logo

Хўжалик-ичимлик, маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт мақсадларида ва балиқ хўжалигида фойдаланишга мўлжалланган сув ҳавзалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

185.5 KB
Хўжалик-ичимлик, маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт мақсадларида ва балиқ хўжалигида фойдаланишга мўлжалланган сув ҳавзалари сувининг норматив сифат кўрсаткичлари Режа: 1. Сув ҳавзаларини радиоактив моддалари билан ифлосланишидан муҳофаза қилиш 2.Чиқинди сувларини сув ҳавзаларига ташлашнинг техник шарт- шароитлари 3. Чиқинди сувларни очиқ сув ҳавзаларига ташлашни келишиб олиш чора- тадбирлари 4. Чиқинди сувларни зарарсизлантириш, юқумсизлантириш ва тозалаш самарадорлигини назорат қилиш тартиби 5. «Қоида»ни бузганлик учун жавобгарлик б. Аҳоли томонидан хўжалик ичимлик, маиший-мдданий мақсадлар учун фойдаланиладиган сув объектлари сувларида заҳарли моддаларнинг рухсат этилган миқцори Сув ҳавзаларига чиқинди сувлар ташланиши оқибатида хўжалик- ичимлик, маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт мақсадлари учун фойдаланиладиган турли туркумли сув ҳавзаларининг фойдаланиш жойларида уларнинг таркибий нормалари ва сифатий хоссаларининг аҳолининг саломатлигига зарари тегмаслиги ҳамда улардан фойдаланишни чегаралаб қўймаслиги шарт. Аҳоли томонидан фойдаланиладиган сув ҳавзалари икки туркумдан иборат. А. Биринчи туркумга кирувчи сув ҳавзалари, аҳолини марказлашган ёки марказлашмаган сув иншоотлари ёрдамида сув билан таъминлаш учун ҳамда озиқ- овқат саноатини сув билан таъминлашга мўлжалланган сув ҳавзаларидир. Бундай туркумли сув ҳавзалари санитария-эпидемиология станциялари томонидан расмий лаборатория далилларидан фойдаланиб аниқланилади. Аҳолини сув билан таъминлашда сув олинадиган нуқтадан сув оқимининг 1 км юқори қисмидаги сув ҳавзаларнинг сувининг таркибий сифати ҳамда оқмайдиган сув ҳавзалари кўл, сув омборлари учун сув олинадиган нуктадан ҳар икки томонга 1 км масофада очиқ сув ҳавзаларининг сувлари учун тасдиқланган расмий норматив кўрсаткичларигатўғри келишикерак (Илова lea 2). Сув объектларига тушадиган кимёвий моддаларнинг заҳарлилига бир хил лимит кўрсаткичли бир неча моддалар аралашмасидан иборат бўлса, бунда шуларни ҳаммасини сув ҳавзасига тушишини ҳисобга олиб қуйидаги қоидани амалда бажариш инобатта олинади, яьни шу моддаларнинг концентрацияларининг йиғиндиси (Кр Kj , К3 ... Кп) сув ҳавзасидаги моддаларнинг ҳар бирининг РЭМга нисбати бирданошмаслиги керак. Б. Иккинчи туркумга кирувчи сув ҳавзалари балиқ хўжалиги учун фойдаланиладиган сув ҳавзалардир. 1. Балиқ хўжалигини ривожлантириш учун фойдаланиладиган сув ҳавзалари сифатига қўйиладиган сифат нормалари уларнинг турқумларига қараб талаб қўйилади, бу талаблар сув ҳавзаларининг нормал ҳолатини сақлаб қолади. Бундай сув ҳавзаларининг туркумлари иккига бўлинади: а) оксиген миқдорига нисбатан жуда сезгир бўлган қимматбаҳо балиқ турларини сақлаб қоладиган, уларни қайта ишлаб чиқишни таъминлайдиган сув ҳавзалари; б) иккинчи туркумга, умуман балиқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида фойдаланиладиган сув ҳавзалари киради. Шуни айтмоқ зарурки, балиқ хўжалиганинг ривожи учун сув ҳавзалари туркумини балиқларни ҳимоя қилиш орган ва ташкилотлари аниқлайдилар. Шунинг учун ҳам балиқ хўжалиганинг ривожи учун мўлжалланган сув ҳавзалари сувининг таркибини ва хоссаларини қандай талабга жавоб беришини балиқ хўжалиги ташкилотлари аниқлайдилар. Бунда сув ҳавзасига ташланадиган чиқинди сувни аралашиш, суюлиш даражаси, балиқ ривожига таъсир этмаслиги, ҳар ҳодда чиқинди сув ташлангандан сўнг 500 метр масофада сув ҳавзасининг сувга қўйилган талабга жавоб бериши шарт. 2. Балиқ урчийдиган, уруғ сочадиган, қиш, совуқ вақтида қишлов чуқурликларида яшаш шароитини бузмаслик учун чиқинди сувларни бундай сув ҳавзаларига ташлаш таъқиқланади, аммо балиқ хўжалигини ривожлантириш учун мўлжалланган сув ҳавзаларига чиқинди сувларни ташлаш балиқларни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан аниқланилади. 3. Балиқ хўжалигини ривожлантиришга мўлжалланган сув объектларининг сувларининг таркиби, сифатий кўрсаткичлари 3- иловада келтирилган талабларга жавоб бериш керак. 4. Балиқ хўжалиги ривожи учун мўлжалланган аҳамиятли сув объектлари сувига зарарли бир хил лимит кўрсаткичли моддалар танланганда, сувни асли таркибидаги моддаларни ҳисобга олган ҳолда, сув объектининг ҳисоб-китоб қилинадиган нуқтасида у моддаларни концентрация йиғиндисининг ҳар бир зарарли моддасини РЭМ миқдорига нисбати бирдан ошмаслиги керак. ЯъгаС1/РЭМ1+С2РЭМ2+С3/РЭМ3+Сп/РЭМп*1 1. Сув ҳавзаларини радиоактив моддалари билан ифлосланишидан муҳофаза қилиш Бу мақсадда: а) радиоактив моддаларни ушловчи чиқинди сувларни зарарсизлантириш, уларни пайдо бўлган жойидан олиб чиқиб кетиш, очиқ сув ҳавзаларига ташлаш фақат Узбекистан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган санитария нормалари ва қоидалари асосида бажарилади; б) балиқ ишлаб чиқариш ва сув қушларини кўпайтириш мақсадида фойдаланиладиган сув ҳавзаларига, яъни кўлларга, сув омборларга, каналларга, радиоактив моддалар ушловчи чикинди сувлар ташланиши таъқиқланади. 2.Чиқинди сувларини сув ҳавзаларига ташлашнинг техник шарт- шароитлари Канализация тармоқларини, тозалаш иншоотларини ва чиқинди сувларни зарарсизлантириш объектларини қуриш мақсадида уларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқищца қуйидагиларни ҳисобга олиш шарт: а) чиқинди сувларни таркибини, миқдорини ва уларни сув ҳавзаларига ташлаш тартибини; б) чиқинди сув ташлаш учун лойиҳалаштириладиган сув ҳавзасининг санитария ҳолатини; в) чиқинди сув ташлаш учун мўлжалланган сув ҳавзасининг сув ташланадиган жойдан юқори ва пастки қисмларидаги санитария ҳолатини; г) чиқинди сув ташланадиган сув ҳавзасининг ҳозирда ва келажақда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашни, унинг маданий хордиқ чиқариш ва спорт ишлари учун, балиқ хўжалигини ривожлантириши мумкинлигини; д) ҳозирда расмий қўлланилаётган шу «қоида»даги сув ҳавзалари категорияси учун қабул қилинган нормаларнинг ҳисобга олиниши шарт. Лойиҳа ишлаб чиқиш вақтигача зарарли моддаларнинг меъёрлари аниқланмаган бўлса, аҳолини ичимлик сув билан таъминловчи ташкилотлар ҳар бир зарарли модда учун сув объектлари категорияларига қараб рухсат этилган меъёрни ишлаб чиқиш мақсадида илмий текширишларни ташкил қилиши ва талаб доирасида гагаеник нормаларни ишлаб чиқишни таъминлашлари шарт. Саноат корхоналарининг чиқинди сувларини зарарсизлантириш масаласини ҳал этишда канализация, тозалаш, зарарсизлантириш иншоотларининг қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқищда қуйидаги ҳолатларга асосий эътибор қаратилади: а) цех ёки корхона чиқинди сувларини имконият даражасида тозалаб зарарсизлантириб, уларни қайтадан ишлатиш мумкинлигига; б) хўжалик чиқинди сувлари тозаланиб, зарарсизлантирилиб булгандан сўнг, уларни корхона ва цехларда техник сув сифатида фойдаланиш мумкинлигига; в) баъзи бир саноат корхоналари, цехларининг чиқинди сувларининг техник сув сифатида бошқа корхоналарда фойдаланиш мумкинлигига; г) шу ҳудудда жойлашган турли корхоналарнинг чиқинди сувларини физикавий, кимёвий, биологик таркиби жиҳатдан бир- бирларига ўхшаса, уларни биргаликда тозалаш иншоотларида хозалаш ва зарарсизлантириш йўлларини ўилаб кўриш ва амалга оширишга; д) агар корхона ва цех чикинди сувларининг таркибидаги n фойдали кимёвий моддаларни утилизация қилиш имконияти туғилса ёки уларни тозалангандан сўнг қайта ишлатиш мумкин бўлса ёки уларни тўла-тўкис зарарсизлантирилса, бундай чиқинди сувларни алоҳида канализация ёрдамида сув ҳавзаларига ташлаш мумкинлигига эътибор берилади; е) агар саноат корхона чиқинди сувлари ўзининг кимёвий таркиби, миқцори жиҳатдан физик хусусиятлари билан куннинг маълум вақтида ёмон томонга ўзгариб турса ёки қуюқ чиқинди сувларни сув ҳавзаларига бирдан ташлаш ҳолати туғилиб қоладиган шароитни олдини олиш мақсадида, махсус бошқариш жиҳозлари, асбоб ускуналари қурилиши керак; ж) саноат корхоналари ва бошқа объектларининг чиқинди сувларини тозалаш иншоотлари ёрдамида тозалангандан сўнг сув ҳавзаси оқими томон фақатгина аҳоли яшаш чегараларидан ўггандан сўнг ташлашга рухсат берилади. Бундан ташқари сув ҳавзасига ташланадиган чиқинди сувлар миқцорини ўлчайдиган, ҳисобга оладиган мосламалар ва улар намунасини таҳлилга олиш учун нуқталар аниқ бўлиши керак. Иложи бўлса чиқинди сувнинг таркибини, миқдорини назорат қилиш мақсадида автоматик асбоб- ускуналар ўрнатиш зарурияти туғилади; з) сув ҳавзаларига ташланадиган сув миқдорининг сув ҳавзасидаги сув миқдорига аралашиш коэффициентига катта эътибор берилади. Бунда сув ҳавзасидаги ўртача ҳар соатда сарфланадиган сув миқцори ва ҳар соатда ўртача ташланадиган сув миқцори ҳисобланиши керак. Асосий талаб, чиқинди сув таркибидаги кимёвий моддалар, бактериялар сув ҳавзалари категориялари учун тақиқланган нормалардан ортиб кетмаслиги шарт. Бунинг учун чиқинди сувларни тозалаш, зарарсизлантириш иншоотларига, саноат корхоналаридаги технологик жараёнларга доимо аҳамият берилмоғи керак; и) сув ҳавзаларининг айрим кам сувли даврларида чиқинди сувларни ташлашнинг шарт-шароитлари сув ҳавзаларини бошқариш ташкилотлари ва санитария-эпидемиология хизмати ҳамда балиқларни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан келишилган ҳолатда амалга оширилиши керак. 3. Чиқинди сувларни очиқ сув ҳавзаларига ташлашни келишиб олиш чора- тадбирлари 1. Сув ҳавзаларига турли корхона ва объектларнинг чикинди сувларини ташлаш учун сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, бошқариш ташкилотлари билан санитария-эпидемиология хизмати муассасалари билан ва балиқ хўжалиги уни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан келишилиши керак, яъни: а) ҳозирда ишлаб турган объектлар; б) саноат корхоналарининг қувватини ошириш мақсадида янги технологик жараёнларни ўзгартираётган объектларда, агар улар чиқинди сувнинг кимёвий таркибини, физикавий хусусиятини ўзгартирадиган тақдирда албатта юқорида зикр қилинган ташкилотлар билан келишилиши шарт. 2. Чиқинди сувларни сув ҳавзаларига ташлашнинг шарт- шароитлари қуйидаги ҳолатларда келишилади: а) чиқинди сувлар пайдо қилувчи корхона ва объектлар, иншоотлар қурилиши учун ер майдони ажратиладиган даврда ёки объектларни қайта қуриш, кенгайтириш ёки технологик жараёнларга ўзгартиришлар киритилаёттанда; б) янги ёки кенгайтириладиган канализация, тозалаш ва зарарсизлантириш иншоотларини техник, ишчи технологик лойиҳаларини қараб чиқиш даврида; в) ҳар қандай объектларнинг чиқинди сувларини сув ҳавзаларига шлаш шарт- шароитлари тўғри келишини муҳокама қилинаётганда. 3. Чиқинди сувлар ҳосил қилувчи янги ёки қайта кенгайтирилаётган турли хил объектларни қуриш учун ер майдони ажратилиш даврида муҳокама учун тақдим этилаётган қуйидаги материаллар келишилиши керак: а) сув ҳавзасига ташланмоқчи бўлган турли хил ишлаб чиқариш корхоналарининг чиқинди сувларининг миқдори, таркибий қисми, уларнинг хусусиятлари, сув объектига ташлаш жойлари, чиқинди сувларни ўрганилганлиги, ўзига хос зарарли моддаларни ушлаши, уларнинг махсус тозалаш иншоотларида тозаланиши самарадорлиги тўғрисида баҳо берувчи далиллар ҳамда унда чиқинди сувларини тозалаш, зарарсизлантиришнинг янги таклиф қилинаётган услублари тўғрисида, чиқинди сув таркибидаги фойдали моддаларни утилизация қилиш, агар керак бўлса чиқинди сувлар устидан махсус текшириш ишларини олиб бориш масалалари тўғрисида келишиб олинади; б) сув ҳавзасининг гидрологик режимини, унинг юқорида оқиб келаётган қисмида чиқинди сувларнинг ташланаётганлиги тўғрисида маълумотларга, чиқинди сув ташлангандан сўнг сув ҳавзаси сувининг таркиби тўғрисида ҳамда сув оқими қисмида аҳолини ўша сув ҳавзасидан фойдаланиш имконияти тўғрисида, яъни чўмилиш, дам олиш, сув спорти ишлари тўғрисидаги ҳамма маълумотларга аҳамият берилади. Ташлаш учун мўлжалланаётган чиқинди суви, сув ҳавзасининг категориясига (аҳоли томонидан фойдаланиш учун I ва II категорияли сув ҳавзаси) таъсир кўрсатиши назарда тутилиши керак, айниқса, сув ҳавзасининг келажакдаги ҳолати тўғрисида батафсил тақдим этилган материалларга эътибор берилади. Агар тақдим этилган материаллар етарли бўлмаса, унда СЭС ходимлари, табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари қўшимча маълумотлар талаб қилишга ҳақлидирлар. 4. Чиқинди сувларни ишлаб турган корхоналардан олиб чиқиб кетиш шарт- шароитларини келишиш учун ёки шулар тўғрисидаги лойиҳани келишиш мақсадида қуйидаги материаллар тақдим этилиши лозим: а) жумладан, чиқинди сувлар махсус услублар билан ишлангандан сўнг уларни қайта ишлатиш ва корхоналарни ўша сув билан таъминлаш тўғрисидаги тасдиқловчи материаллар ёки чикинди сувлар тўғрисида қониқарсиз қарор қабул қилинган бўлса, бундай ҳолатларда корхона технологиясига аниқлик киргизиш материаллари тақдим этилади. Бунда чиқинди сувларни сув ҳавзаларига ёки сув оқизадиган каналларга мажбуран ташлашнинг сабаблари, чиқинди сув миқдори, сув ҳавзаларининг гидрологик ва санитария ҳолати балиқ хўжалигини ривожлантириш нуқтаи назардан қаралиши керак; б) ёки тозаланган чиқинди сувларини бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида ишлатиш мумкинлиги ёки корхонанинг эҳтиёжи учун бошқа корхоналарнинг тозаланган чиқинди сувларини ишлатиш мумкинлиги тўғрисидаги материаллар ҳам тақдим этилади; в) чиқинди сувлар, сув ҳавзасига ташлангандан сўнг унинг сувини кимёвий, бактериологик таркиби ва санитария, гидрологик ҳолатининг ўзгармаслиги тўғрисидаги ҳисобий далиллар келтирилиши керак; г) чиқинди сувларни тозалаш, зарарсизлантириш мақсадида қуриш ёки ишлаб турганини тиклаш, кенгайтириш зарур бўлган иншоотларнинг тури, схемаси, лойиҳаси, унинг асосий ишлаб чиқариш қуввати, улардан кутилаётган техник самарадорлиги (фоизда ёки абсолют миқдорда) тўғрисидаги материаллар ҳам тақцим этилади; д) лойиҳалаш ёки иншоотни ишлатиш даврида пайдо бўлган маҳаллий ҳолатлар ва лойиҳадаги аниқланган хатолар тўғрисидаги далиллар ҳам тақдим этилади; е) ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараёнларда ишлатилиши мумкин бўлган янги реагентлар ва бошқалар тўғрисидага материаллар ҳам тақцим этилади. 5. Лойиҳаларни келишиш ва хулоса ёзишда олдинги лойиҳага қўйилган талабларнинг бажарилишига эътибор берилади. 6. Агар олдинги келишилган шарт ва шароитлардан қандайдир сабабларга кўра лойиҳага тузатишлар киргизилмоқчи бўлса, у ҳодда ҳамма ўзгартиришлар фактлар билан асосланган ва исботланган бўлиши керак ва янгидан келишиладиган ташкилотларга тақдим этилади (санэпидстанцияга, табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига сув ҳавзаларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш муҳофаза қилиш ташкил отларига). 7. Сув ҳавзаларини бошқариш ва муҳофаза қилиш ташкилотлари билан қуйидагилар келишилиб олиниши керак: а) сув ҳавзаларида олиб бориладиган ҳамма ишлар, яъни канал ва арикларни лойқа чўкмалардан, ўт-ўлан, қамишлардан ва сув ҳавзаларига ташланган қаттиқ чиқиндилардан тозалаш ишлари, сув ҳавзаларига гидротехник иншоотлар қуриш ва улар орқали сув ўтказиш, сув остидан фойдали қазилмаларни олиш, сув йўлига сув омборларини қуришни; б) сув ҳавзалари қирғоқларида чиқинди, балласт моддалар ва бошқа сувларни қабул қилиш мосламаларини жойлаштиришни; в) сув транспорта воситаларидан оқиб тушадиган чиқинди сувларни, оқиб тушадиган нефт маҳсулоти ва уларни сув юзасидан йиғиштириб олишни ва сув ҳавзаларида ишлайдиган, ҳаракатда бўлган бошқа ҳамма транспортларнинг иши келишилиши керак. 4. Чиқинди сувларни зарарсизлантириш, юқумсизлантириш ва тозалаш самарадорлигини назорат қилиш тартиби 1. Сувдан фойдаланувчи ва пайдо бўлган чиқинди сувларни сув ҳавзаларига ташловчи ташкилотлар, санитария-эпидемиология станцияси, табиатни муҳофаза қилувчи ташкилотлар доимо чиқинди сувларни тозалайдиган, зарарсизлайдиган ва юқумсизлантириш иншоотларини ишлаш самарадорлигини қуйидагича назорат қиладилар: а) тозалаш иншоотларига келиб тушадиган чиқинди сувларни тозаланмасдан илгариги ҳолатини билиш учун ва тозалаш иншоотларида амалга ошириладиган комплекс зарарсизлантириш, юқумсизлантириш жараёнларидан сўнг сув намуналарини таҳлил қилиш йўли билан; б) чиқинди сувларни тозалаш иншоотига тушмасдан илгари ва айрим тозалаш босқичларидан сўнг, яна ўртача сув аралашмаларидан сўнг, нейтраллаш, тиндириш жараёнидан кейин, биологик тозалаш мосламаларидан сўнг, хлорлаш, иккиламчи тиндиргичлардан сўнг ва сув ҳавзасига ташлангандан сўнг, сув намуналари олиниб таҳлил қилиниши билан; в) сув ҳавзаларига ташланмоқчи бўлган нуқтада чиқинди сувларнинг миқдорини ўлчаш билан; г) чиқинди сув ташланадиган сув ҳавзаларининг сув ташлангунга қадар юқори қисмидан ва чиқинди сув ташланган сув оқимининг пастки қисмидан сув намуналари олиниб таҳлил қилиниши билан. 2. Сув истеъмол қилувчи сувдан фойдаланувчи ташкилотлар сув ҳавзаларини назорат қилиш тартибини СЭС муассасалари, табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва сувдан фойдаланишни бошқариш ва уни муҳофаза қилиш идоралари билан чиқинди сувларнинг зарарлиги даражасини, маҳаллий аҳоли турар жой шароитини, чиқинди сувни ишлашни ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолатда келишиши шарт. 3. ТТТу қоидага асосан, чиқинди сувларни сув ҳавзаларига ташлаш шартларига тўғри келишини аниқлаш учун давлат назоратини, яъни сувдан фойдаланишни бошқариш ва уни муҳофаза қилиш идоралари, санэпидстанцияси муассасалари, табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ва балиқ захирасини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, тозалаш, зарарсизлантириш, юқумсизлантириш иншоотларининг қурилиши учун ер майдони ажратилаётганда, лойиҳа килиш ташкилотлари ўша объектларни лойиҳасини ишлаб чиқилаётганда, объектларни ишлатилаётганда олиб боришлари шарт. 4. Баъзи бир ҳолатларда назорат органлари чиқинди сувларни сув ҳавзаларига ташлашни тақиқлаш ёки уларнинг таркибидаги зарарли моддалар миқцорини камайтиришни қуйидаги ҳолатларда талаб қилишлари керак: а) доимо сув ҳавзаларидаги сувларнинг органолептик хусусиятлари 1-,2-,3- иловаларда келтирилган кўрсаткичлардан юқори бўлганда; б) сув ҳавзаларидаги сувларнинг таркибидаги кимёвий зарарли моддалар, илова № 23 да келтирилган гигиеник нормалардан ортиб кетса; в) ифлосланган сув ҳавзаларида балиқларнинг ўлиш, қирилиши ҳолати кузатилганда. 5. Чиқинди сувларни очиқ сув ҳавзаларига ташлаш учун олиб бориладиган қидирув, текшириш ва сув намуналарини таҳлил қилиш ишлари ва чиқинди сувларни ташлаш, асослаш ва исботлаш учун олиб бориладиган лойиҳа ишлари сувдан фойдаланувчи ташкилотлар ҳисобидан амалга оширилади. б.Шу «қоида»га асосан, ишлаб турган объектларнинг бошлиқлари сувдан фойдаланишни бошқарув ва уни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан аниқ вақтни белгилаб сув ҳавзаларини ифлосланищдан ҳимоя килиш чора-тадбирларини ҳаммасини амалга оширишлари шарт. 5. «Қоида»ни бузганлик учун жавобгарлик Шу «қоида»ни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари асосида, яъни Ўзбекистон Республикасида «Табиатни муҳофаза қилиш», Давлат санитария назорати тўғрисидага қонунлар (1992 й.) ва Узбекистон Республикасининг жиноят кодекси 1995 й. ва бошқалар асосида жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиладилар. 6-жадвал Аҳоли томонидан хўжалик-ичимлик ва маданий-маиший мақсадлар учуй фойдаланиладиган сув ҳавзаларининг сувини таркибига ва хоссаларига умумий талаб Фойдаланиладиган сув ҳавзаларининг категориялари II Марказлашган ёки марказлашмаган хўжалик- ичимлик суви билан |таъминлаш ва озиқ-саноат корхоналарида ишлатиш учун мўлжалланган сув ҳавзаси 0,75 мг/л Осиғлик моддаларни сувдаги миқцори куйидаги миқдордан ошмаслиги керак 0,25 мг/л Агар, сув ҳавзалари суви таркибида табиий минерал моддалар миқдори 30 мг/л бўлса, осиғлик моддаларни миқдори 5% гача ошишига рухсат берилади. Оқар сувларда осиғлик моддаларнинг чўкиш тезлиги 0,4 мм/сек га ва сув омборларида эса 0,2 мм/сек тенг бўлса, у ҳолда чиқинди сувларни уларга ташлаш таъқиқланади Сув сатхида оқиб, сузиб юрувчи минерал мой доғлари, пардалари ва қўшимча аралашмаларни тўпланишига рухсат берилмайди Ҳиди, мазаси Сувни мазаси, ҳиди хлорланмасдан ёки хлорлашдан кейин 2 баллдан ошмаслиги керак. Сув унга ёт бўлган ҳид ва мазага эга бўлмаслиги керак У1 иии хужалигида фойдаланишга мўлжалланган сув ҳавзалари сувининг норматив сифат кўрсаткичлари Сув ранги, Сув устунида кўринмаслик керак 20Сув ҳавзаларвдаги сувнинг I Чўмилиш, спорт, |аҳолининг дам олиши 1 Осиғлик модцалар Сузиб юрувчи Сувнинг ҳарорати Ез фаслида чиқинди сув ҳавзасига ташланса табиий сувни ўртача ойлик ҳароратидан Сувнинг минерал таркиби Қуруқ колдиқ бўйича 1000 мг/л дан ошмаслиги керак. Шу ҳисобда хлоридлар 350 мг/л, Сувнинг мазаси бўйича меъёри Сувдаги эриган Соат 12 гача олинган сув намунасида қандай фасл Сувнинг оксигенга 20°С ҳароратда оксигенга эхтиёжи 6 мг/л Касалликни қўзғатувчи микроблар Сувда касалликни қўзғатувчи микроблар бўлмаслиги керак. Агар чиқинди сувлар таркибида касаллик кўзғатувчи микроблар бўлса, у ҳолда улар зарарсизлантирилиши Заҳарли модцалар Сув ҳавзаларидаги модцалар одам организмига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган б. Аҳоли томонидан хўжалик ичимлик, маиший-мдданий мақсадлар учун фойдаланиладиган сув объектлари сувларида заҳарли моддаларнинг рухсат этилган миқцори 7-жадвал № Зарарли моддаларнин г Зарарлигини кўрсатувчи лимит Рухсат этилган миқцор, мг/л 1 Акрил кислота Санитар- заҳарлил 0,5 . ___ Анизол бўйича 0,05 3 Анилин .../... 0,1 4 Ацетофенон .../...од 5 Ьензол .../... 0,5 rl " o ° ЩЦД Р Хўжалик-ичимлик, маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт мақсадаларида ва балиқ хўжалигида фойдаланишга мўлжалланган сув ҳавзалари сувининг норматив сифат кўрсаткичлари 6 Акриламид .../... 0,01 7 Алкилдеметила .../... 0,2 8 Алюминий .../... 0,5 9 Аммиак Умумий 2,0 10 Ампициллин .../... 0,02 11 Анизидин .../... 0,02 12 Ацетоксим .../... 8,0 13 Ацетон .../... 2,2 14 Барий .../...од 15 Оксил .../... 0,02 16 Бензапирен .../... 0,000006 17 Бензил .../... 0,02 18 Бензилхлорист .../... 0,001 19 Бензол .../... 0,5 20 Бензол .../... 6,0 21 Бериллий Санитар заҳарлил 0,0002 22 23 Бор Бро бўйича 0,5 0,2 24 Бутилхлористи .../.- 0,004 25 ВА-102 .../... 2,0 26 Винил ацетат .../... 0,2 27 Висмут .../... 0,1 28 Вольфрам .../... 0,05 29 Гекса .../... 0,01 30 Уротропин .../... 0,5 31 Гексахлорбенз .../... 0,05 32 Гидразин .../... 0,01 33 Глифтор .../... 0,006 34 ДЦБ .../... 0,4 35 Дибром .../... 0,1 36 Дибутиламин .../... 1,0 37 Циодрин .../... 0,06 38 Дифеномид .../... 1,2 39 Сайфос .../... 0,1 40 Карбофос .../... 0,05 4? ДДВор .../... 1,0 41 Бромофос Органолепти к кўрсатгич 0,01 43 44 45 Метилацетофо .../... 0,03 Рогор .../... 0,03 Кильвал .../... 0,3 46 Байтекс .../... 0,001 47 Метилнитрофо .../... 0,25 48 Антио .../... 0,004 49 50 51 Метафос .../... 0,02 Дактал .../... 1,0 Диметил фенил .../... 0,05 52 Динитроэтил ен-гликол .../... 1,0 53 2,4 .../... ,5 54 2,4 .../... 0,03 55 Динитрохлорбе .../... 0,5 56 Антирофен Органолепти к кўрсатгич 0,06 Эслатма: Иловаларда келтирилган далиллар, яъни сув ҳавзаларининг суви учун ишлаб чиқилган рухсат этиладиган меъёрлар 1500 дан ортиқ кимёвий моддалар учун собиқ Иттифоқ ҳудудларида жойлашган турли гагиена соҳасидаги кафедралар, илмий текшириш институтларида олиб борилган илмий ишлар натижасида аникланган. Бу меъёрлар собиқ Иттифоқ соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган қоида ва нормаларда, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган хужжатларда келтирилган. Жумладан: ) "редельнодопустимью концентрации (ПДК) и -- ^иентиР°вочные безопасние уровень воздействия (ОБУВ) вредных ществ в воде водных объектов хозяйственно питьевого и культурнобыгового водопользования. Москва, 1983.г.,МзСССР. 2) Правила охрань: поверхностных вод от загрязнения сточными водами. Москва, 1975. —МзСССР. Министерство рыбного хозяйства, Министерство мелиорации и водного хозяйства СССР и другие. 3) ГОСТ вода питьевая гигиенические требования и контрол за качеством. O'z DST950:2000 г. Ташкент. 4) Источники централизованного хозяйственнопитьевого водоснабжения (гигиенические и технические требования и правила выбора) O ' z DST 951: 2000. г.Ташкент. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Роберт Л. Смит. Наш дом планета земля. М.: Мысль, 1982. 2. Ш.Т.Огабаев, М.Н.Набиев. Инсон ва биосфера. Тошкент, 1984. 3. Ш.Т.Отабаев, М.Н.Набиев. Инсон ва биосфера. Тошкент: Ўқитувчи, 1996. 1. Ш.Т.Отабаев, Т.И.Искандаров. Комунал гигиена. Тошкент: Ибн Сино, 1996. ^ 4. Ш.Т.Отабаев, Э.Турсунов. ?ркистонда экологаянинг тарихи, бугуни ва келажаги. Тошкент, 2000. 5. Н. А. Агаджанян. Человек и биосфера. М.: Знание, 1987. 6. Введение в геогигиены. АН СССР. М.: Наука, 1966. 7. В.Василенко. На пути к ноосфере^. Алма-Ата, 1997. 8. К.С.Заиров, Ю.В. Новиков. Вопросы гигиены водоснабжения. Ташкент: Медицина, 1982. Ю.В судьбе природы наша судьба: Писатели об экологических проблемах. КН. М.: Художественная литература, 1990. 11.Г.В.Новиков. Санитарная охрана окружающей среды современного города. М.:Мысль, 1978. 12.Данило Ж Маркович. Социальная экология. М.: Просвещение, 1991.