logo

Ушлаб турилганларни қамоққа олинганларни сақлаш жойларида жиноий жазоларни ва жиноят ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

189.5 KB
Ушлаб турилганларни қамоққа олинганларни сақлаш жойларида жиноий жазоларни ва жиноят ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш Режа: 1. Ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят – ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат бўйича ишларни ташкил этиш. 2. Жиноий жазоларни ижро этишда қонунларга риоя этплиши, устидан назорат соҳасида: 3. Ушлаб турилганларни сақлаш жойлари раҳбариятлари томонидан қонунларни ижро этиш прокурор назоратининг хусусиятлари. Ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят – ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат бўйича ишларни ташкил этиш. "Прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 4-моддасида прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири қилиб ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноий-ҳуқуқий таъсирининг бошқа соҳаларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назорат ни амалга оширишдан иборат. Вақтинча ушлаб туриш хоналари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида гумон қилинувчи, айбланувчи, маҳбус ва маҳкумаларнинг сақланиши қонунийлиги, белгиланган муддатларга риоя этилиши, уларга нисбатан қўлланилган интизомий жазоларнинг қонунга мувофиқлиги, жазо ўташ тартиби ва шароитларини белгиловчи қонун талабларининг бажарилиши прокурорнинг доимий назоратидадир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 25 апрелдаги сессиясида янги Жиноят ижроия кодекси қабул қилинди. Ушбу Кодекс халқаро ҳуқуқнинг маҳкумларни қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний ёки камситувчи муомала турларидан ҳимоя қилишни кўзда тутган ўта муҳим нормаларини ўз ичига олган ва қонунийлик, адолат, инсонпарварлик, демократизм, жазони ижро этишда дифференциациялаш ва индивидуаллаштиришга риоя қилиш, мажбурлов воситаларини оқилона қўллаш ҳамда маҳкумларнинг қонунга итоаткор ҳулқ атворини рағбатлантириш принципларига асосланган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 2004 йил 12 апрел 5-сон буйруғи қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назоратни янада такомиллаштириш тўғрисида” 2004 йил 11 май 24 сон буйруғи қабул қилинган. Ушбу буйруқ талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси (бундан кейин матнда бошқарма деб юритилади), қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, туман-шаҳар прокурорлари ва махсус прокурорлар ҳамкорликда: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг 5-моддасида назарда тутилган фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари, жиноят ишлари бўйича суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг мулкий ундиришга тегишли қисми ва шу моддада санаб ўтилган, ижро этилиши лозим бўлган суд ва бошқа органларнинг ҳужжатлари, ижро иши юритиш билан боғлиқ бўлган суд ҳужжатлари, ажрим ҳамда қарорларнинг ижро қилинишида қонунларга риоя этилиши устидан; фуқароларни қамоқда сақланишида қонунийликни таъминловчи, жиноий жазоларнинг ижросини тартибга солувчи қонунчиликни аниқ ва бир хилда қўлланиши устидан доимий ва самарали назорат ўрнатишлари лозимлиги қайд этилган. Жиноий жазоларни ижро этишда қонунларга риоя этплиши, устидан назорат соҳасида: Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида қонунийлик аҳволи, жазоларни ижро этиш қонунийлиги масалалари юзасидан қабул қилинган қарорларнинг асослилиги прокурорлар томонидан доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб борилсин, аниқланган қонунбузилишларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасида ўз вақтида тегишли чоралар кўрилиши лозимлиги; Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида маҳбус ва маҳкумларни сақлаб туришнинг қонунийлиги ва белгиланган муддатларга риоя этилиши, уларга нисбатан қўлланилган интизомий - жазоларнинг қонунийлиги, вояга етмаганлар ва аёлларнинг жазо ўташ тартиби ва шароитларини белгиловчи қонун талабларининг бажарилиши аҳволи ойида камида бир марта текшириб борилиши лозимлиги; Асоссиз равишда қамоқда сақланаётган шахслар зудлик билан озод этилиши; Аниқланган қонунбузарлик ҳолатларига барҳам бериб, айбдор мансабдор шахсларнинг тегишли жавобгарлиги ҳал қилинсин. Вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ҳамда уларнинг ўринбосарлари бундай текширишларда шахсан қатнашишлари лозимлиги кўрсатиб ўтилиши лозимлиги; Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли тергов ҳибсхонаси ва жазони ижро этиш муассасаларидаги қонунийлик ва жиноятчилик аҳволидан келиб чиққан ҳолда тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда режа асосида ялпи текширишлар ўтказилиши лозимлиги; Ушбу текширишларда маҳбус ҳамда маҳкумларнинг ҳуқуқлари эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижросини ўрга билан биргаликда, уларни иш билан таъминлаш, давлат мулкининг сақланиши, шунингдек, жиноий-ижроия тизимини мшшявий таъминлаш масалалари ва бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши аҳволига алоҳида эътибор қаратилиши кераклиги; Қонун билан белгиланган ваколатлар доирасида инсон ҳуқуқларига оид, маҳбус ва маҳкумларга нисбатан адолатли муносабатда бўлиш борасидаги қонунлар ва халқаро шартномаларнинг аниқ ва бир хилда қўлланишига эришиш таъминланиши лозимлиги;  Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш чоралари кўрилиши лозимлиги; Бошқарма ва жойлардаги прокурорлар ИИВ ва унинг тизимлари томонидан тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида маҳкум ва маҳбусларни сақлаш масалалари юзасидан чиқарилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг қонунийлиги устидан доимий назорат ўрнатилиши лозимлиги; Аниқланган қонунга хилоф буйруқ, фармойиш ва қарорларни бекор қилиш юзасидан ўз вақтида протест киритилиши лозимлиги таъкидланган. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида маҳбус ва маҳкумларни сақланишининг қонунийлига устидан назорат қуролли кучлар, миллий хавфсизлик ва божхона органларида қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширишга ваколатли прокурорлар зиммасига юклатилган. Шунингдек, Республика Ҳарбий прокурори ва жойлардаги ҳарбий прокурорлар маҳбус ва маҳкумларни қўриқловчи, уларни манзилга кузатиб бориш вазифаларини бажарувчи ички ишлар қўшинлари қисмларида қонунчиликка риоя қилинишини доимий текширишлари лозимлиги; Интизомий батальонлар ва гауптвахталарда ҳарбий хизматчиларнинг сақланиши қонунийлиги устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар. қонунбузилишининг ҳар қандай кўринишларига таъсирчан прокурорлик чораларини кўриб боришлари талаб этилади. Худди шундай, жазони ижро этиш муассасаларида ҳар ойда бир -марта маҳкумларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш йўлга қўйилсин, маҳбус ва маҳкумларнинг ариза ва шикоятлари кўриб чиқилишининг қонунийлиги устидан доимий назорат ўрнатилиши; қонунбузилишлар ҳақидаги хабарлар заруратга кўра жойига чиқиб текширилиши шартлиги; Прокурорлар ўз ваколатлари доирасида ҳар қандай кўринишдаги қонунбузилишларни аниқлаш ва дарҳол бартараф этиш, маҳбус ва маҳкумларни таҳқирловчи ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларни олдини олишга қаратилган чораларни кўришлари шартлиги; Ҳибсхоналар ва муассасалар ҳудудида содир этилган жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, оммавий тартибсизликлар, бўйсунмаслик, қуролли ҳужум, қамоқ ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочишлар, оғир оқибатларга олиб келувчи, муассасада ўрнатилган тартибни издан чиқарувчи ҳолатлар юзасидан Бош прокуратурага махсус хабарномалар юборилиши лозимлиги; Бу тоифадаги жиноят ишлари тергови устидан назорат Бош прокуратуранинг Суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда жойлардаги прокурорларга юклатилганлиги таъкидланган. Бундай жиноий ишларини судларда кўрилишида прокурорларнинг иштироки таъминланиб, натижалари ҳақида Бош прокуратурага батафсил ахборотлар тақдим этиб борилиши талаб этилган. Вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар муассасалардаги фавқулодда ҳодисалар юзасидан зудлик билан воқеа жойига чиқсинлар, вазиятни ўнглашнинг тезкор чораларини кўришлари лозимлиги; Фавқулодда ҳолатлар ва уларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган мансабдор шахсларга нисбатан ўтказилган хизмат текширувлари натижалари ҳамда қўзғатилган жиноят ишларининг судда кўрилиши натижалари ҳақида Бош прокуратурага ахборотлар юборилиши йўлга қўйилиши лозимлиги; Жазони ижро этиш муассасаларида қайта жиноятлар содир этилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозимлиги; Маҳкумларни муддатдан илгари шартли ва касаллиги туфайли, шунингдек, қонунда кўрсатилган бошқа ҳолатларда озод қилиш, ёпиқ турдаги муассасалардан манзил-колонияларига, бир режимли муассасадан бошқа режимли муассасага ўтказишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат таъминланиши лозимлиги;  Маҳкумларга нисбатан асоссиз равишда инсонпарварлик актлари, амнистия асосида озод қилиш ёки уларнп қўллашда рад этилиши ҳолатларини аниқлаб, йўл қўйилган қонунбузилишлар зудлик билан бартараф этилиши лозимлиги; Муассасалар маъмурияти томонидан маҳкумларни жазодан озод қилишга тайёрлаш, озод этилганларни ўз вақтида ишга, қариялар ва ногиронлар уйига жойлаштиришнинг қонунда белгиланган чоралари кўрйлганлиги текшириб борилиши лозимлиги; Доимий яшаш жойига қайтиб келган шахсларни ижтимоий кўникма марказлари томонидан ҳисобга олиниши ва уларга моддий ёрдам кўрсатилишининг қонунийлиги мунтазам равишда текшириб борилиши лозимлиги; Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган, шунингдек шартли ҳукм қилиш ҳамда мажбурий характердаги чекланишлар тарзидаги жазоларни ички ишлар органлари томонидан ижро этилиши устидан амалий назорат таъминланиши лозимлиги; Ўзекистон Республикаси ИИВ ҲООББ қошидаги жазони ижро этиш инспекциялари фаолиятида қонунларга риоя этилиши аҳволи юзасидан ҳар чоракда текширишлар ўтказилиши лозимлиги; Жазони ижро этиш амалиёти доимий равишда таҳлил қилиниб, тайёрланган умумлаштиришлардан фойдаланган ҳолда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш борасида ваколатли идораларга тақдимномалар киритилиши лозимлиги талаб этилган. прокурорлар томонидан жазони ўташ муассасаларидаги криминоген вазият чуқур таҳлил қилиниши керак. Маҳкамавий назоратни кучайтирилиши, муассаса раҳбарлари ва масъул ходимлари лоқайдликларга йўл қўймасликлари, маҳкумлар билан ғайриқонуний мулоқотга киришиш, кўз бўямачилик, жиноятларни яшириш каби хизмат манфаатларига зид ҳолатларни юзага келтирмасликлари, уларга нисбатан муросасизлик муҳити таъминланиши, тергов ҳибсхоналари ва жазо ўташ жойларига ман қилинган ашёлар, пул, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар олиб кириш ҳолатларини пайдо қилмаслик чораларини таъминлашлари лозим. Маҳбус ва маҳкумларни аҳлоқан тузатиш ва қайта тарбиялашни таъминловчи қонуний чораларни қўллаш лозим. Маҳкумларга тиббий ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунар ўргатиш ва уларни меҳнатга жалб қилиш. Уларни шартли равишда жазодан муддатидан илгари озод қилишда ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришда қонун талабларидан чекинишга йўл қўймаслик керак. Жиноят ижроия кодексида қайд қилиниб, маҳкумларга янгидан берилган қўшимча ҳуқуқлар таъминланиши лозим. Давлатимизнинг сиёсатидаги сезиларли ўзгаришлар қамоққа олинганларни сақлаш, жиноий жазоларни ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро қилишда қонунларнинг бажарилиши устидан прокурор назоратини жиддий яхшилашни, қонун ва давр талаблари даражасида ташкил этишни тақозо этади. Аҳлоқ тузатиш, қамоқ ва даволаб аҳлоқни тузатиш муассасалари раҳбариятлари томонидан қонунни амалга оширишларини назорат этиш прокурорлик фаолиятининг энг қийин томонларидан ҳисобланади. ИИ Вазирлиги пенитенциар муассасаларида олиб борувчи ижтимоий- руҳий танглик, ўз жазосини ўтаётган шахслар моддий-яшаш ва санитар- тиббий таъминотнинг ёмонлашуви, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясида айтилган инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолатларига умуман йўл қўйилмаслигига эришиш лозим. Аҳлоқ тузатиш муассасалари ишчилари томонидан ҳукм этилганларга нисбатан зўравонлик ва қўполлик, улар билан тақиқланган алоқаларга кириш ҳолатлари юз бермаслиги керак. Прокурорлар аҳлоқ тузатиш ва умумий, қаттиқ, маҳсус тартибли колонияларининг ҳамда турмани текшириш вақтида диққатни асосан инсон қадрини поймол қилувчи, ҳукм этилганларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, жарима изоляторларига асоссиз маҳкум этиш, инсоний шарт-шароитларни таъминлаш ҳақидаги далилларга қаратиш керак. Жиноий жазоларни ижро этиш муассасалари ходимлари томонидан муассасаларда содир бўлиши мумкин бўлган энг аҳамиятли қонунбузарликларга алоҳида эътибор берилиши лозим. Назорат вақтида прокурорларнинг биринчи навбатдаги ҳаракатлари айнан мана шуларни илғаб олиш ва уларга барҳам беришга йўналтирилган бўлиши керак. Аммо текширув воситаси сифатидаги саволлар кўлами кенг. Текширишлар комплекс хусусиятга эга режали бўлиши мумкин. Бунда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг барча томонлари ҳисобга олинмоғи лозим. Яна мақсадли, яъни фақат алоҳида савол ва масалаларни ўз ичига олган бўлса, мақсада мувофиқдир. Жазони ижро этиш муассасаларида қонунга риоя қилишни текшириш бўйича методик тавсияларга биноан текшириш амалга ошириш оптимал бўлмоғи керак. Қонунийликни бузилиши ҳақида хавфли сигнал келиб қолганда, фавқулодда ҳолат ҳодисаларида муддат келишини кутмай, прокурор текширув ўтказмоғи лозим. Прокурор томонидан ўтказиладиган текширув бу муассасаларда ҳукм этилганларни сақлаш қонунийлиги, жазони ўташ тартиби қонун талабларига мослиги, раҳбарият томонидан ҳукм этилганлар ҳуқуқига риоя этиш, улар билан тарбия ишларини ўтказиш, уларга нисбатан мукофот ва жарима чораларини қўллаш, уларнинг шикоятларини, ариза ва таклифларини кўриб чиқиш ва ечишга тегишли бўлади. Прокурор, авваламбор, ҳар бир ҳукм этилганнинг шахсий ҳужжатлари ичида уни жазони ижро этиш муассасасида сақланишини юридик асословчи қонуний кучга кирган ҳукм ёки суд қарори борлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Прокурор ҳукмнинг қонунга мос эканлиги нуқтаи назаридан эмас, балки суд билан белгиланган жазонинг аҳлоқ тузатиш муассасаси кўринишига мос эканлиги нуқтаи назаридан; қарорда бўлган бошқа қисмларни амалги ошириш (масалан, гиёҳвандларга нисбатан мажбурий даволанишдан фойдаланиш ҳақида) учун ҳукмнома билан танишади. Прокурор, агарда, суд қарори ноқонунийлигини аниқлаб олган ҳолларда, методик тавсияларга биноан, у суддан жиноий ишни талаб қилиш ва бу бўйича ўз протестини келтириш ҳақида тегишли прокурор олдида масала қўйиши лозим. Прокурор ҳукм этилганларни алоҳида сақлаш ҳақидаги қонун талабларига риоя қилинаётганлигини текширади; эркак ва аёл, ёши катталар ва вояга етмаганлар; биринчи бор ҳукм этилганларни кўп марта қамоқ жазосини ўтаган шахслардан; бошқа ҳукм этилганлардан яқин ҳолда сақланаётганлиги; умрининг охиригача озодликдан маҳрум этилганлар; Бир хил кўринишдаги муассасада ҳукм этилган шахсларни сақлаш шароитларини ўзгартириш ҳақидаги қарорнинг қонунийлик ва асослилигига прокурор ўз диққатини қаратиши керак. Ҳукм этилган шахсларни бир колониядан ўша турдаги бошқасига ёки бир қамоқхонадан ўша турдагисига ўтказиш устидан назоратни ҳам кучайтириш лозим. Озодликдан маҳрум этилган ҳолда ўз жазосини ўтаётган шахсларга қонун томонидан қаралган жазони ижро этиш муассасалари чегарасидан қисқа муддатги ёки узоқ муддатга чиқиш, конвойсиз ёки ҳамроҳсиз юриш имкони берилиши мумкин. Аҳлоқ тузатиш муассасаларида ўз сақланиш шароитларини яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қила оладиган шахслар категориясига нисбатан бу турдаги қарорларни қабул қилиш ёки тақиқлаш қонунийлигини текшириш прокурор мажбуриятига киради Прокурор озодликдан маҳрум этилганларнинг моддий-яшаш; тиббий- санитар таъминланганлиги нормаларига раҳбарият риоя қилаётганлигини ҳам текширади. Меҳнат уларнинг тузалиши ва қайта тарбияланиши жараёнининг асосидир. Меҳнат ҳуқуқи бир вақтнинг ўзида улар учун мажбурият ҳамдир, агарда унга ўз кучига мос иш бериш имконияти бўлса. Прокуратура жиноий жазоларни ижро этувчи муассасалар раҳбарияти маҳкум этилганларнинг жинси, ёши, меҳнатга лаёқатлилиги, соғлиғининг аҳволи, иложи борича, мутахасислигидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга жалб қилинишини таъминлашни, маҳкум этилганлар иш куни давомийлигига риоя қилинишини, байрам кунлари ишдан озод қилиш тартибини, иш ҳақи тартибига риоя қилинишига, иш ҳақидан олиб қолиш қонунийлигини, иш ҳақисиз меҳнатга жалб қилинишини назорат қилади.. Озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазони амалга оширувчи муассаса фаолиятининг ўзига хос томони жазони ўташ бўйича ўрнатилган тартибини бузувчи шахсларга нисбатан жиноят-ижроия қонунчилигида кўрсатиб ўтилган интизомий жазолаш йўлларини қўллаш кераклиги билан ҳам боғлиқдир. Шунинг учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида қонунларнинг бажарилишини назорат қилаётган пайтда прокурор ўз диққатини жазолашнинг ўша ёки бошқа йўлларидан фойдаланиш қонунийлигига қаратиши керак, яъни асос борлигига, жазонинг қилинган хатога мослигига, тартибга риоя қилинишига эътибор қаратмоғи лозим. Озодликдан маҳрум этилган шахслар ҳуқуқ ва мажбуриятларига амал қилиш назорати муассаса раҳбари томонидан маҳкум этилганларни шартли равишда муддатидан илгари озод этиш ёки жазонинг енгилроғи билан алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини қонунийлигини текшириш каби прокурор фаолиятини ўз ичига олади. Суд қарорлари тегишли юридик аҳамиятга эга бўлса ҳам, муассаса раҳбари томонидан қилинган тасаввурларнинг асосланганлигини прокурор текширмаслиги керак дегани эмас. Бундан ташқари, касаллиги туфайли шартли равишда муддатидан илгари озодликка чиқишга ва енгил жазо билан алмаштирилишига асослари бўлган шахслар жиноий жазоларни ижро этиш муассасалари раҳбарлари фаолсизлиги ва ноҳақ қарорлари туфайли бундай имкониятдан маҳрум бўлмасликларини прокурор кузатиб бориши лозим. Текширув натижаларига кўра , прокурор баённома (маълумотнома) тузади. Бу ҳужжатда ЖИЭМ (жазони ижро этиш муассасаси) раҳбарияти томонидан қонунийликка амал қилинганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилади . Аниқланган ҳуқуқий нормаларнинг бузилиши тўлиқлигича акс эттирилади, қонун бузилишига имкон туғдирган сабаб ва шароитлар кўрсатилади, уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар киритилади. Текширув натижаларини амалги ошириш чораларини прокурор қонун талабларининг бузилиш характери ва тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда аниқлайди. Суд билан белгиланган мажбурлаш характеридаги чораларни қўлловчи жиноий-ижро этувчи инспекциялар ва муассасалар фаолиятида қонунларга амал қилишда прокурор назоратининг хусусиятлари: жиноят жазоларни ижро этувчи инспекциялар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг мустақил тузулмавий бўлинмаси ва туман (шаҳар) прокурорлари назорати остида ҳисобланади. Жиноий жазоларни ижро этувчи инспекцияларнинг асосий вазифаси - кўплаб жиноий ишлар бўйича суд томонидан белгиланган аҳлоқ тузатиш ишлари кўринишидаги жазони ижро этиш. Жиноий жазоларни ижро этиш инспекциялари томонидан қонун талабларининг қуйидаги масалаларига амал қилишларини прокурор текшируви назоратнинг моҳиятини касб этади: а) суд қарори билан ҳукм нусхаси (формал) инспекцияга келган кундан 15 кундан кеч бўлмаган вақт ичида ҳукм этилганлар жазони ўташ учун тузатув ишларига жалб қилинганлиги; б) ҳукм этилганлар ҳисоби олиб борилаётганлиги; в) жазо ўташ тартиби ва шартлари уларга тушунтирилаётганлиги; г) ҳукм этилганлар томонидан жазо ўташ шартларига амал қилинаётганлиги ва улар ишлаётган ташкилот раҳбарияти томонидан ҳукм талаблари бажарилаётганлигини текшириш; д) улар билан тарбиявий ишар ўтказилаётганлиги; е) уларнинг ҳулқ-атворлари текширилаётганлиги ва ишга ўрнашишга уларни йўналтирилаётганлиги; ж) иш ҳақидан ушлаб қолиш ва ушлаб қолинган миқдорларни улар ишлаётган ташкилот бухгалтерияси томонидан бюджетга ўтказилиш текширувини амалга оширилаётганлиги; Аҳлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилганларнинг шахсий ҳужжатларида тақиқлар бўлганда (масалан, куннинг маълум вақтларида уйда бўлмаслик тақиқи, туман ёки шаҳарнинг маълум жойларида бўлмаслик, дам олиш кунларида турар жойини тарк этиш, шу билан бирга меҳнат таътили мобайнида) ёки ойида икки мартагача инспекцияга рўйхатдан ўтиш учун келиш мажбурияти юклатилганда, прокурор бу қарорларнинг қонунийлигини текширади. Яна , прокурор шуни текширадики, маҳкум этилганга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишларини ўташдан бош тортганлиги туфайли жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ёзма огоҳлантириш қўлланилганлигига асослар борлигини. Бир қаторда инспекция раҳбарияти томонидан ўз хоҳиши билан ишдан бўшашга розилик ёки илтимосни инкор этишнинг, маҳкум этилганнинг вақтидан олдин озодликка чиқиш (ёки инкор этиш) та қдимнома ларининг қонунийлигини ҳам прокурор текширади. Прокурор маълум лавозим эгаллаб туриш ёки маълум фаолият билан шуғуланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш кўринишидаги жазонинг амалга оширилаётганлигини назорат қилар экан, у қуйидагиларни аниқлаштиради:  гап бораётган маҳкум этилганлар жиноий-ижро этувчи инспекциялар томонидан ҳисобга олинаётганлиги;  маълум лавозимни эгаллаш ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳақидаги суд қарори билан аниқланган тақиқларга амал қилинишини текшираётганлигини;  маҳкум этилганлар ишлаётган ташкилотлар раҳбарияти қарор талабларини ижро этишларини текшираётганлигини;  инспекция томонидан маҳкум этилганларга нисбатан тарбия ишларини ташкил этаётганларини. Прокурор яна суд қарори нусхалари ҳарбий комиссарияти ёки ҳарбий хизматга чақирилган ва хизматни ўтаётган жойларига жазони ўташни давом эттириш учун етказилганлигини текширади Жиноий-ижро этиш инспекциялари қонунийликка амал қилиш фаолиятини текширишда прокурор рўйхатда шартли маҳкум этилганлар ва аёллар ҳамда уларга нисбатан жазо ўташ мажбурияти узоқлаштирилганлигини аниқлаштиради. Улар рўйхатда бўлганда прокурор шартли маҳкум этилганлар ҳатти- ҳаракати ва суд билан юклатилган мажбуриятларга амал қилаётганлигини текшираётган бошқа ички ишлар органлари фаолиятини, шартли маҳкум этишни бекор қилиш ҳақида огоҳлантиришлар бўлганлигини, уларни ҳарбий чақириқ ҳолларида ҳатти-ҳаракатларни текшириши учун суд қарорлари нусхалари ҳарбий коммисариятга етказилганлигини аниқлаштиради. Жиноий ижро этиш инспекциялари рўйхатида вақтинча жазони ўташдан озод қилинган маҳкум этилган аёллар бўлса, прокурор уларнинг ўз вақтида рўйхатга киришларини, икки ҳафта ичида келмаганларнинг қидирувини амалги ошириш чораларини ёки яширинаётган аёллар қидирув чораларини текширади. Махсус давлат органлари, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ маҳсус белгиланган муассасалар фаолияти қонунийлигини назорат этиш хусусиятлари шундаки, прокурор маҳкум этилганларнинг ҳақ-ҳуқуқларига поймол этилмаётганлигини, вояга етмаганларга нисбатан жазо чоралари қандай муддатда белгиланганлигини текширади. Бундан ташқари, прокурор вояга етмаган ҳолда жиноят содир этган шахсларни жазосини ижро этувчи орган томонидан вояга етмаганларга нисбатан тарбиявий таъсирга эга мажбурлаш чоралари қўлланилиши текширилаётганлигини аниқлайди.  Ушлаб турилган ларни сақлаш жойлари раҳбариятлари томонидан қонунларни ижро этиш прокурор назоратининг хусусиятлари .(ВУТХда) Шубҳа уйғотувчи ва айбланувчиларни вақтинча сақлаш изоляторлари раҳбариятининг қонунларни ижро этилишининг назорат қилувчи прокурорнинг асосий вазифаси ноқонуний тутилганларни озод этишдадир. Вақтинча Ушлаб Туриш Хибсхонаси (ВУТХ, рус тилида ИВС) бошлиқлари ёки жавобгар навбатчилар, оператив ишчилар, милиция навбатчи инспекторлари томонидан келтирилган фуқароларни баённома тузмасдан ва прокурорни огоҳлантирмасдан қабул қилиб, уларни жойлаштириши (қамаб қўйиши ҳолатларини назардан четда қолдирмаслик керак. ВУТХ га келган шахслар албатта, ҳисоб дафтарларига киритилиши лозим. Бунинг учун прокурор (унинг ўринбосари, ёрдамчиси) ВУТХ камераларида кириб, у ерда бўлган шахсларни сўроқ қилади, уларнинг ВУТХда сақланишлари учун асос бўладиган ҳужжатлар борлигини текширади. Жиноят содир этганликда шубҳаланувчи процессуал протокол тузилмасдан ВУТХга қамалган бўлса, бу фақат шубҳалар уйғотганда, фуқаронинг ноқонуний сақланишини очиш учун қўлланилади. Маст ҳолда ёки кичик безорилик содир қилганлик ҳақидаги низоланган актлар билан ушланган, жиноят содир этганлигидан шубҳаланган ҳодисалар ҳам учрайди. Прокурор бу ҳужжатларнинг тўғрилигини ва бу ҳужжатлар орқасида ноқонуний сақлаш фактлари яширинмаётганлигини текшириши лозим. Бунга маъмурий жазо қўлланилган шахслар томонидан келган шикоятлар, қилинган жиноятлар ҳақида улардан тушунтириш олиш ҳаракати, терговчилар томонидан чақирилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатма бўла олади. Поркурор ВУТХда ноқонуний сақланаётган шахсларни ўз қарори билан озод этиб, масъул шахсларни жавобгарликка тортади. Прокурорнинг бошқа вазифаси - бу қонуний асосда ВУТХда сақланаётган шахсларнинг жазо муддатини текшириш. ЖПКнинг 221- моддасига асосан жиноят содир этишда гумон қилинувчи шахсни сақлаш 72 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак. ЖПКнинг 221,224-моддаси қоидалари асосида шубҳаланувчи ва айбланувчи шахслар ВУТХда 3 кундан ортиқ сақланмасликларини тасдиқлайди. Айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, суд орқали эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланган айбланувчилар ВУТХдан тергов изоляторига ўтказиладилар. Ҳибсга олинган ёки айбланувчи ВУТХда 10 кун муддатдан ошиқ сақланса, прокурор уни тергов изоляторидан жўнатиш ҳақида кўрсатма беради. Прокурор ВУТХда бўлар экан, қонун томонидан кўрсатилган гумон қилинувчи ва айбланувчилар ҳуқуқи маъмурият томонидан бузилмаётганлиги ва тегишли қонун ва қоидаларга амал қилинаётганлигини текширади. (ҳимоячиси билан учрашиш ҳуқуқи, қариндошларни қабул қилиш, бир соатдан кам бўлмаган вақт мобайнида айланиши, шахсий хавфсизлик, хат ёзиш ҳуқуқи ва бошқалар). Прокурор мажбуриятига ВУТХда яшаш шароитларининг қонун билан белгиланган шароитларга мослигини текшириш киради (ётиш жойи, ҳар бир гумон қилинувчи ва айбланувчида чойшаб(постельное бельё) борлиги ва бошқалар). Прокурорлар ойида бир марта тергов изоляторларини текширишга мажбурдирлар. Бу асосан қонунийликни ва асослиликни таъминлаш мақсадида ўтказилади. Текширувларни соҳа бошқармалари ва бўлимлари билан биргаликда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг соҳавий буйруғи, прокурорлар ва уларнинг ўринбосарларини тергов изоляторларида қонунийликка амал қилинишини текширишда иштирок этишларига мажбур этади. Прокуратура раҳбарларининг текширувларидаги бевосита иштироклари нафақат тергов изоляторлари маъмуриятларининг қонунийликка амал қилишларини, қонун бузилишини бартараф этилишини таъминлайди, балки камчилик чиққан ҳолатларда барча келиб чиқувчи қарорларнинг бўйсунган прокурор томонидан амалги оширилаётган назорат даражасини баҳолаш имконини ҳам беради. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи, кўрсатма ва Низомлари билан ҳам соҳа бўйича назоратни етарли даражад а амалга ошир иб, уларнинг эътиборлари:  Гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг сақланиш қонунийлигига;  маъмурият мажбуриятларини белгиловчи нормаларга амал қилинишига;  шубҳаланувчи ва айбланувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларига;  уларни меҳнатга жалб этилишига;  уларга нисбатан мукофот ва жазо чораларини қўллаш қонунийлигига, ҳибсга олинганларнинг шикоятлари, аризаларини ва таклифларини кўриб чиқиш ва ечишга қаратилган бўлиши керак. Жиноий-процессуал қонунчилик талаби бўйича, айбланувчиларни тергов изоляторига қабул қилиш учун қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги суднинг ажрими асос бўлувчи ҳужжат ҳисобланади. Назорат вақтида прокурор тергов изоляторлари ҳужжатлари ичида айбланувчининг ҳибсда сақланиш муддатини чўзиш ҳақида хабар борлигини, айбланувчиларга нисбатан қонун билан белгиланган ёки прокурор томонидан муддатнинг битганлигини аниқлаши лозим. Айбланувчиларни ҳибсда сақлаш муддатини узайтириш ҳам прокурорнинг илтимосномасига асосан суд томонидан амалга оширилади. Эқтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш муддатини узайтирилган шахсларнинг сақланишининг қонунийлигини назорат этувчи прокурор муддат ЖПК нормаларига мос равишда узайтирилганлигига амин бўлиши керак. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш муддатини прокурор томонидан узайтирилиши мумкин эмас, ушбу қарорни қабул қилиш прокурорнинг ваколатига кирмайди, айбланувчи қамоқда ноқонуний сақланаётганлигини билдиради.Эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш муддатини узайтириш ҳам суднинг ваколатига тааллуқлидир. Қамоқда сақлаш муддати узайтирилиши лозим бўлса, прокурор ўзининг асослантирилган илтимосномаси билан судга мурожаат қилади. Суд илтимосномани айбланувчи, унинг ҳимоячиси иштирокида кўриб чиқади. «Айбланувчиларни ҳибсда сақлаш ва дастлабки тергов муддатларини узайтиришда қонунларни ижро этишнинг прокурор назоратини ташкил этиш кўрсатмаларига мос равишда терговчилар ҳар бир айбланувчига нисбатан қамоқда сақланиш муддати чўзилганлиги ҳақида тергов изоляторлари маъмуриятларига дарҳол хабар етказмоқлари керак. Уч ойдан кўпроқ муддатга чўзиш ҳақидаги хабарни етказиш мажбурияти прокуратура бошқармалари (бўлим), ҳарбий, транспорт ва бошқа (вилоят даражасидаги) прокуратуралар зиммасига қўйилган. Бу хабарларнинг келганлиги ҳибсга олинганларнинг шахсий ҳужжатларидан текширилади. Қамоқда сақлаш ҳақидаги қонун талаби тергов изолятлари бошлиқларини айбланувчининг сақлаш муддати тугагач ва сақлаш муддати чўзилганлиги ҳақида хабар келмагач ўз қарорлари билан озодликка чиқаришларини мажбурлайди. Тергов изолятори бошлиғи бошида ҳибс муддати тугамасдан 24 соат олдин бу ҳақда тегишли орган ёки масъул шахсларга ва прокурорга хабар етказиши лозим. Назорат вақтида диққатни, асосан, бу талаблар тергов изолятори маъмурияти томонидан қандай бажарилаётганлигига қаратилмоғи лозим. Прокурор тергов изоляторига тегишли суд қарори, дастлабки тергов органи ва прокурор қарори ёки жиноятни олдини олиш сифатида ҳибс муддати узайтирилмаган ҳолда тугаганлиги ҳақида маълумот келганда айбланувчилар ўз вақтида озодликка чиқаётганликларини текширади. Гумондорлар, айбланувчилар, биринчи инстанция суди билан маҳкум этилганлар ва кассацион равишда ишларини қайта кўрилиши натижаларини кутувчилардан ташқари тергов изоляторларида маълум, одатда қисқа муддатга маҳкум этилганлар сақланади.( буларга нисбатан ҳукм қонуний кучга кирган). Тергов изоляторлари хўжалик ишларини қилиш учун қолдирилган озодликдан маҳрум этилганлар, шу билан бирга қамоқхона ва колониялардан терговчилар қарори билан тергов ишларини амалга ошириш учун этап қилинган шахслар устидан назоратни эътибордан четда қолдирмаслик керак. Биринчи категория шахсларига нисбатан прокурор назорати мажбурияти, юқорида қайд этилган шахсларга - биринчи бор маҳкум этилганлар, муддати 3 йилдан ошмайдиган, умумий режим колониясида жазони ўтовчи шахснинг ва ўз аризаси борлигида уни тергов изоляторида хўжалик ишларини қилиш учун қолдириш имконияти борлиги аниқланиши керак. Иккинчи категория шахсларига нисбатан прокурор:  этап қи лиш ҳақида қарор борлигини;  маҳкум этилганни қайси муддатда тергов изоляторида сақлаш тўғрисида рухсатни текширади. Агар бу муддат туг а ган бўлса, маҳкум этилган ўз жойига қайтарилиш лозим. Тергов изоляторларида ноқонуний сақлаш ҳоллари камдан-кам учрайди ва бу, асосан, айбланувчининг қамоқда сақланиш муддати узайтирилганлиги ҳақидаги маълумотнинг етиб келмаганлиги билан боғлиқ. Прокурор тергов изолятори маъмурияти томонидан қамоқда сақланаётган шахслар ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида маълумот олиш ҳуқуқи таъминланганлиги, эҳтиёт чораси сифати қамоқда бўлиш тартиби, дисциплинар талаблар, таклиф, ариза ва шикоят бериш тартиблари ҳақидаги маълумот билан таъминланганликларини текширади:  Камераларни айланиб чиқиш вақтида прокурор маҳкама норматив актлари билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар матни бўлишига ишонч ҳосил қилиш лозим.  Агарда бу матнлар бўлмаса, прокурор камерадаги гумондор ва айбланувчилардан уларга тергов изолятори маъмурияти томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги ҳақида сўрайди.  Бундан ташқари, прокурор қонун билан белгиланган аниқ ҳуқуқларга риоя қилмаслик ҳақида шикоят борлигини аниқлаштиради.  Прокурор гумондор ва айбланувчиларга нисбатан бошқа озодликдан маҳрум этилган шахслар томонидан уларнинг шахсий хавфсизлигига, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид туғилганда тергов изоляторида сақлаш жойлари маъмурияти буларни таъминлашини кузатиб бориши керак.  Прокурор гумондор ва айбланувчиларга нисбатан бошқа озодликдан маҳрум этилган шахслар томонидан уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид туғилганда, қамоқда сақлаш жойлари маъмурияти гумондор ва айбланувчиларнинг шахсий хавфсизлигини таъминланишини кузатиши лозим.  Шахсий ҳужжатлардаги бошқа камерага кўчириш аризалари билан текшириш мақсадга мувофиқ ва бу камерадошлари тақиқидан қочиш илинжидан келиб чиқмаганлигини аниқлаш;  тергов изоляторида ўлим ҳолатлари факт (далил)лари бўйича текширув материаллари билан танишиш;  тан жароҳати билан келганларга ёрдам кўрсатиш бўйича тиббий қисм ҳужжатлари билан танишиш мақсадга мувофиқдир. Маъмурият томонидан қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларига амал қилиш ва шахсий хавфсизликларини таъминлаш бўйича маълумотни прокурор гумондор ва айбланувчиларнинг ҳаёт ва соғлиқларига суиқасд қилишлари билан боғлиқ жиноятлар бўйича жиноий иш қўзғатишга рад этилган материаллардан ҳам олиши мумкин. Тергов изоляторлари бошлиқлари дастлабки тергов органи сифатида кам ҳолларда жиноий иш қўзғатади, чунки миқдор жиҳатдан, ҳолатлар сонининг ошиб бориши юқори бошқарма органлари томонидан бундай муассасалар фаолиятига манфий баҳо берилиши мумкин. Жиноий иш қўзғатишда рад ҳақидаги материаллар прокурорга нафақат жиноий иш қўзғатишдаги ноқонуний ва асоссиз қарорларни аниқлаб, бекор қилиш имконини беради, балки бир вақтнинг ўзида гумондор ва айбланувчиларнинг шахсий хавфсизлиги ҳуқуқлари маъмурият томонидан қандай бажарилаётганлиги ҳақида маълумот олиш имконини ҳам беради. Тергов изоляторини кўриш вақтида прокурор қамоқда сақланаётган шахсларнинг бошқа ҳуқуқларига маъмурият томонидан амал қилинаётганлигини ҳам текширади: Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган гумондор ва айбланувчи шахслар қонунга мувофиқ алоҳида ҳимоячиси билан чекланмаган миқдорда ва вақт мобайнида учрашиш ҳуқуқига эга. Кўрсатилган субъектларга қариндошлари ва бошқа шахслар билан терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими ёки маҳсус руҳсатномаси билан бир соат давомида учрашишга рухсат этилиши мумкин. Гумондор ва айбланувчининг қариндошлари ва бошқа шахслар билан хат ёзиб ва хат олиш ҳуқуқининг қандай таъминланаётганлигига диққатни қаратмоғи лозим. Назорат амалга оширилаётгандан эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётган шахслар таклиф, ариза ва шикоятлари маъмурият томонидан ўз вақтида кўриб чиқилаётганлиги ҳолатига ҳам қаратилмоғи лозим. Бошқа давлат органларига, ижтимоий уюшмаларга ва ҳимоячига жўнатиладиган таклиф, ариза ва шикоятлар маъмурият томонидан қараб чиқилиши керак ва берилган вақтдан ҳисобланиб, дарҳол адресат манзилига юборилмоғи керак. Прокурор гумондорлар ва айбланувчилар таклиф, ариза ва шикоят учун мурожаат қилганликлари учун уларни исталган кўринишдаги тақиқлаш ва шу билан бирга уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳодисалар бўлмаганлиги билан қизиқиши лозим. Гумондор ва айбланувчиларнинг бепул озиқ-овқат, моддий яшаш ва тиббий-санитар таъминотларини олишини айтиб ўтсада, прокурор назорати бўйича бу соҳа юзасидан қонун талаблари маъмурият томонидан бажарилишини талаб қилинмоғи керак. Прокурорнинг асосий диққати ҳибсда бўлган ҳомиладор аёллар ёки олдида вояга етмаган, уч ёшгача бўлган болали аёллар шароитини яхшилашга боғлиқ қонун талабларини маъмурият томонидан бажарилаётганлигига қаратилиши керак. Санаб ўтилган ҳуқуқларга риоя қилиш, асосан моддий-яшаш шартлари билан боғлиқ ҳуқуқларни маъмурият томонидан амалга оширилиши тергов изоляторларининг давомий етарсизлиги туфайли Тергов изоляторларидаги қонунийликка амал қилиш натижалари, жазони ижро этиш муассасалари текшируви кабилар тегишли тартибда, расмийлаштирилади. Жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат прокуратураси ИИВнинг ЖИЭББга қарашли жазони ижро этиш ва тарбия колонияларида қонунларга аниқ ва бир хилда риоя қилиниши устидан назорат олиб боради. У вилоят прокурорига бўйсунади ва ўз фаолиятини республика прокуратурасининг қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат бўлими ва вилоят прокурорларининг шу соҳа бўйича катта ёрдамчилари, бошқарма ва бўлимларининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширади. Бу прокуратура ўз фаалиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Жиноят-ижроия кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқ ва кўрсатмалари асосида ташкил қилади. Жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат прокурори юқорида қайд этилган муассасаларда қонунчилик ва хуқукий тартиботни аҳволига, унга бўйсунган прокуратура ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бекаму-кўст бажарилишига масъул бўлиб ҳисобланади, Прокуратуранинг иши прокуратура тармоқлари фаолияти учун умумий бўлган принципларга мувофиқ, предметларга бўлинган ҳолда ташкил этилиб, қонунларга аниқ ва бир хилда риоя қилиш, ҳар қандай қонунбузарликларни олдини олиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва айбдорларни тегишли жавобгарликка тартиш масаласини қўйиш асосида амалга оширилади. Умумий назорат соҳасидаги Ички ишлар вазирлигига қарашли суриштирув ва тергов бўғинларида қонунларга риоя қилиниши устидан ҳамда жиноят ишларининг судда кўрилиш жараёнидаги фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари билан тартибга солинади Жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат прокуратурасининг вазифаларига қуйидагилар киради :  Маҳкамаларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва бурчларига риоя қилишлари;  Уларни жазодан озод этишга тайёрлаш тартиби тўғрисидаги қонун талабларининг бажарилиши;  Муассасалар маъмурияти томонидан чиқарилган қарорлар, буйруқлар, фармойишлар ва тезкор-қидирув ҳаракатларининг қонунийлиги устидан назорат қилиш;  Қайд этилган муассасаларда давлат мулкини сақлашда, суиистеъмолчиликларга, хўжасизликка, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш, ёқилғи, электр энергияси ва бошқа ресурслардан ўринсиз фойдаланиш ва шу каби қонунбузилишларига йўл қўйган шахслардан етказилган зарарни ундириб олишга қаратилган чораларни кўриш;  Техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш;  Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари томонидан маҳкумлар ва бошқа фуқароларга нисбатан қонунсиз ҳаракатларни аниқлаш, бундай ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш;  Муассасаларда тайёрланаётган ёки содир этилган жиноятлар ҳақидаги ҳабар ва аризаларни қабул қилиб рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳал этиш, жиноят ишларини ўз вақтида қўзғатиш тўғрисидаги қонун талабларини бажарилишини назорат қилиш ва ҳар бир қонунбузилиш ҳолати бўйича чора кўриш:  Жазони ижро этиш муассасаларида қонунларнинг ижросини текшириш жараёнида аниқланган суд томонидан маҳкумларга ниобатан чиқарилган ноқонуний ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар юзасида ҳудудий прокурорларга протест келтириш тўғрисида тақдимномалар юбориш;  Жазони ижро этиш ва тарбия колонияларида жазо ўтаётган маҳкумлар томонидан ҳамда бу муассасаларнинг ходимлари (ички қўшинлар ҳарбий хизматчилари бундан мустасно) содир этган ва прокуратура тармоқлари терговига тааллуқли жиноятлар юзасидан дастлабки терговни амалга ошириш;  Жазони ижро этиш ва тарбия колонияларида жиноят содир қилганликда гумонланган ва айбланганларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга санкция беришни илтимос қилиб, илтимоснома билан судга мурожаат қилиш;  Бу прокуратура терговчилари Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти хадимлари томонидан содир қилинган мансабдорлик жиноятларини ҳам тергов қиладилар. Прокурор жиноят ишларини тергови устидан раҳбарлик қилиб, айблов хулосасини тасдиқлайди;  Жазони ижро этиш муассасалари раҳбар ходимларининг хизматни бажариш қоидаларига қарши ҳаракатларига оид жиноят ишлари бўйича айблов ҳулосасини тасдиқлаш учун вилоят прокурорига тақдим этиш;  Жазони ижро этиш муассасаларида содир қилинган жиноятлар бўйича суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб боришда ички ишлар органлари ходимлари томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;  Судларга прокурорлар томонидан юборилган бу тоифадаги жиноят ва фуқаролик ишларини биринчи босқичдаги суд мажлисларида кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш;  Жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти томонидан маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақидаги қонунларни тўғри ва аниқ бажарилиши устидан назорат қилиш;  Судларда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳамда уларга ҳукмнинг ижроси билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал қилишда хулосалар бериш;  Судлар томонидан чиқарилган қонунга хилоф ва асоссиз ҳукмлар, ажримлар, қарорлар устидан апелляция, кассация ва назорат ҳамда хусусий протестлар келтириш. Прокуратура муассасалар маъмурияти томонидан таклифлар, ариза ва шикоятларни кўриб чиқишни тартибга солувчи қонунларнинг ижросини мунтазам назорат қилиб боради, уларни кўриб, ҳал қилиш жараёнида сансоларликка йўл қўймаслик чораларини амалга оширади. Ўзбекистон ИИВнинг ички қўшинлари хизматчилари томонидан маҳкумларга нисбатан қонунбузилиш ҳоллари ифода этилган ариза ва шикоятлар ҳам шу прокуратура томонидан текширилади. Агар текшириш натижасига кўра жиноят иши қўзғатиш зарурати туғилса, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли ҳарбий прокурорга юборилади. Жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат прокурори ўз ваколати доирасида: — жазони ижро этиш муассасаларида ялпи ва соҳавий текширишлар ўтказиб, маҳкумларнинг озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланишлари қонуний эканлигига, жазо ўташ режими, меҳнатга жалб қилиш, улар орасида тарбиявий ишларни амалга ошириш, касб ўргатиш тўғрисидаги қонун талабларининг изчил бажарилишига алоҳида аҳамият беради; — аниқланган ноқонуний ҳолатларни бартараф қилиш чораларини кўради, бажарилиши шарт бўлган тақдимномалар, қарорлар чиқаради, жазони ўташ тартибига риоя қилиш ҳақида талаблар қўяди, қонунга зид расмий ҳужжатлар устидан протестлар келтиради, қонунларнинг бузилишига олиб келаётган сабаб ва шароитларини бартараф қилиш ҳақида тақдимномалар киритади, огоҳномалар эълон қилади; — республика ва вилоят миқёсидаги ташкилотларга қонунбузарликларга чора кўриш ҳақидаги йўлланилиши керак бўлган ҳужжатлар улар томонидан бундай ҳуқуққа эга бўлган прокурорлар орқали юборилади; — ялпи ва соҳавий текширишлардан ташқари муассасалардаги қонунчиликнинг аҳволига қараб ҳар ойда камида бир маротаба уларга бориб маҳкумларни қабул қилади, интизомий бўлинмаларда сақланаётганларга жазо чоралар қўлланилишининг қонунийлигини текширади ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ўтказади; — муассасаларда фавқулодда ҳолатлар рўй берганда зудлик билан текшириш учун воқеа содир бўлган жойга чиқиб, унинг сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш чораларини кўради, агар прокуратура воқеа жойидан олисда жойлашган бўлса, жойга ҳудудий прокурор чиқади, махсус прокурор эса етиб келгач, тафсилотларини аниқлашни давом эттиради.  Жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат прокуратураларн таркибида прокурор, унинг ўринбосари, катта ёрдамчи ва ёрдамчилари, терговчи ва нозир фаолият кўрсатадилар. Прокурор прокуратурага тааллуқли бўлган республика Бош прокурорининг, вилоят прокурорларининг буйруқ ва кўрсатмаларини, ҳайъат қарорлари ва иш режалари ижросини назорат қилади, ходимлар орасида иш тақсимлайди, уларнинг хизмат фаолиятини ташкил қилади, ишни усул ва услубларини такомиллаштириш чораларини кўради, кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш ишларида фаол қатнашади. Ходимлар орасида иш тақсимоти ҳудудий предметли усулда, прокурорнинг фармойишига асосан амалга оширилади. Республика Бош прокурори тармоқ буйруқларининг ижроси, муассасалар, маълум предмет бўйича таҳлил ва умумлаштиришлар тайёрлаш ҳам тақсимланади. Прокуратура ишини режалаштириш жазони ижро этиш муассасаларидаги қонунчилик ва ҳуқуқтартибот аҳволининг таҳлили, прокурор назорати амалиётини умумлаштиришлари асосида бўлиши шарт. Прокуратура ходимлари ўз иш фаолиятларида, жазоларни ижро этиш муассасаларида қонунчиликни мустаҳкамлашда жамоатчилик ёрдамига таянади, уларга юкланган мажбуриятларни бажаришларида ёрдам бериб, қонунларни тарғибот этадилар. Прокуратура ҳудудий прокуратуралар ҳамда ҳарбий прокурорлар билан ҳамкорликни жазони ижро этиш муассасаларда қонунчилик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида режалаштирилган тадбирларни биргаликда ўтказиш ва бошқа масалаларни тартибга, солувчи қонунларнинг ижросини назорат ўташ йўли билан амалга оширади. Жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат прокурори бу муассасаларда жиноятчиликка ва бошқа қонунбузарликларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради. Прокурор ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирининг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошира бориб, ўз ваколатлари доирасида: Ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларига, қамоққа олиш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолари ижро этиш муассасаларига, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этувчи муассасаларга ва вояга етмаганларнининг махсус ўқув-тарбия муассасаларига монеликсиз ва исталган вақтда ҳамма хоналар билан танишиш шарти билан киришга, шахсларга нисбатан ушлаб туриш, қамоққа олиш; Шунингдек жиноий жазо ёки жиноят-ҳуқуқий таъсирининг бошқа чоралари қўлланилишига асос бўлган ҳужжатлар билан танишишга; Ушлаб туриш, қамоқда сақлаш жойларида, қамоққа олиш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларни ижро эитш муассасаларида, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этувчи муассасаларда, вояга етмаганларнининг махсус ўқув-тарбия муассасаларида ноқонуний сақлаб турилган шахсларни дарҳол озод қилишга; Агар қамоқда сақланаётган, қамоқ жазосига, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум этишга ҳукум қилинган шахсларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чоралари қонунга номувофиқ бўлса, бу чораларни бекор қилишга ва ўз қарори билан бундай шахсларни интизомий бўлинмалардан дарҳол озод қилишга; Ушлаб турилган, қамоққа олинганлар, маҳкумлардан ва жиноят-ҳуқуқий таъсирининг бошқа чоралари қўлланилган шахслардан ушлаб туриш, қамоқда сақлаш, жазони ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этувчи органлар ҳамда муассасаларнининг вакиллари иштирокида ҳам, улардан ҳоли ҳолда ҳам сўраб-суриштиришга; Ушлаб туриш, қамоқда сақлаш, жазони ва жиноят-ҳуқуқий таъсирининг бошқа чораларини ижро этувчи органлар ҳамда муассасалар маъмуриятларининг буйруқлари, фармоишлари ва қарорлари, тезкор-қидирув тадбирларининг қонунга мувофиқлигини текширишга; Ушлаб турилган, қамоққа олинганлар, маҳкумларнинг ва жиноят- ҳуқуқий таъсирининг бошқа чоралари қўлланилган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлайдиган шароитлар яратилишини ушлаб туриш, қамоқда сақлаш, жазони ва жиноят-ҳуқуқий таъсирининг бошқа чораларини ижро этувчи органлар ҳамда муассасалар маъмуриятидан талаб қилишга; Жазони ижро этувчи муассаса бошлиғининг маҳкумларга алоҳида ҳолатларда муассаса ташқарисига чиқишга руҳсат бериш тўғрисидаги, ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумни тарбия колониясида қолдириш тўғрисидаги, маҳкума аёлларнинг жазони ижро этиш муассасаси ташқарисида яшаши тўғрисидаги қарорларини тасдиқлашга ҳақли. Қ уйидагилар назорат предмети ҳисобланади: Ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирининг бошқа чораларни ижро этувчи муассасаларда шахслар сақланишининг қонунийлиги; Ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирининг бошқа чораларини ижро этиш тартиби ва шароитлари ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши; Ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар, маҳкумларнинг, шунингдек жиноят-ҳуқуқий таъсирининг бошқа чоралари қўлланилган шахсларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя этилиши; Жиноят-ижроия қонун ҳужжатларини қўллаётган орган ва муассасалар, мансабдор шахслар фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилиши. Прокурор судланганлар, яъни маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида муассаса бошлиғи томонидан жазодан муддатидан олдин озод қилиш тўғрисидаги чиқарган актларини текширади. Текширув натижасига кўра акт тузилади. Бу ҳужжатда муассасадаги қонунийлик масалариларига алоҳида тўхталиб ўтилади. 1 1 Баскев И.В. курс Прокурорский надзора Изд Зеркало. Москва 1998. Шахсларни ушлаб туриш жойларида(ИВСларда) ҳамда дастлабки қамоқ жойларида (СИЗО) қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 мартдаги ПФ 3406 сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларни тизимига ўзгартириш киритилган бўлиб, биз муҳокама этаётган йўналишдаги назоратни “Суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бўлими” прокурорлари томонидан амалга оширилади. Маҳкумларни озодликдан маҳрум этиш жойларида сақлашнинг қонунийлиги устидан назорат - Ўзбекистон Республикаси прокуратураси идоралари тизимидаги ихтисослашган прокурорлар –яъни, жиноий жазоларни ижро этиш жойларида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи махсус прокурорлар томонидан амалга оширилади. Улар худудий вилоят прокурорларига бўйсунадилар. Масалан: Тошкент вилоятида жойлашган жиноий жазоларни ижро этиш жойларидаги қонунларга риоя этилиши устидан назоратни Занги Ота туманида жойлашган ихтисослашган жиноий жазоларни ижро этиш муассасаларида қонунларга риоя этилиши учун назоратни амалга оширувчи махсус прокурор амалга оширади. Унинг ваколатига Тошкент вилоятида жойлашган барча жиноий жазоларни ижро этиш муассасаларининг қонунга асосан фаолият кўрсатиши, у ерда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қай даражада риоя қилинаётганлиги ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига зудлик билан прокурор таъсири чоралари қўллаш ваколати киради. Улар ўз ваколат доирасидаги муассасаларга хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, сутканинг хохлаган вақтида, хохлаган маҳкумларининг яшаш камералари ва интизомий жазога тортиш хоналари, уларнинг ишлаш жойларига кириб боришлари ва қонунларга риоя этилишини назорат қилишлари мумкин. Жиноий жазоларни ижро этишда қонунларга риоя эт и лиши , устидан назорат соҳасида: Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида қонунийлик аҳволи, жазоларни ижро этиш қонунийлиги масалалари юзасидан қабул қилинган қарорларнинг асослилиги прокурорлар томонидан доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб борилсин, аниқланган қонунбузилишларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасида ўз вақтида тегишли чоралар кўрилиши зарурлиги; Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида маҳбус ва маҳкумларни сақлаб туришнинг қонунийлиги ва белгиланган муддатларга риоя этилиши, уларга нисбатан қўлланилган интизомий - жазоларнинг қонунийлиги, вояга етмаганлар ва аёлларнинг жазо ўташ тартиби ва шароитларини белгиловчи қонун талабларининг бажарилиши аҳволи ойида камида бир марта текшириб борилиши шартлиги; Асоссиз равишда қамоқда сақланаётган шахслар зудлик билан озод этилиши; Аниқланган қонунбузарлик ҳолатларига барҳам бериб, айбдор мансабдор шахсларнинг тегишли жавобгарлиги ҳал қилиниши лозимлиги; Вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ҳамда уларнинг ўринбосарлари бундай текширишларда шахсан қатнашишлари лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли тергов ҳибсхонаси ва жазони ижро этиш муассасаларидаги қонунийлик ва жиноятчилик аҳволидан келиб чиққан ҳолда тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда режа асосида ялпи текширишлар ўтказилиши лозим; Ушбу текширишларда маҳбус ҳамда маҳкумларнинг ҳуқуқлари эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижросини ўрганиш билан биргаликда, уларни иш билан таъминлаш, давлат мулкининг сақланиши, шунингдек, жиноий-ижроия тизимини молиявий таъминлаш масалалари ва бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши аҳволига алоҳида эътибор қаратилиши керак;  Бошқарма ва жойлардаги прокурорлар ИИВ ва унинг тизимлари томонидан тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида маҳкум ва маҳбусларни сақлаш масалалари юзасидан чиқарилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг қонунийлиги устидан доимий назорат ўрнатишлари лозим. Аниқланган қонунга хилоф буйруқ, фармойиш ва қарорларни бекор қилиш юзасидан ўз вақтида протест киритилиши таъминланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида маҳбус ва маҳкумларни сақланишининг қонунийлига устидан назорат қуролли кучлар, миллий хавфсизлик ва божхона органларида қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширишга ваколатли прокурорлар зиммасига юклатилган. Республика Ҳарбий прокурори ва жойлардаги ҳарбий прокурорлар маҳбус ва маҳкумларни қўриқловчи, уларни манзилга кузатиб бориш вазифаларини бажарувчи ички ишлар қўшинлари қисмларида қонунчиликка риоя қилинишини доимий текширсинлар, интизомий батальонлар ва гауптвахталарда ҳарбий хизматчиларнинг сақланиши қонунийлиги устидан назорат ўрнатишлари керак. Жазони ижро этиш муассасаларида ҳар ойда бир -марта маҳкумларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш йўлга қўйилсин, маҳбус ва маҳкумларнинг ариза ва шикоятлари кўриб чиқилишининг қонунийлиги устидан доимий назорат ўрнатишлари лозим. Прокурорлар ўз ваколатлари доирасида ҳар қандай кўринишдаги қонунбузилишларни аниқлаш ва дарҳол бартараф этиш, маҳбус ва маҳкумларни таҳқирловчи ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларни олдини олишга қаратилган чораларни кўришлари керак. Ҳибсхоналар ва муассасалар ҳудудида содир этилган жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, оммавий тартибсизликлар, бўйсунмаслик, қуролли ҳужум, қамоқ ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочишлар, оғир оқибатларга олиб келувчи, муассасада ўрнатилган тартибни издан чиқарувчи ҳолатлар юзасидан Бош прокуратурага махсус хабарномалар юборилиши зарур. Бу тоифадаги жиноят ишлари тергови устидан назорат Бош прокуратуранинг Суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда жойлардаги прокурорларга юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73 ва 74 моддаси талаблари асосида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши устидан назоратни ҳам Махсус прокурор томонидан амалга оширилади. Жазони ижро этиш муассасаси худудий судларга ва прокурорга жазони ижро этиш колониясида жазосини ўтаётган шахсга нисбатан жазони енгилроғи билан алмаштириш ёки шартли равишда жазодан муддатидан илгари озод қилиш учун тақдимнома билан чиқиши мумкин. Бу ишлар ҳам худудий суд судьяси якка тартибда, муассаса вакили, иши кўрилаётган шахс ва махсус прокурорнинг иштирокида тақдим қилинган ишни кўриб чиқади. Прокурор ишни ўрганиб чиқиб, ўз фикрини билдиради. Суд томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлиши учун ўзига қонун билан берилган ваколатлардан фойдаланади. Суд муҳокамасида иштирок этаётган махсус прокуратура ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73 ва 74 моддалари талабларини чуқур ўзлаштирган бўлишлари шарт ҳисобланади. Ўзбекстон Республикаси Бош прокурорининг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назоратни янада такомиллаштириш тўғрисида» ги 2 004 йил 11 май 24 – сон буйруғида “Маҳкумларни муддатдан илгари шартли ва касаллиги туфайли, шунингдек, қонунда кўрсатилган бошқа ҳолатларда озод қилиш, ёпиқ турдаги муассасалардан манзил-колонияларига, бир режимли муассасадан бошқа режимли муассасага ўтказишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат таъминлансин. Маҳкумларга нисбатан асоссиз равишда инсонпарварлик актлари, амнистия асосида озод қилиш ёки уларни қўллашда рад этилиши ҳолатларини аниқлаб, йўл қўйилган қонунбузилишлар зудлик билан бартараф этилиши лозим”лиги; Муассасалар маъмурияти томонидан маҳкумларни жазодан озод қилишга тайёрлаш, озод этилганларни ўз вақтида ишга, қариялар ва ногиронлар уйига жойлаштиришнинг қонунда белгиланган чоралари кўрилганлиги текшириб борилиши шарт”лиги талаб этилган. Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар масалан, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, жарима, туман (шаҳар) прокурорлари ваколатларига тегишлидир. АТИга хукм қилинган шахснинг ўз вақтида суд томонидан белгиланган % миқдоридаги суммани, суд томонидан белгиланган жойда ўташ ёинки, ИИБ органлари томонидан белгиланган жойларда ўташда қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. . Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган, шунингдек шартли ҳукм қилиш ҳамда мажбурий характердаги чекланишлар тарзидаги жазоларни ички ишлар органлари томонидан ижро этилиши устидан амалий назорат таъминланиши талаб этилади. ИИБ органлари томонидан белгиланган жойларда ўташда қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда о зодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган аҳлоқ тузатиш иши жазосига ҳукм қилинганларни тегишли ИИБ органлари томонидан қонун билан белгиланган муддатда руйҳатга олинганлиги, қонунлар ижроси ҳудудийлик тамойилига асосан тегишли ҳудудий прокурор( туман,шаҳар) прокурорларига юклатилган. Бу соҳа бўйича :  аҳлоқ тузатиш иши жазосига ҳукм қилинганлар ҳужжатлари суднинг ҳукми(ажрими)дан нусхалар билан бирга ИИБ органларига келиб тушган кунидан бошлаб, 15 кун ичида аҳлоқ тузатиш ишига жалб қилинганми;  маҳкумларни ҳисоби олиб борилаяптими;  уларга жазони ўташ тартиби ва шароити тушунтирилганми;  аҳлоқ тузатиш иши жазосига ҳукм қилинганлар жазосини ўташ тартибига риоя қилинаётганлиги устидан назорат ўрнатилганми;  аҳлоқ тузатиш иши жазосига ҳукм қилинганлар жазосини ўташ амалга оширилаётган корхона маъмурияти билан алоқа қандай ўрнатилган, меҳнат шароити яратиб берилганми;  маҳкумлар билан тарбиявий ишлар олиб борилаяптими;  маҳкумларни ўзини тутиши, юриш-туриши назоратга олинганми ва имкон қадар уларнинг касбий салоҳиятига мувофиқ ишга юборилганми ёинки, ишга жойлаштириш органларига улар юборилаяптими;  аҳлоқ тузатиш иши жазосига ҳукм қилинганлар жазосини ўташ амалга оширилаётган корхона томонидан маҳкумларнинг иш ҳақидан бюджет ҳисобига ўтказилиши керак бўлган % миқдоридаги маблағ ўз вақтида ўтказилаяптими деган саволлар бўйича прокурорлар шуғулланишлари лозим. Бундан ташқари, аҳлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилган бўлса, улар бу назорат талабларига риоя қилишаяптими прокурор ўз назоратига олмоғи керак. ( яшаб турган жойи, шаҳарини ИИБ нинг масъул шахслари руҳсатисиз тарк этилмаслигига риоя қилиниши) Ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат, унинг предмети, вазифалари, прокурор ваколатлари Фойдаланилган адабиётлар: 1. Абдумаджидов Г.А., Саркисянц Г.П. Правосудие и уголовный процесс Франции., -Т., 1992. 2. Апарова Т.В. Суды и судебный процесс Великобритании. Англия, Уэлься, Шотландия. М.: 1996. 3. Апарова Т.В. Статус судей в Великобритании. /Журнал Российского права. 1999. №7-8. 4. Басков В.И. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида) М., ”Бек” нашриёти, 1998. 5. Безнасюк А.С., Рустамов Х.У. Судебная власть: Учебник для вузов. -М.: ЮНИТИ-ДАНА, Закон и право, 2002. 6.Давлетов А. Дж. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида). Нукус. Билим.1999. 7.Россия Федерациясида прокурор назорати. (дарслик, рус тилида/ А.А. Чувилёвнинг умумий таҳрири остида/ М. , 2000. 8. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят про цесси (умумий қисм, дарслик, ўзбек тилида) Т.: 2002 й., «Янги аср авлоди».