logo

Қонун ижодкорлиги фаолиятини ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

82.5 KB
Қонун ижодкорлиги фаолиятини ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш Режа: 1. Қонун ижодкорлиги фаолиятида прокурор иштироки . 2. Қонунларни та рғиб от қилиш - прокуратура фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Қонун ижодкорлиги фаолиятида прокурор иштироки. Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида белгиланган прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу- қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига қонунчилик ташаббуси билан мурожаат этиши мумкинлиги қайд этилган. Прокуратура идоралари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларни аниқ ва бир ҳилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. Ушбу фаолиятни амалга ошириш борасида амалиётда қонун ва қонун ости ҳужжатларининг қай даражада замон талабларига жавоб бериши, қонунларнинг қайси жиҳатлари такомиллаштиришга муҳтож эканлиги, қонунларни тўлиқ ва баркамол ижро этилиши учун ушбу қонунларга қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши зарурлиги ва яна мунособатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун қандай қонунларни қабул қилинса мақсадга мувофиқлигини бевосита кўриб борадилар. Ушбу қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонунлар қабул қилиниши заруриятини реализация қилиш учун эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунчилик ташаббусидан фойдаланишади. Бунинг учун улар ўзларидаги таклиф ва мулоҳазаларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига тегишли тартибда тақдим этишади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори эса, ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қонунчилик ташаббуси билан мурожаат қилади. Суд фаолияти билан боғлиқ бўлган қонунларни қўллаш амалиётига оид тушунмовчиликлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳўжалик суди Пленумига қонунларга тушунча бериш учун мурожаат қилиши мумкин. Қонун ижодкорлиги фаолиятида прокурорларнинг иштирок этиши бир вақтни ўзида уларнинг ўз вазифа ва функцияларини яъни, ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияси ва қонун устуворлигини таъминлаш вазифасини амалга ошириш билан бирга бажарилади. Қуйидан тортиб, юқоригача барча ижро хокимияти органлари томонидан қонуности ҳужжатларини қабул қилинишидаги қонун устуворлигини таъминлаш бўйича назоратни амалга ошириши ҳамда қонун чиқарувчи Олий органда-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида иштирок этиши ва бу мажлисларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдириши, қонунларни талқини бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ва Олий ҳўжалик суди Пленуми мажлисларида иштирок этиши ва қонунлар талқини бўйича ўз фикр ва нуқтаи-назарини ифода этиши қонун ижодкорлиги фаолиятининг кўринишидир. 2.§. Қонунларни тарғибот қилиш - прокуратура фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Ҳуқуқий янгиланиш даврида прокуратура ўз вазифасини амалга ошириш, ўз вақтида фуқаро, жамоатчилик, меҳнат ва ўқув жамоалари орасида мал а кали ҳуқуқ тарғиботи ва тушунтириш ишлари олиб бормоғи керак . Чунки, республикамизда яшовчи ҳар бир фуқаромиз ўз давлатимиз қонунларини нафақат билмоғи, балким уни мазмун ва моҳиятини тўла-тўкис англамоғи, хаётда фойдаланиш ва ундан ўзини ҳимоя қилишда фойдаланиши керак . Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг айни масалага оид буйруғи ва Низоми айнан шу муаммога бағишланган бўлиб, қуйидагичадир: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИНИНГ Б У Й Р У Ғ И Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг « Қ онунчилик тарғиботи бўлими тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида 2004 йил 12 апрел 9-сон Тошкент шаҳри. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 мартдаги ПФ- 3406-сонли Фармонига ва Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги қонуни 13-моддасига асосан Б У Ю Р А М А Н: 1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «қонунчилик тарғиботи бўлими тўғрисида»ги Низом тасдиқлансин. 2. Низом ижросини таъминлаш учун Бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларга юборилсин. 3. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ҳайъатининг 1993 йил 2 апрелдаги 17-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси «қонунларни мужассамлаш ва ҳуқуқ тарғиобти бўлими ҳақида»ги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 4. Мазкур буйруқ прокуратура органларининг барча ходимларига эълон қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Қонунчилик тарғиботи бўлими тўғрисида»ги Н И З О М Умумий қоидалар: 1.1. Қ онунчилик тарғиботи бўлими (бундан кейин матнда бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади. Бўлим таркибида Бош прокуратуранинг масъул ходимларидан иборат матбуот маркази фаолият кўрсатади. 1.2. Бўлим фаолиятига Бош прокурор томонидан тайинланадиган бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади. Бўлим бошлиғи айниқ вақтда Бош прокуратура матбуот хизматининг раҳбари ҳисобланади. Бўлимда катта прокурор, прокурор ва бўлим нозири фаолият кўрсатади. 1.3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Прокуратура тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги ва бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ҳукумат қарорлари, Бош прокуратуранинг ҳайъат қарорлари, Бош прокурорнинг соҳавий буйруқ ва кўрсатмалари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади. 1.4. Бўлим томонидан қонунийлик ва жиноятчилик аҳволи, бу борадаги профилактик тадбирлар ва қонунлар тарғиботи ҳақидаги маълумотлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда ишни ташкиллаштириш борасида Бош прокуратуранинг ярим йилга тузиладиган иш режаларига таклифлар берилади ва бўлимнинг иш режаси тузилади. Иш режасига киритилган тадбирлар ижроси белгиланган муддатларда таъминланади. 1.5. Бўлимда ишни ташкил этиш ходимлар ўртасида вазифаларни соҳа-минтақа ва ўриндошлик асосидаги иш тақсимотига биноан амалга оширилади. 1.6. Бўлимда қонунчилик тарғиботи юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий ҳужжатлар тайёрланади ва бу ҳақда Бош прокуратура раҳбариятига ахборот бериб борилади. қуйи прокуратураларга соҳа фаолиятини яхшилашга қаратилган услубий тавсиялар ишлаб чиқилади ва жойларга юборилади. 1.7. Бўлимда тезкор йиғилишлар ўтказиб борилади ва уларда соҳага тааллуқли, шунингдек бевосита ходимларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинади. 1.8. Бўлимда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда ҳисобот тузилиб, ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармасига топширилади. Ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги учун масъулият бўлим бошлиғи зиммасида бўлади. Зарурат туғилганда вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралардан соҳага оид таҳлилий ахборотлар талаб қилиб олинади. 1.9. Бўлим фаолиятини Бош прокурорнинг соҳа бўйича ўринбосари назорат қилади ва соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан Бош прокурорга ахборот бериб боради. 1.10. Бўлим Бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли идоралар, «қонун ҳимоясида» бирлашган таҳририяти ва бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади. 1.11. Вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг қонунчилик тарғиботи бўйича тармоқлари ўз фаолиятини мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади. Бўлимнинг асосий вазифаси ва фаолият йўналишлари: 1.12. Бўлимнинг асосий вазифалари – қонунчилик тарғиб қилиш, ғонун ижодкорлиги фаолияти ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишларида иштирок этиш, прокуратура органларининг фаолиятига ошкоралик беришни ташкиллаштириш асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат. Шу мақсадларда бўлим ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширади: 1.13. Қ онунчиликни тарғиб қилишни ташкиллаштириш. 1.14. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунларга ҳурмат ва қонунбузилишларга муросасизлик руҳида тарбиялаш ишларида қатнашиш. 1.15. Прокуратура органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятига ошкоралик бериш. 1.16. Бош прокуратуранинг матбуот хизмати сифатидаги фаолиятини амалга ошириб, Бош прокурор топшириғига асосан оммавий ахборот воситалари учун расмий хабарлар тарқатади ва матбуот конференциялари ташкил этади. 1.17. Бу соҳада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар, давлат ва нодавлат, ўзини-ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш. 1.18. Прокуратура органларида қонун ҳужжатларини мужассамлаш ва тартибга солиш, уларга қўшимча ва ўзгартишлар киритилишини таъминлаш. 1.19. Қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этишни ташкиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан билдирилган таклифларни ўрганиб, умумлаштириш ва Бош прокуратура раҳбариятига таклифлар тақдим этиш. 1.20. Бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари, солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ҳарбий ва Транспорт прокуратураларининг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш, даврий текшириш ўтказиш ҳамда уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш. 1.21. Бош прокуратуранинг «қонун ҳимоясида» бирлашган таҳририяти ва прокуратура органлари муассислигида ташкил этилган оммавий ахборот воситалари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга амалий- услубий ёрдамлар кўрсатиш. 1.22. Вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг тегишли тармоқ ходимларини иш ўрганишга чақириш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш. 1.23. Тарғиботнинг сифати, самарадорлиги, қонунийлик ҳолатига таъсирини ўрганиб, таҳлил қилиш ва тегишли вазифаларни белгилаб бориш долзарб масалаларни идоралараро йиғилишлар, тезкор ва ҳайъат мажлислари муҳокамасига киритиш. Бўлим бошлиғининг ваколатлари : 1.24. Бўлимда ишни ташкил этишни ходимлар ўртасида вазифаларни соҳа-минтақа тамойили асосидаги иш тақсимотига биноан амалга оширади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. 1.25. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқ ва кўрсатмалари, республика прокуратураси ҳайъати қарорларини бажаришни таъминлайди. 1.26. Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат, ўзини-ўзи бошқариш органлари билан бу соҳада алоқаларни йўлга қўяди ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди. 1.27. Оммавий ахборот воситалари – матбуот, телевидение ва радио билан прокуратура органлари ўртасидаги ҳамкорликни ташкил қилади. 1.28. Қ онун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этишни ташкиллаштиради, қонун ҳужжатлари, уларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳалари юзасидан Бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари томонидан билдирилган таклифларни ўрганиб, умумлаштиради, натижаларига кўра Бош прокуратура раҳбарияти номидан таклифлар тайёрлайди. Долзарб масалаларни идоралараро йиғилишлар, тезкор ва ҳайъат мажлислари муҳокамасига киритади. 1.29. Кадрлар бошқармаси билан биргаликда ваколатлари доирасида кадрларни тарбиялаш, уларнинг малакаси ва касб-маҳоратини ошириш чоараларини кўради, бўлимда ишлаш учун кадрларни танлаш масаласида Бош прокуратура раҳбариятига таклифлар киритади. 1.30. Бўлим ходимларининг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги юзасидан аттестация лойиҳаларини тайёрлайди, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар киритади. 1.31. Тарғиботнинг сифати, самарадорлиги, қонунийлик ҳолатига таъсирини ўрганиб, таҳлил қилади ва тегишли вазифаларни белгилаб боради, тарғиботнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади, услубий тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқишни таъминлайди. 1.32. Прокуратура органлари фаолияти юзасидан ходимларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари бўйича кундалик назоратни амалга оширади. 1.33. Оммавий ахборот воситалари учун Бош прокуратура номидан расмий хабарлар лойиҳасини тайёрлайди ва Бош прокурор билан келишилган ҳолда унинг тегишли тартибда тарқатилишини таъминлайди. 1.34. Бош прокурор топшириғига биноан матбуот конференциялари, учрашувлар ташкил этиади ва уларни белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди. 1.35. Иш юритишни Йўриқнома асосида олиб боришни ташкиллаштиради. Бўлим катта прокурори ва прокуро р ларнинг ва к олатлари : 1.36. Бўлимга юклатилган вазифаларни соҳа-минтақа тамойили асосида бажаришни таъминлайдилар; 1.37. Тарғиботнинг ҳолати тўғрисидаги статистик ва бошқа маълумотларни таҳлил қиладилар ҳамда долзарб вазифаларни белгилаб бориш ва тарғибот такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайдилар; 1.38. Бириктирилган соҳа ва минтақаларда ўтказиладиган текширишларда иштирок этадилар, камчиликларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўрадилар, шунингдек, амалий ёрдам кўрсатадилар, ижобий ишларни оммалаштириш тўғрисида таклифлар киритадилар. Бўлимда иш юритишни ташкил этиш : 1.39. Бўлим нозири Йўриқнома асосида йиғма жилдлар номенклатурасини тузади ва у бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланади ҳамда бошқармадаги барча ҳужжатларни ушбу номенклатура асосида йиғма жилдларга жамлаб боради ва йил якуни бўйича алоҳида-алоҳида йиғма жилдга тикади. 1.40. Бўлим нозири Бош прокуратурага келиб тушган топшириқлар ва бошқа ҳужжатларни бўлим бошлиғига тақдим этади. Ҳужжатлар бўлим бошлиғи томонидан кўриб чиқилиб, ижрочи белгиланганидан сўнг Йўриқнома асосида ташкил этилган дафтарга қайд этилади ва ижрочига топширади ҳамда бу ҳақда мазкур дафтарга белги қўяди. 1.41. Бўлим нозири ижрочиларга топширилган ҳужжатларнинг ижро муддатлари тўғрисида бўлим бошлиғига билдириб боради. Белгиланган назорат муддатида ижроси таъминланмаган ҳужжатларнинг рўйхатини тузиб, бўлим бошлиғига тақдим этиб боради. 1.42. Бўлимда мавжуд ҳужжатларни Йўриқномада белгиланган сақлаш муддати тугаши муносабати билан уларни топшириш ва қабул қилиш далолатномаларига асосан Бош прокуратура архивига топширади. 1.43. Бўлимда иш юритиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни Йўриқномада белгиланган тартибда бажаради. Ҳуқуқ тарғиботи ва қонунларни тушунтиришда асосий диққат республика Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар, республика олий ва маҳаллий ҳокимият ҳамда бошқарув органлари ташкил этилиши; прокуратура, суд тизими ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя этиш идораларига; иқтисодий ўзгаришлар, бозор муносабатлари, эркин нархга ўтиш ва мулкка; шахснинг ҳаёти, соғлиғи, озодлиги ва шаъни, мулкий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқлари муҳофазасига қаратилган миллийлик ва эътиқодларга тегишли қонунлар ижросига қаратилиши лозим. Прокурор назорати фаолиятида ошкораликни таъминлаш орқали жиноятчилик ва қонунсизликка қарши кураш учун аҳолини фаол жалб этишга эришиш кераклиги қайд этилган. Ҳуқуқ тарғибот фаолияти жиноятчилик ва қонунбузарликка қарши кураш чоралари тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу иш жиноятчилик ва қонунчиликнинг аҳволи, ҳудудлар, объектлар, жойлар ва аҳолининг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олиниб, давлат, ҳуқуқни ҳимоя этиш идоралари, ижтимоий ташкилотлар, партия ва ҳаракатлари, ижодий уюшмалари билан ҳамкорликда, режали ва мақсадга тўғри йўналтирилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Матбуот имкониятларидан фойдаланишга жиддий эътибор қаратилиши керак Марбуот маркази ва гуруҳларининг фаолияти такомиллаштириб борилиши, оммавий ахборот воситаларида прокуратура фаолиятида юз бераётган жараёнлар ва долзарб муаммолар ёритиб борилишига эришиш керак Аҳоли, меҳнат ва ўқув жамоалари билан ўтказиладиган учрашув, суҳбат ва савол-жавоб соатларида қонунчилик ва жиноятчилик муаммоларидан ташқари, прокурор ва терговчилар фаолиятида учрайдиган камчилик ва хатолар, уларни бартараф этиш хусусидаги тадбирлар ҳамда прокурор- тергов ходимлари меҳнатининг мураккаблиги, фозиллик ва эзгуликка, адолат тантанасига йўналтирилганлиги мавзуси қамраб олиб борилиши керак Ёшлар ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари мақсадга тўғри йўналтирилиб, уларда ҳуқуққа хилоф ҳаракатларга нисбатан нафрат туйғуси уйғотиб борилиши керак Ота-оналар, тарбиячилар, жамоатчилик фаоллари ёшларнинг яшаш , ўқиш ва ишлаш жойларидаги турли шаклланишлар орасига ҳамда фаолияти ёшлар тарбиясига қаратилган идора ва маҳкамаларга мунтазам ташриф буюриб, улар билан ҳамкорликда тадбирлар амалга оширилиши зарур. Жазо ўташ жойларига борилганда, унда сақланаётган шахслар билан учрашувлар ўтказиш лозим. Асосий эътибор жазо ўтаётган ва тарбияланаётганлар озод бўлгач, белгиланган ҳақ-ҳуқуқлари хусусида батафсил тушунтириб берилиши лозим. Давлат идоралари, меҳнат жамоалари, мансабдор ва масъул шахслар билан суҳбат ва учрашувларда, жазо ўтаб қайтган шахсларни иш билан таъминлаш, улар ҳақида ғамҳўрлик қилиш, тарбияланиб жамоатчилик орасидан ўз ўрнини топиб кетиши хусусида қонун талаблари ва турмуш тақозосини тушунтириб боришга эришиш керак Ҳуқуқ тарғибот ва қонунларни мужассамлаш бўлими, ушбу тармоқнинг жойлардаги бўғинлари, қонунларни тушунтириш ва ҳуқуқ тарғиботи бўйича қуйи прокуратура органлари олиб бораётган ишларни мунтазам текшириб, таҳлил қилиб, амалий ёрдам кўрсатиб бориши қайд этилган. Адабиётлар рўйхати: 1.Басков В.И. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида) М.,”Бек” нашриёти, 1998. 2.Давлетов А. Дж. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида). Нукус. Билим.1999. 3.Россия Федерациясида прокурор назорати. (дарслик, рус тилида/ А.А. Чувилёвнинг умумий таҳрири остида/ М., 2000. 4. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят про цесси (умумий қисм, дарслик, ўзбек тилида) Т.: 2002 й., «Янги аср авлоди». 5. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят про цесси (махсус қисм, дарслик, ўзбек тилида) –Т.: ТДЮИ.2003 й.