logo

Маънавиятнинг таркибий қисмлари, уларнинг узаро муносабатлари ва ривожланишхусусиятлари. Маънавият, иктисод ва уларнинг узаро богликлиги

Yuklangan vaqt:

19.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

110.5 KB
Маънавиятнинг таркибий қисмлари, уларнинг ўзаро муносабатлари ва ривожланиш хусусиятлари. Маънавият, иқтисод ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги Р ежа: 1. Маънавият ва маданият уларнинг ўзаро муносабати. 2. Маънавий меърос-маънавият ривожланишининг асоси. 3. Қ адрият тушунчаси ва унинг жамият тара ққ иётидаги ў рни. 4. Маданият ва маърифат , мафкура тушунчалари уларнинг жамият, инсон ҳаётида тутган ўрни . 5. Маънавият, иқтисодиёт ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.  Таянч иборалар: Маданият, маънавий маданият, моддий маданият, меърос, маънавий меърос, ворислик, мафкура, миллий истиқлол ғояси, тараққиёт. Иқтисодиёт, тамойил, маърифат, ислохатчи, кучли ижтимоий сиёсат, қонун, давлат, сиёсат, тадбиркор, бозор иқтисоди, савдолашиш, келишиш, умумий нарх топиш.  Маънавият ва маданият уларнинг ўзаро муносабати Маънавият ва маданият бир-бирига яқин тушунчалардир.Аммо улар битта нарса эмас, бири иккинчисидан фарқ қилади. Шунинг билан бирга улар бир- бирини тўлдириб туради. Маданият тушунчасини изоҳлашга бағишланган кўп илмий адабиётлар мавжуд. Маданият тушунчасига берилган таърифлар сони 260 тадан ошиб кетган. Муаллифлар бу тушунчага ҳар бири ўз нуқтаи назаридан ёндашадилар. Бунга сабаб, маданиятнинг кўп қиррали, мурраккаб, маънавий ижтимоий ҳодиса эканлиги, унинг инсон ва жамият ҳаётининг барча қирраларини қамраб олганлигидир. Маданиятга берилган таърифларда муаллифларнинг фикрларини умумлаштирувчи томонлар мавжуд. Шу жумладан, уларни умумлаштирадиган бўлсак, маданият - бу кишилар фаолиятининг жамият иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий ҳаёти сохасида яратган, ўзларининг эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқарган моддий ва маънавий бойликлар тизимини билдиради. Кўринадики, маданият инсоннинг моддий ва маънавий бойликларни яратиш ва ўзлаштиришдаги фаолиятини ифодалайди. У инсон ақл-идроки, истеъдоди ва меҳнати махсулидир. Юқорида айтилганидек, маданият жуда мураккаб кўп қиррали маънавий -ижтимоий ҳодиса бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг моддий - техник, иқтисодий, ижтимоий - сиёсий ва бошқа соҳаларини, инсон меҳнат фаолиятининг барча самараларини ўзида қамраб олади. Сирасини айтганда, халқ оммаси томонидан яратилган ҳамма моддий ва маданий-маънавий бойликлар маданиятга киради. Маданият дейилганда, меҳнат қуролларини яратиш улардан фойдаланиш, фан-техника ютуқлари ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, кишиларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий кўникмалари, меҳнатни ижтимоий ташкил этиш, саломатликни сақлаш ишини йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида билимларнинг ёйилиш даражаси ва маълумот, умумий мажбурий ва олий таълимни амалга ошириш, адабиёт ва санъат асарлари, ижтимоий, фалсафий, диний ғоялар ва шу кабилар назарда тутилади. Маданият одамзот ақл-идрокининг энг юксак чўққиларигача бўлган нарсаларнинг ҳаммасини қамраб олади. У инсон фаолиятининг моддий натижаларинигина эмас, шу билан бирга меҳнат жараёнида воқе бўладиган билим бойликлари, тажрибалари, қобилиятлари, ишлаб чиқариш ва касб малакалари, ўзаро муносабатларни ҳам ўз ичига олади. Жамият моддий ишлаб чиқаришининг икки амалий тури-моддий ва маънавий ишлаб чиқаришга қараб маданият ҳам йирик икки турга моддий ва маънавий маданиятга бўлинади. Моддий маданият деганда меҳнат қуролларини, меҳнат кўникмаларини, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида яратилган ва моддий ҳаёт учун хизмат қиладиган инсон томонидан яратилган барча моддий бойликларни англаймиз. Моддий маданиятга модий бойликларининг бутун мажмуи уларни ишлаб чиқариш воситалари: ишлаб чиқариш жараёнида яратилган техника, технология, техника иншоотлар, ижтимоий меҳнатни уюштириш шакли, қурилиш ва деҳқончиликни йўлга қўйиш ва бошқалар киради. Шуларга қараб, моддий маданиятни бир қатор турларга бўламиз. Чунончи, ишлаб чиқариш ва техника маданияти, деҳқончилик маданияти, меҳнатни ташкил этиш маданияти, инженерлик маданияти, пазандачилик маданияти ва бошқалар. Маданиятнинг иккинчи тури - бу маънавий маданиятдир. Маънавий маданиятга инсоннинг ақли ва маънан яратувчанлик фаолиятлари ва уларнинг натижалари киради. Маънавий маданият фан, фалсафа, санъат, адабиёт, ахлоқ, дин, ҳуқуқ, сиёсат, маориф, маърифат ва ҳоказолар йи ғ индисидан ташкил топадиган инсоннинг ташқи ва ички маънавияти, руҳияти оламидир. Маданият-умуминсоний ходиса. У барчага баробардир. Масалан, мақомлар, адабиёт, меъморчилик дурдоналари, фан-техника ютуқлари, транспорт ва алоқа воситалари барчасига тегишлидир. Худди шунингдек , маънавий маданият ҳам миллий ва умуминсоний бўлади. Миллий маънавият, маданият тарихий ҳодиса сифатида бир кунда, бир йилда, балки бир асрда ҳам мукаммал шаклланмайди, Ўрта Осиё халқлари маънавий ва маданият тарихининг ибтидоси асрлар қаърига сингиб кетган бўлиб, уларнинг бир неча минг йиллик маънавий камолат пиллапояларини босиб ўтганлигини аниқлаш бугун учун анчайин мураккаб муаммо. Бугунги айрим салтанатлар аҳли қабила-қабила бўлиб яшаган замонларда бизнинг муборак заминимизда илму - фан барқ уриб яшнагани, табиий илмлар, хусусан, тиббиёт, математика, астраномия каби фанлар мадрасаларда ўқитилгани, илмий академиялар ташкил этилиб, мағрибу- машриққа ном таратганини эсласак ва бундан ғурурлансак арзийди. Маънавий ме ъ рос-маънавият ривожланишининг асоси Маънавий меъросни изоҳлашдан олдин умуман цивилизация, меърос, хусусан, маданий меърос, маънавий меърос , тушунчаларининг нисбати, хусусиятлари фарқларини билиб олишимиз лозим бўлади. Маънавий меърос умуман меъроснинг, хусусан маданий меъроснинг таркибий қисми саналади. Маданий меъросни тушунмасдан маънавий меъросни ҳам тушуниш қийин. Бу тушунчаларда умумийлик бўлса ҳам, улар бирдек эмас, ўзаро қайси бир жиҳатлари, хусусиятлари билан фарқланади. Ҳар бир жамият ва давр маданият типига эга бўлади. Жамият, давр ўзгариши билан унинг маданият типи ва маънавиятида ўзгариш, янгиланиш бўлади, аммо маданий тарққиёт узилиб қолмайди, илгариги маданият, цивилизация йўқ бўлиб кетмайди, балки маданий меърос сифатида сақланиб қолади. Меърос-инсониятнинг ҳар бир тарихий босқичида яшаган авлодлари томонидан яратилган ва кейингисига етиб келган барча моддий ва маънавий бойликлар мажмуидир. Маданий меърос ҳам меърос доирасига киради, аммо ундан бироз фарқ қилади. Ўтмишдаги барча маданият ёдгорликлари меърос сифатида сақланиб қолиши мумкин, лекин уларни ҳаммаси ҳам маданий қадриятга эга бўлавермайди. Маданий меъросда кишиликнинг келгуси тараққиётига, маънавий юксалишига хизмат қиладиган, унга ижобий таъсир қиладиган қадрият аҳамиятга эга бўлган хизмат қиладиган, унга ижобий таъсир қиладиган қадрият аҳамиятига эга бўлган томонлар ҳисобга олинади. Ўтмиш авлодлар яратган маданий ёдгорликларнинг ҳаммаси ҳам маданий меърос бўлавермайди, Чунки ўтмишда қолган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам қадрият аҳамиятга эга бўлмаслиги ҳаммамизга маълум. Маданий меърос деб, ўтмиш авлоддан кейинги авлодга ворислик асосида қодирилган, замонда барқарорлик синовидан ўтган, сараланган , инсониятнинг ҳозирги ва келгувси тараққиётига хизмат қиладиган моддий ва маънавий маданият мажмуига айтишимиз мумкин. Маънавий меърос деб , узоқ ва яқин ўтмишдаги, ҳозирги даврдаги маънавий жихатдан ғоят қимматли, ўчмас из қолдирадиган, мангу яшайдиган. бутун ижтимоий манфатига, эҳтиёжига, эзгуликка хизмат қиладиган умуминсоний маънавий бойликларга айтилади. Маънавий меърос маънавий қадрият сифатида нам о ён бўлиб унга илм - фан, жумладан фалсафа, адабиёт , санъат, ахлоқ, диндаги реал дунёвий таълимотлар хурфикрлик ва бошқалар киради. Маънавий меърос замонлар ўтиши билан ўз қадрини йўқотмайди. балки сифат жихатдан янги а ҳа мият касб этади. Маънавий меърос кишилар онгига ички дунёсига , ҳис-туйғусига таъсир этиб, улар онгини бойитади, ахлоқ- одобини эзгулик сари ета к лайди. Манавий меърос бирор халқ миллат унинг вакиллари томонидан яратилиб сўнг умуминсониятнинг маънавий бойлигига меъросига айланиб қолади. Марказий Осиё халқларининг ўтмиш авлодлари қолдирган маънавий меърос и бунга мисол бўла олади. Маънавий меъросимиз жихатидан жахонда олдинги ўринлардан бирини эгаллаймиз. Президентимиз Ислом Каримов қайд этганидек, “Бешавқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тош ёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамланган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, химия, астраномия, меморчилик, дехқончиликка оид 10 минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтиҳоримиздир. Бунчалик катта меъросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Шунинг учун ҳам бу борада жахоннинг саноқли мамлакатларигина биз билан беллаша олиши мумкин...” 1 . Бўларнинг ҳаммаси Турон заминида яшаган аждодларимизнинг биз авлодларга қолдирган маънавий, тарихий меъросидирким, энди бу нодир маънавий меъросимизни жиддий ўрганиш, халқимизга етказиш даври келди. Маданият, маънавий ва маданий меърос, маънавият ривожи инсоният цивилизацияси билан боғланиб кетади. Аммо уларни бир-бири билан аралаштириб юбориш ҳам тўғри бўлмайди. Цивилизациянинг ўзи инсониятнинг маданияти ва маънавияти тараққиёти босқичларида рўй берувчи сифат жихатидан янги босқичи бўлиб, кишилик жами я ти тарихида чуқур из қолдиради. Цивилизация-маълум бир тарихий босқичда инсониятнинг маданият тараққиётида яратган, эришган, қўлга киритган сифат жихатдан янги, юқори ютуқлари мажмуи. Цивилизациянинг маданиятдан фарқи шундаки, у ўзига хос бўлган, ўзгалардан тубдан фарқ қиладиган, аммо ўз даври тараққиётида такрорланмас из қолдирадиган фан, маданият, техника, ижтимоий онг, маънавият ва бошқа соҳалардаги юқори кўрсаткич ҳисобланади. Унинг характерли томони шундаки у ўзидан олдингисини қабўл қилмайди, балки сифат жихатидан янги, унга ўхшамаган ўзгаришларни вужудга келтирувчи жараён ҳисобланади. Цивилизация ҳар бир халқнинг ёҳуд жамиятнинг, тарихий босқичнинг ўзига хос тарихий-маданий ривожланиши, шаклланган қадриятлари, тафаккур тараққиёти ҳисобланади. Маданият, маънавий меърос, цивилизациялар ютуғи жамият ва инсон маънавиятининг ривожланишида, маънавий баркамол авлодни вояга етказишда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун мустақиликнинг дастлабки кунлариданоқ ўтмишда топталган маънавий меъросимизни тиклашга қатъиян киришилди. 1 Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йы=. Шар= 1998 й 2-бет  Қадрият тушунчаси ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни Кишилар маънавий оламининг шаклланиши ва тараққиёти, уларнинг маънавий бойиши учун қадр - қимматга эга бўлган нарса – ходисалар маънавий қадриятлар дейилади. Улар инсон фаолияти, мехнат, яратувчанлиги, ижодкорлигининг маҳсули ҳисобланади. Масалан, рассом, шоир, файласуф, физик олим санъат асарлари, илмий тадқиқотлар, олам ҳақидаги асарларнинг муаллифлари сифатида маънавий қадриятларни яратувчилардир. Бундай ижодий жараёнда улкан ақлий кучлар сарфланди, тафаккурнинг эски андозалари бартараф этилади. Олимларнинг фикрлари, шоирларнинг қайноқ кечинмалари, илмий кашфиётлар сирлари предметли – моддий тусга кирар экан, ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳалари ҳам бунга сафарбар этилади. Яратилган буюмлар оддий эмас, балки маданият предметлари, маънавий ишлаб чиқариш предметлари, буюмлари сифатида юзага келади. Уларда билимнинг асослари, инсоний муносабатларнинг тажрибалари гавдаланади, бизнинг онгимизга гўзаллик, эзгулик, ҳақиқат тўғрисидаги тасаввурларни олиб киради. Уларнинг қадрият категорияси сифатида эъзозланишининг боиси ҳам ана шунда. Шундай қилиб, маънавий қадриятлар – бўлар кишилар маънавий фаолияти маҳсули, билишнинг мураккаб жараёни натижаси ўлароқ, билим, ҳаёт, қараш, малакалар самарасидир. Қадриятлар инсоният томонидан фан, техника, ахлоқ, одоб, тафаккур, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда қўлга киритилган ютуқларда намоён бўлади. Қадриятлар миллий, диний, минтақавий ва умуминсоний қадриятларга бўлиниб улар орасида доимий ўзаро муносабат мавжуд.  Маънавият ва мафкура, уларнинг жамият, инсон ҳаётида тутган ўрни Маънавият ва мафкура бир бирлари билан мустаҳкам боғлангандир. Маънавият инсоннинг руҳияти, ўз - ўзи ни англаши, юксакликка интилишидаги салоҳияти бўлса, мафкура маълум бир давлат, жамият, миллат, синф ва ижтимоий гуруҳлар ҳуқуқий, фалсафий, бадиий, диний ғоя, назария ва қарашлар тизими ҳисобланади. Мафкуранинг маънавиятда тутган ўрни шундаки, у инсон, жамият, ёҳуд миллат ёки гуруҳларнинг интилишлари, руҳиятлари ва кайфиятларини ўзида мужассамлаштиради. Маънавият сингари мафкуранинг давлат ва жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда каттадир. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Мафкура фақат бугун эмас, балки ҳамма замонларда ҳам энг долзарб ва сиёсий- ижтимоий масала, ҳар қандай жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, у нинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч - қувват берадиган пойдевор бўлиб келган”. Мафкура жамият жамият тарққиётида қуйидаги вазифаларни бажаради: биринчидан , давлат ривожланишининг иқтисодий, ижтимоий сиёсий ва маънавий- маърифий соҳаларидаги вазифаларни ўзида мужассамлаштиради; иккинчидан , бир давлат, бир мамлакат миқёсида барча фуқароларни, турли миллат, элат, синфлар ва ижтимоий гуруҳларни бир ғоя ва мақсад сари бирлаштиришга хизмат қилади; учинчидан , давлат олиб борадиган ички ва ташқи сиёсат ғояларини ўзида мужассамлаштириб, уни фуқароларга тарғиб этади; тўртинчидан , давлат доирасида яшаётган фуқароларни яратувчилик, бунёдкорлик, ижодкорлик фаолиятларини фаоллаштиради ва уларни жамият мақсадларига йўналтиради; бешинчидан , халқнинг орзу умидларини ўзида ифода эттиради, жамиятда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун бутун жамият ва фуқароларни ҳаракатга келтиради; олтинчидан , мафкура жамиятда маълум сиёсий, иқтисодий ва маънавий маърифий қарашларни шакллантиради. Мафкуранинг жамият миллат, шахс, ва фуқаро ҳаётидаги ана шундай ролига қарамай, мустақилликнинг дастлабки йилларида республикамизда умуман мафкурага унинг моҳиятини тушунганлар ҳам, тушунмаганлар ҳам ҳам қарши кураш бошлаб юборган эдилар. Яъни ҳеч қандай мафкурага эга бўлмаган, мафкуравий бўшлиққа асосланган, ўз ғоясига эга бўлмаган жамият қуриш каби қарашларни илгари сура бошладилар. Бу жараён республикамиз президентининг 1993 йил 23 апрелида республиканинг бир гуруҳ адиблари билан учрашувида «Миллий истиқлол мафкураси»ни яратиш вазифасини кун тартибига қўйгунча давом этди. «Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши мумкин. Иккинчидан қаердаки мафкуравий бўшлиқ вужудга келса ўша ерда бегона мафкура хукумронлик қилиш тайин» деб таъкидлаган эди ҳурматли президентимиз. Буни ҳар бир инсон чуқур англаши керак. Негаки, жамият аъзоларининг мустаҳкам ва равшан мафкураси ғояси, мақсади бўлмаса инқирозга юз тутади. Инсоният тарихида давлат ва жамиятлар пайдо бўлибдики, улар эгизак ҳолатда мафкуравий қарашлар билан мавжуд бўлган. Юрбошимиз миллий ғоя, милий мафкура нималарни ўзида мужасамлаштириши ва қандай талабларга жавоб бериши авлодимизни кераклигини таъкидлаб, қуйидаги дастури аҳамиятга эга молик фикр- мулоҳазаларни билдирган эдилар; Миллий мафкура, авваламбор , ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини жамиятимиз олдига қўйилган олий мақсад ва вазифаларни қамраб олиш и шарт 1 . Иккинчидан , жамиятимизда бугун мавжуд бўлган хилма-ҳил фикрлар ва ғоялар, эркин қарашлардан, ҳар қандай тоифалар ва гуруҳларнинг интилишлари ва умидларидан, ҳар қандай инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашидан қатъий назар, уларнинг барчасини ягона миллий байроқ атрофида бирлаштирадиган, халқимиз ва давлатимизнинг даҳлсизлигини умумсафарбарликка даъват этувчи куч эканлиги таъкидладилар. 1 +аранг К аримов И.А. Ызбекистон : миллий исти=лол, и=тисод, сиёсат, мафкура. 203 бет Учинчидан , миллий ғоя биринчи навбатда ёш ватанпарварлик, эл- юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олийжаноб ишларда мададкор бўлиши зарур. Тўртинчидан , у Ватанимизнинг шонли ўтмиши ва буюк келажагини узвий боғлаб туришни ўзимизни улуғ аждодларимиз боқий меъросининг муносиб ворислари деб ҳис қилиши, шу билан бирга, жахон ва замоннинг умумбашарий ютуқларига эришмоққа йўл очиб берадиган ва шу мақсадларга муттасил даъват қиладиган ғоя бўлиши керак. Мафкура - умуммиллатга, умумхалққа, бутун жамиятга таъл л уқли улкан ғоялар бирлигидир. Аммо унинг илдизлари ҳар бир инсоннинг виждонида, иймонида, ақл идроки ва тафаккурида. Шу боис, хақиқий, ҳаётий чуқур , инсоний мафкураси бор халқ, мамлакат ва жамият қудратлидир. Маънавият, иқтисодиёт ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги Инсон озиқ-овқат, кийим-кечак, яшаш жойга мухтож. Ҳайвонат дунёси ҳам озиқ-овқатга мухтожлик сезади. Инсон ишлаб чиқариш орқали ўз эҳтиёжларини қондиради, ҳайвон эса ҳеч нима ишлаб чиқармайди. Инсонларнинг моддий ишлаб чиқариш жараёнлари ва бу боради юзага келадиган муносабатларини иқтисодиёт фани ўрганади. Абу Али Ибн Сино фанни тасниф қилар экан, иқтисодиётни хўжалик юритиш сохасидаги амалий фанлар қаторига киритади. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва кишилар, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар бозор муносабатларини келтириб чиқарган. Ўрта Осиёда бозор муносабатлари қадим замонлардан бошлаб шаклланган. Тарихий хужжатларининг гувоҳ беришича, бундан минг йиллар муқаддам Бухоро ва Хива савдогарлари одамлар кўзини қувнатиб, ҳайрон қолдирган товарлар ва буюмларни Ҳиндистон ва Хитойга, Россия ва ғарбий Оврупа мамлакатларига етказиб борганлар. Ўрта Осиёда бозор муносабатларининг қадимдан ривож топганига “Буюк ипак йўли” яққол мисол бўла олади. Бозор иқтисоди деган сўз биринчи навбатда мулоқот, гаплашиш келишиш, савдолашиш, икки томонга тўғри келадиган умумий нархни, рақамни, хулосани топиш демакдир. Бозор иқтисодининг асосий шарти ва талаби-мумкин қадар сифатлироқ, рақобатбардош махсулот ишлаб чиқаришдир. Бозор муносабатларининг қонунларини назар-писанд қилмаслик, бузиш иқтисодиётни оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Иқтисодиётнинг ҳам ўз объектив қонун - қоидалари, сир-асрорлари борки, улар билан ҳисоблашмасликнинг ҳеч бир иложи йўқ. Ҳар доим иқтисод ўз йўлидан бораверади, уни тўхтатиш мумкин эмас. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, у қайси йўлдан бориши керак, деган масала олдимизда кўндаланг бўлиб турди. Юртбошимиз Ислом Каримов мустақиллика эришишимизинг биринчи кунлариданоқ жахондаги турли мамлакатларнинг тажрибаларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб, Мустақил Ўзбекистоннинг бундан буёнги тараққиёт йўли бозор иқтисодиёти муносабатлари йў лидан бориш эканлигига қатъий ишонч ҳосил этди. Бозор муносабатларига ўтиш давр талаби. Биз учун бундан бошқа йўл йўқ. Буни республикамиз аҳли тўғри англаб етди. Аммо кутиб ўтиришга вақт йўқ. Вақт давр ниҳоятда тиғиз. Бозор муносабатларига ўтишнинг халқимизнинг тарихий тараққиётига, руҳиятига, миллий хусусияти, иқлим шарт-шароитларига мамлакатимизнинг жуғрофий мавқеига асосланган ўзимизга хос ва мос йўлни белгилаб олдик. Ушбу йилнинг, концепциянинг қоидалари Президентимиз китобларида, мақолаларида ва нутқларида, мамлакат парламенти қабўл қилган қонунларда, хусусан Ислом Каримовнинг “Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” асарида ҳар томонлама асосланиб, баён қилиб берилган. Ушбу танланган йўлнинг моҳияти Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов ишлаб чиққан ва илгари сурган беш тамойилда ўз ифодасини топган. Бу тамойиллар фақат бизнинг мамлакатимизда эмас, эндиликда бошқа мамлакатларда ҳам тан олинди. Бу тамойиллар қуйидагилар: Биринчидан; иқтисодиёт сиёсатдан устун бўлиши керак ва бунинг учун иқтисодиёт мафкурадан ҳоли бўлиши; Иккинчидан ; давлат асосий ислохатчи бўлиши; Учинчидан ; қо н ун усту вор лиги; Т ўртинчидан; кучли ижтимоий сиёсат; Б ешинчидан; бозор муносабатларига ўтиш босқичма - босқич амалга оширил ад и. Адабиётлар: 1. Каримов И. А. Истиқлол ва маънавият. Т.: Ўзбекистон , 1994. 2. Каримов И. А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.:Шарқ , 1998. 3. Каримов И. А. Жамиятимиз мафкураси хатқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т.:Ўзбекистон , 1998. 4. Каримов И. А. Миллий мафкура-келажак пойдевори. Халқ сўзи, 2000 йил апрель. 5. Каримов И. А. Юксак маънавият енгилмас куч .Т.: “Маънавият”, 2009. 6. Каримов И. А. Жахон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари. T., 2009. 7. Каримов И. А. Адабиётга эътибор – маънавиятга , келажакка эътибор . T., Ўзбекистон, 2009. 8. Маънавият юлдузлари. Т., 1999. 9. Абилов У. Миллий ғоя маънавий омиллар Т.:Маънавият, 1999. 10. Маънавият асослари . Маърузалар матни. Т., 2000. 11. Умаров Э. Маънавият асослари. T.: Маънавият , 2008.