logo

Mантиқ алгебраси функцияларининг аналитик, сонли, геометрик ва антиқий схемалар ёрдамида ифодаланиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

155 KB
www.arxiv.uz Режа : 1. Мантиқ алгебраси функцияларининг аналитик ифодаланиши. 2. МАФ нинг сонли ифодаланиши. 3. МАФ нинг геометрик ифодаланиши. 4. МАФнинг мантиқий схемалар ёрдамида ифодаланиши. www.arxiv.uz Юқорида мантиқий элементларни ифодалашда жадвал усулидан фойдаланган эдик . Жадвал усулида ўзгарувчилар қийматларининг ҳар бир тўпламига ҳақиқийлик жадвалида мантиқий функция қиймати тўғри келар эди. Бу усул ихтиёрий сонни ўзгарувчи функцияларини ёзишга имкон берсада, бундай ёзув МАФларни таҳлил этишда ихчам бўлмайди. Формула кўринишидаги аналитик ёзув соддароқ ҳисобланади. Мантиқий алгебра функцияси берилган ўзгарувчиларнинг белгиланган тўплами { x 1 , x 2 , ... , x n } ни кўрайлик. Ихтиёрий ўзгарувчи x i ={0,1} бўлганлиги сабабли ўзгарувчи қийматларининг тўплами аслида қандайдир иккили сондан иборат. Тўпламнинг тартиб рақами ихтиёрий иккили сон i деб фараз қилиб, қуйидагини оламиз i = x 1  2 n -1 + x 2  2 n -2 +...+ x n -1  2 1 + x n . Айтайлик, қуйидаги Ф i ( x 1 , x 2 , .. , x n ) функция мавжуд: Ф I = 0, агар тўпламнинг тартиб рақами i бўлса, 1, агар тўпламнинг тартиб рақами i бўлмаса, Ф i функция терм деб аталади. Дизъюнктив терм (макстерм) - тўғри ва инверс шаклда ифодаланган барча ўзгарувчиларни дизъюнкция белгиси билан боғловчи терм (баъзи адабиётларда «нулнинг конституэнти» атамаси ишлатилади). Масалан, Ф 1 =  х 1  х 2  х 3  х 4 , Ф 2 = х 1  х 2 , Конъюнктив терм (минтерм) - тўғри ва инверс шаклда ифодаланган барча ўзгарувчиларни конъюнкция белгиси билан боғловчи терм (баъзи адабиётларда «бирнинг конституэнти» атамаси ишлатилади). www.arxiv.uz Масалан, F 1 = х 1  х 2  х 3  х 4 , F 2 =  х 1  х 3  х 4 , Термнинг даражаси r термга кирувчи ўзгарувчилар сони билан аниқланади. Масалан , F 1 =  х 1 х 2  х 3 х 4  х 5 , минтерм учун r = 5, Ф 1 =  х 1  х 2  х 3 , макстерм учун r = 3, Юқорида келтирилганларга асосланиб, қуйидаги теоремани таърифлаш мумкин: Теорема . Жадвал кўринишида берилган ихтиёрий МАФ қуйидаги кўринишда аналитик ифодаланиши мумкин: f(x 1 ,x 2 ,...,x n )=F 1  F 2  ...  F n = 1 F i (7.1) бу ерда i - функция 1 га тенг бўлган тўпламларнинг тартиб рақами ; 1 - 1 га тенг бўлган барча F i термларни бирлаштирувчи дизъюнкция белгиси . Ҳақиқатан , қандайдир тўпламда функция f(x 1 * ,x 2 * ,...,x n * ) =1 бўлса , х  1=1 бўлганлиги сабабли (7.1) ифоданинг ўнг тарафида 1 га тенг бўлган элемент доимо топилади ; агар i - тўпламда функция f(x 1 * ,x 2 * ,...,x n * ) =0 бўлса , (3.8) ифоданинг ўнг тарафида битта ҳам 1 га тенг бўлган элемент топилмайди , чунки 0  0  ...  0=0. Шундай қилиб, f i =1 бўлгандаги ҳар бир i - тўпламга F i =1 бўлган элемент тўғри келади, f i =0 бўлгандаги тўпламларга эса битта ҳам F i =1 бўлган элемент тўғри келмайди. Шу сабабли, ҳақиқийлик жадвали (7.1) кўринишидаги аналитик ёзув орқали бир қийматли акслантирилади. (7.1) ифодани термларнинг бирлаштирилиши деб юритилади. Ўзгарувчан даражали минтермларни ўз ичига олувчи термлар бирлашмаси дизъюнктив нормал шакл (ДНШ) деб аталади. Теорема. Жадвал кўринишида берилган ихтиёрий МАФ қуйидаги кўринишида аналитик ифодаланиши мумкин: f ( x 1 , x 2 ,..., x n )=Ф 1  Ф 2  ...  Ф к , (7.2) www.arxiv.uz бу ерда к - f =0 бўлгандаги иккили тўпламлар сони. Ўзгарувчан даражали макстермларни ўз ичига олувчи термлар бирлашмаси конъюнктив нормал шакл (КНШ) деб юритилади. (7.2) теоремадан қуйидаги хулоса келиб чиқади: жадвал кўринишида берилган ихтиёрий МАФ кўйидаги аналитик шаклда ифодаланиши мумкин: f ( x 1 , x 2 ,..., x n )=Ф 1  Ф 2  ...  Ф к , бу ерда к - функциянинг нуллик қийматлари сони. Минтермлар (макстермлар) асосида МАФ ларнинг каноник дизъюнктив (конъюнктив) шакллари тузилади. ДНШ (КНШ) каноник дейилади, агар уларнинг барча элементар конъюнкциялари (дизъюнкциялари) минтермлар (макстермлар) бўлса. Ҳар қандай МАФ фақат битта дизъюнктив каноник шаклга (ДКШ) ва фақат битта конъюнктив каноник шаклга (ККШ) эга бўлади. Каноник шакллар мукаммал каноник шакллар деб ҳам аталади. МАФ нинг мукаммал дизъюнктив нормал шакли (МДНШ) ва мукаммал конъюнктив нормал шакли (МКНШ) мос ҳақиқийлик жадваллар ёрдамида тузилиши мумкин. МДНШ - МАФ нинг қиймати 1 га тенг бўлган тўпламларга мос келувчи минтермлар дизъюнкциясидир. Масалан,6.10 - жадвалда келтирилган функцияга қуйидаги МДНШ мос келади: f =  x 1 x 2 x 3  x 1  x 2 x 3  x 1 x 2  x 3  x 1 x 2 x 3 МКНШ ҳақиқийлик жадвали ёрдамида қуйидагича аниқланади . Функциянинг қиймати 0 га тенг бўлган тўпламларнинг ҳар бири учун макстерм аниқланади . Бунда тўпламдаги 0 қийматли ўзгарувчига ўзгарувчининг ўзи мос келса , 1 қийматли ўзгарувчига ўзгарувчининг инкори мос келади . Масалан , 6.10- жадвалдаги функцияга қуйидаги МКНШ тўғри келади : f =( x 1  x 2  x 3 )( x 1  x 2  x 3 )( x 1  x 2  x 3 )(  x 1  x 2  x 3 ) www.arxiv.uz Демак , мукаммал нормал шаклнинг нормал шаклдан фарқи , ундаги термлар фақат максимал даражага эга бўлиши ва функцияни бир қийматли ифодалашга имкон беришидир . Ихтиёрий дизъюнктив нормал шаклга ўтиш қуйидагича амалга оширилади: айтайлик, f ДНШ = F 1 бўлсин. Унда f ДНШ = F 1 x 1  F 1  x i , (7.3) бу ерда x i - берилган F 1 термга кирмайдиган ўзгарувчи. Мисол . Қуйидаги ДНШ да берилган мантиқий функцияни МДНШ га ўтказиш лозим: f(x 1 , x 2 , x 3 , x 4 ) = x 1  x 2  x 2  x 3  x 4  x 1  x 3 x 4  x 1 x 2 x 3 x 4 F 1 F 2 F 3 F 4 Ечиш . (7.3) ўзгартиришни навбат билан барча термларга қўллаймиз F 1 = x 1  x 2 ( x 3  x 3 )= x 1  x 2 x 3  x 1  x 2  x 3 . Олинган ифодадаги иккала ҳадни ( x 4  x 4 ) га кўпайтирамиз . Натижада қуйидагини оламиз: F 1 =( x 1  x 2 x 3  x 1  x 2  x 3 ) ( x 4  x 4 )= x 1  x 2 x 3 x 4  x 1  x 2 x 3  x 4  x 1  x 2  x 3 x 4  x 1  x 2  x 3  x 4 . Худди шундай F 2 = x 2  x 3 x 4 ( x 1  x 1 )= x 1 x 2  x 3 x 4  x 1 x 2  x 3 x 4 ; F 3 =  x 1  x 3 x 4 ( x 2  x 2 )=  x 1 x 2  x 3 x 4  x 1  x 2  x 3 x 4 . Соддалаштиришдан сўнг қуйидагини оламиз : f МДНШ ( x 1 , x 2 , x 3 , x 4 )= x 1  x 2 x 3 x 4  x 1  x 2 x 3  x 4  x 1  x 2  x 3 x 4   x 1  x 2  x 3  x 4  x 1 x 2  x 3 x 4  x 1 x 2  x 3 x 4  x 1  x 2  x 3 x 4  x 1 x 2 x 3 x 4 . Агар функциянинг максимал даражаси r га , j - нчи термнинг минимал даражаси k га тенг бўлса (7.3) ўзгартиришни r - k марта қўллаш зарур . Ихтиёрий конъюнктив нормал шаклдан мукаммал конъюнктив нормал шаклга ўтиш қуйидагича амалга оширилади. Айтайлик, f КНШ =Ф 1 . Унда f КНШ =Ф 1  x i  x i =(Ф 1  x i ) (Ф 1  x i ) (7.4) www.arxiv.uz Мисол . Қуйидаги КНШ да берилган мантиқий функцияни МКНШ га ўтказиш лозим. f ( x 1 , x 2 , x 3 )=( x 1  x 2 ) ( x 2  x 3 ) ( x 1  x 2  x 3 ). Ечиш . (7.4) ўзгартиришни навбат билан Ф 1 ва Ф 2 термларга қўллаймиз . Ф 1 =( x 1  x 2 )  x 3  x 3 =( x 1  x 2  x 3 ) ( x 1  x 2  x 3 ); Ф 2 =( x 2  x 3 )  x 1  x 1 =( x 1  x 2  x 3 ) (  x 1  x 2  x 3 ). Соддалаштиришдан сўнг қуйидагини оламиз: f МДНШ ( x 1 , x 2 , x 3 )= ( x 1  x 2  x 3 ) ( x 1  x 2  x 3 ) (  x 1  x 2  x 3 ). Нормал шаклларда ифодалашда элементар функцияларнинг чегараланган сонидан фойдаланилади. Масалан, МДНШ учун элементар функциялар сифатида «конъюнкция», «дизъюнкция» ва «инкор» ишлатилади. Демак, ихтиёрий мураккабликка эга бўлган мантиқий функцияларни аналитик ифо д а л овчи мантиқ алгебраси функциялари тизимси мавжуд. Рақамли автоматларни лойиҳалаш худди шундай функциялар тизимсига асосланади. Таъриф . Мантик алгебраси функцияларининг функционал тўлиқ тизимси – базис деб шундай мантиқий функциялар мажмуасига айтиладики, бу мажмуа ёрдамида ихтиёрий мантиқий функцияни ифода кўринишида ёзиш имкони бўлсин. Базисга қуйидаги функциялар тизимси киради: ВА, ЁКИ, ЭМАС (1- базис); ВА, ЭМАС (2-базис); ЁКИ, ЭМАС (3-базис); Шеффер штрихи (4- базис); Пирс стрелкаси (5-базис). Базислар ортиқчалик (1-базис) ва минимал (4, 5-базислар) бўлиши мумкин. 1-базис ортиқчалик тизим ҳисобланади, чунки ундан бирор-бир функцияни чиқариб ташлаш мумкин. Масалан, де Морган қонунидан фойдаланиб ВА функциясини ЁКИ ва ЭМАС функциялари ёки ЁКИ функциясини ВА ва ЭМАС функциялари билан алмаштириш мумкин. www.arxiv.uz Агар ифодалашнинг турли шакллари минималлик нуқтаи назаридан таққосланса, равшанки, нормал шакллар мукаммал нормал шаклларга қараганда тежамли ҳисобланади. Аммо, нормал шакллар бир қийматли акслантиришни бермайди. МАФ ларнинг сонли ифодаланиши. Мантиқ алгебраси функцияларининг ёзилишини соддалаштириш мақсадида термларни тўлиқ санаб ўтиш ўрнига функция 1 қийматини (МДНШ учун) ёки 0 қийматини (МКНШ учун) қабул қилувчи тўпламлар тартиб рақамидан фойдаланилади. Масалан, 10-жадвалда келтирилган функция қуйидаги кўринишда ёзилиши мумкин: f ( x 1 , x 2 , x 3 )= 3  5  6  7=  (3, 5, 6, 7) яъни функция фақат 3, 5, 6, 7-тўпламларда бирлик қийматига эга. Ёки f ( x 1 , x 2 , x 3 )=0  1  2  4=  (0, 1, 2, 4) яъни, функция фақат 0, 1, 2, 4-тўпламларда ноллик қийматига эга. МАФ ларнинг геометрик ифодаланиши. Мантиқий функциялар устида бажариладиган кўпгина ўзгартиришларни, уларнинг геометрик кўринишидан фойдаланиб изоҳлаш қулай ҳисобланади. Масалан, икки ўзгарувчили функцияни х 1 , х 2 координаталар тизимсида берилган қандайдир текислик каби изоҳлаш мумкин ( 7.1-расм). Ҳар бир ўқ бўйича х 1 ва х 2 нинг бирлик кесмаларини белгиласак, учлари ўзгарувчилар комбинацияларига мос келувчи квадрат ҳосил бўлади. www.arxiv.uz Икки аргументли функциянинг бундай кўринишидан хулоса қилиш мумкинки, ягона қиррага тааллуқли қўшнилар деб аталувчи иккита уч шу қирра бўйлаб ўзгарувчи ўзгарувчилар бўйича бириктирилади. Демак, учта ўзгарувчи функцияси учун минтермларни бириктириш қоидасини қуйидагича ёзиш мумкин: x 1  x 2  x 3  x 1  x 2 x 3 = x 1  x 2 . Учта ўзгарувчили функцияларнинг геометрик ифодаси куб кўринишида бўлади (7.2-расм). Куб қирралари учларни сингдиради. Куб ёнлари ўз қирраларини, демак, учларини сингдиради. Геометрик нуқтаи назаридан ҳар бир х 1 х 2 х 3 ... х n тўпламни n -ўлчовли фазодаги нуқтани аниқловчи n -ўлчамли вектор сифатида кўриши мумкин. Шу сабабли, n ўлчамли функция аниқланган барча тўпламлар тўплами n - ўлчамли кубнинг учлари кўринишида ифодаланади. Куб учларининг координаталари функция ёзувидаги ўзгарувчилар келтирилган тартибга мос тартибда кўрсатилиши шарт. Функция бирлик қийматини қабул қилувчи учларни нуқталар билан белгилаб МНФ нинг геометрик ифодаси ҳосил қилинади. МАФ ларнинг мантиқий схемалар ёрдамида ифодаланиши. Аргументлар устида бажариладиган мантиқий амалларни комбинацион схемалар деб аталувчи мантиқий схемалар ёрдамида ифодалаш мумкин. 7.3-7.1-расм. Икки ўзгарувчили функциянинг 7.2-расм Уч ўзгарувчили функциянинг геометрик ифодаси геометрик ифодаси www.arxiv.uz расмда асосий мантиқий амалларни ифодаловчи мантиқий элементлар тизимси келтирилган. 7.3-расм. Мантиқий элементлар тизимси. а) «ҲАМ» элементи, конъюнктор; б) «ЁКИ» элементи, дизъюнктор; в) «ЭМАС» элементи, инвертор; г) Шеффер элементи; д) Пирс элементи; е) 2 нинг модули бўйича қўшиш элементи. Ушбу мантиқий схемалар ёрдамида ихтиёрий мураккаб МАФ ни ифодаловчи комбинацион схемани тузиш мумкин. Мисол. f = x 1  (  x 2  x 3 ) функция учун комбинацион схема 7.4-расмда келтирилган. 7.4-расм. f = x 1  (  x 2  x 3 ) функциянинг комбинацион схемаси. Адабиёт лар: www.arxiv.uz 1. Ғаниев С . К ., Каримов М . М ., Мамбетов Н . М . Ҳисоблаш тизимларининг Ахборот асослари . Олий ўқув юрт.студ. учун дарслик. -Тошкент.: ТДТУ, 2002, 99 – 107 б. 2. Савельев А.Я. Основы информатики. Учеб. Для вузов. –М Изд-во МГТУим. Н.Э Баумана, 2001, 228 – 230, 260 – 265 б. 3. Лысиков Б.Г Арифметические и логические основы цифровых автоматовх [Учебник для вузов по спец. "Электронные вычислительные машины"]. Минск: Выша школа, 1980, 57 – 70 б. 4. www.ziyonet.uz