logo

Ҳуқуқ дарсининг тузилиши ва турлари ( Хукук дарсининг тузилиши ва турлари )

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

60 KB
Ҳуқуқ дарсининг тузилиши ва турлари Режа: 1. Ҳуқуқ дарсларининг тузилиши 2. Ўқитувчи иш режаси 3. Ўқитув ҳужжатлари 1. Ҳуқуқ дарсларининг тузилиши Ҳар бир ҳуқуқ машғулотларида ўқувчиларга пухта билим бериб борилади. Мустақил ишлар, қўшимча машғулот, суҳбатлар ва ҳоказолар ҳам билим беришнинг шакллари бўлиб ҳисобланади. Уларнинг мазмуни эса дарсда ўргатиладиган маърузалар мазмуни билан бевосита боғлиқдир. Дарс ўқув ишларини ташкил этишнинг асосий шакли, маъруза асосий шакли ва асосий мазмуни ўқувчиларга билим ва тарбия беришдан иборат. Ҳуқуқ ўқитиш мураккаб ва кенг қамровли жараён бўлиб, дарсда ўқув материалини баён этиш билан чекланиб қолмайди. Ҳуқуқий маълумотларни ўқувчи томонидан тўла ўзлаштиришга эришиш дарснинг асосий мақсади ҳисобланади. Ҳуқуқ дарси оддий машғулот эмас, уни катта ва мураккаб ишонч муассасасига ўхшатиш мумкин, чунки унда ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам доимо турли туман ва ўта масъулиятли вазифалар билан банд бўлади. Дарснинг мазмуни, баён этиш шакли, ўргатиш объектлари ҳам доимий равишда мураккаблашиб боради. Дарсда ўқувчининг билим даражаси текшириб борилади; ўтилган маъруза албатта мустаҳкамланиши шарт; янги ўргатилаётган мавзу устида ўқувчиларни мустақил фикрлаш; ҳужжатларни таҳлил қилиш ва таққослашга ўргатиб боради, Ҳуқуқий ўқитиш усуллари ҳам ҳар ҳил. Масалан, оғзаки баённинг турли шакллари, билимни текшириш усуллари, кўргазмали қуроллар, уларнинг турлари ва уларнинг фойдаланиш йўллари ва ҳоказолар ҳуқуқ фанидан дарс беришнинг ўзига хос шакл ва усулларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир ҳуқуқ дарси ўз мавзусига эга бўлади. Дарснинг мавзуси эса дастур ва дарслик мазмуни асосида ўқитувчи томонидан тузилади. Дарс мавзуси қисқа ва ўқувчиларга тушунарли қилиб тузилмоғи шарт. Мавзунинг номи эса янги материални баён этишдан олдин ўқувчи диққатига эълон қилинади. Янги дарсни баён этиш режали тарзда олиб борилади. Дарс мавзусини бир неча масалаларга бўлиб кўрсатишни, материални ўргатиш режаси дейилади. Режанинг пунктлари иккитадан кам бештадан ошиқ бўлмаслиги шарт. Мавзунинг режалари ҳар бир дарсда олдиндан эмас, ҳар бир мавзу, унинг барча пунктлари мўлжалланган вақтда ўтиб улгуриши шарт. 2. Ўқитувчи иш режаси Дарсни ўтишдан олдин ўқитувчи иш режасини тузади. Маълумки ҳар бир соҳанинг ўқув режаси асосида ўқув дастури тузилган. Шу дастур ўқув йилига ўқитув иш режаси тузишда асос қилиб олинади. Ўқитувчи дастурдан келиб чиққан ҳолда календар режа тузади. Унда мавзулар соатларга бўлиб чиқилади ва дарс ўтиш вақти, ҳажми, тури кўрсатилади. Ўқитувчилар иш режасига қўшимча методик карта ҳам тузишлари мумкин. Унда дарснинг мавзуси, мақсади, дарс ўтиш усули, фойдаланадиган адабиётлар ва техник воситалари, дарсни якунлаш методи кўрсатилади. Методик карта тузиш учун ўқитувчи пухта тайёргарлик кўриши, унга киритилган маълумотларни яхши билиши, барча ўқитув воситаларини ўтиладиган мавзу билан боғлаши керак. Методик карталарда мавзулар қисмларга бўлиниб чиқилади, ҳар бир маъруза мавзулари бўйича саволлар тузилади, уй вазифалари, фойдаланадиган адабиётлар ёки кўргазмали қуроллар, мустақил иш мавзулари, маъруза соатлари, ўзлаштиришни текшириб туриш методлари аниқланади. Масалан, «Ҳуқуқшунослик» фанининг биринчи қисмида давлат ва ҳуқуқ назарияси тушунчаси, давлатнинг вужудга келиши тўғрисида маъруза ўқилади. Ўқитувчи шу мавзуларни тасвирлаб берадиган схемалар ва диаграммалардан фойдаланиши мумкин. Тингловчиларга «Ҳуқуқшунослик» дарсликларидан, Президент асарларидан, ҳуқуқшунос олимларнинг китобларидан, янги адабииётлардан фойдаланишни тавсия этиб, уларнинг тўлик номи ва муалифини кўрсатиш ҳам мақсадга мувофиқдир. 3. Ўқитув ҳужжатлари Ўқитувчи дарсга ўқитув ҳужжатларини ҳам тайёрлайди. Ўтилаётган мавзунинг тарбиявий аспектини аниқлаш учун ўқитувчи назарий манбаларга мурожат қилиши керак. Масалан, «Мустақиллик асослари. Ҳуқуқий давлат тушунчаси», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенат ва Қонунчилик палаталари тўғрисида» мавзулар ўтилганда Президент асарларидан, давлат ва ҳуқуқ назарияси, Қонун янгиликлари, Олий Мажлис сессияси ҳужжатлари, ҳуқуқий давлат белгиларига бағишланган адабиётлардан фойдаланиш, уларнинг айримларини тингловчиларга тавсия этиш мумкин. Ҳар бир мавзувнинг ўзига ҳос асосий мақсади бор. Масалан, «Аҳлоқ ва ҳуқуқ» мавзусини ўтишдан мақсад давлат ва ҳуқуқнинг узвий боғлиқлигини тушунтириш, мустақил республикамиз ривожланишида ҳуқуқнинг ўрнини кўрсатиш, аҳлоқий нормалар билан ҳуқуқий нормаларнинг умумий ва фарқий белгиларини тушунтириш, уларнинг янги авлодни тарбиялашдаги ўрнини баён этишдир. Тингловчилар ҳуқуқий билимнинг асосларини билиши билан бир қаторда айрим, хаётда тўқнаш келадиган ҳуқуқ нормаларини билмасликлари мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикасида никоҳ ёши қизлар учун 17 ёш ўрнатилганлигини, аёлларга пенсияга чиқиш ёши 54 ёшдан белгиланганлигини айрим ҳолларда қасдан қийнаб одам ўлдирган жисмоний шаҳслар 13 ёшдан жиноий жазога тортилиши мумкинлигини ҳамма ҳам билмайди. Демак, бу саволларнинг ечимини топиш учун тингловчиларга махсус юридик адабиётлар тавсия этилади, Улар қаторига Оила, Меҳнат, Жиноят Кодекслари ва бошқалар киради. Ўқув ҳужжатларига ҳар томонлама ўйлаб тузилган, чиройли безатилган кўргазмали қуроллар киради. Улар тингловчиларда қонунларга нисбатан ҳурмат билан қараш хусусиятларини шакиллантиради ва ҳуқуқий тарбиянинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Кўргазмали қуроллар дарс режасига лойиқ бўлиши керак. Қайси мавзу бўйича қандай кўргазмали қурол қўлланилиши дарс олдидан аниқланади, мавзуда уларга тегишли жой ва вақт ажратилади. Одатда кўргазмали қуролларни талабалар, ўқувчилар ўзлари тайёрлаб келишлари тавсия этилади. Масалан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини тасвирлайдиган схемани уч мавзуга бўлиб, катта форматдаги ватман қоғозга чизилади. Хар бир мавзу алоҳида: «Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари», «Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари», «Фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари» ва «Фуқароларнинг бурчлари» деб номланиб, тингловчилар яхши эслаб қоладиган тарзда безатилган бўлиши керак. Ўқитувчидан бироз ҳаракатчанлик, изланиш ва тингловчиларни қизиқтиришга эришиш қобилияти талаб қилинади. Шунда у ўз олдига қўйган мақсадига эришади, дарс қизиқарли ва фойдали ўтади. Ҳуқуқий таълим-тарбия таълимнинг барча турларида олиб борилади. Босқичли ҳуқуқий таълим-тарбия беришдан мақсад – ёшларнинг ҳуқуқий онгини бевосита таъсир этувчи назарий ҳуқуқий билимлар, кўникма ва малакаларини таркиб топтиришни зулуксиз таъминлашдир. Фойдаланилган адабиётлар: 1. И.А.Каримов. «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли». – Т., «Ўзбекистон», 1992. 2. И.А.Каримов. «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат». - Т., «Ўзбекистон», 1992. 3. И.А.Каримов. «Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати». - Т., «Ўзбекистон», 1993. 4. И.А.Каримов. «Биздан озод ва обод Ватан қолсин!». – Т., «Ўзбекистон», 1993. 5. И.А.Каримов. «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари». - Т., «Ўзбекистон», 1995. 6. 1918-1920 йиллардаги Туркистон АССР Конституциялари. 7. 1920-23 йиллардаги Хоразм Халқ Республикаси Конституциялари. 8. 1921-23 йиллардаги Бухоро Халқ Республикаси Конституциялари. 9. 1927-1937-1978 йиллардаги Ўзбекистон ССР Конституциялари. 10. www.ziyonet.uz