logo

Баден мактабининг кадриятлар фалсафаси

Yuklangan vaqt:

20.02.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

31.1708984375 KB
Баден мактабининг кадриятлар фалсафаси Мундарижа : Кириш 1. Баден мактабини фалсафаси 2. В.Виндельбанд ва Г.Риккертнинг ижтимоий-тарихий таълимоти Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Кириш Эскича яшаш тамойиллари асослари ўзгариши билан ҳаѐтни янгича фикрлаш асосида тушунтирадиган назарий билимларга эҳтиѐж туғилади. Бу масалани ҳал қилишда донолик ҳақидаги билим ҳисобланган фалсафа асосий ўринни эгаллайди. Чунки жамият тараққиѐтининг турли босқичларида эскича яшаш асослари ўзгаргандан сўнг фалсафа энди қандай яшаш керак, инсонлар қайси йўлдан кетмоқда, уларнинг фаолияти нимага қаратилиши лозим, одамларнинг мақсади орзу-умидлари, истакларини қайси йўл билан амалга ошириш мумкин, яшашнинг мақсади, маъноси, тамойиллари нимадан иборат, инсон дунѐни нима мақсадда ўрганади, инсон-дунѐ, инсон-жамият каби масалаларни қандай билади каби саволларга жавоб қидиради ҳамда шу асосида назарий фикрлар тизимини ишлаб чиқади. Фалсафий тафаккур дунѐни назарий жиҳатдан таҳлил қилиб инсон ва унинг дунѐга бўлган муносабатининг турлича шаклларини кўрсатиб беради. Бироқ у маънавий маданиятнинг бошқа шаклларига қараганда чуқурроқ бўлиб, улардан ўз қонун-категориялари билан, ақл кучининг салоҳияти билан, ўрганиш усули билан фарқ қилади. Фалсафий онг маънавиятнинг бошқа шакллари томонидан ўзлаштирилган дунѐни қайтадан чуқурроқ, бир бутун холда, инсоний муносабатлар нуқтаи назаридан тушунишга қаратилган. Демак, фалсафа тафаккурнинг умумий назариялари, умумий тамойиллари ҳақидаги таълимот бўлиши билан бирга, инсон маънавий ҳаѐтининг муҳим бир таркибий қисми, унинг юксак шакли, мазмуни сифатида ҳам намоѐн бўлади. Фалсафанинг мазмуни фалсафий билиш билан чегараланмайди. Билишсиз файласуф бўлиши мумкин бўлмаса-да, бироқ унинг ўзи билан мақсадга эришиб бўлмайди, билишнинг амалий аҳамияти, қадрияти, инсон моҳиятини намоѐн қилиши, давр талабига ҳамоҳанг бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. 2 ХХ асрнинг бошларида неокантчиликнинг нуфузли мактабларидан бири бўлган Баден мактаби ташкил топди. Ушбу мактабнинг асосчилари профессор Вильгельм Виндельбанд ва профессор Генрих Риккерт ҳисобланади. Улар Баденнинг – Гейдельберг ва Фрайбургдаги университетларида ўз таълимотларини илгари сурадилар. Баден мактабининг асосий ғояси тарихни ўрганиш услубини табииѐт фанлари услубига қарама-қарши қўйишдан иборат. Тарих тараққиѐтнинг маданий меросдан иборат индивидуал ҳодисалари ҳақидаги фан сифатида талқин этилади. Табииѐт эса табиат ҳодисаларининг такрорланиб турувчи ва умумий қонуниятлари ҳақидаги фан сифатида эътироф этилади. 3 1. Баден мактаби фалсафаси ХХ асрнинг бошларида неокантчиликнинг нуфузли мактабларидан бири бўлган Баден мактаби ташкил топди. Ушбу мактабнинг асосчилари профессор Вильгельм Виндельбанд ва профессор Генрих Риккерт ҳисобланади. Улар Баденнинг – Гейдельберг ва Фрайбургдаги университетларида ўз таълимотларини илгари сурадилар. Баден мактабининг асосий ғояси тарихни ўрганиш услубини табииѐт фанлари услубига қарама-қарши қўйишдан иборат. Тарих тараққиѐтнинг маданий меросдан иборат индивидуал ҳодисалари ҳақидаги фан сифатида талқин этилади. Табииѐт эса табиат ҳодисаларининг такрорланиб турувчи ва умумий қонуниятлари ҳақидаги фан сифатида эътироф этилади. Фанларнинг унисида ҳам, бунисида ҳам тушунчалар воқеликнинг инъикоси эмас, балки унинг априор принципларига бўйсунадиган фикрга айланишидир. У табииѐт илмида умумийликни, тарихда индивидуалликни билишга қаратилган. Баден мактаби И.Кант таълимотига суянган ҳолда, борлиқни ѐки мавжудликни воқеликка қарама-қарши қўйишга асосланган. Вильгельм Виндельбанд 1848-1915 йилларда Германияда яшаган. Асосий асарлари: «Қадимги давр фалсафаси тарихи» (1888), 1893 йилда рус тилига таржима қилинган. «Янги фалсафа тарихи» 1-2 жилди (1877- 1880). 1902-1905 йилда рус тилига таржима қилинган. «Муқаддима» номли асари ҳам нашр этилган. Генрих Риккерт 1863-1936 йилларда Германияда яшаган. Асосий асарлари: «Билим предмети», «Табиий-илмий тушунчаларни шаклланиш чегараси», «Табиат ҳақидаги фанлар, маданият ҳақидаги фанлар», «Фалсафа тушунчаси», «Билиш назариясида икки йўл», «Қадриятлар системаси» ва бошқалар. Баден мактаби таълимотининг асосий хусусиятлари: • тарихга материалистларча ѐндашув муносабатларини инкор қилиниши; 4 • тарих фанларини тадқиқ қилиш методологиясини яратишга бўлган ҳаракат; • қадриятлар назариясини яратиш, фалсафани қадриятлар ҳақидаги таълимот сифатида талқин қилиш. Бу мактаб вакиллари ўз диққат эътиборларини дунѐ тузилиши муаммоларини ҳал этишга, шунингдек, инсон дунёсига қаратдилар. Умуман, бу масала бутун ғарб дунѐси фалсафасига ҳам тегишлидир. Жумладан, Г.Риккерт фалсафанинг «метафизик» хусусиятини инкор қилади, лекин уни дунѐқараш сифатидаги аҳамиятига урғу беради. Шу билан бирга, фалсафани илмий билим мантиғи ҳамда фан таълимоти сифатида талқин қилади. Фалсафанинг шу хусусияти умумий билимга эга бўлишда, илмий билимларни қадрият сифатида намоѐн қилишда яққол кўзга ташланади. Лекин неокантчилик учун онгдан ташқари борлиқ йўқ. Бу Г.Риккерт томонидан ўз-ўзидан маълум ҳақиқат сифатида қабул қилинди. Шунинг учун дунѐқарашга йўл билим орқали ўтади. «Мантиқ дунѐни билишни умумий назариясига олиб келади» 1 . Билим ва қадрият. Г.Риккерт жуда мураккаб билиш назариясини ишлаб чиқди. В.Виндельбанд ва Г.Риккерт билиш назариясига материалистча ѐндашувни инкор қиладилар. Риккерт ўзининг «Табиий-илмий тушунчаларни шаклланиши чегараси» номли асарида табиий фанларни бетўхтов ривожи ҳақида, табиий-илмий дунѐқараши кенгайиб бораѐтгани ҳақида гапириб ўтади. Албатта, Риккерт бу жараѐнни қоралайди. Унинг фикрича, «фалсафа … тўлиқлигича табиий фанларга бўйсуниб қолди» 2 , тарихий фанлар эса, иккинчи даражали бўлиб қолди. Тарихий фанлар ўрганилса ҳам, уларга табиий фанлар методи орқали ѐндашилди. Улар позитив томондан туриб тадқиқ этилди. Риккерт айтишича, «бизнинг тадқиқотимиз табиий фанларга қарши қаратилмаган балки табиийилмий дунѐқарашга қарши йўналтирилгандир» 3 . Фақат 1 Риккерт Г. Границы естетвенно-научного образования понятий. СПб, 1903. -С. 24. 2 Уша ерда. Б. 14. 3 Уша ерда. Б. 154. 5 табиий билимларга асосланган дунѐқараш бир ѐқлама, бир томонламадир. Ижтимоий фанлар ва тарих, албатта, фанлар ривожига ўз улушларини қўшиши зарур. Риккерт тарихни фақат фан сифатида рўѐбга чиқармасдан, балки уни умуман маданий ва дунѐқараш аҳамиятига урғу беришни истайди. Бу ҳам унга камдек туюлади. У тарихни материализмга қарши, айниқса тарихни материалистча тушунишга қарши қурол бўлишини истайди. Риккерт бизга таниш бўлган услубни қўллайди: тарих ҳақидаги фанларни бутунлай ажратади. У «тушунчаларни табиий-илмий шаклланишига чегара» қўяди. Бутунлай материализмга йўғрилган табиий билимларда қўлланиладиган мантиқий услубларни тарихий фанларда қўллаб бўлмаслигини исботлашга ҳаракат қилади. Риккертнинг тарих фанларини табиий билимлардан ажратиши, табиий фанларни материалистик характерини тан олишидан дарак бермайди. Аксинча, у ҳамма билимларни идеалистик талқин қилишга интилади. Виндельбанд ва Риккерт И.Кантнинг «нарса ўзидаси» ни ҳиссий таассуротларнинг манбаи сифатидаги таълимотини рад этадилар. Бироқ улар билиш жараѐнининг бошланғичи сифатида қандайдир борлиқни қабул қиладилар. Бу борлиқни талқин қилганда Риккертда зиддиятли иккиланиш пайдо бўлади. Гоҳи ҳолларда борлиқ субъектдан ташқарида мавжуддир. Субъектнинг билиш фаолияти шу борлиққа йўналтирилган ва бу жараѐн борлиқни қандай бўлса, шундайлигича тушунтириб беришда содир бўлади. Бошқа холларда эса борлиқ субъектга, унинг онгига чамбарчас боғлиқ холда талқин этилади. «Бутун борлиқнинг мавжудлиги, - деб ѐзади Риккерт, - онгдаги борлиқ сифатида кўрилиши шарт» 4 . Бу ерда қандай онг ҳақида гап кетяпти, деган савол туғилади? Бу ерда гап индивидуал онг ҳақида ҳам эмас, мутлақ онг ҳақида ҳам эмас. Риккерт махсус « гносеологик субъект » деган тушунчани киритади. Бу инсон билиш қобилиятининг ҳар қандай индивидуал, руҳий ҳолатидан мавҳумлашган йиғиндисидир. Бу инсон билиш жараѐнининг мантиқий тузилмасидир, уни 4 Уша ерда. Б. 156. 6 ҳар бир билувчи субъектнинг онгидан топиш мумкин. Гносеологик субъектнинг ижтимоий тимсоли сифатида давр зиѐлиларининг умумий тарзда олинган ўртача илмий онгини ҳисоблаш мумкин. Бу онг мавжудликдан, билинувчи предметдан ажратиб олингандир, у ўзўзича олинади. Гносеологик субъект борлиғи нимадан иборат? Риккерт фикрича: «… ҳар қандай борлиқ бу яққол бўлган индивидуал тасаввурдир» 5 . Виндельбанд фикрича, «у алоҳида ҳиссиѐтлардир». Бу Баден мактабига хос бўлган номинализмдир. Лекин – бу борлиқ бизни ўраб турган олам эмас, у бевосита берилганликдир, у ҳали хом ашѐдир. Борлиқни билиш эса билувчи субъект учун ана шу тасаввур ва ҳиссиѐтларни тушунчаларга айланишларини ташкил қилади, тушунчалар системасини яратишни талаб қилади. Рационал фалсафа учун объективлик асосий муаммо бўлган. Кант учун эса билимдаги ҳукмнинг энг умумийлиги ва зарурийлиги бўлган баденликларни эса билимнинг ҳақиқийлиги нимада намоѐн бўлиши қизиқтирган. Улар учун ҳақиқат билимнинг ўзида эмас, ундан ташқаридаги трансдентликдадир. Нимада деган савол туғилади? Билимга метафизик ѐндашиб, Риккерт шундай дейди, билим бо борлиққа чексиз кириш жараѐнидир ва унинг қонуниятларидир. Ҳар қандай ўз-ўзидан олинган тушунча мавҳумликдир, у ҳодисаларнинг серқирралилигини қамраб ололмайди. Унда фақат айрим томонлар, хусусиятлар, соддалашган борлиқ акс этиши мумкин. Риккерт нуқтаи-назари бўйича фан томонидан киритилган тушунчалар тизими йиғиндиси, ҳақиқий борлиқни акс этмайди, аксинча ундан фарқ қиладиган ўзига хос дунѐни ҳосил қилади. Эмпирик дунѐ – бу ўзаро ўрин алмашиб турадиган тасаввурлар тартибсизлигидир. Аксинча, фан олами - қатъий тартибга солинган тушунчалар системасидир, улар онг қонуниятлари асосида тузилган. Улар билувчи субъект мақсад ва вазифаларига жавоб беради. Риккерт шундай деб ҳисоблайди. 5 Уша ерда. Б. 156. 7 Аслида эса, олам хаос эмас, у ерда ҳеч нарса ўз холича юз бермайди. Олам – бу «коинотдир», у ернинг ўз қонуниятлари мавжуд. Уларни биз эртами, кечми билиб борамиз. У ерда ҳамма нарса ритмик тарзда, мунтазам равишда, тартиб асосида содир бўлади. Биз дунѐни тартибга келтира олмаймиз, аксинча, дунѐ ҳақидаги ўз тасаввурларимизни тартибга солишимиз мумкин. Биз дунѐ ҳақидаги қонунларни очамиз, уларнинг тартибини ўзимиз учун кашф этамиз. Биз схемалар, моделлар тузамиз. Уларни борлиққа татбиқ этишга ҳаракат қиламиз. Бу ерда мантиқий мушоҳада, эмпирик умумлашмалар, таассуротлар, фантазиялар рол ўйнайди, зотан билиш жараѐни – бу ижодий жараѐндир. Олам қонунлари – онгда тўғридан тўғри акс этмайди. Уларни кўра билиш, топа олиш керак. Риккерт билиш жараѐнини қандай тушунган. Демак, унинг фикрича, билимнинг ҳақиқийлиги ва объективлиги трансцендентликдан иборат. Баденликлар учун бу асос ва инсоннинг бутун маънавий-руҳий фаолияти (яъни ирода, эстетик ҳиссиѐти ва ҳ.к.) ўзига хос дунѐ, қадриятлар дунѐсида ѐтади. 8  2. В.Виндельбанд ва Г.Риккертнинг ижтимоийтарихий таълимоти Баденликлар таъкидича, дунѐ икки соҳадан, сферадан иборат: борлиқ ва қадрият. Улар учун қадриятлар афлотунча ғоялар каби борлиққа эга эмас, улар мавжуд эмас, ҳақиқий эмас. Қадриятлар белгиланади. Виндельбанд фикрича, улар биз учун мутлақ норма шаклига эга, тафаккуримиз, иродамиз, эстетик ҳиссиѐтимиз унга бўйсунган. Виндельбанд айтадики, гарчи ҳақиқат, гўзаллик ва эзгулик – биз учун бўш сўзлар эмас экан, бизнинг билимимиз ҳақиқат бўлишни, хулқимиз яхши бўлишни, санъатимиз гўзал бўлишини хоҳлар эканмиз, демак, биз мантиқий, ахлоқий ва эстетик қадриятларни тан оламиз. Қадриятлар ҳақиқий эмас, улар ҳақиқатдан юқоридир, чунки улар ҳукмларимизда акс этадиган борлиқ, ҳаракатларимиз орқали амалга ошади, санъат орқали яратилади, буларнинг ҳаммаси қадриятлардан келиб чиқади. Қадриятлар – бу ўзига хос тушунчалардир. Уни аниқлаш қийин, лекин баѐн қилиш мумкин, мисол келтириш мумкин. Қадриятлар ўзига хос оламни ташкил қилади, фаолиятни баҳолайди, яъни қадрият нуқтаи- назаридан ҳодисаларни, нарсаларни таҳлил қилади, у фаолиятнинг ўзига хос турини ташкил қилади. У дунѐни инсон томонидан руҳий ўзлаштирилиши билан боғлиқдир. Қадрият нима? « Қадрият » фалсафий категориядир, у мавҳум, энг умумий хусусиятга эга бўлган тушунчадир. Бу инсон ҳаѐтига керакли бўлган, зарур ва аҳамиятли ғоядир. Қадрият масаласи кўп жабҳаларни ўз ичига олади. Қадриятларни келиб чиқиши, уларни табиати, улар моддийми ѐки руҳийми деган муаммоларни ўртага ташлаш мумкин. ХХ аср файласуфлари шундай масалани илгари сурмоқда, «бор нарсадан», мантиқий йўл билан «бўлиш керак бўлган» нарсани келтириб чиқариш мумкинми ва ҳоказо, ва бошқалар. 9 Неокантчиларнинг қадрият тўғрисидаги таълимотига кўра эса, қадриятни улар илгаридан берилганлик сифатида, дунѐ мавжудлигидан ташқаридаги, лекин ана шу мавжудлик учун аҳамиятли бўлган борлиқдир. Фалсафа тарихида Суқрот ва Афлотундан бошлаб қадрият ва билиш тушунчалари ажратилмаган Афлотуннинг ғоялар дунѐси билишни ҳам ўз ичига олган. Эзгулик, гўзаллик, ҳақиқат, бирлик ва борлиқ ва ҳ. к. лар – бир тартибдаги тушунчалар бўлган. Суқротнинг ахлоқдаги рационал ѐндашуви ҳам билим билан баҳоловчи, қадриятни яқинлашувига олиб келган. Лекин кейин билиш ва қадрият тушунчалари ажратилган. Баҳоловчи фаолиятнинг ўзига хос тури ҳисобланган. Неокантчиларда ҳам худди шуни учратишимиз мумкин. Неокантчилар Кантдаги зарурат ва эркинлик ўртасидаги узилишни ўзларича талқин қиладилар. Табиат ҳақидаги фанлар – умумий қонунларга бўйсунган жабҳадир, шунинг учун ҳам улар зарурат орқали содир бўлади. Маданиятда, аксинча, инсон қадриятларни эркин тарзда, уларни англаш даражасига қараб танлайди. Шундай бўлса ҳам, неокантчилар қадриятларга эътибор берадилар. Уларнинг фикрича, қадриятларсиз умуман инсон фаолияти мумкин эмас, деб ҳисоблайдилар. Виндельбанд ва Риккерт фикрича, қадриятлар бизлар учун соф мушоҳада объекти эмас. Қадриятлар қатъий императив бўлмаса ҳам, лекин норма шаклидир. Қадриятлар олами – бурчлилик дунѐсидир, гарчи биз ҳаракат қилаѐтган эканмиз, уларни амалга оширишга интилишимиз зарур. Агар биз буни қилмасак ҳаракатимиз зое кетади. «Билиш предмети фақат мажбурийлик соҳасида ѐтади» 6 . «Билиш предмети мажбурийликнинг ўзидир» 7 . Бутун маданият ва инсониятнинг маданий ҳаѐти қадриятлар туфайли аҳамиятлидир. Қадриятлар амалга ошганда, маданий неъматлар, деб аталади. Маданий неъматлар – мавжудликнинг қадриятга эга бўлган қисмидир, улар қадриятларнинг ўзидан фарқ қилади. 6 Зотов А.Ф., Мельвиль Ю.К. Буржуазная философия середины XIX – начале ХХ века. – М.: Высшая школа, 1988. -С. 162. 7 Уша ерда. -Б. 162. 10 Шундай аҳамиятга эга қадриятлар борки, бутун мавжудлик уларга боғлиқдир, уларсиз мазкур мавжудликни англаб бўлмайди. Неокантчилар фикрича, фалсафа бу - қадриятлар тўғрисидаги таълимотдир. Қандай қилиб муайян қадриятлар билимнинг объективлиги масаласини ҳал қилади? Риккерт таъкидича, қадрият билиш предметини трансцендент шаклини ҳосил қиладики, усиз билимнинг объективлиги мумкин бўлмай қолади. Бу таъкидни ўзига хос равишда англаш зарур. Фан, албатта, ҳақиқий мулоҳазани айтишга интилади. Лекин қандай мулоҳаза ҳақиқий бўлади? Қайсики мавжудликка мос келса, у ҳақиқатдир, деган бўлар эди материалист. Риккерт фикрича, бу таъкид нотўғридир. Ҳақиқат – фикрланиши зарур. Билимга интилувчи трасцендент предмет эса, бу трансцендентлик заруратдир. Шундай тарздаги қадриятлар маънавий- руҳий ҳаѐтнинг, фаолиятнинг турли соҳаларига оид бўлган мажбурийликнинг конкрет амалга ошишидир. Худди шундай – яхши амал, шундай амалки биз уни рўѐбга чиқаришимиз зарур. У илгаридан яхши амал бўлгани учун, биз уни бажаришимиз керак. 11 Хулоса Фалсафа ўзининг илк босқичида бутун илмий билимларни ўзига қамраб олади: айтиш мумкинки, у дастлаб ҳамма нарса ҳақидаги фан бўлган. Ғарбда фан ва техника тараққиѐти авж олган даврга келиб фалсафага ҳам фанлик мезонлари нуқтаи назаридан ѐндашув шаклланди. Шунинг учун ҳам кейинги асрларда ва айниқса ҳозирги даврда кўпчилик файласуфлар фалсафани “фалсафа фани” деб ҳисоблаб келмоқдалар. Шу маънода фалсафага қадимги юнон донишмандларининг ўзлари, яъни Пифагор, Афлотун ва Арасту кабилар томонидан берилган маъно ва талқин эндиликда кўпчиликнинг назаридан мутлақо четда қолган. Рационаллашув туфайли фалсафада дифференциаллашув жараѐни кучайди. Яъни, фалсафада анча аввал бошланган эзотерик ва экзотерик (рационал-назарий) жиҳатларнинг бир-биридан ажралиб кетиши ва бу кейингисининг мустақиллашуви билан тугамади. Аввалги яхлит экзотерик тизим структурасида ҳам навбатдаги парчаланиш содир бўлди. Бу парчаланиш (дифференциаллашув) натижасида онтология билан натурфалсафа (физика) ва математика, ундан кейинроқ эса натурфалсафа билан математика орасида ажралишлар бўлди. Ундан кейин астрономия, механика, тиббиѐт ва бошқа фанларнинг натурфалсафадан ажралиб, ўз мустақил тараққиѐт йўлига кириши содир бўлди. Боз устига қадимги онтология ва натурфалсафа мазмунида ҳам парчаланиш давом этди. Материализм ва идеализм фалсафий концепциялари бу ажралишлар орасида энг кескини бўлди. Амалий фалсафа таркибида ҳам шуларга мос ажралишлар содир бўлди. Маълумки, рационал-назарий (экзотерик) фалсафанинг охирги яхлит идеалистик тизими немис файласуфи Георг Вильгельм Фридрих Гегел (1770-1831) таълимотида сақланган эди. Унинг “Фалсафий фанлар энциклопедияси” (Т. 1-3) асарида фалсафий фанларга қайси фанлар кириши ва улар қандай қисмлардан иборатлиги баѐн этилган бўлиб, унда 12 табиатшунослик, ижтимоий ва ижодий билим соҳалари батафсил келтирилган. Ундан кейин (рационал-назарий-экзотерик) фалсафа ва фанларни бу қадар тўлиқ жамланган фалсафий таълимот Ғарб фалсафасида бошқа бўлмади. Гегел томонидан номлари саналган кўп фанлар Гегел яшаган даврдаѐқ фалсафадан ажралиб, мустақил бўла бошлаган, алоҳида назарий фаолият соҳалари сифатида шакллана бошлаган эди. Табиатшунослик фанларининг фалсафадан кескин ажралиб чиқиши ХIХ асрнинг биринчи ярмида содир бўлди. ХХ аср охирларига келиб эса ижтимоий ва гуманитар фан соҳалари ҳам назарий фалсафа таркибидан ажралиб чиқишди, мустақил фан соҳаларига айланишди. Булар жумласига руҳшунослик (психология), сиѐсатшунослик, ҳуқуқшунослик, социология кабилар киради. 13 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Виндельбанд В. Прелюдие. СПб, 1904. 2. Риккерт Г. Науки о природе и науки о культуре. СПб, 1911. 3. Риккерт Г. Понятие о философии. //Логос, 1910. Т.1. Интернет сайтлари ва материаллари 1. http :// www . philospedia.com 2. http :// www . artmixx . ru / index . phl / freiddd 3. http://www.eleven.co.il/article/14349 4. http://www.2unil.ch/slav/ling/textes/VOLOSHINOV27/I - 5. 1.html 14