logo

Охирги милия муаммоси. Муаммони хал этишда рақамли абонент линияларини қуриш технологиясидан фойдаланиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

105 KB
Охирги милия муаммоси. Муаммони хал этишда рақамли абонент линияларини қуриш технологиясидан фойдаланиш Режа: 1. Абонент тармоқларида юзага келувчи муаммолар 2. Юқори тезликли абонент тармоқларини ташкил қилиш 3. Абонент тармоқларида хDSL технологиясини қўллаш 4. хDSL технологиясининг турлари 5. Рақамли ассиметрик абонент линиясини ташкил қилиш Абонент тармоқларида юзага келувчи муаммолар Маълумки бугунги кунда мавжуд теекоммуникация тармоқланинг энг муаммоли қисми бу абонент кириш тармоқларидир. Чунки ўрама жуфт ўтказгичли кабеллар (ТПП 600х2, 100х2, 50х2) асосида қурилган аналогли абонент линиялари ўтказиш қобилиятининг пастлиги ва сифатининг ёмонлиги бугунги кунда ишлаб чиқилаётган янги телекоммунмкация хизматларини абонентларга тақдим қилишга тўсқинлик қилади. «Охирги миля» ва тармоқни қайта қуриш муаммолар асосан қуйдагилар билан боғлиқ[5]:  унча катта бўлмаган аналог АТС ларнинг сонини кўплиги, линияларнинг етмаслиги, янги линия ётқазиш учун канализатсиянинг етишмаслиги, эски линиялар бўйича хизмат сифатининг пацлиги, қурилишга кетадиган ва тармоқдан фойдаланишга кетадиган сарф харажатнинг кўплиги;  тармоқдан тушадиган маблағнинг камлиги. Бу асосан АТС хизматларининг камлиги, нархи юқорилиги ва янги хизматларни киритишни техник мураккаблиги, қарздорлик муаммолари билан боғлиқ;  техникадан фойдаланишнинг мураккаблиги ва нархининг юқорилиги. Бу асосан қурилмаларнинг тез-тез бузилиши ва линиялардаги авариялар, эксплуататсия учун сарф-харажатнинг кўплиги, қурилмаларнинг ва линия воситаларини таъмирлаш, хақ тўламаслик ва қарздорлик муаммолари билан боғлиқ;  тармоқда қўлланиладиган операторларнинг инфрацруктурасини оптимал эмаслиги; Юқоридаги камчилик ва муаммолврни қуйдагича хал қилиш мумкин:  оптик толали тармоқларни қуриш ва ундан фойдаланиш;  мавжуд бўлган мис сим жуфтликларидан фойдаланиш.  Оптик толали алоқа линияларининг кириб келиши, синхрон рақамли иерархия ( SDH ) узатиш тизимларини кенг тадбиқ этилиши, яқин келажакда абонент линияларини шу қурилмалар асосида тузилишига олиб келади. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида оптик толали тармоқларни қуриш иқтисодий қимматга тушади, айниқса абонент линияларини. Охирги вариант юқори иқтисодий самарадорликни беради. Бундай линиялардан фойдаланганда хDSL технолонияларини қўллаш мақсадга мувофиқдир ва бундай линиялардан яна кўп йиллар фойдаланиш мумкин. Шу сабабли мавжуд линиялар қолдирилиб, уларда юқори тезликли хDSL, технологиясининг сифларига асосланган рақамли узатиш тизимларини қўллаш имкониятлари яратилди. Юқори тезликли абонент тармоқларини ташкил қилиш Миллионлаган майда бизнес эгалари ва хусусий абонентлар учун кўп йиллар мобайнида юқори тезликли маълумотларни узатиш иқтисодий томондан қимматга тушганлиги туфайли кенг тарқалмади ва оптик толали линиялари билан таъминлаш имконига эга бўлмади. Шунга қарамасдан бундай абонент гурухларининг рақамли узатиш техникасига бўлган талаб ошиб борди ва бормоқда. Охирги вақтгача маълумотларни узатиш учун умумий қўлланиладиган телефон тармоқларининг линияларидан фойдаланишга тўғри келди. Бундай муаммоларни хал қилишда хDSL (Digital Subseriver Line -рақамли абонент линияси) энг асосий воситалардан бири хисобланади. Ҳозирги телефон алоқасини таъминлашга мўлжалланган мис абонент линиялари, овозли, юқори тезликли маълумотларни узатиш, шунингдек бошқа коммутацион хизматларни таъминлаш қобилятига эга. Ишни қўллаб қувватловчи бундай тармоқлар нафақат замонавий мос келувчи қурилмани, балки кабелли абонент телефон тармоқларининг ишини бошқаришга мутлақо янги ёндашишни талаб қилади. Турли абонентлар орасида фақатгина телефон алоқасини таъминлашга мўлжалланган, бир жуфтликдан ташкил топган тармоқ аца- секинлик билан юқори тезликли маълумотларни узатишга ва бошқа кенг ораликли телекоммуникатсия хизматларини бажаришга мўлжалланган кенг оралиқли каналлар тармоғига айланмоқда. Аналог телефон линиялари учун қайта ишланган технология (телефон линиялари орқали ишлашга мўлжалланган модемлар) маълумотларни узатишда 56 кбит/с гача чегараланган тезликка эга. Махсус қайта ишланган симлар жуфтлигига мўлжалланган кабелли абонент тармоқларида янги технологияларни қўллаш юқори тезликли маълумотларни узатишда иқтисодий самарадорликни беради. Бунда бир вақтнинг ўзида абонент линиясини ва одатдаги телефон алоқасини қўллаш имконияти сақланади. Ривожланишнинг бундай янги поғонаси хDSL технологияларини қўллаш хисобига амалга ошади.. Охирги мижозлар учун хDSL технологияси, юқори тезликли тармоқлар орасида Интернет тармоқлари билан муцахкам уланишни таъминлайди. Бу мис симли абонент телефон линиялари бўйича юқори тезликли маълумотларни узатишда абонент линияларининг якунида ва юқори тезликли маълумотларни узатувчи магицрал тармоқнинг якунида хDSL қурилмаларини жойлаштириш имконини беради. Агар абонент линияларида хDSL технологияларини қўллаш ёрдамида юқори тезликли маълумотларни узатиш ташкиллаштирилган бўлса, унда узатиладиган маълумотлар, одатдаги аналог телефон алоқаси учун қўлланиладиган чацоталарга нисбатан анчагина юқори бўлган оралиқда, рақамли сигналлар кўринишида узатилади. Абонент телефон линияларида бундай технологияларни қўллаш, абонентларнинг кабелли тармоқларини, юқори тезликли маълумотларни узатишга мўлжалланган тармоқнинг бир бўлагига айлантиради. хDSL технологияси юқори тезликли маълумотларни узатишни таъминлашдан ташқари, телефон алоқасининг кўп каналли хизматини ташкил қилувчи самарали восита хамдир. Бундан ташқари хDSL технология базаси асосида қурилган кенг ораликли тармоқлар, фақатгина кўп каналли овозли алоқани ёки юқори тезликли маълумотларни узатишни ташкил қилиш билан чегараланган. Улар зудлик билан ўзининг иши учун кенг ораликни талаб қилувчи, бошқа хизматларни яратиш учун базавий тармоқ сифатида хам қўлланилади. Интернет тармоқларига уланишни таъминлаш, замонавий рақамли тармоқларнинг асосий функтсияларидан бири хисобланади. қўлланиладиган оралиқ чацоталарнинг кенглиги, юқори тезликли маълумотларни узатувчи технологияларга боғлиқ. Видеоконферен ц ияларни ташкил қилиш симметрик маълумотларни узатишни талаб қилади. Видеоконферен ц ияни ташкил қилишда овозли ва видеосигналларни узатиш лозим, бундай хизмат, бошқа хизматларга нисбатан анчагина кенг чацота оралиғини талаб қилади. Юқоридагиларни назарда тутсак, хDSL технологияси олдин мавжуд бўлмаган янги хизматларни қўллаш имконига эга. Бундай янги технологияларни қўллаш туфайли аца – секинлик билан аналог абонент тармоқлари, рақамли абонент тармоқларига ўтади. Ривожланишни бундай янги босқичига ўтиш нафақат янги авлод қурилмаларини яратишни талаб қилади, балки мос келувчи ускуналарни қўллаш, хизмат ходимларини янги иш усулини ўрганиш ва абонент тармоқлари линиясини бошқаришда умуман янгича ёндошишни талаб қилади. хDSL технологияси юқори тезликли маълумотларни узатишни таминлашдан ташқари, телефон алоқасининг кўп каналли хизматини ташкил қилувчи самарали восита хамдир. Абонент тармоқларида хDSL технологиясини қўллаш Мавжуд бўлган мис линиялари бўйича юқори тезликли рақамли алоқани ташкил қилишга мўлжалланган хDSL технологиялари, ерга аввал ётқизилган кабеллар орқали жуда катта маблағга эришиш мумкинлигини кўрсатди. хDSL контсепцияларини ишлаб чиқиш орқали, алоқа тармоқларининг ривожланиш идеологияси тубдан ўзгарди. ҳозирги пайтда бундай технологиялар ёрдамида алоқа операторларига бўлган ишонч ошди ва мавжуд бўлган, мис алоқа кабелларидан ташкил топган тармоқ, қуриладиган бутун телекоммуникатсия инфрацруктурасида жуда кўп йиллар хизмат қилади. хDSL билан бир қаторда яратилган кейинги технологиялар юқори тезликли рақамли абонент линияси НDSL (High-bit-rate Digital Subscriber Line) хисобланади. Бу технология 2048 кбит/с тезликда дуплекс ахборот алмаштиришни тўлиқ таъминлайди. Ахборотни узатиш учун кабелнинг икки ёки уч жуфтлигидан фойдаланилади. Н DSL технологияларининг кейинги ривожланиши симметрик юқори чацотали рақамли абонент линиялариниг қурилмаларини юзага келишига сабабчи бўлди. Бундай SDSL қурилмалари ( SDSL - Singil Pair Symmetrical Digital Subscriber Line ) кабелнинг бир жуфтлиги орқали ишлашга мўлжалланган. Шунингдек охирги йилларда хDSL нинг юқори тезликка эга бўлган технологиялари ишлаб чиқилди, масалан АDSL (ассиметрик рақамли абонент линияси) ва V DSL технологияси, тармоқдан абонентгача бўлган ёъналишда ахборотни узатганда 8 мбит/с гача, абонентдан тармоққача бўлган ёъналишда эса 1 мбит/с тезликни таминлайди, шунингдек Интернет тармоғига уланиш имкониятига эга бўлиши хам мумкин. V DSL технологияси ( Very High – bit rate Digital Subscriber Line ) янги қурилмалар таркибига киради ва келгусидаги абонент тармоқларида қўллашга мўлжалланган. Юқорида айтиб ўтилган, рақамли абонент линияларига мўлжалланган АDSL, энг кўп тарқалган технологиялардан бири бўлиб қолмоқда. Бундай технологиялар кабел жуфтликларининг симини чацотавий характерицикасини анча яхшилайди. Ахборотларни ассиметрик узатиш усулида агар мижоз интернетдан фойдаланса, қабул қилувчи сигналларни узатиш учун чацота оралиғини катта қисмидан фойдалинилади, худди шу вақтда мижоз талаб қиладиган сигналларнинг чацота оралиғи жуда кичик. Юқоридагиларни хисобга олсак умуман олганда АDSL қуйидаги афзалликларга эга:  кабел жуфтликларидан минимал фойдаланиш имконияти, одатдаги телефон тармоқлари учун бундай жуфтликлар фақатгина телефон сигналларини узатиш учун қўлланилар эди. АDSL технологияси яратилгандан кейин, телефон линиялари бўйлаб нафақат телефон сигналлари, балки юқори тезликли маълумотларни узатиш хам мумкин. Уларнинг иккиласи хам бир-бирига халақит бермайди;  АDSL да уланиш вақтининг камлиги, тармоқдан фойдаланишнинг қулайлиги ва нархининг пацлиги; Хозирги пайтда телефон тармоқлари, жуда катта хажмга ва жуда кўп абонентлар сонига эга бўлган кенг тарқалган телекоммуникатсия тармоқларидан иборат. АDSL технологиялари ёрдамида марказий офисда, битта марказий қурилмани ва мижоз томонда битта қурилмани жойлаштириш лозим. Юқори тезликли ва кенг поласали имкониятдан фойдаланиладиган, кенг поласали тармоққа уланган мижозлар янги линиядан харажатсиз фойдаланиши мумкин;  ахборотни тортиб олишда юқори тезликка эришиш; АDSL нинг ассиметрик хусусияти учун тортиб (сўриб) олинадиган тезлик 8 мбит/с га етиши мумкин. хDSL технологиясининг турлари хDSL технологияси қуйидаги турларга бўлинади:  H DSL (High-bit-roto Digital Subscriber Line) тезлиги 2048 кбит/с бўлган дуплекс алоқани таминлайди.  SDSL (Singl Pair Symmetrical Digital Subscriber Line) юқори чацотали рақамли абонент линиялари қурилмаси бўлиб, сигналларни симметрик холда узатишга мўлжалланган.  АDSL (Asymmetric Digital Subscriber Line) бу технология тармоқдан абонентга сигнални узатишда 8 Мбит/с гача бўлган тезликни, абонентдан тармоқга сигнални узатишда эса 1 Мбит/с тезликни таминлайди яъни сигналларни узатиш ассиметрик холда амалга ошади.  VDSL (Very High lit rate Digital Subscriber Line) бу янги қурилма хисобланиб, келгусида юқори тезликли алоқа тармоқларида қўллашга мўлжалланган. Ҳозирги пайтда абонент тармоқларида АDSL технологиялари энг кўп тарқалган. Улар қуйидагича авзалликларга эга:  кабел жуфтликларидан минимал фойдаланиш имконияти. Одатдаги телефон тармоқлари учун бундай жуфтликлар фақатгина телефон сигналларини узатиш учун қўлланилар эди. АDSL технологияси яратилгандан кейин, телефон линиялари бўйлаб нафақат телефон сигналлари, балким юқори тезликда маълумотларни узатиш мумкин. Уларнинг иккаласи хам бир – бирига халақит бермайди;  АDSL да уланиш вақтининг камлиги, тармоқдан фойдаланишнинг қулайлиги ва нархининг пацлиги. Ҳозирги пайтда телефон тармоқлари жуда катта ва жуда кўп абонентлар сонига эга бўлган, кенг тарқалган телекоммуникатсия тармоқларидан иборат. АDSL технологиялари ёрдамида марказий офисда битта марказий қурилмани ва фойдаланувчи хонодонида, битта қурилмани жойлаштириш лозим. Юқори тезликли ва кенг ораликли имкониятдан фойдаланадиган, кенг ораликли тармоқга уланган фойдаланувчилар янги линиядан харажатсиз фойдаланиши мумкин;  ахборотни тортиб олишда юқори тезликга эришиш. АDSLнинг ассиметрик хусусияти учун тортиб олинадиган тезлик, 8 Мбит/с гача етиши мумкин. қуйидаги 3 .1-расмда, 3 .2-расмда АDSL нинг абонент линиясини уланиши ва АDSL каналларининг чацота бўйича тарқалиши. кўрсатилган.  расм. АDSL технологияси қўлланилган абонент линияси да каналар нинг хосил қилиниши. расм. АDSL каналларига частотанинг тақсимланиши.Телефания Телефания хизмати хизмати учунучун каналканал Абонент ахборотларини Абонент ахборотларини тармоққа узатиштармоққа узатиш каналиканали ТаТа рмоқдан абонентга рмоқдан абонентга ахборотларни узатишахборотларни узатиш каналиканалиP(t)P(t) 64 кбит/с64 кбит/с 640-1000 640-1000 кбиткбит // сс 1.51.5 8 8 ММ битбит // сс Рақамли ассиметрик абонент линиясини ташкил қилиш Қуйидаги3.3-расмда рақамли ассиметрик абонент линиясини ташкил қилиш схемаси кўрсатилган. Рақамли ассиметрик абонент линияси икки қисмдан иборат: тармоқ томонда жойлашган қурилмалар ва фойдаланувчи томонда жойлашган қурилмалар.Рақамли транспорт тармоғидан тушган бошқа хизмат сигналлари тармоқнинг мослаштирувчи қурилмасига тушади. Бу ерда мултиплексорнинг техник хизмати ва фойдаланиш учун лозим бўлган функтсиялар амалга ошади. АDSL тизимида асосан замонавий усулда сигналларни қайта ишлаш ва модулятсиялаш амалга ошади. Бу абонент линияси билан модемни улашни ташкил қилиш учун лозим. расм. Рақамли ассиметрик абонент линиясини ташкил қилиниши. АDSL да шаклланган сигналлар ва махаллий АТС дан тушган аналог сигналлар бир-бирига уцма-уц тушади. Шунинг учун хам уларни чацота бўйича мултиплексорлаш лозим. Бундай сигналлар учун 3 ёъналиш ташкил қилинади ва бир ёъналишда бирлаштирилиб махсус филтрлар ёрдамида узатилади. Линиядан талабгорга келган сигналлар филтрлар ёрдамида ажратилади (масалан телефон сигнали ва Интернет хизмати сигнали) АНТ ёрдамида эса шахсий компютер (ШК) га уланади. Фойдаланилган адабиётлар 1. Гордиенко Проектирование и техническая эксплуатация . Москва горячая лини- Телеком.2008. 2. Грибковский В.П. Полупроводниковые лазеры.1988 . 3. Гальярди Р.М., Карп Ш. Оптическая связь: Перевод с английского С.М. Бабия под ред. А.Т. Шереметьева.–М.: Связь, 1978. 4. Оптические системы передачи: Учебник для вузов/Б.В. Скворцов, В.И. Иванов, В.В. Крухмалев и др.; Под ред. В.И. Иванова.-М.: Радио и связь, 1994. 5. Цифровые и аналоговые системы передачи: Учебник для вузов/ В.И. Иванов, В.Н. Гордиенко, Г.Н. Попов и др.; Под ред. В.И. Иванова.- 2-е изд. – М.: Горячая линия – Телеком, 2003. 6. О.И. Кутузов, Т.М. Татарникова “ Моделирование телекоммуникационных сетей» Учебное пособие. Министерство Российской Федерации   по связи и информатизации.