logo

Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида

Yuklangan vaqt:

09.01.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

195.3955078125 KB
Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида Режа: 1. Мантиқ илми ва унинг асосий қонунлари. 2. Тушунчанинг таърифи, тузилиши ва турлари. 3. Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар. 4. Тушунчалар билан бажариладиган мантиқий амаллар. 5. Фикр юритишда тушунчалар билан боғлиқ хатоликлар. Мантиқ илми ўрганадиган масалалар ва унинг асосий қонунлари. Мантиқ илми жамият тарихида икки минг йилдан кўпроқ давр мобайнида ўрганиб келинади. Уни ўрганиш инсонга оламни билиш, билимларини кўпайтириш, атрофидаги одамлар билан мулоқотини тўғри ташкил қилиш учун хизмат қилади. Фикрлаш қобилиятига эга бўлган инсон тўғри тафаккур шакллари ва улар билан боғлиқ қонун-қоидаларни билиб олар экан, ўз фикрини мантиқан тўғри қуришга, асосланган бўлишига, нафақат ўзининг балки бошқаларнинг ҳам фикрларидаги ноаниқликларни аниқлашга ва тузатишга ўрганади. Бу иш узоқ тарихга эга бўлган мантиқ илмини чуқур билишни тақозо этади. Мантиқ илмининг алоҳида фан сифатида шаклланиши Қадимги Юнон файласуфи Аристотел (эр. ав. 384-322 йй.) номи билан боғлиқ. У биринчи бўлиб, ушбу илм ўрганадиган масалалар доирасини аниқлаб берди. Аристотелнинг «Категориялар», «Талқин ҳақида», «Биринчи аналитика», «Иккинчи аналитика», «Софистик раддиялар ҳақида» номли асарлари бевосита мантиқ масалаларига бағишланган. Унинг «Риторика», «Поэтика» асарлари ҳам мантиқий таълимотининг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. «Метафизика», «Руҳ ҳақида» асарларида эса мантиқ масалалари маълум даражада баён қилинган. Аристотел ўз таълимотини “логика” эмас, “аналитика” деб атаган. Логика термини эр.ав. III асрдан бошлаб, фанни ифодаловчи термин сифатида қўлланила бошлаган. “Мантиқ” сўзи юнон тилидаги “логика” сўзининг арабча таржимасидир. “Логикос” – сўз, ақл, ақл юритиш, қонун маъноларини берувчи кенг қамровли терминдир. “Мантиқ” истилоҳининг қамрови ҳам “логос”ники каби бўлиб, унинг ўзаги “сўзлашув” маъносини берадиган “нутқ” сўзидир. 1 Биз “мантиқ” истилоҳини фанни ифодалаш учун қўллаймиз. Мантиқ шакллари орасида қуйидагилар муҳим ўринни эгаллайди: 1 Муҳаммад Фазлул-имом Хайриободий. Мирқотул мантиқ. –Т.: Тошкент ислом университети, 2011. 3- бет. Формал мантиқ – мулоҳазалар ва исботлашнинг структурасини анализ қилиш, ўрганиш билан шуғулланувчи фан бўлиб, унда асосий эътибор мазмунга эмас, шаклга қаратилади. Ноформал мантиқ – Ноформал мантиқ (informal logic)– табиий тилда аргументлашни қуриш ва баҳолашнинг ноформал стандартларини, уни талқин қилишнинг усуллари ва мезонларини ишлаб чиқувчи норматив фандир. Назарий мантиқ –муайян билимларнинг мантиқий системаси ёки мантиқий назариялар йиғиндиси бўлиб, улар табиий ва махсус формаллашган (сунъий) тил воситасида, маълум бир принцип ва аксиомаларга асосан қурилгандир. Амалий мантиқ – 1. Инсонларнинг табиий тафаккурлаш жараёнини; 2. Назарий мантиқдан конкрет холатларда фойдаланишни, яъни далиллаш ва рад этишни; 3. Фаолият мантиғи, қарор қабул қилиш мантиғи, танлаш мантиғи, эвристика, праксеология, конфликтология ва б. шу турдаги мантиқий назариялар ва тадқиқотларни ифодалайди. Эр.ав. IV асрдан бошланган ва XIXасрнинг охири – XX асрнинг бошларида якунланган (формал) мантиқ ривожланишининг биринчи босқичи анъанавий (классик) мантиқ деб аталади. Анъанавий мантиқ тўғри тафаккурлашни асосан табиий тилга таянган холда ўрганган. Ноанъанавий (ноклассик) мантиқ – классик мантиқни танқид қилиш ва такомиллаштириш билан бирга, уни мукаммаллаштириш, тўлдириш ва ундаги замонавий мантиқнинг асосини ташкил этувчи ғояларни янада ривожлантириш натижасида вужудга келган мантиқий назарияларнинг мажмуидир. Замонавий мантиқ атамаси XIXасрнинг охири – XX асрнинг бошларида мантиқ илми ривожининг ҳозирги босқичини ифодалаш учун қўлланилади. Бу босқич яна математик мантиқ ва символик мантиқ терминлари билан ҳам аталади. Математик мантиқ терминининг қўлланиши унинг замонавий мантиқ билан қўллайдиган усулларига кўра ўхшашликларини билдиради. “Символик мантиқ” термини эса замонавий мантиқда мантиқий тахлил қилиш мақсадида махсус яратилган формаллашган тиллар қўлланишини кўрсатади. Биз формал мантиқни ўрганамиз. Формал мантиқнинг ўрганиш предмети ни қуйидагилар ташкил этади: - Тафаккурлаш шакллари, уларнинг табиати ва уларнинг тузилмаси (структураси) билан боғлиқ қонуниятлари; - Фикрлар ўртасидаги алоқаларнинг қонунлари; - Бу қонунларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлган хатолар. Тафаккур ва унинг ҳусусиятлари. Тафаккур билишнинг юқори босқичи - рационал (лотинча ratio – ақл) билиш бўлиб, унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади. Ақлий билиш, тафаккурлаш воқеликни абстрактлашган (мавҳумлашган) ва умумлашган холда акс эттиради. Тафаккурлаш тил билан узвий алоқада, яъни тил фикрнинг воқе бўлиш шакли ҳисобланади. Шарқ мутафаккирлари тилга катта эътибор берганлар. Тафаккур (ақлий билиш) ҳиссий билиш билан узвий боғлиқ. Тафаккур ёрдамида буюм ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга эришилади. Тафаккур воқеликни умумлаштириб ва мавҳумлаштириб, муайян мантиқий шаклларда, яъни тушунча, мулоҳаза ва хулоса чиқариш ҳамда улар ўртасидаги алоқалар шаклида акс эттириб, маълум мантиқий қонун- қоидаларни вужудга келтирадики, тўғри, аниқ, изчил, зиддиятлардан холи фикрлаш ана шу қонун-қоидаларга амал қилишни тақозо этади. Бу қонунқоидалар амалиётда вужудга келган билимларни исботлаш ёки рад этиш, уларнинг тўғрилиги ёки хатолигини тасдиқлаш ёхуд инкор этишга хизмат қилади. Тафаккур қонунлари. Инсон билиш жараёнида буюм ва ҳодисалар, уларнинг сифат, хусусиятлари ҳақида тушунчалар хосил қилади, фикрмулоҳаза юритади, уларни мантиқий боғлаб, хулосалар хосил қилади. Бу жараённи тушуниш учун тафаккур шакли ва тафаккур қонуни нима эканлигини билиб олиш зарур. Тафаккур қонунларига амал қилиш тўғри, тушунарли, аниқ, изчил, зиддиятсиз, асосланган фикр юритишга имкон беради. Аниқлик, изчиллик, зиддиятлардан холи бўлиш ва асосланганлик тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидир. Булар мантиқий қонунларнинг асосини ташкил этувчи белгилар бўлганлиги учун, уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. Айният қонуни. Бирор буюм ёки ҳодиса ҳақида фикр юритилганда, уларга хос бўлган барча муҳим белгилар, қамраб олинади. Предмет ҳақидаги фикр неча марта ва қандай ҳолатда такрорланишига қарамасдан доимий, ўзгармас ва қатъий мазмунга эга бўлади. Тафаккурга хос бўлган бу аниқлик хусусияти Айният қонунининг моҳиятини ташкил этади. Айният қонунига кўра, маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикр айни бир муҳокама доирасида айни бир вақтда ўзўзига тенгдир. Бу қонун формал мантиқ илмида «А–А» дир формуласи билан ифодаланади. Айният қонунининг асосий талаби қуйидагича: фикрлаш жараёнида турли фикрларни айнанлаштириш ва, аксинча, ўзаро айнан бўлган фикрларга тенг эмас, деб қараш мумкин эмас. Бу мантиқий тафаккурнинг муҳим шартларидан биридир. Фикрлаш жараёнида бу қонунни билиб ёки билмасдан бузиш ҳолатлари учрайди. Баъзан бу ҳолат бир фикрнинг тилда турли хил ифодаланиши билан боғлиқ бўлади. Тилда мавжуд бўлган омоним ва синоним сўзларнинг қўлланиши ҳам баъзан турли фикрларнинг ўзаро айнанлаштирилишига, яъни нотўғри муҳокамага олиб келади. Баҳс-мунозара жараёнида қандай қилиб бўлса ҳам рақибини алдаш ва ютиб чиқиш мақсадида Айният қонуни талабларини атайлаб бузувчилар софистлар деб аталади, уларнинг таълимоти эса софистика дейилади. Ўзбек халқига хос бўлган аския санъатида Айният қонуни талабининг атайлаб бузилишини сўзларнинг ўз маъносида эмас, балки кўчма маъноларда қўлланишини кузатиш мумкин. Бу ўзига хос сўз ўйини бўлиб, унда қўлланиладиган нозик қочиримлар аския айтувчининг маҳоратини кўрсатади ва тингловчиларнинг кулгусига сабаб бўлади. Айтиш мумкинки, ҳаётда, амалиётда тушунчаларнинг турли маъноларда қўлланилиши ғаразли ёки беғараз, яхши ёки ёмон мақсадларга хизмат қилиши мумкин. Айният қонуни тафаккурга, унинг барча элементлари, шаклларига хос бўлган умумий мантиқий қонундир. Бу қонуннинг талаблари тафаккурнинг ҳар бир шаклига хос бўлган конкрет қоидаларда аниқ ифодаланади. Нозидлик қонуни . Инсон тафаккури аниқ, равшан бўлииши билан бирга, зиддиятсиз бўлиши ҳам зарур. Зиддиятсизлик инсон тафаккурига хос бўлган энг муҳим хислатлардан биридир. Маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ҳодисалар бир вақтда, бир хил шароитда бирор хусусиятга ҳам эга бўлиши, ҳам эга бўлмаслиги мумкин эмас. Масалан, бир вақтнинг ўзида, бир хил шароитда инсон ҳам ахлоқли, ҳам ахлоқсиз бўлиши мумкин эмас. У ё ахлоқли, ё ахлоқсиз бўлади. Бир вақтнинг ўзида бир предметга икки зид хусусиятнинг тааллуқли бўлмаслиги тафаккурда нозидлик қонуни сифатида шаклланиб қолган. Бу қонун фикрлаш жараёнида зиддиятга йўл қўймасликни талаб қилади ва тафаккурнинг зиддиятсиз ҳамда изчил бўлишини таъминлайди. Нозидлик қонуни айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама қарши ёки зид) фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч бўлмаганда улардан бири, албатта, ёлғон бўлишини ифодалайди. Бу қонун «А ҳам В, ҳам В эмас бўла олмайди» формуласи орқали берилади. Нозидлик қонуни қарама-қарши ва зид мулоҳазаларга нисбатан қўлланади. Бунда қарама-қарши мулоҳазаларнинг ҳар иккаласи ҳам бир вақтда ёлғон бўлиши мумкин; ўзаро зид мулоҳазалар эса, бир вақтда ёлғон бўлмайди, улардан бири ёлғон бўлса, иккинчиси албатта чин бўлади. Қарамақарши мулоҳазаларда эса, бундай бўлмайди, яъни улардан бирининг ёлғонлигидан иккинчисининг чинлиги келиб чиқмайди. Масалан: “Аристотел — мантиқ фанининг асосчиси” ва “Аристотел — мантиқ фанининг асосчиси эмас” — бу ўзаро зид мулоҳазалардир. Бу зид мулоҳазаларнинг ҳар иккаласи бир вақтда ёлғон бўлмайди. Улардан биринчиси чин бўлганлиги учун, иккинчиси ёлғон бўлади. Ўзаро қарама-қарши бўлган “Бу қоғоз оқ рангда” ва “Бу қоғоз қора рангда” мулоҳазаларининг эса иккаласи бир вақтда, бир хил нисбатда ёлғон бўлиши мумкин. Чунки қоғоз оқ ҳам, қора ҳам бўлмаслиги, балки сариқ, қизил ёки бошқа рангда бўлиши мумкин. Баъзида икки қарама –қарши фикр айтилганда мантиқий зиддият бўлмаслиги мумкин. Бунда бир масала юзасидан баён қилинган қарамақарши фикрлар турли вақтда ва турли нисбатда айтилган бўлади. Масалан: “Акмал мусобақада қатнашмади” ва “Акмал мусобақада қатнашди”. Бу мулоҳазалар турли вақтга нисбатан (бир ой аввал ёки кейин), турли муносабатда (сузиш ёки шахмат бўйича) баён қилингани туфайли бирбирини инкор этмайди. Демак, фикрлаш жараёнида вақт, муносабат ва объект бирлигининг сақланиши Нозидлик қонунининг амал қилиши учун зарурий шарт-шароит ҳисобланади. Мантиқ илми умуман ҳар қандай зид мулоҳазаларни таъқиқламайди, балки бир масала юзасидан бир хил вақт ва муносабат доирасида ўзаро зид, қарама-қарши мулоҳазаларни баён қилиш мумкин эмаслигини таъкидлайди. Формал мантиқ мантиқий зиддиятлар билан реал ҳаёт зиддиятларини чалкаштириб юборишни қоралайди. Чунки булардан биринчиси тафаккурда йўл қўйиб бўлмайдиган зиддият бўлса, иккинчиси буюм, ҳодисалар тараққиётининг ички манбаини ташкил қиладиган диалектик зиддиятдир. Биринчиси субъектив, иккинчиси объектив зиддиятдир. Учинчиси – истисно қонуни нозидлик қонунининг мантиқий давоми бўлиб, фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб, баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси ёлғон, учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди. Бу қонун фикрлар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. Агарда зид муносабатлар фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олмаса, икки зид белгидан бошқа белгиларнинг ҳам мавжудлиги маълум бўлса, унда “Учинчиси – истисно” қонуни амал қилмайди. “Учинчиси-истисно” қонуни қуйидаги ҳолатларда қўлланади: 1. Алоҳида олинган якка буюмга нисбатан бир хил вақт ва муносабат доирасида ўзаро зид фикр билдирилганда. Масалан: Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти. Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти эмас. 2.Сон ва сифатига кўра ўзаро зид мулоҳазалар баён қилинганда, буюм ва ҳодисаларнинг синфи ҳақида тасдиқлаб баён қилинган мулоҳаза билан, шу синф буюм ва ҳодисаларининг бир қисми ҳақида инкор этиб баён қилинган мулоҳазалардан бири чин, иккинчиси ёлғон, учинчисига ўрин бўлмайди. Масалан: Ҳамма санъаткорлар қўшиқчидир. Баъзи санъаткорлар қўшиқчи эмас. Бу икки мулоҳаза бир вақтда чин ҳам, ёлғон ҳам бўла олмайди.Улардан бири (Баъзи санъаткорлар қўшиқчи эмас.) албатта чин, иккинчиси ёлғон, учинчи мулоҳазага ўрин йўқ. Демак, Учинчиси истисно қонуни: 1.Икки зид якка мулоҳазаларга нисбатан. 2.Умумий тасдиқ ва жузъий инкор этувчи мулоҳазаларга нисбатан. 3.Умумий инкор ва жузъий тасдиқ мазмунидаги мулоҳазаларга нисбатан қўлланади. “Учинчиси-истисно” қонунида ҳам, нозидлик қонунидаги каби вақт, муносабат, объект айнанлигига риоя этиш шарт, акс ҳолда бу қонун ўз кучини йўқотади, фикрнинг изчиллигига зарар етади ва мантиқсизликка йўл қўйилади. “Учинчиси-истисно” қонуни, бошқа мантиқий қонунлар сингари, зиддиятли мулоҳазаларнинг чин ёки ёлғонлигини аниқлаб беролмайди. Бунинг учун воқеа ва ҳодисаларнинг ривожланиш қонуниятларини билиш талаб қилинади. Инсон ўз билимларига асосланган ҳолда ўзаро зид мулоҳазалардан қайси бири чин ёки ёлғон эканлигини аниқлайди. Бу қонун ўзаро зид мулоҳазалар бир вақтда чин бўлмаслигини тасдиқлайди. Етарли асос қонуни. Тўғри фикрлашга хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири асослилик, ишончлиликдир. Фикрлаш жараёнида буюм ва ҳодисалар ҳақида чин муҳокама юритибгина қолмасдан, бу муҳокаманинг чинлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги учун уни асослаш, исботлашга ҳаракат қилинади. Бунда чинлиги аввалдан маълум бўлган ва ўзаро мантиқий боғланган мулоҳазаларга асосланилади, яъни баён қилинган фикрнинг чинлиги аввалдан маълум бўлган, чинлиги тасдиқланган бошқа бир фикр, мулоҳаза билан таққосланади. Тафаккурнинг бу хусусияти етарли асос қонуни орқали ифодаланади. Инсон тафаккурига хос бўлган бу қонунни биринчи марта немис файласуфи ва математиги Г. Лейбниц таърифлаб берган. Унинг таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар ўзининг мавжудлиги учун етарли асосга эга. Ҳар бир буюм ва ҳодисанинг реал асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикр-мулоҳазалар ҳам асосланган бўлиши керак. Етарли асос қонунида тўғри тафаккурнинг энг муҳим хусусиятларидан бири бўлган фикрларнинг изчиллик билан муайян тартибда боғланиб келиш хусусияти ифодаланади. Бу қонун аввалги кўриб ўтилган қонунлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда амал қилади. Фикрлаш жараёнида берилган мулоҳазанинг чинлигини асослаш учун келтирилган чин мулоҳазалар мантиқий асос , берилган мулоҳазанинг ўзи эса мантиқий натижа деб юритилади. Шундай қилиб, тўғри тафаккурнинг юқорида кўриб ўтилган қонунларининг ҳар бири чин билимга эришиш учун хизмат қилади. Бу қонунлар тафаккур жараёнида алоҳида-алоҳида ёки бирин-кетин эмас, балки бир вақтда, биргаликда фикрлар боғланишининг характерига қараб амал қилади. Бу қонунларнинг талаблари бир-бирини тўлдирган ҳолда мантиқий тафаккурнинг чин бўлишини таъминлайди. 1. ТУШУНЧАНИНГ ТАЪРИФИ, ТУЗИЛИШИ ВА ТУРЛАРИ. Тушунча тафаккур шаклларидан бири сифатида тил орқали ифодаланади. Тушунчанинг моҳиятини билиш учун унинг ном ва сўз билан қандай боғлиқлигини аниқлаб оламиз. Инсон буюм ва ҳодисалар ҳақида тушунчага эга бўлиш учун уларнинг номларини билиши зарур. Оламдаги барча жонли ва жонсиз мавжудотларнинг, воқеа ва ҳодисаларнинг номи бор. Номлар билиш ва мулоқотнинг зарурий воситасидир. Буюм ва ҳодисаларнинг номи тилни мавжуд воқелик билан боғлаб туради. Фараз қилинг, оламдаги ҳеч бир нарсанинг номини билмасак, улар ҳақида тушунчага эга бўлишимиз, фикр юритишимиз мумкинми? Ном нима? У тушунча билан айнанми? Ном алоҳида предметни ёки предметлар груҳини белгиловчи тил ифодасидир. Масалан: “Амур Темур” сўзи темурийлар давлатининг асосчиси бўлган буюк бобокалонимизнинг номини билдиради; “ўқитувчи” сўзи билим берувчи инсонни, “қизил”сўзи эса барча буюмлардаги қизил рангни ифодалайди. Буюм ва ҳодисаларга инсон ном қўяди ва ном туфайли улар ҳақида тушунчага эга бўлади. Бундан маълум бўладики, ном тил ифодаси бўлса, тушунча тафаккур шаклидир. Тушунча буюм ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим ва фарқ қилувчи белгиларини бир бутун, яхлит холда акс эттирувчи тафаккур шаклидир. Буюм ва ҳодисаларнинг белгилари мулоқот ва фикр юртиш жараёнида бирор предметнинг вакили сифатида хизмат қиладиган белгилардан фарқ қилади. Буюм ва ҳодисаларнинг белгилари предметларни бир-биридан фарқ қилувчи ҳамда уларнинг бир-бирига ўхшашлигини ифода қилувчи хусусиятлар ва муносабатларни ифодаловчи белгилардир. Масалан, савдо-сотиқ билан шуғулланиш фақат инсонга хос белгидир. Бошқа тирик мавжудотлар бундай фаолият билан шуғулланмайдилар. Буюм ва ҳодисаларнинг белгилари умумий, муҳим, фарқ қилувчи турларга бўлинади. Бир синфга мансуб бўлган ҳамма предметларга хос бўлган белгилар – умумий белгилардир. Инсонлар синфи учун қаддини тик тутиб юриш, кулиш ва б. шундай белгиларга мисол бўлади. Бирор белгининг ўзгариши ёки йўқ бўлиши тушунчанинг ҳам ўзгариши ёки йўқ бўлишига олиб келадиган белги муҳим ҳисобланади. Инсон учун ақллилик (тафаккур қилиш) муҳим белгидир. Фарқ қилувчи белги предметни ўзига ўхшаш бошқа предметлар орасидан таниб олишга имкон берувчи белгидир. Масалан, ҳар бир инсон ўзига хос индивидуал белгилари билан бошқалардан ажралиб туради. Демак, тушунча маълум белгиларига кўра бир тўпламга бирлашган предметларнинг бирлигини ифодалайди. Тушунча сўз билан узвий боғлиқ. Улар ўртасидаги алоқадорлик тафаккур ва тил ўртасидаги боғланишнинг конкрет тарзда намоён бўлишидир. Тушунчалар сўз (талаба, университет, қоғоз) ва сўз бирикмалари (Ўзбекистон Миллий университетининг талабаси, Ўзбекистон Миллий университети, рангли қоғоз) ёрдамида ифодаланади. Лекин бундан тушунча ва сўз айнан бир хилдир, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Баъзи сўзлар (аммо, чунки, учун ва ҳ.к.) ҳеч бир тушунчани ифодаламаслиги ҳам бунинг сабабларидан биридир. Битта тушунча ҳар хил тилларда, баъзан бир тилда ҳам турли хил сўзлар билан ифодаланади. Тилдаги омоним ва синоним сўзларнинг мавжудлиги эса сўз ва тушунчанинг айнан эмаслигидан далолат беради. Айрим сўзларнинг кўп маънолилиги баъзан тушунчаларни аралаштириб юборишга олиб келади. Шу сабабдан кундалик ҳаётда қўлланадиган тил билан илмий тил бир-биридан фарқ қилади. Илмий тил табиий тил, сунъий тил ва махсус термин (атама)лардан ташкил топади. Термин (атама) илмнинг ҳар бир соҳасида предметларни белгилаш учун фақат бир маънода қўлланиладиган сўз ёки сўз бирикмасидир. Илмий тилда термин ва тушунча бир маънода қўлланади. Тушунча ва сўз шаклланишига кўра ҳам бир-биридан фарқланади. Сўзнинг шаклланишида сўз ясовчи қўшимчалар иштирок этади. Шунингдек, ўзлаштирма (бошқа тиллардан кириб келган) сўзлар ҳам миллий тилларда янги сўзларнинг шаклланишига сабаб бўлади. Тушунча эса қуйидаги мантиқий усуллардан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинади: Таққослаш усулида предметларнинг сифат ва хусусиятлари ўзаро солиштирилиб, тушунча хосил қилинади. Анализ – таҳлил ёрдамида предмет уни ташкил қилувчи қисмлар, томонларга фикрда ажратилиб, ҳар қайсиниси ҳақида алоҳида тушунча ҳосил қилинади. Синтез усулида таҳлил давомида ажратилган қисмлар, томонлар фикран бирлаштирилиб, предмет ҳақида тушунча ҳосил қилинади. Абстракциялаш, яъни мавҳумлаштириш усули ёрдамида предметнинг сифат, ҳусусиятлари фикран ажратиб олиниб, тушунчада ифодаланади. Умумлаштириш усулида предметлар умумий, муҳим хусусиятларига кўра синфларга бирлаштирилиб, тушунча ҳосил қилинади. Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми. Тушунчанинг турлари. Ҳар бир тушунча муайян ҳажм ва мазмунга эга. Тушунчанинг ҳажми унда фикр қилинаётган предметлар йиғиндисини акс эттиради. Масалан, “орол” тушунчасининг ҳажми Ер юзидаги мавжуд барча оролларни ўз ичига қамраб олади. Тушунчани ифодаловчи сўзда кўплик қўшимчаси “лар” бўлмаса ҳам, у умумий хажмга эга бўлиши мумкин. Масалан, инсон, уй, давлат тушунчалари каби. Ҳажмига кўра якка ва умумий, айирувчи ва тўпловчи, шунингдек бўш хажмли тушунчалар фарқланади: Хажмига кўра тушунча турлари Мисоллар Якка тушунчанинг ҳажмида битта предмет фикр қилинади “Ўзбекистон республикаси”, “Кўкалдош мадрасаси” Умумий тушунчалар предметлар гуруҳини акс эттиради. Умумий тушунчаларни акс эттирувчи предметларнинг миқдори саналадиган ва саналмайдиган Инсон, стол, шоир – саналмайдиган умумий тушунчалар. XIX аср ўзбек шоиралари, Нобел мукофотини олганлар – саналадиган бўлиши мумкин. умумий тушунчалар. Айирувчи тушунча шундай синф (умумий) тушунчасики, унда акс этган белгилар шу синфнинг ҳар бир предметига хосдир. Фан, нон. Тўпловчи тушунча ҳам синф (умумий) тушунчаси бўлиб, у акс эттирган белгилар шу синфни (умумийликни) ташкил этувчи ҳар бир предметга тааллуқли бўлмайди. Қўшин, ўрмон. Бўш хажмли тушунча реал воқеликда мавжуд бўлмаган, лекин тушунчада ифодаланадиган буюм ва ҳодисаларни акс эттиради. Учар гилам, кентавр, симоб денгизи. Тушунчанинг мазмунини унда фикр қилинаётган предметнинг муҳим белгилари тўғрисидаги ахборот ташкил этади. Масалан, “имиж” тушунчасининг мазмунини – одамлар онгида муайян шахс, ташкилот ёки бошқа ижтимоий обектга мос келадиган, идрок этилаётган объект ҳақидаги ахборотни ўзида мужассамлаштирган ва ижтимоий хулқ-атворга даъват этадиган муайян синтетик образ ҳақидаги маълумот ташкил қилади. 4 Мазмуни бўйича тушунчалар олти турга (конкрет, абстракт, мусбат, манфий, нисбатдош, нисбатсиз) бўлинади: 4 Мазмуни бўйича тушунчаларнинг турлари Мисоллар Конкрет (аниқ) тушунчаларда предмет ўзининг белгилари билан биргаликда фикр қилинади. уй”, “гулдон”, “трактор Абстракт (мавҳум) тушунчаларда предметнинг белгилари ундан фикран ажратиб олиниб, алоҳида “оқ”, “босим”, “қўрқув” акс эттирилади. Мусбат (ижобий) тушунчаларнинг мазмунида предмет унга хос бўлган белгилар орқали фикр қилинади. “ақлли”, “уйли”, “ҳунарманд” Манфий (салбий) тушунчаларнинг мазмунида предмет унга хос бўлмаган белгилар орқали фикр қилинади. , “ақлсиз бола,”, “ҳаёсиз одам”, “кучсиз жангчи”, “фойдасиз иш” Нисбатдош тушунчалар эса зарурий равишда бир-бирининг мавжуд бўлишини тақозо қиладиган, бири орқали бошқасини билиш мумкин бўлган предметларни ёки уларнинг белги ва ҳусусиятларини акс эттиради. “устоз ва шогирд”, “қаттиқ ва юмшоқ”, “севинч ва қайғу” Нисбатсиз тушунчалар зарурий равишда бирбирининг мавжуд бўлишини тақозо қилмайдиган, нисбатан мустақил, алоҳида мавжуд бўлган предметларни акс эттиради. “устоз ва шогирд”, “қаттиқ ва юмшоқ”, “севинч ва қайғу” Мазмуни ноаниқ тушунчалар. Кундалик ҳаётда ва илмий билишда қўлланиладиган шундай тушунчалар бор-ки, уларнинг мазмунини аниқлаб бўлмайди. Бунинг бир неча сабаблари бор: 1. Воқеликдаги буюм ва ҳодисалар, уларнинг хусусиятлари қўп қиррали ва мураккабдир. Масалан, “севги”, “ҳақиқат” шундай тушунчалар жумласидандир. Бу тушунчаларни ҳар бир инсон ўзича талқин қилади. 2. Оламдаги барча нарса ва ҳодисалар доимий ўзгаришдадир. Баъзан бу ўзгаришларнинг вақт чегараси ноаниқ бўлади. Масалан, “ёш йигит”, “қари одам” тушунчаларида “қачондан бошлаб?” “қай вақтгача?” каби саволларга аниқ жавоб бўлмагани учун, бу тушунчаларнинг мазмуни ноаниқдир. 3. Одамлар бир хил бўлган объектларни ҳар хил баҳолайдилар. Масалан, “зерикарли фильм”, “қийин вазифа”, “ёқимли куй” ва ҳ.к. Шундай тушунчаларга нисбатан “нима учун?” деган саволни қўйсак, ҳамма ҳар хил жавоб беради, натижада бу каби тушунчаларнинг аниқ мазмунини билиб бўлмайди, лекин тасаввур қилиш мумкин. Бундай тушунчалар илмий адабиётларда ёки норматив хужжатларда қўлланилганда уларнинг мазмуни қатъий аниқлаб олинади. Масалан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги дастурда “ёшлар”, “ёш оила”, “ёш мутахассис” каби тушунчаларнинг мазмуни қатъий белгиланган. 2 Тушунчаларнинг мазмуни ва хажмига кўра турларини билиш фикрлаш жараёнидаги ноаниқликларни бартараф этишга, фикрни аниқ ва тўғри баён қилишга ёрдам беради. У ёки бу тушунчанинг мазмуни ва хажмига кўра қайси турга мансуб эканлигини аниқлаш унга мантиқий тавсиф бериш дейилади. Масалан: Университет - умумий саналадиган, тўпловчи, аниқ, мусбат, нисбатсиз тушунча. Кентавр – бўш хажмли, аниқ, мусбат, нисбатсиз тушунча. Билимсиз - умумий саналмайдиган, мавхум, манфий, нисбатдош тушунча. Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми узвий боғлиқ бўлиб, бу боғлиқлик тескари нисбат қонунида ифодаланади. Бу қонунга кўра тушунчанинг хажми кенг бўлса, унинг мазмуни тор бўлади ва аксинча, тушунчанинг хажми тор бўлса мазмуни кенг бўлади. Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми ўртасидаги тескари нисбат қонуни тушунчалар билан олиб бориладиган қатор мантиқий амаллар асосида ётади. 2. ТУШУНЧАЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР. Аввал кўриб ўтганимиздек, тушунчалар хажмига кўра бир-биридан фарқ қилади. Баъзиларининг хажми кенг, бошқалариники тор, баъзиларининг хажми бошқаларининг хажмига киради ва ҳ.к. Шунингдек, мазмунига кўра бир-бирига яқин бўлган (“талаба” ва “ҳунарманд”) ёки жуда узоқ бўлган (“қалам” ва “тоғ”) тушунчалар ҳам бор. Мазмуни бирор умумийликка эга бўлган тушунчаларни ўзаро таққослаш мумкин, мазмуни бир-бирдан узоқ бўлган тушунчаларни эса таққослаб бўлмайди. Айтиш мумкинки, баъзи 2 Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида. /Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2016 й., 34сон, 426-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда. тушунчалар мазмуни ва хажмига кўра яқин бўлса, бошқалари узоқ бўлади. Умумий белгиларга эга бўлган, мазмуни ва ҳажми жиҳатидан бирбирига яқин турган тушунчаларга таққосланадиган тушунчалар дейилади. Масалан, “квадрат” ва “ромб”, “мухандис” ва ”олим” тушунчалари ана шундай таққосланадиган тушунчалар ҳисобланади. Бир-бири билан узоқ алоқада бўлган, кўп ҳолларда моддий ёки идеал бўлишдан бошқа умумий белгига эга бўлмаган предметларни акс эттирувчи тушунчалар таққосланмайдиган тушунчалар дир. “Планета” ва “дарахт”, “бахт” ва “нон” тушунчалари таққосланмайдиган тушунчалар ҳисобланади. Таққосланмайдиган тушунчаларни таққослаш албатта фикрнинг хато бўлишига, нотўғри хулосаларга олиб келади. Нотўғри, хато фикр хатти - харакатларнинг ҳам нотўғри бўлишига сабаб бўлади. Масалан, “бахт” ва “қимматбаҳо тақинчоқ” тушунчаларини таққослаб бўлмайди. Шунинг учун инсоннинг бахтли ёки бахтсиз бўлиши унинг қимматбаҳо тақинчоққа эга эканлигига боғлиқ эмас. Мантиқда фақат таққосланадиган тушунчалар ўртасидаги мантиқий муносабатлар ўрганилади. Таққосланадиган тушунчалар ҳажм жиҳатидан сиғишадиган ва сиғишмайдиган бўлади. Хажми умумий элементларга эга бўлган тушунчалар сиғишадиган тушунчалар бўлиб, уларнинг ҳажми бирбирига бутунлай, тўлалигича ёки қисман мос келади. Улар ўртасида уч хил муносабат мавжуд: мослик, қисман мослик ва бўйсуниш. Сиғишмайдиган тушунчалар ҳажми жиҳатидан умумийликка эга бўлмаган тушунчалардир. Бу тушунчалар ўртасида ҳам уч хил: бирга бўйсуниш, қарама-қаршилик, зидлик муносабатлари мавжуд. ↰ В – адолатсиз уруш. А Мослик муносабати А – А. Навоий. . В – “ Маҳбуб ул - қулуб” асарининг муаллифи . А=В Қисман мослик муносабати А – депутат . В – ҳуқуқшунос . Бўйсуниш муносабати А – тарих . В – Ўзбекистон тарихи AB А В в бўйсуниш Бирга муносабати А – шифокор В – кардиолог С – эндокринолог Қарама - қаршилик муносабати А – таъм В – аччиқ С – ширин A Зидлик муносабати А – уруш . В – адолатли уруш . A B C B C В В эмас  Тушунчалар ўртасидаги муносабатларни билиш уларнинг мазмуни ва ҳажмини аниқлаштиришга, алоқадорлик томонларини топишга ёрдам беради. Масалан, “талаба” ва “ёшлар етакчиси” тушунчалари ўртасидаги муносабатни аниқлаш асосида “Баъзи талабалар ёшлар етакчисидир” деган мулоҳазани ҳосил қилиш мумкин. ТУШУНЧАЛАР БИЛАН БАЖАРИЛАДИГАН МАНТИҚИЙ АМАЛЛАР. . Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш. Тушунчани чегаралаш – жинс (ҳажми кенг) тушунчадан тур (ҳажми тор) тушунчага фикран ўтишдан иборат. Тушунча чегараланганда жинс тушунчанинг мазмунига тур тушунчани ҳосил қилувчи белгилар қўшилади. Масалан: Инсон → аёл → ўзбек аёли → ўзбек шоираси → шоира Увайсий. Чегаралаш амали якка тушунчада тўхтайди. Тушунчани умумлаштириш тур (ҳажми тор) тушунчадан жинс (ҳажми кенг) тушунчага фикран ўтишдан иборат. Бунда берилган тушунча тур тушунча деб қабул қилиниб, унинг мазмунидан тур ҳосил қилувчи белгилар чиқариб ташланади. Натижада, мазмун жиҳатидан унга нисбатан торроқ, лекин ҳажмига кўра кенгроқ бўлган жинс тушунча ҳосил бўлади. Масалан: Олма дарахти → мевали дарахт → дарахт → ўсимлик. Умумлаштириш амали энг умумий тушунча – категорияларда тўхтайди. Тушунчани чегаралаш ва умумлаштириш амаллари илмий билишда ва кундалик турмушда кенг қўлланилади. Тушунчаларни таърифлаш (дефиниция). Ҳар бир инсон ҳаёти давомида тушунчаларнинг аниқ таърифланишига эҳтиёж сезади, тушунчанинг таърифига асосланиб билимга эга бўлади, воқеа ва ҳодисаларга нисбатан ўз муносабатини белгилайди. Масалан, Мажид Хавофийнинг: “Саҳийлик- бу (бирор нарсани) бошқа кишига ҳеч қандай ёмонликни ният қилмай ва тамагирликни ўйламай ҳамда шу нарсанинг қайтарилишига умид боғламай туҳфа қилишдир,”- деган фикрини ўқиб, саҳийлик тушунчасининг мазмунини билиб оламиз. Тушунчанинг мазмунини аниқлаш, унга таъриф бериш демакдир. Таърифлаш - дефиниция тушунчанинг мазмунини очиб берувчи мантиқий амалдир. Таърифлашнинг структураси Аниқланувчи қисм - мазмуни очиб берилиши лозим бўлган тушунча Аниқловчи қисм - аниқланувчи тушунчанинг мазмунини очиб берувчи тушунчалар Таърифлашнинг турлари Номинал таъриф - предметни ифодаловчи тушунчанинг маъносини аниқловчи таъриф. Аниқ реал таъриф - предметнинг муҳим белгисини кўрсатиш орқали таърифлаш Аниқ реал таърифнинг 2 тури мавжуд: 1. Яқин жинси ва тур белгисини кўрсатиш орқали таърифлаш; 2. Генетик таъриф. Ноаниқ реал таърифда - тушунчанинг мазмуни ёрдамчи воситалар орқали очиб берилади. Ноаниқ реал таърифнинг 3 тури мавжуд: 1.Аксиоматик таъриф. 2. Контекстуал таъриф. 3. Индуктив таъриф. Таърифлашнинг қоидалари 1. Таъриф тенг хажмли бўлиши керак, яъни аниқланувчи ва аниқловчи тушунчаларнинг хажмлари ўзаро тенг бўлиши шарт. 2. Таъриф аниқ бўлиши керак, унда образли иборалар, мазмуни ноаниқ сўзлар ишлатилмаслиги керак. 3. Таъриф айлана шаклида бўлиб қолмаслиги керак, яъни аниқловчи тушунчанинг мазмунини аниқлаш учун аниқланувчи тушунчанинг ўзига мурожаат қилиш мумкин эмас. 4. Таъриф иложи борича инкор шаклида бўлмаслиги керак. Таърифлашга ўхшаш мантиқий усуллар: 1. Тушунчани унга қарама қарши бўлган тушунча орқали таърифлаш. 2. Тасвирлаш - тушунчанинг мазмунини у акс эттирувчи предметнинг баъзи ташқи белгиларини кўрсатиш орқали аниқлаш. 3. Тавсифлаш - предметнинг баъзи бир муносабатдаги муҳим тур белгиларини кўрсатиш. 4. Кўрсатиш (остенсив таърифлаш) - предметнинг ўзини ёки суратини кўрсатиш орқали таърифлаш. 5. Мисол келтириб таърифлаш . Бунда таърифланаётган предметнинг мазмуни уни бошқа предметга ўхшатиш, тафовутлаш орқали аниқланади. Биз кундалик ҳаётда ва илмий билишда қўллайдиган тушунчаларнинг таърифлари юқоридаги усуллар орқали хосил қилинган. Ҳар бир фан доирасида қўлланиладиган атамалар қатъий таърифланган бўлиб, илмий жамоат томонидан қабул қилингандир. Бу таърифларни субъектив хоҳишга кўра ўзгартириш мумкин эмас. Кундалик ҳаётда қўлланиладиган тушунчалар ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, инсоннинг ёши, шахсий тажрибаси, билими, дунёқараши, руҳий холати ва б. таъсирида ўзгариб туради. Шу боис одамлар бир-бирларини тушунмасликлари, бир ҳодисага нисбатан турли нуқтаи назардан ёндашишлари мумкин. Бундай холатларда томонлар аввало баҳсга сабаб бўлаётган тушунчаларнинг мазмунини, яъни таърифини аниқлаб олишлари зарур. Тушунчаларни бўлиш Ҳар бир инсон атрофидаги одамлар, воқеа-ҳодисалар, буюмлар ва б. га ўз муносабатини белгилар экан, уларни тоифаларга, қисмларга, турларга бўлади. Бундай бўлиш унинг тушунчалар оламида амалга ошади. Инсон фикр юритиш жараёнида тушунчаларни турли асосларга кўра бўлади. Тушунчани бўлиш деб, тушунчанинг ҳажмини унда акс этган предметларни айрим гуруҳларга (айрим предметларга) ажратиш йўли билан аниқлашга айтилади. Бўлишнинг структураси 1. Бўлинувчи тушунча - хажми аниқланиши лозим бўлган тушунча. 2. Бўлиш асоси – предметнинг тушунчада фикр қилинадиган бирорта умумий белгиси 3. Бўлиш аъзолари – бўлиш натижасида хосил қилинадиган тур тушунчалар. Бўлишнинг турлари 1. Асос бўлган белгининг ўзгаришига қараб бўлиш Масалан: Бурчаклар- тўғри, ўткир ва ўтмас бурчакларга бўлинади. 2. Дихотомик бўлиш Масалан: Бурчаклар ўткир ёки ўткир бўлмаган турларга бўлинади. Тушунчаларни бўлиш қоидалари. 1. Бўлиш тенг хажмли бўлиши, яъни бўлиш аъзолари хажмининг йиғиндиси бўлинувчи тушунча хажмига тенг бўлиши шарт. 2. Бўлиш бир асос бўйича амалга оширилиши шарт, яъни асос қилиб олинган белги бўлиш давомида ўзгартирилмаслиги зарур. 3. Бўлиш аъзолари хажми бўйича бир-бирини истисно қилиши шарт. Улар ўзаро бирга бўйсуниш муносабатида бўлиши зарур. 4. Бўлиш узлуксиз амалга оширилиши, яъни жинс тушунчага энг яқин бўлган бир тартибдаги тур тушунчалар олиниши шарт. Таснифлаш (туркумлаш, классификация) тушунчаларни бўлишнинг ўзига хос тури бўлиб, унда бўлиш изчиллик билан амалга оширилади ва бўлиш аъзоларининг ҳар бири яна бошқа бўлинмаларга ажратилади. Бунда бўлиш аъзоларининг ҳар бири бошқаларига нисбатан ўзининг аниқ ва қатъий ўрнига эга бўлади. Таснифлаш натижалари ҳар хил жадваллар, каталоглар ва шу кабиларда ўз аксини топади. Таснифлаш предметларнинг муҳим белгисига кўра амалга оширилса, табиий таснифлаш дейилади. Табиий таснифлаш предметларнинг айрим муҳим хоссалари ҳақида фикр юритиш, қонуний боғланишларини аниқлаш имконини беради. Менделеев тузган кимёвий элементларнинг даврий жадвали табиий таснифлашнинг классик намунасидир. Сунъий таснифлаш предметларнинг бирорта номуҳим, умумий белгисига кўра амалга оширилади. Кутубхонадаги китоблар каталоги, луғатларда сўзларнинг муайян тартибда берилиши сунъий таснифлашга мисол бўлади. Сунъий таснифлаш билимларни тизимлаштиришга ёрдам беради. Таснифлашда ҳам тушунчани бўлиш қоидаларига амал қилиш зарур.Таснифлар билиш ва кундалик турмуш жараёнида узоқ йиллар давомида ишлатилади, мавжуд билимларимизни тизимга солиш воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этади. 4.ФИКР ЮРИТИШДА ТУШУНЧАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ХАТОЛИКЛАР. Фикрнинг тўғри қурилиши ва хатосиз, яъни чин бўлиши тушунчаларни ўз ўрнида, фақат бир маънода қўллашга боғлиқ. Тушунчаларни нотўғри қўллаш фикр мазмунининг ўзгариб кетишига ва турли мантиқий хатоларга олиб келади. Қуйидаги холатларда тушунча нотўғри қўлланилган ҳисобланади: 1. Бир тушунча бир неча маънода қўлланилса (юлдуз- исм, машҳур инсон, коинотдаги жисм.) 2. Тушунча ўз маъносида қўлланилмаса (учар йигит, тулки- айёр инсон) 3. Тушунчада предметга хос бўлмаган белгилар қайд этилса (жисмсиз жисм, темир одам, кулаётган фил, бир асрда уч юз йил яшаган одам). 4. Урғу нотўғри қўйилса ҳам тушунчанинг маъноси ўзгариб, фикрда ноаниқлик вужудга келади. Тушунчаларни қўллаш билан боғлиқ хатоларга йўл қўймаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:  Фикрлаш жараёнида ҳар бир тушунча фақат бир маънода қўлланиши шарт.  Тушунчанинг маъноси ноаниқ бўлса, савол бериб уни аниқлаб олиш зарур.  Кўчма маънода қўлланилган тушунчаларни айнан сиз тушунган маънода қўлланилганини аниқлаб олиш шарт.  Тушунча ифодалаган предметга хос белгиларни тўлиқ билиш шарт. Мавзунинг таянч тушунчалари: ақл, тафаккур, мантиқ, тафаккур шакли, тафаккур қонуни, ном, термин, тушунча, оддий тушунча, мураккаб тушунча, жинс, тур, тушунчани чегаралаш, тушунчани умумлаштириш, тушунчани таърифлаш, тушунчани бўлиш. Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар 1. Билиш жараёни қандай амалга ошади? 2. Тафаккур нима ва у қандай хусусиятларга эга? 3. Мантиқ атамаси қандай маъноларни ифодалайди? 4. Фикрдаги изчиллик деганда нимани тушунасиз? 5. Тафаккур қонунларини билмасдан ҳам тўғри фикрлаш мумкинми?? 6. Тушунчанинг мазмуни ва хажмининг таърифини айта оласизми? 7. “Эътиқод” тушунчасига таъриф беринг. Ўз таърифингизни гурухингиз аъзоларининг таърифлари билан солиштиринг. Адабиётлар: 1. Назаров Қ. Билиш фалсафаси. – Т.: Университет, 2005. 2.Основы философии / Под ред. Ахмедова М. – Т.: Шарқ, 2003. 3. Шермухамедова. Н.А. Фалсафа ва фан методологияси. – Т.:Унивеситет, 2005. 4. Классическая наука Средней Азии и современная мировая цивилизация. – Т.: 2000. 5. Границы науки: о возможности альтернативных моделей познания. – М.: 1991. 6. Диалектика познания. – М.: 1998. 7. Современные теории познания. – М.: 1992. 8. Теория познания. В 4-х т. – М.: 1991-1995. 9. Каримов Б.Р. Диалектика объективного и субъективного в методе восхождения от мавхумного к конкретному. – Т.: 1998. 10. Методы научного познания. Под ред. Нысанбаева А.Н. – Алматы, Галыш, 1996. Шарипов М. Категориальные знания и их выводы. – Т.: Университет, 1995