logo

AutoCAD. Примитивлар. Варақ юзаси. Геометрияни редакторлаш. Хусусиятлар. Стиль ва стандартлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

186.5 KB
AutoCAD: Примитивлар. Варақ юзаси. Геометрияни редакторлаш. Хусусиятлар. Стиль ва стандартлар Режа: 1 Экранда AutoCAD дастурида бирор кесма чизиш. 2. Экранда кесмани янги вазиятга келтириш амали ва ундан фойдаланиш алгоритми 3. Кесмага ранг бериш бўйруғи ва фойдаланиш алгоринми. 4. Кесмани чизиқ турларига мувофиқ чизиш буйруғи ва ундан фойдаланиш алгоритми. 5.Чизиқни йў ғонлаштириш алгоритми буйруғи ва ундан фойдаланиш алгоритми. Таянч иборалар: AutoCАD да кесма чизиш, кесмани юзасини ўзгартириш, кесмага ранг бериш, кесмага тур бериш, кесмани йў ғонлаштириш. 1. Экранда АutoCАD дастурида бирор кесма чизиш буйруғи қуйидаги алгоритм асосида амалгам оширилади 1.“ Линия ”- кесма чизиш тугмаси юклангач, мулоқотлар дарчасида “Бошланғич нуқтани киритинг” сўрови пайдо бўлади (1-расм). 1-расм Унга жавобан кесмани дастлабки нуқтасининг (х1, y 1) координаталарини териб ёки “Сичқон” ёрдамида курсор нишони билан ихтиёрий (х1 i , y 1 i ) координаталар киритилади. Шунда навбатдаги, “Кейинги нуқтани киритинг” сўрови пайдо бўлади (_2-расм). 2-расм 2. Бу сўровга ҳам дастлабки нуқтанинг координаталарини киритган каби, (х2,y2) ёки (х2i,y2i) координаталари киритилади ва экранда кесма пайдо бўлади (3-расм). Мулоқотлар дарчасида яна иккинчи тў ғ ри чизиқни чизиш учун навбатдаги нуқтасини киритишни сўрайди. Бундай нуқталарни кетма-кет киритиб, кўплаб кесмаларни ҳосил қилиш мумкин. Кесма чизиш буйру ғи дан чиқиш учун “enter” ёки “Esc” тугмасини кетма-кет икки марта юклаш керак. Иккинчи ва учунчи кесмаларни ўтказгач, кейинги сўровда, қавс ичида “Closе”-“ Замкни ” – “Бирлаштир” ёки “Undo”- “ Отмени ” – “Бекор қил” қўшимча буйруқлари пайдо бўлади (4-расм). 3-rasm 4-расм “Closе”-“ Замкни ” – “Бирлаштир” сўзининг бош ҳарфини териб, “Enter” юкланса, охирги кесма учи биринчи кесманинг бошланғич нуқтаси билан бирлашиб қолади. “Undo”- “ Отмени ” – “Бекор қил” сўзининг бош ҳарфини териб, “Enter” билан қайд этилса, охирги ч и зилган кесма экрандан йў қолади. Бундай амалларни кетма-кет бажариб, бир буйру қ да ч и зилган кесмаларни бирин – кетин экрандан ўч и риш ҳам мумкин. Экранда тасвирланган чизмаларни ва кесмаларни йў қотиш учун уларни битта-битта курсор билан “Сичқон” ёрдамида ажратиб олинади ва “Delete” ёки “Enter” тугмаси босилади. Агар экранда чизиқлар кўп бўлса, курсорни экраннинг бирор бурчагига келтириб, “Сичқон”ни чап тугмаси босилиб, уни иккинчи қарама-қарши бурчагига диaгoнал ч и зиқ бўйлаб сурилади. Натижада каттала ш иб борувчи тў ғ ри тўрт бурчак пайдо бўлади. “Сичқон”тугмасини иккинчи маратоба юклаб, барча чизиқлар ёки тасвирлар ажратилади, улар штрих чизиқлар кўринишида, кўк рангда тасвирланиб қолади. “Enter” ёки “Delete” тугмаси босилиб, барч а чизиқлар экрандан йў қотилади. Бунда ҳосил бўладиган ажратиш тў ғ ри тўрт бурчаклари ўнг томондан бошланса, улар штрих чизиқ билан тасвирланиб, унинг соҳасига бирор учи кириб қо л ган ч и зиқларни ҳам экрандан йў қотиш имкониятига эга бўлади. Агар у чап томондан очи л са, тў ғ ри тўрт бурчак туташ чизиқлар билан тасвирланиб, у фақат шу тўрт бурчак соҳасида ҳамма нуқталари билан жойлашган чизиқларнигина экрандан йў қ о тади. Экранда кесмани янги вазиятга келтириш амали ва ундан фойдаланиш алгоритми қуйидагича бўлади 1. Кесма ажратилади: курсор “+” нишони “Сичқон” ёрдамида кесмага келтирилади ва юкланади. 2. Курсорни кесманинг бирор учидаги квадрат нишонча билан боғлаб, исталган жойга кўчирилади ва қайд этилади (5-расм). На т ижада кесма янги вазиятга келиб қолади. 3. Агар кесма ўртасида жойлашган квадрат нишонни курсор билан боғлаб, исталган жойга кўчрилиб қайд этилса, кесм а нинг янги вазияти, дастлабки берилган вазиятга параллел ҳолда тасвирланиб қолади. 5- rasm Кесмага ранг бериш бўйруғи ва фойдаланиш алгори т ми қуйидагич а бўлади 1. Кесма ажратилади: 2. Биринчи “ByLаyer” ( по слою ) ранг тугмаси юкланади: Шунда стандарт ранглар рўйхатини таклиф қилувчи дарча пайдо бўлади (6-расм). Агар улардан бўлак бошқа ранг танлаш керак бўлса, “ Другое ” тугмаси юкланади ва бошқа рангларни ўзига жамлаган “Ранг танлаш” дарчаси пайдо бўлиб, унда жамланган турли хилдаги ранглар таклиф қилинади (7-расм). 6-расм 7-расм Бу дарчадан танланган рангни курсор ёрдамида юкланади ва кетма-кет иккита “Ок” тугмаси юкланиб, уни стандарт ранглар рўйхатига ўтказилади. Шунда “ByLаyer”ўрнида янги ранг номерини ёзуви пайдо бўлади. Сўнгра “Esc” тугмасини икки марта кетма-кет юкланса, кесма чизиғи янги рангда тасвирланиб қолади. Агар ранг тугмасидаги ёзув янги ранг ёзуви билан қолдири л cа, кейинги чизиладиган кесмалар ва чизиқлар танланган рангда чизилади. Бу рангдан чиқиш учун у юкланади ва ранглар рўйхатидан “ByLаyer” тугмаси юкланади . Кесмани чизиқ турларига мувофиқ чизиш буйруғи ва ундан фойдаланиш алгоритми . 1. Иккинчи “ByLаyer” ( Типы линии ) чизиқ турлари тугмаси юкланади . Бу буйруқдаги чизиқ турларини рўйхати таклиф этилади (8- расм ). Агар чизиқларнинг бошқа турлари керак бўлса , рўхатнинг энг пастида жойлашган “ Другое ” тугмаси юкланади . 8-расм Шунда экранда “чизиқ турини менеджери”нинг дарчаси пайдо бўлади. Ундаги юқори ўнг томонда жойлашган “Загрузить” қ ў шимча буйруғи юкланади. Натижада дарча ўртасида компьютерга киритилган чизиқ турларининг номи ва тасвири таклиф этилади (9-расм). 9-расм 2. ундан исталган чизиқ турини, масалан, “DоshDООТ” ёки “Dоshdооt-2” сичқон билан юкланади ва ОК тугмаси босилади. Шунда деразани дастлабки кўриниши пайдо бўлади ва яна ундаги ОК тугмаси юкланади. 3. Кесма ажратилади. 4. “ ByL а yer ” – чизиқ турлари тугмаси юкланади ва рўйхатдан чизиқ тури танланиб юкланади ва экрандаги ажратилган кесма танланган чизиқ турида чизилиб қолади. Чизиқни йў ғонлаштириш алгоритми буйруғи ва ундан фойдаланиш алгоритми 1. кесма ажратилади; 2. Учинчи “ByLаyer” ( по слою ) чизиқ йў ғонлиги – “veslin” тугмаси юкланади: компьютерга киритилган йў ғонликлар рўйхатининг дарчаси пайдо бўлади (10-расм) улардан бирортаси танлаб юкл а нади; 10-расм 3. Экранда чизиқнинг йў ғонлигини аниқлаш учун ҳолатларни бошқариш қаторидаги “ Веслин ” тугмаси юкланади. Шунда кесма чизиғи танлаб олинган йў ғонликда тасвирланиб қолади. Агар танлаб олинган йў ғонлик қиймати учинчи “ByLаyer”сўзи ўрнида ёзилган бўлса кейинги, чизиладиган чизиқлар йў ғонлиги танлаб олинган йў ғонликда чизилади. Бу йў ғонликдан чиқиш учун танлаб олинган йў ғонлик юкланади ва рўй х атдан “ByLаyer” сўзи юкланади. Натижада экрандаги чизиқлар компьютерда ўрнатилган стандарт йў ғонликга ўтиб қолади.