logo

Онг, тарихий онг, тарихий хотиранинг моҳияти, мазмуни, ижтимоий ва маънавий асослари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

115.5 KB
Онг, тарихий онг, тарихий хотиранинг моҳияти, мазмуни, ижтимоий ва маънавий асослари Онг – кўплаб фанлар ўз предмети нуқтаи назаридан тадқиқ қилувчи ҳам табиий, ҳам гуманитар фанлар эътиборидаги объектдир. Чунончи, тиббиёт–биология фанлари вакилларини, биринчи навбатда, онг органи бўлган мия: унинг тузилиши, ишлашининг ўзига хос хусусиятлари қизиқтиради. Бироқ инсоннинг фикрлаш фаолияти хусусиятлари онг тўғрисидаги бирмунча умумий, универсал тасаввурлар асосида қабул қилиниши мумкин. Бундай умумий билимни фалсафа беради. Минг йиллар давомида мавжуд бўлган фалсафа ўз даври билимлари асосида онгнинг келиб чиқиши муаммосини муттасил диққат марказига қўйиб келди, онгнинг мазмуни ва моҳияти, унинг хусусиятлари тўғрисидаги, онгнинг жамият ва ҳар бир киши ҳаётидаги аҳамияти тўғрисидаги масалаларга жавоб беришга интилди. Бу масалалар оламнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва мавжудлиги, одамнинг келиб чиқиши ва эволюцияси, инсоннинг ўзини ўзи билиши муаммолари билан узлуксиз боғлиқ эди. Онгни тадқиқ қилишнинг икки йўли антик фалсафадаёқ ажралиб чиққан эди. Улардан бири Сократга бориб боғланса, бошқаси унинг шогирди Платон номи билан боғлиқ. Сократнинг нуқтаи назарига кўра, одамнинг онги нарсаларнинг моддий борлиғига монанд эмас, шунингдек онг, ўзига хос диалектика асосида, ўрганилаётган нарсалар ҳақида зиддиятли тасаввур ҳосил қилиши мумкин. Шунинг учун “Ўзингни билиб ол!” даъвати Сократ учун “Ҳеч нимани билмаслигимни биламан”, деган гапидан кейин, айнан эса: “Дельф битикларига мувофиқ, мен ҳали ҳеч қанақасига ўзимни ўзим билиб ололмайман”, деган гапидан кейинги шиор бўлиб қолди 1 . Сократнинг шогирди бўлган Платон эса нарсалар оламидан ташқари алоҳида ғоялар олами ҳам мавжуд бўлиб 2 , уни танасиз ақл ҳаракатлантиради, 1 Платон. Сочинение в3–х т. – М.: Мысль, 1968– 1972. Т. 2. – С.362. 2 Ўша жойда – С.128 – 161. ҳар бир кишининг қалбида эса ақл ўзини ўзи мушоҳада этади ва бу билан киши ҳаётига фаол таъсир кўрсатади. Руҳ барҳаёт бўлиб, ерга қайтгач, инсон танасига кириши, “у ерда нималарни кўрганини эслаши мумкин деб, туғилиш ўлим шарбатини тотадиган мавжудотга туширилган абадийлик ва мангуликнинг бир қисмидир” 3 , деб таъкидлайди. Айни маҳалда Платон одам ақлини юқори даражада қадрлаган ва “барча нарсалар ўлчови – одам” 4 , деган. Платоннинг шогирди Аристотель Платоннинг ақл, жон ва танга нисбатан мазкур позициясига амал қилиб, одам ақлини Платон каби жуда юқори баҳолаган, масалан, донишмандлик “табиатан энг қимматли нарсаларга ақл етишидан иборат” 5 , деган ва “одам биринчи навбатда ақлдир” 6 , деб таъкидлаган. Ҳозирги адабиётларда, юқоридагилардан келиб чиқиб, “Сократ, унинг ортидан эса Платон ҳам, моддий ҳодисалар билан аслида идеал ҳодисани фарқлашмоқда. Платон Европа фалсафий анъанасида идеал ибтидони ажратибгина қолмай, уни моддий ибтидо асосига ҳам қўйган биринчи киши бўлган эди. Платон руҳий ҳодисаларни туйғулар – сезги ва идрок ҳамда ақл оламига бўлган эди, бунда у ақл ва идрокни алоҳида ажратган эди. Шу билан бирга, соф ғоялар билан иш кўрадиган ақл-тафаккурнинг формал усуллари билан, масалан, математикадагидек, боғланган идрокка нисбатан юқорироқ даражадаги ҳодисадир” 7 . Шундай қилиб, онг қаердан келиб чиққан, у конкрет одамнинг мулки бўлгани ҳолда унга тааллуқлими ёки одам онги оламий онгнинг бир қисмими, деган савол антик даврдаёқ қўйилган экан. Ўрта асрлардаги Шарқнинг буюк мутафаккирлари ал- Киндий, Закариё ар- Розий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Фахриддин Розий, Жалолиддин Давоний, Абу Али ибн Сино ва бошқа кўплаб мутафаккирлар 3 Ўша жойда – С.131 – 151. 4 Ўша жойда – С.238. 5 Аристотель. Сочинение в 4–х т. – М., 1983. Т.4. – С.179. 6 Ўша жойда – С.283. 7 Бучало Н.Ф., Чумаков А.Н. Философия. – М.: Знание, 1998. – С. 52. фаннинг турли тармоқларига, шу жумладан “онг” тушунчасининг мазмунини, материя билан онгнинг нисбатини, ҳиссийлик ва рационалликнинг нисбатини тушунишга, маънавият элементларини ривожлантиришга, билиш назариясига ўз даврлари фани ривожланиши даражасидан келиб чиққан ҳолда, катта ҳисса қўшдилар 8 . Масалан, Форобий (870-950) ўз асарларида одам миясига беш ҳиссий орган орқали туйғу воситасида атроф ташқи олам билан алоқада бўлиб, шу оламни инъикос эттирадиган онг органи сифатида катта эътибор берган. “Ташқи ҳиссиётлар ортидан (қалб кучи) келади, у худди (балиқчининг) тўрдек (улардан келаётган) образларни тутиб олади. Шу боис бу кучни образларни сақловчи куч, дейишади. Бу куч миянинг олд қисмида жойлашган бўлиб, ташқи буюмлар образларини, улар ҳатто шу онда бевосита ҳис этилмаса-да, сақлаб қолади” 9 ,– дейди. Демак, Форобий онгнинг, хотиранинг, тасаввурнинг табиатига катта аҳамият берибгина қолмай, мураккаб психологик жараёнлар бўлиб ўтадиган физиологик органни аниқлашга ҳам ҳаракат қилади. Илк Шарқ Уйғониш даврининг қомусий алломаси Абу Райҳон Беруний (973-1048) ўз асарларида онг ва ақл масалаларига катта эътибор берган. У одам мияси ва беш ҳиссий органини ўзаро боғланган, деб ҳисоблаб, уларга катта диққат билан қаради. Беруний фикрича, ҳар бир туйғу муайян қўзғатувчилар турига муносабат билдиришга мўлжалланган. “Кўришни қўзғатувчи ёруғликдир... Эшитишни қўзғатувчи товуш бўлиб, уни ҳаво унга етказади... Ҳид билишнинг қўзғатувчиси ҳид бўлиб, уни бурунга ҳаво олиб боради... таъм билиш ҳиссини қўзғатувчи (ҳар хил) таъм (таом)дир... Бешинчи туйғу – сезги бўлиб, бутун танани қамраб олади, у барча аъзолар 8 Бу ҳақда батафсил қаранг: Фараби. Фасус ал–Хикам. //Ал-Мажбу. – С.151. В монографии: Хайруллаев М. Фараби. – Т.:Ўзбекистон, 1975. – С.147; Из философского наследия народов Востока. – Т.:Фан, 1972. – С. 12– 246; Хайруллаев М.М. Фараби. – Т.:Ўзбекистон, 1975. – С. 22– 331; Абдунабиев А. Вклад в мировую цивилизацию. – Т.:Ўзбекистон, 1998. – С. 5– 67; Саифназаров И., Нуриддинов Ё. Великие учен ы е – м ы слители Центральной Азии периода Восточного Ренессанса. – Т.:ТГЭУ, 2005. – С.4-49; Сангилов М. Корифеи философии Древнего Востого. – Т.:ТАИ, 2006. – С.8 – 104. 9 Фараби. Фасус ал-Хикам. //Ал–Мажбу. – С. 151. В монографии: Хайруллаев М. Фараби. – Т.:Ўзбекистон, 1975. – С. 147. ҳамда органларга хос” 10 , – дейди у. Сўнг, “агар киши улардан (сезги органларидан – Ф.Ф.) фикрлаш ва ҳукм чиқариш ёрдамида фойдаланса, ушбу сезгилар орқали идрок этиладиган нарсаларни (ўрганишда) катта муваффақиятларга эришиши мумкин” 11 , деб таъкидлайди. Умуман, Беруний инсон томонидан илмий билимларга эришиш йўлини умумлаштириб: “Бу ҳиссий идрок қилиш маълумотларидан фойдаланган ақлнинг ютуғидир” 12 – деб қайд этади. Марказий Осиёлик буюк мутафаккир Абу Али ибн Сино (980-1037) ҳам онг муаммосига катта эътибор берган. “Мия (идрок қилиш) туйғулар ибтидосидир” 13 ,— деб асосли равишда қайд этади. Сўнг у “ақлнинг кучи чексиз ва у фикрлайдиган нарса ҳам чексиздир. Ақл ҳамма нарсани идрок этиши мумкин. Бинобарин, фикрланадиган нарса жисмдан алоҳида, мустақилдир” 14 , деб қайд этади. Бунда Абу Али ибн Сино ўз даврининг илмий оқимлари бўлган номинализм ва реализмни енгиб ўтиб, уларни бир, деб ҳисоблайди: “Умумий тушунча, умумий бўлгани ва ақлдан ташқарида мавжуд бўлмаслиги учун ҳам шундайдир. Бироқ унинг моҳияти ақлда ҳам, ақлдан ташқарида ҳам мавжуд, чунки инсонийлик ва жаҳолат онгда ҳам, онгдан ташқарида, нарсаларда ҳам мавжуд бўлади” 15 . Насроний динида онг — Худо бўлиб, у азалдан (ҳамма нарсадан олдин) мавжуд бўлиб, сўнг бутун оламни ва одамни яратган Зотдир. Августин Блаженний (354-430) нуқтаи назарига кўра, олам тўғрисидаги барча билимлар қалбга жойлаштирилган. Бироқ инсон ҳаётидаги асосий нарса — унинг Худо билан бирлашиб кетиши, унинг фикрича, ҳар қандай билимдан юксак бўлган соф эътиқоддир 16 . Европа Уйғониш даври инсон ва унинг онгига қизиқиш уйғотди ҳамда уларни илмий тушунишга ўтиш асосини яратди. Янги давр фалсафаси эса 10 Абу Райхон Беруний. Собрание сведений для познания драгоценностей. – М.: АН СССР, 1963. – С. 8-9. 11 Абу Райхон Беруний. Собрание сведений для познания драгоценностей. – М.: АН СССР, 1963. – С.10. 12 Абу Райхан Беруни. Памятники минувших поколений. Избр. произв. – Т.: АН ССР, 1963. Т. 2 – С. 252. 13 Абу Али ибн Сино. Канон врачебной науки. Избранн ы е раздел ы .— Ташкент: Фан, 1985.— С. 37. 14 Ибн Сина. Даниш–намэ (Книга Знания).— Сталинабад: Таджгиз, 1957.— С. 272. 15 Ўша жойда. — 160–бет. 16 Қаранг : Творения Блаженного Августина Епископа Иппонийского.// Антология мировой философии. В 4– х т. —М., 1969. Т. 1. Философия древности и средневековья. Ч.2. С. 582—589, 592. Р.Декарт (1596-1650), Ф.Бэкон (1561-1626), Ж.Локк (1632-1704), И.Кант (1724-1804), Г.Гегель (1770-1831) тадқиқотларида онг ва билимнинг умумий муаммолари билан боғлиқ бўлган бир қатор фундаментал масалаларни қўйди 17 . Онг ва, айниқса, билиш муаммоларини тушунишда И.Кант (1724-1804) асарлари 18 муҳим аҳамият касб этди. Бу асарларда инсон томонидан оламни билиш хусусиятлари тадқиқ қилинди, билиш субъекти бўлган инсоннинг билиш қобилияти (унинг соф ақли, амалий ақли, фикрлаш ва ҳукм чиқариш қобилияти) танқиди берилди. Кант нуқтаи назарича, билишнинг уч асосий қобилияти — ҳиссийлик, идрок ва ақл инсонга ҳақиқатни билдиролмайди, чунки инсоннинг ўзини ўраб турган буюмлар олами билан ўзаро муносабати буюмнинг ўзини эмас, фақат ҳодисани тушуниш имконини беради. Айни маҳалда, бизнингча, И.Кант асарларида рационал мағиз бор: бу – ҳиссийлик билан идроклиликнинг чамбарчас алоқадалигидир. Масалан, И.Кант “Соф ақл танқиди” асарида: “Бизнинг табиатимиз шундайки, мушоҳада фақат сезгилар орқали бўлиши мумкин, яъни предметлар бизга таъсир кўрсатадиган усулнигина ўз ичига олиши мумкин. Ҳиссий мушоҳада предметини фикрлаш қобилияти эса идрокдир. Бу қобилиятлардан бирортасини ҳам устун қўйиб бўлмайди. Ҳиссийликсиз бизга бирорта ҳам предмет берилмаган бўларди, идроксиз эса бирортаси ҳақида фикрлаб бўлмасди. Мазмунсиз фикрлар пучдир, тушунчасиз мушоҳада эса кўрдир. Бу қобилият бир -бирининг функциясини бажара олмайди. Идрок ҳеч нарсани мушоҳада қила олмайди, сезгилар эса ҳеч нарса ҳақида фикрлай олмайди. Уларнинг қўшилишидангина билим ҳосил бўлиши мумкин” 19 , – деб ёзади у. Юқорида баён этилган фикрини ривожлантириб И.Кант: “... Ҳар қандай билимимиз сезгидан бошланади, сўнг идрокка ўтади ва ақл билан тугайди ки, мушоҳада 17 Қаранг: Декарт Р. Начало философии. / / Избранн ы е произведения. – М.: Госполитиздат, 1950. – С. 409– 544; Бэкон Ф. Нов ы й органон. / /Сочинение в2–х т. – М., 1978. Т. 2 – С. 18– 20, 20– 24, 33; Локк Д. Оп ы т о человеческом разуме. //Избранн ы е философские произведения. В 2–х т. – М., 1960. Т. 1. – С. 153– 162; Кант И. Критика чистого разума. / / Сочинение в6–ти т. – М.: М ы сль, 1963– 1966; Гегель Г.В.Ф. Энциклопедия философских наук. – М.: Соцэкгиз, 1974. Т. 1 18 Қаранг: Кант И. Критика чистого разума. / / Сочинение в6–ти т. – М.: М ы сль, 1963– 1966. Т. 3. Критика практического разума. – Ўша жойда– 4–том. 19 Кант И. Сочинение в 6-ти т. – М.: Мысль, 1964. – С. 155. материалини ишлаш учун ва уни тафаккурнинг олий бирлигига етказиш учун бизда ундан юқорироқ нарса йўқ” 20 , – дейди. Г.Гегель (1770-1831) И.Кантнинг ғояларини ривожлантириб, онгнинг тарихийлигини, унинг ижтимоий ҳаётнинг тарихан ўзгарувчан шаклларига боғлиқлигини асослаган, шунингдек индивидуал онг билан ижтимоий онгнинг диалектикасини ҳар томонлама кўриб чиққан эди 21 . Бунда у “диалектика тафаккурнинг табиатидан иборат бўлади” 22 , тафаккур эса “инсон билан боғлиқ барча нарсада фаол бўлиб, бутун инсониятга унинг инсонийлигидан хабар беради” 23 , деб таъкидлаган. Гегель онгни тадқиқ қилишда тарихийлик ва фаолият принципини қўллади. У онгга шахснинг конкрет–тарихий давр доирасидаги фаол ҳаракат фаолият маҳсули сифатида қаради. Онг муаммоси ва унинг тарихий таркиби тарих фалсафасида ривожлантирилди. Зеро тарих фалсафаси тарихни “фикрлаб кўриб чиқишдан бошқа нарсани билдирмайди”. Тарих фалсафаси доимо тарихий онг билан ўзаро бир-бирини тақозо этувчи шароитда бўлиб келган. Тарих фалсафаси тарихий онг контекстидан ташқарида мавжуд бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Айни маҳалда, тарихни фалсафий тушуниш тарихий онгга ва тегишлича, ижтимоий-тарихий ҳаётга кўп жиҳатдан шакллантирувчи таъсир кўрсатиб келган. Тарих географик, моддий, маънавий ва бошқа омиллар бирикиб кетган мураккаб жараёндир. Кишилар учун тарих улар ҳаётининг илдизи яширинган хотиротдир. Тарихий қараш тарихнинг инсон томонидан тушунилиши юзага келадиган соҳани яратади. Киши тарихни қандай фикрлашидан келиб чиқиб инсон имкониятлари чегараси белгиланади, нарсалар мазмуни очилади. Тарихий билиш лоқайд мазмун эмас, ҳаёт онидир. Ўтмишга турлича муносабатда бўлиш мумкин, лекин тарихий маълумотлар ҳар қандай ҳолатда 20 Ўша жойда . – С.340. 21 Гегель Г.В.Ф. Энциклопедия философских наук. – М.: Соцэкгиз, 1974. Т. 1 – С. 96. 22 Там же – С.85. 23 Гегель Г.В. Лекции по философии истории. – СПб. 1993. – С. 63. ҳам тарихий бўлмаган нарсадек жипс, балки ҳар қандай киши ҳаётида бевосита мавжуд бўлиб турган нарсадек қабул қилинади. Тарих фалсафаси қарор топиши учун бир нечта шартга риоя этиш талаб қилинади. Биринчидан, ижтимоий ҳаёт жўшқин, ҳаракатчан, ўзгарувчан бўлиши даркор. Иккинчидан, тарихий онг ҳаракатчан ва сифат жиҳатидан ўзгарувчан ижтимоий ҳаётнинг муайян рефлекси сифатида шаклланиши лозим. Учинчидан, тарихни фалсафий мавзулаштириш ҳамда тушуниш учун маънавий ва интеллектуал ресурсга эга фалсафа мавжуд бўлиш зарур. Янги ва энг янги даврда онг мазмуни муаммосини очиб беришга И.Сеченов, И.Павлов, З.Фрейд, У.Жеймс, Ж.Пиаже, Л.Выготский, С.Рубинштейн, А.Лурия, А.Леонтьев, Р.Аронов, Д.Дубровский 24 ва бошқа таниқли олимлар катта ҳисса қўшишди. Улар инсон психик фаолиятининг физиологик ва назарий асосларини тадқиқ қилишди ҳамда шу асосда онг улар томонидан ижтимоий ҳодиса, табиий жараёнлар ва кишилар фаолияти жараёнидаги ижтимоий муносабатларнинг фаол инъикоси сифатида қаралди ҳамда қараб келинмоқда. Уларнинг кўпчилиги онгга объектив оламнинг субъектив образи сифатида қарашадилар. Онгнинг моҳияти эса инсоннинг атрофидаги олам тўғрисида хилма–хил илмий ва ноилмий маълумотларни ўз ичига олувчи билимдир. Ҳозирги пайтга келиб “онг” категориясининг, унинг моҳиятининг, келиб чиқишининг ва эволюциясининг умумэътироф этилган ягона таърифи йўқ. Лекин бу жараёнлар тўғрисида кўпдан- кўп фаразлар, назариялар, концепциялар ҳамда тегишли тушунчаларнинг таърифлари мавжуд 25 . 24 Қаранг: Сеченов И.М. Избранн ы е философские и психологические произведения. – М., 1947; Павлов И.П. Собр. Сочинение – М.– Л., 1951; Фрейд З. Введение в психоанализ. Лекция. – М., 1991; Джемс У. Н а учн ы е основ ы психологии. – М. – СПб, 1902; Пиаже Ж. Избранн ы е психологические труд ы . – М., 1964; В ы готский Л.С. Собр. Сочинение в 6–ти т. – М.: Педагогика, 1984; Рубинштейн С.П. Основ ы об щ ей психологии. В 2–х т. – М.: Педагогика, 1998. Т. 1; Лурия А.Р. Об историческом развитии познавательн ы х процессов. – М., Наука, 1974; Леонтьев А.Н. Деятельность, сознание, личность. – М., Политиздат, 1975; Аронов Р.А. Сознание и квантов ы й мир. //Вопросы философии. – Москва, 2005. – № 6. – С. 83– 92; Дубровский Д.И. Проблема духа и тела. //Вопросы философии. – Москва, 2002. – № 10. – С. 92– 107. 25 Қаранг: Опарин А.И. Жизнь, ее природа, происхождение и развитие.– М.: Наука, 1960; Конкин М.И. Становление м ы сля щ его духа. – М.: В ы сшая школа, 2002; Немов Р.С. Психология. – М.: Владос. 2001; Юлина Н.С. Тайна сознания: альтернативн ы е стратегии исследования. //Вопрос ы философии. – Москва, 2004. – № 10. – С.125– 136; Лобачев В.Г. К логическим определениям сознания: Э.В. Ильенков., И. Кант. //Вопросы философии. – Москва,2004. – № 3. – С. 56– 65; Аронов Р.А. Сознание и квантов ы й мир //Вопросы Ҳозирги мавжуд илмий адабиётларда онг категориясига қуйидагича таърифлар берилган: “Онг инсоннинг фикр ва ҳислари, сезгилари, тасаввурлари, ирода ва қарашларидан ташкил топган” 26 . “Онг инъикоснинг олий шаклидир” 27 . “Онг фалсафанинг ҳажман ўта кенг ва чуқур категорияси бўлиб, субъектив реалликни, ташқи оламнинг инсон, унинг мияси ва психикасида идеал даражада инъикос этишини, инсоннинг маънавий дунёсини, унинг оламдаги ўз борлиғини англаб ҳис қилишини, ташқи оламга муносабатини белгилаб беради” 28 . “Онг фақат инсонга хос бўлган ташқи оламни инъикос эттиришнинг олий шакли (усули)дир” 29 . Шундай қилиб, онг тушунчасининг мазмунига тадқиқотчилар томонидан берилган таърифларни умумлаштириб, онг категориясини бизнингча қуйидагича таърифлаш мумкин: онг – объектив реалликни идеал равишда инъикос эттириш ва акс эттиришнинг олий шакли, объектив оламнинг субъектив образи, ҳиссий ва ақлий образлар йиғиндиси. Атроф олам тўғрисида хилма–хил илмий ва ноилмий ахборотни ўз ичига олувчи билимлар эса онгнинг мағзини ташкил қилади. Маълумки, онг конкрет кишининг онги сифатида индивидуал онг ва конкрет жамият онги сифатида ижтимоий онг бўлади. Бу жиҳатдан ҳозирги адабиётларда ижтимоий онг категориясининг илмий асосланган таърифлари мавжуд: “ижтимоий онг табиий ва ижтимоий воқеликнинг инъикоси, жамиятнинг муайян даврига ёки қисмига тегишли бўлган умумий ҳис- туйғулар, кайфиятлар, қарашлар, ғоялар, назариялар мажмуидир” 30 . философии. – Москва,2005. – № 6. – С. 83– 92. 26 Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. Т. 5 . – Т.:ЎМЭ, 2003. – Б.704. 27 Фалсафа асослари. Т.:Ўзбекистон, 2005. – Б.203. 28 Саифназаров И., Касымов Б., Мухтаров А. Философия. – Т.:Шарк, 2002. – С. 190. 29 Горбачев В.Г. Основ ы философии. – М.: Владос, 1998. – С. 110. 30 Фалсафа асослари. – Т.:Ўзбекистон, 2005. – Б.218 . “Ижтимоий онг – конкрет тарихий даврдаги ижтимоий борлиқни инъикос эттирадиган ижтимоий кайфиятлар, кечинмалар, туйғулар, ҳиссиётлар, ғоялар, қарашлар, фаразлар ва назариялар мажмуидир” 31 . “Ижтимоий онг ижтимоий борлиқ натижасида тақозо этиладиган ва асосан унинг инъикоси, маънавий такрори бўлган ижтимоий реалликни белгилаш учун категория сифатида таърифланади” 32 . Ижтимоий онг мазмунининг юқорида баён этилган таърифларини умумлаштириб, уни қуйидагича таърифлаш мумкин: ижтимоий онг ижтимоий борлиқнинг маънавий инъикоси сифатида ижтимоий туйғулар, ҳиссиёт, фаразлар, назариялар, кайфиятлар, ғоялар ва қарашлар, одатлар ва анъаналар тизимидир. Ижтимоий ҳаёт ранг- баранг, хилма- хил бўлгани учун ижтимоий онг ҳам тегишлича турли шаклларга бўлинади. Булар: иқтисодий онг, сиёсий онг, ҳуқуқий онг, ахлоқий онг, эстетик онг, экологик онг бўлиб, биз яна тарихий онгни, онгнинг элементи сифатида, шу жумладан тарихий онгнинг муҳим элементи сифатида тарихий хотирани ҳам бунга қўшиш мумкин. Ижтимоий онгнинг барча шакллари ўзаро боғлиқ, ўзаро муносабатда, ўзаро бирикади ва бир -бирини ўзаро тўлдиради. Ижтимоий онг шаклларидан бўлган тарихий онг ва тарихий хотира мураккаб ҳамда серқирра ҳодисадир. Тарихий онгга, шунингдек унинг таркибий қисми бўлган тарихий хотирага, уларнинг ўзаро ҳамда ижтимоий онгнинг бошқа шакллари билан алоқасига кўплаб таърифлар берилган. “Тарихий онг, бу – ҳар қандай билимда бўладиган, ҳамма нарса, ҳатто маънавий борлиқ ҳам бўлиб ўтганлигини англашдир” 33 . “Тарихий онг ижтимоий онг шакли бўлиб, жамият томонидан ўзининг келиб чиқиши ва замондаги ўрни, ўтмиши, бугунги куни ва келажаги ўртасидаги алоқадорликнинг англаниши, ижтимоий воқеликнинг объектив идрок этилишидир” 34 . 31 Каримов И. и др. Методические пособия по философской науке. – Т.:ТГПУ им Низоми, 2005. – С. 41. 32 Краткий философский словарь. – М.: Проспект, 1998. – С. 216. 33 Философский энциклопедический словарь. – М.: Инфра, 1999. – С. 190. 34 Абдуллажанова Д. Тарихий онг ва тарихий хотира. //Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2004. – № 2. – Б.83. Тарихий онг “илгари содир бўлган тарихий воқеаларни ўзида акс эттирган турли -туман манбалар, ашёлар авлоддан авлодга мерос сифатида ўтиб, тарихимиз, маданиятимизнинг узлуксизлигини таъминлайди” 35 . “Илм-фанда тарихий онг деганда одатда ижтимоий гуруҳлар, синфлар, халқлар, миллатларда ўзининг келиб чиқиши, ўз тарихидаги муҳим воқеалар ва ўтмишдаги буюк арбоблар ҳақида, ўз тарихининг бошқа кишилик жамоалари ва умуман башарият ҳамжамияти тарихи билан нисбати ҳақидаги қарашлар, анъаналар, удумлар, одатлар, концепциялар мужассами тушунилади” 36 . “Тарихий хотира селектив хусусиятга эгалиги туфайли уларни (тарихий онг элементларини) саралай олади, бир тизимга солишга хизмат қилади” ёки “тарихий хотирада санъат, урф-одат, маросимлар билан боғлиқ ахборотлар сараланган тарзда жамланади ва сақланади” 37 . “Тарихий хотира – аждодлар томонидан яратилган моддий ва маънавий бойликларнинг кишилар онги ва кундалик амалий фаолиятида қайта намоён бўлиши, эсланиши, қадрланиши” 38 . «Инсонни бутун инсоният яратган моддий ва маьнавий бойликлар билан боғлаб турадиган, унинг онги ва кундалик амалий фаолиятига руҳий маьнавий озуқа берадиган қудрат тарихий хотирадир» 39 . Шунингдек адабиётларда “тарихий онг ижтимоий хотиранинг таркибий қисми, унинг элементларидан биридир” 40 , деган фикр ҳам мавжуд. Бизнинг фикримизча, тажрибадан кўринишича, “тарихий онг” тушунчаси ўз мазмунига кўра, “ижтимоий хотира” тушунчаси билан қиёслаганда, унга нисбатан анча кенг тушунчадир, чунки юқорида айтиб ўтганимиздек, “хотира” тушунчаси ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган ва, яна таъкидлаймизки, биргаликда тизим 35 Туленов Ж., Жабборов И. Тарихий онгни ривожлантириш – давр талаби. – Т.:Меҳнат, 2000. – Б.7. 36 Абдуллаев Р. Тарихий онг ва Ўзбекистоннинг замонавий тарих фани. //Тарих ва ўзликни англаш II: Ўзбекистон ва Германия XX асрда. – Тошкент, 2007. – Б. 6-12. 37 Абдуллажанова Д. Тарихий онг ва тарихий хотира.//Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2004. – № 2. – Б.82 . 38 Фалсафа. Қомусий луғат. – Т.:Шарқ, 2005. – Б. 389 . 39 Қурбонов Т.Ҳ. Ёшларда миллий ғурурнинг шаклланишида маданий мероснинг роли: фалс.фан.номз. дисс…автореф – Т.:ЎзМУ, 2005. – Б.12. 40 Каменская Р.А. Историческое сознание: Автореф. дис. канд. филос. наук. – Волгоград: ВГПУ, 1999. – С. 4. сифатидаги “онг”ни таркиб топтирадиган ўзаро боғланган кўплаб элементлардан, шу жумладан хотирадан ҳам иборат бўлган анча кенгроқ бўлган “онг” тушунчасининг муҳим, айтишимиз мумкинки, ҳатто марказий элементи ҳисобланади. Бунда онг тизимидаги хотира – “кечинмалар онидан сўнг идрок этиш ва тасаввур этишни сақлаб қолиш қобилияти; хотира (образли ифодалаганда) сақловхонани ҳам билдиради” 41 . Юқорида баён этилганлардан ташқари, тарихий онг тизимида хотира “нафақат тарихий хотирани сақлайди, балки инсон онгида шаклланган билим асосида ўтмишда рўй берган воқеаларни таҳлил этади, хулоса чиқаради, характерли томонларини қабул қилади, турмушга жорий этади ва жамиятнинг ҳозирги шароити билан солиштириб, қадрини белгилайди” 42 . Бизнингча, онг ва тафаккур – жараён, хотира эса қобилиятдир. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ижтимоий онгнинг барча шакллари ўзаро узвий боғланган, бир -бири билан муносабатда бўлади, бир - бирини ўзаро бойитади. Илмий адабиётларда келтирилган юқоридаги таърифу талқинлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тарихий онг билимлар, тасаввурлар, қарашлар, анъаналар, маросимлар, урф -одатлар, ғоялар, конценпциялар, фикрларнинг шундай йиғиндисини, мажмуини ташкил этадики, улар воситасида индивидларда, ижтимоий гуруҳларда, халқларда, миллатларда ўзининг келиб чиқиши, ўз тарихидаги энг муҳим воқеалар ва ўтмишдаги буюк арбоблар тўғрисида, ўз тарихининг кишиларнинг бошқа муштараклиги, шунингдек инсон социуми ва ўзининг ундаги ўрни билан нисбати тўғрисида муайян тасаввур пайдо бўлади. Тарихий онг – ўтмишни унинг умуман жамиятга, хусусан турли ижтимоий -демографик, ижтимоий -профессионал, этноижтимоий, этноконфессионал гуруҳларга, шунингдек алоҳида индивидларга хос бўлган бутун ранг- баранглигини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш ҳамдир. Бизнингча, 41 Философский энциклопедический словарь. – М.: Инфра, 1999. – С.330. 42 Самибоев Х., Ширинбоев Ш. Маҳалла – тарихий хотирани тарбиялаш маскани. //Мулоқот.– Тошкент,2003. – № 3. – Б.10 . тарихий онг жамият, унинг ижтимоий гуруҳлари ва индивидларнинг ўз ўтмиши ҳамда бутун инсоният ўтмиши ҳақидаги тасаввурлари йиғиндисидир. Тарихий онгда ўтмиш, бугун ва келажак уйғунликда инъикос этади. Ҳар қандай ижтимоий муштараклик ўзининг келиб чиқиши, ўз тарихидаги энг муҳим воқеалар, ўтмишдаги буюк (баъзан унчалик буюк бўлмаган) арбоблар тўғрисида, ўз тарихининг инсоният тарихидаги ўрни ҳақида, ўз тарихининг бошқа халқлар тарихи билан нисбати тўғрисида муайян тасаввурлар тизимига эга. Бу тасаввурлар, биринчи навбатда, турли тарихий ривоятлар, ҳикоятлар, афсоналар, эртаклар, асотирлар туфайли мавжуд бўлиб, улар жамият маънавий ҳаётининг ажралмас қисмини ташкил этади ҳамда унинг ўзини ифодалаши ва ўзини қарор топтиришининг муҳим усулларидан бири ҳисобланади 43 . Тарихий онг, ижтимоий онгнинг бошқа шакллари сингари, таркибан мураккабдир. Тарихий онгнинг биринчи (қуйи) даражаси одатдагидек усулларда шаклланади ва унга мувофиқ келади. Шаклланиш жараёни бевосита ҳаётий тажрибани тўплаш асосида юз беради. Яъни киши бутун ҳаёти давомида муайян воқеаларни кузатади, уларда иштирок этади. Улар тўғрисида тўпланган таассуротлар, ҳодисалар, улар ҳақидаги фикрлар вақти келиб хотира бўлиб жамланади. Тарихий онгнинг қуйи босқичидаги одатий онг эгалари бўлмиш индивидлар ҳам уни тизимга солишга, бутун тарихий жараённинг қисми сифатида баҳолашга қодир эмаслар. Бу даража, одатда, кўпинча нотўлиқ, ноаниқ, субъектив бўлган қандайдир норавшан, ҳиссиётга тўлиқ эсдаликлар ҳамда тасаввурлардан иборат бўлади. Тарихий онгнинг навбатдаги даражаси аввалги даражадагига нисбатан яхши ривожланган шаклдаги тарихий хотирани ўз ичига олади ки, уни конкрет фактларга муайян тарзда қаратилган, ўтмиш ҳақида ахборотнинг 43 Қаранг: Келле В.Ж. Интеллектуальная и духовная составляю щ ие культур ы . //Вопросы философии. – Москва, 2005. – № 10. – С. 38– 54. аҳамияти ҳамда долзарблигини ҳозирги ва келажак замон билан чамбарчас алоқада акс эттирувчи сифатида таърифлаш мумкин. Ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак тушунчаларининг нисбати ҳамда ўзаро алоқаси масаласида биз З.Оруджев ва Т.Кузнецоваларнинг “ўтмишни вайрон қилувчи ҳар қандай ҳаракат – цивилизацияга қарши жиноят. Ўтмиш, ўтган ва эски – бир нарсанинг ўзи эмас. Ўтмиш – ҳозирги моддий ёки идеал ҳодисани, предметлар оламини ёки ҳодисалар оламини (бирон- бир шаклда) белгиловчи (вақт). Ўтган – (ҳозирги) вақт томонидан босиб ўтилган, бой берилган ўтмиш. Эски (эскирган) – вайрон қилувчи (ҳозиргига тўсқинлик қилувчи) ўтган вақт, бу – йўқолиб бораётган, ҳозиргини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳодиса” 44 . Сўнг: “Ўтмиш эскирган, ўтилган вақт борасида эмас, балки ўзининг бунёдкорлиги билан боқийдир” 45 . Шу боис “цивилизация ўтмиш билан ҳозирнинг бирлиги, бу ҳозирни ўтмиш орқали идрок этишдир” 46 . Халқ, мамлакат, давлатнинг ўтмиш тажбирасини ташкил қилиш, сақлаш ва такрорлаш жараёнидан кишилар фаолиятида, ижтимоий онг соҳасида фойдаланиш мумкин. Тарихий хотира номсиз халқ ижодиёти, тарихий ривоятлар, достонлар, афсоналар, қаҳрамонлик эпоси, эртаклар ва ҳ.к. ёрдамида шаклланади 47 . Одатда, халқ ижодиётида буюк кишилар жасорати ва қаҳрамонлиги, эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабаси куйланади. Тарихий хотира, тарихий онгнинг зарурий муҳим, айтиш мумкинки, марказий элементини, халқ маънавий ҳаётининг ажралмас қисмини ташкил қилади ва шунингдек, унинг ўзини ўзи ифодалаши ҳамда миллий характер хусусиятлари намоён бўлиши усулидир. Бунда ўз ўтмишини танлашга, уни қаҳрамонона мифлаштиришга мойиллик кўриниб туради. Ўтмишнинг аҳамияти ва унинг талқини 44 Оруджев З.М., Кузнецова Т.В. Культура и цивилизация. // Вестник Московского Университета. – Москва, 2005. – № 2. – С. 82. 45 Ўша жойда – С.83 . 46 Ўша жойда – С.85 . 47 Қаранг: Режабек Б.Я. Становление мифологического сознания и его когнитивности. //Вопрос ы философии. – Москва, 2002. – № 1. – С.52– 56; Майданов А.С. Миф как источник знания. // Вопросы философии. – Москва, 2004. – № 9. – С. 91– 105. ватанпарварлик, ўзининг ушбу бирликка мансублигидан фахрланиш туйғуси сингари фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилиши туфайли ушбу ҳол юз беради. Шунинг учун тарихий хотира кўпинча тарихий шахслар, ўтмиш етакчилари фаолиятини баҳолаш орқали шахсийлаштирилади, бирон -бир тарихий воқеа, даврлар, умуман ўз тарихи тўғрисида таассуротларни, мулоҳазаларни, фикрларни шакллантиради. Ф.Ницшенинг (1844-1900), жумладан, тарих бутун -бутун халқлар тақдирини ҳал этадиган ғайриинсонлар учрашадиган жой 48 , деган концепцияси тарихга бўрттириб ёндашишдир. Иккинчи даражадаги тарихий онг ҳам муҳим, ҳам тасодифий ҳодисаларни қамрайди, ҳам бир тизимга солинган ахборотни, ҳам тартибга келтирилмаган ахборотни ўз ичига олади. Тарихий онгнинг амал қилишида тасодифий ахборот муҳим рол ўйнайди. Уни кўпинча киши атрофидаги одамлар маданияти, шунингдек ижтимоий гуруҳ, бирлик, мамлакат, давлатнинг ҳаёти тўғрисидаги тасаввурларини ўз ичига оладиган анъаналар, урф -одатлар тақозо этади. Тарихий онгнинг ушбу даражасида анъаналар катталарнинг ҳатти - ҳаракатига тақлид қилиш воситасида ёш авлодга ўтказилади, ахлоқий анъаналар муайян хулқ- атвор кўринишини касб этади. Ахлоқий анъаналар “халқнинг қалби” деб юритиш расм бўлган нарсанинг асосини ташкил қилади. Тарихни билиш бир тизимга солинмаган, унга асотирона элементлар ҳамда содда ҳиссий баҳолашлар хосдир. Бироқ тарихий онг ва тарихий хотиранинг ушбу даражасини таркиб топтирувчилар жамулжам ҳолда миллий характернинг асоси бўлиб, унинг барқарор хусусиятларини, шунингдек инсоннинг хатти -ҳаракати, одатлари, ҳиссиётининг намоён бўлишини белгилаб беради. Шундай қилиб, тарихий онг ва тарихий хотира инсон томонидан оилавий шажарасидаги, ўз халқи тарихидаги ўзининг “Мен”ини 48 Қаранг. Ницше Ф. По ту сторону добра и зла. / / Сочинение В 2 х т. – М.: 1990. Т. 2. – С. 242– 401. англашининг, ўзининг “Мен”ини ва умумий “Биз”ни миллий ва маданий бирлик маъносида, умуминсоний маданиятда тушунишининг асосларидан бирини ташкил қилади 49 . Тарихий онгнинг янги босқичи маънавий маданият таъсири остида шаклланиб, ривожланиши мумкин. Маънавий маданият бадиий адабиётни, кино, радио, телевидение, театр, ранг - тасвир, шунингдек тарихий обидаларини ўз ичига олади. Бироқ тарихий онгнинг ушбу даражасида шакллантирилган тасаввурлар хронология жиҳатидан узуқ -юлуқ, бетартиблигича қолаверади, ёрқинлиги ва эмоционаллиги билан фарқланиб туради. Бу тасаввурлар бутун умр давомида сақланиб қолиши мумкин. Санъат ранг- баранг гўзал турлари билан инсонга улкан ҳиссий таъсир кўрсатишга қодир. Бу эса ёзувчи, драматург, режиссёр, рассомга уларнинг асарлари тарихий жиҳатдан ҳақиқат ва тўғри бўлиши учун катта масъулият юклайди, асарларнинг аҳамиятини оширади. Айни маҳалда тарихий онг бу даражада ҳам тарихий жараённи тизимли билишга айланмайди. Адабиёт, санъат ва, айниқса, глобаллашув шароитида босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг жамиятнинг тарихий онгини, фикрларини, таважжуҳи ва антипатиясини шакллантиришдаги роли жуда улкан, лекин бу улар жиддий тарихий билимлар манбаи бўлиб хизмат қилади, дегани эмас. Улар кўпинча ўтмишнинг сунъий яратилган талқини моделидан иборат бўлади. Бундай тасаввурлар оммавий онг томонидан қўллаб -қувватлангудек бўлса, улар жамиятнинг босқичма-босқич ривожланишига таҳдид солиши мумкин. Халқлар учун муҳим бўлган кўплаб ҳодисалар, ошкора, баъзан эса муросасиз мунозарага, ҳатто, бошқа халқлар вакилларининг тўқнашувига олиб келиб, умуман тарихий онгнинг, шунингдек тарихий хотиранинг жуда салмоқли омили бўлиши мумкин. Шунинг учун эътибор қилинадиган нарсани тўғри танлаш ва тарихий ҳодисаларни тўғри талқин қилиш, биринчи навбатда, халқларнинг бағрикенгларча ҳамкорлик қилишига кўмаклашади. Акс ҳолда узоқ сақланиб 49 Қаранг:Столевич Л.Н. Об об щ ечеловеческих ценностях. // Вопросы философии. – Москва, 2004. – № 7. – С. 96-97. қолиш, ижтимоий кескинликни юзага келтириш ва можароларни келтириб чиқариш қобилиятига эга бўлган эҳтиёткорлик, нотўғри хулоса чиқариш, салбий қараш сингарилар ҳосил бўлади. Муайян миқдордаги аҳолининг тарихий онги ва тарихий хотираси ўтмиш авлодлардан қолган узуқ -юлуқ илмий билимлар, содда тасаввурлар ва баҳолар, анъана ва урф-одатларнинг мураккаб қоришиғидан иборат. Улар киши маънавий оламини бойитишга ёрдам бериши сўзсиз, бироқ соддалигича қолаверади, уларга илмий теранлик, тарихий жараёнларни ҳаракатлантирувчи кучларни тушуниши, ўзларининг ҳатто оддий билимларидан конкрет сиёсий вазиятларни таҳлил қилишда фойдалана билиш маҳорати етишмайди. Тарихий онг шаклланишининг ушбу босқичларида инсон ҳам назарий формулалардан, фалсафий ва социологик категориялардан фойдаланмайди, балки кўпроқ амалий турмушдаги “бирламчи фикрлаш шаклларини” ишга солади. Бундай шароитда тарихий онгни илмий асосда шакллантириш ҳамда ривожлантириш масаласи кескин кўндаланг бўлади. Шунингдек, бунга қўшимча ўтмиш тўғрисидаги, унинг ҳозирги замон билан узвий алоқаси ҳамда жамиятни келажакда ривожлантиришнинг эҳтимол тутилган тамойиллари тўғрисидаги тасаввурларнинг муайян тизимини таркиб топтирувчи тарихий билимлар ёрдамида эришиш мумкин. Бундай билимларни тарихни мунтазам ва чуқур ўрганиш жараёнида эгаллаш мумкин. Тарихий жараён тўғрисидаги мунтазам билимлар мактабда тарих дарсларида эгалланади, бунда ўқувчилар ўтмиш тўғрисида илк бор бир тизимга солинган тарзда тасаввур ҳосил қиладилар, шу боис кўпчилик учун тарих билан танишув шу даражада якун топади. Бунда фактни билиш ҳали илмий билим бўлмай, уни тушуниб олиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш талаб этилади, шундагина фактлар тарихий жараённинг яхлит концепциясига қўшилади. Зеро, мамлакат, халқнинг асосий ривожланиш даврларини объектив тарзда инъикос эттирувчи тарихий онг, тарихий хотира мунтазам, тўлиқ, ҳис- туйғуга берилмай ва тарихий фактлар ўрнига хаёлот ва тусмоллар келтириладиган сохталаштиришга уринишларсиз бериладиган объектив тарихий ахборотсиз шаклланмайди. Ўз халқининг тарихий ўтмиши учун ифтихор тарихий онг ва тарихий хотиранинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, унинг миллий қадр - қимматини шарт қилиб қўяди. Ушбу фазилатлардан маҳрумлик бузуқ психология шаклланишига олиб келади: кишиларда ўзининг норасолиги ҳисси, камситилганлиги, истиқболи йўқлиги, хафсаласи пир бўлиши, руҳий ноқулайлик ҳисси юзага келади. Тўртинчи (олий) босқичда тарихий онг ва тарихий хотира ўтмишни ҳар томонлама назарий тушуниш негизида, тарихий ривожланиш тамойилларини аниқлаш даражасида шаклланиб, ривожланади. Тарих ҳамда бошқа фанлар томонидан ўтмиш тўғрисида тўпланган билимлар, умумлаштирилган тарихий тажриба асосида илмий дунёқараш шаклланади ҳамда ривожланади, табиат ҳамда кишилик жамиятини ривожлантирувчи кучлар, уни даврлаштириш, тарих мазмуни, ижтимоий ривожланиш типологияси, моделлари тўғрисида озми- кўпми аниқ тасаввур ҳосил қилишга уринилади. Тарихий онг ва тарихий хотиранинг ушбу даражасида инсоният ўтмишини ҳам конкрет тарихий, ҳам назарий даражадаги бутун зиддиятлари ҳамда мураккабликлари билан изоҳлашга уринилмоқда. Тарихий онг ва тарихий хотирани назарий даражада шакллантириш ҳамда ривожлантириш тарихий категориялар ёрдамида фикрлашга, тарихий жараённи динамикада, хронологик изчилликда ва замон нуқтаи назаридан ўзаро боғлиқликда тушунишга кўмаклашади. Бу даражадаги тарихий онг билан фанлар тизими, биринчи навбатда, тарих фани шуғулланади. Жамият тарихи бўйича мунтазам илмий билимларни ўз ичига олган тарих фани ижтимоий тараққиётнинг етакчи тамойилларини аниқлаши, айрим прогнозларни таърифлаб бериши мумкин. Тарихий онг ва тарихий хотира категориялари маъносида ижтимоий амнезия (хотирани йўқотиш , унутиш) ҳодисасига эътиборни қаратишни истардик. Ўтган аср тажрибаси кўрсатишича, жамият бир қатор ҳолларда, баъзан айрим кишиларда бўлганидек, тарихий хотирани йўқотиш (унутиш) дардига мубтало бўлиши мумкин. Амнезия – шунчаки унутиш эмас. Унутган киши нимани билгану сўнг унутганини билади. Аввалги билимлар хотирадан ўчмайди. Амнезия аввал бор бўлган билимни унутиш билан боғлиқ. Ижтимоий амнезия баъзан ўтмишда эришилган бутун- бутун ютуқлар тарихдан тушиб қолишини англатади. Жамият ўз меросининг бирон-бир қисмини йўқотади, бироқ юз берган йўқотишни англамайди. Натижада ўтмиш билан ажралиш рўй беради. Шундай қилиб, тарихий жараённинг маънавий жиҳатини ташкил қилувчи ижтимоий онг элементи бўлмиш тарихий билимни тизимли тарзда, унинг барча босқичлари ҳамда даражаларида қабул қилиш зарур, чунки тизимли ёндашувсиз тарихий онг ҳақидаги тасаввурлар тўлиқ бўлмайди. Тарихий хотиранинг роли катта. Мамлакат тарихий хотирани йўқотар экан, келажакдан маҳрум бўлади. Келажак нафақат орзу ёки истак, балки билиш предмети ҳам бўлгани учун ўтмишни, масалан, Ўзбекистон тарихини тушуниш жараёни унинг зарурий элементи ҳисобланади. Бу унинг ўтмишни билиш бўғинигина бўлмай, балки келажагини прогноз қилишнинг таркибий қисми ҳамдир. Тарихий онг ва тарихий хотира кўплаб фанларни, айниқса энг аввало, тарихни ўрганиш жараёнида шаклланади. Тарихий онг ва тарихий тажриба ҳар қандай жамият учун улкан назарий ҳамда амалий аҳамиятга эга. Шу боис тарихий билимларга интилиш кучли. Шу муносабат билан 2002 йилда илмий асарлар туркуми чиқарилиб 50 , шунингдек таниқли олим Юрген Страубе таҳрири остида “Наррация, идентичность и историческое сознание” китоби 51 нашрга тайёрланиб, Европада олимларнинг эътибори ушбу муаммога 50 Қаранг: Курарцева М.А., Коломеец Е.Н. Историография и историческое м ы шление. // Вестник Московского Унивеситета. – Москва,Москва, 2004. – № 2. – С. 31-49. 51 Ўша жойда. – С.31 . қаратилгани бежиз эмас 52 . Ўтмишга қизиқиш ўз сарчашмалари ҳақида ҳақиқатни билиш истаги, билим доирасини кенгайтиришга интилиш, ўз мамлакати, ўз халқи илдизини билишга бўлган эҳтиёж, тарих сабоқларини, ўтмиш авлодлар тажрибасини билиш истаги, тарихдан долзарб масалаларга жавоб топишга интилишдан келиб чиқади. “Хотирасиз биз оний мавжудот бўлиб қолардик – деб ҳисоблайди С.Рубинштейн, – ўтмишимиз келажак учун ўлик бўлиб қоларди. Ҳозирги кун, ўтишига кўра, ўтмишда қайтмас бўлиб йўқолиб кетарди” 53 . Кўриниб турганидек, сабаблар етарлича ишончли, лозим даражада аниқ- равшан ва муайян маънода, олижаноб ҳамдир, чунки кишиларнинг ўз мамлакатининг тўла маънодаги фуқароси бўлиш эҳтиёжига жавоб беради. Бунда идентификация (ўз мамлакати, халқи билан бир бўлиш) сабаблари ҳамда объектив билимларга интилиш ҳам бор, чунки бу ҳозирги кунни яхши тушуниш имконини беради, тўғри қарорлар қабул қилишда кўмаклашади. Аҳоли тарихни билмасдан туриб маданиятли инсон бўлиш мумкин эмаслигини тушунгани ҳолда, тарихий билимларни фарзандларни тарбиялаш воситаси деб ҳисоблайди. Кишилар муштараклиги тарихий онг ва тарихий хотира шарофати билан, ўз ўтмишини билиш асосида, ўзининг жаҳон тарихий жараёнидаги ўрнини билиш асосида ўзини бирлик сифатида англайди. Натижада тарих ижтимоий онг билан узвий қовушиб кетади. Унинг мажму ҳолда жамият онгини (қарашлари, ғоялари, сиёсий ва ҳуқуқий онги, тарихий онги, хотираси, ахлоқи, дини, санъати, фанини) ташкил қилувчи барча элементлари ўз тарихига эга. Уларни ҳар бир ҳодисани келиб чиққан конкрет шароит ва вазиятлар, ривожланиш шароити нуқтаи назаридан қараб чиқувчи тарихий ёндашув асосидагина тушуниш ва билиш мумкин. Худди шунинг учун ҳам ҳозирги замоннинг энг муҳим муаммолари бўйича мунозараларда доимо ўтмишга мурожаат қилинади. Замонавий ижтимоий назариялар ҳамда мафкуравий тизимлар ўтмишни баҳолаш негизида ишлаб чиқилади. Ўтмиш 52 Ўша жойда. – С.31 53 Рубинштейн С.Л. Основ ы об щ ей психологии. В 2 х. т. – М.: Педагогика, 1989. Т. 1. – С. 302 билан ҳозирги замоннинг узлуксиз алоқаси ва ворисийлиги шу тариқа ҳосил бўлади. Хуллас, юқорида қилинган илмий таҳлилларни умумлаштириб қўйидаги хулосаларни қилиш мумкин: —“тарихий онг” ва “тарихий хотира” тушунчаларининг моҳияти ҳамда мазмунини очиб бериш учун, биринчи навбатда, “онг”, “ижтимоий онг” категорияларининг мазмуни ҳамда моҳиятини аниқ билиш даркор, чунки тарихий онг ва тарихий хотира ижтимоий онг шаклларидандир; — “онг” категориясининг келиб чиқиши, моҳияти ва мазмуни ҳозирга келиб ҳам етарлича ўрганилмаган, лекин улар ҳақида кўп қарашлар фанга маълум. Масалан, мия ўз- ўзича эмас, балки инсон мия ёрдамида фикрлайди. Бунда инсон онгнинг моддий негизи инсон организмининг бутун системаси ва биринчи навбатда, мия, марказий, периферик нерв системаси, беш асосий сезги органлари ҳисобланади. Онг – объектив реалликни идеал тарзда инъикос эттириш ва акс эттиришнинг олий шакли, объектив оламнинг субъектив образи, ҳиссий ва ақлий образлар мажмуидир; — тарихий онг жамият, унинг ижтимоий гуруҳлари ва индивидларнинг ўз ўтмиши ва бутун инсоният ўтмиши тўғрисидаги тасаввурлари мажмуидир; —тарихий хотира – конкрет фактларга муайян тарзда йўналтирилган, ўтмиш ҳақидаги ахборотнинг алоҳида аҳамияти ва долзарблигини ҳозирги замон ва келажак билан жипс алоқада акс эттирувчи онг. Образли қилиб айтганда, хотира – ижтимоий онгнинг барча шаклларидаги, шу жумладан тарихий онгдаги энг долзарб фактлар сақловхонаси; —ижтимоий онг шакллари бўлган тарихий онг ва тарихий хотира мазмунан бир -бирига мос келмайди: тарихий онг тарихий хотирага қараганда анча кенг тушунча. Хотира тизим ҳисобланадиган “онг” тушунчасида муҳим, марказий элементлардан бири бўлиб, “тарихий онг” тушунчасида муҳим марказий элемент ҳисобланади; — одамнинг шахс сифатида шаклланиши ва ривожланиши жараёнида инсон дунёқарашнинг шаклланиши ва ривожланиши борасида бир қатор муҳим босқичлар, даражалардан, шу жумладан инсоннинг ҳам, жамиятнинг ҳам ривожланишида катта роль ўйнайдиган тарихий онг ва унинг муҳим, марказий элементи – тарихий хотиранинг шаклланиши ва ривожланиши босқичлари ҳамда даражаларидан ўтади. Тарихий онг ва тарихий хотира тушунчаларининг мазмуни, моҳиятини тўлиқ тушуниш учун уларнинг миллий онг тизимидаги ўрнини аниқлаш лозим. Бу масала кейинги қисмда таҳлил этилади.