logo

Оммавий (давлат) мулк ҳуқуқи.умумий мулк. Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

71.2001953125 KB
Оммавий (давлат) мулк ҳуқуқи.умумий мулк. Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш Режа: 1. Ўзбекистон Республикаси мулки 2. Муниципал мулк 3. Оммавий (давлат) мулкнинг зарурати ва манбалари 4. Ашёвий ҳуқуқ тушунчаси ва турлари 5. Хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи. 6. Мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари . 7. Умумий мулкдан улуш ажратиш ва уни тақсимлаш 8. Эр-хотинлар ўртасидаги мулк ҳуқуқи 9. Деҳқон ва фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи 10. Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш тушунчаси. Мулк ҳуқуқи турли 11. Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усуллари 12. Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикацион даъво) 13. Мулкдан фойдаланишда мулк эгасига қилинган тўсқинликларни бартараф этиш (негатор даъволар) Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг алоҳида субъекти ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг мулкий ҳуқуқлари, мол-мулкининг доираси, давлат мулкининг зарурати ва манбалари, оммавий мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, дав лат корхоналари, муассасалари ҳамда ижара корхоналарининг мул кий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масалалар. Хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқариш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи, сервитут ҳуқуқи тушунчаларини қамраб олган ашёвий ҳуқуқ билан боғлиқ назарий ва амалий қоидалар. Умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари, умумий мулк турлари, улар ўртасидаги нисбат, улушли мулкдаги улушларни аниқлаш, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш, умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг шартнома бўйича олувчига ўтиши, имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи, умумий биргаликдаги мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, ундириувни умумий мулкдаги улушга қаратиш асослари ва тартиби каби масалалар Мулк ҳуқуқи нинг кафолати ва уни ҳимоялашда фуқаролик ҳуқуқининг роли, мулк ҳуқуқини фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан қўриқлаш тушунчаси ва усуллари, мулк ҳуқуқини виндикацион даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилишнинг хусусиятлари, мулкдан фойдаланишда мулк эгасига қилинган тўсқинликларни бартараф этиш (негатор даъволари), мулкдор бўлмаган эганинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳ озирги вақтда мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг янги усуллари тўғри сидаги илмий-назарий тушунчалар Оммавий мулк – моддий неъматларга нисбатан халқ манфаатлари йўлида давлат органларининг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган асослар ва шартлардаги муносабатидир. Оммавий мулк ҳуқуқи деганда Республика мулки ва маъмурий- ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулкига нисбатан халқ манфаатлари йўлида давлат органлари нинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ нормалари йиғиндиси тушунилади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида оммавий мулк ва давлат мулки тушунчалари фарқсиз ишлатилади. Шу сабабли қуйида “оммавий мулк” ва “давлат мулки” ибораларидан бирини ишлатиш хатоликни келтириб чиқармайди. Айрим мутахассисларнинг фикрича, бозор муносабатлари шароитида давлат мулкига нисбатан ўтмишдаги ҳолат барҳам топиб (давлат мулкининг монополлиги, ундирув ёки қарзлар давлат мулкига қаратилмаслиги ва шу кабилар), қуйидагилар намоён бўлмоқда: - давлат мулки – мулк шаклларидан бири бўлиб, ҳеч қандай устунликка эга эмас; - давлат – бош ислоҳотчи, ўзининг бошқарув ваколатларини иқтисодий муомаланинг бошқа иштирокчиларига тўғридан-тўғри оператив- бўйруқбозлик усулида таъсир кўрсатиш орқали эмас, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган воситалар орқали амалга оширади 1 . Бугунги кунда давлатнинг мулкдор сифатидаги ҳуқуқий мақоми ни ифодаловчи юқоридагилар билан бирга қуйидаги жиҳатларни кўрсатиб ўтиш мумкин: - давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш давлат мулкининг миқдори ва ҳажмининг ўзгариб туришига олиб келади. Бу эса ўз навбатида давлатнинг иқтисодий фаолият йўналишларининг ўзгариши ва муайян соҳада давлат мулки монополиясининг барҳам топишини таъминлайди. Масалан, мустақилликнинг дастлабки давр ларида таълим ва маориф фақат давлатнинг фаолияти ҳисобланган бўлса, ҳозирги пайтга келиб 1 Те А., Рахманкулов М., Убайдуллаев З. Вопросы правосубъектности в законодательстве о государственной собственности. Книга “ Право и рынок: теоретические проблемы развития ”. -Тошкент: Фан , 1994.-24 с. хусусий таълим масканларининг юзага келиши бу соҳада давлат мулки монополиясининг тугашига олиб келди; - бозор иқтисодиёти шароитида давлат мулки илгаригидек фуқаролик- ҳуқуқий жавобгарликка тортилмайдиган ва “мутлақо дахлсиз” мулк эмас, мулкнинг бошқа шакллари каби фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик қаратиладиган объектга айланди; - давлат ўз мулкини иқтисодий муомалага киритаётганда, илга ригидан фарқ қилиб асосан шарномавий воситалардан фойдаланмоқ да ва бунда давлат органлари бозор иқтисодиётининг энг асосий қоидаларидан бири – шартномалар эркинлиги таомийилини бузмас ликка ҳаракат қилишмоқда; - давлат мулкини бошқариш ва уни иқтисодий муомалага кири тишнинг асосий усуллари бўлган оператив бошқариш ва хўжалик юритиш усулларининг, бозор муносабатлари шароити қонуниятлари га мос келмаслиги мазкур усулларнинг ўзгартирилишини талаб қил моқдаки, бу ҳолат давлат мулкининг мақомини тубдан “замонавийла шуви” ва бозордаги талаб ва таклиф, соғлом рақобат мезонларига бардошли бўлишини таъминлайди; - илгариги вақтларда ягона ва бўлинмас бўлган давлат мулки, ҳозирги пайтга келиб, иқтисодий муомалага киритилган (давлат органлари ва юридик шахсларининг бошқарувига ёки фойдаланишига берилган мол-мулклар), заҳирада сақланадиган ва маълум вақт иқтисодий муомалага киритилмасдан турган (давлат органлари ва юридик шахсларидан қайтариб олинган ва ҳали иқтисодий муомалага киритилмаган мол-мулклар) давлат мулки фондларига тақсимланди; - давлат мулкининг энг асосий ва муҳим манбаи ҳисобланган ерларга нисбатан ҳуқуқий мақомнинг ўзгариши давлат мулки объект лари турларининг мутлақ ва қатъий эмаслигини ифода этадики, бу ҳолат бозор муносабатлари шароитида иқтисодий ривожлантириш омилларидан бири ҳисобланади; - бозор муносабатлари шароитига келиб, давлат мулкининг икки кўриниши (Республика ва муниципал мулк) ўртасидаги аниқ чегаранинг белгиланиш заруриятининг вужудга келиши иқтисодий ривожланишда маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг ўрни ва ролини оширишга хизмат қилиши билан бирга, давлат мулки мақомини белгилашнинг энг муҳим омилларидан бири саналади; - давлат мулкинининг ҳуқуқий мақомини белгилашда бозор муносабатлари шароитида давлат мулкини бошқаришнинг тамойил лари ва моҳиятининг янгича мазмун касб этиши ҳам муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда давлат мулкини бошқаришда асосий эътибор давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ривожланти риш, тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш, давлат мол-мулки асосида тадбиркорликни амалга ошириш ва бунда бошқа шахслар ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмасликка қаратилган. Мулк ҳуқуқининг субъекти сифатида давлатнинг мақоми, авва ло, давлат мол-мулкининг тартиби, объектлари ва субъектлари билан белгиланади. Давлат ҳам фуқаролик ҳуқуқининг бошқа субъектлари каби ўз мулкига нисбатан субъектив маънодаги мулк ҳуқуқига эга бўлади. Умумий қоидага кўра, мулк икки хилдаги муносабат: биринчидан, ваколатли шахс билан объект ўртасидаги боғлиқлик ва иккинчидан, ваколатли шахс ҳамда ўзга шахс ўртасидаги боғлиқлик орқали ифодаланади. Ўзбекистон Республикасида оммавий (давлат) мулкининг республика ва муниципал мулк каби турлари мавжуд . Ўзбекистон Республикаси мулки. Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органлари нинг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган маданий ва тарихий бойликлар, республика бюджетининг маблағлари, олтин захираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, ўқув, илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фао лият натижалари, башарти булар бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағ лари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк республика мулки бўлиши мумкин (ФКнинг 214- моддаси 1-қисми). Бу тоифадаги мол-мулклар давлатга мутлақ мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Республика мулки бўлган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тасарруф қиладилар. Республика мулки бўлган мол-мулк давлат юридик шахсларига хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин. Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек қонунларда назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. Республика мулки объектлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин. Муниципал мулк. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий тузилмалар мулки муниципал мулк саналади. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғриси да”ги Қонунининг 2 7- моддасига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими фаолиятининг иқтисодий асосини маъмурий- ҳудудий тузилмаларнинг давлат мулки (коммунал мулк) ҳамда вилоят, туман ва шаҳарда мавжуд бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга хизмат қилувчи бошқа мулк ташкил этади. Муниципал мулк маъмурий-худудий тузилмалар органларининг фаолиятини ташкил этиш ва юритиш, ўзига тегишли ҳудудни ободонлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, худудда яшовчи аҳолини 2 Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонуни. //Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993. №9. 320-модда. ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳамда ҳудудда маориф ва соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун ҳам зарурдир. Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулкнинг таркибий қисмини ташкил этади. Мазкур мол-мулкни, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: маҳаллий вакиллик органлари (вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда халқ депутатлари Кенгашлари) ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари (ҳокимликлар) муниципал мулк ҳуқуқи субъекти ҳисобланади. Муниципал мулк ҳуқуқи субъекти сифатида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўзларига тегишли мол-мулкдан фақатгина белгиланган мақсадларда фойдаланишлари лозим бўлади. Муниципал мол-мулкни эгаллашда, фойдаланиш ва тасарруф этишда унинг тайинланиш мақсадларига амал қилиш лозим. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мол-мулкининг “тайинланиш мақсадлари” бевосита юқори турувчи давлат органлари томонидан белгиланади ёки маҳаллий давлат органларининг ҳокимиятни амалга ошириш вазифаларидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши, давлат мулкинин чегарлаш натижасида ўзига берилган ёки қонунларга мувофиқ ўзи сотиб олган объектларга нисбатан мулкдор ваколатларини тўлиқ амалга оширади. Муниципал мулк бўлган мол-мулк юридик шахсларга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин. Муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлардан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ, бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. Муниципал мулк объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин. 2.Оммавий (давлат) мулкнинг зарурати ва манбалари . Ўтган мавзуларда айтганимиздек, давлат мулки мулкнинг мустақил шакли ҳисобланади. Давлат мулки зарурлигининг объектив сабаблари қуйидагиларда кўринади: – давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини ташкил этиш; –ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятини ташкил этиш; – давлат хавфсизлиги ва мудофаа эҳтиёжлари; –илм-фан ва маданиятни таъминлаш; –кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш; –табиий офатларга ва фавқулодда ҳолатларга қарши кураш ва унинг оқибатларини бартараф этиш; –баъзи тармоқларда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ( м асалан , атом, ёнилғи энергияси каби). Давлат мол-мулки қуйидаги манбалардан шаклланади: –солиқлар; –маҳаллий йиғимлардан; –ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромаддан; –кредитлар ва заёмлардан; –давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган даромадлардан; –национализациядан; –реквизициядан; –мусодарадан; –топилмалардан; –хазиналардан; –эгасиз ашё лар дан; –турли шартнома (контракт)лардан; –хорижий мамлакатларда кўчмас мулк сотиб олишдан ва ҳоказо. б) маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (муниципал ёки ком мунал мулк). Мазкур мулк таркибига маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй- жой фонди ва коммунал хўжалик корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа мол- мулк лар киради . 1. Ашёвий ҳуқуқ тушунчаси ва турлари. Мулкий ҳуқуқлар тизимида мулк ҳуқуқи билан бир қаторда ашёвий ҳуқуқлар муҳим ўрин эгаллайди. Маълумки, мулкдор ҳар доим ўз мол-мулкига нисбатан шахсан ўзи барча ваколатларини амалга ошириш имкониятига эга бўлавермайди. Баъзи ҳолларда объектив сабабларга кўра (Масалан, давлат мулкини идора қилишда) ёхуд мулкдорнинг вояга етмаганлиги, мулкни шахсан ўзи бошқариш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга эмаслиги ва бошқалар сабабли мол-мулк бошқа шахслар ихтиёрига вақтинчаликка топшири лиши мумкин. Ана шундай ҳолларда мулкдор бўлмаган шахс бошқаларнинг мол- мулкига эгалик қилиши, фойдаланиши ва мулкдор рухсат берган доирада тасарруф қилиши ашёвий ҳуқуқлар орқали амалга оширилади. Бинобарин, ашёвий ҳуқуқлар мулкдорнинг рози лиги билан унинг мол-мулкини бошқа шахслар томонидан эгаллаш, фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳуқуқий воситалар сифатида тузилиши мумкин. Ашёвий ҳуқуқлар – чегараланган характер ва таркибга эга бўлиши, мулкий ҳуқуқлардан келиб чиқиб, унга боғлиқ бўлиши, мутлақ тартибда ҳимоя қилиниши каби хусусиятлари билан характерланади 3 . Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига асосан ашёвий ҳуқуқларнинг қуйидаги турлари мавжуд: –хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи; –мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; 3 Гражданское право . // Под ред. А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого . -М.: ТЕИС , 1996 , - 312-317 с . –ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи; –сервитут ҳуқуқи. 2. Хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи. Хўжалик юритиш ҳуқуқи давлатга қарашли корхоналарга нисбатан кенг қўлланилади. ФКнинг 176-моддасига асосан, хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ихтиёрида мол-мулк бўлган давлат унитар корхонаси бу мол-мулкка ФКда белгиланадиган доирада эгалик қилади, фойдаланади ва уни тасарруф этади. Унитар корхона дейил ганда, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот тушунила ди. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан, корхона ходим лари ўртасида ҳам тақсимланиши мумкин эмас (ФК, 70-модда). Хўжалик юритиш ҳуқуқида мулкий ҳуқуқлар ўз мазмунига кўра икки қисмдан иборат бўлади: а) хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида корхонага бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулк эгасининг ҳуқуқлари ФКнинг 177-моддаси 1 ва 2- қисмига асосан бу ҳуқуқлар қуйидагилардан иборат: –қонунга мувофиқ корхона ташкил этиш; –корхона фаолият соҳасини ва мақсадларини аниқлаш; –корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш масаласини ҳал қилиш; –корхона директорини (раҳбарини) тайинлаш; –корхонага қарашли мол-мулкдан белгиланган мақсадларда фойдаланиш ва унинг сақланишини назорат қилиш; –хўжалик юритишда бўлган мол-мулкни ишлатишдан келган фойданинг бир қисмини ўзига олиш. Мулкдорнинг ушбу ҳуқуқлари айни вақтда хўжалик юритувчи корхонанинг мажбуриятлари ҳамдир. Бунга асосан корхона хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига бириктирилган кўчмас мулкни мулк дорнинг розилигисиз сотишга, ижарага беришга, гаровга қўйишга, хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав фондига ҳисса, улуш сифатида топширишга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли эмас ; б) хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига мол-мулк бирикти рилган корхона бу мол-мулкка нисбатан юқорида кўрсатилган ҳуқуқ лардан ташқарида бўлган ҳуқуқ ва ваколатларни амалга оширишга ҳақли. Корхонага қарашли мол-мулкни у мустақил тасарруф этади (қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида фаолият юритувчи корхона маъмурияти мулкдор ёки у вакил қилган орган томонидан тайин ланади ва уларга ҳисоб беради. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 178-моддасида оператив бошқариш ҳуқуқининг мазмуни берилган. Унга асосан давлат корхо наси, шунингдек муассасаси ўзларига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолияти нинг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулк нинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширадилар. Давлат корхонаси ёки муассасасига бириктириб қўйилган мол- мулкнинг эгаси ортиқча фойдаланилмаётган ёки ноўрин фойдалани лаётган мол-мулкни олиб қўйиш ҳамда уни ўзи хоҳлаган тарзда тасарруф этишга ҳақли. Оператив бошқарув ҳуқуқида н фойдаланувчи муассаса ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни ва смета бўйича унга ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкини бошқа шахсга беришга ёки бошқача усул билан тасарруф этишга ҳақли эмас. Агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассасага даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган бўлса, бундай фаолият дан олинган даромадлар бу даромадлар ҳисобидан сотиб олинган мол-мулк муассасанинг мустақил тасарруф и га ўтади ва алоҳида балансда ҳисобда олиб борилади (Масалан, давлатга қарашли олий ўқув юрти кафедраси томонидан шартнома асосида тадқиқотлар ўтказиб, ишлаб топилган маблағлар х удди шундай тартибда тасарруф қилинади). Давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни мулкдор нинг (яъни давлатнинг) розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф қилишга ҳақли. Агар қонун ҳужжатларида бошқача белгиланган бўлса, давлат корхонаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни ўзи мустақил равишда реализация қилади. Давлат корхонасининг даромадларини тақсимлаш тартиби унинг мол-мулки мулкдори томонидан белгиланади. Оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фаолият юритувчи давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади (ФК , 72- модда, 5-банд). Хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи ни нг вужудга келиши ва бекор бўлиши. Унитар корхонага ёки муассасага ўз мол- мулкини хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйиш ҳақидаги қарор бирик тириб қўйиладиган мол-мулк эгаси (мулкдори) томонидан қабул қилинади. Бироқ ашёвий ҳуқуқнинг вужудга келиши учун шундай қарорни қабул қилиш кифоя эмас. Тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи бириктириб қўйиладиган мол-мулк мулк дор томонидан унитар корхона ёки муассасага топширилган вақтдан бошлаб вужудга келган ҳисобланади (агар қонун ҳужжатларида ёки мулкдорнинг қарорида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса). Хўжалик юритиш ёки оператив бошқаришда бўлган мол-мулк дан фойдаланишдан олинган даромадлар, ҳосил ва маҳсулотлар, шунингдек унитар корхона ёки муассаса шартнома бўйича ёхуд бошқа асосларда олган мол-мулк қонунда белгилаб қўйилган тартибда корхона муассасасининг хўжалик юритишга ёки оператив бошқаришга ўтади. Хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида корхона ёки муассасага бириктириб қўйилган мол-мулк мулкдорнинг қарори билан корхона ёки муассасанинг мол-мулки қонуний суратда олиб қўйилган ҳолларда бекор бўлади. Айни вақтда хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши қонуний асослари вужудга келган ҳолларда (мулк ҳуқуқини нг бекор бўлиш тартиби) бекор бўлиши мумкин. Мулкий комплекс сифатида давлат корхонасига бўлган мулк ҳуқуқи давлат мол-мулкини нг бошқа мулкдорга ўтган вақтда бундай корхона ўзига қарашли мол-мулкка хўжалик юритиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолади. Оператив бошқариш ҳуқуқига эга бўлган муассаса ёки корхонага мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганида бу муассаса ва коррхона ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкнинг оператив бошқа риш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. 3. Мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари . Мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи – ашёвий ҳуқуқнинг бир тури бўлиб, фуқаронинг белгиланган ўлчамдаги ва қонунда назарда тутилган ҳолларда эҳтиёжларни қонди риш мақсадида ер участкасига нисбатан бевосита эгалик қилиш ҳуқуқидир. Бундай ашёвий ҳуқуқ тури фуқароларга ишлаб чиқариш эҳтиёж ларини қондириш учун (деҳқон хўжалиги, боғдорчилик, чорвачилик, миллий халқ ҳунармандчилиги), шахсий эҳтиёжларни қондириш учун (турар жой, дала ҳовли қуриш ва таъмирлаш учун) нохўжалик фаолият юритиш учун берилиши ва турар жойни мерос сифатида қабул қилиш билан вужудга келади. Мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг объекти – бериладиган мақсадлардан келиб чиқиб, ўлчами қонун билан тартибга солинади ган ер участкаси ҳисобланади. Субъекти – жисмоний шахслардир. Шуни айтиш керакки, фермер хўжалигига мерос қилиб қолдирила диган умрбод эгалик қилишга берилган томорқа ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Аммо бу ҳуқуқ кредит олиш учун гаровга қўйилиши мумкин 4 . 4 “ Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисида ” ги Низом. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 31 декабрда 1345-1-сон билан рўйхатга олинган// Ўзбекистон Республикаси қ онун ҳ ужжатлари тўплами, 2004, 52-сон, 530-модда. 4. Ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи. Ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи қонунан юридик шахсларга бериладиган ашёвий ҳуқуқлар нинг алоҳида тури сифатида кўринади. Ер кодекси 5 нинг 17-моддасига кўра, юридик шахслар ер участкасидан доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ҳу қуқига эгадирлар. Бундай ҳолатда ердан фойдаланиш ҳуқуқи шартно мадан келиб чиқади ҳамда мутлақ ҳимоя қилинади. Бунда субъект юридик шахслар бўлиб, объект – конкрет белгиланган ер участка сидир. Ушбу кодексга кўра, ер участкаси ижара шартномаси асосида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун қуйида гиларга берилиши мумкин: –Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва юридик шахс ларига; –чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга. Бундай ашёвий ҳуқуқ турида ер фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, диний ташкилотлар, мудофаа эҳтиёжлари учун берилиши мумкин. Улар бунда белгиланган ер участкасида мустақил хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлишади, шунингдек етиштирилган ҳосилдан тушган даромадларни эркин реализация қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади. 5. Сервитут ҳуқуқи. Кўчмас мулк эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳол ларда эса, бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участка сидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир. Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш, улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминла ши мумкин бўлмаган 5 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси , 1998 , 5-6 сон . 82-моддаси. бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин. Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдала ниш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди. Сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участ - касининг эгаси ўртасидаги битимга кўра, сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса, баҳс сервитутни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томо нидан ҳал қилинади. Фуқароларнинг сервитут ҳуқуқлари тижорат мақсадларидан ҳоли бўлганлиги учун кенг мулкий ҳуқуқларни талаб қилмайди. Шунингдек, гаров ҳам ашёвий ҳуқуқ тури ҳисобланади. Унинг нарсаси ҳар қандай мол-мулк, шунингдек ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар бўлиши мумкин. Муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан, ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алимент лар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустаснодир. Гаров турларига ипотека, яъни кўчмас мулкни гаровга қўйиш ҳамда закалат киради . 3. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш . Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг мулкий муносабатларда юз берган асосий ўзгаришлардан бири, давлатга тегишли мол-мулкларнинг хусусий шахсларга мулк қилиб бериш бўлди. Бу борада мамлакатнинг бозор муносабатларига ўтишнинг “ўзбек модели” асос қилиб олинди ва хусусийлаштириш босқичма-босқич амалга оширила бошланди. 1991 йил 19 ноябрда Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш махсус қонун 6 қабул қилинди ва у мазкур ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси бўлди. Мазкур қонуннинг қабул қилинишига қуйидагилар объектив сабаблар бўлди: 6 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992, № 1, 43-модда. 1. Тоталитар тузумда шахснинг мулкдан бегоналашуви оқибатларини тугатиш. 2. Давлат мулкининг таркибий марказлашувининг ҳаддан ортиши, ундан самарали фойдаланиш, бошқариш ва назорат қилишни таъминлай олмаганлиги. 3. Давлат мулкига нисбатан ташмачилик ва хўжасизликка барҳам бериш . 4. Бозор иқтисодиёти, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мулкнинг давлат қўлида ҳаддан ортиқ марказлашувига зид эканлиги. Давлат тасарруфидан чиқариш дейилганда, давлат корхоналари ва ташкилотларини жамоа ижара корхоналарига, акциядорлик жамиятларига, давлатга қарашли бўлмаган бошқа корхоналар, ташкилотларга айлантирилиши тушунилади. Хусусийлаштириш дейилганда эса, фуқаролар ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларни давлат мулки объектларини ёки давлат акцияларини давлатдан сотиб олиши тушунилади. Бу икки тушунча ўртасидаги асосий фарқ шундан иборатки, давлат тасарруфидан чиқарилганда мулк ҳуқуқининг маълум бир қисми давлат қўлида сақланиб қолади, хусусийлаштирилганда эса мулк ҳуқуқи тўлиқ хусусий шахсларга ўтади. Давлат органлари хусусийлаштириш субъе кти бўла олмайди. Хусусийлаштириш объектларини давлат бюджети томонидан сотиб олишга йўл қўйилмайди Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш давлат корхонасини хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантириш, давлат мол- мулкини танлов йўли билан ва ким ошди савдосида давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга сотиш шаклида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжат ларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунинг 4-моддасида давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган, мутлақ давлат мулки ҳисобланган мол-мулклар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан хусусийлаштириладиган объектлар рўйхати санаб ўтилган. Унга асосан қуйидаги давлат мулки объектлари давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди: 1) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси; 2) маданий мерос объектлари, давлат фондларини киритган ҳолда, шу жумладан китобларнинг, кино, фото ва фоноҳужжатлар, архивлар ва илмий- тадқиқот муассасаларининг фондлари, музейлар ва музей бойликлари, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар; 3) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, валюта захи - расининг, давлат мақсадли жамғармаларининг, Ўзбекистон Республи каси Марказий банкининг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Рес публикасининг олтин захираси; 4) пул муомаласи бўйича хизмат кўрсатувчи давлат ташкилот лари, қимматли қоғозларни, орденларни, медалларни ва почта тўлови белгиларини ишлаб чиқаришни таъминловчи корхоналар ва ташкилотлар; 5) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари, муассасалари ва ҳарбий-техникавий мол-мулки (саноатда қайта иш лов берилгунига қадар, шунингдек саноатда қайта ишлов берилиши мумкин бўлмаган мол-мулк); 6) ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланиб илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини олиб борувчи, рентген ускуналари, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар; 7) радиоактив моддаларни кавлаб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлашни, радиоактив чиқиндиларни кўмиш, уран ва бошқа бўлинувчи материалларни, шунингдек улардан ясалган буюмларни реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар; 8) қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва улар учун асбоб-ускуналар, портловчи моддалар, пиротехника маҳсулотлари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар; 9) овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қурол лар ва ўқ- дорилар, шунингдек тиғ қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализа ция қилишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар; 10) кучли таъсир этадиган заҳарлар, гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддалар бўлган экинлар экувчи, етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи корхоналар; 11) Ўзбекистон Республикасининг давлат захиралари. Фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулк; 12) атом энергетикаси объектларини (ускуналари, тизимлари ва аппаратларини ўрнатиш) ва стратегик аҳамиятдаги объектларни қуриш ва монтаж қилиш ишларини олиб бориш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар ва ташкилотлар; 13) портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни ташишни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар; 14) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари. Ҳарбийлаш тирилган автоколонналар; 15) санитария-эпидемиология станциялари. Суд-тиббий экспер тизаси бюролари. Атроф муҳит ҳолатини назорат қилувчи ҳамда табиатни муҳофаза қилувчи хизматлар; 16) даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари, жазони ижро этиш муассасаларининг корхоналари; 17) махсус вазифаларни бажарадиган корхоналар (Республика махсус алоқа узели, 15361 рақамли Ҳарбий қисм, Электромагнит мослик маркази); 18) қабристонлар. Қуйидаги давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти нинг қарорига биноан амалга оширилади 1) асосий фондларининг баланс қиймати (2005 йил 1 январь ҳолатига кўра) бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган корхоналар; 2) қимматбаҳо, нодир металлар, қимматбаҳо тошларни кавлаб олиш ҳамда қайта ишлаш корхоналари; 3) саноатнинг таянч тармоқлари: ёқилғи-энергетика, кончилик, машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш мажмуаларининг корхоналари ва ташкилотлари. Нефть, газ ва кўмир қазиб чиқариш, қудуқлар бурғулаш корхоналари ва ташкилотлари. Магистрал нефть қувурлари ва газ қувурлари, нефть маҳсулотларини оқизма ҳолда етказиб берадиган қувурлар, электр ва иссиқлик ҳосил қилувчи станциялар ва ҳудудий қозонхоналар, тизим ҳосил этадиган электр тармоқлари. Автомобилларга ёнилғи қуйиш ва газ тўлдириш станциялари; 4) кимё корхоналари (гербицидлар, минерал ўғитлар, синтетик толалар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган заҳарли кимёвий дорилар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш); 5) фармацевтика саноати ҳамда тиббий-биологик дори-дармонлар саноати корхоналари; 6) электр алоқаси корхоналари, телевизион, радио қабул қилиш ва радио узатиш марказлари ҳамда уларнинг муҳандислик иншоот лари; 7) ракета-космик мажмуалари, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар; 8) матбаа корхоналари ва нашриётлар; 9) ахборот ва телеграф агентликлари; 10) шифрлашда ишлатиладиган техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ва ундан фойдаланишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар; 11) стандартлаштириш ва метрология корхоналари ҳамда ташкилотлари; 12) таваккалчилик хавфи юқори бўлган объектлар ҳамда ички ва ташқи хавф-хатари бор ишлаб чиқариш объектлари (ушбу модданинг 2-банди 12- кичик бандида кўрсатиб ўтилган объектлар бундан мустасно) қуриш ҳамда улардан фойдаланишни, улар учун ускуналар, назорат қилиш ва фалокатларнинг олдини олиш тизимларини тайёрлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар; 13) ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқловчи, ёнғин дан огоҳлантирувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантиришга мўлжал ланган сигнал бериш воситаларини лойиҳалаш, таъмирлаш, монтаж қилиш, созлашни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар; 14) сув хўжалиги ҳамда мелиорация тизимларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар, авария-қутқарув кемалари, гидротехника иншоотларини техник назорат қилиш кемалари; 15) муҳандислик инфратузилмаси объектлари: туман марказлари ва шаҳарларнинг электр, иссиқлик ва газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги, ташқи ёритиш, ташқи ободонлаштириш объектлари, шунингдек бундай объектларни лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишни амалга оширувчи корхоналар; 16) темир йўл, ҳаво ва дарё транспортида йўловчилар ҳамда юклар ташишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар; 17) шаҳарда йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар; 18) вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртлари, шунингдек умумтаълим муасса салари; 19) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ташкилотлари. Давлат илмий марказлари; 20) давлат наслчилик хўжаликлари ва фермалари, от заводлари, элита- уруғчилик хўжаликлари, уруғчилик ва селекция станциялари, давлат уруғчилик инспекциялари ва қишлоқ хўжалик экинларининг технологик сифатини баҳолаш лабораториялари, нав синов станция лари ва участкалари; 21) почта алоқаси корхоналари; 22) ўрмон хўжалигининг, геология, картография-геодезия, гидрометеорология хизмати корхоналари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ахборот марказлари; 23) саноатнинг қаттиқ чиқиндилари ва рўзғор чиқиндилари кўмиладиган майдонлар, бинолар, иншоотлар ва кўмиш учун керакли ускуналар, чорва моллар кўмиладиган жойлар; 24) машина синаш станциялари, элеваторлар, музлаткичхоналар, омбор хўжалиги объектлари; 25) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган давлат санаторий-курорт хўжаликлари; 26) концерт-томоша кўрсатиш муассасаларининг корхоналари ва объектлари, кинолаштириш объектлари, шунингдек кутубхоналар ва ўқув заллари; 27) соғлиқни сақлаш муассасалари; 28) ветеринария хизмати, ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати корхоналари ва муассасалари; 29) ногиронлар, қариялар ва фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя этилмаган бошқа тоифалари қаровда бўладиган уйлар ва интернатлар; 30) болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг соғломлаштириш муассаса лари; 31) маросимлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар. 4. Давлат ташкилотлари ва муассасаларининг мулки. Давлатга тегишли корхоналар уларга мулк ҳуқуқи бириктирилиши орқали мулк ҳуқуқини қўлга киритадилар. Уларнинг қуйидаги турлари бор: -давлат корхонасининг мулки; -давлат муассасаларининг мол-мулки; -давлат ижара корхонасининг мол-мулки; Давлат мулки бўлган ва давлат корхонасига бириктириб қўйил ган мол- мулк тўла хўжалик юритиш асосида ушбу давлат хўжалигига тегишли бўлади. Корхона ўз мол-мулки билан тўла хўжалик юритиш ҳуқуқини амалга оширар экан, шу мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Унга нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни содир этишга ҳақли (давлат корхонасининг ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкий ҳуқуқларнинг мазмунини ашёвий ҳуқуқларга бағишланган бобларда баён этилган). Давлат мулки бўлган ва мулкдор томонидан давлат бюджетида турувчи давлат муассасасига, ташкилотига бириктириб қўйилган мол-мулк оператив бошқарувда бўлади. Давлат муассасаси, ташкилоти ўз мажбуриятлари юзасидан ўз тасарруфидаги маблағлари билан жавоб беради. Давлат муассасасининг, ташкилотининг маблағи етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича тегишли мулкнинг эгаси жавобгар бўлади. Ижара давлат мулкини фойдаланишнинг ўзига хос шакли бўлиб, ашёвий ҳуқуқлар тизимига мансуб ҳуқуқлардан ҳисобланади. Бунда давлат мулкини идора қилувчи орган – меҳнат жамоаси давлат мулкини ижарага беради. Бундай ашёвий ҳуқуқнинг субъекти ижара корхонаси нинг меҳнат жамоаси ҳисобланади ва у ижара мулкий шартномада белгилаб қўйилган ҳуқуқлар доирасида бошқарилади. 1. Умумий мулк ҳуқуқи тушунчаси. Умумий мулк турлари. Фуқаролик кодексининг 216-моддасида айтилганидек, икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Юқорида келтирилган нормадан англашилишича, умумий мулк ҳуқуқи деб, икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг (шериклар, эгаларнинг) муайян мол- мулк (объектлар)га нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ мулкий ҳуқуқларига айтилади. Умумий мулк ҳуқуқининг объектини маълум ашё ёки ашёлар нинг тўплами ташкил этиши мумкин. Масалан, икки ёки бир неча шахснинг биргаликда қурган ёки сотиб олган иморати, икки ёки бир неча жамоа хўжалиги биргаликда қурган ғишт заводи каби бошқа объектлар бўлиши мумкин. Умумий мулк ҳуқуқининг субъектлари (иштирокчилари) икки ёки бир неча шахс (ташкилот ёки фуқаро)лар бўлиши мумкин. Умумий мулк ҳуқуқининг субъектлари бир неча шахсдан иборат бўлганлиги туфайли шерикларнинг ҳар қайсиси бундай мулкни ўз ҳолича тасарруф қила олмайди, балки ўзига қарашли объектларни биргаликда, ўзаро келишув асосида эгаллайди, улардан фойдаланади ва тасарруф қилади. Умумий мулкнинг субъектлари фуқаролар, юридик шахслар ва айрим ҳолларда давлат ҳам бўлиши мумкин. Фуқаролар умумий мулк ҳуқуқининг турлари оила мулки, юридик шахс мақомига эга бўлмаган дехқон хўжалиги мулки, биргаликда фаолият юритиш натижасида юзага келган мулк ва бошқалардан иборат бўлиши мумкин. Умумий мулк ҳуқуқи қуйидаги асослардан вужудга келади: биринчидан, оддий ширкат шартномасидан масалан, бир неча фуқаронинг биргалашиб уй-жой қуришидан ёки бир неча жамоа хўжалигининг биргалашиб электр станцияси қуришидан; иккинчидан, бир неча фуқаронинг муайян умумий мулкка эга бўлиш учун маблағ ва меҳнатларини қўшишларидан масалан, умумий оилавий мулк; учинчидан, бир неча шахсларнинг қонун ёки васият бўйича мерос олишларидан. Умумий мулк ҳуқуқи аксарият ҳолларда оддий ширкат (бирга ликдаги фаолият) шартномаси асосида, умумий хўжалик мақсадлари га эришиш учун, жамоа хўжаликлари, корхона ёки бошқа ташкилот лар қуриш ва эксплуатация қилиш, сув хўжалиги иншоотлари, мактаблар, турар-жой бинолари ва шу каби объектларни қуриш учун биргаликда ҳаракат қилишларида , бунинг учун пул ҳамд а бошқа мулк ёхуд ҳамкорликдаги меҳнатлари асосида вужудга келади. Фуқаролар ҳам ўзларининг шахсий-маиший эҳтиёжларини қондириш учун пул, мулк ва ҳамкорликдаги меҳнатлари эвазига , масалан, уй-жой қуриш учун биргаликда шартнома тузиб умумий мулк ҳуқуқини оладилар. Умумий мулк ҳуқуқи институти, умумий мулк ҳақидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 216-227- моддаларида батафсил баён этилган. ФКнинг 216-моддасида кўрсатилганидек, умумий мулк икки турга: биринчидан, мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган улушли мулк ва иккинчидан, улушлари аниқлаб қўйилмаган биргаликдаги мулкка бўлинади. Булар ўртасидаги асосий фарқлар қуйидагичадир: Тақсимланадиган умумий мулкнинг ҳар бир иштирокчиси ашёда аниқ белгиланган ҳ иссага эга бўлади. Масалан, ярмига, учдан бирига ва ҳоказо. Тақсимланмайдиган биргаликдаги умумий мулк эса, ҳиссаларга тақсимланадиган мулкдан улушларга ажралмаслиги билан фарқ қилади. Бундай умумий мулк ҳамма иштирокчилар ўртасида, улар нинг умумий розилиги билан ва тенглик асосида эгалланади, фой даланилади ва тасарруф этилади. Улушли мулк субъектлари фуқаро ҳам, ташкилот ҳам бўлиши мумкин. Умумий биргаликдаги мулк ҳуқуқида субъектлар ўз улушларини мустақил тасарруф қила олмайди, чунки, биринчидан, уларнинг ҳар бирининг улуши умуман белгиланмаган бўлади; иккинчидан, оилавий муносабатда бўлган умумий мулк эгаси оиладан чиққанда, уни бошқа бир иккинчи шахс билан алмаштириб бўлмайди. Улушли мулк улушларга ажралмайдиган умумий мулкдан вужудга келиш асослари ва тартиби билан ҳам фарқ қилади. Улушли мулк ташкилотлар ва фуқароларнинг битимлар тузиши асосида, қонунда назарда тутилган асосларда, чунончи қонун ва васият бўйича мерос олишда, мулкнинг мусодара қилинишида ва бошқа баъзи ҳолларда вужудга келиши мумкин. Жамоа хўжалиги оила аъзоларининг, жамоа хўжалигида меҳнат қилиб топган ва хонадон мулкига қўшган даромадлари ёрдамчи хўжаликдан, чорва моллари асрашдан келган даромадлари хонадон аъзоларининг умумий мулк ҳуқуқини вужудга келтиради. Касбкор, ҳунарманд, умуман якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғул ланувчи фуқаролар оиласининг топган пул ёки бошқа буюмлари ҳам шу хонадон аъзоларининг умумий мулкини вужудга келтиради. 2. Умумий улушли мулкни эгаллаш, фойдаланиш ва уни тасарруф этиш. Умумий улушли мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда шерик эгаларнинг ҳуқуқлари икки турга: барча умумий мулкка нисбатан, умумий мулкдаги улушга нисбатан бўлган ҳуқуқларга бўлинади. Бинобарин, умумий улушли мулк эгаларининг ҳар қайсиси ўз улушини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлса ҳам, бироқ ўз улушини қонун ёки устав (низом)да бошқача ҳол белгиланмаган бўлса, ўзга шахсга ўтказиш ҳуқуқига эга бўлса ҳам, умумий мулкни шерикларининг розилигидан ташқари тасарруф қила олмайди. Умумий улушли мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш давомида бундай мулкнинг эгалари ўртасида бўлган низолар умумий мулк иштирокчиларининг ҳар қайсисининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал қилинади. Умумий улушли мулк эгалари ўз ихтиёрида бўлган мулкни ҳаммаларининг розилиги билан эгаллайдилар, ундан фойдаланадилар ва тасарруф этадилар. Агар шериклар мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисида ўзаро келиша олмасалар, бундай масала юзасидан шерикларни ҳар қайсисининг даъвоси суд томонидан ҳал қилинади. Умумий улушли мулкнинг ҳар бир аъзоси умумий мулк юзаси дан бўлган солиқ, йиғим ва бошқа тўловларни тўлашда, шунингдек уни бошқариш ва сақлаш харажатларида ўз ҳиссасига яраша қатнашишга мажбур. Умумий мулкни сақлаш ёки умумий мажбуриятни бажариш юзасидан харажатлар қилган бошқа шерикларидан ўзининг қилган чиқимларини ҳар бирининг ҳиссасига мувофиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. ФКнинг 221-моддасида айтилганидек, уни бошқариш ва сақлаш харажатларида ўз ҳиссасига яраша қатнашишга мажбур. ФКнинг 218-моддасида айтилганидек, умумий улушли мулкнинг ҳар бир аъзоси ўз улушини бошқа шахсга ўтказишга ҳақли. Бунда улушни ҳақ бараварига ҳам, текинга ҳам бировга ўтказиш назарда тутилади. Умумий мулкнинг шериклари ташкилот бўлган тақдирда, улар ўз улушларини бировга ҳақ бараварига ўтказади, кўпинча уни сотади. Фуқаролар эса, ўз улушларини ҳақ бараварига ҳам, текинга ҳам бировга ўтказиши; чунончи сотиши, ҳадя этиши, шунингдек васият қилиб қолдириши мумкин. Мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтда қолган мулкдорлар сотилаётган улушни у сотилаётган нархда ва бошқа тенг шартларда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқига эгадир. Ким ошди савдоси орқали сотиш ҳоллари бундан мустасно (ФК , 224-модда). Умумий мулкдаги улушни сотувчи ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида бошқа мулкдорга ёзма равишда маълум қилиб, улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши шарт. Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида бошқа мол-мулкка нисбатан эса – ўн кун давомида амалга оширмасалар, сотувчи ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади. Давлат, кооператив ёки бошқа юридик шахс уй-жойга нисбатан бўлган умумий мулк ҳуқуқидаги ўз улушини сотган тақдирда , уй-жойнинг ана шу улушни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ уйнинг шу қисмида яшовчи шахсларга берилади, улар сотиб олишни хоҳла маганлари ёки бу ҳуқуқни амалга оширмаганларида эса улушни сотиб олиш ҳуқуқи умумий мулк дор нинг қолган шерикларига ўтади. Агар улуш шерикларнинг имтиёзли ҳуқуқлари бузилиб сотилса, умумий улушли мулкнинг бошқа шериги сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўзига ўтказилиши тўғрисида даъво қўзғатиб, судга мурожаат қилиши мумкин. Аммо бу ҳуқуқ ва мажбурият мулкни олиб-сотишда белгиланган нархини ҳамд а сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш шарти билангина унга ўтказилиши мумкин. Агар мулк олувчи улушни сотиб олиш тўғрисида розилик берган бўлса- ю, лекин у нотариал идорага келишдан бош тортса, нотариус сотувчининг танлаши бўйича бошқа шахс билан шартномани расмийлаштириш ҳуқуқига эга. Умумий мулк бўлган уйдан тегишли улуш соқит қилинишида, масалан, сотилишида, уйга бўлган улушлар реал (натура шаклида) кўрсатилмай, балки арифметик улушларда белгиланади. Аммо шу билан бирга сотувчи фойдаланиш учун қайси квартира ёки хонанинг ўтишини кўрсатиши мумкин. Агар умумий улушли мулк бўлган турар жой иштирокчилари ўртасида уйнинг айрим хоналаридан фойдала ниш тўғрисида олдиндан келишилган бўлса, бундай келишиш ҳам нотариус томонидан тасдиқланиши мумкин. Улуш шерикларнинг имтиёзли ҳуқуқлари бузиб сотилган ҳолда умумий улушли мулкка бўлган бошқа шериги сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўзига ўтказилиши тўғрисида даъво қўзғатиб, судга мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисида қоидалар кенг маънода жорий қилинмайди, чунончи, турар-жойни ҳадя ва васият қилиш ҳолларида қўлланилмайди. 3. Умумий мулкдан улуш ажратиш ва уни тақсимлаш . ФКнинг 223- моддасида кўрсатилганидек, умумий улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан беришни талаб қилишга ҳақлидир. Унинг бу ҳуқуқи умумий мулкдаги улушни тасарруф этишга бўлган ҳуқуқидан келиб чиқади. Улушни ажратишнинг асосий усули, мулкнинг хўжалик тайинланишига зарар етказмаслик шарти билан ундан асл ҳолида улуш ажратишдан иштирокчилар ўзаро келиша олмасалар, суд ёки низони ҳал қилувчи орган умумий мулкдан қандай ашёлар асл ҳолида ажратилишини масалан, шериклик асосида олинган ҳосилнинг қандай тақсимланишини белгилайди. Умумий мулкдан унинг хўжалик тайинланишига зарар етказмасдан ажратиш мумкин бўлмаганда, улуш ажратиб олувчи эга рози бўлгани ҳолда, улушнинг миқдорига яраша пул бараварида ҳақ олиши мумкин. Агар пул бараварида унинг тўлаш имконияти бўлмаса, умумий мулк сотилиб, унинг суммаси шериклар орасида тақсимланади. Уй-жойга нисбатан бўлган умумий улушли мулк эгалари ўзлари га тегишли улушларга яраша уй-жойни тақсимлашга ҳақли бўлиб, бунинг натижасида уларнинг ҳар бирига уй-жойнинг алоҳида қисми (квартира ёки ажратилган хона) бириктириб қўйилиши мумкин. Фуқароларнинг умумий улушли ёки биргаликда эгалигида бўлган хусусийлаштирилган турар-жойларни бўлиш ҳақидаги масала лар суд амалиётида турлича ҳал этилиши ҳолатлари учрайди. ФКнинг 223-моддасига мувофиқ, умумий улушли мулк эгасининг ҳар бири умумий мулкдан ўз улушини ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли. Агар улушни ажратиш усули тўғрисида шериклар ўзаро келиша олмаган бўлсалар, мулк ҳар қайси шерикнинг даъвоси бўйича суд томонидан тақсимланади. Амалда шундай ҳоллар учрайдики, умумий мулкдан улуш ажратиш ҳақидаги қонуннинг қоидалари хусусийлаш тирилган турар- жойларга татбиқ қилиниши мумкин эмас ва бундай турар-жойларни тақсимлашда Уй-жой кодекси нормалари татбиқ қилиниши лозим. 4. Эр-хотинлар ўртасидаги мулк ҳуқуқи. Оила қонунчилигида эр- хотиннинг никоҳ даврида орттирган мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлиши кўрсатилган (Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси). Бунда у ёки бу мулкнинг ким томонидан сотиб олинганлиги, кимнинг номига расмийлаштирилганлиги, эр ёки хотиндан бирортасининг қанча маош олиши, бутунлай олмаслигининг мутлақо аҳамияти йўқ. Бу эса мамлакатимизда аёлларнинг эркаклар билан тўла тенглигини исботлайди, аёлларнинг саломатлиги, уларнинг меҳнатлари қадрлан-ганлигини, оналарга чексиз ҳурмат билан қаралганлигини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирилган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Эр-хотиннинг тадбиркорлик фаолиятига қўшган маблағлар ва ундан келган даромадлар, агар эр-хотин ўртасидаги шартнома билан ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, улардан ҳар бирининг мулки бўлади. Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мулклари жумласига уларнинг ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорликдан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирилган даромадлар, пен сиялар, нафақалар; шунингдек, уларнинг умумий даромадлари ҳи собига олинган кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли қоғозлар, пайлар, омонатлар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган лигидан қатъи назар эр- хотиннинг умумий мулкига киради. Эр ва хотин ўртасидаги умумий мулк ҳуқуқининг тақдири никоҳнинг бекор қилиниши билан ўзгариши мумкин. Бу ҳолда, дастлаб эр ва хотиннинг никоҳ тузганликларига қадар ўзларига тегишли бўлган мулклари, шунингдек никоҳ давомида ҳадя ёки мерос тариқасида олган мулклари ҳар бирининг ўз мулки қилиб ажрати лиши ва улар ўртасидаги умумий мулкка қўшилмаслиги керак. Эр-хотиннинг мажбуриятлари, уларнинг қандай асослардан келиб чиққанига қараб умумий мулк ҳисобидан бажарилиши мумкин. Агар мажбурият эр ва хотиннинг умумий хўжалик ёки оила ман фаатларини кўзлаб қилган ҳаракатларидан келиб чиққан бўлса, қарз сўзсиз умумий мулкдан ундирилади. Мажбурият эр ёки хотиннинг шахсий қарзларидан келиб чиққан бўлса, мажбурият қарзлари ўз шахсий мулкидан ёки унга тегишли умумий мулк улушидан ундирилади. Агар эр-хотиннинг умумий мулки жиноят ҳисобига жамғарилгани ёки кўпайтирилганлиги суд ҳукми билан исбот қилинса, жиноят туфайли келтирилган ҳамма мулк ҳисобидан ундирилади. Юқорида баён қилинган эр ва хотиннинг умумий мулки ҳақидаги қоидалар ФҲДЁда қайд этилган никоҳда турувчи шахсларга нисбатан татбиқ қилинади. ФҲДЁда рўйхатдан ўтмай бирга турув чиларга Оила кодексида баён қилинган юқоридаги қоидалар татбиқ этилмайди. Улар ўртасидаги умумий муносабатга Фуқаролик кодек сининг умумий мулк ҳуқуқи тўғрисидаги нормалари қўлланилади. 5. Деҳқон ва фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи. Умумий биргаликдаги мулк кўринишларидан бири деҳқон ва фермер хўжалигининг мол-мулкидир. Деҳқон ва фермер хўжалиги нинг мол-мулки унинг аъзоларига, агар улар ўртасидаги шартнома билан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, улушли ёки биргалик даги умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади 7 . Бу мол-мулк ўз таркибига турар-жой, хўжалик бинолари, суғориш иншоотлари, экин лар, чорва моллари, паррандалар, техника ва ускуналар, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалик ашёлари кабиларни олади. 7 Қаллибеков Т. Дийхон (фермер) хожалыкларын раужландырудин хукыкый кепиллиги. Каракалпакстан. – Нокис, 1995. –Б 20-21. Хўжалик етиштирган ҳосил, маҳсулот ва бошқа даромадлар хўжалик аъзоларининг умумий мол-мулки ҳисобланади ва ўзаро келишув асосида фойдаланилади. Бундай мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битимлар хўжалик раҳбари ёхуд у ваколат берган хўжалик аъзоси томонидан тузилади. Деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳуқуқий тартибга солувчи қонунчиликка асосан, деҳқон ва фермер хўжаликлари юридик шахс ҳуқуқига эга. Деҳқон ҳўжаликлари “Дехқон хўжаликлари тўғриси да”ги Қонуннинг 1- моддасига асосан юридик шахс ташкил этмасдан ҳам амалга оширилиши мумкин. Деҳқон ва фермер хўжаликларининг бир ёки бир неча аъзоси унинг таркибидан чиққан тақдирда, биргаликдаги умумий мулк асл ҳолида тақсимланмайди, балки тегишли улуш пул маблағлари билан тўланади. Бундан асосий мақсад мавжуд деҳқон ва фермер хўжа ликларининг парчаланиб йўқ бўлиб кетишига ёхуд заифлашиб қолишига йўл қўймасликдир. Худди шу сабабли янги деҳқон ва фермер хўжалиги ташкил этиш мақсадида ажралиб чиқаётган аъзолар деҳқон хўжалигининг умумий мулкдаги ўз улушларини асл ҳолида олишга ҳақли. Бироқ бунда мол-мулкни тақсимлаш деҳқон ва фермер хўжалиги фаолият юритиш учун зарур бўлган асосий ишлаб чиқариш воситаларидан маҳрум қилмайдиган тарзда амалга оширилиши керак. Деҳқон ва фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги умумий мол- мулкдаги улушлари, агар улар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, барчаси учун тенг ҳажмда деб ҳисобланади Деҳқон (фермер) хўжалиги тугатилган тақдирда барча кредитор - ларнинг талаблари қондирилгандан кейин, қолган мол-мулк ҳуқуқи мулк асосида деҳқон ва фермер хўжалиги аъзоларига тегишли бўлади ҳамда қонунда ёки шартномада белгиланган тартибда тақсимланади. 1. Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш тушунчаси. Мулк ҳуқуқи турли ҳуқуқ соҳалари – фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, солиқ ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ҳимоя қилинади ҳамда мазкур ҳуқуқ соҳалари ўз предмети доирасида мулки ҳимоя этилишини таъминлайди. Улар ичида шубҳа сиз Конституциявий нормалар марказий ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида давлат барча мулк шаклларини тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши белгиланган. Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда Фуқаролик ҳуқуқи нормалари муҳим роль ўйнайди. Мулк ҳуқуқини ҳимоясини таъминлашда фуқаролик ҳуқуқи меъёрлари турли хил вазифаларни бажаради. Баъзи бир меёрлар моддий неъматларнинг у ёки бу шахсларга тегишли эканлигини мустаҳкамлайди. Мулк ҳуқуқини вужудга келиши ва бекор бўлиши ҳақидаги меъёрлар шундай меёъёрлар жумласига киради. Иккинчи гуруҳ меъёрлари эса мулкдорга тегишли ҳуқуқларни амалга ошириш учун лозим бўлган шароитларни таъмин этса, ниҳоят учинчи гуруҳ меъёрлари мулк ҳуқуқини бевосита барча учинчи шахсларнинг таъсиридан қўриқлаш ва ҳимоя этиш вазифасини бажаради. Бундай меъёрларга мулкдорга етказилган моддий зарар учун жавобгарликни белгиловчи меъёрларни киритиш мумкин 8 . Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш деганда – бу ҳуқуқларга қарши қилинган бузилишларни бартараф этиш, мулкдорнинг мулкий манфаат ларини тиклаш ва ҳимоя қилишга қаратилган фуқаролик қонунчилигида белгиланган воситалар йиғиндиси тушунилади. 2. Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усуллари. Мулк ҳуқуқини учинчи шахслар томонидан бузилишининг характери ва мазмунига қараб мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш турли усулларга туркумланади. Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. Мулк ҳуқуқини ашёвий ҳуқуқлар билан ҳимоя қилиш. Бу усул мулк ҳуқуқини мутлақ субъектив ҳуқуқ сифатида ҳимоялаб ҳеч қандай аниқ мажбуриятга боғлиқ бўлмаган ҳолатда мулкдорнинг ўзига тегишли бўлган ашёга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини тиклаш ёки бу 8 Эргашев В.Ё. Ўзбекистон Республикасида мулк ҳуқуқининг долзарб муаммолари ва ривожланиш истиқболлари. –Тошкент: ТДЮИ, 2009. -157 б. ҳуқуқларни амалга оширишга тўсқин лик қиладиган ҳолатларни бартараф этиш тушунилади. Ашёвий-ҳуқуқий усулларга мол-мулкни бировнинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиш даъвоси (виндикацон даъво), эгалик қилиш ҳуқуқининг бекор қилиниши билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқбузарликларни бартараф этишни талаб қилиш даъвоси (негатор даъво), мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар киради. Аниқроқ қилиб айтганда, мулк ҳуқуқи аниқ субъектив ҳуқуқ сифатида фақат ашёвий-ҳуқуқий усуллар билан ҳимоя қилинади. Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни айнан “ашёвий ҳуқуқлар” билан боғланиши мулкий ҳуқуқ бузилиши натижасида ҳам мулкдор келажакда ўз мулкини айнан ўзини ашёвий-натура шаклда қайтариб олиши мумкин бўлади ёки мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган тўсқинликларни бартараф этилиши учун “курашади”. Бунинг оқибатида мулк ашёвий кўринишда мулкдор тасарруфида қолиши таъминланади ёки тикланади. Мулк қонунсиз эгаликдан талаб қилиш жараёнида ашёвий кўринишда қайтарилиш имкони бўлмаса, у ҳолда мулкий ҳимоя ашёвий ҳуқуқлар билан ҳимоя қилиш усуллари таркибига кирмайди. 2. Мажбурият-ҳуқуқий усуллар билан ҳимоя қилиш. Бу усулларга мулкдорга етказилган зарарни қоплаш, асоссиз орттирилган мол-мулкни қайтариш, шартнома бўйича олинган ашёни, агар шартнома бўйича ашё маълум муддатга фойдаланишга берилган бўлса қайта риш каби мулк ҳуқуқини ҳимояловчи усуллар мисол бўлади. Ушбу усулларнинг барчаси учун уларнинг асосини ташкил этувчи омиллар мулк ҳуқуқига эга бўлмай, балки бошқа ҳуқуқий институт ларга тегишли субъектив ҳуқуқлар хосдир. Масалан, мулкдор ўзига тегиш ли мулкни ижарага бериб, ижара муддати тугагандан сўнг, ижарага олувчи мулкни мулкдорга қайтармаса, мулкдорнинг ҳуқуқи мулк ҳуқуқи нормалари билан эмас, шартнома ҳуқуқи нормалари билан ҳимоя қилинади. Бошқача қилиб айтганда, мажбурият-ҳуқуқий усуллар мулк ҳуқуқини бевосита эмас, балки сўнгги натижага боғлиқ ҳолатда ҳимоя қилади ҳамда мажбурият бажарилмаслиги оқибатида мулк ҳуқуқини бузилишидан ҳимояланиш орқали намоён бўлади. Бир қатор ҳолатларда, жумладан, мулк нобуд бўлганда мулк ҳуқуқи ўз-ўзидан бекор бўлади. Бунда мажбурият-ҳуқуқий усуллар мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга эмас, мулкдорнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади. 3. Фуқаролик ҳуқуқининг турли институтлари билан ҳимоя қилиш . Бу гуруҳга мулк ҳуқуқини фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш нинг шундай усуллари кирадики, улар ашёвий ҳуқуқ ва мажбурият-ҳуқуқий муносабатларга алоқадор бўлмасдан, фуқаролик ҳуқуқининг турли институтларидан келиб чиқади. Бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг қайтиб келиши натижасида, унинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги нормалар, битим ҳақиқий эмас деб топилганда; тарафларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гаров сақловчининг жавобгарлиги ҳақидаги, мерос қилиб қолдирилган мол-мулкни сақловчи ёки васийга берилган васий лик остидаги шахснинг мол-мулкини нобуд бўлиши ва йўқолиши ҳақидаги қоидалар фикримизни исботлайди. Бу ҳимоя усули орқали мулк ҳуқуқи билвосита ҳимоя қилинади. 4. Мулк ҳуқуқининг бекор бўлишини қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларда ҳимоя қилиш . Мазкур махсус усул билан боғлиқ фуқаролик-ҳуқуқий усулларга, бевосита мулк ҳуқуқи бекор бўлиши оқибатида юзага келадиган ҳуқуқ бузилишларини фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар орқали ҳимоялаш усул лари киради. Бунга, хусусан, давлат томонидан шахслар мулкининг давлат ихтиёрига ноқонуний ўтказилишидан ҳимояловчи кафолатлар киради. 3. Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикацион даъво). Мулкдорга қарашли мулк бирор-бир шахс (фуқаро ёки юридик шахс)нинг қонунсиз эгалигида бўлса, мулкдор ўз мулкини асл ҳолатида қайтариш ҳақида судда бу шахсга нисбатан даъво қўзғатишга ҳақли. ФКнинг 228-моддасида айтилганидек, мулкдор ўз мол- мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақлидир. Фуқаролик ҳуқуқи назариясида бундай даъволарга виндикацион 9 даъволар дейилади. Виндикацион даъво деганда, қонуний эганинг ноқонуний эгадан мулкни натура ҳолида қайтариб бериш тўғрисидаги ношартномавий талаби тушунилади. Қонунчилигимизда виндикацион даъво қўзғатилганлиги учун бир неча ҳолатлар бўлиши назарда тутилади: биринчидан, мулк мулкдорнинг тасарруфидан чиқиб кетган ва у ўз мулкига фактик хўжайинлик қилишдан маҳрум бўлиши лозим. Акс ҳолда мулк ҳуқуқини ҳимоя қилувчи бошқа усуллар қўлланилади; иккинчидан, мулкдор маҳрум қилинган мол-мулк натура ҳолида сақланиши ва ўзганинг фактик эгалигида бўлиши керак. Акс ҳолда бу ерда ҳам мулк ҳуқуқини ҳимоя қилувчи бошқа усуллар қўлланилади; учинчидан, виндикацион даъво фақатгина индивидуал белгилан ган ашёни қайтаришга қаратилади. Бунда индивидуал (якка) белги ланган бир турдаги ашёни фарқлаш лозим. Агар бир турдаги ашёдан ҳақиқий эганинг ашёсини ажратиб олишнинг иложи бўлса, унда бу турдаги ашё ҳам виндикацион даъво орқали ҳимояланади. Агар ажра тиш имкони бўлмаса, виндикацион даъво эмас, асоссиз бойишдан келиб чиқадиган даъво қўлланилади; тўртинчидан, виндикацион даъво ношартномавий характер касб этади ва мулк ҳуқуқини мутлақ субъектив ҳуқуқ сифатида ҳимоя лайди. Маълумки, виндикацион даъво қилиш ҳуқуқига мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини қўлдан чиқарган мулкдор эга бўлади. Лекин ФК мулкдор бўлмасада, қонун ёки шартномага мувофиқ мулкка эгалик қиладиган шахслар ҳам виндикацион даъво қилиш ҳуқуқига эга бўли шини назарда тутади. Бундай шахсларга ижарачи, омонат сақловчи, воситачи мисол бўла олади ва булар мулкнинг титул эгаси деб номланади. Виндикацион даъво мулкни инсофсиз эгалловчиларга ҳам қўлланилиши мумкин. Инсофсиз эгалловчи деб мулкнинг ўзига 9 Виндикация лотинча “vin dicare” деган сўздан олинган бўлиб, “куч қўлланилишини эълон қилиш” деган маънони англатади. ғайриқонуний йўл билан ўтишини билган ёки билиши лозим бўлган эгалловчига айтилади. Инсофли эгалловчи деганда, мулкнинг ўзига ғайриқонуний йўл билан ўтганини билмаган ва билиши мумкин бўлмаган эгалловчи тушунилади. ФКнинг 229-моддасида кўрсатилганидек, агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, мол-мулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан йўқотилиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкни берган шахсдан ўғирланган ё бўлмаса уларнинг ихтиёридан ташқари бошқача йўл билан уларнинг ихтиёридан чиқиб кетган бўлса, мулкдор бу мол-мулкни олган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли. ФКнинг мазкур 229-моддасидаги умумий қоидада баъзи истис нолар ҳам назарда тутилган, чунончи, агар мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган бўлса, мол-мулкни юқорида кўрсатилган асослар бўйича талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди; агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўламасдан олинган бўлса, мулкдор мол-мулкни барча ҳолларда ҳам талаб қилиб олишга ҳақли. Пул, шунингдек тақдим этувчига деб ёзилган қимматли қоғозлар инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин эмас. Зеро пул ва тақдим этувчига деб номланган (эгаси ёзилмаган) қимматли қоғоз эгасини аниқлаш имкони деярли мавжуд бўлмайди. Шу билан бирга инсофли эгалловчи пул ва тақдим этувчига деб номланган қимматли қоғозларни ўзганики бўлиши мумкинлигини, ўзига ноқонуний равиш да ўтаётганлигини ҳамма вазиятда ҳам билиши мумкин бўлмайди. Ўзларининг ғайриқонуний равишда бошқа шахсга ўтказилган мулкларини талаб қилиб олишда мулкдор бир вақтнинг ўзида қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли: биринчидан, инсофсиз эгалловчидан, чунончи, сотиб олувчидан мулкни эгаллаган барча вақти мобайнида олган ёки олиниши лозим бўлган ҳамма даромадларининг қайтарилиши ёки тўланишини; иккинчидан, инсофли эгалловчидан эса – унинг мулкни эгал лаши ғайриқонуний эканлигини билган ёки билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб ёки мулкнинг қайтарилиши тўғрисида мулк эгаси нинг даъвоси бўйича чақирув қоғози олган пайтдан бошлаб олган ёки чақириб олиши лозим бўлган ҳамма даромадларнинг қайтарилишини ёки тўланишини талаб қилишга ҳақли (ФК, 230-модда). Ўз навбатида инсофли эгалловчи ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам, мол- мулкдан қанча вақт давомида олинган даромад мулкдорга қайтарилиши керак бўлса, шунча вақт давомида мол-мулкка қилинган зарур харажатларни тўлашни мулкдордан талаб қилишга ҳақли. Қонунда мулк учун сарфланган нарсаларни, агар ашёдан уни бузмасдан ажратиб олиш мумкин бўлса, инсофли эгалловчи ўзида қолдиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Агар мулкдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, инсофли эгалловчи мулкнинг кўпайиши учун сарф қилинган харажатларнинг ўзига тўланишини талаб қилишга ҳақли. Фуқаролик кодексида мулк ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг кучайтирилишини таъминловчи қатор муҳим қоидалар белгиланган. Бундай қоидалар жумласига қуйидагилар киради: биринчидан, мулк эгаси мулкини ўзи йўқотган ёки ўзи ўғирлатган ҳолларда инсофли эгалловчидан талаб қилиб олишдан ташқари яна мулк унинг ихтиёридан ташқари эгалигидан (қўлидан) кетган тақдирда ҳам талаб қилиб олиш; иккинчидан, мулк бировга ишониб топшириб қўйилганда унинг ихтиёридан ташқари қўлидан чиқиб кетган бўлса ҳам, бу мулкни инсофли равишда олувчидан талаб қилиб олиш; учинчидан, агар мулк бировга топшириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан бепул олинган бўлса, у вақтда мулк эгаси барча ҳолларда ўз мулкини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Юқорида айтиб ўтилганидек, виндикацион даъво – бировнинг қонунсиз эгалигида бўлган ашёни қайтариб олиш ҳақидаги мулк эгасининг даъвосидир. Виндикацион даъвони бошқа турдаги даъво лардан ажратиб турадиган асосий белгилари: даъволашувчи тарафлар, даъво асоси ва даъво нарсаси, шунингдек унинг мақсадидир. Ашёга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган, лекин ашёси қўлида бўлмаган шахс виндикацион даъво бўйича даъвогар бўлади. Виндика цион даъвони қилишга айрим мулк эгасигина ҳақли бўлмай, улуш лари бўлган мулкдорларнинг ҳар қайсиси ҳам даъво қилишга ҳақли. Бундан ташқари мулкни қонун ва шартномага биноан эгаллаб (сақ лаб) турган шакллар ҳам виндикацион даъво бўйича даъвогар бўладилар. Эгалик ҳуқуқи виндикацион даъвони қилишга асос бўлади. Мулкдор мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли ашёга бўлган субъектив ҳуқуқи билан бу мулкни эгаллаш (қўлида сақлаш), ундан фойдала ниш, уни тасарруф этиш имкониятидан маҳрум бўлганида – бу ҳуқуқ ларнинг ўзига қайтарилишини талаб қила олади. Виндикацион даъвонинг мақсади – бузилган мулкий ҳуқуқни тиклашдан, ашёни бевосита мулк эгаси ихтиёрига қайтаришдан иборатдир. Виндикацион даъвонинг предмети мулкни ноқонуний эгадан қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи ҳисобланади. Виндикацион даъво бўйича фақат индивидуал ашёлар эмас, балки бошқа барча мулклар, асл ҳолатда қонунсиз эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин. Мулк эгасига унга қарашли ашё ўрнига, унинг қийматини тўлаш, барча ҳолларда ҳам мулк эгасининг манфаатларини таъминлай олмайди. Бинобарин, мазкур масалани ҳал қилишда жисмоний ёки индивидуал аломатли мулкларни эгалловчидан мажбурий тарзда олиб бериш ҳуқуқининг судларга берилиши - мажбуриятларининг турмуш да реал ижро этилишини, шунингдек мулкий ҳуқуқнинг янада тўлароқ ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилади. Виндикацион даъво ҳуқуқини бузиш фактидан келиб чиқса ҳам, зарар етказишдан келиб чиқадиган даъво ҳисобланмайди. Виндика цион даъвога биноан ашё асл ҳолатда қайтарилиши талаб қилинса, зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятда эса, ашё ўрнига унинг қиймати талаб қилиниши мумкин. Агар ишни ҳал қилишда шартномага оид жавобгарлик белгилаш учун асослар бўлса, у вақтда даъво шартнома мажбуриятлари тўғрисидаги нормаларнинг қоидаси бўйича ҳал қилинади. Бинобарин, виндикацион даъво ашёвий ҳуқуқий даъво сифатида кўрилганлиги туфайли шартнома юзасидан қилинадиган даъво билан аралаштириб юборилмаслиги лозим. Масалан, ашёни қайтариш ҳақидаги даъво шартнома мажбуриятларини, чунончи, ижара ёки омонат шартнома лари юзасидан мулк эгаси ашёни асли ҳолида қайтариш тўғрисида даъво қилганида, ашёни қайтариб олиш ҳақидаги талаб шу шартнома ни тартибга соладиган ҳуқуқий нормалар асосида қаноатлантирилади. Демак, бундай ҳолларда мулк эгаси шартнома даъвоси ўрнига виндикацион даъво қилишга ҳақли бўлмайди. Мулкни эгаллаш қонуний ва қонунсиз бўлиши мумкин. Мулкни ҳуқуқ нормалари ёки шартномага асосланган ҳолда эгаллаш қонуний эгаллаш ҳисобланади. Бунда мулк ижозат этилган (қонун ёки бошқа ҳуқуқий акт билан йўл қўйилган) усул билан қўлга киритилади. Қонунсиз эгаллаш деб, ашёни етарли ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қўлда сақлаб туришга айтилади. Қонунсиз эгалловчи деб ўзбошимчалик билан эгаллаб олувчи, ўғирловчи ёки топиб олинган нарсани ўзлаштирувчи, шунингдек ашёни эгасидан қонун ёки шартнома асосида олмайдиган шахсга айтилади. Мулк қонун йўл қўймайдиган усул билан сотиб олиниб, қўлга киритилганида ҳам уни эгаллаш учун ҳуқуқий асос бўлмаса, бундай эгаллаш ҳам қонунсиз эгаллаш бўлади. 4. Мулкдан фойдаланишда мулк эгасига қилинган тўсқинликларни бартараф этиш (негатор даъволар) Мулк эгаларининг мулкни эгаллаш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бузиш, гарчи бу эгалик ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам йўқотиш ҳақидаги талаблар ҳуқуқ назариясида негатор 10 даъволар деб айтилади. Бошқача айтганда, негатор даъво дейилганда, ашёга эгалик қилувчи мулкдорнинг учинчи шахслардан мулкни эгаллаш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш ҳақидаги ношартномавий талаб тушунилади. ФКнинг 231-моддасида мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузилиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қила олиши кўрсатилган. Мазкур даъвонинг нарсаси мулк эгасининг бундай ҳалақитни (тўсқинликни) йўқ қилиш ҳақидаги талаби ҳисобланади. У мулк эгасига мулкидан фойдаланишда, ўз ҳуқуқини амалга оширишда тўсқинлик қилади. Судда негатор даъвони мулк эгасигина эмас, балки ашёни қонуний асослар бўйича масалан, қонун ёки шартномага асосан, эгалловчи шахс ҳам қўзғатишга ҳақли. Бундай қонуний эгалловчилар ўзларининг талабларини ФКнинг 231-моддаси асосида эмас, балки мулкни эгаллашларининг қонунийлигини белгиловчи ҳуқуқ нормалари (ФК, 232-модда) асосида қўя оладилар. Масалан, мулкий ижарага олувчи, яъни мулк эгаси билан тузилган шартнома бўйича ашёдан вақтинча фойдаланувчи шахс бу мулкни эгаллаш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи бузилганида ҳар кимга шу жумладан, мулк эгасига нисбатан ҳам даъво қўзғатишга ҳақли. ФКнинг 232-моддасида айтилишича, гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга мол-мулкка эгалик қилаётган шахс ҳам ФКнинг 228- 231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга, яъни виндикацион ва негатор даъволар қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлади. 10 Негатор лотинча «аction negatorio” сўзидан олинган бўлиб, “инкор этувчи даъво” деган маънони англатади. Суд тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда негатор даъво деб аталган даъво билан судга камдан-кам мурожаат қилинади. Аммо бундан мулк эгаларининг ҳуқуқларини бузишдан маълум даражада ҳимоя қилувчи мазкур ҳуқуқ нормаси ўз аҳа миятини йўқотади, деган хулоса мутлақо келиб чиқмайди. Амалда бировнинг мулкий ҳуқуқини бузишга уринган ҳар қандай шахсни тартибга чақириб турувчи бундай нормаларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир. 5. Мулкий ҳуқуқни фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан ҳимоя қилишнинг бошқа усуллари. Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг бундай маж бурий-ҳуқуқий усуллари икки кўринишда: 1) шартномали муносабат лар; 2) шартномадан ташқари муносабатларда бўлади. Шартномали муносабатларда мулкий ҳуқуқнинг ҳимоя қили ниши тўғрисида шуни айтиш керакки, тузиладиган хилма-хил шарт номалар аксарият ҳолларда қонунга, шартнома шартларига риоя қилиниб, тўғри ва инсофли равишда бажарилади. Аммо баъзи ҳоллар да шартноманинг айрим интизомсиз иштирокчилари шартнома юзасидан олган ўз мажбуриятларини бутунлай бажармасликлари ёки лозим даражада бажармасликлари ҳоллари ҳам учрайди. Бундай пайтларда табиий бузилган мулкий ҳуқуқларни тиклаш ҳамда шунинг ўзи билан мулкий ҳуқуқларни ҳар томонлама ва тўла ҳимоя қилиш масаласи қўйилади. Шартномали муносабатларда мулкий ҳуқуқларни бузиш қуйидагича кўринишларда бўлиши мумкин: а) қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ва у ФКнинг 116- моддасига биноан, ҳақиқий саналмайди ҳамда ҳар икки тарафнинг ёки бир тарафнинг бундай шартнома юзасидан олган даромадлари давлат даромадларига ўтказилади; б) муомалага лаёқатсиз шахслар (ёш болалар, руҳий касаллар) билан битим тузилиши натижасида мазкур шахслар мулкий зарар кўрсалар, қонун (ФКнинг 117-119-моддалари) тузилган битимларни ҳақиқий эмас, деб топиши билан бирга бузилган мулкий ҳуқуқнинг тикланиши лозимлигини ҳам кўрсатади. Масалан, 13 ёшли бола ўзига ҳадя қилинган фотоаппаратни ота-онасининг рухсатисиз бировга сотса, шартнома ҳақиқий саналмаслиги ва бундай шартноманинг тузилиши натижасида вояга етмаган шахс мулкий зарар кўрган бўлса, зарар ҳақи ундирилиши мумкин; в) жиддий янглишиш, алданиш, зўрлик қилиниши таъсирида тузилган битимлар (шартномалар) суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Бундай битимлар тузилиши натижасида бузилган мулкий ҳуқуқлар ҳам қонун (ФКнинг 122-123-моддалари) бўйича ҳимоя қилинади; г) айрим шартномалар, чунончи, олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, ижара, пудрат, юк ташиш ва бошқа қатор шартномалар бўйича олинган мажбуриятлар бутунлай ёки лозим даражада бажарилмаслиги натижасида ташкилотлар ёки айрим фуқа ролар мулкий зарар кўришлари мумкин. Бундай ҳолларда ҳам қонун (бундай шартномалар)нинг ҳар қайсисини бузиш оқибатлари тўғри сида, ҳуқуқий нормалар бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилинишини назарда тутади. Шартномалардан ташқари бўладиган мажбурият муносабатлари да мулкий ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишига келсак, баъзи ҳолларда мажбурият муносабатлари юқорида айтилганидек, ўзаро келишув асосида тузилган шартномалардан келиб чиқмай, бевосита қонун билан ҳам белгиланиши мумкин. Бундай ҳолларда ташкилотлар ва фуқаролар қонунга асосан ўзаро мажбурият муносабатларида бўлади ва ҳуқуқ субъектлари (ташкилотлар ва фуқаролар) бир-бирларига нисбатан муайян мажбуриятлар олади. Агар қонун билан белгиланган мажбуриятларни бажармаслик натижасида мулкий зарар кўрилса, бузилган мулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масаласи вужудга келади. Шартномалардан ташқари бўлган мажбурият муносабат ларида мулкий ҳуқуқнинг бузилиши асосан қуйидаги ҳолларда учраши мумкин: а) баъзи ҳолларда айрим шахслар (юридик шахслар ёхуд фуқаро - лар)нинг мулкига қасддан ёки эҳтиётсизлик билан зарар етказиш туфайли мулкий ҳуқуқлар бузилади. Масалан, давлат ёки ташкилот мол-мулкини талон-тарож қилиш, фуқаронинг мулкини ўғирлаш, фуқарога зарар етказилиши натижасида мулкий ҳуқуқлар бузилиши мумкин. Бундай ҳолларда қонун бузилган ҳуқуқларнинг тикланиши, мулкий ҳуқуқларнинг ҳар томонлама ва тўла ҳимоя қилинишини белгилайди; б) амалда бировдан топшириқ олмай, унинг манфаатларини кўзлаб, баъзи харажатлар қилиш ҳоллари ҳам бўлиши, чунончи, бировнинг тўсатдан касал бўлиб қолган боласини шифохонага такси машинасида олиб бориб жойлаштиришда маълум харажат қилиниши мумкин. Қонун бундай ҳолларда ҳам зарарнинг тўланиши лозимли гини кўрсатиб, мулкий ҳуқуқни ҳимоя қилади; в) хатолик билан бировнинг мулки олинган ёки тежалган бўлса, яъни бировнинг мулкини олиб қолиш ёки тежаш учун қонун ёки шартнома билан белгиланган асослар бўлмаса, олинган ёки тежалган мулк эгасига қайтарилиши лозимлиги қонунда белгиланади. Масалан, хатолик билан иккинчи марта такрор тўланган қарз ёки олинмаган маҳсулот учун ташкилотнинг тўланган пули қайтарилиши лозим. Тавсия этиладиган адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2014. 2.Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Т.: Адолат, 2014. 3. Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. Т.: 2008. 4. Ўзбекистон Республикаси фуқарлик кодекси шарҳ: Профессионал шарҳлар. Т 2. / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Тошкент: Baktria press, 2013, - 768 б.