logo

Илмий билишда илмий усулларнинг роли. Хусусий ва умумий усуллар. Уларнинг ўзаро муносабатлари

Yuklangan vaqt:

19.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

81 KB
Илмий билишда илмий усулларнинг роли. Хусусий ва умумий усуллар. Уларнинг ўзаро муносабатлари Режа : 1. Илмий билишда илмий усулларнинг роли. Хусусий ва умумий усуллар. Уларнинг ўзаро муносабатлари. 2. Илмий билишнинг умумий мантиқий усуллари: анализ ва синтез,индукция ва дедукция.абстраклашув. 3. . Илмий билишнинг эмпирик ва назарий даражалари. 4-. Илмий билишнинг шакллари: илмий ғоя,муаммо,гипотеза,назария, илмий олдиндан билиш. 1.Инсон ўз ақл идроки билан амалий фаолияти жараёнида олам сирларини билишга интилади. Билиш жараёнида у объектга ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан ёндошиш асосида унинг қонуний боғланишларини очиб беради. Билиш жараёни инсонсиз бўлиши мумкин эмас. Билиш инсон қобилияти, изланувчанлиги мантиқий камолот даражаси ҳамда унинг тафаккур органи — миясига боғлиқ. Инсон фаолиятига хос бўлган бу қобилиятнин билишнинг пировард мақсади ижтимоий зарурий амалий эҳтиёжларни қондиришдан иборатдир. Билиш тараққиёти фикрнинг билмасликдан билишга қараб, тўла ва мукаммал бўлмаган билимдан тўла ва мукаммал билишга қараб ҳаракат қилишидан иборат чексиз жараёндир. Билиш жараёни эскириб қолган назарияларни янги назариялар билан алмаштириш, эски назарияларни аниқлаш, объектнинг янги-янги томонларини очишдир. Билиш мураккаб зиддиятли жараёндир. Бу жараёнда билимларимиз тўла ва мукаммал бўлиши учун маълум бир йўлни босиб ўтади. Бу йўл билмасликдан билишга ўтиш йўлидир. Бу йўл орқали инсон ўз ақл ва идроки билан ўз амалий фаолияти жараёнида воқе,олам, предмет ва ҳодисаларни, уларнинг моҳиятини билишга интилади, изланади. Воқелик ҳодисаларини билиш оддий хаётий тирикчилик учун йўл топиш эмас, балки илмий тадқиқот йўли билан изланишлар натижасида янги билимларнинг вужудга келишидан иборатдир. Илмий билиш олим ва тадқиқотчи томонидан олиб бориладиган изланишлар асосида амалга ошириладиган, Узоқ давом этадиган жараёнларни ўз ичига олади. Тадқиқотчи изланиш орқали ўзи тадқиқ этаётган объектнинг яиги йўналишлари, аввал аниқ бўлмаган янги сифатлари, томонларини аниқлайди ёки очади. Ҳар қандай илмий изланишнинг мақсади ва вазифаси бирор илмий муаммони ҳал қилишдан, ечимини топишдан иборатдир. Илмий муаммо нима? Муаммо арабча сўз бўлиб, масала, вазифа маъноларини ифодалайди. Муаммо илмий билим тизимида билиб олинмаган ва ҳал қилинмаган, лекин билиш ва ҳал қилиниши мумкин бўлган билиш шаклидир. Шуни таъкидлаш лозимки, кундалик ҳаётда муаммони савол ёки масада билан аралаштириб юбориш ҳолларини учратамиз, илмий билишнинг шакли бўлган муаммо савол ва масаладан фарқ қилади. Савол ёки масаланинг ўзига хос хусусияти шуки, саволга жавоб бериш, масалани ечиш доимо олдинги билим асосида амалга ошади, лекин муаммони олдиндан ҳосил қилинган билимлар доирасида туриб ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун янги далиллар, маълумотлар тўплаш, уларни янгича изоҳлаш учун эски билим доирасидан чиқиш талаб қилинади. Илмий тадқиқот жараёнида бундай вазият муаммоли вазият ҳисобланади. Муаммоли вазият билишдан билмасликка ва ундан билишга бориш жараёни бўлиб, у муаммонинг вужудга келиш, ҳал қилиш, яъни ечимни топилишига олиб келади. Билиш билан билмаслик орасидаги зид- диятли муносабат муаммоли вазиятни келтириб чиқаради. Муаммоли вазият муаммони қўйиш билан якунланади. Муаммонинг ечимини топиш зиддиятларни ҳал қилинишига олиб келади. Демак, эски билим тизими билан янги билим тизими орасидаги зиддият муаммони келтириб чиқаради. Бу зиддиятларнинг ҳал қилиниши натижасида билим янгиланади, мазмуни кенгаяди, чуқурлашади. Муаммони ва унинг ечимини топиш имкониятларини аниқбилиш муаммони тенг ярмини ҳал қилиш демакдир. Ҳозирги фан соҳасидаги илмийтехник инқилоблар даврида билим тизимида яиги-янги муаммолар келиб чиқмоқда. Бу муаммолар умумилмий, мажмуа (комплекс), глобал (умумбашарий) таснифда бўлиши мумкин. Бу муаммолар махсус амалий ва назарий тадқиқот усуллари асосида ҳал қилинади. Бу муаммоларни ҳал қилинишида умумий, ўхшаш томонлари бўлиши мумкин, Илмий муаммони ечиш учун тадқиқотчи илмий билишнинг усул ва шаклларидан бекамукўст фойдаланиши керак. Инсоният тараққиёти жараёнида вужудга келадиган ҳар қандай фан ўз предмети ва тадқиқот усулларига эга. Ҳар бир фан назарий жиҳатдан тизимлашган билимлар йиғиндиси сифатида тадқиқот жараёнида хилма-хил илмий усуллардан фойдаланади. Воқелик ходисаларини билиш оддий ҳаётий тирикчилик учун йўл топиш эмас, балки илмий тадқиқот йўли билан изланишлар натижасида янги биркмаларнинг вужудга келишидан иборатдир. Билим инсоннинг тарихий, амалий фаолияти негизида вужудга келади. Табиат ва жамиятнинг мураккаб, хилма-хил, ранг-баранг ҳодисаларнига ҳақиқий мазмунини, моҳиятини, ривожланиш қонунларини билишнинг аниқ усуллари мавжуд бўлиб, улар ил- мий тадқиқот ва изланишнинг йўналишини ифодалайди. Илмий метод (усул) нима? Илмий усул илмий билиш жараёнида қўлланиладиган мавҳум билиш йўллари ҳамда воситаларини ифодалайди. Илмий билиш усули инсон амалий фаолияти негизида юзага келади. У табиат, жамият ва инсон онгининг мураккаб ҳодисаларини тўғри, объектив талқин этишга, фаннинг табиий алоқаларини очишга имкон беради. Илмий билиш усули тадқиқот турларининг мазмун ва изчиллигини ўз ичига олган ҳолда амалда бажарилган фаолиятининг таъсири сифатида юзага чиқади. Усул — илмий билишнинг таркибий қисми бўлиб, унинг объекти, таҳлил мавзуи, тадқиқот вазифалари, уларни ҳал этиш учун зарур бўлган воситаларида ифодалайди. Ҳар бир фан объектини ўрганувчи предметнинг аниқ изланиш усули бўлиб, бу усул хусусий, умумий ва энг умумий усул бўлиши мумкин. Илмий билиш масаласида усул муаммоси билан энг қадимги фалсафада Арасту шуғулланган. Биринчи марта фанни усул тизими асосида ўрганиш масаласини инглиз файласуфи Ф. Бэкон илгари сург а н. У илмий билишнинг индуктив ва эмпирик усулига асос солган. Р.Декарт эса билимда объект билан субъект муносабати масаласида тафаккурнинг ўзига хос хусусият- ларини кўрсатган. И.Кант билишни алохида шаклларига эга бўлган ўзига хос фаолият сифатида тахлил қилишга асос солди. Бу масалани ҳал этишда айниқса Гегелғ қарашлари алохида аҳамият касб этади. У билишнинг, умуман маънавий фаолиятнинг умумий усулда — диалектиканинг ролини гарчи идеалистик асосда бўлсада, кўрсатиб беради. Илмий тадқиқот жараёнида билишнинг аииқ шакли ва усулларидан фойдаланиш орқали илмий билимлар вужудга келади, ривожлантирилади. Ҳар бир билим системасида илмий тадқиқот жараёнида келиб чиққан муаммо ёки масаланинг қўйилиши ва ҳал қилишда махсус усуллардан фойдаланилади. Улар эса тарихий аниқ билиш жараёнида вужудга келади, ривожланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир фаннинг ўз предмети ва тадқиқот усули мавжуддирки, улар ўзи ўрганаётган объектга нисбатан махсус амалий ва назарий тадқиқот усули асосида ёндошади. Демак, илмий билиш жараёнида ҳар бир фан ўзининг махсус хусусий усулларини ишлаб чиқиши зарур, шу билан бирга ўзининг маълум тадқиқот объектига эга бўлиши керак. Лекин баъзи бир фанлар бир-бирига яқиндир. Шу сабабга кўра, уларнинг тадқиқог усуллари ҳам бир-бирига яқиндир ва татбиқ қилиш чегарасига кўра бир-бирига самарали фойда келтириши мумкин. Демак, билишда хусусийлик ва умумийлик вазифасини бажарувчи усуллар ҳам мавжуддир. Кўпчилик фанларда қўлланиладиган усуллар умумий усул дейилади. Умумий усул қўлланиши доирасига кўра умумий, лекин ўз махсус вазифасига эга. Бизни ўраб турган дунё нарса ва ҳодисалари кўп қиррали, кўп сифатлилик хусусиятига эга. Уларни бирдан тушуниш, билиш мумкин эмас. Шунинг учун билиш методологияси бизга билишнинг умумий усули ва тафаккур усулини, ривожлапиш қонунларини асослаб беради. Ҳар бир аниқ фаннинг ўзи қўллайдиган хусусий усуллари асосида билим системаси чуқурлашиб борса, умумий усулни татбиқ қилиш орқали изланиш доираси янада кенгайиб боради. Масалан, физика, кимё, биология сингари фанлар хусусий усуллар орқали изланиш билан бу предметлар доираси чуқурлашёа, изланишнинг умумий усули (масалан, модда тузилишига кўра, энергиянинг сақланиш ва айланиш назариясига кўра) орқали эса уларнинг билим доираси янада кенгаяди. Фан тарихида табиий, ижтимоий, техник фанлар тизими ва ҳар бир тизимни ташкил этувчи аниқ предметлар вужудга келган экан, уларнинг ҳар бири аниқ тадқиқот усулига эга. Уларнинг тадқиқот усулларида эса умумий, ўхшаш томонлар бўлиши мумкин. Илмий билишнинг ҳамма фан учун тегишли бўлган умумий усуллари мавжуд. Илмий билишнинг бу методлари фан тараққиётида гарчи умумий қисобланса ҳам, диалектик усулга нисбатан хусусий бўлиши мумкин. Лекин бу усуллар (хусусий ҳолда) диалектик (умумий) усул билан боғлангандир. Хусусийлик билан умумийликнинг боғланиши қонуний жараёндир. Ҳар бир аниқ усул илмий билиш жараёнида бир-бири билан боғлиқ ёки бир-бирига зид бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир усулни қўллаш билимнинг ҳақиқий билим эканлигини исботлашда ва шу усул орқали билим янада чуқур ва кенг мазмун асосида бойиб боришини кўрсатади. Масалан, классик физиканинг ривожланиши натижасида нисбийлик назарияси, квант механикаси, элементар зарралар физикаси келиб чиқди. Микрофизика қонун- ларини ўргатиш ва таҳлил қилиш натижасида уни классик физика татбиқ этишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди. Шундай қилиб, билиш жараёнида илмий тадқиқотнинг хусусий, умумий ва энг умумий усуллари мавжуд бўлиб, улар ўзаро бир-бири билан боғлиқ. Диалектик усул реал оламни илмий билишнинг энг умумий усули бўлиб, у барча фанлар методологиясидир. Диалектик усул хусусий фанлар эришгаи ютуқлардан фойдаланиб улариинг усуллари билан биргаликда ривожланади, улар бир-бирини тўлдиради ва бойитади. Хусусий, умумий ва энг умумий усуллар тадқиқотнинг яхлит системасини ташкил этади. Ҳозирги замон фан тараққиёти билимларнинг тез ўсиши, унинг сифат ва миқдор жиҳатидан салмоғининг ошиб бориши билан тавсифланади. Бу жараённинг икки томони бўлиб, биринчидан, илмий билиш туфайли табиий ва ижтимоий воқеликнинг тобора мураккаб объектлари ўзлаштирилмоқда. Бу ҳол илмий билиш жараёнида тадқиқот усуллари қақидаги масала билишнинг жиддий масаласига айланаётганлигини исботламоқда. Иккинчидан, илмий техника инқилоби шароитида илмий билиш фаолиятининг шакллари ва усуллари, тартиб-қоидалари, мантиқи ва тузилмаси ҳамда янгидан-янги ютуқулрни қўлга киритиш имкониятларини яратмокда. 2.Илмий билишнииг бир-бири билан узвий боғланган, бири- иккинчисини тўлдирадиган иккита даражаси мавжуд, уларга эмпирик ва назарий даражалар киради. Мазкур даражаларнинг ҳар қайсиси ўзига хос хусусиятлар билан тавсифланади. Улар нималардан аборат? Мазкур саволга жавоб берганда шуни эътиборга олиш керакки, илмий билишнинг эмпирик даражаси кишиларнинг эҳтиёжларини қондириш жараёнида уларнинг кундалик тажрибалари асосида қўлга киритилган маълумотларга таянган ҳолда оламда рўй бераётган ҳодисаларни билишга қаратилган. Бундан фарқли ўлароқ, илмий билишнинг назарий даражаси илм фан ёрдамида тўпланган билимлар асосида оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини акс эттиришга қаратилгандир. Илмий билишнинг эмпирик ва назарий даражаларининг яна бир хусусияти шундан иборатки, агар биринчиси, илгари қайд қилингандек, кишиларнинг олам ҳақидаги кундалик, содда билимларига асосланган бўлса, иккинчиси эса олам ҳақидаги фалсафий аҳамиятга эга бўлган умумий тасаввурларга асосланади. Шунинг учун хам кишилар оламдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида чуқур ва мукаммал билимларга эга бўладилар. Илмий бнлишнинг эмпирик ва назарий даражалари бир-биридан оламдаги нарса ва ходисаларни ўрганиш жараёнида фойдаланадиган илмий усуллари билан ҳам фарқланади. Илмий билишининг эмпирик даражасида қуйидаги усуллар кенг қўлланилади: кузатиш, ўлчаш, таққослаш, илмий тажриба (эксперимент). Кузатиш — воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг муайян мақсадга мувофиқ қаратилган ҳиссий билиш усулидир. Кузатишнинг қай даражада бўлиши қўйилган мақсаднинг аниқлигига, кузатилаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида олдиндан билимга эга бўлишига боғлиқдир. Кузатишда субъект асбоблардан фойдаланилади. Асбоб кузатиш даражасини кенгайтиради, кузатилаётган нарсани идрок қилиш қобилиятни кучайтиради. Кузатиш бевосита (асбобсиз) ёки воситали (асбоб билан) олиб борилади. Кузатиш жараёнида субъект объектнинг миқдор ва сифат жиҳатларини инъикос эттиради ва аниқлаб олади. Ўлчаш — билиш жараёнида нарсанинг миқдор тавсифномасини аниқ лаш усулидир. Ўлчов одатда ўрганилаётган предметни аниқ қайд этилган хосса ва белгиларга эга бўлган бошқа бирор бир предмет билан нисбатлаш йўли орқали амалга оширилади. Ўлчаш усули орқали предметларнинг хоссаларини, масалан, мустаҳкамлигини, мураккаблигини ва бошқа томонларини аниқлаш мумкин. Таққослаш — билиш фаолиятида татбиқ қилинадиган усул бўлиб, билимларнинг шаклланиши, ривожланишида алоҳида бир босқичдир. Объектив реалликдаги нарса ва ҳодисаларни "қайта ўрганиш" жараёнида маълум бўлган билимлар билиш операцияси бажарилаётган вақтда олинган билимлар билан таққосланади. Изланувчи аввалги маълум билимларга таянган холда изланаётган объектга хос бўлган ўхшаш ва фарқли томонларни таққослаш орқали аниқлайди. Бу усул маълум даражада физика, математика, ким ё , геология, биология ва бошқа фан соҳаларида кенг қўлланилади. Таққослаш бир нарса ёки ҳодисанинг иккинчи бир нарса ёки ҳодисадан фарқли ва ўхшаш томонларини ҳамда уларнинг муносабатларини ўрганиш усули ҳисобланади. Эксперимент — тажрибада синаб кўриш орқали фанда ҳодисаларни билиш фаолиятида тадқиқ қилиш, ўрганиш усули ҳисобланади. Эксперимент кузатишга қараганда юқорироқ даражадаги билиш усулидир. Эксперимент объектини тегишли тажриба мосаламаларини татбиқ қилиш орқали объектга таъсир кўрсатиш, изланувчи эксперимент усулини қўллаш орқали ўзини қизитирган объектнинг томонларини ўрганиши учун унга фаол таъсир кўрсатади, бунинг учун сунъий шароитлар яратади, шу шароитда текшириш олиб боради, маълумотлар тўплайди. Эксперимент усули ҳодисаларнинг муҳим белгилари ва хусусиятларини, уларнинг бошқа нарса ва ҳодисалар билан муносабати, алоқа ва боғланишларини чуқурроқ ўрганишга имконият яратади. Бу усул изланувчига табиий шароитда кузатиш орқали ҳосил қилиш мумкин бўлмаган билимларии олиш имкониятини беради. Кузатиш эксперимент билан узвий боғланган. Илмий тадқиқотнинг соҳаларига қараб. тадқиқ қилинувчи предметларнинг табиатига қараб экспериментлар фикрий эксперимент ҳам бўлиши мумкин. Сўнгги йилларда ижтимоий ҳрдисаларни ўрганишда эксперимент усулининг зарурлиги келиб чиққанлиги ва қўлла- нилаётганлиги таъкидланмоқда. Абстракция (мавҳум тасаввур) — предметларнинг муайян муносабатдаги муҳим хоссаларни билиш усулидир. Абекракциялаш ҳодиса, нарсанинг хоссаларини, муносабатларини тарақҳиёт босқичларииинг фикран усулидир. Абстракциялаш усули анализ (таҳлил қилиш) ва синтез (умумлаштириш) воситаларини ўз ичига олади. Анализ ва синтез дунёни билиш жараёнида ишлатиладиган ўзаро бир-бири билан боғланган усуллардир. Юқорида айтиб ўтилган усуллар орқали тўпланган маълумотлар анализ ва синтез туфайли ҳар томонлама тахлил этилади ва умумлаштирилади. Натижада ўрганилаётган обғектларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳақида муайян эмпирик билимлар ҳосил бўлади, уларни тасниф этиш имконияти вужудга келади. Анализда ўрганилаётган нарса ва ҳодиса, фикр майда бўлакларга, яъни элементларга бўлинади ва улар ўртасидаги боғланишлар ўзаро муносабат ва таъсир ўрганилади. Таркибий қисмларни синтез қилиш учун анализ қилинади. Элементларни яна қайтадан бирлаштирганимизда анализ натижалари ўрганилади. Инсоннинг атрофини ўраб турган объектив борлиқ мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, аниқ нарса ва ҳодисалардан иборат. Улар хилма-хил хусусият ва сифатларга эга. Ана шу кўп қиррали, мураккаб нарса ва ҳодисаларни ўрганиш ва билиш, улар тўғрисидаги тушунчаларимизни чуқурлаштириш учун шу нарса ва ходисаларни таркибий қисмларга ажратиш, анализ қилиш керак. Лекин бу усул билан шу нарсаларни тўла билиш мумкин эмас, шунинг учун у синтез йўли билан тўлдирилада. Синтез анализнинг натижаларига суяниб, нарса ва ҳодисаларнинг бир бутун сифатин и ў рганади. Синтез анализ натижасида фикран бўлинган элементларни қайтадан тиклаш, уларни бирлаштириш, илгариги яхлитликни фикран вужудга келтириш усулидир. Анализ тадқиқот жараёнида билишнинг тайёргарлик кўриш босқичи ҳисобланса, синтез уни якунлайди. Анализ ва синтез ёрдамида ўрганилаётган ҳодисаларнинг эмпирик қонуниятлари аниқланади, шаклланади. Эмпирик қонун эмпирик билимиинг юқори шакли ҳисобланади. Эмпирик билимларни умумлаштиришда индуктив усулидан фойдаланилади Илмий билишда индуктив усул асосида қонуниятлар очилади, тушунчалар майдонга келади. Бу усул нарса ва х одисаларнинг сабабий боғланишларини текшириш усули ҳисобланади. Индукция дедукция билан мустаҳкам боғланган. Аналогия (мослик, айнайлик, ўхшашлик) усули ёрдамида икки прсдметнинг ўхшаш хусусиятлари ўрганилади. Идеаллаштириш билиш жараёнида объектни қулайлаштириш усули. Бу услида реал объект идеал объект билан алмаштнрилади. Бу усул табииёт фанларинипг тадқиқот усули ҳисоблаиади. Масалан, физикада шундай усул орқали физик объектлар: идеал газ, мутлоқ қаттиқ жисм, мутлоқ қора жисм, геометрия фани ўрганаётган объектлар, тўғри чизиқ, квадрат, шар ва бошқаларни идеаллаштирилган объектлар деб қараш мумкин. Идеаллаштириш усулида реал предмет эга бўлмаган хоссаларни ўрганиш усули ҳисобланади. У реалликнинг нисбатан ишончли манзарасини ҳосил қилишга ёрдам беради. Бу хол амалий мақсад учун етарли ҳисобланади. Моделлаштириш борлиқни билвосита ўрганишга асосланган илмий усулдир. Моделлаштириш асосида тадқиқ қилмнаётган объект билан унинг модели ўртасидаги ўхшашлик, мувофиклик ётади. моделлгаштириш усули илмий тадқиқот жараёнини енгиллаштиради, баъзи ҳолларда мураккаб объектларни ўрганишнинг ягона воситаси ҳисобланади. Бу усул ўрганиш қийин бўлган объектларни тадқиқ этишда қўлланилади. Масалан, йирик физик Борнинг атом модели атомнинг мураккаб хусусиятларини аниқлашга имкон беради. Бу усул объектнинг фақат маълум хусусият ва муносабатларинигина эмас, балки янги хусусият ва муносабатларини ҳам аниқлаш усули ҳисобланади. Моделлар икки хил: моддий ва гоявий бўлиши мумк у н. Моддий нарсалардан ясалган моделлар моддий моделлар дейилади. Бу моделлар объектларнинг тараққиёт жўшқинлигини, уларнинг моҳиятини ифодаловчи зарурий, қонуний алоқаларни, муносабатларни қайта ҳосил қилади. Ғоявий моделлар эса ғоя шаклида мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, математик моделлаш физик жараёнларнинг математик ифодаларидир. Математик моделлаш объектив яхлит текшириш ва тадқиқ кўламини ўрганиш имконини беради. Кибернетик мосламалар, ЭҲМ лар шу усул асосида вужудга келган. Ҳозирги илмий билиш жараёнида кенг қўлланиладиган усул — тизимлаш усулидир. Мураккаб объектларни илмий билишда бу усл қўлланилади. Тизимли усуллаш ўз ичига муайян тарзда ўзаро боғланган ва бир қадар яхлитликни ташкил этадиган унсурлар мажмуини ўрганишни олади. Бу усул асосида ўрганилаётган ёки изланаётган объектнинг бошқа объект билан умумий боғлаиишлари, муносабатлари очилади. Ҳар бир тадқиқ объекти ва уни ташкил этувчи унсурлар бир бутун тизим деб олинса, шу тизимни ташкил этувчи ҳар бир усул бир-бири билан ўзининг тутган ўрни, вақти ва имкониятларига кўра функционал боғланган. Бу унсурлардан бирининг ўзгариши иккинчисининг ҳам ўзгаришга олиб ксладн. Шунинг учун ҳам бу унсулларни ўрганиш тизимлаш усулига асосланади. Ҳар бир тизимни ўрганишда уни бошқа тизимлар билан биргаликда олиб қараш керак. Лекин бу тизимларни бирданига, бир вақтда билиш мумкин эмас, лекин уларни билиш, бир-биридан ажратиш, ўзаро боғлиқиккда олиб қараш мумкин. Илмий билишнииг эмпирик даражаси уч босқичдан иборат бўлиб, унинг биринчи босқичида алоҳида-алоҳида ўрганилган ҳодисалар ҳақида тўттланган билимлар ҳосил бўлади. Унинг иккинчи босқичида мазкур билимлар умумлаштирилиб ҳодисаларнинг ўртасидаги алоқа ва боғланиш- лар аниқланади. Ниҳоят, эмпирик даражанинг учинчи босқичида нарса ва ҳодисаларга хос эмпирик қонунлар аниқланади. Шу билан эмпирик даража тугатилади. Унинг натижасида йиғилган маълумотлар билишнинг назарий даражасига замин, пойдевор бўлиб хизмат қилади. 3.Илмий билишнинг назарий даражасида илгари тўпланган маълумотлар асосида оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг алоҳидаги шакллари эмас, балки кенг миқдордаги бир қанча ҳодисалар ўртасидаги алоқадорлик ва тараққиёт қонуниятларини аниқлайди. Мазкур асосий қонунлар бирқанча эмпирик қонунларнинг йиғиндисидан таркиб топган бўлиб, оламнинг илмий манзарасини ифодалайдиган назария ва концепцияларда намоён бўлади. Бундай билимлар ўзининг мазмун-моҳияти билан фалсафий аҳамиятга эга бўлади. Билишнинг назарий даражаси бир қатор хусусиятларга эга. Улар қуйидагилардан иборат: 1) назарий билимлар ўзининг умумийлиги ва мавхумийлиги билан ажралиб туради; 2) назарий билимлар яхлит ва тизимли билимлар ҳисобланади; 3) у фалсафий билимлар билан яқинлиги билан тавсифланади; 4) эмпирик билимларга нисбатан мукаммал билимлар ҳисобланиб, ҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини атрофлича ва чуқур акс эттиради. Назарий билимларни ҳосил қилишда мавҳум тафаккур катта ролғ ўйнайди. Билимнинг назарий даражасида илмий тадқиқотнинг кенг маънода қўлланиладиган мавҳумлик ва аниқлик усуллари мавжуддир. Аниклик усули тадқиқот объектининг хоссалари, алоқалари, муносабатларининг кўп қиррали бирлиги сифатида назарий умумлаштириш воситаси ҳисобланади. Бу усул аниқ ҳодисалар ҳақидаги барча алоқа ва муносабатларни ўз ичига олган воқелик ҳақидаги билимни юзага чиқдради. Аниқ воқеликнинг моҳияти ҳақидаги билиш воситаси мавҳумлик усули ҳисобланади. Тафаккурнинг ўзини тасаввур воситаси билан воқейликни билиш усули деб қараш мумкин. Тасаввур предметни билиб олишнинг энг муҳим усулидир. Тасаввур воситаси билан муайян муносабатдаги муҳим хосса муносабатлар моҳияти очилади. Тасаввур усули воқелик ҳодисаларини чуқурроқ, тўғрироқ акс эттиради. Бу усул асосида тадқиқ қилинаётган объект фикран таҳлил қилинади, мавҳум таърифларга бўлинади. Бу таърифларнинг тузилишинниг аниқ билимга эришиш воситасидир. Фикрнинг бу ҳаракати мавҳумликдан аниқликка томон юқорилаб бориш усули ҳисобланади. Аксиоматик усул тадқиқотнинг аксиомаларга асосланиб назарий хулосалар чиқариш усулидир. Асос қилиб олинган аксиомалар эса муайян назарий тизимда исботланмай ҳақиқий деб қабул қилинади. Назарий билимлар тўла равишда аксиомалардан дедуктив йўл билан чиқарилади. Аксиоматик усулга мувофиқ натижалар сифатида улардан хулоса чиқарилади. Аксиоматик усулга яқинроқ бўлган, лекин ундан фарқ қилувчи гипотетикдедуктив усул бўлиб, бу усулнинг асоси аксиома эмас, балки тажриба маълумотлари мажмуидир. Тарихийлик ва мантиқийлик объектив дунё тараққиёт жараёнларининг муҳим хусусиятларини билиш усулидир. Тарихийлик усули нарса ва ходисанинг рўй бериш вақти, даври, аниқ вужудга келиши, ривожланишини билиш усулидир. Ҳар бир ҳодисани тарихий нуқтаи назардан, аниқ тажриба асосига боғлаб ўрганмоқ зарур. Тарихийлик усулининг ўзига хос хусусияти тарихий ҳаракатни унинг бутун бойлиги билан пайқаб олишга ингилишдир. Ҳар бир нарсанинг тарихини очиб бериш унинг тараққиётидаги асосий тарихий босқичлар, уларнинг алоқаларини ажратиб кўрсатишни талаб қилади. Бунинг учун эса унинг моҳияти ҳақида назарий билим бўлиши керак. Мантиқий усул предметнинг мазмунини назарий шаклда тадқиқ қилиш усули ҳисобланади. Бу усул тадқиқот объектнинг энг муҳим алоқаларини билиб олишга имкон беради. Матииқий билиш усули объек т ив реалликни, унинг алоқаларининг бутун ранг- б аранглигини акс эттириш вазифасини бажаради. Тафаккур услуби орқали вужудга келган назарий билимлар нисбатан тугалланган билимлар тизими бўлиб, бу тизим ўз тараққиёти жараёнида ўзгариб боради. Мантиқий тафаккур услубида кўр-кўрона ҳаракат бўлмайди, балки у билимларни умумлаштиради, айниқса тарихийликни тасодифий четлашишлардан сақлайди. Тадқиқотнинг тарихийлик ва мантиқийлик усуллари ўзаро диалектик боғланишда. Тарихийлик ва мантиқийлик диалектик бирликда аниқ тарихий билимлар асосида ҳар бир воқелик тарихининг асосий йўналишлари ва ри- вожланиш қонуниятларини аниқлаш мумкинлигини тағкидлайди. Билишнинг назарий даражасида юқорида кўрсатиб ўтилган усуллар ёрдамида илгари тўпланган маълумотларни фикран қайта ишлаб чиққан ҳолда оламнинг илмии манзараси яратилади. Оламнинг илмий манзараси — бу фикрнинг асосий (пойдевор) назария тушунчалари, тамойил ва гипотезалардан таркиб топган фалсафий билимларга асосланган олам ҳақидаги умумий қарашлар йиғиндиси мажмуидир. Бунга мисол сифатида ўтмишда Галилей ва Нғютон томонидан яратилган олам ҳақидаги механик манзара, XVШ асрда шаклланган оламнинг физикавий манзараси, ҳозирги замонда кенг тарқалган А.Эйнштейннинг нисбийлик назариясига асосланган оламнинг илмий манзаралари ва ҳ.к. эслатиб ўтиш жоиз. Олам ҳақидаги илмий манзаранинг ҳар қайсисининг асосида илмий билишнинг назарий даражасида яратилган муайян илмий тамойиллар ётади. Масалан, механика фанининг асосини инерция тамойили, нисбийлик назариясининг асосиний — нур тезлигининг барқарорлиги ва ҳ.к. ташкил этади. Илмий тамойил пойдевор, бошланғич нуқта, бошланиш маносини англатади. Масалан, фалсафа фанида оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорлиги ва тараққиёти, уларнинг инсон онгида акс эттирилиши билиш назариясининг асосий тамойиллари ҳисобланади. Шу каби барча фанларида ҳам бир қатор асосий илмий тамойиллар мавжуд. Олам ҳақидаги илмий манзаранинг ажралмас қисми ҳисобланган гипотеза ҳам назарий билимлар туркумида муҳим ўрин эгаллайди. Гипотеза - олам ҳақидаги илмий манзарани конкретлаштириш ёки уни янги ғоялар, билимлар билан бойитишга қаратилган бўлади. Гипотеза билиш жараёнида исботланса олам ҳақидаги илмий манзаранинг томойилига айланиш ёки янги илмий тамойилнинг келиб чиқишга асос бўлиши мумкин. Олам ҳақидаги илмий манзарани яратишда илмий назария катта ўрин эгаллайди. Идеаллаштириш аксиоматик, гипотетик, дедуктив усуллари асосида яратилган илмий назария нарса ва ходисаларнинг энг чуқур алоқаларини акс эттирадиган, илмий асосланган, системалаштирилган билимлар тизимини ташкил этади. Илмий назариянинг пойдеворини билишнинг эмпирик ва назарий даражаларида тўпланган маълумотлар ташкил этади, айниқса назарий даражада қўлга киритилган маълумотлар асосий ролғ ўйнайди. Назарий билимлар асосида воқеликдаги нарса ва ходисаларнинг тараққий этиш қонуниятларини изоҳлаш ёки уларни башорат қилиш имконияти яратилади. Ҳодисаларни изоҳлаш илмий назариядаги қонунлардан маълум хулосалар чиқариш демакдир. Башорат қилиш илмий қонунлар талабларини эътиборга олган ҳолда ҳодисаларнинг келгуси тараққиётини олдиндан кўра билишдир, Бундан яққол кўриниб турибдики, ҳодисаларни изоҳлаш, уларнинг тараққиёт йўналишларини олдиндан кўра билишда назарий билимлар, қонунлар асосий ролғ ўйнайди. Шундай қилиб, илмий билиш бир-бири билан узвий боғланган, бир- бирини тўлдирадиган эмпирик ва назарий даражалардан таркиб топган бўлиб, оламдаги нарса ва ходисалар ўртасидаги алоқадорлик ва тараққиёт қонунларини билиш, уларга онгли равишда ёндоши имкониятини беради. Билиш жараёнида қўлга киритилиб фалсафий ғоялар билан бойитилган илмий ахборотлар кишиларнинг дунёқарашини шакллантириш, уларнинг бунёдкорлик фаолиятини оширишда қудратли маънавий куч ҳисобланади Адабиётлар: 1.Каримов И.А. Юксак малакали мутахасшслар-тараққиёт омили. - Т.:Ўзбекистон, 1995, 3-23-бетлар. 2. Туленов Ж., Ғофуров 3. Фалсафа. Дарслик.-Т.:Ўқитувчи, 1997, 242-249- бетлар. 3.Комилова С. Ёшлар тарбиясида илмий меросимизнинг ўрни. –Т.:Меҳнат, 2000, 3-35-бетлар .