logo

Экосистемаларда энергия оқими ва моддалар алмашинуви Энергия оқими. Биомасса. Озиқланиш занжири. Экологик пирамида. Экосистеманинг маҳсулдорлиги

Yuklangan vaqt:

13.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

59 KB
Экосистемаларда энергия оқими ва моддалар алмашинуви Энергия оқими. Биомасса. Озиқланиш занжири. Экологик пирамида. Экосистеманинг маҳсулдорлиги Режа: 1. Экосистемаларда энергия оқими ва моддалар алмашинуви 2. Энергия оқими. 3. Биомасса. 4. Озиқланиш занжири. 5. Экологик пирамида. 6. Экосистеманинг маҳсулдорлиги Энергия оқими . Ҳар қандай ҳаётий жараёнлар фақат энергия сарфи орқали амалга ошади. Қўёш нури яшил ўсимликлар учун ягона энергия манбаи бўлади. Ўсимликлар баргига тушган қуёш нури фотосинтез жараёнида органик бирикмалар молекуласида кимёвий боғлар шаклида жамғарилади. Жамғарилган энергиянинг бир қисмни продуцентлар (яшил ўсимликлар) нафас олиш, яъни биологик оксидланишга сарфлайди, бошқа қисмини биомасса ҳолида сақлайди. Биомасса-муайян гуруҳ ёки бир бутун экологик жамоадаги организмларнинг умумий массаси. Яшил ўсимликлар ҳосил қилган биомассанинг бир қисмини ўтхўр ҳайвонлар еб, ўз ҳаётий жараёнлари ва танасини тиклаш учун зарур бўлган энергияни олади. Ўтхўр ҳайвонлар билан озиқланадиган йиртқич ҳайвонлар ҳам ўз ҳиссасига эга бўлади. Ўтхўр ва йиртқич ҳайвонлар (бирламчи ва иккиламчи консументлар) нинг озиқ билан олган энергиясининг асосий қисми улар ҳужайралари ва тўқималарида кечадиган жараёнларда сарфланади ҳамда улар ҳаёт фаолиятида ҳосил бўладиган маҳсулотлар билан бирга чиқариб юборилади. Энергиянинг озроқ қисми тана массасини ҳосил бўлиши, ўсиш ва ривожланиш учун сарф бўлади. Продуцентлар биомассасининг ҳайвонлар ейишга улгурмаган қисми қуриб, ўсимлик ҳазони ҳолида тупроққа тушади. Ўсимликлар ҳазони, ҳайвонлар мурдаси ва тезаги редуцентлар учун озиқ ҳисобланади. Энергиянинг муайян бир қисми редуцентлар биомассаси ҳолида ҳам тўпланади, бошқа қисми атроф муҳитга ёйилиб кетади. Редуцентлар ўлиб, унинг ҳужайралари ҳам чирийди. Чиқиндилар ҳисобидан тупроқнинг органик моддалари ҳосил бўлади. Бу органик моддаларда сақланган энергия тупроқдаги минерал бирикманинг емирилишига сарф бўлади. Шундай қилиб, продуцентлар тўплаган энергия консументлар (ўтхўрлар, этхўрлар, йиртқичлар) ва редуцентлар орқали ўтиш жараёнида биологик масса ҳосил қилиш, ўсиш, ривожланиш ва кўпайиш жараёнларида сарфланади, тупроқ органик таркибига ўтади ҳамда органик бирикмаларнинг емирилиши жараёнида атроф муҳитга сочилиб кетади. Келтирилган жараёнлар барча экосистемалар учун хос. Озиқланиш занжири . Энергияни бир манбадан бошқаларига бир қанча организмлар орқали ўтказилиши озиқланиш занжири дейилади . Барча тирик организмлар энергетик муносабатлар орқали ўзаро боғланган. Уларнинг бири иккинчиси учун озиқ бўлади. Масалан, яшил ўсимликлар (автотрофлар) ўтхўр ҳайвонлар (1-консументлар) учун, этхўр ҳайвонлар майдароқ йиртқичлар (2-консументлар) учун, улар эса йирикроқ йиртқичлар (3-консументлар) учун озиқ бўлади. Ана шу йўл билан продуцентлар ва консументлардан иборат озиқланиш занжири ҳосил бўлади. Бу занжирдаги барча организмлар ҳар хил даражада редуцентлар билан муносабатга киришади. Моддалар (энергия) оқимининг йўналишига билан озиқланиш занжирини икки хил типга ажратиш мумкин. Биринчи типда озиқланиш занжири ўсимликдан бошланиб, ўсимликхўр организмлар ва улардан йиртқичларга қараб боради. Бу ёйилиш занжири бўлади. Иккинчи тип ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиқларидан бошланиб, улар билан озиқланадиган майда ҳайвонлар ва микроорганизмлар томонга боради. Микроорганизмлар туфайли чала парчаланган масса-детрит ҳосил бўлади. Бу хилдаги занжир парчаланиши орқали бо-ланиш детрит занжири дейлилади. Қуруқлик юзасида биринчи типдаги озиқланиш занжири 3-5 босқичдан иборат бўлиб. Масалан, ўсимлик-қўзичоқ-одам уч звенодан, ўсимлик-чигирка-калтакесак- қирғий-тўрт звеноли,занжир ўсимлик- чигиртка-бақа-илон-бургут-5 звеноли занжир. Қуруқлик биогеоценозларида ўсимлик ҳосил қилган биомассанинг асосий қисми ҳазон орқали парчаланиш занжирига тушади. Сув экосистемаларида озиқ занжири фитопланктон-балиқлар-йиртқич қушлар; фитопланктон-майда қисқичбақасимонлар-балиқлар-йиртқич балиқлар-йиртқич қушлар тарзида намоён бўлади. Сув экологик жамоаларида бир хужайрали сув ўтлари ҳосил қилган биомассанинг асосий қисми ёйилиш занжири орқали ўтади ва парчаланиш занжирига эса биомассанинг озроқ қисми ўтади. Экологик жамоаларда озиқланиш занжирининг ҳар иккала типи ўзаро чамбарчас боғланган. Занжирлар туташиб экосистеманинг озиқланиш тўрини ҳосил қилади. Экосистеманинг ҳар қандай қисмининг бузилиши ёки кучсизланиши бутун экосистемадаги жараёнларда аралашишга жуда эҳтиётлик билан ёндашиш лозим. Экологик пирамида . Ҳар қандай экосистемада озиқланиш занжирининг ҳар бир поғонаси ундаги организмлар сони ва катта- кичиклиги билан характерланади. Озиқланиш занжирининг бир поғонасидан иккинчисига ўтиш билан поғонадаги организмлар сони қисқариб, уларнинг ўлчами йириклаша боради. Масалан, қуруқлик биогеоценозларининг 4 звеноли типида 1 га ўтлоқ экосистемасида 9 млн га яқин ўсимлик (1-озиқланиш поғонаси), 700,000 дан ортиқ ўсимликхўр ҳашоратлар (2-поғона), 350   000 дан ортиқ йиртқич ҳашоратлар ва ўргимчақлар (3 поғона) ва ҳаммаси бўлиб, 3 та қуш (4-поғона) тўғри келади. Шундай қилиб, сонлар пирамидаси ҳосил бўлади, унинг асоси учига нисбатан 3 млн марта кенг бўлади. Пирамидани энергия сарфи бўйича ҳам тузиш мумкин. Биоценознинг муайян поғонасига тушган энергиянинг фақат бир қисми юқорироқ босқичда жойлашган организмларга узатилади. Бир босқичдан иккинчисига мавжуд энергиянинг фақат 10 %и ўтказилади. Шунинг учун 5 босқичли (ўсимлик-чигиртка-бақа-илон- лочин) озиқланиш занжирида ўсимликлар тўплаган энергиянинг фақат 0,01% охирги босқичга етиб келади. Энергиянинг бир озиқланиш босқичидан иккинчисига ўтиши жуда паст фойдали иш коэффициенти орқали содир бўлади. Озиқ занжирининг ҳар бир навбатдаги босқичида организмлар сони ва биомассаси таҳминан 10 марта камайиб боради. Шунинг учун озиқ занжирида босқичлари ҳам чекланган бўлади. Экосистемаларнинг маҳсулдорлиги . Ҳар қандай экосистема ўзининг биомассаси ва маҳсулдорлиги билан характерланади. Маҳсулдорлик биомассанинг муайян вақт давомида ўсиши билан белгиланади. Қуруқлик экосистемалари орасида тундра ва чўл, энг кам ёмғирли тропик ўрмонлар, энг кўп биомасса ва маҳсулдорликка эга. Тундрада ўсимликларга ҳарорат, чўлда намлик етишмайди. Тропик ўрмонларда ҳарорат ва намлик етарли бўлади. Очиқ океанда сув ўтлари биомассаси жуда оз (бир йилда 1-2 т); уларнинг ўсиши озиқ моддалар кўп бўлган соҳил яқинида сув ўтлари биомассаси ҳам катта бўлади. Океан ер юзасининг 71% ини ташкил этади. Лекин шунга қарамасдан қуруқликдаги ўсимликлар биомассасига нисбатан океан биомассасидаги сув ўтлари биомассаси 10   000 марта, маҳсулдорлиги 3 баравар кам бўлади. Қуруқлик ва океан биомассаси ва маҳсулдорлиги ўртасидаги бунчалик катта фарқ продуцентларнинг ўсиш тезлиги билан боғлиқ. Қуруқлик экосистемасида асосий продуцентлар дарахтлар, окаен сувида сув ўтлари ҳисобланади. Дарахтлар секин ўсади, лекин узоқ яшайди; улар биомассаси ўн, ҳатто юз йиллар давомида тўпланиб боради. Океанлардаги сув ўтлари майда, тез кўпаяди. Йил давомида уларнинг насли ўнлаб, ҳатто юзлаб марта янгиланиб туради. Амалда сув ўтлари деярли ҳар куни ўз массасига тенг миқдорда маҳсулот ҳосил қилади. Лекин ўсимликхўр организмлар продуцентларни жуда тез еб тугатади. Шу сабабдан океан сувида биомассанинг ҳосил бўлиши ва сарфланиши ўртасида паст даражада мувозанат ўрнатилади. Биогеоценозларда энергия оқими ва маҳсулдорликни миқдорий ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. Энергия оқими ва маҳсулдорликни аниқ ҳисоблаб чиқиш, экосистемалардан олинадиган биомасса миқдорини бошқариш ва экосистемага зиён етказмайдиган миқдорини аниқлаб олишга имкон беради. Нима учун шундай бўлади? 1 .Ўрта кенгликларда бир йил давомида ерга 3,8;1010 кж/га қуёш энергияси тушади. Бир гектар ўрмон йил давомида 10   000 кг ёғоч ва барг ҳосил қилади. Ҳар бир грамм ўсимлик маҳсулотида ўртача 19 кж энергия бор. Ўрмон қуёш энергиясининг неча фоизиданн фойдаланади? Адабиётлар : 1. Аметов М.Б., Сапарниязов Ж.С. Пустўни Каракалпакии Нукус , 1995 . 2. Аметов М.Б. Редкие и исчезаюшие видў животнўх Каракалпакстана. Нукус, 2002. 3. Бахиев А. Экология и смена растительнўх сообҳеств низовьев Амударьи. Т . , 1985 . 4. Бекназов Р.У., Новиков В. Охрана природў. Т., 1995 . 5. Беляев Д. К., Воронцов Н.Н., Дўмшиц Г.М. Обшая биология. Учебник для 10-11 классов. М.: «Просвеҳение», 1998. 6. www.ziyonet.uz