logo

Ҳукукий онг ва ҳукукий маданият ( Хукукий онг ва хукукий маданият реферат)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

100.5 KB
Ҳукукий онг ва ҳукукий маданият РЕЖА : 1. Ҳукукий онг ва ҳукукий маданият тушунчаси ва тузилиши 2. Ҳукукий маданият функциялари 3. Ҳукукий онг ва ҳукукий маданият даражасини юксалтиришда ҳукукий тарбиянинг аҳамияти Ҳукукий маданият тушунчаси ва тузилиши Ҳукукий маданиятнинг умумий таърифига назар ташлайдиган бўлсак, ҳукукий фанлар доирасида “ҳукукий маданият” тушунчаси кўпкиррали ва мураккаб эканлигини кўриш мумкин. Бугунги кунга келиб ҳукукий маданиятнинг 250 га якин таърифи шакллантирилган. Ушбу таърифларнинг кўпчилиги ҳукукий маданият ҳукук ва уни амалга ошириш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти ҳакидаги тасаввурлар йиғиндиси деган нуктаи назарга асосланади. Хусусан профессор З.М.Исломов ҳукукий маданиятга куйидагича таъриф беради: “Ҳукукий маданият деганда, ҳукукий билим андазалари ва унинг табиатини, ҳукукий тизим баҳосини, шунингдек, ҳукукий хатти-ҳаракатлар соҳасини тартибга солувчи ижтимоий кадриятлар, нормалар, анъана ва андазалар мазмун- моҳиятини тушуниш керак” 1 . А.Х.Саидов ва У.Тожихоновлар эса ҳукукий маданиятни “Жамият ва шахснинг ҳукукий ҳолати тимсолида кабул килиниши мумкин бўлган алоҳида ижтимоий ҳодисадир” 2 деб таърифлашади. Рус олимлари томонидан ёзилган адабиётларда ҳукукий маданият “ҳукукий фикрлаш ва ҳукукий вокеликни идрок килишнинг муайян даражаси”, шунингдек, “аҳоли томонидан конунларни билишнинг тегишли даражаси ва нормаларни ҳамда уларнинг нуфузини ҳурмат килишнинг юкори даражаси” 4 деб таърифланади. Ҳукукий маданият мураккаб, серкирра ҳодиса бўлиб, у биринчи навбатда: *0 ҳукукий онгнинг муайян даражаси, яъни ҳукукий вокеликни онгли равишда тушуниб, ўзлаштиришни; *1 умумий маданий асослар, юксак маданийлик даражаси, миллий негизлар ва манбалар, тарихий хотира, урф-одатлар ва анъаналарни; *2 аҳоли томонидан конунларни билишнинг тегишли даражаси, ҳукук нормаларига ҳурматнинг юкори даражасини, улар нуфузини; 1 Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқнинг умумназарий муаммолари: ҳуқуқни тушуниш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ ижодкорлиги. Т.: ТДЮИ нашриёти, 2005. 150-бет. 2 Саидов А.Х., Тожихонов. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Икки жилдли. 2-жилд. Ҳуқуқ назарияси. – Т.: Узбекистон Республикаси ИИВ академияси, 2001. 353-бет. 4 Общая теория государства и права. Учебник для юридических вузов / Дмитриев Ю.А, Казьмин И.Ф. и др. Под общ ред Пиголкина А.С. – М. - НОРМА,1996 с.148 *3 ҳукукий фаолият, ҳукукий ижодкорлик, ҳукукни муҳофаза этиш, бошкарув ва бошка органлар ишининг самарали усулларини; *4 фукаролар ва мансабдор шахсларнинг конунга итоаткорлигини талаб этади. Ҳар бир фукаро шахсига нисбатан олганда, ҳукукий маданият – бу ҳукукни билиш ва тушуниш, унинг кўрсатмаларини онгли равишда бажаришдир. Ҳукукий маданият шахс камолотининг муайян сифат поғонасини билдиради. У ўз доирасига ғоявий савия (билим ва тафаккур маданияти, ижтимоий тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш, янги ижтимоий ҳодисаларни аввалги тўпланган билимлар асосида ижодий англаш кобилияти), ҳиссий-руҳий даража (билимларнинг ҳакикийлигига бўлган ишонч) ҳамда фаол хулк-атвор даражасини камраб олади. Ҳукукий маданият миллий ва умуминсоний маданиятнинг таркибий кисми сифатида ўзига нисбатан ғамхўрларча муносабатга, ўзининг минтакавий ва дунё микёсидаги, синфий, умумижтимоий, миллий , умуминсоний барча таркибий кисм ва бўлакларини асрашга, уларнинг кўпайтириб борилишига муҳтождир. Бу ўринда яна фаолиятининг муайян тури сифатида ҳукукий маданиятнинг концептуал мазмунини очиб берувчи алоҳида жиҳатни ҳам ажратиб кўрсатиш лозим бўлади. Агар ҳукукий маданиятнинг серкирра жиҳатларини очиб беришда тадкикотчилар назарий ёндашувларини уйғунлаштирувчи омилни кўрсатиш зарурати туғилгудай бўлса, бу, ҳеч шубҳасиз, унинг ўзаги муайян билимларнинг шунчаки йиғиндиси бўлмай, балки иродавий ва ғоявий кўрсатмалар, фукаролик фаолияти кўникмалари, х улк- атворнинг баркарор андазалари эканлигини таъкидлаш лозим бўлади. Ҳукукий маданият шахс камолотининг муайян сифат поғонасини билдиради. У ўз доирасига ғоявий савия (билим ва тафаккур маданияти, ижтимоий тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш, янги ижтимоий ҳодисаларни аввалги тўпланган билимлар асосида ижодий англаш кобилияти), ҳиссий-руҳий даража (билимларнинг ҳакикийлигига бўлган ишонч) ҳамда фаол х улк-атвор даражасини камраб олади. Ҳукукий маданиятнинг тузилишини, моҳиятини ўрганиш учун, унинг адолатли фукаролик жамияти ва демократик ҳукукий давлат куришда тутган ўрни ва вазифасини аниклаб олиш керак. Бунда унинг элементларини санаб ўтиш ва умумий тавсифи билан чекланиб колмасдан, ушбу элементларнинг ўзаро муносабатларини, уларнинг яхлитлигини, узвий бирлигини кўрсатиш лозим. Улар орасидан асосий элементлар ва иккинчи даражали элементларни ажратиб кўрсатиш талаб килинади. Ҳукукий вокеликнинг турли жиҳатлари ҳукукий маданиятнинг таркибий кисмлари ҳисобланади. биринчидан, юридик нормалар тизими бўлмиш ҳукук; иккинчидан, ҳукукий муносабатлар, яъни конун билан тартибга солинган ижтимоий муносабатлар тизими; учинчидан, ҳукукни муҳофаза килиш ва таъминлаш фаолияти билан шуғулланувчи давлат ва жамият институтлари тизими бўлмиш юридик муассасалар; тўртинчидан, ҳукукий онг, яъни ҳукукий вокеликни маънавий жиҳатдан акс эттирувчи тизим; бешинчидан, ҳукукий хатти-ҳаракат (ҳам конуний, ҳам конунга хилоф). Кўриб турганимиздек, жамиятнинг ҳукукий маданиятини ташкил этувчи элементлар бир вактнинг ўзида бошка хил тузилмаларга ҳам киради. Бундан ташкари, ҳукукий маданият элементлари бир неча тизимларнинг таркибий кисмлари ҳисобланади. Ҳукукий маданиятнинг тузилишини таҳлил этганда, асосий эътиборни унинг табиатига каратиш керак. Агар кишилик фаолияти шаклларининг хукукий маданиятда тутган ўрнини аниклашга ҳаракат килинса, авваламбор, иккита соҳани назарда тутиш керак: биринчидан, бевосита ҳукукий соҳадаги фаолият; иккинчидан, ҳукукий бўлмаган, лекин ҳукук амал киладиган соҳа билан боглик бўлган фаолият. Биринчисини тушунишда ғоятда анъанавий бўлмаган йўналишлар намоён бўлсада, алоҳида кийинчиликлар учрамайди. Иккинчисининг мазмунини ишлов бериш, яъни бадиий шаклда бўлган ҳукукий ғояларни, карашларни, баҳоларни, ҳиссиётларни ва ҳоказоларни акс эттирадиган кандайдир асарлар ташкил этади. Бу фаолият бевосита ҳукукий маданиятга кирмайди, лекин ўз ғоявий мазмуни жиҳатидан унга сингиб кетади. Шундай килиб, радио, телевидение, адабиёт, тасвирий санъат, кино, журналистика ўзича ҳукукий маданиятга кирмайди, лекин доимий равишда уни тўлдириб боради. 2. Ҳукукий маданият функциялари Ҳукукий маданият бир неча махсус функцияларни бажаради. Бу функциялар куйидагилардан иборат:  тартибга солувчи (регулятив) функция;  норматив функция;  ижтимоий (социологик) ҳукукий функция;  алокалар ўрнатиш (коммуникатив) функция;  башоратлаш (прогноз) функцияси. Ҳукукий маданиятнинг регулятив функцияси демократик ҳукукий давлатни шакллантиришни ва адолатли фукаролик жамиятини вужудга келтиришни таъминловчи назарий ва ташкилий фаолият билан боғлик. Бу функция умумий ва шахсий манфаатларни, инсоният ижтимоий ривожланишининг марказига кўйиш, шахснинг ҳар томонлама камол топиши учун муҳит яратиш, зарур меҳнат ва ҳаёт шароитини яратиш, сиёсий эркинликни таъминлашга ёрдам беради. Бу функция умуминсоний аҳамиятга эга бўлган ҳукукий ва маънавий кафолатларни, яъни ростгўйлик, инсоф, диёнат, эзгулик, шафкат, виждон, инсоний кадр-киммат ва танлов эркинлигини камраб олади. Ҳукукий маданиятнинг регулятив функцияси ҳукукий тизимнинг барча элементлари баркарор ва батартиб ҳаракатланишини таъминлайди. Ҳукукий маданият яхлит ҳукукий онг ва борликнинг таркибий кисми. У бутун инсоний борликни акс эттиради, унга фаол кайта таъсирни шакллантиради. Унга хос кадриятлар, ҳукукий нормалар, тамойиллар ва хулк-атвор намуналари фукаролар, ижтимоий катламлар ва гурухдар бирдамлигига, улар кучини ҳукукий давлатни вужудга келтиришга йўналтиришга, тўплашга ёрдам беради. Ҳукукий маданият одамларнинг ижтимоий бирлашувини таъминлаши мумкин. У фукароларга ўзаро ҳукукий мулокотга киришишга имконият яратиб беради, уларнинг ўзаро муносабатларини бошкаради. Ҳукукий маданиятнинг регулятив функцияси ҳукукий ва бошка социал нормалар оркали амалга ошади. Ушбу функция шарофати билан, ҳукукий маданият одамларни фаолиятда белгиланган коидаларга, социал интилиш ва идсаллари, эҳтиёжлари ва манфаатларининг ҳукукий муносабатларда ўзаро ҳукук ва мажбуриятларининг амалга ошувини таъминлайди, бу муносабатларни йўлга кўйишга ёрдам беради. Ҳукукий маданиятнинг норматив функцияси аксиологик (баҳоловчи) тавсифлар тизими ёрдамида акс эттирилади. У турли ҳодиса ва фактларда, маълум бир аҳамият касб этган онгли шахслар ҳаракатида ўз аксини топади. Шундан келиб чиккан ҳолда. ҳукукий нормалар бошка жамиятнинг ҳукукий маданиятини ташкил килувчи элементларни баҳоловчи объект сифатида майдонга келади. Ҳукукий маданиятнинг норматив функцияси ҳукук нормаларида назарда тутилган ҳаракат намуналарига мос ҳолда атроф ҳукукий вокеликни ўзгартиришга эришилган натижага нисбатан муносабатда ўз аксини топади. Ҳукукий маданиятдаги баҳоловчи фаолият шахс, ҳукук хизматчилари жамияти, конунчилик, ҳукукий тартиб-интизом, ҳукукий муносабатлар, ҳукукий бошкарув механизми (тегишли ҳукукий аҳамиятга эга бўлган) «ўлчовидан» ташкил топади. Ҳукукий реаллик аник юридик ҳолатдан ҳукукий тизимгача кенг кўламда баҳоланади. Ҳукук, аник ҳукукий нормаларни, фукаролар хулк-атвори, ҳукукни бузишга карши кураш олиб борувчи ҳукукни ҳимоя килувчи органлар фаолиятини ўз ичига олади. Ҳукукий маданиятнинг социологик функцияси шахснинг ҳукукий сифатлари шаклланиши тизими оркали ўрганиб чикилиши мумкин. Сўзсиз, бундай жараёнга ҳукукий вокелик маълум бир таъсир ўтказади. Шу билан бирга, максадли ҳукукий тарбиявий ишларни олиб бориш, аҳолининг ҲУКУКий таълимини ташкил килиш чорасини кўриш, уларга юридик ёрдам кўрсатиш, шахснинг ўзини ўзи тарбиялаш жараёнини фаоллаштириш зарур. Ҳукукий маданият коммуникатив функцияни ҳам бажаради. У фукароларнинг ҳукукий доирадаги мулокотини таъминлар экан, шу мулокот оркали мавжуд бўлади ва таъсир этади. Бу ерда фукароларнинг нафакат ҳукукий ҳаракат доирасидаги бевосита мулокоти, шунингдек, бизга шахсан нотаниш бўлган, биздан макон ва замонда ажралиб турган тенгдошларимиз, ўтмиш авлодларимиз билан бевосита «мулокот» назарда тутшшокда. Бундай мулокот ёзма юридик асарлар воситаси билан таъминланади. Бугунги кунда у оммавий ахборот воситаларининг такомиллашуви билан янада ривожланади. Ҳукукий мулокот субъектлараро ўзаро таъсир формуласи бўлиб, ҳукук доирасида эркин ва камёб моҳият сифатида майдонга чикади. Бу функцияни ўзлаштириш ҳукукий маданий меросга, замонавий ҳукукий маданиятнинг бошка кўринишларига нисбатан ҳукукий маданиятни ўзлаштиришга ёрдам беради. Ҳар бир жамиятнинг ҳукукий маданияти бошка жамият ҳукукий маданиятининг ўзаро тасвирисиз муваффакиятли ривожлана олмайди. Мамлакатимизда советлар даврида маданиятни чеклашга уриниш, жумладан бой тарихий, ҳукукий меросимиздан узишга интилиш ва замонавий давлатлар маданийҳукукий ҳаёти билан ҳар кандай алокани чеклашга уриниш кандай ачинарли окибатларга олиб келгани маълум. Ҳукукий маданият ўзида ҳозирги ва ўтмиш давр ҳукукий маданиятининг илғор ютукларини тўплаши лозим. Ҳукукий маданиятнинг коммуникатив функцияси факат «бугунги» ҳукукий бошкарув доирасидагина ташкил топиб колмайди. У ҳукукий маданиятнинг ривожланишини режалаштириш ва башорат килиш, ҳукукий маданият куриш ва уни ривожлантириш учун зарурий элемент сифатида юзага келади. Ҳукукий маданиятнинг прогностик функцияси ўз ичига ҳукук ижодкорлиги ва ҳукукни кўллашни камраб олади, конунлар ва ҳукук тартиботни мустаҳкамлашни, фукароларнинг ҳукукка мос хаттиҳаракати, фаоллигини, бутун ҳукукий тизим учун хос бўлган анъаналарни ўз ичига олади. Ҳозирги вактда илмий башорат килиш ва режалаштиришнинг элементлари, масалан, конунчилик фаолиятида кучайиб бормокда. Чунки конун ҳужжатларини ишлаб чикиш ва кабул килишни режали равишда амалга ошириш зарур. Ҳукукий маданият башоратлар эҳтимоли бўлган ўзига хос кадриятлардан иборат. Бундай ҳолларда ҳатто маълум даражадаги ноаниклик етарли асосланган башорат килиш имкониятини чеклаб кўяди. Ҳукукий маданиятга бевосита алокадор бўлган жуда кўп карама-каршиликларга дуч келиш мумкин. Буларнинг ҳаммаои, албатта, ҳукукий маданиятга таъсир килади. Шунинг учун ҳукукий маданиятни ривожлантириш бўйича конунчилик ва ҳукукий тизимдаги мавжуд зиддиятларни бартараф килмасдан, шахсни ҳар томонлама ҳукукий камол топтириш мумкин эмас. Ҳукукий маданият цивилизациянинг ривожланишига, тартибга солинишига, яхшиланишига туртки бўлади. Ҳукукий маданият – динамик ҳолат. Унда маънавий бойликлар ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Шахсники каби, жамиятнинг ҳукукий маданияти ҳам маънавийликсиз бўлиши мумкин эмас. Жамиятимизда умумбашарий кадриятларни тиклаш юкори умуминсоний маданиятнинг ажралмас элементини, мамлакатимиз ҳукукий маданияти элементини ҳам ташкил килади. Ҳукукий маданият мамлакатимиз идеалларига хизмат килганлиги учун муҳим аҳамиятга эга ва унда умуминсоний идеаллар ўз аксини топгани учун кадрлидир. 3. Ҳукукий маданият даражасини юксалтиришда ҳукукий тарбиянинг аҳамияти Ҳукукий маданият факат инсонга хос бўлган ҳодисадир. Шу сабабли одамларнинг ҳукукий онги ижтимоий-иктисодий, сиёсий, этник-руҳий, маданий-тарихий ва шу каби кўплаб омиллар таъсири остида таркиб топади. Шунга карамай, бу – ҳукук соҳасида одамлар онгининг шаклланиш жараёнига максадга йўналтирилган даражада таъсир ўтказиб бўлмайди деган маънони англатмайди. Одамлар ҳукукий онгида мазкур билимларни ҳосил килиш факат махсус уюштирилган фаолият жараёнидагина эмас, балки ижтимоий вокеликнинг хилма-хил объектив омиллари таъсири остида ҳам рўёбга чикарилади. Ҳукукий тарбия – бу ҳукукий тажриба алмашиш бўйича давлат, жамоат ташкилотлари, алоҳида фукароларнинг бир максадга йўналтирилган фаолияти: ҳукукий нормаларга риоя килиш, уларни бажариш ва бу нормалардан фойдаланишни таъминловчи муайян ижобий тасаввурлар, карашлар, кадриятларни тушуниш, йўл-йўрикларни шакллантириш максадида одам онги ва хулк-атворига доимий таъсир ўтказиб боришдир. Ҳукукий тарбия мураккаб фаолият тизими ҳисобланганлиги боис мамлакатимизда ушбу масалага алоҳида эътибор билан каралмокда. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари , Вазирлар Маҳкамасининг карорлари ва Олий Мажлис конунларида баён килинган давлат ҳамда иктисодиётни ислоҳ килишнинг асосий тамойиллари демократик нормалар ва ижтимоий кафолатларни карор топтиришнинг зарур ҳукукий заминини яратади. Бирок олдимизда турган вазифа факат ҳозирги шароитларга мос конунларни ишлаб чикишдангина иборат бўлмай, балки уларга оғишмай амал килишни таъминлашдан ҳам иборат бўлиб келган ва шундай бўлиб колади. Эндиликда шундай ҳукукий тартибни ишлаб чикиш, ҳукукий маданиятнинг шундай даражасига эришиш керакки, унда конунларга риоя этиш ҳамма учун мажбурий бўлиб, уларни бузиш эса мутлако мумкин бўлмай колсин. Бинобарин, кабул килинган норматив-ҳукукий ҳужжатларни ҳаётга муваффакиятли та д бик этиш кўп жиҳатдан янги ҳукукий онгни, ҳукукий маданиятни шакллантириш билан боғликдир. Маълумки, ҳукукий маданият даражаси кабул килинган конунлар сони ва ҳатто улар сифати билан ҳам эмас, балки уларни оғишмай бажариш билан белгиланади. Энг ажойиб конун ҳам, агар у амалда бажарилмаса, ҳеч кандай кимматга эга бўлолмайди. Бозор иктисодиётига асосланган йўл биз учун ҳукукий тарбия мактаби бўлиб колиши даркор. Ҳар бир одам ўзлаштириб олиши керак бўлган муҳим сабок шундан иборатки, у конун асосида яшаши ва меҳнат килиши, конун оркали ўз ҳукук ва эркинликларини ҳимоя этишни ўрганиши, ўз мажбуриятларини оғишмай бажариши керак. Бошка одамларнинг ҳукуклари, эркинликлари ва манфаатларига ҳурмат билан карашни ўрганишимиз лозим. Бошкача айтганда, конун ҳукмронлиги ҳамма ерда тантана килиши шарт. Ҳукукий тарғибот, ҳукукий таълим, юридик амалиёт ва ўзини ўзи тарбиялаш ҳукукий тарбия воситаларига киради. Юкорида кўрсатиб ўтилган барча воситаларни кўллаш асосида ҳукук ҳакидаги ахборотларни етказиш, кабул килиш, ўзгартириш ва ундан фойдаланиш ҳамда уни амалда рўёбга чикаришни кўзда тутувчи ҳукукий хабардорликни амалга ошириш масалалари ётади. Бунда ўз ижтимоий макомидан катъи назар, ҳукукни билишнинг муайян мажбурий даражаси – ҳукукий минимум муаммоси алоҳида ўрин тутади. Ушбу йўналишда (илгари айтиб ўтилганидек) кўплаб чора-тадбирлар белгиланаётганига карамай, ҳозирги вактда амалдаги конунлар тарғиботи аслида олиб борилмаяпти. Ҳукукий тарбияни мўлжаллаб ўтказилаётган айрим тадбирлар бетартиб, аҳолининг муайян ҳукукий билимларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олмаган ҳолда уюштирилаётганлигига ҳам гувоҳ бўлмокдамиз. Зотан, ҳозирги амалга оширилган ўзгаришлар, жумладан, Конституциямиз ҳам муайян ҳукукий онгга эга бўлган кишиларга мўлжалланган. Бирок на ҳукукий саводхонлик, на ҳукукий маданият, юкорида кайд этганимиздек, ўзидан ўзи вужудга келиб колмайди. Демак, уни мактаб партасидан бошлаб шакллантириш зарур, яъни моҳиятан гап ҳукукий савод чикаришни мактабларда, касбҳунар коллежларида, лицейларда ва бошка ўкув юртларида ташкил этиш ҳакида бормокда. Бинобарин, вояга етаётган авлодда тегишли ҳукукий эътикодларни – ҳукукка, ҳукукий ҳодисаларга ижобий муносабатни, ҳукукий билимларни доимий равишда кенгайтириб ва чукурлаштириб бориш эҳтиёжини тарбиялаш ғоят муҳим. Бундан бир неча йил олдин Тошкент шаҳар прокуратураси пойтахт мактабларида ҳукукий саводхонлик тўғрисидаги конун кандай бажарилаётганлигини текшириб, сўров ўтказади. Сўровлар иштирокчиларининг сўзларига караганда, улар паст кўрсаткичларни кутишганди. Бирок текшириш маълумотлари уларни ларзага солди. Анкета саволларига минглаб мактаб ўкувчилари жавоб беришган. Ул а рнинг ярми республиканинг кайси органи конунларни кабул килишини нотўғри кўрсатган. Улар Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таркибига кирувчи мустакил суверен давлат эканлигини билишмаган. Жавоб берувчиларнинг 55 фоизи республика конунлари бўйича балоғат ёши качон бошланишини билмаган, 26 фоизи спиртли ичимлик ёки гиёҳванд моддадан мастлик ҳолати айбни юмшатувчи сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблаган ва ҳоказо. Мазкур саволларга жавоб беришни ўкитувчилардан илтимос килинганда, улар ҳам ўз шогирдларининг хатоларини такрорлашган. Ҳукук дарсларини кўпинча мутахассис бўлмаган кишилар олиб бор аёт ган шароитда бошкача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Аммо ўкитиш савиясининг пастлиги билан фожиа тугамайди. Ёшлар ўкув дарсига бўлган муносабатни ғоят сезгирлик билан ҳис этишади. Айтайлик, Пифагор теоремасини ўрганмагунча мактабни битиришга йўл кўйишмайди. Лекин ҳукукий билимларсиз мактабни битириши мумкин эканда!?. Айни пайтда, мазкур муаммони ҳал этишнинг кечиктириб бўлмаслигига карамай, ҳануз ҳукукий тарбия ва таълим масаласи етарли даражада тезкорлик билан ҳал этилмаяпти. Дарсликлар, ҳукукий мавзуларга бағишланган илмий-оммабоп китоблар ҳали етарли эмас. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳукукий онгни тарбиялаш факат ҳукук ҳакидаги билимларни кенгайтириш, жамиятимизнинг ижтимоий кадрияти сифатида унга нисбатан ижобий муносабатни шакллантиришдангина иборат бўлмай, ҳукукий кўникмаларни, одатларни тарбиялаш ҳам ғоят муҳимдир. Боз устига, бу ҳатто ҳукукий онгни шакллантиришдан ҳам анча кийин ишдир. Зеро, ҳаётда кўпинча ҳукукбузарлар билан конунларга риоя килувчи фукароларнинг конунларни билиш даражаси карийб бир хиллиги кўзга ташланади. Кўплаб ўтказилган тадкикот ва кузатишлар ҳам шундан далолат беради. Лекин ҳукукка муносабат билан ҳукукий хулк-атвор кўникмаларини ўзлаштириш бир-биридан жиддий фарк килади. Айнан шунинг учун ҳам биринчи чакирик Олий Мажлиснинг олтинчи сессиясида давлатимиз раҳбари куйидагиларни таъкидлашни зарур деб топганди: «Аҳолининг ҳукукий тарбиясини тубдан яхшилаш, унинг ҳукукий маданият даражасини ошириш, ҳукукий ахборотнинг кенг майдонини яратиб бериш - ҳукукий давлатнинг карор топишида муҳим йўналишдир» 1 . Ҳозир мамлакатимизда ҳукукий маданиятнинг янада юкори даражасини шакллантириш, аҳоли ўртасида ҳукукнинг обрўсини кўтариш учун кулай шарт-шароитлар яратилмокда. Факат ҳукукий тарбия ва ҳукукий тарғиботнинг илмий асосларини ишлаб чикиш борасида кўшимча саъй-ҳаракатлар талаб килинади, холос. Ҳукукка ва бошка ижтимоий нормаларга етук ижобий муносабатни таркиб топтириш максадида инсон иродаси ва онгига окилона таъсир этишнинг илмий ишлаб чикилган тизимини яратиш зарур. Модомики, мамлакатимизда демократик ҳукукий давлат барпо этилаётган экан, ундаги ҳар бир фукаро ҳукук асосларини, унинг амал килиш тамойилларини, асосий ҳукукий норма ва коидаларини билиши зарур деб ҳисоблаймиз. Бу жараён, айникса, давлат томонидан таълим муассасаларида амалга ошириладиган ҳукукий билим беришнинг пировард максадини ташкил этмоғи лозим. Зотан, ҳукукий тарбияда куйидаги мураккаб вазифаларни ҳал этиш: биринчидан, таълим олувчиларга ўзининг ва бошка шахсларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолашда, амалий фаолиятда олинган ҳукукий билимларни мустакил тадбик килиш кўникмаларини ҳосил килиш; иккинчидан, конун ва бошка норматив-ҳукукий ҳужжатларга мувофик факат конуний хатти-ҳаракатларни амалга ошириш йўл-йўрикларини шакллантириш; учинчидан, ҳар кандай ҳукукбузарликка нисбатан катъий муносабатда бўлиш фазилатини тарбиялаш имконини беради. Ана шундагина олинган ҳукукий билим ҳар кандай шароитда факат конунга монанд ҳаракат килишга катъий одатланиш тизимини яратишга, ҳукукбузарликка карши жадал кураш олиб боришга хизмат килади. Айни пайтда ҳукукий билим беришни таълим муассасаларида махсус ҳукукий фанни ўкитиш, шунингдек, махсус таълим услубларини кўллаш оркали амалга ошириш яхши самаралар беради. Айтайлик, бу ерда ҳукукий таълим-тарбия олувчилар назорат ва курс ишларини тайёрлаш, норматив ҳужжатлар устида мустакил иш олиб бориш, юридик аҳамиятга молик хатти- 1 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. 5- том . Т., “Ўзбекистон” 1997, 128-бет. ҳаракатларни амалга ошириш, таълим муассасаларининг бошкарув органлари фаолиятида иштирок этиш жараёнларида зарур билим ва кўникмаларни оладилар. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ўкувчи ва талабаларга ҳукукий билим беришнинг муваффакияти нафакат таълим сифати ёки ўкитувчиларнинг маҳоратига, балки жамият ва давлатнинг ҳукукий маданияти даражасига ҳам боғлик бўлади. Зеро, таълим олувчининг амалдаги ҳукук, конунчиликнинг ҳакикий ҳолати билан бевосита юзмаюз келиши, унинг инсон ҳукук ва эркинликларини ҳимоя килишда ҳукукнинг имкониятини баҳолай олиши каби жиҳатлар билан боғлик ҳаётий тажрибаси энг кучли ҳукукий-тарбиявий омиллар ҳисобланади. Хуллас, фукароларнинг ҳукукий тажрибасини муваффакиятли амалга ошириш учун давлат шахснинг сиёсий фаоллигини кучайтириши, унинг давлат ишларида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериши, ошкоралик ва демократия принципларининг чинакамига амал килишини таъминлаш, мансабдор шахслар ва давлат органларининг ҳар кандай кўринишидаги ҳукукбузарликларга карши кураш олиб бориши талаб этилади. Адабиётлар : 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т. «Адолат» 2003 й. 2. Каримов И.А. Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати. — Т., “Ўзбекистон”, 1993. 3. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. — Т., “Ўзбекистон”, 1995. 4. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. — Т., “Адолат”, 1992. 5. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т., “Адолат”, 1998. 6. Қаюмов Р.Қ. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий ҳуқуқи. — Т., “Адолат”, 1998.