logo

Оддий, аралаш ва мураккаб минерал угитлар. Комбинацияланган ва суюк мураккаб угитлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

81.5 KB
Оддий, аралаш ва мураккаб минерал угитлар. Комбинацияланган ва суюк мураккаб угитлар Режа: 1. Оддий минерал угитлар 2. Аралаш минерал угитлар 3. Мураккаб минерал угитлар 4. Комбинацияланган ёки мураккаб аралашган минерал угитлар 5. Суюк комплекс угитлар 6. Таянч иборалар 7. Уз-узини текшириш учун саволлар 8. Фойдаланилган адабиётлар. 1. Оддий минерал угитлар. Кимё саноатининг ишлаб чикараётган угитларнинг ярмидан купи оддий минерал угитлар хиссасига тугри келади. Таркибида озика элементларидан бири булган минерал угитларни оддий минераллар деб аташ кабул килинган. Амалда эса усимликларнинг озикланишини яхшилаш учун, озик элементларига булган талабини бир вактда кондириш максадида бирданига бир неча оддий минерал угитлар аралаштирилиб солинади. Чунки кишлок хужалик экинларига хар бир оддий минерал угитларни алохида -алохида солинганда, жуда куп мехнат, ёнилги-мойлаш материаллари ва кат сарф булади. Бу эса иктисодий томондан хам самарали эмас. Шундан келиб чикиб, угитлар аралашмасини тайёрлаш зарурати тугилади. 2. Аралаш минерал угитлар. Аралаш минерал угитларнинг тайёрланиши уларнинг тупрока солишдаги сарф харажатларни камайтирибгина колмасдан, балки ушбу угитларнинг физик хусусиятларини хам яхшилайди. Аралаш минерал угитлар икки ёки уч хил оддий донадорлаштирилган ёки донадорлаштирилмаган угитларни махсус угит аралаштириш заводларида, агрокимё марказларида ёки бевосита хужаликларда аралаштириш йули билан олинади. Бунда угитлар солишга кетадиган вакт хамда мехнат угитларни алохида алохида солишдагига нисбатан анча тежалади ва уларнинг самарадорлиги ортади, чунки барча зарурий угитлар бирданига солинади. Улар дала буйлаб бир мехёрда таксимланади ва айрим озик элементлари хар бир жода хам булади. Угит солинадиган экиннинг эхтиёжига ва тупрокни хоссаларига боглик холда угитлар аралашмаларининг таркиби N:Р:К нисбати турлича булиши мумкин. Шу жихатдан олганда улар таркибидаги озука моддаларнинг микдори хар хил тупроклардаги экинларга солиш учун доим хам тугри келавермайдиган комплекс угитлардан устун туради. Лдекин хар кандай угитни хам бир бири билан аралаштириб булмайди, чунки улар орасида содир буладиган кимёвий реакциялар натижасида кунгилсиз узгаришлар - физик хоссаларининг ёмонлашуви, эрувчанлигининг камайиши ёки зарурий озик моддаларнинг йуколиши холлари содир булиши мумкин. Аралаштириш йули билан угитларнинг муштлашиб колишини камайтириш ва сочилувчанлигини яхшилаш мумкин. Мисол тарикасида, аммикакли селитра, преципитат ва калий сулpфатдан иборат угитлар аралашмасини олиб курайлик. Аммиакли селитра номини узига тез тортиб олади, гигроскопиклиги кучли ва тезда котиб колади. Ерга солишдан олдин уни албатта майдалаш лозим булади. Преципитат ва калий сулфат эса гигроскопик эмас, котиб колмайди. Аммиакли селитранинг улар билан аралашмаси яхши физик хусусиятга эга булади, яхни аралашма яхши сочилади, далага бир текисда тушади. Майда кристалл холида калий хлорид хам жуда гигроскопикдир. Калий хлоридни фосфорит уни билан аралашмаси унинг физик хусусиятини яхшилайди. Худди шундай аммиакли селитра билан фосфорит унининг аралашмасида хам шундай холатни кузатиш мумкин. Аралаш минерал угитларни хужаликларнинг узиджа хам тайёрлаш мумкин. Лекин хужаликларда минерал угитларни талаб даражасида аралаштирадиган механизмлар мавжуд эмас. Шунинг учун хужаликларда одамлар угитларни ерга солишдан олдин кулда аралаштириб, кейин соладилар. Аммо бунда угитлар бир текис аралашмайди ва куп мехнат талаб килади. Угитлар ва инсектофунгицидлар илмий текшириш институтининг махлумотига кура, лавлаги экиладиган районларда ва Марказий Осиёнинг пахта етиштирадиган минтакаларида угитларга кетган сарф-харажатларнинг 50 % кисмини угитларни аралаштириш учун кетган сар харажатлар ташкил этар экан. Угитлар аралашмаларини тайёрлашда махлум бир чекланишлар мавжудки, хамма угитлар хам бир-бири билан аралашавермайди. Бу хам хужалик шароитида ишнинг мураккаблашувига олиб келади. Угитлар аралашмасини заводларда тайёрлаб солинадиган тупрок шароитларини усимликларнинг биологик хусусиятларини хисобга олиб, ишлаб чикариш максадга мувофик булар эди. Угитлар аралашмасини тайёрлашни механизациялаш уларнинг таннархини кескин пасайтиради. Урта Осиё Республикаларида 40-йиллардаёк азотли ва фосфорли угитлардан аралашмалар тайёрлаш йулга куйилган эди. АКШ, Англия, Франция ва бошка ривожланган мамлакатларда ишлаётган угитларнинг ярмидан купи аралашма холида фойдаланилади. Кандай аралашмалар ишлаб чикариш керак, деган муаммо кундаланг булади, чунки аралашмаларнинг таркиби 3 шартни кондириши лозим. Биринчидан, тупрок таркибидаги усимликларга узлашадиган шаклдаги озука элементлари билан тупрокнинг тахминланганлик даражасини хисобга олиш лозим. Иккинчидан, аралашма угитланаётган экиннинг талабига, озука элементининг шакли ва нисбатига жавоб бериши керак. Бу эса нафакат хосил микдорига, балки унинг сифатига угитнинг самарали тахсирини белгилайди. Учичидан, аралашмани тайёрлаётганда, уни асосий угит сифатида, экиш билан бирга бериладими ёки усув давридаги озиклантиришда ишлатиладими, шуларни хам хисобга олиш лозим. 3. Мураккаб минерал угитлар. Мураккаб минерал угитларга шундай кимёвий бирикмалар кирадики, уларнинг таркибида 2 ёки 3 та озука элементлари мавжуд булади, кайсики, улар усимликлар учун энг керакли булган озука элементларидир. Энг яхши мураккаб минерал угитлардан бири - бу аммофосдир. Бу угитда балласти йук. Бу тузни ташкил этган аммоний ва фосфат ионлари хамма усимликларга керак ва улар хамма тупрокларда усимликлар томонидан осон узлашади. Аммофос таркибида 11-12 % азоти ва 46-60 % атрофида узлашувчан фосфори бор. Аммофосни ишлаб чикариш технологияси жуда соддадир, яхни аммиакни фосфор кислота билан нейтраллашга асосланган. Аммофос юкори концентрацияли угит булиб, ундан фойдаланганда жуда катта иктисодий самарадорликка эришилади. Фосфоаммомагнезия - ёки магний - аммоний - фосфат, кам эрувчан мураккаб угит, таркигида 8 % азот ва 40 % фосфори мавжуд. Бу угитнинг таркибидаги аммонийни нитрификация жараёни хам сулфат ва нитрат аммонийларники каби тез боради. Асосий угит сифатида фойдаланилади, хатто катта дозаларда хам усимликларга зарарли тахсир курсатмайди. Бу угитнинг таркибига марганец, мис, рух каби микроэлементларни хам кушиш мумкин. Натижада беркитилган ёки ёпилган тупрок шароитида хам фойдаланиш мумкин булган угитга айланади. 4. Комбинацияланган ёки мураккаб аралашган минерал угитлар. Нитрофосфорлар ва нитрофоскалар аппатит ёки фосфоритни нитрат кислота билан парчаланиш оркали олинади. Бунда калpцийли селитра ва калpций монофосфат аралашган дикалpцийфосфат олинади. Калций нитрат жуда гигроскопик булганлиги сабабли бундай аралашма тезда нам тортиб колади. Угитни физик хоссаларини яхшилаш учун ортикча калций эритмадан ажратиб олинади, бунинг учун калций нитрат бошка бирикмаларга айлантирилади. Бу иш турли усуллар билан амалга оширилади. Кайнок пулpпа аралашмасига аммиак ёки сулpфат кислота ёки аммоний сулpфат кушилади. Бунда калpций нитрат урнига гигроскопиклиги камрок булган аммоний нитрат ва гипс хосил булади. Сулpфат кислотали ва сулpфатли нитрофослар дикалpций фосфат, аммоний фосфат, аммоний нитрат ва гпсдан таркиб топади. Аммоний сулфатнинг ёки сулфат кислотанинг микдорига караб, угит таркибидаги сувда эрийдиган фосфор микдори турлича булади. Бошка усулда эритмадан ортикча калpцийни ажратиб олиш учун пулpпага аммиак ва анча арзон карбонат кислота кушилади. Бунда дикалpций фосфат, аммоний нитрат ва калpций карбонатдан иборат карбонатли нитрофоска олинади. Калpций нитратни музлатиш ва сунгра аммиак хамда сулpфат кислота аралашмаси билан ишлов бериш усули хам кулланилади. Бунда аммоний нитрат, дикалpций фосфат ва озрок микдоридаги аммоний фосфат аралашмасидан иборат музлатилган нитрофос олинади. Фосфорли нитрофоска балластсиз ва жуда концентрланган угит таркибида 50 % озик моддалар булади. Унинг таркигидаги фосфорнинг 50 % и сувда эрийдиган шаклда булади. Бу угитни экишдан олдин ва экиш билан бирга ишлатилади. Демак, нитрофоскаларда азот ва калий осон эрувчан бирикмалар холида булади. Фосфор эса, асосан калpций фосфат ва кисман сувда эрийдиган аммоний фосфат хамда калpций монофосфат холида булади. Карбонатли нитрофоскада сувда эрийдиган фосфори булмайди, шунинг учун у факат кислотали тупрокларда асосий угит сифатида ишлатилади. Нитрофоскаларнинг храктеристикаси маркаси азот, % узлашти риладига н фосфор 5-оксид калий оксиди, % А (16:16:13) 16-14 16-17 13-14 Б (13:16:13) 12,5-13,5 8,5-9,5 12,5-13,5 В (12:12:12) 11-12 10-11 11-12 Нитрофоскалар донадор холда, доначаларининг улчами 2,5-4 мм ёки 1,65-2,8 мм килиб чикарилади, когоз копларга жойланади. Нитрофоска асосий угит сифатида экишгача тупрокка солинади, таркибидаги фосфорнинг куп кисми сувда эрувчан шаклда булганлари эса экиш вактида каторларга ва уяларга хамда озиклантириш максадида солинади. Нитроаммофослар ва нитроаммофоскалар Нитрат хамда фосфат кислоталар аралашмасининг аммиак билан нейтраллаб олинади. Моноаммоний фосфорт асосида олинадиган угит нитроаммофос, калий кушилганда эса нитроаммофоска дейилади, диаммоний фосфат асосида олинган угит-тегишлича диаммонитрофос ва диаммонитрофоска дейилади. Бу комплекс угитлар таркибида озик моддаларнинг куплиги билан бошка утиш еридан фарк килади, уларни олиш пайтда эса таркибидаги азот, фосфор ва калийни орасидаги нисбатни узгартириш учун катта имконият булади. Нитроаммофослар азотнинг микдори 10-30 % ва фосфор 14-30 % оралигида килиб чикарилиши мумкин. Карбоаммофослар ёки таркибидаги азот амид ва аммиак шаклида, фосфор эса сувда эрийдиган шаклда булади. Уларни ишлаб чикариш мочевинанинг фосфат кислота билан ёки аммофос хамда диаммофос билан комплекс бирикмалар хосил килиш хусусиятига асосланган. Угитлар таркибида 24-48 % азот, 48-18 % фосфор булиши мумкин. Учламчи комбинациялнган угит олиш учун калий хлорид кушилади. Карбоаммофоскаларда озик моддаларнинг умумий микдори 60 % гача булади. Карбоаммофоскалар азот-фосфор - калийнинг нисбатлари куйидагича килиб чикарилади: 1:1:1; 1,5:1:2; 2:1:1 ва 1:1.5:1. Нитроаммофосфатларнинг характеристикаси угитлар азот, % фосфор оксиди, % калий оксид, % нитроаммофос а маркаси (1:1) 23 23 - б маркаси (1:1.5) 16 24 - нитроаммофоска 1-нави (NРК-50 %) 16 16 18 2-нави (NРК - 44 %) 14 14 18 карбоаммофос 30 30 - карбоаммофоска 1-нави (NРК - 60 %) 20 20 20 Аммоний полифосфатлар - полифосфат кислотани аммиак билан нейтраллаш оркали олинади. Полифосфат, бошкача айтганда суперфосфат кислота орто-пиро ва озрок микдордаги полифосфат кислоталар аралашмасидан таркиб топган булиб, таркибида 75 % атрофида фосфори бор. Аммоний полифосфатда эса 17 % азот, 60 % фосфор булади. Бу угитларнинг физик хоссалари яхши, барча экинларга ишлатиш мумкин, угитлар аралашмаси учун ва суюк комплекс угитлар тайёрлашда яхши компонент хисобланади. 5. Суюк комплекс угитлар. Кишлок хужалигига куплаб микдорда суюк азотли угитлардан аммиакли сув етказиб берилмокда. Бу угитни ишлатиш учун герметик беркиладиган идишлар зарур, акс холда куп микдорда азотни йукотиш мумкин. Бу угитнинг таркибида факат аммиак куринишидаги азот бор, холос. Суюк комплекс угитлар таркибида эса 2 ёки 3 та озука элементларининг эритмаси булади. Уларга иккинчи даражали озука элементлари ва микроэлементларни хам кушиш мумкин. Тажрибалар каттик ва суюк комплекс угитларнинг усимликларга тахсири деярли бир хил эканлигини курсатган. Суюк комплекс угитлар перспективали угитлар турига киради. Бу угитларни олишнинг принципиал схемаси фосфор кислотани аммиак билан нейтраллашга асосланган (рН=6,5 гача). Суюк комплекс угитларнинг 2 тури мавжуд булиб, уларни ишлаб чикаришда фойдаланилаётган фосфорнинг шаклига караб фаркланади: 1. Ортофосфор кислота 2. Суперфосфор кислотаси Уларнинг таркибгида азотн купайтириш максадида аммиакли селитра, мочевина ёки мочевина ва аммиакли селитра аралашмаси кушилади. Термик фосфор кислота асисда олинган суюк комплекс угитлар - тиник, рангсиз суюкликдир. Иссик аралаштиришда фосфор ва полифосфор кислоталар газ холидаги ва аммиакли сув билан нейтралланади, шунингдек олинган аралашмага олдиндан тайёрланган компонентлар хам кушилади ва улар хам эритилади. Азотли ва калийли компонентлар сифатида купрок мочевина аммоний- нитратли эритмалар ва калий хлорид кушилади. Совук аралаштириб тайёрлашда эса олдиндан тайёрланган компонентлар механик равишда бир-бири билан аралаштирилади. Совук аралаштиришда аммоний фосфат ва каттик диаммонийфосфат эритмаларидан фойдаланилади. Полифосфор кислота асосида олинган суюк комплекс угитлар таркибидаги озука элементларининг микдори 40 % дан купдир. Бундай эритмалар таркибида 3 та элементи буладиган субк комплекс угитлар ишлаб чикариш учун фойдаланилади. Уларнинг таркиби хар хил булиб, уларга мочевина, аммиакли селитра ва калий хлорид кушилади. Бу угитларнинг зичлиги 1,35-1,40 га тенг, кристалланиш харорати 18 С. Улар узок акт сакланганда хар хил нуксонлар пайдо булмайди. Суюк комплекс угитларда эркин аммиак булмайди. Шунинг учун уларни тупрок юзасига бемалол сепиш мумкин ва уни хар хил тупрокка солинади. Суюк комплекс угитлар махсус агрегатлар ёрдамида хар кандай экинларга солиниши мумкин. Бу угитларни сугориб дехкончилик килинадиган жойларда хам куллаш мумкин. Суюк комплекс угитлар билан бирга гербицидларни, инсектицидларни, микроэлементларни ва хар хил усимликларни усишини тезлаштирувчи биостимуляторларни хам кушиб ишлатиш мумкин. Бундай операциялар эса жуда катта иктисодий самара беради. Таянч иборалар иборалар Оддий минерал угитлар, аралаш минерал угитлар, физик хусусиятлари, иктисодий самарадорлиги, аралашмалар таркиби, минерал угитлар, мураккаб минерал угитлар, азот ва фосфор уртасидаги нисбат, аммиакни туйинтириш, диаммофос, комбинацияланган угитлар, сулpфатли схема, иккинчи даражали озука элементлари,термик ортофосфор кислота, азот фосфорли суюк комплекс угитлар, иссик аралаштириш, совук аралаштириш. Адабиётлар 1. Агрохимия. Под. ред. В.М.Клечковского и проф. А.В,Петербургского. Изд-во. Колос. Москва. 1964. 2. Агрохимия. Под. ред. Б.А. Ягодина. Москва, Агропромиздат. 1989. 3. Агрохимия. П.М.Смирнов, Э.А.Муравин. Тошкент, Укитувчи, 1984. 4. Справочник по оборудованиям. Изд-во “КОЛОС” м., 1964. 5. www.ziyonet.uz