logo

Бошқарув таҳлилини ташкиллаштириш ва унда қўлланиладиган маълумотлар манбаи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

190 KB
Бошқарув таҳлилини ташкиллаштириш ва унда қўлланиладиган маълумотлар манбаи Режа: 1. Бошқарув таҳлилини ташкил этиш. 2. Бошқарув таҳлилида қўлланиладиган маълумотлар манбаи 3. Бошқарув таҳлилида қўлланиладиган ахборотларнинг турлари Таҳлилий жараённи муваффақиятли ўтказишнинг гарови уни ҳар томонлама пухта ташкил қилишдир. Бошқарув таҳлилини ташкил этиш унинг босқичларини аниқлаб олишдан бошланади. Бу жараён қуйидаги босқичлардан иборат: 1) Таҳлил дастурини тузиш; 2) таҳлил учун маълумотлар танлаш ва уларни текшириш; 3) кўрсаткичларни танлаш ва ҳисоблаш; 4)кўрсаткичларни аналитик жиҳатдан қайта ишлаш ва таққослаш; 5) таҳлил натижаларини умумлаштириш ва корхона ҳамда ташкилотлар фаолиятида содир бўлган камчиликларни бартараф қилиш учун чора ва тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда аниқланган ички хўжалик резервларидан фойдаланиш. Дастурсиз бажариладиган таҳлил, ёхуд ўрганиладиган масалалар кўламини аниқ белгиламаслик ўз навбатида таҳлил натижаларига путур етказади. Шунинг учун таҳлилий ишларни ташкил қилиш борасидаги энг маъсулиятли вазифа - иқтисодий таҳлил дастурини тузиш ҳисобланилади. Таҳлил дастурни тузиш. Таҳлил дастурининг ҳажми ва мазмуни ундан қўзланган мақсадга боғлиқ. Масалан, таҳлил комплекс тарзда ўтказилиши мумкин. Бунда корхона ва ташкилотлар фаолиятининг ҳамма томонлари чуқур ўрганилади. Ёки ишнинг қандайдир бир томонини ўз ичига олган тематик (танланма) таҳлил бўлади. Комплекс таҳлил ўтказилганда ойлик, чораклик ва йиллик ҳисобот материаллари асосида таҳлилий баёнот ёзишда қўлланиладиган жадваллар тузилади. Масалан, бутун молия-кредит тизими бўйича таҳлил молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган умумий ва ягона дастур, метод ҳамда умумий аналитик жадваллар макети асосида олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлур эди. Агар танланма таҳлил ўтказилса, у ҳолда дастурда унинг мавзуси, хажми, қандай манбаларга ва маълумотларга асосланиши, таҳлилни бажарувчи шахс, ишнинг бажарилиш муддати каби ташкилий масалалар кўрсатилиши керак. Таҳлил учун материалларни тайёрлашда жорий ҳисобда берилмайдиган маълумотларни аниқлаш катта аҳамиятга молик. Масалан, ишчиларнинг бекор туриб қолиш сабабларини аниқлаш учун бевосита кузатув олиб бориш керак. Бунда иш кунини «Расмга олиш» орқали ёки ушбу участкада банд бўлган ишчилар ва бошқа ходимларнинг фикр ва мулоҳазаларини билиш орқали юқорида айтилган камчиликларнинг сабаблари аниқланади. У ёки бу ахборотлар манбасидан фойдаланиш таҳлил дастурини тузишда ҳисобга олиниши керак. Маълумотларнинг тўғрилиги ва аниқлигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг уларни қайта ишлашга ўтилади. Корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилишда қатнашадиган субъектлар. Корхона ва ташкилотларнинг хўжалик ва молиявий фаолиятини таҳлил қилишда авваламбор ушбу корхонанинг ходимлари иштирок этади. Корхоналарнинг хўжалик ва молиявий ҳолати таҳлил қилиш асосан иқтисод, бухгалтерия ва молия бўлимларининг вазифасидир. Ҳозирги вақтда катта ва йирик корхоналарнинг таркибида иқтисодий лабораториялар ҳам иқтисодий таҳлил қилиш билан мукаммал тарзда шуғулланадиган бўлинмалар мавжуд. Корхона ва ташкилотлар давлатга мансуб бўлса уларнинг фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш бевосита юқори ташкилотларнинг вазифаси ҳам бўлиб, улар корхоналарнинг ҳисоботини тасдиқлайдилар ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий фаолиятини объектив (холисона) баҳолаб, тегишли қарорлар қабул қиладилар. Иқтисодий таҳлил қилиш билан молия ва солиқ идоралари ва банк ходимлари ҳам шуғулланадилар. Улар авваламбор сўм билан назорат қилиш, корхона ва ташкилотларнинг давлат бюджети билан бўлган ўзаро муносабатларига таалуқли масалалар билан қизиқадилар. Статистик идоралари ҳам иқтисодий таҳлил билан шуғулланадилар. Улар қабул қилинган ҳисобот ва статистик маълумотларни статистик усуллари билан қайта ишлаб вазирликлар ва бошқармаларни йиғма ахборот материаллари билан таъминлайдилар. 3.2. Бошқарув таҳлилида қўлланиладиган маълумотлар манбаи Бошқарув таҳлилининг асосий ахборот манбаларига қуйидагилар киради: 1. Бизнес-режа маълумотлари. 2. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи. 3. Статистик ҳисоби ва ҳисоботи. 4. Бошқарув (тезкор) ҳисоби ва ҳисоботи. 5. Ҳисоб ва ҳисоботдан ташқари маълумотлар. 6. Меъёрлар, тармоқ кўрсаткичлари, қонунлар, Фармонлар, қарорлар, буйруқлар. Ушбу санаб ўтилган маълумотлар ичида энг асосийси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳисобланади, чунки тахминан 70 фоиз маълумотларни иқтисодий таҳлил бухгалтерия ҳисобидан олади. Бошқарув таҳлилида ҳам шу ҳисоботлар асосий маълумотлар манбаи бўлиб қолади. Таҳлил қилиш жараёнида йиллик ҳисоботга ёзилган изоҳнома ҳам хар томонлама кўриб чиқилади. Таҳлил қилиш жараёнида ҳисобдан ташқари маълумотлардан ҳам фойдаланиш катта самара беради. Буларга текшириш далолатномалари, аудиторлик хулосалари, юқори ташкилотлар, молия ва солиқ идоралари, банкларнинг бажарган таҳлил натижалари, лаборатория ва табобат-назорти материаллари, корхона меҳнат жамоасининг умумий мажлис материаллари, мутбуот материаллари, тушунтириш ва маъруза хатлари, ижро этувчилар билан шахсий суҳбат ўтказиш материаллари ҳам киради. Таҳлилда қўлланиладиган маълумот манбаларининг тўғрилигини текшириш муҳим аҳамиятга эга. Чунки нотўғри маълумотлар асосида тўғри хулоса чиқариб бўлмайди. Таҳлил қилишнинг самараси авваламбор ҳисобот маълумотларининг сифатига боғлиқ. Шунинг учун ҳисоб ва ҳисобот материалларини обдон текшириш керак. Амалда маълумотларни текширишнинг бир неча усуллари мавжуд. 1. Ҳисоботларни тузиш қоидаларига амалга қилиш. Ушбу текшириш ўз ичига қуйидагиларни олади: ҳисобот шаклларининг тўғри тўлдирилиши ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси молия, иқтисодиёт ва статистика вазирликлари томонидан тасдиқланган шаклларга мос келиши, айрим миқдорий кўрсаткичларни аниқлашда арифметика амалларини тўғри қўлланилганлиги кабилар. Ҳисобот шакллари ва хужжатларда ҳеч қандай тузатиш ёки рақамларни ўчириб қайта ёзиш мумкин эмас. Ҳисобот шакллари раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган бўлиши керак. 2. Турли ҳисобот шаклларида бериладиган иқтисодий кўрсаткичлар суммасининг бир-бирига мос келиши. Ушбу текширишнинг моҳияти қуйидагидан иборат. Бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар турли ҳисобот шаклларида берилади ва бинобарин ҳисобот тузишда ана шу иқтисодий кўрсаткичлар суммаси бир-бирига тўғри келиши шарт. Масалан устав капиталининг миқдори 1-шакл (Баланс) ва 5-шакл (Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот) ёки асосий воситаларининг суммаси 1-шакл (Баланс) ва 3-шакл (Асосий воситаларнинг харакати тўғрисидаги ҳисобот)да берилади ва х.к. Текширишнинг ушбу усулини аниқроқ тушуниш учун қуйидаги жадвални хавола қиламиз (3.1-жадвал). 3.1 - жадвал Турли ҳисобот шаклларида берилган иқтисодий кўрсаткичлар суммасининг бир-бирига мос келиши № Кўрсаткичлар 1-шакл 2-шакл Мос Шак л сони Қатор ва устун сони Сумма (минг сўм). Шак л сони Қатор ва устун сони Сумма (минг сўм) келиши тўғри- сида белги 1. 1 Устав капитали йил бошида йил охирида 1 1 320/3 320/4 8937 8937 5 5 010/3 080/3 8937 8937 мос мос 2. 2 Асосий воситалар йил бошида йил охирида 1 1 010/3 010/4 13397 13513 3 3 130/3 130/6 13397 13513 мос мос 3. 3. Резерв капитали йил бошида йил охирида 1 1 340/3 340/4 6763 7983 5 5 010/5 180/5 6763 7983 мос мос Таҳлилий ҳисоблар ва унинг натижаларини расмийлаштириш. Ҳисобот маълумотларини таҳлилий жиҳатдан қайта ишлашнинг усулларидан бири таҳлилий жадвалларни тузиш ҳисобланади. Жадвалга таҳлил қилинадиган кўрсаткичларнинг асос ва амалдаги даражаси киритилади, мутлоқ фарқи, кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари аниқланади ҳамда тегишли хулоса ёзилади. Таҳлилий жадвалларнинг устунлиги ва афзаллиги шундан иборатки, у кўрсаткичларнинг ўзаро боғланишини жуда ҳам аниқ кўргазмали тарзда намоён этади. Таҳлилнинг сўнгги босқичи унинг натижаларини рамийлаштириш ҳисобланади. Таҳлил натижаларига асосланган ҳолда маълумотнома ёки изоҳнома ёзилади. Изоҳномада корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолиятида қўлга киритилган ютуқлари ва йўл қўйган камчиликлари акс эттирилади ҳамда бу камчиликларни бартараф қилиш йўллари кўрсатилади. Бу ўринда айниқса аниқланган ички хўжалик резервларни ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга жалб этиш йўллари кўрсатилади. Изохнома жуда ҳам қисқа ва мазмунли баён этилиши лозим. Қайсику ундан таъсирчан бошқарув қарорларини қабул қилиш мумкин бўлсин. 3.3. Бошқарув таҳлилида қўлланиладиган ахборотларнинг турлари Ўзбек тилининг изоҳли луғатида (1981 йил) ахборотга иккита изоҳ берилган: 1) Хабар; хабарлар; маълумот, информация. 2) Вақти-вақти билан чиқиб турадиган баъзи тўпламларнинг номи. Буларнинг ичида иқтисодий таҳлилга мосроқ атама - бу маълумотдир. Ушбу китобда “Маълумот” атамасига ҳам иккита изоҳ берилган: 1) Ўқиш-ўрганиш натижасида олинган билим даражаси. 2) Хабар, ахборот. Далил бўладиган хужжат, рақам ва шу каби материаллар. Кўриниб турибдики, бу икки ҳолда ҳам ахборотларнинг мазмуни иқтисодий таҳлил ва бошқарув нуқтаи назаридан етарли даражада очиб берилмаган. Бизнинг фикримизча ахборотлар табиат, жамият ва инсон тафаккурида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган жараёнлар туғрисида доимий равишда олиниши мумкин бўлган маълумотлар мажмуасмидан иборатдир. Лекин иқтисодиётни бошқариш ва тахлил қилиш учун бизга барча ахбаротлар ичидан ижтимоий иқтисодий жараёнларни ўз ичига олган иқтисодий ахборотлар зарур. Иқтисодий ахборотлар иқтисодиётда содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган жараёнлар тўғрисидаги маълум бир хуқуқий кучга эга бўлган маълумотлар мажмуидан иборатдир. Масалан, ўтган даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми тўғрисидаги ахбаротни биз ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг ўтган даврдаги ҳисоботидан оламиз. Ҳисобот қонуний кучга эга бўлади қачонки, унинг тўғри тузилганлигини кафолотловчи ташкилот раҳбарининг ва бош бухгалтернинг ёки бошқа масъул шахсларнинг имзоси ва шу имзоларни тасдиқловчи юмалоқ муҳири босилган бўлса. Ушбу кўрсаткичнинг ҳозирги ҳолати ва келгуси истиқболдаги ҳажми ҳам тегишли тарзда ҳссоб-китоб қилиниб масъул шахслар томонидан тасдиқлансагина улардан иқтисодий таҳлилда фойдаланиш мумкин. Табиат, жамият ва инсон тафаккурида содир бўлаётган жараёнлар тўғрисида, одатда инсон бехабар бўлади. У тўлиқ маълумотга эга бўлади, қачонки шу жараёнлар тўғрисидаги тегишли ахбаротларга эга бўлса. Ахбаротлар қанчалик тўлиқ, қанчалик ҳаққоний бўлса ундан чиқариладиган хулосалар ҳам шунчалик тўлиқ ва тўғри бўлади. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, ахбаротлар зарур миқдорда бўлиши лозим. Унинг кам бўлиши тўлиқ ва тўғри хулоса чиқариш имконини бермайди, кўпи эса улардан тез ва соз фойдаланишда қийинчиликлар туғдириши, ортиқча вақтни олиши мумкин. Ахбаротларнинг кўпи яхши, лекин улар ортиқча бўлмаслиги лозим. Шу туфайли ҳар бир жараённи таҳлил қилганда, айнан шу жараёнга тегишли ахбаротларни олишни тақозо қилади. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган маълумотлар ва ахбаротларни бир-биридан фарқламоқ лозим. Маълумотлар деганда содир бўлган ходиса ва жараёнларни ўзида ифода этган бирламчи хужжатлар ва бошқа воситаларда акс этиладиган рақамлар, белгилар, хабарлар тушинилади. Масалан, 15 киши бир ой ишлади деган маълумот табелда, 2 киши касаллик варақасида, шунча маҳсулот сотилди деган маълумот счет-фактурада, қанча пул ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот тўлов-буюртмасида ифодаланади. Буларнинг ҳаммаси у ёки бу ижтимоий-иқтисодий жараёнлар тўғрисида аниқ маълумотлар беради. Ахбараотлар деганда, юқорида таъкидланганидек, шу маълумотларни жамлаш, уларни ишлаш орқали маълум тизимга келтириш натижасида ҳосил бўлган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ифода этадиган маълумотлар мажмуи тушунилади. Иқтисодий таҳлилда асосан ахбаротлардан кенгроқ фойдаланилади. Баъзан таҳлилни чуқурлаштириш, аниқлик киритиш учун бевосита бирламчи маълумотлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Ахборотлар қаерда ифодаланишига қараб учга бўлинади: оғзаки, ҳужжатларда ва машинада. Оғзаки ахбаротлар кўпгина тезкор ҳисобда қўлланилади. У бевосита мулоқат, телефон ва бошқа воситалар орқали берилиши мумкин. Бозор муносабатлари шароитида оғзаки ахбаротлар жуда кенг қўланилади. Бунда ахбарот берувчи ва унинг истеъмолчиси ўртасида юксак ишонч бўлиши лозим. Содир бўлган иқтисодий жараёнлар, хужжатларда ифода этилади. Булар энг аввало, бухгалтерия ҳисобида ўз ифодасини топади. Ҳар бир жараённинг қонунийлиги айнан шу ва шу каби ҳисобларда, хужжатларда ўз тасдиғини топади. Шу жиҳатдан жуда кўп ахбаротлар иқтисодий таҳлил учун хужжатлардан олинади. Ҳар бир хужжат қонуний кучга эга бўлиши керак. Бу учун юқорида таъкидланганидек ташкилот рахбари, бош бухгалтери каби масъул шахсларнинг имзоси ва муҳири қўйилган бўлиши керак. Машиналарда ифода этилган ахбаротлар ҳозирги пайтда жуда кенг қўлланилмоқда. Зеро компьютерлар барча хисоб-китоб жараёнига кириб бормоқда. Ҳозирги пайтда компьютерлардан бевосита ахбаротларни узатишда ҳам кенг фойдаланилмоқда. Масалан, Ўзбекистон “Интернет” га уланиб бутун дунё ахборот тизимига кирди ва улардан бемалол фойдаланилмоқда. Ёки ҳозир банк тизимлари бўйича ягона компьютер тармоғи ташкил қилинди. Бу ҳам банклар ўртасидаги мулоқатни кампьютер орқали амалга ошириш имконини туғдиради. Ахбаротларнинг қаерда ифодаланиши бўйича таснифи қуйидаги чизмада кўрсатилган. (1 - чизма) Иқтисодий ахборотлар Оғзаки ахборотлар Ҳужжатларда ифодаланадиган ахборотлар Машинада ифодаланадига н ахборотлар 1-Чизма. Ахборотларнинг қаерда ифодаланиши бўйича таснифи. Ҳар бир гуруҳ ахбаротлар ўз навбатида яна бирқанча турларини ўз ичига олади. Буларни алохида-алохида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Оғзаки ахбаротлар бозор муносабатлари шакилланган шароитда кенг қўлланилади. Жаҳон амалиётида иқтисодий жараёнларни тез амалга ошириш, бир-бирининг ишончига сазавор бўлиши учун оғзаки шартномалардан ҳам фойдаланилмоқда. Бу эркин рақобат шароитида ҳар бир фирманинг ўзларига ҳамкорларни топиши ва бир-биридан ишонч қозониши учун қулай воситадир. Оғзаки ахбортлар ўз навбатида қуйидаги гурухларга бўлинади: сўровга жавоб тариқасида берилган ахбарот, бевосита мулоқатда бериладиган ахборт, маъруза ва нутуқлар орқали бериладиган ахбаротлар, телефон орқали бериладиган ахбаротлар кабилар. Буларнинг таснифи қуйидаги чизмада келтирилган (2 - чизма). Бу ахборотлар жуда зарур маълумотлар бўлиб ҳисобланиши мумкин. Ёки нутуқнинг бирон бир соҳада самарадорликни амалга ошириш учун олиб бориладиган ишлар кўлами ва натижалари тўғрисидаги маърузаси айнан шу соҳага кирувчи битта корхона раҳбари учун ўзининг ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилиш учун асос бўлиши мумкин. Жуда кўп ахбортларни радио, телевидения каби оғзаки ахбаротлар воситаларидан ҳам олиш мумкин. Телефонограмма ҳам бевосита оғзаки ахборот воситаси сифатида кенг қўлланилмоқда. Шундай қилиб, оғзаки ахбортлар, хозирги пайтда, тахлил қилиш учун, маълум хулоса чиқариш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун кенг кўламда қўлланилмоқда. Келажакда эса унинг ривожланиши, қўлланилиш доирасининг кенгайиши, бошқарув учун асос бўлиши шак- шубҳасиздир. Оғзаки иқтисодий ахборотлар Бевосита бериладиган ахборотлар Билвосита бериладиган ахборотлар Сўровга жавоб тариқасида берилган ахборот Радио ва телевидения орқали берилган ахборотлар Телефонлар орқали бериладиган ахборотлар Телефонограммалар орқали бериладиган ахборотлар Мулоқот пайтида бериладиган ахборот Телефонлар хотираси орқали бериладиган ахборотлар Маъруза ва нутқ орқали бериладиган ахборот ва ҳ.к. ва ҳ.к. 2- Чизма. Оғзаки иқтисодий ахборотлар таснифи . Ҳужжатларда ифодаланадиган ахборотлар ҳозирги шароитда иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган асосий ахборотлардир. Таъкидланганидек, содир бўлган , бўлаётган ва бўладиган иқтисодий жараёнлар, энг аввало, хужжатларда ифодаланади. Бу хужжатлар мулкдор, давлат, иш берувчи ва соҳибкорнинг манфаатини , хақ-ҳуқуқини ифода этиш билан бирга, уларни ҳимоялайди ҳам. Масалан, иш берувчи соҳибкорга қанча ишлаганига қараб иш ҳаққи тўлайди. Мулкдор ўз мулкини бир кишига хатлаб ижарага берган бўлса ижарачи шу мулкни сон ва сифат жиҳатидан сақланиши учун жавобгар ва ҳ.к. Демак, ижтимоий - иқтисодий ҳаётимизда хужжатларнинг, унда ифода этилган ахборотларнинг аҳамияти беқиёс. Хужжатлар ҳам жуда кўп, улар турли-туман . Бу ҳақида бухгалтерия ҳисоби фанида тўлиқ маълумотлар берилади. Иқтисодий таҳлилда хужжатларнинг жамланган қисмларидан фойдаланилади. Улар кўпинча бухгалтерия, статистик ва тезкор ҳисоботларда ифодаланади. Шундай қилиб, иқтисодий жараёнларни ўзида акс этадиган хужжатларда ифодаланадиган бирламчи ахборотлар асосан корхона режасида , бухгалтерия, статистик ва тезкор ҳисоб ва ҳисоботларда ўз аксини топади. Бу қуйидаги чизмада ифодаланган.(3-Чизма). Ҳужжатларда ифодаланган иқтисодий ахборотлар Ҳисоб ва ҳисоботда ифо- даланадиган маълумотлар Ҳисобга ва ҳисоботга кирмайдиган маълумотлар Бухгалтерия ҳисоби ва ҳи- соботи Статистика ҳисоби ва ҳисоботи Тезкор ҳи- соб ва ҳи- соботи Бизнес-режа Чораклик Ҳисобот даври Меъёрлар ичидаги маъ- Ярим йиллик лумотлар Аудиторлик далолатномаси Тўққиз ойлик Шахсий кузатув маълумотлари Йиллик кабилар 3-Чизма. Ҳужжатларда ифодаланган иқтисодий ахборотларнинг таснифи. Ҳозирги пайтда ҳисоб-китоб ишлари аксарият ҳолларда бевосита компьютерлар ва бошқа ҳисоблаш машиналарида бажарилмоқда. Баъзи жойларда эса ушбу ишнинг аксарият қисми ҳамон қўл кучи билан анъанавий тарзда амалга оширилмоқда. Шу жиҳатдан машиналаштириш даражаси бўйича ахборотлар икки гуруҳга бўлинади: машиналаштирилган ва ярим машиналаштирилган. Машиналаштирилган ахборотлар асосан перфокарталарда , перфотасмаларда, магнит тасмаларида, дискларда, дискетларда, бевосита компьютер файллари кабиларда акс эттирилади. Ярим машиналаштирилган ахборотларнинг бир қисми ҳисоблаш машиналарида ва бир қисми анъанавий тарзда қўлда бажарилган тегишли ҳисоб ва ҳисоботларда ифодаланади. Ушбу ахборотларнинг ҳаммаси иқтисодиётни бошқариш ва таҳлил қилиш учун асосий ахборот берувчи маълумот бўлиб ҳисобланади. Буларнинг таснифи қуйидаги чизмада келтирилган (4-чизма). Иқтисодий ахборотларнинг машиналаштириш даражаси бўйича Машиналаштирилган Ярим машиналаштирилган Перфокарта Бир қисми компьютерда , қолган қисми қўлда бажарила- Перфотасма диган ҳисоб ва ҳисобот маъ- лумотлари Магнит тасмаси Модемограммалар Дискетлар Телетайп маълумотлари Компьютер файллари кабилар кабилар 4-Чизма. Ахборотларнинг машиналаштириш даражаси бўйича таснифи. 3.4. Бошқарув таҳлилининг турлари ва шакллари. Хўжалик фаолиятини таҳлил қилишнинг турларини таснифлаш ва уларнинг ҳар бири бўйича бошқарув функциясини аниқлаш бошқарув қарорларини қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга. Таҳлилнинг турларини таснифлаш – уларни умумлаштириш ва бир тизимга келтириш, унинг энг муҳим томонларини аниқлашга ҳамда ушбу фаннинг истиқболда янада такомиллашиши учун кенг имконият очиб беради. Таҳлилнинг барча турлари ўз белгиларига қараб маълум гуруҳларга умумлаштирилади. Бундай гурухлашган белгиларга қуйидагиларни киритиш мумкин: таҳлилнинг вазифалари, уни ўтказиш муддати, қабул қилинадиган қарорларнинг характери, корхоналар фаолиятини ўрганишнинг асосий томонлари, резервларни аниқлаш усуллари, ўрганиладиган объект, таҳлил қилинадиган субъект, ўрганиладиган ходисаларнинг кўлами, ахборотларни қайта ишлашнинг усуллари кабилар. Барча турдаги таҳлилни бажарган вазифаларига қараб қуйидаги гуруҳларга умумлаштирилади: бизнес-режанинг тиғизлиги ва асосланганлигини баҳолаш, унинг бажарилишини назорат қилиш, эришиладиган натижаларни олдиндан айтиб бериш (прогноз қилиш), эришилган натижаларга объектив баҳо бериш, шу мақсадда корхона фаолиятига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган сабабларни аниқ белгилаш, ички хўжалик ҳисоби якунини ўтказиш, резервларни аниқлаш ва уларни ишлаб чиқаришга жалб этиш, келгусида режалаштириш учун асосни (база) аниқлаш, оптимал бошқарув қарорларини қабул қилиш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш. Хўжалик фаолиятининг жорий (ретроспектив) таҳлили . Корхоналар фаолиятини ўрганишда жорий таҳлилни ўтказиш усуллари иқтисодий таҳлил нуқтаи назаридан тўла ишлаб чиқилган. Аммо бошқарув таҳлилининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб бу масалани ёритишни талаб қилади. Жорий таҳлил корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда расмий жиҳатдан қабул қилинган ҳисоботга таянган ҳолда уларнинг ойлик, чораклик, йиллик ва қатор даврлардаги фаолиятини таҳлил қилади. Жорий таҳлилнинг асосий вазифаси хўжалик фаолиятида эришилган пировард натижаларга объектив баҳо бериш, фойдаланилмаган ички хўжалик резервларини комплекс тарзда аниқлаш ва уларни келгусида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга жалб этиш ҳисобланади. Жорий таҳлилнинг кенг кўламда қўлланилишига қуйидагилар сабаб бўлди: биринчидан , таҳлилнинг барча вазифалари бизнес-режанинг тиғизлиги ва асосланганлиги ҳамда унинг бажарилишини назорат қилиш, хўжалик фаолиятида эришиладиган натижаларни олдин айтиб бериш, меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ҳ.к.лар жорий таҳлил зиммасига тушади; иккинчидан , жорий таҳлилнинг кенг кўламда қўлланилишига барча корхоналарнинг тасдиқланган ягона ҳисобот шаклларига асосан юқори ташкилот, статистика, молия ва солиқ органлари, давлат банкига ҳисобот топшириш вазифасининг зарурлиги; учинчидан , жорий таҳлилнинг бажариладиган таҳлилий ишларда тутган салмоғи 90 фоизни ташкил қилади, чунки дастлабки ва тезкор таҳлилни ўтказиш усули ҳали тўла ишлаб чиқилмаган; туртинчидан , жорий таҳлилда корхонанинг хўжалик фаолияти чуқур, ҳар томонлама ва комплекс равишда ўтказилади, чунки таҳлил қилувчи ходимнинг ихтёрида барча ахборотлар манбаи мухайё бўлади; бешинчидан, хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш тарихан жорий таҳлилдан бошланган; олтинчидан, иқтисодий олий ўқув юртларида мутахассисларни тайёрлаш ҳам жорий таҳлил асосида олиб борилади. Жорий таҳлил учун асосий ахборотлар – бу ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар бўлиб ҳисобланади. Жорий таҳлилнинг субъекти – бу корхонанинг иқтисодий бўлимлари, юқори ташкилот, молия, солиқ ва статистика органлари, банклари ҳисобланади. Жорий таҳлилнинг объекти – бу корхоналар, уларнинг филиалллари, бошқармалар ва вазирликлардир. Жорий таҳлилнинг дастлабки ва тезкор таҳлилдан устунлиги шундаки, уни ўтказишда ахборотлар тизими тизимли ва комплекс характерга эга бўлиб расмий жиҳатдан қабул қилинган бухгалтерия ва статистика ҳисоботларига асосланади. Жорий таҳлилнинг камчилиги шундан иборатки, таҳлил хўжалик фаолиятида камчилик ва хато рўй бериб бўлгандан сўнг ўтказилади, яъни у пайтда «поезд кетиб бўлган бўлади». Аслида корхона раҳбарини шу кундаги ва истиқболдаги аҳвол ҳам кўпроқ қизиқтиради. Тезкор таҳлил. Тезкор таҳлил корхонанинг хўжалик фаолиятини, унда содир бўлаётган иқтисодий жараёнларни тезкор тарзда бошқарув қарорларини қабул қилишда қўлланилади. Бу қисқа муддатли таҳлил бўлиб ишлаб чиқариш жараёнида рўй берган четга чиқишларни тезкор равишда аниқлаб, уни бартараф қилиш чора ва тадбирларини кўради. Тезкор таҳлилнинг асосий вазифаси топшириқларни мунтазам назорат қилиш, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш жараёнини ҳар куни аниқлаш, шу кундаги ишлаб чиқариш резервларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга жалб қилиш ҳисобланади. Тезкор таҳлил бошқарув тизимида бошқарув ходимларининг тахминан 50 фоиз иш вақтини эгаллайди. Амалда эса унинг умумий бажариладиган таҳлилий ишларда тутган салмоғи 10 фоизни ташкил этади. Тезкор таҳлил жорий таҳлилдан фарқли ўлароқ у асосан бошланғич маълумотларга асосланади. Тезкор таҳлил ўз ичига қуйидагиларни олади: 1. Корхонанинг асосий миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича ҳамда унинг бўлинмалари сменада, суткада, беш кунликда ва декада ичида содир бўлган тафовутларни аниқлаш; 2. Меъёрдан нима эвазига фарқ қилаётганлиги ва унга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш; 3. Камчиликларга йўл қўйган жавобгар шахсларни аниқлаш; 4. Салбий омилларни бартараф қилиш учун тадбирлар ишлаб чиқиш; 5. Кўрсатилган вақтда эришилган натижаларни якунлаш ва «Тор жой» ва илғор бўғинларни аниқлаш. Тезкор таҳлил одатда қуйидаги кўрсаткичлар бўйича олиб борилади: маҳсулот ишлаб чиқариш, жўнатиш ва сотиш, ишчи кучидан фойдаланиш, асбоб-ускуна ва моддий ресурслардан фойдаланиш, таннарх, иш ҳақи ва рағбатлантириш фондларининг ишлатилиши кабилар. Кўриниб турибдики жорий таҳлилда ўрганиладиган иқтисодий кўрсаткичлар сони тезкор таҳлилда ўрганиладиган кўрсаткичлардан анча кўпдир. Тезкор таҳлилнинг натижаси жорий таҳлилга нисбатан унчалик аниқ бўлмайди. Чунки, ойнинг ҳоҳлаган кунида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархини ёки маҳсулот таннархининг пасайиши натижасида олинган фойда миқдорини аниқ ҳисоблаб чиқиш қийин. Зеро, олдиндан маҳсулотнинг қанча қисми шу ойда сотилади, қанча қисми эса келгуси ойда сотилиши ҳисобот даврининг ўртасида унча аниқ бўлмайди. Лекин тезкор таҳлилнинг бу камчилиги унинг аҳамиятини камайтирмайди, зеро у орқали олинган натижаларнинг мутлақ аниқлигидан кўра, камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш аҳамиятлироқдир. Дастлабки таҳлил. Бу тур таҳлил топшириқларнинг яқин истиқболда қандай бажарилишини аниқлаш учун ўтказилади. Ишлаб чиқариш жараёнининг ривожланиш истиқболи қисқа муддатга мўлжалланган: ой, чорак ва йилнинг охирига. Хўжалик юритишнинг янги шароитида корхона раҳбарияти ишлаб чиқаришда эришиладиган натижаларни олдин билишлигини, ҳисобот даври тугагунга қадар маълумотга эга бўлишларини тақозо қилади. Бу эҳтиёж дастлабки таҳлилдан кенг фойдаланишни тақозо қилади. Молиявий-иқтисодий таҳлил. Ушбу таҳлилнинг моҳияти умумий қиймат кўрсаткичлар тизимини ўрганиш ва корхоналарнинг молиявий фаолияти натижаларини таҳлил қилиш билан ифодаланади. Умумлашган қиймат кўрсаткичларига қуйидагилар киради: реализация бўйича режанинг шартнома мажбуриятини адо қилган ҳолда бажарилиши, товар маҳсулоти, бир ишловчига тўғри кеадиган йиллик иш унуми, маҳсулот таннархи, фойда кабилар. Таҳлил қилиш жараёнида ана шу қиймат кўрсаткичлари умумлаштирилади. Масалан, маҳсулот ҳажми таққосланадиган ва таққосланмайдиган уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш муддатлари бўйича, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш бўйича, маҳсулотнинг сифати кабилар. Маҳсулот таннархи кўрсаткичи умуман ва уларнинг элементлари ва калькуляция моддалари бўйича ўрганилади. Фойда олиш бўйича белгиланган режанинг бажарилишига таъсир қилувчи омиллар батафсил таҳлил қилинади. Умумлашган меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи (бир ишловчига тўғри келадиган йиллик иш унуми) бир ишчига тўғри келадиган йиллик , кунлик ва соатлик иш унумини ўз ичига олади. Молиявий-иқтисодий таҳлилига хос муҳим хусусиятлардан бири – бу асосий ахборот олиш манбалари молия вазирлиги томонидан тасдиқданган ҳисобот шаклларидан фойдаланиш ҳисобланади. Шундай қилиб, молиявий-иқтисодий таҳлилнинг предмети бўлиб корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг турли томонлари, хўжалик юритиш жараёни, иқтисодий кўрсаткичларнинг бир-бири билан узвий боғланиши ҳисобланади. Молиявий-иқтисодий таҳлилнинг субъекти – бу корхона, вазирлик, бошқарма, молия-кредит идоралари ва статистика органларининг иқтисодий бўлинмаларида ишлайдиган ходимлар бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга корхона таҳлилнинг объекти ҳисобланиб уларнинг фаолияти юқори ташкилот, молия-кредит ва статистика органлари томонидан ўрганилади. Масалан, молия органлари корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда асосий эътиборни бизнес-режанинг бажарилиши, айланма маблағларининг ҳолати, фойда бўйича режанинг бажарилиши, давлат бюджетига тушадиган тўлов мажбуриятларининг бажарилишига қаратади. Кредит тизими эса корхоналар ўз айланма ва таққосланган маблағлар холатини, олинган кредитнинг товар-моддий бойликлар билан таъминланганлигини, тўлов интизомини бажарилиши каби масалаларга қаратади. Ўрганиладиган масалаларга қараб молиявий-иқтисод таҳлил тўла ёки танланма характерга эга бўлиши мумкин. Молиявий-иқтисодий таҳлилнинг ўтказиш муддатлари кунлик, хафталик, декадалик, ойлик, чораклик, йиллик. Молиявий-иқтисодий таҳлилнинг турлари: дастлабки, тезкор ва жорий таҳлиллардир. Техник-иқтисодий таҳлил. Ушбу таҳлил комплек иқтисодий таҳлил ва мухандислик таҳлилнинг бирикиши асосида ҳосил бўлган. Техника-иқтисодий таҳлил 3 йўналишда олиб борилади; 1. Ишлаб чиқаришнинг техник даражасини таҳлил қилиш; 2. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, меҳнат ва бошқарувни таҳлил қилиш; 3. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг техник даражасини таҳлил қилиш. Корхонанинг техник даражасини таҳлил қилиш жараёнида корхонанинг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш даражаси, илғор технология жараёнларини жорий қилиш, ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, қўл меҳнатини тўла механизациялаш (замонавийлаштириш) каби масалалар киради. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, меҳнат ва бошқарув масалаларини таҳлил қилиш жараёнида қўлланилаётган бошқарув шаклларининг илғорлиги, бошқарув тизимининг самарадорлиги, бошқарув аппаратини қисқартириш каби ечимлар ҳал этилади. Маҳсулотнинг техник даражасини таҳлил қилиш жараёнида истеъмолчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, уларнинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари республикамизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган энг яхши (юқори) намуналари билан таққослаш. Маҳсулотнинг техник даражаси уларни аттестация қилиш орқали аниқланади. Техника-иқтисодий таҳлил иқтисодчилар, техниклар, мухандис каби мутахассислардан тузилган гуруҳ орқали амалга оширилади. Қиёсий таҳлил. Қиёслаш – бу иқтисодий таҳлилда энг кўп қўлланиладиган усулдир. Қиёсий таҳлилнинг 2 асосий тури мавжуд: ички хўжалик таҳлили, яъни таҳлилнинг объекти сифатида шу корхонага таалуқли хўжалик жараёни ўрганилади; хўжаликлараро таҳлилнинг моҳияти алоҳида олинган корхоналарнинг хўжалик фаолиятини, уларнинг кўрсаткичларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб, эришилган натижалар даражасини объектив фарқлаш ва иқтисодий кўрсаткичларга таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаш ҳамда илғор тажрибаларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш натижасида ички хўжалик резервларини аниқлашдан иборатдир. Қиёсий таҳлил корхонанинг барча иқтисодий кўрсаткичларини ўз ичига олиши мумкин ёки бошқача сўз билан айтганда, комплекс характерга эга бўлади. Қиёсий таҳлилнинг мазмуни қўйилган мақсад ва текшириладиган объектига қараб қуйидагича туркумланади: 1. Объект бўйича - корхона, цехлар, ишлаб чиқариш участкаси, иш жойи; 2. Мавзунинг мазмуни бўйича – меҳнат предметларини, меҳнат воситаларини, меҳнат ва молия ресурсларини таҳлил қилиш ва хоказо. 3. Таҳлилни ўтказиш доираси – комплекс ва махсус таҳлил. Қиёсий таҳлилда энг муҳим методологик масалалардан бири ўрганиладиган объектни бир-бири билан солиштириш шартларига риоя қилишдир. - таққосланадиган кўрсаткичларнинг сифат жиҳатидан бир хиллиги ва уларнинг ҳисоблаш усулининг бирлиги (масалан, маҳсулот таннархига киритиладиган харажатларнинг бир хиллиги); - маҳсулотни бир хил ўлчамда ифодалаш, ўзгармас баҳо билан ифодалаш, географик шароитларнинг ўхшашлиги; - таққосланадиган даврда иш кунларининг бир хиллиги ва ҳоказо. Функционал қиймат таҳлили (ФҚТ). Маҳсулот таннархини камайтириш борасида кераксиз ва ортиқча харажатларни минимал даражага келтиришни, маҳсулот ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш ва уни ишлаб чиқариш чоғида ҳар томонлама ҳисобга олиш лозим бўлади. Бу масалани ижобий ҳал қилишда ФҚТдан кенг фойдаланилади. ФҚТда объект (маҳсулот, технологик ва меҳнат жараёнлари) тизимли тарзда тадқиқот қилиниб, меҳнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган чора ва тадбирларни ишлаб чиқади. ФҚТнинг асосида функция тушунчаси ётади. Демак, ФҚТ буюмнинг функцияларини сиситемали тадқиқот қилишни тақозо қилиб, у маҳсулотни яратиш ғоясидан то уни фойдаланишгача бўлган жараённи ўз ичига олади. ФҚТнинг асосий мақсади – илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари чоғида янги хил маҳсулотларни лойихалаштириш ва уларни ўзлаштиришда ортиқча харажатларнинг юзага келишига йўл қўймаслик; ишлаб чиқариш босқичида лойиҳа бўйича кўзда тутилган харажатлар даражасидан четга чиқмасликни; буюмни қўллаш босқичида оқланмаган эксплуатацион харажат ва йўқотишларни бартарф қилиш ва ниҳоят, буюмларни утилизация (чиқитга чиқариш) қилиш босқичида чиқитга чиқарилган буюмларни қайта ишлаб, улардан фойдаланишни ўз ичига олади. ФҚТни қўллаган пайтда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларини тўртта гурухга бўлиш мумкин: 1. Буюмнинг конструктив тузилишига кетган сарфлар; 2. Технологик жараёнга кетган харажатлар; 3. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун кетган харажатлар; 4. Табиий-геологик омилларни инобатга оладиган харажатлар. Бинобарин ишлаб чиқариш харажатларини муттасил қисқатртириш тўртала йўналиш бўйича олиб борилиши керак. Биринчи бор ФҚТ ғояси Ю.М. Соболев (инженер-иқтисодчи) томонидан ишлаб чиқилган эди. Бу Улуғ Ватан Уруши даврига тўғри келади. Лекин бу ғоя ўзининг ниҳоясига етказилмади. Кейинчалик, 60 йилларнинг ўрталарида АҚШда таъминотчи Лоренс Маец Ю.М. Соболевнинг ғоясини давом эттириб ФҚТ услубини ишлаб чиқди ва уни Дженерал электрик корхонасида тадбиқ этиб яхши натижаларга эришди. ФҚТнинг энг муҳим принциплари қуйидагилардан иборат: - объектни ўрганишга комплекс тарзда ёндошиш; - объектнинг ҳолатини ўрганилганда жамоанинг ижодий тафаккуридан ҳар томонлама фойдаланиш (фикрлаш ҳужуми); - ФҚТ барча босқичларида техникавий ва ташкилий ечимларни баҳолашда функционал керакли ва ортиқча харажатларни аниқлаш. Маълумки, саноат маҳсулотининг тури (ассортименти) бир миллион дан кўпроқ бўлган ҳолда уларнинг бажарадиган функциялари нисбатан анча кам. Масалан автомобиль харакатланишида бир қанча функцияларни бажаради. Булар учга бўлинади: 1. Асосий функция; 2. Қўшимча функция; 3. Кераксиз функция. Масалан, стулнинг асосий функцияси-ўтириш учун, қўшимча функцияси стулнинг суянчиғи, кераксиз функциясини эса аниқлаш керак. Ҳисоб – китобларга кўра, маҳсулот таннархида қўшимча функциянинг салмоғи анча фоизни ташкил этади. Маълумки, саноатда ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида маҳсулот таннархини калькуляция қилиш услуби ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланилади. Лекин, маҳсулотларнинг бажарадиган функцияларини калькуляция қилиш муаммоси халигача ечилган эмас. ФҚТни ўтказиш қуйидаги босқичларга бўлинади: 1. Таҳлил қилиш объектини танлаш (маҳсулот конструкцияси, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, технологик жараён, бошқарув ва ҳисоб тизими кабилар); 2. Таҳлилнинг мақсади ва вазифаларини асослаш (рентабеллик даражасини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, жаҳон бозорида маҳсулотларнинг рақобатбардошлик қобилиятини ошириш, хом ашё, материаллар ва электр қувватини тежаш, ишлаб чиқаришдаги «тор» жойларни бартараф қилиш, импорт ва тахчил маҳсулотларини ишлатишдан воз кечиш); 3. Таҳлил объекти тўғрисида маълумотларни йиғиш ва асосий, қўшимча ҳамда кераксиз функцияларни аниқлаш; 4. Ижодий ёндошиш ва ноанъанавий тафаккур қилиш; 5. Функционал-қиймат таҳлилини қўллаш натижасида олинадигна иқтисодий самарани аниқлаш; 6. Қабул қилинган қарорларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш. ФҚТ жуда катта имкониятларга эга. Бу ҳкақда кенгроқ М.Қ.Пардаевнинг «Иқтисодий таҳлил назарияси» (Самарқанд, «Зарафшон» нашриёти, 2001). М.Қ.Пардаев ва И.Р.Пардаевлар томонидан ёзилган «Корхона раҳбари ва унинг бошқариш усуллари» (Самарқанд, СамИСИ, 2004) номли китобларида ўқиш мумкин. ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ . 1. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси. –Т., «Ўзбекистон», 1993. 2. Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги қонуни. –Т., «Ўзбекистон», 1991. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисда»ги қонуни. –Т., «Ўзбекистон» 1991. 4. Ўзбекистон Республикасининг «Монополистик фаолиятидан чиқариш тўғрисида»ги қонуни. –Т., «Ўзбекистон» 1991. 5. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисда»ги қонуни. – Т., «Ўзбекистон» 2000. 6. Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги қонуни. - Т., «Ўзбекистон» 1993. 7. Ўзбекистон Республикаси «Чет эл инвесторлари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни – Т., «Ўзбекистон», 1995. 8. Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги қоунни – Т., «Ўзбекистон», 1994. 9. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси. –Т., «Ўзбекистон», 1995. 10. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни. –Т., «Ўзбекистон», 1996.