logo

Ернинг пайдо бўлиши ва тузилиши. Геосфера, ер қобиғи, мантия, ядро. Ернинг жаҳон бўшлиғида пайдо бўлиши ҳақидаги (Кант-Лаплас, О.Ю.Шмидт, В.Г.Фесенков) гипотезалари

Yuklangan vaqt:

16.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

607 KB
Ернинг пайдо бўлиши ва тузилиши. Геосфера, ер қобиғи, мантия, ядро. Ернинг жаҳон бўшлиғида пайдо бўлиши ҳақидаги (Кант-Лаплас, О.Ю.Шмидт, В.Г.Фесенков) гипотезалари Режа: 1. Қуёш тизимидаги Ер ва бошқа сайёралар ҳақида. 2. Ернинг шакли ва ўлчамлари ҳақида. 3. Ернинг ички қатламлари ҳақида. 4. Геосфера, литосфера, мантия ва ер ядроси ҳақида. 5. Ернинг физик хоссалари ва иссиқлик режими ҳақида. 6. Ернинг ташқи қисмидаги атмосфера ва унинг қисмлари ҳақида. 7. Ернинг пайдо бўлиши ҳақидаги гипотезалар. Ер сайёраси бошқа сайёралар (Меркурий, Венера, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун, Плутон) қатори Қуёш тизимига киради ва Қуёш атрофида бир текис ғарбдан шарққа қараб айланма харакат қилади. Қуёш ўз тизимидаги сайёралари билан галактика деб ата-лувчи юлдузлар тизимига киради ва бу тизимдаги юлдузларнинг сони 100 миллиардга етади. Қуёш эса ўз навбатида бошқа юлдузлар каби галактика маркази атрофида айланиб юради. Қуёшнинг айланиш даври 224 * 10 6 йил, яҳни 224 миллион йилга тенг. Қуёш ва юлдузлар нурларининг спектрал тахлили ва улардан тушган метеоритларнинг кимёвий тахлиллари шуни исботлайдики, бутун қуёш ва бошқа тизимдаги сайёра-лар дунёнинг чексиз давр ва бўшлиғида бир хилдаги ўхшаш кимёвий элементлардан ва материядан ташкил топган бўлиб, материя абадий, у йўқолмайди, аммо доимо ўзгариб бир турдан иккинчи турга ва шаклга ўтиб боради. Энг қадимий файласуф Гераклит кўрсатган эдики «дунё ҳаммадан ҳам яхлит, ҳеч ким томонидан, на худо ва на одамлар томонидан яратилмаган, у бўлган, бор ва қонуний алангаланувчи ва сўнувчи оловдек абадий яшайди». Ернинг шакли жуда аниқ қилиб ўлчаш натижасида олий геодезия фани ёрдамида унинг умумий шакли радиуслари аниқланади. Биз яшаётган Ер сайёраси ўзининг кичик ўқи атрофида айланиши натижасида эллипсоид шаклига келган ва эллипс устки ордината бўйлаб кесилган шар шаклида бўлиб, унда ўзаро перпендикуляр катта ўқи ҳам бўлади. (1-шакл) Шимол  1 Ьарб Шарқ Жануб 1-шакл. Эллипсоид айланиш 1 – меридиан 2 – экватор 3 – ернинг кичик ва катта ўқлари катта ўқи а = 12856 км кичик ўқи с = 12714 км Ер шарининг меридиан узунлиги = 40009 км, экватор узунлиги = 40076 км. Ер шарининг сиртқи юзаси = 510 млн.км 2 , ҳажми = 1080000 км 3 Ернинг катта ва кичик ярим ўқларининг айирмасини катта ярим ўқига нисбати y (алғфа) эллипс қисиқлиги дейилади. 2 эквадор с а 3  а – с y = ---------------- = 1: 298,4 а Эллипс қисиқлиги 1 : 300 га нисбатига яқин бўл-гани учун турмушда учрайдиган ҳисоблашларда ер эллипсоидини шар шаклида деб қабул қилинади ва ўртача ер радиуси 6371,1 км деб ҳисобланилади. Ер тортиш кучи йўналишига нормал холатда бўлган, ер сиртининг ҳақиқий шакли эллипсоид шак-лидан 200 метргача фарқ қилади ва у геоид деб аталади. Геоид кесмаси экватор текислигида озроқ яссиланган бўлиб, Тибет ва Марказий Америкадан ўтадиган меридиан текислигида айланани эмас, балки эллипсни ташкил этади. Ернинг ички тузилиши инсониятни қадимдан бери қизиқтириб келган ва унинг қатламлари ўрганилган. Ернинг сиртқи 8 км чуқурликкача бўлган қатлами жуда аниқ текширилган ва тўла маҳлумотга эга. Ундан чуқурроқ қисмини эса геофизиклар ва сейсмолог-ларнинг маҳлумотларига қараб баҳолаш мумкин. Ер концентрик тузилишга эга бўлиб, геосфера деб ата- лувчи бир қанча қаватлардан иборат, уларнинг қаттиқлиги марказга қараб ўзгариб боради. Периферик геосферага атмосфера ва гидросфера киради, ер танасининг геосферасига – ер қаҳрининг сиртқи лито-сфера деб аталувчи қисми, мантия қисми ва ер ядроси киради. Ер қаҳрининг сиртқи қисмининг қалинлиги 70-80 км гача бўлиб, кам қисми денгиз таги қалинлигига ва кўп қисми тоғлик жойлар қалинлигига тўғри келади. У учта концентрик қисмдан, яҳни қолдиқли ётқизиқ-лардан, гранит ва базалғт қатламларидан иборат. Ётқизиқлар асосан ернинг сиртқи қисмидаги тоғ жинс-лари қолдиқларидан иборат бўлиб, унинг солиштирма оғирлиги 2,5 га тенг, ўртача қалинлиги эса 1,5 км. Гранит қатлами қалинлиги 10-50 км бўлиб, каттаси тоғ, кичиги океан таги қисмларига тўғри келади. Бу қатлам асосан нордон магматик тоғ жинсларидан ибо-рат бўлиб, унинг солиштирма оғирлиги 2,6-2,7 га тенг. Базалғт қатлами эса 30 км қалинликка эга бўлиб, у айрим жойларда ер юзасига ва океан тагига чиқиб қолган бўлади. Бу қатламда асосий ва улғтра асосий магматик тоғ жинслари кўп бўлиб, уларнинг солиштирма оғирлиги 2,8-2,9 га тенг. 2-шакл. Ернинг ички ва ташқи тузилиши. R – ернинг радиуси 6371,1 км. I – геосфера. 2 – ернинг ядроси(қалинлиги 3471,1 км). 3 – ўрта қатлам – мантия ва оралиқ қатлами (қалинлиги 2820 км). а – оралиқ қатлами (қалинлиги 1700 км). б – передотит (мантия) қатлами (қалинлиги 1120 км). 4 – литосфера (Ер қаҳри – ернинг сиртқи қатлами қалинлиги 80 км гача). с – базалғт қатлами (30 км гача). d – гранит қатлами (10-50 км). e – қолдиқли чўкинди ётқизиқлари қатлами (1,5 км гача). 5 – гидросфера (ўртача чуқурлиги 3,75 км). 6 – биосфера (тропосферанинг пастки қисми ва гидросфера киради). II – атмосфера. 7 – тропосфера (баландлиги 10-12 км). 8 – стратосфера (баландлиги 12-90 км). 9 – ионосфера (баландлиги 90-20000 км). Ер қаҳрининг остида ўрта қатламининг юқори қисми передотит қобиғи – мантия деб аталувчи қатлам ётади, унинг қалинлиги 1120 км га тенг. Ўрта қатламининг мантия қисми остида оралиқ қатлами ётади ва қалинлиги 1700 км га тенг. Ўрта қатламда улғтра асосий магматик тоғ жинслари кўп бўлади. Ер шарининг марказий қисмини ер ядроси ташкил этиб, унинг радиуси 3471,1 км га тенг. Ядро асосан темир ва никел эритмасидан иборат. Биз мелиораторлар учун асосан ер қаҳрининг сиртқи қатламини билиш катта аҳамиятга эга. Ернинг ички ва ташқи тузилиши 2-шаклда кўрсатилган. Ернинг ташқи геосферасига атмосфера деб аталади. Бу қатлам ҳаво бўшлиғи қатламидан иборат бўлиб, унинг қалинлиги 20000 км га тенг. Атмосфера 3 қисмга бўлинади: тропосфера, страто-сфера ва ионосфера. Тропосфера – ер сирти атрофидаги ҳаво қатлами, унинг қалинлиги 10-12 км. Бу қатламда атмосферадаги 9/10 қисмдан иборат бўлган газлар ва сув буғлари жойлашган. Юқорига кўтарилган сари ҳаво, газлар камайиб боради ва температура эса пасаяверади. 10-12 км баландликда ҳаво температураси минус 55 0 С га тенг. Бу минтақада булутлар ва ҳаво оқими харакати пайдо бўлади. Бу минтақада геологик жараёнлар натижасида ер сиртидан кўтарилаётган зарралар – вул-канлар эоловик жараёнлар натижасида шамол билан учадиган чангсимон моддалар кенг тарқалган бўлади. Стратосфера деб тропосферанинг устки 80-90 км баландликкача бўлган қисмига айтилади. Бу қатлам-нинг 30-50 км да азоннинг борлиги натижасида температура +50 0 С гача кўтарилади ва 80-90 км да температура яна минус 60- 90 0 С га пасаяди. Ионосфера – атмосферанинг энг юқори қисми бўлиб, 20 минг км гача боради ва ундан кейин сайёралараро бўшлиқ бошланади. Ернинг сунҳий йўлдоши орқали ўлчаш натижасида атмосферанинг юқори қисмида олдинги тасаввурга қараганда ҳавонинг зичлиги 5-10 марта кўп экан ва 225 км даги ионо-сферада температуранинг кўтарилиши кузатилган.  Гидросфера деб ерни ўраб олган сув қатламига айтилади. Унда бутун табиий денгиз дарё, океан, кўл сувлари жойлашган, бунга Арктика ва Антрактидадаги музлар хам киради. Бу қатлам ер сиртини бутунлай қоплаган эмас, фақат ер сиртининг 70,8 фоизини қоп-лаб олган ва жаҳон денгизи (океани)ни ташкил этади. Унинг ҳажми 1 млрд. 760 млн. км 3 сувни ташкил этади. Гидросферанинг ўртача чуқурлиги 3,75 км. энг чуқур қисми 11,5 км. ни ташкил этади. Жаҳон денгизи массасининг оғирлиги ернинг 0,02% ни ташкил этади. Ернинг физик хоссалари ва иссиқлик режими Ернинг массаси 5967 х 10 27 тн. Ўртача зичлиги 5,52 г/см 3 , ядросининг зичлиги 9-12 г/см 3 ер тортиш кучининг тезланиши экватордаги денгиз сиртига тушаётган массани тезланиши 9,78 см/сек 2 , полюсда эса 9,83 см/сек 2 . Ернинг ички босими ер қаҳрининг пастки қисмида 13 минг атмосфера ядро сиртига тушаётган босим эса 1,4 млн. атм. ва унинг марказида эса 3 млн. атмо-сферага тенг. Ерни ташкил этган жинсларнинг радиактив парчаланиши ва қуёш нури таҳсирида ернинг сиртқи ва ички қисмидаги иссиқлик режими ўзгариб боради, яҳни ернинг сиртқи қисми қуёш нурининг тасирига боғлиқ ва 1 м қалинлигидаги ҳаро-рати ҳар кун ўзгариб туради ёки 10 – 20 м қалинликдаги қисми фаслга қараб йил давомида ўзга-риб туради. Ернинг ҳар бир 100 м чуқурликга борган сари ўзгариб борадиган иссиқлик даражасига- геотермик градиент дейилади. Ер ядросида ҳарорат 3000 – 5000 градусга тенг. Ерда магнит майдони мавжуд бўлиб уни магнит стрелкаси орқали полюслари аниқланади.  Ер қаҳрида Менделеев жадвалидаги 102 кимёвий элементлардан бир қисми учрайди. Ер сиртининг 16 км. қалинликдаги қисмида ўртача таркибдаги кенг тарқалган элементлардан А.П.Виноградовнинг маҳлумо-тига асосан оғирлик ўлчовига нисбатан фоиз ҳисобида кислород – 47,2 , кремний – 27,6 , алюминий – 8,8 , темир – 5,1 , калғций – 3,6 , натрий – 2,6 , калий – 2,6, магний – 2,1 , водород – 0,15 ва бошқа қолган элементлар йиғиндиси – 0,21 фоизни ташкил этади. Ер ва қуёш тизимининг пайдо бўлиши тўғрисидаги гипотезалардан 1755 йилларда нашр этилган энг олдингиси Кантнинг космик гипотезаси биринчи илмий гипотеза ҳисобланади. Маҳлумки ернинг пайдо бўлиши ва тузилиши ҳақида эскича диний дунё қарашлар мавжуд эди, яни ер учта кит балиқ устида сузиб юради ёки хўкиз шохида туради дейилар эди. ХVIII аср ўрталаридан бошлаб эски назария ва диний дунё қарашлар янги назария, илмий гипотезалар ва тарақ-қий этган дунё қарашлар билан алмаша бошлади. Кантнинг космик гипотезаси вужудга келгандан кейин П.Лаплас гипотезаси пайдо бўлди. Кант ва Лаплас ўзларининг гипотезаларида бошланғич космик материал энг аввал майда заррачалар ва элементларга парчаланган холатда эди, деб фараз қилганлар. Бу заррачалар ва элементлар тортилиш ва итариш кучи қонуни таҳсирида коинотда маҳлум бир тартибда жой-лашиб, марказнинг тортиш кучига асосан айланма харакатга келганлар. Бунинг натижасида айланувчи заррачалар ва элементлардан ташкил топган туманнинг қуюқлашиб, катта массани ташкил топиши натижасида Қуёш тизими пайдо бўлган. Уларнинг фикрича, туман-нинг марказий қисмида Қуёш, ташқи марказдан узоқда жойлашган қисмида эса сайёралар пайдо бўлган. Ер олдин оловли эритма холатида бўлган ва кейинчалик аста-секин совиб, ҳозирги шаклига келган, деб фараз қилганлар. Кейинчалик Кант ва Лапласнинг гипотезасида физик характердаги айрим қарама-қаршиликлар мав-жудлиги аниқланди ва янги космик гипотезалар дунёга келди. Шулардан бири 1930 йилларда ўртага ташлан-ган О.Ю.Шмидт гипотезасидир. Унинг фикрича Қуёш тизимидаги сайёралар, галактикадаги жуда майда метеорик чанг зарралари, қорамтир булутсимон мате-рия, газлар тумани, атомлар, электрон заррачаларини Қуёш ўз ҳарорати ва харакати давомида бириктириб, ўз таҳсирига олган ва улар Қуёш атрофини пардасимон қилиб ўраб олган. Кейинчалик тортиш кучига асосан йириклаша борган ва ҳозирги сайёралар ва Ер пайдо бўлган. Бунга қарийб 7 миллиард йил бўлган. Ер пайдо бўлган дастлабки даврларда унинг шакли ва ўлчами кичик бўлган, вақт ўтиши билан осмондан тушаётган кўплаб чанг зарралари, метеоритлар йиғин-диси натижасида йириклаша борган. О.Ю.Шмидтнинг гипотезасида фикрларнинг бир-бирига ўзаро қарама-қаршиликлари учрайди. Академик В.Г.Фесенков фикрича, Шмидт ўз гипотезасида бир томондан ернинг пайдо бўлишида метеоритларнинг ролини ошириб юборган ва иккинчи томондан қуёш ичидаги рўй берадиган физик-кимёвий жараёнларни ҳисобга олма-ган, дейди.  В.Г.Фесенковнинг фикрича Ер ўзининг қийин эрувчан элементлари ва изотоплари таркиби билан қуёшдан кам ажралиб туради. Қуёш ва бошқа юлдуз-ларнинг пайдо бўлиш жараёнини ички ядро реакцияси натижасида атом энергиясининг ажралиб чиқиш жараёнига боғлайди, яҳни қуёшга ўхшаш юлдузлар, галактикадаги газсимон туманнинг қуюқланиши ва қаттиқ бирикиши натижасида пайдо бўлган. Олдин қуёш пайдо бўлган. Кейинчалик қуёшнинг парча-ланиши натижасида ундан бўлиниб қуёш тизимидаги сайёралар Ер, Марс, Венера, Сатурн, Юпитер ва бошқалари пайдо бўлган, дейилади. 3-шакл. Қуёшга яқин сайёралар. 1 – Қуёш. 2 – Меркурий. 3 – Венера. 4 – Ер. 5 – Марс. 4-шакл. Қуёш массасини сайёралар массаси билан солиштириш. 1 – Юпитер. 2 – Сатурн. 3 – Уран. 4 – Нептун. 5 – Плутон. 6 – Марс. 7 – Ер. 8 – Венера. 9 – Меркурий. 10 – Қуёш массаси. 4-шаклда кўрсатилган сайёралар массаларининг йиғиндиси қуёш массасининг тахминан 0,1 фоизига тенг. Академик В.Г.Фесенков Ер ва сайёраларнинг қуёшдан бўлиниб чиқишини, атом ядросининг ҳар хил элементларга парчаланишига ўхшатади ва қуёшнинг ўрта қисмида ҳарорат 9 миллион градус бўлиб, водород ва углерод ядро реакцияси бошланади ва қуёш ядросида ҳарорат 25 миллион градусга етади. Нати-жада қуёшда ички ўзгариш бўлиб, айрим моддалар турғун холатдан айланма харакатга ўтади ва марказдан қочиш кучи ёрдамида қуёшнинг бир қисми узилиб чиқиб, қуёш тизимидаги сайёралар ва Ер пайдо бўлган, дейди. Бу фикрларнинг қайси бири тўғри эканлигини давр кўрсатади.  Маҳлумки ҳозир бу масалалар ернинг сунҳий йўлдошлари ёрдамида ўрганилмоқда. Ер ҳам қуёш тизимидаги сайёралар сингари Қуёш атрофида айла-нади. Унинг айланиш даври 1 йилга, яҳни 365 кунга тенг. Ўз ўқи атрофида айланиш вақти эса 1 кун бўлиб, 24 соатга тенг. Асосий адабиётлар : 1. Қац Д.М. «Основ қ геологии и гидрогеологии» М. «Колос», 1981 2. Толстой М.П; Мал қ гин В.А. «Основ қ геологии» М. «Недра», 1988 3. Горшков Г.П; Якушев А.Ф. «Обшая геология» М. МГУ, 1962 4. Ланге О.К. «Геологияга кириш», Т. «Ўрта ва олий мактаб»,1962 5. Малқгин В.А. «Основ қ геологии и гидрогеологии» М. «Недра»,1976 6. www.ziyonet.uz 7. www. qmii.uz