logo

Арктика ва субарктиканинг евросиё сектори

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

24 KB
Арктика ва субарктиканинг евросиё сектори Шимолий Муз океанининг Евросиёдан шимоли-ғарбда ва шимолда жойлашган ороллари табиати бир қанча умумий белгиларга эга; бу умумийлик уларнинг арктика ва субарктика минтақа ларида жойлашганлиги билан боғлиқ. Бу территория табиатининг тафовутлари эса уларнинг пайдо бўлиши, структураси ва рельефи, шунингдек қайси секторда жойлашганлиги билан боғлиқ ҳолда юзага келган. Арктиканинг Атлантика сектори Шимолий Атлантика оқими тармоғининг таъсири туфайли иқлимнинг нисб атан юмшоқ эканлиги билан ажралиб туради. Шарққа томо н иқлимнинг континенталлиги ва арктика табиий шароитининг оғирлиги (қаҳратон совуқлиги) орта боради. Евросиё Арктикаси деярли бутунлай Совет Иттифоқи терри ториясида жойлашган. Арктика ва Субарктиканинг чет элдаги ўлкалари Шпицберген билан Исландиядир.