logo

Диннинг тарихий шакллари ва моҳияти. Миллий давлат динлари ва уларнинг хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

109 KB
Диннинг тарихий шакллари ва моҳияти. Миллий давлат динлари ва уларнинг хусусиятлари Режа : 1. Динлар таснифи. Диний онг асосларинингшаклланиши. 2. Ибтидоий дин шакллари (тотемизм, фетишизм, анимизм, шомонизм, магия). 3. Миллий динлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Кишилар турмуш тарзидаги ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар инсониятнинг диний ишонч, эътиқод ҳақида ҳам маълум эволюциянинг юз беришига сабаб бўлган. Ана шу асосда турли дин шакллари юзага келган. Булар уруг-қабилачилик (ибтидоий) динлари, миллий динлар ва жаҳон динлари. Шу билан бирга динлар мазмун ва моҳиятига кўра политеистик (кўпхудолик) ва монотеистик (яккахудолик) динларига бўлинади. ҳозирда жаҳон динлари бўллиши Зардуштийликка сайёрамиз аҳолисининг 130 мингга яқини, Буддавийликка 800 миллион, Христианликка 2 миллиард, Ислом динига 1,3 миллиарди эътиқод қилиши расмий маълумотларда қайд этилган. Илмий адабиётларда келтирилишича, ибтидоий одамнинг жисмоний, физиологик, асаб-эндокрин, биологик, психологик ва бошка соҳалари ўзига хос хусусиятларга эга эди. Бу нафақат унинг ҳаёти ва фаолиятига феъл-атрофига, балки унинг фикрлаш даражасига, кучли ҳаяжонланишига, тасаввур этишига, мустаҳкам ҳақиқий ёки сохта мантиқий қонуниятларини кашф этишига таъсир кўрсатди. У ибтидоий бўлса ҳам ақллий, фикр юритувчи, маълум тахлилга қобилиятли, конкрет ҳолатда фикр юрита оладиган, доимий фаолиятида вужудга келган амалий тажрибаларига эга бўлган одам эди. Билим миқдорини ниҳоятда озлиги ва уни доимий такомиллашиб бориши, олдинги турганҳаётдан қўрқув ва уни енгишги бўлган иштилиш, амалий тажрибанинг узлуксиз кўпайиши, табиати кучларга мутлоқ тобелик ва ундан қутилишга тиришиши, ароф муҳит инжиқликлари ва уларни енгиш ва ҳакозо. Буларнинг барчаси шунга олиб бордики унинг илк қадамидан нафақат мантиқий талабчанлик, балки ҳиссий- ижтимоий, ҳаёлий-фантастик муносабатлар келиб чиқди. 20-50 кишидан иборат бўлган кичик қабила меҳнат фаолияти жараёни (ов, озуқа излаш, қурол яшаш, турар жойни жиҳозлаш, оловни сақлаш ва ҳакозо.) Доимий ижтмоий муносабатлар, оилавий уругдошлик алоқалари ва ҳодисалар жараёнида никоҳ алоқалари, ўлим ушбу жамоанинг руҳонийлари гайритабиий кучлар ва воқелик ўртасидаги гайри оддий алоқалар тўгрисида ибтидоий тасаввурлар мустаҳкамланиб борган. Реал ҳаёт билан биргаликда ўзга дунё мавжудлиги, марҳумлар тириклар ҳаётига таъсир эта олиш тўгрисидаги гоялар юзага келди. Ибтидоий одам ўз қариндошларини кўмишда махсус маросимлар маълум тайёргарлик удумларига амал қилар эди. Жасадни қизил минерал бўёк билан қоплар, унинг ёнига кундалик эҳтиёж буюмлари зеб-зийнатлар, асбоб-анжомлар ва ҳакозо қўйилар эди. Буларнинг бари ўз жамоа аъзоларини дафн этаётган жамао охират мавжуд эканлиги ҳақида иютидоий тасаввурларга эга бўлганидан далолат беради. Архелогик изланишлар жараёнида ер юзининг турли жойларидаги горларда ибтидоий одам томонидан чизилган расмлар топилган суратларнинг кўпчилиги ов саҳнаси, одам ва ҳайвонларнинг таъвирлари, ҳайвон терисини кийган одамлар, ярим одам ва ярим ҳайвон қиёфасидаги мавжуд суратларидан иборат бўлган. Бу суратлар далолат қилдики ўзлари ва ҳайвонлар ўртасидаги табиий ва гайритабиий алоқалар мавжудлиги ҳақидаги тасаввурларга эга эдилар. Бу билан бирга марҳум аждодларнинг руҳлар сеҳрли усуллар билан ҳайвонлар ҳулқига таъсир этиш имкониятига эга деб билардилар. Бу тасаввурлар тириклар билан марҳумлар ўртасидаги воситачилар яъни турли хилдаги сеҳргарлар ва шамонлар фаолиятининг келиб чиқишига сабаб бўлди. Ибтидоий одамлар ҳозирги даврдаги сингари тўла шаклланган диний системага эга бўлмаган. Уларда бошлангич диний тасаввурларгина бўлган халос. Диннинг ана шундай ибтидоий шаклларига тотемизм, анимизм, фетишизм, шоманизм ҳамда магия ( сеҳргарлик ) кабилар киради. Диннинг бу шакллари уругчилик тузуми шаклланаётган даврда пайдо бўлган. Тотемизм – индецлар тилида “ О тотем” сўзидан олинган бўлиб, “ унинг уруги” деган маънони билдиради. Бунда қадимги замондаги уруг - қабила аъзоларининг муайян бир ҳайвон, ўсимлик билан гайритабий алоқаси, яқинлиги, қон- қариндошлиги бўлган деб, ҳайвон ва ўсимликларни муқаддаслаштиришдан иборатдир. ҳар бир қабила ёки уруг ўз шароитини ҳамда имкониятларини кўзда тутиб, бази ҳайвонларни овлаб ва улар ҳақида етарли маълумотларга эга эди. Бундай ҳайвонларни яқиндаш билиш уларнинг уруг билан яқинлиги, қон- қариндошлиги бўлса керак, деган тасаввурни келтириб чиқарган. Натижада бази ҳайвонлар, кейинчалик эса ўсимликнинг бази навлари ҳам муайян уруг аъзоларнинг аждоди, яъни тотемидир, деган тасаввур шаклланишига олиб келган. Шунинг учун, кейинчалик уруг аъзолари тотеминг “ ёрдамига” кўз тикканлар, уни муқддаслаштириб, ўз ҳомийлари деб ҳисоблаганлар. Тотемга сажда қилинган, ҳимоя, қилинган эъзозланган. Кейичалик тотемизмда таъбу таъқиқлаш қонуни ишлаб чиқилган. Бунда ўзини тотеми ҳисобланган ҳайвон ёки ўсимликни истемол қилиш ман этилган. Фақат айрим ҳолларда, яъни тантанали кунларда уларни махсус расм-русумга риоя қилган ҳолда истемол қилиш мумкин бўлган. Уруг аъзолари шундагина тотемнинг куч қуввати кишиларга ўтади ва у келгусида ҳам уругнинг ҳомийси бўлиб қолади деган тасаввур бўлган. Тотемизмнинг элементларини ҳозирги динларда ҳам кўриш мумкин. Масалан, ҳиндуизм динида фил, маймун, сигир, илон, кабилар муқаддас ҳайвонлар ҳисобланганлар. ўзбекларда қалдиргоч, мусича, лайлак, кўкқаргани муқаддас қушлар деб эъзозлаш ҳам тотемизмнинг кўринишларидан биридир. Марказий Осиё ҳалқларида, шу жумладан ўзбекларда мучалга қараб вақт хисобини чиқариш тотем эътиқоди билан боглиқдир. Фетишизм ҳам қадимги дин шаклларидан бири. Фетишизм – португалча “ Фетишо ” Французча “ Фетиш ” сўзидан олинган бўлиб, “ сеҳрли нарса ” деган маънони билдиради. Бунда жонсиз нарсаларда қандайдир гайритабий куч борлигига ишонилади. Улардан мадад кутади. Сигиниш объекти ҳар хил нарса, яъни тош, таёқ, дарахт ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Бундай фетишлаштирилган буюмлар кейинчалик тумор, санам, бут кабилар бўлган, улар ҳозир ҳам учраб туради. Ибтидоий одамлар мазкур буюм-фетишлар мўжизали, ўзларининг ҳаётига таъсир қилиш қобилиятига эга эканлигига ишонганлар, ундан мадад ва ёрдам кутганлар. Икона (худо тасвири) га, “муқаддас” дарахт ва тошлар, азиз авлиёлар ва уларнинг қабрларига, ҳар хил туморларга, кўзмунчоқларга сигиниш, уларни муқаддас деб билиш фетишизмнинг бизгача келган қолдигидир. Анимизм - лотинча “анима” сўзидан олинган бўлиб, руҳ, жон деган маъноларни билдиради. Бу ном инглиз этнографи Э.Тейлор томонидан киритилган. Анимизмнинг моҳияти киши руҳининг, жонининг борлигича ишонишдир. Анимизмда руҳлар табиий ҳодисаларни бошқаради, унга таъсир ўтказади деб ҳисобланади. Бу руҳлар ё саҳий кишилар бахтига, ҳаётига таҳдид солувчи бўлиши мумкин деб тасаввур қилинган. Ибтидоий одамлар вафот этган кишиларнинг руҳлари абадий, ўлмас деб ҳисоблаб, уларга сигинганлар. Улар ўз таналари тузилишини киши ўлиши, туш кўриши ва жасадлари билан боглиқ ҳодисаларни тушуна олмай, жонни мавжуд бир нарса деб билиб, киши ўлиши билан жон танани тарк этиб кетади, бошқа нарсаларга, яъни ҳайвонларга, ёш чақалоқ болаларга ўтади деб тасаввур қилганлар. Уйқуни жоннинг киши танасини вақтинча ташлаб кетиши, тушни эса киши ухлаб ётганда жоннинг бошқа ўлиб кетган кишиларнинг жони билан учрашуви деб билганлар. Анимизмга эътиқод қилганлар одам ўлгандан сўнг жон танадан чиқиб кетади ва ўлмайди, абадий яшайди деб ҳисоблаганлар. Шу асосда руҳнинг ўлмаслиги тўгрисидаги тасаввурлар юзага келган. Шу билан бирга ибтидоий одамлар ҳар бир нарсанинг ўз руҳи-жони бор деб тасаввур қилган. Марказий Осиёда мархумнинг жонини-руҳини “арвоҳ” деб аташган. Арвоҳ эса узоққа кетмай шу жойда айланиб юради, уйдаги барча ишлардан хабардор бўлиб, туради деб ўйлаганлар. Арвоҳларни рози қилиш, газабини келтирмаслик мақсадида ҳар хил қурбонлик маросимларини ўтказганлар. ўтган аждодлар руҳларига сажда қилиш, уларни хотирлаш, табиат ва табиат кучларга сигиниш натижасида муқаддас жойлар, авлиёларнинг қабрлари вужудга келган. Шомонизм – ибтидоий жамоа тузуми емирилиши даврида пайдо бўлган анимистик эътиқод ва ибодатнинг кенг доирасига кирадиган қадимги диний эътиқодлардан бири. “Шомон” тунгусча сўз бўлиб, “ўта ҳаяжонланган”, “жазавали киши” деган маънони англатади. Унинг ўзига хос хусусияти – кишилар орасида турли руҳлар билан муносабатда бўла оладиган шомонлар қобилиятига ишонишдир. Шомонларга шунингдек, келажакни олдиндан айтиб бериш, касални даволаш ўлганларни охиратга узатиш, руҳлар билан мулоқотга кириша олиш, табиатда хоҳлаганча ўзгартиришлар қилиш каби хусусиятлари борлигига ишонишган. ўтмишда шомонларнинг руҳ билан алоқаси шомон дўмбираси ёки мўжизавий мусиқа ижросида турли расм-русмларни бажариш жараёнида жазаваси тутиб, ҳолдан тойгунча бажарилган. Хулоса шуки, шомонизмнинг тотемизм, фетишизм, анимизмдан фарқи бор. Бунда динларда одамлар ҳайвонлар, ўсимликлар, турли буюмлар, ва руҳларга сигиниш бўлса, шомонизмда одамлар одамга, яъни шомонга ишонган ва сигинган. Шомонизм ўтмиш динлар сарқити сифатида баъзи ҳолларда учраб туради. Магия ( сеҳргарлик) – инсонга, ҳайвонга ёки табиат ҳодисаларига гайритабий йўл билан таъсир кўрсатиш мақсадида бажариладиган хатти- ҳаракатлардир. Сеҳргарлик ёлгон ва кўзга кўринмайдиган сеҳрли алоқа ва таъсирларнинг табиатига мавжудлигига ишонтириш, айрим холларда одам билан табиат орасидаги муносабатларга ҳам таъсир ўтказиш, бир одамнинг иккинчи бир шахсга таъсир қила билиш қобилаятига эга эканлигини уқтиришдан иборат диний эътиқоддир. 1 Сеҳргарлик йўли билан кўпинча хавф-хатардан сақланиш ёки душманга зарар етказиш мақсадида узоқ масофадан бўлсада, жисмоний ҳолда ножисмоний таъсир ўтказишга ҳаракат қилинган. Бу иш билан жодугарлар, азойимхонлар, фолбинлар, дуохонлар, бахшилар, шугулланганлар. Сеҳргарликнинг қуйидаги турлари бўлган: бировга ёки душманга зиён- захмат етказиш, ҳарбий сеҳргарлик, муҳаббат сеҳргарлик ( иссиқ совуқ қилиш), даволаш сеҳргарлик, об-ҳаво сеҳргарлиги, хўжалик сеҳргарлиги, ва ҳ.к. Сеҳргарлик барча динларда муҳим ўрин олганлиги билан ажралиб туради. 1 £?????. ????о ров И. ЖабборовС. Жаµон динлари тарихи 48 – бет. Кишилик жамияти тарихида дин шакллари турли-туман бўлган. Аммо ҳар қандай дин муайян, конкрет тарихий шароит ва ижтимоий муносабатларга мувофиқ ҳолда пайдо бўлган ҳамда ривожланган. Ибтидоий жамоа тузумининг емирилган ва синфий табақаланиш бошланган даврда худолар ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланиши улар билан боглиқ бўлган урф-одат ва маросимларда ҳам муайян ўзгаришларга олиб келган. Миллий динлар деб, одатда, бир миллатга мансуб халқлар эътиқод қиладиган динлар тушунилади. Миллий динлар элат-элат динлар деб юритилади. Чунки улар уруг қабила динларидан фарқли равишда синфий жамият қарор топиши ва шакланиши даврида вужудга келган ва ривожланган. Бинобарин улар аввало, элатнинг сўнгра, миллатнинг шаклланишини ўзларида акс эттирган. Миллий динларда тасаввур қилинган худолар миллий худолар ҳисобланиб, ибодат – маросимлар асосан муайян элат ёки миллатникигагина мос тушар эди. Бинобарин, бу хилдаги қадимги динлар миллий давлат характерида бўлиши билан бошқа дин ажралиб туради. Миллий динларга ҳиндиузм, жайнизм, сикхизм, брахманизм, даосизм, конфуцийлик, синтоизм ва иудаизм ( яхудийлик ) каби динлар киради. Энг қадимги миллий динлардан бири иудаизм ( яхудийлик ) динидир. Иуда – яхудий миллатининг энг қадимги қабилаларидан бирининг номидир. Яхудийлик динининг юзага келиши ва шаклланиши ва эрамиздан аввалги XIII - асрга Фаластин ерларини Исроил қабилалари томонидан босиб олиниши даврига тўгри келади. Бу давлатнинг вужудга келишида Иуда қабиласи муҳим роль ўйнаган. Мустақил яхудий давлати барпо бўлгандан сўнг ана шу қабиланинг худоси Яхвега сигиниш жорий этилган. Саломон (Сулаймон пайгамбар) подшолиги даврида, яъни эр.ав. X асрда хашаматли Яхве ибодатхонаси қурилган. Яҳудийлар эр.ав. мингйилликларда Мисрликлар, Оссурияликлар, Вавилония, Эрон, Рим империяси каби мамлакатлар асрлиги ва зулми остида гоят аянчли ҳаёт кечирганлар. Шу туфайли бундай азоб ва уқубатлардан, қувгунликлардан қутилиш, яҳудийларни озод қилиш учун халоскорнинг келиши (мессия) ҳақидаги гоя юзага келган. Бунга кура охирзамонда Яҳве яҳудийлар орасидан бир халоскорни чиқаради ва у қуйидаги вазифаларни бажаради:1. Дунёни қайтадан ислоҳ қилган ҳолда қуриш: 2. Барча яҳудийларни Синай тепалиги атрофида тўплаш: 3. Уларнинг, яъни яҳудийларнинг барча душманларини жазолаш. Янги эранинг 133 йилига келиб римликлар томонидан яҳудийлар Фаластин ерларидан ҳайдаб чиқарилади.Шунинг учун яҳудийлар турли мамлакатларга тарқалиб кетган. Яҳудийлар қайси давлатга бориб яшаган бўлсалар, у ерларда ўзларининг жамоаларини тузганлар. Имкони борича ўз динларини сақлаб қолиш мақсадида тўпланиб турабиган жой- синагог (ибодат уйлари)ларни вужудга келтирдилар. Яҳудийлик дини яккахудолик динидир. Унинг муқаддас китоблари Таврот, Забур ва Талмуд ҳисобланади. Таврот қадимий яҳудий тилидаги “Тора” сўзидан олинган бўлиб, қонун деган маънони билдиради. У эр.ав. 1586 йилларда Мусо алайхиссаломга нозил қилинган бўлиб, уни, “Мусонинг беш китоби” деб ҳам айтилади. Мусо алайхиссалом Тур тогида худо Яҳве билан учрашда унга 10 та насиҳат лавҳани туширган бўлиб, булар Яҳудийлик динининг асосини ташкил этади. 1. Яҳведан бошқани илоҳ деб билмаслик: 2. Бут, санам ва расмларга сигинмаслик: 3. Бекордан бекорга худо номи билан қасам ичмаслик: 4. Шанба кунини ҳурмат қилиш ва уни худо учун багишлаш: 5. Ота-онани ҳурмат қилиш: 6. Ноҳақ одам ўлдирмаслик: 7. Зино қилмаслик: 8. ўгирлик қилмаслик: 9. Ёлгон гувоҳлик бермаслик 10. Яқинларнинг нарсаларига кўз олайтирмаслик. “ Забур” Довуд алайҳиссаломга Худо томонидан нозил этилган бўлиб, эрамиздан аввалги 1050- 900 йиллар орасида китобат қилинган. Забур диний- мусиқавий шеърият бўлиб, у асосан Худога багишланган мадҳиялар, диний алқов қўшиқлар, дуолар, шукроналар, илтижолар, нолаю фигонлар, душманлар, устидан шикоят ва бошқалардан иборат. Яхудийликни яна бир муқаддас китоби, Талмуд Тавротга ёзилган шарҳлардан иборат, “ Талмуд ” яҳудий тилдан олинган бўлиб, ўрганиш деган маънони билдиради. У огзаки қонун деб ҳам юритилади. Талмуд Мишна раввинлар ( руҳонийлар ) томонидан Тавротга ёзилган шарқлар, Темара эса Мишнага ёзилган шарҳларни ўз ичига олади. Талмудда яҳудийларнинг гоявий, диний, ҳуқуқий, аҳлоқий қонун-қоидалари, урф-одатлари, анъаналари, баён қилинган. Таврот ва Забур Библиянинг “ қадимги аҳд” қисмига киради. Библия – китоб, ўрам деган маъноларни билдиради. “ қадимги аҳд ” яҳудийларнинг худо билан аҳдлашувини билдиради. Исо алайҳисаломга нозим бўлган Инжил Библияга, “ Янги аҳд ” бўлиб кирган. У христианларга тегишли. Библиянинг “ қадимги аҳд ” қисми беш китобдан иборат бўлиб, “ Мусонинг беш китоби ” деб ҳам аталади. 1- китоб “ Борлиқ ” деб аталиб, унда олам ва инсонларннг худо томонидан яратилганлиги баён қилинган. 2- китоб “ Чиқиш ” деб аталиб, унда мусо алайҳиссаломнинг ҳаёти, яҳудийларнинг Миср асирлигидан озод бўлгани баён қилинган. 3- китоб “ Сонлар ” деб аталиб, унда яҳудийларнинг Миср асирлигидан қутилиб то Фаластин ерларини босиб олгунларига қадар ҳаёт тасвирланган. 4- китоб “ Ловий ” деб юритилиб оилавий ҳаёт масалалари баён қилинган, 5- китоб “ Иккинчи қонун ” дейилиб, диний қонун - қоидалар баён қилинган. Бу динга эътиқод қилувчилар 18 миллионга яқин бўлиб, уларнинг учдан бир қисми АқШ дадир. Яҳудийлик дини Христианлик ва Ислом динининг вужудга келишида катта таъсир ўтказган. Бу диндаги кўплаб талаб ва таъқиқлар мавжудлиги, ундаги Сионизм каби оқимда миллатчилик, шовинизм каби реакцион гояларнинг илгари сурилиши унинг жаҳон динига айланишига тўсқинлик қилади. Ҳиндиузм - ҳозирги ҳиндистонда тарқалган дин шакллардир. У эрамиздан олдинги динлардан ведаизм ва брахманизмнинг эволюцияси натижасида эрамизнинг биринчи минг йиллик ўрталарига келиб шаклланган. Ҳиндиузм инсоннинг тугилгандан то вафот этишига бўлган ҳуқуқ ва вазифаларни белгилаб ва чеклаб қўяди. Шунинг учун унда маросимчиликка кенг ўрин берилган. ҳиндиузм кишиларнинг ижтимоий тенгсизлигини оқлайди ва абадийлаштиради, руҳнинг ўлмаслиги ва кўчиб айланиб юриш ( сансара таълимоти ), қайта тугилиши ( карма таълимоти), гуноҳ кишилар учун жавоб бериш, жаннат ва дўзох каби ақидаларни ўз ичига олади. Ҳиндуизм политеистик дин бўлиб, унда кўп худолилик элементлари сақланган. Диндорлар тасаввурида бош худо Брахман Коинотнинг ижодкори ва яратувчисидир. Бундан ташқари ҳиндлар Вишну ва Шива худоларига ҳам эътиқод қиладилар. Ҳиндуизм таълимотига, олам пайдо бўлиб, емирилиб, йўқ бўлиб туради, яъни оламнинг яшаши прогрессив эмас, аксинча прогрессив характерга эга: ҳар бир давр оламнинг юксак ривожланган чўққисидан бошланиб, унинг инқирозга учрашиши билан тугайди,. Инсонлар гуноҳга ботиб кетгач , олам йўқолади . Ҳиндуизмда яшашдан 4 та мақсад бор : 1) дхарма – оила ва жамиятда диний талабларнинг бажариши 6 2) артха – фойдаланишлар қилиш , зарур материалларга эга бўлиш : 3) кама - мухаббат туйгуларига эришиш , ҳис – туйгуларини қондириш : 4) мокша – тугилиш занжиридан бутунлай халос бўлиш . Ҳиндуликда сигир , фил , маймун , илон каби ҳайвонлар муқаддас саналади . ҳинд халқи учун Ганг дарёси ҳам муқаддас саналади . Ҳиндуизмнинг муқаддас ёзувларига Ведалар , Уканшиадлар киради . Веда санскрет тилидан олинган бўлиб, “ билим ” деган маънони билдиради – Упаншиадлар санскритча “ сили таълимот ” деган маънони билдириб, ведаларни шарҳлаш жараёнида юзага келган аҳлоқий ва бошқа характердаги рисолалар бўлиб, 250 га яқиндир. Жайнизм – динининг асослиси сифатида эътиқод қилинадиган ярим афсонавий пайгамбар – Жина номи билан аталган бўлиб, эрамиздан аввалги VII асрда пайдо бўлган. Жайнизм брахманизмдаги кишиларни табақаларга ажратишга қарши пайдо бўлган. Унинг таълимотида 24 пайгамбарга, айниқса охирги пайгамбар – Вархамана Махавирага сигиниш талаб этилади. Жайнизмда жон- ўлмаслигига унинг бир моддий шаклдан иккинчисига кўчиб юришга ишониш марказий ўринни эгаллайди. Инсон ер юзида қиладиган ҳар қандай ҳаракат ва иш ана шу жон билан тан бирлигида содир бўлади деб қараш. Жонни гуноҳдан сақлаш учун ҳаётда тўгри йўлни тутмоқ, яъни дин таргиб қиладиган барча таълимотларга талабларга сўзсиз итоат этиши ва эътиқод қилиш зарур. Жайнизмда дигамбарлар ва шветамбарлар номли йўналишлар мавжуд. Сикхизм – ( сикх- ўқувчи демакдир) XV асрнинг охирги ва XVI асрнинг бошларида Шимолий – F арбий ҳиндистонда ҳиндуизмга қарши йўналиш сифатида пайдо бўлган. У майда ҳунарманд ва савдогарларнинг феодал зулм ва жамиятнинг табақаланишига қарши чиққан. XVI асрда келиб сикхлар жамоасига деҳқонлар ҳам қўшила бошлаганлар ва антифеодал ҳаракатни қувватлаганлар. Сикхизм монотеистик дин бўлиб, жамоа бўлиб, биргаликда ибодан қилишини инкор этади, руҳонийликни тан олмайди. Моддий оламдаги барча ходисалар сикхизм таълимотигача, ягона худо- олий кучнинг ижоди. Инсонлар эса худо олдида тенг деб ҳисобланади. Бу дин таълимоти “ Грантх Соҳиб ” ( Жаноб китоб ) номли китобда баён этилган. Даосизм қадимги Хитойда эрамиздан аввалги VI - V асрларда фалсафий таълимот сифатида вужудга келган. Асосчиси Лао Цзу ҳисобланади. Даосизм гоялари “ Дао де цзун ” китобида баён этилган. Даосизм таълимоти асосий тушунчаси “ дао ” ( йўл) бўлиб, у оламнинг моҳияти ва бош сабаби дунёнинг турли- туманлиги манбаи, барча нарсаларнинг онаси деб тушунилган. Бу гўё қандайдир йўл бўлиб, атрофни ўраб олган олам барча кишилар шу йўл билан бориши лозим. Даосизм таълимотидаги ажабтовурлик шундан иборатки, у кишиларни фаолиятсизликка дават этади. Шунинг учун ҳам даосизмда табиатдаги, ҳаётдаги бирор нарсани ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракат уриниши қораланган. Лаосизм фикрича дао – улуг, осмон улуг, ер улуг, подшо улуг яъни ер юзида 4та улуглик бор дейилади. Даосизм динида 3 худо- шан Ди, Лао Цизи ҳамда дунёнинг яратувчиси Пант Гу бошчилигидаги худолар пактиони шаклланган. Бу дин II асрда давлат динига айланган. қадимги Хитойда даосизм таълимоти билан бир даврда Кун Цизи ( Конфуций ерамиздан аввалги 551- 479) фалсафий таълимоти ҳам юзага келган. Конфуцийчилик таълимотида дунёқараш масалаларига эмас, балки ижтимоий аҳлоқий муаммоларига кўпроқ ўрин берилган. Унда ахлоқий киши бўлими, донишмандлардан таълим олиш ҳақидаги гоялар илгари сурилади. Бу таълимотга кўра жамиятда хукм сурган “ жень ” инсонпарварликка риоя қилмоги лозим. Бу эса, камтарлик, онглилик, саҳийлик, одиллик, меҳрибонликдан иборат. Конфуцичичиликда кишиларни юқори ва қуйи табақаларга ажратишда уларнинг бойлиги ва ижтимоий келиб чиқиши асосий рўл ўйнамаган, балки бунда юксак аҳлоқий фазилатнинг хизмати катта деб ҳисобланган. Конфуцийчиликдан олий куч осмон ҳисобланиб, ҳитой хукмрони эса худолар билан инсонлар ўртасидаги воситачи, “ осмон ўгли ” деб аталган. Хитой императорлари хатто худо даражасигача кўтарилган. янги эранинг III асрга келиб конфуцийчилик давлат дини деб эълон қилинади. Конфуцийчиликда кохинлар бўлмаган,. Дастлабки даврларда ҳеч қандай системали таълимот ҳам бўлмаган. Кейинчалик бу таълимотлар яратилиб, унинг ҳамма классик қонунлари 13 китобда, шарҳи эса 40 жилдда баён қилинган. Буларнинг энг аҳамиятли қисми 9 та китобдан иборат. Булар “ Сншу” ( турт китоб) ва “ Уцзин ” ( беш китоб) дир. Бу қонунлар ҳам диний “Муқаддас ”, ҳам дунёвий донишмандлик манбаи ҳисобланади. Конфуцийчилик IX асрда буддизм, XI асрда даосизм устидан тўла галаба қозонди. 1 Синтоизм ( синто- худолар йўли) Японлар эътиқод қиладиган миллий диндир. Бу дин таълимотига кўра, вафот этган ҳар бир одам Камига ( барча руҳ ва худоларнинг умумий номи) айланади. ҳар бир японнинг уйида оилавий мехроб бўлиб, ундаги кичгина шкафчага вафот этган оила аъзоларининг номлари ёзилган тахтача қўйиб борилади. Синтоизм маросимларининг бажарилиши жуда осон ва соддалиги билан ажралиб туради. Чунончи бир дуо сўзларини ўқиш ва гуруч, сабзавот, балиқ, кабиларни қурбонлик қилишдан иборат, халос. Бу диннинг аҳлоқий тамойили ҳам жуда оддий. Ундаги энг муҳим ахлоқий бурч- императорга сўзсиз итоат этмоқлик. Император саройи ва унинг қабрлари муқаддас жой саналади. Синтоизмдаги асосий худолар Аматэрасу (қуёш худоси), Сусано-во (бўрон худоси), Инари (гуручли одам деҳқончилик хомийси) лардир. Бу дин таълимоти “Котзики” (қадимги манъбалар) китобида баён этилган. 1886 йилдан то XX асрнинг 40-йилларигача Синтоизм Япониянинг давлат дини эди. Натижада диннинг структураси ҳам ўзгара бошлади, илохий руҳлар ўрнига император шахси улугланди. Синтоизмда миллий ибодатхоналар кўплаб кўрилди. XXI асрнинг охирларига келиб моҳиятини йўқота бошлаган. Синтоизм 1945 йилда давлатдан ажратиб ташланди. ҳозирги пайтда Синтоизм тарафдорлари унчалик кўп эмас, аммо уни замонга мослаштиришга уринишлар давом этмоқда. 1 АДАБИЁТЛАР: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: 2001 йил. 2. Каримов И.А “ Ўзбекистон XXI аср бўсагасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” Т., “Ўзбекистон” 1997 йил. 3. Каримов И.А Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т., “Ўзбекистон” , 1992 йил. 4. Каримов И.А Оллох қалбимизда, юрагимизда. Т., “Ўзбекистон” 1999 йил. 5. Каримов И.А Эътиқод эркинлиги қонуний асосда бўлсин. “Халқ сўзи”. 1998 йил 5 май 6. Азизов А. Ислом ва хозирги замон. Т., 1992 йил. 7. “ Авесто ” китоби- тарихимиз ва маънавиятимизнинг илк ёзма манбаи мавзуидаги илмий-амалий семинар материаллари. Т., 2000 йил. 8. Ат-Термизий. Шамоили Мухаммадия. Т., “ Мехнат ” нашр. 1991 йил. 9. Ат-Термизий. Сахих ат-Термизий. Т., “ F.Fулом номли Адабиёт ва санъат” нашр. 1993 йил. 10. Беруний Абу Райхон. “ Танланган асарлар”. Т., 1973 йил 157-167 бет. 11. Беруний Абу Райхон. “қадимги халқлардан келган ёдгорликлар” Танланган асарлар.