logo

Ўзбекистонга ўтиш хавфи бор зараркунандалари. Осиё ғўза тунлами, америка оқ капалаги, филлоксера

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

68 KB
Ўзбекистонга ўтиш хавфи бор зараркунандалари. Осиё ғўза тунлами, америка оқ капалаги, филлоксера Режа: 1. Осиё ғўза куясининг зарари тарқалиши, таърифи, қаёт кечириши ва кураш чоралари. 2. Осиё ғўза тунламини зарари, тарқалиши, таърифи, ҳаёт ке чириши ва кураш чоралари. 3. Америка оқ капалагини зарари, тарқалиши, таърифи, хаёт кечириши ва кураш чоралари. 4. Филлоксерани зарари, тарқалиши, таърифи, хаёт кечириши ва кураш чоралари. 5. Адабиётлар: 1. III 35 - 40 б. 2. III 40 - 41 б. 3. III 105 - 109 б . VI 537 - 539. 4. III 72 - 79 б . VI 598 - 604. 1. Пушти ранг кўсак қурти ( ғўза куяси ) - Pectinophora gossypiella Saund Зарари . Пушти ранг кўсак қурти дунёда ғўзанинг энг хавли ва энг кўп тарқалган зараркунандалардан бири ҳисобланади . Мавжуд маълумотлар бўйича бу зараркунанда тарқалган жойларда ҳар йили пахта ҳосилининг 20 - 25% ача нобуд бўлишини кўрсатади . Бу қурт айниқса Мисрда катта зарар етказади . Кеч пишар навларнинг 80% гача нобуд бўлади . Бу зараркунанда ҳосилнинг миқдорига таъсир қилибгина қолмай , балки толанинг чиқишини ва чигитдан олинадиган мой миқдорини ҳам жуда камайтиради . Тарқалиши . Пушти ранг қурт ер юзидаги пахтакор мамлакатларнинг деярли ҳаммасида тарқалган бўлиб , у тарқалмаган жуда оз мамлакатлардан бири Ўзбекистонда учрамайди . Ватани Хиндистон бўлиб , 1903 йилдан кейин , асосан уруғлик чигит билан бирга , дунёнинг бошқа пахтакор мамлакатларига тарқалган . Таърифи . Қаноти ёзилганда 12-20 мм . гача , қоринчаси кулранг ёки қўнғир , оёқлари тўқ қўнғир тусда капалаги ҳаракатланмай турганида қанотлар бир текисда ёпилади . Эндигина чиққан личинкалар сариғиш тусда , тўқ жигар ранг бошли бўлади . Капалакнинг олдинги қанотлари камбар , ўткир учли , қўнғир рангли ва уларнинг олдинги четлари бир - бирларидан унчалик чегараланиб турмайдиган қора доғлар билан қопланган бўлади . Қанотларининг ўртасида қора доғ бор , бу доғ баъзан 2 қисмга ажралиб туради . Кейинги қанотлари олдингиларидан бир мунча кенгроқ уларнинг ташқи чети ўйиқчали , асосларига яқин қисми эса ранг - баранг товланиб турадиган очроқ тусда ва кейинги чети сербар ҳошияли бўлади . Тухуми чўзинчоқ овал шаклида ва унинг бир учи анча кенгроқ бўлади . Қуртлар озиқлана бошланганидан кейин танаси ярим тиниқ оқ тусга киради , боши қораяди , иккинчи ёшдан эътиборан қуртларнинг танасидаги тукчалар оч рангга киради ва уларнинг учлари йўғонлаш - маган бўлади . Катта ёшлардаги танаси цилиндр шаклида, танасининг қорин томони оқ ва орқа томони пушти рангли бўлади. ғумбаги узунлиги 8 - 10 мм келади, танаси анча йўғон, қизғиш қўнғир тусда. Ҳаёт кечириши. ғўза куяси бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга уруғлик чигит билан бирга ўтади. Бу зарарланган уруғлик чигит ичида икки ярим йилгача диапауза ҳолатида тура олади. Бундан ташқари, капалаклари шамол воситаси билан анча узоқ жойларга тарқалади, чигит ёки кўсак ичидаги қуртлар сув билан ҳам тарқала боради. Пушти ранг қурт уруғлик чигит билан, шуннингдек пахтадан тайёрланган буюмлар ёки коп-канор билан тарқалиши мумкинлиги ҳамда иқлим шароитларининг ўзгаришига жуда тез мослашиб олиши ва жуда катта иқтисодий зарар келтириши бу зараркунандага қарши қатъий карантин тадбирларини қўллаши жуда муҳим эканлигини кўрсатади. Кўпинча пахта чигитларида шунингдек далага тўкилган кўсакларда, тупроқ ёриқларида, кесакчалар тагида қуртлик стадиясида қишлайди. Баъзи қуртлар чигит ичида 30 ойгача ҳаракатланмай ётаверади. Бундай қуртлар “узоқ цикли” қуртлар дейилади. Бу қуртлардан ташқари “қисқа цикли” (яъни диапаузага кирмаган) куртлар ғумбакка айланишдан олдин ўргимчак ипларидан овал ва майин деворли пиллага ўрайди. ғумбакли стадияси ташқи шароитга қараб 7-12 кун, ўрта ҳисобда 10 кун давом этади, пиллани 2-7кун ўрайди. Шароит қулай бўлганида капалаклар 14-20 кун, баъзилари хатто 32 кун яшайди. Капалаклар ғумбакдан чиққандан 2-6 кундан кейин тухум қўя бошлайди. Битта урғочи капалак 400-500 тагача тухум қўяди. Вояга етган капалаклар кам ҳаракат бўлиб, улар кундузлари ўсимлик барглари тагида, тупроқ ёриқлари орасида, кесакчалар, хас-чўплар ва хоказолар тагида ётади. Капалаклар тухумларини кечалари битта-биттадан ғўза шоналари, кўсаклари ёки баргларига ёпиштириб қўяди. Шароитга (асосан температурага) қараб тухумларнинг ривожланиши 3- 14 кун давом этади. Пушти ранг қурт ғўзадан ташқари гулхайрилар оиласига мансуб бўлган баъзи ўсимликларга, жумландан боғгулхайриси ва бошқа экинларга ҳам тушиши мумкин. Бу қурт жойларнинг иқлим шароитига қараб йилига тўрттадан олтитагача генерация беради. Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши курашда далаларни ўз вақтида ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, кузда шудгор қилиш, куз ва қиш фаслларида суғориш, ерни яхшилаб ишлаш, пахта ҳосилини эрта териб олиш, ғўзанинг тез пишадиган навларини эрта муддатларда экиш каби агротехник тадбирлар ниҳоятда муҳимдир. Ғўза уруғини илмий текшириш ишларига ренген экспертизасидан чегарадан ўтқазиб кейин рухсат берилади. Ғўза уруғини техник мақсадида вакуум фумигациясини ўтказиб ишлатилиши мумкин. Лекин вакуум фумигацияси ўтказилмаса, оддий фумигация қилиш, фақатгина ғўза экилмайдиган жойларда ишлатиш мумкин. Ғўза толасини ҳам вакуум фумигациядан кейин чегарадан ўтказиш мумкин. Ғўза куясига қарши синтетик пиретроидлардан децис, рипкорд сумицидин яхши натижа беради. Ғўза куясини аниқлаш учун тутқичлар қўлланилади. Саволлар : 1. Ғўза куяси қандай давлатларда тарқалган? 2. Ғўза куяси яна қандай аталади? 3. Ғўза куяси нечта авлод беради? 4. Ғўза куяси ғумбагини қаерга қўяди? 5. Ғўза куясига қарши қандай карантин тадбирлар қўлланилади? 6. Ғўза куясига қарши қандай кимёвий препаратлар ишлатилади? II. Осиё тунлами - Spodoptera litura Fabr. Зарари . Осиё тунламини қуртлари ғўзани , тамакини , маккани , ер ёнғоқни , ловияни , мошни , чой ва бошқа ўсимликларни кемириб зарар етказади . Хиндистонда цитрус ўсимликларда ҳам аниқланган . Ўсимликларни зарарланадиган қисмлари - барг , гулли , ғўзанинг кўсаги ва поялари . Тарқалиши . ғўза тунлами Осиёда , Хитойда , Кореяда , Японияда , Хиндистонда , Австралияда кенг тарқалган . Ўзбекистонда йўқ , лекин ўтиш хавфи бор зараркунанда . Таърифи. Капалагини қаноти ёзилганда 35 мм. Олдинги қанотлари қизғиш, оқиш ва тўқ доғлари бор. Орқа қанотлари оқ, олдинги қисми ва тепа қисми жигар рангда. Тухуми жигар ёки пушти рангида қурти 40-50 мм тўқ кўк рангидан, қизил жигар рангигача. Боши қора, кўкрак қисми қора. Тана ёнларида ярим ой доғлари ва сариқ доғчалари бор. Ғумбаги 18 мм, иккита калта ўсимталик. Ҳаёт кечириши. Капалаги кечаси ва тунда учади. Тухумини тўп-тўп 200-600 тагача ўсимлик баргига қўйаяди. Тухум қўйиш максимал сони 2500 тагача. Қуртлар тухумдан 4 кунда чиқади. Қуртлар олти ёшдан ўтиб, 23 кун ривожланиб ғумбакка айланади. ғумбак ер остида беланчакда ривожланади. 25 0 эркак ғумбаклар 12 кун, уруғочи ғумбаклар 11 кун яшайди. Битта авлод ўтиши 5 хафтага чўзилади. Японияда 5 бўғин беради. Кураш чоралари. Осиё ғўза тунлами тарқалган давлатлардан маҳсулот келганда албатта карантин экспертизасини ўтказиш лозим. Бу ҳашорат тарқалган давлатларда кимёвий препаратлардан сумицидин ишлатилади. Японияда бу зараркунандани бир неча фойдали кушандалари бор: 6 тур паразити ва 13 тур йиртиқичлари. Саволлар : Осиё ғўза тунлами қайси давлатларда тарқалган? Осиё ғўза тунлами нечта тухум қўяди? Осиё ғўза тунлами қандай ўсимликларни зарарлайди? Осиё ғўза тунламига қарши қўлланиладиган кимёвий препаратларни айтиб беринг? 3. Америка оқ капалаги - Hyphantria cunea Drury. Зарари. Америка оқ капалагини қуртлари ҳар хил мева декоратив ва баргли ўрмон дарахтлари ҳамда буталарнинг баргини, айниқса тут баргини еб қўяди, баъзан турли полиз ва дала ўсимликларига ҳам тушади. Тарқалиши. Ватани Шимолий Америка (АҚШ ва Канаданинг Жануби) дир. Ҳозирги вақтда бу хашорат Югославия, Австрия, Чехословакия, Руминия ва Венгрияда ҳам ўтиб анча зарар келтирмоқда. Бундан ташқари Украинада, Молдавияда, Грузияда ҳам бор. Бу зараркунандани айниқса ўтиш хавфи бор жойлар. Марказий Осиё ва жанубий Қозоқистон. Таърифи. Вояга етган капалаклар қанотларини ёзганда катталиги 4-5 см келади. Ранги оқ, эркагининг мўйловлари патсимон, урғочисининг мўйловлари ипсимон бўлади. Тухум шар шаклида, диаметри 0,6 мм, оч яшил бўлиб, тилладан сариқ ёки ҳаво ранг тусда товланиб туради. Қўйган тухумлари кўпинча оқ тук билан қопланган бўлади. Қуртнинг катталиги 3,0-3,5 см гача орқаси бўйлаб 2 қатор ва ёнларида тўрт қатор сугалчалари бор, улардан узун туклар чиққан бўлади. Ғумбаги сийрак кул ранг пилла ичида бўлиб, узунлиги 8-10 мм, ранги тўқ қўнғир, тансининг учида 10 тадан 19 тагача қармоқсимон қиллари бор. Америка оқ капалаги янги районларга кўчат ва транспорт воситалари билан ўтиши мумкин: бир қадар яқин жойларга капалаклар айниқса йўл - йўлакай шамолда учиб ўтиш йўли билан тарқалади. Ҳаёт кечириши. ғумбаклик стадиясида қишлайди. Пилласи дарахт пўстлоғининг ёриқларида, шохларининг айрим қисмларида, дарахлар остидаги доналари тагида, ҳазон орасида, деворларда ва қисман тупроқнинг юза қатламларида бўлади. Кўкламда капалаклар чиқади, улар тунда ҳаёт кечиради. Ўша ўсимликларини баргига тухум қўяди. Айниқса тут баргини ҳуш кўради. Бир жойга 500 тухум кўяди. Уларни устига урғочи капалак қорнидан юпқа момиқ чиқариб беркитиб, урғочи капалак 2000 тагача тухум қўяди. Дастлабки икки ёшдаги қуртлар очиқда яшаб, баргларнинг фақат томирини қолдиради. 3 ёшдан бошлаб қуртларнинг калониялари ўсимликларда ўзларидан чиққан индан ўргимчак уяларини қуриб, баргларини батамом еб қўяди, ёки фақат йўғон томирини қолдиради. Ўрта Европа шароитида қуртлар 45-54 кун ривожланиб, кейин пилла ўрайди ва ғумбакка айланади, 8-14 кундан кейин, ғумбаклардан капалакларнинг янги авлодлари етилиб чиқади. Европада оқ капалаги йилига икки насл беради. Баъзан жойларда учинчи марта ҳам насл берган, лекин бу наслнинг қуртлари қора совуқда ўлиб қолади. Кураш чоралари. Ўзбекистонга траспорт воситалари юк билан заракунанда келиб қолмаслиги учун уларни аэропортларда ва шунга ўхшаш бошқа жойларда, таможнияларда карантин инспекторлари синчиклаб текширадилар. Оқ капалак тарқалган жойларда хазонни йўқ қилиш ва заракунанда тушган ерларни кузда шудгорлаб қўйиш керак. Америка оқ капалагига қарши курашиш учун асосий чора - зараркунанда тушган ерларни микробиопрепаратлар билан ишлов берилади.. Энтобактерин 3 кг/га, битоксибациллин 2 кг/га, дендробациллин 3 кг/га, лепидоцид 1 л/га, дипел 0,5 кг/га. Адабиётлар 1. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш (1998 - 2000 йиллар дастури ) “ Ўзбекистон ” нашриёти , Т . 1998. 2. Ўзбекистон Республикаси худудини карантиндаги зараркундалари , касалликлар ва бегона утлардан мухофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари . Т. 1999. 3. Поспелов С.В и др., Основы карантина сельскохозяйственных растений. М.”Колос”, 1985. 4. Воронкова Л.В. Сметник А.И, и др. Карантин растений. М. “Агропромиздат”, 1986 . 5. Справочник по карантину ратений и другим опасным вредителям, болезням и сорным растениям. М.1996. 6. Яхонтов В.В. Ўрта Осиё қишлоқ хўжалик ўсимликлари, маҳсулотлари зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари. Т. 1962. 7. Обзор распостранения карантинных вредителей, сорняков в Республике Узбекистанна на 1 января 1999г. Т. 1999. 8. Олимжонов Р.А. Энтомология. Т. 1977. 9. Варшалович А. Р. Гусеницы, всречающиеся при карантинной экспертизе свежих фруктов Сб. по карантину растений. М.Л. Изд. АНССР, 1969. 10. Методическое указание по лабораторному разведелению энтомофагов червеца комстока - псевдафикуса и аллотропа. Т. 1987.