотлари ички фойдаланиш ва таҳлил учун мўлжалланади. Очиқ молиявий ҳисоботда фарқли ўлароқ, бошқарув ҳисоби ахборот манбаларининг таркиби, ҳисоб юритиш усуллари ва шакллари (регистрлари), даврийлиги, тузиш муддатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ва асосий фойдаланувчи – корхона раҳбарияти томонидан белгиланади. Ҳисоб юритишнинг ташкил этилиши энг аввало ҳисоб юритиш ва солиққа тортиш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига, мамлакатдаги иқтисодий вазиятга, корхона фаолияти мақсадлари ва иқтисодий сиёсатига, унинг катта-кичиклиги ва тармоқ хусусиятларига боғлиқ бўлади. 2. Меҳмонхона бизнесида ҳисоб юритиш Меҳмонхонада ҳисоб юритиш билан бухгалтерия шуғулланади. Уни контроллер – меҳмонхонани бошқариш иерархиясидаги иккинчи шахс бошқаради. Меҳмонхонанинг молиявий хизмати қуйидаги операцияларни амалга оширади. 1. Мижозларнинг счётлари бўйича ҳисоб-китоблар. Ҳар куни (одатда тунда) мижозларнинг барча счётлари бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади. 2. Меҳмонхонанинг даромад оладиган ҳар бир бўлинмаси бўйича кундалик даромадларни ҳисоблаш (ҳар бир бўлинмада касса ўз ҳисобини юритади). 3. Бош директорга тақдим этиладиган кундалик ҳисобот (Daily Report)ни тузиш. Ушбу ҳисоботда бўлинмалар бўйича олинган даромадлар, номер фондининг тўлиши ва айрим бошқа кўрсаткичлар олдинги даврга таққослаб кўрсатилади. 4. Харидлар бўйича ҳисоб-китоблар. Меҳмонхонанинг тегишли бўлинмасида виза қўйилган счёт-фактуралар бухгалтерияга келиб тушади. Етказиб берувчиларга ҳақ тўлаш одатда ой охирида амалга оширилади. 5. Меҳнат ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш. 6. Молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисобини юритиш. Ҳозирда корхоналарда, шу жумладан меҳмонхоналарда юритиладиган ҳисобни бошқарув ҳисобига ва молиявий ҳисобга ажратиш қабул қилинган. Ҳисоб юритишнинг мазкур икки тури ўртасида аниқ чегара мавжуд бўлмаса- да, маълумотларни бошқарув ҳисоби ёки молиявий ҳисобга мансуб деб топишнинг баъзи бир мезонларини белгилаш мумкин. Молиявий ҳисоб асосан ташқи фойдаланувчилар учун мўлжалланган меҳмонхона фаолияти натижалари ҳақидаги ахборот билан боғлиқ. Мазкур ахборот қуйидаги фойдаланувчиларга мўлжалланган:  мулкдорга (агар унинг ўзи меҳмонхона бошқарувчиси бўлмаса) – у ўз корхонасининг даромаддорлигига, ўзи ёллаган бошқарувчи қай даражада самарали ишлаётганига баҳо бериш учун;  солиқ органларига – солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилигини назорат қилиш учун;  маблағ билан таъминловчиларга – улар меҳмонхона томонидан олинган кредитларнинг қайтарилиши имкониятларига баҳо бериши учун;  бизнес бўйича ҳамкорларга – ўзининг ишончлилиги далили тариқасида;  ҳар қандай манфаатдор шахсларга – қонун ҳужжатларининг меҳмонхонанинг молиявий ҳолати ҳақидаги ҳисоботларни эълон қилиш талабига мувофиқ. Бошқарув ҳисоби фаолиятнинг молиявий натижаларини шакллантириш жараёни: меҳмонхона даромадлари ва харажатларининг ҳисобини юритиш билан боғлиқ. Ушбу ахборот, қоида тариқасида, фақат ички фойдаланиш учун мўлжаллланади. Ундан фақат меҳмонхона менежерлари фойдалана олади. Бошқарув ҳисоби маълумотлари бошқарув қарорлари қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Миллий ҳисоб юритиш стандартларининг талаблари аниқ бажариладиган ва икки ёқлама қайд этиш усули қўлланиладиган молиявий ҳисобдан фарқли ўлароқ, бошқарув ҳисобида қаттиқ тартибга солиш мавжуд эмас ва бухгалтер учун қулай бўлган ҳар қандай ҳисоб юритиш тизимидан фойдаланишга йўл қўйилади. Турли мамлакатларнинг меҳмонхоналарида қўлланиладиган ҳисоб юритиш тизимлари бир-биридан фарқ қилади. Муайян меҳмонхонада қўлланиладиган молиявий ҳисобот шакллари ва таркиби муайян мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига талабларига боғлиқ бўлади. Шунга қарамай, АҚШда ва Европанинг ривожланган мамлакатларида жойлашган барча меҳмонхоналарда қўлланиладиган ҳисоб юритишнинг айрим умумий қоидалари мавжуд. Ўзбекистонда мазкур қоидалар ҳозирда чет эл иштирокида ташкил этилган, ғарб компаниялари томонидан бошқариладиган меҳмонхоналарда қўлланилмоқда. Келажакда Ўзбекистон Республикасининг барча меҳмонхона корхоналарини ана шундай ҳисоб юритиш тизимига ўтказиш мўлжалланмоқда. Унинг асосий қоидаларига қисқача тўхталиб ўтамиз. 3. Кундалик ҳисоб юритиш китоблари ёки Операциялар дафтарлари Меҳмонхона тузган барча битимлар (яъни пул маблағларининг ҳаракати билан боғлиқ битимлар) қайд этиладиган биринчи ҳужжат Кундалик ҳисоб юритиш китоби (Day Books) ёки Операциялар дафтарлари (General Journal) ҳисобланади. Кундалик ҳисоб юритиш китоби (ёки Операциялар дафтарлари) бухгалтер томонидан ҳар куни тўлдириб борилади. Одатда меҳмонхоналарда бир нечта шундай китоблар юритилади. Уларга хўжалик операцияларининг муайян турига оид маълумотлар киритилади. Булар: Сотувлар китоби, Харидлар китоби, Пул маблағларининг тушуми китоби, Пул маблағларини тўлаш китоби, Харидларнинг қайтарилиши китоби ва б. Амалда меҳмонхона томонидан амалга ошириладиган молиявий операцияларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида Кундалик ҳисоб юритиш китоби юритилади. Одатда Кундалик ҳисоб юритиш китобида қуйидаги маълумотлар қайд этилади:  хўжалик операцияси ўтказилган сана;  хўжалик операциясининг тавсифи;  хўжалик операциясини ўтказиш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатга ҳавола;  чапараста ҳавола – мазкур операция ҳақидаги ахборот ўтказилган Бош китоб счётларининг рақамлари (бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойили – икки ёқлама қайд этиш тамойилига кўра, ҳар бир молиявий битим иккита счётда акс эттирилиши шарт. Икки ёқлама ёзиш тизими содир бўлган хўжалик операцияси бўйича тегишли суммани битта счётнинг дебет томонига ва айнан шу суммани иккинчи счётнинг кредит томонига қайд қилишдан иборат бўлади);  мазкур хўжалик операцияси натижасида ўтказилган пул маблағлари суммаси. Кундалик ҳисоб юритиш китобидан бухгалтер фойдаланади. У мазкур китобга ўзи фойдали деб топган бошқа ҳар қандай маълумотни, мисол учун, ўз шахсий эслатмаларини қайд этиши мумкин. Бу қайдлар кейинчалик унга муайян хўжалик операциясини амалга ошириш билан боғлиқ барча тафсилотларни эслаш имконини беради. 13.1-жадвалда Кундалик ҳисоб юритиш китоби шакли ва 100 АҚШ доллари миқдорида етказиб берилган балиқ учун счёт олинган ҳолда китобни тўлдириш варианти берилган. жадвал Кундалик ҳисоб юритиш китоби Сана Бирламчи ҳужжатга ҳавола Операциянинг тавсифи Ҳавола (чапараста) Дебет Кредит 2005 йил 6 январь 2004 йил 12 декабрда тузилган 25- сон шартнома Балиқ етказиб берувчи (Ахмедов)дан счёт олинди Счёт** Счёт** 100 100 4. Бош китоб Меҳмонхона бухгалтерияси тўлдирадиган навбатдаги ҳужжат Бош китоб (General Ledger) ҳисобланади. У китоб, файла ёки папка кўринишида бўлиши мумкин. Бош китоб баланс тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади. У счётлар бўйича юритилади. Айрим мамлакатларда (мисол учун, Германия, Россия Федерацияси, Францияда) счётлар режаси қонун йўли билан тасдиқланади ва унга қатъий риоя қилиниши талаб этилади, бошқа мамлакатларда (мисол учун, Буюк Британия, АҚШда) счётларнинг қонун йўли билан тасдиқланган ягона таснифи мавжуд эмас ва уни меҳмонхона бухгалтерияси ўз ихтиёрига кўра белгилаши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда муайян меҳмонхона фаолиятини акс эттириш учун қўлланадиган барча счётлар рўйхати Бош китобнинг биринчи саҳифасида «Счётлар режаси» (Chart of Accounts) сарлавҳаси остида ифодаланади. Бош китоб икки томонга: дебет ва кредит томонларига эга бўлади. Активлар счётларининг дебети бўйича товарлар, хизматлар, меҳмонхона олган пул маблағлари билан амалга оширилган операциялар, кредит бўйича эса – меҳмонхона харажатлари билан боғлиқ операциялар акс эттирилади. Активлар счётлари одатда дебет қолдиғига эга бўлади. Мажбуриятлар ва капитал счётлари эса кредит қолдиқли бўлади ва кредит бўйича кўпайиб, дебет бўйича эса – камайиб боради. Ҳар бир счёт бўйича умумий якун - қолдиқ чиқарилади. Ушбу қолдиқ дебет (агар якуний дебет суммаси якуний кредит суммасидан кўп бўлса) ёки кредит (бунинг акси бўлса) хусусиятига эга бўлиши мумкин. Вақти-вақти билан, одатда ҳар ойда бир марта бухгалтер Кундалик ҳисоб юритиш китобидаги маълумотларни Бош китобга кўчиради ва бунда манбага ҳавола қилади (Кундалик ҳисоб юритиш китобининг рақамини ва кўчирилаётган хўжалик операцияси ҳақидаги асосий маълумотлар акс эттирилган саҳифа рақамини кўрсатади). Инглизча вариантда мазкур операция «posting» деб аталади ва қуйидагилардан иборат бўлади: 1) Бош китобда Кундалик ҳисоб юритиш китобида кўрсатилган дебет бўйича счёт мавжуд бўлади; 2) унга операция санаси кўчириб ўтказилади; 3) Кундалик ҳисоб юритиш китобининг рақамига ва унинг мазкур молиявий операция ҳақида муфассал ахборот берилган саҳифасига ҳавола қилинади (мисол учун, J11 – Китоб (Дафтар) №1, 1-бет); 4) счёт дебетига Кундалик ҳисоб юритиш китобида дебет бўйича кўрсатилган сумма киритилади ва счёт бўйича қолдиқ ҳисобланади; 5) Кундалик ҳисоб юритиш китобида ҳавола (чапараста) устунида Бош китоб фойдаланилган счётининг рақами кўрсатилади. Шундан кейин ана шундай таомил кредит бўйича фойдаланилган счёт учун ўтказилади. Биз келтирган мисолда мазкур операция қуйидаги кўринишга эга бўлади ( 13 .2-жадвал). жадвал Бош китоб Счёт** «Озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш харажатлари» Сана Ҳавола Дебет Кредит Қолдиқ дебет кредит 2005 й. 5 январь J11 100 100 Счёт** «Тўловга тақдим этилган счёт» Сана Ҳавола Дебет Кредит Қолдиқ дебет кредит 2005 й. 5 январь J11 100 100 5. Пул маблағлари ҳаракатининг ҳисобини юритиш китоби Пул маблағлари ҳаракатининг ҳисобини юритиш китоби (Cash Book) меҳмонхонада пул маблағларининг сақланиши ва ишлатилиши устидан пухта назорат ўрнатиш имконини беради. Барча пул маблағларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:  нақд пул билан амалга ошириладиган майда тўловлар учун ишлатиладиган кассадаги пул маблағлари (cash on hand). Уларга танга пуллар, маҳаллий ва хорижий валютадаги қоғоз пуллар киради;  банкдаги пул маблағлари (cash on bank). Ушбу гуруҳга банклардаги жорий ва депозит ҳисобварақлари киради. Лекин балансда пул маблағлари айланма (жорий) активлар бўлимида бир сатрда кўрсатилади. Банк ҳисобварағидан кўчирмалар ва меҳмонхонадаги ҳисоб юритиш маълумотларининг ўзаро мувофиқлигини ҳар ойда текшириш пул маблағлари ҳаракатининг ҳисобини юритишда муҳим ўрин тутади. Текшириш таомили қуйидаги босқичлардан ташкил топади. 1. Ҳисобот ойининг охирида меҳмонхона ўз ҳисобварағини очган банкдан ўтказилган барча пул маблағлари ҳақида тасдиқнома (банк ҳужжатларидан кўчирма) олиш. 2. Пул маблағлари ҳаракатининг ҳисобини юритиш китобига банк тасдиқлаган, аммо Китобда ифодаланмаган барча тўловларни киритиш. 3. Пул маблағлари ҳаракатининг ҳисобини юритиш китобининг банк тасдиқламаган позицияларини қидириш. 4. Агар бундай позициялар топилган бўлса, мазкур битимлар банк томонидан кейинги ойнинг биринчи кунларида ўтказилган-ўтказилмагани текширилади. 5. Агар ушбу битимлар банк томонидан ўтказилган бўлмаса, мазкур суммаларни улар тушиши керак бўлган банкларда қидириш керак. Пул маблағлари ҳаракатининг ҳисобини юритиш китобини тўлдиришда меҳмонхонадаги ҳисоб юритиш маълумотлари ва банкдан олинган пул маблағлари ҳаркати ҳақидаги маълумотлар ўртасида ҳеч қандай тафовутга йўл қўйилмаслиги керак. Ҳар қандай тафовут аниқланиши ва топилиши лозим. 6. Баланс Бош китоб ва Пул маблағлари ҳаракатининг ҳисобини юритиш китоби маълумотларига асосланиб, бухгалтер, қонун йўли билан белгиланган даврийликка мувофиқ (ғарб мамлакатларида ҳисоб, қоида тариқасида, бир йил юритилади), меҳмонхонанинг муайян санага қадар бўлган молиявий ҳолатини тавсифловчи муҳим ҳужжат – баланс (Balance Sheet) тузади. Шуни таъкидлаш керакки, ҳисобот шакли сифатида баланс ғарб мамлакатларида Ўзбекистондагидан анча кам аҳамиятга эга. Қоида тариқасида, корхонанинг даромаддорлиги даражасига катта аҳамият берилади. Қуйида муфассал сўз юритиладиган даромадлар ва чиқимлар ҳақидаги ҳисобот корхонанинг даромаддорлиги ҳақида ҳукм чиқариш имконини беради. Аммо кейинги вақтда нафақат меҳмонхонанинг даромаддорлик даражаси ҳақида, балки меҳмонхона молиявий ҳолатининг барқарорлиги ҳақида ҳам маълумотлар олишга молиявий ахборотдан фойдаланувчиларнинг қизиқиши кучайди. Натижада баланснинг ҳисобот шакли сифатидаги аҳамияти ҳам ошди. Баланс – бу:  меҳмонхонанинг барча активлари (assets) (баланс активи);  меҳмонхонанинг барча мажбуриятлари (liabilities) (баланс пассиви);  акциядорлик ёки хусусий капитали (корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб) (Equity) (баланс пассиви) рўйхатидир. Баланс шундан иборатки, актив ва пассив моддаларининг суммаси тенгдир, яъни Активлар суммаси  Мажбуриятлар суммаси  Капитал суммаси. 1. Активлар га қуйидагилар киради: 1.1) асосий ёки қайд этилган активлар ( Fixed Assets ): меҳмонхона биносининг, бино остидаги ернинг, фойдаланилаётган машиналар ва асбоб-ускуналарнинг қиймати; 1.2) айланма ёки жорий активлар (Current Assets): меҳмонхонанинг ҳисобварағидаги ёки кассасидаги пул маблағлари, меҳмонхонада мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва уларнинг ғамламалари, тозалаш воситалари, чойшаб ва ёстиқ жилдлари, сочиқлар, канцелярия ашёлари ва ш.к. қиймати. Жорий активларга меҳмонхона пул маблағларига ёки моддий ғамламаларга айлантира оладиган барча нарсалар киради. Қимматли қоғозлар, дебиторлик қарзи (агар у умидсиз бўлмаса), берилган аванслар ёки олдиндан ҳақи тўланган ишлар шулар жумласидан; 1.3) номоддий активлар (Intangible Assets): меҳмонхона бизнеси соҳасида фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ҳамда қонун ҳужжатлари талаб қиладиган бошқа лицензиялар қиймати, савдо белгисининг қиймати (агар меҳмонхона машҳур меҳмонхона тармоғи таркибига кирса, бу анча катта пул бўлади), патентлар ва муаллифлик ҳуқуқлари, хусусий технологиялар, логотиплар ва ш.к.нинг қиймати. Номоддий активларга сўзнинг кенг маъносида меҳмонхона обрўсини тавсифловчи гудвилл ҳам киради (гудвилл фақат меҳмонхона қайта сотилган ва сотув нархи меҳмонхона барча соф активлари бозор баҳосининг йиғиндисидан кўп бўлиб чиққан ҳолда вужудга келади); 1.4) узоқ муддатли инвестициялар (Long-term Investments): меҳмонхона қимматли қоғозларга жойлаштирган маблағлар, ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган асосий воситалар (мисол учун, қайта сотиш учун харид қилинган ускуналар), шўъба корхоналарига қилинган инвестициялар ва ҳ.к.; 1.5) бошқа активлар (Other Assets) – юқорида акс эттирилмаган активларнинг барча турлари, мисол учун, бир неча йил олдин берилган узоқ муддатли аванслар. 2. Мажбуриятлар га қуйидагилар киради: 2.1) қисқа муддатли мажбуриятлар (Current Liabilities). Меҳмонхона бир йилгача муддатда узишни мўлжаллаган барча мажбуриятлар қисқа муддатли мажбуриятларга киради. Булар: ҳисобланган меҳнат ҳақи, савдо кредити (мисол учун, тозаловчи воситалар харид қилиш учун олинган кредит) ва қисқа муддатли кредитларнинг бошқа турлари, солиқ органлари олдидаги мажбуриятлар (ҳисобланган, лекин тўланмаган солиқлар), олинган аванслар (мисол учун, муайян мавсумда жойларни резервлаштириш тўғрисида меҳмонхона билан шартнома тузган туроператордан олинган аванс), ҳисобланган, лекин акциядорларга тўланмаган дивидендлар ва ҳ.к.; 2.2) узо қ муддатли мажбуриятлар (Long-term Liabilities). Бу ерда меҳмонхона бир йилдан орти қ муддатга олган мажбуриятлар акс эттирилади . Узо қ муддатли кредитлар , узо қ муддатли ижара мажбуриятлари , меҳмонхона бир йилдан орти қ муддатга чи қ арган облигациялар ва ш . к . 3. Баланс пассивига тегишли охирги бўлимни акциядорлик капитали ёки хусусий капитал (Equity) ташкил этади. Капитал меҳмонхона барча активларининг суммаси билан унинг мажбуриятлари суммаси ўртасидаги тафовутдан ташкил топади ва (агар у мусбат бўлса) қуйидаги таркибий қисмларга ажратилиши мумкин: 3.1) жойлаштирилган капитал – чиқарилган акцияларнинг номинал қиймати ва эмиссион капитал (агар меҳмонхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти бўлса) ёки меҳмонхонанинг ягона мулкдори томонидан жойлаштирилган маблағлар; 3.2) жамғарилган тақсимланмаган даромад . Шундай қилиб, агар баланс тузилган санага қадар бўлган ҳолатга кўра ҳисобланган мажбуриятлар миқдори активлар миқдоридан кўп бўлса, капитал манфий бўладики, бу баланс тузилган пайтда меҳмонхонанинг молиявий ҳолати беқарорлигидан далолат беради. Ва аксинча, хусусий капитал миқдорининг кўплиги меҳмонхона молиявий ҳолати барқарорлигининг далилидир. Балансда моддаларнинг жойлашиш тартиби ҳар хил бўлиши мумкин. АҚШда баланс активи чапда, пассиви – ўнгда жойлаштирилади. Буюк Британияда илгари актив ўнгдан, пассив эса – чапдан ўрин олган, ҳозирда актив, қоида тариқасида, баланснинг юқори қисмига, пассив эса - қуйироққа жойлаштирилади. 7. Даромадлар ва чиқимлар тўғрисидаги ҳисобот ёки Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот Тузилиши мажбурий бўлган молиявий ҳисобот таркибига Даромадлар ва чиқимлар  тўғрисидаги ҳисобот ёки Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (Profit and Loss Statement, Statement of Income) киради. У меҳмонхона муайян давр мобайнида (ғарб ҳисоб юритиш меъёрларига кўра – бир йил ичида) олган барча даромадларни ва унинг харажатларини кўрсатади. Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, ривожланган мамлакатлар меҳмонхоналари молиявий ҳисобот шакллари иерархиясида мазкур ҳужжат балансга қараганда муҳимроқ ҳисобланади. Меҳмонхонанинг даромадлар ва чиқимлар  тўғрисидаги ҳисоботи қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: 1. Даромадлар ёки тушумлар (Revenue, Sales). Уларга қуйидагилар киради: 1.1) номер фондини сотишдан олинган даромадлар; 1.2) меҳмонхона ресторанлари ёки бошқа овқатланиш корхоналаридан олинган даромадлар; 1.3) қўшимча хизматлар кўрсатишдан, чунончи: мижозлар телефон сўзлашувлари, кир ювиш ва кимёвий тозалаш, сартарошхона, фитнес маркази, таржимон-гидлар хизматлари учун тўлаган ҳақ, совғалар сотишдан олинган даромадлар. 2. Реализация қилинган маҳсулот таннархига кирувчи тўғридан-тўғри харажатлар (C o s ts ): 2.1) материалларга тўғридан-тўғри харажатлар – озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тозалаш воситалари, чойшаб ва ёстиқ жилдлари, сочиқлар, дастурхонлар, идиш-товоқлар, ходимлар учун махсус кийим ва ҳ.к. харид қиймати; 2.2) меҳнатга тўғридан-тўғри харажатлар – меҳмонларга хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ходимлар – ходималар, официантлар, барменлар ва ҳ.к.нинг меҳнат ҳақи, шунингдек , мазкур ходимларни овқатлантириш, уларни моддий рағбатлантириш, уларга тиббий хизматлар кўрсатиш, турар жойи, йўлкирасига ҳақ тўлаш харажатлари. 3. Ялпи даромад (Gross Profit). У даромадлар билан реализация қилинган маҳсулотнинг қисқартирилган таннархи ўртасидаги тафовут тарзида олинади (Gross Profit  Revenue - Costs). 4. Муомала харажатлари (Operating Expenses) – билвосита чиқимлар – умумий ва маъмурий харажатлар, шартли қилиб айтганда, меҳмонхонада меҳмон умуман бўлмаган ҳолда ҳам мавжуд чиқимлар: ижара ҳақи, фойдаланилган электр, иссиқлик, сув таъминоти учун тўланадиган ҳақ, маъмурият ходимларининг меҳнат ҳақи, кредит учун тўланадиган фоиз, хизмат сафарига чиққанларга тўланадиган ҳақ, вакиллик харажатлари, маркетинг ва реклама харажатлари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, асбоб-ускуналар амортизацияси, солиқлар (даромад солиғидан ташқари) ва ш.к. 5. Муомала даромадлари ёки ялпи муомала даромади (Operation Profit or Gross Operation Profit) – асосий фаолиятдан олинган даромад. Ялпи даромаддан муомала харажатларини чиқариб ташлаш йўли билан олинади (Operation Profit  Gross Profit - Operating Expenses). 6. Бош қ а даромадлар ва чи қ имлар (Other Revenue and Expenses). Валюта курсларининг тафовути , банк депозитлари бўйича фоизлардан олинган даромадлар ( чи қ имлар ), ва қ тинча бўш турган пул мабла ғ ларини қ имматли қ о ғ озларга жойлаштиришдан олинган даромадлар ( чи қ имлар ) ва ш . к ., яъни меҳмонхонанинг асосий фаолияти билан бо ғ ли қ бўлмаган даромадлар ва чи қ имлар . 7. Соли қ солнишидан олдинги фойда (Income Before Income Tax). Муомала даромадлари билан бош қ а даромадлар ва чи қ имлар ўртасидаги тафовут тарзида олинади (Income Before Tax  Operation Profit - Other Revenue and Expenses). 8. Даромад солиғи (Income Tax). Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган даромад солиғи . 9. Тасодифий даромадлар ва чиқимлар (Gains and Losses). Меҳмонхона фаолиятига хос бўлмаган даромадлар ва чиқимлар тасодифий даромадлар ва чиқимлар , деб ҳисобланади . Келажакда шундай даромадлар ёки чиқимлар келиб чиқишини ҳеч ким мўлжалламайди . Мисол учун , табиий офат натижасида кўрилган зарар . 10. Соф фойда (Net Income  Income Before Tax – Income Tax  Gains and Losses). Европа меҳмонхонаси даромадлари ва харажатларининг тахминий тузилиши: даромадлар, фоиз ҳисобида: номер фондидан олинган даромадлар – 55-60; ресторандан олинган даромадлар (ичимликларсиз) – 20-25; ичимликлардан олинган даромадлар – 8-10; харажатлар (даромад бирлигига нисбатан), фоиз ҳисобида: меҳнат ҳақи – 35-40; ресторан учун провизия харид қилиш – 10; ичимликлар харид қилиш – 2-5; фоиз бўйича кредит – 4-6; амортизация – 6-7; маркетинг ва реклама – 3-5. 8. Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот (Statement of Cash Flows) баланс ҳамда Даромадлар ва чиқимлар тўғрисидаги ҳисобот билан бир қаторда молиявий ҳисоботнинг мажбурий шакли ҳисобланади. Мазкур ҳисоботнинг номидан ҳам кўриш мумкинки, унда ҳисобот даврида меҳмонхонанинг барча (кирган ва чиққан) пул маблағлари оқимлари ҳақидаги ахборот жамланади. Бу ерда «пул маблағлари» атамаси нафақат пулларни, балки пул эквивалентларини, яъни пулга айлантириш мумкин бўлган воситалар, мисол учун, юқори ликвидли қимматли қоғозларни ҳам ўз ичига олади. Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда ифодаланган ахборот фойдаланувчиларга меҳмонхонанинг тўлов қобилиятига баҳо бериш, жалб қилинган пул маблағларига унинг эҳтиёжини ва уларни қайтариш имкониятларини аниқлаш имконини беради. Мазкур ҳужжат айланма капитал тақчиллиги ёки бино қуриш ва ускуналар харид қилишга олинган йирик кредит қайтарилиши зарурлиги туфайли муайян қийинчиликларни бошдан кечираётган янги ёки ривожланаётган меҳмонхоналар учун , айниқса , муҳимдир. Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда пул оқимлари қуйидагича гуруҳланади:  муомала фаолияти (асосий фаолият) натижасида тушган пул маблағлари ва тўловлар (Operating Activities);  инвестиция фаолияти натижасида тушган пул маблағлари ва тўловлар (Investment Activities);  молиявий фаолият натижасида тушган пул маблағлари ва тўловлар (Financing Activities). Биринчи гуруҳга - муомала фаолияти (Operating Activities) – одатда , меҳмонхонанинг жорий (айланма) активлари ва қисқа муддатли мажбуриятлари ўзгариши билан боғлиқ тушумлар ва тўловлар киради:  номер фондини сотишдан, меҳмонхонанинг овқатланиш корхоналари кўрсатган хизматлардан, меҳмонларга кўрсатилган қўшимча хизматлардан (кирхона, бизнес маркази, сартарошхона, таржимон ва ҳ.к.нинг хизматларидан) келган тушумлар, шунингдек , илгари бошқа корхоналарга берилган кредитлар бўйича фоизлар тарзида келган тушумлар;  озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, ходимларга махсус кийим- кечак етказиб берувчиларга тўловлар, меҳмонхона ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, фойдаланилган электр энергия, сув таъминоти, телефон алоқаси учун ҳақ тўлаш, солиқ тўловлари, маркетинг ва реклама харажатлари, кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш ва ш.к. Иккинчи гуруҳга - инвестиция фаолияти (Investment Activities) – асосан меҳмонхонанинг қайд этилган (асосий) активлари ўзгариши билан боғлиқ тушумлар ва тўловлар киради:  меҳмонхонанинг асосий воситалари – ер, бино, машина ва ускуналарни сотишдан келган тушумлар, шунингдек , қимматли қоғозларга узоқ муддатли инвестициялардан, илгари бошқа корхоналарга берилган ва энди қайтарилган узоқ муддатли кредитларнинг асосий суммаларидан келган тушумлар;  мол-мулк ва ускуналар харид қилиш, узоқ муддатли инвестицияларни амалга ошириш ёки бошқа корхоналарга узоқ муддатли кредитлар бериш учун фойдаланилган пул маблағлари билан боғлиқ тўловлар. Учинчи гуруҳга - молиявий фаолият (Financing Activities) – меҳмонхонанинг узоқ муддатли мажбуриятлари ёки хусусий капитали ўзгариши билан боғлиқ пул маблағлари оқимлари киради:  меҳмонхонанинг қўшимча тарзда чиқарилган ўз акциялари, облигациялари, узоқ муддатли векселлари ва бошқа қимматли қоғозларини сотишдан келган тушумлар;  дивидендлар тўлаш, узоқ муддатли кредитларни қайтариш, ўз акцияларини қайта сотиб олишга сарфланган пул маблағлари ва ш.к. Ҳисобот давридаги пул маблағларининг соф оқими (кирими ёки чиқими) аввал ҳар бир гуруҳ бўйича алоҳида аниқланади, сўнгра меҳмонхона пул маблағлари кўпайиши ёки камайишининг умумий миқдори (Net cash flow) ҳисоблаб чиқарилади. Ҳосил бўлган миқдорни ҳисобот даврига қадар бўлган ҳолатга кўра пул маблағлари қолдиғига қўшиб, пул маблағларининг пировард қолдиғи олинади. Ушбу қолдиқ навбатдаги ҳисобот даврида Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот учун бошланғич қолдиқ бўлиб хизмат қилади. Юқорида кўриб чиқилган ҳужжатлар – баланс, Даромадлар ва чиқимлар тўғрисидаги ҳисобот ва Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот жаҳоннинг аксарият мамлакатларида меҳмонхоналар мажбурий молиявий ҳисоботининг таркибига киради (бироқ, турли мамлакатларда қабул қилинган стандартларга мувофиқ мажбурий молиявий ҳисобот таркибига бошқа ҳужжатлар ҳам кириши мумкин). 9. Бюджет (молиявий режа) Бюджет (Budget or Operating Budget) бухгалтериянинг ҳисобот ҳужжатларига кирмайди. Бюджет (молиявий режа) контролер томонидан тузилади ва меҳмонхона бош директори томонидан директорлар кенгаши эътиборига ҳавола этилади. Директорлар кенгаши келгуси йил учун молиявий режани тасдиқлайди ва ўтган даврда режанинг бажарилишини кўриб чиқади. Умуман олганда, бюджетнинг ижро этилишига директорлар кенгаши томонидан берилган баҳо бош директор ва унинг командаси ишига берилган баҳо ҳисобланади. Агар баҳо салбий бўлса, бош директор истеъфога чиқарилиши ҳам мумкин. Бюджет одатда бир йилга, баъзан икки йилга ёки, аксинча, нисбатан қисқа муддатларга тузилади. Бюджетда режалаштирилаётган даврга мўлжалланган молиявий мақсадлар, даромадлар ва харажатларнинг тахминлари меҳмонхона бўлинмалари бўйича таърифланади, ташқи ҳолатлар таъсирида режадан оғиш ҳолатлари рўй берган тақдирда, режага тузатиш киритиш чора-тадбирлари рўйхати келтирилади. Бюджет тузиш чоғида барча омиллар: инфляция, кредит олиш имконияти, рақобат, меҳнат ҳақининг ошиши ва ҳатто , ресторан менюсининг ўзгаришини ҳам ҳисобга олишга ҳаракат қилинади. Молиявий режа икки вариантда: оптимистик ва пессимистик вариантларда тузилиши мумкин. Меҳмонхона бюджети – шаклан Даромадлар ва чиқимлар тўғрисидаги ҳисоботга ўхшайдиган (айни бир хил позицияларга эга бўлган), лекин ҳисобот эмас, балки прогноз, келгуси давр режаси ҳисобланган ҳужжат. Бюджет кўпинча ойларга бўлиб ишлаб чиқилади. Ушбу ҳужжатнинг муҳим жиҳати шундаки, унинг замирида назорат механизми ётади – ҳар бир кўрсаткичнинг бюджетда белгиланган миқдори катаги ёнида ўтган ҳисобот давридаги тегишли миқдор, шунингдек , прогноз миқдори (кутилаётган миқдор) кўрсатилади. Шундай қилиб, мазкур миқдорларни солиштириб, юзага келган муайян вазиятнинг сабаби нимада эканлигини тушуниш ва зарур ҳолда аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш мумкин. 10. Меҳмонхона фаолияти кўрсаткичлари 1. Номерларнинг тўлиш коэффициенти (Occupancy Rate) меҳмонхона фаолиятини тавсифловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Ушбу коэффициент ҳисобот даври (кун, ҳафта, ой, йил)да мавжуд номерларнинг умумий миқдорига сотилган номерлар миқдорининг нисбати тарзида ҳисобланади. Сотилган номерлар Номерларнинг тўлиш коэффициенти   Мавжуд номерлар Ҳозирда жаҳонда меҳмонхоналарнинг ўртача тўлиш коэффициенти анча барқарор бўлиб, охирги йилларда 66-68% ни ташкил этмоқда. 1999-йилда меҳмонхоналар тўлишининг энг юқори кўрсаткичлари Амстердам (78%), Барселона (75%), Копенгаген (76%), Лондон (80%) ва Стокгольм (76%) меҳмонхоналарида қайд этилган. 2. Тўлиш коэффициенти сотилган каравотлар учун ҳам ҳисобот даврида мавжуд каравотларнинг умумий миқдорига сотилган каравотлар миқдорининг нисбати тарзида аниқланади. Сотилган каравотлар Каравотларнинг тўлиш коэффициенти   Мавжуд каравотлар 3. Номернинг ўртача нархи (Average daily rate)ни ҳисоблашнинг ҳам иккита варианти мавжуд: а) сотилган номерларнинг ўртача нархи ҳисобот даврида сотилган номерлар миқдорига номерлар фондини сотишдан келган тушумнинг нисбатига тенг. 1999 - йили жаҳонда сотилган номернинг ўртача нархи 131,5 АҚШ долларини ташкил этди. Ушбу кўрсаткичга кўра Женева, Лондон, Милан, Париж ва Рим меҳмонхоналари пешқадамлик қилаётир; б) мавжуд номерларнинг ўртача нархи ҳисобот даврида мавжуд номерлар умумий миқдорига номерлар фондини сотишдан келган тушумнинг нисбатига тенг. Табиийки, мавжуд номерларнинг ўртача нархи деярли ҳар доим сотилган номерларнинг ўртача нархидан паст бўлади (улар номерлар 100% тўлган ҳолда тенг бўлади). Мазкур кўрсаткичдан кўпинча меҳмонхона ходимларини ишга рағбатлантириш учун фойдаланилади. 1999 - йили жаҳонда мавжуд номерларнинг ўртача нархи 100 АҚШ долларини ташкил қилди. Пешқадамлар рўйхатини Женева, Лондон, Милан, Париж ва Санкт-Петербург меҳмонхоналари бошқарди. Сўнгги йилларда меҳмонхона номерлари ўртача нархининг кўрсаткичи изчил ўсиб бормоқда. 4. Меҳмонхона ресторани учун ҳам бир мижоз харидининг ўртача қийматини тавсифловчи кўрсаткич ҳисобланади. Бунинг учун , муайян даврда ресторан кўрсатган хизматлар учун келган тушум миқдори мазкур давр ичида ресторан хизматларидан фойдаланган мижозлар сонига бўлинади. Мазкур кўрсаткичдан ҳам кўпинча ресторан ходимларини ишга рағбатлантириш учун фойдаланилади. 5. Ресторан ўринларининг тўлиш даражаси (ўринларнинг айланувчанлиги) ресторан сиғимига сотилган ўринларнинг нисбати тарзида аниқланади ва ресторандаги ҳар бир ўрин неча марта сотилганини кўрсатади. 6. Рентабеллик меҳмонхона фаолиятининг молиявий натижасини тавсифловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. У фойданинг даромадларга (сотувларга) нисбати тарзида ҳисобланади. Табиийки, муайян вазифага қараб даромадларда ялпи даромад улушини (фоиз ҳисобида), муомала фаолиятидан олинган фойда улушини (фоиз ҳисобида) ва соф фойда улушини (фоиз ҳисобида) аниқлаш мумкин. Ҳозирда меҳмонхоналарнинг рентабеллиги изчил ўсиб бормоқда. Меҳмонхона зарарсиз ишлаши учун муомала фаолиятидан олинган ялпи даромад меҳмонхона умумий даромадлари миқдорининг 40% га яқинини ташкил этиши керак. 7. Сарфланган капиталга олинган фойданинг нисбати (қоида тариқасида, соф фойда олинади) меҳмонхонанинг даромаддорлигини тавсифловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. 8. Меҳмонхона турли бўлинмалари молиявий фаолиятининг натижалари одатда доирасимон диаграмма шаклида ифодаланади ва унда даромадлар умумий ҳажмида турли бўлинмаларнинг улушлари ажратиб кўрсатилади. 9. Зарарсизлик диаграммаси меҳмонхона томонидан олинган даромад ва (ёки) кўрилган зарарнинг даромадларга (ёки хизмат кўрсатилган мижозлар миқдорига) боғлиқлигини кўрсатади. Зарарсизлик диаграммаси ёрдамида зарарсизлик нуқтаси – нолга тенг бўлган фойда олинишини таъминлайдиган даромад миқдори (ёки мижозлар сони) аниқланади. Агар меҳмонхона даромадлари ана шу миқдордан кам бўлиб чиқса, меҳмонхона зарарга ишлаётган бўлади. Турли меҳмонхоналарда бошқа кўрсаткичлар ҳам ҳисобланиши мумкин. Чунончи:  олинган фойданинг харажатларга нисбати;  меҳмонхонанинг ҳар бир ходимига тўғри келадиган даромад миқдори (умуман меҳмонхона бўйича ёки меҳмонхона бўлинмалари бўйича);  ҳар бир ходимга тўғри келадиган фойда;  ходимларга қилинадиган харажатлар фоизи;  харажатлар турли моддаларининг умумий харажатларга нисбати (фоиз ҳисобида);  олинган даромаднинг режалаштирилган даромадга нисбати;  мижознинг ўртача сарф-харажатлари миқдори ва б. Хулоса Ҳисоб юритиш ҳар қандай корхонани иқтисодий жиҳатдан самарали бошқариш воситасидир. Ҳисоб юритиш жараёнида корхона фаолиятининг ишлаб чиқариш, иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари ҳақида ахборот шакллантирилади. Ҳисоб юритишнинг ташкил этилиши энг аввало ҳисоб юритиш ва солиққа тортиш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига, мамлакатдаги иқтисодий вазиятга, корхона фаолияти мақсадлари ва иқтисодий сиёсатига, унинг катта-кичиклиги ва тармоқ хусусиятларига боғлиқ бўлади. Адабиётлар : 1. Уокер Д.Р. Введение в гостеприимство. Учебное пособие. М., 2002 г. 2. Чудновский А.Д. Туризм и гостиничное хозяйство. Учебник. М.:ФиС, 2004. 3. Филлиповский Е.Е., Шмарова Л.В. Экономика и организация гостиничного хозяйства. М.: ФиС, 2005 4. Сенин В.С., Денисенко А.В Гостиничный бизнес: классификация гостиниц и других средств размещения: Учебное пособие. М.: ФиС, 2004. 5. Организация и управление гостиничным бизнесом. Под ред. А.Л. Лесника, А.В. Чернышова. М. Интел Универсал, 2001