logo

Тармоқ турлари. Компьютер тармоқлари, топологиялари, ташкил қилиш асослари. Компьютер тармоқ тузилмаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

754.5 KB
Тармоқ турлари. Компьютер тармоқлари, топологиялари, ташкил қилиш асослари. Компьютер тармоқ тузилмаси Режа: 1. Компьютер тармоқлари 2. Тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти 3. Интернет тармоғи вазифаси ва ундан фойдаланиш мақсадлари 4. Компьютер тармоқларининг асосий вазифалари 5. Локалкомпютер тармо ғ и 1. Компьютер тармоқлари . Компьютердан турли масалаларни хал қ илишда фойдаланиш мумкин. Ахборот алмашиш учун магнит ва компакт дисклардан фойдаланиш ёки бош қ а компьютерлар билан умумий тармо ққ а уланиш керак б ў лади. Компьютерларнинг ўзаро ахборот алмашиш имкониятларини берувчи қурилмалар мажмуига компьютер тармоқлари дейилади. Компьютер тармоқлари ҳақида умумий тушунчалар . Ҳозирги кунда кўплаб компьютер тармоқлари ишлаб турибди. Биринчи компьютер тармоғи сифатида ARPANET 1969 йил, MILNET-(ҳарбий тармоқ), CSNET-(Сomputer and Science NETWORK-компьютер илми тармоғи), NSFNET-(National Science Foundation NETWORK-миллий фан фонди тармоғи). Bitnet-(Because it’s Time Network бугунги кун тармоғи бўлиб, Нью- Йорк ва Йел университетлари томонидан ишлаб чиқилган. Фақат у Европа,АҚШ, Мексика ва бошқа мамлакатларни бирлаштирувчи тармоқ. EARN –European Academic Research Network BITMAP тармоғи билан бевосита уланган бўлиб, жуда кўп илмий тадқиқот муассасаларини бирлаштиради. EUNET- (Europe Union Network-европа компьютер тармоғи уюшмаси бўлиб, асосан у UNIX операцин тизимида ишлайди. Асосан UUCP ва TCP/IP да ишлайди. FIDONET FIDONET- шахсий компьютерлар билан MS PS DOS бошқарувида ишлайдиган тармоқ. Бу хам UNIXоперацион тизимидаишлайдиган компьютерлар билан боғланиши мумкин. Файлларни ва янгиликларни UUCP/ USWET тармоқлари билан узатиши мумкин. INTERNET- (International Network –халқаро компьютер тармоғи бўлиб, TCP/IP қайдномаларида ишлайди ва компьютер тармоқларини тармоқлараро интерфейс GATEWAY (шлюз) орқали бирлаштиради. Интернетнинг ишини координация қилишни NIC(Network Information Centre) Стенфорт университетидаги SRI-Stanford Research Institute ёки SRI- NIC деб юритиладиган марказ томонидан бошқарилади. Тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти . Тармоқ - компьютерлар, терминаллар ва бошқа қурилмаларнинг маълумот алмашишни таъминлайдиган алоқа каналлари билан ўзаро боғланган мажмуи. • Компьютерлараро маълумотларни алмашишни таъминлаб берувчи бундай тармоқлар компьютер тармоқлари деб аталади. • Тармоқ ахборотларни узатиш, алоҳида фойдаланилаётган компьютерларни биргаликда ишлашини ташкил қилиш, битта масалани бир нечта компьютер ёрдамида ечиш имкониятларини беради. Тармоқ орқали тақдим этиладиган хизматлар . Компьютер тармоқлари ахборотларни электр сигналлари кўринишида узатиш ва қабул қилишга ихтисослашган муҳит. Тармоқ хизматларига қуйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин:  Файл сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар асосий компьютернинг (сервер) маълумотларидан фойдаланиш ёки ўз маълумотларини асосий компьютер хотирасига жойлаштириш мумкин;  Принт сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар ўз маълумотларини хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали қоғозга чоп қилиши мумкин;  Прокси сервер хизмати. Бунда тармоққа уланган барча компьютерлар хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали бир вақтда Интернет ёки бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин;  Компьютер ва фойдаланувчи бошқаруви хизмати. Бунда тармоққа уланган барча компьютерларнинг ва уларда қайд қилинган фойдаланувчиларнинг тармоқда ўзини тутиши ҳамда фаолият юритиши белгиланади ва назорат қилинади. Интернет тармоғи вазифаси ва ундан фойдаланиш мақсадлари . • Интернет тароғиниг вазифаси интернет тармоғи абонетларига веб- ҳужжатларни ўқиш, электрон почта, файл узатиш ва қабул қилиш, мулоқотда бўлиш, тармоқда ҳужжатларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматини кўрсатиш. • Интернет тармоғидан ахборотларни алмашиш, масофавий таълим олиш, конференциялар ўтказиш, веб-сайтларни ташкил этиш, электрон почтани жорий қилиш, мулоқот ўрнатиш ва шу каби мақсадларида фойдаланилади. Ахборотни узатиш ва қабул қилиш .  Тармоқ ҳар доим бир нечта компъютерларни бирлаштиради ва улардан ҳар бири ўз ахборотларини узатиш ва қабул қилиш имкониятига эга.  Ахборот узатиш ва қабул қилиш компъютерлар ўртасида навбат билан амалга оширилади.  Компьютерлар тармоқлари ташкил этилгандан сўнг ундаги барча компьютерларнинг манзиллари белгиланади. Чунки ахборотларни тармоқ орқали бир компьютердан бошқасига узатиш компьютер манзиллари орқали амалга оширилади.  Жўнатилаётган ахборотга оддий ҳаётимиздаги хат жўнатиш жараёни каби узатувчи ва қабул қилувчи манзиллари кўрсатилади ва тармоққа узатилади. Тармоқнинг асосий имкониятлари тармоққа уланган компьютерлар ва ахборот ашёларига боғлиқ. Ахборот ресурслари деганда архив, кутубхона, фондлар, маълумотлар базаси ва бошқа ахборот тизимларидаги хужжатлар йиғиндиси тушунилади. Тармоқдаги компьютерларда сақланаётган ахборот ашёларига ушбу тармоққа уланган бошқа компьютерлар ёрдамида кириш мумкин Компьютерларнинг ўзаро турли маълумотлар, дастурлар алмашиш мақсадида бириктирилиши компьютер тармоқлари дейилади. Компьютерлар учун бундай тарзда (тармоққа бириктирилган ҳолда) фойдланиш жуда кўп афзаликларга эга. Масалан, компьютер тармоғига уланган бир принтерни барча фойдаланувчилар биргаликда ишлатиши, бирор ташкилот миқёсида ҳисоботни тез тайёрлаш учун уни бўлимларга бўлиб, ҳар бир бўлагини алоҳида тармоқ компьютерида тайёрлаш мумкин. Компьютерларнинг физик жиҳатидан бирлаштирилиши (симлар ёки бошқа йўллар билан) тармоқ ўзидан-ўзи ишлаверади дегани эмас. Тармоқдаги компьютерлар тармоқ ОТ бошқарувида ишлайди Компьютер тармоқларининг асосий вазифалари • Тармоқ абонентлари орасидаги ахборот алмашувини таъминлаш; • Абонентлар учун умумий ахборот ресурсларини ташкил қилиш; • Турли ахборот спектрларини ягона каналларга мужассамлаштириш; • Телекоммуникацион тизимларни конвергенциялаш (инфокоммуникацион тармоқни ташкил этиш). Компьютерларни бир-бири билан боғлаш . Компьютерлар орасида маълумот алмашиш ва умумий масалаларни биргаликда ечиш учун комьютерларни бир - бири билан боғлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. Компьютерларни бир-бири билан боғлашда икки хил усулдан фойдаланилади: Кабел ёрдамида боғлаш . Бунда компьютерлар бир-бири билан коаксиал , ўралган жуфтлик кабели (UTP) ёки шиша толали кабеллар орқали махсус тармоқ плата ёрдамида боғланади. Симсиз боғланиш . Бунда компьютерлар бир-бири билан симсиз алоқа воситалар ёрдамида, яъни радио тўлқинлар, инфрақизил нурлар, WiFi ва Bluetooth технологиялари ёрдамида боғланади. АЛОҚАЛАРИ ТАРМОҒИ ОРҚАЛИ БОҒЛАГАН ЙИРИК ТАРМОҚ. Локал, минтақавий ва глобал компъютер тармоқлари . Компьютер тармоқларини уларнинг географик жойлашиши, масштаби ҳамда ҳажмига қараб бир нечта турларга ажратиш мумкин, масалан: Локал тармоқ - бир корхона ёки муассасадаги бир нечта яқин бинолардаги компъютерларни ўзаро боғлаган тармоқ. Минтақавий тармоқлар – мамлакат, шаҳар, ва вилоятлар даражасида компьютерларини ва локал тармоқларни махсус алоқа ёки телекоммуникация каналлари орқали ўзаро боғлаган тармоқлар. Глобал тармоқлар - ўзига бутун дунё компьютерларини, абонентларини, локал ва минтақавий тармоқларини телекоммуникация (кабелли, симсиз, сунъий йўлдош) ЛОКАЛКОМПЮТЕР ТАРМО Ғ И. Локал компьютер тармоғи нисбий тушунча бўлиб, компьютерлар бир хона (бир синф ёки аудитори хонаси), бино, ташкилот ёки бир қанча МУНОСАБАТЛАР ВА АЛО Қ АЛАР филлиаллардан иборат бўлган ташкилот доирасида компьютер тармоқлари ташкил этилиши мумкин. Шунинг учун ҳам баъзан 2,5 км гача бўлган масофадабирлаштирилган компьютерлар –локал компьютерлар тармоғи дейилади. Локал компьютер тармоқлари махсус симлар билан бирлаштирилади. Махсус симлар сифатида: қалин коаксиал, ингичка коаксиал, жуфт-жуфт қилиб ўралган (toking ring- “витая пара“) яъни оптик толали симлар ишлатилади. Коаксиал сим тўрт қатламдан ташкил топган бўлиб, унинг энг ички қатлами металл симдан иборат. Унинг устки қисми изоляция билан ўралган. Бу иккинчи қатлам ҳисобланади. Учинчи қатлам изоляцияси юпқа металл экран билан қопланади. Тўртинчи қатлам эса пластик қатламдан иборат. Маршрутлаш — бу керакли манзилга ахборот блокини узатиш йўлини аниқлаш жараёнидир. Селекциялаш — тегишли манзилдаги ахборотни саралаш демакдир. Локал тармоқлар селекциялаш орқали ахборотни бир абонент тизимидан бошқа тизимга узатишни таъминлайди. МИНТАҚАВИЙ КОМПЬЮТЕР ТАРМОҒИ – бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган компьютерларни ва локал компьютер тармоқларни ўзаро боланиши тушинилади.У катта шаҳар, иқтисодий минтақа ва алоҳида Ходимнинг қарор қабул қилиши ЧиқишМаҳсулот трансформациясиКириш мамлакат доирасидаги абонетларни ўз ичига олиши мумкин.Минтақавий тармоқ абонетлари орасида масофа ўнлаб ёки юзлаб километрларни ташкил этиши мумкин. Шина топологияси Бу топологияда барча компьютерлар битта алоқа чизиғига боғланади. Бундан топологияни бошқариш ҳам алоҳида, ҳам марказлашган бўлиши мумкин. Юлдуз топологияси HUB - хонадаги компьютерларни бир-бири билан боғлаш учун керак. Хал қ а топологияси Бу топологияда барча компьютерлар ёпиқ халқасимон, кетма-кет боғланади. Бунда хабар бирин-кетин компьютердан-компьютерга узатилади. Ахборот муҳитида тезлик тушунчаси, бирликлари ва ахборот каналлари сиғими . Маълум вақт оралиғида алоқа муҳитлари орқали узатиладиган ахборот ҳажми - унинг узатилиш тезлиги ни белгилайди . А хборотни узатиш тезлиги бирликлари : – Бит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган битлар сони; – Кбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган минглаб яхлитланган битлар сони; – Мбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллионлаб яхлитланган битлар сони; – Гбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллиардлаб яхлитланган битлар сони. – Ахборот каналларининг сиғими улар орқали маълум вақт оралиғида узатиладиган ахборот ҳажми билан белгиланади. Бу ўз навбатида ахборот каналларининг ўтказиш қобилятини англатади. Интернет тармоғининг тузилиши . Интернет ўз - ўзини шакллантирувчи ва бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан учта таркибий қисмдан ташкил топган: • Интернет тармоғининг техник таъминоти ҳар хил турдаги компьютерлар, алоқа каналлари ҳамда тармоқнинг техник воситалари мажмуидан ташкил топган. • Интернет тармоғининг дастурий таъминоти тармоқка уланган хилма- хил компьютерлар ва тармоқ воситаларини ягона стандарт асосида ишлашни таъминловчи дастурлар. • Интернет тармоғининг ахборот таъминоти Интернет тармоғида мавжуд бўлган турли электрон ҳужжатлар, график расм, аудио ёзув, видео тасвир, веб-сайт ва ҳоказо кўринишдаги ахборотлар мажмуасидан ташкил топган. Компьютер тармоқларида маълумот узатиш. Компьютер тармоқларида маълумотлар дастурлар ёрдамида кичик блокларга бўлинади ва бир компьютердан иккинчисига узатилади. Бундай блоклар пакетлар деб аталади Ахборот (маълумотлар файли) Пакет 0,4 кб 2000 XHTML 1.01986 ISO-8879 SGML 1991 CERN HTML 1994HT ML 2.0 ярат илди Консор циум W3(W3 C) www.W 3.org 1995 й .март HTML 3 + CSS яратишг а киришилди 1997 январ HTML 3.2 1997 й. декабр HTML 4.0 + CSS 2.024 декабр 1999 HTML 4.01 22 январ 200 8 й W3C"HTML 5 " – тайёрлигини эълон қилди Сарлавха маълумот трейлер Маълумотлар одатда файлларда сақланади. Тармоқда файлларни блокларга бўлмасдан иккинчи фойдаланувчига узатиш канални (алоқа линиялари) банд қилишга олиб келади. Бундан ташқари катта хажмдаги блокларни юбориш кўп вақт талаб қилади. Пакет – компьютер тармоқларидаги ахборотнинг асосий ўлчов бирлиги хисобланади.Маълумотларни пакетларга бўлиш ўз навбатида узатиш тезлигини оширади ва тармоқнинг бошқа фойдаланувчиларига тармоқда ахборот алмашиш имконини беради. Маълумотлар блокини пакетларга бўлишда тармоқ операцион тизими пакетдаги маълумотга қўшимча ахборот яъни сарлавха ва трейлер қўшиб юборади. Сарлавха – юборувчи адреси, пакет қайси блокнинг қайси қисмига тегишлилиги хақидаги ахборотларни сақлайди.   Трейлер – юборилаётган пакетнинг хатосиз етиб боришини текширувчи ахборотни ўз ичида сақлайди. Агар хатолик бўлса трейлер пакетни қайта юборилишини талаб қилади. Адабиётлар: 1. http://webdot.uz/blog/php/407.html 2. Ш. Пауэрс Динамический HTML " Лори ", 1999. 384 с. 3. Вайк А., Джиллиам Дж.JavaScript: Полное руководство: Перевод с английского." Вильямс ", 2004. 719 с. 4. Лещев Д.Создание интерактивного web-сайта: Учебный курс. " Питер ", 2003. 5. Дронов В. JavaScript в Web-дизайне. СПб-Петербург, 2002. 880 с. 6. Джейсон Кренфорд Тиге DHTML и CSS для Internet. НТ Пресс , 2005. 520 с. 7. Люк Веллинг, Лора Томсон MySQL. Учебное пособие MySQL Tutorial Перевод:Мягкая обложка Издательство: Вильямс, 2005 г., 304 стр. 8. Поль Дюбуа MySQL MySQL Серия: Landmark Другие издания: Твердыy переплет Аналоги: Твердыy переплет Издательство: Вильямс, 2004 г., 1056 стр.