logo

Mаълумотлар базаси ёрдамида ахборотларни саклаш, излаш ва саралаш технологияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

4529 KB
www.arxiv.uz M аълумотлар базаси ёрдамида ахборотларни саклаш, излаш ва саралаш технологияси Режа: 1. Ахборотни тартиблаштириш ва саклаш 2. Маълумотлар базаси , уларнинг тузиш тамойиллари ва ишлаши 3. Microsoft access мисолида маълумотлар билан ишлашнинг асосий усуллари шархи www.arxiv.uz I. Aхборотни тартиблаштириш ва саклаш Инсонда ахборотни тартиблаштириш , кайта ишлаш ва саклашга талаб кадим замондан пайдо булган. Ёзувнинг пайдо булиши хам, балки инсоннинг бу талабини кондиришга интилиши натижасидир. Эрамизгача 4000 йиллардан бизгача етиб келган хатларда шох хазинаси ва соликларда хисобга олинган. Деярли олти минг йил ёзувларни олиб бориш тизимини мукаммаллаштириш, демак, ёзувни кулловчи тизимни хам такомиллаштириш давом этди. Лекин бу вактларнинг хаммасида ёзувлар кулда кайта ишланди. Факат тахминан 1800 йилларда ахборотни кайта ишлашни автоматлаштиришга биринчи туришлари булди. Айни мана шу вактда Джекворд Лум газламани перфокарталар буйича бича бошлади. Кейинрок худди шундай технология механик пианинода кулланилди. XIX аср охирида Россияда ва Америка Кушма Штатларида ахолини руйхатга олиш перфокарталар ёрдамида олиб борилди. XX асрда инсоният информацион портлашнинг гувохи булди. Инсон кабул киладиган ахборот хар ун йилда икки марта ошаяпти. Агар а ввал факат асосан матнли ва сонли маълумотлар тартиблаштирилган булса,хозир инсон туйгу органларига келадиган хамма ахборотни кайта ишлаш зарурият булиб колди. Компьютер технологияларининг сунгги ютуклари, шу жумладан коммуникация воситаларининг ривожланиши бу масалани ечишга имкон беради. Лекин янги муаммо пайдо булаяпти. Бугун ахборотларни электрон куринишда саклашни ва жамлашни ташкил килиш унчалик мураккаб эмас экан. Хатто Internet технологияларини куллаб ер шарининг ихтиёрий нуктасидаги электрон архивдан фойдаланишни ташкил килиш мумкин. Улкан архивларни инсонлар узларига керакли ахборотни осон ва тез топа оладиган килиб ташкил килиш реал муаммо булиб колди. www.arxiv.uz Маълумотлар базаси, уларнинг тузиш тамойиллари ва ишлаши Маълумотлар базасини урганишдан олдин маълумотлар базасининг концепцияси секин-аста ахборотни автоматлаштирилган тизимининг ривожланиши жараёнида пишиб борганлигини таъкидлаш керак. Маълумотлар базаси тушунчаси 60-йилларнинг охирларида пайдо булди. Бунгача маълумотларни кайта ишлаш сохасида маълумотлар файли ва маълумотларни улчаш тугрисида гапирилар эди. Маълумотлар базаси (МБ) объект ёки объектлар туплами холатини уларнинг хоссалари ва узаро муносабатларини акс эттирувчи номланган маълумотлар тупламини ифодалайди. Маълумотлар базасига объектнинг ахборот модели деб караш мумкин. Маълумотлар базаси, маълумотлар тупламини чексиз куп марта ишлата олиш учун керак. Агар маълумотлар базасининг вазифаси факат маълумотларни саклаш булганида эди, унинг таснифи жуда оддий буларди. Лекин унинг бошка хар хил маълумотлар элементлари билан алокасини таъминлаш кераклиги, МБ таснифини мураккаблаштиради. Маълумотларнинг минимал элементини майдон деб атаймиз. Маълумотлар элементи, фойдаланувчи учун маъносини йукотмаган холда, маълумотларнинг кичик типларига булиниши мумкин эмас. Узича база элементи бирор бир нарсани ифодалаши кийин. У маълумотларнинг бошка элементлари билан боглангандагина маънога эга булади. Масалан, тугилиш йили маълумотлар элементи ер шарида яшовчи (яшаган) инсон билан ва нафакат инсон билан, таккослаш мумкин. Лекин, агар ташкилот ходими раками – тугилиш йили , каби богликлик мавжуд булса, унда маълум бир аник кишининг ташкилот ходимининг тугилган йили тугрисидаги ахборот олинади. Маълумотлар элементи уртасидаги узаро алокани ифодаловчи маълумотлар туплами кортеж дейилади. Лекин дастур таъминотининг хар хил тизимларида бу ибора урнида бошка: маълумотлар элементлари гурухи, www.arxiv.uz сатр, сегмент, ёзув кабилар ишлатилади. Хозирги вактда ёзув ибораси умумий кабул килинган. Майдон – маълумотларнинг минимал элементи. Ёзув – маълум бир объект тугрисидаги тула маълумотлар туплами. Маълумотлар базаси хосил булишининг бир нечта боскичларини ажратиш мумкин. Биринчи боскичда (60-йиллар бошларида) маълумотлар 1-расмда курсатилгани каби кайта ишланган. 1-расм Бу боскичнинг дастур таъминоти асосан эслаб колувчи курилмага киритиш-чикариш ишини ва маълумотларни кайта ишлашда катта булмаган баъзи бир ёрдамчи курилмаларни юритишни амалга оширар эди. Маълумотларни ташкил килишни эса амалий дастурларни ёзишда уйлашга тугри келар эди ва бу оддий усул билан ечим маълумотларни оддий файллар кетма-кетлиги куринишида ташкил килиш билан амалга оширилар эди. Иккинчи (60-йиллар охири) боскич. Файллар табиати ва улар сакланадиган курилмаларнинг узгариши билан биринчи боскичдан фаркланади. Бу боскичда маълумотларни кетма-кет тупламлар куринишида Мантикий файл Физиклар маълумотлар www.arxiv.uz ташкил этишнигина эмас, балки улардан тугридан-тугри фойдаланишнинг хам имкони булди. Маълумотларни кайта ишлаш воситаларининг ривожланиши билан амалий дастурларнинг маълумотларни саклаш аппарат воситалари узгаришига, усишига, сакланаётган маълумотларга янги майдон ва янги богликликлар кушилишига богликмас булиши максадга мувофикэканлиги маълум булди. Маълумотлар базаси ривожланишининг 3-боскичида (70-йиллар бошида) юкорида айтганларни амалга оширишга уринишлар булди. Бу вактда маълумотлар базасини бошкаришнинг дастур таъминоти ( СУБД ) пайдо булди. Маълумотлар базасини бошкариш (МББ) тизимини куриш тамойиллари маълумотлар базасини ташкил килиш жавоб берадиган талаблардан келиб чикади. 1. Унумдорлик ва тайёрлик. Маълумотлар базасидан фойдаланувчининг суровлари маълумотлардан фойдаланиш учун керак булган тезликда каноатлантирилади. 2. Минимал харажатлар. Маълумотларни саклаш ва улардан фойдаланишнинг кичик киймати, киритиладиган узгаришларнинг минималлаштирилиши. 3. Фойдаланишнинг оддийлиги ва осонлиги. фойдаланувчилар кул остиларида кандай маълумотлар борлигини осон биладилар ва тушунадилар. Маълумотлардан фойдаланишнинг осон ва фойдаланувчи томонидан хатоликларга йул куйилишининг олди олиниши булиши керак. 4. Узгаришлар киритишнинг оддийлиги. Маълумотлар базаси, мавжуд маълумотлардан фойдаланиш усулларини бузмасдан, кенгайтирилиши ва узгартирилиши мумкин. www.arxiv.uz 5. Излаш имконияти. Маълумотлар базасидан фойдаланувчи, унда сакланаётган маълумотлар буйича хар хил суровлвр билан мурожаат килиши мумкин. 6. Бутунлик. Замонавий маълумотлар базаси куп фойдаланувчилар ишлатаётган маълумотларга эга булиши мумкин. Ишлаш жараёнида маълумотлар элементлари ва улар уртасидаги алокаларнинг бузилмаслиги жуда мухимдир. Бундан ташкари аппарат хатоликлари ва хар хил турдаги тасодифий узилишлар, маълумотларнинг тиклаб булмайдиган йукотишларга олиб келмаслиги керак. Демак, маълумотларни бошкариш тизими маълумотларни тиклаш механизмига эга булиши керак. 7. Хавфсизлик ва махфийлик. Маълумотларнинг хавфсизлик деганда уларни тасодифий ёки онгли равишда, хаки булмаган шахслар томонидан фойдаланишдан, автордан рухсатсиз маълумотларни модификациялаш (узгартириш) ёки бузишдан химоя килиш тушунилади. Махфийлик эса алохида шахслар ёки ташкилотлар томонидан качон, кандай ва канча микдордаги ахборот бошка шахсларга ёки ташкилотларга берилиши мумкинлигини аниклашни билдиради. Фойдаланувчининг маълумотлар базаси билан узаро ишлаш учун маълумотларни бошкариш тизими (МББТ- «СУБД») ташкил килинади. Маълумотларни моделлар куринишида ифодаланишининг киритилиши туртинчи боскичнинг фаркли хусусиятидир. У пайтда дастурчиларнинг маълумотлар тугрисидаги тасаввурлари каби, маълумотларнинг физик сакланиши ва ташкил этилиши хам узгаради, маълумотлар модели узгармасдан колиши ёки улар кайта ишлашнинг кушимча усулларини ёки маълумотларнинг кушимча турларини киритиш максадида узгартирилиши (аппулланиши) мумкин. www.arxiv.uz Маълумотларнинг погонали тармок ва реляцион моделлари Маълумотлар базаси буйича куплаб мутахассислар бугунги кунда маълумотлар базасини куришга уч хил ёндашиш мумкин деб хисоблашади; погонали (иерархик), тармок ва реляцион. Маълумотларнинг иерархик моделларида хамма ёзувлар шажарали таснифли куринишда богланган. Агар маълумотлар уртасидаги муносабатда яратилган элемент биттадан ортик бошлангич элементга эга булса, бу муносабатни энди иерархик модел ёрдамида баён этиб булмайди. У тармок модели куринишда булади. Реляцион модел гояси буйича маълумотлар элементлари хам, богликликлар хам бир хил ифодаланиши керак. Реляцион модель маълумотларни бошкариш буйича унифицирли бир хил куринишга келтирувчи типга эга. Бундан ташкари реляцион моделлар фойдаланувчининг график интерфейсига хам яхши мослашган. Маълумотларнинг реляцион базасида ахборот факат битта ёки бир нечта жадвалларда сакланади. Бундай жадвалларда устунлар ва сатрлар майдонлар ва ёзувлар деб аталади. Жадвалда хар бир сатр (ёзув) ягонадир, яъни жадвалда такрорланувчи ёзувлар йук. Ёзувларнинг ягоналигини таъминлаш учун жадвалнинг бир ёки бир неча майдонларидан иборат калитлардан фойдаланилади. МББТ га куйиладиган талаблардан бири катта хажмдаги ахборотлар ичидан ёзувларни тезрок топиш имкониятидир. Калитли майдонлар бу ишни бажаришни сезиларли даражада тезлаштиришга имкон беради. Маълумотларнинг мантикий ва физик богликмаслиги хозирги замон МББТ ларнинг энг мухим афзалликларидан биридир. Масалан, DBASE МББТ сида амалга оширилган маълумотлар базасида физик жихатдан энг камида учта файлга эга. Бир вактнинг узида бу маълумотлар базасини Microsoft Access МББТ га утказиш мумкин, бу ерда у физик нуктаи назардан www.arxiv.uz битта файлда жойлашади. Бунда маълумотларнинг мантикий ташкил этилиши узгармайди. Аппарат ва дастур таъминотининг, телекоммуникация воситаларининг ривожланиши, сон ва белгиларни сакловчи маълумотларнинг объектли- реляцион базасига утишга олиб келди. Бунга Internet технологияларнинг ривожланиши мисол булади. Замонавий стол усти компьютерлари ва куриш Web -броузер-дастурлари глобал (улкан) тармокда излашни ва мультимедияли маълумотларнинг катта кисмини куришни амалга оширишга имкон беради. Маълумотлар базасини бошкариш тизимларини энг кенг таркалганларидан бири – Microsoft Access да маълумотларнинг асосий турлари, маълумотлар базасини яратиш усуллари ва маълумотлар базаси билан ишлаш йуллари билан танишамиз. Асосий изохлар Microsoft Access 2.0 версияга мослаб келтирилган. MIcrosoft Access мисолида маълумотлар билан ишлашнинг асосий усуллари шархи Маълумотлар базасини яратиш. Маълумотлар базасининг асосий объектлари билан танишиш. Жадвални яратиш ва тулдириш жадвалларни ифодалаш режимлари. Маълумоталар турлари. Киритиш никоби. Конструктор режимида жадвал таснифини узгартириш. Маълумотлар базасини ишлаб чикишга утишдан олдин каттик дискда маълумотлар базаси файлини саклаш учун каталог яратинг. Агар MS WORD , MS Excel ва MS Power Point ларни урганишда хужжатлар билан уларни сакламасдан ишлаш мумкин булган булса, MS Access да бу мумкин эмас. Маълумотлар базасини яратиш. Олдиндан ихтиёрий ном (масалан, BAZA ) ,билан каталог яратинг. Microsoft Access ни ишга туширинг . Инструментлар панелида создать базу данных тугмасини босинг ёки Файл менюсида Создать… буйругини танланг. www.arxiv.uz <Создание базы данных> диалог ойнаси очилади, унга исм киритиш керак (масалан, Adress ) ва маълумотлар базасини саклаш учун каталогни ( Baza ) танлаш керак. Маълумотлар базаси бушликсиз саккизтагача белгига эга булиши мумкин. Натижада маълумотлар базаси ойнасига эга буламиз: 2 – расм Маълумотлар базаси ойнаси маълумотлар базаси очилганда чикарилади. Ундан жадваллар, формалар ва маълумотлар базасининг бошка объектлар очилади. Маълумотлар базасининг ойнаси куйидаги элементларга эга: Сарлавха сатри. Очилган МБ исмини чикаради. Тугмалар. «Создать», «Открыть», «Конструктор» ва х.к.з. Тугмалар маълум ойнада ва режимда объектни очади. Объектлар ойналари. (объектларни танлаш ярлыклари). «Таблица», «Форма» ва х.к.з. Объектлар тугмалари очилиш ёки узгариши мумкин булган объектлар руйхатини чикаради. Объектлар руйхати. Фойдаланувчи танлайдиган объектлар руйхатини чикаради. Бизнинг вариантимизда руйхат хали буш. Маълумотлар базасини ишлаб чикиш ишини бевосита бошлашдан олдин МБ баъзи бир асосий объектларнинг тавсифларига тухтаймиз. www.arxiv.uz Таблица – бу маълумотларни ёзув (сатр) лар ва майдон (устун)лар куринишида сакловчи объект. Одатда хар бир жадвал битта аник масала буйича маълумотларни саклаш учун ишлатилади. Форма – асосан маълумотларни киритиш учун ишлатиладиган Microsoft Access объекти. Формада жадвал майдонларидаги маълумотларни киритиш, тасвирлаш ва узгартиришда ишлатиладиган бошкариш элеметларини жойлаштириш мумкин. Запрос – керакли маълумотларни битта ёки бир нечта жадвалдан олиш имконини беради. Отчетланган жадвал. – маълумотларни чоп этиш учун мулжалланган Microsoft Access Маълумотлар базаси объект. Жадвални яратишдан бошлаш керак. Жадвалда маълум тур, масалан мижозлар ёки товарлар руйхатининг, маълумотларини сакловчи ёзув сакланади. Жадвалнинг асосий кисми майдон булади. Майдон – бу маълум бир турдаги, масалан, ходимлар фамилияси, маълумотларга эга булган жадвал элементи. Жадвал режимида майдонни ифодалаш учун устун ёки ячейка ишлатилади, бу холда майдон исми жадвал устуни сарлавхаси булади. Ёзув – маълум объект хакидаги маълумотларнинг тула туплами. Жадвал режимида ёзув сатр куринишида тасвирланади. III . Мастер ёрдамида жадвал яратиш Мастер ёрдамида жадвал яратишда, хар бирини майдонларнинг тегишли тупламидан иборат булган, шахсий ва хизмат максадларида ишлатишга мулжалланган 40 дан ортик жадвал намуналари таклиф килинади. Майдон намуналарини танлаш колади, холос, шундан екйин мастер жадвални автоматик лавишда яратади. 1. «База данных» ойнасида (2-расм) www.arxiv.uz Таблица ( Таблица шу дакикада фаол), кейин Создать тугмасини босинг. 2. «Создание таблицы» мулокот ойнасида Мастер тугмасини босинг. 3. « Разработка таблицы» (3-расм ) Мулокот ойнасида АДРЕСЛАР – жадвал намунасини танланг. 3-расм 4. Шундан кейин жадвалга киритилиши керак булган майдонлар руйхати аникланади. Бунинг учун майдонлар намунаси руйхатида майдон исмини сичкон билан белгилаш ва майдон намунаси янги жадвал майдонлар руйхатига тушиши учун  тугмани босиш керак. АДРЕСАТ, ФАМИЛИЯ, ИСМ, ТЕЛЕФОН, КУЧА майдонларини танлаш керак. Далее тугмасини босинг. Далее тугмасини фаол булгунга кадар ундан фойдаланиш, Готово тугмасини мастер билан ишни тугатиш керак булгандагина куллаш мумкин. 5. Кейинги мулокот ойнасида жадвал исмини киритинг (таклиф килинаётган АДРЕСЛАР ни колдириш мумкин) ва Microsoft Access га мустакил равишда калитни топишга рухсат беринг (яъни бу ойнада хеч нарса килинмайди) 6. Мулокотнинг сунгги ойнасида « непосредственный ввод данных в таблицу » га кушилинг. www.arxiv.uz 7. Готово тугмасини босинг. Жадвал яратилди (4-расм). 4-расм. Жадвал сарлавхалари сатрида унинг исмини топиш мумкин. Майдонларнинг хамма исмлари жадвал устунлари сарлавхалари куринишида ифодаланган. Жадвални тулдириш. Жадвал яратиш жараёнида калит тушунчаси учради. Бирламчи калит (бундан кейин уни калит деб куя коламиз) Кийматлари туплами жадвал ихтиёрий ёзувини бир маъноли аникловчи бир ёки бир нечта майдон. Бизнинг вариантимизда АДРЕСАТИмайдони калитлидир. Жадвалданбу майдон хисобчи эканлиги куриниб турибди, яъни у ёзувларни киритиш тартибида ракамлайди. АДРЕСАТИ майдоннинг тулдириш керак эмас, жадвал сатрининг хеч булмаганда битта ячейкаси тулдирилиши билан хисобчи автоматик равишда ишлаб кетади. Факат исмлар ва фамилияларга эга майдонни тулдириш керак. Шундай тарзда туртта ёзувни (жадвалнинг туртта сатрини) хосил килинг. ТЕЛЕФОН ваКУЧА майдонларини туолдириб куйинг.(4-расм). www.arxiv.uz 4-расм. ТЕЛЕФОН майдонини тулдиришга уриниб куринг.  Телефон устунининг биринчи катакчасига матн курсорини урнатинг ва етти хонали телефон ракамини киритинг.  Устуннинг кейинги хонасига утинг. Жадвалнинг кутилаётган кейинги хонасига утиш урнига, сиз киритилган киймат кириш никобига тугри келмаслиги тугрисидаги ахборотни оласиз, чунки таклиф килинган вариантда телефон телефон раками олдидан шахар коди туриши керак. Тузатиш киритиш учун { ESC } клавишни босиш керак. Агар катак таркибига эътибор билан каралса, киритиш никобини аниклаш мумкин. Киритиш никоби – бу майдонга бир хил форматга эга булган кийматларни киритишга имкон берувчи шаблон. Киритиш никоби автоматик равишда майдонда доимий белгиларни тасвирлайди. Маълумотларни киритишда майдонда, агар улар майдон кийматига киритилган булиши керак булса хам, белгиларни теришга зарурият йук; Киритиш никобида буш хоналарни тулдириш етарли. Бундан ташкари Microsoft Access майдонга, бу майдон учун аникланган www.arxiv.uz киритш никобига тугри келмайдиган кийматни киритишга имкон бермайди. Таклиф этилган вариантда киритиш никобига шахар коди курсатилган етти хонали телефон ракамига мослаштирилган. Фараз киламиз, хамма абонентлар битта шахарда яшашади ва бир хил етти хонали телефон ракамига эга ва МБ да кодни курсатишга зарурият йук. Бунинг учун киритиш никобини узгартириш керак. Microsoft Access нинг ихтиёрий жадвали икки режимда ифодаланиши мумкин: 1. маълумотларни киритиш, куриш ва тахрирлашга мулжалланган таблица (жадвал) режимида; 2. Жадвални яратиш ва узгартиришга мулжалланган конструктор режимида. Телефон учун киритиш никобини узгартириш учун жадвалнинг конструктор режимига утиш керак. Бу Вид менюсининг Конструктор буйругини танлаш ёки инструментлар панелидаги тугмани босиш билан амалга оширилади. Конструктор ойнаси жадвалга эга, унинг биринчи устунида майдонлар, иккинчи устунида эса маълумотлар турлари ( форматлар) санаб утилган. ТЕЛЕФОН майдонини танланг (матн курсорини жадвалнинг тегишли хонасига урнатиш етарли). Ойнанинг куйи кисмида майдон хоссаларининг руйхати узгаради. Матн курсорини Масква ввода нинг каршисига урнатинг ва бошлангич (1\(999”) “000\-0000) шаблонни, телефон раками сифатида етти хонали сонни киритишга имкон берувчи (бунда ажратувчи тире белгиси автоматик равишда куйилади), янгиси (000-00-00)га узгартиринг (5-расм) www.arxiv.uz 5-расм. Конструктор режимидан Таблица режимига утинг. Буни Вид менюсининг Таблица буйругини ёки инструментлар жадвалидаги тегишли тугмани танлаш билан амалга ошириш мумкин. Жадвални саклаш тугрисидаги саволга Ха («Да») деб жавоб беринг. Кейинги ТЕЛЕФОН устуни хар бир хонага еттита ракамдан иборат тупламни киритиш билан тулдирилади. Киритиш бошланишидан олдин матн курсори хонанинг энг бошида туришига кераклигига эътибор беринг. Бу холда курсорни бошкариш клавишлари ёрдамида хонадлар уртасида силжиш кулай. IV . Жадвал майдонини кайта номлаш Жадвалларнинг кострукторлик режимида ишлаб туриб, куйидагиларни килиш мумкин:  маълумотлар турини узгартириш;  майдонлар исмларини узгартириш, жадвалга янги майдонларни кушиши;  мавжуд майдонларни йукотиш. Бизга КУЧА майдонини АДРЕСС майдонига узгартириш кулай, чунки унга уйнинг, бинонинг ва хонадоннинг ракамини хисобга олган холда тула адресни киритиш режалаштирилади. Буни конструктор режимида килишга тугр келади  Конструктор режимига утинг. www.arxiv.uz  КУЧА номини АДРЕСга узгартиринг.  Таблица режимига кайтинг.  АДРЕС майдонини тулдиринг. Жадвалнинг тахминий куриниши 6-расмда келтирилган. 6-расм. Жадвал устуни кенглигини узгартириш. Устунлар кенглигини унга киритилган ёзувлар улчамига мос келмайди (ракамлаш учун жой жуда куп, адреслар эса тулигича куринмайди). Буни куйидагича тузатиш мумкин:  сарлавхалар сатрининг устун унг чегарасига сичкон курсаткичини келтириш ва сичконнинг босилган чап клавишни куйиб юбормасдан устун чегарасини суриш керак;  сичкон курсаткичини сарлавхалар сатри устун унг курсаткичига куйиш ва сичконни икки марта босиш керак. Бу холда устун кенглиги устуннинг энг узун ёзувига мослаб кенгаяди (сарлавхали хисобга олган холда)  бир ёки бир нечта устунларни ажратиб, Формат менюсида Ширина столбца… буйругини танлаш ва очилган мулокот ойнасида По ширине данных тугмасини босиш керак.  бир ёки бир нечта устунларни ажратиб, сичконнинг унг клавишни босиш билан чакириладиган контекст меню ёрдамида Ширина столбца … буйругини танлаш керак. Керакли ишларни бажаринг ва натижани 7-расм билан таккосланг. www.arxiv.uz 7-расм www.arxiv.uz Саволлар ва топшириклар. 1. Сатр баландлигини мустакил равишда узгартиринг (электрон жадвалдаги каби ишлар бажарилади) 2. Факат битта сатрининг баландлигини узгартириш мумкинми (бу устун учун кандай килинар эди)? Нега шундай деб уйлайсиз? 3. АДРЕСАТ майдонини № майдонига мустакил равишда узгартиринг. 4. № устун кенглигини янги сарлавхв улчамига мос равишда узгартиринг. Саклашни бажариб, жадвални ёпинг. Жадвалнинг сунгги куримниши куйидагича: 8-расм. Microsoft Word да сарлавха хар бир янги сахифада пайдо булиши учун жадвал сарлавхаси мустахкамланар эди. Бунинг учун сарлавхани ажратиш ва [ Таблица-Заголовка ] буйрукларини бажариш, мустахкамланишини олиб ташлаш учун хам худди шу ишларни килиш керак эди. Microsoft Excel да, жадвалдаги нафакат сатрларни, балки устунларни хам мустахкамлаш мумкин. Бу холда айлантириш жараёнида мустахкамланган сатрлар (устунлар) уз урнида колади. Бунинг учун мустахкамланиши керак булган сатрдан пастдаги сатр (мустахкамланадиган устундан унг томондагиси устун) белгиланади ва Окно менюсида Закрепить области буйруги танланади. Мустахкамлашни олиб ташлаш учун Окно менюсида Спеть закрепление области буйруги танланади. Microsoft Access да АДРЕСЛАР жадвалини очинг. Горизонтал менюнинг хамма булимларини очиб чикинг ва устунларни мустахкамловчи ухшаш буйрукни топинг.  менюнинг кайси булимида керакли буйрук жойлашган? www.arxiv.uz  Тажриба йули билан ажратишни кандай урнатишни аникланг: Microsoft Word даги каби мустахкамланадиган устунни белгилаш керакли ёки Microsoft Excel даги каби ундан кейин келадиган устунними?  Сатрни мустахкамлаш мумкинми?  Нега шундай деб уйлайсиз?  Бирданига бир нечта устунни мустахкамлаш мумкинми? Хамма бажарилган тажрибалардан кейин АДРЕСЛАР жадвалини, уни сакламаган холда ёпинг. Шу билан жадвални яратиш ва тахрирлашни тугатамиз. Файл менюсининг Закрыть буйругини танлаб, ёки бошка маълум усулларнинг бири билан жадвални ёпинг. Microsoft Access ни дастури билан ишни тугатинг. V. Формани яратиш. Формага ёзувларни киритиш формани ифодалаш режимлари. Маълумотларни тез саралаш Microsoft Access дастурини ишга туширинг. [ Файл открыть ] буйругини ишга тушириб ёки инструментлар панелидаги тугмадан фойдаланиб, олдинги топширикда яратилган МБ ни ишга туширинг. Агар очилаётган файл билан якинда ишланган булса, унинг исмини Файл менюсининг якинда ишлатилган файллар руйхатидан топиш ва уни сичкон тугмасини босиш билан очиш мумкин. Сизнинг рупарангизда «База данных» Формани яратиш Баъзи бир холларда маълумотларни жалвалга эмас, формага киритиш кулай, унда хар бир ёзувни алохида ойнада ифодалаш мумкин. 1. Формани яратиш учун Форма ёрлигини танлаш ва Создать тугмасини босиш керак. 2. «Создание диалога» мулокот ойнасида жадвални танланг таклиф этилган руйхатни очиб, шундан кейин Мастер тугмасини босинг. www.arxiv.uz 9-расм. 3. «Мастер по разработке форм» мулокот ойнасида В один столбец сатрини танланг. Далее тугмасини босинг. 4. «В один столбец» мулокот ойнасида форма учун жадвалдаги мавжуд майдонларнинг хаммасини танланг. Бунинг учун тугмани босиш етарли ( тугма факат ажратилган майдонларни кушади). Далее тугмасини босинг. 5. Дизайнни аникланг. Далее тугмасини босинг. 6. Форма номини киритинг ва таклиф килинган АДРЕСЛАР га кушилинг. Готово тугмасини босинг. Экранда тахминан куйидагини курасиз: 10-расм. Ёзувларни формада ифодалаш. Хар бир ёзув (жадвалдаги алохида сатр) энди алохида карточкани ифодалайди. Маълумотларни айнан шу режимда киритиш кулай. www.arxiv.uz Холат сатрида (форма ойнасининг куйи кисми) ёзувларнинг умумий сони ва сиз хозир кураётган ёзув раками акс эттирилган. Ёзувлар уртасида куйидаги тугмалар ёрдамида силжиш мумкин: бир ёзув олдинга, бир ёзув оркага, биринчи ёзувга, охирги ёзувга. Агар «Олдинга» ва «Охирги ёзувга» тугмалари булмаса, форма ойнасини кенгайтириш энг яхшиси уни Развернуть тугмаси ёки тизим менюсининг тегишли буйруги ёрдамида тула экранли куринишда ифодалаш керак. Записи менюсининг Перейти буйругини бажариб ва ички меню буйрукларидан бирини танлаб, худди шу натижаларни олиш мумкин. Первая – курсорни жорий ёзувдаги майдондан биринчи ёзувдаги уша майдонга утказади. Последнее – курсорни жорий ёзув майдонидан охирги ёзувдаги худди уша майдонга утказади. Следующая – курсорни жорий ёзув майдонидан олдинги ёзувнинг худди шу майдонига утказади. Новая – курсорни, янги ёзувни киритишга имкон бериб, форма ёки жадвал охиридаги буш ёзувга утказади. Буш ёзувга тез утиш учун [ Перейти- Новая ] буйруги урнига Записи менюсида Ввод данных буйругини танланг. www.arxiv.uz Формани тулдириш. Формани АНКЕТА номи билан сакланг («База данных» ойнасининг Форма сида у шу исм билан чикади) Формани саклаш учун Файл менюсининг Сохранить форму буйругини бажаринг. Энг охирги ёзувга утинг ва «В перед на одну запись» тугмасини босинг. Биринчи буш карточка очилади. Курсорни ФАМИЛИЯ майдонига урнатинг ва руйхатдаги янги адресат фамилиясини киритинг. Шундай тарзда карточканинг хаммасини тулдиринг. Майдонлар уртасида { Tab } ёки курсорни бошкариш клавишлари ёрдамида силжиш мумкин. Ёзувни тулдириб, янги ёзувга (карточкага) { Enter } клавишни босиб утиш мумкин. Яна учта янги ёзувни шундай тулдирингки, сизда бир хил исмли адресат учрасин. Бизнинг ёзувлар бошлангич жадвалда ифодаланганлигини текшириш вакти келди. Бунинг учун куйидаги ишларни килиш керак: 1. «База данных» ойнасига утинг. Буни [ Окно-База данных:… ] буйругини бажариб, ёки инструментлар панелида тегишли т тугмани танлаб килиш мумкин. 2. «База данных» ойнасида Таблица иловасини ва АДРЕСЛАР ни очинг. 3. Агар янги ёзувлар жадвалга киритилмаган булса, [Записи – Показать все записи] буйругини бажаринг. Агар сиз жадвалга утишдан олдин формани саклаган булсангиз, янги ёзувлар жадвалга автоматик равишда киритилади. Формани жадвал режимида ифодалаш. Жадвални ёпинг ва АДРЕСЛАР формасига кайтинг. Зарур булганда Окно менюсининг тегишли буйругидан ёки «база данных» ойнасининг Форма иловасидан фойдаланинг . Формани Жадвал режимида ифодалаш мумкин. Бунинг учун Вид менюсининг Таблица буйругини бажаринг ва инструментлар панелида тугмани танланг. www.arxiv.uz 11-расм. Жадвал режимида шунингдек маълумотларни киритиш, уларни тахрирлаш мумкин. Ёзувни йукотиш учун жадвал сатрини ажратиш ва { Delete } клавишни босиш керак. Жадвалда устунларни алмаштириш имконияти бор. Буни бажариш учун, устун сарлавхасини сичкон билан «ушлаб», уни янги жойга утказиш керак. Жадвалда ёзувлани саралаш мумкин.Бунинг учун куйидаги ишлар килинади:  саралаш бажарилган устун ажратилади (форма режимида майдонни ажратинг);  Записи менюсида Быстрая сортировка буйруги ва унинг По возрастанию ёки По убыванию ички буйрукларидан бири танланади. Инструментлар панелида По возрастанию ёки По убыванию тугмаларидан бирини босиш мумкин. Форма режимига кайтиш учун [Вид-Форма] буйругини бажариш ёки инструментлар панелидаги тегишли тугмани босиш керак. www.arxiv.uz Ф о й д а л а н и л г а н а д а б и ё т л а р : 1. О.Ефимов, В.Морозов, Н.Угрипович. «Курс компьютерной технологии с основами информатики», М., 1999 г. 2. Ф.Скотт, Баркер. «Профиссиональное программированиев Access 2002». М.-С.Пб. - Киев, 2002 3. МайклХэлверсон, Майкл Ян «Эффективная работа с Microsoft Office 2000», «Питер» - 2001 г. 4. www.uzedu.uz