logo

Трансформаторнинг носимметрик режимлари утиш жараёнлари тусатдан руй берадиган қисқа туташувлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

310.0302734375 KB
Т рансформаторнинг носимметрик режимлари утиш жараёнлари тусатдан руй берадиган қисқа туташувлар Режа : 1. Трансформаторларнинг носимметрик режимларини ўрганиш усуллари. 2. Тўғри ва тескари кетма-кетлик токлари учун алмаштириш схемалари ва қаршиликлари. 3. Ноль кетма-кетлик токлари учун алмаштириш схемалари. 4. Ноль кетма-кетлик токлари мавжуд бўлган носимметрик режимларда трансформаторларнинг ишлаши. 5. Трансформаторларда ўтиш жараёнлари. 6. Трансформаторларни манбага улаш. Бир фазали юкламаларни уч фазали трансформаторларнинг фаза чулғамлари орасида нотекис уланганда бир фазали ва икки фазали қисқа туташув режимларида трансформаторлар носимметрик режимда ишлайди. Бунинг натижасида вужудга келадиган трансформаторнинг иккиламчи чулғамини кучланишини носимметрияси истемолчиларнинг нормал ишлашига имкон бермайди. Масалан, ёритиш элементларига кучланишнинг кўпайиши уларнинг иш муддатларини қисқаришига ва аксинча кучланишнинг пасайиши ёруғлик кучини пасайишига олиб келади. Носимметрик кучланиш электр юритмаларининг фойдали иш коэффициентларини пасайишига сабаб бўлади ва ҳ.к. Трансформаторларнинг ўзларига ҳам носимметрик иш режими салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, трансформаторнинг баъзи фазаларидаги кучланишнинг ортиб кетиши бошқа фазаларнинг юкламасини ортиб кетишига ва магнит ўзакларининг ўта тўйинишига, магнитловчи токнинг ортиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Юқоридагиларга асосан трансформаторларнинг носимметрик режимларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга деб айтиш мумкин эканлигини кўрамиз. Носимметрик режимларни ўрганиш натижаларига асосан трансформаторнинг ва исте o молчиларнинг нормал ишлашини та o минлаш тадбирларини белгилаш мумкин. Носимметрик режимларни таҳлил қилишда симметрик ташкил этувчилар усулидан фойдаланилади. Трансформаторнинг носимметрик режимларини ўрганиш усуллари Бизга маълумки, трансформаторларнинг носимметрик режимларни ўрганиш учун носимметрик катталиклар симметрик ташкил этувчиларга бўлиниб, ҳар бири алоҳида кўриб чиқилади. Носимметрик токлар ва кучланишлар тўғри, I а1 I в1 I с1 тескари I а2 I в2 I с2 ва нолp I а0 I в0 I с0 кетма-кетлик токлари ва кучланишларига бўлинади. I a = I a 1 + I a 2 + I a 0 I в = I в1 + I в2 + I в0 (7-1) I с = I с1 + I с2 + I с0  (7-1) га асосан I a + I в + I с =3 I a 0 (7-2) яъни уч фазали системада ноль кетма -кетлик токлари мавжуд бўлса уларнинг йиғиндиси нолга тенг бўлмайди. Худди шу усулда оaI 2aI 1aI b oI 2bI 1bI cI 1cI 2cI ocI 1bI О 2aI 2cI 2bI c o bo оa I I I      1cI 1aI aI bI 19-расм. Уч фазали носимметрик токларнинг симметрик ташкил этувчилари трансформаторнинг фазаларидаги кучланишлар учун ҳам қуйидагиларни ёзиш мумкин. U а1 U в1 U с1 ; U а2 U в2 U с2 ; U а0 U в0 U с0 . Бошқа кетма-кетлик токлари ва кучланишларининг тизимларини ҳисобга олмаган ҳолда айрим кетма-кетлик кучланишлари ва токларини тизимларига математик ва график тахлил қилишнинг бизга ма o лум усулларини қўллаш мумкинлиги бу усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзал эканлигини кўрсатади. Симметрик ташкил этувчилар усули суперпозиция усулини қўллашни кўзда тутганлиги учун бу усулни уч фазали системанинг параметрлари орасида фақат чизиқли боғланиш мавжуд бўлган ҳолларда тадбиқ этиш мумкин.  Тугри ва тескари кетма-кетлик токлари учун Трансформаторнинг алмаштириш схемалари ва қаршиликлари Симметрик режимда ишлаётган трансформаторнинг паст (а ва в) ва юқори (А ва В) кучланишли чулғамларининг иккита фазасини ўринлари алмаштирилса, истеъмолчиларнинг ва трансформаторнинг иш жараёни ўзгармайди, лекин бу ўзгартириш ток векторларининг кетма-кетлигини ўзгартиради, яъни тескари кетма-кетлик токлари вужудга келади. Демак, тескари кетма-кетлик токлари ҳам тўғри кетма-кетлик токларига ўхшаш трансформацияланар экан. Шундай қилиб, юқоридаги тахлиллардан шуни айтиш мумкинки, тўғри ва тескари кетма-кетлик токлари учун симметрик режимда ишлаётган трансформаторнинг алмаштириш схемаси ўзгармасдан қолар экан (19-расм). Трансформаторнинг қаршилиги бу токлар учун бир хил бўлиб қисқа туташув қаршилигига тенг. Хар қандай симметрик статик қурилма (трансформатор, узатиш тармоқлари, электр печлар ва ҳ.к.) тўғри ва тескари кетма-кетлик токлари учун бир хил катталикдаги қаршиликка эга. Трансформаторнинг ноль кетма-кетлик токлари учун алмаштириш схемалари Ноль кетма-кетлик токлари ҳосил қилган магнит оқими Ф ок бирламчи ва иккиламчи чулғамларда ўз ва ўзаро индукция электр юритувчи кучини ҳосил қилади ва бу электр юритувчи кучларга ўз ва ўзаро индукция индуктив қаршиликлари мос келади. Агар чулғамлар бир хил ўрамлар сонига келтирилган бўлса, у ҳолда тўғри кетма-кетлик токларига ўхшаб Т кўринишидаги алмаштириш схемаларини тузиш мумкин (20,а-расм). Алмаштириш схемаларидаги элементларнинг параметрлари магнит занжирнинг тузилиши ва чулғамларга боғлиқ бўлиб, чулғамларнинг уланишига боғлиқ бўлмайди. Уланиш схемасига фақат ноль кетма-кетлик қаршиликлари боғлиқ бўлади. Чулғамлари Y о /Y о схемада уланган трансформаторда ноль кетма-кетлик токлар чулғамларда ва ташқи бирламчи ва иккиламчи занжирларда ҳам мавжуд бўлади. Y о /  схемасида уланган трансформаторни  чулғамида нолp кетма-кетлик токлари факат чулғам ичида оқиб ўтади. 20-расм. Трансформаторнинг нол кетма-кетлик токлари учун алмаштириш схемаси Ноль кетма-кетлик токлари учала фазада тенг I ао =I во =I со ва фазалари бир хил бўлганлиги сабабли, бу токларнинг занжири нолp ўтказгич орқали уланади. Ноль ўтказгични вазифасини трансформаторнинг ноль нуқтаси ерга уланганда ер ҳам бажариши мумкин. Трансформаторнинг чулғамлари учбурчак схемада уланган бўлса, тармоқ токларининг таркибида ноль кетма-кетлик токлари мавжуд бўлмайди, чунки нол p кетма-кетлик токлари фақат чулғамнинг ичида оқиб ўтади. Ноль кетма-кетлик токлари учала фазада ноль кетма-кетлик магнит оқимларини ҳосил қилади. Ноль кетма-кетлик магнит оқимига пўлат ўзакнинг қаршилиги жуда кичик бўлганлиги учун бу оқим пўлат ўзак орқали оқиб ўтади. Шунинг учун унча катта бўлмаган ноль кетма-кетлик токлари катта қийматга эга бўлган нол p кетма-кетлик магнит оқимини Ф ок ҳосил қилади. Агар нол p кетма-кетлик токи I ао салт ишлаш токига тенг бўлиб қолса, я o ни I ао = I о бўлганда, Ф ок номинал магнит оқимига тенг бўлиб қолиши мумкин Ф ок =Ф н . Уч устунли трансформаторнинг фазаларидаги ноль кетма кетлик токлари ҳосил қилган магнит оқимлар катталик ва фаза жиҳатдан бир хил бўлганлиги сабабли магнит куч чизиқлари бир тўсиндан иккинчи тўсинга трансформатор мойи ва бак орқали ўта олади. Ноль кетма-кетлик магнит оқими трансформаторнинг бакида уюрма токларни вужудга келтириб, қувватнинг қўшимча исрофларини ҳосил қилади. Ноль кетма-кетлик токлари ва оқимлари трансформаторга магнитловчи токнинг учинчи гармоникасига ўхшаш таъсир кўрсатади. Ноль кетма-кетлик токлари номинал частотада ўзгаради, магнит оқим эса уч марта тез ўзгаради. Ноль кетма-кетлик токлари мавжуд бўлган носимметрик режимларда трансформаторни ишлаши Трансформаторнинг иккиламчи чулғами Y о шаклида уланиб фаза ва нолp ўтказгичи ўртасида бир фазали юкларни нотўғри улаганда ва бир фазали қисқа туташув режимида нолp кетма - кетлик токлари ҳосил бўлади.  / Y о ва Y о /Y о схемада уланган трансформаторларни иккала чулғамларида ноль кетма-кетлик токлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро мувозанатда бўлади ва кучланишларнинг формаси жуда оз бузилади. Y/Y о схемада уланган трансформаторларнинг фақат битта иккиламчи чулғамида ноль кетма-кетлик токлари мавжуд бўлиб, ноль кетма-кетлик магнит оқими Ф ок ни ҳосил қилади. Бу магнит оқим нол p кетма-кетлик электр юритувчи кучларини индукциялайди Е ок =- Z мо  I ао . Бу электр юритувчи кучлар катта қийматларга эришишлари мумкин. Мисол учун агар I о = I aо =(0.05 - 0.02) I н бўлса Е ок =U тар бўлади. У ҳолда фаза электр юритувчи кучлари ˙EA= ˙EA1+ ˙EОК ; ˙EВ= ˙EВ1+ ˙EОК ; ˙EC= ˙EС1+ ˙EОК ; (7-3) Чулғамлардаги кучланишларнинг пасайишини ҳисобга олмаганда бирламчи чулғамлардаги фаза кучланишлар системасини қуйидаги векторлар ёрдамида аниқланади, ˙U A≈ − ˙E A; ˙U В≈ − ˙E В; ˙U С≈ − ˙EС; (7-4) Ноль кетма-кетлик магнит оқимлари ҳосил қилган э.ю.к фаза чулғамларидаги электр юритувчи кучларини ва кучланишларининг формасини жуда кучли ўзгартириб юборади. Иккиламчи чулғамдаги фаза кучланишларининг системасини векторлари худди шундай аниқланиши мумкин. Шундай қилиб, чулғамлари Y/Y о схемада уланган трансформаторларда нол p кетма-кетлик токлари фаза кучланишларининг катталигини ва формасини кучли бузишлари мумкин экан. Ноль кетма-кетлик токларининг та o сирида кучланишнинг ўзгариши бир фазали истеъмолчилар учун хавфли бўлиб, чулғамлари Y/Y о схемада уланган трансформаторларни бир фазали истеъмолчиларни электр энергия билан таъминлаш учун қўллаб бўлмайди. Трансформаторларни манбага улаш Трансформатордаги ўтиш жараёнлари унинг иш режимларини ўзгариши (трансформаторни манбага улаш, юкининг ўзгариши, қисқа туташув ва ҳ.к.) натижасида бўлиб ўтади. Трансформаторларни манбага улаганда бўлиб ўтадиган ўтиш жараёнлари трансформаторнинг магнит системасини ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади. Тўйинмаган магнит системали трансформаторларда чулғам индуктивлиги L=cоnst бўла-ди. У ҳолда 21-расмда кўр-сатилган схема бўйича уланган трансформатор-даги ўтиш жараёни қуйидаги чизиқли дифференциал тенглама билан ифодаланади U 1 m sin (  t +  ) = r 1 i 1 + L 11di1 dt (8-1)21-расм. Кучланиш манбаига уланган трансформаторнинг Утиш жараёнининг дифференциал тенгламасини ечими қуйидаги кўринишда бўлади: i1=i1'+i1'' (8-2) бу ерда i ` 1 - утиш жараёнининг тўла токини мажбурий ташкил этувчиси бўлиб, қуйидагича аниқланади: i1' = I 1 m sin (  t +  -  0 ) (8-3) бу ерда I1m= U 1m √r12+ω2⋅L112 ϕ0= arctg ω⋅L11 r1 (8-4) Утиш жараёнининг тўла токини эркин ташкил этувчиси i1 '' апериодик қонун бўйича сўниб, қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади: l'' 1= I1msin (ψ− ϕ0)e − t T1 (8-5) бу ерда Т 1 - эркин ток i1 '' нинг сўнишини вақт доимийси бўлиб, у қуйидагича аниқланади: Т 1 = L11 r1 Трансформатор манбага уланган пайтда я o ни t =0 да, кўпинча  -  0 = π 2 бўлиб, трансформаторнинг уланиш токи чулғамлар манбага уланган вақтдан ярим давр ўтганда ўзининг энг катта қийматига яъни i 1мах =2 I 1 m га эришади. Бу мисолдан кўриниб турибдики, уланиш токининг эркин ташкил этувчиси индуктивликка эга бўлган инерцион занжирнинг режимини ўзгартирувчи импул p сга кўрсатган реакцияси натижасида вужудга келади. Трансформаторнинг янги режимга ўтиш токини токнинг эркин ташкил этувчиси силлиқлайди, яъни ўтиш токини бирданига ортиб кетишига имкон бермайди. Тўйинган магнит системаларда ғалтакнинг индуктивлиги ўзгариб туради, я o ни L¿ со nst бўлганлиги учун дифференциал тенгламада d(L11i1) dt бўлиб, L 11 i 1 =  = W  Ф п бўлади, у ҳолда ўзгарувчан деб ҳисобланган индуктивлик L 11 ўрнига магнит оқим Ф ўзгарувчи дифференциалланади. Тўйинган магнит ўзакли трансформатор учун ўтиш жараёнининг дифференциал тенгламаси қуйидаги кўринишда ёзилади. U 1m W 1 ⋅sin (ω t+ψ )= r1 L11 ⋅Ф + dФ dt (8-6) чулғамнинг индуктивлиги L 11 ўзгарганлиги сабабли бу дифференциал тенгламани ечиш анча мураккаб. Дифференциал тенгламадаги r 1 жуда кичик бўлганлиги учун уни ҳисобга олинмаса ҳам бўлади. Дифференциал тенгламани интеграллашда индуктивлик L 11 ни ўзгармас деб қабул қилиб тенгламани ечамиз. Ечим қуйидаги ифода кўринишида бўлади. Ф = Ф ' + Ф ' ' (8-7) бу ерда: Ф '= Ф msin (ωt +ψ− ϕ ) қарор топган режим учун магнит оқимнинг оний қиймати; Магнит оқимнинг амплитудаси ва фазаси: Ф m= L11⋅U 1m W 1√r12+ω2L112 ϕ= arctg ωL 11 r1 (8-8) магнит оқимнинг эркин ташкил этувчиси Ф''=Ce −r1t L1 (8-9) бунда C - интеграллаш доимийси  Манбага уланган трансформаторнинг магнит системасида қолдиқ магнит оқими мавжуд бўлиб, у t =0 да магнит оқимнинг оний қиймати Ф га қарама- қарши йўналган бўлади. Трансформатор манбага уланганда магнит оқимнинг энг катта қиймати ишчи магнит оқимига нисбатан икки марта катта бўлиб, магнит ўзакни кучли тўйинишига олиб келади. Ф мах  2Ф m +Ф қол (8-10) Утказилган тажрибаларда ўртача тўйинган магнит системали трансформаторларни манбага уланганда, уланиш токи салт ишлаш токининг қарор топган қийматига нисбатан 100-150 мартагача ортиб кетиши аниқланган. Трансформаторнинг уланиш токини номинал токга нисбатан бир неча марта ортиб кетиши ҳимояловчи ток релесининг режимларини тўғри созлашда қийинчилик туғдиради. Қисқа туташув кучланиши Трансформаторларнинг қисқа туташуви деб, унинг шундай чекланган режимига айтиладики, бунда иккиламчи чулғамнинг боши ва оҳирини қаршилиги нолга тенг бўлган ўтказгич билан уланиб, бирламчи чулғам U 1 ўзгарувчан кучланишли манбага уланади. Шу сабабли, иккиламчи чулғамнинг учларидаги кучланиш U 2 =0 бўлади. Агар трансформаторнинг қисқа туташув режимида унинг бирламчи чулғамини номинал ёки унга яқин бўлган кучланишли манбага уланса, у ҳолда трансформаторнинг чулғамларини қаршиликлари нисбатан кичик бўлганлиги учун чулғамлар орқали оқиб ўтаётган қисқа туташув токлари номинал токлардан 10-20 марта катта бўлади. Трансформаторнинг бундай режими ундан фойдаланиш жараёнида тез-тез учраб турганлиги учун, уни эксплуатацион қисқа туташув (авария қисқа туташув) режими деб аталади. Қисқа туташув режимида чулғамларга таъсир этувчи жуда катта электродинамик кучлар вужудга келиши ва иссиқлик ажралиши мумкинлиги сабабли трансформатор учун бу режим жуда хавфли ҳисобланади. Шу сабабли трансформаторнинг элементлари керакли даражада механик ва термик мустахкамликка эга бўлиши, унинг электр схемасида қисқа (одатда 1с. дан кам) вақт ичида трансформаторни манбадан ажрата оладиган ҳимоя кўзда тутилган бўлиши шарт. 22-расм. Трансформаторнинг қисқа туташув режими Агар реле ҳимояси трансформаторни ўз вақтида манбадан ажрата олмаса, унинг чулғамлари ва бошқа элементлари бутунлай ишдан чиқиши мумкин. Трансформаторнинг яна бошқа қисқа туташув режими - қисқа туташув синовидир. Синовни ўтказишда трансформаторнинг бирламчи чулғами пасайтирилган кучланиш манбаига уланади ва унинг қисқа туташув кучланиши билан сарфланаётган қисқа туташув қуввати ўлчанади. Бу режим трансформаторнинг қисқа туташув синови дейилиб, фойдали иш бажарилмайди. Трансформаторларнинг қисқа туташув режими салт ишлаш режими билан биргаликда уларнинг назариясини ўрганишда ва фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга. Фараз қилайлик, иккиламчи чулғами қисқа туташтирилган трансформаторнинг бирламчи чулғамидаги кучланиш шундай U қ қийматгача пасайтирилган бўлсинки, қисқа туташтирилган иккиламчи чулғамидаги ток номинал токга тенг бўлсин. Бирламчи чулғамнинг кучланиши U қ нинг шу чулғамнинг номинал кучланишига нисбатан фоизда ҳисобланган қиймати трансформаторнинг қисқа туташувини номинал кучланиши ёки қисқа туташув кучланиши дейилади. Uk%=Uk Uн ⋅100 % (8-11)  Синов қоидаларига кўра қисқа туташув кучланиши чулғамларнинг нормал ишлашидаги ҳароратига келтирилади. Трансформаторлардан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, трансформаторнинг қуввати ва кучланиши ошган сари қисқа туташув кучланишининг қиймати ортиб боради. Қисқа туташув режимида ишлаётган трансформаторнинг алмаштириш схемаси Иккиламчи чулғами қисқа туташтирилган трансформаторнинг бирламчи чулғами синусоидал кучланишли манбага уланганда бирламчи ва иккиламчи чулғамлардаги токлар I 1 ва I 2 магнит оқимини ҳосил қиладилар. Бундан ташқари, бирламчи ва иккиламчи чулғамлардаги I1⋅W1 ва I2⋅W 2 магнит юритувчи кучлар бирламчи Ф  1 ва иккиламчи Ф  2 сочилиш магнит оқимларини ҳам ҳосил қиладилар. Бу магнит оқимлар ҳар иккала чулғамлардаги магнит юритувчи кучлар ёрдамида ҳосил бўладилар ва фақат шу чулғамларни кесиб ўтадилар деб фараз қиламиз. Магнит ўзагидаги Ф қ магнит оқими бирламчи ва иккиламчи чулғамларда Е 1қ ва Е 2қ э.ю.к ларни, сочилиш магнит оқимлари эса ˙Еσ1=− j˙I1⋅X1 ва ˙Еσ2=− j˙I2 '⋅X2 ' э.ю.к. ларни индукциялайдилар. U 1қ = I 1 Z қ (8-13) Бу ерда Z қ = Z1+Z2' трансформаторнинг қисқа туташув режимидаги тўла қаршилиги. Юқоридаги (8-13) тенгламани ток I 1 га нисбатан ечсак: I1= U 1К Z 1+ Z 2 ' (8-14) Агар трансформаторнинг иккиламчи чулғами қисқа туташтирилиб, бирламчи чулғами U 1қ кучланиш манбаига уланса, у ҳолда бу трансформаторни қаршиликлари Z 1 = r 1 + jX 1 ва Z2'=r2'+jX2' бўлган бирламчи ва иккиламчи чулғамлари кетма-кет уланган трансформатор билан алмаштириш мумкин. Бундай схемани 19-расмда кўрилган алмаштириш схемасидан маг-нитловчи ток I о ни нолга тенглаштириб ҳосил қилиш мумкин ( Z ` c =0 ва Z m  ) (21-расм). r 1 r` 2 x` 2 x 1 кIII    21 кU 1 kI  23-расм. Трансформаторнинг қисқа туташув режимидаги алмаштириш схемаси Трансформаторларда тўсатдан рўй берадиган қисқа туташувлар Трансформаторлардан фойдаланиш жараёнида чўл-ғамларнинг изоляциясини бузилиши натижасида қисқа туташув содир бўлиши мумкин. Кўпинча бундай қисқа туташувлар трансформатор номинал режимда ишлаётганда бўлиб ўтганлиги учун тўсатдан рўй берадиган қисқа туташув режими деб аталади. Тўсатдан рўй берадиган қисқа туташув режими трансформаторлар учун энг оғир қисқа туташув режими бўлиб ҳисобланади ( 22-расм). Тўсатдан рўй берадиган қисқа туташув режимида чулғамлар орқали катта қисқа туташув токлари оқиб ўтганлиги сабабли трансформаторнинг актив r 1 ва индуктив х 1 қаршиликларида кучланишнинг пасайиши катта бўлади. Бундай қисқа туташув режимида электр юритувчи куч Е 1 ва магнит оқим Ф ўзларининг номинал қийматларидан тахминан икки марта кичик бўлади, шунинг учун магнит ўзак тўйинмаган ҳолатда бўлади. Юқоридагиларга асосан, тўсатдан рўй берадиган қисқа туташув режимидаги магнитловчи токни ҳисобга олмасдан ўтказилган ҳисоблашларда трансформаторнинг соддалаштирилган алмаштириш схемасини қўллаш мумкин. Алмаштириш схемасидаги қисқа туташув параметрлари rk= r1+ r2 '; Lk= X k ω = X 1+ X 2' ω (8-15) Трансформаторнинг иккиламчи занжирида тўсатдан рўй берадиган қисқа туташув режими қуйидаги дифференциал тенглама билан ифодаланади. U 1 m sin( t+  )= r қ i 1 қ +L қ di 1k dt (8-16) Бу дифференциал тенгламани ечиб , қиса туташув токини қарор топган i1k ' ва эркин i1k '' ташкил этувчиларини аниқлашимиз мумкин . i1k= i1k ' + i1k '' (8-17) Қисқа туташув токининг қарор топган қиймати : i1k ' = ˙I1km sin (ω t+ψ − ϕk) (8-18) бу ерда ˙I1km= ˙U1m √rk2+Xk2; ϕk=arctg Xk rk Қисқа туташув токининг эркин ташкил этувчисини аниқлаш учун дифференциал тенгламанинг ўнг томонини нолга тенглаб ечилади . i1k ''= i1ko '' e −rkt Xk (8-19) бу ерда i1kо '' -эркин токнинг t =0 вақтдаги қиймати. Қисқа туташув токи қисқа туташув бошлангандан сўнг  t =  вақт ёки t = π ω вақт ўтганидан кейин ўзининг энг катта я o ни зарбдор қийматига эришади. Юқоридаги тенгламалардан қисқа туташув токининг зарбдор қийматини аниқлашимиз мумкин: i1кз= I1кm(1+е − πrк хк ) (8-20) Тенгламанинг қавс ичидаги ифода қисқа туташув токининг зарбдор коэффициенти деб аталади. kз=(1+е −πrк х к ) (8-21) Бу коэффициент қисқа туташув токининг номинал токга нисбатан неча марта ортиб кетишини кўрсатади. Кўпинча, бу коэффициент К з =1  2 га тенг бўлиб, катта қувватли трансформаторлар учун К 3 =1,7  1,8, кичик қувватли трансформаторлар учун К 3 =1,2  1,3. Қисқа туташув токларининг таъсири Қисқа туташув токлари асосан трансформаторларнинг чулғамларини қизишига ва чулғамларга та o сир этувчи катта электродинамик кучларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Трансформатордан ташқарида бўлиб ўтадиган қисқа туташувларда реле ҳимоялари ва сақлагичлар ёрдамида электр тизимлари ва тармоқларидаги бузилган электротехнологик қурилма ва тармоқларнинг қисмларини қисқа туташув24-расм. Трансформаторларнинг қисқа туташув схемаси 25 расм. бошлангандан кейин жуда қисқа вақт ичида манбадан ажратилади. Лекин трансформаторларда бўлиб ўтадиган ички қисқа туташувларда трансформатор қисқа вақт ичида манбадан ажратилмаса қисқа туташган ўрамлар эриб кетиши ва бунинг натижасида трансформатор кучли бузилиши мумкин (25 расм). Қисқа туташув режимида ҳосил бўлган электродинамик кучлар трансформаторнинг чулғамларига икки хил та o сир кўрсатади: 1) ички чулғамни магнит ўзак томонга сиқувчи ва ташқи чулғамни радиал йўналишда чўзувчи – радиал кучлар F р ; 2) чулғамларни магнит ўзакнинг ўқи бўйича сиқувчи – аксиал кучлар F а . Бу кучларнинг йўналишлари 26 расмда кўрсатилган. Қисқа туташув режимларида трансформаторнинг чулғамларини ҳароратини кўтарилиш тезлигини ўрганиб, чулғамларнинг ҳароратини рухсат этилган энг юқори ҳароратга эришиш вақтини аниқлаш мумкинt=2.5(100 U Iн )2=5  25 с. + . aF  aF  aF  aF  F p F p 26-расм. Трансформаторнинг қисқа туташув режимида сочилиш магнит оқимининг ва чулғамларга та o сир этадиган электродинамик кучларнинг йўналиши Кўпинча ҳимоя схемаси трансформаторнинг чулғамларини ҳароратини рухсат этилган энг юқори қийматига эришмасдан анча олдин манбадан ажратади. Адабиётлар: 1.Вольдек А. И. "Электрические машин Москва Энергия, 1974. 27-32 бетлар 2.Камолов Н. К.Усмонов, Ш. Ю. «Электромеханика» фанидан дарслик 6.10 бетлар 3.Иброхимов У. " Электр машиналари", "Укитувчи", 1982 йил 4.Касаткин В.А. "Электрические машины"," Высша школа", "Киев", 1982 год.