logo

Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш тактикаси ( курсатувларни ходиса жойида текшириш тактикаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

136 KB
К ўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш тактикаси Режа: 1. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш тушунчаси ва вазифаси 2. Кўрсатувни ҳодиса бўлган жойда текширишга тайёргарлик кўриш 3. Кўрсат ув ларни ҳодиса жойида текширишнинг процессуал тартиби ва тактикаси 4. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш натижаларини расмийлаштириш Мазкур тергов ҳаракати мустақил бўлиб, тергов ва суд амалиётида узоқ вақтлардан буён қўлланилиб келаётган бўлсада, назарий жиҳатдан ўтган асрнинг 60-йилларидан буён мукаммал асослантирилди, Ўзбекистоннинг қонунчилигида дастлаб 1976 йилда тан олинди ва ҳозирги кунда амалда бўлган жиноят процессуал кодексида мустаҳкамланди, шу билан бирга мустақил тергов ҳаракати мақомига эга бўлди. Мустақил тергов ҳаракати сифатида кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш мавзуси бўйича назарияда турли фикрлар бўлиб, баъзи муаллифлар мазкур тергов ҳаракатини ҳодиса жойини кўздан кечириш доирасида ўтказишни таклиф қилганлар. Жиноят процессуал қонунида белгиланган тергов эксперименти ҳаракатининг баъзи хусусиятлари кўрсатувни ҳодиса жойида текширишга ўхшаш бўлганлиги сабабли бу тергов ҳаракати экспериментнинг бир кўриниши сифатида қаралган, шунингдек, баъзи муаллифлар кўрсатувни текширишни ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати доирасида тушунтирган. Бундай фикр кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш ҳаракатини ўтказиш йўли билан жиноий воқеанинг жойи ва ҳолати ҳақида айбланувчининг хабардор эканлигини аниқланиши, худди шунингдек, унинг холислар иштирокида кўрсатув бериши факти ушбу шахс тергов юритилаётган жиноятни содир қилган деган нотўғри хулоса чиқаришга олиб келиши мумкин. Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш кўздан кечириш, тергов эксперименти, таниб олиш учун кўрсатиш каби тергов ҳаракатларининг баъзи аломатларини ўз ичига олган мураккаб тергов ҳаракати ҳисобланади. Мазкур тергов ҳаракатининг ўзига хос бўлган сифат ва моҳияти билан бошқа процессуал ҳаракатлардан фарқ қилади. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда содир бўлган жиноий фактнинг оқибати, жиноятчининг мақсади, унинг қолдирган излари, ашёвий далилларни, изларни қидириб топишдан иборатдир. Тергов экспериментини ўтказишдан мақсад ишнинг айрим ҳолатлари юзасидан мавжуд бўлган фактларни, шунингдек, ҳодиса жойидан олинган маълумотларни, сўроқда олинган кўрсатувлардаги баъзи ҳолатларни синов тажриба ёрдамида текширишдан иборат. Экспериментда тажриба қилиб айрим қисмларини тиклаб, ҳақиқий содир бўлган ҳодисага максимал яқинлаштирган ҳолда текширилади. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишда маълумотлар тахминан 4 манбадан олинади. 1) Сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувидан; 2) Ҳодиса жойидаги фактик ҳолатлардан; 3) Ҳодиса жойида кўздан кечириш жараёнида сўроқ қилиш билан олинадиган маълумотлардан; 4) Кўздан кечириш натижасида олинадиган ахборотлардан. Мана шу манбалардан олинган маълумотларни текширишда қуйидаги бир қанча ишлар амалга оширилади. Дастлаб сўроқ қилинган айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ, жабрланувчилар, ҳақиқий жиноят содир бўлган жойдан тўла хабардор бўлмасликлари натижасида қисман нотўғри маълумотлар берадилар. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишда эса реал ҳодиса содир бўлган жойдаги шароитни-ҳолатни кўриб аввал берган кўрсатувларини тўлдиради, аниқроқ қилиб ойдинлаштирадилар. Тергов амалиёти шуни кўрсатадики, ҳодиса жойига олиб борилган шахслар нотўғри ёки тўла бўлмаган кўрсатувлар билан жойдаги ҳолат-шароитни солиштирадилар. Бу эса уларнинг руҳиятига таъсир этади ва улар кўрсатувдаги нуқсон хатоларни тўғрилайдилар. Сўроқ жараёнида тўғри кўрсатув маълумот берганлар баъзан берган маълумотларининг айрим деталларини беихтиёр унутиб қолдириб кетишлари ҳам мумкин бўлади. Ҳодиса жойига борганда эса унутилган, тушиб қолган факт-ҳолатлар тикланади ва кўрсатув тўлдирилади, унга аниқлик киритилади. Сўроқ жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи кўп ҳолларда ёлғон кўрсатув берадилар. Ҳодиса жойига олиб борилганда маълумотлардаги ва иш юзасидан йиғилган далиллар билан унинг кўрсатуви орасидаги зиддиятларни кўриб тўғри тушунтириш беришга мажбур бўлади. Агар ҳодиса жойида кўрсатувни текшириш жараёнида янги ҳолатлар очилса, бундай вазиятда аввал шу жойни кўздан кечириш ўтказиб, сўнгра сўроқда олинган маълумотлар билан солиштириб текшириш мақсадга мувофиқ бўлади. Юқорида келтирилган фактларни якунлаб қуйидагича хулосаларга келиш мумкин. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш бу мустақил тергов ҳаракати бўлиб, унинг мазмуни жиноят иши юзасидан сўроқ қилинган айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини жиноят содир бўлган жойда айрим ҳолатларни қайта тиклаш билан номаълум бўлган нарсалар, ҳужжатлар, ашёвий далиллар, излар қаерда бўлганлигини, ҳодиса жойи билан қиёслаш орқали кўрсатувлардаги айрим ҳолатларни тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлашдан иборат. Шу билан бирга мазкур тергов ҳаракатини ўтказишда сўроққа олинган маълумотларнинг айрим ҳолатлари тўлдирилади. Уларга аниқлик киритилади, баъзан эса янги ҳолатлар ҳам очилиб қолади. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишнинг вазифаси содир бўлган жиноятнинг тўғри ва тезда тегишли муддатларда очиш, иш юзасидан далилларни тўплаш, уларни баҳолаш ва жиноят иши терговини холисона объектив тугалланишини таъминлашдан иборатдир. Мазкур тергов ҳаракатини ўтказишдан мақсад олинган кўрсатувдаги айрим маълумотларни тўғри ва нотўғри эканлигини текширишдан ва янги маълумотларни олишдан иборат. Ҳодиса жойида кўрсатувларни текширишда текширилаётган маълумотлар албатта жиноят ишига ёки унинг алоҳида ҳолатларига алоқадор бўлиши лозим ва текшириш натижалари тегишли процессуал тартибда мустаҳкамланиб, бошқа тергов ҳаракатлари натижалари билан солиштириб баҳоланган тақдирдагина иш юзасидан далил бўлиб хизмат қилади ва айблов хулосасига асос бўлади. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш вазифалари Иш материалидаги далилларни текшириш Кўрсатувлардаги қарама- қаршиликларни бартараф этиш Янги далилларни аниқлаш Жиноятни келтириб чиқарган шарт- шароитларни аниқлаш 2. Кўрсатувни ҳодиса бўлган жойда текширишга тайёргарлик кўриш Ҳар қандай тергов ҳаракатини ўтказишдан аввал унга тайёргарлик кўрилиши зарур бўлганидек, ушбу тергов ҳаракатига ҳам пухталик билан тайёргарлик кўриш ва ташкилий масалаларни ҳал этиш лозим. Мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш учун тайёргарлик кўришда текшириш предмети бўлган ва асосий текширилувчи манба сўроқ қилинган шахснинг кўрсатуви юзасидан унинг жойи, вақти ва ҳолатлари текширилиши лозимлиги белгилаб олинади. Кўрсатувда айнан қайси ҳолатларни, жой, йўналиш ва ҳоказолар текширилиши мўлжалланмоқда, кўздан кечирилган жой бошқа ҳудудда бўлса қайта ва қўшимча сўроқ ўтказилиб, сўнг текширишни ташкил қилмоқ зарур бўлади. Бундай сўроқ жараёнида янги ҳолатлар очилиб қолса, жумладан, номаълум мурдани дафн этилган жойи, жиноят қуроллари беркитилган ва изларни ниқобланган жойлар маълум бўлиб қолса, шу кўрсатилган жойга сўроқ қилинган шахс (айбланувчи, гумон қилинувчи) билан, уларнинг иштирокида мазкур жойларни кўздан кечириш лозим ва баённомани ҳам кўздан кечириш ҳаракати сифатида расмийлаштирилиб, сўнгра зарурат бўлса, кўрсатувни текшириш ўтказилади. Ҳодиса жойида кўрсатувларни текшириш ҳаракатини муваффақиятли ва натижали ўтказиш учун илгари бу ерда ўтказилган кўздан кечиришга оид материаллар ҳам бўлмоғи лозим. Бундай зарурият ҳодиса жойини кўздан кечириш билан мазкур тергов ҳаракати орасида бир мунча вақт ўтиб, атроф- муҳит ўзгариши билан дастлабки ҳолатнинг шароити ҳам ўзгариб кетиши ва ашёвий далил бўлган буюмлар, излар ўзгариб йўқолиб кетиши мумкинлигидан келиб чиқади. Шу сабабдан кўрсатувларни текширишдан олдин уларни жиноят ишидаги материаллар билан қиёслаб таҳлил қилинмоғи ва кўздан кечириш баённомасидаги ҳолатларни кўрсатувдаги маълумотлар билан мос келиши, зид бўлиши ёки қандай боғлиқлиги текширилади. Кўрсатуви текширилаётган шахсларнинг ҳодиса жойига олиб бориш чора-тадбирлари ҳам белгилаб олинади. Айниқса қамоқ чораси кўрилган айбланувчи ёки гумон қилинувчиларнинг иштироки зарур бўлган тақдирда, уларни ҳодиса жойига олиб боришда хавфсизлик чоралари ҳам назарда тутилмоғи лозим. Айбланувчи ва гумон қилинувчиларнинг розилигини олиш ва тергов ҳаракатини ўтказишда мавжуд бўлган асослар билан таништириш ҳам тайёргарик чораларидан биридир. Айбланувчи ва гумон қилинувчилар ҳодиса жойига чиқишдан бош тортиши ёки ҳоҳиш билдириши мумкин. Иккала ҳолатнинг сабабини психологик ва тактик жиҳатдан таҳлил қилмоқ лозим. Жойга чиқиб кўрсатувни текширишга рози бўлган айбланувчи ёки гумон қилинувчи рост ва холисона кўрсатув берганлигини билдиради. Шу билан бирга улар бошқа мақсадни ҳам кўзлаши мумкин, шерикларининг қилмишини яшириш, жиноий жавобгарликдан ўзини қутқариш учун қочишни мўлжаллаш каби. Келтирилган фикр-мулоҳазалар гувоҳ ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини текширишда амалиётдан маълум бўлишича деярли қийинчилик туғдирмайди. Чунки улар сўроқ қилинган пайтда қасддан ёлғон кўрсатув бериш ва кўрсатув беришдан бош тортиш учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилган бўлади. Шунинг учун уларнинг кўрсатувларини текширишда ҳодиса жойига чиқиш масаласи юзасидан тортишувлар бўлмайди. Мазкур тергов ҳаракатларини ўтказишга тайёргарлик кўришда унда иштирок этадиганларнинг шахслари белгиланиши лозим. Ҳар қандай тергов ҳаракатида иштирок этадиган икки холис зарурат бўлганда мутахассис ва хавфсизлик чораларини таъминлаш учун тегишли тезкор ходимлар ва, ниҳоят, кўрсатуви текшириладиган (айбланувчи, судланувчи, гувоҳ ва жабрланувчи) шахсларнинг қатнашувини белгилаб қўйилиши лозим. Тергов ҳаракатини ўтказишда зарур бўлиб қоладиган илмий-техник воситаларни ҳам тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Биринчи навбатда ҳодиса рўй берган жойга олиб борувчи йўл, жойнинг ўзи, у ердаги излар, ашёвий далилларнинг яширилган, топилган жойларини мустаҳкамлаб тасвирга зарур бўладиган фото-кино аппаратлари, видео тасвир ёзиш жиҳозлари, зарурат бўладиган ҳолларда қидирув асбоблари, баъзиларида эса хизмат итларини таъминлаш зарур. Бу чораларни ҳодиса жойига чиқишдан олдин тайёргарлик кўриш босқичида белгиланиши зарур. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишга тайёргарлик кўриш Кўрсатувларини ҳодиса жойида текширишнинг муайян вазифасини аниқлаш Тергов ҳаракатини ўтказиш жойини дастлабки-ташкилий ўрганиб чиқиш Зарурат бўлганда кўрсатуви текшириладиган шахсни қўшимча сўроқ қилиш Ҳодиса жойи чизмасини тайёрлаш ҳаракат йўналишини ва бошланиш нуқтасини белгилаш Айбланувчи, гумон қилинувчиларнинг кўрсатувларини текширишга розилигини олиш ва розиликнинг Тергов ҳаракати иштирокчиларини белгилаш ва улар билан инструктаж ўтказиш ҳақиқий сабабини аниқлаш Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш вақтини ва жойини белгилаш ва аниқлаш Транспорт воситалари ва криминалистик техника асбоб- ускуналари-ни тайёрлаш Ҳодиса жойига чиқиш вақтини ҳам олдиндан белгилаб олмоқ лозимдир. Умум қоидага кўра тергов ҳаракатлари кундузги вақтда ўтказилиши каби кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш ҳам кундузи, нормал шароитда ўтказилмоғи ва транспорт воситалари билан таъминланмоғи лозим. Ҳодиса жойига бориш йўллари олдиндан аниқланиб олинмоғи, қаердан ва қайси томондан бориш маъқулроқ бўлиши белгиланади. Текшириладиган жойда қидирув (ерни қазиш, ариқ, зовур, чангалзорларнинг орасини текшириш каби) ишлари ўтказилиши мўлжалланса, уларни амалга оширишга зарур бўладиган қурол асбобларни ва бу ишларни бажаришга ишчиларни жалб этиш масаласи ҳам ҳал этилади. Ҳодиса жойига етиб бориш учун кичик ихчам автобус бўлиши маъқул, бу йўналиш давомида суратга олишни осонлаштиради. Жойнинг ўзида эса алоқа воситаси ҳам таъминланмоғи лозим. Тергов ҳаракатини расмийлаштириш учун ёзиш-чизиш восита қуроллари ҳам назарда тутилмоғи лозим. Ҳодиса жойида кўрсатувларни текшириш жараёнида янги ҳолатлар очилиб қолиши мумкин, масалан, мурда ёки унинг бўлаги, жиноят қуроли топилиб қолган ҳолларда, ана шу жойларни ва объектларни кўздан кечириб расмийлаштириш лозим бўлади. Шу жойнинг ўзида зарур бўлса айбланувчини, гумон қилинувчини қайта сўроқ қилиш ва сўнгра кўрсатувлардаги айрим ҳолатларни аниқлаб, текшириб, маълумотларни тўлдириш масалаларини назарда тутмоқ зарур бўлади. 3 . Кўрсат ув ларни ҳодиса жойида текширишнинг процессуал тартиби ва тактикаси Кўрсатувни ҳодиса жойида текширишнинг процессуал қоидаси Ж ПК 133-моддасида кўрсатилган бўлиб, ун га биноан мазкур тергов ҳаракати ни ўтказиш олдидан суриштирувчи ёки терговчи холислар иштирокида текширилаётган кўрсатувларни эълон қилади. Кўрсатув берган шахсдан уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини, қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж бор ёки йўқлигини сўрайди, текширишнинг мақсади ва тартибини тушунтиради. Башарти гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувлари текширилаётган бўлса, улар кўрсатув беришдан бош тортганлик ва атайин ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳла н тирилади. Бир неча шахснинг кўрсатуви бир вақтнинг ўзида ва бир ҳодиса жойида текширилиши мумкин эмас. Бу ҳолда сўроқ қилинган шахсларнинг кўрсатувлари навбат билан қайси бирларининг кўрсатуви жино ят иш и юзасидан муҳимроқ аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга ол иб, шу шахс кўрсат ув идан бошламоқ тавсия этилади. П роцессуал қонунда кўрсатилишича м азкур тергов ҳаракатини ўтказиш чоғида кўрсатув берган шахс ўзига маълум бўлган , текширилаётган ҳодисанинг айрим шароити, ҳолатини тиклайди, иш учун аҳамиятли бўлган нарсалар, ҳ ужжатлар, излар топилган жойларни кўрсатади, айрим ҳаракатларни намойиш қилади, ҳодиса содир бўлган жойда шароитнинг ўзгарганлигига эътиборни қаратади, ўзининг аввалги кўрсатувларини аниқлаштиради ва уларга ойдинлик киритади. Ушбу тергов ҳаракатини ўтказишда терговчи ҳозир бўлган иштирокчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради ва бу тўғрисида тергов ҳаракатининг баённомасида қайд этади. Тергов ҳаракатининг иштирокчиларига текширув мақсади, вазифалари тушунтирилади, уларнинг иштирок этишдаги ва з ифаси белгиланади. Ҳодиса жойига келишда терговчи кўрсатуви текширилаётган шахсга йўлнинг тўғрилиги, ҳодиса жойига йўналишн и кўрсатишни таклиф этади ва бошқа қатнашувчиларга бу ҳаракатни диққат билан кузатишни ва айрим ишга аҳамиятли бўлган ҳолатларга эътибор беришни тавсия этади. Ҳодиса жойида кўрсат ув и текширилаёт г ан шахс ҳеч қандай четдан таъсир, шаъма ёки ёрдамчи тушунча сўзлар киритилмасдан ўзи эркин равишда тушунча бериши лозим. Умумий сўроқ ўтказишда қўлланадиган тартиб-қоида бу ҳолатда ҳам тўлиқ та т биқ этилиши мумкин. Баъзи ҳ олларда мазкур тергов ҳаракати ўтказил ган ва ҳодиса рўй берган вақт орасида маълум муддат ўтган бўлади. Шу сабабли тушунча бериш жараёнида илгари сўроқ қилинган шахс айрим факт ва ҳолатларни ёдидан чиқариб қўйиши мумкин. Бундай шароитда терговчи сўроқ қилинган вақтдаги хабар-маълумотларни унинг кўрсат уви дан ўқиб эълон қилади ва шу билан воқеанинг айрим ҳолатларини эслашга ёрдам беради. Ҳодиса жойида олинган маълумотлар билан кўрсатувни текшириш жараёнидаги берилган маълумот лар бир бирига зид бўлса, кўрсатуви текширилаётган шахс сўроқ вақтида нима сабабдан нотўғри ёлғон кўрсат ув берганлиги текширилади . Шунингдек, ҳодиса жойида берилган хабарлар ҳам нотўғри бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда тергов жиноят содир бўлган жойни кўздан кечириш натижалари билан қиёслаб текширилаётган кўрсатувнинг қайси қисмлари тўғри, қайсилари эса нотўғри ёки ёддан чиқарилган эканлигини аниқлайди. Зарур бўлса ҳодиса жойида қайта қўшимча сўроқ ўтказиши ҳам мумкин бўлади. Юқорида келтирилган мулоҳазалар амалиётда асосан айбланувчи ва гумон қилинувчиларнинг кўрсатувлари текширилганда келиб чиқадиган вазиятлардир. Бундай вазиятлар жиноятни бир неча шахслар томонидан содир этилган ҳолларда иштирокчиларнинг ҳар бирини жиноий ҳаракатини амалга оширишдаги ролини аниқлаш учун зарур бўлади. Жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини текширишда ҳам шундай вазиятлар келиб чиқадики, гувоҳ сўроқ қилинган пайтида айтган маълумотлари ёдидан кўтарилади ва ҳодиса жойида текшириш вақтида тўлиқ аниқлик кирита олмайди. Мазкур ҳолатларда терговчи уларни ҳодиса жойни кўздан кечирганда ва шахсни сўроқ қилганда олинган маълумотлар билан таништириб ҳақиқий воқеа ҳолатларини эслашга ёрдам беради. Кўрсатув берган шахс ҳодиса содир бўлган жойда текширилаётган ҳодисанинг шароит ва ҳолатини тиклайди, иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни, изларни қидириб топади ва кўрсатади, айрим ҳаракатларни намойиш қилади, текширилаётган ҳодисада у ёки бу нарсанинг қандай аҳамияти бўлганлигини тушунтиради. Кўрсатувларни текшириш пайтида ҳодиса содир бўлган жой атроф- муҳит шароитининг ўзгарганлигига эътиборни қаратиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки тушунча ва аниқлик киритиш учун кўрсатуви текширилаётган шахс ўзининг аввалги кўрсатувларини аниқлаштиради, айрим ҳолатларни, бир-бирига боғланишларни ойдинлаштириб беради. Мазкур ҳолатларда кўрсатуви текширилаётган шахснинг ҳаракатига, тушунтиришига аралашиш, гап қўшиш ёки ўргатиш ва ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмайди. Терговчи кўрсатуви текширилаётган шахсга ҳодиса жойига бориш учун йўл маршрутини кўрсатишни таклиф қилади, шунда барча тергов ҳаракати иштирокчилари биргаликда кўрсатилган йўл бўйича ҳодиса жойи томон йўл олади. Ушбу вақтда терговни кўрсатуви текширилаётган шахснинг эркин, ҳеч қандай ташқи таъсирсиз, мустақил ва ўз ихтиёри билан йўлни кўрсатиб, жойга бориши ва у ерда қандай ҳаракат ёки ҳолатни бўлганлигини айтишини кузатиб туради. Кўрсатуви текширилаётган шахс ҳодиса жойини умумий чегарасини белгилаб кўрсатади, терговчининг текширув, назорат қилувчи ёки қўшимча саволларига тушунча беради. Жавоб беришда сўроқ қилинган шахс жиноят содир қилинган жойнинг айрим ҳолатларини, текширилиши лозим бўлган фактларни даставвал сўроқ қилинганда қандай тартиб ва олдинма- кетинликда сўзлаган бўлса, шундай тарзда кўрсатиб, ҳодиса жойидаги ўзгаришларни, буюм ва ашёвий далил ва изларнинг топилган, яширилган жойларини кўрсатади, тушунтириб беради. Ҳодиса жойида терговчи кўрсатуви текширилаётган шахсга жиноий ҳаракатнинг айрим вазиятларини такрор кўрсатиш, уни керак бўлса қиёслаб кўрсатишни таклиф қилиши, айрим ҳолатларни жиноий ҳодиса билан боғлиқлигини тушунтириб беришини талаб қилади. Текширилаётган кўрсатувдаги ҳолатлар ҳодиса жойидаги вазиятга тўғри келмаса, баъзида зиддиятли вазиятлар мавжуд бўлиб қолса, терговчи булар ҳақида савол- жавоб қилиб зиддиятли ҳолатларни бартараф қилмоғи лозим. Кўрсатувлари текширилаётган шахсга у эркин сўзлаб, тегишли ҳаракатларни намойиш қилганидан сўнг, кўрсатувдаги айрим ҳолатларни ойдинлаштирувчи, шунингдек, унинг эслаш қобилиятини фаоллаштирувчи саволлар берилиши мумкин. Тергов ҳаракатида иштирок этувчилар кўрсатуви текширилаётган шахсга терговчининг рухсати билан савол беришлари мумкин. Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш натижасида аниқланадиган маълумотлар қуйидагича ифодаланиши мумкин: - сўроқ вақтида хабар берилган жой ҳақиқатда ҳодиса рўй берган жойми ёки бошқами; - ҳодиса содир бўлган жой сўроқ қилинганнинг кўрсатувидагига тўғри келадими; - кўрсатувда баён қилинган ашёвий далил топилган жой, жиноят содир бўлган ёки излари топилган жойлар қанчалик аниқлангани; - кўрсатувда қайд қилинган шахснинг ҳодиса жойидаги ҳаракати, қаерда ва қандай ҳаракатларни содир қилганлиги; - сўроқ қилинганнинг кўрсатувида айтилмаган янги ҳолатларнинг маълум бўлиши. Маълумки, шахс кўз ўнгида бўлиб ўтган ҳодисаларни айнан ҳодиса рўй берган жойда батафсилроқ сўзлаб беради. Шу вақтда олинган кўрсатув илгари сўроқ давомида олинган маълумотларни тўлдиради ва аниқликлар киритади. Чунки у ҳодиса жойига келганда ҳақиқий шароит жойида бинолар, гулзорлар ва ҳоказоларнинг жойлашишига қараб баъзи деталларни ёдига туширади. Ўзининг олдинги кўрсатувларини тўлдирувчи, исботловчи далилларни келтиради. Терговчининг мазкур жиноий ҳодисага тўлиқ баҳо беришида шу ҳодиса вазиятини қаерда, қандай содир бўлганлигини билиш учун тергов олиб борилаётган ҳодисани содир қилган айбланувчи билан биргаликда чиқиб ўша жойни кўради, унинг кўрсатуви қанчалик ишонарли эканлигига ишонч ҳосил қилади. Бу ҳаракатни ўтказишнинг асосий мақсади тўпланган далиллар юзасидан уларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигига баҳо бериш, аниқроғи айбланувчининг берган кўрсатувига баҳо беришдир. Гувоҳ, жабрланувчи ёки айбланувчиларни тергов даврида берган кўрсатувларини иш бўйича тўпланган бошқа гувоҳ, айбланувчиларнинг кўрсатувлари ёки жиноят ҳодисаси жойини кўздан кечириш давридаги тўпланган материаллар билан таққослаш усулида ҳам қанчалик реал эканлигини билиш мумкин. Лекин кўрсатуви текширилаётган шахс ўзининг кўрсатувини ўзи тасдиқлаб бериши, аниқлик киритиши жиноят иши бўйича тўғри хулоса чиқаришга енгиллик беради. Тергов жараёнида тўпланган далиллар ва кўрсатувларда мавжуд бўлган ҳолатлар таққосланиб кўрилиши, айниқса гувоҳ, жабрланувчилар ўз кўрсатувларини ўзлари ўша ҳодиса жойида аслидалигича бўлмаса-да, айнан шу жойда шундай жиноий ҳаракатлар содир бўлганлигини кўрдим деб, ҳодиса жойида ўша ҳолатни кўрсатиб бериши иш учун аҳамиятли далил бўлиб хизмат қилади. Кўрсатуви текширилаётган шахсга дахлдор бўлган барча масалаларни изоҳлаш учун тўлиқ имконият, эркинлик берилмоғи лозим. Унинг воқеа билан боғлиқ бўлган ҳикоясини тўсатдан кесиб қўйиш туфайли, кўрсатуви текширилаётган шахс ҳаяжонланиб, гапирмай хотирадан чиқариб қўйиши ва натижада кўзланган мақсадга эришмай қолиш мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам терговчининг бошқарувчилик роли ва таъсири сезилиб туриши лозим. Унинг топшириқлари асосланган, мантиқан равон ва тўғри таърифланган бўлиши керак. Чунки қўпол ва асоссиз топшириқлар доимо салбий оқибатларга олиб келади. Воқеа жойида кўрсатувни текшириш ҳаракати қандай вазиятда ўтказилмасин, жиноят қанчалик хавфли ва мураккаб бўлмасин, барча ҳолларда ҳам кўрсатуви текширилаётган шахснинг психологик ҳолатини, унинг ўзини тутиши ва ҳаракатларини кузатиб бориши лозимдир. Бу услуб сўроқ қилинаётган шахс ҳақиқатда жиноий ҳодисанинг иштирокчиси, гувоҳи бўлмай, балки бу тўғрисида бошқалардан эшитиб, мазкур жойдаги ҳолатнинг барча деталларини билмаслиги ва тўғри тушунчага эга эмаслиги аниқлашишига ёрдам беради. Агар кўрсатуви текширилаётган шахс воқеа жойидаги вазият таъсири остида ўзининг илгариги кўрсатувини рад этиб, уни нотўғри деб эълон қилса, у ҳолда кўрсатувни текширишни дарҳол тўхтатиш ва такроран сўроқ ўтказишга тўғри келади. Бундай ҳолда ҳодиса жойида кўрсатувни текшириш ҳаракатининг баённомасида “сўроқ қилинган шахс текширилаётган воқеанинг жойини ва ҳолатини кўрсата олмади ва илгари берган кўрсатувини ўзгартирди”, деб баённомада қайд этилади. Тергов амалиётида шундай ҳолатлар учрайдики, сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувини ҳодиса жойида текширишда мазкур шахс илгари сўроқ пайтида айтмаган янги ҳолатлар тўғрисида, яъни жиноятнинг айрим моддий излари тўғрисида, жиноят қуроли, ўғирланган буюм ёки яшириб қўйилган ашёвий далиллар жойини кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолда кўрсатувни текшириш натижасида янги ҳолатлар очилиши, янги маълумотлар олиниши мумкин. Бу ҳолатлар баённомада аниқ ва равшан акс эттирилиши лозим. Шунингдек, мазкур ҳолатлар фотосурат ёки видеотасвир ёрдами билан мустаҳкамланса мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳодиса жойида кўрсатуви текширилаётган шахс ўзи сўзлаб ва ҳаракатларни намойиш қилиб бўлгач, унга саволлар берилиши мумкин. Тергов ҳаракатини ўтказишда қатнашаётган шахслар терговчи ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатларини аниқлаштиришга ёрдам берадиган барча нарсаларга қаратишга, баъзи ҳаракатларни такрорланишини талаб қилишга ҳақлидир. Баъзида шундай ҳолатлар ҳам келиб чиқадики, терговчи жиноий оқибати мавжуд бўлган ёки изларни, далилларни беркитилган жойларини кўрмаган ва билмаган бўлади. Бу ҳолат кўрсатувни жойида текшириш жараёнида маълум бўлади. Бундай ҳолларда терговчи кўрсатув текшириш чоғида шу жойни тўла текшириб, сўнгра уни процессуал расмийлаштириб, кейин алоҳида такрорий сўроқ ўтказиши лозим. Ҳодиса жойида сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувини текшириш эса, ўз номи билан белгиланиб турганидек, кўрсатувдаги айрим ҳолатларни, фактларни, текширишдан иборат бўлиб, ундаги маълумотлар тўлдирилиши, аниқланиши, тасдиқланиши мумкин. Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш жараёнида кўрсатуви текширилаётган шахснинг тушунтириши баёни кўрсатувдаги ҳолатларга тўғри келмаса, терговчи бундай вазиятнинг сабабини аниқлаб саволлар беради. Ҳодиса жойида берилаётган маълумот, кўрсатилаётган жой, излар ва ашёвий далиллар (қуроллар)ни топилган жойи сўроқда олинган кўрсатувнинг мазмунидаги маълумотларга тўғри келмаслиги, зиддиятли вазиятларнинг бартараф этилиши, савол-жавоб билан қайси манбадан олинган маълумот тўғри бўлиб, қайсилари нотўғри эканлигини аниқлаш лозим бўлади. Ҳодиса жойидаги маълумотлар тўғри бўлиб, ҳақиқий реал эканлиги аниқланса, сўроқда олинган маълумотлар нотўғри эканлиги, унинг сабаби, қасддан ёлғон кўрсатув берганми ёки ёдидан кўтарилиб бошқа сабабларга кўра англашмовчиликлар келиб чиққанми, мана шу ҳоллар бартараф қилинмоғи лозим. К ўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш тактикаси Кўрсатувлари текшириладиган шахсдан ўтказиладиган тергов ҳаракатида иштирок этишга розилигини олиш Кўрсатувлари текшириладиган шахсга ҳодиса жойига бориш йўлини танлаш, текширилувчи ҳолат- вазиятларини бажариш ихтиёрини бериш Кўрсатувлари текшириладиган шахслар бир нечта бўлса, уларнинг ҳар қайсилари билан алоҳида текширув ўтказиш Кўрсатувларни текшириш жараёнида сўроқ қилинган шахс ҳодиса жойидаги ҳаракатларини тушунти-риб, қўшимча маълумотлар бериб тўлдириш имконини яратиш Кўрсатувлари текширилаётган шахснинг маълумотлари билан ҳодиса жойидаги муайян ҳолатларни таққослаш, мос эканини аниқлаш Ҳодиса жойида янги излар- ашёларни топиш мақсадида қидирув ишларини ўтказиш. Криминалистик техник воситаларини қўллаш 4. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш натижаларини расмийлаштириш Мазкур тергов ҳаракатининг натижаларини расмийлаштириш ЖПКнинг 134-моддаси асосида амалга оширилади. Терговчи жиноят иши юзасидан қанчалик юқори савияда тергов ҳаракати ўтказмасин, унинг натижалари тегишли тартибда қаламга олинмаса, яъни процессуал жиҳатдан мустаҳкамланмаса, барча қилинган ишлар беҳуда бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар қандай тергов ҳаракатининг натижаларини мустаҳкамлаш, расмийлаштириш каби мазкур ҳаракат натижалари ҳам тегишли баённомада тўла ва батафсил ифодаланиши зарур. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси уч қисмдан иборат бўлиб, кириш қисмида тергов ҳаракатининг ўтказилиш жойи, вақти, ким ўтказаётганлиги (лавозими, мансаби, фамилияси) бошланган ва тугатилган вақти, тергов ҳаракатининг қатнашчилари, жиноят иши юзасидан сўроқ қилинган кўрсатувлари текширилаётган шахс ҳақида маълумотлар кўрсатилади. Кўрсатуви текширилаётган шахсга сўроқ вақтида берган маълумотларини ҳодиса жойида такрорлаб, тасдиқлаб беришга тайёрми деган савол берилганлиги ва унинг тасдиқловчи жавоби олинганлиги ҳақида кўрсатилади. Баённоманинг баёнот-тавсиф қисми энг масъулиятли бўлиб, тергов ҳаракати бошидан охиригача қандай олдинма-кетинликда ўтказилган бўлса, шундай тартибда қайд этилмоғи зарур. Ҳодиса жойига қандай йўналишда борилганлиги, йўлни кўрсатиб тушунча бериши, айрим жойларнинг ўзига хос белги, мўлжалларини кўрсатиб олиб бораётган шахсларнинг кўрсатувидаги ҳолатларига мос келиши ҳақида маълумотлар мазкур қисмда ёзилади. Кўрсатувнинг ҳодиса жойида текшириш жараёнида кўрсатуви текширилаётган шахснинг номидан унинг берган тушунчалари, кўрсатилган жойлари ҳақида терговчининг аниқлаштиришга қаратилган саволлари ва уларга берилган жавоблари батафсил ёзилиши керак. Тергов ҳаракатининг иштирокчилари, жумладан, холислар ҳам савол беришлари мумкин. Қатнашчилар аниқланган маълумотлар, топилган ашёларни кузатиб қайд қилинганлиги ҳақида баённомада акс эттирилади. Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш баённомасида мазкур тергов ҳаракатини ўтказишнинг бутун жараёни ва унинг натижалари тўлиқ ёзилади. Бу кўрсатувни текшириш ҳаракати иштирокчиларининг воқеа жойида борган йўл маршрути, ҳодиса жойидаги шароит, предметлар ва бошқа ҳолатлар кўрсатилади. Сўроқ қилинган ва кўрсатуви текширилаётган шахснинг ҳаракатлари ва тушунтиришлари, унга берилган саволлар ва бу саволларга олинган жавоб-тушунтиришларнинг маъносини ўзгартирмасдан, қандай ифодаланган бўлса, шундай шаклда қайд қилмоқ лозим. Баённоманинг баёнот қисмида маълумотлар, кўрсатуви текширилаётган шахснинг айтган хабарлари, тушунтиришлари сўзма-сўз унинг номидан ёзилади. Мазкур шахснинг тушунтиришлари саволга берган жавоблари биринчи шахс, ҳаракатлари эса учинчи шахс номидан баён қилинади. Тергов ҳаракатини ўтказиш жараёнида баённомада қандай илмий-техника воситалари қўлланилганлиги тўғрисида, яъни фототасвирга ёки видеотасвирга туширилганлиги, қидирув асбобларининг қўлланилганлиги, фотосуратларнинг тартиб рақами, шунингдек, видеога олишнинг бошланган ва тугалланган вақти ҳамда бу ишларни амалга ошириши аппаратлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш баённомасининг якунловчи қисмида иштирокчилардан тушган таклифлар қўлланилган илмий-техник воситалар ҳамда тузилган режа, чизмалар ҳақидаги маълумотлар киритилади. Баённоманинг якунловчи қисмида видеокассета, фотосурат, жойнинг чизмаси, турли маршрут йўналишларининг графиклари илова қилинганлиги кўрсатиб тасдиқланади. Тергов ҳаракати натижасида топилган, олинган излар, далилий ашёлар, моддалардан олинган намуналар рўйхати келтирилади. Тергов ҳаракатининг иштирокчилари томонидан қандай таклиф мулоҳазалар келтирилганлиги кўрсатилиб, баённоманинг мазмунида барча ҳаракат тўла ва аниқ қайд этилганлиги тасдиқланиб имзоланади. Сўроқ баённомаси сингари кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш баённомасининг ҳар бир саҳифаси тергов ҳаракатининг барча қатнашчилари томонидан имзоланиб тасдиқланади. Баённома ва унга илова қилинган чизмалар, овоз ва тасвир ёзилган тасмалар, тергов ҳаракатида иштирок этганлар, жумладан, холисларга, мутахассисга ва кўрсатуви текширилаётган шахсларга ўқиб берилади ва улар баённома билан таништирилганлиги ҳақида имзо қўядилар. Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш суд таркиби томонидан ўтказилган тақдирда бу ҳақида юқорида кўрсатилган тартиб ва галма-галликда суд мажлиси баённомасида қайд этилади.