logo

Маълумотлар моделлари ва фойдаланувчилар турлари. Маълумотлар базасини лойихаштириш боскичлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

51 KB
www.arxiv.uz Маълумотлар моделлари ва фойдаланувчилар турлари. Маълумотлар базасини лойихаштириш боскичлари Режа: 1. Маълумотлар моделлари ва фойдаланувчилар турлари 2. Маълумотлар базасини лойихаштириш боскичлари. www.arxiv.uz Аввало маълумотлар базасини яратиш босқичларини аниқлаб олайлик . Бунда қуйидаги босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Муаммонинг қуйилиши. Бу босқичда МОни яратиш учун вазифа шакллантирилади. Унда базанинг таркиби, нима учун ишлатилиши, яратиш мақсади батафсил баён этилади. Шунингдек, ушбу МОда қандай турдаги ишларни бажариш мўлжалланаётганлиги (ташлаш, қўшиш, маълумотларни ўзгартириш, ҳисоботни экранда чиқариш ёки чоп этиш ва ҳоказо) санаб ўтилади. 2. Объектнинг таҳлили. Бу босқичда МО қандай объектлардан тузилиши мумкинлиги ва уларнинг хусусиятлари, яъни объект қандай параметрлар билан аниқланиши кўриб чиқилади. Барча маълумотларни алоҳида ёзувлар ёки жадваллар кўринишида жойлаштириш мумкин. Шундан сўнг ҳар бир алоҳида ёзув бирлигининг тури (матнли, сонли ва ҳоказо) аниқланади. 3. Модель синтези. Бу босқичда юқоридаги таҳлил асосида МО модели танланади (Реляцион, иерархик, тармоқли). Ҳар бир моделнинг ютуқлари, камчиликлари аниқланиб, яратилаётган МОнинг 1-босқичда қуйилган талабларга жавоб бериш-бермаслиги, қуйилган масалани ечиш имкониятига эга бўлишлиги кўриб чиқилади. Модель танлангандан сўнг унинг схемаси жадваллар ва тугунлар орасидаги боғланишлар кўрсатилган ҳолда чизиб чиқилади. 4. Ахборотни тасвирлаш усуллари, дастурий ускуна. Модель яратилгандан сўнг дастурий маҳсулотга боғлиқ ҳолда ахборотни тасвирлаш усулини аниқлаб олиш керак. Кўпчилик МОБТда маълумотларни икки хил кўринишда сақлаш мумкин: -шакллардан фойдаланиб; -шакллардан фойдаланмасдан; Шакл-фойдаланувчи тамонидан омборга маълумотларни киритиш учун яратилган график интерфейсдир. www.arxiv.uz 5. Объектнинг компьютер моделининг синтези ва уни яратиш технологияси. Танлаб олинган дастурий маҳсулотнинг ускунавий имкониятларини кўриб чиқиб, компьютерда МОни бевосита яратишга киришиш мумкин. МОнинг компьютер моделини яратиш жараёнида ҳар қандай МОБТ учун типик бўлган айрим босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: а) МОБТни ишга тушириш, МОнинг янги файлини яратиш ёки олдиндан яратилган омборни очиш. б) дастлабки жадвални ёки жадвалларни яратиш: в) экран шаклларини яратиш: г) МОни тўлдириш. МОни тўлдириш икки кўринишда олиб борилади: Бунда сонли ва матнли майдонларни жадвал кўринишида, МЕМО ва ОLE туридаги майдонларни шакл кўринишида тўлдириш лозим. 6. Яратилган МО билан ишлаш. МО билан ишлаш деганда қуйидаги имкониятлар назарда тутилади: -керакли ахборотларни излаш; -маълумотларни сақлаш; -Маълумотларни танлаб олиш; -чоп этиш; -Маълумотларни ўзгартириш ва тўлдириш. МО яратиш босқичлари ва унда ишлаш тамойиллари билан қуйида Microsoft Access МОБТ мисолида танишиб чикамиз. МОБТ билан ишлаганда экранга ишчи майдон ва бошқарув панели чиқарилади. Бошқарув панели менюси, ёрдамчи бошқарув соҳасини ва ёрдам бериш сатрини ўз ичига олади. Уларнинг экранда жойлашиши турлича бўлиб, конкрет дастур хусусиятларига боғлиқ. Айрим МОБТлар экранга директивалар ойнасини (буйруқлар ойнасини) ёки буйруқлар сатрини чиқариш имкониятига ҳам эга. www.arxiv.uz МОБТнинг муҳим хусусияти-айрим амалларни бажариш учун оралиқ сақлаш буферидан фойдаланишидир. Алмашиш буфери нусхалаш ёки кўчириш амалларини бажаришда нусха олинаётган ёки кўчирилаётган маълумотларни вақтинча сақлаб туриш учун ишлатилади. Маълумотлар йўқотилгандан сўнг ҳам улар буферга жойлаштирилади ва янги маълумотлар қисми ёзилгунча у ерда сақланиб туради. МОБТ дастурлари етарли сондаги буйруқларга эга бўлиб, уларнинг ҳар бирида турли параметрлар (опциялар) бўлишин. Буйруқларнинг бундай тизими қўшимча опциялари билан биргаликда МОБТнинг ҳар бир тури учун ўзига хос менюни ташкил этади. Менюдан бир буйруқни танлаш қуйидаги икки усулдан бири орқали амалга оширилиши мумкин: -курсорни бошқариш тугмачалари ёрдамида танланган буйруқ устига олиб бориш ва ЕNTER тугмачасини босиш. -танланган буйруқнинг биринчи харфини клавиатурадан киритиш. МОБТларнинг ўзига хос хусусиятларига қарамасдан, фойдаланувчи ихтиёрига бериладиган буйруқлар тўпламини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: -файллар билан ишлаш буйруқлари; -таҳрирлаш буйруқлари; -бичимлаш буйруқлари; -ойналар билан ишлаш буйруқлари; -МОБТ нинг асосий ҳолатларида (жадвал, шакл, ҳисобот, сўров) ишлаш буйруқлари; -қўшимча маълумот олиш буйруқлари. МОБТ билан ишлашни қуйидаги унумлашган технология асосида олиб бориш мумкин. МО жадвалларининг тузилмасини яратиш МО нинг янги жадвалини шакиллантириш МОБТ билан ишлаган жадвал тузилмасини яратишдан бошланади. Ушбу жараён майдонлар номларини, уларининг турлари ва ўлчамларини аниқлашни ўз ичига олади. www.arxiv.uz Маълумотларни киритиш ва таҳрирлаш Деярли барча МОБТлар жадвалларга маълумотлар киритиш ва уларни таҳрирлашга имкон беради. Бу ишларни икки усулда бажариш мумкин: -жадвал кўринишда таклиф этиладиган стандарт шакллар ёрдамида; -фойдаланувчи томонидан махсус яратилган экранли шакллар ёрдамида. Жадвалдаги маълумотларга ишлов бериш МО жадвалларидаги маълумотларга сўровларни ишлатиш йўли билан ёки махсус ишлаб чикилган дастўрни бажариш жараёнида ишлов бериш мумкин. «Запрос» (Сўров) деганда ёзувларни танлаш учун бериладиган кўрсатма тушинилади. Сўровни бажариш натижасида вақтга боғлиқ маълумотлар тўплами (динамик тўплам)дан иборат жадвал хосил бўлади. Динамик тўпламнинг ёзувлари бир ёки бир неча жадвалдан иборат майдонларни ўз ичига олиши мумкин. Сўров асосида ҳисобот ёки шаклни тузиш мумкин. Модан ахборотни чиқариш Хар қандай МОБТ компьютер экранига ёки чоп этиш қурилмасига «Таблицы» (Жадваллар) ёки «Формы» (шакллар) ҳолатларидан Модаги маълумотни чиқаришга имкон беради. МОБТ билан ишлаётган фойдаланувчи маълумотларни чиқариш учун ҳисоботларни тузишнинг махсус воситаларидан фойдаланиш имкониятига эга. www.arxiv.uz A даби ё т лар : 1. Каримов А “ Microsoft Access билан дастлабки танишув”ТДЮИ 2005 2. Анатолий Хомокенно “ Microsoft Access 2002” Экспресс курс Петербург 2005 . 3. “Учебник по Access ” Составитель. Джалилов М.Л. ТАТУ ФФ-2006 4. А . Хомокенно и др. “База данн ых ” Учебник Санк-Петербург 200 4 5. www.ziyonet.uz