logo

Фотосинтезда углерод ўзлаштирилиши йўллари фотосинтезнинг физиологик ва экологик аспектлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

101.60546875 KB
Фотосинтезда углерод ўзлаштирилиши йўллари фотосинтезнинг физиологик ва экологик аспектлари Режа; 1. Фотосинтезда карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиши. 2. Фотосинтезнинг С 3 С 4 ва СAM йўллари. 3. Фотосинтез экологияси. 4. Фотосинтезга таъсир этувчи омиллар. 5. Фотосинтезнинг кунлик ва мавсумий жадаллиги. 6. Фотосинтез ва ҳосилдорлик.  Фотосинтезда карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиши. Фотосинтезнинг иккинчи босқичи- қоронғулик босқичи дейилади. Чунки бу босқичда борадиган реакциялар ёруғлик талаб қилмайди ва СО 2 нинг ўзлаштирилиши билан ҳарактерланади. Ёруғлик босқичининг асосий махсулоти бўлган АТФ ва НАДФ Н 2 лар карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиб углеводлар ҳосил бўлишида иштирок этади. Карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиши ҳам оддий жараён эмас. У жуда кўп биохимик реакцияларни ўз ичига олади. Бу реакцияларнинг ҳарактерлари тўгрисида батафсил маълумотлар биохимиянинг янги усулларини қўллаш натижасидагина олинади. Хозирги пайтда СО 2 ни ўзлаштиришнинг бир неча йўли аниқланган: 1) С 3 -йўли (Кальвин цикли); С 4 -йўли (Хетч ва Слэк цикли); САМ-йўли. Фотосинтезнинг С 3 С 4 ва СAM йўллари. Фотосинтез жараёнида СО 2 нинг ўзлаштириш йўлини 1946-1956 йилларда Колифорния дорилфунунида, америкалик биохимик М.Кальвин ва унинг ходимлари аниқладилар. Шунинг учун ҳам у Кальвин цикли деб аталади. Кейинги йиллардаги изланишларнинг натижалари кўрсатишича, бу цикл ҳамма ўсимликларда содир бўлади. Биринчи асосий вазифа СО 2 ўзлаштирилиши оқибатида вужудга келадиган дастлабки органик моддани аниқлаш эди. Айтиш лозимки, мазкур жараёнда ҳосил бўладиган углеводларни аниқлаш жуда қийин, чунки миқдор жихатидан кам бўлган турли-туман оралик моддалар ҳосил бўлади. Бу вазифани хал қилиш учун М. Кальвин углеводнинг радиоактив 14 14 атомларидан (нишонланган С) фойдаланилади. Радиактив С нинг емирилиш даври 5220 йулга тенг бўлиб, тажриба ўтказиш учун жуда 14 қулай ҳисобланади. Бир ҳужайрали сув ути хлорелла нишонланган СО 2 бўлган шароитда ҳар хил муддатларда сақланади ва фиксацияланади. Фиксацияланган сув ўтларида ҳосил бўлган органик моддалар хромотография усули билан бир-биридан ажратилади ва радиоавтография усулини қўллаш билан ҳар бир органик модда 14 таркибидаги С миқдори аниқланди. Натижада 5 секундда С нинг 87 фосфоглицерат кислотасида қолганлари эса бошқа моддалар таркибида14 топилди. Бир минутдан кейин эса нишонланган С бир қанча органик ва аминокислоталар таркибида қайд этилди. Шундай килиб, карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиши натижасида ҳосил бўладиган дастлабки 11 модда фосфоглицерат кислота эканлиги маълум бўлди. М.Кальвин нишонланган Р 32 ва С 14 дан фойдаланиш натижасида фосфоглицерат кислотасининг ҳосил бўлиши йўлини ҳам аниқланди. Унинг назарияси бўйича СО 2 нинг дастлабки ўзлаштирилиши учун акцепторлик вазифасини рибулоза 1,5-дифосфат бажаради: рибулоза 1,5-дифосфатенол шакли карбонат ангидридни бириктириш натижасида олти углеродли беқарор оралиқ модда ҳосил бўлади ва у дархол сув ёрдамида парчаланади ва 3- фосфоглицерат кислотаси ҳосил бўлади: Бу реакция рибулозадифосфаткарбоксилоза ферментининг иштирокида содир бўлади. Дастлабки органик модда – 3-фосфоглицерат кислотасидан иборат бўлганлиги учун бу йўлга фотосинтезнинг С 3 йўли дейилади. Хлоропластларда ҳосил бўлган 3-фосфоглицерат кислотасидан хлоропластларда ёки ҳужайра цитоплазмасида бошка углеводлар: оддий, мураккаб шакарлар ва крахмал синтезланади. Бу жараёнда (яъни Кальвин циклида) ёруғлик боскичида ҳосил бўлган 12 НАДФ*Н 2 ва 18 АТФ сарфланади. М.Кальвин цикли бўйича фотосинтез жараёни содир бўладиган ҳамма ўсимликларни С 3 -ўсимликлар дейилади. Фотосинтезнинг С 4 -йули. Дастлабки Козон дорилфунунинг олимлари Ю.С.Карпов (1960) М.А.Тарчевский (1963) айрим ўсимликларда бирламчи органик моддалар уч углеродли бўлмай балки тўрт углеродли эканлигини аниқладилар. Австралиялик олимлар М.Ю.Хетч ва К.Р.Слэк (1966-1069) тажрибалар асосида тасдиқладилар. Шунинг учун ҳам фотосинтезнинг бу йўли Хетч ва Слэк цикли дейилади. Фотосинтезнинг С 4 йўли асосан бир паллали ўсимликларда (маккажухори, ок жухори, шакаркамиш, тарик ва бошкалар) содир бўлади. Бу ўсимликларда фотосинтезнинг дастлабки махсулоти сифатида оксалоацетат ва малат ҳосил бўлади. Чунки нишонланган С 14 дастлаб бу кислоталарнинг туртинчи углеродида тўпланади ва фақат кейинчалик фосфоглицерин кислотасининг биринчи углеродида пайдо бўлади. М.Хетч, К.Слэк ва бошка олимларнинг кўрсатишича бу циклда СО 2 нинг акцепторлик вазифасини фосфоенолпируват кислотаси бажаради: кўпчилик бир паллали ва айрим икки паллали ўсимликлар баргидаги най ва тола бойламлари атрофида бир катор хлоропластларга эга ҳужайралар бўлиб (улар обкладка ҳужайралари деб юритилади), уларда фотосинтез С 3 - йўли билан (Кальвин цикли) содир бўлади. Баргнинг мезофилл қатламини ҳосил қилган ҳужайраларда эса фотосинтез С 4 - йўли (Хетч ва Слэк цикли) содир бўлади. Бу ўсимликларнинг обкладка ҳужайраларида жойлашган хлоропластлар йирикрок бўлади ва улар ламеляр тўзилишга эга бўлиб, граналари бўлмайди. Мезофилл ҳужайралардаги хлоропластлар асосан грануляр тўзилиш ҳарактерига эга. Маккажухори баргидаги умумий хлоропластнинг 80% мезофилл ҳужайраларга ва колган 20% обкладка ҳужайралари хлоропластларига тўгри келади. Мезофилл ҳужайраларидаги хлоропластларда Хетч ва Слэк цикли билан ҳосил бўлган дастлабки углеводлар (оксалоацетат ва малат кислоталари) ўтказувчи найларга ва обкладка ҳужайраларига ўтказилади. Обкладка ҳужайрасидаги хлоропластларга ўтган тўрт углеродли бирикмалар яна Кальвин циклида иштирок этади ва крахмалга ўзгаради. Шунинг учун ҳам бу хлоропластларда крахмалнинг миқдори кўпрок бўлади. Обкладка ҳужайраларидаги хлоропластларда малатнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган пируват кислотаси яна мезофилл хлоропластларига ўтказилади ва фосфоенол пируватга айланиб яна СО 2 нинг акцептори вазифасини бажаради. Бундай тизим орқали фотосинтез содир бўладиган ўсимликларга С 4 ўсимликлар дейилади. Бундай ўсимликларда оғизчалар ёпик бўлса ҳам фотосинтез жараёни давом этади. Чунки обкладка ҳужайраларидаги хлоропластлар аввал ҳосил бўлган малат (аспарат) дан фойдаланади. Бундан ташкари фотодўхание (ёруғлик таъсирида нафас олиш) жараёнида ажралиб чиққан СО 2 дан ҳам фойдаланади. Шунинг учун ҳам С 4 ўсимликлари қурғокчиликка, шўрликка нисбатан чидамли бўлади. Бундай ўсимликлар оддатда ёруғликни сезувчи бўладилар ва сутка давомида қанча узайтирилган кун билан таъсир эттирилса, шунча12 органик моддалар ҳам кўп ҳосил бўлади. 16- расм . Барг мезофилидаги обкалдака хужайраларининг тузилиши Фотосинтезнинг САМ – йули . Онтогенезнинг кўпчилик даври жуда қурғокчилик шароитида ўтадиган ўсимликларга фотосинтез С 4 - йўли билан бориб , улар асосан кечаси ( оғизчалар очик вактда ) малатларни тўплайди . Чунки кундуз кунлари оғизчалари тўла ёпик бўлади . Оғизчаларнинг ёпик бўлиши уларни танасидаги сувнинг транспирация учун сарфланишидан сақлайди . Кечаси оғизчалар очиқ бўлганда қабул қилинган СО 2 ва нафас олиш жараёнида ҳам ажралиб чиққан СО 2 лар ферментлар ёрдамида оксалоацетат ( ОСК ) ҳосил бўлади . Оксалоацетат кислотаси эса НАДФ ёрдамида малатга айланади ва ҳужайра вакуолаларида тўпланади . Кундўзи хаво жуда иссиқ бўлганида малат цитоплазмага ўтади ва у ерда малатдегидрогеназа ферменти ёрдамида СО 2 ва пируватга парчаланади. Ҳосил бўлган СО 2 хлоропластларга ўтади ва Кальвин цикли бўйича шакарларни ҳосил бўлишида иштирок этади. Ҳосил бўлган пируват ( ФГК ) кислотаси ҳам крахмал ҳосил бўлиши учун сарфланади . Фотосинтезнинг бу йўли асосан кучли қурғокчиликка чидамли бўлган (Crassulaceae) оиласи ( кактуслар , алоэагава ва б .) вакилларида содир бўлади . Бу инглизча Crassulaceaeoeidmetalolism тушунчасидан келиб чикиб – САМ - йўли дейилади . Фотосинтез экологияси . Фотосинтез экологияси деганда , фотосинтез махсулдорлиги ташқи шароит омилларининг таъсирига боғлиқ эканлиги тушунилади . Бу омилларнинг таъсири ва ўсимликларнинг бу таъсуротларга мослашув ўсимликшуносликда катта аҳамиятга эга . Чунки фотосинтез жадаллиги ва махсулдорлиги шу муносабатга боғлиқ . Фотосинтез жадаллиги деб бир метр квадрат ёки бир дециметр квадрат барг юзаси ҳисобига бир соат давомида ўзлаштирилган СО 2 ёки ҳосил бўлган органик модда миқдорига айтилади . Фотосинтезнинг соф махсулдорлиги деб бир сутка давомида ўсимликқуруқ массасининг барглари юзаси ҳисобига ортиш нисбатига айтилади . Кўпчилик ўсимликлар учун бу 5-12 г/м га тенг.  17-расм. САМ йўли ўсимликларида углеродни ўзлаштириш схемаси Фотосинтез энг мухим физиологик жараёнларидан бири бўлиб, у ўсимликлар томонидан бошкарилади ва ўсимликларнинг бошқа функцияларига ҳам таъсир этади. Шунинг учун бу жараёнга ташқи ва ички омилларнинг таъсирини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Ёруғлик фотосинтезнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, унинг жадаллиги ва спектрал таркиби катта аҳамиятга эга. Ёруғлик спектиридаги фоал (400-700нм) нурларнинг 80-85%ни барглар ютади. Лекин шундан фақат бир ярим икки фоиз фотосинтез учун сарфланади. Яъни кимёвий энергияга айланиб органик моддалар таъркибида (микроэргик боғларда) тўпланади. Қолган энергиянинг 45% транспирация учун ва 35% иссиқлик энергиясига айланади. 1880 йилда А.С. Фаминциннинг кўрсатишича фотосинтез энг паст ёруғликда, хатто керосин лампасининг ёруғлигада ҳам бўлиши мумкин. Айрим олимларнинг кўрсатишича фотосинтез кечки номозшом ва баъзи регионалдаги ёруғ кечаларида (ок тун) кучсиз бўлса ҳам давом этади. Кўпчилик ўсимликларда фотосинтез тезлиги ёруғликнинг жадаллигига боғлиқ. У тўла қуёш ёруғлигининг 1/3 гача ошиб боради. Ёруғликсевар ўсимликларда эса тўла қуёш ёруглигининг 1ғ2 гача ошиб боради. Ёруғлик кучининг бундан ошиб бориши фотосинтезга камрок таъсир этади. Фотосинтезнинг ёруғликка тўйинган холати ўсимлик турларига боғлиқ. Бу даражада ёруғлик севар ўсимликларда анча юқори, сояга чидамлиларда эса паст бўлади. Масалан: айрим сояга чидамли ўсимликларда (маршанция мохида) фотосинтезнинг ёруғликка тўйинган холати ёруғлик 1000 лк бўлганда юз беради. Ёруғликсевар ўсимликларда эса – 10000-40000 лк да юз беради. Кўпчилик кишлок хужалик ўсимликлари ёруғликсевар ўсимликлар группасига киради. Ёруғликнинг максимал даражадан юқори бўлиши хлорофилнинг ва хлоропластнинг бўзилишига сабабчи бўлиши мумкин, натижада ўсимликларнинг махсулдорлиги камаяди. Энг юқори ёруғликда фотосинтез жадаллиги ўсимликларнинг нафас олиш тезлигидан сезиларли даражада баланд бўлади, яъни фотосинтез учун ютилган СО 2 нинг миқдори, нафас олиш жараёнида ажралиб чиққан СО 2 нинг миқдоридан кўп бўлади. Ёруғликнинг пасайиб бориши натижасида эса СО 2 лар ўртасидаги фарқ ҳам камайиб боради. Фотосинтез жараёнида ютилган СО 2 нинг миқдори билан нафас олишдан ажралиб чиққан СО 2 нинг миқдори бир-бирига тенг бўлган ёруғлик даражаси – ёруғликнинг компенсацион нуктаси дейилади. Ёруғликнинг компесацион нуктаси сояга чидамли ўсимликларда қуёш ёруғлигининг 1%да ёруғликсевар ўсимликларда 3-5% да содир бўлади. 1 Ёруғликнинг фотосинтездаги эффективлигига бошка омиллар ҳам таъсир этади. Масалан: хаводаги СО 2 нинг миқдори кам ва ҳарорат паст бўлганда ёруғлик жадаллигининг ошиб бориши жуда кам таъсир этади. Хаво таркибидаги СО 2 нинг миқдори билан ёруғликнинг биргаликда ошиб бориши фотосинтез тезлигини ҳам оширади. Фотосинтезда ёруғлик нурларининг спектрал таркиби ҳам мухим роль ўйнайди. Спектрнинг қизил нурлари 1 Lincoln Taiz., Eduardo Zeiger. Plant physiology. USA, University California, Los Angeles. 2002.Pp.172 таъсирида фотосинтез жадаллиги энг юқори даражада кечади. Чунки бу нурларнинг 1 квантининг энергияси 42ккал мольга тенг бўлиб, хлорофилл молекуласининг қўзгалган холатга ўтказади ва энергияси фотокимёвий реакциялар учун тўла фойдаланилади. Спектрнинг кўк қисмида нурларнинг бир квантида 70ккал/моль энергия бўлиб, уни қабул қилган хлорофилл молекуласи қўзғалган холатнинг юқори даражасига ўтади ва то фотокимёвий реакцияларда фойдаланилганча бир қисми иссиқлик энергиясига айланиб атрофга тарқалади. Шунинг учун ҳам бу нурларнинг унумлиги камрок бўлади. Лекин фотосинтез учун энг қулай бўлган қизил нурларга тўйинган қизил нурлар ҳисобида 20% кўк нурлар қўшилса фотосинтезнинг тезлиги ошади. Фотосинтезга таъсир этувчи омиллар Карбонат ангидриднинг миқдори. Фотосинтез учун энг зарур бўлган бирикмалардан бири СО 2 ҳисобланади. Унинг миқдори хаво таркибида 0,03%ни ташкил этади. 1гектар ер устидаги 100 м хаво қатламида 550 кг СО 2 бўлади шундан 1 сутка мабойнида ўсимликлар 120 кг СО 2 ни ютади лекин атмоферадаги СО 2 нинг миқдори, табиатда мавжуд бўлган кабонат ангидриднинг доимий миқдорини сақлаб қолади. Хатто атмосфера таркибида СО 2 нинг аста секин кўпайиш жараёнлари сезилмоқда. Хаво таркибидаги СО 2 нинг миқдори 0,03% дан то 0,3% гача кўпайтириш фотосинтез жадаллигини ҳам оширади. Ўсимликларнинг қўшимча СО 2 билан озиқлантириш, айниқса иссиқ хоналарда ўстириладиган қишлоқ хўжалик экинлари учун фойдалидир. Бу усул билан уларнинг ҳосилдорлигини ошириш мумкин. Аммо қўшимча СО 2 билан озиклантириш фақат С 3 - ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширишга кучли таъсир этади. С 4 - ўсимликларига эса таъсир этмайди. Чунки С 4 ўсимликлари ўртасида СО 2 тўплаш ва ундан фойдаланиш хусусиятига эга. Иссиқ хоналарда хаво таркибидаги СО 2 нинг миқдорини 0,2-0,3% га етказиш айникса сабзавот ўсимликларига яхши таъсир этиб, уларнинг ҳосилдорлигини 20-50% ва хатто 100% гача кўпайтириши 15 мумкинлиги аниқланган. Ҳарорат ўсмликларнинг ҳамма тириклик жараёнларига таъсир этади. Фотосинтез жараёни учун асосан 3 та ҳарорат нуқтаси мавжуддир: минимал – бу даражада фотосинтез бошланади; оптимал – фотосинтез жарани энг қулай ҳарорат даражаси; максимал – бу энг юқори ҳарорат даражаси бўлиб, ундан озгина ошса фотосинтез тўхтаб қолади. Ҳарорат нуқталарининг даражаси ўсимлик турларига боғлиқ бўлади. Минимал ҳарорат шимолий кенгликда ўсадиган ўсимликлар учун – 15 0 С, тупроқ ўсимликлари учун эса 4-8 0 С атрофида бўлади. кўпчилик ўсимликлар учун ҳарорат 25-35 0 С бўлганда энг жадал фотосинтез содир бўлади. Ҳароратнинг ундан ошиб бориши фотосинтезни ҳам 0 секинлаштиради ва 40 С га етганда тўхтаб қолади. 0 Ҳарорат 45 С га етганда эса айрим ўсимликлар ўла бошлайди. 0 Айрим чўл ва адирларда яшайдиган ўсимликларда 58 С да ҳам 16 фотосинтез тўхтаб қолмайди. Сув. Фотосинтез жараёнида сувжуда катта омилдир. Чунки сув асосий оксидатив субсртат хавога ажралиб чиқадиган молекуляр кислород ва СО 2 ни ўзлаштириш учун водород манбаси бўлиб, ҳисобланади. Бундан ташқари баргларнинг нормал сув билан таъминланиши, оғизчаларнинг очилиш даражасини ва СО 2 нинг ютилишини, барча физиологик жараёнларнинг жадаллигини, ферментатив реакцияларнинг йўналишини таъминлайди. Барг тўқималарида сувнинг жуда кўп ёки камлиги (айникса қурғоқчилик шароитида) оғизчаларнинг ёпилишига, натижада фотосинтез жадаллигига ҳам таъсир этади. Сув танкислиги ёки камчилигининг узок муддатга даввом этиши электронларнинг циклик ва цикликсиз транспорти, ёруғликда фосфорланиш, АТФ ларнинг ҳосил бўлиш жараёнларига салбий таъсир этади. Илдиз орқали озикланиши. Ўсимликларнинг илдиз орқали тупроқдан кўп элементлар (N,P,K, Ca, S, Mg, Fe, Mn, Cu, Zn, Al ва бошкалар) ўзлаштирилади. Бу элементлар хлоропластлар, пигментлар, ферментлар, оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва бошқаларнинг таркибига киради. Шунинг учун ҳам ўсимликларнинг хаводан ва тупроқдан озикланиши узвий равишда бир-бири билан боғлиқ. Хлоропластларнинг структуравий тизилши фақат нормал илдиз орқали озиқланиш шароитида ривожланади. Азот ва фосфор етишмаган шароитда хлоропластларнинг структуравий тузилиши емирала бошлайди. Пигментларнинг синтез жараёни секинлашади ва хатто тўхтаб қолади. Азот ва магний хлорофилнинг таркибига киради. Демак улар етмаса хлорофилл ҳосил бўлмайди ва фотосинтезга таъсир этади. Темир ҳам цитохромлар, ферредоксин, хлорофиллаза ва бошқа ферментларнинг таркибига киради. Мис пластоцианин ферментининг таркибига киради. Бу ферментларнинг активлиги фотосинтез жадаллигини ҳарактерлайди. Озука таркибида фосфорнинг етишмаслиги натижастида фотосинтезнинг ёруғликда ва коронғиликда бўладиган реакциялари бузилиши мумкин. Умуман фотосинтез жадаллигини пасайтиради. Ўсимликларнинг минерал элементлар билан таъминлаш даражаси фотосинтезнинг махсулдорлигини белгилайди. Уларни даражада минерал элементлар билан таъминлаш ёруғлик энергиясини ютиш ва ўзлаштиришини, СО 2 миқдоридан самарали фойдаланишни оширади. Бу эса қишлоқ хўжалик экинзорларида ҳосилдорликни кескин оширишни таъминлайди. Кислород. Барча ўсимликларда фотосинтез жараёни аэроб шароитда содир бўлади ва эволюция жараёнида ўсимликлар шунга мослган. Шунинг учун ҳам анаэроб шароит ва хаво таркибида кислороднинг миқдори 21%дан кўп бўлиши фотосинтезга салбий таъсир этади. Ёруғликда нафас олиш жараёни кучли бўлган ўсимликларда (С 3 - ўсимликлар) кислород миқдорининг 21% дан 3% гача камайиши фотосинтезнинг жадаллаштирганлиги, ёруғликда нафас олиш жараёни кучсиз бўлган ўсимликларда (С 4 - ўсимликларда) фотосинтез ўзгармаганлиги аниқланган. Атмосферада кислород концентрациясининг 25- 30%дан ортиши фотосинтезни пасайтиради ва ёруғликда нафас олиш жараёнининг тезланишига сабаб бўлади. Фотосинтезнинг кунлик ва мавсумий жадаллиги. Юқорида кўриб ўтилган ташқи шароит омиллари фотосинтезга биргаликда комплекс холатда таъсир этади. Айникса ёруғлик, ҳарорат ва сув миқдори кучли таъсир этиб, уларнинг кун давомида ўзгариши натижасида фотосинтезнинг кунлик жадаллиги ҳарактерланади. Эрталаб қуёшнинг чиқа бошлашидан фотосинтез ҳам бошланади. Куннинг ўрта қисмигача фотосинтез жадалилиги ортиб боради. Чунки ёруғликнинг ва ҳароратнинг ортиб бориши бунга сабаб бўлади. Энг юқори фотосинтез куннинг ўрта қисмида (соат 12-14ларда) содир бўлади. Кечга томон яна фотосинтез жадлаллиги пасайиб боради, бу ҳам ёруғликнинг ва ҳароратнинг ўзгариши асосида содир бўлади. Фотосинтезнинг бу типига бир максимумли (ёки бир чуккили) дейилади. Бир чуккили фотосинтез кўп ўсимликларда ва айниқса ўрта иклим шароитларида содир бўлади. Фотосинтезнинг иккинчи типига икки чўққили (максимумли) дейилади. Фотосинтезнинг бу типи жуда иссиқ шароитда яшайдиган ўсимликларда содир бўлади. Масалан, Ўзбекистон шароитида, ёз кунларида кузатиш мумкин. Эрталаб ёруғликнинг бошланиши билан фотосинтез жараёни ҳам бошланиб, соат 10-11 ларда энг юқори жадалликка эришади. Чунки бу соатларда ўсимликлар энг қулай ёруғлик, ҳарорат ва сув билан таъминланган бўлиб, оғизчалар очиқ ва СО 2 нинг ютилиши ҳам жадаллашган бўлади. Куннинг ўрта қисмлари (соат 13-14 ларда) фотосинтез секинлашган ёки тўхтаган бўлиши мумкин. Чунки куннинг ўрта қисмига яқинлашганда ҳарорат максималга яқинлашган ёки ундан ошган бўлиши мумкин. Ундан ташқари сувнинг кам бўлиши сабабли оғизчаларнинг ёпилиши ва СО 2 нинг ютилиши камаяди. Бундай куннинг ўрта қисмида фотосинтезнинг секинлашиши ёки тўхтаб қолишига – фотосинтез депресияси дейилади. Куннинг иккинчи ярмида фотосинтез яна жадаллашиб юқори нуқтага кўтарила бошлайди ва кечга томон яна пасая боради. Фотосинтезнинг бу типига – кки чўққили дейилади. Ўсимликларнинг онтогенезида ҳам фотосинтез жадаллиги ўзгаради. Кўпчилик ўсимликларда фотосинтез жадаллиги ўсишнинг бошланишидан то шоналаш-гуллаш фазасигача ортиб боради ва максимал даражага эришади. Кейинчалик эса аста секин пасая боради. Бу асосан ўсимликларнинг модда алмашинуви жараёнининг фаоллиги натижасидир. Вегетация даври киска бўлган, эфемер ўсимликларнинг фотосинтез жадаллигининг максимал даражаси март ойининг охири апрел ойининг бошларига яъний мева тугишнинг бошланиш даврига тўғри келади. Бутасимон ва дарахтчил кўп йиллик ўсимликларнинг бошланишидан олдин содир бўлади. Кузга томон фотосинтезнинг жадаллиги пасаяди. Фотосинтез ва ҳосилдорлик. Фотосинтез жараёнида ўсимликларда органик модда ҳосил бўлади ва тўплана боради. Бу органик модданинг умумий миқдори фотосинтез ва нафас олиш жараёнларининг жадаллигига боғлик яъни фотосинтез жараёнида ҳосил бўлаётган органик модданинг нафас олиш жараёни учун сарфланаётган органик модда нисбатига боғлиқ бўлади. А= F-D Бу ерда А – органик модда миқдори, F – фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган органик модда миқдори, D – нафас олиш жараёнига сарфланган органик модда миқдори. Дала шароитида органик модданинг ҳосил бўлишини ва тўпланишини ифодаловчи фотосинтезнинг соф махсулдорлигини қуйдаги формула билан аниқлаш мумкин: В2 - В1 Ф+ ----------------- 1/2(Л 1 +Л 2 )*Т Бу ерда В 1 ва В 2 тажрибанинг бошланишида ва охирида ўсимликда ҳосил бўлган қуруқ модда миқдори (г); Л 1 ва Л 2 – тажрибанинг бошланишида ва охирида ўсимлик баргининг сатхи (м 2 ); Т – тажриба давомидаги кунлар сони; Ф –тўпланган органик модданинг миқдори (г/м 2 сутка). Сутка давомида тўпланадиган органик модданинг миқдори вегетация давомида ўзгариб туради ва у жуда оз миқдордан бошлаб то 15- 18 г/м 2 гача бўлиши мумкин. Фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган ва тўпланган органик модда икки группага бўлинади: 1) биологик (У биол ), 2) хўжалик (У хуж ). Ўсимлик танасида вегетация даврида синтез бўлган курук модданинг умумий миқдори биологик ҳосил дейилади. Биологик ҳосилнинг хўжалик максадларига ишлатиладиган қисми (донлари, уруглари, илдизмевалари ва бошкалари) хўжалик ҳосили дейилади. Хўжалик ҳосили миқдори ҳар хил ўсимликларда турлича бўлади ва бу коэффицент (К хуж ) билан ифодаланади: У хуж К хуж =------- У биол Умуман қуйидаги шароитлар яратилганда энг юқори ҳосилдорлик даражасига эришиш мумкин: 1) экинзорларда барг сатхини кўпайтириш. 2) фотосинтетик органнинг фаол ишлаш даврини узайтириш. 3) фотосинтезнинг жадаллигини ва махсулдорлигини ошириш. 4) фотосинтез жараёнида синтезланган органик моддаларнинг ҳаракатини ва ўсимлик азоларида қайта тақсимланишини тезлатиш ва хаказо. Бунинг учун эса ҳамма агротехник тадбир ва чоралар (ўғитлаш, суғориш ерга ишлов бериш, зараркунандаларга қарши курашиш ва хаказо) ўз вақтида сифатли ўтказилиши зарур. Адабиётлар: 1. James E. Bidlach, Snelly H. Jansky. Stern's introductory Plant biology. – USA: McGrow-Hill, 2008, 622 p. 2. Lincoln Taiz, Eduardo Zeiger. Plant physiology. USA, University of California, Los Angels, 2002. 3. Hans-Walter Heldt. Plant Biochemistry. Elsevier Academic Press, 2005. – 625 рр. 4. Алимова Р.А. Қишлоқ хўжалик ўсимликлари биокимёси фанидан лаборатория машғулотлари: ўқув қўлланма. – Тошкент: ТошДАУ, 2000. – 95 б. 5. Алимова Р.А., Сагдиев М.Т. Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси: ўқув қўлланма. – Тошкент, 2013. – 320 б. 6. Бекназаров Б.О. Ўсимликлар физиологияси: дарслик. – Тошкент: ЎзМУ, 2009. – 480 б.