logo

Код ўзгартиргичлар ва таққослаш узеллари. Етти сегментли кодни ўнли кодга ифодаловчи ўзгартиргичлар. Мультиплексорлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1146 KB
Код ўзгартиргичлар ва таққослаш узеллари. Етти сегментли кодни ўнли кодга ифодаловчи ўзгартиргичлар. Мультиплексорлар Режа: 1. Етти сегментли код ўзгартиргичлар ва унинг ишлаш принципи 2. Мультиплексор ва унинг ишлаш принципи 1. Етти сегментли код ўзгартиргичлар ва унинг ишлаш принципи Код ўзгартиргичлар сонларни бир формадан бошқа формага ўтказиш ва акслантириш учун хизмат қилади. Маълумки, сонларнинг пультларда ва мониторлардаги акси ўнлик саноқ тизимида амалга оширилади. Бунинг учун етти сегментли светодиодли ёки суюқ кристалли индикаторлардан фойдаланиш мумкин. Бундай индекаторнинг алоҳида кириш йўлларига ва элементларига бошқарувчи кучланиш берилади ва унинг “ёниши” ёки рангини ўзгартириш орқали 0,1,2,3,4,5,6,7,8,9 ўнлик рақамларни акслантиришимиз мумкин. Код ўзгартиргичларни қуришда бошланғич маънба сифатида мостлик жадвали асос қилиб олинади ва унда барча кириш кодлари ҳамда уларга мос бўлган чиқиш кодлари ёзилади. Иккилик-ўнлик сонларларнинг ўзаро мостлик жадвалини тузамиз ва ўнлик сонларни акслантириш учун керакли сегментларни белгилаймиз. 1) Сегментни “ёниши” бирга (сигнал бор) деб қабул қиламиз. Иккилик-ўнлик сонлар сегментлар орасидаги мослик Ўнлик Иккилик-ўнлик код Етти сегментли код код X 3 X 2 X1 X0 A B С d e f g 0 0 0 0 0 1 1 1 1 1 1 0 1 0 0 0 1 0 1 1 0 0 0 0 2 0 0 1 0 1 1 0 1 1 0 1 3 0 0 1 1 1 1 1 1 0 0 1 4 0 1 0 0 0 1 1 0 0 1 1 5 0 1 0 1 1 0 1 1 0 1 1 6 0 1 1 0 1 0 1 1 1 1 1 7 0 1 1 1 1 1 1 0 0 0 0 8 1 0 0 0 1 1 1 1 1 1 1 9 1 0 0 1 1 1 1 1 0 1 1  а: сегменти учун Карно картасини тузамиз: X0* X2 1X X3 X0* X2 a     а: сегментни акслантирувчи код ўзгартиргичлар Етти сегментли индикаторга мисол Шифратор ва дешифраторлар ҳам хусусий ҳолда код ўзгартиргичлар ҳисобланади. Иккилик-ўнлик кодни етти сегментли кодга айлантириб берувчи микросхема сифатида К514ИД1 и К514ИД2- лар мисол бўлади.  ГОСТ бўйича етти сегментли индикаторни акслантирувчи интеграл микросхеманинг кўриниши C ветодиодли матрицалар Ахборотни акслантириш учун АЛС314А (умумий катодли) ва АЛС324Б (умумий анодли) светодиод матрицалар қўлланилади. 2. Мультиплексорлар ва уларнинг ишлаш принципи Мультиплексор –ЭҲМнинг узели бўлиб, параллел рақамли кодларни кетма-кет кодларга айлантириш учун хизмат қилади. m=4 ҳолат учун мультиплексорнинг фаолияти жадвалда келтирилган. Бу ерда х0...х3 ахборотларнинг мустақил кириш маънбалари, у- ахборотнинг чиқиши. Мультиплексорнинг ростлик жадвали Ахборот кириш йўли Кириш Адреси Чиқиш А1 А0 Y x 0 0 0 x 0 x 1 0 1 x 1 x 2 1 0 x 2 x 3 1 1 x 3 Оддий мультиплексор Қуйидаги расмда жадвалдаги қонуниятни амалга оширувчи оддий мультиплексорнинг схемаси келтирилган. Мультиплексор таркибида адреслар дешифратори бўлиб, у сигналларни кириш йўлидан чиқиш йўлига оқимини бошқаради. Унинг камчилиги шундаки, дешефрация ва коммутация операцияларини турли элементлар бажаради. Мультиплексорнинг тезлигини ошириш мақсадида дешифратор ва ахборот вентелларини бирлаштириш мумкин. Оддий мультиплексорнинг шартли белгиланиши Ахборотларнинг ўтиш маънбалари сонини ошириш учун мультиплексорларни кўп пағонали уланиши орқали амалга ошириш мумкин. Агар биринчи даражали мультиплексорларнинг чиқиш йўлини иккинчи даражали мультиплексорларнинг кириш йўлига уласак, унда мультиплексорли “дарахт” ҳосил бўлади (пастга қаранг): Мультиплексорли дарахт ЭҲМларда мультеплексорларнинг ишига қарама-қарши операцияларни бажарувчи демультиплексорлар ҳам қўлланилади. Фойдаланилган адабиётлар 3. С.К.Ғаниев. Электрон ҳисоблаш машиналари ва системалари.Тошкент. Ўқитувчи. 1990 й. 4. К.А.Нешумова. Электронные вычислительные машины и системы. Москва. Высшая школа. 1989 г. 5. В.А.Соловьев. Схемотехника ЭВМ. Москва Высшая школа. 1990 г. 6. www.Informica.ru 7. www . educentral . ru 8. www.ziyoNet.uz 9. www. sxemotex.com