logo

Нормаллаштириш. Нормал формалар. 1,2,3-нормал формалар. Нормаллаштириш устунликлари ва камчиликлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

64.5 KB
www.arxiv.uz Нормаллаштириш. Нормал формалар. 1,2,3- нормал формалар. Нормаллаштириш устунликлари ва камчиликлари Режа : 1. Нормаллаштириш. 2. Нормал формалар. 1,2,3-нормал формалар. 3. Нормаллаштириш устунликлари ва камчиликлари . www.arxiv.uz Маълумотлар базасини нормаллаштириш Нормаллаштириш – бу маълумотларни қўшишда, ўзгартиришда ва ўчиришда энг яхши хусусиятларга эга икки ёки ундан ортиқ бўлакларга жадвални бўлиш. Нормаллаштиришнинг асосий мақсади маълумотлар базасини олишга қаратилганки, унда ҳар бир далил (факт) фақат бир жойда учрайди, яҳни маълумотлар ортиб кетмайди. Бу фақат хотирадан тежам фойдаланлиш мақсадида қилинмай, балки сақланаётган маълумотлар орасида қарамақаршиликларни бартараф қилиш учундир. Ҳар бир жадвал реляцион маълумотлар базасида шундай шартларни қониқтирадики, унга кўра жадвалнинг ҳар бир устун ва сатрининг кесишиш жойида ҳар доим ягона атомар қиймат жойлашади ва ҳеч қачон кўп миқдорда худди шундай қийматлар бўлиши мумкин эмас. Шу шартни қониқтирувчи ҳар қандай жадвал нормаллашган дейилади. Умуман олганда нормаллашмаган жадваллар, яҳни такрорланувчи маълумотлар гуруҳига эга жадваллар релацион маълумотлар базасига киритилмайди. Ҳар қандай нормаллашган жадвал автомат равишда биринчи нормал формада, қисқача 1НФ, деб ҳисобланади. Шундай қилиб, умуман олганда, “нормаллаштирилган” ва “1НФ да жойлашган ” битта маҳнони англатади. Лекин амалиётда “нормаллаштирилган” атамаси кўпроқ тор маҳнода ислатилади – “тўлиқ нормаллаштирилган”, яҳни проектда нормаллаштиришнинг ҳеч қайси принсипи бузилмаяпти деган маҳнода. Кейинги поғонадаги нормаллаштиришларни кўриб чиқамиз – иккинчи нормал форма (2НФ), учинчи нормал форма (3НФ) ва ҳоказо. Умуман олганда, жадвал 1НФ да бўлса ва ундан ташқари яна бир қўшимча шартни қониқтирса, унинг маҳноси кейинроқ кўриб ўтилади. Жадвал 3НФ да дейилади, қачонки у 2НФ даб ўлса ва яна бир қўшимча шартни қониқтирса ва ҳоказо. Ҳар бир нормал форма қандайдир маҳнода олдингисига қараганда анча чегараланган, лекин маҳқулроқдир. Бу шунга боғлиқки, “Н-чи нормал форма” эга бўлган баҳзи ёқимсиз томонларига “(Н+1)-чи нормал форма” эга www.arxiv.uz эмас. Н-чи нормал форма га қараб (Н+1)-чи нормал формага қўйилган қўшимча шартнинг умумий маҳноси ана шундай ёқимсиз томонларни йўқотишдан иборат. Нормаллаштириш назарияси жадвал майдонлари орасидаги у ёки бу боғлиқликнинг борлигига асосланади. Бундай боғлиқликларнинг икки тури аниқланган . Фунционал кўп қийматли Фунционал боғлиқлик: Берилган ихтиёрий вақтда А майдоннинг ҳар бир турли қийматига мос равишда албатта Б майдоннинг ҳар бир турли қийматидан фақат битта қиймати бўлса, жадвалнинг Б майдони ҳудди шу жадвалнинг А майдонига Фунционал боғланган дейилади. Айтиб ўтиш керакки, А ва Б майдонлар ташкил қилувчилар бўлиши мумкин. Тўлиқ Фунционал боғлиқлик: Б майдон А ташкил қилувчига тўлиқ Фунционал боғлиқ бўлади, агар у А га Фунционал боғлиқ бўлса ва А майдоннинг бошқа қитйматларига боғлиқ бўлмаса. Кўп қийматли боғлиқлик: А майдон ҳудди шу жадвалнинг Б майдонини кўп қийматли аниқлайди, агар А майдоннинг ҳар бир қийматига мос равишда Б майдоннинг аниқланган қийматлари бор бўлса. Кўп Фунционал боғлиқликга мисол “Ўқиш жадвали” Тартиб Муаллим Дарслик Дастурлаш Абдуллаев И.Р. Либерти Дж . Освой самостоятелно C++ Дастурлаш Рахмонов У.К. Форсайт Р. Пасcал для всех Дастурлаш Ковалев Н.Н. Либерти Дж. Освой самостоятелно C++ Дастурлаш Ковалев Н.Н. Форсайт Р. Пасcал для всех Дастурлаш Рахмонов У.К. ФайсманК. Профессионалное программирование на Паскале Жадвалда кўп қийматли боғлиқлик бор “Тартиб-Муаллим”: тартиб (Дастурлаш мисолида) бир нечта муаллим томонидан ўқилиши мумкин (мисолда Абдуллаев, Рахмонов, Ковалев). Яна бошқа боғлиқлик ҳам бор “Тартиб-Дарслик”: информатикани ўтишда “Пасcал для всех”, ”Освой www.arxiv.uz самостоятелно C++” ва “Профессионалное программирование на Пасcале” дарсликлари ишлатилади. Бунда Муаллим ва Дарслик Фунционал боғланмаган, бу эса ортиқчаликка олиб келади (янги дарсликни ёзиш учун яна иккита янги қатор ёзиш керак бўлади). Бу жадвални иккига ажратганда иш яхшиланади: (Тартиб-Муаллим ва Тартиб-Дарслик) Нормал формалар Биринчи нормал форма: Жадвал биринчи нормал формада дейилади , қачонки ҳеч бир ундаги қатор исталган майдонда биттадан ортиқ бўлмаган маҳнога эга бўлмаса ва бирорта калит майдони бўш бўлмаса ; Иккинчи нормал форма: Жадвал иккинчи нормал формада дейилади , қачонки агар у биринчи нормал формадаги ифодаларни ,майдонларни қаноатлантиради ва бирламчи калит бўлмаганда ҳамда бирламчи калитга тўлиқ Фунционал қарам болмаганда ; Учинчи нормал форма: Жадвал учинчи нормал формада дейилади, қачонки у 2НФ нинг барча шартларини қаноатлантирса ва бирорта ҳам унинг калициз майдонлари бошқа бир калициз майдонлар билан боғлиқ бўлмаса; Бойса-Кодд нормал формаси Жадвал Бойса-Кодд нормал (БКНФ) формасида бўлади, агар майдонлар орасидаги ҳар қандай функционал боғланиш тўлиқ функционал боғланишга эга бўлса. Бешинчи нормал форма: Жадвал бешинчи нормал формада (5НФ) бўлади, қачонки ҳар бир тўлиқ декомпозиция барча проекциялари мумкин бўлган калитларни сақласа. Бирорта тўлиқ декомпозицияга эга бўлмаган жадвал ҳам бешинчи нормал формада (5НФ) бўлади. www.arxiv.uz Тўртинcи нормал форма агар тўлиқ декомпозиция иккита проекция бирлашмасидан иборат бўлса бешинчи нормал форманинг хусусий ҳоли бўлади. Нормаллаштириш процедураси Нормаллаштириш – бу жадвалларни маълумотларни янгиланишда, қўшишда ва ўчиришда бир нечага бўлишдир Нормаллаштириш – бу жадвалларни барча декомпозициялари билан кетма кет алмаштириш жараёни бўлиб, бу алмаштириш жадвалларнинг барча декомпозициялар 5НФ жойлашмаганча давом этади. Амалиётда эса жадвалларни БКНФ га келтириш кифоя ва катта кафолат билан айтиш мумкин-ки, улар 5НФ жойлашади. Жадвалларни НФБК утказиш процедураси Бу процедура, ихтиёрий жадвалда ягона функционал боғлиқликлар К- >Ф куринишда бўлишга асосланади, бунда К – дастлабки калит, Ф - эса қандайдир бошқа майдон. Шуни инобатга олиш керак-ки, бу дастлабки калит таҳрифидан келиб чиқади, яни К->Ф боғланиш берилган жадвалнинг барча майдонлари учун бажарилади. "Бир жойда бир факт" дегани бошқа функционал боғлиқликлар ҳеч қандай кучга эга эмас маҳнони билдиради. Нормаллашнитишдан мақсад К->Ф куринишдаги боғланишдан ташқари бошқа боғланишлсрдан вос кечишдир. Агар норлаштириш вақтида бирламчи(ташқи) калитлар кодларини бошланғич калитларникига алмаштирилса, у ҳолда қуйидаги икки ҳолни куриб чиқиш керак бўлади: Жадвал биринчи таркибли калит кўринишида бўлсин, айтайлик (К1,К2). Бундан ташқари, бу калитнинг бирор қисмига функционал боғлиқ, лекин тўла калитга боғлиқ бўмаган, масалан К2, Ф майдонни ўз ичига олсин. Бу ҳолда К2 ва Ф(К2-бирламчи калит) ни ўз ичига олувчи бошқа жадвал ташкил қилиш таклиф этилади ва бошланғич жадвалдан Ф ўчирилади: Алмаштирилсин Т(К1,К2,Ф) , бирламчи калит (К1,К2), ФЗ К2->Ф Т1(К1,К2)га, бирламчи калит (К1,К2), www.arxiv.uz ва Т2(К2,Ф), бирламчи калит К2. Жадвал бирламчи К калитга эга, Ф1 майдоннинг мумкин бўлган калити бўлмаган ҳолда, қайсики албатта Кга функционал жиҳатдан боғлиқ ва бошқа калициз Ф2 майдони, қайсики Ф1га функционал жиҳатдан боғлиқ. Бу эрда эчим, аслида, аввалгининг ўзи – Ф1 ва Ф2 ни ўзида акс эттирган жадвал шакллантирилади, бошланғич калит Ф1 бўлган ҳолда ва Ф2 бошланғич жадвалдан олиб ташланади: Алмаштирилсин Т(К,Ф1,Ф2), биринчи калит К, ФЗ Ф1->Ф2 Т1(К,Ф1)га, биринчи калит К, ва Т2(Ф1,Ф2), биринчи калит Ф1. Берилган ҳар қандай жадвал учун, кўриб чиқилган 2 қоидаларга асосланган ўзгарувчиларни такрорлаб, деярли барча ҳолатларда охир-оқибат кўп жадвалларни олиш мумкин, улар “охири” нормал кўринишда (Формада) бўлади ва шундай қилиб К->Ф дан фарқли бўлган ҳеч қандай фунcционал боғланишга эга бўлмайди. Лойиҳалаш процедураси Информацион тизимларни лойиҳалаҳ жараёни этарлича мураккаб масала . У маълумотларнинг инфомантиқий моделини тузишдан, яҳни моҳиятни идентификациялаш бошланад. Кейин лойиҳалашнинг датамантиқий модел процедурасининг қуйидаги қадамларни бажариш керак бўлади. 1.Маълумотлар базаси жадвалининг (асосий жадвал) ҳар бир боғлиқсиз моҳиятини (стержен) тасвирлаш ва бу асосий (базавий) жадвал биринчи калитини спецификалаш лозим. 2.Ҳар бир ассоцияни (“кўп-кўпга ёки кўпдан кўпга ва бошқа кўринишдаги алоқалар) асос жадвал кўринишида тасвирлаш керак . Бу жадвалда ассоция аҳзоларини мослигини аниқлаш учун ташқи калитларни тадқиқ килиш керак 3.Ҳар бир хусусиятни ташқи калит билан асосий жадвал сифатида тасвирлаш лозим. Жадвалнинг ташқи калитига ва унинг бошланғич калитига қўйилган чеклашларни спецификациялаш лозим. www.arxiv.uz 4.Аввалги пунктларда қаралган ҳар бир белгиланишларни ташқи калит билан асос жадвал сифатида тасвирлаш лозим. Шу турдаги ҳар қандай ташқи калитларни чеклашларни спецификациялаш лозим. 5.Ҳар бир хусусиятни асос жадвалдаги майдон кўринишида тасвирлаш керак, қайсики шу хусусият билан аниқланувчи моҳиятни очиб беради. 6.Нормаллашнинг қандайдир принципларини бевосита бузушнинг олдини олиш мақсадида, нормаллаш процедурасини бажариш лозим. 7.Нормаллаш жараёнида қандайдир жадвалларни бўлаклаш жараёни содир бўлса, маълумотлар базасининг инфомантиқий моделини такомиллаштириш лозим ва санаб ўтилган қадамларни такрорлаш керак. 8.Лойиҳалаштирилаётган маълумотлар базаси яхлитлигига қўйиладиган чекланишларни кўрсатиш ва ҳосил қилинган жадвал ва майдонларни қисқача тасвирлаб бериш керак (агар лозим бўлса). Адаби ё т лар : 1. Каримов А “ Microsoft Access билан дастлабки танишув”ТДЮИ 2005 www.arxiv.uz 2. Анатолий Хомокенно “ Microsoft Access 2002” Экспресс курс Петербург 2005 . 3. “Учебник по Access ” Составитель. Джалилов М.Л. ТАТУ ФФ-2006 4. А . Хомокенно и др. “База данн ых ” Учебник Санк-Петербург 200 4 5. www.ziyonet.uz