logo

Хозирги замон гарб иктисодий таълимотларнинг шаклланиши, ривожланиши ва уларнинг макроиқтисодий таҳлили

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

85.5 KB
Ҳозирги замон ғарб иқтисодий таълимотларнинг шаклланиши, ривожланиши ва уларнинг макроиқтисодий таҳлили Режа: 1. ХХ аср 20 йилларида вужудга келган иқтисодий таълимотлари. 2. Ж.М.Кейнснинг иқтисодий қарашлари. Унинг "Бандлик, фоиз ва пул тўғрисидаги умумий назарияси" асари. 3. Янги кейнсчилик, Унинг Ж.М.Кейнс қарашларидаги роли. 4. Самарали талаб назарияси 1. ХХ аср 20 йилларида вужудга келган иқтисодий таълимотлари. Биринчи навбатда "ҳозирги замон" тушинчасига аниқлик киритиш керак. Баъзи иқтисодчиларнинг фикрига қараганда XIX аср бошларида вужудга келган иқтисодий ғоя, таълимот ва концепциялар ҳозирги замонники деб тан олинади. ХХ асрнинг ўрталарида, айниқса иккинчи жаҳон урушидан кейин иқтисодий таълимотлар бир қанча янги қараш, ғоя, концепция ва назариялар билан бойиди, уларни ҳам албатта "ҳозирги замон" иқтисодий ғояларига киритиш табиийдир. Шу ерда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, иқтисодий таълимотларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожи доимо тарихан диалектик равишда рўй бермоқда. Тарихнинг гувоҳлик беришича, маълум даврда юзага келган у ёки бу таълимот вақт ва шароит тақазоси билан доим эволюцияда, ривожланишда бўлади. ХХ асрнинг 50-60 йиллари, айниқса кейинги пайтларда бир қанча аввалдан ривожланган мамлкатлар (АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Канада ва бошқа Европа хамжамияти давлатлари) қаторига янги - янги давлатлар келиб қўшилмоқда. Айниқса, Япония, Туркия ва янги индустриал мамлакатлар "тўрт аждаҳо": Корея Республикаси, Тайвань, Сингапур ва Гонконг ҳамда шулар ривожига яқинлашаётган Малайзия, Таиланд каби давлатлар сони ортиб бормоқда. Илгарилари дам-бадам бўлиб турадиган инқирозлар сони ва кўлами кескин камайди. Бу ютуқлар бир томондан илмий техника инқилоби натижаларидан омилкорлик билан фойдаланилганлиги ва иккинчидан аҳоли ижтимоий талабларини тўлароқ қондириш билан боғлиқ бўлган таълимотлар қўлланилаётганлигидир. Оқибатда кўпчилик мамлакатларда иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик хукм сурмоқда. Аммо капитализм йўлини танлаб олган, бозор иқтисодиётидан фойдаланаётган юзлаб қолоқ давлатлар борлигини хам инкор этиш мумкин эмас. Демак, иқтисодий ривожланишнинг яна бошқа омиллари хам бўлса керакки (иқтисодий концепция, сиёсат), улардан самарали фойдаланаётган давлатлар (уларнинг сони 20-25 та) жаҳон иқтисодиётида ютуқларга эришмоқдалар. Шу тажрибани ўрганиш ва амалиётда фойдаланиш ҳаётий заруриятга айланди. Иқтисодиёт фани учун иқтисодий жараёнларни математик программалаштириш ва моделлаштириш, электрон ҳисоблаш машиналар, компьютерлар, информатика ва кибернетикадан фойдаланиш асосида кенг шакллантириш иқтисодий сиёсат масалаларига тобора яқинлашиб бормоқда ва ҳозирги давр ишлаб чиқаришни бошқариш тизимларида уларнинг аҳамияти кескин ўсиб бормоқда, шунга оид иқтисодий тадқиқот ва таълимотлар ҳам кўпайиб бормоқда. Ҳозирги замон иқтисодий таълимотларининг асосан уч йўналишини ажратиш мумкин: 1. Неоклассик (янги классик); 2. Кейнсчилик; 3. Институционал-ижтимоий. 2. Ж.М.Кейнснинг иқтисодий қарашлари. Унинг "Бандлик, фоиз ва пул тўғрисидаги умумий назарияси" асари. ХХ асрнинг биринчи ярмида иқтисодий инқирозларнинг дамба-дам такрорланиши туфайли кўпгина "капитализмни тартибга солишга" оид иқтисодий ғоялар сони кўпайди. Ана шундай йўналишнинг ёрқин тарафдори бўлиб инглиз иқтисодчиси Жон Мейнярд Кейнс (1884-1946) шуҳрат қозонди. Иқтисодчи, давлат арбоби бўлган Кейнс Итон ва Кэмбридж университетларида иқтисодиёт ва математикадан таълим олди (1902-1906, 1909-1915) йилларда ўқитувчилик қилди. У 1920 йилдан Кэмбридж университетида профессор, 1913-46 йилларда иқтисодий журнал муҳаррири бўлиб ишлади. Унинг дунёқараши ўзи билим олган, сўнгра ўқитувчилик қилган Кембридж университетида шаклланди. У бу ерда иккинчи бир атоқли олим - А.Маршал қўлида таълим олди, аммо унинг изидан бормади ва ўзига хос йўналиш яратди. 1913 йилда унинг биринчи асари - "Пул муомиласи ва Ҳиндистон молияси" китоби чоп этилди. 1919 йилда "Версаль тинчлик шартномасининг иқтисодий оқибатлари" нашр этилиши билан у иқтисодчи сифатида кўпчиликка танилди. Бу асарида у шартномага нисбатан бир қанча танқидий фикрлар билдирган эди. Кейнс 20-30 йилларда иқтисодиётга оид бир нечта китоблар ёзди, аммо унга машҳурлик келтирган бош асари - "Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" (1936) китобидир. Кейнснинг бу асарини тадқиқотчилар А.Смитнинг "Одамлар бойлиги....", К.Маркснинг "Капитал" асарлари билан бир қаторга қўядилар. У ХХ асрнинг энг атоқли асарларидан биридир. Кўпчилик иқтисодчиларнинг айтишича Ж.М.Кейнснинг "Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" ХХ аср иқтисодий фанида бурилиш ясади ва кўп жиҳатдан ҳозирги даврда ҳам мамлакатлар иқтисодий сиёсатини ифодалайди. Унинг бош ғояси шундан иборатки, бозор иқтисодий муносабатлари такомиллашган ва ўзини - ўзи тартиблаб турувчи тизим ҳисобланмайди ва шунинг учун фақат давлатнинг иқтисодиётга аралашуви иш билан бандликни максимал ошириши ва иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам 1929-1933 йиллардаги буюк турғунлик даври классикларнинг бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи тартибловчи иқтисодиёт деган ғояси айни шароитда нотўғри эканлигини кўрсатди. Давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг зарурлиги ва унинг ёрдамида иқтисодиётни тартиблаш мумкинлигини илмий жиҳатдан асослаб берган буюк иқтисодчи Ж.М.Кейнс ҳисобланади. 1940 йилда унинг "Уруш харажатларини қандай қоплаш мумкин" деган китоби нашр этилди. Бу асардаги бош масала капитализмни оқлаш, унинг инқирозларсиз ривожини таъминлашнинг абадийлигини исботлашга уринишдир. Унинг яратган назарияси иқтисодий таълимотлар тарихида алоҳида ўрин эгаллайди ва бу ўзига хос инқилоб бўлди. Кейнс асосий асарининнг бошидаёқ классик мактабга қарши эканлигини баён этади. Биринчи жаҳон уруши даврида ва урушдан кейинги йилларда у пул муомиласи муаммосига алоҳида эътиборини қаратди ва олтин стандартни тартибланадиган валюта билан алмаштириш ғоясини илгари сурди. Бундай тадбирнинг амалга оширилиши давлатнинг макроиқтисодий жараёнга таъсир кўрсатиш дастагига эга бўлиш имконини беради. Асосий назарий муаммолар қиймат, капитал, иш ҳақи ва бошқалар бўйича асосланди. Психологик омилларнинг устунлигига ишонади ва қийматнинг мехнат назариясини, қўшимча қийматни инкор этади, уни ишлаб чиқариш омиллари концепцияси билан алмаштиради. Кейнс капитализм бозор иқтисоди иллатларини тўғирлаш учун давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви тарафдори бўлиб чиқди. Ваҳоланки, аввалги олимлар буни инкор этганлар ва инқирозни тасодифий воқеа деб ҳисоблаганлар. Аввалги тадқиқотчилардан фарқли равишда "самарали талаб"ни, яъни истеъмол ва жамғаришни биринчи ўринга қўяди. У тадқиқотнинг макроиқтисодий услубини, яъни макроиқтисодий кўрсаткичлар бўлган миллий даромад ва жамғармалар ўртасидаги боғланиш ва нисбатларни тадқиқ қилиш ғоясини илгари сурди. Бу тадқиқот усули ўз даврида физиократлар (Ф.Кенэ, А.Тюрго) ва К.Маркс томонидан қўлланилган Кейнсча макроиқтисодий ёндошув, яъни алоҳида хўжалик объектлари бўлган фирмалар иқтсодиётини таҳлил этиш расм бўлган эди. Фирманинг ривожи миллат мамлакат равнақи билан бир деб қаралар эди. Асосий эътибор умумий иқтисодиётга эмас, балки фирмага қаратилган эди. Кейнс таълимоти иқтисодий сиёсат билан чамбарчас боғлиқдир, агар Маркс капиталистик тизимнинг емирилишини башорат қилган бўлса, Кейнс капитализмнинг муҳандиси сифатида уни таъмирлаш йўлларини аниқлаб берди. Кейнснинг умумий бандлик назарияси қуйидагиларга асосланади: Иш билан бандликнинг ортиши туфайли миллий даромад ва истеъмол ортади, аммо истеъмол даромадга нисбатан секинроқ ортади, чунки даромад ортиши билан " жамғаришга интилиш " кучаяди. Унингча, асосий психологик қонун шундан иборатки, одамлар одатда даромадлар ортиши билан истеъмолни ҳам ўстиради, аммо бу ўсиш даромадлар даражасида бўлмайди. Оқибатда даромадлар ўсиши билан жамғариш ортади ва истеъмол нисбати камайиб боради. Охирида эса " самарали талаб " камаяди, талаб шундай йўл билан ишлаб чиқариш ҳажмларига ва бандлик даражасига таъсир этади. Истеъмол талабининг етарлича ўсмаслиги янги инвестицияларга ҳаражатларнинг ошуви йўли билан қопланиши, яъни ишлаб чиқариш истеъмолининг ишлаб чиқариш воситаларига қараб ошуви йўли билан қопланиши мумкин. Шу сабабли инвестицияларнинг умумий ҳажми бандлик ҳажмини белгилашда ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Кейнснинг фикри бўйича инвестициялар ҳажми инвестицияларга бўлган интилишга боғлиқ. Соҳибкор инвестицияларни капиталнинг "энг юқори самарадорлиги" фоиз даражасигача пасайган пайтгача кенгайтиради (фойда нормаси - ўлчанадиган рентабеллик). Қийинчилик шундаки, капиталнинг рентабеллиги пасаяди, фоиз даражаси эса мўътадил бўлади. Бу ҳолат янги инвестициялар учун имкониятни пасайтиради, демак, бандлик ўсиши ҳам камаяди. Капитал " энг юқори самарадорлиги "нинг пасайиши капитал массасининг ўсиши, шунингдек, капиталист - тадбиркорларнинг бўлажак даромадларига ишончсизликка " мойиллиги " билан тушинтирилади. Кейнс таълимоти бўйича бандликнинг умумий ҳажми уч омилга - " истеъмолга мойиллик ", " энг юқори самарадорлик " ва " фоиз нормаси "га боғлиқ. Кейнс очган "асосий психологик қонун" унингча исталган жамият учун қўлланилиши мумкин ва истеъмол талабининг камомади асрий тенденцияга эга ҳамда барча учун ягона истеъмол қонуни мавжуддир. "Капиталнинг энг юқори самарадорлиги" қўшимча капитал бирлиги томонидан вужудга келтириладиган бўлажак фойданинг шу бирликка кетган ишлаб чиқариш чиқимларига нисбатидир. Кейнснинг фикрича, даромад, фойда келтирадиган нарсалар капитал ҳисобланади (бошқа омилларда ҳам шундай). Унингча, капитал ноёблиги, яъни чекланганлиги туфайли фойда келтиради. Капиталнинг кўпайиши борасида унинг самарадорлиги ёки фойдалилиги камайиб боради. Илмий-техника тараққиёти шароитида ва капиталнинг тез жамланиши туфайли бир авлод умри давомида "капиталнинг энг юқори самарадорлиги" нолга тенглашиши мумкин дейди у. Капиталнинг самарадорлиги психологик омилларга боғлиқ экан, энди капиталистнинг ўз корхонасининг келажагига берадиган баҳоси унинг кайфиятига қараб ўзгаради. Кейнс фоизга алоҳида эътибор беради, уни пул қарзи учун берилган ҳақ деб ҳисоблайди. Фоиз унингча муомиладаги пул миқдорига ва "ликвидлик афзаллиги"га боғлиқ (ликвидлик-пулга тез айлана олиш, қадрлилик демакдир). Унинг миқдори "ликвидлик афзаллиги"га тўғри ва муомиладаги пул миқдорига тескари пропорционалдир. Кейнснинг фикрича, фоиз нормаси маълум даврга ликвидлиликдан, яъни бойликнинг ликвид, пул шаклидан воз кечиш ҳисобига бериладиган мукофотдир. Бойликнинг пул шакли энг ҳаракатчан ва қулайдир, шу сабабли капиталист доим ўз бойлигини пул шаклида сақлашга ва ундан ажралмасликка интилади. Мана шу ният, мана шу иштиёқ Кейнс томонидан "ликвидлик афзаллиги" деб аталади. Бу капиталист ликвид шаклида сақламоқчи бўлган ресурсларнинг миқдори билан ўлчанади. Кейнснинг умумий назариясида инвестицияларнинг умумий бандлик хажмини аниқлашдаги асосий роли тўғрисидаги тезис муҳимдир. Улар истеъмол талабининг етарли эмаслигини кенгайтириш масаласи истеъмол талаби ошувидан алоҳида қўшимча ишчиларни жалб этишга олиб келади., бу эса бандлик. инвестициялар туфайли бандликнинг дастлабки ўсуви яна қўшимча бандликни вужудга келтиради, чунки қўшимча ишчиларнинг талабини қондириш зарурати туғилади. Қўшимча бандликнинг ўсиш коэффициентини Кейнс мультипликатор деб атайди, у бир томондан инвестияларнинг ўсиши, иккинчи томондан бандлик ва даромадларнинг ўсиши ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Мультипликаторнинг формуласи: бунда, К - мультипликатор коэффициенти, Yw - даромад ўсиши, Jw - инвестиция ўсиши. Мультипликатор "истеъмолга энг юқори мойиллик" билан боғлиқ, чунки у истеъмолга кетган сарфлар ўсишининг даромадлар ўсишига нисбатини билдиради. "Истеъмолга энг юқори мойиллик" қанча юқори бўлса, мультипликатор ҳам шунча катта ва демакки, бандлик яхши бўлади. Кейнс бир қанча ҳисоб - китобларга асосланиб, АҚШнинг мультипликаторини аниқлади, у 2,5 га тенг экан. Бу даромадлар ўсиши инвестициялар ортишидан 2,5 марта ортиқ дегани, яъни 1 доллар инвестиция 2,5 доллар даромад келтиради. Олим ўзининг иқтисодий дастурларини илгари суради. Унга кўра Кейнс капиталистик жамиятда ишсизлик ва инқирозларнинг муқаррарлигини тан олмайди. Аммо капиталистик тизим механизми бу воқеаларни автоматик равишда ҳал этиш имкониятига эга эмас. Ҳозирги даврда шахсий ташаббус асосида ечиладиган масалаларни марказлашган назорат асосида ҳал қилиш ҳаётий заруриятга айланмоқда. Бунда давлат солиқ тизими, фоиз нормасини dYw K = ---------------- dJw қисман чеклаш, баъзи бошқа йўллар билан истеъмолга мойилликни оширишга ёрдам бериши керак, дейди у. Ҳозирги давр тили билан айтганда, Кейнснинг фикрича, бозор иқтисодиётида талаб ва таклиф автоматик тарзда мувозанатга келмайди. Ўз даврида Ж.Б.Сей ва биз юқорида кўриб чиққан бошқа олимлар бу масалада ягона фикрда бўлиб, ҳар қандай таклиф ўз - ўзидан талабни яратади ("Бозор қонунлари") деган эдилар. Хусусий инвестицияларни рағбарлантириш учун фоиз нормасини тартибга солиш таклиф этилади. Унингча, давлат муомиладаги пул миқдорини ошириш йўли билан фоиз даражасини тартибга солиш имкониятига эга. Муомиладаги пул миқдорини ошириш амалда инфляция (пулнинг қадрсизланиши)ни қўллаш демактир. Тўла бандликни таъминлаш учун фақат инвестицияларни эмас, балки миллий даромадни ҳам тартибга солиш таклиф этилади. Буни ҳал қилиш воситаси сифатида солиқларга мурожаат қилиш керак - дейилади. Аҳолининг "жамғармалари"ни муомилага киритиш мақсадида солиқларни ошириш талаб этилади ва бу омонатлар давлат инвестицияларини ошириш учун фойдаланиши мумкин дейилади. Шу вақтнинг ўзида бойларнинг солиғини оширишга қаршилик қилинади. Кейнс ўз таклифини қуйидагича тушинтиради: Меҳнаткашларнинг солиқларини оширишдан мақсад - уларнинг "жамғармалари"ни камайтириш ва истеъмолни рағбарлантиришдир. Реал иш ҳақини пасайтириш учун инфляция асосида нарх-навонни ошириш йўли билан тавсия этилади. Реал иш ҳақини пасайтирмасдан тўлиқ бандликни таъминлаш мумкин эмас, деган фикр ишчиларга уқтирилади. Даромадлиликнинг пасайиб бориши туфайли бандликнинг бирмунча ортиши илгари банд бўлганларнинг реал даромадлари қисқариши билан боғлиқ. Кейнс ишчиларга мурожаат қилиб, иш ҳақини ошириш учун курашиш керак эмас, дейди, чунки бу жами реал иш ҳақининг ишчиларнинг турли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимланишига олиб келади, унинг ўртача миқдори эса ўзгармайди. У иш ҳақини "ўзгартирмаслик" сиёсатини ўтказиш ва шу йўл билан нарх-наво ўсиши сабабли иш ҳақини ошириш талабларини йўққа чиқаришни таклиф этади. Унингча ишчиларнинг реал иш ҳақининг пасайишига чидашлари керак, чунки шу йўл билан ишсизликнинг олди олинади. Капиталистларга эса реал иш ҳақини пасайтиришнинг аҳамияти тушинтирилади. Кейнс бундан ташқари номинал иш ҳақини пасайтиришга ҳам қарши эмас эди. Ишсизлик ва инқирозларга қарши кураш баҳонасида унумсиз истеъмолнинг барча кўринишлари турли йўллар билан реклама қилинади. Иқтисодиётни ҳарбийлаштириш билан бирга ҳукмрон синфларнинг паразитик истеъмолини ошириш ана шундай йўллар гуруҳига киритилади. Кейнсни ҳозирги даврда ҳаммага яхши таниш ибора бўлган " аралаш иқтисодиёт "нинг отаси дейиш мумкин, бу иқтисодиётда хукумат ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Соф иқтисодиёт деярли хеч қайси давлатда йўқ. Кейнснинг иқтисодий ғоялари биринчи навбатда "буюк инқироз" таъсири остида пайдо бўлди. 1929-1933 йиллардаги бу буюк инқироз Американи ларзага келтирди, ишлаб чиқариш ярмига қисқарди, 17 млн. одам ишсизлар сафига қўшилди, 9 млн. омонатчи куйиб қолди. Ана шундай оғир бир шароитда иқтисодиётни қутқаришнинг ягона муҳим йўли - хукумат ҳаражатларини қисқартириш эканлиги кўрсатиб берилди. Кейнс ўзининг асосий асарининг биринчи сатрларидан бошлабоқ "классик иқтисодий мактабга қарши" эканлигини ёзади (айниқса давлатнинг иқтсодиётга аралашуви масаласида турли фикрлар мавжуд). Ж.М.Кейнс илмий ишлари билан бир қаторда фаол амалий ва сиёсий фаолият билан ҳам шуғилланди. У йирик суғурта компаниясининг раиси, инвестиция компаниясининг бошқарувчиси, давлат чиновниги, молия вазирининг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси лавозимларида ишлади. Буюк турғунлик даврининг бошидан бошлаб Ж.М.Кейнс иқтисодий инқироз ва иш билан бандлик саволлари билан яқиндан шуғиллана бошлади. 1929 йили у ишсизлик муаммолари бўйича иқтисодий кенгаш раиси этиб таинланди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1940) у Британия хазиначилиги маслаҳатчиси этиб тайинланди. 1941 йил у АҚШ хукумати билан ленд - лизе келишуви бўйича материалларни ва бошқа молиявий хужжатларни тайёрлаш учун инглиз хукумати делегацияси таркибига киритилди. 1942 йил Англия банки директорларидан бири этиб тайинланди. Ж.М.Кейнс 1944 йил Ҳалқаро валюта, тикланиш ва ривожланиш ҳалқаро банкини ташкил этиш режасини ишлаб чиққан Бреттон - Вуд валюта конфренциясига ўз мамлакатининг бош вакили қилиб тасдиқланди, кейин эса ушбу ҳалқаро молиявий ташкилотларнинг бошқарув аъзоларидан бири этиб тайинланди. 3. Янги кейнсчилик, Унинг Ж.М.Кейнс қарашларидаги роли. Ж.М.Кейнс ғоялари унинг издошлари томонидан давом эттирилди ва уч оқимга ажралди. Биз бу оқимларни кейнсчилик деб атаймиз. Биринчи, ўнг ва ўта реакцион оқим агрессив монополистларнинг манфаатини ҳимоя қилади, қуроланишни, иқтисодиётни фашистик йўл билан тартибга солишни қўллайди. Иккинчи, либерал оқим монополия манфаатларини ҳимоя қилади, аммо қуролланишни инкор этади. Учинчи оқим бўлган сўл кейнсчилик нинг асосий ғояси миллий даромадни тўғри тақсимлаш йўлидир, чунки бу талаб даражасига самарали таъсир этади. Бу ғоялар инглиз тадқиқотчиси Женни хоним Робинсон нинг "Капитал жамғарилиши" (1956) китобида ифода этилган. Унингча, мехнат унумдорлигининг ўсиши билан иш ҳақининг ошиши яратилган маҳсулотни реализация қилишга ёрдам беради ва техник прогрессини рағбарлантиради. Бунда касаба уюшмаларининг роли катта бўлиши керак. Германия фашистлари Кейнс ғояларини қўлладилар ва унинг китоби дарҳол немис тилига таржима қилинди. Францияда тартибга солинадиган капитализм тарафдорлари пайдо бўлди. Улар ўз назарияларини "дирижизм" деб атадилар (мусиқадаги дирижерликни эсланг). Кейнс таълимоти айниқса АҚШда катта шуҳрат қозонди. Гарвард университети профессори А.Х.Хансен (1887-1975)нинг асарларида бу оқим ривожлантирилди ва дастлаб янги кейнсчилик , кейинроқ эса ортодоксал кейнсчилик деб аталди. Кейнс қоидалари асосан тўлиқ қабул қилинди, аммо масалан, Хансен томонидан стагнация назарияси билан тўлдирилди. Хансеннинг фикрича, капитализм қийинчиликлари унинг ички қарама - қаршиликлари эмас, балки "ташқи импульслар"нинг сусайганлиги туфайлидир. Давлат ҳаражатларини ўстириш учун солиқларни ошириш таклиф этилади, уларнинг фикрича иш ҳақининг 25-30 фоизи эмас, балки 60 фоизи солиқ сифатида олиниши, шунингдек "меъёрдаги инфляция" ҳам таклиф этилади. А.Хансен, К.Кларк ва бошқалар мультипликатор концепциясини тўлдирдилар. Мультипликаторлар таъсири кейинги қатор даврларда ҳам бўлади, яъни узликсиз жараён деб қарадилар. Янги кейнсчилар самарали талабдан ҳам юқори кескин ўсишни тушинтиришга ҳаракат қиладилар. Улар мультипликатор принципини акселерация принципи билан тўлдирдилар. Мультипликатор принципига кўра, инвестициянинг қандай ишлатилиши жуда муҳим аҳамиятга эга эмас, у иш билан бандликни таъминлаб, даромадни ошириши керак. Янги кейнсчилар эса инвестициянинг қандай ишлатилишига катта эътибор бериб, индустирлашган инвестиция тушинчасини киритдилар. Акселератор инвестиция ўсишининг даромад ўсишига, яъни инвестициядан кейинги ва ундан олдинги даромадларнинг фарқлари нисбати билан аниқланади. Мультипликатор ва акселератор ғояларига асосланиб иқтисодиётнинг узликсиз ўсиш схемаси ишлаб чиқилди, унинг асосида давлатнинг капитал қўйилмалари ётади. Давлат бюджети капиталистик иқтисодиётда тартибга солинадиган бош механизм ҳисобланади. Солиқлар иқтисодиёт ўсганда ошади ва инқирозлар даврида камаяди. Давлат тўловлари эса аксинча, инқироз даврида ошади ва ўсиш даврида камаяди. Шу йўл билан Хансеннинг фикрича самарали талаб хажми меъёрлашади. Бунда хусусий капитал қўйилмаларини тартибга солиш ва давлат харажатларини шароитга қараб ўзгартириш чегаралари ҳам белгиланади. Ўсиш даврида давлат харажатларини чеклаш, инқирозлар даврида уни ошириш ва шу йўл билан хусусий харажатларни компенсациялаш таклиф этилади, ҳарбий иқтисод мақаталади, уни конъюктурани меъёрлашнинг энг яхши воситаси деб қаралади (АҚШда ҳарбий харажатлар доим юқори бўлишига эътибор беринг). ХХ асрнинг 40-йиллари Кейнс ғоялари Францияда ҳам шуҳрат қозонди. Кейнс ғояларини тўлалигича (Г.Ардан, П.Мендес-Франс) қабул қилганлар ҳам бўлди. Баъзилар (Ф.Перру) ссуда фоизини тартибга солишини самарасиз деб ҳисобладилар, бундан кўра иқтисодиётни режалаштириш таклиф этилди. Бунда давлат йўли билан тартибга солишни монополистик капиталнинг хусусий манфаатларига мослаштириш керак дейилади. Француз олимлари императив ва индекатив режалаштиришни ажратишади. Императив режалар директив характерга эга (социалистик режалаштириш). Индекатив режалаштиришда режа маркази асосий мақсадларни белгилайди ва турли услублар билан тадбиркорларни маълум хатти - ҳаракатларга йўналтиради. Улар фақат давлат секторидаги корхоналар учун зарурий ҳисобланади (Ҳиндистон, Малайзия ва бошқа бир қанча капиталистик мамлкатларда шу усул қўлланилади.) Узоқ муддатли прогнозлар ва режалар тузиш кенг қўлланилмоқда. Кейнс услуби капитализмдаги иқтисодий инқирозларнинг олдини олишга қаратилган эди, аммо II жахон урушидан кейин АҚШ ва бошқа мамлакатларда бу инқирозлар давом этди. 1948-49, 1953-54, 1957-58, 1960-61, 1967, 1969-71, 1974-75 ва 1981-82 йиллардаги ҳамда бошқа инқирозлар бу фикримизнинг далилидир. Булар Кейнс таълимотини танқид қилиш учун асос бўлди. Масалан, С.Харриснинг фикрича, Кейнс барча қийинчиликларни ҳисобга олмаган. Масалан, тўла бандликка эришиш ҳақида гап боради-ю, қандай қилиб уни доимо таъминлаш ҳақида таклиф йўқ, инфляциянинг энг катта даражаси ноаниқ, давлат қарзларининг чегараси ҳам берилмаган. 4. Самарали талаб назарияси Ж.М.Кейнс "Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" асарида ўз тадқиқотларини классиклар назариясини, жумладан Сей қонуни танқид қилишдан ва самарали талаб назариясини исбот қилиб беришдан бошлади. Сей қонуни классиклар ўртасида тўғри эътироф этилган ва унга амал қилиб келинган. Бу қонунга кўра таклиф автоматик тарзда ўз талабини юзага келтиради. Ж.М.Кейнс эса унга қарши ялпи талаб ўз таклифини юзага келтириш ғоясини илгари суради ва ўзининг самарали талаб назариясини ишлаб чиқади. Самарали талаб назариясига мувофиқ муайян миқдордаги маҳсулот (ёки мехнат) таклифининг баҳоси шуни билдирадики, у тадбиркорни ушбу маҳсулот (ёки мехнат) миқдорини таклиф қилишга рағбарлантириш учун етарли ҳисобланади. Ялпи талаб баҳоси ва маҳсулот (ёки мехнат) хажми ўртасидаги нисбат ялпи талаб функциясини билдиради. Маълумки, тадбиркор муайян миқдордаги маҳсулотни сотгандан кейин даромад олишлари мумкин. Кутилаётган даромад ва маҳсулот (ёки мехнат) ҳажми ўртасидаги нисбат ялпи талаб функциясини билдиради. Агар муайян миқдордаги ишлаб чиқарилган маҳсулот учун кўзда тутилган даромад ялпи талаб бахосидан ошиқ келса, унда тадбиркорлар янада кўпроқ фойда олиш мақсадида маҳсулот миқдорини (ва иш билан бандликни) ортирадилар ва агар кутилаётган даромад таклиф баҳосидан паст бўлса, у ҳолда тадбиркорлар маҳсулот миқдорини (ва иш билан бандликни) камайтирадилар. Фақат кўзда тутилаётган даромад ва таклиф баҳоси ўртасида тенглик бўлган шароитдагина оптимал ҳолат юзага келади. Шунинг учун тадбиркорлар маҳсулот ишлаб чиқаришни ушбу даражада ушлаб туришга интиладилар. Демак, тадбиркорлар учун қулай бўлган ишлаб чиқариш даражаси ялпи талаб функцияси билан ялпи таклиф функцияси кесишган нуқта билан белгиланади, Ушбу нуқтадаги ялпи талаб функциясининг қиймати самарали талабни билдиради. Ж.М.Кейнс таълимоти бўйича, ишлаб чиқариш ва иш билан бандлик "самарали талаб" ўзгариши (динамикаси) билан аниқланади, у истеъмол харажатлари ва инвестицияларни ўз ичига олади, яъни миллий даромад миқдори ялпи харажатлар миқдори билан ифодаланади: Бу ерда: Y - миллий даромад; С - истеъмол харажатлари; I - ялпи инвестициялар. Бунда Ж.М.Кейнс фойдаланилмаган ресурслар мавжуд бўлган шароитда баҳолар ўзгарувчан эмас деб мушоҳада қилади. Хусусан, мехнат бахоси ўзгармас деб қаралади - номинал иш ҳақи касаба уюшмаси ва бошқа ижтимоий омиллар сабабли пасайиши мумкин эмас. Шу билан бир қаторда муаллиф бу ерда ишлаб чиқариш ресурсларидан унумли фойдаланиш имкониятларини очиб берганлиги тўғрисида қайд қилиб ўтади Y= C+I