logo

Ҳамкорлар билан шартнома муносабатлари ва уларни такомиллаштириш йўллари. Ўзбекистонда хусусий ва кичик бизнесни ривожланиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

204.5 KB
www.arxiv.uz Режа : 1. Хўжалик шартномаси ва мажбуриятларининг мо ҳ ияти ва уларни тузиш тартиби. 2. Шартномаларни амал қилиш тартиби. 3. Шартномада учраши мумкин бўлган камчиликлар 4. Хўжалик мажбуриятларини бажарилишини баҳолаш. 5.Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши натижалари. 6.   Иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг асосий йўналишлари. 7. Ўзбекистонда кичик ва хусусий бизнесни ривожлантиришнинг зарурияти ва аҳамияти. 8. Кичик ва ўрта бизнес ривожланишининг хорижий тажрибалари www.arxiv.uz 1. Хўжалик шартномаси ва мажбуриятларининг моҳияти ва уларни тузиш тартиби. «Хўжалик шартномаси» деганда нимани тушуниш лозим? Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган харакатларга шартнома (ёки битимлар) дейилади. Ўзбекистон Республикаси фуқоралик кодекси (1999 йил) 101; 353 модда; ёки Узбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги 1998 йил 29 август қонунини 3-моддаси). Шартнома - бу қишлоқ хўжалик корхоналари, шу жумладан дехкон (фермер) хўжаликлари билан дехкончилик маҳсулотларини харид қилувчилар (тайёрлов, савдо, қайта ишловчи ва бошқалар) ўртасида тузиладиган қонуний ҳужжатдир. Шартномага кўра ишлаб чиқарувчи хўжаликларлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини шартномада назарда тутилган миқдорда, сифатда, ассортиментда (тури ва нави бўйича) ва муддатларда етиштириб бериш мажбуриятларини олса, иккинчи томондан (буюртмачи, ёки истеъмолчи) эса уни қабул қилиб олиш, қийматини белгиланган ва келишилган нархларда тўлаш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аванс бериш ва маҳсулотни транспортда ташишда хўжаликка ёрдам кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Мажбурият - бу фуқоролик хуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан, бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян харакатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва х.к. ёки муайян харакатдан ўзини с а қ л а ш г а м а ж б у р б ў л а д и , к р е д и т о р э с а - қ а р з д о р д а н ў з и н и н г мажбуриятларини бажарилишини талаб қилиш хуқуқига эга бўлади. Шартномалар - махсулот етказиб бериш шартномаларига, хизматлар кўрсатиш бўйича, ижара шартномаларига ва бажариладиган ишларнинг хусусиятига қараб бошқа турларда бўлиши мумкин. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси бир йилга, бир йилдан ортиқ муддатга (узоқ муддатли-5 йилгача) ёки тарафлар келишувида назарда тутилган бошқа муддатларга тузилиши мумкин. Агар шартномани амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у бир йилга тузилган деб ҳисобланади. Шартноманинг моҳияти қўйидаги бандлар бўйича ёритилиш мумкин: 1. Шартнома моҳияти (предмети), нима тўғрисида эканлиги; 2. Томонларнинг мажбуриятлари; 3. Мижознинг (истеъмолчининг) мажбуриятлари; 4. Томонлар ҳуқуқи 5. Мижознинг ҳуқуқлари 6. Хизматларга истеъмолчининг пул тўловлари миқдори ва муддати 7. Томонларнинг жавобгарлиги 8. Форс-Мажор мажбуриятлари 9. Шартноманинг амал қилиш муддати, уни ўзгартириш, узиш тартиби 10. Шартноманинг бошқа шартлари www.arxiv.uz 11.   Томонларнинг   ҳуқуқий   манзили   ва   тўлов   хужжатлари. Шартнома - эркинлик, ўзаро манфатдорлик, шартнома интизомига риоя қилиш, тарафларнинг мулкий жавобгарлиги тамойилларига асосланиб тузилади. Хўжалик шартномаси, қоида тариқасида, тарафлардан бирининг Оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф (таклифни қабул қилиши) акцептлаши йўли билан тузилади. Офертада шартноманинг муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши шарт. Оферта йўллаган шахс бошқа шахснинг (мижоз, истеъмолчи ва х.к.) акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади. (Узбекистон Республикаси фуқоролик Кодекси. Тошкент «Адолат» 1996 йил 154-156 бетлар 27 боб. 364-370 моддалар). Хўжалик шартномаси ёзма шаклда, 3-нусхада хўжаликни ўзида тузилади. Офертада шартноманинг муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши шарт. Тузилган вақтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Агарда оферта ва акцепт талаблари бажарилган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя этилган деб ҳисобланади. Хўжалик-шартномани 7 кун ичида имзолаши ва тайёрловчига етказишга мажбурдир. Агар шартнома шартлари бўйича хўжаликда эътироз пайдо бўлса хўжалик худди шу 7-кун ичида келишмовчиликлар баёнининг икки нусхаси билан биргаликда тайёрловчига юборади. Контрактация шартномасида у келишмовчиликлар билан имзоланганлиги кўрсатилади. Бу ҳақда маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат бош инспекциясига албатта маълум қилиниши керак. Тайёрловчи (ёки буюртмачи, истеъмолчи) келишмовчиликлар баёнини олгач 5 кун мабойнида уни кўриб чиқишга, қабул қилинган барча таклифларни шартномага киритишга, агар низоли масалалар бўлса худди шу муддатда хўжалик судига мурожат қилишга мажбурдир. Имзоланган шартнома 3 кун ичида маҳсулот тайёрлаш ва уни сифати бўйича Давлат инспекциясига тақдим этилади. (Узбекистон Р е с п у б л и к а с и н и н г « Х ў ж а л и к ю р и т у в ч и с у б ъ е к т л а р ф а о л и я т и н и н г шартномавий - хуқуқий базаси тўғрисида»ги қонуни. 11, 12, 13 моддалар). Бу қонуннинг I бўлимида «Умумий» - қонунинг мақсади вазифалари, хўжалик шартномаси тушунган, тадбиркорнинг фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий қонунлари кўрсатилган. Бу қисмлар қуйдагилар: - Хўжалик шартномаларини тузишнинг эркинлиги; - Тарафларнинг ўзгара манфаатдорлиги; - Шартнома интизомига риоя этиш; - Тарафдорларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги. Булардан ташқари Қонуннинг биринчи бўлимида шартнома тузувчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатлари кўрсатилган. Қонуннинг II бўлими. - Хўжалик шартномасини тузиш, бажариш,згартириш ва бекор қилиш тартибига бағишланган. www.arxiv.uz III- бўлим - Хўжалик шартномаси бўйича талабномалар ва саволлар IV- бўлим - Шартномавий муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш. Хўжалик шартномалари тўғрисидаги Қонун хужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. V- Бўлим- Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик. 2 Шартномаларни амал қилиш тартиби. Хуқуқий экспертизадан ўтказиш нима? Бу дегани-шартнома хўжаликларнинг юристлари, ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонун хужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб қурилиши демакдир. Шартномаларни уларнинг имзоларсиз тузишга йўл қўйилмайди. (1998 й. 29 август Узбекистон Республикаси қонунинг 21- моддаси). Агар хўжалик шартномаларида мўлжалланган ишлар қиймати энг кам иш ҳақининг 200 баробаридан ортиб кетса, бундай шартнома юристларнинг ёзма хулосасидан кейингина тузилади. Даъволар, бахсларни ҳал қилиш тартиби. Товарларни етказиб берувчи хўжаликлар учун, ёки хизмат ишларини бажарувчилар учун шартнома мажбуриятдаги камчиликларининг хусусияти, хили ёки холатига қараб, ўзига яраша қонун доирасида чоралар кўрилади. Уларнинг меъёри хар хил. Агар хўжалик шартномалари бажарилмаса, бу тараф бошқа тарафга етказган зарарини тўлайди; муддатлари кечиктириб юборилса буюртмачига кечиктирилган хар бир кун учун 0,5% пения тўлайди (мажбурият бажарилмаган товар қийматидан), бироқ бу пения етказиб берилмаган товарлар қийматининг 50%-дан ошиб кетмаслиги керак. Сифати, ассартименти лозим даражада бажарилмаганлиги учун шундай товарлар (ёки ишлар) қийматининг 20% миқдорида сотиб олувчи жарима ундириб олишга хақлидир; товарлар бут келмаган бўлса етишмаётган товарлар қийматини қўшган ҳолда бут (комплект) бўлмаган товарлар қийматининг 20% миқдорида етказиб берувчидан буюртмачи (сотиб олувчи) ж а р и м а у н д и р и ш г а х а қ л и . А г а р т о в а р л а р л о з и м д а р а ж а д а ў р а б , жойлаштириб жўнатилмаган бўлса 50% миқдорида жарима тўлайди. Сотиб олувчи товарларни олишни асоссиз равишда рад этганлиги учун етказиб берувчига ўз вақтида олинмаган товарлар қийматининг 5% миқдорида; тез бузиладиган товарлар бўйича эса 10% миқдорида жарима тўлайди. Шу билан бирга етказиб берувчи ўз муддатида асоссиз сабабларга кўра товарлар қиймати тўланишини талаб қилишига хақлидир. Ҳисоб-китоблар махсулот қабул қилиб олингандан сўнг 3-5 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак. Контрактация шартномасини тизиш муддатини асоссиз ўтказиб юборганликлари учун томонлар хар бир ўтказиб юборилган кун учун энг кам ойлик ишг хақини 10% миқдорида, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима тўлайдилар. Неустойка (жарима, пеня) тўланганлигидан қатъий назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга шу зарар оқибатида ўзи етказган зарар қисмини ҳам қоплайди. www.arxiv.uz 3. Шартномада учраши мумкин бўлган камчиликлар Шартнома тузиш амалиётида хўжалик судлари қўйидаги камчиликларни юзага чиқарганлар: 1) юқоридан кўрсатма кутиб ишлаш холлари; 2) маъсулиятни тўла хис этмаслик; 3) имзо чекиш ва мухр босишда эътиборсизлик, намунавий шартнома шаклларини шундайлигича, хўжаликларнинг хусусиятларини ҳисобга олмай қабул қилиш; 4) баъзи бир хўжаликларда шартноманинг тегишли бандлари тўлдирилмай қолади; 5) шартномада маҳсулот баҳосини белгилашда баъзи мутассадди раҳбарлар хўжаликлари томонидан махсулот ишлаб чиқариш ҳаражатларини аниқ ва тўғри ҳисоб-китоб қилмаслик; 6) томонларнинг, айниқса истеъмолчининг мулкий жавобгарлигини белгиловчи нормаларни (талабларни) шартномага кирмай қолиши, ва шартнома шартлари бузилган ҳолларда уларни қўлланмаслиги ҳоллари; 7) етиштирилган маҳсулот учун ҳисоб-китоб ишларини ўз вақтида эмас, балки кечиктириб мавсум оҳирида, томонлар ўртасида солиштириш далолатномаси тузилгач амалга ошириш; 8) шартномада маҳсулотни сотиш баҳосини тўғри кўрсатмаслик; 9) а в а н с п у л и н и т ў л а ш , м а х с у л о т н и е т к а з и б б е р и ш в а х а қ т ў л а ш муддатлари белгиланмай қолади; 10) шартномада мажбуриятни бажармаганлик учун томонлар ўртасидаги моддий жавобгарлик чоралари номутаносиб равишда тақсимланади. Шуни ҳам айтиш керакки, фақат моддий жавобгарлик билан чекланиб қолинган ҳолос. Масалан, гўпгг тайёрлаб чиқарувчи хисссадорлик жамияти маҳсулотни ўз вақтида топширмаса 25% жарима тўлаши, тайёрловчи томон эса атиги 5% жарима тўлаши белгиланган; 11) шартнома тузишда айрим хўжалик раҳбарлари, шартномани ўзлари э м а с , б а л к и б о ш қ а ш а х с л а р г а и м з о л а т и б , к о р х о н а м у х р и б и л а н тасдиқлайдилар; 12) айрим туман хўжаликларида контрактация шартномасини тузишга юзаки қаралади, бу муҳим қонуний ҳужжат номигагина тузилади (бир кунда); 13) контрактация шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда жавобгар шахсларга нисбатан даъво аризалари билан хўжалик судига мурожат қилмайдиган ҳоллар кўп. Бу эса шартномага имзо чекувчи www.arxiv.uz хўжалик раҳбарларининг ўз ҳуқуқларини яхши билмасликларини кўрсатади. 14) Ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилоар ўртасида шартномаларни тузишда кўплаб хўжалик раҳбарлари. Бозор қонунларини, шартномаларни тузиш ва мажбуриятларини бажаришга тегишли бўлган қонун ва меъёрий ҳужжатларни яхши билмаганликлари. 4. Хўжалик мажбуриятларини бажарилишини баҳолаш. Корхона фаолиятининг энг олий моҳияти - бу истеъмолчилар талабини ўз вақтида тўла-тўкиз қондиришидир, - дейилган давлат корхонаси тўғрисидаги қонунда. Барча мажбуриятларни бажариш бу корхонанинг вазифасидир. Бу унинг фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезони, критерийсидир. Кейинги йилларда хўжалик шартномаларини бажариш Узбекистон корхоналарида анча кўпайди. 1996 йили 98,6%, 1997 йили-98%, 1998 йили-98,3% бўлди. Мажбуриятни бажармайдиган корхоналар сони анчагина камайди. Хали лекин етказиб берилмаган маҳсулотлар кўп. 1998 йили истеъмолчилар 8,8 млрд сўмлик маҳсулотни ололмадилар. Барча амал қилаётган хўжалик шартномалари бажарилишини баҳолаш ва рағбатлантириш системаси корхоналарни ўз мажбуриятларини 100 фоиз бажаришга қаратилган: бундай имтиёзлар, масалан, корхона ихтиёрида қоладиган фойда миқдорини кўпайтириш; қайта ишлаш саноатида эса бюджетга тўловларда кўшимча имтиёзлар берилади, тўлов миқдори камайтирилади ва корхона ихтиёрида қоладиган фойда 10%-га кўпаяди. Мажбуриятлар бажарилмаса мукофот фонди хар бир фоиз учун 3%-га камайтирилади, агар мажбурият бажарилса 15%-га оширилади; Хўжалик шартномасидаги мажбуриятларни тўлиқ бажаришга бўлган жавобгарликни ошириш мақсадида корхонани хўжалик фаолияти натижалари бўйича мукофат фақат мажбурият бажарилгандагина тўланади. Бундай мукофат миқдори умумий мукофатнинг 50%-дан кам бўлмаслиги зарур. Агар мажбурият тўлиқ-100% бажарилмаса бундай мукофат тўланмайди. Маҳсулотларни етказиб беришда камчиликларга йўл қўйилганда камчиликлар ўз вақтида ва ўз жойида йўқотилади. Истеъмолчи талабига биноан корхона йўл қўйган деффектларини 20 кун ичида йўқотиши зарур. Бу муддат ичида деффектлар йўқотилмаса харидор томон камчилиги бўлган маҳсулот қийматидан 20% миқдорида штраф солишга хақли. Кўрилган зарур корхона ҳисобига қопланади. Комплект бўлмаган буюмлар учун ҳам уни тузатиш учун поставшикка 20 кун мухлат берилади. Бундай ҳолда ҳам шундай маҳсулот қийматидан 20% миқдорида пгграф ундирилади. Лекин хўжалик шартномасидаги мажбуриятларни бузилганлиги учун давлат орбитражида кечиктириб ва жуда кам кўрилади. ЎЗБЕКИСТОНДА ХУСУСИЙ ВА КИЧИК БИЗНЕСНИ www.arxiv.uz РИВОЖЛАНИШИ Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши натижалари. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётининг 2005 йилда ижтимоий- иқтисодий ривожланишининг натижалари ва ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат. • Макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туришга эришилди ва иқтисодиётда ўсиб бориш жараёнлари давом этди. Жумладан: - ЯИМ ҳажми 7 % га, саноат ишлаб чиқариши, 7,3 % га, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш - 6,2 % га кўпайди; - ЯИМ ишлаб чиқариш бўйича нафақат 1991 йил даражасига чиқиб олинди, балки 103 % ўсишга ҳам эришилди; - Аҳоли жон бошига ЯИМ ишлаб чиқариш суратлари 105,8 %ни ташкил қилди, аҳоли реал даромадлари 22 % га ортди; - Бюджет профицити ЯИМ га миқдорига нисбатан биринчи марта кузатилди - Ташқи савдо айланмаси 3,1 % ўсиши таминланди. • Иқтисодиётдаги институционал ўзгаришлар жараёни сезиларли даражада чуқурлашди. • Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва инвестицияларни, жумладан чет-эл сармояларини кенг жалб этиш сиёсати ҳаётга фаол жорий қилинди. • К и ч и к в а ў р т а б и з н е с н и н г р и в о ж л а н и ш с у р а т л а р и я н а д а т е з л а ш д и . Уларнинг ЯИМ даги хиссаси ўсиб, 38,2 % ни ташкил қилди, 2004 йилга нисбатан 2,6% га ўсди • Қишлоқ хўжалигида ислоҳатларни амалга ошириш борасида ҳам ижобий силжишлар кўзга ташланади. Иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари (% да) 2000 2002 2003 2004 2005 ЯИМ 103,8 104,0 104,2 107,7 107,0 Саноат махсулотлари 105,9 108,3 106,2 109,4 107,3 Қишлоқ хўжалиги 103,1 106,0 107,2 108,9 106,2 Асосий капиталга инвестициялар 100,9 103,8 104,2 105,2 107,0 Давлат бюджетининг бажарилиши (ЯИМ га нисбатан) -1,0 -0,8 -0,4 -0,4 0,1 Ўз МБ нинг қайта молиялаш ставкаси (%) 32,3 34,5 27,1 18,6 16 Ишсизлик даражаси 0,4 0,4 0,3 0,4 0,3 Манба: Ўз Р давлат статистика қўмитаси Қишлоқ хўжалигининг ЯИМ даги улуши 2001 йилдаги 30 % дан 2005 йилда 25% га камайди www.arxiv.uz 2001 йилнинг ўзида 112 та хўжалик ширкатларига айлантирилди; 52 та қишлоқ хўжалик корхонаси негизида танлов асосида 3400 фермер хўжалиги ташкил этилган. Қишлоқ хўжалиги ялпи махсулоти таркибида деҳқончилик махсулотларининг улуши 53,7 % дан 56,6 % га ошди. 2005 йилда Республикада 125,7 мингта фермер хўжалиги ташкил этилди. Бу 2004 йилга нисбатан 21,7 та кўп демакдир. Иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг асосий йўналишлари. Макроиқтисодий барқарорликни таминлаш, инфляция даражасини сезиларли даражада пасайтириш, қатий молия ва кредир сиёсатини ўтказиш; Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлапггириш жараёнини чуқурлаштириш, монополиядан чиқариш бўйича бошланган ишларни мантиқий ниҳоясига етказиш; С о л и қ в а б у ю д ж е т с о ҳ а л а р и н и и с л о ҳ э т и ш , м а р к а з и й в а м и л л и й буюджетлар ўртасидаги муносабатларни такомиллаштириш; Ташқи иқтисодий сиёсатни эркинлаштириш, божхона тўловларини соддалаштириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришни рағбатлантириш; Кучли ва самарали ижтимоий сиёсатни олиб бори; Мамлакатнинг моддий ва табиий ресурсларидан тежаб-тергаб, самарали, оқилона фойдаланиш. Аввало - бу экин экиладиган ерлар, суғориш ва ичимлик суви, ёқилғи-энергетика, минира-хомъашё ва бошқа ресурсларга тегишли; Молиявий ресурсларни тежаш, берилган кредитнинг ўз вақтида қайтарилишига эришиш; Иқтисодиётнинг хусусий тармоғини ривожлантириш - унинг бозор иқтисодиётини барқарор ва мунтазам ривожлантиришда етакчи ўрин эгалашига эришиш; Фермерлик фаолиятини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш; Иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш; Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг бажарилишини талаб дааражасига кўтариш. Ўзбекистонда кичик ва хусусий бизнесни ривожлантиришнинг зарурияти ва аҳамияти. www.arxiv.uz Кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш биз амалга оширадиган ислоҳатларимизнинг асосий бўғини ҳисобланади, деб кўрсатди Президентимиз И.Каримов, 17 июль куни Вазирлар маҳкамасининг мажлисида. * Нима учун деганда, биринчидан, кичик ва ўрта бизнес ривожланган жаҳон иқтисодиётининг таркибини ташкил эутувчи муҳим тармоқ ҳисобланади. У н и н г ф а о л и я т и н а ф а қ а т й и р и к б и з е н с н и н г б а л к и б у т у н м а л а к а т иқтисодиётининг мувоффақияти ривожланишига бевосита таъсир қилади. Бундан ташқари ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдирилиши ва аҳолига турли хизмат кўрсатилиши, экспорт салоҳиятининг ўсиши, аҳолини иш билан таъминлаш ва уни реал даромадларини кўпайтириш масалаларининг ечими ҳам ана шу тармоқнинг нечоғлик барқарор ривожланишига боғлиқ. Иккинчидан, иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида жаҳон бозорида рақобат янада кучаяди. Бундай шароитда айнан кичик ва ўрта бизнес йирик ишлаб чиқарувчиларга нисбатан копитал маблағи сарфини ҳам талаб қилиши, ихчамлиги, зарур тамойилларга, бозор конъюктурасининг ўзгарувчан талабларига ҳамда вақт-вақти билан бўлиб турадиган иқтисодий инқирозларга тезроқ мослаша олиш, ишлаб чиқариш қувватларини жадал мадернизация қилиш имкониятига эга. Дунё бозорида истеъмол моллари конъюктураси ҳозирги замон шароитида ўртача ҳар 9-ойда ўзгариб туради. Агар шуни ҳисобга олсак кичик ва ўрта бизнес иқтисодиётининг изчил ривожланишида нечоғлик муҳим аҳамиятга эга экани яққол кўринади. Йирик корхоналарнинг бутловчи қисмлар, материаллар етказиб берадиган тармоқларни барпо этиши рағбатлантирилди. Бу эса саноатда импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш муаммосини ҳал этиш имконини беради ҳамда ташқи бозорларга япон товарлари ва техноллогияларини экспорт қилиш ҳажмининг ўсишига олиб келди. Шунинг учун ҳам биз янги давлат, янги жамият қуришга киришган дастлабки кунларданоқ энергетика- ёқилғи ва ғалла мустақиллигини қўлга киритиш вазифаси билан бир қаторда, ички бозорни ўзимизда, ўз хомашёмиздан ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлдириш, хизмат кўрсатиш тармоқларини кенгйўлга қўйиш вазифаларини ҳам муҳим устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаб олдик, - деб кўрсатади президентимиз И.Каримов. Бу масаланинг ечими, биринчи галда, халқ истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона ва тармоқларни жадал ривожлантиришни тақазо қилар эди. Шу билан бирга, бу мураккаб вазифани қисқа муддатда ҳал этиш лозим эди. Айни вақтда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифатли ва рақобабардош бўлишига эришиш, бу ишни катта сармоя ва капитал маблағларга эга бўлмаган ҳолда амалга ошириш зарур эди. М а н а ш у н и н г у ч у н ки ч и к в а ў р т а к о р х о н а л а р н и н г , х у с у с и й тадбиркорликнинг аҳамияти нечоғли беқиёс эканини исботлаб ўтиришга ҳожат йўқ, - деб кўрсатди И.Каримов (17 июл 2001 й. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида сўзлаган нутқида). Масаланинг бошқа яна бир ўрта муҳим томони ҳам бор. Мамлакатимиздаги демографик вазиятнинг ўзига хос хусусиятини инобатга оладиган бўлсак, бизда аҳоли, айниқса, меҳнатга қобилиятли ёшларнинг сони тез ўсиб бормоқда. Уларнинг сони йилига тахминан 200-230 минг кишига кўпаймоқда www.arxiv.uz Шу нуқтаи назардан қараганда, ортиқча ишчи кучларини иш билан таъминлаш, ишсизлик масаласини ҳал этиш- мамлакатмизидаги энг долзарб иқтисодий ва ижтимоий муаммолардан биридир. Бу вазифани ҳал этишнинг энг самарали йўналишларидан бири- кич ик ва ў рт а кор хо на ла р со нин и кўп ай ти риш, х усу сий т ад би ркор ли кн и ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Бундан ташқари Мамлакатимиз аҳолсининг катта қисми -деярли 60 фоизи қишлоқ жойларида яшайди. Бугунги кунда айнан қишлоқ жойларида одамларни иш билан банд қилиш, даромад манбалари билан таъминлаш, айниқса, кескин муаммо бўлиб турибди. Бу муаммо ер ва, биринчи галда, сув ресурсларининг чекланганлиги билан боғлиқ. Табиийки, бу масалани қишлоқ хўжалиги ўз холича халқ қила олмайди. Бунинг устига, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш с а ма р а д о р л и г и н и я на д а ош и р и ш и ш ч и ку ч л а р и н и ка ма й т и р и б б о р и ш ни тақазо этади. Бу эса ўз навбатида қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш борасида янги муаммоларни келтириб чиқаради. Бу муаммонинг қандай ечими бор? Ҳаммамизга маълумки, биз қишлоқ жойларида йирик саноат комплексларини барпо эта олмаймиз. Чунки улар ўз-ўзини қопламайди ва кутилган самарани бермайди. Бунинг учун эса қишлоқ жойларида, биринчи галда, тадбиркорлик, ки чи к ва ўр та б изне сни нг ж ада л ри во жла ниш и уч ун зар ур б ўл га н бар ча ш а р т - ша р о и т в а ка ф о л а т л а р ни я р а т иш , д е ҳ қо н в а ф е р м е р х ў ж а л и кл а р и ф а о л и я т и ни н г са м а р а д о р ли г и н и ош и р и ш о р қа л и ян г и - ян г и и ш ж о й л а р и т а ш ки л э т иш ке р а к. Ўзбекистонда кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожланишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари. Ў з б е к и с т о н д а к и ч и к в а ў р т а б и з н е с н и р и в о ж л а н т и р и ш в а рағбатлантиришда изчил давлат сиёсатини олиб борилиб, муайян ижодий натижалар қўлга киритилди. ■ 2006 йилнинг 1 январ ҳолатидаги расмий маълумотларга қараганда, Узбекистон Республикаси аҳолиси 26312,7 минг кишини ташкил этди Иқтисодиёт тармоқлари бўйича махсулот ишлаб чиқаришда кичик тадбиркорлик субъектларини улуши (%) Кўрсаткичлар 2004 2005 Саноат Кичик тадбиркорликнинг саноат махсулотларини ишлаб чиқаришдаги улуши 10,1 9,8 Шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик 3,9 3,5 Кичик тадбиркорликнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдаги улуши 23,7 22,0 Шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик 13,0 12,2 Кичик тадбиркорликнинг озиқ-овқат махсулотларини ишлаб 36,5 36,4 www.arxiv.uz чиқаришдаги улуши Шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик 26,0 26,4 Қишлоқ хужалиги Кичик тадбиркорликнинг қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқаришидаги улуши 80,9 84,7 Шу жумладан деҳқон хўжалиги 59,7 60,2 Чакана товар айланмаси Кичик тадбиркорликнинг умумий товар айланмасидаги улуши 41,8 44,0 Шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик 22,8 27,1 Пуллик хизматлар Кичик тадбиркорликнинг пуллик хизматлар кўрсатишдаги улуши 47,4 52,0 Шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик 41,6 44,7 Манба: Ўз Р Давлат статистика қўмитаси 2005 йилда озиқ овқат товарларини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик улуши 36,4 % ни ташкил этди. Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 4,7 % ни ташкил этди.Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги махсулотлари умумий хажми 84,7 % га ошди. Жадвалдан кўриниб турибдики махсулотларнинг асосий қисми дехқон хўжаликлари (60,2 %) ҳиссасига тўғри келади. Ташқи иқтисодий фаолиятда кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши (% ) Кўрсаткичлар 2004 2005 Экспорт Кичик тадбиркорликнинг жами экспорт ҳажмидаги улуши 7,3 6,0 Шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик 1,5 1,9 Импорт Кичик тадбиркорликнинг жами импорт ҳажмидаги улуши 32,7 33.2 Шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлик 4,5 5,2 Ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашувчи кичик бизнес корхоналари сони 3781 3890 Манба: Ўз Р Давлат статистика қўмитаси Кичик тадбиркорлик субъектлари импортининг республика бўйича жами импорт хажмидаги улуши 33,7 % ни ташкил этди. Бу аввалги йилга нисбатан 1,0 % кўпдир. Ушбу кўпайиш озиқ-овқатлар импортининг 19,4 % га, кимё махсулотларининг 7,7 % га, бошқа товарларнинг 16,6 % га ошиши эвазига таъминланди. Жумладан , Сурхондарё вилоятида кичик корхоналар сони 1468 тага етди. Шундан 1313 таси фаолият юритмоқда. Кичик корхоналарда ишловчилар сони 6,8 минг кишини ташкил этди. Микрофирмалар эса 17384 тага етди, уларда 90100 киши иш билан таъминланди. Кичик бизнесда бандлик даражаси 49,5 % ни ташкил этади.Ҳар минг кишига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони 9,5 кишидан иборат бўлди. Хукуматнинг зарар кўриб ишлаётган корхоналарни тугатиш бўйича қабул қилинган махсус қарори сўзсиз бажарилиши лозим. Фермер хўжаликларини устивор ривожлантиришга эътибор кучайтирилди. 2005 йилда республикада 125,7 мингта Фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда, уларнинг сони 2004 йилга нисбатан 21,7 мингтага ортган. Фермер хўжаликларига 3775,3 минг гектар ер майдони ажратилган, шулардан 2139,7 www.arxiv.uz минг гектарини экин майдонлари ташкил этади.Жами экин майдонлари таркибида фермер хўжаликларининг улуши 59,3 ни ташкил этади. Алоҳида турдаги қишлоқ хўжалик экинлари бўйича фермер хўжаликлари экин майдонларининг улуши : донли экинларда 57,7 % ни, техник экинларда 68,1 % ни, озуқа экин майдонларида эса 46,3 % ни ташкил этади. Лекин, картошка экин майдонлари (17,7 %) ва мевазорларнинг (26,4%) улуши катта бўлмаган хажмдадир. Шу билан бирга фермер хўжаликларида банд бўлганлар сони ҳам ортиб бормоқда, яъни, таҳлил қилинаётган даврда 954,2 минг кишини ташкил этган ва ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 188,9 минг кишига ошган. Фермер хўжаликларининг ўртача ер майдони 30,0 гектарни ташкил қилмоқда ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ Кўрсаткичлар Ўл бир 2004 й. 2005й. Фермер хўжаликлари сони Дона 103921 125688 Уларга бириктирилган ер майдони Минг.га 2935,4 3775,3 Бир фермер хўжалигига тўғри келган ер майдони Га 28,2 30,0 Фермер хўжаликларида банд бўлганлар сони Минг киши 765,3 954,2 Бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ишчилар сони Нафар 7,4 7,6 Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотида фермер хўжаликларининг улуши % 18,6 24,5 Ўсимликчилик % 32,9 41,4 Чорвачилик % 2,6 2,5 Фермер хўжаликларида иахсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари % 141,2 131,7 Ўсимликчилик % 142,9 133,6 Чорвачилик % 118,0 103,0 Фермер хўжаликларида махсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари барқарор характерга эга бўлиб,2004 йилда 141,2% бўлган бўлса, 2005 йил 131,7 %ни ташкил қилган. Ўсимликчиликда ўсиш суръатлари 2004 йилда 142,9 % дан 2005 йил 133,6 % га чрвачиликда эса мос равишда 118,0 % дан 103,0 % га камайган. Ўсимликчилик ишлаб чиқаришнинг асосий қисми яъни,41,4% ни фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилади, лекин,чрвачиликда уларнинг улуши пастлигича (2,5%) қолмоқда. Келажакда банклар назорат қилувчи ташкилотлар билан тенг ҳуқуқга эга бўлган иқтисодий партнерга айланиб, уларнинг вазифаси фақат корхоналарни бўш турган пулларини жойлапггиришдан ташқари тадбиркорлик ишларини амалга ошириш ва валюталар билан савдо қилишдан иборат бўлади. Биржалар бозор инфратузилмасининг зарурий элементи сифатида корхоналарнинг фаолиятини самарадор бўлишини кўп жихатдан белгилайди. Ҳозирги вақтда амал қилинаётган товар, фонд, меҳнат биржалари ҳозирги корхоналарни ресурслар билан таъминлаш вазифасини ўз зиммаларига тўлиқ олганлари йўқ. улар корхонанинг иқтисодий холатини барометри бўлолгани йўқ. бозор муносабатларига ўтиш жараёни янгича мулкий муносабатларни шаклланиб, ривожланиб боришига боғлиқдир. Тадбиркорларга ва бозор муносабатларини жорий этишга интилаётган шахсларга Узбекистон давлатининг фақатгина ҳуқуқий кафолатини бериш кифоя эмас. Шу ҳуқуқлардан ва кафолатлардан тўла www.arxiv.uz фойдаланиш учун шарт- шароит яратиш, бугунги куннинг бош масаласидир. Хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга бугун республикамизнинг иқтисодий тараққиётини таъминловчи омил сифатида қарашимиз ва қонунчилик фаолиятимизда бу соҳага худди шу нуқтаи назардан ёндошмоғимиз даркор. Биз учун хусусийлаштиришнинг ўзидан ҳам, унинг ишлаб чиқаришини рағбатлантириши, меҳнат маҳсулоти сифатини яхшилаш ва кўпайтиришдан манфаатдорликни ошириши, аҳоли эҳтиёжини қондиришда рақобат муҳитини вужудга келтириши, якка хокимликни йўқ қилиши ва шу орқали эркин иқтисод пайдо бўлишига имкон яратиши муҳим ва қимматлироқцир. Иқтисодий салоҳиятимизнинг ва даромадимизни, янги босқичга кўтарадиган яна бир долзарб вазифа дейилади, - биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясида, -асосий муаммо ва устун йўналиш - бу тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, унинг сифатини ҳамда рақобатга чидашни жаҳон бозори талаблари даражасига етказиш мақсадида иқтисодиётда таркибий структуравий ўзгаришларни амалга оширишдир. Аммо ҳозирги вақтда ҳам (2001 йил) мамлакатимиз бўйича етиштирилаётган ҳосилнинг қанча қисми қайта ишланаётганлиги кўрсатувчи фактларга мурожат қилсак, меванинг атиги 15 фоизи, сабзавотнинг 10 фоизи, полиз маҳсулотларининг 5 фоизи, узумнинг 23 фоизи, терининг 26 фоизи, жуннинг 15 фоизи, гўштнинг 25 фоизи, сутнинг 5 фоизи қайта ишланаётганини кўриш мумкин. Мана шу рақамларнинг ўзиёқ иқтисодиётнинг муҳим соҳаси ҳисобланган тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес ривожи учун фойдаланилмаётган қанча им ко ния т л а р м а в ж у д ли г и н и я ққо л кў р с а т и б т у р и б д и . Б и з а на ш у имкониятлардан тўла фойдалана олсак, мазкур соҳа аҳолини иш билан таъминлашда, энг муҳими, одамларнинг даромадини оширишда янги манба бўлиб хизмат қилади. Бундай имкониятларимиз ҳақида эса кўп гапириш мумкин. Шуни унутмаслик зарурки, бугунги кунда етиштирилаётган пахта хомашёсининг фақат 25 фоизигина ўзимизда қайта ишланмоқда ва тайср маҳсулотга айлантирилмоқца. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқцаки, пахта толаси узлуксиз ва ҳар томонлама сифатли қайта ишланиб, тайёр маҳсулотга айлантирилса, ундан олинадиган даромад 6-7 баробар ортиши мумкин. Айни пайтда шуни ҳам ёдда тутиш керакки, бунинг учун энг замонавий технологиялар, энг илғор ускуна ва дастгоҳлар зарур. Ва, табиийки, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот рақобатбардош, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган бўлиши учун катта инвестициялар керак, албатта. Жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнини топишга интилаётганҳар бир мамлакат, ўзини мустақил деб ҳисоблаган ҳар бир давлат ўз иқтисодиётини етакчи тармоқлари ва йўналишларини белгилаб олиши, жаҳон бозорида рақобатга чидамли маҳсулотларни қандай маблағлардан ишлаб чиқариши зарурлигини, ва бу маҳсулотларни рақобатлаша олишини қандай қилиб таъминлаш йўлларини аниқлаб олишдан иборатдир. Бу хил муҳим вазифалар халқ хўжалигининг дастлабки ишлаб чиқариш бўғини бўлган - корхоналар, фирмалар ва турлича мулк шаклларига асосланган товар ишлаб чиқарувчи хўжаликлар фаолиятига, маркетинг усули билан ёндошиш орқали муваффоқиятли хал этилади. www.arxiv.uz Маркетинг - бу, бозор билан корхонани боғловчи бўғин бўлиб ҳисобланади. Корхонага нисбатан маркетинг - бу, талаб ва эҳтиёжни айирбошлаш йўли билан қондиришга қаратилган кишилар фаолиятининг бир туридир. Бундан ташқари маркетинг маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишнинг комплекс системаси бўлиб, у харидорларнинг талаб ва эҳтиёжларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганишига асосланган бўлади. Маркетинг - ўзгариб турадиган бозорга доимо мослашиб бориш системасидир. Унинг таркибида ишлаб чиқаришга бўлган маркетинг, истеъмол товарларига бўлган маркетинг ва хизмат ишларига бўлган маркетингни ажратиш мумкин. Корхонада маркетинг фаолиятини ташкил этиш - бу биринчи галда бозор талабига эътибор бериш, корхона фаолиятини унга қаратишдир. Бунда энг пировард мақсад -харидорлар талабини қондиришдир. Маълумотлар шуни кўрсатадики собиқ мамлакатдаги корхоналарнинг 80 фоизи бозорни мутлақо ўрганмас экан. Атиги 7 фоиз корхоналар 3 йилда 1 марта реклама, савдо ярмаркалари, янги товарлар билан савдо қилиш каби айрим чораларни амалга оширар экан. Бозорни ўрганмаган корхонанинг 75 фоизи бунга сабаб қилиб қизиқиш йўқлигини кўрсатишди. Самарадорликни оширишнинг энг муҳим, ривожланган капиталистик мамлакатларда (масалан, Япония) синовдан ўтган йўлларидан бири бу з а м о н а в и й т е х н о л о г и я в а у с к у н а л а р н и ў р н а т и ш , к о р х о н а и ш ч и в а хизматчиларини, уларнинг раҳбарлари савиясини, иш услубларини жаҳон талаблари даражасига кўтариш, ишлаб чиқарилаётган кундалик маҳсулотни ўз харидорига етказиш ва харидорни қониқтиришдан иборатдир. Бугунги кундаги энг муҳим масала - бу кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, уларга кенг имконият ва имтиёзлар ташкил қилиб беришдир. . Республикамизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг салмоқли Давлат дастури ишлаб чиқилди. Қисқа муддат ичида ички бозорни тўлдирадиган ва экспорт қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи кичик технологияларни жорий этиш ва шуни асосида тайёр маҳсулот сифати, уларнинг жаҳон андозалари талабаларига жавоб беришини, товар ва хизмат ишлари бозорида рақобат ташкил этишини таъминлаш керак бўлади. Бунинг учун ҳозирги даврдаги ишлаб чиқаришлар, корхона ва фирмалар давлат бюджетидан оладиган ёрдамини кескин камайтириб, уни кутиб турмай, ўзини ўзи молиялаштириш ва сармоя билан таъминлаш; давлат томонидан солиқни рағбатлантирувчи аҳамияти оширилиб, техникавий қайта жихозланган корхоналардан олинадиган солиқ меъёрини камайтириш, табиий бойлик ва захираларимизга, мулкка солиқ ставкасини ошириш; эркин бозор нархларини тартибга солиш, давлатни тақсимотчилик фаолиятини чеклаш, ишлаб чиқариш - техника воситалари гуруҳига кирган товарларга давлат буюртмасини кескин даражада қисқартириш ва уни харидор ўртасида келишилган нарх асосида қондиришга қаратилган давлат тизими билан алмаштирилиши вазифа қилиб қўйилган. Кичик ва ўрта бизнес ривожланишининг хорижий тажрибалари Японияда кичик ва ўрта бизнес тармоқларида иш билан банд бўлган аҳолининг 80 фоизи, Европа Иттифоқи мамлакатларида эса 70 фоизи ишлайди. Японияда эса асосий эътибор йирик бизнес билан кичик ва ўрта бизнес ўртасида кооператив алоқалар тизимини шакллантиришга қаратилди. www.arxiv.uz Япония давлатида ҳам иқтисодиётнинг мазкур бўғини мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг ярмидан кўпроғини бермоқда. Айнан шундай иқтисодий сиёсат натижасида Японияда ислоҳатларнинг бошлиғини даврида аҳоли жон бошига 500 АҚШ доллари миқдорида даромад тўғри келган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 38 минг долларга кетмоқда. Бу - дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Жаҳон саноатида етакчи ўрин тутадиган «Ямаха» трансмиллий компанияси бугунги кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларида бир неча миллиард АҚШ доллари миқдоридаги ўз маҳсулотларини сотади. Мана шу машҳур компания ҳам, 40-йилларнинг оҳирида 7 кишидан иборат велосипедларни таъминловчи кичик кооператив сифатида фаолият бошланган эди. Японияда кичик ва ўрта корхоналарга тегишли бўлган мустақил компаниялар 10 млн. тадир. АҚШ иқтисодиётида кичик ва ўрта бизнеснинг улуши ишлаб чиқариладиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини кейинги 40 йил мобайнида 10 фоиздан 52 фоизга ўсди. 2004 йил бошида АҚШда 22,4 мил.та кичик бизнес субъектлари ишлаган. Улар ЯИМ-нинг 51%-ни яратдилар. Хусусий сектордаги иш жойларини 51%-ни иш билан таъминладилар. Америкада 19 млн. турли хилдаги мустақил фирмаларнинг 90 % майда ишлаб чиқаришлардир. Улар хиссасига янги яратилаётган иш жойларининг 2/3 қисми тўғри келади. Европа Иттфоқига аъзо бўлган мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти таркибида эса кичик ва ўрта бизнес улуши 67 фоиздан ортиқ экани ҳам бежиз эмас. Мисол учун, Германия давлати тажрибасини олиб кўрайлик. Бу мамлакат кичик ва ўрта бизнесни ривожланиши ҳисобига қисқа вақт мобайнида Европа иқтисодиётининг устунларидан бирига айланиб кетди. Давлатнинг бу борадаги оқилона туфайли урушдан кейинги йилларда кичик ва ўрта бизнеснинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши 10 фоиздан 69 фоизга кўтарилди. Германияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган, озиқ-овқат ва бошқа истеъмол молларининг кўплаб турларини ишлаб чиқарадиган корхоналар давлат тарафидан ҳар томонлама рағбатлантирилди. Улар қишлоқ жойларида цехлар шаклида кичик-кичик ишлаб чиқариш қувватлари сифатида ташкил этилган эди. Бу мамлакатларда кичик ва ўрта бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат тизими шаклланган бўлиб, у биринчи галда бу борадаги ҳуқуқий базани яратишга ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфатларини ишловчи ҳимоя қилишга асосланади. Шунингдек, уларнинг узоқ муддатли кредит ресурсларидан имтиёзли фойдаланиши, имтиёзли солиқ тартибини, ишлаб чиқариш молиявий, ижтимоий, бозор инфратузилмаларини шакллантириши ҳам пировард натижада иқтисодиётнинг ана шу тармоғини самарали ривожлантиришга хизмат қилади. Шуниси муҳимки, бу мамлакатларда иқтисодиёт таркибининг ўзига хос хусусиятларидан, халқнинг менталитетидан, мавжуд ресурслар ва бошқа омиллардан келиб чиқиб, кичик ва ўрта бизнесни аниқ мақсадли қўллаб- қувватлаш бўйича пухта ўйланган давлат сиёсати амалга оширилади. www.arxiv.uz Қуйидаги жадвал маълумотлари ҳам кичик ва ўрта бизнесни жаҳон иқтисодиётидаги ривожланиш холатини, уни тутган ўрнини кўрсатади. Кичик ва ўрта корхоналарни айрим мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни Мамлакатлар Кичик ва ўрта фирмалар Кичик ва ўрта фирмаларни салмоғи % Минг дона Минг киши ҳисобига Банд бўлган ҳодим- лар миқдорида ЯММ Великобритания 2930 46 49 50-35 Германия 2290 37 46 50-54 Италия 3920 68 73 57-60 Франция 1980 35 54 55-62 АҚШ 19300 74.2 54 50-52 Япония 6450 49.6 78 52-55 Россия 836.2 5.65 9.6 10-11 Узбекистон 51.2 2.1 2.5 12-6 Манба: Журнал Экономическое обозорение июн 2004 й. Хитойда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожланиши. Хитой халқ Республикасида 70 йиллар охири 80 йиллар бошида мамлакатни сиёсат ва иқтисодий йўналишидаги янгича ривожланиш босқичини бошланиши билан кичик ва ўрта бизнес жадал ривожланиб кетди. Хитойда кичик ва ўрта корхоналарда ходимлар сони 500 кишидан ошмайди. 2000 йил бошида Хитойда кичик ва ўрта корхоналар сони 9 млн. тага етди. Улар мамлакатдаги жами корхоналарнинг 99 %ни ташкил этди. Хитойда кичик ва ўрта корхоналар жами саноат маҳсулотини 60 % ишлаб чиқарилмоқда ва давлат хазинасига умумий солиқлар йиғимининг 40 %дан кўпроғини тушириб бермоқда. Кичик ва ўрта бизнес мамлакатда меҳнатга лаёқатли кишиларнинг 75 %ини иш билан таъминланмоқда. Хитойда кичик ва ўрта бизнесни бундай жадал ривожланиб, мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрини тутиши, уни давлат томонидан қўллаб қувватлашдаги оқилона сиёсатдир: - технология соҳасидаги янги ишларни киритилиши ва самарадорлигини оширилиши; - к и ч и к в а ў р т а к о р х о н а л а р н и т е х н о л о г и я л а р б и л а н я н г и л а ш м а х с у с фондини яратиш; Ушбу фонд орқали молиявий ёрдамнинг қуйидаги шакллари мўлжалланган: - грантлар - илғор технология соҳасида ихтисослашган кичик ва ўрта корхоналарни оёққа тураётган даврда 120 минг АҚШ доллари (1 млн. юан) миқдорида рағбатлантирилади. Агар корхона йирик лойиҳада кирган бўлса бу миқдор 240 минг АҚШ доллари (2 млн. юан)гача оширилиши мумкин. www.arxiv.uz - Технологик ишловларни амалга ошириши учун корхоналарга қўшимча равишда имтиёзли равишда молиявий ёрдам кўрсатиб субсидиялар беради. Бунда молиявий ёрдам пуллари йирик лойихалар учун 120 ва 240 АҚШ доллари (ёки 2 млн. юан) ҳажмида белгиланади. - Тўғридан тўғри инвестициялар ажратиш. Бундай молиявий ёрдам ўта истиқболли ва тез қопланадиган ишловлар учун фонд томонидан устав капиталининг 20 % гача бўлган миқдори ҳисобидан ажратилади. Хитойда кичик корхоналрни рўйхатдан ўтказишни жуда хам оддий, енгил тартиби ўрнатилган. Уларни ҳужжатлаштириш ишлари битта (органда) ташкилотда - Давлат савдо-саноат бош бошқармасида амалга оширилади. Иқтисодиёт ва савдо бўйича Давлат қўмитаси қошида махсус «Кичик ва ўрта корхоналарни халқаро ҳамкорлигини координация қилиш бўйича марказ» ташкил этилган (10 йил бўлди). Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнеснинг ривожлантиришдаги муаммолар. Иқтисодчиларимиз Республикамизда кичик ва ўрта бизнес (КЎК)ни ривожланишини ушлаб турган муаммолар қуйидагилар деб ҳисоблайдилар: - Давлатимизнинг инвестиция соҳасидаги сиёсатини фаоллашиб кетиши хусусий секторини камайтирган; - Йирик корхоналар самарадорлиги пасайган; - Йирик корхоналар афзаллиги туфайли кичик корхоналар имтиёзи камайган; - Кичик ва ўрта корхоналар ишсизликни камайтиришлаги ўз вазифаларини тўлиқ бажара олмаганлари; - Лизинг, консалтинг, инженеринг ва бошқа хизматларининг етишмаслиги; - Да вла т ид ор ала рин и ( тиж ор ат б анки, су ғу рт а ко мпа ниял ар и, со ли қ идоралари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат бошқарув органларини, мансабдор шахсларни ва ҳакозоларни) кўп хил турдаги ресурсларни т а қ с и м л а ш в а н а р х и н и б е л г и л а ш ж а р а ё н и д а в а б о ш қа ф а о л и я т л а р г а аралашуви. - Давлат рўйхатидан ўтиш ва лицензия олишдаги тўсиқлар, қийинчиликлар; л ице нзия та ла б эт ила ди га н фа олия т т ур лар иг а дав ла т хав фс изли ги га бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган фаолият турларигина кириши мумкин. Тадбиркорликнинг бошқа турларига бўлган лицензияларини эса, рақобатни ривожланишига тўсиқ сифатида бекор қилиши лозим. Ҳозирги кунда тадбиркорликнинг турли кўринишлари бўйича фаолият кўрсатиши учун лицензияга эга бўлиши керак бўлган муассасалар ниҳоятда кўп (40га яқин). - Ўзбекистонда хали ҳуқуқий маданият ва барча жамият аъзоларини қонунга амал қилиш механизми ишлаб чиқилмагани. Демак, кичик ва www.arxiv.uz ўрта бизнесни ривожланиш суръатири тезлаштириш учун зарур бўлган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни яратишнинг ўзи кифоя қилмайди. Уларнинг амал қилиши муҳимдир; К и ч и к в а ў р т а б и з н е с э г а л а р и н и н г д а в л а т ж о й л а р и н и и ж а р а г а олишда, коммунал ва бошқа тўловларни тўлашдаги манфаатларини к ў п ч и л и к х о л л а р д а к а м с и т и л и ш и . Ш а р т но м а т у з иш д а г и в а у н и бажаришдаги ҳуқуқий механизмининг мукаммал эмаслиги. Масалан, олинаётган жой учун ижарани бир йилга тузилиши. Моддий - техника ресурслар билан улгуржи савдо қиладиган суғурта ва баъзи бошқа хизматларни кўрсатадиган йирик ташкилотлар, тижорат банклари, коммунал ва эксплуатацион хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг якка ҳокимлиги; тадбиркорлар учун фойдаси бўлмаган шартномалар тузишга мажбурлаш; Тадбиркорларнинг манфаатларини солиқ инспекцияси вакиллари, санитар ва бошқа хизматчиларнинг қонунга зид ҳаракатларидан ҳимоялашнинг самарали механизмини етишмаслиги; Кичик ва ўрта бизнес эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда судларнинг ролини пастлиги; Тадбиркорларнинг ўз ҳақ қуқуқларини яхши билмасликлари, суд орқали ҳимоя эта олмасликлари; Ташқи иқтисодий шартномаларни расмийлаштиришдаги қийинчиликлар, чалкашликлар, мантиқсизликлар; Шаҳар ёки туман пул-кредит сиёсатидаги чалкашликлар. Шу сиёсатга кўра комиссиянинг рухсатсиз ўтказиш мумкин бўлган маблағ миқдори чекланган; Бундай чеклашлар бекор этилиши лозим. Кичик ва ўрта корхоналарни ташқи бозорга чиқаришга йўл бермаётган омилларни мавжудлиги, хусусан, бу ТИАВ да экспорт шартномаларини тузишдаги мураккаб жараён ва божхона идораларида ҳисобга турғазиш билан боғлиқ масалалар, тушунарсиз холатлар, чалкашликлар; Бу масалани махсус ўрганиш лозим Ҳозирги якка тадбиркорликни тендер асосида жойлаштирилади. Лекин хали биз тендер ҳақида ишончли ахборотга ва керакли ҳужжатни тайёрлашда тажрибага эка эмасмиз. Бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланувчиларни шу соҳадаги билимларини етишмаслиги. Тадбиркорликнинг айрим шаклларини тутган ўрни ва аҳамиятини аниқлашнинг мушкуллиги; Тадбиркорлик субъектларининг турлари, миқдорини, Республика иқтисодиётидаги салмоғини аниқ ҳисоботини йўқлиги; улар ҳақидаги ахборотларни номутаносиблиги иқтисодиётни тўғри баҳолаш имкониятини йўқотади; Республикада ҳозир хусусий корхоналарни яратишдан кўра уларни тугатилишининг кўплиги ва мушкуллиги; Иқтисодиётни тадбиркорлик секторида инвестициялар жараёни тўлиқ амалга оширишга имкон бермаётган муаммолар орасида - реклама, ахборотлар билан таъминлашнинг етишмаслигини кўрсатиш зарур (ж. «Бозор, пул ва кредит» феврал 2000 й.). Ташқи бозорга чиқимнинг мураккаблиги. www.arxiv.uz Инвестиция лойихаларини тайёрлаш қийматини юқорилиги ва бошқа яна бир қанча муаммолар мавжуд. Ўзбекистонда Кичик ва ўрта тадбиркорлик учун касбий таълим тизимини ривожлантириш муаммолари. - Кўпгина тадбиркорлар етарли даражада ва билимга эга бўлмаганлари учун ўз меҳнатларини самарали ташкил эта олмаётирлар. «ТАСИС» Дастури доирасида Европа иттфоқи ташаббуси билан 1995 й. бошида Кичик ва ўрта бизнес учун кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширадиган «Бозор кўрикмаларини ривожлантириш Маркази» ташкил этилган ва 1998-2002 йилларда танлашиб бўлган7 - Бу тизим 300 хил таълим тури ва марказларни ўз ичига олади. Улар қаторида тадбиркорлар Палатаси Қошидаги Республиак бизнес мактаби ва уни вилоятлардаги филиаллари, бизнес инкутаторлар шохобчалари, кичик ва ўрта тадбиркорликни ахборот ва маслахат бериш ишлари билан қўллаб- қувватловчи 205 марказлар, «Бизнес-фонд»нинг ахборот-консалтинг Марказларини ўз ичига оладиган махсус ташкилотлар. Бизнесни ривожига кўмаклашувчи Марказ; Бозор, қимматбаҳо қоғозлар ва ишига ўхшашлар соҳасида мутахассислар тайёрловчи Миллий Марказларни ўз ичига олади. - Бундай марказлар ҳисобига ҳар йили 32 минг киши ўз билим ва тажрибаларини оширишлари мумкин. - Меҳнат ва ижтимоий ҳимоялаш Вазирлиги, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси ҳамда Бозор кўникмаларини ривожлантириш Марказлари ўртасидаги ўзаро шартнома доирасида 1999-2002 йилларда ўз бизнесини очмоқчи бўлган 2 минг ишсиз бўлганлар ўқитиб чиқарилди. Ишлардан 70 % ўз ишларини бошлаб юбордилар ва бозор тизимида ишга жойлашиб кетдилар. - Тренер-ўқитувчиларни тайёрловчи махсус курсларни муттасил ишлаб туришига қарамай юқорида кўрсатилган ўқитиш тизимларида махоратини, билимини педогог кадрларни етишмаслиги муаммолардан биридир. 2002 йилда ўқитув комплекси таркибига кирувчи халқаро ташкилотлар ТАСИС, ЮСАИД, Европа таълим фонди маблағлари ҳисобига 1400 киши таълим олиб чиқци. Яна муҳим муаммолардан бири тадбиркор кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимига махсус ўқув адабиётларини етишмаслиги, уларнинг моддий базасини талаб даражасида эмаслиги «Бизнес-фонд», РТП-нинг бизнес мактаби филиалларида. Бизнес-мактаблари, тадбиркорларни тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳуқуқий асосларини йўқлиги. Қабул қилинган айрим қонуний ва меъёрий ҳужжатлар хали ишлаётган йўқ. масалан, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги www.arxiv.uz Узбекистон Республикаси Қонуннинг 37-моддасида кўрсатилган ишларни амалга ошириш учун биронта ҳам меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат йўқ. кадрларни ўқитиш билан боғлиқ бир қанча Ҳукумат Қарорлари бажарилмай қолмоқца. Масалан, Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 январ 1998 йилдаги 48-сонли «Кадрлар тайёрлаш соҳасида таълим хизмати ва маркетинг бозорини шакллантиришни жадаллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқитиш сифати мониторингини амалга ошириш Кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш учун давлат талабларини йўқлиги. www.arxiv.uz Фойдаланилган адабиётлар : 1. Ўзбекистон республикасининг конституцияси . (Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши П-сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган), Тошкент, «Ўзбекистон», 1992 йил. 2. Ўзбекистон республикаси. қонунлар ва фармонлар . 1-китоб, Тошкент, «Ўзбекистон», 1992 йил. 3. Ўзбекистон республикаси. қонунлар ва фармонлар . 2-китоб. Тошкент, «Ўзбекистон», 1994 йил. 3-китоб Тошкент, «Ўзбекистон», 1995 йил. 4. Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида »ги Қонуни, 1990 йил 30 октябрда қабул қилинган. 5. Ўзбекистон Республикасининг « Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида »ги Қонуни, Тошкент, «Халқ сўзи» газетаси, 2000 йил 25 май. 6. « Ўзбекистонда тадбиркорлик тўғрисида »ги Қонуни, 1991 йил 15 февраль. 7. Ўзбекистон Республикасининг « Лизинг тўғрисида »ги Қонуни, 1999 й. 14 апрель. 8. Ўзбекистон Республикасининг « Банкротлик тўғрисида »ги (янги таҳрири) Қонуни, 2003 йил 24 апрель. 9. Ўзбекистон Республикасининг « Фермер хўжалиги тўғрисида »ги Қонуни, 1998 йил 30 апрель (Қонун 1998 й. 1 июлдан амалга киритилган). 10. Ўзбекистон Республикасининг « Деҳқон хўжалиги тўғрисида »ги Қонуни, 1998 йил. 30 апрель (Қонун 1998 й. 1 июлдан амалга киритилган).