logo

Кичик бизнес ва тадбиркорлик фанининг предмети ва вазифалари бизнес ва тадбиркорликни амалга ошириш босқичлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

137 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Фаннинг моҳияти, уни ўрганишнинг объектив зарурияти ва аҳамияти 2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фанининг вазифаси 3. Фанни ўрганиш усуллари 4. Тадбирколикнинг назарий асослари 5. Тадбикорликнинг муҳим хусусиятлари 6. Тадбиркорликни амалга ошириш шарт-шароитлари ва босқичлари 1 www.arxiv.uz Фаннинг моҳияти, уни ўрганишнинг объектив зарурияти ва аҳамияти Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ижтимоий ислохотларнинг туб негизини тадбиркорлик, омилкорлик ва ишбилармонлик хислатларисиз тасаввур этиш қийин. Эркин бозор муносабатларининг кенг равнақ топиши кишилар ҳаётида, уларнинг турмуш тарзида, маънавий ва ҳаётий кўникмаларида намоён бўлмоқда. Ҳозирги вақтда республикамиз фуқоролари ривожланган Европа давлатлари, АҚШ, Япония каби давлатларнинг бой амалий тажрибаси хусусида етарли ахборотга эга бўлиб бормоқдалар. Республикада иқтисодий ислохатларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг жараёнларини тобора авж олдириш, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб қуватлашни таъминлаш мақсадида: 1. ЎзР-сининг Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш Қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги хузуридаги давлат мулки жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат Қўмитаси ташкил этилган. Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватланиши -рақобатчиликни ривожланишига истеъмол бозорини товарлар ва хизмат ишлари билан тўлдиришга янги иш жойларини яратиш, катта миқдордаги мулк эгалари ва тадбиркорларни шаклланишига хизмат қилувчи Республикада ўтказилаётган иқтисодий ислохатларнинг энг мухим йўналишларидан биридир. Тадбиркорликни қўллаб қувватланиши нафақат иқтисодиётни муттасил ривожланиши, ҳўжалик алоқаларини тузатиш, рақобатни ривожлантириш ва истеъмол бозорини тўлдириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий мақсадларни таъминлаши зарур. Булардан ташқари бундай давлат ёрдами иқтисодий сиёсий вазифаларни хал этиши республиканинг барча худудларида сиёсий мўътадилликни мустахкамлаши, тадбиркорлик фаолиятига тегишли бўлган ижобий ижтимоий муносабатларни шакллантириши, унга ахолининг актив қисмини жалб этиши ишсизликни, инфиляция ва бошқа негатив салбий ижтимоий холатларни олдини олиши лозим. 2 www.arxiv.uz Булардан кўриниб турибдики кичик бизнес ва тадбиркорлик фанини ўқитилиши давр талабининг тақозоси, бозор муносабатларига ўтишнинг объектив заруриятидан келиб чиққан. Шу туфайли бу фанни ўқиш, ўрганиш ёшларимизни, талабаларни ва шундай фаолият тури билан шуғуланувчиларни билимини оширади, тўлдиради, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги қобилияти, ташаббуси ва фойдали хатти - харакатларини оширади. Демак, фаннинг мақсади - замонавий бизнес йўналишларини тахлил қилиш, ўрганиш, унинг ривожини таъминлаш йўлларини кўрсатиш ва унга тааълуқли бўлган назарий билимлар билан, бизнес соҳасида қўлга киритилган тажриба ва ютуқлар билан таништириш, уларни ўрганиш хисобланади. 2 Кичик бизнес ва тадбиркорлик фанининг вазифаси - конкрет фирма ва корхоналарни ривожлантириш даражасини ўрганиш, истиқболларини кўрсатиш, ундаги ходиса ва жараёнларини тахлил қилиш, ижобий тажрибаларини Узбекистон Республикаси шароитида қўллаш имкониятларини аниқлашдан иборатдир. Ҳодиса ва жараёнларни тахлил килиш ракобатчилик шароитида амал қилаётган хўжаликларнинг хатти-харакатларини фойдали бўлиш йўлларини ўргатиш,тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини, лизинг ва лизинг операцияларини, бизнесни режалаштириш, кичик ва хусусий корхоналарнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда бу сохадаги назарий ва амалий билимлар билан талабаларни куроллантиришдан иборатдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фанининг ўрганиш объекти бўлиб нодавлат мулк шаклларига асосланган ишлаб чиқариш жараёнидаги муносабатлар ва ресурсларни таксимланиши, улардан фойдаланишни ташкил этиш, ва пировард натижада истеъмол бозорини товарлар билан тўлдириб максимал фойдага эришиш йўлларини топиш хисобланади. Албатта фойдага эришиш учун биринчи галда кимга нима ишлаб чиқариш зарурлиги тўғрисида бир карорга келиш зарур. Фанни ўрганиш объекти бўлиб - фирма ёки корхоналар хисобланади. Фирмаларнинг фаолият ю ритиш мухитини тахлили асосида ўсиш имкониятларини танлаш, ривожланиш стратегиясини белгилаш ва уни 3 www.arxiv.uz режалапггиришни ташкил этиш хамда бошка стратегик ахамиятга молик бўлган саволлар ва муаммоларга жавоб бериш хам ушбу фаннинг объектлари жумласига киради. Фанни ўрганишда бизнеснинг назарий ва амалий томонларини боғлаб олиб бориш зарур. Бизнес сохасидаги билимларни кенгайтириш, такомиллаштириш учун АКШ, Германия, Япония, Жанубий Корея каби иктисодий ривожланган давлатларнинг машхур фирмалари фаолиятидан ва тўплаган тажрибаларидан мисоллар келтириб ўрганилади. Хозирги вақтда бизнесни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган фанлар ва сохалар тоборо кенгайиб бормокда. Улар: «Бозор иқтисодиёти асослари», «Бизнес асослари», «Бизнесни бошқариш», «Халкаро бизнес», «Бизнес этикаси», «Микроиқтисодиёт», «Макроиқтисодиёт», «Иктисодий назария», «Микроиқтисодий статистика» «Макроиқтисодий статистика», «Банк статистикаси», «Корхона иқтисодиёти» «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» ва бошка фанлар. Бир-бирига туташ, боғлиқ фанлар сохасидаги билимларни эгаллаш, кичик бизнес ва тадбиркорлик фанини чукур эгаллашга хизмат килади. 3. Фанни ўрганиш усуллари. Алоҳида иқтисодий агентларнинг хатти - харакатини ўрганишда кўйидаги усуллар қўлланилади: • анализ ва синтез; • монографик усул; • микроиқтисодий -статистика усули; • ҳисоблаш конструктив усули • тажрибавий; • абстракт мушохада; • математик моделлаштириш; • индукция ва дедукция; • оптималлаштириш усули; • мувозанатни аниқлаш усули; 4 www.arxiv.uz Иқтисодий ходисалар, жараёнлар маълумки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фирма ва корхоналарда ўзгариб, янгиланиб туради, тараққиётда бўлади. Уларни ўрганишда ва фирма хўжалигини баҳолашда, уларни самарадор ривожланишдаги йўналишларини аниқлашда юқорида кўрсатилган усуллар ишлатилади. Улар бир-бирларини тўлдиради, улар ўзаро боғлиқ бўлиб фирма фаолиятини тўғри баҳолаш имкониятини беради. 1. Бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ва хусусиятлари Республикамизнинг стратегик йўналиши жамият ва фан олдига ишлаб чиқаришнинг мунтазам ривожланиши таъминлайдиган янгича иқтисодий муносабат ва ғояларни қарор топтириш, иқтисодни бошқаришни тубдан қайта ислоҳ қилиш, янгича хўжалик юритиш усулларини доимо излаб топиш ва уни амалий кундалик ҳаётга тадбиқ қилишни талаб қилмоқда. Бу қуйидагиларни талаб этади: - Моддий ишлаб чиқариш соҳасига кўпроқ ишбилармон тадбиркор ва билимдон кишиларни жалб этиш; - Менеджер, маркетинг, тадбиркорлик ва бозор иқтисодиёти соҳаси бўйича, турли мутахассислар учун етарли ҳар томонлама доимо янги билим беришни кенг тадбир-чораларини амалга ошириш; - Ҳозирги бозор иқтисодиёти муаммоларини ечадиган ҳар хил мутахассисларни тайёрлаш; - Ишлаб чиқариш жараёнларини рақобатга чидамлик қилиб ташкил этиш; - Мулкнинг аксарият қисмини давлат тасарруфидан чиқариш; турли ҳил мулкчилик шаклларини жорий қилишни тезлаштириш; - Жойларда маҳсулотларни қайта ишлайдиган кичик корхоналар ташкил этиш; - Шахсий ёрдамчи хўжаликни янада ривожлантириш; - Хусусий мулкчиликка кенг имкон бериш; - Акционерлик уюшмаларини ташкил этиш; - Биргаликда аралаш корхоналар қуриш йўлига ўтиш; - Ижара, пудрат, деҳқон (фермер) хўжалиги кўринишларидаги хўжалик 5 www.arxiv.uz юритиш усулини қўллашни янада ривожлантириш; - Меҳнат интизомини мустаҳкамлаш; - Давлат бозор иқтисодиёти соҳасидаги стратегик йўналишлари сиёсатини тартибга солиб, бошқариш йўлини такомиллаштириб бориш; - Чет эл муносабатларини мустаҳкамлаган ҳолда уларнинг капиталларидан унумли фойдаланиш; - Молия-кредит, солиқ ва банк ишларини такомиллаштириш ва х.к. Бизнес - бирор фаолият (иш) юзасидан бўлган муносабат, аниқроғи ишбилармонларнинг иқтисодий муносабатларидир. Бизнеснинг уч тури ажратилади: 1. савдо - воситачилик 2. ишаб чиқариш бизнеси 3. хизмат кўрсатиш асосидаги бизнес. Ишлаб чиқариш бизнесида уларнинг икки типи ажратилади: 1. Традицион типдаги тадбиркор. Бундай тадбиркор ҳар доим талаб қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқаради. 2. Новатор - тадбиркор. У янги технологиялардан фойдаланиш асосида ихтироларни ишлаб чиқаришга қўллайди ва аввал маълум бўлган товарларни ишлаб чиқаришни янги усуллар ёрдамида амалга оширади. Бунда янги ишлаб чиқаришлар, тармоқлар яратилиши мумкин. Бизнес - муносабат сифатида бир қатор белгиларга эга: бизнесчилар ўз манфаатларига эга, фойда олишга интиладилар, ҳатто хатарли ишга қўл уришга ҳам тайёр, ташаббускор, ишнинг сиру-асрорларини биладиган, ўзаро иқтисодий алоқалар маданиятини эгаллаган бўладилар. Уларнинг алоқалари ҳамма иштирокчилар учун наф келтиради. Бизнесмен - капитал эгаси, мулкдор, мулкини купайтиришга интилувчи шахс. Бизнес - бу руҳсат этилган, жамият аъзоларига наф келтирувчи фаолият билан шуғулланиб, пул даромад топишни билдиради. Бизнес кенг маънодаги қонуний йўл билан даромад топишга қаратилган фаолиятдир. Бизнеснинг моҳияти айрибошлашдадир. Пулни товарга ва янада кўпроқ пулни, яъни фойдаси 6 www.arxiv.uz билан қайтган пулни товарга айирбошлаш бизнеснинг моҳиятини кўрсатади: П—»Т —П 1 —»Т Бизнес ишбилармонлик муносабати сифатида ўз субъектлари (иштирокчилари)га эга, яъни якка тартибда бизнес билан шуғулланувчи кишилар, тадбиркорлар жамоаси ва уюшмаси, якка истеъмолчилар б ир ла шм а ла ри в а н иҳ оя т, да вл ат ни нг иқ ти со ди й и до ра ла ри га э га . Тадбиркорик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг «Тадбиркорлик субъектлари» деб аталган 4-моддасида бизнеснинг (тадбиркорликнинг) субъектлари деб қуйидагилар кўрсатилган: - Хусусий тадбиркорлар; - Тадбиркорлар жамоаси ва тадбиркорлик ассоциацияси; - Маҳсулот (хизматлар, ишлар)ни истеъмол қилувчи ёки улардан фойдаланувчи алохида ва кўпчилик (жамоа) шаклидаги истеъмолчилар ва шунингдек истеъмолчилар уюшмаси ва ассоциациялари; - Контракт асосида ёлланиб меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ходимлар ва касаба уюшмалари; - Битим тузишда тўғридан-тўғри иштирок этувчи давлат, тузилмалари (тадбиркорларга хукумат буюртмаларини беришда, баҳо белгилашда, махсус ишлар ва бошқаларни бажаришда имтиёзлар хажмини, тартибини аниқлашда). Тадбиркорлик объекти бўлиб ишлаб чиқариш омилларини самарадор комбинациясини окилона ишлаб чиқиш ва натижада максимал даражада даромад олиш ҳисобланади. Бизнесга бозор орқали талаб-эҳтиёжни қондирувчи фаолият ҳам киради. Истеъмолчилар (харидорлар)нинг бизнесда иштирок этишдан манфаати товар ва хизматларни сотиб олишларидир. Тадбиркорлик бизнесидан фарқлироқ истеъмолчи бизнесида ҳамма фуқаролар қатнашади, уларнинг талаб-эҳтиёжларини бозор орқали қондириш зарурати фаол тадбиркорликни талаб қилади. Тадбиркорлик бизнеснинг бир қисми, у товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат турларини кўрсатиш йўли билан даромад топишдир. Бизнесга тадбиркорликдан ташқари бошқа йўл билан, масалан пул ёки қимматбаҳо буюмларни банкка қўйиб, 7 www.arxiv.uz даромад топиш ёки ижарага бериб пул топиш кабилар киради, лекин бу фаолият соҳаларида яратувчилик йўқ, яъни ҳеч бир нарсани яратмай, у бойликдан бойлик ундиришдан иборат холос. Бизнес муносабатининг иккита асосий талаби бор. Биринчидан, бизнес иштирокчилари суверенитетга, мустақиллик, эркинликка эга бўлишлари шарт. Аммо бу бизнес субъектларининг мустақиллиги билан чекланмайди, балки ҳар бир субъектнинг бошқа субъект, яъни ўзи алоқа қиладиган субъект манфаатлари билан ҳисоблашиш, унинг ниятларини ва хатти - харакатларини билиш ва тўғри тушунишни ҳам талаб қилади.. Иккинчидан, бизнес алоқларидаги субъектлар манфаатларининг муросали муносабатда бўлиши талаб қилинади. Муроса иш юзасидан бир-бири билан алоқа қилувчилар ўзаро мажбуриятларини канда қилмай бажаришларини, хатти- харакатлари ҳар икки томонга зарар келтирмаслигини, уларнинг суверенитети бузилмаслигини тақозо этади. Гарчи назарий жиҳатдан бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари ў р т а с и д а ф а р қ б ў л с а д а , б и р о қ к у н д а л и к х а ё т д а б и з н е с б и л а н шуғулланувчи барча кишиларни тадбиркор деб ҳисобланади. Бу тушунчалар синоним сифатида ишлатилади. Айрим холларда улар ўртасида фарқ ажратилмайди, баъзи холатларда хам иккала сўз ҳам ишлатилади. Шундай қилиб, тадбиркор ўзининг шахсий вазифаларини бошқариш билан бир вақтда бошқа бировларнинг ишларини, вазифаларини ҳам яъни м айда товар ишлаб чиқарувчилик, капиталист мулк эгаси, корхона бошқарувчиси ва х.к. вазифаларни ҳам бажаради. Лекин ўз шахсий фаолиятининг ривожланиши, ишлаб чиқариш хажмини кўпайиб бориши билан, иш хажмини ўсиши ва капиталини кўпайиши, бошқариш ишларни қийинлашуви сабабли бизнесмен ва менеджерларни ишга қабул қилишига тўғри келади. Бу ерда кўрамизки, бозор иқтисодиёти иштирочилари орасидаги фарқ яққол кўринади. Демак, бизнес - пул топиш йўлидаги харакат, бойликни, мулкни оширишга интилиш бўлса, тадбиркорлик - бу ихтиро этиш, ишлаб чиқариш 8 www.arxiv.uz омилларидан оқилана фойдаланиш ёрдамида унга ўхшаш бўлмаган янгиликни яратиш ва амалга ошириш ёки эскисини йўқотиб, такомиллаштириб ишлаб чиқаришни қайта қуриш, яъни новаторлик. Корхона фаолиятини мувоффақиятли олиб бориши учун бизнесмен кўпгина сифатларга эга бўлиши керак: - Уз сохасини билимдони бўлиши; - Иқтисодиёт асосларини билиши; - Ҳуқуқий тарбиячи бўлиши; - Психолог; - Компьютер техникасини билиши; - Чет тилини билиши ва х.к.лар. Бизнес сохасида хеч ким ўзини йирик мутахассис деб айтмайди. Бизнесда мутлоқ тамойилиал, кескин тушунчаларни ажратиш қийин. Бизнес оламида машхур назоратчи ва амалиётчи Герберт Ньютон Кесоннинг «Пулдорлик санъати» китобидаги пул топиш ва асраш хақидаги нутқидаги қоидалар берилган. 1. Аниқ мақсадни кўринг. 2. Қилинадиган ишларни режалаштиринг. 3. Шартномаларни доимийлигини таъминланг ва уни сақлаб қолинг. 4. Мулк ҳисобига пул қилинг. 5. Таниш билишлардан фойдаланинг, улар билан доимий алоқа ўрнатинг. 6. Сотиш мумкин бўлган нарсагагина пул сарфланг. 7. Ўз фойдангизни олинг. 8. Нархлар арзонлигида сотиб олинг, қимматлашганда сотинг. 9. Ўз   банкирларингизнинг   сўзларини   тингланг. Ю.Пулингизни ҳар доим айланиб туришини таъминланг. 11.Қанча пул қўйиш мумкин бўлса шунча қарз олинг. 12.Хеч қачон қарз берманг. 13.Қарзни ишни ривожлантириш учун олинг. 14.Нархнинг тебранишини кузатиб боринг. 9 www.arxiv.uz Бизнеснинг мақсади, одатда фойда олиш ва уни барқарор холга келтириш, фойдани муттасил ошириб бориш ва бойиб кетиш, фойда ҳисобига капитали купайтиришдир. Бундай фойда бизнеснинг кейинги ривожини ва ижтимоий талабларини қондиришга қаратилган бўлади. Буни қуйидаги чизмадан кўрамиз. Бизнеснинг мақсади Тадбиркорнинг мақсади эса янги фикр ва ғояларни излаш, таҳлил қилиш, ўзининг ташабусскорлик, яратувчилик қобилиятларини юзага чиқариш, ўз ишни ривожланишида мувофақиятга эришишдир. 10Товар ишлаб чиқариш ва хизм. б ажариш Бизнес ривожлантириш Фойда Ижтимоий ма қсадлар www.arxiv.uz Бизнеснинг энг асосий жиҳати - бу тадбиркорликдир. Тадбиркорлик ва тадбиркорлик фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, (14.04.1999.): «Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) қонун хужжатларига мувофиқ даромад (фойда) олишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) йўли билан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббускор фаолиятдир» деб кўрсатилган. "Тадбиркор" - юридик шахс бўлса ҳам бўлмаса ҳам доимий равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсдир (якка тартибдаги тадбиркор)» Бундай иборалар ҳам тадбиркорлик ва тадбиркор тўғрисида тўлиқ маълумот бермайди, уларнинг моҳиятини етарли даражада ёритмайди. Тадбиркорлик фаолияти ўзи нима, унинг ўзига хос белгилари ва уни амалга оширишдаги муҳим тамойиллар қайсилар? Бу масалани В.Долянинг луғат китобидаги тушунча орқали бир мунча ойдинлаштириш мумкин. «Тадбиркор дегани янги бир ишга қўл уриш, уни бажаришга киришиш, қандайдир каттароқ ишларни амалга оширишдир». Тадбиркор, яъни ўйлаб иш кўрувчи киши - корхона ишини юргизишга мойил, қобилиятли, катта хажмдаги ишларга қўл ураоладиган, жасур, чўрт кесар ва бундай ишларга ботир бўлган кишидир». 2 Тадбирколикнинг назарий асослари С.Ожегованинг луғати тадбиркор тўғрисидаги тушунча бир мунча тўлдирилган: «Тадбиркор - энг керак пайтда ўйлаб иш кўрадиган, чорасини топаоладиган, топқир, ихтирочи, ишга амалий ёндошадиган кишидир». Иккала луғатда ҳам тадбиркорлик фаолитининг алохида хили, хатти- харакатлари, юриш-туришларида фикрлаш қобилиятларида алохида ўзига хос хусусиятга эга бўлган фаолиятдир. Буларнинг хаммаси-ташаббускорлик, хеч кишига маълум бўлмаган усулар билан иш юритиш, таваккалчилик, ишга ёпишиш каби томонларни ифодалайди. 11 www.arxiv.uz Тадбиркорлик ва тадбиркор тўғрисида янада тўлароқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлсак иқтисодий фикрларнинг қадимий илдизига, тубига, шундай муаммолар билан шуғулланган олимлар ишига мурожат қилишимиз зарур. «Тадбиркор» тушунчасини биринчи марта XVIII аср бошида иқтисодиёт назариясига киритган олим инглиз иқтисодчиси Р.Кантильон бўлган. У маълум бўлган баҳоларда бировларнинг товарларини сотиб олиб ўзиникини ҳам ўзига номаълум бўлган баҳода сотуви номаълум ва белгиланмаган миқдорда даромад олувчи кишини тушунган. Бу ерда -таваккалчилик тадбиркорнинг энг асосий кўрсаткичи деб ҳисобланган. XVIII асрнинг охири - XIX асрнинг бошларидаги француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей тадбиркорни ўз ҳисобига ва таваккалчилик билаш иш бошлаб қандайдир маҳсулотни ўз фойдаси учун ишлаб чиқарувчи шахс деб тушунган. Унинг таъкидлаши бўйича, тадбиркор ишлаб чиқариш омиллри - капитал, меҳнат, табиий ресурслардан оқилона, ўрнига қўйиб фойдаланади. Сей тадбиркорнинг ўзига хос хусусиятларини, унинг даромадини характерини етарли даражада батафсил ёзган эди. Немис иқтисодчиси В.Зомбарт ( XIX аср охири - XX аср бошларида) кўрсатиши бўйича тадбиркор - бу забт этувчи, таваккалчиликка тайёр туриш қобилиятига эга бўлган, маънавий эркин, ғояларга бой, шижоатли ва ўз сўзини ўтказадиган, ташкилотчи, биргаликда бажариладиган ишга кўпгина кишиларни бирлаштирадиган шахсдир. Тадбирокорлик назариясига муҳим хисса қўшган автрия иқтисодчиси И.Шумпетердир. Шумпетер фикрича тадбиркорлик энг аваало иқтисодий соҳада намоён бўлса ҳам, бу ходиса кўпроқ ижтимоий-иқтисодий ходиса бўлмай, балки психологик воқеликдир. Кенг маънода кишининг тадбиркорлик холати - бу ташаббускорлиги, новатерлиги, манфаатдорлиги, ишга эскича эмас, янгича ёндошишдир. Шумпетер тадбирокорлик фаолиятининг уч асосий томонини ажратади: 1. Хокимликка, хукмрон бўлиш ва эркинликка интилиш; 2. Курашишга 12 www.arxiv.uz хохиш ва муваффақият учун муваффақиятга интилиш; 3. Ўз ишидан хурсанд бўлиш, хузр қилиш, лекин бундай холат унинг хатти- харакатларини белгиловчи восита бўлади. Шумпетер иқтисодий омилларнинг ахамиятини инкор этмай, уни тан олиб айтадики, хусусий мулк ва фойда тадбиркорликни ифодаловчи хусусиятар билан ёнма-ён бир қаторда туради. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, назариячи иқтисодчи-олимлар тадбирокрликка тўла-тўкис тафсилот берганлар ва унга психологик томонларни ўз ичига олган ижтимоий-иқтисодий воқелик деб қараганлар. Шундай қилиб, турли даврлара тадқиқотчилар томонидан тадбиркорга турлича тушуналар бериб келинган: - Тадбиркор - бу янги технология, янги ишлаб чиқариш ва янги хизмат ишларини ишлаб чиқувчи новатор. - Таваккалчилик шароитида харакат қилувчи, кучли инсон; - Ҳар қандай имкониятдан максимал фойда оладиган киши; Ташаббус кўрсатувчи, ишбилармон, ижтимоий-иқтисодий механизмни ташкил - этувчи инсон. Тадбиркор ва бизнесменнинг фаолияти натижалари турлича тугалланади. Тадбиркор ўз қобилияти ҳисобига тадбиркорлик даромадини олса, бизнесмен киритган капиталидан фойда олади. Товарлар ва товарашган хизматларни яратиш бозор иқтисодиёти учун бирлам чи бўлганидан унинг асосини тадбиркорлик ташкил этади. Тадбиркорлик - иқтисодиётнинг суянган тоғи-ю, ишонган боғи, харакатга келтирувчи кучи ҳисобланади. Тадбиркорлик-кишилар (мулкчилик субъектлари)- нинг моддий ва пул маблағларини (капитални) амалда хўжал ик оборотиг а тушири б, даромад топ иш учун мўлж аллнг ан иқтисодий фаолиятдир. Тадбиркорлик умуман пул топиш эмас, балки яратувчилик фаолияти орқали даромад олишни билдиради. Тадбиркорлик иш юритмай туриб, капитал ҳисобидан текин даромад кўриб, уни паразитларча ўзлаштиришни инкор этади. 13 www.arxiv.uz Тад би ркорлик мул кий мун осабатл ар дои расид а юз беради . Мулкчилик турли - туман бўлганидек тадбиркор ҳам бир хил эмас. 3. Тадбикорликнинг муҳим хусусиятлари Тадбикорликнинг муҳим хусусиятлари (белгилари ёки томонлари) қуйидагилар: ♦ мустақиллик; ♦ таваккалчилик; ♦ мустақил фикрлаш; ♦ ўз кучига ишониш; ♦яратувчанлик, наваторлик кобилияти; ♦ тинимсиз изланиш; ♦ ташаббус кўрсатиб ишлаш; ♦уддабуронлик. ♦ мулкий мунособатларнинг иштирокчиси бўлиш, ишлаб чиқариш омилларининг барчасига ёки баъзи бирига ва яратилган товарларга эгалик қилиш. ♦ жавобгарликни хис этиш. ♦ иқтисодий эркинлик, хўжалик фаолияти турини танлаш, уни ресурслар билан таъм инлаш, олди-сотди ишларини юритиш, ишлаб чиқаришни бошқаришда эркинлик. ♦ иқтисодий хатти-харакатлар учун маъсулиятни ўз зиммасига олиш: иш натижасига жавоб бериш, таваккал қилиб иш юрита олиш, иқтисодий хатарли ишга қўл уруш. ♦ фойда олишга интилиш: фойдага эришиш чора-тадбирларини кўриш, олинган фойдани ўз билганича ишлатиш. ♦ тижорат сирига эга бўлиш: бизнесга оид ва ўзгаларга 14 www.arxiv.uz ♦рақобат курашида қатнашиш: бозорда амал қилувчи қоидаларга риоя этган ҳолда ҳалол рақобатда қатнашиб, унинг ғирром, ёввойи усулларидан воз кечиш. ♦ ҳалоллик билан иш юритиш, қаллоблик, ғирромлик ва алдамчиликка мойил бўлмаслик. Обрў (имиж)га эга бўлиш, бошқаларга ишониш ва бошқалар ишончини қозониб шон-шухрат орттириш, фирма номини эъзозлаб, унга путур етказмаслик, фирмани обрўсизлантирмаслик. ♦ ташқи муҳит (солиқ ва бошқа ташкилотлар), ўз ходимлари ва ҳокозалар) билан яхши муносабат ўрнатиш. Қадим-қадимдан халқимиз хунармадчилик, савдо-сотиқ ишлари билан машғул бўлиб келганлар. Масалан, кўпчилик, қандолатчилик, дурадгорлик, махсидўзтлик, этикдўзтлик, мисгорлик, чегачилик, заргарлик, зардўзтлик, новвойчилик, тўқувчилик, деҳқончилик, чорвочилик каби кишиларнинг хилма- хил талабларини қондирадиган ишлар билан банд бўлиб ўз касблари ном чиқариб келганлар. Тадбиркор ҳоҳлаган банкини танлаб иш кўради, бир неча банкда ўз пул маблағларини ўз билганича ишлатиши, ўз маблағини нақд пул ёки нақц пулсиз счётдан счётга кўчириб олиши мумкин. Тадбиркор бюджет билан ҳам эркин алоқада бўлади. Белгиланган солиқ суммасини бюджетга тўлайди, бюджетдан тегадиган пулни ўзи ўзлаштиради. У ҳоҳлаган молиявий компания ёки ташкилот фаолиятида иштирок этади. Тадбиркорлик учун қулай муҳит - бу ягона иқтисодий майдоннинг, жумладан, ягона пул майдонининг мавжуд бўлишидир. 4 Тадбиркорликнинг асосий вазифалари Тадбиркорлик хусусиятлари унинг қуйидаги асосий вазифаларини келтириб чиқаради: 1. Тадбиркор мақсадни аниқ белгилайди, ишлаб чиқариш дастурини тузади ва унга эришади. Ер, капитал ва меҳнат ресурсларини, товар ишлаб чиқариш ва хизмат ишларини бажариш мақсадида уларни ягона жараёнга бирлаштиради. Ташаббусни ўз қўлига олади. Тадбиркор бир вақтнинг ўзида ишлаб 15 www.arxiv.uz чиқаришни харакатга келтирувчи куч ва ўртада турган воситачи ҳисобланади. Фойдали жараёнларни амалга ошириш учун бошқа ресурсларнинг қўшилишини таъминлайди. Дастурда мақсадга эришишнинг йўл-йўриқлари, таъминот ва харид каби бандлари ўз аксини топиши лозим. Дастурнинг бандлар сони, қандай даврни ўз ичига олиши, корхонанинг қандай бўлимлари учун тузилиши, ички шароитлари ва ташқи муҳитнинг ўзгариши ҳам ўз аксини топиши мақсадга мувофиқдир. Тадбиркор корхона дастурини тузишда қуйидаги асосий мулоҳазага эътибор беради: - Мақсадга қандай эришиш мумкин; - Корхонани келажакда нималар кутмоқда (яъни ишларни режалаштириш). А г а р ш у и к к и т а м ўл ж а л б и р - б и р и г а м о с к е л т и р а ол и н с а , к о р х он а фаолияти дастурини туза олиш мумкин. Дастур тузишни шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин: 1. Маҳсулот сотиладиган бозорни таҳлил этиш лозим. Таҳлил икки ёқлама узвий боғланган ҳолда қилинади. Биринчиси, корхона ишлаб чиқарган маҳсулотнинг бозордаги ижобий томонларини ўрганиб чиқиш, иккинчиси салбий томонларини чамалаб кўриш. Иккала ҳолда ҳам тадбиркор талаб ва таклиф ўзгариши, фан ва техника ютуқлари, рақобат ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда бир йилдан беш йилгача башорат қилиши керак. 2. Корхонанинг ички имкониятларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда мақсадни тўғри қўя билиш. Энг яхшиси, корхонанинг кучли томонлари ва камчиликлари бир-бири билан солиштирилиб, талаб ва таклифнинг ўзгаришига боғланади. Солиштириш натижасида қайси мақсад имкониятга мос келади, қайсиниси мос келмаслиги яққол кўриниб қолади. Шулар асосида тадбиркор ўз мақсадини яна бир бор қайта кўриши лозим. Сўнгра имконият мавжуд бўлган, уддасидан чиқа оладиган вазифалар танланади. 3. Корхона фаолияти ривожланишининг энг фойдали вариантини танлаб 16 www.arxiv.uz олиш. Корхонанинг хом-ашёси ва ташкилий имкониятлари мажмуаси аниқланади. Бунда асосан учта кўрсаткичга эътибор бериш керак: а) корхонанинг бозор муҳитида тутган ўрни, яъни чиқариладиган маҳсулотларнинг қанчалик талабга жавоб бераётганлиги, сифат жиҳатидан ҳам, сон жиҳатидан ҳам; б) корхона қайси хўжалик шаклига мансублиги, яъни тармоққа қарашлими ёки хўжалик секторигами ва х.к,; в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турининг хилма-хиллиги, яъни таклиф этилаётган турнинг талабга қанчалик мос келаётганлиги. Юқорида қайд этилган кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, корхона доирасида ҳам, бозор шароитида ҳам ўзининг келиб чиқиши ва хусусиятларига кўра башорат қилиш анча мушкул ишдир. Шу сабабли дастур тузишда учинчи босқични ўрганаётганда қўшимча маслаҳатчиларга мурожат этиш мақсадга мувофиқдир. 1. Тадбиркорнинг муҳим вазифаларидан яна бири - бизнес фаолияти билан шуғулланаётганида корхона фаолияти йўналишини белгиловчи асосий қарорларни қабул этишдек мураккаб вазифаларни ўз зиммасига олишдир. 2. Тадбиркор - коммерция асосида янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, янги ишлаб чиқариш технологияларини ёки хатто бизнесни ташкил этишнинг янги шаклларини кундалик ҳаётга киритиб боради. Тадбиркор - таваккалчилик билан ўз иш вақти, меҳнати, ишидаги обрўси, шунинг билан бирга ўзининг шахсий ва ўз компаньонлари ёки акционерларининг сарфлаган маблағлаини гаровга қўйиб иш олиб боради. 5. Тадбиркорликни амалга ошириш шарт-шароитлари ва босқичлари Б из не с в а т ад би рк ор ли кн ин г ю қ ор ид а ай ти лг ан м о ҳи ят и ва хусусиятларидан келиб чиқадики, бизнеснинг яшаши ва ривож топиши учун қуйидаги шарт-шароитлар зарур: - мулкка эгалик қилиш ва пировард махсулдорликка эришиш ва шуниндек 17 www.arxiv.uz моддий неъматларга эгалик қилиш хуқуқини олиш ёки у хуқуқни бошқаларга ўтказиш имконияти; - нисбатан хўжалик субъектларини мустақил фаолият кўрсата олиши, уларнинг хўжалик фаолиятида иқтисодий жиҳатдан эркин бўлиши; жумладан шартнома тузишда, қўшилишда, фаолият турни танлашда, истеъмолчиларни танлашда; - айирбошлаш шаклларини ривожлантириш, яъни товар-пул муносабатларининг мувофиқлиги, жумладан меҳнатни эркин равишда айирбошлаш, ёллаш, бошқачасига айтсак - бозорга бемалол кириш имкониятларининг мавжудлиги. Бизнес фаолияти иштирокчиларининг манфаатлари Бизнес фаолияти иштирокчилари Манфаатлар I. Ички шароитлар: 1. Капитал эгаси, эгалари - Капитални сақлаш ва кўпайтириш; - Доимо бирдек фойда олиб туриш; - Пировард 2. Менеджерлар - Фойда олиш ва фирманинг ривожланишини таъминлаш; - Хусусий 3. Ёлланган ходимлар - Юқори иш хақи; - Иш жойини йўқотмаслик учун ишонч; - Яхши меҳнат шароитлари ва юқори даражадаги ижтимоийII. Ташқи муҳит: 1. Давлат ва жамоатчилик - Иш жойларини яратиш, ижтимоий холат; - Дунё бозорида рақобат қилиш қобилияти; - Баҳо даражасининг бир меъёрда туриши; - Якка хокимликка қарши кураш чоралари билан бозор 2. Хом ашё етказиб берув- чилар - Юқори даромад ва кам харажатлар; - Шартнома алоқаларининг мўътадил-лиги 3. Кредиторлар - Юқори процентлар; - Кредитни қайтариш кафолати; - Фирмага таъсир этиш имконияти. 4. Истеъмолчилар - Кенг танлов имконияти; - Маҳсулотнинг юқори сифатда бўлиши; - Баҳонинг паст даражада бўлиши; - Сервис хизматининг юқори Би знес ф аоли ятини амалга оши риш шарт-шароитл ари ичк и ва ташқи шароитларга бўлинади: 18 www.arxiv.uz - ички шароитлар - капитал ёки сармоя эгалари, менеджерлар ва ёлланган меҳнат ходимлари ўртасидаги муносабатлардан ташкил топади; ташқи муҳит ёки шароитлар - бизнес фаолиятини ташкил этувчилар билан давлат ва ижтимоий ташкилотлар, тузилмалар, хомъашё етказиб берувчилар, кредиторлар ва истеъмолчилар ўртасидаги алоқадорлик, боғлиқлик, уларнинг бир-бирига ўзаро таъсири билан ифодаланади. Тадбиркорликни амалга ошириш босқичлари: 1-босқич - Шароит ва холатларни ўрганиш. Яхши тинглаш ва изчил ҳар-бир иқтисодий ходисаларни ўрганиш қобилиятига эга бўлиш ишбилармон учун энг керакли воситалардан биридир. Энг керакли ахборотларни юқори малакали мутахассислар, экспертлар, матбуот воситалари ва шулар қаторида дўстлардан билиб олиш катта санъатни талаб этади. 2-босқич - Ишлаб чиқариш соҳасини танлаш Сиз ўз вақтингизни шароитини яхши ўрганиб, ўз ўрнингизни ҳам топдингиз дейлик. Сизнинг эндигина қадамингиз махсус соҳангизни танлашдан иборат. Буни икки йўл билан амалга ошириш мумкин: 1. Ўзингизнинг қандайдир ички ҳис-туйғуларингизга ишонган ҳолда; 2. Чуқур, изчил ўрганишлар ва текширишлар асосида. Режали, унумли стратегик ишбилармонлик катта пул ютуқларига эришишга олиб келади. 3-босқич - Якка ёки жамоа шаклидаги ишбилармонликни юритиш Якка ишбилармонлик шундан иборатки, бизнесмен ҳам таваккалчиликни, ҳам жавобгарликни ўз бўйнига олади. Мабодо сиз эҳтиёткорлик қилмоқчи бўлсангиз, таваккалчилик миқдорини камайтирмоқчи бўлсангиз, жавобгарликни айрим шериклар билан ўзаро бўлишишингиз мумкин. Бу вақтда сиз жамоа ишбилармонлигини танлайсиз. Ташкилотингизнинг қандай шаклда бўлишини танлаш жуда катта аҳамиятга эга. Сизнинг фаолиятингиз на фақат ўзингизнинг ҳоҳишингизга, яшаш муҳитингизга, балки жамиятингиз фаолиятига, талабларига ҳам жавоб бериши лозим. 19 www.arxiv.uz 4-босқич - Бозор муҳитига таъсир этиш усуллари Бозор муҳити - сизнинг рақибингиз. Сиз ёки хужум қиласиз, ёки ҳимояга ўтасиз. . Маҳсулотларга бўлган талаб жуда ўзгарувчандир. Бу ўзгаришларни доимо кузатиш ва уларни ўз фаолиятингизда доимо эътиборга олиш лозим. Сарф бўлаётган харажатларни нимага кетаётганини ҳамма вақт кузатинг, хатоларга иложи борича йўл қўйманг. Сиз ҳамма вақт, қийин пайтларда ҳам, олдинда боришингиз керак. Шундагина ютуқ сизни, сиз ютуқни топасиз. 5-босқич - Маҳсулот билан бозор муҳитига чиқиш Эртами, кечми, бир куни албатта - бозор муҳитига ўз маҳсулотингизни таклиф этасиз. Бунинг учун сиз ўз маҳсулотингиз баҳосини ҳам ҳал қилишингиз лозим. Айтайлик, сизнинг маҳсулотингиз жуда ажойиб, ҳали бундай маҳсулотдан хеч қаерда йўқ. Маҳсулотингизнинг баҳоси қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт: - баҳо маҳсулотнинг сотилишига имкон берсин; - маҳсулот яратиш учун сарф бўлган маблағларни қоплаши лозим; - баҳо фойда ва иложи борича кўроқ фойда келтириши керак. Бозор муҳитига янги маҳсулот билан чиққанда, ҳали бундай маҳсулот ҳеч кимда йўқлиги сабабли, унинг баҳосини жуда ҳам юқори белгилаш мумкин ва натижада кўрадиган фойдангизнинг миқдори ҳаддан ташқари кўп бўлади. 6-босқич - Маҳсулотни талабгорга етказиш Маҳсулотингизнинг баҳосини, яъни нархини аниқлаганин-гиздан сўнг, эндиги вазифангиз - маҳсулотингизни талабгорларга етказишдир. Бу иш билан шахсан ўзингиз шуғулланишингиз ҳам ёки бўлмаса, бу ишни бошқа мутахассис ташкилотларга топширишингиз ҳам мумкин. Маҳсулотларингиз сотилгандан кейин ҳам харидорларга қўшимча хизмат кўрсатиш хақида ўйлаб кўрсангиз бўлади. Албатта, тижорат тўғрисида ҳам унутмаслик керак. Маҳсулотингизнинг бошқа маҳсулотларга нисбатан эга бўлган устунликларини битта қўймай талабгорларга етказиш лозим. 7-босқич - Ишлаб чиқариш ва натижа 20 www.arxiv.uz Сиз ишлаб чиқариш востиларига маълум харажатлар қилдингиз, бўлажак маҳсулотингиз ажойиб, талабгорлар кутишмоқца. Фақат, уни ишлаб чиқариш, яратишгина қолди. 21 www.arxiv.uz Фойдаланилган адабиётлар : 1. Ўзбекистон республикасининг конституцияси . (Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши П-сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган), Тошкент, «Ўзбекистон», 1992 йил. 2. Ўзбекистон республикаси. қонунлар ва фармонлар . 1-китоб, Тошкент, «Ўзбекистон», 1992 йил. 3. Ўзбекистон республикаси. қонунлар ва фармонлар . 2-китоб. Тошкент, «Ўзбекистон», 1994 йил. 3-китоб Тошкент, «Ўзбекистон», 1995 йил. 4. Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида »ги Қонуни, 1990 йил 30 октябрда қабул қилинган. 5. Ўзбекистон Республикасининг « Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида »ги Қонуни, Тошкент, «Халқ сўзи» газетаси, 2000 йил 25 май. 6. « Ўзбекистонда тадбиркорлик тўғрисида »ги Қонуни, 1991 йил 15 февраль. 7. Ўзбекистон Республикасининг « Лизинг тўғрисида »ги Қонуни, 1999 й. 14 апрель. 8. Ўзбекистон Республикасининг « Банкротлик тўғрисида »ги (янги таҳрири) Қонуни, 2003 йил 24 апрель. 9. Ўзбекистон Республикасининг « Фермер хўжалиги тўғрисида »ги Қонуни, 1998 йил 30 апрель (Қонун 1998 й. 1 июлдан амалга киритилган). 10. Ўзбекистон Республикасининг « Деҳқон хўжалиги тўғрисида »ги Қонуни, 1998 йил. 30 апрель (Қонун 1998 й. 1 июлдан амалга киритилган). 22