logo

Хизмат кўрсатиш соҳасида туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларининг ўрни. Хизматлар соҳасида туризм

Yuklangan vaqt:

03.10.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

37.51171875 KB
Хизмат кўрсатиш соҳасида туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларининг ўрни . Хизматлар соҳасида туризм Режа: 1. Туризмнинг иқтисодий моҳияти. 2.Туризмнинг жамият иқтисодиётида тутган ўрни. 3. Туризм турлари ва шакллари. 1.Туризмнинг иқтисодий моҳият Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 июлда қабул қилинган ―Туризм тўғрисида‖ ги қонуннинг 3 моддасида ―турист – вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтича бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс, дейилган. Ҳозирги пайтда туризмга уч хилдаги умумий таъриф берилмоқда. Биринчиси тор маънодаги таъриф бўлиб, унга биноан бу тушунча туристик корхоналар фаолияти билан чегараланади. Иккинчиси, бир ёқлама истеъмолчига қаратилган бўлиб, бу таърифга асосан туризм фаолияти доимий истиқомат қилиш жойидан ташқарида ва ишлаб чиқариш ташвишларидан ҳоли ҳолатда хизмат ҳамда товарларни истеъмол қилиш жараёни сифатида тушунилади. Учинчисига кўра эса, туризм тушунчаси жамиятда инсонларнинг истиқомат қилиш жойидан ташқарида бўш вақтидан фойдаланиши ва бунинг учун зарур бўлган хизмат ва товарлар турларини қайта ишлаш шартлари билан боғлиқ бўлган муносабатлар мажмуасини ифодалайди. Бизнингча, сўнгги таъриф нафақат кенг ва атрофлича, балки туризмнинг жамиятдаги ўрнига янги сифат ва баҳо беради. Бунга, биринчи навбатда, туризм соҳасига, реклама – ахборот хизматлари, транспорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш каби тармоқлар билан бошланадиган ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият каби тармоқлар билан тугайдиган кенг миқёсдаги фаолият турлари кириши сабаб бўлади. Туризм – бу инсонларнинг ҳордиқ чиқариш, соғломлаштириш, меҳмондорчилик, касбий ва иш мақсадларида (ҳақ тўланадиган иш билан шуғулланмасдан) ўзларининг доимий яшаш жойларидан вақтинчалик бошқа давлатлар ёки ҳудудларга ташриф буюришидир. Туризм атамаси узоқ йиллар мобайнида кўпгина давлатларда ишлатилиб келинган. Ушбу сўз ―улкан тур‖ маъносидан келиб чиқиб, дастлаб ―танишув ташрифи‖ни англатган. Асрлар мобайнида туризмнинг асосий белгиси − бу саёҳатчиларнинг бошқа давлатлар халқларининг маданиятидан баҳраманд бўлиш ва улар билан маданий ҳамда иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ҳисобланиб келинган. Туризмнинг асосий мезонлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1. Инсонларнинг доимий яшаш жойидан вақтинча ташқарида бўлиши ва туристик саёҳатларнинг хилма хиллиги. 2. Саёҳатчиларнинг бошқа жойга ташрифи пайтидаги меҳнат фаолияти (ўша жойда) ҳақ тўланиши билан боғлиқ бўлмаслиги ва саёҳат давоми 12 суткадан ортиқ бўлмаслиги. 3. Ташриф буюрган жойдаги манбадан ҳақ тўланадиган иш билан шуғулланмаслик. Қайсидир давлатга иш мақсадида чиқадиган ҳар қандай шахс турист эмас, балки мигрант (мухожир) деб номланади. Бу нафақат халқаро туризмга, балки давлат миқёсидаги ички туризмга ҳам тааллуқлидир. Шуни таъкидлаш лозимки, статистик маълумотларга кўра инсонларнинг қисқа вақтли туристик сафарларнинг асосий қисмини дам олиш куни туризми эгаллайди (2 3 кун), ундан кейинги ўринни унча катта бўлмаган туристик ташрифлар (6 7 кун) ва кичик ҳиссани 8 12 кунлик ташрифлар эгаллайди. Туризм – бу нафақат иқтисодиётнинг тармоғи, балки инсонлар ҳаётининг муҳим қисмидир. У инсоннинг, уни ўраб турган ташқи муҳит билан муносабатларини қамраб олади. Тегишли равишда туризм – бу инсонларнинг доимий яшаш жойлари бўлмаган ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган жойларга ташрифи давомидаги муносабатлар йиғиндисидир. Туризм – бу ихтисослаштирилган туроператорлик ва турагент лик корхоналар ва воситачилар (масалан, транспорт компаниялари) фаолиятидир. Туризм хизматлар таркиби ва хизмат кўрсатилаётган аҳоли категорияларига боғлиқ ҳолда ички ва халқарога бўлинади. Ички туризм – бу мамлакат фуқароларининг доимий яшаш жойларидан миллий чегаралар доирасида дам олиш, танишиш тусидаги қизиқишларини қондириш, спорт билан шуғулланиш ва бошқа туристик мақсадларда вақтинчалик чиқишидир. Халқаро туризм – бу Ўзбекистон ҳудудида чет эллик туристларга сайёҳлик хизматлари ва маҳсулотларини тақдим этиш (кирувчи туризм) ва чет элда сайёҳлик хизматлар ва туристик маҳсулотларни тақдим этиш (чиқувчи туризм) билан боғлиқ бўлган шу соҳа корхоналарининг тизимлаштирилган ва мақсадли йўналтирилган фаолиятидир. Халқаро туризм давлатлараро шартномалар асосида амалга оширилади. Мамлакат аҳолисига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолият миллий туризм деб номланади. Ташкил этилиш услубига кўра режали ва ташаббускорлик туризми фарқланади. Режали туризм – туроператорлар (туризм ташкилотчилари) томонидан ишлаб чиқиладиган ва сотиладиган туризмнинг ҳар қандай турлари. Режали туризм давлат томонидан қонун ва меъёрлаш ҳужжатлар ёрдамида тартибга солинади ва у туризм индустрясининг асосини ташкил этади. Айнан туризмнинг ушбу тури турли туристик тижорат ташкилотлари ва тадбиркорлари фаолиятларининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Ташаббускор туризм − ихтиёрий туристик бирлашмалар, иттифоқлар ва туристик клублар фаолиятига асосланади. Улар туристик фаолиятни тартибга солувчи ўз меъёрлаш ҳужжатларини ишлаб чиқадилар, сафарлар, туристик йиғинлар ва мусобақалар ўтказишади, туристик адабиётлар чоп этишади. .2.Туризмнинг жамият иқтисодиётида тутган ўрни Иқтисодиёт ва туризм бир бири билан узвий боғлиқ. Туризмнинг ривожланиши мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга − ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсишига таъсир кўрсатади. Мамлакат иқтисодиётининг сустлашиши туристик хизматлар таклифининг камайишига олиб келади. Шу сабабли, туризмга ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи умумиқтисодий омилларни билиш ўта муҳимдир. Туризмга ижобий таъсир этувчи омиллар қаторига қуйидагилар киради: 1. Аҳоли реал даромадининг ошиши. Бунинг натижасида аҳоли ўз ихтиёрларида катта маблағ жамғариш имкониятига эга бўлади ва тегишли равишда туристик маҳсулотларга талаби ортади. 2. Даромаднинг текисроқ тақсимланиши. Жамиятда даромад текисроқ тақсимланса, аҳолининг кўпчилик қисми туристик маҳсулотни харид қилишлари мумкин бўлади. 3. Валютанинг барқарор ҳолати. Агарда чет эл валютасининг курси барқарор бўлса, аҳоли уни кўп ҳажмда харид қилади ва халқаро туристик хизматларга бўлган талаби ошади. Туризмга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар: • иқтисодий инқироз ҳолатлари; • ишсизликнинг ошиши, иш ҳақининг камайиши ва ҳоказолар; • валютанинг нобарқарор ҳолати. Хорижий валюта курси юқори бўлса, аҳоли уни кам харид қилади ва натижада мамлакат аҳолисининг чет элларга чиқиши қимматга тушади. Ҳозирги дунёда туризм индустриал шаклга эга: • самарадорликнинг юқори даражаси, инвестицияларнинг тез қопланиши билан тавсифланади; • янги ҳудудларни ўзлаштиришнинг бошловчиси (пионери) ҳисобланади; • табиат ва маданий меросни қўриқлашнинг самарали воситаси сифатида намоён бўлади. Туризмнинг жамиятга таъсирини уч тарафдан − иқтисодий, социал ва гуманитар аҳамиятига қараб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Туризмнинг иқтисодий аҳамиятига икки томонлама: иқтисодий комплекс ва иқтисодий ўсишнинг муҳим катализатори сифатида ёндашиш мумкин. Иқтисодий комплекс сифатида унинг ривожланиши, асосан, дунё хўжалик алоқаларини ўрнатиш ва мамлакатлараро маданий иқтисодий муносабатларнинг тараққий этишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий ўсишнинг муҳим катализатори сифатида эса туризм ялпи ички маҳсулотнинг давлатлараро қайта тақсимланиш канали сифатида намоён бўлади. Халқаро туризмнинг юксалиши Ўзбекистонга чет эллик туристлар оқимининг ўсишига ва мамлакат ялпи ички маҳсулоти таркибида туризм улушининг ошишига таъсир этмоқда. Бу хорижий мамлакатларда яратилган қўшимча қийматнинг маълум бир қисми, маҳаллий туристик корхоналар хизмати орқали юртимизга кириб келиши демакдир. Шу сабабдан ҳам,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ 5611 сонли Фармони билан тасдиқланган ―2019 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясида қайд этилганидек: ―2019 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси қулай иқтисодий шароитлар ва омилларни яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича устувор мақсад ва вазифаларни белгилаш, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва улушини ошириш, хизматларни диверсификациялаш ва уларнинг сифатини ошириш ҳамда туризм инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган‖ 15 . Туристик корхоналар даромадлари туристик харажатлар натижасида шаклланади. Чунки, харажат қилмасдан туриб даромад олиб бўлмайди. Бу аксиома. Туристик харажатлар ўз ичига қуйидагиларга ҳақ тўлашни олади: • комплекс ташрифларга; • турлар ва дам олиш учун хизматлар пакетига; • жойлаштиришга; • овқатланишга; • транспортга; • фаолиятнинг рекрацион, маданий ва спорт турларига; • саёҳатнинг ажралмас қисми ҳисобланган истеъмол молларини харид қилишга; • тиббий хизмат кўрсатишга ва бошқаларга. Қайд қилинган туристик харажатлар иқтисодиётга тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. Туристик фаолиятнинг ривожланиши, унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссасини оширади. Ривожланган давлатларда халқаро туризмдан тушган даромад рангли ва қора металларнинг халқаро савдосига қараганда икки бароварга кўпдир. Ўзбекистон Республикасининг 2019 2025 йилларга мўлжал ланган туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Концепцияда ―2021 2025 йилларда ‒ мамлакат иқтисодиётида туризм индустрияси улушини кўпайтириш. Ушбу йўналишда зарур инфратузилмани ривожлантириш ва дунё бозорида республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш орқали миллиондан ортиқ туристларни, шу жумладан узоқ хориждан ‒ 2 миллион туристни жалб қилиш белгилаб қўйилган‖ жадвал маълумотларидан маълумки 2025 йилда 2018 йилга нисбатан Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий туристлар сони 2,2 баробарга, туризм хизматлари экспорти ‒ 2,1 баробарга, ички туристлар сони ‒ 1,6 баробарга, меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситалари сони ‒ 3,3 баробарга, шунингдек, туроператорлар сони ‒ 1,5 баробарга кўпаяди. Бундай суръатларда ривожланиш, табиийки, туризм ва меҳмонхона хўжалигининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини оширади. Туризм мамлакат иқтисодиётининг кўпгина соҳаларига ўз таъсирини ўтказади: 1. Тадбиркорлик соҳасида. Туристик корхоналар ташкил этилиши иқтисодиётга наф келтиради: мижозларга ўз маҳсулотлари ва хизматларини таклиф этади, ишчи ва хизматчилар меҳнат ҳақини олишади, акционерларга фойданинг бир қисми дивиденд сифатида тўланади, давлат бюджетининг даромад қисмига солиқ ва йиғимлар тушади. .2.1 жадвал 2019 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари Т/ р Кўрсаткичлар номи 2018 йил 2019 йил 2020 йил 2021 йил 2022 йил 2023 йил 202 4 йил 2025 йил 1. Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий туристлар сони (минг киши) 5 346 6 041 7 010 8 410 10 010 10 600 11 250 11 810 2. Туризм хизматлари экспорти (млн АҚШ доллари) 1 041 1 180 1 360 1 620 1 900 2 000 2 080 2 170 3. Ички туристлар 15 493 16 100 17 230 18 806 20 21 23 25 сони (мингта ташриф) 317 867 404 010 4. Меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситалари сони (дона) 914 1 100 1 620 2 200 2 600 2 800 2 900 3 050 5. Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони (минг) 20,2 24 35 47 55 59 62 64 6. Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони (минг) 41 49 72 95 110 122 124 128 7. Туроператорлар сони (нафар) 983 1 100 1 190 1 250 1 320 1 390 1 420 1 450 2. Истеъмол ва даромад соҳасида . Туризм истеъмол талабининг янги шаклларини яратади. Туристларнинг турли хилдаги товарлар ва хизматларга бўлган талаби маҳаллий саноатнинг ривожланишига имконият яратади. Унга кўра истеъмол молларини ишлаб чиқариш ривожланади ва аҳолининг ҳаёт даражаси ошади. 3. Валюта оқимига. Туризм катта ҳажмдаги чет эл валютаси оқимини таъминлайди. Хусусан чет эл валютасининг келиб тушиши нафақат тур (пакет) учун ҳақ тўлаш шаклида, балки туристик марказда – кундалик эҳтиёжлар ва қўшимча хизматларга ҳақ тўлаш мақсадида туристларнинг хорижий валютани Ўзбекистон валютасига алмаштириши туфайли ҳам рўй беради. 4. Ишлаб чиқариш инфратузилмасига . Туризм дам олиш структурасини яратади. Бу объектлардан, нафақат туристлар, айни пайтда, маҳаллий аҳоли ҳам фойдаланишади. Янги туристик марказларнинг шаклланиши савдо марказларининг пайдо бўлишига, йўлларнинг қурилишига, ҳордиқ чиқариш масканларининг вужудга келишига олиб келади, шунингдек, истеъмол бозорига ва бошқа тадбиркорлик фаолиятларига ижобий таъсир кўрсатади. Туристик инфратузилманинг ривожланиши у ёки бу ҳудуддаги аҳолининг ҳаёт даражасининг кўрсаткичи ҳисобланади. Туризм ўз ўзидан самарали равишда ривожлана олмайди. Туризмнинг иқтисодий активлиги бевосита мамлакат иқтисодиёти нинг ривожланиши билан боғлиқ. Туризм тармоғи фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун мамлакатда туризм хизмат кўрсатиш комплексининг бошқа тармоқлари билан параллел равишда ривожланиши лозим. Туризмнинг социал аҳамияти жамият учун қуйидагилардан иборат: Жамиятнинг психофизиологик ресурслари ва инсоннинг меҳнат қобилиятининг тикланиши; • бўш вақтдан тежамли фойдаланиш; • иш жойларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш; • маҳаллий аҳоли маданиятига таъсир кўрсатиш; • корхоналарда банд бўлганларнинг даромадини таъминлаш;  рекреацион жараёнларни жадаллаштиради. Социал нуқтаи назардан туризмнинг асосий функцияси бўлиб, инсоннинг ишлаб чиқариш мажбуриятларини бажариш чоғида сарфланган кучларини тиклаш ҳисобланади. У кўпинча асабнинг таранглашиши билан боғлиқ бўлади. Туристик дам олиш – бу муҳитнинг алмашиши кундалик ҳаёт тарзининг ўзгариши, ҳордиқ чиқариш маданияти, янги жой одамлари билан танишиш, дунёқарашни кенгайтириш ва ҳоказолар. Буларнинг барчаси инсон кучини тиклашга имкон яратади. Туристик корхоналар туристларга ўз хизматларини таклиф қила туриб, уларни дам олишга жалб этади. Туристлар дам олишга, таътилни тежамли ва фойдали ўтказиш имконига эга бўлишади. Ёшларни қизиқарли саёҳатларга жалб қилишига имкон яратадиган туристик клубларнинг ривожланиши соғлом авлоднинг шаклланишига имконият яратади. Туристик корхоналарнинг ўз вазифаларини бажаришларидан инсонларнинг маънавий ва жисмоний соғлиғига боғлиқ бўлади. Ривожланган туристик индустриянинг мавжудлиги ишчи кучи бандлиги муаммосини ҳал этади. Туризм кўп меҳнат талаб қиладиган, харажатли тармоқлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли туризмнинг ривожланиши ишсизликни камайтиради. Халқаро Туристик Ташкилот маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар 15 иш жойи туристик бизнесга тўғри келади. Туризм аҳоли турмуш даражасининг ошишига таъсир кўрсатади. Туризм хизматларига бошқа тармоқларга қараганда юқори ҳақ тўланади. Замонавий туризм экологик ҳолатга икки томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан атроф муҳитга маълум даражада зарар кўрсатади. Яъни транспорт ҳаракати жадаллашиши натижасида ҳавонинг бузилиши, ердан самарасиз фойдаланиш (туристлар дам олиш бўйича ўз эҳтиёжларини қондиришни, атроф муҳитдан фойдаланиш ва уни сақлаш бўйича қайғуришдан устун қўйиша дилар). Иккинчи томондан туризм табиий, маданий ва тарихий объектларни авайлаб асраш, экология ва рекреацияни қўллаб қувватлашдан манфаатдордир, чунки булар туристик фаолиятнинг ривожланишига дахлдордир. Улардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларнинг яхши ҳолатда бўлишига кўмаклашиш туристларга яхши дам олишга имкон беради ва туристик корхона рейтингини оширади. Туризмнинг маҳаллий аҳоли ҳаётига салбий таъсирига қуйидагилар киради: • малакасиз меҳнат ҳиссасининг ошиши; • алкоголизм, жанжалларнинг ошиши; • ёшларнинг ҳаётга енгил қараши; • маданиятнинг тижоратлашиши; • маҳаллий аҳоли ва туристлар ўртасидаги можаролар. Туризмнинг гуманитар аҳамияти шундан иборатки, туристлар ташриф этган давлатлар аҳолисининг маданий ва тарихий қадриятлари, ҳаёти, тарихи, урф одатлари билан яқиндан танишадилар, табиат ресурсларини ҳамда диққатга сазовор жойларни кўриш имкониятига эга бўлишади. Экскурсияда кўрилган ва эшитилган нарсалар хотирада узоқ вақт қолади. Турли давлатлар халқлари маданияти ва урф одатлари билан танишиш, дунёқарашни кенгайтиради, инсонни маънавий озиқлантиради. Шундай қилиб, туризмни ривожлантириш афзалликларига қуйидагилар киради: • ҳудудга пул оқимларининг ошиши, шу жумладан, чет эл капиталининг; • ялпи ички маҳсулотнинг ошиши; • янги иш жойларининг яратилиши; • инвестицияларнинг жалб қилиниши, шу жумладан, чет эл инвестицияларининг; • давлат бюджетига солиқ тушумларининг ошиши. Туризмни ривожлантиришнинг салбий оқибатларига қўйида гилар киради: • маҳаллий товарлар ва хизматлар, табиат ресурслари ва кўчмас мулкка рақобатнинг ошиши. • туристик импортда пулларнинг четга чиқиб кетиши; • айрим туристлар ҳаракати натижасида пайдо бўладиган экологик ва социал муаммолар; • ҳудудда фақатгина туризмга устуворлик берилса, қолган тармоқларнинг етарли даражада ривожланмаслиги. Ўзбекистонда туризм ёш тармоқ ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам у давлат томонидан қўллаб қувватланиб турибди. 3.Туризм турлари ва шакллари Туристик хизматларнинг асосий истеъмолчиси − турист. У: • тур, туристик маҳсулотлар ёки туристик хизмат истеъмолчиси; • жой, аҳоли пункти, ҳудуд ёки давлатни унинг фуқаролиги, миллати, жинси, тили ва динига боғлиқ бўлмаган ҳолдаги вақтинчалик ташриф буюрувчи; • ташриф жойида 24 соатдан кам бўлмаган, аммо 12 ойдан кўп бўлмаган вақтда бўлувчи ёки ўз яшаш жойидан ташқарида бир оқшом яшовчи, соғломлаштириш, ҳордиқ чиқариш ёки ўрганиш, иш мақсадларида, ташриф жойида ҳақ олиш фаолияти билан шуғулланмайдиган саёҳат қилувчи шахс. Туристларнинг ўз қизиқишларига қараб, уларни қуйидагича ажратиш мумкин: • чет эллик турист; • ички турист; • экскурсант; • ташриф буюрувчи. Чет эллик турист – бу ўзи яшаш жойидан ташқаридаги бошқа давлатда 24 соатдан кам бўлмаган вақтда туризм мақсадларида саёҳат қилувчи (ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмайдиган шахс). Чет эллик туристлар бўлиб қуйидаги шахслар ҳисобланади: • дам олиш, даволаниш, қариндошларни кўриш мақсадида; • семинарлар, конгрессларда қатнашиш мақсадида; • бизнесни юритиш ва ҳоказо мақсадларда хорижий давлатга ташриф этувчилар. Ички турист – бу мамлакат ичида ташриф буюрадиган жойида камида бир оқшом тунайдиган, туризм мақсадида саёҳат қилувчи, вақтинчалик ташриф буюрувчи шахс. Экскурсант – бу аҳоли пункти ёки давлатни 24 соатдан кам муддатда вақтинчалик ташриф буюрувчи (бир марталик). Экскурсант категориясига яхталар ва бошқа йирик кемалар йўловчилари, туристик темир йўл маршрутлари қатнашчилари киради. Ташриф буюрувчи – бу ўз яшаш жойидан ташқаридаги давлатга (ҳақ тўланадиган фаолиятдан ташқари) ҳар қандай мақсадда ташриф буюрувчи шахс. Ушбу ташриф ўз ичига қуйидагиларни олади: • дам олиш, даволаниш, ўқиш, ҳаж ва ҳоказолар мақсадида давлатда 24 соатдан кам вақт қолувчи, вақтинчалик ташриф буюрувчи туристлар, шунингдек, қариндошлариникига борувчилар, конгрессларда қатнашиш мақсадида вақтинчалик ташриф буюрувчилар; • давлатда 24 соатдан кам бўлувчи вақтинчалик ташриф буюрувчилар. Туристик маҳсулотнинг истеъмолчиларини, тадқиқот мақсад ларига боғлиқ ҳолда 4 категорияга бўлиш мумкин. • туристик маҳсулотнинг тежамли харидорлари. Улар хизматлар баҳоси, сифати ва ассортиментига юқори сезгирлик билан ажралиб туради; • туристик маҳсулотларнинг ―шахслаштирилган‖ харидорлари. Улар учун туристик маҳсулот тури ва туризм хизматлари сифати муҳим ҳисобланади. Тур ёки хизмат нархи ҳал қилувчи омил ҳисобланмайди; • туристик маҳсулотнинг ―этикали‖ харидорлари. Улар туризм хизматларининг кенг ассортиментли турларига паст нарх тўлашга мойиллар; • туристик маҳсулотнинг ―мослашувчан‖ харидорлари. Улар учун хизматлар сифати муҳим ҳисобланади ва уларнинг нархи роль ўйнамайди. • Туристик маҳсулотга қўйиладиган талабга боғлиқ ҳолда туристларни 3 та гуруҳга бўлиш мумкин: • туристик эҳтиёжлари бор ва саёҳат хоҳишидаги инсонлар; • юқори харид қобилиятли инсонлар. Уларнинг талаби элитали (обрўли) турларга, антиқа саёҳатларга, юқори туристик хизмат кўрсатишга қаратилади; • табиий, психологик, социал ва бошқа сабабларга кўра рекламага эътибор қаратувчи инсонлар. Немис тадқиқотчиси Г. Ган туристларни қуйидаги турларга бўлади: S тип (немисча қуёш, қумли пляж, денгиз) – тинчлик, қулайликни афзал кўрувчи денгиз курортларида пассив дам олишни афзал кўрувчи одатий дам олувчи. Шошқалоқликни ёқтирмайди, аммо ёқимли инсонлар билан алоқаларни қўллаб қувватлайди; F тип ‒ узоқ масофага саёҳат қилишни афзал кўрувчи дам олувчи. Ушбу типга воқеалар, тасаввурларнинг тез ўзгаришини афзал кўриш хосдир. Бундай туристнинг дунёқараши ‒ жамият, ҳордиқ чиқариш, тасаввурларни ўзгартириш; W1 тип ‒ ўрмон саёҳатларни ёқтирувчи дам олувчи. Унинг дунёқараши иқлимдан қатъи назар тоза ҳавода жисмоний фаолликдир; W2 ‒ ҳаваскор спортчи; A тип ‒ саргузаштлар қизиқувчиси; B тип ‒ таълим, диққатга сазовор жойларни кўриш. Дам олиш вақтидаги фаоллигига кўра туристларни 6 гуруҳга бўлиш мумкин: • тинч дам олишга қизиқувчилар; • ҳордиқ чиқаришга қизиқувчилар; • актив дам олишга қизиқувчилар; • спорт дам олишга қизиқувчилар; • англаш, ўрганиш мақсадида дам олишга қизиқувчилар; • саргузаштларга қизиқувчилар; Турмуш стилига боғлиқ ҳолда туристлар 4 гуруҳга бўлинади: • роҳатланишга қизиқувчилар. Ушбу гуруҳ вакиллари дам олиш сифатига ўта юқори талаблар қўйишади. Улар учун дам олиш − ўзларини намоён қилишдир. Дам олишда, улар чарчоқларни чиқаришга ва жисмоний тобланишга катта эътибор берадилар; • қизиқувчан туристлар. Бундай туристлар учун дам олиш − ўзини шахс сифатида номоён қилиш ва кўрсатишдир. Улар табиат билан бирлашишга, тинчликка, психологик енгиллашишга интили шадилар; • оилавий туристлар; • тўлиғича дам олувчилар. Ушбу гуруҳга нисбатан пассив туристлар киришади. Улар дам олишни анъанавий тарзда ўтказишадилар: тинчликка қаноатланишади, узоқ ухлашади, овқатланишни хуш кўради. Туризм турларини, инсонларни саёҳатларга ундовчи мотивацион омиллар асосида ҳам таснифлаш мумкин. Дам олиш мақсадидаги туризм. У организмни жисмоний ва психологик тиклаш мақсадида қисқа ёки узоқ муддатли дам олишдан иборатдир. Ушбу гуруҳга курортда кучни тиклаш мақсадида ер, иқлим, денгиз муҳитидан фойдаланган ҳолда дам олиш ҳам киради. Маданиятни ўрганиш мақсадидаги туризм. У ўрганиш ва ҳажларга бўлинади. Ўрганиш туризми тарихий, маданий ёки географик диққатга сазовор жойларни кўришни ўз ичига олади. Ўрганиш мақсадида саёҳат қилувчи туристларни кўпинча келган давлатларнинг социал иқтисодий шароитлари қизиқтиради. Ҳаж туризмининг мақсади − алоҳида диний аҳамиятга эга бўлган жойларни зиёрат қилишдир. Социал туризм − бу қариндошлар ва дўстларга ташриф буюриш, шунингдек, клуб туризмидир. Спорт туризми − бу спорт мусобақалари қатнашишдир. Иқтисодий туризм − бу касбий ва тижорат мақсадларида биржалар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқаларга ташриф буюришдир. Илмий туризм − бу конгреслар, симпозиумлар, конфренция ларга ташриф буюришдир. Сиёсий туризм – бу дипломатик ва конгрессларда қатнашиш туризми, шунингдек, сиёсий воқеалар ва чора тадбирлар билан боғлиқ туризмдир. Туризм шакллари қуйидагиларга бўлинади: • туристларнинг доимий яшаш жойига боғлиқ ҳолдаги туризм шакллари. Туристларнинг келиб чиқишларига боғлиқ ҳолда ички ва халқаро туризм фарқланади. ‖келиб чиқиш‖ сўзи ушбу ҳолатда инсоннинг туғилган жойи эмас, балки яшаш ва ишлаш жойи маъносини англатади; • ташкил этилишига боғлиқ ҳолдаги туризм шакллари ташкилий жиҳатдан паушал ва якка тартибдаги туризмларга ажратилади. Паушал туризм − бу бир қийматдаги стандартлаш тирилган комплекс туристик хизматдир. Якка тартибдаги туризмда саёҳатни турист, ўз режасига кўра, мустақил равишда ташкил этади ва амалга оширади. Саёҳат давомийлигига боғлиқ ҳолдаги туризм шакллари. а). Бир кунлик саёҳатлар: 3 соатдан кам; 3 5 соат; 6 8 соат; 9 11 соат; 12 ва кўп соат. б). Ётоқли саёҳат: 1 3 оқшом; 4 7 оқшом; 8 28 оқшом; 29 91 оқшом; 92 365 оқшом. Одатда саёҳат давомийлиги қисқа муддатли сафарлар билан тўлдирилади. Уларга транзит − бир кунлик ва қисқа муддатли туризм киради. Транзит туризми – бу туристларнинг манзилга боришдаги тўхташлари. Бир кунлик туризм – бу ётоқни кўзда тутмайдиган ёруғ кун давомидаги турлар. Қисқа муддатли туризм давомли бўлмаган туризмнинг муҳим шаклидир. У ўз ичига ишчан туризм ва дам олиш кунларидаги сафарларни олади. Қисқа муддатли сафарлар 3 суткадан ортмайди. Саёҳат қилувчиларни ёшига боғлиқ ҳолдаги туризм шакллари. Ёш бўйича туристларнинг қуйидаги гуруҳлари мавжуд: • ўз ота онаси билан саёҳат қилувчи фарзандлар; • ёшлар (15 24 ёшли туристлар); • 25 44 ёшли нисбатан иқтисодий актив ёшлар;  иқтисодий актив инсонлар (45 64 ёшли инсонлар); • пенсионерлар (65 ёш ва ундан юқори). Транспорт воситаларига боғлиқ ҳолдаги туризм шакллари: шахсий транспортдан ва ижтимоий транспортдан фойдаланишга бўлинади (авиа, автобус, темир йўл ва денгиз туризми). Йил фаслига боғлиқ туризм шакллари −қишки ва ёзги туризм. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР Ўзбекистон Республикасининг Қонуни: Хусусий корхоналар тўғрисида, 2003 йил 11 декабрь.  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, 2007 йил 25 декабрь.  Болтабаев М.Р., Тухлиев И.С., Сафаров Б.Ш., Абдухамидов С.А.  Turizm: nazariya va amaliyot. Darslik. O‗zbekiston Respublikasi Oliy va O‗rta Maxsus Ta‘lim Vazirligi.–Toshkent: Fan va texnologiya, 2018.  Budgets of National Tourism Organizations, 2008 – 2009. World Tourism Organization, Madrid, Spain, 2010.  Здоров А. Б. Экономика туризма. М., Финансы и статистика. 2007.  Макконнелл К.Р, БРЮ С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 Т.: Пер. С анг. Т. 2. − Таллин, 1993.  Moliya: Korxonalar moliyasi. Darslik / J.R.Zaynalov, S.S.Aliyeva, Z.O.Axrorov va boshqalar. ‒T.: Iqtisod moliya‖, 2018.  Морозов М. А. Экономика и предпринимательство в социально культурном сервисе и туризме. – М.: Академия, 5 е изд., 2009.