logo

Корхоналарнинг молиявий натижаларини баҳолашда молиявий ҳисоботлар ва коэффицентлардан фойдаланиш усуллари.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

186 KB
Корхоналарнинг молиявий натижаларини баҳолашда молиявий ҳисоботлар ва коэффицентлардан фойдаланиш усуллари. Бошқарув қарорлари қабул қилиш учун зарурий ахборотлар албатта молиявий менеджмент учун тегишли ахборотлар манбаларининг сифати , кўрсаткичлари ва эҳтимоллилигига бевосита боғлиқдир . Бунда биринчи навбатда корхоналарнинг ички молиявий ҳолатини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳисоботлар асосий рол уйнайди . Молиявий ҳисоботлар молиявий менеджмент учун бошқарув , молиявий , инвестицион қарорлар қабул қилишдаги энг муҳим молиявий ахборотлар манбаи ролини уйнайди . Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналардаги мавжуд молиявий ҳисоботлар тизими асосан қуйидагиларни ўз ичига олади : -баланс; -молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот; -асосий воситаларнинг ҳаракати туғрисидаги ҳисобот; -бюджетга туланмалар тўғрисидаги ҳисоботлар, -пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот; -хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот; -дебиторлик ва кредиторлик тўғрисидаги ҳисоботлар. Турли мамлакатларда ҳисоботларни шакллантиришга ўзига хос талаблар қўйилади, бирок ҳисобот тизимининг асосий шакллари сифатида баланс ва молиявий натижалар туғрисидаги ҳисоботлар тўзилади. Ҳисоботнинг қолган шаклларининг баланс ва молиявий натижалар турисидаги ҳисобот шакллари хосиласи сифатида тўзилади. Умуман ҳисобот тизими элементларининг деталлаштирилиши субъектлар иқтисодий фаолиятининг натижаларини молиявий акс эттирилишини осонлаштиради ва ундан фойдаланувчилар учун бир қатор қулайликлар тугдириши мумкин. Молиявий менеджмент ахборотларининг асосий манбаи корхоналарнинг бухгалтерлик баланси ҳисобланади. Баланс субъектларнинг маълум муддатларга молиявий ҳолатини тавсифлаб, бир томондан ягона пулли баҳоланишларда субъектларнинг ресурсларини таркибини ва улардан фойдаланиш йўналишларини иккинчи томондануларни молиялаштириш манбаларини акс эттиради. Субъектлар баланси унинг актив ва пассив томонлари мувозанатини таъминлайди. Балансдаги ўзгаришлар активлар ва пассивларнинг таркиби ёки активлар ва пассивларнинг ўзаро тўғри мутоносиб равишдаги камайиши ёки кўпайиши мувозанатини ўзида акс эттиради. Шунингдек балансдаги ўзгаришлар актив бўлимлари таркибининг ўзгаришлари ва пассив бўлимларининг таркибини ўзгариши билан содир бўлади. Субъект активлари унинг фаолият даври мобайнида қабул қилинган инвестицион қарорларини ўзида акс эттиради. Активлар узоқ муддатли активлар ва қисқа муддатли активларга бўлинади. Аксарият холларда узоқ муддатли активларни асосий ишлаб чиқариш фондлари ва айланмадан ташкари активлар деб номланади. Узоқ муддатли активлар-бу хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун жалб қилинган ва йил мобайнида сотиш учун муллжалланмаган, бир ҳисобот даври мобайнидан кўп вақт фойдаланиладиган маблағлардир. +исқа муддатли активлар эса аксарият холларда айланма маблағлар деб номланиб бундай маблағлар бир ҳисобот даври мобайнида фойдаланиладиган, сотиладиган ва истеъмол қилинадиган маблағлардир. Молиявий қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган айланма маблағлар таркиби қуйидаги гуруҳларга ажрататилади: -пул маблағлари; -қисқа муддатли молиявий қуйилмалар; -дебиторлик қарзлари; -моддий-ишлаб чиқариш заҳиралари. Айланма активларнинг энг ликвидли қисми-пул маблағлари ҳисобланади. Буларга кассадаги ва банкдаги пул маблағлари, валюта маблағлари киради. Баланснинг дебиторлик қарзлари бўлими субъект ишлаб чикарган маҳсулотларини юклаб жунатган аммо хали пули келиб тушмаган активлар ҳисобланади. Моддий ишлаб чиқариш заҳиралари: одатдаги ишбилармон цикли давомида сотиш, субъектнинг ичидаги ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, сотилган маҳсулотни кейинчалик қайта ишлаб чиқаришга муллжалланган моддий активлар ҳисобланади Узоқ муддатли активларнинг асосий турларидан бири асосий воситалар булиб, улар материал шаклдаги узоқ муддат фойдаланишдаги маблағлардир. Маблағларнинг бу категориясига бинолар, иншоотлар, машина ва жихозлар киритилади. Кейинги асосий турларидан бири номоддий активлар ҳисобланади бундай маблағлар жисмона ушлаб бўлмайдиган аммо субъектга келгусида даромад келтирадиган активлар ҳисобланади.бундай активларга патентлар, товар белгилари, савдо маркалари, авторлик ҳуқуқи ва бошқалар киритилади. Баланснинг пассив томонида субъектни молиялаштириш манбаларини танлаш бўйича қарорлари ўз аксини топган. Молиявий менеджмент мақсадлари учун пассивларнинг қуйидаги моддаларини гуруҳларга ажратишимиз мумкин: -қисқа муддатли мажбуриятлар; -ўзоқ муддатли мажбуриятлар; -хусусий капитал. +исқа муддатли мажбуриятлар айланма активлар билан копланадиган ёки янги қисқа муддатли мажбуриятлар ҳисобига қайтариладиган субъектнинг мажбуриятлари ҳисобланади. Узоқ муддатли активлар-бир йилдан узоқ муддатдан сунг қайтарилиши лозим бўлган мажбуриятлардир. Узоқ муддатли мажбуриятларнинг асосий турлари сифатида узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар киритилади. Пассивларнинг кейинги кўрсаткичи, хусусий капитал бўлиб агар субъект акциядорлик жамияти ҳисобланса, акциядорлик капитали деб юритилади. Молиявий менеджмент учун мазкур гуруҳ моддаларини қуйилма қилинган капитал ва жамгарилган капитал турларига ажратиш муҳимдир. қуйилма қилинган капитал- мулкдорлар томонидан инвестиция қилинган капиталдир. Жамғарилган капитал-субъект фаолияти натижасида солиқлар ва дивидентлар тулангандан сунг қоладиган молиявий ресурсдир. Бу моддага тақсимланмаган фойда, жамғариш фонди, ҳисобот даврининг соф фойдаси киритилади. Ҳисобот даври мобайнидаги молиявий натижалар маълум даражада корхонанинг «молиявий натижалар туғрисидаги ҳисобот»да(2-шакл) ўз аксини топади. Молиявий натижалар туғрисидаги ҳисоботда маҳсулотни сотишдан тушган соф тушум асосий молиявий кўрсаткич ҳисобланади. Маҳсулотни сотишдан тушган соф тушум маҳсулотни сотишдан олинган тушумдан эгри солиқлар ва божхона божлари чиқариб ташлангандан сунги молиявий натижадир. Маҳсулот сотишдан ялпи фойда-соф тушумдан таннах таркибига кирувчи харажатларни чегиришдан қолган молиявий натижадир. Бу кўрсаткич корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш имкониятини яратади. Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарарлар)- сотишолинган ялпи даромад суммасидан давр харажатлари чегирилади ва бошқа муомалавийфаолиятдан олинган даромадлар йиғиндиси ҳисобланади. Солиққа тортилгунча бўлган фойда- асосий фаолиятдан олинган фойдадан молиявий фаолият ва фавқулодда вужудга келувчи ҳолатлар бўйича даромад ва харажатларнинг фарқлари қушилиши ва чегирилиши натижасида аниқланади. Соф фойда-солиққа тортилганча бўлган фойдадан фойдадан ундириладиган солиқлар ва мажбурий тўловларни чегириб ташлангандан сунг коладиган молиявий натижа ҳисобланади. Бу молиявий натижа соф ишлаб чиқаришнинг молиявий натижаси ҳисобланади ва ундан дивидент туланади. Дивидент тулангандан сунг қолган фойда тақсимланмаган фойда ҳисобланади ва баланснинг 1 бўлимида ўз аксини топади. «Харажатларнинг таркиби туғрисидаги низом»нинг қабул қилиниши молиявий натижалар туғрисидаги ҳисоботда алоҳида ўз аксини топди. Молиявий натижалар туғрисидаги ҳисоботнинг охирги моддаси таксимланмаган фойдани ҳисоблаш учун асос ҳисобланувчи соф фойда кўрсаткичи ҳисобланади. Молиявий менеджмент учун нафақат молиявий натижаларни билиш зарур, балки ҳисобот дври мобайнида пул маблағларининг ҳаракатларини ва улардан фойдаланиш йўналишларини аниқлаш зарур. Пул маблағларининг ҳаракатлари туғрисидаги ҳисобот маълумотлари молиявий менеджер учун муҳим ахборотлар манбаи ҳисобланади. Чунки, субъектдаги инвестицион, молиявий ишлаб чиқариш, муомалавий фаолиятлар жараёнларида пул оқимларининг динамикасини аниқлашдаги асосий молиявий ахборотлар айнан пул маблағларининг ҳаракати туғрисидаги ҳисоботдан олинади. Молиявий ҳисоботлар маълумотлари асосида молиявий қарор қабул қилиш учун зарурий маълумотлар таҳлил қилинади ва мазкур таҳлил натижаларига асосланган ҳолда бошқарув қарорлари қабул қилинади. Молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш деганда субъектларнинг ҳисоботидаги молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаштириш тушунилади. Молиявий баҳолашнинг мазкур усули натижалари бўйича манфаатдор шахслар ва ташқилотларнинг субъект молиявий-хўжалик фаолиятининг жорий натижаларини баҳолаш асосида қарорлар қабул қилинади. Таҳлилнинг асосий усулларидан бири баланс ва молиявий натижалар туғрисидаги хисоботларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳисоботларни ўқиш ва абсолют миқдорларни ўрганиш ҳисобланадли. Ҳисоботларни ўкиш субъектнинг жалб қилинган маблағларининг асосий манбалари туғрисидаги хулосалар қилиш, уларни қуйилмалар қилиш йўналишлари туғрисидаги ахборотлар олиш, пул маблағларини олиш манбалари туғрисида маълумотлар олиш, субъектнинг ташкилий структураси ва унинг фаолият йўналишлари, дивиденд сиёсати ва бошқалар тўғрисида ахборотларга эга бўлинади. Бироқ, бу ахборотлар, ўзининг аҳамиятлилигига карамасдан, бошқарув қарорлари қабул қилишда, хусусан, молиявий менежмент қарорларини учун субъектнинг фаолиятининг асосий кўрсаткичлари динамикасини баҳолаш ва уни бошқа турдош субъектлар билан солиштириш имкониятини тулигича таъминламайди. Шунинг учун ҳам солиштирма таҳлил курсакичларидан ҳам амалиётда кенг фойдаланилади. Горизонтал таҳлил, ҳисобот кўрсаткичларининг олдинги йилларга нисбатан, турли моддаларини солиштириш натижасидаги абсолют ва нисбий тебранишларини аниқлайди. Вертикал таҳлил йиллар бўйича эмас балки баланс кўрсаткичларининг моддаларини бир бирига ўзаро солиштириш билан боғлиқ кўрсаткичлар тизимидан иборат бўлиб молиявий менеджмент қарорлари учун зарурий бўлган ахборотларни олишда муҳим ҳисобланади. Тренд таҳлил бир неча йиллар мобайнидаги кўрсаткичларни базис йилдаги кўрсаткичлар билан ўзаро солиштириш ва йиллар мобайнида маълум кўрсаткичларнинг базис йилига нисбатан динамик ўзгаришларини аниқлаш билан боғлиқдир. Ҳисоботларни таҳлил қилишнинг кенг қўлланилган усуллари махсус молиявий коэффицентларни ўрганиш ҳисобланади. Бу коэффицентлар корхоналар молиявий ҳолати туғрисидаги ахборотлар беришда катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Уларнинг афзалликлари корхона активларини инфляция жараёни шароитида тўғри баҳолашнинг муҳим усули ҳисобланади. Бу усулнинг моҳияти, биринчидан, кўрсаткичларни ҳисоблашда; иккинчидан, қандайдир асосга нисбатан солиштириш билан белгиланади. Бундай асосларга қуйидагилар киритилади: -умумий қабул қилинган стандартлар; -ўртача тармоқ кўрсаткичлари; -ўтган йилларнинг ухшаш кўрсаткичлари; -рақобатлашувчи субъектларнинг молиявий кўрсакичлари; Агар бу коэффициентлар солиштириладиган асосга нисбатан ёмонрок бўлса субъектнинг «ночорлик» фаолиятини курсатиб берувчи «Иқтисодий индикатор» ролини ўйнайди ва аниқроқ ахборотлар олиш учун кейинги таҳлил ишлари олиб борилади. Субъектлар учун молиявий коэффициентлар уларнинг фаолиятини ташқи молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар томонидан тўғри баҳолаш учун муҳим молиявий ахборотлар манбаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун молиявий менеджер муҳим молиявий коэффициентларнинг таъсири остида қарорлар қабул қилишга ҳаракат қилади. Коэффициентларнинг аналитик қиймати тасдиқлайдики аксарият ривожланган мамлакатларда молиявий коэффициентлардан ахборот манбаи сифатида фойдаланиш учун махсус нашриётлар фаолият кўрсатадилар. Масалан, А+Шда «Роберт Моррис Ассошиэйтс», А+Ш савдо вазирлигининг солик бюроси, «Мудис индастриэл мэнюэл», Японияда «Кайся нэнкан» ва бошқалар. 1 Молиявий коэффициентларни ҳисоблашда ягона курсакичлар тизимига риоя килинмайди. Масалан, А+Шда 10-15 та кўрсаткичлардан фойдаланилади. Аммо, жахон амалиётида субъектларнинг молиявий ҳолатини баҳолашда ва инвестицион жалб қилувчанлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан кенг фойдаланилиши кўзатилади: -ликвидлилик коэффициенти; -капиталларнинг таркиби; -ишбилармон фаоллик кўрсаткичлари -рентабеллик коэффициенти; -бозор фаоллиги кўрсаткичи. 4-чизма Ҳисоботнинг асосий молиявий коэффициентлари Молиявий коэффициентлар Ликвидлил ик коэффицие нти Ишбилармо н фаоллик коэффици- енти Рентабеллик коэффициен ти Капиталла р таркибини нг коэффиц- иенти Бозор фаоллиги коэффицие нти Жорий ликвидлил ик Активларни нг айланувчанл илиги Активларнин г рентабеллил иги Молиявий боғлиқлик коэффицие нти Баҳо- фойда муносабат и Муддатли ликвидлил ик Дебиторлик қарзларинин г айланувчан- лиги сотшнинг рентабелли- лиги Хусусий- лик коэффиц- иенти Акцияларн инг даромадли лиги Абсолют ликвидлил ик Кредиторли к қарзлари- нинг айланувчан лиги Хусусий капиталнинг рентабеллил иги Кредиторл ардан ҳимояланг анлик коэффицие нти Туланган дивидендл арнинг улуши Соф айланма маблағлар Ишлаб чиқариш заҳираларин инг айланувчан- лиги Битта акциянинг фойдалилиги Муомалави й циклларнин г давомийлиг и Субъектнинг молиявий ҳолати ва барқарорлигини таҳлил қилишда кўпгина молиявий коэффициетларни ҳисоблаш ва уларнинг ўзгариш тенденцияларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Субъектнинг қарз маблағларини баҳолаш ва унинг тўлов қобилиятини потенциал аниқлаб берувчи коэффициентлардан бири ликвидлилик коэффициенти ҳисобланади. Субъектларда дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўловларининг муддатлари ҳақида ахборот булмаса, у ҳолда ликвидлилик кўрсаткичлари ишлатилади. Ликвидлилик коэффициенти субъектнинг йил мобайнида қисқа муддатли мабуриятларини қайтара олиш имкониятини аниқлайди. Ликвидлилик коэффициенти: жорий ликвидлилик, муддатли ликвидлилик, абсолют ликвидлилик, соф айланма маблағлари каби элементлардан иборат. Жорий ликвидлилик коэффициенти субъектнинг кичик давр мобайнида мажбуриятларини қайтара олиш учун зарурий маблағлар мавжудлигини аниқлайди. Умумий қабул қилинган стандартлар бўйича мазкур коэффициентнинг меъёрий миқдори 1 дан 2 гача бўлиши лозим. Коэффицентнинг паст чегараси корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятларини қайтариш учун энг кам маблағларнинг миқдорини белгилайди., акс ҳолда капиталларнинг норационал структураси мавжудлигини тасдиқлайди. Коэффициентни аниқлашда унинг динамикасига алоҳида этибор бериш лозим. Жорий ликвидлилик коэффициентини ҳисоблашда ҳисоботларнинг кўрсаткичларидан фойдаланилади. Чунончи, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қуйилмалар, соф дебиторлик қарзлари, моддий ишлаб чиқариш заҳираларининг йиғиндисини субъектнинг қисқа мудадатли қарзларига нисбати кўринишида аниқланади. Жорий ликвидлилик коэффициентининг таркибий қисми сифатида муддатли ликвидлилик коэффициентни ҳисобланади. Муддатли ликвидлилик коэффициенти айланма активларнинг нисбатан юқорироқ ликвидлиликка эга қисмини қисқа муддатли мажбуриятларга нисбатини акс эттиради. Муддатли ликвидлиликни аниқлашда корхонанинг пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қуйилмалар, соф дебиторлик қарзларининг қисқа муддатли қарзларга нисбатини курсатиб беради. Субъектда муддатли ликвидлиликнинг йўқлиги ишбилармонлик имкониятларини қўллашга қобилиятсиз эканлигидан далолат беради. Мазкур кўрсаткичнинг паст даражаси маъмуриятнг ҳаракатларида эркинлик йўқлигини билдиради. Субъект жорий қарзларини ва мажбуриятларини тулай олмаслиги ута жиддий салбий натижалар мавжудлигидан далолат беради. Бу эса, узоқ муддатли молиявий қуйилмалар ва активларни мажбуран сотишга, айрим ҳолларда инқирозга учрашга олиб келади. Абсолют ликвидлилик коэффициенти корхонанинг реал пул маблағларини қисқа муддатли мажбуриятларги нисбатини анилаб беради. Соф айланма капиталлар айланма активлардан қисқа муддатли активларни чегириб ташлагандан сўнг қолган қисми ҳисобланади. Юқоридаги кўрсаткичлар тизими воситасида биз субъектларнинг турли хил хатарлардан ҳимояланганлик даражасини аниқлаш имкониятига эгалигини аниқлаб олишимиз мумкин. Аммо бу кўрсаткичлар ҳар доим ҳам субъектларнинг фаолиятини тулигича баҳолаб бера олмайди. Чунончи, ликвидлилик коэффициентининг меъёрдан ортиши бевосита субъектларда ишчан капиталлар меъёрининг пасайишига олиб келади. Масалан, абсолют ликвидлилик коэффициенти пул маблағларини қисқа муддатли қарз мажбуриятларга нисбати орқали аниқланади. Аммо, нақд пул маблағларини кўпайиши корхонада ишчанлик фаолиятининг пасайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам молиявий кўрсаткичлар тизимидаги айрим кўрсаткичларнинг миқдор коэффициентлари бир бирига тескари нисбатда ҳисобланади. Субъект мулкдолари учун ликвидлиликнинг йўқлиги ёки унинг паст даражаси даромаднинг пасайиши, назоратнинг йўқолиши, капитал қуйилмаларнинг қисман ёки бутунлай йўқолишини билдиради. Агар мулкдорнинг жавобгарлиги чекланмаган бўлса, у ҳолда зарарлар мол мулкнинг миқдорига ҳам таъсир этиши мумкин. Кредиторлар учун бундай аҳвол фоиз тўловларининг ва улар қарзларининг асосий миқдорининг кечиктирилишини ҳамда уларга тегишли миқдорнинг қисман ёки бутунлай йўқолишини билдиради. Жорий тўловга қодирлилик тор тушунча, негаки, у келажакка каратилган. Ликвидлиликнинг кўрсаткичлари эса келажакда тўловга қодирлиликни аниқлашга ёрдам бериши мумкин. Иқтисодиётнинг нобарқарорлиги ва инфляция жараёнларининг кучайиши ҳар бир корхонада етарлича ликвидлилик коэффициентини башорат қилишга ундайди. Ликвидлилик коэффициенти даражаси башорат қилинган ҳисобот ёки экстраполяция усули ёрдамида хал қилинади. Ҳисоб ва баланс маълумотлари асосида амалга оширилади. Капиталларнинг таркибининг кўрсаткичи ёки аксарият ҳолларда тўлов қобилияти кўрсаткичи субъектларга узоқ муддатли молиявий қуйилмалар қилган кредиторлар ва инвесторлар манфаатларининг ҳимояланганлик даражасини аниқлаб беради. Улар субъектларнинг узоқ муддатли қарзларни қайтара олиш қобилиятини курсатади. Корхонанинг тўловга қобиллиги дейилганда, унинг муддатли мажбуриятлари бўйича тўловларни ўз вақтида амалга ошириш тушунилади. Молиявий таҳлил жараёнида жорий ва келгувси тўловга қодирлиги ўрганиб чиқилади. Ҳисобот даври учун жорий тўловга қодирлик балалари асосида унинг тўлов воситаларининг муддатли мажбуриятлар йиғиндиси билан солиштирилиши орқали аниқланади. Тўлов воситаларининг йиғиндисини аниқлаш бўйича турли карашлар мавжуд. Тўлов воситаларига айирбошланадиган ва пулга айланадиган қисқа муддатли қимматли қоғозларни, дебиторлик қарзларининг бир қисмини киритишимиз мумкин. Муддатли мажбуриятларга жорий пассивлар, яъни тўлов муддати тугаган мажбуриятлар ва қарзлар(қисқа муддатли банк кредитлари, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар, бюджет ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларга бўлган кредиторлик қарзлари) киритилади. Тўлов воситаларининг муддатли мажбуриятлари устидан қўйиладиган устамаси субъектнинг тўловга қодирлигидан далолат беради. Хусусийлик коэффициенти субъектнинг хусусий капиталлари таркибидаги улушини кўрсатади. Ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич имконият даражасида юқори бўлиши лозимлигининг мАқсадга мувофиқлиги таъкидланади. Умуман олганда, мазкур коэффициентнинг нисбатан юқори бўлиши кредиторлар ва инвесторларнинг манфаатлари учун юқори ҳисобланади. Аммо, фойда меёри банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари % меъёрларидан юқори бўлган шароитда бундай кўрсаткич окилона қарз олиш концепциясига унчалик тўғри келмайди. Чунки, кредит маблағларининг бозор иқтисодиёти шароитидаги концептуал асослари «ночор» субъектлар учунгина бериладиган молиявий ёрдам эмас, балки кредит маблағлари кредит ресурсларидан самарли фойдаланиш имкониятига эга бўлган субъектлар томонидан олиниши билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятига асосланади. Молиявий боғлиқлик коэффициенти субъектларнинг ташқи қарздорларга боғлиқлик даражасини курсатади. Бу кўрсаткичнинг миқдори қанчалик юқори бўлса субъектларни банкротликка олиб келувчи хатарли вазият ва пул маблағларинг потенциал дефицитлари шунчалик даражада мавжуд бўлади. Умуман, бу коэффициентнинг миқдори бозор шароитида 1 кўрсаткичидан ошиб кетмаслиги зарур. Ташқи қарзларга юқори даражадаги боғлиқлик субъектниг сотиш суръатининг пасайиш шароитида молиявий ҳолатининг пасайишига олиб келади. Модомики, қарз капиталлари бўйича фоизлар тулаш харажатлари доимий харажатлар ҳисобланадики бундай шароитда субъект сотиш ҳажмини мутаносиб равишда камайтира олмайди. Бундан ташкари, молиявий боғлиқликнинг юқори даражасида субъект ўртача бозор ставкаларида янги кредитлар олишда бир қанча кийинчиликларга дуч келади. Молиявий боғлиқлик коэффициенти субъект томонидан молиялаштириш манбаларини танлашда муҳим рол уйнайди. Ишбилармон фаоллик ва рентабеллик кўрсаткичларини шакллантиришда ахборотларнинг манбалари сифатида баланс ва молиявий натижалар туғрисидаги ҳисобот маълумотларидан фойдаланилади. Ишбилармон фаоллик кўрсаткичи субъект ўзининг маблағларидан қандай самардорликда фойдаланишини курсатиб беради Айланувчанлик кўрсаткичлари субъектларнинг молиявий ҳолатини баҳолашда катта аҳамиятга эга. Модомики, маблағларнинг айланиш тезлиги яъни қийматнинг пул шаклини олиш тезлиги субъектларнинг тўлов қобилиятига бевосита таъсир қилади. Бундан ташкари айланма маблағларни айланиш тезлигининг ошиши маълум шароитларда субъектларнинг техник- ишлаб чиқариш потенциалининг ошишига таьсир этади. Биринчи гуруҳ кўрсаткичлари- бу субъектнинг хўжалик фаоллиги хақидаги умумий тасаввурга аниқрок эга булинувчи капиталларнинг умумий айланувчанлик коэффициенти ҳисобланади. Ишбилармон фаоллик кўрсаткичи тизимининг эелементлари сифатида активларнинг айланувчанлиги, дебиторлик қарзларининг айланувчанлиги, кредиторлик қарзларининг айланувчанлиги, моддий ишлаб чиқариш заҳираларининг айланувчанлиги, муомалавий жараёнларнинг айланувчанлиги каби кўрсаткичлардан фойдаланилади(5-чизмага каранг). Ишбилармон фаоллик кўрсаткичлари тизимининг ҳар бир элементи субъектларнинг активлари, дебиторлик, кредиторлик қарзларининг айланиш тезлигини батафсил равишда баҳолайди. Субъектларда молиявий менеджмент тизимини шакллантиришдаги бош вазифа сифатида шакллантирилган асосий ва айланма капиталларни бошқариш, қарз маблағларининг окилона манбаларини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишга молиявий дастаклар ва усуллар билан таъсир механизмларни шакллантириш ҳисобланади. Маълумки, қарз маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш субъектлар учун юқори даражадаги масъулиятни талаб қилади. Чунончи, такрор ишлаб чиқариш натижасида олинган кушимча қиймат аввало давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари, кредиторларнинг манфаатлари ҳамда корхона учун фойдани шакллантириши зарур. Шунингдек олинган қарз маблағларининг ишлаб чиқариш жараёни даврийлиги билан тўғри келмаслиги натижасида субъектларда тўлов қобилиятининг йўқолиши мумкин. Шунинг учун ҳам субъектларда қисқа муддатли қарз маблағларини қайтара олиш имкониятини баҳолашда ликвидлилик коэффициенти кўрсаткичлари тизимидан фойдаланилади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда биз, «Орзу» акциядорлик жамиятининг молиявий ҳолатини таҳлил қилиб чиқамиз. 5-жадвал «Орзу» О.Т.А.Жнинг кредитга лаёқатлилиги 1 Кўрсаткичлар 2003 йил 2004 йил Ўзгариши +оплаш коэффициенти 0,07 0,31 0,24 Ликвидлилик коэффициенти 1,35 - -1, 35 Мустакиллик коэффициенти 0,66 0,76 0,1 «Орзу« акциядорлик жамиятининг ўз маблағларининг жами мулк улушида ўтган йилга нисбатан 0,1 коэффициентга камайган; Ўтган йилга нисбатан қарзлар суммаси 0,19 коэффициентга камайган. даромадлари 0,14 коэффициентга ўзгарган; харажатларни қоплаш активлари 0,77 коэффициентга ошган; Заҳира ва харажатларни қоплаш манбалари 0,26 коэффициетга ижобий томонга ўзгарган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус №33 сонли йўриқномасига кўра, кредит суровчи барча Субъектларнинг бухгалтерия баланси маълумотларига қараб +уйидаги кўрсаткичлар ҳисобланиши лозимлиги тавсия этилган: -қопланиш коэффициенти; -ликвидлилик коэффициенти; -мустақиллик коэффициенти. Юқоридаги кўрсаткичлар қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини беради: -қопланиш коэффициенти кейинги йилларда пул маблағларининг улуши қисқа муддатли мажбуриятлардан 0,24 коэффициентга ошганлигини кўрсатмоқда; -ликвидлилик коэффициенти ҳисобот йили охирида қисқа муддатли мажбуриятларнинг улуши йўқлигидан келиб чиқмоқда; -мустақиллик коэффициенти йил охирида ўз маблағлари манбасининг 0,1 коэффициентга ошганлигини кўрсатмоқда. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда сотилган маҳсулот ва хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи алоҳида, аниқ кўрсатилган бўлиши керак яъни, биз ишлаб чиқариш харажатларини молиявий ҳисоботнинг ўзидан укий билишимиз ҳамда зарур ахборотларни олишимиз мумкин булсин. Бунинг учун молиявий ҳисобот тузилганда сотилган маҳсулот, иш ва хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи ҳақида маълумотнома топширилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Тавсия этиладиган адабиётлар 1. Астахов В. П. Финансовўй учет. Тестў: Учебное пособие. - М.: ИДФБК-Пресс, 2004. – 200 с. 2. Бланк Е.Г. Основў финансового менеджмента.-М.: ИНФРА, 2004г. 3. Миронов М.Г. Финансовўй менеджмент (Справочник руководитея). - М.: ГроссМедиа, 2004. – 144 с. 4. Ковалев В.В. Финансовўй учет и анализ: концептуальнўе основў. - М.: Финансў и статистика, 2004. – 720 с. 5. Ходиев Б.Ю., Самадов А., Юсупов М.С., Мелибоев Ш.А ва бош. «Кичик тадбиркорлик фаолияти асослари» (ўқув амалий қўлланма).- Тошкент: ЕҲ ТЕМПУС дастури «Матадор-2000» лойиҳаси, 2004.-144 бет. 6. Ходиев Б.Ю., Самадов А., Юсупов М.С., Мелибоев Ш.А ва бош. «Кичик тадбиркорликда молиявий менежмент» (ўқув амалий қўлланма).- Тошкент: ЕҲ ТЕМПУС дастури «Матадор-2000» лойиҳаси, 2004.-144 бет. Интернет веб- сайтлари: www.uz