logo

Www технологияси. Www мультимедиа имкониятлари. Www орқали ахборот олишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

226.5 KB
Www технологияси. Www мультимедиа имкониятлари. Www орқали ахборот олишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот. Физика ва астрономия таълим тизимида ахборотларни йиқиш, қайта ишлаш ва сақлашга мўлжалланган таълим муассасалари Режа : 1. WWWW алоқа тармоғи таснифи. 2. Интернетда ишлаш асослари. 3. Тўғридан-тўғри боғланишни. 4. SLIP ва РРР орқали боғланиш. 5. UUCP ёрдамида боғланиш. UNIX операцион тизими. 6. Интернет хизматига оид тушушунчалар. 7. URL - интернетга мурожаат қилиш усули, 8. Доменлар номи. 9. Ўзбекистoн компьютер тармоқлари. 10. Физика ва астрономия таълим тизимига доир таълим муассасалари ва давлат ташкилотларининг уй саҳифалари манзиллари. 11. Замонавий таълим тушунчаси. 12. Масофали ўқитиш тизими. 13. Дарс жараёнида электрон ахборот воситаларидан фойдаланишни ташкил этиш. WWW — «Жаҳон ўргимчак тури» алоқа тармоғи (қисқача World Waib Web ) тизимида маълумотлар гиперматнли ҳужжатлар шаклида олинади. Гиперматн бошқа матнли хужжатларга йўл кўрсатувчи матндир. Бу эса бошқа матнларга (матнлар қайси мамлакатнинг серверида туришидан қатьи назар) тезда ўтиш имкониятини беради. Матнлар би лан бир қаторда WWW ҳужжатларида мультимедиа маълумотларини ҳам кўриш мумкин. Матндан ташқари бошқа шаклдаги маълумот ларни ҳам берувчи хужжатлар гипермедиа ҳужжатлари дейилади. Мультимедиа— компьютерда ахборотнинг турли хил кўринишлари: рангли графика, матн ва графикда динамик эффектлар, овозларнинг чиқиши ва синтезланган мусикалар, аннимация, шунингдек тўлақонли видеоклиплар, хатто видеофильмлар билан ишлашдир. Сайт — графика ва мультимедиа элементлари жойлаштирилган гипермедиа ҳужжатлари кўринишидаги мантиқан бутун ахборот ҳажмидир. Интернетда ишлаш асослари. Кундалик турмушда билиш зарур бўлган ахборотларнинг кўплиги, уларни топиш, олиш ва фойдаланишни режалаштиришни талаб қилади. Яъни, қандай турдаги ахборотларни газета, журнал, телевидение ёки радиодан ва қан дай ахборотларни бошқа манбалардан, масалан, Интернет ёки Е— mail адан олишимиз мумкинлигини белгилаб олишимиз керак. Интернет тизимидан фойдаланиш учун энг аввало, бу ахбо рот тармоғига уланиш лозим. Қуйида бу тармоққа уланиш ва ундан фойдаланиш тартиб қоидаларини кўриб чиқамиз. Компьютерлар бир-бири билан қандай боғланади, деган савол туғилиши мумкин. Интернетга боғланишнинг бир нечта усули мавжуд. Боғланиш турлари ўзаро имкониятлари ва маълумотларни узатиш тезлиги билан фарқланади. Боғланиш имконияти ва тезлиги интернетдан фойдаланиш нархини белгилайди. Сифат ва тезлик ошиши билан нарх кўтарилади. Боғланиш турларини нархининг пасайиши тартибида қуйидагича келтириш мумкин: 1. Тўгридан-тўгри боғланиш. 2. SLIP ва РРР ёрдамида боғланиш. 3. «Чақирув» асосида боғланиш. 4. UUCP ёрдамида боғланиш. Бу усулларнинг мазмуни билан танишиб чиқамиз. Тўғридан-тўғри боғланиш усули тармоқнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга имкон беради. Бунда фойдаланувчи учун алоҳида тармоқ ажратилади ва буни провайдер таъмин лайди .   Бундай боғланишда компьютерингиз сервер сифатида ишлайди ва бу боғланишнинг энг сифатли усули ҳисобланади. Сиз сер вер —компьютер ёрдамида маҳаллий тармоқдаги компьютерларни интернетга боғлашингиз мумкин. Бунда маълумотларни узатиш тезлиги 10 Мб/секундга тенг бўлади. Тўғридан-тўғри боғланишни Radio Ethernet орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Бундай боғланиш радиоканал боғланишдир. Бу боғланиш радиоантенналар ёрдамида амалга оширилади ва тар мо қ симларининг зарурати бўлмайди. Шу боис, бу боғланиш узоқ масофаларда ҳам алоқани таъминлайди (провайдергача бўлган масофа 50 км гача бўлиши мумкин). Маълумотларни узатиш тезлиги 11 Мбит/секундга етади. Саркор — Телеком провайдери шу усулдан фойдаланади. SLIP ва РРР орқали боғланиш оддий телефон тармоқларида стандарт модем ёрдамида ишловчи Интернет дастур таъминотидир. Бунда сиз оддий телефон тармоғидагидек ишлайсиз. Иш сеансини тугатгандан сўнг телефон тармоғини бўшатасиз ва унда бошқа фойдаланувчи ишлаши мумкин бўлади. Бундай боғланишнинг ютуғи шундаки, улар интернетга тўғридан-тўғри киришга имкон беради. SLIP — бу оддий телефон тармоғи ва модемдан фойдаланадиган Интернет баённомадир. РРР — бу SLIP га ўхшаш ва ундан кейинроқ яратилган баённома. Унинг имкониятлари SLIP га нисбатан кўпроқ. «Чақирув» асосида боғланиш интернетга киришга имкон беради. Бунда фойдаланувчи мантиқий ном ва парол ёрдамида интер нетга тўғридан-тўғри кириб ишлаш имкониятига эга бўлади. Бун дай тармоқдан бир нечта фойдаланувчи фойдаланади ва шунинг учун тармоқнинг тезлиги сустроқ бўлади. Интернет билан боғланиш давомида унинг имкони z тларидан мумкин қадар тўлароқ фойдаланиш лозим. Чақирув буйича боғланишни ўрнатиш жуда оддийдир. Бу усулнинг нархи камроқ бўлганлиги туфайли ундан фойдаланувчилар кўп. Бу усулда хонадонлардаги компьютерларни ҳам интернетга улаш ва фойдаланиш қулай. «Чақирув» асосида боғланишнинг сифатли усули ISDN дир. ISDN (Integrated Service Digital Network) — бу рақамли теле фон тармоғидир . У одатдаги телефон тармоғидан маълумотларни узатиш тезлиги билан фарқ қилади. Бу тезлик телефон тармоғига қараганда 4,5 баробар ошади ва 120 Кбит/секундни ташкил этади. ISDN нинг нархи бошқаларига нисбатан баланд. UUCP ёрдамида боғланиш. UNIX операцион тизими UUCP деб аталувчи сервисдан фойдаланади ва маълумотларни стандарт телефон тармоғи орқали узатиш имконини беради. UUCP фақат файлларни бир тизимдан бошқасига узата олади, Интернет алоқа бўлими ва USENET билан ишлашга имкон беради. Бу боғланиш учун ҳам телефон тармоғи ва модем зарур бўлиб, UNIX дастурининг зарурати йўқ. Интернет тармоғига миллионлаб компьютерлар уланган. NEC Research Institute маълумотларига қараганда ҳозирги кунда интернетда 1 миллиард 600 миллиондан кўпроқ Web иловалар мавжуд. ҳар секундда ўртача 25 та янги сахифа қўшилади. Табиийки, бундай «ахборотлар денгизи»да керакли маълумотни излашни ўрганиш лозим. Тармоқ ҳақидаги энг янги ахборотни фақат тармоқ нинг ўзидан олишингиз мумкин. Интернет провайдерини танлашда интернетда ишлаш тезлиги ва сифати провайдерга боглиқ эканини инобатга олиш керак. Шу боис провайдер танлашда қуйидагиларга эътиборни қаратиш мақсадга мувофик: • провайдер қандай тармоқдан фойдаланади; • қайси тармоқ билан маълумот алмашади, тармоқнинг маълумотни ўтказа олиш қобилияти; • электрон алоқа хизмати кўрсатилиши; • алоқа тезлиги ва сифати, модемга телефон қила олиш қобилияти, провайдер модеми тури; • боғланиш ва маълумотларни узатиш тезлиги; • техник хизмат кўрсатиш; • қўшимча хизматлар рўйхати ва уларнинг баҳоси. Ушбу жиҳатлари билан сизга маъқул провайдерга компьютерингизни тармоққа улаш таклифи билан чиқасиз. Республикамизда 1997 йилдан Интернет хизматини кўрсатувчи қатор провайдерлар ўз ишини бошлаган. ҳозирги кунда 40 дан ортиқ провайдер 40000 дан кўпроқ фойдаланувчига хизмат кўрсатмоқда. Бу компанияларнинг кўпчилиги фақат Тошкентда (ҳозиргача) фаолият кўрсатяпти. Бошқа вилоятларда ишлаётган компаниялар: UzPAK , Rossia — on — Line (Самарқанд, Навои, Андижон), Simus (Фаргона) ва бошқалар ҳам мавжуд.   Энди интернетга оид баъзи тушунчаларнинг мазмуни билан танишиб чиқамиз. Мижоз — сервер ресурсларидан ва хизматидан фойдаланувчи компьютер ёки дастур. Худди сервер каби бир компьютерда бир вақтда бир нечта мижоз ишл аши мумкин. Шлюз — баённомани бир турдаги муҳитдан иккинчи турдаги муҳитга ўтказувчи тармоқ қурилмаси. Компьютер интернетга боғланганда шлюздан фойдаланилади. Proxy — бир нечта компьютернинг интернетга уланишини таъминловчи тизим. Proxy сервер одатда кўп ишлатиладиган ресурсларни сақлаш имкониятига эга. URL - интернетга мурожаат қилишнинг энг оддий ва қулай усули бўлиб, у манзилни ифодалайди. URL манзилидан ихтиёрий фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида фойдаланиши мумкин. URL ни тўлиқроқ тушуниш учун бир мисолни кўриб чиқамиз: http://www.youthcenter.com/index.html Бу URL манзил таркибий қисмлари қуйидагича: http — ресурсдан фойдаланишда гиперматн баённомаси ишлатилаётганлигини билдиради. www.youthcenter.com — маълумот жойлашган Интернет сахифа номини билдиради. index . html — файлнинг компьютердаги тўла номини билдиради. Кўпчилик www сахифалар номланиши шу схемага мос келади. Баъзан http , ftp ёки gopher туридаги ресурсларга мурожаат қилинганда, файлнинг тулиқ номи бир кия чизиқ билан тугалланади. Бу аниқ файлга эмас, балки белгиланган каталог ичига мурожаат қилинганда содир бўлади. Бу манзилга мурожаат қилинганда, ком пьютер мазкур каталог ва файлга мос стандарт индексли файлни беради. http нинг стандарт индексли файли одатда index . html (ёки index . htm ) деб аталади. Фараз қилайлик, интернетда бирор саҳифани очиб кўрмоқчисиз. Саҳифа манзилини киритасиз ва уни очасиз. Қандай қилиб саҳифа бир неча дақиқада компьютерингиз экранида пайдо бўла ди . Бу саҳифаларни топиш учун сизнинг WWW кўриш дастурингиз URL дан қандай фарқланади? Сахифани топиш учун дастур провайдерда жойлашган домен номлари хизмати дастурлар мажмуидан фойдаланади. У DNS деб аталади ва интернетни компьютерингизга ўрнатганда киритилади. Netscape Windows билан ишлаётганда сизнинг TCP/IP баённомангиз бу домен номини сиз нинг серверингизга узатади. Доменлар номи кўпинча com , edu ёки org билан тугайди. Уларнинг оммавий тус олганларини мисол сифатида қуйида келтирамиз: со m — тижорат ташкилотлари учун ишлатилади; edu — ўқув муассасалари учун ишлатилади; gov — давлат муассасалари учун ишлатилади; int — халқаро маълумотлар учун ишлатилади; mil — харбий маълумотлар учун ишлатилади; net — интернетнинг хизмат провайдерлари учун ишлатилади; org — нотижорат ташкилотлар учун ишлатилади. Интернет манзилларида турлича идентификаторлар ишлатилади. Қуйида улардан энг оммабопларининг рўйхатини келтирамиз: Агар домен ичида давлатни изоҳловчи идентификатори бўлмаса бу домен АҚШ да эканлигини билдиради. Интернет билан ишлашни Internet Explorer ёки Netscape Navigator дастурлари таъминлайди. Улар билан ишлаш жуда осон ва қулай бўлиб, улар бир-бирига жуда ўхшайди. Интернетда ишлаш жараёнида турли кўринишдаги файллар билан ишлашга тўғри келади. Тармоқдан олинган дастур, хужжатларнинг қайси таҳрирлагич ёрдамида ёзилганлигини билиш ахборотларни тез қайта ишлашга имкон беради. Қуйида кўп ишлатиладиган файлларнинг тури ва кенгайтмаси рўйхатини келтирамиз: жадвал   Ко д   Давлат номи   К од   Давлат номи   *.u z * .ru *.u a *.kz *. k g   Узбекистон Россия Украина Қозоғистон Қ ирғизистон   * .us *.uk *. са *.ch *.cn *.de   АҚШ Буюк Британия Канада Швейцария Хитой Гармания   Бундай файлларни ўқиш учун мос дастур таъминоти бўлиши лозим. Интернетдаги баъзи фойдали манзиллар рўйхатини келтирамиз: http:// www.w3.org Интернетнинг расмий ҳужжатлари сақланадиган сервер. Бу ерда HTML тилининг амалдаги андозаларини ва унинг янги намуна версиялари баёнини, Интернет иши масалалари муҳокама қилинган анжуманга мурожаатларни, глобал компью тер тармоғининг бошқа маълумот манбаларига мурожаатларни топасиз. http:// www.boutell.com/bag / — Бу сервер WWW буйича тез-тез бериладиган саволлар ва уларнинг жавобларини узида сақайди. http:// www.machaon.ru/digest / — интернетда ишлаш ҳақидаги рус тилида ёзилган маълумотларни ўзида сақлайди. http://web.canlink.com /helpdesr/window — HTM L -да ишлаб чиқарувчи компанияларнинг WWW адреслари кўрсатилган. жадвал Кенгайт ма Файл тури 1 2 • asm Ассемблер тилида ёзилган дастур . an Товуш файли . bas Бейсик тилида ёзилган дастур файли .bmp MS Windows график файли •срр   C++ тилида ёзилган бошлангич файл • com MS DOS бошқарувчи файли . dbf Маълумотлар омбори файли . doc Word д a тайёрланган файл . exe   MS DOS да бажарилувчи файл • gif График форматидаги файл . dz GNU архивлаш дастурида архивланган файл . hip Маълумот (ёрдам) файли . ini Инициализация файли • ipg   JPEC график форматидаги файл . mid   MIDI форматидаги товуш файли • mpg   MPEG форматидаги видеоролик файли . pcx   PC Paintbrush форматидаги файл . pdf   Adobe Arcobate дастуридаги файл • qt   Qvict Tinee форматидаги видеоролик . tar tar туридаги архив файл . tif TIFF график форматидаги файл . txt   Фақат ASCII белгилардан иборат txt файл . wav   Wave форматидаги товуш файл . wri   Write таҳрирловчисида ёзилган матн файл . zip   PKZIP форматидаги архив файл . z   UNIXna COMPRESS дастури билан архивланган файл   ўзбекистoн компьютер тармоқлари. Республикамиз мустакиллиққа эришгандан сўнг ахборотларни компьютерлаштириш соҳасида жуда катта ишлар қилинди. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ахборотлар билан ишлашни жадаллаштириш режалари «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да ҳам кўрсатиб ўтилган. Хусусан, 1999 йил февраль ойида ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди, Бироз вақтдан сўнг 1999—2003 йилларда ўзбекистон Республикасида маълумотлар узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва уни ри вожлантириш дастури қабул қилинди. - расмда ахборот алмашиш миллий тармоғининг чизмаси келтирилган. ўзбекистон Республикасида корпоратив фойдаланувчилар (вазирликлар тармоқлари, ташкилотлар, давлат бошқарув органлари, маҳалий ва минтақавий бошқариш тизимлари ва x . к.) учун ҳалқаро миллий минтақавий кўламда узатиладиган ахборотлар ҳажмининг узлуксиз кўпайиши, маълумотларни узатиш миллий тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш заруратини келтириб чиқарди. Маълумотларни узатиш миллий тармоғининг вазифаларига қуйидагилар киради: • Мулкчилик шаклидан қатъий назар давлат, жамоат органлари, фуқаролар, ташкилотлар, муассасалар, жамоаларнинг ахборотларга талабини қондириш учун электрон ахборот алмашишни амалга ошириш. • Республикада транспорт-коммуникация асосларининг ягона ахборотли муҳитини яратиш ва унинг дунё ахборот алмашиш тизимига киришини таъминлаш. • Республикада маълумотларни узатиш провайдерлар тармоғининг дунё маълумотларини узатиш тармоғига, жумладан, интернетга марказлашган ҳолда уланишини таъминлаш. • Давлат бошқариш ва ҳокимият органларида марказлашган электрон ҳужжат алмашишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш. Маълумотларни узатиш миллий тармоғи республикада мавжуд маълумотларни узатиш ва уларни техник таъминлаш, ўзбекистон алоқа ва телекоммуникация ( UzPak ) ва Вазирлар Махкамаси хузуридаги ҳўжаликлараро ахборот-компьютер хизмати ( UzNet ) ҳамкорлигида яратилди. Маълумотларни узатиш миллий тармоғида миллий провайдерлар вазифалари, шунингдек, Интернет хизматлари UzPAK зиммасига юклатилган. ўзбекистон Республикаси маълумотларни узатиш тармоқларининг барча провайдерлари ҳалқаро тармоқларга фақат маълумотларни узатиш миллий тармоғи орқали уланиш ҳуқуқига эга. 1997 йилдан бошлаб ўзбекистонда Интернет провайдерлар хизмат кўрсата бошлади. ҳозирги кунда ўзбекистонда 40 дан ортиқ Интернет провайдерлар ишламоқда. қуйида баъзи провайдерларнинг номи ва саҳифа манзилини келтирамиз: жадвал   Интернет провайдер номи Интернет саҳифа манзили   UzPAK Sarkor —Telekom Freenet Naytov UzNet Buzton Вес CCC ( Нурон ) DosTLink EastLink Eurasia Netways (CCC) Globalnet Ishonch Simus TV Inform PERDCA Gimli   www.uzpak.uz www.sarkor.uz www.freenet.uz www.navtow.com www.uznet.uz www.buzton.com www.bcc.com.uz www.ccc.uz www.dostlink.net www.eastlink.uz www.eanetwavs.com www.glb.net www.ishonch.uz www.simus.uz www.eanetwavs.com www.silk.org www.gimli.com     Бугунги кунда UzPAK ахборотларни узатиш ва қ абул қ илиш билан чекланиб қ олмасдан , масофали ўқ итишни режали равишда амалга оширишга киришган . Техника ва узатиш воситалари ривожланган асрда давлатларнинг сиёсий чегараси ( таълим со ҳ асида ) маълумот олиш учун ҳ ала қ ит бермайди . Бугунги кунда Интернет орқали бошқа давлатлардаги энг нуфузли ўқув даргоҳларида билим олиш имкониятлари мавжуд . Маълумотларни узатиш миллий тармоғи фаолиятини амалга ошириш ва уни ривожлантиришнинг ўзига хос муаммолари мавжуд . Масалан , бошланғич босқичда глобал тармоққа чиқиш турк сунъий канали орқали амалга оширилган эди . Лекин, ишлаш давомида бу каналнинг техник характеристикалари талабга жавоб бера олмаслиги аниқланди ва ундан воз кечишга тўғри келди. UzPAK умумий ахборот ўтказиш қобилияти 768 Кбит бўлган иккита каналга эга. Бу каналлар АКШ ва Европа орқали бир-бирини тўлдириш ва алмашиш вазифасини бажаради. Бу эса маълумотлар ни узатиш миллий тармоғининг ишончлилик даражаси ва ахборотни узатиш сифатининг юқорилигини таъминлайди (бирор ка нал ишдан чиқиб қолса, иккинчи каналдан вақтинчалик фойдаланилиб турилади). 2000 йил март ойида ўзбекистон Республикасида биринчи марта (МДҳ, республикалари ичида) Интернет фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда 15 турдаги йўналиш бўлиб, улар деярли ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларидаги ўзгаришларни ўз ичига олди. Бу ҳам республикамизда ахборот технологияларига эътибор кучли эканлигини кўрсатади. қуйида Физика ва астрономия таълим тизимида ахборотларни йиҚиш, қайта ишлаш ва сақлашга мўлжалланган таълим муассасалари ва давлат ташкилотларининг уй саҳифалари манзиллари келтирилган: http://www.lessons.ru/ - Масофадан туриб таълим олиш учун мўлжалланган on-line режимида ишловчи энг яхши ўқув муассасалари манзиллари сахифаси. http://www.kypcbi.ru/ - курслар ва ўқув қўлланмалар жамланган бўлим. http://www.college.ru/ - мустақил таълим олувчилар учун мўлжалланган, Россияда энг биринчи тўлиқ тўлафункционал Internet-проект (физика, астрономия, математика, химия, биология) ва мутаххасислик бўйича таълим олишга мўлжалланган курс. http://catalog.unicor.ru/ - Халқаро Интернет-каталог «Очиқ таълим системаси учун Информацион ресурслар» http://rostest.runnet.ru/ - ўрта мактабнинг асосий қоидалари бўйича тест назоратлари ўтказиш учун таълим сервери.  http://orags.narod.ru/test/testing.html - интерактив тестлар. http://phdep.ifmo.ru/labor/common/index.html - физикадан лаборатория ишлари ва интерактив намойишлар. optics.ifmo.ru – таълим олиш учун сервер «Оптика». Серверда оптика бўйича жуда қуп маълумотлар, ўқув қўлланмаларининг, ва оптика бўйича тарихий энциклопедиялар йеғиндиси. optics.ifmo.ru/de m - физикадан Flash – намойишлар ва уларнинг таърифлари келтирилган интерактив маърузалар курси. http://cnit.ssau.ru – олий таълим учун политехник профилдаги ўқув мультимедиа комплекси. http://www.catalog.alledu.ru/predmet/- - таълимнинг барча сохаларига йўналган электронные қўлланмалар. http://www.economic.ispu.ru/webteach/- билим олишнинг турли соҳалари бўйича виртуал ўқув қўлланмалар. http://www.finec.ru/rus/parts/microeconomics/- «Микроэкономика» электрон қўлланма. Жамиятда бўлаётган ўзгаришлар, фан ва техниканинг ривожланиши ўз навбатида бошқа фанлар қатори астрономия фанини ўқитишини ҳам узлуксиз такомиллаштириб беришни тақозо этади. Астрономия ўқитиш тарихига назар солсак йил сайин янги методлар яратилиб ўқув жараёнида жорий этилиб келинмоқда. ҳозирги кунда Республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар астрономия ўқитиш жараёнига ҳам янги педагогик техналогияларни қўллашни талаб этади. Бугунги кунда таълим соҳасида компьютерлардан кенг фойдалинмоқда. Замонавий дарс деганда, бугунги кунда, янги ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда жаҳон тажрибаларига асосланган ҳолда дарс ўтишни тушинмоқ керак. Бунда асосий эътибор ўқитишнинг натижасига, яъни ўқувчиларнинг назарий билимларни мукаммал эгаллашига ва шу билан бирга етарли амалий кўникмаларига эга бўлишига, яъни олган назарий билимларини амалда қўллай олиш қобилиятини шакллантиришга қаратилиши керак. Бунинг учун астрономия дарсларини ўқитишда фан ва техника ютуқларидан, янги технологиялардан унумли фойдаланмоқ зарур. ўқувчиларнинг мустақил билим олиш кўникмасини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқ керак. Маълумки, дунёда илмий изланишлар буйича ахборотлар доим ўсиб, уларни таҳлил қилиш жараёни тобора мураккаблашиб бормоқда. Хозирги замон мутахассиси қайси coҳада ишламасин, унинг олдида ўзининг соҳасига тегишли ҳодиса ва воқеаларни билиб туриш ва билим савиясини доимий равишда ошириб бориш талаби кўндаланг туради. АТларини ўқув жараёнида қўллашни такомиллаштириш бир қанча кқринишларда намоён булади. Ана шулардан бири-масофадан ўқитиш тизими кўринишидир. Масофадан ўқитиш тизими — бу таълим тизими ривожининг янги босқичи бўлиб, ўқитиш ва унинг услублари учун ноанъанавий ёндашишни талаб этади. Масофали ўқитиш тизими жуда кенг миқёсга дахлдор имкониятлар яратадики, унинг асосида ёши, маълумоти, мутахассислиги хар хил бўлган инсонлар билан мулоқот қилишни таъминлаш, қаралаётган масалаларни шахснинг камолига қараб йуналтириш билан бир қаторда, узлуксиз таълимни рўёбга чиқариш имконияти хам юзага келади. Шунинг учун хозирги вақтда масофавий ўқитиш тизимини амалга ошириш учун педагогик тажриба олиб бориш ва унинг самарадорлигини аниқлаш масаласи турибди. Шу уринда бу услубнинг афзаллик томонларини курсатиб утиш мумкин. Булар, биринчидан, фанни ўзлаштириш учун ажратилган вақтни тежаш (масалан, 3 ойлик курсни 3-4 ҳафта ичида тугатиш мумкин), иккинчидан, бир вақтнинг ўзида ишлаш, ўқиш ва ихтиёрий пайтда дунёнинг бошқа бурчагидаги мутахассисдан керакли маслахатни олиш имкониятларининг мавжудлигидан иборат. Масофадан ўқиётган киши маълум бир вақтда маълум бир жойда бўлиши шарт эмас. Бу услуб тадрижий (динамик) жараённи тақозо этиб, ўқитилаётган фанда рўй бераётган ўзгаришлар ва ривожланишларни эътироф этишни талаб қилади. Истиқболда internet-глобал тармоқ тизимининг интенсив курсларига доир махсус ишчи Web- сахифаларнинг моделини яратиш мумкин. Умуман, масофавий ўқитиш тизими — таълим тизимининг ривожлантирилган кўриниши бўлиб, унда ўқитиш «ўқувчи-ўқувчи» ва «ўқувчи-ўқитувчи» орасида маълумотлар алмашиш замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил қилинади. Хозирги компьютер технологиялари асосидаги телекоммуникацион алоқа орқали анъанавий ўқитиш услубидан кўра, юқори савияда ўқувчиларга билим бериш ва хар хил кўринишдаги ўқув материалларни етказиб бериш имконияти мавжуд. ўтказилаётган тажрибалар шуни кўрсатадики, масофали ўқитиш воситаларидаги ўқув курсларининг сифати анъанавий ўқитиш услубидан қолишмайди. Бу тизимда билим (маълум даражада бир тизимга келтирилган ахборот кетма-кетлиги) ва ахборот (тартибланмаган, хатто баъзилари исботланмаган маълумотлар мажмуи) орасидаги фарқнинг камайишига олиб келади. Бу ўз навбатида жамият тараққиётининг юқори даражага кўтарилишини тақозо қилади. Янги электрон технологиялар CD — дисклар, тармоқ, тизими, электрон доскалар, мультимедиали электрон дарсликлар ва бошқа педагогик дастурий воситалар ўқувчиларнинг ўқув жараёнига фаол қатнашувини таъминлаш билан бир ққторда, бу жараённи бошкариш имкониятини яратади, АТларидан фойдаланиш худди ишлаб чиқаришда роботлар қандай кескин ўзгариш содир қилган бўлсалар, педагогик технологиялар соҳасида хам шундай буюк сакрашларга олиб келиши шубхасиздир. Янги ахборот ва компьютер технологияларида овоз- харакатнинг интеграцияси ўқув мухитининг янги ўзига хос имкониятини ҳосил қиладики, унинг такомиллашуви, ривожланиши ўқувчиларни ўқув жараёнига жалб килишни янада кенгайтиради. Масофали ўқитиш тизими мавжуд, ўқитиш тизимини инкор этмайди, балки уни тўлдиради, ҳар бир кишига ўқиш учун чексиз имкониятлар яратиб беради. Бу деган сўз — хар бир кишига қаерда, качон, кайси тилда ва нима хохлашига қараб, ўқишга имконият яратиш демакдир. Масофадан ўқитиш тизими ХХ асрда сиртқи таълим тизими кўринишида вужудга келган. Бизнинг республикамизда хам сиртқи таълим тизими кенг миқёсда тарқалган. Масалан, чет тилини ўрганиш, олий ўқув юртига кириш учун тайёрланиш ва бошқалар ҳам бунга мисол бўла олади. Маълумки, сиртқи таълим тизимида ўқиётган талабаларнинг билим савияси кундузги талабаларнинг билим савиясидан нисбатан паст. Бунинг сабаби сиртқи таълимда ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги мулоқот чегараланган вақт мобайнида (яъни, бир ўқув йилида икки марта) давом этиб, купрок мустакил ишлаб, билим савиясини оширишга тўғри келганлигидадир. Масофадан ўқитиш услуби сиртки таълим тизимининг ривожлантирилган кўриниши бўлиб, у ўқувчи ва ўқитувчи, «ўқувчи-ўқувчи» орасида фаол мулоқот олиб боришни таъминлай оладиган самарали ўқитиш тизимидир. Масофадан ўқитишга ким кўпроқ қизиқади? Таълим тизимининг қайси босқичида масофадан ўқитиш тизими купрок самара беради? Узоқ худудларда яшовчи ўқувчилар учун ўрта маълумот олиш учун сиртқи таълим шакли сифатида масофали ўқитишдан фойдаланиш унинг имкониятларидан биридир. Куп ҳолларда туманларда ёки шахарчаларда янги ўқув курслари бўйича мутахассис ўқитувчиларнинг етишмаслигини кўриш мумкин. Бундан ташқари ҳудудларда шундай иқтидорли ёшлар мавжудки, улар махсус таълим хизмат (маслаҳат, консультация каби)ларидан фойдаланиб, ўзларининг ақлий имкониятларининг очилишига ва уни ривожлантиришга имконият яратади. Узоқ туманларда яшовчи купчилик мактаб ўқувчилари ўз вақтида қабул комиссияларининг иш тартиби ва кириш имтихонларини топшириш бўйича консультация олиш имкониятларига эга эмаслар. Масофадан ўқитиш тизими мазкур муаммоларни ўз-ўзидан хал қилиш билан бирга ёшлар ўз уйларида ўрта маълумот олишлари, етакчи таълим муассасалари билан алоқа ўрнатишлари ва ахборот тизимига боғланишлари учун хам шароит яратиб беради. ўқитиш самарадорлигини оширишда ўқувчи- талабаларнинг мустақил ишлашга бўлган назарий, амалий ва психологик тайёргарликлари мухим роль уйнайди. Бизга маълумки, ўқув муассасаларининг иш режасида талабаларнинг мустақил ишлашлари учун маъруза дарсларидан кам бўлмаган миқдорда соат ажратилади. Ушбу мустақил ишлаш учун ажратилган соатлардан қандай унумли фойдаланиш ва уни қайси шакл, усуллар билан ташкил қилиш лозим? - деган ўринли саволлар пайдо булади. Бу саволга жавоб топиш учун ўқув жараёнини доимий равишда такомиллаштириб бориш талаб этилади. Бизнинг назаримизда, ўқувчи- талабаларнинг мустақил ишлаш соатларини компьютер-ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш катта самара беради. Бу масаланинг ечимини топишда, юқорида таъкидлаганимиздек, ўқув материалларини электрон нусхада чоп этиш жуда қўл келади. Мустақил ишлаш учун ажратилган соатларда компьютер синфларида ўқувчи-талабалар учун замонавий компьютер-ахборот технологиялари асосида шуғулланиш имкониятини яратиш ва бу синфларда уларга керакли фанлар, лаборатория ишларига доир мавзуларни компьютердан олиб ўқиши ва шуғулланиши учун шароит бўлиши лозим. Бундай кўринишда мустақил соатларнинг ташкил қилиниши ўқувчи-талабаларнинг ўзларига қулай вақтда керакли фанлардан шуғулланиш имкониятини беради. Бунинг зарурий шартларидан бири ўқув материалларининг электрон нусхада чоп этилишидир. Агарда ўқув материаллари мультимедиа воситалари асосида ташкил этилган бўлса, бунда талабаларнинг мустақил ишлаш жараёнида ўзлаштириш курсаткичи янада юқори бўлади. Дарс жараёнида электрон нусхада берилган ўқув- материалларидан ўқувчиларга бериладиган назарий билимларни амалиёт билан боғлаб бориш, бунда муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, қўйилган муаммони ўқувчилар билан биргаликда ечиш, уларда мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиради, ўтилган мавзу моҳиятини англаб олишларига ёрдам беради. Ушбу муаммоли ўқитиш ва ўқувчиларнинг мустақил ишлашини ташкил қилиш учун ахборот-педагогик технологияларга асосланган мультимедиали электрон дарсликларнинг яратилиши айни муддаодир. Масалан, Х синф физика дарсида «Бутун занжир учун Ом қонунг» мавзуси буйича дарс утиш жараёнини кўриб чиқайлик. Бошқа дарслардагидек, ушбу машғулотда хам тажриба негизида муаммо қўйилади. Ушбу мавзу бўйича «Бутун занжир учун Ом конунг»да кўрсатиладиган жараённинг компьютердаги имитация моделини яратиб, яъни виртуал стенд асосида уни ўқувчиларга намойиш этиб, муаммоли ўқиш жараёнини ташкил қилиш мумкин. Бу тажрибани компьютерда намойиш этиш учун унинг имитацион моделида «Бутун занжир учун Ом қонуни» га тааллуқли жараён, яъни реостати бўлган занжирнинг манба қутбларига волтметр улаб, тайинли бир кучланиш қайд этилади. Реостатнинг қаршилиги ўзгартирилса, манба қутблари орасидаги кучланиш хам ўзгариши кузатилади. қуйида кўрсатилган расм ушбу жараённи тасвирлайди. Занжир уланиши билан электр зарядлар кучая бошлайди. Ташқи занжир қисми бўйича электростатик майдон таъсирида манбанинг мусбат қисмидан манфий кутбга қараб мусбат зарядлар ҳаракатланади. Бунда ташқи занжир қаршилиги туфайли улар олган энергия унинг қизишига сарфланади. Ток манбаи ичида ташқи кучлар таъсири туфайли мусбат зарядлар электростатик майдон кучлари йўналишига қарши манфий қутбдан мусбат қутб томон ҳаракатланади. Занжирнинг ички қисми хам қаршиликка эга бўлгани учун энергия манба ичида сарфланади. Ташқари занжирда электростатик майдон бажарган ишга тенг ва ишораси қарама-қарши бўлади, ўқувчилар бу ерда ток кучи учта катталикка боғлиқ бўлишини кўришади. Ички қаршиликнинг ахамияти, қутблардаги кучланиш ўзгарувчан бўлиши ва олдиндан маълум бўлмаслиги, бу катталик электр юритувчи кучидан фарқли эканлиги, кучланиш берилган манба учун у асосан ташқи занжир қаршилигиra боғлиқ булишини билиб олишади. Ушбу ходисанинг амалий ахамияти ҳам тушунтириб берилади. Сўнгра шу мавзуга оид тест топшириқлари асосида дарс мустахкамланади. Дарсларни мультимедиали электрон дарсликлардан фойдаланиб ўтишни физика ва астрономия фанлари ва бошқа ўқув фанлари буйича дарсларида ҳaм қўллаш мумкин. АДАБИЁТЛАР 1. В.Н. Каптеилинин. «Компьютер в обучении: психолого-педагогические проблемы компьютерного обучения. Круглый стол// Вопросы психологии». - 1987. №1. С-60-88. 2. А.А.Абдукадыров. «Теоияирактика интенсификации подготовки учитилей физика-матемаитческих дисциплин». «Аспект использования компьютерных средств в учебно-воспитательном процессе// Диссертация на соискание ученой степени доктора педагогических наук». – Тошкент, 1990. 3. У. Юлдашев, М.Э. Мамаражабов, К.А. Мирвалиева. POWER POINT 97: ўқ ув қў лланма . – Т ., 2001. - 32 б . 4. М.Х.Лутфуллаев., М.А.Файзиев. «Интернет асослари»., СамДУ нашриёти. 2001. 5. Б.ў.қодиров. У.Бегимқулов, А.А.Абдуқодиров. «Ахборот технологиялари». Электрон дарслик. 2002. 6. С.С.ўуломов, А.Х.Абдуллаев. «Виртуальные стенды для имитации функций учебных мастерских и лабораторных установок». МВИССО. Т.,2002. 7. Р.И.Холмуродов, М.ҳ, Лутфуллаев. «Замонавий ахборот технологгиялари асосида ўқитиш», Т.,ўзРФА «Фан», 2003. 8. А.Сатторов. «Информатика ва ахборот технологиялари». - Академик лицей ва касб – ҳунар колледжлар учун дарслик. – Т.: ўзбекистон, 2002 й. 9. У. Юлдашев, Ш.К. Рахматуллаева. I nternet асослари: ўқув қўлланма. – Т., 2002.-28 б. 10. Компьютерная поддержка школьного курса астрономии. http://www.astronet.ru/ 11. Компьютерные (новые информационные) технологии обучения. http://www.novgorod.fio.ru/projects/Project635/s.htm 12. http://anvar.freenet.uz/axborot.html 13. http://college.ru/physics/ 14. http://www.college.ru/astronomy/ 15. http://ula.uzsci.net/portal/library/publ.php?s=view&id=124&page=3 .