logo

Таълим тўғрисида миллий дастурнинг мақсади, вазифаси Узбекистон Республикасининг қонуни таълим тўғрисида

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

62.5 KB
Таълим тўғрисида миллий дастурнинг мақсади, вазифаси Узбекистон Республикасининг қонуни таълим тўғрисида 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг хуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий хуқуқини таъминлашга қаратилган. 2-модда. Таълим тўғрисидаги қонун хужжатлари Таълим тўғрисидаги қонун хужжатлари ушбу Қонувдан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикасида таълим соҳасидаги муносабатлар Қоракалпогистон Республикасининг қонун хужжатлари билан ҳам тартибга солинади. ,Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим туғрисидаги қонун хужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари кўлланилади. 3-модда. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари Таълим Узбекистан Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги; ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги; таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш. 4- модда. Билим олиш ҳуқуқи Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб дши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Узбекистан Республикаси ҳудудида қанча вақт шаётганлигидан қатъи назар, ҳар кимга билим олищца тенг ҳуқуқлар кафолатланади. Билим олиш ҳуқуқи: давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш; ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш; таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов эвазига касб-ҳунар ўргатиш; барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги ўкув юртларига киришда тенг ҳукуқларга эга бўлиши, оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади. Бошқа давлатларнинг фуқаролари Узбекистан Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига эга. Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқукларга эга. 5-модда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш хуқуқи Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Педагог ходимларни олий ўқув юртларига ишга қабул қилиш Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси тасдиклаган Низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади. Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг таълим муассасаларида бу фаолият билан нгуғулланишига йўл қўйилмайди. 6-модда. Таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми Таълим муассасасини аккредитациялаш ваколатли давлат органи томонидан аттестацияга асосан амалга оширилади. Таълим муассасаси юридик шахе бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда барпо этилади. л Нодавлат таълим муассасаси Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахе ҳуқуклари ва таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади. Таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган устав асосида фаолият кўрсатади. Таълим муассасаси аттестация натижаларига биноан давлат аккредитация-сидан маҳрум, этилиши мумкин. Таълим муассасалари ўқув-тарбия.мажмуиларига ҳамда ўқув-илмий- ишлаб чиқариш бирлашмалари ва уюшмаларига бирлашишга хакди. Таълим муассасалари уставда белгиланган вазифаларига мувофиқ пулли таълим хизматлари кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланишга хакли. 7-модда. Давлат таълим стандартлари Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. Давлат таълим стандартларини бажариш Узбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир. 8-модда. Таълим бериш тили Таълим муассасаларида таълим бериш тилидан фойдаланиш тартиби «Давлат тили ҳақида»ги Узбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади. II . ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА ТУРЛАРИ. 9-модда. Таълим тизими Узбекистан Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари; Олий таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий- педагогик муассасалар; таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, уассасалар ва ташкилотлар. Узбекистан Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир. 10-модда. Таълим турлари Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади: «.мактабгача таълим; умумий ўрта таълим; ўрта махсус, касб-хунар таълими; олий таълим; олий ўқув юртидан кейинги таълим; кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; мактабдан ташқари таълим. 11-модда. Мактабгача таълим Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-етти ёшгача оклада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъи назар бошқа таълим муассасаларида олиб борилади. 12-модда. Умумий ўрта таълим Умумий ўрта таълим босқичлари куйидагича: бошланғич таълим (1-1У синфлар); уМумий ўрта таълим (1-1Х синфлар), Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга қаратилгандир. Мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшдан.қабул килинади. Умумий ўрта таълим билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустакил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга йуналтиришга ва таълимнинг навбатдаги босқичинй танлашга ёрдам беради. Болаларнинг қобилияти, истеъдодини ривожлантириш учун ихтисослаш- тирилган мактаблар ташкил этилиши мумкин. 13-модда. Ўрта махсус, касб-хунар таълими Ўрта махсус, касб-хунар таълими олиш мақсадида ҳар ким умумий ўрта таълим асосида академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўкишнинг йўналишиНи ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига эга. Академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари эгалланган касб-хунар бўйича ишлаш хуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ёки таълимни навбатдаги босқичда давом эттириш учун асос бўладиган ўрта махсус, касб- ҳунар таълими беради. Академик лицей ўкувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб-хунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган уч йиллик ўрта махсус ўқув юртидир. Касб-ҳунар коллежи ўкувчиларнинг касб-хунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини чукур ривожлантиришни, танланган касблар бўйича бир ёки бир неча ихтисос олишни таъминлайдиган уч йиллик ўрта касб-ҳунар ўқув юртидир. 14-модда. Олий таълим Олий таълим юқори мал акали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди. Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида (университетаар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларида) ўрта махсус, касб-хунар таълими асосида амалга оширилади. Олий таълим икки босқичга: давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумот туғрисидаги хужжатлар билан далилланувчи бакалавриат ва магистратурага эга. Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида тўрт йил бўлган таянч олий таълймдир. Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом этадиган олий таълймдир. Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга хақлидирлар. 15-модда. Олий ўқув юртидан кейинги таълим Олий ўқув юртвдан кейинги таълим жамиятнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилгандир. Олий ўқув юртидан кейинги таълим - олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида (аспирантура, адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик) олиниши мумкин. Илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва унвонлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. 16-модда. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 17-модда. Мактабдан ташқари таълим Болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиёжларини қондириш, уларнинг буш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этишлари мумкин. Мактабдан ташқари таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, студиялар, кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар киради. Мактабдан ташқари таълим муассасаларини,, ташкил этиш ва уларнинг 'фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. 18-модда. Оиладаги таълим ва мустақил равишда таълим олиш Давлат оклада таълим олишга ва мустақил равишда таълим олишга кумаклашади. Болаларни оилада ўқитиш ва мустакил равишда таълим олиш тегишли таълим муассасаларининг дастурлари бўйича амалга оширилади. Таълим олувЧиларга ваколатли давлат муассасалари томонидан услубий, маслаҳат ва бошка йўсинда ёрдам кўрсатилади. 19-модда. Таълим тўғрисидаги хужжатлар Аккредитация қилинган таълим муассасаларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқцанган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома) берилади. л Давлат томонидан тасдикданган намунадаги маълумот тўғрйсидаги ҳужжат оилада таълим олган ёки мустақил равишда билим олган ва аккредитация қилинган таълим муассасаларининг тегишли таълим дастурлари бўйича экстерн тартибида имтиҳонлар топширган шахсларга ҳам берилади, давлат таълим муассасаларида ўқитилиши шарт бўлган ва рўйхати Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйиладиган мутахассисликлар бундан мустасно. Олий маълумот тўғрисидаги дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, уларнинг ҳажмлари ва фанларга қўйилган баҳолар ёзилган варақа илова килинади. Диссертация ҳимоя қилган шахсларга белгиланган тартибда фан номзоди ёки фан доктори илмий даражаси берилади ва давлат томонидан тасдикданган намунадаги диплом топширилади. Давлат таълим стандартларига мое келган такдирда Узбекистан Республикаси билан хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама битимлар асосида ҳар икки томоннинг маълумот тўғрисидаги ҳужжатлари белгиланган тартибда ўзаро тан олиниши мумкин. Тегишли босқичдаги таълимни тугалламаган шахсларга белгиланган намунадаги маълумотнома берилади. Давлат тасдиклаган намунадаги маълумот тўғрйсидаги ҳужжат навбатдаги босқич таълим муассасаларида таълим олишни давом эттириш ёки тегишли ихтисос бўйича ишлаш ҳуқуқини беради.