logo

Чор Россияси ҳукмронлиги даврида Туркистон давлати ва ҳуқуқи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

353.5 KB
Чор Россияси ҳукмронлиги даврида Туркистон давлати ва ҳуқуқи Режа: 1. Туркистонда Чор Россияси ҳукмронлигини ўрна тилиши. 2. Генерал-губернаторликнинг марказий ва маҳаллий бошқаруви. 3. Чор Россияси ҳукмронлиги даврида Туркистонда ҳуқуқ манбалари а) Империя ҳуқуқи б) Мустамлакачилик ҳуқуқи в) Мусулмон ҳуқуқи г) Одат ҳуқуқи 4. Чор Россияси ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлиги давлати ва ҳуқуқи 5. Чор Россияси ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлиги давлати ва ҳуқуқи Туркистонда Чор Россияси ҳукмронлигини нг ўрнатилиши. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихида ХIХ асрнинг 60-йилларини «янги давр»нинг бошланиши деб аташ мумкин. Бу бевосита Туркистон ўлкасини, жумладан , Ўзбекистон ҳудудини чор қўшинлари томонидан босиб олиниши билан характерланади. 1867 йил 4 июлда Туркистон генерал- губернаторлиги, кейинчалик Туркистон ҳарбий округи ташкил этилди. Губернаторликнинг маркази қилиб Тошкент шаҳри белгиланди. Губернаторликда маркази Тошкент бўлган Сирдарё, маркази Верний (Алма- ота) бўлган Еттисув вилоятлари ташкил қилинди. 1868 йилнинг май ойига келиб Самарқанд, Каттақўр ғ он, Зирбулоқ чор қўшинлари томонидан эгалланади ва Зарафшон округи ташкил этилди. 1868 йил 11 июлида Бухоро амирлиги босиб олинди. Бухоро амирлиги билан Россия империяси ўртасида Сулҳ шартномаси имзоланди. Мазкур шартномага кўра Бухоро амирлиги Россиянинг вассали эканлиги, унга 500 минг сўм уруш тавони тўлаши, чет эллар билан мустақил сиёс ий алоқалар ўрнатиш ҳуқуқидан маҳрум эди. Самарқанд ва Каттақўр ғ он вилоятларини Россияга бериш ҳақида келишиб олинган. 1870 йилга келиб чор қўшинлари Шахрисабз, Китоб, Қизил Арватни, 1873 йилга келиб эса Хазорасп, Хива ва Чандир қалъаларини босиб олганлар. 1873 йил август ойида Россия империяси билан Хива хонлиги ўртасида тузилган Сул ҳ шартномасига кўра, Хива хонлиги Россиянинг вассалига айланган. У мустақил ташқи сиёс ий алоқалар ўрнатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва Россияга 2 млн. 200 минг сўм товон тўлаш мажбуриятини олган. Хонлик пойтахтига яқин жойда Петр-Александровский қўр ғ они та шк ил этилиб, Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига кир ити лди. Туркистонда мустамлака ва бошқарув идоралари, ҳуқуқ тизимининг шаклланиши босқичма-босқич амалга оширилган. Туркистон вилоятини бошқариш, ҳудудда чор ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсатини амалга ошириш жараёнида шаклланган муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий замини сифатида 1865 йилнинг 6 августида Россия императори томонидан тасдиқланган «Туркистон вилоятини бошқариш ҳақидаги Муваққат Низом» хизмат қилди. «Муваққат Низомга» биноан, вилоятда ҳарбий халқ бошқарувининг амалга ошириш ваколати ҳарбий губернаторга берилган бўлиб, у ўз ваколатини ўз ёрдамчилари ва девонга таянган ҳолда амалга оширар эди. Бу даврда чор маъмурларига ўлкани муҳофаза қилиш учун зарур бўлган ҳарбий қўшинни барча керак бўлган нарсалар билан таъминлаш; маҳаллий маъмурлар фаолиятини назорат қилиш юклатилган эди. Перовский, Туркистон, Чимкент, Авлиё ота ва Тўқмоқ уездлари бошлиқлари жойлардаги ҳокимиятни амалга оширган. Улар вилоят ҳарбий халқ бошқармасига бўйсунганлар. Маҳаллий маъмурларга ўзлари бошқараётган ҳудудлардан ўтадиган карвонлар хавфсизлигини таъминлаш; ўрмонларни муҳофаза қилиш чораларини кўриш; суғориш иншоотларини яроқли ҳолат ва сақлаш, қирғизлар билан ўзбекларнинг сувдан фойдаланишлари билан боғлиқ бўлган низоларни бартараф қилиш; солиқлар йиғишни ташкил қилиш; юқори бошлиқлар кўрсатмаларининг ўз вақтида тўғри бажарилишини назорат этиш; солиқлар ва мажбуриятлар миқдори тақсимланиши билан боғлиқ аҳолининг норозиликлари ва шикоятларини юқори бошлиқларга етказиш; судда ишларнинг тўғри қурилишини кузатиш каби ваколатлар берилган эди. Бу муаммони ҳал қилишда махсус комиссияни 1867 йилда ишлаб чиққан «Еттисув ва Сирдарё вилоятларини бошқариш ҳақидаги Низом» лойиҳаси ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилди. Низом лойиҳаси расман давлат бошлиғи томонидан тасдиқланмаган бўлсада, то 1886 йилгача Туркистон ўлкасида амал қилган. Туркистон маъмурияти империянинг бошқа ўлкалари бошқарувидан ўзининг кескин ҳарбийлашгани билан алоҳида ажралиб туради. Россия ҳукуматининг Туркистон учун 1865-1916 йиллар давомида ишлаб чиққан ва амалга татбиқ этилган ўнта қонун лойиҳаси (1865, 1867, 1871, 1873, 1882, 1884, 1886, 1908, 1912, 1916)га ва унинг моддаларига адлия, молия, ҳарбий, ички ишлар ва бошқа вазирликлар киритган ўзгартиришларда ана шу ҳолат ўз аксини топган. Туркистон ўлкаси сиёсий тизимида Санкт-Петербург олий ҳарбий-сиёсий доираларининг ниқобланган ва жаҳон афкор оммасини чалғитишга қаратилган найранглари ҳам рўй-рост гавдаланган. Ҳарбий вазирликнинг Бош штаби Осиё бўлими, Ички ишлар вазирлиги полиция департаменти, «Император ҳазрати олийларининг ўз маҳкамаси», Вазирлар қўмитаси ва Вазирлар Кенгашининг Туркистон идорасига оид ҳужжат- ларида Россия ҳукумати Туркистон халқларининг «хоҳиш-иродаси ва розилигига қараб қолмаслиги» ҳамда «ўз фаолиятида тўла эркин бўлишлари зарурлиги» алоҳида уқтирилгани бежиз эмас. Ана шу ҳужжатларда аҳоли «амалдорларга тўланадиган маошни ўзлари бераётганидан воқиф бўлмасликлари ҳамда бу ишни ҳукумат марҳамати» деб тушунишлари учун зарур чоралар кўриш ҳам таъкидланган. Ўлка бошқаруви зўравонликка асосланган ва у доимий усул сифатида сақланиб келган. Оқсуяк рус зодагонларидан бири барон А.Б.Вревский ҳам шу зайлда фикр юритиб, «Туркистон халқлари ўзларини бошқарувчи ва суд қилувчи ягона ҳокимиятга кўниккан», дея ўлкада қаттиққўл мустабид идора зарурлигига ишора қилгани ҳам тасодифий эмас. Туркистонда империячилик бошқарувининг мустамлакачилик тамойили расман Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори фон Кауфманнинг 1868 йил 22 январда Тошкент шаҳри аҳолиси билан бўлган учрашувда сўзлаган дастурий нутқида ўзининг яққол ифодасини топган эди. У мазкур нутқида русларни Ўрта Осиё халқларининг катта оғаси деб атаб, Туркистонда рус ҳокимиятининг қатъий ва доимий ўрнашганлигини алоҳида уқтирганди. Фон Кауфманнинг Туркистон генерал-губернатори этиб тайинланиши тасодифий эмас эди. Романовлар сулоласи подшоҳликнинг ишончли хизматкорларини танлашда ҳамма вақт хориждан ёлланганларга катта эътибор берган. Биринчи навбатда, немис дворянларига бўлган ишонч кучли эди. Фон Кауфман шундай ишончни қозонган, синалган, ҳамма лавозимларда подшо сиёсатини кўнгилдагидек амалга оширганлардан бири эди. Шунинг учун ҳам унга кучли ва қудратли ҳокимият подшо Александр II томонидан олтин ёрлиқ тарзида (ваколат ёрлиғининг муқоваси олтиндан бўлгани учун ёрлиқ шундай аталган) инъом этилган эди. Кауфманнинг чекланмаган кўламда фаолият кўрсатиш стратегияси 1868-1876 йиллардаги ҳарбий юришларда амалга оширилди. Бу юришлар унинг номини Россияда Туркистон ўлкасининг омадли генерали ва истилочиси сифатида машҳур қилди. Кауфман ҳукмронлиги даврида Туркистонда генерал-губернаторлик бошқаруви унинг жиловланмаган истибдоди асосида амалга оширилган. Махфий маслаҳатчи Ф. Гирс қайд этганидек, «генерал-губернаторнинг ҳокимияти, қонун бўйича иш юритилишини тақоз о этган бўлса-да, амалда, ўзи хоҳлаганча иш тутди. Генерал-губернатор ўлка ҳокимиятининг ягона бошқарувчисига айланган эди. Ҳокимиятни бир йўла марказлаштириш оқибатида барча иш қонун асосида эмас, аксинча, генерал-губернаторнинг кўрсатмаси асосида амалга оширилди. Тошкент шаҳри қўлга олинганидан (1865) кейин, мустамлака шароитидан келиб чиққан ҳолда, Сирдарё ҳудуди ҳамда 1864 ва 1865 йилларда босиб олинган ерлар ҳисобига, Оренбург генерал-губернаторига бўйсундирилган Туркистон вилояти ташкил этилди. Туркистон вилоятини бошқариш учун 1865 йил 6 августда «Муваққат низом» эълон қилинди. Унинг асосий мақсади, русларнинг янги босиб олинган ерларда, бошқарувнинг умумий асосларини белгилаш орқали, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўлган. Жойларда бутун ҳокимият ҳарбий бошлиқнинг қўлида бўлган, маъмурий органларга эса маҳаллий халқ устидан назоратни ўрнатиш вазифаси юклатилган. 1865 йилда император Александр II нинг қарорига кўра, Оренбург ва Ғарбий Сибирь генерал-губернаторлиги ҳамда Туркистон вилояти аҳолисининг турмуши ва умумий аҳволини ўрганиш учун «Дашт комиссияси» тузилади. Дашт ҳайъати томонидан ишлаб чиқилган «Еттисув ва Сирдарё вилоятларини бошқариш ҳақидаги қоидалар лойиҳаси» бўйича қабул қилган қарорда қуйидагилар қайд этилади: 1. Лойиҳада кўрсатилган ҳудудларда Е ттисув ва Сирдарё вилоятлари таркибида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилсин. 2. Генерал-губернаторга ўлкани бошқариш учун лойиҳада назарда тутилган штатлардан келиб чиққан ҳолда, бошқариш учун амалдорлар олишга имконият берилсин. 3. Генерал-губернаторга лойиҳада кўрсатилган ерларда, ўлкадаги маҳаллий шароит, тузем халқларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, сўнгги марта қонуний тартибда кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун унинг қисмлари бўйича ва яхлит ҳолда ўзининг хулосасини бериш топширилсин. Унгача, лойиҳада кўрсатилган ҳолатларни асос сифатида қабул қилиб, ўлка тузилиши учун фавқулодда муҳим ва фойдали деб ҳисобланган ҳамма чораларни кўриш топширилсин». 1873 йил бошида Туркистон ўлкасидаги вилоятларнинг барча бошлиқлари иштирокида лойиҳадаги қоидалар қайта кўриб чиқилгандан кейин қонун лойиҳаси ҳарбий вазирликка юборилади. Фон Кауфман лойиҳасининг таҳрир этилган нусхасида Россиянинг бошқа ўлкаларидаги генерал-губернаторларникидан фарқли ўлароқ, Туркистон генерал-губернаторининг ҳуқуқ ва имтиёзларини кенгайтириш кўзда тутилган. Жумладан, у Туркистон ўлкасида ҳарбий вазирликка бевосита бўйсундирилган барча вазирликлар органларини таъсис этишни таклиф этган. 1878 йил ўрталарида ҳарбий вазирлик Туркистон генерал-губер- наторига вазирликларнинг таклиф ва мулоҳазаларини, шунингдек, Фарғона вилояти ва Амударё бўлимини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳани тўлдириш ва қайта ишлашни таклиф этди. 1881 йилда ҳарбий вазирликда Туркистон генерал-губернаторлиги сарф-харажат сметаси кўриб чиқилаётганда бошқариш бўйича харажатларни қисқартириш ва унинг даромадларини ошириш зарурлигига эътибор қаратилди. Туркистон генерал-губернатори этиб тайинланган генерал-лейтенант М.Г.Черняев (1882-1884) таклифи билан 1882 йил 8 майда императорнинг Туркистон генерал-губернаторлигини тафтиш қилиш тўғрисидаги фармони эълон қилинди. Тафтиш ишларини олиб боришга раҳбар этиб Ички ишлар вазирлиги кенгаши аъзоси, Дашт комиссиясининг собиқ раиси, махфий маслаҳатчи Ф.К.Гирс тайинланди. Гирс 1883 йилда тафтиш ишларини тугаллаб, императорга генерал-губернаторлик ва унга қарашли ташкилотларнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисоботни, «Ўлкани бошқариш тўғрисидаги низом лойиҳаси»ни тушунтириш хати билан бирга тақдим этди. 1884 йил 21 январда император Александр III нинг кўрсатмаси билан Давлат Кенгаши аъзоси, генерал-адъютант, граф Н.Игнатьев раислигида «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги низомнинг қайта ишланган сўнгги лойиҳасини ишлаб чиқиш» бўйича комиссия ташкил этилди. Граф Игнатьев комиссияси таркибига Гирс бошчилигидаги ҳайъат аъзолари, 1881 йилги лойиҳани тузганлар, Осиё департаменти махфий маслаҳатчиси Кобеко, Бош штабнинг Осиё бўлими бошлиғи полковник Иванов, генерал- майор А.Н. Куропаткин (бўлажак ҳарбий вазир) ва бошқа юқори мартабали шахслар аъзо бўлдилар. Комиссия кенгашида генерал- лейтенант Черняев ўрнига тайинланган Туркистон генерал-губернатори, генерал-адъютант Н.О. Розенбах (1884-1889) ҳам иштирок этади. Чоризмнинг олий доиралари томонидан тузилган комиссиянинг асосий вазифаси « Ў лкани Россияга қатъий қарам қилиб қўйиш мақсадлари ва уни бошқаришда харажатларни камайтириш, даромадларни эса оширишга, шунинг билан бирга, фуқароларни бошқариш талабларига ва жойларнинг шарт-шароитларига тўғри келадиган низом» тузишни амалга оширишдан иборат эди. Комиссия ўз ишига Гирс томонидан ишлаб чиқилган Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги ва генерал-лейтенант Колпаковский раҳбарлигидаги Тошкент комиссиясига тақдим этилган 1881 йилги низом лойиҳасини ҳамда Туркистон маъмуриятининг олдинги барча лойиҳаларининг хулосаларини асос сифатида қабул қилади. Граф Игнатьев комиссиясининг «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом лойиҳаси» ўлкани бошқариш бўйича тузилган олтинчи лойиҳа эди. Император томонидан «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом» 1886 йил 12 июнда тасдиқлангандан кейин ҳам маъмурий қурилиш бўйича эътирозлар давом этди. Аммо император Туркистон ўлкас и да собиқ генерал-губернаторлик бошқарувининг асосий тамойилларини сақлаб қолган ҳолда унга баъзи ўзгарти ри шлар киритди. «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом» бўйича Туркистоннинг вилоятларга бўлиниши, ҳарбий вазир фикрича, «аҳолининг этнографик, маиший ва иқтисодий шарт-шароитларини ўрганиш асосида эмас, балки ўлкани босиб олиш жараёни билан боғлиқ ҳолда амалга оширилди. Уездларга бўлиниш эса аҳолининг рус босқинигача бўлган марказларда ташкил этилган эди. «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»да кўрсатилганидек, суд ҳокимиятини маъмуриятдан тўлиқ ажратиш тамойили Туркистон генерал-губернатори барон Вревскийнинг фикрича, «Янги Европа қонунчилигининг натижаси бўлиб, уни Россия аҳолисига ҳам, шунингдек ўз ҳукуматининг қуллик зулмидан холи бўлган Ўрта Осиё халқларига ҳам та т би қ этиб бўлмайди». Шундай қилиб, Туркистон ўлкасида Россия ҳукмронлик қилган йилларда қонун лойиҳалари доимо тўлдирилиб, ўзгартирилиб турилди. Бунинг сири жуда оддий эди. Чор Россиясининг қонун лойиҳалари Туркистонни Россия империясининг марказлашган бошқаруви тизимига киритиб, уни рус буржуазияси ва дворянпомешчиклар мулкига айланти - ришга қаратилган. Санкт-Петербургнинг сиёсий доиралари ҳарбий-миршаблик тартибларини ўлкада қўллашлари заруратлигини қуйидагича изоҳлаганлар: «Туркистон тузем аҳолиси ҳали жуда қуйи ақлий тараққиёт босқичидадир. Улар ҳуқуқ, маъмурият, қонун нималигини билишмайди. Жамият қонун томонидан бериладиган ҳуқуқдан фойдаланишни билмайди, бу ҳуқуқ унинг зарарига хизмат қилади». Ана шундай калондимоғлик ва менсимаслик нуқтаи назаридан келиб чиқилган ҳолда Туркистон генерал-губернаторлиги бошқарув тизими юзага келган эди. Ўлка идораси марказий, вилоят, туман (уезд), жабҳа (участка), қишлоқ ва шаҳар бошқаруви шаклида ташкил топди. 1. Генерал-губернаторликнинг марказий ва маҳаллий бошқаруви. Бинобарин, Марказий ўлка бошқаруви генерал-губернатор, унинг кенгаши ва маҳкамасидан иборат бўлган. Туркистон генерал-губернатори ўз қўлида ҳарбий ва фуқаро ҳоки - миятини бирлаштирган. Бир вақтнинг ўзида у подшо ноиби, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, Еттисув казак қўшинлари атамани, бош миршаб, бош прокурор вазифасини ҳам ўтаган. Унга Бухоро амири ва Хива хони ҳам бўйсунган. Генерал-губернатор вассаллари бўлмиш Бухоро амирини Россия император агентлиги (1885-1917), Хива хонини эса Амударё бўлими (1873- 1918) бошлиғи орқали назорат қилган. 1882-1884 йилларда Туркистон ўлкас и даги бошқарувни атрофлича тафтиш қилган марказ вакили – императорнинг махфий маслаҳатчиси Ф. Гирс генерал-губернаторнинг Россиядаги касбдошларидан фарқ л и ўлароқ, Туркистонда мустабид ҳоким эканлиги, империя қонунчилигига мутлақо риоя қилмай, ўзича қонунлар чиқаргани ва ўз майлича ҳукм юритганини эътироф қилган эди. Ҳарбий губернаторлар, суд палатаси раиси, прокурор, округ штаби бошлиғи, генерал- губернатор ёрдамчиси, генерал-губернатор Кенгаши ўлка бошқарувининг муҳим масалаларини ўзларича ҳал қилган. Марказий бошқарувда генерал-губернатор маҳкамасининг ҳам аҳа - мияти беқиёс катта бўлган. Бош бошқарманинг ижроия органи бўлган генерал-губернатор маҳкамаси дастлаб тўрт бўлимдан иборат эди. Биринчи бўлим маъмурий ва назорат ишларини бошқарган. Иккинчиси бош бошқарманинг молиявий-хўжалик ишларига қараган. Учинчи бўлим эса солиқлар, шаҳарлар маблағлари ҳамда бошқарувга доир низомлар лойиҳаларини тайёрлаш билан шуғулланган. Тўртинчи бўлим махсус бўлим бўлиб, унинг фаолият доираси ғоят кенг ва серқирра бўлган. 1886 йилгача мустақил иш кўрган бу бўлим ҳарбий ва адлия вазирлари кўрсатмаларига хилоф равишда суд қарорларини ҳам қайта кўриш билан шуғулланган. Россия империяси губернияларидаги биронта ташкилот генерал- губернатор маҳкамасидек чекланмаган ваколатларга эга бўлмаган. Махфий маслаҳатчи Гирснинг сўзларига қараганда, Кауфманнинг маҳкамаси империя қонунларини ҳам чекловчи ўз қонунларини чиқарган. Генерал-губернаторнинг ўзи Афғонистон ва Қ ошғар масалалари бўйича шуғулланувчи элчилик бўлинмасини ҳам 1899 йилгача бошқариб турган. 1899 йилдан эса бу вазифани бажариш учун генерал-губернатор ҳузурида дипломатик ишлар бўйича махсус лавозим жорий қилинади. Туркистон оммавий кутубхонаси, Тошкент музейи, марказий архив, «Туркестанские ведомости» газетаси ва босмахонаси ҳам мазкур маҳкама ихтиёрига берилган эди. Генерал-губернатор бепоён ўлка ҳаёти билан асосан маҳкама бош - қаруви орқали танишиб борган. Шунинг учун ҳам бу идора ўлканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳал қилувчи рол ўйнаган. Маҳкама ўлка ҳокими учун ахборотнома, маъруза ва маълумотномалар тайёрлар, генерал-губернаторнинг шахсий манфаатларини кўзлаб иш юритган. Шунинг учун ҳам маҳкама бошқарувчиси генерал- губернаторликдаги энг нуфузли амалдорлар қатори юксак мавқеда турган. Туркистон ўлкаси Марказий Бош бошқармаси таркибида гене-рал- губернаторга бўйсунмайдиган марказ вакиллари - адлия, молия, зироат ва давлат мулклари вазирликлари идоралари ҳам бўлган. Туркистон генерал-губернаторлиги XX аср бошларига келиб беш вилоятга бўлинди: Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Еттисув, Каспийорти вилоятлари. Уларни рус армияси генералларидан шахсан подшонинг ўзи тайинлайдиган ҳарбий губернаторлар бошқарган. Улар ҳарбий ва фуқаро ҳокимиятини ўз қўлида тутишган. Ҳ арбий соҳада улар вилоятлардаги қўшинлар (дивизия ёки корпус) қўмондони, фуқаро ишларида эса губернатор ҳуқуқига эга бўлишган. Барча маъмурий, полиция ва суд ҳокимияти ҳам уларнинг измида бўлган. Ҳарбий губернаторлар қошида вилоят бошқармалари бўлиб, улар губерния бошқармаси ҳуқуқларига эга бўлишган. Вилоят ижтимоий ҳаётининг барча масалалари шу бошқармаларда кўрилган. Вилоятлар ўз навбатида туманларга (уездларга) бўлиниб, уларни туманбошилар идора этишган. Туманлар Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурий тузилмасининг асосини ташкил этган. Улар аҳолининг турмуши, ҳудуднинг хусусиятлари, миллатлари ё элатларидан қатъи назар, рус амалдорлари хоҳишича ўзбошимчалик билан тузилаверган. Подшо ҳукумати миллий, элат ва тарихий хусусиятлардан келиб чиқмаган ҳолда, мустамлакачилик нуқтаи назаридан бу масалага ёндошган. Ўлканинг туб вилоятлари ҳисобланган Сирдарё, Фарғона, Самарқанддан ташқари Еттисув, Каспийорти вилоятлари ҳам шу асосда туманларга бўлиниб идора қилинган. Сирдарё вилояти қуйидаги туманларга бўлинган: Тошкент, Авлиёота, Қ озоли, Перовск, Чимкент. Амударё тумани ҳам шу вилоятга бўйсунган. Фарғона вилоятига Марғилон, Андижон, Қ ўқон, Наманган, Ўш туманлари қараган. Самарқандга Жиззах, Каттақўрғон, Хўжанд, Самарқанд туманлари; Еттисувга Верний, Жаркент, Копал, Лепсинек, Пишпак, Пржевальск; Каспийорти вилоятига Ашхобод, Красноводск, Манғишлоқ, Марв ва Тажан туманлари кирган. Ҳар бир туман ўз таркибидаги шаҳар ва қишлоқлари билан туман ҳокими - туманбошига бўйсунган. Туманбоши Россиядаги исправник, земство бошлиғи, полицмейстер, шаҳар бошқармаси бошлиғи ҳуқуқларига тенг бўлган. Туманбоши вилоят ҳарбий губернатори тавсияси билан бевосита губернатор томонидан тайинланган. Туркистон ўлкасидаги туманбошиларнинг Россиядаги ҳамкасбларидан фарқли томонлари шунда эдики, улар маъмурий, полиция ва ҳарбий ҳокимиятни ўзларида бирлаштирганлар. Туманбошиларнинг жуда кенг ваколатлари ва ўта мустақил ҳамда зўравонларча иш юритишларини юксак лавозимда турган рус амалдорлари эътироф этишгани диққатга сазовордир. Сенатор граф К.К. Пален Туркистон туманбошиларини ўзбек хонликларидаги «бекларнинг худди ўзгиналаридир», деб атагани бежиз эмас. Улар қўл остидаги аҳолидан истаган кишига жарима солишлари ва 7 кунгача қамаб қўйишлари мумкин бўлган. Туманбошилар рус армияси катта зобитларидан, асосан майор, ротмистрдан то полковник унвонигача бўлганлардан тайинланган. Халқ уларни «ҳоким тўра» деб атаган. Туманлар бир неча жабҳа (участка)ларга бўлиниб идора қилинган. Жабҳаларни кичик унвондаги (поручик, штабскапитан) ҳарбий зобитлар бошқаришган. Улар жабҳа приставлари номи остида «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги низом»да тилга олинади. Император томонидан 1886 йилда тасдиқланган бу «Низом»да к асаба приставларига маҳаллий аҳолидан исталган одамга жарима солиш (5 сўмдан 10 сўмгача) ва 3 кунгача ҳибсда сақлаб туриш ҳуқуқи берилган эди. К асаба приставлари «ҳарбий - халқ бошқаруви»даги ҳарбий бўғиннинг энг қуйиси бўлиб, уларга «маҳаллий ўз- ўзини бошқарув», яъни «халқ бошқаруви» амалдорлари - волост бошқарувчилари, қишлоқ оқсоқоллари, юзбоши ҳамда элликбошилар бўйсунишган. Туркистон ўлкасида подшо маъмурияти қишлоқ бошқарувини «ерли» (туземное) ва «рус» каби икки тоифага ажратган. Рус амалдорлари «ерлилар» (туземец) атамаси билан Туркистондаги барча ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик, қорақалпоқ, араб, уйғур ва дунганларни тушунган. Турмуш тарзига кўра эса, рус амалдорлари барча аҳолини иккига: «қирғизлар» ва «сартлар»га бўлишган. Қирғизлар деганда кўчманчи, сартлар деганда ўтроқ аҳоли назарда тутилган. Чор ҳукумати сиёсий нуқтаи назардан келиб чиқиб, қишлоқ, унинг бошқарувини маҳаллий ва рус бошқаруви сифатида ажратиб, уни аста - секин умумимперия туридаги русча идорага ўтказишни кўзлади. Шу мақсадда Ўрта Осиёга мутлақ ёт бўлган географик ислоҳни бошлаб, волост, қишлоқ йиғини кабиларни жорий қилди. 1867 йилдаги «Туркистон генерал-губернаторлиги вилоятларини бошқариш ҳақидаги Вақтли Низом лойиҳаси» деб аталган қонунлар мажмуасига кўра, кўчманчи аҳолига икки босқичли (волост ва овуллар), ўтроқ аҳолига эса бир босқичли (оқсоқолликлар) бошқарув тарзи жорий қилинди. Волост асосини мингдан икки минг хонадонгача, овул жамоаларини эса юз ўтовдан икки юз ўтовгача аҳоли ташкил этган. Чоризм шу билан кўчманчи аҳолининг уруғчилик асосидаги тарихий бўлинишига хотима бермоқчи бўлди. Рус амалдорларидан иборат ҳайъат узоқ вақт давомида қишлоқ маъмуриятини ташкил қилиш ҳаракатида Туркистон аҳолисининг биринчи умумий рўйхатини олди. Натижада солиқлар миқдори ошди, аҳоли туманлар, қасабалар, волостларга тақсимланиб, илк бор сайловлар асосида маҳаллий маъмурият сайланди. Волост бошқарувчиси - мингбоши, қишлоқ оқсоқоли, овул старшинаси аҳоли томонидан уч йилга сайланар, уларнинг номзодлари эса рус маъмурияти томонидан тасдиқдан ўтарди. Сайловчилар йиғинида ҳар ўн хонадон, ё ўн ўтовдан вак ил иштирок этиб, улар ўнбоши сифатида қишлоқ оқсоқоли ёки овул старшинаси ва уларнинг муовинларини сайлашган. Волост бошқарувчиси - мингбошини эса ҳар 50 хонадон ёки 50 ўтовдан тайинланган вакиллар - элликбошилар йиғини сайлаган. Бу тартибга 1886 йилда бир неча ўзгаришлар киритилди. 1886 йилда кучга кирган янги қонунлар мажмуаси - «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом» ўтроқ аҳолининг бир босқичли бошқарувини икки босқичлига айлантириб, оқсоқолликларни волостларга бирлаштирди. Овул жамоалари ва оқсоқолликлар вакиллари йиғини умум сайловчилар йиғилиши билан алмаштирилди. Элликбошиларнинг волост йиғинига ҳар 50 хонадондан вакил қилиб юборилиши бутун қишлоқ ё овул йиғинидан ҳар 50 хонадондан вакиллар сайлаш билан ўзгартирилди. Рус маъмуриятига, ҳарбий губернатор ва генерал-губернаторга сайлов бекор қилинганда қишлоқ маъмурияти вакилларини бевосита тайинлаш ҳуқуқи берилди. 1886 йилги «Низом» аввалгидек аҳолини «қирғизлар ва сартлар» сифатида эмас, балки «ўтроқ ва кўчманчи» деган атама билан ажратди. Волост бошқарувчисини сайловчилар вакилларининг қурултойи сайлаган. Қ урултой вақтини ва ўтказиладиган жойини туманбоши белгилаган. Сайлов арафасида туманбоши ёки унинг ёрдамчиси рўйхат бўйича элликбошилар сонини аниқлаган, чунки қурултойда сайловчи вакилларнинг учдан икки қисми иштирок этмаса, у кучга кирмаган ҳисобланган. Волост қурултойи икки номзодни сайлаган, бири волост бошқа- рувчиси, иккинчиси унга номзод бўлган. Ҳ арбий губернатор қурултойдаги сайлов натижасини кўриб чиқиб, номзодларни тасдиқлаган. У тасдиқламаган тақдирда, қурултой қайта чақирилган ёки лавозимга тўғридан-тўғри губернатор танлаган шахс қўйилган. Шу йўсинда маҳаллий бошқарув тизими рус маъмурияти қўлида сақланган. Волост қурултойи волост бошқарувчисига маош белгилаган. Унинг миқдори одатда 300 сўмдан 500 сўмгача бўлган. Қишлоқ оқсоқоллари, номзодлари ва оқсоқол ёрдамчилари қишлоқ жамоаси томонидан бевосита волост бошқарувчиси иштирокида сайланган. Уларни лавозимга туманбоши тасдиқлаган. Қишлоқ жамоаси йиғини уларга йилига 200 сўмдан маош белгилаган. Й иғин ариқларга қаровчи миробларни ҳам сайлаб, уларга маош тайинлаган. Катта ариқларни тўғридан-тўғри ҳарбий губернатор томонидан тайинланадиган ариқ оқсоқоллари бошқариб, улар ирригация мудирига итоат қилишган. Рус маъмуриятининг аҳолига «ўз-ўзини бошқариш» ва «сайлов ҳуқуқини бериши» ғирт сиёсий лўттибозликдан иборат бўлиб, аслида ишнинг тизгини уларнинг қўлида қолган. Худди шундай усул шаҳарлар бошқарувида ҳам ўз аксини топган. Туркистон ўлкасида вилоят ва туман бошқармалари шаҳарларда жойлашган. Тошкент, Самарқанд, Қ ўқон, Андижон, Марғилон, Наманган ва Ашхобод ўлканинг асосий шаҳарлари ҳисобланган., 1872 йилда Сирдарё вилоят бошқармасининг умумий раёсати Тошкентда «Шаҳар низомини қўллаш» масаласини кўтариб чиқди. Россия ич ки губерналарида 1870 йилдан қўллана бошлаган «Шаҳар низоми»ни мустамлака маъмурияти манфаатларига мос равишда ўзгартириш, қўшимчалар киритиш асосида Тошкентда жорий этилишига доир лойиҳа тайёрланди. Тошкент шаҳрида Низомни жорий этиш масаласи бюрократик рус аппаратида узоқ сарсонликдан кейин беш йил ўтиб, Санкт-Петербург маҳкамаларининг «рухсати олийси» олингандан кейин ҳал бўлди. Шаҳар низомини қўллаш бўйича Вақтли комиссия тузилиб, у 1877 йилдан иш бошлади. Мустамлакачи олий амалдорлардан ташкил топган комиссия сайловчилар рўйхатини тузиб уларни табақаларга бўлди. Мулк микдорига қараб, сайловчилар уч табақага ажратилди. 3000 сўмдан ортиқ қўзғалмас мулкка эга бўлганлар биринчи, 1000 сўмдан ортиқлари иккинчи, 500 сўмдан зиёд мулк эгалари учинчи тоифага киритилди. Мустамлакачилик нуқтаи назаридан янги шаҳар қисмида мулк цензи мулк қийматининг бир фоизи сифатида белгиланди. Шаҳар зиёлилари, ишчилар ва ҳунармандларнинг қўзғалмас мулкка эга бўлмаганлари сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилди. Ҳ ар бир тоифа шаҳар бошлиғи - ҳоким тўра раислигида сайлов йиғинини тузди. 2400 сайловчи иштирокида ўтган йиғинда шаҳар думаси ва бошқармаси сайланди. Шаҳарни бошқарадиган ноиблар (гласний) сонини белгилашда ҳам эски шаҳарга нисбатан адолатсизлик қилинди. Озчиликни ташкил қилган руслардан эса ноибларнинг учдан икки қисми сайланганлиги далили буни яққол кўрсатади. Шаҳар думаси фармойиш берувчи, ноиблардан (гласний) сайланувчи бошқарма (управа) эса ижроия ҳокимиятга эга бўлди. Рус мустамлакачилари ўзларича империяда амал қилувчи Низомга ўзгартиришлар киритишиб, шаҳарнинг «ўз-ўзини бошқаруви» устидан назорат қилувчи «Шаҳар ишлари бўйича вилоят идораси (присутствие)» тузишиб, раислигига Сирдарё ҳарбий губернаторини тайинлашди. Санкт-Петербург «сартлар ҳали ўз-ўзини бошқаришга тайёр эмас», деган фикрда иш кўрди. Тошкент шаҳар думасидаги «қоидалар ва ўзгартиришлар» шунинг учун ҳам қизғин қўллаб- қувватланиб, император Александр III томонидан 1888 йилда расман тасдиқланди. Шаҳар ўз-ўзини бошқаруви тимсоли бўлган Тошкент думаси фаолияти устидан подшо ҳукумати шахсан генерал-губернаторнинг ўзи назорат қилишини буюрди. Санкт-Петербургнинг олий ҳукмрон доиралари шаҳар низомида белгиланган ички ишлар вазири ҳуқуқини Туркистонда қўллашни ҳарбий вазир зиммасига юклади. Тошкент думаси оқсоқоли (голова) бевосита марказ томонидан тайинланадиган бўлди. Шаҳар бошқармаси аъзоларининг учдан икки қисми руслардан, бир қисми эса рус тилини билувчи «туземец»лардан бўлиши шарт қилиб қўйилганлигини таъкид - лаш жоиздир. Тошкент шаҳар думасининг оқсоқоли вазифасини 1877 йилдан 1907 йилгача шаҳар бошлиғи - ҳокимнинг ўзи бошқарган . Россия империясида амалда бўлган шаҳарга оид иккита низом (1870, 1892 йилги) Туркистонда фақат Тошкент ва Еттисувдаги Верний (ҳозирги Алмати) шаҳарларида қўлланилиб, бошқа шаҳарларда жорий этилмади. 1867 йилги «Низом» лойиҳасида Туркистон ўлкасида суд ҳокимиятини амалга ошириш масаласи ҳам ўз аксини топган эди. Унда кўчманчи ва ўтроқ, рус аҳолиси учун алоҳида суд органларини ташкил қилиш керак эди. Лойиҳада кўчманчи аҳоли учун ҳар бир бўлисда 4-8 нафар бийлар сайлаш кўзда тутилган бўлиб, бу лавозимга 25 ёшга тўлган муқаддам судланмаган, тергов қилинмаётган киши аҳоли томонидан уч йил муддатга сайланиши мумкин эди. «Низом» лойиҳасида бийлар уч турга бўлинади; 100 сўмгача (беш от ёки 50 қўй) қийматга эга бўлган ишларни кў рувчи, даъволашувчи томонлар томонидан танланадиган битта ёки бир нечта бийлар қи ймати қанчалигидан қатъи назар, барча ишларни кўрадиган қиймати, 1000 сўмгача даъволарни кўриб, узил- кесил ҳал қиладиган вақти-вақти билан чақириладиган волост бийлари қурултойи; Рус судлари: 1. Уезд судлари, қиймати 2000 сўмгача бўлган низоларни кўрган судьялари У езд губернатори томонидан тайин ланган, уларни нг фаолиятини назорат қилиш в илоят бошқармаларига юклатилган. 2. ҳарбий суд комиссиялари; 3. Вилоят суд бошқармалари. Ҳ арбий халқ бошқарувини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг жиноий ишларини кўрган (1864й. Суд тузукларига асосан). 1. Уезд судлари - улар мансаб юзасидан ҳуқуқ ва бурчларини амалга ошириш, мансабдорлардан жарима ундириш билан боғлиқ маҳаллий ишларни кўриб ҳал қилиш, мулк ҳуқуқидан маҳрум этиш, ёки уни чеклаш жазоси қўлланиши мумкин бўлган жиноий ишларни кўриб, ҳукм чиқар ган; қиймати 2000 сўмгача бўлган даъволар ва низоларни судга кўриш учун қабул қилган, 100 сўмгача қийматга эга фуқ а ролик ишларини кўриб, узил-кесил ҳал этиш; суд терговини амалга ошириш ваколатлари берилган. 2. ҳарбий - суд комиссиялари; - улар ҳарбий ж иноя т тузугида кўрсатилган ватанга хиёнат қилиш, кишиларда ҳукуматга қаршилик кўрсатиш ҳиссини уйғотиш, давлат транспортига ҳужум қилиш, христианларни, христианликни қабул қилишни истовчи кишиларни ва мансабдор шахсларни ўлдириш каби жиноий ишларни кўриб ҳукм чиқарар эди. 3. Вилоят бошқармалари - улар уезд судлари ваколатига тааллуқли бўлмаган фуқаролик ишларини кўриб ҳал қилиш, 1864 йилдаги «Суд тузуклари»га биноан уезд судьялари қарорлари бўйича ариза ва хусусий шикоятларни кўриб, тегишли қарор чиқариш, умумий қарорлар ва 1865 йилги 11 октябрда император томонидан тасдиқланган «қоидалар» асосида ҳарбий халқ бошқаруви мансабдор шахсларнинг жиноий ишларини, талончилик, босқинчилик, бировларнинг ерига ҳужум қилиш, ў т қўйиш йўли билан мулкка зарар етказиш, очиқдан- очиқ ҳокимиятга қаршилик кўрсатиш, сохта пул ясаш ва уни муомалага киритиш, давлат мулкини ўғирлаш, давлат бошқаруви қоидаларини бузиш, туб аҳолидан чиққан мансабдорлар жиноятларини кўриб ҳукм чиқаришган. Туман судьялари мулкдан маҳрум этишга дахлдор бўлмаган жиноий ишлар, давлат хазинаси манфаатларига оид бўлмаган 2000 сўмгача миқдорда бўлган даъволарни кўришган. Вилоятлар бошқармалари эса туман судлари ҳукмларидан шикоятлар, қайта кўриш каби масалаларни ҳал қилган. Давлат вазифаларини бажаришдаги жиноятлар, ҳокимиятга қаршилик кўрсатиш, қароқчилик, давлат мулкини ўғирлаш, сохта пул ясовчиларнинг ишлари каби туман судлари ваколатларига кирмаган ишларни ҳам кўришган. Марғилон, Самарқанд, Ўш каби шаҳарларда фаолият кўрсатган ҳарбий суд комиссиялари эса ҳарбий жиноят уставига асосланиб, давлатга хиёнат, ҳокимиятга қаршилик, почта, телеграфга ҳужум, насронийларни ўлдириш, мансабдор шахсларга нисбатан қотиллик қилиш, ўзга диндагиларни нас- ронийликка ўтгани учун уларни ўлдиришга оид ишлар, рус миллатига мансуб кишиларнинг жиноятларини кўриш билан шуғулланган. Расман «халқ судлари» деб аталган қозию қуззотлар шариат қонунлари асосида маҳаллий ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг фуқаролик ва жиноий ишларини кўришган. Лекин давлат аҳамияти касб этадиган, шунингдек, сиёсий ишлар уларнинг ваколат доирасига кирмаган. 1886 йилда тасдиқланган «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом» мавжуд суд тартибини сақлаб қолган ҳолда унга айрим ўзгартиришлар киритди. Туман судлари бекор қилиниб уларнинг ўрнига муроса (мировой) судлари жорий этилди. Ўлкада вилоят судлари ташкил қилиниб, уларга мировой судялар вазифалари юкланди. Вилоят суди аввалги вилоят бошқармалари ихтиёрида бўлган ваколатларни олди ва муроса судлари ҳал этувчи масалаларни кўриш ҳуқуқига ҳам эга бўлди. Вилоят прокурори ва унинг ўриндоши, суд терговчиси лавозимлари жорий қилинди. «Низом» расмий равишда суднинг ҳокимиятдан мустақил бўлишини қонунлаштирган бўлса ҳам, амалда у бир бутун ҳокимиятни ўз қўлларида тутган ҳарбий маъмуриятнинг кучли таъсирида қолаверди. Империя судларида рус ҳокимиятига бевосита ва билвосита қарши қаратилган маҳаллий аҳоли вакиллари ишлари кўрилган. Русларга қарши жиноят қилган ўзбеклар ёки руслар билан бирга ноқонуний ишга қўл урган ўзбекларни шу судлар жазолаган. Рус қишлоғи, шаҳар қисми ва умуман руслар исти-қомат қилиб турган ерларда жиноят қилган ўзбеклар империя судида жавобгарликка тортилган. Турли миллатларга мансуб кишиларнинг жиноятлари ҳам рус судида кўрилган. Шу тариқа туб аҳолининг рус ёки қози судида судланиши 1886 йилги Низомга кўра қуйидагича белгиланган: 1. Айбланувчининг у ёки бу миллат, ё элатга мансублигига қараб. 2. Содир этилган жиноят турига кўра. 3. Жиноят содир бўлган ҳудудга кўра. 4. Жиноят кимга ва нимага қарши қаратилганига кўра. Худди ана шу белгиларга кўра жазо белгиланган ва жиноят расман шариат асосидами ё Россия империяси жиноий қонунларига кўра белгиланиши аниқланган. Туркистон ўлкасида Россия салтанати фуқаролари нуфузининг тобора ўсиб бориши уларнинг манфаатлари билан боғлиқ ишларни кўрадиган суд идораларида айрим ўзгаришлар киритишни тақазо этган. Жумладан, айрим уездлари судда иш кўриш ва тергов ишларини бир кишига юклатиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилиб, бу ишлар алоҳида-алоҳида шахсларга юклатилганди. Айрим уездларда (масалан, Вернийда ҳозирги Олма-отада) рус фуқаролари ишини кўрадиган судьялар сони кўпайтирилган. Туркистон ўлкасида савдо-сотиқнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда тузилган шартномаларни нотариал гувоҳлантириш, эҳтиёжини ҳисобга олиб, генерал-губернатор Кауфманнинг 1880 йил 1 майдан эътиборан, «Нотариал қисм ҳақидаги» Низоми кучга кирди. «Низом»га биноан, Тошкент ва Верний шаҳарларида нотариал идоралар ташкил этилган. Бошқа шаҳарларда эса нотариуслик вазифаси уезд судьяларига катта нотариуслик вазифаси эса, вилоят бошқармалари суд бўлими бошлиқлари зиммасига юклатилган. Туркистон ўлкасидаги қонунчилик бўйича яна бир янгилик 1898 йилда содир бўлди. Чор ҳукумати 1864 йилги суд ислоҳотини 33 йилдан кейингина мустамлака Туркистонда амалга оширишга киришди. 1864 йил 20 ноябрда Россияда жорий этилган суд ислоҳоти судни қонунчилик, ижроия ҳокимиятдан ажратиш, кўриладиган ишлардаги ошкоралик ва маслаҳатчилар иштироки каби бир қатор илғор буржуача тартибларни амалга оширган бўлиб, бунинг натижасида икки суд тизими дунёга келди. Улардан биринчиси сайланиб қўйиладиган судьяли судлар, мировой судья ва мировой судлар қурултойи; иккинчиси эса тайинланадиган судьяли судлар - округ судлари ва суд палаталари эди. 1864 йилги суд ислоҳоти бошқа қонунлар каби Туркистонда мустамлака қолипига тушириб анчагина ўзгартиришлар билан қўлланди. Мировой судьяларни сайлаш ўрнига ҳукумат томонидан тайин-лаб, мировой судлар қурултойи вазифасини округ судларига, мировой судларга тааллуқли шикоят ишларини суд палатасига юклашга қарор қилинган. 3. Чор Россияси хукумронлиги даврида Туркистонда ҳуқуқ манбалари Россия империясининг Туркистон ўлкасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан мустамлакачи босқинчилик хуружларини теран англашда ўша давр ҳуқуқ манбаларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳуқуқ манбаи бу ҳуқуқий нормаларнинг бирор шаклда ташқи ифодаланишдан иборат кўринишидир. Вужудга келтирилган объектив ҳуқуқ субъектив ҳуқуқлар учун манба эканлигини эътиборга олсак, унинг юридик адабиётларда устувор тарқалган фикрларга мувофиқ ифодаланиш шаклларига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин. 1. Ҳуқуқий одат. 2. Меъёрий-ҳуқуқий акт (ҳуқуқнинг асосий шакли). 3. Юридик прецедент. 4. Халқаро-меъёрий шартнома. 1 Ушбу ҳуқуқ шакллари амал қилиш вақтига кўра позитив (амалдаги) ҳамда тарихий-ҳуқуқий манбаларига, шунингдек ҳуқуқни тадқиқ этиш нуқтаи назаридан олиб қараганда асосий ва ўрганиш манбаларига бўлиш мумкин. Ҳуқуқнинг тарихий ривожланиш даврида шундай ҳоллар ҳам учраб турадики, бунда ҳуқуқий доктрина ва ғоялар ҳам ҳуқуқнинг манбаи ҳисобланган. 2 ХVI асрдан бошлаб Ғарбий Европада дунёвий қонунчиликнинг жадал суръатда шаклланиб, такомиллашуви, секин-аста церкуляризация (давлатни дин таъсиридан озод қилиш) жараёнини бошлаб берди. Церкуляризация XX асрга келиб сиёсий ҳаётни ташкил этишнинг умумий тамойилига айланиб қолди. Дунёвий қонунчиликнинг такомиллашуви натижасида (конституционализм, инкорларация, кодификация ва бошқалар) монархия бошқарувидаги давлатларнинг ички ҳимоя қобиғи ҳисобланган диний асосларга зарба берилаётган, қироллар ҳокимияти чекланаётган ҳамда республика бошқарувидаги давлатлар шаклланаётган бир даврда Ўзбек хонликлари Россия империяси томонидан босиб олинади. Бевосита мустамлакачилик бошқаруви жорий этилган Туркистон ўлкасида мана шу вақтдан бошлаб маҳаллий ҳуқуқ манбаларида туб ўзгаришлар содир бўла бошлади. Чунки, Россия империясида ҳуқуқ манбалари сифатида меъёрий ҳуқуқий актлар ҳамда одат ҳуқуқи эътироф этилар эди. Туркистон генерал-губернаторлигида амалдаги ҳуқуқ манбаи сифатида мустамлакачиларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, Россия умумимперия қонунлари, мустамлакачилик ҳуқуқи, шариат, ҳамда маҳаллий одат ҳуқуқи меъёрлари тан олинди. Туркистон генерал-губернаторлигида амалда бўлган ҳуқуқ манбаларини қўйидаги гуруҳларга бўлишимиз мумкин: 1 А.Саидов, У. Тожихонов. Давлат ва ҳуқуқ назарияси., Икки жилдли.П-жилд-Ҳуқуқ назарияси; – Т.: Адолат, 2001. Б.121-138 . 2 Бобоев Х.Б., ва бо ш қалар. Давлат ва ҳу қ у қ назарияси. –Т.: ТДЮИ, 2000. Б 279-280. 1. Мустамлакачилик мақсадларида: а) татбиқ қилинган умумимперия қонунлари; б) махсус ишлаб чиқилган мустамлакачилик ҳуқуқи; 2. Мустамлакачилик манфаатларидан келиб чиқиб, тан олинган: а) мусулмон ҳуқуқи; б) одат ҳуқуқи. Россия империясида дунёвий қонунчилик икки йўналишда олиб борилди. Булар: а) фуқаро; б) ҳарбий қонунчилик йўналишлари эди. Ўзга давлатлар ҳудудларини босиб олиш, мустамлака бошқарувини жорий қилишда Россия империяси энг аввало ҳарбий куч ҳамда ҳарбий қонунларга асосланар эди. Масалан, 1716-1720 йилларда ишлаб чиқилган «Ҳарбий Устав», «Денгиз Устави», шунингдек, 1840 йил 1 январда қабул қилинган «Ҳарбий қарорлар тўплами» мустамлакачилик мақсадларида ишлаб чиқилган ҳарбий қонунлар эди. Ў збек хонликлари ерларида вужудга келтирилган дастлабки мустамлака ҳудуди – Туркистон вилояти ҳамда уни кенгайтириш натижасида Туркистон генерал губернаторлигини вужудга келтириш, бошқариш ва мустамлакачилик ҳуқуқини яратиш асосида Россия ҳарбий қонунлари ётар эди. Ғарбий Европа таъсирида ишлаб чиқилган ҳамда 1835-йилда амалга киритилган «Россия империясининг қонунлар тўплами», 1864-йилда қабул қилинган «Суд Уставлари» сингари Россия империясининг кўплаб фуқаро қонунчилиги дунёвий давлатчилик йўналиши бўйича жамиятда маълум даражада ҳуқуқий онг ва маданиятни ўсишига олиб келди. Ушбу ҳолат Россиядаги мутлоқий монархия бошқарувининг заифлашувига сабаб бўлган асосий омиллардан бири эди. Дунёвий давлатчилик бўйича фуқаро қонунчилиги Россия империясининг марказий губерниялар манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилинар, ҳамда босиб олинган чекка ўлкаларга нисбатан фақат мустамлакачилик мақсадларида татбиқ этилар эди. Шу сабабли Туркистон генерал-губернаторлигида Россия умумимперия қонунлари тўғридан-тўғри жорий этилмасдан балки, лозим топилган даражада амалда бўлар эди. Бу ҳолати Россия марказий губернияларда амалда бўлган қонунларнинг ёппасига бир вақтнинг ўзида мустамлака ҳудудларида амалда бўлишига имкон бермас эди. Марказий губернияларда умумимперия қонунлари ҳеч қандай тўсиқларсиз амалда бўлса-да, мустамлака ҳудудларида: а) асосан тезкор чораларини кўриш мақсадида, ма ҳ аллий мустамлака бошқаруви бошлиғига вазиятдан келиб чиқиб бошқарувни таъминлаш учун ваколат ёрлиғи; б) Туркистон генерал-губернаторларининг мустамлака бошқаруви жараёнида амалга оширилаётган чора-тадбирларни қонунийлаштирган монархнинг оғзаки шаклдаги амрлари; в) мустамлакачилик ҳуқуқи асосий позитив ҳуқуқ манбаи сифатида амалда бўлди. Ҳарбий қонунчиликка асосланиб, маҳаллий ҳуқуқ тизимлари ўрганилиши натижасида мустамлакачилик ҳуқуқи вужудга келтири-лади. 1865 йилда ишлаб чиқилган «Туркистон вилоятини бошқариш тўғрисидаги вақтли Низом», 1867 йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойи ҳа си, 1886 йилда қабул қилинган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»лар сингари ўнлаб мустамлакачилик ҳуқуқий актлари Туркистон халқларини асосий ҳуқуқлардан маҳрум қилишга йўналтирилган эди. Туркистон генерал губернаторлигида маҳаллий ҳуқуқ тизимларидан шариат ва одат иккинчи даражали ҳуқуқ манбаларига айлантирилди. Лекин Туркистон халқлари учун шариат ҳамда одат ҳуқуқи, ўз ҳақ-ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича асосий ҳуқуқ манбаи ролини бажарди. Чор маъмурлари ҳам шариатни юридик жиҳатдан халқ ҳуқуқи, сиёсий жиҳатдан эса, фанатик мусулмончиликнинг диний догмаларига асосланганлиги сабаб қилиб кўрсатиб, империя манфаатларига зарарлиги эътироф этилса-да, 3 сиёсий мақсадларда уни сақлаб қолишга мажбур бўлади. Чор Россиясининг мустамлакачилиги йиллари ҳуқуқнинг сиёсий тарқоқлиги ривожланган даври бўлганлиги учун бу давр ҳуқуқининг манбалари ҳам уларнинг ифода шакли ҳам хилма - хилдир. Ҳукмронлик ва 3 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 57-б. қўлланилиш доирасига нисбатан олганда, уларни ҳуқуқнинг биринчи манбалари-Империя ҳуқу қ и, мустамлакачилик ҳуқуқи ва иккинчи даражали манбалари- Мусулмон ҳуқуқи ва одат ҳуқуқларига бўлиш мумкин. Империя ҳуқуқи Чор Россияси Туркистонида 1865 йилдан ҳуқуқий кўп хиллик (плюриализм) ҳолати шаклланди. Натижада ўлкада империя ҳуқуқи ҳамда маҳаллий ҳуқуқ тизимларидан шариат ва одат ҳуқуқлари амал қила бошлади. Империя ҳуқуқи- бу мустамлакачи бўлган давлат бошлиғи монарх томонидан та с диқланган ва эълон қилинган бутун империя доирасига ёйиладиган, мустамлакаларнинг тобелиги ва ҳ омийлик остида эканлигини муста ҳ камлайдигин ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Империя ҳуқуқига келганимизда у икки гуруҳдан- умумимперия қонунлари ва мустамлакачилик ҳуқуқларидан иборат эди. Россия империяси «Асосий давлат қонунлари»нинг 2 - бўлим 8-боб, 47 - 53 - моддаларига кўра умумимперия қонунлари асосан қуйидаги шаклларда эълон қилинар эди: а) уложения (тузуклар), б) уставлар; в) учреждений (таъсис қонунлари); г) грамота (ёрли қ лар); д) положений (низомлар); е) наказ (буйруқ-кўрсатма); ё) манифест; ж) фармон; з) император томонидан тасдиқланишга сазовор бўлган Давлат Кенгашининг фикрлари ҳамда маърузалари. 4 Шулардан, Туркистон ўлкасининг биринчи генерал-губернатори К.П. фон-Кауфманга 1867 йилда Александр II томонидан берилган «Олтин ёрли қ » (ваколат ёрлиғининг муқоваси олтиндан бўлганлиги учун ёрлиқ шундай аталган) юридик жиҳатдан Россия империяси ҳуқуқ шаклларидан бири сифатида Туркистон ўлкаси учун дастлабки мустамлакачилик конституциявий ҳужжати ҳисобланган дейиш мумкин. Ушбу ҳужжат асосида, Туркистон генерал-губернатори бошчилигидаги ўлка ҳарбийлари бевосита мустамлакачилик ҳуқуқи яратиш билан биргаликда, мана шу 4 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 58-б. мақсадда Россия умумимперия қонунларини босқичма-босқич изчилл и кда жорий қила бошладилар. Туркистон доирасида Россия умумимперия қонунларини жорий қилиш асосан қуйидаги йўналишларда олиб борилди: а) судлов; в) молия-иқтисод; г) маъмурий соҳаларда. Умумимперия қонунларини жорий қилиш дастлаб судлов соҳасида амалга оширилади. Айниқса босқинчилик асосида босиб олган мустамлака аҳолисини бўйсундириш, кўрқитиш учун, жазо тизгинини ўз тасарруфига оладилар. Яъни Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топган 1867 йилдан дастлабки умумимперия қонуни «Жиноий ва тузатувчи жазолар ҳақидаги Низомнома» Еттисув ҳамда Сирдарё вилоятларида жорий қилинади. «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасининг 131 - 161-моддаларига биноан маҳаллий халқ вакиллари босқинчилик, талончилик, савдо карвонларига ҳужум, ўт қўйиш, ҳукуматга очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиш, сохта пул ясаш ҳамда ўтказиш, давлат мулкини ўғирлаш, қотиллик жиноятлари «Жиноий ва тузатувчи жазолар ҳақидаги Низомнома» асосида ҳукм чи қ арилиши белгиланади. Мазкур Н изомномага кўра жазолар: а) жиноий; б) тузатувчи жазоларга бўлиниб гуруҳланар эди. Жиноий жазоларга: ўлим жазоси, Сибирга доимий яшаш учун ва каторга ишларига сургун қилиш, барча сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлардан маҳрум қилиш жазолари киритилиб, тузатиш жазоларига: махсус ҳуқуқ ва имтиёзлардан ма ҳ рум қилиш, вақтинчалик яшаш учун Сибирга ёки бошқа ерларга сургун қилиш, қамоққа олиш, хайфсан, огоҳлантириш, танбеҳ, жарима кирар эди. Бундан ташқари қўшимча жазолар тариқасида: мол-мулкни мусо д ара қилиш, полиция назоратига топшириш жазо чоралари қўлланилган. «Жиноий ва тузатувчи жазолар ҳақидаги Низомнома»га 1885 йилда ўзгартириш ва қўшимчалар қилинди. Унда кўпгина жиноятлар таркибига кўра биринчи ўринга православ христиан динига қарши жиноятлар белгиланади. Иккинчи ўринда император, унинг оиласи ҳамда давлатга қарши жиноятлар турар эди. Шунингдек, мулкка ҳамда шахсга қарши жиноятларга ҳам ало ҳи да эътибор қ аратилди. 1886 йилги «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»нинг 141-моддасида «Жиноий ва тузатувчи жазолар ҳақидаги Низомнома» асосида кўриб ҳал қилинадиган жиноятлар кўрсатиб ўтилган. Фуқаролик соҳасида асосан маҳаллий ҳуқук манбалари амалда бўлганлиги сабабли умумимперия қонуни «Фуқаролик қонунлари тўплами» позитив ҳуқуқ манбаи сифатида жорий қилинсада, дастлаб ўз самарасини бермади. 1886 йилги «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»га кўра объекти кўчмас мулк бўлган фуқаролик муносабатлари асосан «Фуқаролик қонунлари тўплами» асосида тартибга солина бошланди. Туркистонда яшовчи рус аҳолиси ўртасидаги фуқаролик ҳуқуқи муносабатлари эса асосан юқоридаги умумимперия қонуни билан тартибга солинган. 1906 йил 1 январгача Петербургда, махсус таҳририй комиссия «Гражданлик уложение»сининг лойиҳаси Туркистон ўлкасида ҳам амал қилишини назарда тутиб ишлаб чиқади. 5 Россияда XIX асрнинг 60-йилларида ислоҳотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги Туркистонга ёйилмади. 1864 йил 20 ноябрдаги суд уставлари ҳам фақат 1898 йилдагина айрим чеклашлар билан татбиқ этилиб, улар қуйидаги тўртта қонундан: 1) Фуқаролик суд ишларини юритиш Устави; 2) Жиноий суд ишларини юритиш Устави; 3) Суд маҳкамалари қурилиши қонуни; 1) Муроса судлари томонидан бериладиган жазолар тўғрисидаги Уставлардан иборат бўлиб бюрократиянинг ўзбошимчалигини йўқотишда ҳамда шах с дахлсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлашда ушбу қонунларнинг аҳамияти жуда каттадир. Ушбу суд уставлари шахс ва мулк да х лсизлигини кафолатлаб, маъмурий ҳокимиятнинг зўравонлигини чеклар эди. Ушбу умумимперия қонунларини Туркистонда жорий қилиниши ўлка 5 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 60-б. ҳарбийларининг нафақат суд ҳокимиятини, шунингдек ҳарбий-маъмурий ҳокимиятининг зўравонлигини ҳам чеклаши мумкинлигини англаб, улар тиш-тирноғи билан қаршилик қиладилар. 6 Шунга қ арамасдан 1899 йилда суд уставлари Туркистон ўлкаси учун қайта ишлаб чиқилиб жорий қилинади. Суд тузилиши борасидаги империя ҳуқуқининг асосий манбаига айланди. Россия империясида монархия бошқарувига қарши к у рашнинг тобора кучайиши муносабати билан XIX асрнинг 80 йилларда полиция террори режимининг ўрнатилиши қонунчилик актларида ҳам ўз ифодасини топди. Масалан, 1881 йил 14 августда амалга киритилган «Жамоат хавфсизлиги ва давлат тартибини муҳофаза қилиш чоралари ҳақидаги Низом» Туркистон ўлкасида ҳам татбиқ қилинади. 7 Мазкур Низомга биноан кучайтирилган муҳофаза ёки фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудларда ўлка ҳарбий- полиция бошқарувчиларига далил-исботларсиз давлат жиноятларида гумон қилинган ҳар қандай шахсни қамоққа олиш, маъмурий тартибда Сибирга сургун қилиш сингари махсус ваколатлар берилди. Ушбу қонунчилик акти такомиллаштирилиб, мана шу мақсадларда 1890 йилларда «Жиноятларни огоҳлантириш ва олдини олиш тўғрисидаги Устав» деб, 1912, 1913, 1914 йиллардаги ўзгартириш ва қўшимчалар билан, 1916 йил 1 майдан эътиборан «Ҳавфсизлик ва одоблилик Устави» номида жорий қилинади. 8 13-боб 379 моддадан иборат мазкур қонуннинг 103-моддасига кўра кучайтирилган муҳофаза ҳолати жорий этилган ҳудудларда жамоат ҳавфсизлиги ва давлат тартибини муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар генерал-губер - наторга юклатилади. Бундан ташқари Россия императорининг 1905 йил 29 ноябрь фармони 9 билан темирйўл, почта ва телеграф ало қ аларини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш мақсадида генерал-губернаторларга, губернаторларга тартиб ва осойишталикни ўрнатиш учун чекланмаган ваколатлар берилади. Ушбу фармон асосида Туркистон генерал-губернатори 6 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 60-б. 7 Ўша жойда. 8 Ўша жойда. 9 Ўша жойда. буйруқ чи қ ариб унинг мазмунини мустамлакачилик чоралари билан тўлдирди. Жумладан: а) Ўрта Осиё темирйўлининг қайси пунктида иш ташлашлар бўлган вақтда уруш ҳолати деб ҳисобланиши; б) айбдорлар уруш вақти қонунлари бўйича ҳарбий судлар томонидан суд қилиниши тартиблари белгиланди. Молия-иқтисод йўналишидаги умумимперия қонунларини Тур- кистонда жорий қилинишидан кўзланган мақсад, унинг бозорларини эгаллаган мустамлакачилар бу ўлканинг « х ўжайини» сифатида Россия давлат Хазина ва д аромадларини янада ошириш, х о м-ашёга бўлган эҳтиёжини қондириш ва рус саноати молларини сотишдан иборат эди. Ушбу ҳолатни айниқса солиқ ҳамда божхона қонунчилик соҳаларида кўришимиз мумкин. Туркистон генерал-губернаторлигида дастлаб солиққа оид умумимперия қонунлари босқичма-босқич амалга киритилди. Дастлаб 1867 йилда Сирдарё вилоятида акциз солиғи жорий этилиши муносабати билан «Акциз йиғимлари тўғрисидаги Устав» (Свод законов Российской империи. Том- 5.часть-3) татбиқ қилинади. Шунингдек учта бўлим 337 моддадан ташкил топган «Божлар тўғрисидаги Устав» (Свод законов Российской империи. Том-5.); 1875 йил 9 февралда эса 121 моддадан иборат «Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ учун божлар тўғрисидаги Низом»лар ҳам амалга киритилади. 10 1886 йилги «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»нинг 315- моддасига биноан «Маҳаллий солиқлар тўғрисидаги Устав» (Свод законов Российской империи. Том-4.) ҳам татбиқ қилинади. Умумимперия қонунларидан асосий давлат солиқларини ҳуқуқий тартибга солувчи «Тўғри солиқлар тўғрисидаги Устав» (Свод законов Российской империи. Том- 5.часть-1) эса 1903 йилда Туркистон ўлкасида ҳам жорий қилинади. 11 4 бўлим 641-моддадан иборат ушбу қонунда кўчмас мулклардан ундириладиган солиқлар; савдо ва саноатдан ундириладиган солиқлар; шахсий солиқ ҳамда йиғимлар тартибга солинган. Шу тариқа мустамлакачилар юзларидаги 10 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 62-б. 11 Ў ша жойда. ниқобларини олиб, маҳаллий халқни очиқдан-очиқ талашни белгиловчи солиқ тизимини тартибга солган умумимперия қонунларини татбиқ этди. 1870 йиллардан кейин мустамлакачилик мақсадларида молия-кредит ҳамда тижорат ташкилотларининг ташкил топа бориши, ўлкада умумимперия қонунларидан «Тижорат Устави», «Кредит Устави» ҳамда «Векселлар тўғрисидаги Устав»ларнинг амалда бўлишини тақозо этди. Шулардан 1857 йилги «Кредит Устави» ХI-бўлимдан иборат молиявий-ҳуқуқий меъёрларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, унда давлат кредит муассасалари, қарзларни тўлаш, Давлат Комиссияси Устави Давлат қарзлари тўғрисидаги V қоидалар Давлат Банки Устави Банклар тўғрисидаги Низомлар хусусий кредит муассасалари ҳақидаги қоидалар белгиланган. «Векселлар тўғрисидаги Устав» Зта китоб, 5 боб, 120-моддадан ташкил топган. Биринчи китоб «Тижорат, шартнома ва мажбуриятлар» деб номланади; иккинчи китоб «Денгиз тижорати ҳақида»; учинчи китоб «Савдо муассасалари» деб номланади. Туркистон ўлкасида ушбу қонуннинг биринчи ва учинчи китоблари татбиқ қилинади. Чор Россияси ўз ҳарбий салоҳияти ва Ўзбек хонликларига нисбатан сиёсий мавқеидан фойдаланиб, инглизлар билан рақобат майдонига айланган Ўрта Осиё бозорларини мутл а қ ўзларига қ арам ҳолатига келтириш учун божхона қонунчилик сиёсатини давом эттирди. 1886 йил 2 майда Ўрта Осиёда божхона иши Туркистон генерал-губернаторлиги ихтиёридан олиниб, Россия Молия Вазирлигига берилади. 1890 йил 12 июнда Туркистон божхона округи ташкил этилади. Туркистонда Чор Россиясининг ҳарбий округини ташкил этилиши, унинг сиёсий-ҳарбий ҳукмронлигини таъминлаш бўлса, божхона округининг вужудга келтирилиши, уларнинг ўлкадаги иқтисодий ҳукмронлигин и таъминлади. Ҳатто 1892 йил 29 февраль ва 1893 йил 13 январда Бухоро ва Хива хонликлари, Россия божхона сар ҳ адларига қўшилади. 12 Ок и батда божхона соҳасига умумимперия қонунларидан «Бож таърифи» ҳамда «Божхона уставлари» (Свод законов Российской Империи 12 Логофет. Бухарское ханство под протекторатом Царской России. с-283. Том 4) татбиқ қилинади. Ушбу қонунларнинг жорий қилиниши, ҳатто Туркистон ўлкасидан таш қ ари Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги бозорларига ҳам инглиз ҳамда ўзга давлатлар товарларининг кириб келишини назоратга олинишини, шунингдек рус товарларининг Ўрта Осиё бозорларини тўлиқ эгаллашини таъминлади. Маъмурий бошқарув соҳасига умумимперия қонунларини жорий қилиш Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори фон Кауфман бошлаб беради. Масалан, 1870 йил 16 июндаги «Шаҳар Низоми» (Свод законов Российской империи Том 2) Тошкент шаҳрида, қонуний тасди қ ланмасдан қайта ишланиб 1877 йилда амалга киритилади. 13 1906 йил 14 мартдан Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига «Шаҳар Низоми» татбиқ қилина бошла н ди. Маъмурий бошқарув соҳасини тартибга солувчи умумимперия қонунлари асосан 1886 йилги Низом асосида амалга киритила бошланди. Мазкур Низомнинг 24-моддасига кўра: молия, контроль, таълим ҳамда почта- телеграф соҳалари умумимперия қонунлари асосида бошқарилиши белгиланди. Натижада юқорида кўрсатиб ўтилган молиявий қонунлар билан биргаликда «Олимлар ҳамда ўқув муассасалари Уставлари тўплами», «Почта-телеграф Устави» ва бошқалари Туркситон ўлкасида амалда бўлди. Туркистон ўлкасининг биринчи генерал-губернатори фон-Кауфман ўлкани бошқаришда бевосита Россия императори томонидан берилган ёрлиққа асосланарди. 1886-йилги Низомнинг 12-моддасига кўра умумимперия қонуни «Умумий Губерния муассасалари тўғрисида»ги Қонун (Общие Учреждение Губернское)нинг 208-252-моддалари Туркистон генерал-губернаторларига нисбатан жорий қилинади. Ушбу қонун Туркистондаги маҳаллий ҳарбий халқ бошқарув соҳасига 1867-йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисида»ги Низом лойиҳасининг 19, 30-моддаларига кўра қисман вилоят ҳарбий губернаторлари ҳамда вилоят бошқармаси бўйича жорий қилинган эди. 1886 13 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 63-б. йилги Низомнинг 44-моддасига кўра эса, ҳарбий губернаторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазкур қонуннинг 264-428 моддаларига кўра тартибга солина бошланди. Шунингдек ушбу Низом билан вилоят бошқармаси ва уездни бошқариш бўйича юқоридаги умумимперия қонунининг тегишли моддалари босқичма-босқич жорий қилина борди. «Умумий Губерния муассасалари тўғрисидаги Қонун» 8 бўлим, 1232-моддадан ташкил топган. Қонуннинг 1- моддасига биноан империяда граждан бошқаруви: а) губерния; б) вилоятга; в) шаҳар бошқарувига (градоначальство) бўлинган. 2-моддага кўра империянинг ҳудудлари умумий муассасалар ёки махсус муассасалар асосида бошқарилган. Туркистон ўлкаси ушбу қонуннинг 4-моддасига кўра махсус муассасалар томонидан бошқа рилган. Бундан ташқари: 1902 йилда «Ўрмонларни асраш тўғрисидаги низом» 14 ; «Паспортлар тўғрисидаги қонун» 15 ; 1886 йилдан «Ҳолатлар тўғрисидаги қонун» (Закон о состояниях) 16 ; «Чегаралар тўғрисидаги қонун» (Законн Межевме) 17 ; «Матбуот ва цензура устави» (Устав о Цензуре и Печати) 18 ва бошқа умумимперия қонунлар мустамлакачилик мақсадларидан келиб чиқиб, босқичма-босқич баъзи чеклашлар ва тўлдиришлар билан жорий қилинади. Мустамлакачилик ҳуқуқи Мустамлакачилик анъаналарини такомиллаштириш натижасида вужудга келган Россия империализми, албатта улкан мустамлакачиликнинг ҳуқуқий таъминлашга, қарам халқларни итоатда тутиб бошқаришни таминлайдиган, миллий ҳатто ирқий камситишга асосланган ҳуқуқ тизимини ҳам яратди. Аммо бу масалалар шу кунгача махсус монаграфик тарзда тадқиқ қилинмаган. Чунки собиқ советлар даврида бу борада гапириш у ёқда турсин, уни бузиб кўрсатиш бошқа давлатлар босиб олинмаган балки, қ ўшиб олинган деб ҳисобланиб, қўшиб олиш шу халқлар тақдирида ижобий роль ўйнаган 14 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 65-б. 15 Ўша жойда. 16 Ўша жойда. 17 Ўша жойда. 18 Ўша жойда. деб талқин қилинар эди. Россияда асрлар мобайнида мустамлакачилик ҳуқуқи яратилиб барча қонунлари билан биргаликда у бир тизимга келтирилди. Мустамлакачилик ҳуқуқи- бу босиб олинган давлатни иқтисодий, социал ресурсларини империя манфаатларига хизмат қилдириш, тубжой халқларини итоатда ва истибдодда тутиб тур и шни таъминловчи мустамлака тизимини яратишга қ аратилган, монарх ва империя қонунчилик органлари томонидан чи қ арилган қонунлар , қонун ҳамда мустамлакачи маъмурларнинг ушбу ҳужжатларни четлаб ўтиб , маҳаллий халқ ҳуқуқларини чеклаш, уларни камситишга асосланган (қонун кучига эга бўлган) қонун ости актларининг тўпламидан иборатдир. Бу ҳуқуқнинг моҳияти мустамлакачи давлат бошлиғи бўлган монарх ва бошқа ҳукмрон доиралар ҳамда мустамлака маъмуриятининг хоҳиш - иродасини билдиради. Империя қонунчилик тизимида маҳаллий бошқарув тарзида мус - тамлакаларни ҳуқуқий тартибга солиш масаласи Россиянинг асосий позитив ҳуқуқи «Россия империясининг қонунлари тўплами»да ўз ифодасини топа бошлади. XIX асрда ишлаб чиқилган Империя қонунлар тўпламининг П- жилди ана шу ҳуқуқ қ а бағишланади. 1892 йилда улар янада аниқлаштирилиб, тўлдирилиб 1913 йилда қайта нашр қилинади. Масалан, ушбу қонунлар тўпламининг иккинчи томида Россия марказий гебернияларидаги бошқарув билан биргаликда барча мустамлакаларни бошқариш тўғрисидаги қонунлар киритила бошланди. Булар хусусан қуйидагилар эди: Полша подшолиги губерниясини таъсис этиш ҳақида қонун; Кавказ ўлкасини бошқаришни ташкил этиш ҳақидаги қонуни; Каспийорти вилоятини бошқариш тўғрисидаги вақтинчалик Низом; Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом; Акмола, Семипалатинск, Еттисув, Ур а л ва Тўрғай вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом; Сибир муассасаси тўғрисидаги қонун; Ғайритабаалар тўғрисидаги Низом; Казак фуқаролик бошқаруви муассасаси тўғрисидаги қонунлар шулар жумласидандир. Россия умумимперия қонунлари ҳисобланган «Россия империяси қонунлари тўплами»нинг иккинчи жилдига мустамлака бошқарувини тартибга солувчи қонунларнинг киритилиши шундан далолат берар эдики, яъни чоризм мустамлака ҳудудларини имкони борича, тезроқ империя қонунларига бўйсундиришни режалаштираётган эди. Шунингдек ўнлаб умумимперия қонунларида ҳам мустамлака халқларини камситиш билан боғлиқ нормалар мавжуд эди. Туркистон ўлкасида эса бунга яна юзлаб маъмурий тартибда чи қ арилган фармойиш, қарор, кўрсатма, йўриқ хатлари ҳам кирар эди. Мустамлакачилик ҳуқуқи Туркистон шароитида қўлланилган кўплаб қонунларга маҳаллий халқлар ҳуқу қ ларини чеклашга қаратилган кўшимчалар, тўлдирмалар, аниқлаш ва истиснолардан иборат моддалар тарзида яратилди. 19 Бунда мустамлакачиларга Россиянинг «ғайрита баа » 20 Туркистон х алкларини бошқариш, уларни асоратга солиш учун чексиз ваколатлар берган мустамлакачилик ҳуқуқига, алоҳида аҳамият берилиб, маҳаллий х алқларнинг ҳуқуқ тизимларини йўқ қилиш режалари ишлаб чиқилади. Россия империяси мустамлакачилик ҳуқуқининг энг муҳим хусу - сиятларидан бири, унинг ҳарбий қонунчиликка асосланишидадир. Россияда умумий қонунчиликдан ҳарбий қонунчиликнинг алоҳида ажралиб чиқиши Пётр I даврида амалга оширилади. 1716-1720-йилларда ишлаб чиқилган «Ҳарбий устав» ва «Денгиз уставлари» шулар жумласидандир. 1840 йил 1 январда Россия империясининг ҳарбий кодекси - «Ҳарбий қарорлар тўплами» қабул қилинади. 1859, 1869 йилларда қайта нашр этилган ушбу Кодексдан дастлаб Туркистон вилояти, кейинчалик Туркистон Генерал-губернаторлиги ташкил қилинган ҳудудларда граждан аҳоли орасида ҳам Россия ҳарбийлари ҳукмронлигини ўрнатишда кенг фойдаланилади. Масалан, 1867 йилда ишлаб чиқилган «Сирдарё ва Еттисув вилоятларнини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасини 160-моддасига кўра, ўлканинг асосий суд ҳокимияти органи ҳисобланган Ҳарбий Суд комиссиялари жиноий суд ишларни 19 Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. Самарқанд. Зарафшон. 1998. 274-бет. 20 Россия империясида мустамлакага айлантирилган мамлакатлар х а лқларини «ғайритабаа» - ((инародным» (рус) деб юритилган. юритишда «Ҳарбий қарорлар тўплами»га асосланиши белгиланган эди. Туркистон ўлкасини генерал-губернатор бошчилигидаги Россия ҳарбийлари бошқарганлиги сабабли «Ҳарбий қарорлар тўплами» уларнинг статусини белгиловчи қонунлар мажмуи ҳам эди. «Ҳарбий қарорлар тўплами» қуйидаги қонунлардан иборат эди: «Жазолар тўғрисидаги ҳарбий Устав»; «Интизом устави» (Устав дисцыплинарный); «Ҳарбий суд Устави»; «Маҳаллий ҳарбий бошқарув тўғрисидаги қонун» ва бошқалар. «Жазолар тўғрисидаги Устав» 5 бўлим, 282 моддадан иборат бўлиб, биринчи бўлим жиноятлар ва жазолар; иккинчи бўлим ҳарбий хизмат бўйича ҳарбий ва бошқа жиноятлар; учинчи бўлим уруш ҳолати эълон қилинган ҳудудларда хизмат мажбуриятларини бузишга қ аратилган жиноятлар; тўртинчи бўлим умумий ҳарбий хизматчилар билан фуқаролар ўртасидаги жиноятлар; бешинчи бўлим интизомий қисмлардаги жазолар ҳ ақидаги меъёрлардан ташкил топган. Ушбу қонунга биноан қуйидаги жиноий жавобгарликларга тортиш мумкин эди: а) барча ҳуқуқлардан маҳрум этиб, ўлим жазоси; б) барча ҳуқуқлардан маҳрум этиш ҳамда қаторга ишларига сургун қилиш; г) фақат ўлим жазоси; д) қамоқ қ а олиш (2-3 моддалар). Ўлим жазоси отиб ўлдириш ёки осиб ўлдириш орқали амалга оширилган (11-13 моддалар). Каторга ишларига юбориш жиноятнинг турига ҳамда айбнинг оғирли к даражасига кўра, қуйидагича бўлган: 1-даража, муддатсиз каторга ишлари; 2-даража, 15 йилдан 20 йилгача каторга ишлари; 3-даража, 12 йилдан 15 йилгача каторга ишлари; 4-даража, 10 йилдан 12 йилгача каторга ишлари; 5-даража, 8 йилдан 10 йилгача каторга ишлари; 6- даража, 6 йилдан 8 йилгача каторга ишлари; 7-даража, 4 йилдан 6 йилгача каторга ишлари (14 модда). Қамоқда сақлаш 10 йилдан 20 йилгача белгиланган. Бундан таш қ ари озодликдан маҳрум қилиш, гаупвахталарда сақлаш, жарима солиш, хизмат вазифасидан бўшатиш, лавозимидан тушириш ва бошқа жазолар назарда тутилган. Ушбу қонуннинг 269-моддасига кўра, унинг меъёрлари ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудда фақат ҳарбий хизматчиларга эмас, фуқароларга ҳам татбиқ этилиши белгиланади. «Интизом Устави» 14-боб, 179-моддадан иборат бўлиб, унда ҳарбий тартибга амал қилиш белгиланган. Интизомий жазо судсиз ҳарбий бошлиқлар томонидан белгиланиши тартибга солинган (8-модда). Қуйидаги интизомий жазолар назарда тутилган: ҳайфсан, бир ойгача гаупвахтага қамаш, хизматдан четлатиш ва бошқалар. «Ҳарбий суд Устави» эса, 4 бўлим, 1412 моддадан иборат эди. Биринчи бўлим, ҳарбий суд ма ҳк амалари; иккинчи бўлим, ҳарбий судларда ишларни юритиш тартиби ҳақида; учинчи бўлим ҳарбий-жиноий ишларни умумий тартибда судловга олишлик; тўртинчи бўлим «Уруш вақти суди» ҳақидаги меъёрларни мужасса м лаштирган. Қонунда қуйидаги ҳарбий суд маҳкамалари: полк судлари; ҳарбий - округ судлари; олий кассациявий суд сифатида Бош ҳарбий судларни тузиш белгиланган эди. Қонуннинг 45-моддасига биноан вақтинчалик ҳарбий судлар ташкил этилиши мумкин эди. Шунингдек қонунда ҳарбий терговчилар, прокурор назорати, ҳарбий суд маҳкамалари устидан назорат, жиноий иш қўзғатиш тартиби, судловга таал л уқлилик, сур и штирув, тергов, ҳарбий судлар чи қ арган ҳукмлар ижроси ва бошқалар тартибга солинган. 1886 йил 27-майдаги «Туркистон ҳ арбий округи кўшинларига ҳарбий- суд уставини қўллаш тартиби тўғрисидаги Қоида»нинг биринчи моддасига кўра, ўлкадаги полк судлари ташкил этиш бекор қилинади. Ушбу қоида 14 моддадан иборат эди. «Маҳаллий ҳарбий бошқарув тўғрисидаги Қонун» 5 та бўлимдан, 701 моддадан ташкил топган бўлиб, биринчи бўлимда жойлардаги қ ўшинларни бошқариш, шунингдек маҳаллий қўшин бошлиғининг тинчлик ва уруш вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; иккинчи бўлим ҳарбий исте ҳ комларни бошқариш бўйича (тинчлик, қамал, уруш вақтларида комендантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари); учинчи бўлим г а рнизон бошлиқлари, ҳарбий губернаторлар, шаҳар ва темирйўл станциялари комендантларининг тинчлик вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; тўртинчи бўлим эса бевосита вилоятлардаги ҳарбий бошқарувга бағишланган. Ушбу бўлимнинг бевосита учинчи боби Туркистон ҳарбий округининг вилоятларидаги ҳарбий бошқарувини тартибга солган (611-640-моддалар). 611-моддага биноан вилоятларда ҳарбий бошқарувга ҳарбий губернаторлар бошчилик қилади; Қонуннинг 45-моддасига биноан вақтинчалик ҳарбий судлар ташкил этилиши мумкин эди. Шунингдек қонунда ҳ арбий терговчилар, прокурор назорати, ҳарбий суд маҳкамалари устидан назорат, жиноий иш қ ўзғатиш тартиби, судловга таал л уқлилик, сур и штирув, тергов, ҳарбий судлар чи қ арган ҳукмлар ижроси ва бошқалар тартибга солинган. 1886 йил 27-майдаги «Туркистон ҳ арбий округи қ ўшинларига ҳарбий- суд уставини қўллаш тартиби тўғрисидаги Қоида»нинг биринчи моддасига кўра, ўлкадаги полк судлари ташкил этиш бекор қилинади. Ушбу қоида 14- моддадан иборат эди. «Маҳаллий ҳарбий бошқарув тўғрисидаги Қонун» 5 та бўлимдан, 701 моддадан ташкил топган бўлиб, биринчи бўлимда жойлардаги қўшинларни бошқариш, шунингдек маҳаллий қўшин бошлиғининг тинчлик ва уруш вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; иккинчи бўлим ҳарбий истеҳкомларни бошқариш бўйича (тинчлик, қамал, уруш вақтларида комендантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари); учинчи бўлим гарнизон бошлиқлари, ҳарбий губернаторлар, шаҳар ва темирйўл станциялари комендантларининг тинчлик вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; тўртинчи бўлим эса бевосита вилоятлардаги ҳарбий бошқарувга бағишланган. Ушбу бўлимнинг бевосита учинчи боби Туркистон ҳарбий округининг вилоятларидаги ҳарбий бошқару- вини тартибга солган (611-640 моддалар). 611-моддага биноан вилоятларда ҳарбий бошқарувга ҳарбий губернаторлар бошчилик қилади; бешинчи бўлим жандармларнинг алоҳида Корпуси ҳақидадир. 21 Умуман ҳарбий қонунлар асосида мустамлакачилик бошқаруви ташкил этилди. Шунингдек маҳаллий 21 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 70-б. ҳуқуқ тизимлари ўрганилиб, ўзлаштирилиши натижасида мустамлакачилик ҳуқуқи шакллантирилиб борилди. 1865 йилги «Туркистон вилоятини бошқариш тўғрисидаги вақтли Низом» ҳамда Туркистон вилояти ҳарбий губернатори М.Г.Черняевнинг (1865-1866) ҳудудни бошқариш учун чиқарган буйруқлари ҳарбий мустамлакачилик ҳуқуқининг тамал тошлари эди. Амалда Туркистон генерал-губернаторлигини ташкил қилган, шунингдек деярли 20 йил амал қилган «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасини Россия ҳарбийлари томонидан ишлаб чиқилди. 22 Шу нуқтаи назардан Туркистонда вужудга келтирилган мустамлакачилик ҳуқуқини -Рус ҳарбий ва мустамлакачилик ҳуқуқи, Туркистон генерал-губернаторлигини эса Россия империясининг ҳарбийлари давлати десак муболаға бўлмайди. Ҳарбийлардан иборат «Дашт комиссияси» икки йил мобайнида маҳаллий ҳуқуқ тизимларини ўрганиб, мустамлакачилик ҳуқуқини вужудга келтириш мақсадида 1867 йилги мустамлакачилик ҳуқуқи «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасини ишлаб чиқади. 8 бўлим 398 моддадан иборат Низом лойиҳаси қонуний тасдиғини топмаган бўлса-да, позитив ҳуқуқ манбаи сифатида, амал қилишининг асосий сабаби рус ҳарбий маъмурларининг «қўлини ечиб қўйишдан» иборат эди. Мазкур низом лойиҳасининг биринчи бўлими «Маъмурий қурилиш» деб номланиб, 128-моддани ўз ичига олади. Унда, Туркистон генерал- губернаторлигининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, ўлкадаги мустамлака бошқарув тизими: а) марказий бошқарув- генерал- губернатор, унинг канцелярияси ва махсус топшириқлар чиновниги институтлари; б) вилоятлар бошқаруви- ҳарбий губернаторлар ҳамда вилоят бошқармаси; в) уезд бошқаруви- уезд бошлиғи, унинг ёрдамчиси ва канцелярияси, Тошкент ҳамда Верний шаҳри бошлиқлари сингари мустамлакачи бошқарув органлари; г) маҳаллий бошқарув- ўтроқ яшовчи ҳамда кўчманчи туркий халқларнинг ўз- ўзини бошқарув органларининг ташкил этилиши, ваколатлари ва муддатлари 22 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 70-б. каби масалалари белгиланган. Иккинчи бўлим «Суд қурилиши» деб аталади. У 114-моддани ўз ичига олиб, судга тааллуқ-лилик, рус қонунлари бўйича суд ҳокимияти органлари: а) уезд судъяси; б) жиноят ишлари бўйича ҳарбий суд комиссиялари; в) фуқаролик ишлари ва мансабдорлик жиноятлари ишларини кўрувчи вилоят бошқармаси, шунингдек «халқ судлари» сифатида фаолият кўрсатган қози ва бий судларининг ташкил этилиши, ваколат муддатлари, уларда суд ишларини юритиш каби масалалар тартибга солинган. Учинчи «Сирдарё вилоятида хўжалик-жамият бошқаруви», тўртинчи «Мажбурий тўловлар, йиғимлар ва маҳаллий солиқлар» ва бешинчи «Ўлкада молиявий қисм қурилиши» номли бўлимларда ўлканинг молиявий тизими қурилиши меъёрлари жорий қилинган. Бундан ташқари ушбу Низом лойиҳасининг олтинчи ва еттинчи бўлимларининг меъёрлари, ўлканинг «Алоқа қисми қурилиши» ҳамда «Медицина қисми қурилиши»ни белгилаб берган. Чор ҳукумати томонидан Туркистон ўлкасида хизмат қилаёттан рус ҳарбийларга берилаётган махсус ҳуқуқ ва имтиёзлар низом лойиҳасининг охирги бўлимида жой олган. «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасида асосий эътибор: а) сиёсий ҳокимиятни ҳарбийларга бериш орқали мустамлакачилик бошқарув тизимини барпо қилиш; б) халқни истибдодда сақлаб туриш учун суд тизимини ислоҳ қилиш; в) мустамлакачилик бошқарув тизимини молиялаштириш ва империя даромадларини кўпайтириш мақсадида молиявий тизимни тартибга солишга қаратилди. Ушбу тартиб ўлка учун ишлаб чиқилган барча мустамлакачилик ҳуқуқий-актларига хосдир. Туркистон ўлкасининг биринчи генерал-губернатори генерал фон- Кауфман қонунчилик ҳокимиятини ҳам амалга оширадиган бўлди. 1868 йилда Бухоро амирлигидан тортиб олинган ҳудудларда Зарафшон округини ташкил қилди ҳамда янги ташкил қилинган маъмурий ҳудудни бошқариш учун мустамлака ҳуқуқи «Зарафшон округини бошқариш учун вақтинчалик Қоида»ни амалга киритади. 23 Ушбу меъёрий ҳужжат 93 моддадан ташкил топган. Унда асосан рус ҳарбий маъмурларининг бошқариш ваколатлари уларнинг молиявий таъминоти ва бошқалар тартибга солинган. Хива хонлигига қарши юришлар натижасида Чор Россияси мус- тамлакачилари хонликка тегишли Амударёнинг ўнг қирғоғи ерларидан, Қизилқум чўлининг Ғарбий қисмидан, Букантоғ ва Оқтоғгача бўлган ҳудудларда дастлаб 1873 йил август ойида Амударё округи ташкил қилинди. 24 Туркистон генерал-губернатори К.П. фон-Кауфман мустамлакачилик ҳуқуқий актларидан «Амударё округини бошқариш тўғрисидаги вақтли Низом»ни ишлаб чиқиб амалга татбиқ этди. 25 Ушбу ҳужжат 18-моддадан иборат бўлиб, унда асосан округ бошлиғи ва унинг ёрдамчиларининг ваколатлари, округ аҳолисининг солиқ мажбуриятлари суд қурилиши ҳамда маъмурий бўлиниш тартибга солинган. Чор маъмурлари ўз сиёсий манфаатларидан келиб чиқиб, Амударё округини Амударё бўлими деб қайта номлади. Уни бошқариш учун «Амударё бўлимини бошқариш тўғрисидаги вақтли Низом»ни ишлаб чиқди. 26 Мазкур мустамлакачилик меъёрий қонунчилик акти етти моддани ўз ичига олади. Унга кўра, округ - бўлим бошқарувлари бўлим ҳамда участка бошқарувларига ўзгартирилади. Низомда фақат бўлим бошлиғи, участка бошлиқларининг ваколатлари вазифалари, шунингдек маъмурий- ҳудудий бўлиниш тартибга солинган. Бўлимдаги кўшинларни бошқариш 14 моддадан иборат махсус йўриқнома асосида амалга оширилган. Бундан ташқари, Амударё бўлимининг маҳаллий аҳолисига шахсан К.П.фон-Кауфман таъсирида 1873 йилда ишлаб чиқилган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳаси татбиқ этилди. Мазкур Низом лойиҳаси 1876 йилда Қўқон хонлиги тугатилиб янги ташкил этилган Фарғона вилоятида ҳам татбиқ этилди. 27 Ушбу Низом 23 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 72-б. 24 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 72-б. 25 Ў ша жойда. 26 Ў ша жойда. 27 Ў ша жойда. лойиҳаси Туркистон генерал-губернатори 1871 йилда ишлаб чиққан Низом лойиҳасининг такомиллаштирилган шакли эди. 1873 йилги Низом лойиҳаси Фарғона вилояти ва Амударё бўлимларида қонуний тасдиқланмасдан 1886 йилгача амал қилди. 1881 йилдан бошлаб ўлкани бошқариш тўғрисидаги мустамлакачилик ҳуқуқий актларига ўзгартиришлар киритила бошланди. 1882 йилнинг бошларида генерал адъютант Д.Скобелев раислигида тегишли министрликлар вакилларидан иборат комиссия бу борада иш олиб боради. Шунингдек, 1882 йил 20 октябрда Туркистон ўлкасида Сенатор тафтишини ўтказган давлат махфий маслаҳатчиси Ф.Гирс раҳбарлигидаги комиссия Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқади. 1884 йил 21 январда Давлат Кенгаши аъзоси генерал -адъютант граф Игнатьев раислигида махсус комиссия Низом лойиҳасини Россия империяси манфаатларига янада мослаб қайта ишлаб чиқишни бошлайди. 28 Ушбу комиссия томонидан яратилган Низом лойиҳаси юқорида кўриб ўтганимиздек, 1886 йил июнь ойида Россия императори томонидан имзоланиб қонуний кучга киради. 1899 йилда Еттисув ва Каспийорти вилоятлари Туркистон генерал- губернаторлиги таркибига киритилгандан сўнг, ҳамда ўлкага Россиянинг марказий губернияларидан рус фуқароларини кўплаб кўчиб келиши Ҳарбий Министрнинг фармойиши билан «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»ни қайта ишлаб чиқиш учун махсус Тошкент комиссияси иш бошлашига сабаб бўлди. Махсус маслаҳатчи Н.Нестровский раислигидаги комиссия ўз ишини 1903 йил 22 октябрда тугатди. Умуман мустамлакачилик ҳуқуқини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар 1904-1909 йилларда ва 1912 ҳамда 1916 йилларда амалга оширилди. Чор ҳ укумати ўлкани мустамлакага айлантириш учун русларни кўчириб келтиришга асосий э ъ тиборини кучайтириб борди. Ушбу ҳолат ҳам 28 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 73-б. мустамлакачилик ҳуқуқида ўз ифодасини топди. Туркистон ўлкаси учун махсус ишлаб чиқилган ва 1903 йил 10 июнда Россия императори томонидан тасдиқланган «Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги давлат ерларига рус дехқонлари ҳамда мешанларининг эркин кўчуви ҳақидаги Қоида» шулар жумласидандир. 17 моддадан иборат ушбу қонунда: Россиянинг Европа қисмида яшовчи фақат проваслав диний эътиқодидаги рус миллатига мансуб де ҳ қонлар, мешанлар ҳамда Туркистон ҳарбий округи қуйи ҳарбий хизматчилари Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги давлат ерларига кўчиб келиши ва қолишларига рухсат берилиши; кўчиб келувчиларга генерал-губернатор томонидан суғориладиган ерларда, оиладаги ҳар бир эркак бошига уч десятинадан беш десятинагача ер ажратилиши; уларга солиқ ва мажбурий ҳарбий хизматлар бўйича имтиёзлар, шунингдек чор ҳукумати томонидан бериладиган молиявий кўмаклар белгиланган. 1886 йилги Низом ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳамда кўшимчаларга кўра мустамлакачилик ҳуқуқи яратувчиларидан ҳисобланган Туркистон генерал-губернаторлари, ўлканинг биринчи генерал-губернатори К.П.фон-Кауфманга (1867-1881) Император Александр II томонидан берилган «Олтин ёрлиқ» асосидаги ваколатларга эга бўлмасдан, балки амалдаги Россия қонунларини Туркистонга мослаштириб, татбиқ қилиш вазифасини тартибга солган эди. Натижада Туркистондаги Россия ҳарбийлари ўз манфаатларини кўзлаб умумимперия қонунларини мустамлакачилик мақсадида қайта татбиқ қилдилар. Туркистон генерал- губернатори Барон А.Б.Вревский (1889-1898) Россия Ҳарбий Вазирига 1892 йил 21 июл ьда берган маълумотномасида шундай дейди: «Ўлкага 1886 йил Низоми амалга киритилмасдан олдин генерал-губернатор махсус ваколатларга ҳамда лозим топган барча чораларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эди. Лекин ушбу Низом билан генерал-губернатор ваколатлари анча чекланди. Бу ҳолат маҳаллий халқ учун рус ҳокимияти бошқарувининг ожизлигини билдиради. Ҳолбуки улар (маҳаллий халқ) деспотик бошқарувга ўрганиб қолган. Туркистон халқлари кўпчилиги деҳқончилик билан шуғулланса-да асосан мусулмон бўлганлиги учун бизга душмандир» 29 деган фикрни айтади. Бунинг оқибатида 1881 йил 14 августда қабул қилинган умумимперия қонуни «Кучайтирилган муҳофаза тўғрисидаги Низом»ни мустамлакачилик мақсадларида Туркистонда доимий амалда бўлишини таклифи генерал-губернатор томонидан илгари сурилади. 30 Ушбу қонунга кўра, Чор маъмурияти лозим топганда империянинг тегишли ҳудудларида бир йилдан ошмаган муддатга кучайтирилган муҳофаза ҳудуди деб эълон қилиши ҳамда мазкур қонун меъёрларини қўллаш генерал-губернаторларга, шаҳар бошлиқларига махсус ваколатлар, шунингдек маъмурий тартибда сургун қилиш ҳуқуқи берилган эди. Қонуннинг асосий мақсади, халқ исёнига қарши к у рашишдан иборат эди. Ушбу ҳуқуқий нормалар Туркистонда бир йил муддатга эмас, 1892 йилдан 1916 йилгача амалда бўлди. Бундан ташқари «уруш ҳолати» қонунлари ҳам Туркистон генерал-губернаторлигида 1890 ва 1916 йилларда татбиқ қилинди. Юқоридаги мустамлакачилик актлари бевосита босиб олинган ҳамда Россия империяси таркибига қўшиб олинган ҳудудларни ҳарбий мустамлакачилик бошқарувини белгилайди. Бундан ташқари келажакда Россия империяси таркибига қ ўшиб олиш режалаштирилаётган ўзбек хонликларини асоратга солувчи икки томонлама шартномалар ҳам мустамлакачилик ҳуқуқининг шаклларидан бири эди. Хусусан, Чор Россияси Қўқон хонлигига ҳарбий та ҳ дид қилиш натижасида уни 1868 йил 29 январда «Қўқон хонлиги ва Россия ўртасидаги тижорат учун ўзаро мажбуриятлар» номли шартномани имзолашга мажбур қилади. 31 Ушбу Қўқон хонлигини асоратга солувчи мустамлакачилик ҳуқуқига оид ҳужжат эди. Шартнома 5 пунктдан иборат бўлиб, унга кўра, Қўқон хонлиги бозорлари Чор Россияси учун ҳ еч бир тўсиқларсиз очиб берилади ва маҳсулотлар нархининг 2,5% миқдорида бож - закот ундирилиши белгилаб қўйилади. Натижада Қўқон хонлиги мазкур шартнома ва 1872 йилда 29 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 75-б. 30 Ўша жойда. 31 М.Қўлдошев. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари (1864-1917 й.) номзодлик диссертацияси. –Т.: 76-б. имзоланган «Тижорат шартномаси» асосида божхона автономиясидан маҳрум бўлади. Худди шундай 1868 йилги «Россия-Бухоро тинчлик шартномаси», 1873 йил 28 январда имзоланган «Россия-Бухоро дўстлик шартномаси» 32 ва 1873 йил 12 августдаги «Россия-Хива тинчлик шартномаси» 33 Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини божхона муста- қиллигидан маҳрум қилган асоратга солувчи мустамлакачилик ҳуқу қ -лари эди. 1880 йиллардан бошлаб мустамлакачилик ҳуқуқи сифатида йўриқ - номаларнинг (инструкцияларнинг) аҳамияти янада ошди. Чунки бу даврдан бошлаб мустамлакачилик ҳуқуқи яратувчилари ҳисобланган Чор Россияси ҳарбийлари зиммасига юқорида айтиб ўт г анимиздек, ўлканинг биринчи генерал-губернатори фон-Кауфманга берилган фавқулодда ваколатларга эга бўлмасдан, балки амалдаги Россия умумий қонунларини Туркистонга мослаштириб татбиқ қилиш вазифаси юклатилган эди. Натижада мустамлакачилик ҳуқуқи қонуности акти, яъни генерал-губернатор меъёрий кўрсатмаси (церкулярлари) ҳисобига ривожлантирилди. Масалан, 1899-1909 йиллар Туркистон генерал-губернаторларининг 208 та церкуляри (йўриқ хат) жорий қилинган. 34 Шулардан генерал Духовскийнинг мустамлакачилик мақсадларида қуйидаги циркулярлари ишлаб чиқилган эди. Яъни: 1) 1898 йил 6 ноябрдаги циркулярга кўра Туркистон ўлкасида расмий тил сифатида рус тилини мажбурий киритиш белгиланади; 35 2) 1898 йил 10 июн ь циркуляри билан Туркистон ҳарбий губернаторларига Андижон қўзғол о ни туфайли, нафақат волость оқсоқолларини балки қишлоқ оқсоқолларини сайлов йўли билан эмас тайинлаш лозимлиги билдирилади. Шунингдек Туркистон генерал-губернатори вазифасини бажарувчилардан Флуг (1914 й.) 1914-йил 12-августдаги № 670-циркуляри билан полиция хизматчиларига маҳаллий халққа нисбатан шафқатсиз бўлиш кўрсатмасини беради. 36 32 Ўша жойда. 33 Ўша жойда. 34 Ўша жойда. 35 Ўша жойда. 36 Ўз. Р.М.Д.А. 1-жамғарма. 1-рўйх,ат. 2621-иш. 7-варақ Туркистон генерал губернаторининг 1916 йил 6 февралдаги №100 циркуляри билан эса аҳолининг озиқ-овқат масаласи бўйича кўча тартибсизликларини бартараф этиш учун ўлка ҳарбий губернаторларига қурол ишлатиш кўрсатмаси берилади. 37 Умуман Туркистонда ҳарбий-полиция бошқаруви жорий этилгандан сўнг циркулярлар асосида мустамлакачилик давлат бошқаруви мувофиқлаштирилиб турилди. Туркистон ўлкасида ҳарбий полиция бошқаруви жорий этилиши билан яна бир мустамлакачилик ҳуқу қ ларидан мажбурий қарорларнинг аҳамияти ўлка ҳарбийлари учун алоҳида роль ўйнай бошлади. 1876 йилда марказий Россия губернияларида давлат хавфсизлигини эътиборга олиб, губернаторларга мажбурий қарорлар чиқариш сингари фавқуло д да ваколатлар берилган эди. Туркистон генерал - губернаторлигида ушбу ҳуқуқий актдан ҳарбий-полиция маъмурият маҳаллий халқ вакилларини жазолаш воситаси сифатида фойдаланди. Мажбурий қарорлар полиция назоратини кучайишига хизмат қилди. Туркистон генерал- губернаторлигининг 1898-йил 30-майдаги мажбурий қарорига биноан, маҳаллий халқ вакиллари ўзлари билан полиция бошлиғи томонидан бериладиган шахсини тасдиқловчи гувоҳномага эга бўлишлари керак эди. Акс ҳолда 3 ойгача қамоқ ёки 500 рубль жарима у ндирилиши белгилаб қўйилди. Туркистон генерал-губернаторлигининг 1909 йил 14 августдаги мажбурий қарорига биноан, жиноий қилмишларни сўзда ёки асарларда мақташ (кучайтирилган муҳофаза ҳолати жорий қилинган ҳудудларда) маъмурий тартибда 3 ойгача қамоқ ёки 500 рубльгача жарима солиниши белгиланган. 1915 йил 17 январ ь Туркистон генерал губерн а тори мажбурий қарорига кўра: 1) ўқ отар қ уролларни олиб-сотиш ҳамда фойдаланиш қоида- ларини б у зиш; 2) Еттисувга Хитой чегаралари орқали спирт ва вино мақсулотларини олиб кириш ҳамда уларга эгалик қилиш, сақлаш; 3) ҳукуматнинг рухсатисиз йиғилиш ва намойишларни ўтказиш тақиқ-ланиши ҳамда айбдорларга нисбатан 3 ойгача қамоқ ёхуд 3 минг рублгача жарима 37 Ўз. Р.М.Д.А. 1-жамғарма. 31-рўйқат. 1122-иш. 4-варақ солиш жазо чоралари белгиланади. 38 Туркистон ўл-касида 1916-йилда ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан сўнг қу йидаги мажбурий қарорлар амалга киритилади. 1) Маҳаллий халқлар доимий яшаш жойларидан кўчиб кетмаслик; 2) чойхона ва ошхоналарда яшаш учун қолиш мумкин эмаслиги ва бошқалар. Ана шу тақиқларни бузишлик учун 3 ойгача қамоқ ёки 3 минг рублгача жарима тўлаш белгиланди. 39 Демак, Россия империяси ҳарбийлари томонидан Туркистонда икки босқичли мустамлакачилик - қонунчилик сиёсати амалга оширилди. Биринчи босқич: 1865-1885 йилларни қ амраб олади. Бу давр қонунчилик актлари Ўзбек хонликлари ҳудудларини босиб олиш руҳи билан суғорилган. Иккинчи босқич: 1886-1917 йилларни ўз ичига олади. Россия империяси полиция давлатига айланганлиги муносабати билан Туркистон халқларини мустамлакачилик режимида бошқариш учун жазолаш сиёсати колониал қонунчилигида ўз ифодасини топган. Мусулмон ҳуқуқи . Чор Россиясининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсатининг ўзига хос томонларидан бири сиёсий мақсадларда, ўлка халқлари (ўтроқ яшайдиган туркий халқлари) учун ҳуқуқ манбаи сифатида шариатнинг амал қилганидир. Россия империясининг ҳукумати Шариат ҳуқуқининг консерватив, бук и лувчан, эскилик удумларини ўзида ўзгартирмай сақлай олиш хусусиятларини англаб у билан муроса қилишга ҳаракат қилдилар ва мусулмон ҳуқуқини ҳаракатдаги ҳуқуқ манбаи деб тан олиб унинг манбаларини ҳуқуқ манбаи сифатида тан олиб қонуний мустақкамлади. 40 Чор Россияси ҳам ўзининг бош вазифаси яъни, мустамлакаларни қўлга киритиш, ва ўзининг иқтисодий манфаатларини кўзлаб, Туркистон ўлкасида маҳаллий ҳуқуқ тизимидан фойдаланиб колониал солиқ сиёсатини амалга ошира бошлади. 38 Ўз.Р.МДА 1-жамғарма4-рўйхат, 1780-иш, 2-59-варақ 39 Ўз.Р.МДА 1-жамғарма 31-рўйхат, 1143-иш, 34-36-варақ 40 Сводзаконов Российской империи.Изд.1915.,Том X, Часть 1.ст. 1338. «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасининг 296-моддасига биноан, «Еттисув вилояти, Козоли ва Перовский уездларидан ташқари Сирдарё вилоятида закот йиғими жорий этилади». Закот - мусулмон ҳуқуқида мулкдорлар ўз мулкининг қонунийлиги, ҳалоллигини таъминлаш учун маълум бир қисмини (1/40 ҳажмида) камбағал, фақирларга бериладиган зарурий хайр эҳсон тарзидаги солиқ ҳисобланар эди. Чор Маъмурлари томонидан «Карвон йиғими» деб ҳам аталган закот, ўз мақсадларига кўра эмас, балки маҳаллий халқнинг улар олиб бораётган солиқ сиёсатидан норозичилигини кучайтирмасдан мустамалакачилик сиёсатининг молиявий эҳтиёжлари учун фискал (давлат хазинасини тўлдирувчи) функциясини бажарди. «Хирож»нинг луғавий маъноси, «бир ернинг ҳосилидан ёки ишчи сифатида қуллар билан болаларнинг меҳнатидан қўлга киритилган нарса» деган мазмунни билдирсада, вақт ўтиши билан унинг мазмуни ўзгариб, ерга эгалик қилиш муносабатлари юзасидан шахслардан ундирилувчи ер солиғини англатарди. Шунингдек, «Хирож» деб ислом диёрида яшаётган ғайридинлар еридан олинадиган солиққа ҳам айтилган. 41 Хирож икки кўринишда: а) хирожи- муқасима; б) хирожи-муваззаф шаклларида бўлар эди. Хирожи муқасима ернинг ҳосилига ҳараб 1/10 ҳажмида унди- риладиган ер солиғи бўлиб, арабча «ушр», форсча «дахяк» деб ҳам юритилган. «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғриси-даги Низом» лойиҳасининг 279- моддасида назарда тутилган хирож, айнан хирожи-муқасима эди. Мазкур солиқ Еттисув ва Сирдарё вилоятларидан ердан олинган ҳосилнинг 1/10 ҳажмида ундирилган бўлса, Зарафшон округи ва Фарғона вилоятларида ҳосилнинг 5/10 ҳажмида ундирилган. 42 1873 йил Хивага юриш вақтида Чор маъмурлари сиёсий аҳволни ҳисобга олиб, Зарафшон округи ҳам ушбу солиқ ҳажмини 1/10 миқдорида белгилайди. 41 Бур ҳо ниддин Марғиноний. «Ҳидоя». ЎзР ФА., Тошкент Ислом Университети. Инсон ҳуқуқлари буйича Миллий маркази. Тошкент, Адолат. 2000., 1-жилд. 427-бет. 42 ЎзР МДА. 22-жамғарма. 1-р ў йхат. 3-иш. 10-варақ. Шунингдек, Зарафшон округининг маҳаллий аҳолисидан, Сирдарё ва Еттисув вилоятларидан фарқли равишда Бухоро амирлигида мавжуд бўлган барча солиқлар Чор Россиясининг давлат хазинасига ундирилиши «Зарафшон округини бошқариш тўғрисидаги вақтли Қоида»нинг 63-моддаси билан тартибга солинган. Қўқон хонлигида мавжуд бўлган ва 1867 йилги «Сирдаё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасини 282-моддасида белгиланган таноб солиғи, ҳосилга боғлиқ бўлмасдан ернинг миқдорига қ араб ундириладиган ер солиғи «хирожи муваз з аф» эди. Хирожи-муваз з аф Хива хонлигида «солғут» деб аталарди. Шунинг учун 1873 йилда Хива хонлигининг босиб олинган ерлари ўрнида Амударё бўлими ташкил этилиши билан ушбу ҳудуд аҳолисига 1874-1876 йиллари, Хива хонлигида мавжуд бўлган солиқ тизими жорий қилинади. 43 Мустамлакачилар ўлкада ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб олгандан сўнг шариат меъёрларига асосланувчи мавжуд солиқ тизимини ўзгартириб борди. Натижада 1875 йил 1 январдан закот йиғими ўрнига 121-моддадан иборат империя ҳуқуқи «Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ҳуқуқи учун божлар тўғрис и даги Низом» амалга киритилади. 44 Хирож ва таноб солиқлари дастлаб оброк солиғи билан, 1886 йилги «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»га кўра ердан олинадиган ҳосилнинг ўртача ялпи д аромад солиғи билан алмаштирилади. Мустамлакачилар кўчмас мулкларнинг тўлиқ мулкдори бўлиш учун айёрона қонунчилик сиёсатини олиб борди. Мустамлака Туркистонида улар, объекти ер ва сув бўлган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда ҳам шариат меъёрларидан кенг фойдаланди. Солиқ ундирилишига қ араб ерларни таноб, ҳирож ва вақф ерларига ажратишдан бошлаган Чор маъмурлари, ўлкада бошқарувни тўла қўлга олиш учун дастлаб катта ер эгаларига қарши к у раш олиб борди. Хонликлар даврида давлатга хизматлари учун хусусий мулк қилиб берилган «мулки-хурри-ҳолис ерлари» давлат фойдасига тортиб олина бошланди. Қисқача «мулк» деб аталувчи «мулки- 43 ЎзРМДА. 1-жамғарма. 16-р ў йхат. 2310-иш, 8-варак н инг орқа тарафи.. 44 ЎзР.МДА. 1-жамғарма. 16-р ў йхат. 788-иш, 1-6 варақ. хурри-ҳолис» ерларини бекор қилиш тўғрисидаги қоида К.П. фон-Кауфман томонидан ишлаб чиқилган 1873-йилги «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги низом» лойиҳасида ҳам тартибга солинган эди. Фақат 1886- йилда қонуний кучга кирган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом» билан мулк ерлари бекор қилиниб, ўрнига давлат ерлари ҳамда амлок ерлари жорий қилинди. Амлок ерлари ҳам назарий жи ҳ атдан давлатники ҳисобланар эди. Ушбу ерлардан ким фойдаланишидан қатъи назар давлатга солиқ тўлашлари керак эди. Ушбу ҳолат мустамлакачиларга: биринчидан, Россия империясига қарши сиёсий куч ҳисобланган катта ер эгалигини бартараф этиш; иккинчидан, амлок ерлари тариқасида, кўпчи- ликни ташкил қилувчи деҳқонларга берилиш натижасида, уларнинг х айрихоҳлигига эришиш ҳамда у ндириладиган солиқлар эвазига давлат хазинасини тўлдириш; учинчидан ўлкада рус элементларини кўпайтириш учун яроқли заҳ и раларини кўпайтириш имконини берди. Шунингдек мазкур низомнинг 210, 211ва 235 моддаларига биноан объекти кўчмас мулк бўлган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларини шариат меъёрлари билан тартиб га солиниши умуман бекор қилинади. Мустамлакачилар шариатда белгиланган «ариқ ҳуқуки асосида ерга эгалик қилиш»дан фойдаланиш мақсадида суғорилмайдиган ерларни «бўш ер» тариқасида давлатники деб эълон қилади. Улар чўлга сув чиқариш ва суғориладиган давлат заҳира ерларини кўпайтириш орқали: а) ушбу ерларга русларни кўчириб келтиришни; б) пахта экин майдонларини кенгайтиришни режалаштиради. «Исканлар ариқ», «Бухоро ариғи», «Император Николай I ариғи» ва бошқалари мана шу мақсадда қазилади. Лекин Россия марказий губернияларида Туркистонга кўчиб келувчилар сонининг кескин ошиб кетиши мавжуд давлат захира ерларининг етишмовчилигини келтириб чиқаради. Натижада, мустамлакачилар бевосита маҳаллий халқ фойдаланишида бўлган ерларни тортиб ола бошлайдилар. 1887 йил бошларидан Сирдарё вилоятида вилоят бошқармаси йўриқномалари асосида землемерлар (ер ўлчовчилар), 1890 йилгача барча ерларни ўлчаб, режалаштириб чиқади. 1890 йилнинг охирида землемерлар ва уезд бошлиқлари томонидан агар ер эгалари «купчей крепость», яъни васиқага эга бўлмаса, қишлоқ жамоаси билан биргаликда ер солиғи тўлашлиги, уларнинг ерлари жамоа ерлари эканлиги билдирилади. Суғориладиган лекин чорва моллари учун фойдаланиладиган, ҳ айдалмайдиган ерлар ҳам давлат ихтиёрига конфискация қилинади. Ер муносабатлари бўйича низолар қози судларида эмас, балки муроса судларида кўрила бошланди. Яъни, объекти ер бўлган фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари шариат меъёрлари билан эмас, балки «Россия фуқаролик қонунлари тўплами» асосида тартибга солинади. Шунингдек, агар маҳаллий халқ вакили 20 десятина ерга эгалик қилиб келаётган бўлса, ҳамда ернинг фақат бир десятинасига экин эккан бўлса, қолган 19 десятина ер «бўш ер» ҳисобланиб давлат ҳисобига олиб қ ўйилган. Бундан ташқари уезд бошлиқлари масалан, маҳаллий халқ вакиллари бир десятина ерда деҳқончилик қилаётгани, ҳамда ушбу ердан атиги 100 кв. сажень ерга экин битмаса, мана шу 100 кв. сажень ерни девор билан ўратиб, «давлат ери» деб эълон қилган. 45 Россия империясининг ички ва хал қ аро майдонда аҳолининг ёмонлашуви ҳамда Туркистон халқларининг қўзғолонлари туфайли 1900-1906 йилларда 1886-йилги Низомнинг 255- моддасига қ ўшимчалар киритилиб, «маҳаллий халқларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш учун суғориладиган, лалмикор, ишлов берилмаган ерлар ҳам тегишли бўлиши мумкинлиги» белгилаб қўйилади. 1867 йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасининг 227-моддасига кўра қозилар маҳаллий халқ вакиллари ўртасидаги 100 рублгача фуқаролик даволарини шариат меъёрлари асосида кўриб чиқиш белгиланган эди. 100 рублдан юқори фуқаролик даволари қози судлари съездлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал қилинар эди. Ушбу ҳолат фуқаролик ҳуқуқи соҳасида шариат меъёрларини қозилар томонидан қўлланилишини маълум даражада чеклашни ҳамда мураккаблаштиришни 45 Ўз Р.М.Д.А. 1-жамғарма. 31- рўй х ат. 33-иш. 21-23 варақ. назарда тутар эди. 1886-йилги Низомнинг 210-211-моддаларига кўра ҳам фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги шариат меъёрлари халқ судлари (қози судлари) томонидан маҳаллий одатлар тариқасида қўлланилиши кўрсатилган эди. Башарти ушбу меъёрларнинг қўлланилиши учун, ишлар рус ҳокимияти иштирокида гувоҳлантирилмаган ёки тузилган ҳужжатларга асосланмаган бўлиши керак эди. Бундан кўзланган мақсад фуқаролик ҳуқуқи соҳасида шариат меъёрларини қўллашни бирмунча чеклашни кўзлар эди. Чунки мазкур Низомнинг 235-моддасига биноан ўлкадаги кўчмас мулк бўйича битимларни гувоҳлантириш, тузиш ваколати қозилардан олиниб, рус ҳокимияти органлари томонидан амалга оши-рилиши белгиланган эди. Юқорида таъкидлаганимиздек маҳаллий халқнинг норозилиги кучайиши Чор маъмурларини 1906 йилда «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»нинг 235-моддасига ҳам ўзгартириш киритишга мажбур қилиб қўйил ди. Яъни объекти кўчмас мулк бўлган фуқаролик муносабатларини ҳам тартибга солишда, башарти рус ҳокимияти органлари иштирокида тузилган ёки гувоҳлантирилмаган бўлса, қози судлари томонидан шариат меъёрлари қўлланила бошланди. Фақат чоризмнинг Туркистон халқларининг кўчмас мулк сифатида ерларига нисбатан ало ҳида манфаатлари эътиборга олиниб, қиймати 300 рублдан кўп бўлган ер бўйича фуқаролик битимлари Россия умумимперия қонунлари билан тартибга солинади. Ернинг қиймати ўлканинг ҳарбий-маъмурий ҳукумати томонидан белгиланар эди. Россия империяси ҳарбийлари Туркистонда мустамлакачиликнинг дастлабки йилларидан асосий эътиборни мусулмон ҳуқуқининг жиноят ҳуқуқи (укубод) меъёрларини ўзгартиришга қ аратади. Фи қ ҳда укубод жазолар белгиланишига кўра қуйидаги категорияларга бўлинади: а) жиноят; б) қад; в) таъзир. 1865-йилда ташкил этилган Туркистон вилоятида мусулмон ҳуқуқининг жиноий-ҳуқуқий меъёрлари қисман сақланиб қолди. 1867-йилда эса амалга киритилган «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасининг 227, 232-моддаларига биноан шариатнинг жиноят ҳуқуқи соҳаси (укубод) бекор қилинади. Жиноий ишларни, башарти рус судларига таа л луқли бўлмаса, қози судлари съездлари кўриб чиқиш ваколатига эга бўлди. Қози судлари белгилайдиган жиноий жазо тизими ўзгартирилиб, у қуйидагилардан иборат эди: а) қамоққа олиш (арест); б) жарима; в) мажбурий ишлатишга бериш; г) Сибирга сургун қилиш. Мавжуд зиндонлар йўқ қилиниб қамоқхоналар барпо этила бошланди. 1886 йилда кучга кирган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»нинг 219-моддасига кўра қози судларининг жиноят ҳуқуқи соҳасидаги ваколатлари янада қис қ артирилиб, улар жиноятчиларга нисбатан 300 рублгача жарима солиш ёки 1.5 йилгача қамоқ жазоси бериши мумкин эди. Умуман Чор маъмурларининг жиноят ҳуқуқи соҳасида олиб борган ислоҳотлари натижасида, бора-бора қозилар мусулмон ҳуқуқи манбалари асосида эмас, балки мустамлакачилик ҳуқуқи асосида иш юритганлар. 1867-йилда амалга киритилган «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасининг 234-моддасига кўра оила ҳуқуқи соҳасида шариат меъёрлари тўлиқ амалда бўлди. Туркистон ўлкасида 1908-1909 йиллари сенатор тафтишини ўтказ-ган граф К.К. Пален Ҳиндистон ҳуқуқи кафедраси бўйича Кембридж университети профессори Роланд Уильс томонидан тузилган ҳамда Ҳиндистон мусулмонлари (Ҳан а фийлик мазҳабидаги) учун амал қилган «Шариат меъёрлари тўпламини» асос қилиб олиб, маҳаллий Туркистонлик фақ и ҳлар ёрдамида, ўша вақтларда Туркистон генерал-губернаторлигида ҳам амалда бўлган ислом ҳуқуқи меъёрларини ҳам кодификациялаштиришга ҳаракат қилади. 46 Ушбу қонунлар тўплами 11-бобдан ташкил топган. 1-5 боблар оила ҳуқуқи меъёрларини тартибга солиб, унда никоҳ, маҳр, эр-хотин ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тафиқ (суд орқали ажрашиш), ота-оналар ва болалар ҳақидаги, васийлик ҳақидаги ва бошқа шариат меъёрлари ўз ифодасини топган; 6-8 боблар ворислик ҳуқуқига бағишланган. 9-11 боблар 46 Пален К.К. Правовой бнт туземного населения. С.Петербург 1910. сс-2-34. фуқаролик-ҳуқуқий битимларидан ҳадя, шуфъа институти ҳамда мулк институти, шартнома институтлари тўғрисидадир. Одат ҳуқуқи. Одат ҳуқуқлари бошқа ҳуқуқ манбаларидан фарқли равишда давлат томонидан эмас, балки жамият ишлаб чикқан нормалардир. Шунинг учун одат ҳуқуқлари давлат пайдо бўлмасдан олдин ҳам мавжуд бўлган ҳуқуқнинг биринчи манбаи ҳисобланади. Давлат эса ҳуқуқ манбаларини шакллантирувчи институт сифатида пайдо бўлди ҳамда ривожланди. Мустамлакачилар дастлаб Қўқон хонлиги таъсир доирасидаги ҳамда ҳукмронлиги остидаги Туркистоннинг шимолида яшовчи кўчманчи туркий халқларининг одат ҳуқуқларини ўзгартиришга эътиборни қ аратди. VIII асрда Мовароуннаҳрнинг араблар томонидан истилоси, ислом дини ва мусулмон ҳуқуқини ёйиш сиёсати маҳаллий халқларнинг анъана ва урф-одатларини мазхаб доирасига киргизган фақатгина Ҳанафия таълимоти асосидагина мув а ффаққиятга эришган эди. Россия империяси мустамлакачилари ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида туркий халқларнинг одат ҳуқуқларидан фойдалана бориб, уни мазмунан йўқотишни кўзлаган эди. Кўчманчи туркий халқларда одат ҳуқуқининг мавжудлиги биринчи навбатда уруғдошлик тузуми билан шартланган. Чунки уруғдошлик асосларининг энг аҳамиятли томони кучлининг ҳуқуқидан келиб чиққанлигидадир. Яъни шахс ўз уруғининг ҳ и моясида бўлади. Бунда: а) шахснинг қилмишлари учун уруғнинг жавобгарлиги; б) гуно ҳн и ювадиган , қасамёдни ҳуқуқбузарликда айбланаётган шахс эмас, балки унинг учун уруғдошлари қасамёд қилиши; в) товон тўловлари шахсга эмас, балки уру ққ а тегишли эканлиги; г) хун ҳақи тўланмаганлиги учун албатта қотил эмас, балки унинг хоҳлаган уруғдошла- ридан бири ўлдирилишлиги мумкинлиги; д) бева қолган хотинининг ўлган эрнинг уруғига тегишли эканлиги ва бошқалар шулар жумласидандир. Мустамлакачилар ўз ҳукмронлигини тўлиқ ўрнатиш мақсадида, кўчманчи туркий халқларининг одат ҳуқуқлари ишлаш механизмларини издан чиқариш учун: биринчидан-сиёсий куч ҳисобланган дашт зода- гонларига қарши к у рашиб, изчиллик билан мавжуд уруғдошлик тузуми-ни тугатиб борди; иккинчидан - кўчманчилик ҳ аёт тарзи кечиришдан ў тр оқлашган турмуш тарзига ўтишга уларни мажбурлади. Одат ҳуқуқи асосида фаолият юритувчи ягона институт-бий судлари, мустамлакачилик манфаатларидан келиб чиқилган ҳолда ислоҳ қилиниб, сақлаб қолинди. Туркистоннинг кўпгина кўчманчи туркий халқларида ўзиги хос ҳуқуқ манбаи ҳисобланган «эреже» кўмагида улар юқорида таъкидланган мақсадларини амалга ошира борадилар. Проф. Ф.Бакиров эрежени «бийлар съезди томонидан чи қ арилган раҳбар қоидалар ёки низомлар» 47 эканлигини таъкидлайди. Назаримизда эрежелар ҳуқуқ манбаларидан суд пр е це н дентига ўхшаса - да ўзига хос хусусиятларга эга эди. Эрежеларнинг суд пр е це н дентига ўхшаш томонлари қуйидагилар эди: а) суд органи томонидан тузилиши; б) моддий ва процессуал ҳуқуқ меъёрларидан ташкил топиши; в) асосан, халқ судла- рининг юқори инстанцияси- бий судлари фавқулодда съездларида тузилиши ва бошқалар. Конкрет ишлар бўйича юқори турувчи суднинг қуйи турувчи судлар учун умуммажбурий- меъёрий характерга эга бўлган суд пр е це н дентидан фарқли равишда, эрежелар: а) доимий эмас, балки вақтинчалик чақирилган ҳар бир бий судларининг фавқулодда съездлари учун алоҳида - алоҳида тузилиши ва уларнинг ушбу вақт оралиғида судлов фаолиятини тартибга солувчи меъёрлардан иборат эканлиги; б) эрежелар, суд пр е це н денти каби одил судлов натижаси ўлароқ чиқарилган суд қарорлари бўлмасдан, балки бийлар томонидан олдиндан тузилиб одил судловни амалга оширишни белгиловчи ҳуқуқий меъёрлар эди. Шунинг учун эрежелар, ўзининг юридик табиатига кўра ҳам суд пр е це н дентидан, ҳам ҳуқуқий- меъёрий актлардан фарқ қилувчи ўзига хос ҳуқуқ манбаи бўлган. Ҳар бир уезднинг бий судлари фавқулодда съездларида, фақат ўз уездлари учун эрежелар тузилиб, улардаги қоидалар у ёки бу даражада бир 47 Бакиров Ф. Чор Туркистонида суд, шариат ва одат. –Т.: Фан, 1967. С-34. биридан фарқ қилиш билан биргаликда, бир уезднинг бий судлари фавқулодда съезди эрежеси бошқалари учун амал қилмаган. Яъни ҳар бир уеъзд бий судлари фавқулодда съездлари ўз юрисдикциясига тегишли ишларни кўриб чиқиш учун ҳар сафар алоҳида эреже тузишлари шарт эди. Ўлкада тафтиш ўтказган сенатор К.К.Пален Сирдарё ва Еттисув вилоятлари уездларида тузилган 21 та эрежени ўрганиб чиқиб, уларда қуйидагилар: а) томонларни, гувоҳларни судга чақируви ҳамда судга келмасликнинг оқибатлари; б) вакиллик; в) далиллар, яъни гувоҳ кўрсатмалари, оқлов қасамёди, ҳужжатлар ва бошқа далилий ашёлар; г) қарор чиқариш тартиби, шунингдек алоҳида казуслар, жазо ва унинг миқдорини белгилаш (қилмишлар бўйича); д) қарорнинг ижроси, маҳ- кумнинг тўловга қобил и ятсиз ҳолатида кўриладиган чоралар; е) бийларни рағбатлантириш қоидалари тартибга солинганлигини кўрсатиб ўтган. 48 Суд ишларини юритишда одат ҳуқуқи меъёрлари асосида ишлаб чиқилиши лозим бўлган эрежелар, энди мустамлакачилик манфаатларидан келиб чиқиб тузилар эди. Ушбу ҳолатни ҳатто ўлкада тафтиш ўтказган сенатор К.Пален ҳам эътироф этади. У, «тузилаёган ҳар бир эреже рус маъмурий органларидан -уезд бошлиғи ёки унинг ёрдамчисининг кучли таъсири натижасида ва албатта ҳарбий маъмурият манфаатларини кўзлаб ишлаб чиқилишини, шунинг учун эрежелар одат ҳуқуқи меъёрларига ҳам империя қонунларига ҳам тўғри келмаётганлиги» 49 ни таъкидлайди. Яъни, ҳуқуқ манбаи сифатида эрежелар ҳам ўлка ҳарбий маъмуриятининг қўлида мустамлакачилик тизимини амал қилишига кўмаклашувчи қ уролга айланиб қолди. 1881 йилдан Еттисув вилоятида маҳаллий суд тизимидан фақат бий судларининг фаолияти белгиланди. Бий судларининг сақланиб қолиниши Чор маъмурларининг қуйидаги хулосалари асосида бўлади: 48 Пален.К.К. Народние судн Туркестана.СПб.1913.С54. яна қаранг: Ўз.Р. М.Д.А. 1-жамғарма, 25-рўйхат, 147-иш, 8-9 варақ. 49 Пален К.К. Народн и е суд и Туркестана.СПб.1913.С51. 1) бий судлари халқ учун ҳам, ҳукумат учун ҳам зарарсиз; 1) одат бўйича суд, бу халқ судидир. Яъни ҳаммага маълум, ҳамма томонидан ҳурмат қилинадиган, ҳ еч қаерда ёзилмаган, халқнинг тушунчаларига, одатларига, қ арашларига асосланадиган суд; 2) халқ ёки ҳ еч қандай ташқи таъсирларсиз ушбу судни ишлаб чиқ д и; 3) бий судлари шариат судларининг қ арама-қаршиси ҳамда диний тенденцияларга боғлиқ эмас. Шунинг учун ҳам диний фанатизмни ривожлантирмайди. 50 Шундай бўлса - да империя қонунларининг, унинг ҳамма ҳудудларида амал қилиши, ҳукмронликнинг асосий белгиси бўлганлиги сабабли мустамлакачиларнинг асосий мақсади мустамлака аҳолисини ассимиляция қилиш ҳамда асосан умумимперия қонунларини, империя судларини жорий қ и лиш эди. Чор маъмурлари бий судлари асосланадиган одат ҳуқуқларини, шариатдан асосий фарқ и қуйидагича деб таъкидлайди. Яъни шариат судлари ҳуқуқбузарликларни «жиноий ва фуқаролик ишларига ажратади. Одат ҳуқуқида ҳамма ҳуқуқбузарликлар фуқаролик ҳуқуқбузарлик-лари деб эътироф этилади. Шунинг учун бий судларида ҳар қандай ҳуқуқбузарлик, судланувчи томон и дан ҳамда унинг қариндошлари томонидан товон тўлашлик билан характерланади». 51 Никоҳга киришишдан олдин унаштириш маросими амалга оширилган. Унаштириш, юридик аҳамиятга эга, барча Туркистон халқларида мавжуд бўлган . Бу одат ҳуқуқи бўйича ўзига хос битим ҳисобланган. Унаштириш учун бўлажак куёв, қиз томонга «қалин» берган. Қалин бўлажак никоҳнинг кафолати ҳам ҳисобланган. Унаштиришдан сўнг қизнинг айбсиз йигит никоҳдан бош тортса, берилган қалин қайтарилмаган. Акс ҳолда, яъни никоҳгача қизнинг соғлиғини ёмонлашуви, вафот этиш ёхуд бошқа айблари билан никоҳнинг иложи бўлмаса, унаштирилган қизнинг синглиси ёхуд қалин қайтарилган. 50 Ўз Р.М.Д.А. 1-жамғарма, 27- рўйҳат, 68-иш, 5-6 варақ. 51 Ўша ерда. 1-3 варақ. Қалиннинг миқдори аниқ меъёрлаштирилмаган. Масалан, ўша даврларда Тошкентда бойлар 12 қорамол, ўрта ҳоллар 10 та, камбағаллар 9 та қорамол қалин сифатида берилган. 52 Одат ҳуқуқи бўйича Сирдарё ва Еттисув вилоятларида яшовчи кўчманчи туркий халқларида эр тўрттадан ортиқ хотин олиши мумкин бўлган. Фақат шулардан тўртта кейин уйланганлари билан ҳақиқий эр-хотин муносабатлари мавжуд бўлиб, дастлабки уйланганлари «сўфи» дейилган. Оилада катта хотинга кичик хотинлар алоҳида ҳурмат кўрсатганлар. Оиладаги барча фарзандлар тенг ҳуқуқли ҳисобланган истисно тариқасида чўридан туғилган фарзандлар кўп ҳуқуқлардан маҳрум этилган. Бева қолган хотин қозоқ, қирғиз, туркман ва ўзбекларда ҳам эри ўлимидан кейин бир йилгача турмушга чиқмаган. 53 Бева хотин эрининг акасига, укасига ёки уларнинг яқин қариндошларидан бирига турмушга чиқиши («жисирлик») шарт бўлган. Чунки узатиб келинган келин уруғники ҳисобланган. Бева қолган хотин иккинчи маротаба эрга тегишни хоҳламаса, уни мажбур қилишмаган. Эрининг уруғидан бўлмаган бегона эркакка турмушга чиқаётган аёл ўлган эрининг меросхўри бўлишдан ҳам, шунингдек ундан бўлган фарзандларидан ҳам маҳрум бўлган. Эр хотинига кўпчилик олдида пичоқ, ойболта билан тахдид қилса, ёки жароҳат етказса, никоҳнинг бекор бўлишига асос бўлган. Эрнинг никоҳга лаёқатсизлиги (импотенция) хотинга ажрашиш ҳуқуқини берган. Шунингдек, эрнинг етти йил дом-дараксиз кетиши, одат бўйича хотиннинг қайин акасига турмушга чиқишига сабаб бўлган. 1867-йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасининг 202-моддасига кўра кўчманчи туркий халқлари учун оила ҳуқуқи соҳасида одат ҳуқуқи меъёрлари амал қилиши белгиланади. Мазкур Низом лойиҳасининг 192-193-моддаларига кўра маҳаллий одат ҳуқуқлари асосида бий- 100 рублгача (5 от ёки 50 қўй) даъволарни, волость бий судлари съездлари 100 рублдан юқори даъволарни кўриб ҳал қилишлари 52 Гродеков Н. Кўрсатилган асар. С-84. 53 Қаранг: Ибрагимов И. Некоторие заметки о хивинских туркменах и киргизах. СПб 19О9.сс-133-152; Гродеков Н. Кўрсатилган асар. С-93. тартибга солинган. Сирдарё ва Еттисувда яшовчи кўчманчи туркий халқларида мулкчиликнинг асосий шакли - умумий мулкчилик бўлган. Умумий мулкчилик уруғдошликка асослангандир. Россия империяси ҳукмронлиги ўрнатилмагунча ерга нисбатан хусусий мулкчилик деярли ўрнатилмаган. Ушбу ҳолатдан фойдаланган мустамлакачилар, ҳудуддаги кўчманчи туркий халқлари ерларини 1886 йилги Низомнинг 270 моддасига кўра давлат ерлари деб эълон қилади. Фойдаланишдаги ерлар мерос тариқасида ўтиши қоидаси белгилангандан сўнг бой-бадавлатлар катта-катта ерларни эгаллаши натижасида камбағаллари уларга ёлланиб ишлай бошладилар. Ёлланиб ишлашнинг икки тури: 1) деҳқончиликда улуш асосида ишчиларни ёллаш; 2) хизматчиларни ёллаш мавжуд бўлган. Деҳқончиликда ёлланган ишчига кундалик озиқ-овқат, экин учун уруғ ҳамда деҳқончилик воситалари берилган. Ишчи ўзаро келишувга кўра олинган ҳосилнинг 1/4 дан 1/2 гача миқдорига эга бўлган. Хизматчиларни эса, а) чўпонлик; б) уй ишлари (хизматкор); в) волость бошлиғи ёки бийнинг расмий топшириқларини бажариш учун - ясовул ёллашган. Хизматчиларни асосан бир йилга, бир ойга, бир кунга ёллашган. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан олди-сотди, ҳадя, омонат, қарз ва бошқалари одат ҳуқуқи меъёрлари билан атрофлича тартибга солинган. Мулкнинг умумийлиги кўпгина одатлар, яъни юртчилик одати, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик одати ва бошқаларни вужудга келишига сабаб бўлган. Юртчилик одати қарзини тўлай олмаган қарздорнинг қарзларини унинг қариндошлари ўзаро бўлиб олиб, тўлашлари билан белгиланади. Ўзаро ёрдам, яъни қаҳатчилик ёки табиий офат оқибатида ўз мол-ҳолини йўқотган, қийналиб қолган қариндошларига қорамоллар бериб, ёрдам кўрсатиш эди. Ҳамкорлик (ўртоқлик) одати эса жамоа ёки қариндошлар ўртасида кўпроқ қўл меҳнати талаб қиладиган ишларни бажаришда, масалан, беда ўриш, қудуқ ёки ҳовуз қазиш, уй-жой қуришда (ҳашар) ёрдам кўрсатишдан иборат. 54 Ҳатто, 1886 йилги Низомнинг 306-моддасига кўра, кўчманчи туркий 54 Муқимов З.Ю, Кўрсатилган ас а р. 192-бет. халқлардан ундириладиган асосий давлат солиғи - ўтов йиғимини тўлашга имконияти бўлмаган овул аъзоси учун овул жамоаси тўлашлиги шарти белгиланади. Ушбу қоида билан Чор маъмурлари юртчилик одат ҳуқуқида мустамлакачилик мақсадида фойдаланганлигини кўришимиз мумкин. Еттисув ҳамда Сирдарё вилоятларида меҳмондўстлик одатлари кенг ривожланган. Шулардан ўзбек-қозоқларнинг «қўноқ оши бериш» одати юридик аҳамиятга эга эди. Чунки, ушбу одатга кўра, мезбоннинг меҳмонга ҳамда унинг отига тунаш учун жой ва озиқ-овқат бериш мажбурияти бўлиб, агар меҳмон очликдан ўлса, мезбондан хун ундирилган. Ўлган от учун бошқа от берилган. Шаҳарларда (Авлиё ота, Тошкент) мезбоннинг меҳмонга нисба- тан фақат тунаш учун жой бериш мажбурияти бўлган. Меҳмон бу -қуёш ботганда мезбоннинг кулбаси олдида тўхтаган ҳар қандай шахс, таниш нотаниш, қариндош ёки бегона бўлиши мумкин бўлган. Меҳмоннинг ҳаёти ва мол-мулки учун мезбон жавоб берган. Яна бир кенг тарқалган одатлардан «суюнчи», йўқолган ҳамда ўғирланган мулкларни ўз эгасига қайтарилишида катта аҳамиятга эга бўлган. Йўқолган мол-мулкни топиб берган шахсга, суюнчи сифатида унинг 1/5, 1/10, 1/20 миқдорида пули берилган. Саҳоватли Туркистон халқларида ўз мулкини ёки унинг маълум бир миқдорини текинга бериш одатлари ҳам жуда кенг тарқалган. Ибодат йўлида қилинган ҳаражатлар «назр» ёки «худойи» деб аталсада, юқори мартабали кишига қилинган ҳадя «иззат», ўзидан қуйи мартабали кишига ҳадя бериш «инъом» дейилган. Шунингдек урушдан ўлжа билан қайтаётган жангчилардан текинга «совға», бозордан қайтаётганлардан текинга «бозорлик» олинган. Деҳқонлар эса, ўз хирмонларидан камбағал уруғдошларига «кафсан» деб номланувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини текинга бериш одатлари мавжуд бўлган. Мажбурият ҳуқуқи бўйича шартномалар одат ҳуқуқида асосан оғзаки шаклда тузилган. Олди-сотди шартномалари, қарз шартномалари ва бошқалар шулар жумласидандир. Масалан, қарз шартномасини гувоҳлар иштирокида тузишга ҳаракат қилинган. Қарз олган киши қарзидан тонса, бий судларида ушбу ҳолат жиноят ишини кўриш тартибидек кўриб чиқилган. Қарз олганлиги исботланса, жиноий ишлардан фарқли равишда жарима ундирилмасдан, фақат олинган қарз (пул ёки чорва моллари бўлиши мумкин), бийлик ҳамда суд ҳаражатлари жавобгардан ундирилган. Одат ҳуқуқига кўра мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш учун кафилликнинг икки тури амал қилган. Булар: а) тан кафил ёки эр кафил; б) зар кафил ёки мол кафил деб юритилган. Тан кафил гумондор, судланувчи ёки жиноятчиларни мажбурият- ларини бажаргани учун, уларни топиб бериш кафиллигини олган. Зар кафилда эса, кафил бошқа шахс ўз мажбуриятларини бажариш учун унинг кредитори олдида мулкий жавоб беришни ўз зиммасига олган. Тан кафил асосан уруғдошлар бўлса, мол кафил - кўп ҳолларда карвонбошилар бўлган. Фуқаролик ва жиноий ишларнинг бий судларида кўрилишида уларнинг фарқини бериладиган жазога кўра ажратишимиз мумкин. Фуқаролик ишларида бий судлари жавобгардан фақат етказилган зарарни ундирган. Жиноий ишларда эса, жиноятчидан айб (жарима) ва хун ҳақи ундирилган. Хун фақат, одам ўлдириш ҳамда оғир тан жароҳати етказиш жиноятларига нисбатан қўлланилса, бий судлари судловига тегишли барча бошқа жиноятларда жиноятчилардан айб - яъни жарима ундирилган. 1867 йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасига биноан қуйидаги: а) ҳарбий судлар судловига тегишли - хоинлик, уруғдошларни ҳукуматга қарши қўзғаш, ҳарбий ва почта транспортларига хужум, христианларни, христианликни қабул қилувчиларни, мансабдор шахсларни ўлдириш; б) Россия империясининг умумий жиноят қонунлари асосида босқинчилик, талончилик, савдо карвонларига ҳ ужум, ўт қ ўйиш, ҳокимият г а очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиш, давлат мулкини ўғирлаш ҳамда сохта пул ясаш ва ўтказиш жиноятларидан бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар бий судлари томонидан одат ҳуқуқи меъёрлари асосида ҳал қилинар эди. Қотиллик ва баримта 55 жиноятлари (маҳаллий халқ вакиллари ўртасидаги) жиноятлар ҳам бий судлари судловига берилди. Баримта ҳамда қотиллик жиноятларини фақат бийларнинг фавқулодда съездлари кўриб ҳал қилиш ваколатига эга эди. Бийлар қиймати 100 рублгача, волость бий судлари с ъ ездлари эса 1000 рублгача бўлган ишларни, фавқулодда бий судлари с ъ ездлари 1000 рублдан юқори яъни, қотиллик ҳамда баримта жиноятларини кўриб чиқиб ҳал қилган. 56 Умуман алоҳида муҳим ишлар шунингдек, кўпчиликнинг манфаатларига тааллуқли ишлар бий судлари с ъ ездларида кўриб чиқилар эди. Бий судларида ҳар бир даъвогар фактик далиллардан ташқари ўз гувоҳларига ҳам эга бўлиши керак бўлган. Жавобгар ўз бегуно ҳ лиги б ў йича далиллар тўплаши шарт бўлган. Шунинг учун суд жараёни тез амалга оширилган. Агар томонлар аниқ далиллар келтира олмаса, суд жавобгарга нисбатан гуноҳни ювадиган қасамёдни ўтказган. Қасамёдни жавобгар эмас, балки унинг учун қариндошларидан бири ёки жавобгарни яхши танийдиган ёки иш билан бевосита таниш бўлган, шунингдек даъвогар томонидан кўрсатиладиган учунчи шахс жавобгарнинг бегуноҳлиги тўғрисида қасамёд қилиши керак бўлган. Танланган шахс қасамёддан бош тортса, жавобгардан хун ёки айб тўлови ундирилган. Чор Россияси ҳукмронлиги йилларида хун миқдори ўзгариб турган. Хун ҳақи хонликлар давр и да нуфузли киши ўлдирилгани учу н 1000 тилло, ўрта ҳол ўлдирилгани учун 500 тиллогача, камбағал ўлдирилгани 300 тиллогача бўлган. Агар аёл киши ўлдирилса, хуннинг ярми тўланган. 1877 йилда Чимкент ҳамда Туркистон уездлари бийлари с ъ ездлари хун ҳақини эркаклар учун 2000 рубл, аёллар учун 1000 рублгача қилиб белгилайди. 57 Масалан, қирғиз Абди қасддан унинг синглисини қирғиз Чайбек томонидан 55 Баримта - бу уруғ, овул ёки шахснинг бузилган ҳу қ у қ ларини маълум бир сабаблар билан тикланмаганлиги учун ўзганинг мулки ёки чорва молларини зўрлик билан ҳ айдаб олиб келиш. Баримта бўлиши учун: а) кундуз куни амалга оширилиши; б) ўз қи лмишини баримта деб эълон қилиши; в) ўғрилик, қотиллик ёки бошқа бир жиноятлар туфайли етказилган зарарни ўрнини қоплаш мақсадида бўлиши керак. 56 ЎзР МДА. 1-жамғарма, 27-рўйхат, 1128 в -иш, 28-29- варақ. 57 Градеков Н. Кўрсатилган асар. С-238. ўлдирганлигини айтиб, бий судидан хун ҳақи ундириб беришларини талаб қилади. Бий Абдига Чайбек уруғидан иккита гувоҳни қасам ичиш учун сайлайди. Гувоҳлар қоида буйича Чайбек айбдор эмас деб қасамёд қилиши керак эди. Лекин улар буни амалга оширмагандан кейин, бий Чайбекни айбдор деб топади ҳамда 380 рубл хун жазосига жазолайди. 58 Номусга тегиш, ўғрилик, хотин ёки қизларни олиб қочиш ва бошқа одат ҳуқуқи асосида кўриладиган жиноятлар учун айб (жарима) жазоси назарда тутилган. Айб (жарима)нинг одат ҳуқуқи б ў йича қу йидаги турлари бўлган:а) от, тўн; б) бўйнига қўшоқ, орқасига тирков; в) тўққиз. «От, тўн» жаримаси ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар содир этилганда ундирилган. Масалан, енгил тан жароҳати етказилганда, қиймати арзон бўлган буюмларни ўғирлаганда, ушбу жарима яъни битта от ҳамда янги тўн айбдордан жабрланувчига олиб берилган. «Бўйнига қўшоқ, орқасига тирков» жаримаси фақат чорва молларини ўғирлаганларга нисбатан бий судлари томонидан қўлланилган. Унга кўра, ўғирланган чорва мол эгасига қайтарилаётганда ҳар бирига қўшимча жарима тариқасида яна иккитадан қорамол ундирилган. «Тўққиз» жаримаси а х лоққа қарши жиноятларга, оғир тан жароҳати етказилганда берилган. Бунда жиноятчидан тўқ қ изта чорва моли ундирилган. Баъзан тўққизта буюм ҳам ундирилган. Масалан, «туя бошлаган тўққиз» жаримасида - бир туя, тўртта от, тўртта қорамол айбдордан жабрланувчи томонга олиб берилган. Чор Россияси ҳукмронлиги йилларида «тўққиз» жаримаси ўрнига кўпроқ «от, тўн» жаримаси бий судлари томонидан қўлланила бошлади. Чунки, мустамлакачилик бошқаруви натижасида аҳолининг асосий қисми қашшоқлашиб бораётган эди. Жарималарни ҳам натура шаклда эмас, пул шаклида ундириш одати ривожланди. 58 Туркестанский сборник. Тошкент. 1908. Том 459. с. 46. 1886 йилги Низомга кўра бий судлари томонларни муросага келтириш имкони бўлмаганда, жавобгарга 300 рублгача жарима ёки бир ярим йилгача қамоқ жазоси бериши мумкин бўлган. Бунинг билан 1867 йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳаси асосида ҳарбий губернаторлар тасдиғидан ўтган бийлар, суд фаолияти билан шуғулланиш мумкинлиги қоидаси ва бошқа ўзгартиришлари кўчманчи туркий халқларининг суд тизимларини ислоҳ, қилишни бошлаб берган бўлса, «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом» маҳаллий одат ҳуқуқи й меъёрларини амал қилишини анча чеклаб қўйди. Ўтроқ туркий халқларида бир неча асрлар мобайнида амал қилиб келаётган сув- ҳуқуқий меъёрлари позитив ҳуқуқ манбаи сифатида Россия империясининг Туркистондаги ҳукмронлик йилларида ҳам амал-да бўлганлигини кўришимиз мумкин. Ҳатто 1886-йил 12-июнда кучга кирган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»нинг 256-моддасига кўра маҳаллий халқларга, «кўллар, дарёлар, ариқлардаги сувлардан шу вақтгача амал қилиб келган удумлар ва одатлар бўйича фойдаланишга рухсат берилиши тартибга солинган». Ўрта Осиё халқларининг удумларига кўра барча суғориш манбалари икки гуруҳга: «қорасув» ва «оқ сувга» бўлинган. «Қорасув» бу ўз сувларини тоғ булоқлари ҳамда сунъий равишда қурилган коризлардан оладиган манбалар, «оқсув»га эса мамлакатдаги барча катта ва кичик дарёларнинг сувлари кирган. Туркистон халқларнинг сув фойдаланиш одатлари эса шариат ҳамда асосан одат ҳуқуқларига асосланган эди. Улар: а) сув миқдори ўлчовини аниқлаш; б) ер эгаларининг ўз ерларидан қўшни ер эгаларига сув бериш мажбуриятини ўрнатиш; в) маълум бир ҳолатларда ўзганинг сув ерларидан чекланган тарзда фойдаланиши (сервитут); г) сув каналлари ўртасидаги масофани белгилаш; д) сувдан фойдаланиш навбати ҳамда вақфга, шаҳарга, қишлоққа, жамоага, шахсга бериладиган сув миқдорини аник л аш; е) сув миқдорига қ араб экин турларини белгилаш; ё) сув танқислиги вақтида ундан фойдаланиш навбати ва тартибини ани қ лаш; ж) сувдан фойдаланиш бўйича низоларни ҳал қилиш; з) битта каналдан ёки дарё ҳ авзасидан фойдаланувчиларнинг ман- фаатларини бирдамлигини ўрнатиш ва бошқаларни тартибга солар эди. 59 Мустамлакачилар ерли халққа ўз одатлари бўйича сувдан фойдаланиш ҳуқуқини берган бўлсада, улар устидан қаттиқ назоратни ўрнатади. Мустамлакачилар «Миробларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги Низом» 60 ни мана шу мақсадда ишлаб чик қа н эди. 4 қисм, 55 моддадан иборат ушбу низомга биноан ўлкадаги барча мироб ва ариқ оқсоқоллари устидан бевосита назорат ва умумий раҳбарликни мустамлакачи маъмурияти томонидан таъсис этилган ва уларга бўйсунадиган рус, сув хўжалиги мутахассислари амалга оширар эди. Туркистонга к ў чиб келган рус аҳолиси сувдан фойдаланиши эса асосан маъмурий фармойишлар, қисман эса маҳаллий одат ҳуқуқлари асосида тартибга солинган. Ушбу ҳолат Россия мустамлакачиларини қониқтирмай. Натижада 1910-йил ва 1911-йилларда иккита «Туркистон генерал-губернаторлигида сувдан фойдаланиш тўғрисидаги Низом» лойиҳалари ишлаб чиқилади. 61 Ушбу ҳ ужжатларни ишлаб чиқишдан мақсад: а) мавжуд сувдан фойдаланиш фактини ўрнатиш, яъни ҳар бир сувдан фойдаланувчилар гуруҳларини (қишлоқ жамоалари, шаҳарлар, алоҳида гуруҳлар, ташкилотлар ва бошқалар) э ҳ тиёжига яраша сувдан фойдаланиш миқдорини аниқлаш ҳамда ушбу ҳуқуқни гувоҳнома бериш йўли билан муста ҳ камлаш. Бунинг оқибатида ҳали фойдаланилмаган сувларни дахлсизлигини таъминлаш; давлат сув фондларининг вужудга 59 Ў з.Р. МДА 17-жамғарма, 1-рўйхат, 1012-иш, 11-варақ. 60 Уз.Р. МДА 17-жамғарма, 1-рўйхат, 31497-иш, 1-12-варақ. 61 Ў з.Р. МДА 1-жамғарма, 27-рўйхат, 1719-иш, 18-варақ. келтириш; ўлкани мустамлакага айлантириш учун сувдан фойдаланишнинг қаттиқ тартиб қоидаларини жорий қилиш; б) ҳар бир сувдан фойдаланувчи гуруҳларга гувоҳнома берилиши; в) сув қонуни асосида сув ишлари бўйича янги муассасалар ва ма ҳ камалар ташкил қилиш; г) сувдан фойдаланиш бўйича низоларни ҳал қилишнинг янги қоидаларини ишлаб чиқиш. Демак Туркистон ўлкасида сув муносабатларини тартибга солиш бўйича мустамлакачиларнинг олиб борган колониал қонунчилик сиёсати қуйидагиларни ўз олдига мақсад қилиб қ ўйган эди; биринчидан мавжуд сув ҳуқуқий меъёрларни Россия империяси манфаатларига мослаб сақлаб қолиш; иккинчидан ўлкада давлат сув заҳираларини орттириш орқали рус аҳолиси яшаб ва фойдаланиб турган ерларда сувдан фойдаланишда қулайлик ва устунлик яратиш эди. Юқорида биз мустамлакачилик даврида одат ҳуқуқларини ҳуқуқ манбаи сифатидаги ҳаракатини ва унинг белгиларини кўриб чиқдик. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу одатлар албатта Чор Туркистонининг барча жойида яшовчи туркий халқлар орасида бир хил қўлланилмаган. Бу кўпроқ аҳолининг орасида шариат ҳукмларининг ёйилиш даражаси, ўтроқ л ик даражаси, уруғчилик муносабатларининг сақлаб қолинганлик даражаларига боғлиқ бўлган. 4. Чор Россияси ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлиги давлати ва ҳуқуқи Чор Россия си билан Бухоро амирлиги ўртасида 1868 йилдаги “Сулҳ” ва 1873 йил 28 сентябрдаги “Дўстлик” шартномаларига кўра амирликнинг давлат тузуми ўзгаришсиз қолди. Бундан кўзда тутилган асосий мақсад ички сиёсат соҳасида мустақиллик бериш эмас, балки катта маблағ ёки меҳнат сарфламасдан унга тегишли таъсир кўрсатувчи воситалар орқали мамлакатни бошқариш эди. Дастлаб генерал-губернатор 1886 йилда Бухоро Россия империясининг сиёсий маҳкамаси таъсис этилган. Сиёсий маҳкаманинг асосий вазифаси “Дўстлик” шартномаси шартларига амал қилишни кузатиш, қўшни давлатга транзит тартибида жўнатиладиган рус молларидан солиқ олишга йўл қўймаслик, маҳаллий маъмурият ходимлари шартномага хилоф ҳолда бож ундирилишига йўл қўйса эгаларига қайтариш, рус товарларидан қонуний йиғимлар ундиришга йўл қўймаслик, қарзга олинган молларни нг пулини тўлаш, корхонага маҳалли й маъмурларни аралаштирмаслик, рус фуқаролари ўртасида келиб чиқадиган жиноий ва фуқаролик ишларини кўриб ҳал қиларди. Янги Бухоро (Когон) шаҳри бошлиғи, Чоржўй, Термиз, Қ арши шаҳарлар и да эса ҳарбий бошлиқлар орқали амалга оширарди. Умуман олганда сиёсий маҳкама Бухоро амири ва унинг ҳукумати устидан бевосита назоратни амалга оширган. Бухоро амири расман давлат бошлиғи бўлиб, у сиёсий ма ҳ кама томонидан берилган кўрсатмаларни кўп сонли амалдорлари орқали амалга оширган. Сарой хизматчилари 2 та удайчи-ахборот берувчи, Петербургдаги Бухоро элчихонасига ва Туркистон генерал-губернаторлигига тааллуқли бўлган масалалар юзасидан амирнинг топшириқларини бажарувчилар, шиғовул-амирларнинг шахсий адъютанти, мирза , мунши й, котиб, мирза мунши й -иккинчи даражали шахсий котиблар, де в онбеги – сарой кирим- чиқим ва хўжалик ишлари бошлиғи, мирзабоши-полиция бошлиғи, таржимонлар ва бошқалардан иборат бўлган. Сарой мансабдорлари амир томонидан вазифасига тайинланган ва ундан озод этилган. Бухоро амирлиги маъмурий бошқарув маҳкамаси тўрт марказий бошқармага тақсимланган. Булар маъмурий ижро, молия-солиқ, дин ва суд ишлари, назорат қидирув бошқармалари эди. 1. Маъмурий ижро бошқармасига қушбеги бошчилик қилган. У молия ишларига, шу соҳа хизматчилари фаолияти устидан назорат, Бухоро шаҳрини бошқариш, беклар ва амалдорларга раҳбарлик қилишдан иборат бўлган. Унинг ҳ узурида махсус девон бўлиб, унда таржимон, иш юритувчи мирзолари, қушбегининг биринчи ва иккинчи ёрдам чи лари, Бухоро шаҳри полиция бошлиғи, девонбеги-хўжалик ишлари бошлиғи, фаррошбоши- ошхонабошлиғи, т ў пчибоши-турма бошлиғи, бозорлардан бозор ҳаққини йиғувчилар, аминокачилар, савдо-сотиқни назорат қилувчилар, қушбегининг шахсий хизматчилари ва 500 та навкари бўлган. Улар қушчибеги томонидан ишга тайинланган ва ўз вазифасидан озод қилинган. 2. Молия солиқ бошқармасига Девонбеги ра ҳ барлик қилган. Девонбеги солиқ йиғиш ва хазинани бошқаришга раҳбарлик қилган. Бу бошқармада мирзолар, закотчилар яъни чорва моллари ва бошқа мулклардан олинадиган даромадлар (1/40) дан солиқ ундирувчилар, девонбегининг шахсий хизматчилари ва 300 тагача навкари ва бошқалар хизмат қилган. Улар девонбеги тақдимига кўра ишга тайинланган ва ўз вазифасидан озод қилинган. 3. Дин ва суд ишлари бошқармасига амир томонидан тайинланган қозикалон раҳбарлик қилган. Қ озикалонга суд ва нотариал идоралар, ру ҳ онийлар ва ўқув юртларини бошқариш юклатилган бўлиб, унга мирзолар иш юритувчилар, қозилар, мулла азимлар- тергов ишлари бўйича қозиларнинг вакиллари, мирохурбош и – Сарой отбоқарлари бошлиғи, маҳрамлар-шахсий хизматчилар ва бошқалар бўйсунарди. Бу бошқарма хизматчилари қозикалон томонидан лавозимга тайинланган ва озод қилинган. 4. Назорат-қидирув бошқармасига бош раис раҳбарлик қилган. У бевосита қозикалонга бўйсунган. Бошқарма қонунлар бажарилиши, а х лоқий с о фликни, динни му ҳ офаза қилиш, бозорларда т а розиларни ва бошқа ўлчовларни назорат қилган. Бош раис ҳузурида мирзолар- иш юритувчилар, раислар, маҳрамлар-шахсий хизматчилардан иборат маҳкама бўлган. Барча мансабдорлар бош раис томонидан вазифасига тайинланган ва озод қилинган. Бу ҳақда қозикалон ва амирлар хабардор қилинган. Амирлик маъмурий ҳудудий жиҳатдан 28 та беклик, бекликлар эса амлокдорларга бўлинган. Уларни қушбеги тақдимига кўра тайинланган беклар ва амлокдорлар бошқарган. Улар ўз ҳудудида солиқларни ундириш, жиноятчиларни қидириш, тартиб интизом ва осойишталикни сақлаш ишларига раҳбарлик қилган. Уларнинг ҳ узурида амалдорлар ва хизматчилар ҳам бўлган. Амлокдорлар қишлоқларга бўлиниб, улар оқсоқоллар томо-нидан бошқарилган. Бухоро амирлигида Олий суд ҳокимияти амир қ ўлида тўпланган бўлиб, амир ўлим жазоси билан боғлиқ ишларни, мансабдорларни нг ишларини, ўғирлик, босқинчилик билан шуғулланувчи гуруҳ бошлиқларини, қушбеги, девонбеги, закотчи, беклар доимий қўшин бошлиқлари ишларини кўрган. Судлов соҳасида амирдан кейин қозикалон турган қозикалон қозиларга тегишли бўлмаган жиноят ва фуқаролик ишларини, амирлик аҳолиси билан Туркистон ўлкаси аҳолиси ўртасидаги меросни тақсимлаш, даъвони қондириш билан боғлиқ ишларни, Бухоро шаҳрида содир этилган жиноят ишларини кўриб ҳал қилган. Қ озикалон ҳузурида катта муфти ва 12 та муфтидан иборат девон бўлиб, у алоҳида масалалар бўйича шариат қонунларига асосланиб ривоятлар чиқариш билан шуғулланган. Маҳаллий қозилар 3 турга; қозилар, бош ёки катта қози ва қози аскарга бўлинган. Қозилар 500 тиллодан юқори бўлмаган фуқаролик ишларини, ер мерос масалалари бўйича нотариуслик вазифасини бажарган. Маҳаллий амалдорлар томонидан ўтказилаётган тергов иш-ларида ўз вакиллари ёки ўзлари иштирок этишган. Мулкни нг қийматини аниқлаш, текшириш ўтказишни мулла азимлар томонидан ташкил қилган. Бош ёки катта қози қозилар томонидан кўрилган ишлар устидан тушган шикоятни кўриб ҳал қилган. Қози аскар эса ҳарбийлар томонидан содир қилинган жиноятлар ва фуқ а ролик ишлари бўйича даволарни кўриб ҳал қилган. Руҳоний табақаларни нг ишларини эса Шайх ул-ислом кўриб ҳал қилган. Бухоро шаҳрини бошқариш миршабларга юклатилган. Бухоро ша ҳ ри 2 қисмга бўлинган бўлиб, ҳар бирида 6 тадан миршаблик ҳудудлари бўлган, уларга ўнбоши раҳбарлик қилган, унинг ҳ узурида эса 100 та ч а шабгарди бўлган. Миршаблар жамоат тартибини сақлаш, осойишталикни таъминлаш, қамоқларда тартиб интизом ўрнатиш ва маҳкумларни итоатда сақлашни амалга оширганлар. Беклик ва амалдорликларда бу ваколатлар ясовулбошига юклатилган. Ясовулбоши ҳузурида 10-20 тагача навкар хизмат қилган. Бухоро амирлигида Россия протекторати даврида ҳуқуқнинг асосий манбаи сифатида шариат қонунлари, кўчманчи аҳоли яшайдиган ҳудудларда одат ҳуқуқи нормалари сақланиб қолинган. Вужудга келган янги ижтимоий муносабатни тартибга солиш учун эса кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Улар 1868 йил 23 июлдаги "Сулҳ", 1873 йил сентябрдаги "Дўстлик" ҳақидаги шартнома, "Бухоро хонлигида вино ишлаб чиқариш ҳақидаги қоидалар" (1893 й), "Бухоро хонлигидаги олтин саноати ҳақидаги қарор" (1896й) "Бухоро хонлигида кучли қувватли ичимликларни сотиш қоидалари" (1889 й. июнь), "Бухоро хонлигида кучли қувватли ичимликларни сотиш жойларини, уларнинг турлари ва сони ҳамда янги савдо жойларини ташкил қилиш тартибини белгилаш ҳақидаги қоидалар" ва бошқалар эди. 5. Чор Россияси хукмронлиги даврида Хива хонлиги давлати ва ҳуқуқи Хива хонлиги билан Россия империяси ўртасида имзоланган "Сул ҳ " (1873 й. август) шартномасига кўра хонлик Россиянинг вассалига айланди. Шартномага кўра, хонлик ва Россия ўртасидаги муносабатларни амалга ошириш ва халқ ҳукумати фаолиятини назорат қилиш учун 7 кишидан иборат Кенгаш ташкил этилган. Кенгаш аъзоларининг 4 таси чор ҳукумати вакилларидан 3 таси хиваликлардан (хон, мехтар, девонбеги) дан иборат бўлиб, унинг раиси расман хон бўлсада, қабул қилинган қарорлар Туркистон генерал-губернатори томонидан тасдиқланиши белгиланган эди. 1874 йилда Амударё округини Амударё бўлимига айлантирилиши муносабати билан Кенгашга барҳам берилди. Амударё бўлимига ҳарбий бошлиқ бошчилик қиладиган бўлди. У Россия билан Хива хонлиги ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ваколатига эга бўлган. 1887 йилдаги Низомга кўра, Амударё бўлими бошлиғи ҳарбий губернаторга бўйсунадиган бўлди. У Амударё бўлимидаги чор қўшинларига раҳбарлик қиларди. Хонликда давлат бошлиғи расман хон бўлиб, у мамлак а тни амалдорларига таянган ҳолда бошқарган. Марказий бошқарув идораларига мансабдорларни лавозимга тайинлаш ва вазифасидан озод қилишни Генерал- губернаторнинг розилиги билан унинг ёрлиғига кўра ам а лга оширган. Хондан кейинги мансабдор Ме ҳ тар бўлиб, у давлат хазинасига бошчилик қилган, давлат даромад ва харажатларини ҳисобга олишга раҳбарлик қилган. Шимолий қисм аҳолисини бошқарган. У бош вазир ҳисобланиб, хон бўлмаганда мамлакатни бошқарган. Барча мансабдорлар унга бўйсунган. Иккинчи вазир қушбеги, мансаб жиҳатидан Мехтарга тенг бўлсада, у хон бўлмаганда мамлакатни бошқариш ҳуқуқига эга эмас эди. У жанубий қисм ўтроқ аҳолисини бошқарган, ўлпон йиғишга раҳбарлик қилган, суғориш иншоотларини қазиш ишларига раҳбарлик қилган. Учинчи мансабдор- Девонбеги у хон канцеляриясини бошқарган, божхона, гумруххона ва пул зарб қилиш ишларига раҳбарлик қилган. Ҳар бирининг ўз маҳкамаси бўлиб, унда 3-4 киши хизмат қилган. Хонликда фуқаролик даъволарини кўрувчи, қозикалон, қози урду ёки қози аскар, аълам-шариат қонунларини тўғри бажарилишини назорат қилувчи, савдо - сотиқ қоидаларига амал қилиниши, шаҳарни нг тозалиги ва хав ф сизлигини кузатувчи-раис; қамоқхон а ларни назорат қилиш; хонни қўриқлаш; мамлакатдаги тартиб интизомни таъминлаш ишларига, кўчманчи аҳолидан тузилган ҳарбий қисмларга бошчилик қилувчи- ясовулбоши;