logo

Иқтисодий тизимлар. Ўзбекистонда бозор Муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. Давлат мулкини Хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодиёт. Жаҳон иқтисодиёти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

153.5 KB
Иқтисодий тизимлар. Ўзбекистонда бозор Муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. Давлат мулкини Хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодиёт. Жаҳон иқтисодиёти Режа: 1. Иқтисодий тизимлар. 2. Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. 3. Давлат мулкини хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодиёт. 4. Жаҳон иқтисодиёти. 5. Эхтиёж ва ресурслар. 6. Ишлаб чиқариш. 7. Менежмент ва маркетинг. 8. Иқтисодиётни эркинлаштириш. 9. Экспорт ва импорт. 10. Монополия, антимонопол ва аграр сиёсат. Ҳозирги кунда ҳар бир жамият аъзосининг олдида бозор иҳтисодиёти қонуниятлари , унинг Ўзбекистон Республикасида қандай амалга оширалаётганини , бу қонуниятларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни , пировард натижада талаб даражасида хизмат кўрсатиш ва товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг сирлари билиб олиш вазифалари турибди . Ўзбекистон Республикасининг келажакда буюк давлат бўлиши кўп жихатдан ҳозирги кунда таълим-тарбия олаётган ёшларга боғлиқ. Улар онги, тадбиркорлиги, дунё қарашини шакллантиришда тарбиянинг бошқа турлари қатори иқтисодий тарбиянинг ҳам аҳамияти беқиёсдир. Иқтисодий тарбиянинг қуйидаги муҳим вазифаларини алоҳида кўрсатиб ўтмоқ зарур: - биринчидан, жамиятни ҳар бир аъзосининг муқаддас бурчи ва шарафли иши бўлган меҳнатга енгил ва ижодий муносабатда тарбиялаш; - иккинчидан, иқтисодиёт қонун-қоидаларини тезда ўзлаштириб, ўз кундалик иш фаолиятларига тадбиқ этишни шакллантириш; - учинчидан, бу тарбия ишларининг ижтимоий ташаббускорлигини ривожлантиришга, ишлаб чиқаришни, корхонани бошқаришда иштирок этишга кўмаклашади; - тўртинчидан, жамият аъзоларинг ўз кичик бизнесларини ташкил этиш Билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик, ишбилармонлик каби хислатларни шакллантиради; - бешинчидан, энг муҳими бу тардиянинг вазифаси барча ишчи хизматчиларда ишлаб чиқариш жабхасининг хўжайини туйғусини мустахкамлайди. «Иқтисод» сўзи тор маънода инсон яратган барча неъматларни, табиятдаги барча бойликларни, инсоннинг мехнатини тежаб-тергаб ишлатиш маъносини ифодалайди. Кенг маънода иқтисодиёт инсоннинг тирикчилиги ўтказишга қаратилган хўжалик фаолияти бўлиб, бу фаолият ишлаб чиқаришдан бошланиб, яратилган махсулотларни истеъмол этиш билан якулланади. Иқтисодиёт инсон фаолиятининг асосий жихати, жамият ҳаётининг пойдеворидир. Шу боис «аввал иқтисод, сўнгра сиёсат» дейдилар. Инсоннинг иқтисодий саъй-ҳаракатлари негизида ҳамиша муайян қонун-қоидалар ётади. Шу боис уларни билишга интилиш қадимдан мавжуд. Иқтисодий тизимлар. Иқтисодий фаолият маълум иқтисодиёт тизим шароитида амалга ошади. Иқтисодий тизимга қуйидагилар киради: а) иқтисодий ресурслар б) иқтисодий алоқала рёки муносабатлар в) иқтисодий механизм г) иқтисодий сиёсат. Иқтисодий тизимлар тарихан 4 турга бўлиш мумкин: 1. Ананавий ёки натурал иқтисодий тизим: бу ўта кўхна ва қўлоқ тизим, узоқ вақтгача ўзгармай қолгани учун архаик (эски) тизим деб бахоланади. Бу тизимда қўл мехнати хукмрон, ишлаб чиқариш натурал характерга эга; мехнат унумдорлиги ва турмуш даражаси ғоят паст. Иқтисодий алоқалар хўжаликнинг ўз ичида юз беради. Бошқалар билан олди-сотди муносабатлари бўлмайди. Бу табиатан берк иқтисод давлат сиёсати таъсиридан холи бўлади. Ананавий иқтисодий тизимнинг аломатлари ҳали цивилизация гирдобига тортилмаган, уруғ-аймоқчилик шароитида яшаётган баъзи бир Афрмка ҳалқларида учраб туради. 2. Бозор иқтисодиёти тизими: бу бозордаги талабни қондиришга қаратилган, бозор орқали хукмронликни тақозо этувчи эркин ва демократик иқтисодий тизим. У хусусий мулкчилик бор учун ишлаш чекланмаган иқтисодий танлов, наф кўриш ва рақобат каби тамойилларга асосланган. Бозор тизимида даромад топиш чегараланмайди, бой бўлиш тақиқланмайди. Ўзига тўқ, фаровон яшовчи одамларнинг моддий тенгсизлиги мавжуд бўлади. Бозор изими асосида товар ишлаб чиқариш ва пул ётади. Бозор тизими дунёнинг ҳамма мамлакатларида бор, лекин уни ривожлантириш босқичлари бир хил эмас. 3. Тоталитар-режали ёки буйруқбозлик-маъмурий иқтисодий тизими. Бу тўла тўкис давлатлаштирилган иқтисодий тизимдир. Унинг асоси давлат мулки хисобланади, ишлаб чиқариш давлатнинг режа-топшириқларига биноан юргизилади, нима ишлаб чиқариш давлат буйруғига асосан ҳал этилади. Бой бўлиш таъқиқланади, қамбағалларнинг тенглиги ҳукум суради. Бундай иқтисодий тизим собиқ социалистик мамлакатларида мавжуд бўлган. 4. Аралаш иқтисодий тизим. Бу хар хил даражпадаги бозор ва нобрзор аълоқа муносабатларининг қоришмасидан иборат тизимдир. Бу тизимда бозор воситалари билан биргаликда режалаштириш, хамкорлик ва саховатга асосланган иқтисодий алоқалар мавжуд бўлади. Иқтисодиёт юксак технология, ғоят юқори мехнат унумдорликка асосланади, бу эса моддий тўкинчиликни таъминлайди. Ахолининг кўпчилик қисми мулк сохибига айланади. Давлат ўз сиёсати билан иқтисодиётга фаол таъсир этади. Аралаш тизим иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда, хусусан, ривожланган мамлакатларда мавжуд. Ананавий тизим бозор тизимига, у эса аралаш иқтисодий тизимга айланади, лекин бу жараён хар хил кечади. Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. I. Бозор иқтисодининг туб белгилари ва моҳияти. Бозор иқтисодиёти – товар-пул муносабатларига асосланган ва уларга хос иқтисодий қонунлар асосида бошқариладиган иқтисод туридир. Бошқача айтганда ер юзидаги барча ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлган эркин сохибкорлик хукмрон жойлардаги иқтисоднинг асосий туридир. Турли товар ишлаб чиқарувчилар бозорда ҳам сотувчи, ҳам харидор вазифасини бажаришади. Бозорда товарлар бевосита эмас, балки пул воситасида айрибошланади. Товар пул муносабатлари умуминсоний ходиса, улар турли тизимларга хос, уларни бир-бирига боғлаб туради. Бозор иқтисодиётининг туб белгилари қуйидагилардан иборат: 1. иқтисодий плюрализм – яъни мулк шаклларининг ва хўжалик юритишнинг турли туман бўлимидир. Масалан: собиқ иттифоқ даврида давлат, колхоз- кооператив мулкига қарши хусусий мулк эгаси тушунчаси хукумронлик қилади. Шунингдек, турли шаклдаги мулклар эркин, ёнма-ён, ҳеч бир чегараланмаган холда ривожланади. Хўжалик юритишнинг эса якка тартибда, жамоа-уюшмага бирикган холда, шерикчилик-пайчилик, ёки акциядорлик асосида, ўз маблағига ёки қарзга олинган маблағига таяниб ва бошқалардан кенг фойдаланилади. 2. Бозор иқтисодиёти – эркин иқтисодиётдир. Бунда мулк эгаларининг тўла мустақиллиги тушунилади. Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўз товарини ёки пулини ўз хохишича ишлатади, бунга у тўла хақли. Бозор иқтисодини ташкил этувчиларни тадбиркорлар тарқоқ холда фоойда-зарарни ўз зиммаларига олган холда иш кўрсаларда, уларни бозор бирлаштиради. 3. Бозор иқтисодиёти шароитида ўзаро муносабатлар манфаатларини кўзлаган холда ўрнатилиб, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар бир-бирларини эркин танлайдилар. Бозор иқтисодиётида товар етакчилиги бўлмаганлиги учун истеъмолчи товар ва хизматларнинг сифати ва нархига қараб танлаб олиш имкониятига эга бўлади. 4. Яна бир мухм белгиси – нархларнинг либераллашуви яъни эркин ташкил топиши (талаб ва истак асосида). 5. Му ҳи м белгилардан я на бири – Рақобатдир. Ҳар хил шаклдаги мулк эгалари фирма, корхона, хўжаликлар, давлат, махкама ва идоралар бозорга сифатли товар чиқарсалар, уларнинг истеъмолчи Билан ишончли алоқАси узоқ давом этиши акс холда эса кризис рўй беради. 6. Маркетинг – бозор регуляторлари – бозордан талаб ва истакни ўрганиб ишлаб чиқишга етказадилар, хамда ишлаб чиқаришни бозорга мослашувини таъминлайди. 7. Бозор иқтисодиётининг ўзига хос ижтимоий адолат қоидалари бор. Иқтисодиётдаги ресурслар миқдори, уларни самарасига қараб ишлаб чиқилган товарлар ва хизматларни тақсимлаш ва шунга мос равишда даромадга эга бўлиш, юқори турмуш даражасига чиқиш адолат ҳисобланади. Шунга кўра юқори даромад олиш, ўзининг турмуш фаровонлигини яхшилаш адолат принципидир. Бу эса ҳаммани тенглаштириш дегани эмас, балки жамиятни табақаланишига олиб келади. Иқтисодий субъектлар ўз мехнатларига, ишбилармонлиги ва мулкига қараб бир биридан фарқланади, уларнинг даромади, турмуш тарзи ва даражаси жамиятдаги мавқеига кўра табақаланадилар. Юқори табақалар (бойлар)га хавас ва интилиш билан яхшироқ ишлашга ҳаракат қилинади. 8. Бозор иқтисодиёти мослашвчан иқтисодий тизимдир. У шароит ўзгаришига дархол жавоб бера оладиган ва бозорда нима етишмаса, шуни етказиб истеъмолчи талабини қондиришга ундайди. 9. Яна бир мухм белгиси – новацияга (янгиликни жорий этишга) мойиллигидир. Фан-техника янгиликларини тезда ишлаб чиқаришга жорий этиш билан, янги технологияни қўллаш орқали кўп ва сифатли махсулотлар ишлаб чиқилади. II. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг зарурати. Бозор иқтисодиётига ўтиш ХХ асрга хос бўлган умумжахон воқелигидир. Бу жараён кишиларнинг хохиш-иродаси эмас, балки объектив заруратдир. Жахондаги ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, фақат бозор муносабатлари заминидагина ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш, кўплаб ва сифатли товарлар яратиш, уларга бўлган талабни қондириш, тежамли хўжалик юритиш, тўкинчилик яратиб, ҳалқ фаровонлигини яратиш, ҳалол ва самарали мехнатни қадрлаб, адолатни ўрнатиш мумкин бўлади. Маълумки бугунги кунда жаҳон (1999 йилдан Россия 8 мамлакат)да энг ривожланган мамлакатлар бор бўлиб, улар саноат ишлаб чиқариш 70%ни беради. Бундан ташқарии Жанубий Корея, Сингапур, Таиланд каби (осиё йўлбарслари) тезривожланиб келаётган мамлакатлардир. Масалан: Жанубий Корея 1965-1987 йилларда ахолии жон бошига яратилган миллий даромад 6,4% га кўпайди, натижада қолоқ, қамбағал мамлакатдан ривожланган, бой, ҳалқи тўқ мамлакатга айланди. Ғарб экспертлари иқтисодий ривожланиш самарадорлигини 10 баллик системада бахоланганларида қуйидагича бўлади: Сингапур-10; Япония-9,4; Тайван, Гонконг ва АҚШ-9,1; Канада-9; Қозоғистон-2,7; Украина-2,3; Россия-2,2; Монголия-2,1; Ўзбекистон-1,9; Туркманистон-1,7; Тожикистон-1,1. Дунё иқтисодиётида тутган ўрни, нуфкзи ва салохияти (10 иқтисодий кўрсаткичга кўра 1993 йил якунига кўра Япония-1, АҚШ-2,Укпаина-145, Россия-149, Малайзия-33, Қозоғистон-148, Монголия-151, Туркманистон-158, Тожикистон-160, Куба- энг охирги 169 ўринни эгаллайди. Бозор муносабатлари иқтисоднинг жадал ьоришини таъминловчи учта кучни юзага келтирди: 1. Иқтисодий фаолият эркинлиги – бу уддабуронлик учун кенг имкониятлар беради. 2. Рақобатлар кураши – бу ким ўзди қоидаларини юзага келтиради ва новацияга ундайди, техника-технологияни мехнат унумдорлигини оширишга, қаттиқ мехнат интизомига олиб келади. 3. Даромадларнинг чекланмаслиги – бу қўшимча даромад топишга интилишни пайдо қилади. Бойликка хавас иқтисодий фаолликка олиб келади. III . Бозор муносабатларига ўтиш моделлари. Ҳалқаро тажрибада бозор иқтисодиётига ўтишнинг бир қанча АҚШ, Германия, Хитой, Швеция, Япония, Туркия, Жанубий Корея моделлари машхур. Бу моделларнинг ҳар бири ўз даврида ўз мамлакатларига мос ва хос равишда хизмат қилган ва шухрат келтирган. Масалан: АҚШ моделининг ўзига хос хусусияти унинг тадбиркорликни аҳоли орасида кенг ёйишга, оммавийлигига эришишга интилишидадир. Ҳар бир Америка фуқороси ишбилармонлик фаолиятини қўллаб қувватлашга иқтисодий фаоллигини, хусусий манфаатдорлигини ошириш, бойиши учун шарт-шароит яратишга қаратилган. Агар мамлакат иқтисодий ривожланишида айрим зиддиятлар, пасайиш, инфляция сингари нохушликлар вужудга келса, кўплаб суғурта, хайрия жамғармалари ва давлат томонидан кўплаб қувватланиб борилади. Давлат қаттиққўл, мехрибон отадек барча иқтисодий қонунларни тўла ва тўғри бажарилишини кузатиб, назорат қилиб боради. Японча модел эса урушда вайронага айланган мамлакатни ўз ахолиси хисобига, хукуматнинг хар томонлама ва сўзсиз қўллаб-қувватланиши, хамда япон ватанпарварлиги туйғуси асосида яратилган. Бу модел ишлаб чиқаришни четга товар ишлаб чиқаришга мослаштириш, технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, мехнат унумдорлигини ошириш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш хисобига вужудга келган. Кейинчалик ахолига давлатни ёрдами кучайтирилди ва умумий фаровонликка эришилди. Шведча модел эса иқтисодиётни кўпроқ ижтимоий йўналишида, яъни иш хақи орасидаги фарқнинг юқори эмаслиги Билан ажралиб турди. Бунда миллий даромад ахолининг эхтиёжманд қисмига кўпроқ тақсимлаш, хама табақаланиш ва тенгсизликни камайтиришга қаратилганлиги учун хам, бугунги кунда Швеция ахолиси фаровонлик жихатдан жахонда етакчи ўринни эгаллайди. Юқорида келтирилган моделларни умумлаштириб, бозор иқтисодиётига ўтишни уч турга бўлишимиз мумкин: 1. Ғарбий Европа ва бошқа ривожланган мамлакатлар йўли. 2. Мустамлакачиликдан озод бўлиб, мустақил тараққиёт йўлига кириб ривожланган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари йўли. 3. Мустақил давлатлар хамдўстлиги мамлакатлари, ёки социализмда яшаб, эндиликда бозор иқтисодиёти йўлини танлаган мамлакатлар йўли. III. Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. Ҳамдўстлик мамлакатларида (Ўзбекистон ҳам) ўта марказлашган ва ягона бир марказдан бошқарувчи иқтисодиётидан – бозор иқтисодига ўтиш зарурлиги қуйидаги босқичларни тақозо этади: 1. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг хуқуқИй асосларини яратиш, яъни юридик қонунлар тизимини яратиш. 2. Бозор инфраструктурасини шакллантириш – яъни бозор иқтисодиётига хос алоқаларни ўрнатишга кўмак берувчи бозорга хизмат кўрсатувчи сохаларини, ташкилот, корхона, муассасаларни яратиш. 3. Мулкчилик ва хўжалик юритиш усулларини хусусийлаштириш. 4. Нарх-навони либераллаштириш – нархларни эркин қўйиб юбориш, нарх устида давлат назоратини минимал даражага келтириш. Бозор иқтисодига ўтишнинг умумийлиги – хусусий мулкчилик иқтисодий жараёнларни бошқариш ва уйғунлаштиришда талаб, таклиф қоидаларининг бир хил бўлиши ва бошқалар билан бир қаторда хар бир мамлакатнинг ўз йўли мавжуддир, бунга унинг миллий келиб чиқиши, жойлашган ўрни, ривожланганлик даражаси, ресурслари ва бошқа омиллари сабаб бўлади. Президент И.А.Каримовнинг 1993 йилда нашр қилинган «Ўзбекистон бозор муносабатлрига ўтишнинг ўзига хос йўли» китобида давлатимизнинг Янги иқтисодий муносабатларга ўтишнинг жахон тарихида мислсиз андоза ғоясини олға суради. Бу ғоя уч таркибий қисмдан иборат: 1. Ижтимоий жихатдан йўналтирилган бозор иқтисодиёти миллий андозаси мохиятининг тавсифи. 2. Қаътий марказлаштирилган, маъмурий буйруқбозлик тизимидан хўжалик юритишнинг бозор муносабатларига ўтишнинг энг мухм тамойиллари. 3. Иқтисодий ислохотларни амалга оширишнинг Аниқ йўналишдари. Ўзбекистонда бозор маносабатларига ўтишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: Биринчидан : Иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги, хам ички хам ташқи муносабатларнинг мафкурадан холи бўлиши. Иккинчидан : Ўтиш даврида бош ислохотчи ва республикада амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг бош ташаббускори бўлмоғи зарур. Учинчидан : Қонунлар ва уларга риоя этишнинг устиворлигини таъминлаш. Тўртинчидан : Фуқороларнинг, Айниқса, кам даромадли оилаларнинг ижтимоий ҳимоялаб бориш сиёсатини олиб бориш. Бешинчидан : Бизнинг шароитимизда бозор муносабатларига босқичма- босқич ўтиб бориш керак. Бу тамойиллар аниқ вазиятга, ўзбек халқи рухияти, турмуш тарзи ва анъаналарига асосланган. Давлат мулкини хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодиёт. Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодчиларини олдида бир қанча муаммолар борки, улар барча давлатларга тегишлидир. Буларга асосан ер юзида тинчликни сақлаш, атроф мухитни ифлосланишини олдини олиш, хом ашё ва энергия танқислиги иқтисодий ривожланишининг нотеккислиги, озиқ-овқат танқислиги ва очлик муаммолари ётади. Ер юзида тинчликни сақлаш инсоният олдида турган энг мухм муаммолардан бири бўлса, инсониятнинг иқтисодий фаолияти натижасида атроф-мухитнинг ифлосланишини асраш асосий вазифа хисобланади. Маълумки, ер юзида табиий ресурслар миқдори чекланган бўлиб, улар нихоят даражада нотекис тақсимланган. Натижада, миллион йиллар давомида тўпланган ер ости бойликлари инсониятнинг ХХ-Х I асрлардаги 200 йиллик иқтисодий фаолияти тугатилиши мумкин. Дунё бўйича хар йили яратилаётган иқтисодий бойлик, моддий неъматларнинг 85% ер юзи аҳолисининг 17% истиқомат қилаётган 25 та давлат аҳолиси томонидан истеъмол қилинмоқда. Дуне ўта бой давлатлардан ташкил топган Шимолий ва қамбағал давлатлардан ташкил топган Жанубий қутбларга ажралиб бормоқда. Бу ўз навбатида, келажакда Дуне миқёсидаги ижтимоий низо, сиёсий ва иқтисодий тангликни келтириб чиқариши мумкин. Мулкчиликни рўёбга чиқаришнинг давлат секторига тегишли қуйидаги йўлларни кўрсатиш мумкин: 1. Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий, ташкилий-хўжалик мустақиллигини кенгайтириш. 2. Ўз-ўзини режалаштириш ва ўз-ўзини бошқаришнинг амалиётга тўлиқ жорий этиш. 3. Корхоналар фаолиятини хўжалик хисобига ва ўз-ўзини маблағ Билан таъминлаш принципи асосида ташкил этиш. Шундай қилиб тўлиқ хўжалик хисоби ижара муносабатлари системаси ва бошқа иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқарилади ва умумхалқ улки даражасига кўтариб боради. Натижада ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш воситаларига хақиқИй эгалигини таъминланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш давлат мулкини турли хил йўллар билан иқтисодий жихатдан рўёбга чиқариш Билан бирга, унинг бир қисмини хусусийлаштиришни (приватизация) қилишни тақазо этади. Приватизация – сўзининг луғавий маъноси хусусийлаштириш дегани. Аммо приватизация иқтисодий жихатдан мулкни давлатлаштиришдан чекинишни, давлат мулкини бошқа мулк шаклларига айланишини билдиради. У давлат мулки хисобидан нодавлат мулк шаклларини ривожлантиришдир. Ўтмишда ер, сув, ўрмон бойликлари, бино, иншоот ва бошқа айрим шахсларга уларни давлат олдидаги алохида хизматлари учун, хусусий мулк сифатида бериш мавжуд бўлган. Амма у пайтларда приватизация давлат мулкини фақат хусусий мулкга айланишидан иборат бўлган ва айрим мамлакатларда юз берган. Ҳозирги приватизация – умум инсоний, умумдунё ходисаси бўлиб, монополлашган бозор иқтисодиётига ўтиш билан боғлиқ. Бу ходисаниг ўз моддий асоси бор. Илгарилари ишлаб чиқариш йирик корхоналарда амалга оширилган. Эндиликда эса майда фирмалар доирасида ҳам майда ишлаб чиқаришни амалга ошириш мумкнлиги, фақат тадбиркорлик, ишбилармонлик бўлса баслиги ҳаммага аён. Шу сабабли мулкни давлат иҳтиёрида бўлиш зарурияти келмайди. Шу боисдан приватизация оммавий тус олиб, ҳамма давлатларда юз бермоқда. Приватизациянинг қуйидаги йўллари мавжуд: 1. Давлат корхоналарини акционерлик жамиятига айлантириб, унинг молу- мулки ҳисобидан акциялар чиқариб халққа сотиш, акцияни сотиб олган киши мулкдорга айланади. 2. Ижарага олинган давлат корхонасининг ижарачилар жамоаси томонидан ўзи итопган пулга ёки қарзга сотиб олиб, уни жамоа мулкига айлантиради. 3. Давлат мулки қийматига қараб сертификатлар ёки ваучерлар чиқариб уни фуқороларга бепул бериш. Бунда мулк ҳалқ ўртасида тарқалди, чунки ваучер ёки сертификат корхона акциясини олиш ҳуқуқини беради. 4. Давлат мулкини фақат ишни кўзини биладиган, маъсулиятни ўз зиммасига ола биладиган тадбиркор бошқарувчиларга сотиш. 5. Давлат мулкини хорижий қарзни узиш эвазига чет Эл фирмалари ва фуқороларига бериш. Бунда миллий мулк эвазидан хорижий мулк ўсади. 6. Давлат мулкини аукционларда ким ошди савдоси орқали сотиш. Бунда хам фақат маълум тоифадаги кишиларгина мулк соҳибига айланади. Приватизациянинг бую қоридаги йўлларини қайси бирини танлаш унинг мақсадига боғлиқ. Приватизация давлат мулки монополиясини тугатишга қаратилган. Приватизациянинг цировард мАқсади мулкий маъсулиятни ошириш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдир. Эхтиёж ва ресурсларимиз. Инсоният тирик экан, унинг эҳтиёжи бор. Инсонга берилган рисқу-насиба бу унинг маълум меъёрдаги эхтиёжи борлигини, уни териб ейиш деган сўз иқтисод билан Машғул бўлишини билдиради. Инсон бойлиги жихатидан энг олий жонзод, бошқа жонзодлардан ўзининг ақл-идроки Билан ажралиб туради. Инсон тирик жон сифатида овқатланиш, ухлаш, дам олиш, ўзининг иссиқ-совуқдан асраш эхтиёжларига эга. Ушбу эхтиёжлар моддий эхтиёжлар шаклида ифодаланади. Эҳтиёжларнинг чексизлиги Билан ресурсларнинг чекланганлиги ўртасидаги номутаносиблик иқтисоднинг азалий муаммосидир. Иқтисодий ресурсларни 3 тоифага бўлиш мумкин: 1. Моддий ресурслар. Буларга табиий бойликлар, асбоб-ускуналар, машина- механизм ва ҳар-хил қурилмалар киради. Улар ишлаб чиқаришнинг моддий буюмлашган омилини ташкил этади. 2. Мехнат ресурслари. Буларга мехнатга лаёқайдли аҳоли киради. Иқтисодиёт учун ресурс сифатида аҳолининг фақат сони эмас, балки унинг билими, иш тажрибаси ва махорати аҳамиятлидир. 3. Ишбилармонлик қобилияти. Бу, тадбиркорларнинг ишнинг кўзини билиши, ишлаб чиқариш, тижорат, банк иши ва бошқа фаолиятни самарали бошқара олиши, тавакаллиги, зарар кўриб чу тушиб қолишдан қўрқмасдан хатарли фаолият Билан шуғулланишга жазм этиш, иқтисодий харакатга боришдир. Ресурсларнинг сўнги 2 тури ишлаб чиқаришнинг шахсий-инсоний омили хисобланади. Ресурслар сарифи техника-технология даражасига боғлиқ бўлади. Айтиб ўтганимиздек, хар қандай ишлаб чиқаришда икки омил бўлиб, шахсий-инсоний ва моддий-ашёвий омилларга бўлинади. Шахсий-инсоний омил бу – мехнат қилиш қобилиятидан иборат бўлиш, иш кучи ва унинг фаолият қилишидир. Шахсий-инсоний омил мехнатга лаёқатли аҳоли, унинг жисмоний ва ақлий қобилияти, билим ва савияси, малака ва махоратидир. Моддий-ашёвий омил бу – ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча моддий шаклдаги воситалар. Моддий-ашёвий омил таркибига табиий бойликлар, улардан олинган хом ашёлар, машина-механизм, асбоб-ускуна ва қурулма иншоотлар киради. Бозор учун, бозорда сотиш учун чиқарилган махсулот ва хизматлар товар дейилади. Товарнинг икки хил хусусияти бор. Биринчидан, у кишиларнинг ҳаётий эхтиёжини қондириб, уларга наф келтиради. Иккинчидан, у бошқа товарларга алмаша олиш хусусиятига эгаки, бу унинг алмашув қиймати дейилади. Ишлаб чиқариш. Кишилик жамиятитараққиётининг негизи унинг бир тарихий босқичдан бошқа бир босқичга ўтишнинг асосий ишлаб чиқариш, яъни кишиларнинг яшамоғлари учун зарур истеъмол неъматларини ишлаб чиқариш эканлигини бугунги кунда хама билади. Бир сўз билан айтганда: - моддий неъматлар жамият хаёт ива тараққиёти учун зарур бўлган асосий шартдир; - моддий неъматлар ишлаб чиқариш жамоатчилик ишлаб чиқаришдан то хозирги юксак ривожланган ишлаб чиқаришгача бўлган тарихий тарақиёт йўлини босиб ўтди. Бироқ хар бир тарихий босқичда унинг ўзига хос хусусиятларидан ташқарии, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий хусусиятларидан қаътий назар, ишлаб чиқариш учун умумий бўлган хусусиятларимавжуд. Ҳар қандай ишлаб чиқариш учун инсон Билан табиат ўртасида ўзаро харакат мавжудлиги характерлидир, бу ўзаро харакат мобайнида инсон табият буюмларини ўзгартиради ва ўз этиёжини қондириш учун мослаштиради. Бу жараён хар қандай ишлаб чиқаришда уч моментни-одам мехнати, меҳнат предметлари ва меҳнат воситалари мавжуд бўлиши кўрсатади. Моддий неъматлар ишлаб чиқариш деганда инсонни ўз эхтиёжларини қондириш учун қиладиган мехнат фаолиятларининг йиғиндиси тушунилади. Мехнат предметлари – бу инсон мехнати йўналтирилган, улар устида инсон ишлайдиган нарсаларнинг хаммасидир (хом Аше материаллар ва бошқалар). Мехнат воситаларига эса станоклар, машиналар, асбоб-ускуналар, шунингдек бинолар, иншоотлар, йўллар ва бошқалар киради. Менежмент ва маркетингни ривожлантириш. Менежмент сўзи маъноси бошқариш, мудирлик, ташкил этувчи маъносини англатади. Менежмент фирмани ишлаб чиқариш, тижорат ва молия фаолиятини бошқариш бўлиб, фирма жамоасининг грухий манфатига хизмат қилади. Менежерлар махсус таёргарлик кўрган, бошқаришнинг сир асрорларини, қонун-қоидаларини чуқУр билувчи малакали мутахассислар – ёнланма бошқарувчилар бўлиб, ахолининг алохида ижтимоий қатламини ташкил этади. Менежмент иши – корхрна фаолиятига тегишли қарорлар қабул қилиш ва унинг ишини ташкил этишдан иборат ва юқори, ўрта ва қуйи пағоналардан ташкил топади. Менежмент умумий ва функционал менежментга бўлинади. Умумий менежмент фирма фаолиятининг хамма томонларини ўзаро мослаштириб, фойдани максимумлаштиришдан иборат мақсадга хизмат қилади. Функционал менежмент эса фирма фаолиятининг айрим жихатларини бошқариш бўлиб, унга ишлаб чиқариш, савдо- сотиқ, молия, ишчи-хизматчилар мехнатини бошқариш кабилар киради Менежерлар (инг. бошқарувчи) – корхона ва компания эгалари бўлмаган ёлланма малакали бошқарувчилар. Бозор иқтисодиёти мамлакатларида компания, фирма, корхона, банк, молия муассасаларининг ижроия ҳокимиятга эга бўлган бошқарувчи, директор, рахбар, мудир, маъмурий бошқарувчи каби рахбар ходимлари; облигация заёмлари чиқариш (эмиссия) ва уни капитал бозорда ўтказиш билан шуғулланувчи банк синдикатлари раҳбар гурухлари иштирокчилари ҳам менежерлардир. Ҳозирги замонда ишлаб чиқариш асосан бозор ва баҳога таянади. Бозорда истеъмолчи бошқарувчи бўлиб, у ўз эхтиёжига мос келадиган буюмларни ишлаб чиқаришга даъват қилади. Истеъмолчи нимани ва қанча хохлайди? Бкни билиш учун бозорни ўрганиш керак. Бозорни ўрганишда қуйидаги маслаларга этибор бериш керак: 1. Муайян ўрганилаётган бозорга кимлар чиқаяпти? Кўтара олувчилар, кўтара ва чакана олувчилар, тасодифий сотувчи, олувчилар, уларнинг салмоғи. 2. Ҳаридорларни сотиб олаётган махсулотларга тегишли қандай қарорлар қабул қиладилар? Ката миқдорда кичик миқдорда сотиб оладиларми? Бита сотувчидан ёки бир нечта сотувчидан сотиб оладиларми? 3. Махсулот сотиб олишга тегишли қарорларни қабул қилишда нималар қатнашади? Фирма, ташкилот раҳбари, савдо-сотиқ бўйича мутахассис, ёлланган мутахассис. 4. Сотиб олувчиларга асосий таъсирни Ким кўрсатади? Ташкилот, фирма рахбари, молия бўйича мутасадди ва бошқалар. 5. Сотиб олувчи айнан нимага қараб товарни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Одатда у ёки бу товарни сотиб олиш тўғрисида қарор қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади; товарнинг техник кўрсаткичлари; баҳо чегаралари; етказиб вақти ва шароитлари; техник қаров ўтказиш шарт-шароитлари автомобил, дастгохлар, телевизор, совутгич, чанг ютгичлар учун пул тўлаш шартлари, буюртма миқдори. Одатда у ёки бу товарни сотиб олиш тўғрисида қарорни моддий-техник таъминоти агенти ёки махсус сотиб олиш ишлари Билан шуғулланадиган вицепрезидент қабул қилади. Баҳо ва сотилган товарнинг миқдори орасидаги боғланиш талаб чизиғи дейилади. Нарх ўзгариши билан талабнинг ўзгаришини қуйидаги мисолда тахлил қиламиз. 1 кг буғдой уннинг Талаб миқдори бир ойда, нархи, сўм минг тонна 100 0,5 90 0,7 80 1,0 70 1,5 Аввало, нархнинг хаддан ташқарии ўсиб кетишда. Товарнинг нархи хаддан ташқарии юқори бўлса, уни фақат жуда бой, пулдор одламлар олиш имкониятига эга бўладилар. Нарх паст бўлса, янги истеъмолчиларни олиб келади. Ундан ташқарии нарх паст бўлса, бу ҳолат ҳар бир харидорда бу махсулотдан кўпроқ олиш иштиёқини уйғотади ва аксинча нархнинг ошиб бориши, уни махсулотни камроқ олишга мажбур қилади. Маркетинг инглизча бозор, сотиш маъносини англатади. Маркетинг фирмани бозор Билан боғлаш демакдир. Маркетинг бир қанча муҳм қоидаларга асосланади; товар ишлаб чиқариш талаби ва корхона имкониятларини хисобга олиш; харидорларнинг талаб-эхтиёжини тўла қондирилиши, бўлғуси талаби назарида тутилиши; корхонанинг ишлаб чиқариш йўналишлари; харидор талаби билан корхона мўлжаллаган йўналишини хисобга олиш. Маркетинг учун таклиф этиладиган товарни сотиши ёки сотилмаслигини аниқлаш муҳм. Шунинг учун ҳам маркетингда нарх танлаш муҳм. Хуллас менежмент ва маркетинг кўп қиррали иш бўлиб, фирманинг фаолиятининг етакчи томонларини қамрайди ва фирмани ёки корхонани ривожланишида муҳм рол ўйнайди. Маркетинг бир қанча жуда муҳм қоидаларга асосланади: товар ишлаб чиқариш талаби ва корхона талабларини хисобга олиш; харидорнинг талаб эхтиёжини тўла қондириши, бўлғуси талаби назарда тутилиши; мўлжалланган бозорда товарлар айтилган вақтда ва берилган миқдорда сотилиши; янги товарлани ўзлаштира бориб, корхонанинг узоқ давр мобайнида самарали ишлашига эришиш; корхонанинг ишлаб чиқариш йўналишлари; тутган йўли бозор шароитида ҳаридор талаабига мослашиш билан чекланмай, балки талабни корхона мўлжаллаган йўналишда ўзгартириш. Маркетинг фақат бозордаги талаб эҳтиёжини қондириш воситасигина бўлмай, балки ишлаб чиқариш самарасининг ҳам юқори бўлишига қаратилади. Шу сабабли корхоналарнинг маркетинг хизматини ташкил этиш ката аҳамиятга эга. Фойдаланган адабиётлар: 1. Каримов И.А. «Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йўлида». Т. «Ўзбекистон» 1995 йил 2. Каримов И.А. «Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» Т. «Ўзбекистон» 1996 йил 3. Каримов И.А. «Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари» Т. «Ўзбекистон» 1995 йил 4. www.ziyonet.uz