logo

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

132 KB
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти Режа: 1. Департаментнинг асосий вазифалари 2. Прокурор назорати фаолиятининг тўлиқлигини таъмин лаш мақсадида 3. Бош прокуратуранинг солиққа оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Со лиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департамен ти ташкил этилади. Департамент 2001 йилнинг 6 июл куни Ўзбекистон Респуб ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 291-сонли қарори билан ташкил этилган. Департаментни ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Рес публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрда тас диқланган Низоми билан тартибга солинган эди. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбе кистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Пре зидентининг фармонлари, қарорлар ва фармойишларга, Ўзбекис тон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фар - мойишларига асосан олиб боради. Департамент Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузу ридаги ихтисослаштирилган мустақил орган ҳисобланади, солиқ ва валютага оид интизомни мустаҳкамлашга оид тезкор-таҳли лий, қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, солиққа оид жиноятларни ва қонун бузилишларига қарши курашиш, дав латга етказилган иқтисодий зарарни ундириб олиш асосий мақ сади ҳисобланади. Департаментга лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади. Департамент бошлиғининг ўринбосари Департамент бош лиғининг тақдимномасига биноан ҳамда Ўзбекистон Республика си Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республика си Бош прокурори томонидан лавозимда тайинланади ва лаво зимдан озод этилади. Ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўрин босарлари, Департаментнинг туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқ лари Департамент бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбе кистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга та йинланидалар ва лавозимдан озод этиладилар. Департаментни ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳуж жатларида белгилаб қўйилади. Департаментнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган : солиққа ва валютага оид жиноятлар ва қонун бузилишлари ни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш; солиқ сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, солиққа тортиш базаларини кенгаштириш, солиқ тўловчиларнинг қамраб олиниши ва ҳисобининг тўлиқлигини таъминлаш, нақд пул маб лағлари муомалада бўлиши белгиланган тартиби бузилишларини олдини олиш; солиқларни тўлашдан бош тортиш, қочишнинг мумкин бўлган каналлари ва механизмларини, яширин иқтисодиётнинг шаклланиш йўлларини, валютага оид қонунбузиш ҳолатларини, коррупция ҳолатларини аниқлашга қаратилган самарали тезкор-таҳлилий, қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш; норматив-ҳуқуқий базани, энг аввало солиққа ва валютага оид қонун бузилишларининг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги норматив- ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш; одамларнинг ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш, фуқароларда иқтисодий фаолият ва солиқ ҳамда валюта сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги конституциявий нормаларни ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларини бажаришнинг зарурлиги тушунчасини шакллантириш; аҳолида солиқларни тўлашдан бош тортганлик, валютага оид қонунбузилишларга йўл қўйганлик, иқтисодиёт, солиқ ва ва люта соҳасида содир этилган жиноятлар учун жазонинг муқар рарлиги тушунчасини тарбиялаш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг «Солиққа оид қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг са марадорлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш тўғрисида» 2006 йил «22» майда 59- сонли буйру ғи қабул қилинган. Буйруқ талабига кўра :  Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фао лиятининг асосий йўналиши бўлган солиқ, валютага оид ва жи ноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терро ризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан қатъий назорат олиб борилиши шартлиги; Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга ва ҳуқуқбузар ликларга қарши кураш борасида мутасадди идоралар фаолияти устидан назорат янада кучайтирилиши кераклиги;  Бу борада солиқ, валютага оид ва жиноий даромадларни ле - галлаштириш, терроризмни молиялаштириш соҳасидаги жиноят лар ҳамда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш, иқтисо диётга, умуман давлат манфаатларига етказилган зарарларни дав лат бюджетига ундирилишини таъминлаш чоралари изчиллик билан амалга оширилиши лозимлиги;  Солиқ, валютага оид ва жиноий фаолиятдан олинган даро мадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қар ши курашиш тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор на зоратини амалга оширишда Давлат солиқ хизмати, Департамент ҳамда уларнинг қуйи тизимлари фаолиятида фуқаролар, шунин гдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний ман фаатларини ҳимоялаш чора-тадбирлари кўрилишига жиддий эътибор қаратилиши кераклиги;  Солиқ, валюта оид ва жиноий фаолиятдан олинган даромад ларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш соҳасидаги қонунбузилишлар ва жиноятларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, солиқ текширувларини синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилишини ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаш, қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари аниқланиб, бунга имконият берган шарт-шароитларни бартараф қилишга қаратилган қатъий чоралар кўрилиши;  Давлат солиқ хизмати ва Департамент идоралари томонидан ўтказиладиган текширувлар жараёнида қонун Ҳужжатлари та лабларига риоя этилиши устидан прокурор назорати кучайтири лиши;  Мансабдор шахслар томонидан солиқ, валютага оид ва жи ноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терро ризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун лар ижроси борасида қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги мунтазам ўрганиб борилган, аниқланган қонунбузилишларга дарҳол бар ҳам берилиши;  Солиқ, валютага оид ва жиноий фаолиятдан олинган даро мадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қар ши курашиш тўғрисидаги қонунлар ижросини таъминлаш жараё нида қабул қилинган қарорларнинг, хусусан, солиқ қонунчилиги ҳужжатларини бузганлик учун солиқ тўловчиларига нисбатан Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий жазо чоралари қўлланилишининг қонунийлиги устидан мунтазам назорат олиб борилиши, ғайриқонуний қарорлар ва бошқа ҳуқуқий актлар ўз вақтида бекор қилиниб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши;  Давлат солиқ хизмати ва Департамент идораларида маъму рий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўлланилиши, шунингдек текширув ҳужжатларини рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш, таал луқлилиги бўйича бошқа органларга юбориш жараёнида қонун талабларига риоя қилиниши ҳар ойда текшириб турилиши;  Солиқ ва валюта интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши аҳволи, махсус билими, тажриба ва зарур тайёргарликка эга бўлган мутахассислар иштирокида тек шириб борилишини жорий қилиш, натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолларини бартараф этиш хусусида прокурор таъсир чора ҳужжатлари қўлланилиши;  Солиқ, валютага оид ва жиноий фаолиятдан олинган даро мадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни молиялаштириш соҳасидаги қонунбузилишлар юзасидан терговолди текширув ва суриштирув устидан назоратни амалга оширишда, маъмурий, жиноят ишлари ва жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги ҳужжатлар юзасидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги доимий равишда текшириб борилиши ва ноқонуний қарорлар ўз вақтида бекор қилиниши;  Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 382-моддаси талаблари асосида Департаментнинг суриштирув фаолияти устидан назорат кучайтирилган. Жиноятлар ҳақидаги ариза ва хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаб лари ижро этилаётганлиги ҳар ойда камида бир марта текшириб борилади, жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолларига кескин чо ралар кўрилиши;  Солиқ, валютага оид ва жиноий фаолиятдан олинган даро мадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қар ши курашиши тўғрисидаги қонунлар ижроси юзасидан ўтка зилган текширувлар натижалари бўйича тўлиқ тасдиқланмаган, етарли далиллар тўпланмаган ҳужжатлар билан асоссиз жиноят ишлари қўзғатилишига йўл қўйилмасин. Жиноятни истисно этув чи ҳолатлар тўлиқ текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши;  Давлат солиқ хизмати ва Департамент идораларида фуқаро лар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини кўриб чиқилишида қонунларга риоя этилиши ҳамда ходимларнинг ноқонуний ҳ атти- ҳ аракатлари юзасидан ўтказилган хизмат тек шируви материаллари бўйича қабул қилинган қарорлар ва қўлла нилган жазо чораларининг қонунийлиги мунтазам равишда ўрганиб борилиши;  Давлат солиқ хизмати идораларида ўтказилган текширув ларда, бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича смета харажатлари нинг ижроси юзасидан ўтказилган идоравий тафтиш ҳужжатлари ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиши;  Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент ва унинг қуйи тизимларининг тезкор-қидирув фаолияти, шунингдек, уларнинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликда солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаш тириш ҳамда терроризмни молиялаштириш соҳасидаги ҳуқуқ бу зилишларни содир этган шахсларни аниқлаш фаолияти устидан назорат кучайтирилиши;  Департамент идоралари томонидан солиқ текширувлари ҳамда тезкор тадбирлар давомида тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговолди текширув ва суриштирув ҳаракатларини қонунда бел гиланган муддатда ўтказилиши, натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилинишига эришилиши;  Давлат солиқ хизмати ва Департамент идоралари қарорлари ва мазкур идоралар ходимларининг ҳ атти-ҳаракатлари устидан тушган мурожаатлар қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши;  Бу мурожаатлар юзасидан зарур ҳолларда тегишли мутахас сислар жалб этилиб, текширишлар ташкил этилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниб, ариза муаллифига асос лантирилган жавоб юборилиши;  Хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик субъектларида ноқону ний текшириш ўтказилишига йўл қўйган Давлат солиқ хизмати ва Департамент ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш масаласи қатъиятлик билан ҳал этилиши кераклиги;  Ноқонуний текширишлар оқибатида фуқароларнинг бузил ган ҳуқуқларини тиклаш, етказилган моддий ва маънавий зарарни бартараф этиш тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай амал қи линиши лозимлиги;  Бош прокуратуранинг солиққа оид қонунчилик ижроси ус тидан назорат бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят лар ва уларга тенглаштирилган прокурорлар соҳа фаолиятида амалга оширилган ишларни таҳлил этиб борсинлар. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати, Департамент ва бошқа му тасадди идоралар, уларнинг қуйи тизимлари билан доимий ҳам корлик ўрнатилиши зарурлиги;  Соҳа фаолиятига доир зарур маълумотлар ва бошқа таҳли лий ҳужжатлар олиниб, қонунбузилишларни бартараф этишга қа ратилган тадбирлар ишлаб чиқилиб, қонунларнинг ижроси таъ минланиши кераклиги;  Мазкур йўналишда ходимларнинг касб малакасини ошириш, соҳада ишларни яхшилашга қаратилган тадбирлар мунтазам амалга оширилиши зарурлиги;  Амалиётда фойдаланиш учун тавсиялар ва услубий қўллан малар ишлаб чиқилиши лозимлиги;  Ижобий иш тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган чора- тадбирлар кўриб борилиши лозимлиги;  Соҳа фаолиятига ошкоралик бериш, ҳуқуқ-тарғибот бораси даги ишларни жадаллаштирилишига алоҳида эътибор қаратили ши кераклиги;  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг солиққа оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими, Қорақалпоғи стон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон тран спорт, туман ва шаҳар прокурорлари ушбу буйруқ ижросини тўлиқ таъминлаши лозимлиги;  Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назорат Ўзбекис тон Республикаси Бош прокурорининг соҳа бўйича ўринбосарига юклатилганлиги;  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2004 йил 22 июндаги 28-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Бош про куратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари фаолиятида қонунларнинг бажари лиши устидан прокурор назорати самарадорлигини янада ошириш тўғрисида 2006 йил 22 май куни 60 сонли буйруғини қабул қилган. Буйруқ талабига кўра, Солиқ интизомини мустаҳкам лаш ва валюта муносабатларини барқарорлаштириш, солиқ, ва лютага оид жиноятлар ва жиноий фаолиятдан олинган даромад ларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қар ши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шунингдек, дав латга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонун ларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш прокуратура ор ганларининг муҳим вазифалари эканлиги; Департамент ва унинг қуйи органлари фаолиятида қо нунларга риоя этилиши устидан прокурорлик назорати янада ку чайтирилиб, бу соҳадаги назоратни таъминлаш шахсан Қорақал поғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман (ша ҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томо нидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилиши лозимлиги; Бу йўналишдаги прокурор назоратининг сифати ва са марадорлиги оширилиб, улар фаолиятида Ўзбекистон Республи касининг «Прокуратура тўғрисида»ги қонуни, қонунлар, Депар тамент фаолиятини тартибга солувчи Низом талабларига амал қилиниши, солиқ, валютага оид ҳамда жиноий фаолиятдан олин ган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялашти риш билан боғлиқ жиноятларни, давлат идоралари, солиқ хизма - ти, банк ва молия тизимларида коррупция ҳолларини ўз вақтида аниқлаш, олдини олишга доимий эътибор қаратилиши кераклиги; Бунда асосий эътибор солиққа тортиш ва валюта соҳа сида қабул қилинаётган ҳ уқуқий ҳ ужжатларнинг қонунийлиги, Департамент органлари томонидан қонунларнинг бажарилиши, жиноий таъқиб, тезкор-қидирув фаолиятнинг қонунийлиги, солиқ тўловчиларнинг Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминла нишига қаратилиши лозимлиги; Департамент органларида ишларнинг ташкил этилиши ва қонунларга риоя қилиниши бўйича ўтказиладиган текширишда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилиши ва баҳо бе рилиши кераклиги: Бош прокуратура ҳайъати, мувофиқлаштирувчи кенгаш ва тезкор йиғилишларининг Департамент фаолиятига доир масса лалар бўйича қабул қилинган қарорлар ижросининг тўлиқ ва бел гиланган муддатларда таъминланиши; ишни ташкил қилишда ҳудуднинг иқтисодий аҳволи, солиққа тортиш базалари, солиқ тўловчилар, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молия лаштириш ҳақидаги ҳамда бошқа зарур таҳлилий маълумотлар нинг мавжудлиги; солиқ, валютага оид ва жиноий фаолиятдан олинган да ромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунлар талабларининг бузилиш ларини олдини олиш, аниқлаш ва барҳам беришга қаратилган аниқ мақсадли ҳамда кенг қамровли тадбирларнинг ишлаб чиқил ганлиги ҳамда амалга оширилганлиги; фуқароларда солиқ сиёсатини амалга ошириш соҳаси даги конституциявий нормаларни бажаришнинг зарурлиги, бу соҳада жиноятлар содир этганликлари учун жазонинг муқаррар эканлиги тўғрисидаги тушунчаларни шакллантириш борасидаги профилактик ишларининг амалда бажарилганлиги ва бунда ўзини - ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари им кониятларидан самарали фойдаланилганлиги; ҳ уқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва назорат идо ралари билан ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик ҳамда ўтказилган тад бирлар ҳудуднинг иқтисодий аҳволини яхшилашга нечоғли сама ра берганлиги; хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти бўйича ўтка зилган текширишларнинг (тафтишлар) асослилиги ва қонунларга мувофиқлиги, текширув ҳ ужжатларини расмийлаштиришда иш юритиш қоидаларига риоя қилинганлиги, иш бўйича тўлиқ тек шириш ўтказилганлиги ҳамда қўлланилган чораларнинг қону нийлиги; «хуфёна» иқтисодиётнинг шаклланишига омил бўлган ҳ олатлар, бу жараёнда иштирок этган ва уларнинг фаолиятига раҳнамолик қилган, шунингдек, бу борада солиқ, банк, молия ва бошқа давлат идоралари хизматчилари орасида коррупция ҳолат ларининг аниқланганлиги; акциз солиғи солинадиган этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва муо малага киритилишининг олдини олиш ва манбаларини аниқлаш ишларининг тўлақонли ўтказилганлиги; хорижий валюта маблағларининг ноқонуний айланиши га оид маълумотларнинг мавжудлиги ва уларнинг ягона марказ лаштирилган ҳисоби юритилганлиги; банкдан ташқари ноқонуний пул айланмалари ҳақида маълумотларнинг тўпланганлиги, улар юзасидан қўлланилган чо раларнинг қонунийлиги; жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллашти риш, терроризмни молиялаштиришнинг мумкин бўлган каналла ри ва механизмларини аниқлашга йўналтирилган молиявий, мул кий операциялар мониторинги ташкил этилганлиги ва амалга оширилганлиги; олиб қўйилган товар-моддий бойликларни сотишдан тушган маблағларни бюджетга ўтказилишида белгиланган тар тибга риоя қилинганлиги, айбдорларга молиявий ва маъмурий чораларнинг тўлиқ ва тўғри қўлланилганлиги; олиб қўйилган товарларни эгаларига қайтариб бериш масаласи шахсан вилоят прокурорининг розилиги билан ҳал этилганлиги, товар-моддий бойликларни асоссиз олиб қўйилиши га йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлла нилганлиги. Прокурор назорати фаолиятининг тўлиқлигини таъмин лаш мақсадида: солиқ, валютага оид жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида аниқланиши, уларнинг олдини олиш ва бартараф эти лиши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллашти ришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғ рисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши; давлат солиқ сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, солиққа тортиш базасини кенгайтириш, солиқ тўловчиларнинг қам раб олиниши ва ҳисобининг тўлиқлигини таъминлаш, солиқлар ни тўлашдан бўйин товлаш, қочишнинг мумкин бўлган каналла ри ва механизмларини, “хуфёна” иқтисодиётнинг шаклланиш йўлларини, солиқ хизмати, банк ва молия тизимларида коррупция ҳолларини ўз вақтида аниқланиши ва бартараф этилиши; валюта операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисоботларнинг тўлиқлилиги, хорижий валюта маблағларининг қонунга хилоф равишда четга чиқиб кетиши ва олиб кирилиши, ноқонуний муо малада бўлиши ва валюта айирбошлаш операциялари билан боғ лиқ бошқа қонунбузилишларнинг олдини олиш ва бартараф эти лиши; молиявий разведканинг замонавий тизимини яратиш; жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва тер роризмни молиялаштиришнинг мумкин бўлган каналлари ва ме ханизмларини аниқлашга йўналтирилган молиявий, мулкий опе рациялар мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш; аниқ ланган қонунбузишлар тўғрисида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қи лиш органларига жиноий таъқибни ташкил этиш, маъмурий чо раларни кўришлик учун ўз вақтида ахборот тақдим этилиши; солиқ ва иқтисодиёт соҳасида аниқланган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинадиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона компьютер ба засининг яратилиши ва юритилиши; Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари ва шартномаларига мувофиқ валютани тартибга солиш соҳасида, шунингдек жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаш тириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш маса лалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ҳам да халқаро-ихтисослашган ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ахборотлар айирбошлаши; солиқ сиёсати ва валюта муомаласини тартибга солиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаш тиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузи лишларининг олдини олиш масалалари бўйича кенг тушинтириш, профилактика ишларини амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилиши; Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молия лаштириш тўғрисидаги ариза ва хабарларни қабул қилиш, рўй хатдан ўтказиш ҳамда улар бўйича қабул қилинган процессуал қарорларнинг қонунийлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, солиқ ва бошқа назорат идораларидан чора кўриш учун юборил ган материалларнинг қонуний ҳал қилиниши ҳамда улар бўйича ўз вақтида солиштиришлар ўтказилганлиги аҳволи ҳар ойда ка мида бир марта текширилиши лозимлиги; Жиноятларни ҳисобдан яширганлик ҳолати юзасидан идоравий тартибда хизмат текшируви ўтказилиши таъминланиши ; қонунбузилишига йўл қўйган ва жиноятларни қасддан яширган ходимларнинг жиноий жавобгарлик масаласи қатъиятлик билан ҳал этилиши шартлиги; Жиноят иши қўзгатишни рад қилиш ҳақида қабул қи линган қарорларнинг қонунийлиги ҳар ойда ўрганиб борилиши лозимлиги; бу ҳақда қабул қилинган қарорлар асосли деб топил ган тақдирда, вилоят прокурорлари томонидан тасдиқланган ху лосалар тузилиши лозимлиги; Вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган про курорлар, вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг солиққа оид қонунчилик ижроси устидан на зорат бўлими бошлиқлари томонидан ҳар чоракда камида бир маротаба Департамент қуйи органларининг тезкор-қидирув фао лияти билан боғлиқ ҳужжатларини ўрганиб, уларнинг белгилан ган тартибда юритилганлиги, сақланганлиги, аниқланган ҳолат лар бўйича кўрилган чораларнинг қонунийлиги, ҳуқуқни муҳофа за қилувчи органлар ва бошқа манбалар билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги, умуман тезкор хизмат имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигига ҳуқуқий баҳо берилиши керакли ги; Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жи ноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши ку рашиш Департаментининг тезкор-қидирув фаолияти Бош проку рорнинг топшириғига кўра Бош прокуратуранинг солиққа оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими томонидан амалга оширилиши ; Вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган про курорлар тезкор- қидирув ишларни ўрганиш жараёнида тадбир ларни фаоллаштириш бўйича кўрсатмалар беришни амалга оши риб борадилар. Тезкор-қидирувни юритиш ва амалга оширишда қонунбузилиш ҳолларига йўл қўйган ходимларнинг жавобгарлик масаласи қатъиятлик билан ҳал этилиши ; Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, кўриб чиқиш ва ҳал қилишда қонунларга риоя этилиши мунтазам равишда текшириб борилади. Мурожаатларнинг тўлиқ ва холисона ҳал этилишини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда текширишларга тегишли мутахассис лар ҳамда мурожаат муаллифлари ёки уларнинг қонуний вакил лари жалб этилиши зарурлиги ; Департамент органлари фаолияти юзасидан тузилади ган ҳисоботлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ҳисобот интизомига риоя қилиниши аҳволи ҳар ойда текшириб борилиши ; Департамент органларида иш юритиш Бош прокурор нинг тегишли буйруқ ва Йўриқномалари асосида ташкил қилин ганлиги аҳволи юзасидан текширишлар ўтказиб борилиши қайд этилган . Бош прокуратуранинг Солиққа оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими: Қорақалпо ғ истон Республикаси, Тошкент шаҳар ва ви лоят прокурорларининг бу йўналишдаги фаолиятлари устидан раҳбарлик ва назорат услубларини такомиллаштириши зарурли ги, уларга амалиётда келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши кераклиги; Бош прокуратуранинг Солиққа оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ва жойлардаги тармоқлар томонидан со лиққа тортиш соҳасидаги қонунчилик, шунингдек, Департамент ҳамда унинг қуйи тизимлари фаолияти устидан прокурор назора тининг аҳволи ҳар олти ойда умумлаштирилиб, тезкор ва ҳайъат мажлислари муҳокамасига киритиб борилиши белгиланган. Маз кур умумлашмаларнинг хулосалари ва натижаларидан прокурор назорати амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилиши қайд этилган. Бош прокуратуранинг солиққа оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимига кадрлар бошқармаси билан биргаликда ваколатлари доирасида департамент органларида кадрларни тар биялаш, уларнинг малакаси ва касб- маҳоратини оширишда иш тирок этиши белгилаб қўйилган. Солиқ, валютага оид ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни мо лиялаштиришга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни қўллаш амалиётида келиб чиқадиган муаммо лар ушбу органларнинг мувофиқлаштирувчи кенгашларида муҳокама қилиб борилиши қайд этилган. Мазкур органларнинг фаолияти устидан прокурор назо ратини лозим даражада таъминламасдан, аниқланган қонунбузи лишларга қатъий чоралар кўрмаган вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг ходимлари ҳамда туман (шаҳар) прокурорларига нисбатан прокуратура органлари дан бўшатишгача бўлган қатъий чоралар кўрилиши белгиланган. Амалга оширилган ишлар ҳақида ҳар чоракда Бош про куратурага ахборот берилиши кераклиги; Бош прокуратуранинг Солиққа оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими томонидан жойлардан олинган маълу мотлар асосида ҳар чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида Бош прокурорга ахборот бериб борилиши лозимлиги; Мазкур буйруқ ижроси устидан назорат Бош прокурор нинг ўринбосари ва тегишли тармоқлар томонидан амалга оши рилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2005 йил 17 февраль кунидаги 44-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш лозимлиги белгиланган. Адабиётлар рўйхати: 1.Басков В.И. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида) М.,”Бек” нашриёти, 1998. 2.Давлетов А. Дж. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида). Нукус. Билим.1999. 3.Россия Федерациясида прокурор назорати. (дарслик, рус тилида/ А.А. Чувилёвнинг умумий таҳрири остида/ М., 2000. 4. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят про цесси (умумий қисм, дарслик, ўзбек тилида) Т.: 2002 й., «Янги аср авлоди». 5. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят про цесси (махсус қисм, дарслик, ўзбек тилида) –Т.: ТДЮИ.2003 й. 6. Уголовный процесс. Учебник. Под редакцией Никифоро вой Е.Н. (Учебник, на русском языке.) Т.: 2002 й.