logo

Битимлар. Вакиллик ва ишончнома. Муддатлар. Даъво муддати

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

102.8876953125 KB
Битимлар. Вакиллик ва ишончнома. Муддатлар. Даъво муддати Режа: 1. Битимлар тушунчаси ва турлари 2. Битимларнинг муддатлари ва шартли битимлар 3. Битимнинг ҳақиқий саналиш шартлари. 4. Ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган битим турлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари 5. Низоли битимларнинг турлари ва уларнинг ҳақиқий саналмаслиги оқибатлари . 6. Ф уқаролик ҳуқуқларини амалда бўлиш вақтини белгилай - диган муддатлар 7. Даъво муддатининг турлари 8. Даъво муддати ўтишининг узилиши 9. Даъво муддатининг тикланиши Б итимлар тушунчаси ва турлари , у ларнинг муд датлари ва шартли битимлар , битим шакллари, биржа битимлари, битимнинг ҳақиқий саналиш шартлари, ўз-ўзидан ҳақиқий саналмай диган ҳамда низоли битимлар, турлари, уларнинг ҳақиқий саналмас лигининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида билим ва кўникмалар. Вакил лик, унинг турлари, ишончнома, уни тузиш ва расмийлаштириш, ишончноманинг амал қилиш муддатлари ҳақидаги билимлар. Муддат тушунчаси, турлари ҳамда муддатлар ўтишининг бошланиши ва тамом бўлиши билан боғлиқ масалалар. Даъво муддати тушунчаси, хусусиятлари ва турлари, унинг ўта бошлаши, даъво муддати ўтишининг тўх татилиши, узилиши ва даъво муддатининг тикланиши, даъво муд дати ўтишининг оқибатлари, даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар ҳақида билим ва кўникмалар. Битимлар тушунчаси ва турлари. Битимлар деб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳаракатларга айтилади (ФК, 101-модда). Ҳар қандай битим шахсларнинг эрки-иродаси билан боғлиқ бўлиб, муайян ҳуқуқий оқибат туғдиришга қаратилади. Битимда фуқаро ва ташкилотларнинг маълум моддий ҳамда маданий эҳтиёж ларини қондиришга қаратилган эрклари ифодаланади. Битим шахсларнинг эрки билан боғлиқ бўлган, уларнинг ирода сидан келиб чиқадиган ҳаракат бўлганлиги туфайли, битимда ифода ланган эрк изҳор қилиниши, яъни бошқа шахсларга билдирилиши лозим. Айрим муаллифларнинг фикрича, битимнинг мазмунини қуйидаги белгилар ташкил этади: 1. битим – эрк-иродани ифодаловчи ҳужжат; 2. ҳақиқий ҳаракат натижасида юзага келади; 3. битим фуқаролик-ҳуқуқий муносабатни вужудга келтириш, ўзгартириш ва бекор қилишга махсус йўналтирилган бўлади; 4. битим фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинувчи ҳуқуқий муносабатни юзага келтиради 1 . Битим тузиш натижасида муайян ҳуқуқий оқибат туғдириш учун битим тузувчи шахслар битимда ўз эркларини ифодалашдан ташқари муайян ҳаракатни қилишлари лозим бўлади. Бу ҳаракат шарт қилинган ишни бажаришга, хизмат кўрсатишга, маълум мулкни топширишга ёки маълум пулни тўлаш г а қаратилган бўлиши мумкин. Фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳолатлар сифатида юри дик факт таркибига кирадиган битимлар бошқа юридик фактлардан фарқ қилади. Масалан, юридик факт ҳисобланган ҳодиса шахслар нинг эркидан ташқари вужудга келса, битимлар фақат шахсларнинг эрки билангина тузилади. Демак, битим ўзининг муайян бир ҳуқуқий оқибат туғдириши, маълум бир ҳуқуқий натижага эришиши билан бошқа юридик фактлардан фарқланади ва шу сабаб битимни эрк баённомаси деб ҳам аташ мумкин. Тўғри, давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам муайян ҳуқуқий оқибат, натижа келтирувчи ҳужжатлар қабул қилади, лекин уларда айнан эрк муҳторияти – иштирок этувчиларнинг умумий хохиш иродасининг мавжуд эмаслиги битимлардан ажралиб туришига сабаб бўлади ва уларга нисбатан битимлар тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилмайди. Битимлар учун қуйидаги шартларнинг бўлиши муҳимдир: а) битим тузувчи шахс фуқаролик ҳуқуқининг субъекти ҳисоблан иш и; б) муайян битимни тузувчи шахсда бу битимни тузиш эрки бўлиши ва бу эрк маълум ҳуқуқий оқибатлар туғдиришга қаратилган бўлиши; в) шахснинг эрки муайян юридик факт ҳисобланган ҳаракатда ўзининг ташқи ифодасини топиши, яъни маълум шаклда изҳор қилинган бўлиши керак. Битим турлари. Битимни туркумлаш жараёнида бир битимнинг турли жиҳатлари эътиборга олинади. Бунда эркнинг ифодаланиши, муқобил ижро 1 Гражданское право. Под.ред. А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого. –М.: Проспект , 2003. -281 с. ҳамда тузилган муддати ва бошқа омиллар асос қилиб олинади. Бир турга мансуб битимнинг хусусияти бошқа туркумга хос жиҳатни ҳам қамраб олиши мумкин. Масалан, мулк ижараси шартномаси консенсуал характерни ўзида ифода этадиган, ҳақ бараварига тузиладиган, икки томонлама битим ҳисобланади. Ушбу ҳолатдан кўриниб турибдики, мулк ижарасининг ҳуқуқий белгилари хусусида тўхталганда, ундаги тарафлар эркининг ифодаланиши, муқобил ижронинг мавжудлиги ва битимни юридик кучга кириш муддатига эътибор қилинмоқда. Фуқаролик ҳуқуқи фанида битимлар ўзларининг белгилари бўйича қуйидаги турларга бўлинади (классификация қилинади): 1. Битимлар эркнинг ифодаланишига қараб бир, икки ва кўп томонлама битимлар га бўлинади. Ушбу ҳолат ФКнинг 102-модда сида белгиланган бўлиб, унда битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкинлиги, битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланиши, шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим) келишиб хоҳиш билдирган бўлиши кераклиги белгиланган. Бир тарафлама битим қоидалари Фкнинг 103-моддасида ўз ифодасини топган. Бир томонлама битимдан фақат бир томоннинг гина эрки ифодаланади, ҳуқуқ ва мажбурият фақат бир томоннинг иродаси бўйичагина вужудга келади, ўзгаради ёки бекор бўлади. У бошқа шахслар учун қонунларда ёки бу шахслар билан келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши мумкин. Бир тарафлама битимларга нисбатан, башарти қонун ҳужжатларига, битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар тегишлича қўлланилади. Бир томонлама битим уни тузган шахс учун мажбуриятлар келтириб чиқаради. Бир тарафлама битимда унда иштирок этувчи бир тарафнинг эрк баён этилишининг ўзи кифоя. Бир томонлама шарт номаларда иштирок этувчи тарафларнинг бирида фақат ҳуқуқ бўлиб, ҳеч қандай мажбурият бўлмайди. Иккинчи тарафда эса фақат маж бурият мавжуд бўлади. Масалан, Фкнинг 732-моддасида белгиланган қарз шартномаси кўра, бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Бунда бир тараф бўлган қарз берувчида фақатгина шартномада белгиланган қарз суммасини бериш ҳуқуқи мавжуд ҳолос, у қарз беришга мажбур эмас. Шу сабаб ҳам қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Бу каби битимларга яна хадяни ҳам киритиш мумкин. Ҳадя бир томонлама, реал, текинга тузиладиган шартнома ҳисобланади. Шубҳасиз, ҳадя бир томонлама битим бўлиб, тарафларнинг ўзаро келишувига асосланади. У ҳадя олувчининг таклиф қилинган мулкий ҳуқуқни қабул қилишга розилик беришида ифодаланади, айнан шу белгиси билан ҳадя қарз шартномасидан фарқ қилади 2 . Рента шартномаси ҳам бир томонлама шартномалар туркумига киради. Яъни, рента олувчида фақат рента тўловини ўз вақтида тўлашни ва мол- мулкдан оқилона доирада фойдаланишни талаб қилиш ҳуқуқи, рента тўловчида рента тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш мажбурияти мавжуд бўлади. Шунингдек текин фойдаланиш, банк омонати, оммавий танлов, мукофотни ошкора ваъда қилиш, васиятнома, ишончнома билан боғлиқ битимлар бир томонлама битим ҳисобланади. Икки томонлама битимлар ҳар икки томоннинг эркига мувофиқ тузилади. Бундай битимлар – шартномалардир. “ Икки т о монлама ” ибораси 2 Муаллифлар жамоаси. Ф уқаролик ҳуқуқи. II -қисм. –Тошкент: Илм зиё, 2008 . – 114 б. битимда иштирок этувчи тарафларнинг сонини белгилаб бермайди. Масалан , қарз шартномасида ўз-ўзидан икки тараф – қарз берувчи ва қарз олувчилар иштирок этса-да, у бир т о монлама шартнома ҳисобланади. Икки т о монлама битимнинг моҳияти ҳар икки тарафда ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятнинг мавжудлиги орқали белгиланади, яъни бир тарафнинг ҳуқуқи иккинчи тарафга мажбурият бўлиб ўтади ёки аксинча. Айнан шу ҳолатни олди-сотди шартномаси мисолида тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Маълумки , олди- сотди шартномасида икки тараф сотувчи ва сотиб олувчи иштирок этади. Фкнинг 386-моддасига мувофиқ, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу нормадан кўриниб турибдики, сотувчининг мол-мулкни сифатли, ўз вақтида шартномада келишилган шартлар асосида топши риш мажбурияти сотиб олувчида аксинча шу ҳолат - мол-мулкни сифатли, ўз вақтида шартномада келишилган шартлар асосида топширилишини талаб қилишга бўлган ҳуқуқни келтириб чиқаради. Шунингдек, сотиб олувчининг сотиб олинаётган товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбурияти сотувчига товарни қабул қилишни ва унинг учун белгиланган пул суммаси ўз вақтида келишилган шартлар асосида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Кўп томонлама битимларда уч ва ундан ортиқ шахсларнинг эрклари ифодаланади. Кўп томонлама битимга оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси мисол бўлади. Кўп томонлама битимлар ҳам икки томонлама битимлар сингари ўзаро келишувлар, яъни шартномалардир. Айрим ҳолларда битимлар ҳам бир томонлама ҳам икки томонлама бўлиши мумкин. Бунда битимнинг ҳолатига қараб уни бир ёки икки томонлама битимлар туркумига киритилади. Масалан, суғурта шартномаси тузилиши жараёнида суғурта бадалининг бир йўла тўланиши билан суғурта қилдирувчида маж бурият қолмаслигини назарда тутиб уни бир томонлама ва консенсуал шартномалар туркумига ҳам мансуб бўлади, деб ҳисоблайдилар 3 . Суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси ҳақида хабар бериш мажбуриятининг сақланиб қолиниши суғурта шартномасининг икки томонлама шартнома сифатидаги хусусиятини ўзгартирмайди 4 . Шунингдек, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси мазмунидан келиб чиқиб, ушбу шартнома бир томонлама характерга эга. Бироқ, шартнома юзасидан ишончли бошқарувчига ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса, бу шартномани икки томонлама, - деб ҳисоблаш ҳам мумкин 5 . Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай шартнома битим ҳисобланса ҳам, ҳар қандай битим шартнома бўла олмайди. Аксарият битимлар шартнома ҳисобланиши мумкин. Шу сабабли шартномага аксарият ҳолларда битим қоидалари қўлланилади. ФКнинг 353-моддасига асосан, шартномаларга ушбу Кодекснинг 9-бобида назарда тутилган икки ва кўп тарафлама битимлар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. Ҳ.Раҳмонқулов шартномага одатдагидек битимнинг бир тури сифатида қарамаслик лозимлигини таъкидлайди 6 . Шартнома битим турларидан фақатгина биттаси ҳисобланмайди, у юридик ҳужжат бўлиб, унинг воситасида фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг иштирокидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий-маиший муносабатлар тартибга солиб борилади. Шартнома предмети сифатида тартибга солинадиган бундай ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тус касб этади, бинобарин, улар ҳуқуқий муносабатларга айланиб, уларнинг илдизи моддий-ҳаётий муносабатларга бориб тақалади. Бироқ, ана шу моддий-ҳаётий муносабатларнинг ўзи бевосита ҳуқуқий муносабат ларни вужудга келтира олмайди. Улар ҳуқуқий тус касб этиши учун шартнома муносабатларига киришаётган субъектларнинг онги ва хоҳиш-иродасидан ўтиши керак. Шунинг учун 3 Брагинский М.И. Витрянский В.В. Договорное право. Договоры о выполнени и работ и оказании услуг – М.: Статут , 2002. - 572 с. 4 Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. II-қисм. –Тошкент: Илм зиё, 2008. –526 б. 5 Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. II-қисм. –Тошкент: Илм зиё, 2008. –475 б. 6 Раҳмонқулов Ҳ. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг биринчи қисмига умумий тавсиф ва шарҳлар. –Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 1997. –480 б. шартнома хоҳиш-ирода ҳужжатидир, деб айтилади. Бунда икки ва ундан ортиқ шахс хоҳиш-иродасининг айрим ҳолдаги ҳаракати эмас, балки шартномага киришиш истагини билдирган тарафларнинг биргаликдаги ягона хоҳиш-иродаси бўлиши талаб этилади 7 . Шартноманинг битимдан фарқли хусусияти бу билан чеклан майди. Агар бошқа юридик фактлар, битимлар умумий қоида бўйича ҳуқуқий муносабатни вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш билан тугалланса, шартнома мазкур юридик фактлардан фарқ қилиб, ҳуқуқий муносабатни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қи лишдан ташқари яна ҳуқуқ нормалари билан белгиланган доираларда ҳуқуқий муносабатда қатнашувчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини тартибга солади, ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгилайди. Шартномавий муносабатнинг давом этиши натижасида унда иштирок этувчи тарафлар ҳаракатларининг қонунийлигини ҳам текшириш имконияти туғилади. Бундан ташқари айрим битимларда (бир томонлама битимлар назарда тутилмоқда. Муаллиф) тузувчининг хоҳиши ҳамиша ҳам у ҳоҳлаганда қа бўлавермайди. Масалан васиятнома – мерос муносаба тида марҳум қолдириб кетган меросдан меросҳўр воз кечиши мумкин (Ф К нинг 1147-1148- моддалари), ишончнома берилган шахс ундан бош тортиши (Ф К нинг 141- моддаси) мумкин. Лекин шартнома кели шув бўлганлиги сабабли, у билан боғлиқ муносабатлар икки тараф келишган тақдирдагина юзага келади ва муайян натижага эришилади. Тарафларнинг ҳар қайсиси томонидан шартнома бўйича олинадиган ҳуқуқ ва бурчлар ҳар хил бўлса ҳам, улар оқибати ягона ҳуқуқий натижани беради, масалан, олди-сотди шартномасида мулкка нисба тан ҳуқуқ сотиб олувчида юзага келади, ижара муносабатларида ижарага олувчида мулкка бўлган эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлади ва ҳ.к 8 . 7 Рахмонқулов Ҳ. Мажбурият ҳуқуқи. –Тошкент: ТДЮИ, 2005. -225 б. 8 Шартнома ҳуқуқи . Ў қув қўлланма –Тошкент: ТДЮИ, 2006. 2. Битимлар муқобил ижронинг бўлиш-бўлмаслигига қараб ҳақ бараварига ва текинга тузиладиган битимларга бўлинади. Ҳақ бараварига тузиладиган битимлар бўйича томонлардан ҳар бири қарши томон фойдасига муайян бир мулкни топшириш, пул тўлаш, ишни бажариш, бирор бир хизмат кўрсатиш сингари ҳаракат ларни қилиш мажбуриятини олади. Ҳақ бараварига тузиладиган битимларга қарши (муқобил) ижро назарда тутиладиган битимлар олди-сотди, айирбошлаш, пудрат, суғурта каби бир қанча шартнома лардир, чунки уларда томонлардан ҳар бири қарши томон фойдасига бирор бир ҳаракат қилади. Масалан, сотувчи пул эвазига маълум мулкни топширади. Текин, яъни ҳақ тўланмай тузиладиган битимлар асосида томонлардан биригина иккинчи томон фойдасига бирор-бир ҳаракат қилиш мажбуриятини олади. Бу ерда қарши (муқобил) ижро йўқ. Масалан, ҳадя, фоизсиз қарз, мулкдан текин фойдаланиш (ссуда) тўғрисидаги шартномаларни кўрсатиш мумкин. 3. Битимлар қай пайтдан эътиборан тузилган деб, ҳисоблани шига кўра консенсуал ва реал битимларга бўлинади. Консенсуал 9 битим деб, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро келишиш ва бундай келишувни лозим тартибда расмийлаштириш пайтда вужудга келтирадиган битимга айтилади. Мулк ижараси, маҳсулот етказиб бериш, пудрат, контрактация сингари шартномалар консенсуал битим ҳисобланади. Реал 10 битим деб , ўзаро келишувга мувофиқ , ашёлар ёки пулни топшириш пайтида ҳуқуқ ва мажбуриятни вужудга келтирадиган битимга айтилади. Реал битимларга қарз, омонат, юк ташиш шартномаларини мисол қилиб кўрсатса бўлади. 4. Битимлар асосининг моҳияти ва уларнинг амал қилишига кўра каузал ва абстракт (мавхум) битимларга бўлинади. Умумий қоидага кўра битимнинг ҳақиқийлиги бевосита унинг асосига боғлиқ. Агар каузал битим барча зарурий шартларга амал қилган ҳолда тузилган бўлса-ю, лекин унинг 9 “Консенсуал” сўзи л о тинча “ consensus ” сўзидан олинган бўлиб, “келишув” маъносини билдиради. 10 “Реал” сўзи л о тинча “ res ” сўзидан олинган бўлиб, “ашё” маъносини билдиради. асоси бўлмаса, бундай битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Қонунда асос юридик жиҳатдан аҳамиятсиз бўлган ҳолатлар кўзда тутилган бўлиши мумкин. Бундай битимлар абстракт битимлар ҳисобланади. Абстракт битимларнинг ҳақиқийлиги учун қонунда уларнинг абстракт характери кўрсатилиши шарт. Банк кафо лати ҳам абстракт битим ҳисобланади. Чунки у асосий мажбуриятга боғлиқ эмас. 5. Бундан ташқари, фидуциар битимлар ҳам мавжуд. Бундай битимлар ўзаро ишончга асосланади. Топшириқ, воситачилик, мол-мулкни ишончли бошқарувга бериш каби битимлар томонларнинг шахсий ишончи билан боғлиқдир. Т аъсис шартномаси ҳам фидуциар битим бўлиб, унда пайдо бўлган иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари шахсий тус га эга бўлади 11 . Фидуциар битимларнинг ўзига хослиги шундаки, томонлар нинг ўзаро муносабатининг ўзгариши, уларнинг ишончини йўқолиши муносабатларни бир томонлама бекор бўлишига олиб келиши мумкин. Битимларнинг муддатлари ва шартли битимлар. Ҳуқуқ субъектлари ўртасида тузиладиган битимлар муайян муддатларда ижро этилади ва бекор бўлади. Агар битимда ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келиши ёки бекор бўлиши вақти кўрсатилган бўлса, битимлар муддатли ҳисоб ланади. Битимларда муддатлар қуйидагича: а) маълум кун, ой, йил билан (масалан, 2005 йил 15 сентябр ь ); б) маълум вақтнинг ўтиши билан (масалан, бир ярим йилдан кейин ўтишини кўрсатиш); в) маълум бир воқеа юз бериши (масалан, дарё орқали юк ташиш – муз эриши) билан белгиланади. Агар битимда унинг ижро этилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, бундай битим муддатсиз ҳисобланади. ФКнинг 242-моддасида кўрсатилганидек, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки 11 Гр а жданское право . Учебник. под. ред. Е.А.Суханова . Т.1 –М.: БЕК , 1994. – 374 с. талаб қилиб олиш пайти белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажб у риятни кредитор талаб қилган кунидан бошлаб , етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Шартли битим деб , тарафлар ўртасида тузиладиган битимнинг амалга оширилиши ёки бекор бўлиши , бирор-бир шартга боғлаб қўйилишига айтилади. Шартли битимлар икки хил кўринишда бўлади: а) шарти кечиктирилган; б) бекор бўлиш шарти билан тузилган битимлар. ФК 104-моддасининг биринчи қисмида айтилганидек, агар тарафлар ҳуқуқ ва бурчларнинг келиб чиқишини нг юз бериши ёки бермаслиги номаълум бўлган ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, битим шарти кечиктириш шарти билан тузилган ҳисобланади. Айтайлик, уй эгаси турар жойни ижарага берилишини ўғлининг маълум вақтга бошқа шаҳарга ўқишга кетиши шарти билан битим тузади, агар ўғли бошқа шаҳарга кетмаса, бунда тарафлар ўртасида ҳеч қандай ҳуқуқ ҳам, мажбурият ҳам вужудга келмайди. ФК 104-моддасининг иккинчи қисми бекор бўлиш шарти билан тузилган битимни таъкидлайди. Унда кўрсатилишича, агар тарафнинг ҳуқуқ ва бурчлар бекор бўлишини нг юз бериши ёки бермаслиги номаълум ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, бундай битим бекор бўлиш шарти билан тузилган битим ҳисобланади. Масалан, турар жойни ижарага берувчи фуқаро муайян бир ҳол содир бўлганда, айтайлик , ўғлининг ҳарбий хизматдан қайтгач, уйни бўшатиб беришни шарт қилиб, ижара шартномаси тузган бўлса, ўғли қайтиши билан ижара шартномаси бекор бўлади. Шартли равишда мажбурият олган шахс шартга боғлиқ бўлган ҳуқуқни ёмонлаштириш ёки йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларни қилмаслиги керак. Агар шартнинг юз беришига, ушбу шартнинг юз беришидан манфаатдор бўлган тараф инсофсизлик билан ёрдамлашган бўлса, бу шарт содир бўлмаган ҳисобланади (ФК , 104-модда, 4-банд). Масалан, мол- мулкларини суғурта қилдирган шахс суғурта суммасини олиш мақсадида мол-мулкка қасддан ўт қўйиб ёндирса, бу ҳолда суғурта суммаси тўланмайди. Битим шакллари . Битим тузишда эркни ифодалаш усулига битим шакли деб айтилади. Битимлар оғзаки ва ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқ - ланган) шаклда тузилади (ФК , 105-модда, 1-банд). ФКнинг 106-моддасига биноан , қонун ҳужжатларида ёки тараф ларнинг келишувида ёзма тасдиқланган шакл белгилаб қўйилмаган, жумладан, у тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битим оғзаки тузилиши мумкин. Шахснинг хатти-ҳаракатидан унинг битим тузишга бўлган хоҳиш- иродаси билиниб турган ҳолда ҳам бундай битим тузилган ҳисобланади. Жетон, патта ёки одатда , қабул қилинган бошқа белги бериш билан тасдиқланган битим, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, оғзаки шаклда тузилган битим ҳисобланади. Ёзма шаклда тузилган шартнома бажаришга қаратилган битим лар, агар қонун ҳужжатлари ва шартномага зид бўлмаса, тарафлар нинг келишувига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин. Қонунда индамасдан, сукут сақлаш орқали ҳам битим тузилиши мумкинлиги назарда тутилади. Бу ҳолда халқимизнинг қадимдан мавжуд “сукут – розилик аломати” қоидаси амал қилади. Бироқ бундай усулда битим тузишга фақат чекланган ҳоллардагина йўл қўйилади. ФКнинг 105-моддасига асосан сукут сақлаш қонун ҳуж жатларида ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда битим тузишга бўлган хоҳиш-ироданинг ифодаси ҳисобланади. Юқорида айтилганидек, шахснинг хулқ-атвори, хатти-ҳаракат ларидан битим тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган ҳолларда ҳам бундай битим тузилган ҳисобанади. Бу усулда тузилган битимларнинг номи лотинча “конклюдо” сўзидан олинган бўлиб, “тузаман” деган маънони англатади. Конклюдент ҳаракатлар шундай ҳаракатларки, улар оғзаки шаклда ҳам, ёзма шаклда ҳам ифода этил маган бўлсада, шахснинг нияти, мақсади ҳақида ўз - ўзидан гувоҳлик бериб туради. Ёзма шаклда тузиладиган битимлар икки турга: а) оддий ёзма; б) нотариал идораларда, шунингдек қонун да назарда тутилган ҳолларда, бошқа органларда тасдиқланадиган битимларга бўлинади. Оддий ёзма битим битимнинг шартларини ўз ичига олган ва тарафлар (ёки бир тараф) томонидан имзоланган ҳужжатга айтилади. Битимлар қуйидаги ҳолларда оддий ёзма шаклда тузилади: 1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан тузиладиган битимлари (чунки юридик шахслар мавзусида айтганимиздек, юри дик шахсларнинг мулки ва маблағлари унинг балансида акс эттири лиши керак. Бинобарин, юридик шахснинг турли битимлар тузиш орқали кўрган даромади ёхуд зарари ҳам бухгалтерия балансларида расмийлаштирилиши керак); 2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белги ланган ҳолларда эса битим суммасидан қатъи назар бошқа битимлар. Ёзма битим уни тузувчилар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланиши керак. Агар фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки бошқа биро р сабаблар туфайли битимни имзолай олмаса, бу ҳолда унинг топшириғига биноан бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бу фуқаронинг имзоси битим тузувчи ишлаб ёки ўқиб турган ташкилоти ва яшаш жойидаги уй бошқармаси ёки у даволанаётган муассасанинг маъмурият ёхуд нотариал идора томонидан тасдиқланиши лозим. Бундай ҳолларда битим тузган шахснинг ўзи қандай сабаб билан битимни имзолай олмаганлиги , албатта , кўрсатилиши керак. Ташкилотлар томонидан тузиладиган ёзма битимларда мазкур ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри бўлиши лозим. Баъзи юридик шахслар томонидан тузиладиган битимларда иккита имзо – ташкилот раҳбари ва бошқа мансабдор шахс, одатда, бош бухгалтер ёки бухгалтернинг имзоси бўлади. Хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограмма лар, факслар ёки субъектларни нг ва улар хоҳиш - иродаси мазмунини белгилайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача ҳол белгиланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади. Баъзи ҳолларда ёзма тузилган битим қўшимча талабга ҳам жавоб бериши лозим (муайян шаклда тузилиши, муҳр билан тасдиқланиши ва ҳ.к.). Ёзма шаклда тузилган битимни бажарган тараф иккинчи тарафдан ижрони тасдиқловчи ҳужжат талаб қилишга ҳақли. Бу қоида оғзаки тадбиркорлик битимига нисбатан ҳам жорий қилинади. Қонун билан талаб этилган битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо келиб чиққан тақдирда , тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади (ФК , 109-модда). Оддий ёзма шаклга риоя қилмасдан тузилган битим қонун ёки тарафларнинг келишувига бевосита зид бўлмаса, ўз ўзича ҳақиқий бўлиб саналса ҳам, низо чиққан тақдирда , битимнинг тузилганлигини ва унинг мазмунини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан исботлаб бўлмайди. Нотариал гувоҳлантирилган битим деб , белгиланган шаклда но тариат хати бўлган, нотариус томонидан имзоланган ва гербли муҳр босилган ёзма ҳужжатга айтилади. Нотариал шаклдаги битим уни тузувчилар ёки вакиллари томонидан нотариус ҳузурида имзоланади. Битимларни нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қонун 12 да кўр сатилган ёки тарафлардан бири талаб қилган ҳоллардагина мажбу рийдир. Жумладан, уй-жойларни нг олди-сотдиси, гаровга қўйиш шартномалари ва бошқа баъзи 12 Ўзбекистон Республикасининг “ Нотариат тўғрисида ” ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси , 1997. 2-сон , 42-модда. шартномалар, шунингдек мулкни васият қилиш тўғрисидаги битим (васиятнома) нотариал тартибда тасдиқланишини талаб қилади. Битимларнинг оддий ёзма ва нотариал тасдиқланган шаклда тузилиши баъзи муҳим асослар бўйича белгиланган, чунончи: биринчидан, битимнинг ёзма шакли битим тузилганлиги фактини бир томоннинг баёнотига ёки гувоҳларнинг кўрсатмаларига қараганда асослироқ исботлайдиган далил бўла олади; иккинчидан, ёзма шакл оғзаки шаклдан кўра битимнинг ҳақиқий мазмунини аниқлашга яхшироқ ёрдам беради ва зарур ҳолларда уни тегишли давлат органлари томонидан текширилишини енгиллаштира ди. Шу нуқтаи назардан битимнинг инсофсиз иштирокчилари томонидан баъзи ҳолларда йўл қўйиладиган суиистеъмолчиликларга қарши маълум даражада гаров бўлиб хизмат қилади; учинчидан, битимнинг ёзма шакли тарафлар учун мажбурий бўлиши юридик фактларни ҳужжатлаштириш ва тарафларнинг фаолиятлари устидан назорат олиб бориш имкониятини беради; тўртинчидан, битимларнинг ёзма шаклда расмийлаштирилиши фуқаролик муомаласи иштирокчиларини муайян тартибга, ўз эрк ларини аниқ ифода этишга ва битим билан назарда тутилган шарт ларни пухта бажаришга ўргатади. Қонун баъзи ҳолларда битимларнинг ёзма ёки нотариал шаклда расмийлаштирилишидан ташқари тегишли давлат муассасаларида қайд этилишини (рўйхатдан ўтказилишини) талаб қилади. Масалан, ер участкалари ва бошқа кў ч мас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (ФК , 111-модда). Қонун бўйича талаб қилинадиган шаклга риоя қилмаслик оқиба тида қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган тақдирдагина битимнинг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. Жумладан, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз ўзидан ҳақиқий бўлмайди (ФК , 112-модда, 1- қисм ). Бундай ҳолларда битим тузган тарафлар ҳар бир битимга биноан олинган ҳамма нарсани қайтаришга, бунинг имконияти бўлмаганда, агар ҳақиқий бўлмаган битимнинг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилмаган бўлса, унинг қийматини пул билан тўлашга мажбур бўлади. Агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳол да битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди (ФК , 112-модда, 2- қисм ). Агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бундай ҳолларда битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади (ФК , 112-модда, 3-банд). Биржа битимлари . Битимлар орасида биржа битимлари ўзига хос хусусиятга эга. Биржа юридик шахс бўлиб, олдиндан тайинланган жой ва муайян вақтда, белгиланган қоидалар асосида оммавий ва ошкора биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали биржа товарлари сав доси учун шарт-шароит яратади. Биржалар Ўзбекистон Республика сининг “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонун талаблари асосида фаолият юритади 13 . Биржа фаолияти биржа савдоларини ташкил этиш ҳ амда талаб ва таклифнинг ҳ а қ и қ ий нисбатини ани қ лаш асосида биржа товарларининг нархларини чи қ ариш ор қ али биржа товарларининг бозорини яратишга қ аратилган ҳ аракатлар йи ғ инди сидан иборат. Биржа томонидан рўйхатга олинган биржа товари хусусида биржа савдосининг биржада қайд этилган натижаси бўйича тузилган олди-сотди 13 Ў збекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001, № 9-10, 171-модда . шартномаси биржа битими ҳисобланади. Биржа савдо лари биржада марказлаштирилган тарзда ва ушбу савдоларда биржа нинг барча аъзоларига бир вақтда иштирок этиш имконияти берилган ҳолда ўтказилади. Биржа битимлари унинг ўзида рўйхатга олинади, шу сабабли бундай битимлар нотариал тасдиқланмайди, қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Биржа битимлари биржа номидан ва ҳисобидан амалга оширилиши мумкин эмас. Биржада биржа товарлари олди-сотди битимлари, шу жумладан: - реал битимлар – т о варни ўзгага топшириш ёки етказиб бериш ёхуд товарга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни ўзгага топшириш билан боғлиқ битимлар ҳисобланиб, улар одатда касса битимлари деб ҳам юритилади ; - форвард битимлар – реал товарни етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳолдаги олди-сотди битимлари дир. Форвард сўзи инглизча Forward transaction сўзидан олинган. Бу биржа битимининг ўзига хос хусусиятларидан бири битим тузишдан кўзда тутилган ҳаракат маълум бир вақт ўтгандан сўнг амалга оширилишидир, бундан ташқари сотиб олувчи мавжуд товарни кўриб ёки кўрмасдан (яъни келгусида ишлаб чиқариладиган товарларни назарда тутиб) шартнома тузишидир. - фьючерс битимлари – товарларга доир стандарт контрактлар нинг олди-сотди битимлари дир. Фьючерс битимидаги “стандарт” тушунчаси фақат биржада белгиланган шартларга амал қилувчи битимлар билан савдо қилиш мумкинлиги (котракт ҳажми, етказиб бериш санаси, баҳоси ва бошқалар) билан боғлиқдир. Уларни келгу сида ижро этиш мажбуриятини олган ҳолда тузилади. Бу битимлар бўйича товарлар, хом-ашёлар, қимматли қоғозлар шартномада кўрсатилган баҳода (товар қабул қилинаётганда унинг нархи ўзгарса ҳам шартномадаги баҳо императив характерга эга бўлади ва ўзгармайди), фақат муайян вақтдан сўнг ижро этилиш шарти билан сотилади. Фьючерс битимлари одатда товар хом-ашё биржалари ва фонд биржаларида тузилади. Бу битимнинг ўзига хос томони бозор қонуниятларини билганлар учун қўл келишидир. Зеро ўзгармас нарх келажакда товар нархининг ўйнаши оқибатида қўшимча даромадга эга бўлиш имконини беради. Масалан, маълум бир товарни 10 млн. Сўмга сотиб олган сотиб олувчи товарни қабул қилаётган вақтда унинг нархини кўтарилиши эвазига шаклланган 10,5 млн сўмлик товарни эмас, айнан 10 млн. Сўмлик товарни олади ва 500 минг сўм қўшимча даромадга эга бўлади. Агар товар боҳоси камайса бунинг акси бўлади. - опцион битимлар (лотинча optio – танлаш деган маънони англатади) товарларни ёки товарлар етказиб бериш контрактларини белгиланган нарх бўйича келгусида сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқларига доир олди-сотди битимлари ҳисобланади. Айрим товарларнинг биржада сотиш тартиби Ҳукумат томонидан тасдиқланган Низом ва вақтинчалик қоидалар асосида амалга оширилиши мумкин. Масалан, “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида омухта емни сотиш тартиби тўғрисида”ги 14 “ Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида” 15 Низом ва бошқалар. Бу каби Низомлар п олиэтилен, шакар, мазут ёкилғиси, кўмир, мис маҳсулоти (мис катоди ва мис катанкаси), металл рух ва иккиламчи алюминий, пахта момиғи, шифер, цемент каби қатор маҳсулотларни биржаларда сотиш тартибини белгилаш мақсадида ҳам қабул қилинган. Биржа битимининг мазмуни (товарнинг номи, миқдори, нархи, битим тузилган сана ва вақт ҳамда уни тузган биржа аъзоларининг номи бундан мустасно) ошкор қилиниши мумкин эмас. Биржа битимининг мазмунига доир маълумот судларга, қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда эса суриштирув ва тергов органларига тақдим этилади. Биржаларда тузилган битимларда иштирокчи сифатида биржа аъзолари иштирок этадилар. Биржа томонидан белгиланган тартибда шу биржадаги брокер лик ўрнини сотиб олган шахслар биржа аъзолари яъни брокерлар мижозларнинг 14 Ўзбекистон Республикаси қ онун ҳ ужжатлари т ў плами, 2009, 3-сон, 19-модда. 15 Ўзбекистон Республикаси қ онун ҳ ужжатлари т ў плами, 2008, 47-сон, 466-модда. топшириғига биноан, шунингдек ўз номларидан ва ўз ҳисобларидан (дилерлар) битимлар тузишлари мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек биржа ходимлари биржа аъзоси бўлиши тақиқланган. Биржа аъзолари ўртасидаги биржа битимлари биржа савдоларининг натижаларига кўра тузилади. Биржа битимлари фақат ёзма шаклда тузилади. Битим билан боғлиқ низолар олдин биржалар ҳакамлик (ихтилоф) комиссиясида ҳал этилади. Қарордан рози бўлмаган томон судга мурожаат этишга ҳақли. Битимнинг ҳақиқий саналиш шартлари. Битимлар ҳақиқий саналиши учун қуйидаги шартларга жавоб бериши: биринчидан, битимларнинг мазмуни қонунга ва қонун асосида чиқарилган актларга, умуминсоний қоидаларга мувофиқ бўлиши; иккинчидан, битимларни тузувчи шахслар муомала лаёқатига эга бўлишлари; учинчидан, битимлар кўриниш учунгина тузилмай, балки чиндан ҳам юридик оқибат туғдириш мақсадида тузилган бўлиши; тўртинчидан, нотариал гувоҳлантириши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган битимлар ҳақиқий саналмаслиги хавфи остида қонун билан талаб қилинган шаклда расмийлаштирилиши керак. Шунингдек, хўжалик шартномаларини хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмати (ёки адвокати)нинг имзосисиз тузишга йўл қўйилмайди. Айни вақтда, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартнома лари юридик хизмати (ёки адвокати)нинг ёзма хулосасидан кейингина тузилади 16 . Юқорида кўрсатилган талабларга риоя қилинмай тузилган битимлар тузилган пайтдан эътиборан ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайди. Бундай 16 Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни// Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998. 9-сон, 170-модда. битимлар мутлақ ҳақиқий саналмайдиган битимлар деб аталиб, ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирмайди. Мутлақ ҳақиқий саналмайдиган битимлар жумласига қонун талабларига мувофиқ бўлмаган (ФК, 116-модда), Ўзбекистон Респуб - ликасининг манфаатларига хилоф равишда тузилган (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 175-моддаси), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган (ФК, 117-модда), қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар (ФК, 124-модда) ўз ўзидан ҳақиқий саналмайди. Ҳақиқий саналмайдиган битим юзасидан ижрони, мулк топширилишини ёки пул тўланишини талаб қилиш мумкин эмас. Битим бутунлай ҳақиқий саналмаганидек, баъзи ҳолларда унинг айрим қисми ҳақиқий бўлмаслиги мумкин. Битимнинг муҳим қисми, яъни унинг нарсасини, юридик табиатини ёки мақсадини ва бошқа муҳим шартларини кўрсатувчи бандлари ҳақиқий бўлмаганида битим бутунлай юридик кучга эга бўлмайди. Масалан, фуқаронинг ўзига уй-жой қуриш учун берилган ер участкасини сотиши тўғрисида тузган битими бутунлай ҳақиқий саналмайди. Битимнинг муҳим бўлмаган қисмлари, яъни битимнинг юқорида кўрсатилган аҳамиятга эга бўлмаган бандлари қонунга мувофиқ келмаган тақдирда, унинг қолган, қонунга хилоф бўлмаган қисмлари ҳақиқий саналади. Бу ҳақда ФКнинг 128-моддасида битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги битимга бу ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди, деб кўрсатилган. Ҳақиқий бўлмаган битим, бу тўғрида даъвонинг қилиниш- қилинмаслигидан қатъи назар, тузилган пайтданоқ ўз-ўзидан мутлақо ҳақиқий эмас деб топилади. Агар бутунлай битим суд ёки хўжалик суди муҳокамасида бўлса, фақат унинг ҳақиқий эмаслиги таъкид ланади ва унга биноан қонунда кўрсатилган оқибатларнинг татбиқ этилиши лозимлиги кўрсатилади. Юқорида кўрсатилган ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган битим лардан ташқари низоли битимлар ҳам бўлади. Бундай битимларнинг содир бўлмаслиги учун: биринчидан, битимни тузувчи шахс ўз томонидан тузилаётган битимнинг характерини ва ҳуқуқий оқибат ларини аниқ, равшан билиши; иккинчидан, битим тузувчи шахснинг эрки ўзи томонидан, бошқа бировларнинг таъсиридан ташқари ҳолда ифодаланиши; учинчидан, битим тузувчи шахснинг эрки етарли даражада етук, мукаммал бўлиши керак. Юқорида кўрсатилган талабларга риоя қилмаслик битим тузилиши пайтида ҳақиқий саналса ҳам, кейинчалик бундай битимлар тўғрисида низо қўзғатилиши мумкин. Бундай битимлар тузилганидан сўнг тарафларга нисбатан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар даъво қўзғатилгани ҳолда у ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Низоли битимлар жумласига ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томони дан тузилган (ФК, 121-модда) янглишиш таъсирида тузилган (ФК, 122-модда), алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишуви ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган (ФК, 123-модда), муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан тузилган (ФК, 120-модда), юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига чиқадиган битимлар (ФК, 125- модда) киради. Бундай низоли битимлар тўғрисида даъвони жабрланган шахснинг ўзи, прокурор ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари, жамоа хўжалиги, кооператив ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда айрим фуқаролар қўзғата оладилар. Ҳақиқий эмас деб топилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Битимнинг мазмунидан унинг фақат келажак вақт учун бекор қилиниши мумкинлиги англашилса, ҳақиқий эмас деб топилган битим келажак вақт учун ҳаракатдан тўхтайди (ФК, 127-модда). Ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган битим турлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари. Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёхуд одоб ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим, ФКнинг 116-моддасида кўрсатилганидек, ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бу моддада кўрсатилган “қонун” сўзи кенг маънода қўлланилади. Бу модда фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан чиқарилган ҳужжатларни бузиб тузилган битимларгагина эмас, балки қонунлар асосида чиқарилган барча ҳужжатларни ҳам бузиб тузилган битимларга татбиқ этилади. Қонун талабларига мувофиқ бўлмаган битим ҳақиқий саналма гани ҳолда, бундай битим бўйича тарафларнинг ҳар бири иккинчи тарафга битимга биноан олинган ҳамма нарсани қайтаришга, олинган нарсанинг ўзини қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолда эса, агар ҳақиқий бўлмаган битимнинг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилмаган бўлса, унинг қийматини пул билан тўлашга мажбурдир. Масалан, Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг 90-моддасига мувофиқ, қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан эллик фоизгачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида бўлган йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан якдиллик билан қабул қилинади. Агар жамият активларининг 50 фоизидан юқори суммадаги шартномани кузатув кенгаши ваколат доирасида имзоласа, у ҳақиқий эмас деб топилади. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф мақсадлар да тузилган битим ҳақиқий саналмайди. Ғараз, ёмон ният билан атайин давлат ва жамият манфаатларига хилоф мақсадларда тузилган битим қонунни жиддий равишда бузиш, деб қаралади. Бинобарин, бундай битимларни тузувчилар учун ҳуқуқ нормаларида қаттиқ мулкий масъулият белгиланади ҳамда бу битим мутлақо ҳақиқий саналмайди. Масалан, фуқарога уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкасини бутунлай ёки қисман олди-сотди тўғрисидаги ёки муома ладан чиқарилган ашёлар, чунончи: қорадори, наша ва бошқаларни олди-сотди тўғрисидаги битимлар мутлақо ҳақиқий саналмайдиган битимлар жумласидандир. Битим атайин давлат ва жамият манфаатларига хилоф мақсад ларда тузилганлиги сабабли ҳақиқий саналмагани ҳолда қуйидагича ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтиради: 1) битим тузувчиларнинг ҳар қайсисида ғараз ният бўлса, ҳар икки тараф томонидан бажарилган битим юзасидан олинган ҳамма нарсалар ундирилиб, давлат даромадига ўтказилади; 2) битим фақат бир тараф томонидан бажарилганида эса, иккинчи тарафдан унинг олган ҳамма нарсаси ва унинг эвазига биринчи тарафга тўлаши лозим бўлган нарсалари ундирилиб, давлат даромадига ўтказилади; 3) битимлар тузишда бир тарафдагина ғараз бўлган тақдирда, унинг битим бўйича олган ҳамма нарсаси иккинчи тарафга қайтариб берилиши лозим, иккинчи тараф олган ёки битимнинг ижроси эвазига олиши лозим бўлган нарсалар ундирилиб, давлат даромадига ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175-моддасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларига хилоф равишда битимлар тузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар ҳам ҳақиқий саналмаслиги мумкин. Қалбаки битим – тарафларнинг келишуви бўйича юридик оқибатлар туғдирмаслик нияти билан фақат кўриниш учунгина тузилган битим бўлиб, у ҳақиқий саналмайди (ФК, 124-модда). Кўзбўямачилик учун тузилган битим деб бошқа бир битимни яшириш мақсадида тузилган битимга айтилади. Агар битим бошқа бир битимни яширмоқ учун тузилган бўлса, бу ҳолда тарафлар томо нидан ҳақиқатда назарда тутилган битимга оид қоидалар қўллани лади. Кўзбўямачилик учун тузилган битим барча ҳолларда ҳақиқий саналмайди. Бундай битим билан яширилган битим қонун талаб ларига жавоб бериш-бермаслигига қараб ё ҳақиқий бўлади ёки ҳақиқий эмас деб топилади. Агар кўзбўямачилик учун тузилган битим қонунга хилоф бўлса ҳам, жамият ва давлат манфаатларига қарши қаратилган бўлса, ҳар икки тарафнинг битим юзасидан олган нарсалари бир-бирига қайта рилади. Аммо битим жамият ва давлат манфаатларига хилоф мақсад ларда тузилган бўлса, ҳар икки тарафнинг олган нарсаси давлат даромадига ўтказилади. Муомалага лаёқатсиз шахслар томонидан тузилган битимлар тўғрисида шуни айтиш керакки, битимнинг ҳақиқий саналиши учун уни тузувчи шахслар муомалага лаёқатли бўлишлари керак. Муомалага лаёқатсиз фуқаролар, жумладан, руҳий касаллар ёки ўн тўрт ёшга тўлмаган болалар учун битимларни уларнинг қонуний вакиллари – ота- оналар, фарзандликка олувчилар ёки васийлари тузадилар. Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги, шунингдек руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битимлар ҳақиқий саналмайди, тарафларнинг ҳар қайсиси битим юзасидан олган нарсаларининг ҳаммасини иккинчи тарафга қайтаришга мажбур, олинган нарсани натура бараварида қайтариши мумкин бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлашга мажбур. Бундан ташқари, муомалага лаёқатли тараф агар иккинчи тарафнинг муомалага лаёқатсизлигини билган бўлса, ёки билиши лозим бўлган бўлса унинг битим туфайли қилган харажатларини, мулкининг йўқолиши ёки зарарланишидан келган зиёнларни шу вояга етмаган шахсга тўлашга мажбур. Ёш болалар тузилиш вақтидаёқ ижро этиладиган майда маиший битимлар, жумладан, қалам, дафтар, умуман ўзлари учун зарур бўлган нарсаларни олиш бўйича битим тузишлари мумкин. Низоли битимларнинг турлари ва уларнинг ҳақиқий саналмаслиги оқибатлари . Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган ўсмирлар қисман муомала лаёқатига эга бўлсаларда, битимларни ота-оналари, фарзандликка олганлар ёки ҳомийлари розилиги билан тузадилар. Аммо уларнинг кундалик эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ва ўзлари учун зарарли бўлмаган маиший битимларни мустақил равишда тузишлари мумкин. Ўсмир томонидан тузилган битим (агар бу битим унинг ота-оналари ёки фарзандликка олган ёхуд ҳомийлари розили гидан ташқари тузилган бўлса) ота-оналарининг ёки фарзандликка олганларнинг ёхуд ҳомийларининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Демак, бундай битимлар, умуман, ҳақиқий саналсада, улар тўғрисида низо қўзғатилиши ва битим тузувчиларнинг қонуний вакиллари томонидан қўзғатилган даъволарга биноан суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Бундай ҳолда, мазкур битим бўйича тарафларнинг ҳар қайсиси битим юзасидан олган нарсаларининг ҳаммасини иккинчи тарафга қайтаришга, олинган нарсани натура бараварида қайтариш мумкин бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлашга мажбур. Муомалага лаёқатли тараф, бундан ташқари, агар иккинчи тарафнинг муомалага лаёқатсизлигини билган бўлса, ёки билиши лозим бўлган бўлса, унинг битим туфайли келган харажатларини мулкнинг йўқолиши ёки зарарланишидан келган зиёнларни шу вояга етмаган шахсга тўлашга мажбур. Спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд воситаларини суиистеъмол қилиш оқибатида муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан ҳомийсининг розилигисиз тузилган битимни суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин (ФК, 120-модда). Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушунишга ёки уларни бошқаришга қобилиятли бўлмаган фуқаро томонидан тузилган битим деб муомалага лаёқатли бўлса-да, битим тузиш пайтидан қандайдир таъсирлар остида (масалан, гипноз, психотроп дори) ўз ҳаракатлари нинг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни идора қила олмай диган ҳолатда бўлган шахс томонидан тузилган битимга айтилади. Бундай битим суд томонидан ҳам ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Юқорида кўрсатилган икки ҳолдан биринчисида даъво ни муо малага лаёқати чекланган фуқаро томонидан унинг ҳомийси қўзғатса, иккинчи ҳолда, яъни битим муомалага лаёқатли шахс томонидан тузилган ҳолда унинг ўзи томонидан қўзғатилиши мумкин. Агар бундай битимлар ҳақиқий эмас деб топилса, тарафларнинг ҳар қайсиси битим юзасидан олинган барча нарсаларини иккинчи тарафга қайтаришга, агар олинган нарсани натура бараварида қайтариш мумкин бўлмаса, унинг қийматини тўлашга мажбур бўлади. Бундан ташқари, битим тузиш пайтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушунмаган ёки уларни идора эта олмаган тарафга иккинчи тараф, агар ўзи билан битим тузган фуқаронинг шундай ҳолатда бўлганлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, унинг битим юзасидан қилган харажатларини, мулкнинг йўқолиши ёки зарарланиши сабабли кўрган зиёнларни тўлаши лозим. Жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсири остида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Жиддий янглишиш таъсирида бўлиб битим тузишда, бундай битим тузувчи шахс битим да нарса, хусусан , бу нарсанинг сифати тўғрисида, битим тузувчи контрагентнинг (қарши тарафнинг) шахси ҳақида нотўғри тасаввурда бўлади. Агар жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилса, тарафлардан бири иккинчи тарафга битим юзасидан олган барча нарсаларини қайтаришга, олинган нарсани натура бараварида қайтариш мумкин бўлмаганида эса унинг қийматини тўлашга мажбур. Бундан ташқари, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас , деб топилган тараф, янглишиш иккинчи тарафнинг айби билан юз берганлигини исботлай олса, иккинчи тарафдан ўзига етказилган ҳақиқий зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар бу ҳол исботланмаса, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф иккинчи тарафнинг талаби билан, башарти, ҳатто янглишиши тарафга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юз берган бўлса ҳам, етказилган ҳақиқий зарарни унга тўлаши шарт (ФК , 122-модда). Алдаш, зўрлаш, қўрқитиш таъсири остида ёки бир тараф ваки лининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда ёхуд фуқаро учун оғир ҳолатларнинг юз бериши оқибатида тузилган битим жабрланувчи нинг даъвоси бўйича ҳақиқий саналмаслиги мумкин. Алдаш таъсири остида битим тузилишида битим тузувчи иккинчи томонни атайин ёмон ният билан янглиштиради. Бу ҳолда алданувчи томон битимнинг нарсаси ёки унинг шартлари тўғрисида нотўғри тасаввур қилади. Уй-жойларни эгаликка бериш ҳақидаги қарор ва унга асосан эгалик ҳуқуқи тўғрисида берилган ордер битим лар фуқаролик қонунчилигида белгиланган асосларда суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Қўрқитиш таъсири остида битим тузилишида жабрланган шахс ўзига ёки яқин кишиларига бирор мулкий ёки шахсий зарар етказилишидан қўрқиб, битим тузишга мажбур бўлади. Зўрлик дейилганда бошқа шахснинг эрки шу шахсни битим тузишга мажбур қилиш мақсадида унинг ўзига ёки яқин кишиларига жисмоний азоб етказишдан иборат бўлган ғайриқонуний қилмиш тушунилади. Бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда кели шуви туфайли битим тузилса, вакилнинг ёки у билан битим тузув чининг манфаатлари назарда тутилиб, унда вакил қилинувчининг зарарига қаратилган ҳаракат қилинади. Масалан, муайян нарса сотиб олиш учун вакил қилинган шахс сотувчи билан ёмон ниятда ўзига маълум мукофот берилиши шарти билан нарсани юқори баҳода сотиб олиш тўғрисида келишса, юқоридаги ҳол юз беради. Оғир ҳолатларнинг вужудга келиши туфайли тузилган битимда тарафлардан бири қаттиқ муҳтожлик таъсирида ҳаракат қилади ва ўзи зарари очиқдан-очиқ кўриниб турган битимни тузади. Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек оғир ҳолатлар юз бериши туфайли тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилса, бу ҳолат иккинчи тараф битим юзасидан олган нарсасини жабрланувчига қайтариши, олинган нарсани натура бараварида қайтариши мумкин бўлмаганида эса, унинг қийматини тўлаши лозим. Битим юзасидан жабрланувчининг иккинчи тарафдан асоссиз олинган мулки давлат даромадига ўтказилади. Бундан ташқари, иккинчи тараф битимнинг ҳақиқий эмас деб топилиши туфайли вужудга келган харажатларнинг, йўқолган мол-мулк ва етказилган зарарни жабрланувчига тўлаши шарт (ФК, 123-модда). ФКнинг 125-моддасига асосан, юридик шахс томонидан унинг таъсис ҳужжатларида (таъсис шартномаси, низом, устави) аниқ чегаралаб қўйилган мақсадларга зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Вакиллик тушунчаси. Вакиллик деб, бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади (ФК, 129-модда). Вакилликнинг моҳияти шундаки, бунга асосланиб тузилган би тимлар фақат ваколат берувчи учунгина муайян ҳуқуқ ва мажбурият ларни туғдиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Вакилнинг шахсан ўзи эса битимлар юзасидан ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар олмайди. Кишининг шахси билан боғлиқ бўлган, шунингдек қонунларда назарда тутилган битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. Масалан, никоҳ шартномаси тузиш, алиментларни ундириш ёки тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар. Вакиллик орқали ҳуқуқ лаёқатини амалга ошириш, яъни ҳуқуқлар олиш ва мажбуриятларни бажариш мумкин бўлмаганлиги сабабли вакилларнинг хизматига фуқаролар ҳам, юридик шахслар ҳам муҳтож бўладилар. Чунончи, фуқаро ўзига қарашли уй-жойни вакил орқали бошқариши ёки сотиши, ташкилотлар эса вакиллар орқали бир-бирлари билан ҳар хил шартномалар тузишлари мумкин. Муомалага лаёқатли фуқароларгина вакил бўлишлари, вакиллик қилишлари мумкин. Истисно сифатида айрим ҳолларда ўн олти ёшга тўлиб, паспорт олган фуқаро ҳам вакил бўлиши мумкин. Фуқаро ларнинг фақат бир- бирлари учунгина эмас, баъзи ҳолларда ташкилот лар учун ҳам вакил бўлишларига қонун йўл қўяди. Масалан, савдо ва таъминот бўлимларининг агентлари, маҳсулот тайёрловчи вакил ва бошқа ходимлар ташкилотларнинг вакиллари сифатида иш бажарадилар. Юридик шахс фақат ўз уставида назарда тутилган ҳолларда ёки ўз фаолиятининг характерига мувофиқ бўлгандагина, фуқароларнинг вакил ёки бошқа юридик шахс вакили сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқларини, шунингдек фуқаролар нинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини қўриқлаш мақсадида қонун кимларнинг вакил сифатида ҳаракат қила олмаслигини белгилайди. Жумладан, ташкилотнинг бош бухгалтерига ўзи ишлаб турган ташкилот учун банкдан ва молия органларидан нақд пул, шунингдек бошқа товар, моддий бойликлар олишга йўл қўйилмайди. Савдо корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўзларидан олинган ваколатнома лар юзасидан ҳисобот бермаган мансабдор шахсларни товар ва бошқа ашёларни олиш учун вакил қила оламайди. Судда вояга етмаган шахслар, васийлик ва ҳомийлик остидаги шахслар фуқароларнинг вакиллари сифатида қатнаша олмайдилар. Судьялар, терговчилар, прокурорлар қонуний вакил сифатида (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) шунингдек тегишли суд ёки прокуратуранинг вакили сифатида қатнашиш ҳолларидан ташқари, судда вакил бўла олмайдилар (ФПК, 51-модда). Ваколат берувчи ҳар қандай шахс муомалага лаёқатли ва муомалага лаёқатсиз фуқаролар ҳам, шунингдек юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин. Ваколат ва унинг турлари. Вакил ўзида бўлган ваколатга биноан, ўзини вакил қилувчига нисбатан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Бинобарин, ваколат деб вакилнинг бошқа шахс номидан муайян юридик ҳаракатлар қилишга ва шу билан у учун ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтиришга қаратилган ҳуқуқ тушунилади. Вакилнинг ваколатлари қонунга, суд қарорига, вакил қилинган давлат органларининг ҳужжатига ёки ишончномага асосланган бўлиши мумкин. Вакил ўз ваколатини ваколат берувчининг манфаатларини кўзлабгина амалга оширишга мажбур. Бинобарин, вакил ўзига ваколат берган шахс номидан, шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас – тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно. (ФК, 129-модда, 3-банд). Агар ошкора шахс номидан ҳаракат қилиш учун ҳеч қандай ваколат бўлмаса ёки ваколатли бўлса ҳам унинг доирасидан четга чиқилган бўлса, бу ҳолда тузилган битимлар бўйича кимнинг номи дан ҳаракат қилган бўлса, мазкур шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келмайди. ФКнинг 132-моддасида кўрсатилганидек, бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс кейинчалик маъқулланган тақдирдагина, унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам, бундай битим маъқулланган ҳисобланади. Вакил қилувчи томонидан битимнинг келгусида маъқулланиши у тузилган вақтдан эътиборан ҳақиқий, деб ҳисоблашга ҳуқуқ беради. Битимлар тузишда вакил ўз эрки билан ҳаракат қилади. Бу ҳолда у ўзига берилган ваколатнинг ҳажмига, амалдаги ҳуқуқий норма ларнинг қоидаларига, вакил қилувчининг берган кўрсатмаларига асосланиб иш тутади. Битим тузилишида вакилнинг эрки ҳам ваколат доирасида ифодаланганлиги сабабли вакилнинг жиддий равишда янглиши ши, алданиш и , қўрқитилиш и ёки зўрлик таъсирида тузилган битим суд томонидан ҳақиқий эмас , деб топилиши мумкин. Вакил воситачидан фарқ қилади. Агар вакил битим тузишда бошқа шахс номидан ҳаракат қилса, комиссионер бошқа бир шахс комитент топшириғи бўйича ва унинг ҳисобига ҳаракат қилса ҳам , битимни ўз номидан тузади. Вакил вакил қилувчи томонидан юридик ҳаракатлар қилиш , вакил қилувчи учун муайян фуқаролик ҳуқуқларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ниятида бўлганлигини битим тузувчи шахсларга очиқ-равшан билдириши лозим. Вакилнинг бундай ниятда бўлганлиги , вакил ҳаракат қилиб турган вазиятнинг ўзидан ҳам кўриниб туриши мумкин. Масалан , чакана савдо билан шуғулланувчи корхонада ишловчи сотувчи, кассир ва бошқаларнинг ҳаракатлари, уларнинг муайян бир ташкилот вакиллари эканлигини билдиради. Вакил билан ваколат берувчи ўртасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлардан вакилнинг юридик ҳаракатлари туфайли, жумладан, у томонидан тузилган битим туфайли, ваколат берувчи билан уч и нчи шахслар ўртасида вужудга келадиган ҳуқуқий муноса батни ажратиш керак. В акил билан ваколат берувчи ўртасидаги муносабат (ички муносабат) шартномага , масалан, топшириқ ёки меҳнат шартномасига асосланган ёхуд бошқа турдаги юридик факт ларга, чунончи: туғилганлик, васийлик, фарзандликка олиш факт ларига асосланган ваколат берувчи билан учинчи шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабат (ташқи муносабат) вакилнинг учинчи шахс билан тузган битими асосида вужудга келади. Ваколат қандай асосларда вужудга келишига қараб, вакиллик икки турга: қонун бўйича вакиллик ва шартнома бўйича, яъни ихтиёрий вакилликка бўлинади. Вакиллик ва унинг ваколати норматив акт билан белгиланган ҳолда бундай вакиллик муомалага лаёқатсиз шахслар: ёш болалар, руҳий касаллар , ақли заифларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қўриқла нишини таъминлашга қаратилади. Суд органларида вакиллик қилиш тўғрисидаги қоидалар тегишли қонунлар билан белгиланади. Ота-оналар, фарзандликка олувчилар ва васийлар ФКнинг 131- моддасида белгиланганидек, қонуний вакиллар ҳисобланадилар. Шартномали, яъни ихтиёрий вакилликда вакил ва унинг вако лати вакил қилувчининг эрки билан белгиланади. Бундай вакилликда вакил ва унинг ваколати вакил қилувчи том о нидан кўрсатилади. Шартнома бўйича вакилликда меҳнат шартномасига биноан ташкилот номидан берилган ваколатномага асосан ҳаракат қилувчи хизматчи, масалан, ташкилотларнинг юрист маслаҳатчилари, таъми нот вакиллари ва бошқалар вакил бўлиб ҳисобланадилар. Топшириқ шартномасига биноан берилган ваколатномага асосан ҳаракат қилувчи шахслар ҳам шартнома бўйича вакил бўла олади. Корхона раҳбари корхона номидан бошқа субъектлар билан муносабатларга киришганда , махсус ёзма ваколатномасиз иш юритишга ҳақли. Ишончнома. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 134-моддасида таърифлани шича, ишончнома деб бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун бериладиган ёзма ваколатга айтилади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. Ишончноманинг берилиши вакил учун ваколат белгилашга қаратилган бир томонлама битим сифатида кўрилади. Ишончнома топшириқ шартномаси, меҳнат шартномаси, экспедиция шартномаси ва бошқа шартномалар асосида берилади. Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин (ФК, 134-модда, 2-банд). Ишончнома бир шахс, шунингдек бир неча шахслар номидан бир ёки бир неча шахслар номига ҳам берилиши мумкин. Чунончи, уй-жой қуриш кооперативининг вакили кооператив аъзоларининг барчаси томонидан ёки умумий мажлиснинг ваколатига биноан, бир неча шахс томонидан имзоланган ишончнома олиши мумкин. Ишончнома вакилнинг учинчи шахслар билан ҳуқуқий муноса батларда бўлиши учун тайинланади. Ишончноманинг мазмунидан унинг қандай ваколатларга эга эканлиги, қандай юридик ҳаракатлар қилишга ҳақли бўлиши кўриниб туради. Бинобарин, вакил ишонч номада кўрсатилган ваколат доирасида ҳаракат қилиб, учинчи шахслар билан шартнома тузган бўлса, вакил қилувчи бу шартномани бажаришдан бош торта олмайди. Амалдаги қонунчилик ишончноманинг бир неча турларини назарда тутади. Ишончнома умумий , махсус ва бир марталик турларга бўлинади. Умумий ишончномада ҳар хил битимлар ва бошқа юридик ҳаракатлар қилиш, масалан, юридик ва жисмоний шахсларнинг филиалларини идора этиш ёки фуқарога қарашли мулкни бошқариш учун берилган ваколат кўрсатилади. Махсус ишончнома фақат бир доирада чекланмаган битимларни тузиш ёки юридик ҳаракатларни содир этиш имконини беради. Масалан, транспорт экспедицияси шартномаси бўйича мижоз берган ишончномада экспедиторга фақат шартномавий муносабат доирасида экспорт ёки импорт учун талаб қилинадиган ҳужжатларни олиш, божхона расмиятчиликлари ёки ўзга расмиятчиликларни бажариш, юкнинг миқдорини ва ҳолатини текшириш, уни ортиш ва тушириш, мижоз зиммасига юклатиладиган божлар, йиғимлар ва бошқа харажатларни тўлаш, юкни сақлаш, уни белгиланган манзилда олиш каби юкни етказиб бериш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ битимлар тузиши учун ваколат берилиши мумкин. Бир марталик ишончнома фақат бир битим ёки юридик ҳаракат содир этиш учун берилади ва унинг бажарилиши орқали ишончнома ўз кучини йўқотади. Масалан, бир ойлик маошни олиш бўйича берилган ишончнома унинг олиниши орқали бекор бўлади. Ишончномада унинг қачон берилганлиги кўрсатилиши лозим, акс ҳолда, у ҳақиқий саналмайди. Ишочнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас (ФК, 139-модда). Ташкилотлар томонидан товарлар ва бошқа моддий бойликлар олиш учун бериладиган ишончномаларда уларнинг амалда бўлиш муддати, албатта, кўрсатилиши керак. Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома идора томонидан тасдиқланган бўлиши керак. ФКнинг 136-137-138- моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир. Ишончномаларнинг нотариал идоралардан ташқари бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланиши ФКнинг 136-137-моддалари билан белгиланади. Чунончи, хат-хабарлар, шу жумладан пул ва посилкалар олиш учун бериладиган ваколатнома, иш ҳақи ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни, муаллиф ва ихтирочиларга бериладиган ҳақларни, пенсиялар, ёрдам пуллари ва стипендияларни, шунингдек халқ банкларидан тегишли суммаларни олиш учун бериладиган ишончнома фуқаролар яшаб турган жойдаги ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан, ишлаб турган ёки ўқиб турган ташкилот томонидан, турар жойдаги уйга хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти томонидан, даволаниб турган жойида эса даволаниш муассасасининг маъмурияти томонидан, ҳарбий хизматчи ишончнома берганида тегишли ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан тасдиқланиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқда сақланаётган шахсларга бериладиган ишончнома тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланади. Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади. Давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа мулкий бойликларни олиш ёки топшириши учун бериладиган ишончнома ушбу юридик шахснинг бош бухгалтери томонидан ҳам имзоланиши керак. Банкда операцияларни амалга оширишга ишончнома бериш тартиби ва унинг шакли қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади (ФК, 138-модда). Вакиллик шахсий ишончга боғлиқ бўлганлиги туфайли ваколат олган шахс қандай ҳаракатларни қилишга вакил қилинган бўлса, уларни шахсан ўзи бажариши лозим. Вакил олган ваколати юзасидан бу ҳаракатларни бажаришни фақат ишончномада кўрсатилган ҳоллар да ёки ваколат берувчининг манфаатларини қўриқлаш учун маълум бир шароитлар туфайли бировга топширишга мажбур бўлсагина, бошқа шахсга топширишга ҳақли. Ваколатнинг вакил томонидан бошқа шахсга ўтказилиши мумкинлиги назарда тутилган ишончнома нотариал идора томонидан тасдиқланиши лозим. Ишончнома ФКнинг 141-моддасида кўрсатилганидек, қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: муддат тугаши, ишончнома берувчи томони дан бекор қилиниши, ваколат олган шахснинг вакилликдан бош тортиши, номидан ишончнома берилган юридик шахснинг бекор бўлиши, номига ишончнома берган юридик шахснинг бекор бўлиши, ишончнома берувчи фуқаронинг ўлими, муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган, деб топилиши ёки бедарак йўқолган, деб топилиши, ишончнома олган шахснинг ўлиши, унинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилиши билан бекор қилинади. Ишончнома берувчи хоҳлаган пайтда уни бекор қила олади, ишончнома олувчи ҳам ундан бош торта олади. Номидан ишончнома берилган юридик шахснинг тугаши туфайли ишончнома бекор қилинган ҳолда, бундай вазифа ваколат берувчининг ҳуқуқини олувчи шахсларга ҳам юклатилади. Ваколат берувчининг вафот этиши туфайли ишончнома бекор қилинган ҳолда эса, бу вазифа унинг ворисларига юклатилади. Ишончнома берган шахс унинг бекор қилинганлиги тўғрисида ишончнома берган шахсни, шунингдек ишончнома йўналтирилган учинчи шахсларни ҳам хабардор қилиши керак. Номидан ишончнома берилган юридик шахс бекор бўлган, ишончнома берган фуқаро вафот этган, муомалага лаёқатсиз, деб топилган ҳолатларда ишонч нома бекор бўлгани ҳақида хабардор қилиш ишончнома берган шахс ҳуқуқи қабул қилиб олувчилар зиммасига юкланади. Ишончнома бекор қилинганидан сўнг ваколат олган шахс томонидан қилинган ҳаракатлар тўғрисида ФКнинг 142-144-модда ларида мулкнинг йўқолиши ёки зарарланиши сабабли кўрилган зиён ларни жабрланувчига тўлайди. Ишончоманинг бекор қилинганлиги билгунига ёки билиши лозим бўлгунига қадар ишончнома берган шахс томонидан учинчи шахсларга нисбатан қилинган ҳаракатлар ишончнома берувчи учун ёки унинг ҳуқуқларини олувчилар учун ўз кучини сақлаб қолади. Ишончнома олган шахс томонидан унинг ишончнома бекор қилинган ёки тугатилганини билганидан ёки билиши лозим бўлган вақтдан сўнг қилинган ҳаракатлар ваколатнома берувчи учун ҳуқуқ ва мажбурият туғдирмайди. Ишончнома бекор қилинганидан сўнг ваколат олган шахс ёки унинг ворислари (ҳуқуқ ва мажбурият олувчилар) ишончномани дарҳол қайтаришлари лозим. Ишончноманинг бекор қилиниши билан бу ишончнома юзасидан бошқа шахсларга топширилган ваколат (ўтказилган ваколат) ҳам ўз кучини йўқотади. Муддат тушунчаси. Фуқаролик ҳуқуқида аниқ белгиланган вақтга – муддат деб айтилади. Муддатнинг ўтиши маълум юридик факт ҳисобланади, чунки унинг ўтказиб юборилиши натижасида, қонунда назарда тутилган ҳолларда, муайян ҳуқуқий оқибатлар вужудга келади, бирор-бир ҳуқуқ ва мажбурият олинади, ўзгартирилади ёки йўқотилади. Айнан муддатлар орқали фуқаролик ҳуқуқида “аниқлик”, “вақт”, “мажбуриятларни лозим даражада бажариш”, “субъектлар нинг ўз ҳуқуқиларига эътиборли бўлишлари”, “хатти-ҳаракатларни бажаришда кечикмаслик” ҳолатлари эътиборда бўлади ва ҳар бир содир бўлаётган фуқаролик-ҳуқуқий муносабат учун зарурий шартлардан бири саналади. Шу билан бирга, муддатлар субъект ва объектнинг ўзаро боғлиқлигида муҳим ўринга эга бўлиб, шахснинг объектга нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари амал қилишининг энг “кўп” ва “кам” вақтини белгилаб беради. Фуқаролик ҳуқуқининг кўплаб институтлари мавжуд. Масалан, мулк ҳуқуқи, битимлар, мажбурият, ворислик институтлари. Лекин фуқаролик ҳуқуқида муддатлар институти фуқаролик ҳуқуқининг бошқа институтлари учун ҳам, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлиши учун ҳам, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва муҳофаза қилиш ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик масалалари учун ҳам зарурий омил ҳисобланади. Муддат тушунчаси фуқаролик қонунчилигида назарда тутилмаган. Н.Имомов муддатлар тушунчаси хусусида тўхталар экан, уни аниқ белгиланган, ўтишининг бошланиши ва тамом бўлиши муайян ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтирадиган, фуқаролик ҳуқуқларини вужудга келтирадиган, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва муҳофаза қилишга қаратилган пайтлар ва вақт даврларига айтили шини таъкидлаб ўтади 17 . Масалан, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий- ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддаси мазмунига кўра, товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун товар етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Шуниси муҳимки, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. Бу зарарни тўла ҳажмда қоплаш тамойилидан келиб чиқади. Вақт мажбурият ҳуқуқига оид муносабатларда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ўзаро шартнома тузган шахслар маълум вақт ичида бирор-бир ҳаракат қилишлари: шартнома нарсаси бўлган ашёни топширишлари, муайян 17 Имомов Н.Ф. Фуқаролик ҳуқуқида муддатлар ва даъво муддати. –Тошкент: ТДЮИ, 2005. -7 б. ишни бажаришлари; пул тўлашлари, иккинчи тараф томонидан қилинган ижрони қабул қилишлари лозим бўлади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда муддатларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида татбиқ этилиши – бу муносабатларда қатнашувчиларнинг ҳуқуқларини қўриқлашда, қонунчиликни таъмин лашда, ташкилотлар ўртасидаги муносабатларда эса хўжалик ҳисобини мустаҳкамлашда, корхоналарнинг нормал ишлашида, топ шириқларни ўз вақтида бажаришда, муҳими, шартнома интизомига амал қилишда катта роль ўйнайди. Муддат турлари. Фуқаролик ҳуқуқи назариясида муддатлар турли хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда таснифланади. Унда муддатнинг ким томонидан белгиланиши, ҳуқуқий оқибатнинг туғдириши, аниқлилик даражаси, ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиши ва бошқа омиллар муддатларни таснифлашда асос сифатида олинади. Муддатлар ким томонидан белгиланишига қараб, қуйидаги тур ларга бўлинади: а) қонуний муддатлар; б) шартномавий муддатлар; в)судлар томонидан белгиланадиган муддатлар. Қонуний муддатлар – ҳуқуқ нормаларида белгиланган муд датлардир. Бу муддатлар ҳуқуқий муносабатда қатнашувчиларнинг ўзаро келишувлари билан умумий қоида бўйича ўзгартирилиши мумкин эмас. Бундай муддатларга мисол қилиб фуқароларнинг тўла ёки қисман муомала лаёқатига эга бўлиш муддатлари (ФКнинг 22-27-моддалари), ишончнома муддати (ФКнинг 139-моддаси) умумий даъво муддати (ФКнинг 150-моддаси) ва бошқалар ни кўрсатиш мумкин. Фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланадиган деярли барча муддатлар, агар қонуннинг ўзида тўғридан-тўғри тарафларга бошқача ҳолатлар белгиланган бўлмаса императив (қатъий) характерга эга бўлади. Шартномавий муддатлар – ФКнинг 357-моддасида кўрсатил ган битимлар билан белгиланадиган шартномали муддатларнинг бир тури ҳисобланади. Айрим шартномаларда муддат унинг муҳим шарти сифатида баҳоланади. Бу муддатлар шартнома тузувчи шахсларнинг ўзаро келишувлари бўйича белгиланиши, ўзгартирилиши, қисқарти рилиши ёки узайтирилиши мумкин. Шартномавий муддатлар тарафларнинг эрклари таъсирига боғлиқ бўлади. Шу сабабли ҳам у диспозитив характердаги муддатлар қаторига киради, яъни шартнома муддатларини ўзгартиришда тарафларнинг ўзаро келишуви асос сифатида хизмат қилади. Лекин бу барча шартномавий муддатларга хос, деган хулосани келтириб чиқармайди. Агар қонунда мазкур шартнома юзасидан қатъий муддатлар белгиланган бўлса , тарафлар уни ўзгартира олмайдилар. Масалан, ФКнинг 559-моддасига муво - фиқ , прокат шартномаси бир йил муддатга тузилади. Кўриниб турибдики, тарафлар бу ҳолатда прокат шартномаси муддатини бир йилдан ортиқ қилиб белгилай олмайдилар. Лекин прокат шартнома сини бир йилдан кам муддатга, масалан 6 ойга ёки 7 ойга тузишлари мумкин. Шартномавий муддатлар умумий ва оралиқ муддатларга бўли нади. Умумий муддат шартнома тузилгандан то шартномавий муносабатлар бекор бўлганга қадар амалда бўлади. Оралиқ муддат эса шартнома амал қилиб турган вақтда унда белгиланган муайян товарларни топшириш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш вақтини белгилаб беради. Масалан, товарни бўлиб-бўлиб топшириш шартномада назарда тутилган бўлса, бўлиб- бўлиб топшириш муддати оралиқ муддат сифатида баҳоланади. Улар масалан, иморатлар қуришда, таъмирлашда, уй-жойлар ижарага берилишида тузиладиган шартномаларда кенг қўлланилади. Судлар томонидан белгиланадиган муддатлар - бирор-бир ҳуқуқ ёки мажбуриятларни олиш, ўзгартириш ёхуд бекор қилиш тўғрисида тайинланади. Бу муддатлар қарздорни муайян ҳаракатни қилиш вақтини белгилашга, тарафлар ўртасидаги низони бартараф этишга доир бўлиши мумкин. Масалан, суд ишни кўриб чиқиб, ҳал қилув қарорида қарздор бир ой муддат ичида ўз қарзини тўлаши лозимлигини белгилайди. Судлар томонидан тайинланадиган муддатлар ўз навбатида фуқаролик ҳуқуқига оид (моддий ҳуқуқий) ва процессуал муддат ларга бўлинади. Процессуал муддатлар фақатгина ишни кўриш билан боғлиқ ҳолатларга тааллуқли бўлса, моддий ҳуқуқий муддатлар юқо рида таъкидланганидек, низолашаётган тарафларга муайян мажбу риятлар юклайди. Масалан, фуқаронинг шаъни ва қадр-қиммати, обрўсига путур етказилаганида, суд оммавий ахборот воситаларида бу маълумотлар нотўғрилиги ҳақидаги хабарни бериш муддати (ФКнинг 100-моддаси) ни белгилаши мумкин. Юқорида кўрсатилган барча турдаги муддатларга риоя қилиш , буюртма топшириқларини бажариш юзасидан тузиладиган маҳсулот етказиб бериш, капитал қурилишга оид пудрат, юк ташиш ва бошқа шартномаларнинг ўз вақтида бажарилишини, шартнома тузувчи ташкилот ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларнинг қатъийлигини таъминлашда, қонун билан белгиланган шартнома интизомига риоя қилишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ҳуқуқий оқибатига кўра муддатлар ҳуқуқни вужудга келтирув чи, ҳуқуқни ўзгартирувчи ва ҳуқуқни бекор қилувчи муддатларга бўлинади . Ҳуқуқни вужудга келтирувчи муддатлар нинг ўтиши натижасида фуқаролик ҳуқуқлари вужудга келади. Бунда ҳуқуқнинг бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши аҳамиятга эга эмас. Масалан, олди-сотди шартномасига мувофиқ , товарга нисбатан мулк ҳуқуқи сотувчига товар топширилиши муддати натижасида вужудга келади . (ФК, 389-модда). Ҳуқуқни ўзгартирувчи муддатлар ўтишининг бошланиши ёки ўтиб кетиши фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини ўзгаришига олиб келади. Ҳуқуқни ўзгартирувчи муддатлар ўз табиатига кўра шартномавий муносабатларда кенг қўлланилади ва одатда бундай муддатларнинг ўтиши натижасида шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари у ёки бу даражада ўзгаради. Масалан, пудрат шартно масига мувофиқ буюртмачининг бажарилган ишни қабул қилишдан бош тортиши ишни топшириш кечикиб кетишига сабаб бўлса, тайёрланган (қайта ишланган) ашёнинг тасодифан нобуд бўлиш хавфи ашё топшири ли ши лозим бўлган пайтдан буюртмачига ўтган , деб ҳисобланади (ФК, 646-модда). Бунда ашёнинг тасодифан нобуд бўлиш хавфи аввал пудратчида бўлган бўлса, белгиланган муддат нинг ўтиши натижасида бу хавф буюртмачига ўтади. Ҳуқуқни бекор қилувчи муддатларнинг рўй бериши фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бекор б ў лишига олиб келади. Масалан, умумий мулкдаги улушни сотишда, агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида, бошқа мол-мулкка нисбатан эса ўн кун давомида амалга оширмасалар, улар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини йў қотадилар ва мулкдор ўз мулкини истаган шахсга сотиш ҳуқуқига эга бўлади (ФК, 224-модда). Бундай муддатларнинг ўтиши оқибатида фуқаролик ҳуқуқлари нинг бекор бўлиши қонунчиликда тўғридан-тўғри белгилаб қўйили ши мумкин. Ҳуқуқни бекор қилувчи муддатлар муайян муносабат иштирокчиларининг фақатгина шу муносабатларига доир ҳуқуқлари ёки мажбуриятларини бекор қилади. Муддатлар ўзларининг аниқланиш тавсифига кўра императив ва диспозитив, мутлақ аниқ, қисман аниқ ва ноаниқ, умумий ва махсус ҳамда бошқа муддатларга ажратилади. Императив муддатлар қонунда аниқ белгиланиб, тар а фларнинг келишуви билан ўзгартирилмайди. Б ундай муддатлар императив бўлиб, қонунда белгиланган барча муддатлар учун бу ҳол мажбурий аҳамиятга эга эмас. Фақатгина қонун ҳужжатларида қатъий белгилан ган ва ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига ўзгартириш имконияти берилмаган муддатларгина императив муддат ҳисобланади ҳамда ҳуқуқий муносабат иштирокчилари бу муддатларга оғишмай амал қилишлари лозим. Масалан, уч йиллик умумий даъво муддатини тарафлар икки йилга камайтиришлари ёки тўрт йилга узайт и ришлари мумкин эмас. Диспозитив муддатлар қонунда белгиланган бўлса-да, тараф лар келишувга мувофиқ мавжуд вазият тақозосидан келиб чиқиб , қисқартириш ёки узайтириш ҳуқуқига эга бўладилар. Масалан, маж буриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки шартнома моҳиятидан англашилмаса , қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб , етти кунлик муддат ичида бажариши лозим (ФКнинг 242-моддаси), бироқ тарафлар ўзаро келишув асосида ижро ни дарҳол ёки би р оз муддат ўтгач амалга оширилишини белгилашлари мумкин. Мутлақ аниқ муддатлар аниқ пайтни ёки юридик оқибат билан боғлиқ вақт оралиғини ифодалайди. Уларга календар санаси ёки аниқ вақт даври билан белгиланадиган муддатлар мисол бўлиши мумкин. Масалан, ишнинг натижалари 1 - майгача топширилиши лозимлиги кўрсатилган бўлса, бундай муддатлар мутлақ аниқ муддат ҳисобланади. Қисман аниқ муддатлар аниқ давр ёки вақт оралиғи билан боғлиқ бўлсада, улар ўзларининг белгиланиши ҳолатидан келиб чиқиб мутлақ аниқ муддатларга қараганда камроқ аниқликка эга бўладилар. Қисман аниқ муддатлар жумласига рўй бериши муқаррар бўлган ҳодиса билан белгиланадиган муддатлар ҳам киради. Масалан, дарё музлари эриши юкни етказиб бериш билан боғлиқ муддатлар . Ноаниқ муддатлар қонун ёки шартномада бирор-бир вақт белгиланмаган бўлса-да, лекин шу муносабатда вақт чегараси мав жудлиги билан ифодаланади. Ҳуқуқий муносабатдаги вақт чегараси гарчи тарафларнинг ҳуқуқий муносабатга киришаётган пайтларида белгиланмасада, кейинчалик тарафлардан бири томонидан белгила ниши талаб қилиниши мумкин. Масалан, ашё муддат кўрсатилмасдан текин фойдаланишга топширилганда шартноманинг амал қилиш муддати аниқ белгиланмайди. Умумий муддатлар барча субъектив фуқаролик ҳуқуқларига ва деярли бир хилдаги ҳолатларга таалуқли бўлади. Масалан, ишончноманинг амал қилиш муддати уч йил қилиб белгиланган (ФК, 139-модда). Махсус муддатлар умумий қоидалардан алоҳида белгиланади ва фақатгина қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда амал қилади. Нотариус томонидан тасдиқланиб Ўзбекистон Республикаси дан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахслар томонидан бекор қилингунча ўз кучини сақлаши махсус муддатларга мисол бўла олади. Фуқаролик ҳуқуқида фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш муддатларининг қуйидаги турлари мавжуд: фуқаролик ҳуқуқларини амалда бўлиш вақтини белгилайдиган муддатлар, чекловчи (преклю зив) муддатлар, эътироз (притензия) муддатлари, кафолат муддати, яроқлилик муддати, товарнинг хизмат қилиш муддати, товардан фойдаланиш, товарни сақлаш муддати ва бошқа муддатлар . Ф уқаролик ҳуқуқларини амалда бўлиш вақтини белгилай диган муддатлар шахсга тегишли бўлган ҳуқуқнинг қанча вақтгача мавжуд бўлиш пайтини белгилайди . Бу муддатнинг ўтиши шахснинг ҳуқуқи ни бекор бўлиши билан белгиланади. Фуқаролик ҳуқуқида айрим ҳуқуқлар, гарчи муддатсиз амал қилса-да (масалан мулк ҳуқуқи муддатсиздир), лекин аксарият фуқаролик ҳуқуқлари муайян вақт оралиғида шахсга тегишли бўлади. Масалан, ишончнома асос и да берилган ҳуқуқнинг амал қилиш муддати узоғи билан уч йил дир (ФКнинг 139-моддаси). Айрим адабиётларда с убъектив фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракат ланиш даврининг муайян вақт билан чегаралаб қўйилиши шахснинг ўз ҳуқуқларига ва жамиятнинг бошқа аъзолари ҳақ-ҳуқуқларига беэътибор қарамаслигини таъминлайди 18 . Чекловчи муддатлар ҳам ҳуқуқнинг амалга қилиш вақтини белгиловчи муддатлар каби ҳуқуқ субъектига қатъий белгиланган вақт 18 Имомов Н.Ф. Фуқаролик ҳуқуқида муддатлар ва даъво муддати. –Тошкент: ТДЮИ, 2005. мобайнида ўз ҳуқуқларини амалга ошириш имконини беради ва субъектив ҳ уқуқ ҳаракатини муддатидан олдин тугашини ифодалаши мумкин. Бу муддат ҳуқуқларнинг амалга оширилмаслиги ёки лозим даражада амалга оширилмаслиги натижасида белгиланган пайтдан олдинроқ субъектив ҳуқуқнинг бекор бўлишини билдиради. Масалан, банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ, мижознинг ҳисобрақамида сақланаётган пул маблағлари суммаси банк қоидаларида ёки шартномада кўзда тутилган энг кам миқдордан оз бўлса, агар бундай сумма банк бу ҳақда огоҳлантирган кундан бошлаб , бир ой ичида тикланмаса, банкнинг талабига кўра , банк ҳисобварағи шартномаси муддатидан олдин бекор бўлади (ФКнинг 788- моддаси). Даъво муддатлари бузилган ҳуқуқнинг ҳимоя қилиниши учун қонун билан белгиланган муддатлардир. Масалан, қарз олган фуқаро олган қарзини қайтармаса, унга нисбатан уч йил мобайнида даъво қилиниши мумкин. Агар бу муддат давомида узрсиз даъво қилинмаса, даъво нарсасига бўлган ҳуқуқ йўқотилиши мумкин. Бу муддат хусусида кейинги параграфларда батафсил тўхталиб ўтилади. Эътироз билдириш муддатлари шартномалар бўйича олинган мажбуриятлар қарздор томонидан бутунлай бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда ташкилотларнинг бир-бирларига талабларини билдириш учун белгиланган муддатлардир. Ташкилот лар ўртасидаги кўпчилик ҳуқуқий муносабатларда низоларни ҳал қилиш учун эътироз билдириш тартиби белгиланган. Масалан, темир йўл корхонасига ташиш учун топширилган юк йўқотилса, унга нисбатан олти ойлик муддат давомида эътироз билдирилиши мумкин. Эътироз билдириш муддатининг ўтказиб юборилиши, қонунда назарда тутилган ҳолларда, талабларнинг хўжалик суди томонидан қондирилмаслигига асос бўлади. Эътироз муддатлари тарафлар ўртасида низо бўлмаган, улар ўртасидаги муносабатда юзага келган келишмовчилик очиқ-ойдин кўриниб турганда ва бузилган ҳуқуқни тиклаш масаласида ўзаро келишув орқали амалга оширишилиши мумкин бўлган ҳолларда қўлланилади. Кафолат муддатлари. Бу муддатлар давомида сотиб олинган ёки буюртма қилинган ашёда ёхуд бажарилган ишда камчиликлар топилган тақдирда, олувчи ёки буюртмачи мазкур нуқсонларнинг текинга йўқотилишини ёки ашёнинг алмаштирилишини ёхуд қайта риб оли ни б, бунинг учун тўланган пулнинг қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Кафолат муддатининг ўтказиб юборилиши олувчи ёки буюртмачини юқорида кўрсатилган ҳуқуқ лардан маҳрум қилади. Масалан, 6 ойлик кафолат муддати белгилан ган соатни олган фуқаро мазкур муддат давомида унга бўлган камчиликлар тўғрисида арз қилмаса, кейинчалик уни алмаштириш ёки пулини олиш ҳуқуқини йўқотади. Кафолат муддати истеъмолчиларни товарни, ишни, хизматни кўздан кечириш, ундан фойдаланиш, сақлаш жараёнида аниқланиши мумкин бўлмаган, яширин камчиликлар натижасида вужудга келадиган зарарлар хавфидан муҳофаза қилади. Яроқлилик муддати товарнинг белгиланган вақт оралиғи мобайнида истеъмол учун хавфсиз бўлишлигини ифодалайди. Бу муддат худди кафолат муддати сингари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин эгаллайди, лекин у фақат товарлар учун белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни нинг 1-моддасига асосан, яроқлилик (сақлаш) муддати - муайян давр бўлиб, бу даврда товар фойдаланишга яроқли бўлади ва у тамом бўлгач, товар одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин. В ақт ўтиши билан истеъмол хусусияти ёмонлашиб борадиган товарларга яроқлилик муддати қўлланилади. Кўпинча озиқ-овқат маҳсулотлари вақт ўтган сари ўзининг сифати ва истеъмол хусусиятини пасайтириб боради. ФКнинг 405-моддаси мазмунидан яроқлилик муддати қонун ҳужжатлари билан, қолаверса , давлат стандартлари билан белгиланади. Бу муддат тарафларнинг келишуви ёки ишлаб чиқарувчининг имкониятлари га боғлиқ бўлмай қонун ҳужжатларида ёки тегишли стандартларда мустаҳкамлаб қўйилади. Ана шу стандартларда қайси товарнинг яроқлилик муддати қанча вақтгача давом этиши ёзиб қўйилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулот белгиланган талабларга мос келса (тегишли текширув ва экспертизадан сўнг) стандартдаги мавжуд яроқлилик муддати товарнинг идишига ёзиб қўйилади. Хизмат муддати айрим турдаги товар ларнинг техник ҳолати билан боғлиқдир. Бу муддат , одатда узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган товарга нисбатан татбиқ этилади. Яроқлилик муддати дан фарқли равишда хизмат муддати ишлаб чиқарувчи нинг ўзи ёки тарафлар келишув и билан белгиланади. Бунда товарнинг сифати, чидамлилиги, бардошлилиги ва ундан қанча вақтгача фойдаланиш мумкинлиги эътиборга олинади . Масалан, хар бир маиший техника воситаларидан фойдаланиш муддати мавжуд бўлиб, бу муддат ўтгандан сўнг ишлаб чиқарувчи уни фойдаланиш натижасида келиб чиққан салбий оқибатларга жавоб бермайди. Сақлаш муддати бирор-бир товарни келишувга асосан сақловчи эгалигида туриш вақтига айтилади. Масалан , ФКнинг 895-моддасига мувофиқ, юк топширувчи ашёларни қайтариб олишдан бош тортган тақдирда , ломбард уларни уч ой мобайнида сақлаб туриши шарт. Ана шу уч ой муддат ичида юк топширувчи сақлаш ҳақини тўлаб ашёни қайтариб олиши, яъни фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш муддатлари билан бирга фуқаролик ҳуқуқида у билан узвий боғлиқ бўлган фуқаролик мажбуриятни бажариш муддатлари ҳам мавжуд ва фуқаролик ҳуқуқида муҳим аҳамиятга эга . М ажбуриятни бажариш муддатида мажбурият эгаси – қарздор кредитор фойдасига ҳаракатни амалга оширади ёки ҳаракатдан тийилиб туради . Бу муддатлар қонун ҳужжатлари, маъмурий ҳужжатлар , шартномалар ёки иш муомала одатлари билан белгиланади. Масалан, ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб , етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Фуқаролик ҳуқуқида мажбуриятларни бажариш муддатлари- умумий ва оралиқ муддатларга бўлинади. Бунда умумий муддат мажбуриятлар бажарилишининг бутун даврини қамраб олса, оралиқ муддатлар мажбуриятни бажаришнинг аниқ вақтини белгилайди. Ҳар қандай муддат маълум бир вақт, сана ёки муайян вақт оралиғи билан ҳисобланади . Бу ҳисобланадиган вақт аниқ ёки муайян ҳодисага боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳам муддатларни ҳисоблаш усуллари ҳар хил бўлиши мумкин. ФКнинг 145-147-моддаларида кўрсатилганидек, муддатлар: биринчидан, календарь сана билан; иккинчидан, йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан; учинчидан, барқарор содир бўлиши лозим бўлган ҳодисалар ҳавола қилиниши йўли билан белгиланиши мумкин. Одатда, муддатлар аниқ календарь сана билан белгиланади . Турар жой ҳақи ўтган ой учун янги ойнинг 10-кунидан кечиктир масдан тўланиши фикримиз исботидир . Йиллар ва ойлар билан ҳисобланадиган вақт даврининг ўтишига, умумий даъво (ФК , 150-модда) ва қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатларини (ФК , 151-модда) мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Кунлар билан вақт даврининг ҳисоблаш кўпинча транспорт корхоналари фаолиятига тааллуқлидир. Энергия қуввати корхона ларида асосан соат билан белгилан ади. ФКнинг 145-моддасида айтилганидек, муддат муқаррар юз бери ши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан ҳам белгиланиши мумкин. Муддатлар ўтишининг бошланиши ва тамом бўлиши . Муддат ўтишининг бошланиш вақтини аниқлаш катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, муддат тамом бўлиш вақтини тўғри аниқлаб олиш имконини беради. Бу эса юридик факт, яъни маълум ҳуқуқ ва мажбуриятни вужудга келтирадиган ёки бекор қиладиган ҳолатлар билан боғлиқ. Муддатнинг тамом бўлишини аниқлаш тўғрисида шуни айтиш керакки, йиллаб ҳисобланадиган муддат, шу муддатнинг охирги йили, тегишли ойи ва кунида тамом бўлади. Муддатнинг бошланишига тўғри келган кун эътиборга олинмаганлиги сабабли муддатнинг бошланиши ва тамом бўлиши кунлари тегишлича қўшилади. Ойлаб ҳисобланадиган муддат, шу муддат охирги ойининг тегишли кунида, агар ойлаб ҳисобланадиган муддатнинг тамом бўли ши тегишли куни бўлмаган ойга тўғри келиб қолса, бу ҳолда муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди. Баъзи муддатлар ярим йил ёки ярим ой қилиб ҳам белгиланиши мумкин. Бунда ҳисоблаш тартиби қуйидагича белгиланади: ярим йил қилиб белгиланган муддатга ойлаб ҳисобланадиган муддатларга доир қоидалар қўлланиб, ярим ой қилиб белгиланган муддат эса – кунлаб ҳисобланадиган муддат қаторида кўрилиб, ўн беш кунга баравар бўлади (ФК, 147-модда, 5- банд). Ҳафталар билан ўлчанадиган муддат шу муддатнинг охирги ҳафтасидаги тегишли кунда тугайди (ФК, 147-модда, 7-банд). Агар муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тамом бўлиши бундан кейинги иш куни ҳисобланади. Муддатнинг тамом бўлишини белгилаш тўғрисида яна шуни айтиш керакки, агар ҳужжатларда охирги муддат масалан, “5 ян варгача” деб ёзилган бўлса, 5 январь куни ҳисобга ўтмайди, агар “5 ян варда” деб ёзилган бўлса, бу кун ҳисобга олинади. Муддатнинг охирги кунида ҳаракат қилиш тартиби ФКнинг 148- моддасида кўрсатилган. Бу қонунда айтилишича, агар муддат бирор-бир ҳаракатни амалга ошириш учун тайинланган бўлса, бу ҳаракат муддатнинг охирги кунида соат йигирма тўртга қадар бажарилиши мумкин. Масалан, қарздор шартномада қарзини қайтарадиган кун 5 январь деб белгиланган бўлса, олинган қарз шу 5 январь соат йигирма тўртгача тўланса, қарздор мажбуриятини ўз вақтида бажарган бўлади. Агар мажбуриятни бажаришга қаратилган ҳаракат ташкилотда қилиниши лозим бўлса, муддат шу ташкилотларда белгиланадиган қоидалар бўйича тегишли операциялар (ишлар) тамом бўладиган охирги соатда тугайди. Тегишли ташкилотларга юбориладиган барча ёзма ҳужжат (ариза, билдириш)лар муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар алоқа бўлимига ёки телеграфга топширилган бўлса, муддат ўтмаган ҳисобланади. Бу қоида умумий характерга эга бўлиб, суд, хўжалик суди, прокуратура ва бошқа ташкилот ҳамда муассасаларга нисбатан ҳам қўлланилади. Масалан, фуқаро ўз даъво аризасини муддат тамом бўладиган кун соат йигирма тўртга қадар алоқа бўлимига топширган бўлса, даъво муддати ўтмаган ҳисобланади. Бу қоида яна ташкилотлар ўртасида тузиладиган етказиб бериш, юк ташиш сингари шартномалар юзасидан бўладиган даъво, талаб ва шикоятларга нисбатан ҳам қўлланилади. Даъво муддати тушунчаси ва хусусиятлари. Даъво муддати деб, шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўладиган муддатга айтилади. Х ар қандай фуқаролик даъвосининг икки томони бор: Биринчидан, моддий-ҳуқуқий томони – бунда, аввало, даъвогар нинг жавобгарга нисбатан муайян низоли моддий-ҳуқуқий талаби бўлиши, масалан, бирор-бир ашёнинг топширилиши, пул тўланиши, хизмат кўрсатилиши, зарарнинг қопланиши хусусида талаб қилинади; Иккинчидан, процессуал ҳуқуқий томони – бунда тарафлар ўртасида келиб чиққан низонинг мазмунан ҳал қилиниши ва бузилган ёки низоли ҳуқуқнинг қўриқланиши тўғрисида судга илтимос билан мурожаат қилинади 19 . 19 Шорахметов Ш. Ўзбекистон Республикаси нинг фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Дарслик . –Тошкент: Адолат , 2001, -151 б. ФКнинг 10-моддасида кўрсатилганидек, фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунлар ва шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, хўжалик суди ёки холислар суди томонидан ҳимоя қилинади. Бинобарин, ҳуқуқлари бузилган шахс (фуқаро ёки ташкилот)лар юқорида кўрсатилган суд, хўжалик суди ёки холислар судига даъво аризаси бериб, бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши тўғрисида даъво қўзғатишлари мумкин. Даъво муддати субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя этиши учун шахсга бериладиган сўнгги имконият. Бу вақт оралиғида шахс ўз ҳуқуқларининг амалга оширилишини талаб қилмаса, уларни йўқотади 20 . Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади (ФК, 153-модда). Агар даъво аризаси қонун билан белгиланган муддат давомида берилган бўлса, суд, хўжалик суди ёки холислар суди томони даъво ишини кўриб, ишнинг мазмуни бўйича даъвони қондириш ёки қондирмаслик тўғрисида қарор чиқаради. Агар даъво аризаси қонун билан белгиланган муддатни ўтказиб берилган бўлса, суд, хўжалик суди, ёки холислар суди муддатнинг ўтказилиш сабабини муҳокама қилади, агар даъво муддати узрсиз сабаблар билан ўтказилганлиги аниқланса, ўтказилган муддат тикланиши ва ишнинг мазмуни бўйича қарор чиқарилиши мумкин. Мулкий муносабатларни тартибга солишда даъво муддатлари қонун билан белгиланиши муҳим аҳамиятга эга. Даъво муддатининг белгиланиши фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлашга, қарзнинг ундирилиши, мажбуриятнинг бажарилиши тўғрисидаги талаблар ўз вақтида бажарилишини таъминлашга, ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар қилинишини тезлатишга, шартнома ва молия интизомига риоя этилишини таъминлашга, хўжалик ҳисобини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Даъво 20 Имомов Н. Даъво муддати институти // Ҳаёт ва қонун. 2004. №1 –Б. 23-24. муддатларининг белгиланиши фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлаш учун ҳам катта аҳамиятга эга. Муълумки, даъвони белгиланган муддатда тўғри ҳал қилиш учун фуқаролик иши юзасидан далиллар тўплаш ва уларни чуқур текшириш лозим. Аммо низоли ҳуқуқий муносабат вужудга келган пайтдан бошлаб, узоқ муддат ўтган бўлса, далилларни тўплаш анча қийинлашади. Чунки ишнинг судда кўрилиши вақтида баъзи гувоҳ ларнинг бўлмаслиги (кўчиб кетган, вафот этган бўлиши), баъзилари эса бўлган воқеаларни, фактларни унутган бўлишлари ёки бу фактларни бузиб тасвирлашлари, иш тўғри ҳал қилиниши учун зарур ҳаражатлар йўқотилган бўлиши мумкин ва ҳоказо. Агар даъво муддати қонун билан белгиланмаган бўлса, битим тузган ёки биров нинг бирор-бир ҳуқуқини бузган шахс доимо узоқ вақт давомида, ўзига нисбатан бошқа шахс томонидан даъво қилиниши хавфи остида бўлар эди. Даъво муддатининг турлари. Ҳуқуқи бузилган шахсларнинг даъволари юзасидан уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш қонун билан белгиланган даъво муддатлари ҳуқуқий муносабатнинг иштирокчиларига ва мазмунига қараб, умумий ва махсус (қисқартирилган ёки узайтирилган) муддатларга бўлинади. Умумий даъво муддати – ҳуқуқий муносабатларда қатнашувчи шахсларнинг барчаси учун уч йил қилиб белгиланган (ФК, 150-модда). Ягона умумий даъво муддатини жорий қилиш учун асос сифатида мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг тенглиги (ФК нинг 1-моддаси, 1-қис ми) ва уларнинг ҳар бири ўз ҳуқуқларини ўз хоҳишлари билан амалга ошириши, ҳимоя қилиши тамойилларининг белгиланиши ҳисобга олинади 21 . У мумий даъво муддати деганда, қонун ҳужжатларида олдиндан белгилаб қўйилган ва алоҳида тартибни назарда тутувчи муддатлар қўлланилмайдиган тегишли фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга нисбатан 21 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг биринчи қисмига умумий тавсиф ва шарҳлар. -Тошкент: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 1997. -304 б. татбиқ этиладиган вақт даври туш у нилади. Одатда , умумий даъво муддати қўлланиладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари фуқаролик ҳуқуқи субъектлари ўртасидаги турли ҳолатларда намоён бўлади. Умумий даъво муддатлари юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида ҳам, фуқаро билан давлат ўртасида ҳам юридик шахс билан давлат ўртасида ҳам ёки бу субъектларнинг ўзаро муносабатларида татбиқ этилади 22 . Уч йиллик умумий даъво муддати бузилган ҳуқуқларни тиклашда шахсга шошилмасдан, етарли асос ва далилларни тўплаш имконини беради. Зеро, муддатнинг кам белгиланиши айрим субъектив ёки объектив омиллар (касаллик, чет элга хизмат сафарига чиқиш, ҳуқуқни тиклаш учун етарли далилларни тўплай олмаслик) туфайли, ҳуқуқни тикланмасдан қолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. У мумий даъво муддатининг уч йилдан кўп қилиб бел гила ниши эса айрим ҳуқуқни тиклашдаги асос ва далилларнинг эскириши, йўқолиши, гувоҳларнинг эсидан чиқиб кетиши, воқеа тўғрисидаги тасаввурларнинг ҳақиқатдан узоқлашишига олиб кел иши туфайли ҳуқуқни реал тиклаш имкониятини пасайтириб юбориш эҳтимоли бор. Шу билан бирга у ч йиллик умумий даъво муддати ҳуқуқий муносабат ишитрокчиларининг ўз ҳуқуқларига бефарқ бўлмаслик ларини ҳам таъминлайди. Умумий даъво муддатлари императив характерга эга. Бу муддат ни тарафлар ўзаро келишиб ўзгартиришлари мумкин эмас. Агар тарафлар ўртасида умумий даъво муддатини қисқартириш ёки узайтириш тўғрисида ёхуд умуман бу даъво муддатини қўлламаслик тўғрисидаги келишувлар бўлса, бу келишув ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайди. Даъво муддатининг иккинчи тури махсус даъво муддатларидир. Бу муддат умумий даъво муддатидан фарқли равишда уч йил эмас, балки бу муддатдан кўп ёки кам белгиланиши мумкин. Махсус даъво муддатлари қонун ҳужжатларида тўғридан - тўғри кўрсатилган талабларга нисбатан қўлланилади. 22 Имомов Н.Ф. Фуқаролик ҳуқуқида муддатлар ва даъво муддати. –Тошкент: ТДЮИ, 2005. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Почта алоқаси тўғри сида”ги қонунининг 18-моддаси мазмунига асосан, почта алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда фойдаланувчи оператор ёки провайдерга даъво тақдим этиши, шу жумладан, етказилган зарар қопланишини талаб қилишга ҳақли бўлиб, почта жўнатмасини етказмаганлик (топширмаганлик), ўз вақтида етказмаганлик ёки йўқотганлик (шикастлаганлик) ёхуд ўтказилган пул маблағларини тўламаганлик тўғрисидаги даъволар почта жўнатмаси ёки пул маблағларининг почта ўтказмаси топширилган кундан эътиборан ўн икки ой давомида тақдим этилади 23 . Махсус даъво муддати икки турга: қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатларига бўлинади. Умумий қоидага мувофиқ, қисқартирилган махсус даъво муддат лари шахснинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан талабни тезроқ амалга ошириши лозимлигини англатиши билан бирга, муайян низоли ишни тўғри ҳал этиш юзасидан даъво ни тезроқ билдиришга ҳам хизмат қилади. Масалан, олти ой давом этадиган қисқартирилган даъволарга: 1) неустойка (жарима, пеня) ундириш тўғрисидаги даъволар; 2) сотилган ашёнинг камчиликлари тўғрисидаги даъволар; 3) сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулотларни етказишдан келиб чиқадиган даъволарга мисол бўла олади. ФКда умумий даъво муддатига қараганда узайтирилган даъво муддатлари тўғридан - тўғри кўрсатилмаган. Баъзи давлатлар фуқаро лик қонунчилигида масалан, Россия Федерацияси Гражданлик кодексининг 181- моддаси битим ҳақиқий эмас деб топилганда , унинг оқибатлари юзасидан ўн йил муддатгача даъво қилиш мумкинлигини назарда тутади. Даъво муддатлари императив, яъни қатъий белгиланганлиги сабабли, бу муддатлар ва уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас (ФК, 152-модда). 23 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ининг Ахборотномаси , 2000. 7-8-сон, 210-модда Даъво муддатининг ўта бошлаши. Даъво муддатини тўғри ҳисоблаш учун унинг қай вақтда тугашини белгилаш зарур. Даъво муддатининг тугаши даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошланади (ФК, 154-модда). Бундай ҳуқуқ, яъни даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Даъволарнинг турларига қараб, даъво муддати ўтишининг бошланиш пайти бир хил бўлмайди, жумладан, бажариш муддати кўрсатилган мажбуриятлар бўйича даъво муддатининг ўтиши учун шу кўрсатилган бажариш муддатининг охирги кунидан кейинги кундан бошланади. Масалан, фуқаро бошқа бировга 1995 йил 20 декабрда тўлаш шарти билан қарз берган бўлса, даъво муддатининг ўтиши шу йил 21 октябр соат 00-у 01 дақиқадан бошланади. Бажариш муддати кўрсатилмаган мажбуриятлар бўйича даъво муддатининг ўтиши мажбуриятларнинг вужудга келган пайтидан бошланади. Бировга зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбурият лар бўйича даъво муддатининг ўтиши жабрланган шахснинг ўзига зарар етказилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан бошланади. Даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши. Қоида бўйича даъво муддатининг ўтиши узлуксиз давом этади. Аммо баъзи ҳолларда даъво муддати давом этиб турганда, даъво қилиш учун объектив – ҳалақит берадиган бирорта ҳолат содир бўлиши мумкин. Бу ҳолатда шахс ў з ҳуқуқларини амалга ошира олмайди ёки бузилган ҳуқуқлари ни ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмайди. Бундай ҳолатлар мавжуд бўлганда бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш юзасидан белгиланадиган даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади. Даъво муддати ўтишининг тўхтатилишига асосий сабаб ҳуқуқи бузилган шахснинг ўз ҳуқуқ ларини ҳимоя қилишга доир ҳаракатларни амалга ошириш имко ниятига реал эга бўлишини таъминлашдир. Ҳуқуқни ҳимоя қилишга монелик қиладиган ҳолатларнинг бартараф этилиши билан даъво муддатининг ўтиши давом этишини ҳисобга олган ҳолда, даъво муддати ўтишининг тўхтатиб турилиши деганда ҳуқуқни ҳимоя қилишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бартараф бўлмагунга қадар қонун назарда тутилган даъво муддатининг ўтиши ҳисобга олинмас лиги тушинилади. Бундай даъво муддатининг ўтишини тўхтатадиган ҳолатлар қонунда (ФКнинг 156-моддаси) белгиланган бўлиб, қуйидагилардан иборат: 1) даъво қилиш учун муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган фавқулодда ҳодиса (енгиб бўлмас куч) тўсқинлик қилса, масалан, тошқин, зилзила сингари ҳодисалар юз берса; Фавқулодда ҳодисалар даъво қилишга фактик тўсқинлик қилади ва хоҳиш-иродадан ташқарида содир бўлади. Ф авқулодда ҳодиса – енгиб бўлмас куч деганда, тегишли ҳудуддаги нормал ижтимоий муносабатларни издан чиқарадиган, транспорт, алоқа воситалари ва давлат органларининг нормал фаолиятини ишдан чиқарадиган ва шу сабабли ҳуқуқи бузилган шахснинг ўз ҳуқуқлари ҳимоясини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган воқъеликлардир. Масалан, муайян ҳудудда сув тошқини бўлиши натижасида нормал ижтимоий турмуш нинг ишдан чиқиши, транспорт воситаларининг ҳаркатланиши, дав лат органлари фаолиятининг тўхталиши, мазкур ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларни амалга ошириш имкониятини чегараланишига қолаверса, ўзининг бузилган ҳуқуқларини суд йўли билан ҳимоя қилишга имкон бўлмайди 24 . Ҳақиқатдан ҳам фавқулодда ҳодиса табиат ҳодисалари, ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги турли хилдаги воқеа-ҳодисалар ( турли хилдаги оммавий тартибсизликлар, фуқаролар уруши, иш ташлашлар ) билан боғлиқдир . Фақатгина ижтимоий- сиёсий ҳаётдаги бу вазият давлат томонидан фавқулодда ҳолат- деб эълон қилиниши лозим. Акс ҳолат бундай вазиятлар гарчи ҳуқуқи бузилган шахс ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судга мурожаат этишига тўсқинлик қилса ҳам даъво муддати ўтишининг тўхталишига олиб келмаслиги мумкин 2) мажбуриятларни бажаришни кечиктириш (мораторий) тўғрисида ҳукумат қарори бўлса; 24 Имомов Н.Ф. Фуқаролик ҳуқуқида муддатлар ва даъво муддати. –Тошкент: ТДЮИ, 2005. М ораторий ҳуқуқни тиклашга юридик тўсқинлик қилувчи ҳолатдир ҳисобланиб, ҳ уқуқи бузилган шахснинг ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишни объектив ҳуқуқий ҳужжат орқали муайян муддатга чекла ш сифатида баҳоланади. Масалан, мароторий орқали муайян мажбу риятни бажариш, шартнома бўйича товар топшириш, иш бажариш ёки ўзга ҳаракатни амалга оширишни тўхтатиб тур илиши мумкин , ёхуд бутунлай шу ҳаракатларни ва мажбуриятни бекор қилади. 3) агар даъвогар ёки жавобгар ҳарбий ҳолатга ўтказилган Қу ролли кучлар, чегара қўшинлари ва ички қўшинлар таркибида бўлса; 4) агар муомалага лаёқатсиз шахснинг қонуний вакиллари бўлмаса; 5) тегишли муносабатларни тартибга солувчи қонун ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатилган бўлса. Даъво муддати ўтишининг узилиши. Даъво муддати ўтишининг узилиши даъво муддати ўтишининг тўхтатилишидан фарқ қилади. Агар даъво муддатининг ўтиши тўхтаганда, муддат янгидан ҳисобланмаса, даъво муддатининг ўтиши узилган ҳолда, даъво муддати узилгунга қадар вақт янги муддатга қўшилмайди ва даъво муддатининг ўтиши узилганидан сўнг янгидан ҳисобланади. Даъво муддатининг ўтиши икки ҳолда: биринчидан, белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, иккинчидан, мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади (ФК, 157- модда). Даъво муддатининг тикланиши. Агар суд, хўжалик суди ёки холислар суди даъво муддатининг ўтказиб юборилиши сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши лозим бўлади. Бу ҳолда ўтказилган даъво муддати тикланади ва тарафлар ўртасидаги низо мазмунан кўриб ҳал қилинади. Даъво муддатининг ўтказилиши сабабларини қандай ҳолларда узрли деб топиш тўғрисида қонун муайян ҳолатларни назарда тутмаган, бинобарин, даъво муддатини ўтказиб юбориш сабабларини текшириш ва узрли ёки узрсиз деб топиш ҳуқуқи судга, хўжалик суди ёки холислар судига берилади. Суд, хўжалик суди ёки холислар суди ҳар сафар конкрет ишнинг ҳолатларини эътиборга олиб, ўтказилган даъво муддатини узрли ёки узрсиз деб топиши мумкин. Баъзи ҳолларда фуқаролар ва ташкилотлар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан қонунда белгиланган муддат давомида даъ воларни қўзғата олмасликлари мумкин. Масалан, фуқаро касаллиги, кекса ёхуд вояга етмаганлиги, узоқ муддат давомида хизмат сафарида бўлганлиги сабабли ёки жавобгарнинг қаерда бўлиши номаълум бўлган ва бошқа баъзи ҳолларда ўтказилган даъво муддатлари суд томонидан узрли деб топилиши мумкин. Ташкилотлар томонидан ўтказилган даъво муддатлари ҳам баъзи ҳолларда суд ёки хўжалик суди томонидан узрли деб топилиши мумкин. Чунончи, ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг айбли ҳаракатлари, назорат органлари нинг нотўғри берган буйруқлари, суд ёки хўжалик судининг хато ҳаракатлари туфайли даъво муддати ўтказиб юборилган ва бошқа баъзи ҳолларда даъво муддатининг ўтказилиши узрли сабаб деб топилиши ва иш мазмунан ҳал қилиниши мумкин. Даъво муддатининг тўхтатилиши, узилиши ва тикланиши тўғри сидаги қоидалар, агар қонун билан бошқача ҳол белгиланмаган бўлса, махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади (ФК, 151-модда, 2-банд). Даъво муддати ўтишининг оқибатлари. Даъво қўзғатилгунга қадар даъво муддатининг ўтиши даъвони рад қилиш учун асос бўлади. Бинобарин, даъвогар (ҳақдор) ўз ҳуқуқини мажбурий равишда амалга ошириш имкониятини йўқотади. Юқорида кўрсатилган даъво муддати ўтишининг асосий оқи батини белгилайдиган қоидадан ташқари қонунда шу юридик факт билан боғлиқ бўлган бошқа қоидалар ҳам белгиланади. Жумладан, асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар, чунончи: неустойка, гаров, кафолат ва бошқалар бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади (ФК, 162- модда). Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар. Бузилган фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кўпчилик ҳолларда даъво муддати белгиланса, даъво муддати қуйидагиларга нисбатан татбиқ қилинмайди: -шахсий-номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; Маълумки шахсий-номулкий ҳуқуқлар (шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий дахлсизлиги, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, хусусий ва оилавий сири, номга бўлган ҳуқуқи, тасвирга бўлган ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқалар) шахс туғилганидан то вафотига ундан ажралмас ҳуқуқ саналади ва улар ҳар доим шахснинг ҳаёти ва соғлиғи учун муҳим аҳамият касб этади.. Фуқарога тегишли бўлган бошқа номоддий неъматлар тортиб олинмайди ва ўзга усул билан бошқа шахсга берилмайди. Агар фуқаро вафот этган бўлса ҳам унинг шахсий ҳуқуқларини ҳеч ким бузишга ҳақли эмас. Шу сабабли унга тегишли бўлган шахсий-номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда манфаатдор шахслар, шу жумладан ҳуқуқ эгасининг ворислари томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя этилиши мумкин. Фуқаро ўз шахсий-номулкий ҳуқуқларини бузилишига йўл қўювчи маълумотлар юзасидан суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли. Фуқаролик қонунчилиги фуқаронинг шаъни, ишчанлик обрўси ва қадр- қимматининг шахс ҳаётидаги ўрнини назарда тутиб, уларни ҳимоя этишга нисбатан даъво муддатларни жорий этилмаслигини назарда тутади. Шахсий-номулкий ҳуқуқнинг даъво муддати жорий этилмайди ган талаблар жумласига киритилишининг яна бир асосий сабаби шундаки, бу ҳуқуқлар доимий равишда унинг «шахсияти» билан боғлиқдир. Бундай боғлиқлик мазкур ҳуқуқларни ҳамиша ҳуқуқий муҳофаза этилишини талаб этади ва улар қачон бузилганидан қатъи назар суд даъво аризасини кўриб чиқиши лозим. - омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига; Банк ва банк фаолияти ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишида етакчи ўринни эгалловчи мезонлардан биридир. Шу билан бирга банк қўйилган омоантларнинг қайтарилиши давлат томонидан кафолатланган. Мазкур талабларга нисбатан даъво муддати жорий этилмаслигининг асосий сабаби, банк муассасасининг бутун фаолияти давомида кредитор (омонатчи)нинг маблағларидан фойдаланиши ҳисобланади. Омонатларнинг қайтарилиш кафолати даъво муддати жорий қилинмаслиги билан ҳам изоҳланади. Давлат омонатлар қайтарилишини кафолатлар экан, уларга нисбатан омонат чининг қонуний талабларини бирор муддат билан чекламасликка ҳаракат қилади. -фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларига. Фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғи бебаҳо неъмат бўлиб, бирор моддий қиймат билан ўлчаб бўлмайди. Фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғи га зарар етказилганда, у бирданига намоён бўлмаслиги, йиллар ўтиб ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. бундай ҳолларда умумий даъво муддати билан ҳуқуқни тиклашни ўлчаб қўйиш мантиқсизлиқ бўлади. Фуқаро ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар майиб қилинганда ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганда жабрланувчи оладиган ёки муайян равишда олиши мумкин бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромадлари), шунингдек саломатлигига шикаст етказилиши туфай ли қилган қўшимча харажатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга фуқарога етказилган маънавий зарарни қоплашга нисба тан талабларга ҳам даъво муддати жорий этилмайди. Зеро, инсоннинг руҳий изитроблари, сиқилишларига нисбатан жавобгарликка тортиш вақтини қонун муайян муддат билан чегаралаб қўймайди. Фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарлар унидиришга нисбатан даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади. Масалан, фуқаронинг ҳаётига 2003 йил зарар етказилган бўлса-ю, даъво 2009 йил қўзғатилган бўлса, суд фақатгина 2006 йилдан 2009 йилгача бўлган муддат учун зарарни қоплаш тўғрисида қарор чиқаради. -жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга; Бу каби зарарлар шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкига етказилиши мумкин бўлиб, унинг давлат томонидан муҳофаза этилиши ва фуқарога тегишли ҳуқуқларнинг жиноят йўли билан бузилиши жамиятдаги адолат ва инсофлилик тамойилларига мос келмаслигидан келиб чиқади. -мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузилишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни бартараф этиш ҳақидаги талабларга; Мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни, бартараф этиш ҳақидаги талаб ларига нисбатан ҳам даъво муддати татбиқ этилмайди. Чунки, мулк ҳуқуқи муддатсиз шахсга тегишли экан, унинг мулкий ҳуқуқлари ҳам доимо шахснинг ўзига тегишли бўлиб, уни амалга оширишга нисбатан ҳар қандай чеклаш бартараф этилиши лозим (қонун ҳуж жатларида назарда тутилган чеклашлар ва тўсиқлар бундан мустас но). ФКнинг 231-моддасига мувофиқ, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво). -мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий- бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга; Мамлакатнинг турли тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда қимматбаҳо объектлар миллий бойлиги саналади. Улар ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлади. Шу сабабли бу каби бойликларни республикадан олиб чиқиш ва олиб кириш қоидалари махсус қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси нинг 1998 йил 29 августда қабул қилинган “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни 25 , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқи лиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори 26 ва шу қарор билан тасдиқланган “Мад аний бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида”ги ва “Ўзбекис тон Республикасида маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ва бошқалар. Қуйидагилар маданий бойликлар сифатида эътироф этилади: -халқлар ҳаётидаги тарихий воқеалар, жамият ва давлат ривож ланиши, фан ва техника тарихи билан боғлиқ бўлган, шунингдек, атоқли шахслар (давлат, сиёсий, жамоат арбоблари, мутафаккирлар, фан, адабиёт, санъат арбоблари) ҳаёти ва фаолиятига тааллуқли ашёлар, тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган қуролларнинг ҳар хил турлари; -таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган бадиий бойликлар; -археологик қазилмалар ёки археологик кашфиётлар ва топилма лар натижасида олинган ашёлар ва уларнинг парчалари, тупроқ намуналари, археологик, геологик ва бошқа намуналар; -ҳар қандай асосда ва ҳар қандай материаллардан бутунлай қўлда ишланган расмлар ва суратлар, ҳар қандай материаллардан ишланган ва 25 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1998. 9-сон, 178-модда 26 Ўзбекистон Республикаси Ҳ укумати қ арорлари тўплами 1999. № 3, 15-модда. ҳайкалтарошлик асарлари, шу жумладан, бўртма расм лар, ҳар қандай материаллардан ишланган асл бадиий композициялар ва монтажлар; -сиғиниш мақсадидаги бадиий безатилган ашёлар, этнографик объектлар; -ўйма нақшлар, эстамплар, литографиялар, ксилографиялар, графиканинг бошқа турлари ва уларнинг оригинал босма шакллари, амалий- декоратив санъат асарлари (шиша, лой, ёғоч, металл, суяк, мато ва бошқа материаллардан ишланган бадиий буюмлар), анъана вий халқ бадиий ҳунармандчилиги буюмлари; -архитектура, тарих, бадиий ёдгорликлар ва монументал санъат ёдгорликларининг таркибий қисмлари ва парчалари; -алоҳида ёки коллекциядаги қадимий китоблар, шунингдек, тарихий, илмий-бадиий, адабий аҳамиятга эга бўлган матбаа асарлари, ноёб қўлёзмалар ва ҳужжатли ёдгорликлар, архивлар, фото-, фоно-, кино- ва видеоматериаллар, мусиқа асбоблари; -филателия, нумизматика, фалеристика, бонистика, сфрагистика ашёлари ва бошқа коллекциялар, тангалар, орденлар, медаллар, муҳр лар, почта откриткалари (конвертлар) ва коллекциялашнинг бошқа ашёлари, ноёб коллекциялар ва флора ҳамда фауна намуналари, илм-фаннинг минералогия, палеонтология, анатомия каби тармоқлари учун аҳамиятли бўлган ашёлар; -маиший ва маданий аҳамиятга эга бўлган маиший ва илмий приборлар, асбоблар (cоат, барометр, тарози, дурбин, фото-, киноап - паратлари, тикув машиналари ва шу кабилар); -бошқа кўчар буюмлар, шу жумладан, тарихий, илмий-бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган, шунингдек, давлат томо нидан тарихий ва маданий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган нусхалар. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Мада ният ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тартибда маданий бойликлар сирасига кирувчи ашёларнинг тоифасини аниқлайди ҳамда маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади. Чунончи давлат қонунга хилоф равишда олиб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасига қайтарилиши лозим бўлган маданий бойликларни талаб қилиб олиш чораларини кўради. эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган маданий бойликлар, Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас. Қайтарилган маданий бойликларнинг мулкдорлари уларни қайтариб олиб киришда божхона тўловлари ва махсус йиғимни тўлашдан озод қилинади. - қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга (ФК , 163-модда). ФКнинг 163-моддасида даъво муддати қилинмайдиган талаблар доираси аниқ чегаралаб қўйилмаган бўлиб, у кенгайиши мумкин. Шу сабабли бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар билан ҳам бундай талаблар доираси кенгайиши мумкин. Бундан ташқари айрим илмий адабиётларда цивилистлар даъво муддати жорий қилинмай диган талаблар доираси билан боғлиқ айрим ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдиришмоқда. Масалан, юқоридаги ҳолатлардан ташқари даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар қаторига меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маънавий зарарни унди риш ҳақидаги талабларни киритишни таклиф этилмоқда 27 . Жамият ривожлангани сари бу каби фикрлар ҳам кенгайиб боради ва улар кейинчалик қонунчиликка киритилиш орқали 27 Мамасиддиқов М.М. Меҳнатга оид низоли ишларни судда кўришнинг процессуал хусусиятлари. Ўқув қўлланма –Тошкент: ТДЮИ, 2004. -42 б. даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар доирасининг кенгайишига олиб келади. Тавсия этиладиган адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2014. 2.Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Т.: Адолат, 2014. 3. Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. Т.: 2008. 4. Ўзбекистон Республикаси фуқарлик кодекси шарҳ: Профессионал шарҳлар. Т 2. / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Тошкент: Baktria press, 2013, - 768 б.