logo

Усимликлар экологиясига кириш. Экологик омиллар ҳақида тушунча

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

52.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Ўсимликлар экологияси ҳақида тушунча . 2. Ўсимликлар экологиясининг қисқача тарихи . 3. Эколоигк омиллар ҳақида тушунча . 4. Экологиянинг қонуниятлари . www.arxiv.uz 1. Экология - барча тирик организмларнинг ўзаро ва уни ўраб турган ташқи муҳит орасидаги муносабатини ўрганадиган фан ҳисобланади . Экология термини немис зоологи Э. Геккель томоиндан биринчи бўлиб таклиф қилинган. У Ўзининг “Тирик органихзмларининг табиий тарихи асарида” (1868) . Бу фаннинг моҳиятини очиб боришга ҳаракат қилган. Экология фани грекча oikos “ойкос” сўзидан олинган бўлиб, яшаш муҳити, яшаш жойи деган маънони билдиради. Ташқи муҳит деганда трик организмни ўраб олган барча абиотик ва биотик омилларни тушунамиз. Муҳит - қуруқлик, ҳаво, сув ва ер ости муҳитларидан иборат бўлиши мумкин. Ташқи муҳит тушунчасидан ташқари яшаш шароитлари деган тушунча ҳам мавжуд бўлиб, бу тушунчага организмнинг яшаши учун зарур бўлган элементлар ёки омиллардан ёруғулик, иссиқлик, сув, озиқланиш элементлари ва шу кабилар киради. 2 www.arxiv.uz Ўсимликлар экологияси 2 та бўлимга бўлинади. 1. Аутэкология. 2. Синэкология. Аутэкология битта ўсимликка бўладиган экологик омилларнинг таъсирини ўрганади. Синэкология эса барча ўсимликларга экологик омилларнинг таъсирини ўрганади. Ҳозирги шароитда экология табиатдаги бойликлардан онгли равишда фойдаланиш уни муҳафоза қилиш ва кўпайтириш тўғрисидаги назарий тушунчаларни бериб қолмасдан, балки келажакда табиат билан инсон ораисдаги мунсосабат масаласини келажагини кўрсатиб беради. 2. Инсонлар ибтидоий жамоа тузимидаёқ экологияга қизиққанлар. Денгиз, дарё бўйларини салқинроқ бўлишини билганлар. Умуман олганда олов пайдо бўлиши билан экологик билимлар ривожланиб борган. 1 млярд 700 млн йил аввал ерда ҳаёт пайдо бўлган деб таҳмин қилинади. Дастлабки экологик билимлар ботаниканинг отаси Теофраст Эрозийский (280-371й э.а) томонидан 3 www.arxiv.uz келтирилган бўлиб, у турли жойда ўсувчи ўсимликлар тупроқ ва иқлим шароити билан боғлиқлигини кўрсатади. Экологик билимларнинг ривожланиш тарихи Жан Батист Ламарк (1744-1829) номи билан боғлиқдир. У ўсимликларнинг ўзгариши яшаш шароити билан боғлиқлигини кўрсатади. 19 асрга келиб биогеография фанининг асосчилари Гумбольд, А. Декандальларнинг хизмати чексиздир. Ҳар қандай ўсимлик ташқи муҳит билан узвий боғлиқ бўлиб, улар эвалиюцион тараққиёт жараёнида турлича мослашиб боргандир. Ҳаётнинг дастлабки босқичларида тирик организмлар дастлаб сувда кейин ҳавода, тупроқда ва ниҳоят организмларнинг ўзида паразитлик билан ҳаёт кечиришга мослашганлар. Ташқи муҳитдан ўсимликлар ўзи учун зарур бўлган энергияни олиб, унинг парчаланишидан ҳосил бўлган махсулотларни диссимиляция махсулотларини ажратиб чиқаради. Шунинг учун 4 www.arxiv.uz ташқи муҳит ўсимликларга таъсир қилса, ўз навбатида ўсимликлар ташқи муҳитнинг ўзгаришига сабабчи бўлади. 3. Ўсимлик ўсиши ва ривожланиш учун зарур бўлган ташқи муҳит элементлари эколоигк омиллар деб номланади. Уларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин. 1. Абиотик - табиатнинг тирикмас омиллари. Иқлим омиллари: еруглик, ҳарорат, сув, ҳаво, тупроқ ва орографик омиллар. 2. Биотик омиллар. Тирик организмларнинг ўзаро таъсири: ҳайвонларнинг, хашоратларнинг, микроорганизмларнниг ўсимликларга таъсири. 3. Антропоген омиллар иноснларнниг табиатга таъсири. Инсонларнниг табиатга таъсири бевосита ва билвосита бўлади. Экологик омиллар йил давомида ўзгариб туриши билан бирга, уларга ўсимликларнинг муносабати ҳам турлича бўлади. Масалан: уруғ униб чиқиши учун қоронғи муҳит талаб қилинса, майсанинг ривожланиши учун ёруғлик талаб қилинади. 5 www.arxiv.uz Экологик омиллар ўсимликка бевосита ва билвосита таъсир қилади. Бевосита таъсир қилувчи омилларга намлик, ёруғлик, иссиқлик, инсон ва ҳайвонлар таъсири мисол бўла олади. Билвосита таъсир этувчи омилларга рельеф, тоғ жинслари, иқлимни ўзгариши ва тупроқ шароитининг ўзгариши мисол бўла олади. Баъзан айрим экологик омиллар бевосита ва билвосита таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан: шамол ўсимликларнинг новдасини синдириб, баргини мевасини тўкиб, бевосита таъсир кўрсатса, тупроқдаги намликни камайтириб, қатқалоқ ҳосил қилиб бевосита таъсир кўрсатади. Дўл ўсимликнинг ер усти органларига салбий таъсир кўрсатса, тупроқ намлигини ошириб, ҳаво ҳароратини ўзгартириб билвосита таъсир этади. Хар қандай экологик омил ўсимликларга турлича таъсир кўрсатади. Масалан: шоли сувда яхши ўсади, лекин сув кўп бўлса, ғўза тез кунда халок бўлади. Кўпчилик ўрмонда ўсувчи ўсимликлар соя жойда 6 www.arxiv.uz яхши ўсади, ёруғ жойда тезда халок бўлади. Аксинча, чўл зонасида ўсувчи ўсимликлар ёруғ жойда яхши ривожланса, соя жойда тез кунда ҳалок бўлади. 4. Ўсимликлар экологиясининг 3 хил қонуни мавжуд. Минимум қонуни. Бир омил ўрнини бошқа омил боса олмаслик қонуни Омилларнинг ҳамкорлиги қонуни. Экологик омилларнинг миқдори ва ўсимликка таъсири турличадир. Уларни таъсир этиш миқдорига қараб 3 гуруҳга бўлинади. 1. Омилнинг минимал миқдори, яъни бундан кам бўлса организмни халокатга олиб келади. 2. Омилнинг оптимал миқдори яъни ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит. 3. Омилнинг максимал миқдори, яъни бундан ортиқ бўлса халокатга олиб келади. 7 www.arxiv.uz Масалан: кўпчилик ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши 20-25 0 t 0 да меъёрида кечади, ҳаво t 0 си 35-40 0 га кўпарилиши ўсиш жараёнини сусайтирса, 0 0 дан пастга тушиши ўсимликни халокатга олиб келади. Температура омилларининг ўсимликка таъсирини Марказий Осиёда ўсадиган саксовул ва ғўза мисолида кузатсак, саксовул – 30 0 дан паст температурага чидаса, ғўза -2 -3 0 да халок бўлади. Қишлоқ хўжалиги амалиётида барча агрономлар, ўрмон ходимлари экологик билимларга эга бўлиши зарур. Чунки барча агротехник тадбирлар (тупроққа ишлов бериш, ўғит солиш, ҳосилни йиғиб олиш, суғориш ишлари) маълум экологик омилларга боғлиқдир. 8 www.arxiv.uz Адабиётлар : 1. Бурыгин. В. А. Жонгуразов. Ф. Х. Ботаника “Ўқитувчи” Т.: 1977. 2. Курсанов. В. А. Камарницкий Н. А ва бош.- Ботаника “Ўқитувчи” 1977. I II том. 3. Ҳамдамов И, Шукруллаев П ва бошқалар- ботаника асослари “Меҳнат” Т.: 1990. 4. Сохабиддинов. С. “Ўсимликлар систематикаси” I II боб. “Ўқитувчи” Т.: 1976. 5. Ҳамидов “Ўсимликлар географияси” “Ўқитувчи” Т.: 1984. 6. Белолипов. И. В. Шералиев. А. Ахадова. М. А. “Ўрта Осиё ўсимликлари марфалогияси” ЦОП, ТИПО, Т.: 1991. 7. Ҳолдаров. Х. Хожиматов. К. Х.“Ўзбекистон ўсимликлари”, “Ўқитувчи” Т.: 1992. 8. www . ziyonet . uz 9