logo

Узбекистон Республикасида молиявий хужалик назорати ва тафтиш утказишнинг ташкил қилиниши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

203 KB
Ўзбекистон Республикасида молиявий хўжалик назорати ва тафтиш ўтказишнинг ташкил қилиниши Корхоналарда содир бўлган хўжалик операцияларини , моддий жавобгар шахслардаги моддий қийматликларни , шунингдек бошқа шахслар ва ташкилотлар билан олиб бориладиган ҳисоб - китобларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш учун бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланилади . Бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳужжатлар жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки ҳар бир содир бўлган хўжалик операцияси ҳужжатлаштирилганлиги натижасидагина унинг тўхтовсиз ҳисобга олиниши таъминланади ва ишончномага эга бўлинади. Шу билан бирга бухгалтерия ҳисобининг счётларида, регистрларда ва ҳисобот иш қоғоз (бланк)ларида акс эттирилган ҳамма ёзувлар тегишли бошланғич ҳужжатлар билан асосланган бўлиши зарур. Шунннг учун ҳам ҳужжатлаштириш бухгалтерия ҳисоби усулининг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб ҳисобланади. Кўпчилик иқтисодий адабиётларда ҳужжат билан ҳужжатлаш-тириш ўртасида маълум аниқ чегара берилмаган. Бухгалтерия ҳисо-бида ҳужжат деб ҳуқуқий асосга эга бўлган маълум реквизитли иш қоғозига айтилади. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлаштириш деб эса хўжалик операцияларини ҳужжат ёрдамида расмийлаштириш усулига айтилади. Бухгалтерия ҳисобида ҳамма хўжалик операцияларини ҳужжат- лаштириш жорий бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларига исботловчи куч беради, шунинг учун ҳам айрим холлардаги хўжалик тортишувларини суд, ҳакамлик томони-дан тўғри ҳал қилиш имконини беради. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлаштириш ёрдамида давлат режа- топшириқларининг бажарилишини назорат қилиб, ўз вақтида зарур маълумотларни тезликда олиш имконияти яратилади. Ҳужжатлаштириш ёрдамида хўжалик маблағларининг ҳаракати-ни ўз вақтида тўғри ҳисобга олиш, шунингдек бир моддий жавобгар шахсдан иккинчисига ўтказишда моддий қийматликларнинг бутлиги таъминланади. Шунинг учун ҳам хўжалик операцияларини ҳужжат-лаштириш натижасида мулк қўриқланади. Ҳужжатлаштирилган ҳамма маълумотлар корхоналарнинг ҳам-ма ишлари устидан муайян хўжалик раҳбарлари назоратини таъмин-лаши билан бирга, давлат ва жамоат назорат вакилларига ҳам ана шу ишларнинг қонунийлигини исботлаш имконини беради. Ҳужжатлаштириш ёрдамида ҳамма ҳисоб-китоблар амалга оширилади, хўжаликнинг ишлаб чиқариш-молиявий натижалари аниқла-нади, ҳар бир ходимнинг меҳнат натижалари, харажат ва даромад кўрсаткичлари ва ҳоказолар топилади. Демак, ҳужжатлаштириш хўжаликда амалга оширилган хўжалик операциялари устидан назорат ўрнатиш билан бирга, иктисодиёт тартибини таъминлайди ва оқибат натижада ҳисобни мустаҳкамлайди. Бошланғич ҳужжатлар хўжалик операцияларининг амалга оширилганлигини қайд қилади. Давлат, кооператив ва бошқа жамоат ташкилотлари, корхона ва муассасаларда (банк муассасалари ва жамоа хўжаликларидан ташқари) бошланғич ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва бухгалтерия ҳисобида қайд қилиш тартиби «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши ҳақида низом» билан ўрнатилгандир. Шу қоида талаблари асосида тузилган бошланғич ҳужжатларгина бухгалтерия ҳисоби регистрларига кайд килинади ва амалга оширилган хўжалик операциялари ҳақида маълумотлар учун асос бўлиб ҳисобланади. Бошланғич ҳужжатлар хўжалик операцияси содир бўлган пайтда тузилиши ва уларда аниқ (ишончли) маълумотлар кайд килиниши керак. Эскирган ва ихтиёрий тузилган шаклларнинг иш қоғозларидан фойдаланиш мумкин эмас. Айрим ҳолларда бошланғич ҳужжатларни машина ўқий оладиган маълумот ташувчиларда ҳам тузиш мумкин. Қуйидаги реквизитлари бўлган бошланғич ҳужжатларгина ҳуқуқий кучга эга бўлади: ҳужжат (шакл)нинг номи, шаклнинг коди; ҳужжат тузилган сана; хўжалик операциясининг мазмуни; хўжалик операцияси (микдор ва қиймат ифодаси) ўлчови; хўжалик операция-сининг амалга оширилиши ва уни тўғри расмийлаштириш учун жа-вобгар шахсларнинг мансаблари номлари, имзолари ва уларнинг расшифровкалари. Бундан ташқари, зарурат туғилса, бошланғич ҳужжатда яна қуйидаги қўшимча реквизитлар ҳам бўлиши мумкин: ҳужжатнинг рақами; корхонанинг номи ва манзили; ҳужжатда қайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш асоси; ҳужжатлаш-тирилаётган хўжалик операцияларининг характери билан аниқлани-ладиган бошқа қўшимча реквизитлар. Бухгалтерия ҳисоби механизациялаштирилган (автоматлаштирилган) ҳолларда бошланғич ҳужжат-ларнинг реквизитлари кодлар шаклида қайд қилиниши мумкин. Бошланғич ҳужжатларни архивда сақлаш даврида улардаги ёзувлар ўчиб кетмаслигини таъминлайдиган воситалар билан ҳуж-жатларга ёзувлар қилиш керак. Шунинг учун ҳам бошланғич ҳуж-жатлардаги ёзувлар оддий сиёҳ, кимёвий қалам, шарикли ручка пас-таси, ёзув машинаси, механизация воситалари ва бошқа юқорида қўйилган талабга жавоб берадиган воситалар ёрдамида қилиниши ке-рак. Бошланғич ҳужжатлардаги ёзувларни қилишда оддий қаламдан фойдаланиш қатъиян ман қилинади. Бошланғич ҳужжатларнинг бўш сатрлари албатта чизиб қўйилган бўлиши керак. Корхоналарда бош бухталтер билан келишилган ҳолда бошлан-ғич ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқи берилган шахсларнинг рўйхати тузилади ва бу рўйхат корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Жуда ноёб ва қимматбаҳо моддий қийматликларни омбордан чиқа-риш учун тузиладиган ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сони жуда ҳам қисқартирилган бўлиши керак. Машина ўқий оладиган бошланғич ҳужжатларни тузиш учун жавобгар бўлган шахсларнинг имзоларини пароллар ёки ушбу шахснинг имзосини бир хилда идентификация қилишни таъминлайдиган бошқа авторлаштириш усулларига алмаштириш мумкин. Қоидага кўра, тегишли ҳолларда айрим бошланғич ҳужжатлар-нинг шакллари иш қоғозлари қатъий ҳисоботдаги қоғозлар қаторига киритилиши мумкин. Бундай иш қоғозлар рақамлаш асбоби ёки матбаа усули билан рақамлаштирилиши керак. Бухгалтерияга келиб тушган бошланғич ҳужжат шакли ва мазмуни бўйича текширилади. Бошланғич ҳужжат шакли бўйича текширилганда унинг тўла ва тўғри расмийлаштирилганлиги ва реквизитларининг тўлдирилганлиги текширилади. Бошланғич ҳужжат мазмуни бўйича текширилганда эса унда ҳужжатлаштирилган операциянинг қонунийлиги ва кўрсаткичларининг мантиқий жиҳатдан боғлиқлиги текширилади. Бош бухгалтерлар ҳақидаги низомга кўра, пул маблағлари, мол-моддий ва бошқа моддий қийматликларни қабул қилиш, сақлаш ва харажат қилиш тартибига хилоф бўлган операциялар бўйича бошлан-ғич ҳужжатларни бажариш ва расмийлаштириш ман килинган. Бун-дай ҳужжатлар корхонанинг бош бухгалтерига тегишли қарор қабул қилиши учун берилиши керак. Ишланган бошланғич ҳужжатларнинг қайта ишлатилиш имкониятини йўқотиш мақсадида уларга қуйидагича белги қўйилади: бошланғич ҳужжат қўлда ишланган бўлса, у ҳолда ҳужжатга унинг маълумотлари ҳисоб регистрига ёзилган сана ёзиб қўйилади; бошланғич ҳужжат ҳисоблаш машиналарида ишланган бўлса, у ҳолда ҳужжатга уни ишлаган жавобгар назоратчининг штампи босилади. Кирим ва чиқим касса ордерларига илова қилинган ҳамма ҳужжатлар ҳамда иш ҳақи ҳисоблашга асос бўлган ҳужжатларда «олинган» ёки «тўланган» деган штамп босилиши ёки қўл билан ёзилиши ва унда шу сана (кун, ой, йил) кўрсатилиши керак. Бухгалтерия ҳисобида ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида маълумотларни ишлаш учун мослаштирилган ҳужжатлар қўлланилади. Бундай ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат ҳисоблаш техникаси воситаларида яратиладиган магнит лента ва қоғоздан ясалган ахборот ташувчилардаги ҳужжатларга ҳуқуқий куч бериш ҳақидаги вақтинчалик умумтармоқ кўрсатмалари билан берилган. Ҳисоблаш машиналарига мослаштирилган ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ечишда ҳисоблаш техникаси воситалари билан яратилган ҳужжатларни танлаб олиш, архивда сақлаш учун қабул қилиш ва уларни фойдаланувчиларга бериш ҳақидаги қоидага асосланилади. Бухгалтерия ҳисобида айрим бошланғич ҳужжатлар қатъий ҳисоботдаги иш қоғозларга кирувчи иш қоғозларда яратилади. Бу иш қоғозлар доналаб ҳисобга олинади. Бундай иш қоғозларда бошланғич ҳужжатларни яратишдан мақсад маблағларнинг харажат қилиниши ва мулкнинг бутлиги устидан назоратни кучайтиришдир. Қатъий ҳисоботдаги иш қоғозлар моддий қийматликларни қабул қилиш ёки корхона худудидан уларни чиқариш (ваколатнома, мол-транспорт та-лабномаси) ёки моддий қийматликларни шахсий кишиларга сотиш (кирим касса ордери) ва айрим бошқа операцияларни расмийлашти-риш учун ишлатилади. У ёки бу иш қоғозларни қатъий ҳисоботдаги иш қоғозларга ўтказиш ҳақида тегишли юқори идоралар карор кабул қилиши мумкин. Бу иш қоғозларни ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш учун масъул шахс тайинланади. Улардан фойдаланувчи мансабдор шахслар рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Корхо-нага келаётган иш қоғозлар бу иш қоғозларнинг ҳисоби, сақланиши ва берилиши учун масъул шахс томонидан текшириб олинади. Агар иш қоғозларнинг камлиги аниқланилса, у ҳолда бу ҳақда далолатнома тузилади. Корхонада қатъий ҳисоботдаги иш қоғозларнинг ҳисоби кирим-чиқим дафтарларида олиб борилади. Корхона бўлинмалари- нинг моддий жавобгар шахсларига иш қоғозлар талабнома билан бе-рилади. Ишлатилган иш қоғозлар моддий жавобгар шахслар ҳисоби-дан далолатнома билан чиқарилади. Қатъий ҳисоботдаги иш қоғозлар билан ишлайдиган ҳар бир моддий жавобгар шахсга корхона бухгал-териясида берилган ва ишлатилган қоғозлар ҳақидаги карточка- маълумотнома олиб борилади. Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирилган ҳолда юритиш асослари (хўжалик операцияларини ҳужжатлаштириш; ҳисоб ахборотларини тизимлаштириш ва умумлаштириш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш; ҳужжатлар айланишини ташкил қилиш тартиби) мутасадди идоралар ишлаб чиққан корхоналарни бошқаришни автоматлаштирилган тизими таркибида автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисобини яратиш ва уни қўллаш бўйича умумтармоқ услубий кўрсатмаларида аниқланган. Бошланғич ҳужжатларнинг матни ёки рақамли маълумотларини тозалаш ва тузатиш мумкин эмас. Қўлда тузилган бошланғич ҳужжат-ларда (касса ва банк ҳужжатларидан ташқари) қўйилган хатолар қуйидаги тартибда тўғриланади. Нотўғри матн ёки сумма устидан чи-зилади, унинг, тепасига тўғри матн ёки сумма ёзилади, ёнига «тўғри-ланган» деган ёзув қилинади, ҳужжатга аввал имзо чеккан шахслар яна имзо чекишиб тўғрилашни тасдиқлашади ва тўғрилаш амалга оширилган сана (кун, ой, йил) ёзиб қўйилади. Кирим ва чиқим касса ордерларида ҳеч қандай ўзгариш қилиш мумкин эмас. Бухгалтерия ҳисобида бошланғич ҳужжатларнинг ҳаракати (ҳужжатни тузиш ёки бошқа корхонадан олиш, ҳисобга қабул қилиш, ишлаш, архивга бериш — ҳужжатлар айланиши) жадвал билан тартибга солинади. Бу жадвални тузиш ишларини корхонанинг бош бухгалтери ташкил килади. Ҳужжатларнинг айланиш жадвали корхона раҳбари буйруғи билан тасдиқланади. Қуйида корхона бўйича ҳужжатлар айланиши жадвали келтирилган. Жадвал ёрдамида корхонада ҳужжатлар айланиши, бошланғич ҳужжат ўтиши лозим бўлган бўлинмалар ва бошқарувчиларнинг аниқ сони, ҳужжатнинг х.ар бир бўлинмада бўлишининг энг кам муддати ўрнатилади. Ҳужжатлар айланиши жадвали корхонанинг ҳар бир бўлинмаси ва ҳамма бажарувчилари томонидан ҳужжатларни тузиш, текшириш ва ишлаш бўйича ишлар тархи ёки рўйхати сифатида расмийлаштирилиши мумкин. Бу тарх ёки рўйхатда ҳужжатни тузиш, текшириш ва ишлашнинг ҳамма ижрочиларининг ўзаро алоқаси ва бу ишларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Ҳужжатлар айланиши жадвалининг кўчирмаси шу жадвалда кўрсатилган ижрочиларнинг ҳар бирига берилади. Бу кўчирмада тегишли ижрочи фаолиятига тааллуқли бўлган ҳужжатлар, уларни тақдим этиш муддатлари ва қайси бўлинмаларга ушбу ҳужжат берилиши кераклиги кўрсатилади. Ҳужжатлар айланиши жадвалини таъминлаш, ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тузиш, уларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида қайд қилиш учун ўз вақтида топшириш ва ҳужжатлардаги маълумот-ларнинг ҳақиқатга тўғри келишига шу ҳужжатларни тузган ва унга имзо чеккан шахслар жавобгар бўлиб ҳисобланади. Қорхона бош бухгалтери ижрочилар томонидан ҳужжатлар айланиши жадвалининг бажарилиши устидан назорат олиб боради. Корхона бош бухгалтери-нинг операцияларни расмийлаштириш тартиби ва тегишли ҳужжат-ларни ва маълумотларни бухгалтерияга ёки ҳисоблаш марказларига тақдим этиш тартиби бўйича қўядиган талаблари ушбу корхонанинг ҳамма бўлинмалари учун албатта бажарилиши зарур талаблар бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, хўжалик операцияларини ўзида акс эттирган ҳужжатларнинг расмийлаштирилишидан архивга келиб тушишига қадар босиб ўтиши зарур бўлган босқичлар йиғиндисига ҳужжат-ларнинг айланиши деб аталади. Ҳужжатларнинг айланишини ташкил қилишда ҳужжатларни расмийлаштириш, уларнинг тўғри тузилганлигини текшириш, ҳуж-жатларни ишлаш, ҳужжатларнинг маълумотлари, уларни маълум иқтисодий мазмунларига қараб гуруҳлаштириш, тегишли регистрларда акс эттиришда ҳужжатларнинг ҳаракат қилиш режаси катта роль ўйнайди. Бу режада ҳужжатларни расмийлаштиришдан уларнинг маълумотларини бухгалтерия ҳисобининг регистрларида акс этти-ришга қадар инстанцияларни айрим- айрим кўрсатиб, ҳар бир босқич-га ҳужжат қайси вақтларда келиб тушиши ва қанча вақт ичида ҳужжат бу босқичдан кейинги босқичга ўтиши зарурлиги белгиланади. Ҳужжатларнинг ана шу ҳаракат килиш режасига асосан иш олиб борилганда хўжалик операцияларининг ўз вақтида ҳужжат билан расмийлаштирилиши, ҳужжатларнинг ишлаш учун бир текисда келиб тушиши ва бухгалтерия ишларининг оқилона ташкил қилиниши таъминланади. Шунинг учун ҳам бир турдаги бухгалтерия ҳужжат-ларига ўзига хос ҳаракат жадваллари тузилади. Бу жадвалларга асо-сан бухгалтерлар моддий жавобгар шахслардан, ҳисобдор шахслар-дан, цех ва завод ходимларидан бухгалтерия ҳужжатларини талаб қилади. Бухгалтерия ҳужжатларининг айланиши ҳужжатларни архивга топшириш билан тугайди. Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, бухгалтерия – ҳисо-ботлари ва баланслари албатта архивга топширилиши керак. Улар корхона архивига топширилгунга қадар бухгалтерияда махсус хона-ларда ёки беркиладиган шкафларда бош бухгалтер томонидан қўйил-ган шахснинг жавобгарлиги остида сакланади. Қатъий ҳисоботдаги иш қоғозлар эса сейфларда, металлдан ясалган шкафларда ёки улар-нинг бутлигини таъминлайдиган махсус хоналарда сақланиши керак. Машина ўқий оладиган маълумот ташувчилардаги бошланғич ва ишлаш натижасида олинган ҳужжатлар бухгалтерия ҳисобини уни механизациялаштирилган (автоматлаштирилган) шароитда юритиш қоидалари тегишли меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган тартибга кўра сақланади. Ҳар бир ойнинг қўлда ишланган ва маълум ҳисоб регистрида тегишли бошланғич ҳужжатлари хронологик тартибда комплектланади ва улар архивга маълумотнома билан топширилади. Касса ордерлари, бўнак ҳисоботлари ва банк кўчирмалари уларга тегишли ҳужжатлар билан хронологик тартибда йиғилади ва муқоваланади. Ҳужжатларнинг айрим турлари (ишга берилган нарядлар, смена рапортлари) муқоваланмаган ҳолда, аммо папкага тикилган ҳолда сақланиши мумкин. Корхона архивида бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, бухгалтерия ҳисоботи ва балансларини сақлаш муддати Вазирлар Маҳкамаси қошидаги бсш архив бошқармаси тасдиқлаган вазирликлар ва корхоналар фаолиятида ташкил бўладиган намунавий ҳужжатлар рўйхати билан аниқланади. Архивга топшириладиган ҳужжатлар аввал экспертиза қилинади ва маълум тартибга келтирилади. Касса ордерлари, бўнак ҳисобот-лари, банк кўчирмалари ва уларга тегишли ҳужжатлар ҳамда сақла-ниш муддати ўн йилдан кўп бўлган ҳужжатлар архивга муқоваланган ҳолда топширилади. Сақланиш муддати ўн йилдан кам бўлган ҳуж-жатларни скоросшивателда варақлари рақамлаштирилмаган ва ҳужжатлар рўйхати тузилмаган ҳолда архивга топшириш мумкин. Бухгалтерияда ҳужжатларнинг бутлигига корхонанинг бош бухгалте-ри жавобгар бўлади. Шунинг учун ҳам бошланғич ҳужжатларни рас-мийлаштириш билан боғлиқ бўлган масалаларни корхонанинг бош бухгалтери ҳал қилади. Машина ўқий оладиган ҳужжатларни архивда сақлаш учун са-ралаб олиш уларнинг кераклигини экспертиза қилиш натижасида амалга оширилади. Давлат архивига сақлашга бериладиган машина ўқий оладиган ҳужжатлар корхонада беш йилдан кўп сақланмайди ва уларнинг техник ҳолати мунтазам равишда текшириб турилади. Ке-рак бўлиб қолса улар янги физик ахборот ташувчига қайта ёзилади. Машина ўқий оладиган ҳужжатлар давлат архивига, одатда, янги магнит лентага кайта ёзиб икки нусха қилиб топширилади. Корхоналарнинг йиллик ҳисоботи, йиғма ҳисобот, уларга берилган тушунтириш хатлари, йиллик бухгалтерия ҳисоботини ишлаб чиқиш ва унинг таҳлили бўйича таҳлилий жадваллар, йиллик бухгалтерия ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича материаллар (буйруқ, протокол ва бошқалар) доим сақланади. Ишчи ва хизматчиларнинг шахсий счётлари 75 йил сақланади. Иморат ва иншоотлар ҳисоби бўйича дафтар ва картотекалар ҳамда уларни йўклама қилиш материаллари ўн йил сақланади. Бош дафтар ва журналлар, корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятини ҳужжатли тафтиш далолатномалари ва уларга тегишли материаллар беш йил сақланади. Касса дафтари, айланма ва йиғма ведомостлар, бошланғич ҳужжатлар, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи тўлаш ведомостлари, агар тафтиш қилинган бўлса, уч йил сақланади. Дебитор ва кредитор қарзлар, жанжалли ва ишончсиз қарзлар, иш хакига доир қарзлар, кредитга олинган моллар учун ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китоблар, бўнак ҳисоботлари, кассани текшириш далолатномалари ва бошқалар билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ҳам уч йил сақланади. Шу муддатлар тугагандан сўнг махсус аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар ажратиб олиниб, давлат архивига топширилади. Ҳужжатларнинг қолган қисми эса корхона архивидан олиниб, далолатнома асосида йўқотиб юборилади. Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларнинг бутлигини, уларнинг архивга берилишини расмийлаштириш ва архивга топширишни корхонанинг бош бухгалтери таъминлайди. Улар бухгалтерия ва корхона архивидан корхонанинг бошка бўлинмалари хизматчиларига берилмайди. Айрим ҳоллардагина фақат бош бухгалтернинг рухсати билан корхонанинг бошқа бўлинмалари ходимларига берилиши мумкин. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ҳар хил хусусиятларига қараб туркумларга ажратилади. Ҳамма ҳужжатлар бухгалтерия ҳисобида бажарадиган вазифаларига, тузилиш жойига, хўжалик операцияларини акс эттириш миқдорларига қараб бир нечта туркумларга бўлинади. Ҳужжатлар бухгалтерия ҳисобида бажарадиган вазифаларига кўра бешта гуруҳга бўлинади: 1. Фармойиш ҳужжатлари. 2. Тасдиқловчи ҳужжатлар. 3. Қомбинациялаштирилган ҳужжатлар. 4. Бухгалтерия расмийлаштириш ҳужжатлари. 5. Ахборот ҳужжатлари. Фармойиш ҳужжатлари хўжалик раҳбарларининг бирон хўжа-лик операциясини амалга ошириш учун хизмат қиладиган фармон бе-риши учун мўлжаллангандир. Фармойиш ҳужжатларига кассага накд пул олишга ёзилган чеклар, ваколатномалар, қарорлар, у ёки бу хўжа-лик операциясини бажариш учун корхона ишчиснга раҳбар томони-дан берилган буйруқлар, нарядлар ва бошқа ҳужжатлар киради. Фар-мойиш ҳужжатларида берилаётган топшириқнинг мазмуни, бажари-лиш муддати ва тартиби, шунингдек бажарувчи шахс кўрсатилган бўлиб, бундай ҳужжатлар асосида бухгалтерия счётларида ёзув қилинмасдан, балки хўжалик раҳбарининг корхона ходимларининг фаолияти юзасидан назорат ўрнатиши таъминланади. Тасдиқловчи ҳужжатлар корхоналарда маълум бир хўжалик, операциясининг амалга оширилганлигини исботлайди. Шунинг учун ҳам бундай ҳужжатлар тасдиқловчи ҳужжатлар дейиладики, у маълум бир хўжалик операциясини бажарган ходимга ҳақиқатда шу масала топширикқа асосан бажарилганини исботловчи ёзма ҳуқуқ беради. Тасдиқловчи ҳужжатларга далолатномалар, қабул қилнш квитанциялари, асосий воситаларни қабул қилиш далолатномалари, омбор мудирининг ҳисоботлари, счёт-фактуралар, тўлов ведомостлари ва бошқа ҳужжатлар кириши мумкин. Омбор мудирининг ҳисоботи ҳисобот ойи даврида омборга кирим ва чиқим қилинган хўжалик операциялари кўриниб турганлиги сабабли тасдиқловчи ҳужжатга киради. Шунинг билан бирга уларнинг қаердан келгани ва қаерга берилгани тўғрисидаги маълумотлар ва бу маълумотларни исботловчи имзо бўлади. Комбинациялаштирилган ҳужжатлар деб фармойиш ва тас-диқловчи ҳужжатларнинг хусусиятларини ўзида ифодалайдиган ҳужжатларга айтилади. Бундай ҳужжатлар айрим ҳолларда фармойиш-тасдиқловчи ҳужжатлар деб ҳам аталади, чунки улар бир вақтда ҳам фармойиш, ҳам тасдиқловчи ҳужжатларнинг вазифаларини ўтай олади. Комбинациялаштирилган ҳужжатларда хўжалик операциясини амалга ошириш учун берилган фармон ва шу операция бажарилганлигини акс эттирувчи ҳисоботнинг бўлиши жуда қулайдир. Бундай қулайлик корхона хўжалик фаолиятини назорат қилишни ва ҳужжатларнинг маълумотларини текширишни осонлаштиради. Бундай ҳужжатларга мисол тариқасида касса чиқим ордерини келтириш мумкин. Бу ҳужжатда пулнннг кассир томонидан берилганлигини исботловчи маълумот билан бирга пулнинг тўланиши зарур эканлигини кўрсатувчи фармойиш ҳам мавжуддир. Бухгалтерия расмийлаштириш ҳужжатлари деб корхоналарда содир бўлаётган хўжалик операциясини амалга оширишга асос бўла олмайдиган, лекин бухгалтерия ходимлари томонидан бухгалтерия ҳисоби регистряларига ёзиш учун тузилган айрим ҳисоб-китоб ва маълумотномаларга айтилади. Бундай ҳужжатларга бухгалтерия маълумотномалари, асосий воситаларга амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ведомостлари, махсус фондга ажратмалар ва фойдани тақсимлаш бўйича ҳисоб-китоблар, маҳсулот таннархини калькуляция қилиш ведомостлари ва бошқа бухгалтерия ходимлари томонидан тузиладиган расмийлаштириш ҳужжатлари киради. Корхоналарда ахборот хизматини ўтайдиган айрим ҳужжат-лар борки, улар хўжалик раҳбарларига ва тааллуқли давлат ва назорат идораларига зарур ахборот маълумотларини беради. Бундай ҳужжатларга моддий қийматликлар сотиб олиш учун мол етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар, номенклатура-баҳо, моддий қийматликларнинг меъёрлари ва бошқа шуларга ўхшаш ҳужжатлар киради.Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари тузилиш тартибига мувофиқ дастлабки ва йиғма ҳужжатларга бўлинади. Дастлабки ҳужжатлар деб хўжалик операцияси содир бўл•ган вақтда тузилган ҳужжатга айтилади. Чунки ҳар бир хўжалик операцияси амалга оширилганда ҳужжатлаштирилади. Бундай ҳужжатларга кассанинг кирим ва чиқим ордерлари, талабнома-накладной, нарядлар, йўналиш варақалари, ҳар хил далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар киради. Йиғма ҳужжатлар деб бир нечта дастлабки ҳужжатлар маълумоти асосида йиғилиб тузилган ҳужжатларга айтилади. Бун-дай ҳужжатларга кассирнинг кунлик ҳисоботини, моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботларини, ҳисобдор шахсларнинг бўнак ҳисобот-ларини ва бошқаларни киритиш мумкин. Бинобарин, кассир бир кундаги кирим ва чиқим ордерлари: ва бошқа хўжалик операциялари маълумотларига асосланиб, иш куни охирида ҳисобот тузади ва бухгалтерияга топширади. Бу йиғма ҳужжатга яққол мисолдир. Бухгалтерия ҳужжатлари бир ёки бир неча хўжалик операцияларини ўзида акс эттиришига қараб бир марталик ва жамлама ҳужжатларга бўлинади. Бир марталик ҳужжатларда маълум бир вақтда амалга оширилган операциялар акс эттирилади. Бундай ҳужжатларга касса кирим ордери, касса чиқим ордери, материалларни ка'бул қилиш ордери, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар киради. Жамлама ҳужжатларда ҳар хил вактларда амалга оширилган бир хил хўжалик операциялари акс эттирилади. Жамлама ҳужжатлар-ни қўллаш корхонада тузиладиган ҳужжатлар миқдорини камайти-ришга олиб келади. Жамлама ҳужжатга мисол тариқасида лимит-забор картасини олиш мумкин. Лимит-забор картада омбордан муа-йян ишлаб чиқаришга бир ой давомида чиқарилган бир неча матери-алларнинг миқдори кўрсатилади ва у ой давомида амалга оширилган хўжалик операцияларини исботлаш ҳужжати бўлиб хизмат қилади. Бухгалтерия ҳужжатлари қаерда тузилишига қараб корхонанинг ўзида тузилган ва бошқа корхоналарда тузилган ҳужжатларга бўлина-ди. Корхонанинг ўзида тузилган ҳужжатлар унда амалга оширилган хўжалик операцияларини акс эттиради. Бундай ҳужжатларга касса кирим ордери, бўнак ҳисоботлари ва бошкалар мисол бўла олади. Шунинг билан бирга корхонага мол етказиб берувчиларнинг юборган счёт-тўлов талабномалари, спецификациялари, квитанциялари ва бошқа ҳужжатлари ҳам келиб тушади. Бу ҳужжатлар бошқа корхоналарда тузилган ҳужжатлар бўлиб, муайян корхонанинг бухгалтерия счётларидаги ёзувларн учун асос бўлиб хизмат қилади. Корхона ва унинг айрим қисмлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг энг муҳим ташувчиси дастлабки ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади. Дастлабки ҳужжатларнинг ҳажми ва уларнинг кўп турли бўлиши ишлаб чикариш жараёнининг технологияси ва характери, корхонанинг тузилмаси ва бошқа бир қанча омилларга боғлиқдир. Баъзи бир корхоналарда хўжалик операцияларини акс эттирувчи дастлабки ҳужжатларнинг миқдори миллионлаб ҳисобланади. Бу ҳужжатларда айрим реквизитларнинг миқдори миллиардлар билан саналади. Шу қадар кўп сонли дастлабки ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштириш учун жуда катта меҳнат талаб қилинади. Шунинг учун ҳам дастлабки ҳужжатларнинг қўл билан тўлдириладиган реквизитларини ва ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлов-чи имзоларнинг сонини камайтариш катта аҳамиятга эгадир. Бунинг учун ҳужжатларни унификациялаштириш ва стандарт- лаштириш, ҳужжатлардаги қайта-қайта акс эттириладиган кўрсаткич-ларни йўқотиш ва дастлабки ҳисобни механизациялаш ишларини кенг олиб бориш зарур. Ҳужжатлар реквизитларининг жойланиши ҳисоблаш марказларида бухгалтерия ҳужжатларини ишлашга қулай-лик туғдирадиган бўлиши керак. Корхоналарда қўлланилаётган ҳуж-жатларнинг шакллари ва улардаги реквизитлар жойланишининг бир хиллигини таъмннлаш дастлабки ҳисобни механизациялаштириш-нинг шартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам хўжа-лик операцияларини ҳужжатлаштиришнинг яхшиланиши учун ҳуж-жатларни унификациялаштиришдан бошламоқ мақсадга мувофиқдир. Чунки ҳужжатларни унификациялаштириш йўли билан ҳар хил кор-хоналарда ҳужжатлар иш қоғоз (бланк)ларининг бир хиллиги таъмин- ланади. Ҳужжатларни унификациялаштириш натижасида корхоналар учун умумий бўлган ҳужжатларнинг намунали шакллари ишлаб чиқилади. Бинобарин, ҳужжатларни унификациялаштириш деб халқ хўжалигининг тсрмоқларида бир хил хўжалик операцияларини рас-мийлаштириш учун ҳужжатларнинг иш қоғоз (бланк)ларини мос-лаштиришга айтилади. Бухгалтерия ҳисобининг ҳамма бўлимлари бўйича намунали ҳужжатлар иш қоғози (бланки) ишлаб чиқилади ва қонун ва меъёрий ҳужжатлар асосида тасдиқланади. Дастлабки ҳужжатларни расмийлаштиришни яхшилаш ҳужжат-ларни стандартлаштириш йўли билан ҳам амалга оширилади. Ҳуж-жатларни стандартлаштириш деб бир турдаги ҳужжатлар учун бир хил ўлчовлар ўрнатишга айтилади. Хўжалик операцияларини ҳужжатлаштириш ва дастлабки ҳужжат маълумотларини ҳисоблаш машиналарига киритишнинг яхшиланишини ҳар хил замонавнй маълумот ташувчи воситалардан фойдаланиш йўли билан амалга ошириш истиқболли йўллардан бири ҳисобланади. Юқорида таъкидланганидек, бухгалтерия ҳисобининг хусусиятларидан бири хўжалик муомалаларини ёппасига ва узлуксиз акс эттирилиши ҳисобланади. Бу дастлабки ҳисоб ахборотининг манбаи ҳисобланган ҳужжатлаштириш ёрдамида амалга оширилади. Барча хўжалик муомалаларига тузиладиган ҳужжатлар мажмуаси ҳужжат-лаштириш деб аталади. Улардаги маълумотлар кейинчалик жорий бухгалтерия ҳисобида хужалик муомалаларини акс эттириш учун ягона асос бўлиб хизмат қилади. Хўжалик муомалалари устидан кузатишни амалга оширишни таъминлаб ва уларни, албатта, счётларда акс эттирилишининг шарти бўлиб ҳисобланган ҳужжатлаштириш, бухгалтерия ҳисоби усулининг таркибий унсури бўлиб ҳисобланади. Бирор бир хўжалик муомаласига тегишли тартибда тузилган ва расмийлаштирилган ҳужжат бўлмаса, ҳисобга олиниши мумкин эмас. Шунинг учун ҳар бир ҳужжат маълум талабларни ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиши ва ундаги муомалаларнинг содир бўлиши ёки расмийлаштирилишида қатнашган ҳамда шу билан тегишли жараёнлар ҳақиқатда корхонада содир бўлганлигини тасдиқловчи шахсларни имзолари билан тасдиқланган бўлиши керак. Бухгалтерия ёзувларига асос бўлиб ҳисобланган ҳужжатларда содир бўлган хўжалик жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади. Улардан кўпчилиги тегишли ходимларга у ёки бу муомалаларни бажаришга рухсат этади. Демак, бухгалтерия ҳужжати муомаласининг ҳақиқатда содир бўлганлиги ҳақида ҳамда уни амалга оширишга бўлган ҳуқуқнинг ёзма гувоҳномасидир. Ҳужжатлаштириш ҳужжатлар исботнома, гувоҳнома, мажмуасини англатади, ҳужжатлаш деганда эса хўжалик муомалаларини ҳужжатларнинг тегишли босма иш қоғозлари (бланк)да расмийлаштириш тушунилади. Ҳужжатлаштиршнинг корхона ичидаги аҳамияти ҳисоб ёзувларини асословчи восита сифатида хизмат қилиш билан чекланмайди. Бундан ташқари, у катта тахлилий аҳамиятга эгадир. Бухгалтерия ҳужжатлари асосидаги буйруқларни буйруқ берувчилардан уни бажарувчиларга топшириш учун фойдаланилади, яъни хўжалик фаолияти устидан бошқариш учун қўлланилади. Ҳужжатлаштириш воситасида амалга оширилган муомалаларнинг тўғрилиги назорат қилинади, бажараётган ишларнинг жорий тахлили олиб борилади ёки у орқали баъзи хўжалик юритиш қоидаларининг бузилишини аниқлайди. Демак, ҳужжатлаштириш назорат - таҳлилий функцияларни бажаради. Мулкни сақлаш борасида ҳужжатлаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Ҳужжатлар ёрдамида моддий - жавобгар шахслар ҳаракати-нинг тўғрилиги кузатилади (улар томонидан бойликларни олиш ва бериш, хўжалик муомалаларини амалга ошириш қонунига риоя қилиниши текширилади). Ҳужжатлаштириш ўғирлик қилиш ҳодиса-лари, турли суистеъмол қилишларни очиб беради, айрим ҳолларда эса уларнинг олдини олиш имконини ҳам беради. Ҳужжатлаштиришнинг ҳуқуқий (юридик) аҳамияти жуда каттадир. Ҳисоблаб қайд этаётган ҳодисаларнинг тўғрилигини тасдиқлаш билан бир вақтда, ҳужжатлар ушбу корхона билан бошқа ташкилотлар ва шахслар ўртасида юзага келган келишмовчиликларда инкор қилиб бўлмайдиган далолатнома бўлиб ҳисобланади. Улардан суд ва прокуратура органлари ҳар хил даъволар тўғрисидаги жанжалли масалаларни ҳал қилишда, шартномалар ва бошқа мажбуриятларни бажаришдаги тўла-тўкисликни текширишда фойдаланишади. Лекин ҳужжатлар фақат уларга қўйилган барча талабларга риоя қилган ҳолда тузилган ва расмийлаштирилган бўлсагина ҳуқуқий кучга эга бўладилар. Бошқарув ҳисоби тизимида ишлаб чиқаришнинг нормал ҳолати-да материаллар, меҳнат ва ҳоказоларни ишлаб чиқаришга сарфлаш-нинг белгиланган меъёрларидан (стандартлардан) четга оғишишлар-ни расмийлаштириш учун мўлжалланган хабар бериш (сигнал) ҳуж-жатлари алоҳида муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳисоб ахборотининг моддий ташувчилари қаторига босма иш қоғозлар (бланкалар), винчестр, файллар, дискетлар, перфокарталар, перфоленталар, магнитленталар ва шу кабиларни киритиш мумкин. Улардан корхоналардаги хўжалик муомалаларини олиш ва ишаш учун қулланилаётган техника воситаларига қараб фойдаланилади. Улардан баъзилари муомалаларни бевосита содир бўлаётган дақиқада ўз ичига олади, бошқалари ахборотни дастлабки ташувчиларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда Персонал Электрон Ҳисоблаш Машинаси (ПЭҲМ)га киритиш имконини бериб, уларни қулайроқ йўл билан ишлаш учун хизмат қилади. Ҳозирги вақтда, кўпчилик ҳолларда энг кенг тарқалган моддий ташувчилар ҳисоб босма иш қоғозлари (бланкалари) ҳисобланади. Ҳисоб босма иш қоғозларида акс эттириладиган муомалалар мазмунининг ҳажмига қараб ҳар хил бўлади. Ҳисоб босма иш қоғозлари қўл билан ёки механизациялаштирилган йўл билан (ПЭҲМ ёрдамида) тўлдирилади. Босма иш қоғозида ҳужжатлар керакли миқдордаги кўчирмаларни олиш мақсадида одатда бир нечта нусхада тузилади. Шу давргача корхоналарнинг кўпчилигида муомалаларни бевосита акс эттириш ҳисоб босма иш қоғозларини тўлдириш ёрдамида амалга оширилар эди. Лекин шуни назарда тутиш лозимки, ҳисоб босма иш қоғози ҳисоб техникасининг ривожланишининг маълум бир босқичида ҳисоб ахборотини бошқа моддий ташувчилари билан алмаштирилади. Уни четлаштириш жараёни ҳисоб ишларининг баъзи жойларида бошланган ва ривожланиб бормоқда. Ҳисобга махсус ҳисоб ускуналари ва электрон ҳисоблаш машиналарини жорий этиш муомалаларини автоматик тарзда қайд этиш ва уларнинг мазмунини машинанинг доимий ёки вақтинчалик зслаб қоладиган тизимида акс эттириш имконини беради. Мазкур тизим маълумотларни кейинчалик ҳисобда ва тезкор ишда фойдаланиш учун топширади. Корхоналарда содир бўладиган муомалалар ўзларининг мазмунларига кўра ҳар хил бўлади. Ҳужжатлар ўртасидага фарқлар, шунингдек, улардан ҳисоб ишларида фойдаланишнинг хусусиятлари билан ҳам шартланади. Шу муносабат билан ҳужжатларни бухгалтерия ҳисобида тўғри қўллаш учун уларнинг барча турларини яхши билиб олиш керак бўлади. Бунинг учун ҳужжатларни маълум бир хусусиятига қараб таснифлаш зарур. Бухгалтерия ҳужжатлари қуйидаги белгиларга қараб туркумланади: - қандай мақсадларга тайинланганлигига; - тузиш тартиби ва муомалаларни қамраб олишлигига. Ҳужжатлар қандай мақсадга тайинланганлигига қараб фармойиш исботловчи (тасдиқловчи) бухгалтерия расмийлаштирувчи ва аралаш (комбинациялаштирилган) турларга бўлинади. Фармойиш деб, у ёки бу хўжалик муомалаларини бажариш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)га эга бўлган ҳужжатларга айтилади. Уларга буйруқлар, чеклар, ишончномалар ва бошқалар киради. Уларнинг асосий вазифаси раҳбар ходимларнинг топшириғи бевосита бажарувчиларга топширишдан иборат. Кўпчилик муомалалар фақат фармойиш ҳужжатлари мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Масалан, навбатдаги таътил учун иш ҳақи фақат мазкур ходимни таътилга чиқариш ҳақида буйруқ бўлсагина тўланади. Фармойиш ҳужжатлари хўжалик муомалалари содир бўлган-лигини тасдиқловчи факторларга эга эмас, шунинг учун улар ўзлари-ча муомалаларни ҳисобда акс эттириш учун асос бўла олмайди. Шуни таъкидлаш лозимки, фақатгина муомалаларни бажариш тўғрисидаги фармойишлар унсурига эга бўлган ҳужжатлар унча кўп эмас. Кў-пинча фармойиш маълум ҳужжатда берилиб, шу ҳужжатнинг ўзида кейинчалик ушбу муомала расмийлаштирилади. Бир нечта функция-нинг битта ҳужжатда бундай бирлаштириш аралаш (комбинациялаш-трилган) ҳужжатларни вужудга келтиради. Исботловчи (ёки бажарувчи) ҳужжатлар деб амалга оширилган муомалаларни расмийлаштирувчи ҳужжатларга айтилади. Улар муомалалар содир бўлиш дақиқасида тузилади ва ушбу муомалаларни ҳисобда қайд қилишнинг биринчи босқичини англатади. Исботловчи ҳужжатларга мисол бўлиб кирим ордерлари ҳисобланади. Кирим ордерлари корхона омборига келиб тушаётган моддий бойликларни расмийлаштириш учун ишлатилади. Унинг шакли келиб тушган бойликлар тўғрисидаги маълумотлар бухгалтерияда кейинчалик қандай ишлаши (қўл биланми ёки ҳисоблаш машиналаридами)га боғлиқ. Исботловчи ҳужжатларнинг турлари жуда кўп. Уларга, шунингдек, мулкларни қабул қилиш - топшириш далолатномалари, уларнинг ҳаракатини расмийлаштириладиган, тақсимланадиган харажатлар суммасининг қисмлари, харажат моддалари ва бошқалар) ҳам мавжуддир. Демак, йиғма ҳужжатлар, биринчидан, дастлабки ҳужжатлар-нинг маълумотларини умумлаштириш ва йиғма кўрсаткичларни олиш учун, иккинчидан, ҳисобга олинаётган муомалалар тўғрисида қўпин-ча маълумотлар олиш мақсадида ахборотларни умумлаштириш ва бу муомалаларни янги бўлимларга ажратилган ҳолда акс эттириш учун хизмат қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, йиғма ҳужжатлардан муомалалар ҳақидаги дастлабки маълумотларни ишлаш воситаси сифатида фойдаланилади, десак бўлади. Муомалаларни қамраб олиш усулига қараб, ҳужжатлар биргалик ва жамғарувчиларга бўлинади. Биргалик ҳужжатлар битта ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта муомалаларни акс этгиради. Бу, тузилиб бўлгандан кейинроқ бухгалтерия топпшрилиши ва бухгалтерия ёзувлари учун ишлатилиши мумкин. Биргалик ҳужжатларига кирим ордерлари, қабул қилиш - топшириш далолатномалари, тўлов талабномалари, касса ордерлари ва ҳоказолар киритилиши мумкин. Жамғарувчи ҳужжатлар корхонада ҳар хил вақтларда (бир ҳафта, десакда, ярим ойда) амалга оширилаётган бир турдаги муомалаларни расмийлаштириш учун хизмат қилади. Улар корхонада қисқа вақт ичида кўплаб содир бўладиган муомалалар бўйича ёзиб бориладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш мақсадида тузилади. Юқорида кўриб чиқилган ҳужжатлардан бўнак ҳисоботи жамғарувчи ҳисоботдир. Унда ҳисобдор шахс томонидан бўнак олинган дақиқадан бошлаб ўтган давр ичида қилинган харажатлар акс эттирилади. Бошқа жамғарувчи ҳужжатлар ҳам учраб туради. Улар, масалан, лимит -забор картаси, иш вақтини ҳисобга оладиган табел, бажарилган ишлар ведомости ва ҳоказодан иборат. Жамғарувчи ҳужжатлардан фойдаланиш синтетик счётлар бўйича ёзувлар бир ойда бир марта, барча бир турдаги ҳужжатларни умумий якуни билан акс эттириладиган ҳолларда кенг тарқалиб боради. Баъзи муаллифлар ҳужжатларни, шунингдек, бошқа белгилари, масалан, бошқарув функциялари, қаторлар сони, тузиладиган жойи ва шу кабилар бўйича ҳам гуруҳлайдилар. Аралаш ҳужжатларга мисол сифатида бўнак (аванс) ҳисоботини келтириш мумкин. У ҳисобдор шахс томонидан олинган бўнакдан қилинган харажатларни кўрсатиш учун тузилади. Бу харажатларнинг рўйхати уларни тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда ҳисобдор шахс томонидан бўнак хисоботининг орқа томонида келтирилади. Ҳисоботнинг юз томонида ҳар хил маълумотлар - ҳисобдор шахснинг исми, шарифи, унга берилган сумма ва ҳоказо келтирилади. Зарур бўлган ҳолларда шу бетнинг ўзида бухгалтерия ходими томонидан алоҳида ажратилган жойда харажатлар қандай счётларда акс эттирилиши кераклиги ҳам кўрсатилади. Бўнак ҳисоботида муомаланинг мазмуни ва бухгалтерия ёзуви ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги уни аралаш ҳужжат сифатида тафсиялайди. Чунки унда исботловчи ҳужжат ва бухгалтерия расмийлаштирув ҳужжатларининг белгилари бирлаштирилгандир. Аралаш ҳужжатлар таркибига, шунингдек, материалларни четга ёки қайта ишловга бериб юбориш ҳақидаги накладнойлар, материалларни омбордан бериш учун талабномалар, касса кирим ва чиқим ордерлари каби ҳужжатлар ҳам киритилади. Бир ҳужжат бир нечта ҳужжатлар турининг белгиларини бирга олиб бориши катта аҳамиятга эгадир. У ҳисобдаги ҳужжатлаштириш-ни яққоллаштиради, ишлашда улардан фойдаланишни соддалаштиради ва енгиллаштиради ҳамда пировардида ҳисоб босма иш қоғозла-рига сарфларни қисқартиради. Замонавий бухгалтерия амалиётида аралаш ҳужжатлардан фойдаланиш айниқса, кенг тарқалган. Тузилиш навбатига қараб ҳужжатлар дастлабки (бирламчи) ва йиғма ҳужжатларга бўлинади. Дастлабки ҳужжат деб содир бўлиб ўтган муомалаларни дастлаб акс эттирадиган ҳужжатларга айтилади. Улар мазкур муомалалар ҳақиқатда бажарилганлигининг исботи бўлиб ҳисобланади. Дастлабки ҳужжатга мисол сифатида материаллар учун талабномаларни келтириш мумкин. Улар материалларни омбордан беришда тузилади ва омборчи томонидан унга материалларни бериш тўғрисидаги фармойишнинг бажарилганлиги ҳақида гувоҳлик беради. Дастлабки ҳужжатлар таркибига, шунингдек қабул қилиш - топшириш далолатномалари, накладнойлар, тилхат, квитанциялар ва бошқаларни киритиш мумкин. Йиғма ҳужжат деб дастлабки ҳужжатлар асосида тузиладиган ҳужжатларга айтилади. Уларда тегишли дасглабки ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган муомалалар акс эттирилади. Йиғма ҳужжат-ларга юқорида кўриб чиқилган бўнак ҳисоботи, умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш ведомостлари, калькуляциялар ва бошқа-лар киради. Бу ҳужжатларнинг барчасида, дастлабки ҳужжатлардан олин- ганларидан ташқари янги маълумотлар (ҳиссадор шахс томонидан амалга оширилган барча харажатларнинг умумий суммаси, тақсим-лаш объектларига олиб боради. Агар йиғма ҳужжат машина ёрдамида тузилса, унда бу ҳужжатда унинг мазмунини тавсифловчи сарлавҳа, ундаги маълумотларнинг исботловчи ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқловчи шахсларнинг имзолари келтирилади. Исботловчи ҳужжатларнинг вазифаси ахборотни машинали ташувчи бажарганда, у қўл билан тайёрланганга ўхшаш исботловчи ҳужжатнинг барча реквизитларига эга бўлиши керак. Ҳисоб ахборотини у ёки бу машинали ташувчисида автоматик тарзда қайд этилган муомалалар мажмуаси тўғрисидаги якуний маълумотлар кейинчалик барча мажбурий реквизитларга эга бўлган тегишли ҳужжатни тузиш билан тасдиқланиши керак. Ҳужжатларни сиёҳ, кимёвий қалам билан, ёзув машиналари ёки бошқа механизмлар ёрдамида ёзишга рухсат этилади. Айниқса, пул ҳужжатлари кирим ва чиқим касса ордерлари, чеклари, тўлов топшириқлари ва бошқа банк ҳужжатларини расмийлаштиришда қатъий тартиб ўрнатилган. Уларни ёзиб бериш банк томонидан ўрнатилган қоидаларга биноан амалга оширилади. Масалан, пулларни қабул қилиш ва бериш ҳужжатларида сумма фақат рақамларда эмас, ундан ташқари, ёзув билан ҳам кўрсатилади. Бундай тартиб қатор моддий бойликларни сарфлашга доир ҳужжатларга ҳам тегишлидир. Ҳужжатларнинг тартибли тузилиши, матн ва рақамларнинг аник ва равшан ёзилиши, унда расмийлаштирилган муомаланинг мазмуни ва ҳажмини осонлик билан тушуниб олишни таъминлайди. Ҳужжат-даги имзолар аниқ ва равшан бўлиши керак. Ҳужжатдаги матнда ҳам, рақамли маълумотларда ҳам ҳеч қандай тозалашлар, доғ ва изоҳ-ланмаган тўғрилашларга рухсат этилмайди. Кирим ва чиқим касса ордерларида умуман ҳеч қандай тўғрилашларга йўл қўйшмайди. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги ва уларнинг юқори сифатли тузилганлиги учун уларга имзо чеккан ходимлар (цех бошлиқлари, омборчилар, кассирлар ва бошқалар) жавоб беради. Ҳужжатлардан икки марта (қайта) фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида улардан баъзилари ўчирилади. Бу кирим ва чиқим ордерларга бириктириладиган барча ҳужжатлар (аргоалар, ишончномалар ва шу кабилар)га тегишлидир. Ўчириш махсус тўртбурчак муҳр (штамп) билан ёки «Олдинда» ёки «Тўланади» деган имзо билан, санаси кўрсатилган ҳолда амалга ошрилади. «Тўланади » деган муҳр билан барча банк ҳужжатлари ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш ёки бошқа тўловлар қилишга асос бўлган ҳужжатларнинг амал қилиниши тухтатилади. Ҳар бир ҳужжат шундай расмийлаштирилган бўлши керакки, унда амалга оширилган муомалалар ҳақида тўла - тўкис фикрга эга бўлиш ва унинг исботловчи кучини таъминлаш учун зарур бўлган барча маълумотлар мавжуд бўлсин. Ҳужжатларнинг таркибий унсурлари ҳисобланган бу маълумотлар унинг реквизитлари деб номланади. Реквизит бу керакли, талаб қилинадиган деган маънони англатади. Ўз хусусиятига кўра, реквизитлар ҳар хил бўлади. Улар ўзларида акс эттирилган ҳужжатларнинг вазифалари ва муомалаларнинг мазмунига боғлиқ. Мутлақо аниқки, масалан, ишчига иш ҳақи ҳисоблашни расмийлаштирадиган ҳужжат (ишбай ишга наряд)нинг реквизитлари, тўлов талабномаси (товарларнинг сотилиши қайд этилган ҳужжат)нинг реквизитларидан албатта фарқланади. Лекин ҳар хил ҳужжатларнинг мазмунидаги катта фарқларга қарамасдан, ҳар қандай муомалани бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун зарур бўлган реквизитлар мавжуд бўлиши керак. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига биноан дастлабки ҳужжатларни зарурий реквизитлари бўлиб қуйида-гилар ҳисобланади: - корхонанинг номи; - ҳужжатнинг номи ва рақами, унинг тузишпп санаси ва жойи; - хўжалик муомалаларининг номи, мазмуни ва миқдорий ўлчови (натура ва пул кўригошшда); - масъулиятли шахсларнинг шахсий имзолари. Ушбу қонунда шу нарса алоҳида таъкидланадики, дастлабки ҳисоб ҳужжатларини тузган ва имзолаган шахс уларни ўз вақтида тузилганлиги, тўғрилиги, ишончлилиги, шунингдек, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топшириш бўйича жавобгардир. Бухгалтерия ҳужжатларини тузишга ҳам маълум талаблар қўйилади. Барча ҳужжатлар ўз вақтида, қоидага кўра, муомала содир бўлаётган дақиқада, сифатли тузилиши, уларда ишончли маълумотлар бўлиши ҳамда барча мажбурий реквизитларга эга бўлиши керак. Ҳозирги пайтда бухгалтерия ҳисобида автоматлаштириш воситалари борган сари кўпроқ қўлланилаётганлиги туфайли, ҳужжатлар, шунингдек, ҳужжатлаштириш талабларига жавоб берадиган тартибда жойлаштирилган (жойланишига кетма - кетлиги, зарурий маълумотларнинг махсус ажратиб кўрсатилганлиги ва ҳоказо) реквизитларга эга бўлиш керак. Айрим реквизитларнинг шифрлари (рақамли белгилари) ҳужжатда тегишли матн мазмуни билан кўрсатилиши керак. Ҳужжатлар ёзиб берилиш дақиқасидан тортиб то архивга тошпирилгунга қадар анча узун бўлган йўлдан ўтиб борадилар. Улар муомалалар амалга оширилаётган пайтда тезкор ходимлар томонидан тузилиб, моддий жавобгар шахсларнинг хатти - ҳаракатларини оқловчиси сифатида хизмат қиладилар ва шу жараёнларнинг тўғри эканлигини тасдиқлайдилар. Дастлабки ва айниқса, йиғма ҳужжатлар турли - туман ҳисоботлар асосида муомалаларни бажарувчилар иши ҳамда ишлаб чиқариш топпшриқларининг бажаришини бошқариш устидан назорат олиб борилади. Ҳужжатлар амалга оширилаётган муомалаларнинг мақсадга мувофиқлиги устидан дастлабки ва навбатдаги назоратни амалга опшриш имконини беради. Кўпинча тезкор ходимларнинг амалий ишлари фақат муомалаларнинг бажарилиши тугагандан кейингина ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини текшириш (навбатдаги, кейинги назорат) йўли билан эмас, балки бажаршшшига қадар жараёнларни бажариш учун олдиндан тайёрлаб қўйилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва текшириб белгилаш (дастлабки назорат) усули билан ҳам назорат қилинади. Тезкор бошқарувдан фойдаланиб бўлгандан кейин ҳужжатлар билан расмийлаштирилган муомалаларни молиявий ва бошқарув ҳисоби тизимида йиғма маълумотларни олиш мақсадида акс эттириш учун бухгалтерияга топширилади. Бу ерда бухгалтерия ходимлари уларга қараб амалга оширилган муомалаларни мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлигини текшираётган пайтда, улардан назорат мақсадла-рида ҳам фойдаланилади. Ҳужжатлар ишланиб бўлганидан кейин ар-хивга сақлаш учун топширилади. Ҳужжатлар босиб ўтган йўл ҳуж-жатлар айланиши деб номланади. Шундай қилиб, ҳужжатлар айла-ниши деганда, уларнинг тузилган дақиқасидан бошлаб то архивга сақлаш учун топширишгача қилинган ҳаракати тушунилади. Энди бухгалтерия аппаратидаги ҳужжатлар айланишининг мазмунини чуқурроқ ўрганиб чиқамиз. Бухгалтерия ходимларига келиб тушган ҳужжатлар биринчи навбатда муомалаларнинг қонунийлиги, уларнинг расмийлаштиришга доир талабларнинг бажарилиши, арифметик амаллар ва ҳисобларнинг тўғрилиги нуқтаи назаридан текширилади. Ҳужжатлар билан расмийлаштирилган муомалаларнинг қону- нийлигини текшириш (ҳужжатларни моҳиятига қараб деб номланган текшириш) хўжалик муомалаларини бажаришнинг амалдаги қоидала-рига риоя қилинишини аниқлаш, меъёрлар ёки сметаларга тўғри ке-лиши нуқтаи назаридан, текширишдан иборат. Ҳужжатларни шаклига қараб текшириш (расмий деб номланган текшириш) ҳужжатлар реквизитларини тўлдирилганлиги тўла эканлигини аниқлаш, уларда тегишли имзоларни мавжудлиги ва шу кабиларни аниқлашдан иборат. Бу хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш икки босқичдан, яьни акс эттириладиган жараёнлар тўғрисидаги маълумотларни идрок этиш (ҳисоблаб чиқиш, ўлчаш, чамалаб кўрмоқ) ва олинган маълумотларни ҳужжатларга ёзиб тўлаши дан иборат. Маълумотларни идрок этиш ва уларни ҳужжатларга ёзиб қўйиш дастлабки ҳисоб деб аталади. Дастлабки ҳисоб - бухгалтерия ишларининг кўпчилик қисмини ҳосил қилади. Шунинг учун уни соддалаштириш катта аҳамиятга эга бўлган жуда муҳим муаммодир. Дастлабки ҳисобнинг юришга сарфланадиган вақтни қисқартириш, ҳисоб ва режалаштириш билан боғлиқ бўлган барча бошқа ишларга қўшиладиган сарфларни камайтирш сингари, бухгалтерия ходимларини қисқартириш ва шу билан давр харажатларини камайтиришга олиб боради. Ҳужжатларни қўл билан тузиш кўп вақтни эгаллайди ва уларда акс эттирилган муомалаларни баъзида ҳужжатларга нотўғри киритилиши натижасида бузиб кўрсатишга олиб келиши мумкин. Ундан ташқари, у қўл билан ёзувнинг меҳнат талабчанлиги, босма иш қоғозларини тайёрлаш ва нусхасини кўпайтириш билан боғлиқ бўлган иш вақтининг кўп ва унумсиз харажатларини талаб қилади. Йирик корхоналарда фақат иш ҳақини расмийлаштириш учун ҳар ойда ўн, баъзида эса юз минглаб ҳужжатларни ёзиб беришга тўғ-ри келади. Ҳар хил ишлаб чиқариш муомалаларини ҳисоблаб чиқиш ва ўлчашнинг тезлиги ва тўғрилигини таъминлаш, қўл меҳнатини қисқартириш ва уни механизациялаш мақсадида корхоналарда махсус ускуна ва асбоблар (ўлчов идишлари, ҳисоб тарозилари, ҳисоблагич-лар ва бошқалар)дан фойдаланилади. Лекин бу ускуна ва асбоблар дастлабки ҳужжатларни тузишдаги қўл меҳнатини тўлиқ ифода қилолмайди, чунки улар ҳужжатларга маълумотлар ёзишни механи-зациялаштирмайди. Бу ишларни автоматик ускуналар осонлаштира-ди. Ҳозирги вақтда ёзиб борадиган ускуналар билан жиҳозланган ҳар хил ҳисоблагичлар ва ҳисоб тарозилари яратилган бўлиб, маълумотларни ҳисоблаб, ўлчаб бериш билан бир вақтда ҳисоб ҳужжат-ларига ёзиб ҳам боради. Бундай асбоблар дастлабки ахборотни автоматик тарзда олиш имконини беради ва уни ЭҲМга киритиб, маълумотларни қисқа муддатда ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Дастлабки ҳисобни автоматлаштириш молиявий ва бошқарув ҳисобини ташкил қилишда бош муаммо бўлиб ҳисобланади. Бу му-аммони ечиш ҳужжатларни ёзиб бериш билан шуғулланадиган хо-димлар сонини қисқартириш, бухгалтерия ходимларини сақлаш ха-ражатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имко-нини беради. Ундан ташқари, ҳужжатлаштириш билан шуғуллана-диган ходимлар ўзларига хос бўлмаган ишлардан озод бўладилар. Бу ишни соддалаштириш мақсадида бир қанча ҳужжатлар келиб тушган бир турдаги қийматликларни нархлаш ҳар бир ҳужжатда эмас, балки мазкур пачканинг энг охирги ҳужжатида келиб тушган ёки сарфлан-ган қийматликларнинг нархини уларнинг умумий сонига кўпайтириш билан олиб борилади. У ҳар бир ҳужжатдаги алоҳида суммани қўшиб чиқиш ёрдамида олинади. Нархланган (таксировкаланган) ҳужжатлар гуруҳларга ажратилади. Ҳужжатларнинг гуруҳланиши деганда, уларни ўз мазмунларига кўра бир турдаги пачкаларга айириш (ажратиш) тушунилади. Шундай йўл билан касса ҳужжатлари, материалларнинг кирими ҳамда сарфига, маҳсулот сотишига доир ҳужжатлар ва ҳоказолар пачкаларга терилади. Бу пачкаларининг ҳар бири ичида ҳужжатлар майдароқ гуруҳларга ажратилади. Масалан, касса кирим ҳужжатлари пулларнинг келиб тушиши манбаларига қараб, яъни ҳисоб - китоб счётидан, дебиторлардан, ҳисобдор шахслардан ва шу кабилар бўйича гуруҳланади. Материаллар ҳаракати бўйича ҳужжатлар - биринчи навбатда омборлар бўйича (агар корхонада бир нечта омбор бўлса), кейин материал турлари бўйича, кирим ҳужжатлари - келиб тушиш манбалари (тайёрлаш ишлаб чиқаришдан қайтарилиши), чиқим ҳужжатлари - ҳаракатларнинг йўналишлари бўйича (ишлаб чиқаришга, таъмирлашга, ортиқчасининг сотилишига) гуруҳланади. Шундай тарзда ҳужжатлар бухгалтерия ёзувлари учун тайёрланади. Бир турдаги гуруҳларга ажратилган ҳужжатлар умумий якунлари билан ёзувларни амалга ошириш имконини беради. Дастлабки ҳужжатларнинг гуруҳланиши, одатда олинган маълумотларнинг кейинги ҳисоб ишловларини осонлаштирадиган йиғма ҳужжатларни тузиш билан якунланади. Кўпинча дастлабки ҳужжатлар бухгалтерияга тузиб олинган ҳисоботлар билан биргалиқда келиб тушади. Агар гуруҳлаш бухгалтерияда олиб борилса, унда унинг махсус ведомости билан расмийлаштирилади. Бухгалтерия ҳужжатларини гуруҳлаши амалга оширадиган ведомостларнинг икки тури мавжуд. Қабул қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни жамғариш учун хизмат қиладиган жамғарувчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириладиган муомалалар ҳақидаги маълумотларни доима олиш учун мўлжалланган гуруҳловчи ҳужжатлар. Жамғарувчи ведомостлар секин - аста ҳужжатларнинг бухгалтерияга келиб тушишига қараб тўлдирилади, гурухловчи ҳужжатлар эса ҳар гал алоҳида, ҳужжатлардан у ёки бу белгисига қараб туриб олинган маълумотларни гуруҳлаш йўли билан тўлдирилади. Ҳозирги вақтда жамғарувчи ва гуруҳловчи функцияларни умумий ведомостларда бирлаштириш ҳаракатлари кузатилмоқда. Шу мақсадда ҳужжатлардаги маълумотлар уларнинг жамғарилаётган жараёнида гурухланмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳисобни соддалаштириш мақсадида жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостларидаги суммалари кўпинча ҳам синтетик ҳамда бир вақтнинг ўзида муомалаларни акс эттиришнинг равшанлиги, унга ўлчагичларнинг (натурал, мехнат ва пулда ифодаланган) аниқ келтирилганлиги, ҳужжатни тузиш санасининг тўғри кўрсатилганлиги ҳам текширилади. Арифметик амаллар ва ҳисоблашни текшириш (арифметик текшириш) ҳужжатларини тўлдириш пайтида арифметик амалларнинг тўғри бажарилганлигини, миқдорини нархга кўпайтириш, якуний суммаларни топишда қўшиш амалини қўллаб текширишдан иборат. Ҳужжатлардаги қандайдир нотўғриликларни топган ҳисоб ходими уни тўғрилаш учун қайтариши ёки ушлаб қолиши керак. Тегишли тартибдаги рухсатсиз (муомалаларни амалга опшриш учун расмийлаштирилган), тўлдирилмаган реквизитлар билан, арифметик ҳолатларга эга ва бошқа шу каби (камчиликларга эга бўлган) ҳужжатлар қайтарилади. Бундай ҳужжатлар бухгалтерия томонидан фақат хатолари бартараф қилингандан кейингина қабул қилинади. Қонунга хилоф бўлган муомалаларнинг амалга оширилиши ҳақида гувоҳлик берувчи ёки қалбаки имзолар, рақамларнинг ўчири-лиши ва шу кабиларга эга бўлган ҳужжатлар ҳисоб учун асос бўла олмайди. Уларни юзага чиқарган камчиликларнинг моҳиятини аниқ-лаш ва айбдор шахсларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида тўхта-либ туриш лозим. Ҳужжатларни фақат текшириб бўлгандан ва уларнинг тўғри эканлигига ишонч хосил қилгандан кейингина тезкор ходимлардан қабул қилиб олиш мумкин. Ҳужжатларни қабул қилиш одатда реестр нусхасига топширилаётган ҳужжатлар рўйхатига имзо қўйиши билан расмийлашгирилади. Масалан, омбор мудири моддий бойликларнинг бир кунлик кирими ва чиқими тўғрисидаги барча ҳужжатларни тайёрлаётганда уларни бухгалтерияга жўнатиш учун тўлдирилган ҳамда илова қилиб юборилган реестрда тилхат олади, кассир касса кирим ва чиқим ҳужжатларини бухгалтерияга улар қайд қилинган касса дафтарларига имзо қўйдириб топширадилар. Текширилган ва бухгалтериядан қабул қилинган ҳужжатлар ҳисоб ишловидан ўтказилади. Бу ишлов уч босқичдан: нархлаш, гуруҳлаш ва таксировка (белгилаш)дан иборат. Ҳужжатларни нархлаш ёки таксировкалаш - бу ҳужжатларда кўрсатилган моддий бойликларни пул ўлчагичида баҳолашдир. Корхонанинг тезкор бўлинмаларидан келиб тушадиган кўпчи-лик ҳужжатлар пул ўлчагичларига эга бўлмайди. Уларга материаллар кирими ва чиқими, маҳсулотни омборга топширилиши, омбордан ҳаридорларга жўнатишга доир ва хоказо ҳужжатлар киради. Пулда нархлаш бухгалтерияда материаллар учун белгиланган нархлар рўйхати, маҳсулотга ҳақиқатда қилинган харажатлар ёки уларнинг режадаги нархлари асосида амалга оширилади. У одатда ҳужжатларни «нарх» ва «сумма» устунларида ёки бундай устунлар бўлмаган тақдирда, бўш жойлар олиш, иш ҳақи бўйича ҳисоб – ки-тоблар ва бошқаларни биладиган бухгалтерлар олиб боради. Бухгал-терия ёзувларига, унда корреспонденцияланувчи счётларни кўрсатган ҳолда бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари имзосини қўяди. Бунда улар бухгалтерия ҳисобининг миллий андозаси (21 - БҲМС) «Хўжа-лик юритувчи субъектларнинг молия - хўжалик фаолияти бухгалте-рия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»дан фойдаланади. Счётлар бўйича ёзувларнинг иккинчи марта қайтарилишининг олдини олиш мақсадида ҳужжатларда тегишли белгилар қўйилади. Бунинг учун ҳужжатларнинг босма иш қоғозининг ўзида ёки махсус қўйилган жойда қуйидаги ёзув келтирилади: «... рақамли ёзувга ... варақ илова келтирилган, сана, 200_й.». Ҳужжатлар контировка қилингандан кейин муомалалар синтетик ва таҳлилий счётларда (жорий бухгалтерия ҳисобида) акс эттирилади. Кейин ҳужжатлар архивга топширилади. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга кўра ҳужжатлар архивда сақланади. Бухгалтерия архиви махсус бинода ёки ёпиқ жавонларда ташкил этилади. Ҳужжатлар бухгалтерия архивига, корхонанинг бошқа таркибий тузилмаларига фақат бош (катта) бухгалтернинг рухсати билан берилиши мумкин. Исботловчи ҳужжатлар (шунингдек, бухгалтерия ҳисоби регистрларини ҳам) суд - тергов ва бошқа ташкилотларнинг талаби билан олиб қўйилиши шу органларнинг ёзма фармойиши асосида корхона раҳбарининг рухсати билангина амалга оширилиши мумкин. Маълум бир ҳисоб регистрига тегишли бўлган барча ҳужжат-ларни алоҳида папкаларга тикилган ҳолда биргаликда сақлаш мақсад-га мувофиқдир. Папка қоидага кўра, ҳужжатлар тегишли бўлган ой ва йил, синтетик счёт, ҳужжатлар рақами, уларнинг сони ва бошқа маълумотлар ёзиб қўйилади. Кўплаб ишлатиладиган исботловчи ҳужжатлар - касса ордерлари, материал талабномалари, иш нарядлари ва бошқалар ойнинг охирида бирлаштириб тикиб қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Молиявий ва бошқарув ҳисоби- жорий йил ҳужжатлари бухгалтерия архивида сақланади, чунки улар корхона ва унинг таркибий бўлинмалари устидан раҳбарлик қилиш, уларнинг фаолиятини бошқариш ҳамда ҳар хил турдаги маълумотлар тузиш учун керак бўлади. Йил бошида ўтган йилдаги ҳужжатлар бухгалтерия архивидан корхонанинг молиявий ва бошқарув архивига топширилади. У ерда улар амалдаги қоидалар билан белгиланган муддатда сақланади. Одатда бухгалтерия ҳужжатларини сақлашнинг муддатлари белгиланган: турли - туман ҳужжатларнинг корешоклари (ордерлар, накладнойлар, квитанциялар, чек дафтарлари ва шу кабилар) учун 1 йил, бўнак ҳисоботлар, уларга илова қилинган ҳужжатлар, счётлар, тўлов талабномалари, накладнойлар, қайдномалар ва бошқа товар - моддий бойликларга доир ҳужжатлар, ҳисоб - китоб ва тўлов ведомостлари учун 3 йил; касса ва банк ҳужжатлари таҳлилий қисмларда акс эттирилади. Натижада тегишли синтетик счётларда мустақил тартибда таҳлилий ҳисобни юритишга ҳожат қолмайди. Ҳозирги вақтда дастлабки ва йиғма ҳужжатлар, шу жумладан жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостларни ҳам ҳисоблаш, одатда, машиналаштириш йўли билан амалга оширмоқда. Замонавий тез ҳаракат қилувчи ҳисоблаш машиналари ёрдамида тузиладиган йиғма ҳужжатлар табуляграмма ва машинаграммалар деб номланади. Улар биринчи навбатда энг меҳнатталаб ҳисоб ишлари (иш ҳақини ҳисоблаш ва тақсимлаш, ишчиларнинг ишлаб чиқар-ган маҳсулотлари ва меҳнат сарфлари, ҳар хил моддий бойликларнинг келиб тушиши ва сарфланишини ҳисоблаб чиқиш ва бошқалар) бўйича тузилади. Кейинчалик ҳужжатлар контировкага юборилади. Ҳужжатларни контировка қилиш деганда мазкур муомала бўйича корреспонденцияланувчи счётларни кўрсатиш, яъни бухгалтерия ёзуви тушунилади. У ҳар хил усуллар билан юритилади. Ҳозирги вақтда бухгалтерия ёзуви асосан муомала (ёки муомалалар гуруҳи) расмийлаштирилган ҳужжатнинг босма иш қоғозида берилади. У ҳужжатнинг бўш жойига қўл билан ёзилади ёки муомала мазмуни, корреспонденцияланувчи счётларнинг рақами ва суммаларни акс эттириш учун устунларга эга бўлган махсус муҳр босилган жойга ёзилади. Баъзида фаолият даражаси унча катта бўлмаган майда корхоналарда бухгалтерия ёзуви ҳужжатнинг ўзида махсус ажратилган қисмида қилинади. Бундай қисмлар касса ордерлари, аванс ҳисоботлари ва бошқаларнинг намунавий босма иш қоғозларида мавжуддир. Ҳисоб техникасининг такомиллашиши ва ҳисобни максимал даражада соддалаштириш ҳамда қисқартиришга интилиши бухгалтерия ёзувлари тўғрисидаги кўрсатмалар ва йиғма ҳужжатларни яратишни бир жараёнда бирлаштиришга олиб келади. Бунга кўпчилик счётларда қайд қилинган муомалаларнинг суммаларини уларда ёзиш йўли билан юритиладиган жамғарувчи ведомостларда шу жараёнларни бир вақтнинг ўзида счётлар бўйича гуруҳлаш билан эришилади. Айнан шу билан жамғарувчи ведомостнинг тўлдирилиши тугагандан кейин бухгалтерия ёзуви автоматик тарзда тузилган бўлади, эндиликда эса фақат корреспонденцияланувчи счётларнинг суммаларини келтирувчи устунларнинг якунини ҳисоблаб чиқишгина қолади. Баъзи ҳолатларда бухгалтерия ёзувларини кўрсатиш учун бухгалтерия ёзувларини расмийлаштиришнинг махсус ҳужжатларидан - проводка ёки мемориал ордерлардан фойдаланилади. Корхона хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўғри маълумотларни олиш, бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигига, яъни счётлар корреспонденцияси расмийлаштирилаётган муомалаларнинг иқтисодий мазмунига ва счётлар ўртасидаги ўзаро боғланши бўйича белгиланган тартибга тўғри келишига боғлиқ. Шунинг учун бухгалтерия ёзувларини тузишга катта имконият берилади. Одатда бундай ишни ишлаб чиқаришнинг тегишли қийматликларини, ҳисобга олишлари учун 5 йил Бошқарув ҳисобининг ҳужжатлари раҳбарнинг ихтиёри билан белгиланган муддатгача сақланади. Корхонада ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш даражаси ҳисобни марказлаштириш ва автоматлаштиришнинг ташкилий шаклларига боғлиқ бўлади. Ҳужжатларнинг айланишини рационал тузиш ҳам катта аҳамиятга эга ва у ҳужжатларнинг барча ишлов жойларидан тезроқ ўтиши билан таъминланади. Шу билан бирга ҳужжат-ларнинг керак бўлмаган жойларда ўтмаслиги ва иложи борича ўтган жойларига яна қайтиб келмаслиги (ортиқ йўлни беҳуда босмаслиги)га эришишга ҳаракат қилиши керак. Буларнинг ҳаммаси корхонада ҳужжатлардан яхшироқ фойдаланишни таъминлайди. Адабиётлар рўйхати: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент 2003 й. 2. И.А.Каримов “Ўзбекистон ХХI-аср бўсағасида хавфсиз- ликка таҳдид барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” – Т.: Ўзбекистон, 1997 й. 3. И.А.Каримов “Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллан- тиришнинг асосий йўналишлари ”. –Т.: Ўзбекистон, 2002 й. 4. Каримов И.А. “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир”. –Т.: Ўзбекистон, 2005 й. 5. Каримов И.А. «Янгича ҳаётни эскича қараш ва ёндашувлар билан қуриб бўлмайди». Халқ сўзи газетаси. 17 февраль 2005 й. 6. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси. Т.; 2004 й. 7. Холбеков Д. Бухгалтерлик - фахрли касб. Иқтисод ва сиёсат, 1996й, №8 48 бет. 8. Дўстмуротов Р. Асосий воситалар аудитини ташкил этиш, Иқтисод ва ҳисобот. 1998 й №7 58 бет. 9. Қаюмов У.К. Суд бухгалтерияси экспертизаси Т. 1993 й. 10. Қаюмов X. Суд бухгалтерияси экспертизаси назарий асослари. Т.1992й. 11. Махбубов М.М. Жумамуратов.Ш. Дастлабки терговда ҳужжатли ревизия ва суд бухгалтерияси экспертизаси. Ўқув қўлланма. Т. 1989й . 12. Ортиқов А.А. Иқтисодий-ҳуқуқий атамаларнинг изоҳли луғати, Т. 1996й. 13. Останакулов. М. Бухгалтерия ҳисоби назарияси . Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. Т.1993й. 14. Рахмонов К. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш. Иқтисод ва ҳисобот. 1998.№5 18 бет. 15 . www.ziyonet.uz